imonuz | Неотсортированное

Telegram-канал imonuz - imon.uz

6287

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали Биз билан боғланиш — @imonuz_aloqa_bot Веб-сайт: www.imon.uz

Подписаться на канал

imon.uz

Эркакларга мурожаат

Ўқувчиларимиз томонидан «Аёлларга мурожаат» (https://islom.uz/maqola/18635) сарлавҳали мақолага ёзилган изоҳларни эътиборга олган ҳолда эркакларимизга ҳам хос тарзда уларнинг оиладаги, ҳаётдаги мақсад-вазифалари ҳақида қисқача тўхталиб ўтмоқчимиз. Ушбу маълумотлар билганлар учун эслатма, билмаганлар учун илм бўлади деган умиддамиз.Эркак кишининг оиладаги вазифалари нималардан иборат эканлигини баён қилишдан аввал ушбу ҳадисга мурожаат қилсак.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

БИР МУҲИМ НАСИҲАТ

Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтадилар: «Жуда кўп одамлар «Биз маржиъул халойиқ бўлсак, яъни халқнинг бизга иши тушиб турса, одамлар мурожаат киладиган киши бўлсак», деган фикрда (ғамда) юрадилар. Шуни яхши билингки, маржиъ (одамлар мурожаат қиладиган киши) бўлиш камол эмас. Асл камол – рожиъ бўлишдир (рожиъ – қайтувчи, маржиъ эса ҳамма қайтиб борадиган жой демакдир).

Ҳамма сен томон қайтишини хоҳлаш ўрнига ўзинг Аллоҳ томонга қайтгин. Камол шундадир. Шундан кейин у Зот кимни халққа маржиъ қилиш ёки қилмасликни Ўзи билади. Икков ҳолатда ҳам инсон учун фақат ва фақат яхшилик бўлади. Қайси ҳолат рўй берган тақдирда ҳам, ўшанга рози бўлиш ва шукр қилиш керак».

"Мажолиси ҳакимул умма" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ЗИКРНИ ТАРК ЭТМА!

“Аниқки, Аллоҳни зикр қилмоқ
(барча нарсадан) улуғроқдир”
(Анкабут сураси, 45-оят).

Абу Алиййуд Даққоқ раҳматуллоҳи алайҳ бундай деганлар: “Аллоҳнинг зикри, динга қувват берувчи рукндир. Зикр ибодатдир, мўмин Аллоҳ (розилиги)га зикрда бардавомлик билан етишиши мумкин” (Аллоҳ розилиги учун илм олиш, намоз, Қуръон ўқиш зикрдир).
Шайх Абул Мавоҳибиш - Шозалий раҳматуллоҳи алайҳ бундай дейдилар: “Аллоҳни зикр этиш намоз каби вақтга боғлиқ эмас. Зеро, намозни баъзи ҳолларда ўқиш жоиз эмас. Зикр ҳожатхонадан ўзга ҳар қандай жой ва ҳолда давом эттирилаверади”.
Ким Аллоҳни давомли зикр этишга муваффақ бўлса, илоҳий фармоннинг ҳаққини адо қилган ҳисобланади.
Зеро, зикр Аллоҳнинг дўстлигидир. Ким зикрдан узоқ турса, дўстликдан айрилган саналади.


"Ибодат ва зикр аҳлига тавсиялар" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Ғазабни, шаҳватни, ҳирсни тарк этиш мардликдир. Бу Пайғамбарнинг одатларидан. Феълида эшакнинг мардлиги ҳам бўлмасин-у Аллоҳдан йироқ, лаънатланган тирик бўлгандан кўра Аллоҳ кўриб-кузатиб турган ўлик бўлганим афзалроқ. Шу – мардликнинг мазмуни, сиридир, қолгани теридан иборат. У одамни жаннатга етаклайди, бу эса жаҳаннамга! Жаннатнинг ёқимсиз нарсалар билан ўралганлиги айтилади, дўзахнинг ҳою ҳавасдан иборатлиги хабар берилади.

«Қалб кўзингни оч» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

ҲАМДАРДЛИК

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти, Жиззах шаҳар Нижонлик масжид имом хатиби Валиев Султонхон домламизни оталари Валиев Нуъмонхон бобомиз вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этамиз

🤲 Аллоҳ таоло марҳумни Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Ҳақ таоло Султонхон домла ва марҳумнинг фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.


Жаноза эртага соат 10:00 да Ғаллаорол тумани Чувиллоқ қишлоғида бўлиб ўтади

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!
«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги

Читать полностью…

imon.uz

Улар шундай ибодат қилишган

Жангларнинг бирида Ҳазрати Алининг оёғига ўқ тегди. Ўқ оёқ суягига ҳам анча ботгани учун чиқара олишмади. Бир табиб чақирдилар. Табиб Ҳазрати Алига қараб шундай деди:

-Бу ўқни фақат ҳушдан кетказувчи дори билан олса бўлади. Йўқса, оғриққа чидаёлмайсиз.

 Ҳазрати Али айтдилар:

-Ҳушдан кетказадиган дорига зарурат йўқ. Бир оз сабр қилинглар, намоз вақти кирсин. Мен намоз ўқий бошлаганимда олиб ташлайсиз.

Намоз вақти кирди. Ҳазрати Али намозга турдилар. Табиб Ҳазрати Алининг оёғини ёриб, ўқни чиқарди.

Ярани боғлаб қўйди. Ҳазрати Али намозларини битириб, табибдан сўрадилар:

-Ўқни чиқардингизми?

-Ҳа, чиқардим, — деди табиб.

-Мен ҳеч нарса сезганим йўқ, — дедилар Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу.

Намоздаги хушуъ-хузуъ Ҳазрати Алини гўё бошқа оламга олиб кетгандек эди. Шунинг учун ҳам вужудларидаги оғриқни асло сезмадилар.

«Қалбимизнинг нури»

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тасаввуф... Aсл ҳақиқат (Сохта тариқатларга раддия)

Тасаввуф йўналишида ҳам асл тасаввуфни тушунмасдан, бузиб талқин қиладиган тоифалар учраб туради. Уларнинг фаолиятига еътироз бўлаётган енг асосий масалаларнинг бири тариқатга кирган кишига илмнинг шарт емаслиги ва ҳатто илмни тарк қилиш афзаллиги. Баъзи бир сохта тариқатчилар бунга ушбуларни далил қилиб келтирадилар. Aввало илмнинг моҳияти ибодатга восита бўлишидир. У орқали инсон Роббисини танийди ва унга бандалик қилишга ҳаракат қилади.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

УМАР РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУНИНГ СУҲБАТДОШИ

Яҳё ибн Аюб айтади: “Ҳазрат Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу яхши кўрадиган бир йигит бор эди. Бир куни кечқурун ўша йигит хуфтон намозини ўқимасдан бир ерга кетди. Йўлда бир аёл унга рўпара келди. Аёл ўзини унга таклиф қилди. Йигит аёлга маҳлиё бўлиб, унинг ортидан эргашди. Икковлари аёлнинг эшиги олдига етиб боришганда, йигит тўхтаб, ўйлай бошлади. Хаёлига “Тақво қилувчилар, агар уларга шайтондан бир шарпа етса, зикр қиларлар, бас, кўрибсанки, улар (тўғри йўлни)кўрувчИ бўлиб турибдилар” (Аъроф сураси, 201-оят) ояти келди.
Шайтондан бирор бир шарпа (васваса, иғво ва ғазаб) етиши жаҳолат, кўрлик ва нодонликка бошлайди. Аллоҳнинг зикри эса, илм-маърифат, кўзи очиқлик ва оқиллик манбаидир.
Йигит шу оятни тиловат қилди-да, ҳушидан кетди. Буни кўрган аёл қичқириб юборди. Йигитнинг кекса отаси бор эди, дарҳол унга хабар қилинди. Отаси етиб келгач, ўғлини кўтариб, ҳовлига олиб кирди ва то ўзига келгунича муолажа қилди. Йигит ҳушига келгач, отаси ундан: “Сенга нима бўлди, ўғлим?” деб сўради. Ўғил: “Отажон, сўраманг!” деди. Ота қўймай ўғлидан сўрайверди. Ноилож ўғил отасига бўлган воқеани гапириб берди ва юқоридаги оятни тиловат қилди. Оятни ўқиб бўлиши билан баланд овозда бақирди-да, жони узилди.
Отаси ўғлини дафн қилиб, бўлиб ўтган ишларни Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга айтиб берди. Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу йигитнинг қабри тепасига келиб турдилар ва исмини айтиб чақирдилар. Кейин “Эй фалончи, Аллоҳ таоло: “Роббиси ҳузурида туришдан қўрққанлар учун икки жаннат бор” (Қиёмат куни олам Парвардигорининг ҳузурида саволларга жавоб беришдан, ҳисоб-китоб мақомидан қўрқиб, тириклигидаёқ тайёргарлик кўриб, яхшилик билан кун кечирганларга икки жаннат бор экан. “Икки жаннат”нинг бир неча шарҳлари бор, жумладан, инсга алоҳида жаннат, жинга алоҳида жаннат ёки икковларидан ҳар бирларига иккитадан жаннат, гуноҳкорлар жаҳаннам билан ўта қайноқ сув ўртасида айлансалар, тақводорлар биринчи жаннатлари, яъни, боғлари билан иккинчи жаннатлари – боғлари орасида сайр қиладилар)” деган деб нидо қилдилар. Шунда қабр ичидан: “Дарҳақиқат, Роббим менга ўша икки жаннатни берди, эй Умар!” деган нидо келди”.

“Қуръон ошиқлари” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

МЕЪРОЖ ОЯТИ ҲАҚИДА БИР ТАДҚИҚ

Меърож кечаси биринчи сафар ерда бўлган: у зот алайҳиссалом Масжиди Ҳаромдан Масжиди Ақсога сафар қилганлар. Иккинчи сафар эса Масжиди Ақсодан осмонларга бўлган. Қуръони Каримда ушбу оят бор: «Бандасини кечанинг бир қисмида сайр қилдирди» (Исро сураси, 1-оят).
Бу оятда аввалги сафар зикр қилинган, аммо бу ўринда осмонга қилинган сафар зикр қилинмаган. Чунки оятда «лайлан» (кечаси) деган қайд бор. Кеча ва кундуз ерга тегишли бўлган икки қарама-қарши нарсадир. Осмонларда ботишига эса офтобнинг чиқиб, алоқадор бўлмиш кеча ва кундуз деган нарса йўқ. Шунинг учун исро ва лайл тақозоси билан, яъни «кечаси сайр қилдирди» деган гапдан келиб чиқиб, бу оятда фақат ердаги сафар зикр қилинган, деймиз. Осмоний сафар эса Нажм сурасидаги ушбу оятда зикр қилинган: «Сидратул мунтаҳонинг олдида» (Нажм сураси, 14-оят).

"Мажолиси ҳакимул умма" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тасбеҳ айтинг!

Аллоҳ таоло улуғлиги камоли, мулки, иззати тугаллиги сабаб осмон, ер, тоғлар, дарахтлар, қуёш, ой, ҳайвонлар, қушлардан иборат барча мавжудотлар тасбеҳ айтади.
«Етти осмон, Ер ва улардаги бор жонзот Унга тасбеҳ айтур. Мавжуд бўлган барча нарса ҳамд билан Унга тасбеҳ айтур”. Лекин сизлар уларнинг тасбеҳларини англамайсиз. Дарҳақиқат, У ҳалим ва кечиримли Зотдир» (Исро сураси, 44-оят).

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ҚАЗО ВА ҚАДАР

''На ерга ва на ўзларингизга бирон мусибат етмас, магар (етса) Биз уни пайдо қилишимиздан илгари Китобда
(Лавҳул-Маҳфузда битилган) бўлур. Албатта, бу Аллоҳга осондир''. (Ҳадид сураси, 22-оят).
Яъни инсон ҳаётида содир бўладиган ҳар бир яхши-ёмон, катта-кичик воқеа-ҳодиса, албатта, Аллоҳ таолонинг тақдири азалийсида битилган бўлади. Яратганнинг амрисиз бировнинг баданига бир тикан кирмайди.
Қалам адо бўлиб, сиёҳ қуриб, саҳифалар ёпилиб, ишлар битиб, қадар ёзиб бўлинган.
''Бизга фақат Аллоҳнинг ёзиб қўйганидан ўзга нарса етмайди'' (Тавба сураси, 51-оят).
Тўғриликка етишганинг хато қилмаганинг учун, хато қилганинг тўғриликка эришмаганинг учун эмас.
Мана шу ақида агар қалбингдан жой топиб, виждонингда қарор топса, балолар ато этилган нарсага, машаққат ҳадяга, барча воқеалар мукофот ва тақдирланишга айланади.
Аллоҳ кимга яхшиликни раво кўрса, унга мусибат етказади. Сен бирор безовталик, касаллик, ўлим, молиявий инқироз, уй ёниб кетиши каби нарсаларга дучор бўлсанг, Аллоҳ ўша нарсани тақдирингда битиб қўйган. Сенга шу ихтиёрий қилинган. Ихтиёр қилиш фақат Аллоҳнинг изнидадир. Ажримни фақат У беради. Гуноҳларни фақат У кечиради. Машаққат чекканлар қилган сабрлари ва Аллоҳдан рози бўлганлари учун зафарга эришади.
Ғазабланиш, шикоят қилиш, оҳ-воҳ айтишдан олдин қадарга таслим бўлиб, бехосдан афсус-надоматга тушишдан олдин ўлимнинг ҳақлигини, ҳар бир тирик жон каби сен ҳам ўлим шарбатини тотишингни тан ол. Шундоқ экан, сабабларни юзага чиқариб, чора-тадбирларни ишга солиб бўлганингдан кейин эҳтиёт бўлган нарсанг содир бўлса, хотиранг жам бўлаверсин. Чунки шундай бўлиши лозим эди. Сен ундоқ қилганимда бундоқ-бундоқ бўлар эди, деб айтма. Бу Аллоҳнинг тақдиримга битганидир. Унинг айтгани, хоҳиши бўлади, деб айтгин.

''Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)'' китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#muftiy_minbari

ЁШЛИК УМР БАҲОРИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ЖАННАТ АНҲОРЛАРИ ВА ТОҒЛАРИ ҲАМДА УЛАРНИНГ БИР ПАРЧАСИ ДУНЁДА МАВЖУДЛИГИ ҲАҚИДА

Аллоҳ таоло дейди: "Тақво эгалари учун ваъда қилинган жаннатнинг мисоли сифати (бу): Унда айнимаган сувдан бўлган дарёлар ҳам, таъми ўзгармаган сутдан бўлган дарёлар ҳам, ичувчилар учун лаззатли, мусаффо асалдан бўлган дарёлар ҳам бордир" (Муҳаммад, 15).
Ривоят қилинишича, у дарёлар ўзансиз оқади. Бу иш ҳам Аллоҳнинг қудратидандир.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салам айтадилар: “Жаннатдаги анҳордар мушкдан бўлган тепаликлар (ёки тоғлар) остидан оқиб чиқади” (Уқайлий ривояти).
Исмоил ибн Исҳоқ айтади: Бизга Исмоил ибн Абу Идрис Касир ибн Абдуллоҳ ибн Умар ибн Авфдан, у отасидан, у бобосидан ҳадис айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Тўртта тоғ жаннат тоғларидан, тўртта дарё жаннат дарёларидан, тўртта майдон жаннат майдонларидандир".
"Қайси тоғлар?" дейишди. У зот: "Уҳуд тоғи, у бизни яхши кўради, биз ҳам уни яхши кўрамиз; Тур тоғи ҳам жаннат тоғларидан. Лубий ва Жудий тоғлари ҳам жаннат тоғларидандир. Жаннат анҳорлари — Нил, Фурот, Сайҳон ва Жайҳон. Майдонлари - Бадр, Уҳуд, Хандақ ва Хайбар", дедилар.
Ҳаким ибн Муовия отасидан ривоят қилади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
"Жаннатда сув денгизи, сут денгизи, асал денгизи ва шароб денгизи бор. Сўнг ундан кейин дарёлар оқади" (Термизий ривояти).
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Сайҳон, Жайҳон, Нил,.. Фурот, барчаси жаннат дарёларидандир" (Муслим ривояти).
Каъб айтади: "Дажла — жаннат боғ дарёси, Фурот — сут дарёси, Миср (яъни, Нил) — шароб дарёси, Сайҳон — асал дарёси. Бу тўртала дарё Кавсардан оқиб чиқади".
Бухорий Исро ва Меърож ҳақидаги Анас розийаллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда шундай зихр этади: "У зот дунё осмонига етганиларида, оқиб турган икки дарёни кўрдилар ва: "Эй Жаброил, бу иккиси нима?" деб сўрадилар. Жаброил алайҳиссалом: "Нил билан Фуротнинг унсури", деди. Сўнгра кейинги осмонга чиқдилар. Унда бошқа бир дарёни кўрдилар. Унда дур ва забаржаддан бўлган қаср бор эди. Қўллари билан урган эдилар, у хушбўй мушк экан. "Бу нима, Жаброил?" деб сўрадилар. "Аллоҳ сизга беркитиб қўйган Кавсар", деди Жаброил".

Имом Қуртубий Жаннат васфидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Аҳли жаннатнинг сифатлари!

Аллоҳ таоло: «Албатта, тақводорлар жаннатлар ва чашмалардадир. Уларга тинчлик, омонлик ила киринглар», (дейилур). Уларнинг дилларидаги ғилли-ғиштларни чиқариб ташладик. Сўриларда бир-бирларига боқиб, дўст бўлган ҳолларида ўлтирурлар. Уларни у жойда чарчоқ тутмас ва улар ундан чиқарилувчи ҳам эмаслар», деган.Тақводорлар–ўзларини гуноҳлардан сақлаган инсонлардир. Аллоҳдан қўрққанлар жаннатлар, гўзал боғу бўстонларда бўлурлар.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

⏰ Тошкент вақти билан ПЕШИН НАМОЗИ кирди!

👉 @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган ҳадиси қудсийда айтилади:
“Мен қиёмат куни уч тоифа кишининг даъвогари бўлурман: Менинг номим билан аҳд бериб, уни бузган, озод инсонни қул деб сотиб пулини еган ва мардикорни ишлатиб ҳақини бермаган одамларнинг”

(Имом Бухорий ривояти).

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Ассалому алайкум!

Аллоҳ дуоларимизни ижобат, Фарзандларимизга салоҳият, Ибодатларимизга гўзаллик, Ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман
! 🤲

ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

РИЗҚНИ ҲАЛОЛДАН ТОПИШ

Меҳмонхон домла ЖАББОРОВ

Жиззах вилояти бош имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ҲАММА НАРСАДАН ИБРАТ ОЛ!

Ҳасад қилганлар сенга зарар етказишга ҳам, фойда келтиришга ҳам, ҳаёт беришга ҳам, савоб беришга ҳам, азоблашга ҳам қодир эмаслар.☝️☝️☝️

Олимлардан бири: "Қалбда шундай бир ҳолат бўладики, агар жаннат аҳли бизнинг ўша ҳолимиздек бўлса, демак, улар яхши ҳаётда эканлар", деди.

Ва яна бирлари: “Қалбда шундай бир ҳолат бўладики, Аллоҳ зикри сабабли, у хурсандликдан рақсга тушади”, деди.

Олимлардан бирини зиндонга ташлашганида, у Қуръони Каримдаги "Сўнг улар (билан мўминлар)нинг ўртасига дарвозали бир девор урилурки, унинг ичида раҳмат-жаннат, ташқарисида-олдида эса азоб-дўзах бўлур", оятини ўқиди.
(Ҳадид сураси,13-оят).

У зиндондалик пайтида: “Душманларим нима қилишса, қилишди. Лекин мен қалбимдаги бўстоним ва жаннатим билан бирга бўлдим. Қаерга борсам, у мен билан бирга бўлди. Агар ўлсам, қалбимдаги бўстоним ва жаннатим менинг шарафим. Шунинг учун юртимдан чиқариб юборилишим мен учун саёҳат, қамаб қўйишса эса узлатдир”, деди.

Ким Аллоҳга астойдил ишонса, барча нарсани топади. Ким Аллохга ишонмаса, барча нарсани йўқотади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Субҳоналлоҳи валҳамду лиллаҳи вала илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар (Аллоҳни нуқсон сифатлардан холи, камол сифатлар билан улуғлайман. Ҳамду сано Аллоҳга лойиқ. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Аллоҳ ҳамма нарсадан улуғдир), деб айтишим мен учун қуёш чиқишидан афзалроқдир", дедилар.

Салафлардан бири бадавлат кишилар, уларнинг қасрлари, ҳовлилари ва мол-дунёлари ҳақида гапириб: "Улар ҳам ейишади, биз ҳам еймиз. Улар ҳам ичишади, биз ҳам ичамиз. Улар ҳам қарашади, биз ҳам қараймиз. Лекин биз ҳисоб бермаймиз. улар ҳисоб беришади", - деди.

Қабрга кирилган биринчи кечаёқ Хаварнақ қасрлари ва Кисро бойликлари унутилади:
"Мана, Бизнинг ҳузуримизга сизларни аввал-бошда қандай яратган бўлсак, шундай ёлғиз ҳолда келдингиз. Сизларга берган нарсаларимизни ортингизда қолдирибсиз".
(Анъом сураси, 94-оят).

Мўминлар Аллоҳ ва Унинг расули рост айтди, дейишади. Мунофиқлар ва дилларида шубҳа-гумон бўлган (яъни эътиқодлари заиф бўлган) кимсалар: "Аллоҳ ва унинг пайғамбари бизларга фақат ёлғон ваъда қилган эканлар", дея гап бошлайдилар.

Ҳаётинг қандай фикр юритишинга боғлиқдир.

Демак, фикр юритишинг натижаси, у хоҳ яхши, хоҳ ёмон бўлсин, ҳаётингга таъсир этади.
Айтишади-ку, агар яланг оёқ бўлсанг оёғи кесилган кишига қарагин ва икки оёғинг борлиги учун Аллоҳга ҳамд айтгин.


📚"Ғам-Қайғусиз яшай десангиз" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ҲАТТО ҚИЁМАТ КЕЛСА ҲАМ

Шомда кўпчилик йўлдан ўтиб кетаётган пайтида кексайиб қолган, қошлари ўсиб, кўзларини тўсиб қўйган бир қариянинг кўчат экаман деб уриниб-қийналиб ҳаракат қилаётганини кўриб қолишди. Шунда кетаётганлар тўхтаб: "Отахон, қариб қолибсиз, сизга кўчат экишни ким қўйибди, дам олсангиз бўлмайдими?" дейишди. Ўша қария саҳобалардан Абу Дардо розияллоҳу анҳу экан. У киши шундай жавоб қилдилар: "Дўстим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: "Қиёмат бўлиб қолса, бирортангизнинг қўлингизда хурмо кўчати бор бўлса-ю, у қоим бўлгунча улгурса, экиб қўйсин", деганлар".

"Кўҳна дунё ва ривоятлари" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

БАНДАСИГА ШИКОЯТ ҚИЛМАНГ!

Имом Шаъроний «Табақот» номли китобларида шундай деганлар:
«Танага, мол-мулкка ёки фарзандларга беморлик, зулм ёки мусибат каби бало етганда бу ҳақда фарзандга, хотинга, оға-иниларга, дўстларга ёки бошқаларга шикоят қилишдан олдин Аллоҳга шикоят қилса, У Зот мусибат тушган пайтдаёқ ўша қийинчиликни кўтаради».

"Ҳикматлар" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

⏰ Тошкент вақти билан ХУФТОН НАМОЗИ кирди!

👉 @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Ёлғиз қолсам, гуноҳ қиламан...

☝️ Одамлардан уялиб, беркиниб гуноҳ қилмоқчи бўласиз, лекин Роббингиздан уялмайсизми?!

#gunoh #Alloh #uyalish #ibrat #yolgizlik
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#ХУШХАБАР: 🌙 ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ҲАЗРАТЛАРИНИНГ "РАББОНИЙ НИДОЛАР" НОМЛИ КИТОБИ НАШРДАН ЧИҚДИ!

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Сохта тариқат: мақсадлари, даъволари ва уларга раддия

Баъзан бу дунёдан воз кечиб, узлатни ихтиёр қилиб, асосий ишларни унутиб қўяётганларни эшитиб қоламиз. Маълумки илм олиш нафл ибодатдан афзал деган иборани замирида улкан маъно бор. Илм ўрганиш, ўзгаларга ўргатиш, фарзанд тарбиялаш, чиройли оила барфо этиб, доимо яхшилик йўлида йўриш, яхши фикр юритиш, рост сўзлаш, гўзал амаллар қилиш билан инсонийлик мартабасини ошириш мумкин. Бироқ суфийлик роҳиблик эмас.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

⏰ Тошкент вақти билан ХУФТОН НАМОЗИ кирди!

👉 @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#ХУШХАБАР: ДОЛЗАРБ МАВЗУДАГИ КИТОБ НАШР ЭТИЛДИ

📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги Фатво маркази уламолари томонидан “ФИҚҲ ВА АҚИДАГА ОИД ИХТИЛОФЛИ МАСАЛАЛАР ЕЧИМИ” номли китоб нашр этилди.

🔹Китобда кўп йиллардан бери халқ орасида муаммоли бўлиб келаётган фиқҳий ва ақидавий масалалар содда ва илмий асосланган услубда ёритилган.

🔸Ушбу китобда “Пайпоққа масҳ тортишнинг ҳукми”, “Қон чиқиши сабабли таҳоратнинг синиши”, “Фотиҳадан кейинги “омин”ни жаҳрий айтишнинг ҳукми”, “Рукудан аввал ва кейин қўл кўтариш”, “Намоздан кейин тиловат қилиш”, “Эркак ва аёлларнинг намоздаги фарқлари”, “Аёлларнинг қабристонга бориши” каби фиқҳий масалалар билан бирга “Аллоҳ таолонинг исм ва сифатларини тушуниш”, “Аллоҳ таолонинг макондан беҳожат экани”, “Васила қилиш”, “Қуръон тиловати савобини ўтганларга бағишлаш”, “Авлиёларнинг каромати” каби долзарб ақидавий масалалар батафсил ёритилган.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу китобни юртимиз мўмин-мусулмонларига манфаатли қилсин!

📖 Китобнинг ҳажми: 408 бет
📂Муқоваси: Қаттиқ 
📇Нашриёт: “Matbaachi”
👉 Нархи: 65 000 сўм

Мурожаат учун:

☎️ +998917806633
📨 Фатво маркази
@fts_2711
📍 41.3384637,69.2370855,19z/data=!4m6!3m5!1s0x38ae8d29acdd4ad5:0x7545537a64ccc72c!8m2!3d41.3384637!4d69.2374683!16s%2Fg%2F11sbmx3l35?entry=ttu">Манзилимиз

🔗 manba: @diniysavollar

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…
Подписаться на канал