imonuz | Неотсортированное

Telegram-канал imonuz - imon.uz

6287

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали Биз билан боғланиш — @imonuz_aloqa_bot Веб-сайт: www.imon.uz

Подписаться на канал

imon.uz

⏰ Тошкент вақти билан БОМДОД НАМОЗИ кирди!

👉 @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ҲАМДАРДЛИК

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани "Султонхон" жоме масжидида кўп йиллар имом-хатиб бўлиб ишлаган Нурматов Салоҳиддин домланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этамиз.

🤲 Аллоҳ таоло марҳумни Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Ҳақ таоло Салоҳиддин домланинг фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.

📌Жаноза намози эртага, 20-ноябр куни, соат 12:00 да Ғаллаорол тумани, Қўйтош шаҳарчасида ўқилади.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!
«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз».


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги

Читать полностью…

imon.uz

МУНОСИБ ЙЎЛ

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Аллоҳ бирингизни бирингиздан ризқда устун қилиб қўйди. Бас, бу ризқда устун қилинган кишилар ўзларининг ризқларини қўл остидаги қулларига қайтариб (бой-камбағалликда) барчалари баробар бўлиб олмайдилар-ку! (Шундай бўлгач, қандай қилиб барчага ризқу рўз ато қилувчи Аллоҳ таолога қўлидан ҳеч иш келмайдиган бутларни баробар қилурлар?!) Аллоҳнинг неъматларини инкор қилурларми?!” (Наҳл, 71).
Ушбу оят Нажрон элчиларининг Исо алайҳиссалом ҳақида айтган бўҳтон гаплари ҳақида нозил бўлган.
Буюк муфассир Ҳофизуддин Абул Баракот Насафий ушбу оятни тафсир қилар экан, бундай дейди: “Ризқ бандаларга ҳар хил тақсимланган. Аллоҳ таоло бойларни уларнинг қўл остидагилардан кўра яхшироқ ризқлантирди. Ҳолбуки, қашшоқ кишилар ҳам бойлар каби инсон наслидир. Бой-зодагонлар эса мол-давлатларини қўл остидаги кишиларга беришдан қизғанишади. Аслида бойлар ҳам мол-мулкларидан ортиқчасини ҳақдор кишиларга бериб, кийиниш ва ейиш-ичишда тенглашишлари керак эди. Шу боис Аллоҳ таоло: “Сизлар Мен берган ризқ-насибада ўзингиз билан қўл остингиздагиларни тенг кўрмайсиз. Уларни ўзингиздан паст санаб, сизлар билан тенглашишига рози бўлмайсиз. Аммо қандай қилиб Ўзим халқ этган нарсаларни Менга шерик санаб, бунга рози бўлурсиз?!”, деб хитоб қилди.
Банда ризқда ўзидан устун кишиларга ҳасрат ва ҳасад кўзи билан боқиб, ғам-ташвиш чекса, хато қилади. Инсонлар тақсимланган ризққа рози бўлиб, дунёвий ишларда кўпроқ ўзидан пастдагиларга, ухровий (охиратга оид) амалларда эса ўзидан юқоридагиларга қараб, ибрат олишга ва неъматларга шукр қилишга буюрилган. Ҳадиси шарифда: “(Ризқ ва неъматлар борасида) ўзингиздан пастдагиларга қаранг, ўзингиздан юқоридагиларга қараманг! Мана шу иш Аллоҳнинг (сизларга ато этган) неъмат(лар)ини паст санамаслигингиз учун муносиб йўлдир”, дейилади (Имом Муслим ривояти).
Имом Қатода раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Аслида мол ва болада қўл остингиздагиларни молингизга шерик қилмасдан сизларни улардан ортиқ қилиб қўйган Зот Аллоҳ таолодир. Сизлар Аллоҳнинг ушбу тақсимотига рози бўлинглар. Ҳолбуки, сизлар ўзларингизни улардан устун санаб, бунга розилик билдирмаяпсизлар”.
Демак, бандага кенг мол-давлат берилса, уни фақат ўз ҳой-ҳавасу маишатларига сарфлаб, исроф қилмасдан, бир қисмини ён-атрофидаги камбағал, эҳтиёжмандларга ҳам улашиши ва силаи раҳмга риоя этиши лозим.

“Мўминларга шифо ва раҳмат” китобидан.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

ИШЛАГАН – ТИШЛАЙДИ, ИШЛАМАГАН ЭСА...

Зарралардан то юлдузгача тинимсиз ҳаракат қилаётган бу коинотда бекор юриш инсонга мутлақо ярашмайди. Асаларилар гулдан гулга қўнади, чумолилар чарчаш нималигини билмай меҳнат қилади. Қушлар шохдан шохга қўнади. Сувлар жилдир-жилдир оқиб, гуллар очилиб, ҳайвонлар турли тарафга югуради, қуёш ҳар тонгда чиқиб, оқшомда ботади.
Агар коинотдаги бу тартибли ҳаракат, фидокорлик, ғайрат бўлмасайди, биз тинч ҳаёт кечира олармидик? Бу низом билан ҳамнафас яшамаган ёки вайрон қилишга уринган инсон жуда катта хусрон ичидадир. Ҳолбуки, инсон яратилгандан бери меҳнат қилишга мажбур. Инсон ҳузур-ҳаловатни меҳнати орқасидан топади. Ташвишлардан фақат шу йўл билан қутула олади. Чунки ташвишлар бекорчи инсон чулғаб олади.
Муваффақият сири – меҳнатда. Меҳнаткаш инсонлар эртами, кечми муваффақиятга эришади. Пешона тери, кўз нури, қўл меҳнати етмаган (тегмаган) нарса йўқдир. Буюк инсонларнинг ҳаммаси интилиши ва ғайрати туфайли юқори мартабаларга эришган. Аддисон: «Ҳеч бир муваффақият тасодифан қўлга киритилмайди. Эришганларим ҳам тасодиф эмас, меҳнатларимнинг самарасидир”, дейди. Эдисон эса: “Муваффақиятларимнинг 99 фоизи меҳнат, 1 фоизи ақлим маҳсули”, деган.
Ҳамма нарсага меҳнат орқали эришилади. Бальзак: “Илмнинг эгаси бўлишни хоҳлаган киши меҳнатнинг қули бўлиши керак”, дея илм олишда меҳнатнинг ўрни муҳим эканини таъкидлайди.
Тананинг соғлом бўлиши витамин ва оқсилларни истеъмол қилишга боғлиқ бўлганидек, ақлнинг кучли бўлиши ҳам зеҳнни машқ қилидириш билан амалга ошади. Ота-боболаримиз: “Ишлатилган темир зангламайди”, деб бежизга айтишмаган. Аслида инсон жўшқин, таъсирчан хусусият билан яратилган. Роҳати, ҳузури-ҳаловати, бахтини фақат меҳнати билан топа олади. Ахлоқсизлик, қашшоқлик ҳам меҳнат билан тузатилади.
Хоре: “Одамлар ҳаётда тез юксалганларни қадрлайдилар. Ҳолбуки, ҳеч бир нарса чанг ва патчалик тез юқорига кўтарилмайди”, дейди. Қийинчиликларга чидаб, машаққат чекиб, қўллар қавариб эришилган натижанинг қадри бўлакча.
“Камолотга эришиш, ҳаёт сир-асрорини ўрганиш билан бўлади”, деган Пастер зерикиш нималигини билмаган, ғайрат ва интилишлари орқали бу сирни кашф этганлардан бири эди.
Меҳнат асосий тамойилимиз бўлсин. Ўзимизга: “Кеча нима қилдим? Бугун нима қиламан? Эртага-чи?” деган саволни берайлик ва шу уларнинг жавобини амалда бажарайлик. Шундагина бахтиёр бўла оламиз.

Дўстларингиз билан улашинг!

imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

Зиммангиздаги ҳақни адо қилинглар ва ҳаққингизни Оллоҳдан сўранглар

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини ривоят қилади: «Ҳали мен (ўтганим)дан сўнг худбинлик ва сизларга ёқмайдиган ишлар бўлади». Шунда саҳобалар сўрашди: «Эй Расулаллоҳ, (ўша пайтда) бизга нимани буюрасиз?». «Зиммангиздаги ҳақни адо қилинглар ва ҳаққингизни Оллоҳдан сўранглар» – деди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.

Муттафақун алайҳ.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

#video #safar #fiqh
🗣САФАРГА ОИД ФИҚҲИЙ МАСАЛАЛАР

00:00 Анонс
00:48 Ҳақиқий мусофир ким? Инсон қачон мусофир саналади?
01:27 Муқим кишилар тўрт ракатли намозда мусофирга иқтидо қилишса ва мусофир имом иккинчи ракатда намозни тугатмай, тўрт ракат ўқиса, унинг бу иши иқтидо қилган муқимларнинг намозига таъсири йўқми?
02:46 Мен Фарғоналикман. Тошкентда ўқийман. Йил охирида таътил берилганда уйимга бориб келаман. Уйда турган вақтимда намозларимни қаср қилиб ўқишим керакми?
03:19 Мусофир қачон муқимга айланади?
04:03 Қаср қилиб ўқиш нима дегани? (Суннат намозлари ҳам қаср қилиб ўқиладими?)
04:30 Ватани аслий ва ватани иқома нима?
05:32 Бир одам бирор ҳожат учун уйидан чиқди. 20-30 кмлик масофага борди. У ерда иши битмай, яна йўлида давом этди ва сафар масофаси (90 км)ни босиб ўтди. Шу одам мусофир бўладими ёки муқимми?
06:37 Мусофир рўза тутмаса бўладими?
07:23 Мусофир қайси вақт билан оғиз очади? (Самолёт, поездда бўлганида...).
07:53 Қарзи бор одам сафарга чиқиши мумкинми?
08:38 Умра ибодатига борганда намоз қандай ўқилади?
09:17 Мусофирга қурбонлик қилиш вожибми?
10:06 Сафарда махси кийиш шартлари ва тартиби
10:51 Узоқ йўлга чиққанда машинада ўтириб намоз ўқиб кетса бўладими?
12:21Самолёт, поездда қибла қандай аниқланади?
12:44 Муқимликни ният қилган киши қачондан намозларни тўлиқ ўқийди?
13:11 Мен ўз уйимдан 200 км узоқда хизмат сафарида ишлайман. Ҳар 10-12 кунда уйга 2-3 кунга бораман. Ишда мен намозларни қаср қилиб ўқийман. Шароитлар яхши, мен намозимни қаср қилиб ўқишим шартми бу ҳолатда ёки тўлиқ қилиб ўқисам ҳам бўлаверадими?
14:07 Узоқ сафарларга чиққанда самолёт ёки поездларда намоз вақтлари тўғри келади. Шунда қандай йўл тутиш керак?
14:47 Сафарга чиққан киши борган жойида қанча туришини билмаса, намозини қандай ўқийди? Мен Гулистонда яшайман. Тошкентда ўқийман. Тошкентга ўқишга борганимда баъзида бир ҳафта, баъзида икки ҳафта, баъзида 15 кундан кўп қоламан. Айтмоқчи бўлганим маълум муддатни қасд қилиб бормайман, вазиятга қараб, уйга қайтиб қолишим мумкин. Тошкентга борганимда қанча вақт қолишимни билмасам, намозларимни қандай ўқийман?
16:24 Мен Қўқон шаҳриданман. Тошкентдан Қўқонга қатнаб, таксичилик қиламан. Йўловчиларнинг баъзиси Қўқоннинг ўзига борса, яна айримлари шаҳарга қўшни бўлган қишлоқларга боради. Тошкентга бориш ва қайтишда намозни қаср ўқиш кераклигини биламан. Қайтишда намозни қаердан бошлаб тўлиқ ўқийман?
17:04 Айтайлик бизнинг 3та уйимиз бор ва буларнинг хаммасининг ораси 90 км дан ошади, агар оилам билан хар доим яшайдиган уйимдан бошқа уйимга хохлаган пайтим бориб яшасам, ўша уйимда хам муқим бўламанми?
18:45 Мусофир одам ҳалол хайвонни гўшти бўлса истеъмол қилаверади, уни қай йўсинда сўйилгани билан қизиқмайди деб эшитиб қолдим. Бу қанчалик тўғри?
19:50 Аёл киши сафарга чиққанида кимлар маҳрам бўла олади?

😎 FULL HD

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингиз билан улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

МEН АЛЛОҲДАН УЯЛАМАН…

Аллоҳнинг бандалари! Мен бу сўзимни чин дилдан айтяпман. Мен Аллоҳ азза ва жалладан хижолат бўламан. Мени ва мен каби кишиларни тавбага ва ўзининг раҳматига ундовчи Аллоҳнинг чақириғини эшитган вақтимда, Аллоҳ таолодан уяламан. Гуноҳлар қанча кўп бўлишига ва хатолар тўлиб-тошганига қарамай, Аллоҳ таолонинг ҳадисдаги ушбу сўзига эътибор қилмасам ундан хижолат бўламан. Аллоҳ таоло: «Эй бандаларим, сизлар кечаю кундуз хато қиласизлар. Мен эса барча гуноҳларни мағфират қиламан. Бас, мендан мағфират сўранглар, сизларни мағфират қиламан» дейди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Раббисидан хабар бериб: «Албатта Аллоҳ кечаси гуноҳ қилган одамнинг тавбасини қабул қилиш учун кундузи, кундузи қилган гуноҳларини кечириш учун кечаси икки қўлини очиб туради» деб айтган ушбу сўзини эшитиб, ўзим ва ўз биродарларимнинг Аллоҳга бўлган бандалик бурчларига назар солсам, уларни бу ҳақиқат ва раббоний чақириқдан юз бураётганларини кўраман. Аллоҳ таоло мағфират дастурхонини ёзиб, гўёки жарчидай бизларни ўзининг раҳмати ва мағфиратига чорламоқда. Одамлар эса ўз ишлари билан овворалар. Ҳамда ўзларининг гуноҳлари ва Аллоҳнинг буйруқларидан қочишда давом этмоқдалар. Аллоҳнинг чақириғига йўлиқсалар ҳам унга бурилиб қарамайдилар. Мана шу ишлар бизни хижолатга қўймайдими? Бизни бу ишлар уялтирмайдими?

Шайх Саид Рамазон Бутий

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

САОДАТ КАЛИТИ

«Саодат калити ҳушёрлик ва фаҳму фаросатдадир. Бадбахтлик манбаси кибр ва ғафлатдадир.
Банда учун Аллоҳ таолонинг неъматлари ичида иймон ва маърифатдан улуғи йўқдир. Унга эришиш учун бағрикенглик ва қалб кўзи ўткирлигидан бошқа васила йўқдир.
Куфр ва маъсиятдан каттароқ бало ва офат йўқдир. Мазкур икки нарсага чақиришда қалб кўрлиги ва жаҳолат зулматидан бошқа нарса йўқдир.
Зийрак кишилар Аллоҳ таоло уларни ҳидоятини ирода қилган ва қалбларини Исломга кенг қилиб қўйганлардир.
Мутакаббирлар Аллоҳ таоло уларни залолатини ирода қилган ва қалбларини худди осмонга чиқаётгандаги каби тор ва танг қилиб қўйганлардир.
Мутакаббир ўз ҳидоятига кафил бўлиши учун қалб кўзи очилмаган кишидир».

Имом Ғаззолий


Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

АМАЛНИНГ ГЎЗАЛЛИГИ

Улуғ зоҳид Шақиқ ибн Иброҳим бундай деганлар: “Амалнинг гўзаллиги уч нарса биландир:
Биринчиси, Амални Аллоҳ таолодан деб билиш. Бу худбинликни йўқотади.
Иккинчиси, амалда Аллоҳ розилигини исташ. Бу билан эса ҳою ҳавас сўндирилади.
Учинчиси, савобни Аллоҳ таолодан кутиш, бу эса тама ва риёни йўқотади”.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

САЛМОН ФОРСИЙНИНГ ОЗОД БЎЛИШИ

Салмон Форсий розияллоҳу анҳу Бани қурайзалик яҳудийнинг қули эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўриб мусулмон бўлди. Бундан хожаси қаттиқ ғазабланди ва унга ёмон муомала қила бошлади. Салмон розияллоҳу анҳу бу ҳақда Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтган эди. Ҳазрат соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Эй Салмон мукотаба қил, – дедилар. (“Мукотаба” – шартнома асосида қулликдан озод бўлиш.)
– Унинг хожаси уч юз туп хурмони экиб бериш ва қирқ уқияга шартнома қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳобига:
– Биродарингизга ёрдам қилинглар, – дедилар.
Саҳобалар ёрдам қила бошладилар. Кимдир ўттиз туп хурмо кўчати, яна кимдир йигирма, бошқаси имконига қараб ўн беш, ўн тупдан ёрдам қилиб уч юз туп хурмо тўпладилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Эй Салмон, кўчатга чуқур ковла, ўз қўлларим билан ўтқазай, – дедилар. Салмон дўстлар кўмагида кўчат учун чуқурларни ковлаб бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга хабар берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чиқдилар. Салмон розияллоҳу анҳу кўчатларни олиб келиб берди, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам муборак қўллари билан кўчатларни экдилар. Салмон розияллоҳу анҳу айтади:
“Салмоннинг жони тасарруфида бўлган Зотга қасамки, биронта кўчат ҳам нобуд бўлмади. Шундай қилиб шартномага кўра хурмо кўчатларини адо қилдим. Ўзим ҳам озроқ маблағга эга бўлдим. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тухумдек келадиган олтин кўтариб келдилар.
– Эй Салмон, буни ол, қолган қарзингни ҳам адо қил, – дедилар.
– Эй Аллоҳнинг Расули, менда бунча олтинни қайтариш имкони йўқ, – дедим.
– Олавер буни. Аллоҳ сендан буни соқит қилгай!
– Уни олдим. Кейин торттириб кўрсам, Аллоҳга қасамки, роппа-роса қирқ уқия чиқди! Мен хожамнинг ҳақини адо қилиб олдим”.
Шундай қилиб, Салмон розияллоҳу анҳу қулликдан озод бўлди.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

СИЗ САБР ҚИЛГАНЛАРНИНГ БИРИНЧИСИ ЭМАССИЗ

Аллоҳ таоло ўз Пайғамбарини сабрга буюриб, деди:


(Эй Расулим!) Раббингиз ҳукмига сабр қилинг. Чунки сиз Бизнинг кузатувимиз остида (паноҳимизда)сиз (Тур сураси, 48-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳайрон бўлиб қолдилар. Аллоҳ таоло ваҳй қилди: «Эй Муҳаммад! Сиз сабр қилган пайғамбарларнинг биричиси эмассиз», деб ушбу оятни нозил қилди:

Бас, у ҳолда (эй Расулим! Шариатни жорий этишда) улуғ азму ҳиммат (сабр) соҳиби бўлган пайғамбарлар сабр қилганларидек, сиз ҳам (азиятларга) сабр қилинг
(Аҳқоф сураси, 35-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар: «Ё Илоҳим, ё буюк Зот! Сабр қилишга бир мени буюрдингми ёки мен билан бирга умматларимни ҳамми?». Аллоҳ таоло деди: «Йўқ! Сизни ҳам, умматларингизни ҳам!» – деди.
Сўнг Аллоҳ ва ушбу оятни ваҳй қилди:
Эй иймон келтирганлар! (Нафсоний орзу-истакларингизга, турли қийинчиликларга ва ҳар турли душманларингизга нисбатан) сабр қилинглар! Сабр (ва сабот)да (мусобақа қилиб, бошқалардан) ўзинглар, муробит-пойдор бўлинглар (соқчиликда турган каби сергак ва мужоҳадага шай туринглар) ва Аллоҳдан қўрқинглар (амрларига мос яшанглар), токи нажотга эришгайсизлар.

“Баҳрул-маҳабба”дан.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

Халқаро илмий-амалий анжуман бошланди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

🗣 "ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК" КЎКРАК НИШОНИНИ ТОПШИРИШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ

"16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни" муносабати жорий йилнинг 15 ноябрь куни пойтахтимиздаги "Wyndham Tashkent" меҳмонхонасида бир гуруҳ ҳамюртларимиз "Диний бағрикенглик" кўкрак нишони билан тақдирландилар.


Тадбирга турли вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари ва диний конфессия вакиллари, миллий маданий марказлар фаоллари, юртимизда миллатлараро дўстлик ва диний бағрикенглик ришталарини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшаётган ҳамюртларимиз ҳамда ОАВ вакиллари таклиф этилди.

🗣Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев юксак мукофотга сазовор бўлганларни самимий муборакбод этиб, бугун юртимиз равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилаётган ҳамюртларимизга катта муваффақиятлар тилади ва юксак мукофотларни ўз эгаларига топширди.

Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фахрийлар кенгаши аъзолари Абдуқаҳҳор Ғаффоров (Шоший), Раҳматуллоҳ қори Обидов, Фозилжон домла Убайдуллаев, Диний идора бўлим мудирлари Комилжон Бурҳонов, Шавкат Ҳамдамов, Фатво маркази бош мутахассиси Саиджамол домла Масайитов, Тошкент ислом институти проректори Соатмурот домла Примов, “Кўкалдош” мадрасаси бўлим бошлиғи Абдувоси Ғаниев, Тошкент шаҳри Олмазор тумани бош имом-хатиби Абдуллоҳ домла Юлдашев, “Ҳадичаи Кубро” билим юрти директори Марям Абдуллаева ва Тошкент шаҳар бош отинойиси Зулайҳо Соатова ана шундай эътибор ва эҳтиромга сазовор бўлишди.

ℹ️ Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25-сентабрдаги "Диний бағрикенглик" кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида"ги қарорига кўра, ушбу кўкрак-нишони билан диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни тарғиб этиш, фуқаролар эътиқод эркинлигини таъминлаш, динлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ва маънавий муҳит барқарорлигини сақлашдаги ибратли ишлари учун етук уламолар, атоқли арбоблар, диний соҳа раҳбарлари, халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда хорижий олимлар тақдирланиши белгиланган.


💬 Ушбу тантанали тадбирда сўзга чиққанлар томонидан юртимизда давлатимиз раҳбари томонидан диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар натижасида фуқароларнинг виждон эркинлиги, дин ва миллатлараро тотувлик таъминланаётгани, мазкур кўкрак нишонининг таъсис этилгани диний соҳага бўлган юксак эътиборнинг яққол намунаси экани таъкидланди.

🟢Мукофотланганлар ўзларининг қувончлари, дил кечинмаларини изҳор қилиб, юксак эътиборга сазовор бўлиш ҳисси уларни янада улуғвор ишларга ундашини, ёш авлодни бағрикенглик руҳида тарбиялашда янги куч-ғайрат беришига асос бўлишини таъкидладилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

АЛЛОҲГА ЧИРОЙЛИ ҚАРЗ БЕРАДИГАН БОРМИ?

Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади: «Аллоҳга “чиройли қарз” берадиган (Унинг йўлида ўз бойлигидан сарфлайдиган) киши бормики, унга бир неча баробар кўп қилиб қайтарса? Ҳолбуки, Аллоҳ (ризқни) танг ҳам, кенг ҳам қилур ва (сизлар) Унинг ҳузурига, албатта, қайтарилажаксизлар» (Бақара сураси, 245-оят).
Муфассирлар “қарзи ҳасана” деб инсоннинг Аллоҳ йўлида сарфланган бойлигини тушунтирганлар.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Аллоҳга “Қарзи ҳасана” қиладиган киши борми?” ояти нозил бўлганда, Абу Даҳдаҳ исмли саҳоба:
– Ё Расулуллоҳ, Аллоҳ биздан қарз сўраяптими? – деди.
– Ҳа, эй Абу Даҳдаҳ, – дедилар Сарвари олам. Шунда Абу Даҳдаҳ Расулуллоҳ алайҳиссаломга: .
– Қўлингизни беринг, – деди ва:
– Мен Раббимга боғимни қарз бердим, – деди. Шунда Набий алайҳиссалом:
– Жаннатдаги дуру ёқутдан бўлган хурмозорлар Абу Даҳдаҳники бўлди, – дедилар”.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

#muftiy_minbari

📹 МУСУЛМОН УЧУН ЭНГ ОҒИР МУСИБАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐imon.uz 🎬 imon__uz">YouTube |🚀| Telegram |🔵 Facebook

Читать полностью…

imon.uz

#Видео

МУСУЛМОН МУСУЛМОНГА ЗУЛМ ҚИЛМАЙДИ!

Ботирхон домла РЎЗИЕВ

ЎМИ Жиззах вилояти вакили ўринбосари

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

АКСА УРИЛГАНДА “ҲАҚҚИ РОСТ” ДЕЙИЛИШИ ҲАҚИДА (1)

Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ъала расулиллаҳИнсонлар ҳаётида хабарлар билим ҳосил қилишнинг муҳим йўлларидан биридир. Ислом дини хабарларни саралаш йўналишида ҳам улкан асосларни ишлаб чиқди ва исломий мерос айнан мана шу илмий қоидалар асосида шаклланди. Халқимизнинг гўзал урф-одатлари ҳам ушбу чуқур ўйланган ва илму ҳикматга баравар асосланган мерос асосида шаклланган. Киши гапириб турганда ўзи ёки бошқа биров акса урса “ҳаққи рост” дейилиши ҳам шулар жумласидандир.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

⏰ Тошкент вақти билан ХУФТОН НАМОЗИ кирди!

👉 @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#muftiy_minbari

📹 МЎМИНЛАР АКА-УКАДИРЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬| imon__uz">YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Читать полностью…

imon.uz

ЛАББАЙКА ВА САЪДАЙКА.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.Абдурроҳман ал-Феҳрий розияллоҳу анҳудан
ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Ҳунайнда
ҳозир бўлдим. Шиддатли иссиқ қиздириб турганда юриб бориб, дарахт соясига
тушдик. Қуёш заволга кетганида жанг анжомларимни кийдим. Отимга миниб,
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордим.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#muftiy_minbari

📹 МЕҲР-ОҚИБАТ РИШТАСИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Дўстларингиз билан улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

ИФФАТЛИ БЎЛИШНИНГ ФАЗЛИ

Аллоҳ таоло: «Билмаган одам уларнинг
иффатларидан бойлар, деб ҳисоблайди. Уларни сиймоларидан танийсан. Улар
одамлардан хиралик ила сўрамаслар», деган (Бақара, 273).Шарҳ: Ушбу
ояти карима аҳли суффа – Пай­ғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
масжидлари яқинидаги суффада яшовчи тўрт юз нафар тақводор, камбағал
мусулмонлар ҳақида нозил бўлган. Улар ўзларини Қуръон ва илм ўрганишга
бағишлаган кишилар бўлиб, маошларини касб қилиб топишга имконлари бўлмаган.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

⏰ Тошкент вақти билан ХУФТОН НАМОЗИ кирди!

👉 @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Минг динор қарз олган киши

Бани Исроилда ишончли
тижоратчи бўлиб, уни молига талофат етиб, тижорат қилиш учун қарз олишга муҳтож
бўлиб қолибди ва инсонларга қарз бериш
билан танилган бир бойнинг олдига бориб, минг динор қарз беришини илтимос
қилибди. Қарз
берувчи бу молни олиши учун гувоҳлар
келтиришини талаб қилибди. Аллоҳ гувоҳликка кифоя қилади, дебди тижоратчи.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#Видеолавҳа

📢 ИККИ ФАРҚЛИ ДУНЁ

Дўстларингиз билан улашинг!
🌐imon.uz |▶️ imon__uz">YouTube |📝 Telegram | 🔵Facebook

Читать полностью…

imon.uz

2 сонияда бошдаги соч толалари миқдорича савоб

Ким етим бошини силаса ва бу ишни фақат Аллоҳ ризоси учун қилса, ҳар бир силаган сочи миқдорида ҳасана (савоб) битилади. Бу иш инсондан 2, нари борса, 3 сония вақтни талаб қилади.

Далил:
Абу Умома розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир етимнинг бошини силаса, уни фақат Аллоҳ учун силаса, у (банда) учун қўли (силаб) ўтган ҳар бир сочда ҳасанотлар бўлади. Ким ўз ҳузуридаги етим қиз ёки етим болага яхшилик қилса, жаннатда мен у билан мана шу иккиси каби бўламан”, деб кўрсаткич ва ўрта бармоқлари орасини очиб кўрсатдилар” (Имом Аҳмад ривояти). Етимларга ғамхўрлик қилиш жуда фазилатли иш. Бошқа бир ҳадисда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: “Мен ва ўз етимини ёки бошқанинг етимини кафиллигига олган киши билан жаннатдамиз, бева аёл ва мискинга ёрдам берувчи Аллоҳнинг йўлидаги мужоҳид кабидир” (Имом Бухорий ривояти). Етимлар молини ейиш оқибати аянчли бўлиши ҳақида Аллоҳ таоло қатъий огоҳлантирган: “Етимларнинг мол- мулкларини зулм йўли билан ейдиган кимсалар, албатта, қоринларида олов еган бўлурлар ва албатта, дўзахда куйгайлар". Шу сабабли етимларга ғамхўрлик қилиш, уларни парваришлаш, кўнгилларини кўтариш, ўкситмасликка ҳаракат қилишимиз, бу ишларимиз билан одамлар эмас, балки оламлар Парвардигори розилигини кўзлашимиз лозим.

«Фазилатли амаллар» китобидан.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

Мусо алайҳис саломнинг кийимини олиб қочган тош қиссаси

Пайғамбаримиз
соллаллоҳу алайҳи васаллам одатдагидек саҳобалари билан бирга ўтирдилар ва
уларга Мусо алайҳис саломнинг
кийимини олиб қочган тош қиссасини айтиб бердилар. Эй болалар бу тош қиссаси
нималигини билишни хоҳлайсизларми? Унда келинглар биргаликда Пайғамбаримиз
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиб, шу қиссани ўрганайлик.Бани Исроил шариатида
кишиларнинг яланғоч ғусл қилишлари жоиз эди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…
Подписаться на канал