imonuz | Неотсортированное

Telegram-канал imonuz - imon.uz

6287

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали Биз билан боғланиш — @imonuz_aloqa_bot Веб-сайт: www.imon.uz

Подписаться на канал

imon.uz

АЛЛОҲНИ ЭСЛАТГАН НАРСА ШИОРДИР

«Ким Аллоҳнинг нишонларини улуғласа, бас албатта, бу қалбларнинг тақвосидандир»
(Ҳаж сураси, 32-оят).
Оятда “нишонлар” деб таржима қилинган ибора Қуръони каримда “шаоир” дейилиб, нишон, белги, аломат маъноларини англатади. Нима нарса бизга Аллоҳни эслатса, у Аллоҳнинг шиоридир.
Масжидни кўрганимизда, бу “Аллоҳнинг уйи” деган хаёлга борамиз. Чунки масжид бизга Аллоҳни эслатади. Демак, бу Аллоҳнинг шиоридир. Бирор қорини кўрсак, у “Аллоҳнинг каломини ёдлаган”деймиз. У бизга Аллоҳни эслатади.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

⏰ Тошкент вақти билан ХУФТОН НАМОЗИ кирди!

👉 @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Кечиримли бўлиб, аҳил-иноқ яшайлик.

Раҳмдиллик, меҳрибонлик,
кечиримли бўлиш инсонийликнинг улуғвор хулқидандир. Раҳмдиллик билан
сифатланишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашишлик ва Aллоҳнинг
мағфирати қамраб олиш хусусияти бор. Aгар Aллоҳ таоло махлуқотларнинг фитратига
жойлаштирган раҳм шафқат сифатини яхшилаб қидирсак ҳам уни топаолмаймиз.
Субҳаналлоҳ!, ўзимиз унга муҳтож бўла туриб, қандай ғафлатда қоламиз. Ибн Масуд розияллоҳу анҳудан
ривоят қилинган ҳадиси шарифда: Набий саллаллоҳу алайҳи ва
саллам: "Ўзаро раҳмдил бўлмагунингизча (комил) мўмин бўла
олмайсизлар", деганларида саҳобалардан бирлари: “Эй Аллоҳнинг Расули ҳаммамиз
раҳдилимиз” деди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ҒАЗАБ

Эй биродарлар, ғазаб аслида бу дунё ҳаётининг моҳиятини тўғри тушунмасликдан келиб чиқади. Яъни, ҳар қандай амал ким томонидан бажарилишидан қатъи назар, аслида унинг холиқи фақатгина Аллоҳнинг Ўзи эканлигини эсдан чиқаришимиз оқибатидир. Инсон нафси фитратан икки ажралмас сифатга эга:
биринчиси - ҳаво;
иккинчиси - ғазаб.
Ҳавойи нафсдан ҳирс, шаҳват, тама, очкўзлик, узундан-узун орзулар ва дунёга муҳаббат қўйиш каби салбий сифатлар келиб чиқади. Ғазабдан эса кибр, манманлик, гина-кудурат ва ҳикду ҳасад каби ёмон хислатлар вужудга келади. Шунга қарамасдан, айнан ҳавойи нафс ва ғазаб одамни қўриқлайди. Чунки агар ҳарислик унга фойда келтирувчи нарсалар сари интилишга мажбур этса, ғазаб уни атрофидаги хавф-хатарлардан иҳота этади. Шунинг учун ҳам нафснинг табиатига хос бундай хусусиятлардан бутунлай қутулиш инсонни камолотга етказмайди, аксинча, унинг нуқсонини оширади. Лекин бу икки сифатнинг қалбни эгаллаб олиши зеҳн ва имонни заифлаштириб, кўнгилга зиён етказади. Шунинг учун инсон нафсини тарбиялашда шу икки хусусият орасидаги мутаносибликка эришиши керак. Мана шу Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бошланиб давом этиб келаётган чин тариқат йўлининг асосий усули ва моҳиятини ташкил этади. Бу йўлга юрган нафс ўзидаги қораланган хусусиятларни мақтовли хислатларга алмаштиради: ҳавойи нафс ўрнини Аллоҳга муҳаббат, шаҳват ўрнини шарму ҳаё эгаллайди, ғазаб эса ғайратга айланиб Аллоҳнинг амрларини
бажаришда жонбозлик кўрсатади. Бундай ўзгариш нафснинг барча қораланган сифатларида рўй бермоғи керак.

«Ахлоқус солиҳийн» китобидан.

https://www.facebook.com/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

"Дунёда менга учта нарса севимли қилинди:
1. Яхшилик қилиш;
2. Аёллар;
3. Кўзимнинг қувончи намозда бўлиши".

Шу гапни айтганларида, ҳузурларида саҳобалар ўлтирган эдилар. Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳу айтдилар:
"Рост гапирдингиз, эй Расулуллоҳ. Менга ҳам дунёда учта нарса севимли қилинди:

1. Расулуллоҳнинг юзларига қараш;
2. Молимни Расулуллоҳга инфоқ қилиш;
3. Қизимнинг Расулуллоҳнинг қўл остиларида, яъни никоҳларида бўлиши".

Умар розияллоҳу анҳу айтдилар: "Рост гапирдингиз, эй Абу Бакр. Менга ҳам дунёда учта нарса севимли қилинди:
1. Яхшиликка буюриш;
2. Ёмонликдан қайтариш;
3. Ахлоқ кийимини кийиш".

Усмон розияллоҳу анҳу айтдилар: "Рост гапирдингиз, эй Умар. Менга ҳам дунёда учта нарса севимли қилинди:
1. Очларни тўйдириш;
2. Яланғочларни кийинтириш;
3. Қуръон тиловат қилиш".

Али розияллоҳу анҳу айтдилар: "Рост гапирдингиз, эй Усмон. Менга ҳам дунёда учта нарса севимли қилинди:
1. Меҳмонга хизмат қилиш;
2. Ёзда рўза тутиш;
3. Қилич билан урушиш".

Шу пайт Жаброил алайҳиссалом келиб: "Аллоҳ сизларнинг суҳбатингизни эшитиб, мени ҳам юборди. Ва агар дунё аҳлидан бўлганимда, нимани яхши кўришимни сўрашингизни буюрди", дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссаломдан: "Агар дунё аҳлидан бўлганингизда, нималарни яхши кўрар эдингиз" деб сўрадилар.

Шунда Жаброил алайҳиссалом:
"1. Адашганларни тўғри йўлга иршод қилиш;
2. Қаноат қилувчи ғарибларга ҳамроҳ бўлиш;
3. Қийналганларга ёрдам бериш", деб айтдилар.

Ва яна айтдилар: "Аллоҳ азза ва жалла бандаларида учта хислат бўлишини яхши кўради:
1. Бор имкониятини ишга солиш;
2. Надомат қилаётганда йиғлаш;
3. Йўқчиликда сабр қилиш".

"Фазоилул аъмол" китобидан.
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

⏰ Тошкент вақти билан ШОМ НАМОЗИ кирди!

👉 @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ҚАЙТА ТИРИЛИШ BA ҚИЁМАТ КУНИНИНГ ДАҲШАТЛАРИ

Қиёмат кунидаги даҳшатлар туфайли банда ниҳоятда машаққатда қолади.

Одам: «Ё Роббим, менга дўзах олови билан бўлса ҳам роҳат бер. Бу ҳолатимдан дўзах оловига юборганинг яхши», деб юборади. Ҳолбуки у дўзахдаги шиддатли азобларни яхши билиб туради. У куннинг миқдори эллик йилдир, лекин у мўминларда енгил кечади, ҳатто фарз намозидан ҳам осон бўлади. Сўнг бу умматнинг фақир-мискинларига нидо қилинади, улар ўринларидан турадилар. Уларга: «Қандай амал қилгансиз?» дейилади. Улар: «Эй Роббимиз, бизларни синадинг, биз сабр қилдик, молу давлатни, султонликни биздан бошқаларга бердинг», дейишади. Шунда Аллоҳ таоло: «Тўғри айтдингиз», дейди. Сўнг улар бошқалардан олдин жаннатга кирадилар. Бой ва султонларга эса қаттиқроқ ҳисоб-китоб бўлади. У кунда: «Мўминлар қаерда?» дейилади. Улар учун нурдан бўлган курсилар қўйилади, устларидан булутлар соя солиб туради. У кун мўминлар учун бир соатдан ҳам қисқароқ туюлади» (Имом Табароний ривояти).

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

Садақа

Садақанинг фойдалари:
1- Фаришталар молинга барака тилаб дуо қиладилар.
2- У сенинг шайтонлар устидан ғалабангдир.
3- У Аллоҳ азза ва жалланинг ғазабини ўчиради.
4- У ҳар бир касалликка даво ва шифодир.
5- У сенинг обрў ва ҳурматингни сақлайди.
6- У сенинг ўлим олди хотимангни гўзал қилади.
7- Садақанг тўсиқ бўлиб сени дўзахдан ҳимоя қилади.
8- У қиёмат куни сенинг соябонингдир.
9- У сенинг мол-мулкингни зиёда қилади.
10- У қалбинг қаттиқлигини юмшатади.
11- Садақа қабр азоби ва оловидан сақлайди.
12- У хато ва гуноҳларингни ўчиради.
13- У садақа берувчидан ва унинг яқинларидан балони даф қилади.

/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

Булут қиссаси.

Бани Исроилда бир қишлоқ бўлиб, у қишлоқ
аҳли кечасию-кундузи бир-бирига ёмонлик, зулм, бир-бирини ўлдириш каби
бошқаларга ёмонлик қилишдан иборат экан.
У қишлоқда бир киши тўқсон тўққизта одамни ўлдирганидан кейин, қаттиқ надомат қилиб,
қиёмат куни Аллоҳнинг азобидан қўрқиб бошқа ҳеч кимни ўлдирмасликка қарор қилибди.
Сўнгра илмли киши излаб атрофидагилардан сўраб суриштирса, улар бир обидга
боришини айтибди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

🌙 РАСУЛУЛЛОҲ ﷺНИНГ ГЎЗАЛ ХУЛҚЛАРИ

Оиша розияллоҳу анҳо онамиз айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гапни сизларга ўхшаб шошилиб гапирмас эдилар", дедилар (Имом Термизий ривояти).

Жобир розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг каломларида дона-доналик ва шошилмаслик бор эди" (Имом Абу Довуд ривояти).

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

#Сийрат

Муҳаммад алайҳиссаломга
ато этилган комил ақл

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам жоҳиллик ва гумроҳлик ботқоғига ботган инсонларга пайғамбар қилиб юборилдилар хамда қисқа фурсат ичида уларни бутун дунё ўрнак оладиган даражадаги ақл-фаросатли, салоҳиятли, маданиятли инсонлар қилиб тарбияладилар.
Ҳеч шубҳа йўқки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ишни Аллоҳ таоло ўргатган таълимотлар ва нозил қилган ваҳийлар ёрдамида бажарганлар.

"Икки олам сарвари" китобидан

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

Чоҳ эгалари қиссаси.

Яманнинг Нажрон шаҳрида Зунавос исмли бир подшоҳ ўтган бўлиб, унинг бир сеҳргари ҳийла-найранг ва
сеҳр амалларини ишга солиб одамларни подшоҳ бу борлиқнинг илоҳи ва у ибодат
қилинишга лойиқ зот эканлигига ишонтирарди. Аслида подшоҳ
бу сеҳргарни ёқтирмасди ундан кучлироқ сеҳргарни топса дарҳол бундан ҳоли бўлиш
пайида эди.Кунларнинг бирида сеҳргар подшоҳ билан ўтирганида,
подшоҳга-“Олампаноҳ! мен қаридим,
ёшим ўтиб, соғлигим ҳам оғирлашиб қолди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ИФФАТ ВА ИМОН ҚУВВАТИ

Абдуллоҳ ибн Умарнинг ўғли Солим ўз нафсини тия олган зоҳид ва иффат соҳиби эди. У Каъбани тавоф қилаётганида мўминлар амири Ҳишом ибн Абдулмалик кўриб қолиб илтифот қилди:
– Хоҳлаган нарсангни сўра! Мен сўраганингни бераман.
Солим таклифни рад қилди:
– Эй соҳиб, мен Аллоҳнинг байтида туриб Ундан бошқадан сўрагани ҳаё қилурман.
Ҳаж амалларини адо этиб, Ҳишом яна илтифот қилди:
– Мана, энди Аллоҳнинг байтидан чиқдинг.
Хоҳлаган нарсангни сўра, мен берурман!
Нафси жиловини қўлида тутган Солим иффат ва имон қуввати ила таклифни яна рад этди:
– Мен дунё матосини бутун дунё Эгасидан сўрамасам-у, дунёнинг эгаси бўлмаган кимсадан сўрайманму?..

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

Бу – қизиқ!

Ер юзини айланиб чиқишга қанча вақт керак?

Бутун дунёни пиёда айланиб чиқиш ҳақида қарор қилишга ҳар кимнинг ҳам журъати етмайди. Журъат бўлганда ҳам бунга фурсат ва имконият қаерда. Шунга қарамай, барибир, сайёрамизни яёв айланиб чиқиш ҳақида орзу қиламиз ва бунинг учун қанча вақт кетиши, инсоннинг саломатлиги қандай бўлишини ўзимизча чамалаб кўрамиз.
Хуллас, даставвал босиб ўтишимиз керак бўлган масофани аниқлаштириб оламиз. Бу экватор чизиғининг узунлиги бўлади, яъни 40.000 км. Агар соатига ўртача 5 километр тезликда ҳаракатлансак, бунга 8000 соат керак бўлади. Бир кунда 8 соатдан йўл боссак, 1000 кун ёки 2 йилу 9 ой юрамиз. Шундай қилиб, агар сиз жисмонан соғлом, машаққатларни енгиб ўтишга тайёр ва уч йиллик захира вақтингиз бўлса, ер шарини бемалол айланиб чиқа оласиз. Албатта, бу назарий ҳисоб-китоблардир. Амалда эса вазият хийлагина мураккаб.
Бундай ақлга сиғмайдиган пиёда сайрни биринчи бўлиб британиялик Роберт Гарсайд бошлаган эди. У Янги Деҳлидан йўлга отланди, 5 йилу 8 ойда 48.000 километр юриб, бутун Ер юзини айланиб чиқди ва яна Янги Деҳлига қайтиб борди. Албатта, у денгиз ва океанлардан сув транспортлари ва самолётларда ўтди. Шундай бўлса-да, довонларни ошиб, чакалакзор ўрмонларни ва саҳроларни кесиб ўтгунича 50 та пойабзали билан хайрлашди.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

Шукр қилгандан Аллоҳ рози.

Атрофи дарахтлар билан ўралган,
денгиз соҳилида чиройли бир шаҳар бўлиб. У ерда уч киши яшарди. Улардан бири
пес касаллиги билан касалланган, иккинчисининг бошида сочи йўқ кал, учинчисининг эса кўзи ожиз эди. Бунинг устига уларнинг
учаласи ҳам камбағал эди. Аллоҳ таоло уларни синаб
кўришни ихтиёр қилиб бир фариштани уларга одам суратида юборди. Фаришта песнинг олдига келди
ва: Аллоҳнинг изни билан тезда хоҳлаган орзусини рўёбга чиқаришлигини айтиб: “Орзуйинг нима?” деб сўради.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

#ustoz

БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ УСТОЗЛАР!

https://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

🌙 МАВЛИДИ ШАРИФ ВА КИТОБЛАР ТАҚДИМОТИ ФАЙЗЛИ ЎТДИ

🗣Бугун, 30 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Робиул аввал ойи муносабати билан Набий алайҳиссалом сийратларига бағишланган мавлиди шариф ҳамда Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг “Раббоний нидолар” ва “Ёшларга насиҳатим” китоблари тақдимоти бўлиб ўтди.


🤲 Тадбир Қуръони карим тиловати ва Муфтий ҳазратларининг дуолари билан бошланди.

🟢Маросимда сўзга чиққан нотиқлар Ҳақ таоло диёримизга беҳисоб хайру баракаларини ёғдираётгани, сўнгги йилларда юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишларни ота-боболаримиз юз йиллар давомида орзу қилишгани, хусусан, Робиул аввал ойида юртимиздаги масжидларда мавлидлар ўқилиши, диний таълим муассасалари сони тобора ортиб, устоз ва талабаларга энг яхши шароитлар қилиб берилаётгани, юзлаб китоблар нашр этилаётганини алоҳида таъкидладилар...

➡️ Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни таҳорат олишда, соч тарашда ва кавуш кийишда, қўйингки, барча ишларда ўнг томондан бошлаш қизиқтирар эди.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Дўстларингиз билан улашинг!

imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

Кемада намоз ўқиш ҳақидаги боб.

1919 Бизга Иброҳим ибн Муҳаммад хабар берди, у Довуд
ибн Ҳусайндан, у Икримадан, у Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:“Ибн Аббос
розияллоҳу анҳу: “Кемада намоз ўқимоқчи бўлган киши ва яланғоч намоз ўқимоқчи бўлган
киши, ўтириб намоз ўқийди”, деди”.Абдурраззоқ ўзининг
“Мусаннаф” китобида ривоят қилган. (“Зайлаъий”). Ровийлари жамоатнинг
ровийлари. Фақат Иброҳим ибн Муҳаммад ҳақида баҳс, мунназоралар бор.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

УНИ МЕНДАН ФАҚИРРОҚҚА БЕРИНГ

Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳу айтадилар:
“Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам менга у-бу нарса бериб турар эдилар. Мен эса “уни мендан фақирроққа беринг”, дер эдим. Шунда Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам менга: “Сенга бирор-бир мол берилса-ю, сен унга кўз тикмаган бўлсанг уни олавер. Агар акси бўлса нафсингни унга эргаштирма(кўз тикма)!”, дер эдилар.

Умар розиёллоҳу анҳунинг иззат нафсига қаранг! Сўрамасаларда уйларига мол келди. У зот эса Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга “уни мендан фақирроққа беринг” деб қайтармоқчи бўлаяптилар.
Аслида Умар розиёллоҳу анҳу фақир ва мискинларнинг ҳаққини олаётганлари йўқ. Уларни ўзларидан муҳтож деб, ўзларидан уларни устун кўраяптилар.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

​​АЛҚАМА

Алқама розияллоҳу анҳу таниқли саҳобалардан эди. Охират диёрига риҳлат қилиш вақти келиб, ажали етганида ҳар қандай сўзларга тили борса ҳам, фақат шаҳодат калимасига тили айланмай қолган эди. Унинг аҳли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бориб бу ҳолатни айтишди.
– Унинг ота-онаси борми? – сўрадилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
– Отаси ўтиб кетган, онаси ҳаёт, фалаж бўлиб қолган, – дейишди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Билол ва Аммор розияллоҳу анҳумога тайинладилар:
– Эй Билол, эй Аммор! Алқаманинг онаси олдига бориб: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сизни чорлаяптилар. Агар имконингиз бўлса, борар экансиз. Бўлмаса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари келар экан”, деб айтинглар.
Билол ва Аммор розияллоҳу анҳумо Алқаманинг онасига бу хабарни етказишди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг чорловларини эшитган онаизор йиғлаб юборди:
– Ота-нам сизга фидо бўлсин, эй Аллоҳнинг Расули! Сиз менинг олдимга келишингиздан кўра мен сизнинг олдингизга боришим муносиброқ, – деб ўзи фалаж бўлса-да, йўлга чиқди.
У етиб боргач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар:
– Эй Алқаманинг онаси, Алқама қандай?
– У яхшиликда. Намоз ўқийди, рўза тутади, ғанимат-ўлжага эга бўлади, – жавоб берди она.
– Сизга муомаласи қандай?
– Мен ундан қаттиқ хафаман!
– Нима учун?
– У хотинини мендан устун қўяди.
Бу сўзлардан кейин Расули акрам фарзандидан рози қилиш ва Алқамани дўзах азобидан сақлаб қолиш учун онанинг қалбида раҳм-шафқат қўзғатиб қўйишни хоҳлаб қолдилар.
– Эй Билол, эй Аммор! Боринглар, ўтин олиб келинглар! – дедилар.
– Нима учун, эй Аллоҳнинг Расули? – сўради она.
Алқама охиратда куймаслиги учун шу дунёдаёқ ёқиб юбормоқчиман! – жавоб бердилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
– Боламни, жигаргўшамни кўз олдимда ёқиб юборурмисиз?..
– Ё рози бўлурсиз ёки ёқиб юборишга буюраман!
Шунда Алқаманинг онаси қалбининг тубидан дод солиб юборди:
– Эй Аллоҳ! Сени гувоҳ қиламан! Эй Аллоҳнинг ердаги Расули! Сизни гувоҳ қиламан! Шу ерда турганларнинг ҳаммасини гувоҳ қилиб айтарман – мен Алқамадан розиман!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрдилар:
– Эй Билол! Эй Аммор! Алқаманинг олдига бориб қулоқ солинглар-чи, тили имон калималарига келдимикин? Балки унинг онаси қалбидан эмас, балки тилидангина айтгандир?
Билол ва Аммор розияллоҳу анҳумо борсалар, Алқама имон калималарини равон айтаётган ва охирги нафасини олаётган экан...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўринларидан туриб, жанозасига бордилар. Қабрига ҳам бориб насиҳат қилдилар:
– Эй инсонлар! Ким хотинини онасидан устун қўйса ёки онасига ғазаб қилса, қиёмат кунигача унга Аллоҳнинг лаънати бўлур!

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

imon.uz

Читать полностью…

imon.uz

Кибрни даволаш

Кибр - мағрурлик кишининг ўзини ҳаддан ташқари севиши (ужб)дан бошланади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда инсоннинг қалбидаги кибрни эслатар экан, уни даволовчи дори-дармонни ҳам маълум қилади. Яъни инсоннинг заиф ва кучсиз эканлигини ҳар доим ўзига эслатиб туриш уни ўзини-ўзи яхши кўриб қолиш касалидан қутқарувчи энг таъсирчан доридир. Аллоҳ Қуръони Каримда марҳамат қилади: "Ер юзида кибру ҳаво ила юрма! Албатта, сен зинҳор ерни тешиб юбора олмайсан ва зинҳор баландликда тоғларга ета олмайсан!” (Исро сураси, 37-оят). Ушбу оят инсоннинг кибр-ҳаво билан юришини тақиқламоқда. "Ерни тешиб кетолмайсан" сўзида "инсон ўз кучи билан ерни бўлакларга бўлиб ташлай олмайди”, деган маъно бор. "Бўй-бастда тоғларга етолмайсан" каломида эса кибру ҳавога берилган инсонга истеҳзо қилинади. Шунинг учун ҳам манманлик бу - мутлақо аҳмоқликдир. Инсон кибр-ҳавоси, манманлиги билан ҳеч қачон яхши иш қила олмайди. Ахир кибр Аллоҳ ўз китобида тақиқ этган ўнта сифатдан биридир. Унда кеккайиб юриш кибрдан келиб чиқиши айтилган. Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи ва салламнинг ҳадиси мубораклари ҳам огоҳ этади: "Кимки ўзини мағрур тутса, кўнглида кибр пайдо этса ва кеккайиб юрса, қиёмат кунида Аллоҳнинг ғазабига дуч келади” (Ибн Умардан ривоят қилинган. Имом Аҳмад ривояти, "Муснад").

«Ахлоқус солиҳийн» китобидан.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

⏰ Тошкент вақти билан АСР НАМОЗИ кирди!

👉 @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

3 ДАҚИҚАДА 100 ТА ҲАЖНИНГ САВОБИ

Эрталаб ва кечқурун бир ярим дақиқа давомида сиз "Субҳаналлоҳ"ни 100 марта, "Алҳамдулиллаҳ", "Ла илаҳа иллаллоҳ" ва "Аллоҳу акбар" ни юз марта айтиб улкан ажрларни қўлга киритишингиз мумкин.

Далил:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким тонгда юз марта ва кеч кирганда юз марта тасбеҳ айтса ("Субҳаналлоҳ", деса) юз марта ҳаж қилгандек бўлади. Ким тонгда юз марта ва кеч кирганда юз марта таҳмид айтса ("Алҳамдулиллаҳ", деса) Аллоҳ йўлида юзта отлиқни жиҳозлагандек бўлади. Ким тонгда юз марта ва кеч кирганда юз марта таҳлил айтса ("Ла илаҳа иллаллоҳ", деса) Исмоил зурриётидан юзта  қулни озод қилгандек бўлади. Ўша куни у келтирганидан кўпроқ нарсани ҳеч ким қила олмайди. Фақат биров у каби (зикрни) айтса ёки унга зиёда қилса, мустасно" (Имом Термизий ривояти).

Куйидаги жадвалда бу улуғ зикрларни муҳофаза қилувчилар қандай мукофотга нойил бўлишини тасаввур қилиш имконига эга бўласиз: Бир кунда 100 марта ҳажнинг савоби (3 дақиқада 100 марта) Бир ойда 100х30=3 000
Бир йилда 3 000x12=36 000
Йигирма йилда 36 000х20=720 000
Ушбу улкан савобга эришишни ким хоҳлайди?! Бунда Аллоҳ таоло кенг раҳмати денгизини биз томон юбормаганми? Бу Аллоҳ таоло лутфу карамининг нақадар улуғлиги, бандаларига нақадар кўп фазл-марҳамат қилишига далилдир. Бизнинг тонгда ва кечда 100 марта “Субҳаналлоҳ" деган сўзимиз учун 100 та  ҳаж савоби ваъда  қилинмоқда. 100 та ҳаж қилиш осон эмас. Бир умр ҳажга боришга қодир бўлмаган камбағаллар учун Аллоҳ таоло Ўз элчиси тилидан ушбу калималарни ўргатиб қўйди. Аллоҳ таоло яхши амалларни ихлос билан бажаришга тавфиқ берсин.

«Фазилатли амаллар» китобидан.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

⏰ Тошкент вақти билан ПЕШИН НАМОЗИ кирди!

👉 @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ИЛМ – ҲОКИМ, МОЛ-ДУНЁ – МАҲКУМ

Ислом мусулмонларга тараққиёт йўлида юришни фарз қилган. Кишиларни илмга ундаган, чунки инсонни илмдан бошқа нарса тўғри йўлга сола олмайди ва тараққиётга ҳам эриштира олмайди. Илмга қизиқтириш борасида Аллоҳ Қуръони каримда бундай дейди: «Айтинг: "Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми?!" Дарҳақиқат, фақат ақл эгаларигина эслатма олурлар» (Зумар сураси, 9-оят).
Бошқа бир оятда илмли кишилар Аллоҳнинг ҳузурида бошқалардан кўра юқори даражада туришлари очиқ-ойдин айтилган: «Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур» (Мужодала сураси, 11-оят).
Ҳадиси шарифларда ҳам илм ўрганишга тарғиб қилинган: “Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмонга фарздир" (Имом Муслим ривояти).
Илмнинг фазилати борасида саҳоба ва тобеинлардан ҳам ҳикматли сўзлар ривоят қилинган: Жумладан, Али ибн Абу Толиб розийаллоҳу анҳу Кумайлга: “Эй, Кумайл, илм молдан яхшидир, у сени муҳофаза қилади, молни эса, сен қўриқлайсан. Илм ҳоким, мол маҳкумдир. Нафақа қилиш молни камайса, илм зиёда бўлади”, деган.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…

imon.uz

СУКУТ ҲИКМАТДИР

Зафар вақтидаги сукутишончдир.

Ғазаб вақтида сукутқувватдир.

Иш вақтида сукутижодкорликдир.

Ёмонлик вақтида сукутҳикматдир.

Мазах вақтида сукутолийжанобликдир.

Фитна вақтида сукутғалабадир.

Насиҳат вақтида сукутодобдир.

Қайғу вақтида сукутшикоятинг фақат Аллоҳга эканидир.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | imon__uz">YouTube | Telegram | Facebook

Читать полностью…
Подписаться на канал