Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Дунё ва ундаги барча нарсадан менга бу: «(Эй Муҳаммад!) Ўз жонларига (гуноҳ билан) зулм қилган бандаларимга айтинг: “Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз!..”» ояти афзалдир”, дедилар. Шунда бир киши: “Ё Расулуллоҳ, бир инсон ширк келтирган бўлса ҳам, Аллоҳ унинг гуноҳини кечадими?” деб сўради. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир оз жим турдилар ва кейин: “Йўқ, фақат ширк келтирганларнинг гуноҳи кечирилмайди”, деб, уч марта айтдилар»
(Имом Аҳмад ривояти).
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
БИРОЗ ТАФАККУР
Кунларнинг бирида баъзи кимсалар имом Шофеъийнинг ҳузурларига келиб, у кишидан Аллоҳ азза ва жалланинг борлигига битта далил айтишни сўрашди. У киши бироз ўйга чўмиб, сўнгра: «Аллоҳнинг борлигига тутнинг барги далилдир», дедилар. Одамлар бу жавобдан таажжубга тушиб, «Қандай қилиб тутнинг барги Аллоҳнинг борлигига далил бўлади?» дейишди. Имом шундай дедилар: «Тут баргининг таъми бир хил. Лекин уни ипак қурти еса, ипак чиқади. Асалари еса, асал чиқади. Кийик еса, хушбўй мушку анбар чиқади. Ахир бу нарсаларнинг аслини бир, чиқишини ҳар хил қилган ким? Аниқки, унинг яратувчиси ушбу улкан коинотни яратган Аллоҳ таолодир!»
"Ҳикматлар" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
ҚАЛБ КЎЗИ ОЧИҚ БЎЛГАН ҚИРОАТ ИМОМИ
Имом Шотибий Мисрга борган вақтида Миср волийси у зотга жуда катта ҳурмат кўрсатиб ўзининг саройидан жой бериб гўзаллик ва насабда тенги йўқ аслзода аёллардан бирига никоҳлаб қўяди. Кейинчалик унинг канизаклари фитна қилиб “Сиз гўзал, тенги йўқ, аслзода, аёл эдингиз подшоҳимиз сизни кўзи ожиз кишига никоҳлаб берди, қироат имоми бўлса ҳам сизнинг тенгингиз эмас, у кишининг кўп вақти мадрасада ўтса сизнинг қадрингизга етармиди? Сиз у кишидан талоғингизни сўранг сўнгра фалончи вазир ëки фалончи шаҳзодага тегиб оласиз”, дейди. Имом Шотибий мадрасадан келиб таҳорат олмоқчи бўлиб турганларида унинг рафиқаси юқорида канизаклар унга айтиб ўтган сифатларини зикр қилиб бу сифатлардан эса, Шотибийнинг бехабарлигини яъни рафиқасини жамолда тенги йўқ аёллардан эканини кўра олмаслигини айтиб, эридан талоғини беришлигини сўрайди. Шунда Шотибий рафиқасига таҳоратга сув олиб келишликларини буюради. Рафиқаси сувни олиб келганида, Шотибий уни ёнига чўккалаб ўтиришини буюради. Рафиқасининг сочлари орасида бор йўғи бир дона оқ сочи бўлади. Шотибий ёнида ўтирган аёлини айнан ўша оқ толасини сочлари орасидан топиб: “Мана буни кўрдингми? Мен сени кўраман ва жамолингни қадрлайман, хотиржам бўл” дейди. Шундай сўнг аёллари айтган сўзига пушаймонлигини айтиб кечирим сўрайди.
“Тақво аҳлининг гўзал қиссалари” китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/
ДИЁНАТ
Ҳар сафар султон Абдулҳамидхоннинг пойабзали йиртилганда уни ўзи қайтадан тикиб таъмирлаб олар эди.
Сарой хизматчилари ундан:
Нега янги пойабзал сотиб олмайсиз, мамлакатнинг бойлиги ўз қўлингизда-ку? - деб сўрашганида, султон:
- Хазинадаги бойлик меники эмас — халқники, мен мусулмонлар ҳақини ўз эҳтиёжим учун сарфлай олмайман, ахир мен бу ерга уларни беҳуда сарфлаш учун эмас, уни муҳофаза қилиш учун келганман, - дер эди.
Шу сабабдан у ўз касби бўлмиш дурадгорлик билан шуғулланиб, ёғочдан ҳар хил буюмлар ясар, хизматчилар эса, буюмларни бозорда сотиб келишар, бундан тушган пулни султон ўзи ва оиласи эҳтиёжи учун сарфлар эди.
Султон Абдулҳамидхонни тахтдан ағдаришгач, унинг саройига талончилар ишонч билан, катта бойлик умидида “Ҳойнаҳой, султон чексиз бойликни яширган бўлса керак” - деган хаёлда киришади.
Тиланчилар бирор тешик туйнукни ҳам қолдирмасдан, ҳаммаёқни тинтув қилиб чиқишгач, у ердан бор йўғи, таҳорат қилиш учун сув тўлдирилган обдаста, артиниш учун сочиқ ва жойнамоздан бўлак ҳеч нарса топа олмайдилар ва ноумид ҳолда у ердан қайтиб чиқиб кетадилар.
“Тақво аҳлининг гўзал қиссалари” китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ер юзидаги ҳар бир экинга, дарахтлардаги ҳар бир мевага, ернинг қаъридаги ҳар бир уруғга “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бу фалончининг ризқидир”, деб ёзиб қўйилган». Бу “Ер зулматлари (қаъри)даги ҳар бир уруғ, ҳўлу қуруқ, (ҳаммаси) аниқ Китоб (Лавҳул Маҳфуз)да (ёзилган) дир”, мазмунли ояти карима ифодасидир.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Ғамга ботиб қолган кишининг: «“...Ла илаҳа илла анта субҳанака инни кунту миназ золимин” – “...Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен (барча) нуқсонлардан покдирсан. Дарҳақиқат, мен (ўзимга) зулм қилувчилардан бўлдим...» (Анбиё, 87), оятини ўқиб, Аллоҳдан ёрдам сўрамаган кишидан ажабланаман.
Чунки бу оятдан кейин: «Бас, Биз унинг (дуосини) ижобат қилдик ва уни ғамдан қутқардик. Биз мўминларга мана шундай нажот берурмиз” (Анбиё, 88), дейилган.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Менга дуо қилинг ва сизга ижобат қилурман
"Менга дуо қилинг ва сизга ижобат қилурман... "(Ғофир сураси, 60-оят) "Аллоҳ фақат жазолайди" "Аллоҳ бизни яхши кўрмайди" “Аллоҳ раҳм қилмайди” ...Бундай нолишлар қулоғимизга тез-тез чалинади. Яратган Зот: “Менга дуо қилинг ва сизга ижобат қилурман...” (Ғофир сураси, 60-оят) десаю, бундай норозиликлар қилсак, исён бўлмайдими?! Инсонлар орасида бу каби норозиликларнинг пайдо бўлишига динимиз ҳақида нотўғри маълумотга эга бўлиш ёки хато маълумот тарқатиш сабаб бўлади.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
#ХУШХАБАР
Аллоҳ кимларни яхши кўради?
🍃 “Ким Аллоҳга тақво қилса, У зот унинг йўлини очиб қўюр. Ва ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур”. (Талоқ-2-3)
🍃 “Ва тақво қилганларга: “Роббингиз нимани нозил қилди?” дейилди. Улар: “Яхшиликни”, дедилар. Чиройли амаллар қилганлар учун бу дунёда чиройли (мукофот) бордир. Албатта, охират диёри яхшироқдир. Роббиларининг диёри нақадар яхшидир. У адн жаннатидир. Унга кирганларида остидан анҳорлар оқиб турар, улар учун у ерда истаган нарсалари бор. Аллоҳ тақводорларни ана шундай мукофотлар”. (Наҳл-30,31)
🍃 “Бас, Аллоҳ тақводорларни хуш кўради”. (Оли Имрон,76)
🍃 “Албатта Аллоҳ тақводорларни севадир”. (Тавба,7)
🍃 “Ва Аллоҳга тақво қилинг ҳамда билингки, албатта, Аллоҳ тақводорлар биландир” (Бақара, 194)
🍃 “Ва билингки, албатта Аллоҳ тақводорлар биландир”. (Тавба-36, 123)
🍃 “Албатта, Аллоҳ тақво қилганлар ва гўзал ишлар қилганлар биландир”. (Наҳл-128)
🍃 “Аллоҳ тақводорларни яхши билувчи Зотдир”. (Оли Имрон-115, Тавба-44)
🍃 “Аллоҳ тақводорларнинг дўстидир”. (Жосия-19)
🍃 “Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир”. (Ҳужурот-13)
🍃 “Агар қишлоқлар аҳллари иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, Биз албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик”. (Аъроф-96)
🍃 “Бас, албатта, тақводорларга хушхабар беришинг ва у билан саркаш қавмларни огоҳлантиришинг учун у (Қуръон)ни тилингга осон қилдик”. (Марям-97)
🍃 “Ва албатта, у (Қуръон) тақводорлар учун эслатмадир”. (Ал-Ҳаққа-48)
🍃 “Ва оқибат тақводорларникидир”. (Аъроф-128, Қасос-83)
🍃 “Бас, сабр қил, албатта оқибат тақводорларникидир”. (Ҳуд-49)
🍃 “Охират эса, Роббинг наздида тақводорлар учундир”. (Зухруф-35)
🍃 “Ва жаннат тақводорларга яқинлаштирилди”. (Шуаро-90)
🍃 “Ўша кунда тақводорлардан бошқа дўстлар бир-бирларига душмандир”. (Зухруф-67)
🍃“Бу китобда шак-шубҳа йўқ, у тақводорларга ҳидоятдир. Улар ғайбга иймон келтирурлар, намоз ўқирлар ва Биз уларга берган ризқдан нафақа қилурлар”. (Бақара-2-3)
🍃 “Албатта, тақводорлар жаннатлар ва булоқлардадир. Роббилари берган нарсани олувчилардир. Чунки улар бундан олдин эҳсон қилувчилардан бўлганлардир .Улар кечалари оз ухлар эдилар. Ва улар саҳарларда истиғфор айтар эдилар. Ва мол мулкларида сўровчи ва бечораларнинг ҳақи бордир”. (Зорият-15-19)
🍃“Албатта, тақводорлар жаннатлар ва чашмалардадир”. (Ҳижр-46)
🍃 “Бу эслатмадир. Албатта, тақводорлар учун гўзал оқибат. Улар учун эшиклари очиқ адн жаннатлари бордир. У ерда ёнбошлаган ҳолларида ундаги кўплаб мевалар ва шароблардан чақирарлар. Уларнинг ҳузурида кўзларини (номаҳрамдан) тийган тенгдош (ҳур)лар бор. Бу сизга ҳисоб куни учун ваъда этилган нарсалардир.”. (Сод-49,50,51,52,53)
🍃 “Албатта, тақводорлар омонлик жойида, боғу роғлар ва булоқларда бўлурлар. Улар шойи ипак киюрлар, бир-бирларига юзма-юз ҳолда (ўлтирурлар). Ана шундай! Ва Биз уларни ҳури ийнларга уйлантирдик. Улар у ерда омонлик ҳолларида турли меваларни чақирурлар. Улар у ерда биринчи ўлимдан бошқа ўлимни тотмаслар. У зот уларни жаҳийм азобидан сақлар. Бу Роббингдан бўлган фазлдир. Ана шу улкан ютуқдир”. (Духон-51-57)
🍃 “Албатта, тақводорлар жаннатлар ва нозу неъматлар ичидадирлар. Роббилари уларга берган нарсалардан лаззатдадирлар. Роббилари уларни жаҳаннам азобидан сақлар”. (Тур-17-18)
🍃 “Албатта, тақводорлар жаннату анҳорларда. Сидқ ўриндиқда, қудратли Подшоҳ ҳузуридадирлар”. (Қамар-54-55)
🍃 “Албатта тақводорлар учун Роббилари ҳузурида наъийм жаннатлари бордир”. (Қалам-34)
🍃 “Албатта, тақводорлар соялар ва булоқлардадир. Ва ўзлари хоҳлаган мевалардадир. Енглар ва ичинглар, ош бўлсин. Қилган амалларингиз сабабидандир. Албатта, Биз муҳсинларни шундай мукофотлармиз”. (Мурсалат-41-44)
🍃 “Ким Аллоҳга тақво қилса, У зот унинг ишида осонлик қилиб берадир”. (Талоқ-4)
🍃 “Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг гуноҳларини кечирур ва ажрини кўпайтириб берур”. (Талоқ-5)
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Эй Одам фарзанди!
Агар сени соқов қилиб яратганимда тил учун, кўр қилиб яратганимда кўз учун, кар қилиб яратганимда қулоқ учун ҳасрат чеккан бўлардинг. Бас, берган неъматимнинг қадрига ет, Менга шукр қил, куфр келтирма, чунки Менга қайтажаксан.
Имом Ғаззолий “Қирқ ҳадиси қудсий”дан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
КАҲФДАН ПАНОҲ ЖОЙ ОЛИНГИЗ.
РОББИНГИЗ СИЗГА ЎЗ РАҲМАТИНИ
ТАРАТУР
Айрим муаммоларни ҳал қилиш учун чекка қишлоқлардан бирига бордим. У ерда икки тарафнинг бир-бирига айтган қалбимни оғритадиган, юрагимни сиқадиган гаплари, жанжаллари ва қасамларини эшитдим. Ваъз-насиҳат ёки вақтдан унумли фойдаланишнинг нишонаси ҳам бўлмаган бу йиғиндан юрагим сиқилди. Чунки жанжаллашаётганларнинг аксарияти қонун-қоида ва тартиб нималигини билмайдиган авом кишилар эди. Буниси наригининг гапини бўлади, бири бошқасига эътироз қилади. Бу ишга мени ижтимоий ёрдам ташкилоти юборган эди. Мазкур мажлисдан юрагим сиқилгани учун маҳаллий масжидни қидирдим ва у ерда Аллоҳ таолони зикр қилган ва Қуръон ўқиган ҳолда ором олдим. Шу аснода Аллоҳ таолонинг: "Модомики улардан ва улар Аллоҳдан бошқа ибодат қилаётган нарсадан узоқлашмоқчи бўлсангиз, каҳфдан паноҳ жой олингиз. Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур ва сизга ишингизда осонлик яратур” (Каҳф сураси, 16-оят).
Мен ушбу оятни эсга олдим. Шунинг учун ҳам сизга гоҳ-гоҳида бақир-чақир, ғалаёнлардан бироз узлатга чиқишни маслаҳат бераман. Шунда динингизни сақлаб, қалбингизни ўзингизга қайтарасиз, ўзлигингизни англайсиз. Аммо турли йиғинлар, маросим ва тадбирлардан бўшамай, ҳар кишининг сўзига қулоқ тутавериб, одамларнинг ортиқча вақтларини олсангиз динингиз, қалбий хотиржамлигингиз ва руҳий оромингиз борасида Аллоҳга таъзиянгизни гўзал қилаверинг. Айрим вақтларда Аллоҳнинг Китоби ва зикри ила шаръий хилватга қочинг. Шунда сакинат, хотиржамлик, саломатлик топасиз. Ким буни синаб кўрган бўлса, билади.
“Ниҳоят саодатни топдим“ китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: «Жамолнинг офати – ўзига маҳлиё бўлишда, ҳасабнинг офати – фахрланишда, илмнинг офати – эсдан чиқаришда, шижоатнинг офати – ҳаддан ошишда, саховатнинг офати – исроф қилишда, назарнинг офати – мақтанишда, ибодатнинг офати – сусткашликда, диннинг офати – ҳавои нафсга берилишдадир».
Шайх Аҳмад ҒАЗЗОЛИЙ «Баҳрул–Маҳабба» китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/
#Дуо
ДУОДА МАКРУҲ САНАЛГАН АМАЛЛАР
1. Овозни баланд кўтариш. ❌
2. Икки бармоғи билан ишора қилиш. ❌
3. Дуода ҳаддан ошиш (Масалан, Аллоҳдан ҳаром нарсани ёки гуноҳ ишни сўраш). ❌
4. Мумкин бўлмаган нарсаларни, масалан, дунёда мангу қолишни сўраш. ❌
5. Қайтарилган бидъат-хурофотлар билан дуо қилиш. ❌
6. Дуода сўзларни қофияли қилиш (Яъни, хушуъга эмас, қофияга берилиб кетиш). ❌
7. Дуода истисно қилиш. Яъни, “Ё Аллоҳ, агар хоҳласанг, ундан қил, бундай қил”, дейиш. ❌
Аслида “Ё Аллоҳ, иймонимни саломат қил, офият бер, икки дунё саодатига эриштир”, деб қатъий ишонч билан дуо қилинади. ✅
📚"Нажот келтирувчи дуолар" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/
#muftiy_minbari
УЛАР УЧУН АЛЛОҲГА ЖАВОБ БЕРАМИЗ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
БЕШ НАРСА
Ҳазрати Шайх Саҳл ибн Абдуллоҳ
ат-Тустарий айтдилар:
«Беш нарса одамнинг жавҳаридир:
1) камбағал бўлиб, ўзини бой кўрсатмоғи;
2) оч бўлиб, ўзини тўқ кўрсатмоғи;
3) кадарли (ғамгин) бўлиб, шод кўринмоғи;
4) душманига дўстлик кўрсатмоғи;
5) кечалари намоз ўқиб, кундузлари рўза тутиб, яна ўзини бардам кўрсатмоғи».
Иккиюзламачи киши сидқ исини топмас.
Ҳар ким жаннатга кирди, қўрқувдан эмин бўлди, ва ҳар кимки суннатга кирди, ул ҳам қўрқувдан эмин бўлди.
Ёрдамчиларнинг энг устуни Аллоҳ жалла жалолуҳудир, муршидларнинг энг устуни ҳазрати Расул алайҳиссаломдирлар.
Озиқларнинг энг авлоси тақводир.
“Тазкиратул-авлиё” китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
ЗУЛМДАН САҚЛАНИНГ!
Меҳмонхон домла ЖАББОРОВ
Жиззах вилояти бош имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
⚠️ Бас қилинг!
❌ Кераксиз одамлар билан вақтингизни ўтказишни бас қилинг!
❌ Муаммоларингиздан қочишни бас қилинг!
❌ Ўзингизни алдашни бас қилинг!
❌ Тузилган режаларингиздан қочиб, уларни бажаришни кейинга суришни бас қилинг!
❌ Ўтмишни ушлаб туришни бас қилинг!
❌ Хато қилишдан қўрқишни бас қилинг!
❌ Ўтмишдаги хатолар учун ўзингизни койишни бас қилинг!
❌ Ҳасад қилишни бас қилинг!
❌ Нолишни ва ўзингизга ачинишни бас қилинг!
❌ Ўзингизни оқлашни бас қилинг!
❌ Қарама-қарши тарафга ҳаракатланишни бас қилинг!
❌ Ўзингизни мақташни бас қилинг!
❌ Ҳар бир ишни рио учун қилишни бас қилинг!
Муаммоларингизда бошқаларни айбламанг! Эътиборингизни истамаган нарсаларингизга қаратманг.
БИР ҚАДАМ ОЛДИНГА.....🏃
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/
Албатта шайтон душмандир.
Шайтон бани Одамнинг ҳаммасига душманлик қилишга сўз берди. Шундан бери одамзотга янги туғилган пайтдаёқ биринчи ҳужумини қиладики, бу билан уни сулҳ-келишувсиз, шафқатсиз урушдан огоҳ этади.Абу Ҳурайра (р.а.) ривоятларида Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай дейдилар: «Бани Одамнинг ҳаммаси туғилган пайтда икки ёнига шайтон икки бармоғини ниқтайди. Магар Исо ибн Марямга ниқтамоқчи бўлганда, бармоғи йўргакка тегади».
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/
Ваҳий ила покланган аёл!!!
Ҳикоя қилинишича, насроний руҳонийларидан бири мусулмонларга таъна етказиш учун мўминларнинг онаси Оиша розияллоҳу анҳо ҳақида “Одамлар уни ўта ёмон бўҳтон билан айблашганди, у ростдан ҳам покми ёки айбдорми, биз буни билмаймиз”, дебди. Шу ерда ҳозир бўлган мусулмонлардан бири жавоб бериб: “Эй бу, қулоқ сол!, бу ерда зино билан айбланган икки аёл бўлиб, иккисини ҳам Қуръони карим поклаган, бирининг эри бўлмаган ва у бола олиб келган, иккинчисининг эса эри бўлган ва униси билан бирга бола келмаган, – (бу иккисидан Марям ва Оиша оналаримизни назарда тутган) – қайси бирлари айбланишга муносиброқ?, дебди.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
Ўлгандaн сўнг...
Ва баъсга (ўлгандан сўнг қайта тирилишга), қиёмат куни амалларнинг жазо ва мукофоти берилишига, арзга, ҳисобга, китобни ўқишга, савобга ва иқобга, сирот ва мезонга иймон келтирамиз.Шарҳ: Ўлимдан кейин бўладиган қуйидаги саккиз ишнинг ҳақлигини тасдиқлаймиз:1-Ўлимдан сўнг иккинчи бор ҳаётга келиш. Аллоҳ таоло: «Сўнгра У зот сизни тирилтирур. Кейин эса Унга қайтарилурсиз», (Бақара сураси, 28) деган.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
Хайрли тонг!
☘️ Кунингиз барокатли бўлсин! ☘️
«Ва Роббингизнинг «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб эълон қилганини ҳам эсланг»
«Иброҳим сураси», 7-оят.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
САБР ҚИЛАМИЗ, ОТАЖОН!
Айтишларича, Умар ибн Абдулазизнинг қизчалари бир кун ҳузурларига йиғлаб кирди. Ўша пайтда у ёшгина қизча бўлиб, у кун эса ҳайит куни эди.
- Сизни нима йиғлатди, деб амирул-муъминийн сўрадилар.
Қизлари: “Ҳамма болалар бугун янги кийимлар кийишди, мен амирул-мумининнинг қизи бўла туриб, эски кийимдаман”, дея жавоб қилди.
Умар унинг йиғисидан таъсирланиб, Байтулмол хазинабони олдига бордилар ва унга: “Кейинги ой маошимни менга бериб тура оласизми”, дедилар.
Хазинабон: “Нега, ё амирал-муъминийн”, деди.
Умар унга бўлган воқеани айтиб бердилар.
Шунда хазинабон: Мен қаршимасман, лекин битта шартим бор, деди.
Умар: У қандай шарт экан, дедилар.
Хазинабон: “Менга кейинги ойгача тирик қолиб, олдиндан олмоқчи бўлган маошингизни тўлаб бера олишингизга кафолат беринг”, деди.
Умар уни қолдириб, уйларига қайтдилар. Фарзандлари: “Отажон, нима бўлди?”, деб сўрашди.
“Бир қултум сув ва уни чиқариб ташлашга ҳам арзимайдиган мол-дунё учун ўзини таҳликага отиш, талашиб-тортишиш, унга эгалик қилиш билан ўзини бахтли ҳис қилиш ақлли инсонга ярашадиган иш эмас”.
“Тақво аҳлининг гўзал қиссалари” китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz