🌙 SAFAR OYI
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
ҲАЗРАТ УМАР ВА ҲУРМАЗОН
Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу) мусулмонлар амири бўлганида ҳам ўзининг дағал кийиниши ва камтарона турмуш тарзи билан бутун инсониятга ўрнак бўлди. Форс қўмондони Ҳурмазон бу зотнинг халифа бўла туриб оддий фуқародек яшашидан таажжубда қолган.
Ўшанда уни мусулмонлар асир олиб, Мадинага шоҳона кийимларида бошида тож билан олиб келишган эди. Қарасалар, мўминларнинг амири масжиднинг ёнбошида ухлаб ётган экан. Уйғонгунича кутиб туришди. Ҳурмазон соқчилардан сўради:
– Умар қаерда?
– Мана шу – Умар, – жавоб беришди соқчилар.
– Унинг соқчилари қани?
– Унинг соқчиси ҳам, ясовули ҳам йўқ.
– Бу киши пайғамбарликка муносиб инсон экан-ку! – таажжубланди Ҳурмазон.
– Йўқ, у пайғамбар эмас, лекин пайғамбар ишининг давомчиси, – жавоб беришди.
Умар (розияллоҳу анҳу) уйқусидан уйғонгач:
– Шуми Ҳурмазон? – деб сўради.
– Ҳа, – дейишди.
Умар (розияллоҳу анҳу) уни Исломга қилган адовати, хиёнати ва жиноятидан сўроқ қилди. У эса устамонлик қилиб, халифадан токи сув ичиб олгунча омонлик сўради. Халифа омонлик берди. Бундан эса Ҳурмазон: “Менга омонлик берилди”, деб даъво қилди. Халифа уни афв қилди. У эса Исломни қабул қилди. Сўнг шу шаҳарда яшаб қолди.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
🗣 САХИЙЛАР КЎМАГИДА ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР УЙЛИ, ИШЛИ ВА БОҒЧАЛИ БЎЛДИ
✅ Шу йил 11 август куни Тошкент вилояти Бўка туманида “Вақф” хайрия жамоат фонди ва ҳомийлар томонидан эҳтиёжманд оилалар учун барпо этилган ижтимоий муассасалар – тикув корхонаси, қандолат цехи, новвойхона, ўқув маркази ҳамда уларнинг фарзандлари учун боғча фойдаланишга топширилди.
📕 Маросим Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди. Сўнгра Ҳомиджон домла Ишматбеков мўмин-мусулмон халқимизнинг бирдамлиги ва меҳр-оқибати маҳсули сифатида бунёд этилган мазкур мажмуанинг фойдаланишга топширилиши билан иштирокчиларни қутлаш баробарида динимизда яхшиликка қилиш, муҳтожларга кўмак бериш, ўзига раво кўрганни ўзгаларга ҳам улашишнинг дунё ва охиратдаги манфаатлари ҳақида сўз юритди.
😄Унга кўра, бир неча йил олдин халқ ҳашари ва ҳомийлар томонидан мазкур ҳудудда 30 та эҳтиёжманд оилага қуриб берилган замонавий уйларда яшовчи аҳоли вакилларига "Вақф" фонди томонидан 50 кишини иш билан таъминлаган тикув корхонаси, шунингдек, тоза ичимлик суви ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи цехлар ва новвойхона тақдим этилди.
Шунингдек, мазкур кичик шаҳарчада истиқомат қилувчи болаларнинг таълим-тарбия олиши учун 100 ўринли замонавий боғча, ўқув маркази ва уларнинг ҳордиқ чиқариши учун ўйингоҳлар барпо этилиб, туҳфа этилди.
Эътиборлиси, мазкур муассасалар муқобил Қуёш энергияси билан таъминланган.
Мажмуада эҳтиёжманд оила вакиллари бекаму кўст яшаши, касб-ҳунар ўрганиб ишлаши, таълим-тарбия олиши учун барча шароитлар яратилган. Бир сўз билан айтганда, мазкур оилалар эҳтиёжмандликдан холос бўлиб, тўлақонли ҳаёт тарзига ўтишлари учун барча имкониятлар қилиб берилди.
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/
УМРНИНГ ЯРМИ УЧУН КАФФОРАТ
Ушбу фазилат бомдод намозининг энг ажойиб фазилатидир! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир намоз икки намоз ўртасида қилинган гуноҳлар учун каффорат бўлишига ишора қилганлар. Бунга Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадис ажойиб намуна бўлади.
«Аллохим! Сен Роббимсан! Сендан ўзга илоҳ, маъбуд йўқ. Сен мени яратдинг ва мен Сенинг бандангман. Мен имконим борича Сенинг аҳдингда ва ваъдангдаман. Неъматингни эътироф қиламан. Гуноҳларимни эътироф қиламан. Бас, мени мағфират қилгин. Чунки Сендан ўзга ҳеч ким гуноҳларни мағфират қилмас. Сендан ўзим қилган нарсалар ёмонлигидан паноҳ тилайман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Беш вақт намоз, жумадан жумагача, Рамазондан Рамазонгача бўлган гуноҳлар, агар катта гуноҳлардан четланган бўлса, кечирилгандир», дедилар.
Шунингдек, Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда, Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу шундай дейдилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деяётганларини эшитдим: «Қайси бир мусулмон киши фарз намози ҳозир бўлганда таҳоратини чиройли қилиб, намозидаги хушуъ ва рукуъларини чиройли адо этса ва у орада катта гуноҳ содир этмаса, аввалги кичик гуноҳларига каффорат бўлади. Бу хар замонга хосдир», деб айтганларини эшитдим. Субханаллоҳ! Бу оламлар Роббидан буюк бир раҳматдир! Энди, хуфтон намозидан бомдод намозигача бўлган вақтни ўзингиз бир ўйлаб кўринг. Бу бутун тун дегани. Бу эса куннинг ярми демакдир. Натижада бомдод намози куннинг ярми учун каффорат вазифасини бажаради деганидир. Қолган намозлар эса куннинг иккинчи ярми учун каффорат бўлади. Бу жумлани сал бошқачароқ талқин қилсак, бомдод намози уни қазо қилмай, доимий ўқийдиганларнинг ярим ҳаёти учун каффорат бўлади, деганидир. Бошқа намозлар эса умрнинг қолган қисми учун каффорат булади... Бу катта гуноҳлардан тийилганлар учун бериладиган имкониятдир...
Улкан фазл... Бебаҳо неъмат...
«Бугун бомдод ўқидингизми?» китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Ривоят қилинишича, қиёмат куни инсонлар 12 қисм бўлинган тирилтирилади.
1. Икки қўли ва икки оёғи йўқ ҳолда тирилтирилади. Бир нидо қилувчи: “Булар дунёда қўшниларига озор берган, лекин тавба қилмасдан ўлган кишилардир”, дейди. Мана шу уларнинг дўзахга ташланишига сабаб бўлади.
2. Намозни енгил олиб, тавба қилмай ўтганлар чўчқа суратида тирилтирилади.
3. Закотни адо этмаганлар қоринлари илон ва чаёнга тўлдирилган ҳолда тирилтирилади.
4. Савдога, тижоратга ёлғон аралаштирганлар оғизларига қон тўлдирилган ҳолатда тирилтириладилар.
5. Аллоҳдан қўрқмасдан, балки инсонлардан қўрқиб гуноҳларини яширган, лекин тавба қилмай ўтган кишилар ўлимтик каби сассиқ ҳид билан тирилтирилади.
6. Ёлғон гувоҳлик берган, аммо тавба қилмай ўлганлар ҳалқумлари кесилган ҳолда тирилтирилади.
7. Гувоҳлик беришни ман этган, тавба нималигини билмай ўлганлар озиғлари йиринг ва қонга тўла ҳолда тирилтирилади.
8. Тавба қилмасдан ўлган зинокорлар бошлари эгик, авратларидан йиринг, қон оққан ҳолда тирилтирилади.
9. Етимларнинг ва одамларнинг молларини ноҳақ еб, тавба қилмай ўтган кишилар юзи қора, кўзлари кўкарган, қоринлари оташга тўлдирилган ҳолда тирилтирилади.
10. Ота-онасига оқ бўлган, тавба қилмаган, улардан кечирим сўрамай ўлган кишилар таналари пес ва мохов ҳолида тирилтирилади.
11. Маст қилувчи ичимликлар ичиб, тавба қилмасдан жон таслим қилган кишилар қалблари ва кўзлари кўр, тишлари ҳўкизнинг тишига ўхшаш, лаблари кўксларига осилган, тиллари қоринларигача шалвираб қолган ҳолда тирилтирилади. Мана шу 11 тоифанинг жазоси жаҳаннамдир.
12. Эзгу ишларни қилган, хайрли амалларнинг бошини тутган, гуноҳ ва ёмон ишлардан тийилган, беш вақтни канда қилмаган, доимий тавба қилиб юриб вафот этган кишилар ойдин кечадаги тўлин ой каби юзлари порлаган ҳолда тирилтирилади. Улар сирот кўпригидан яшин тезлигида ўтиб олишади. Уларнинг мукофоти жаннат, мағфират ва ризвондир.
"Мусулмон учун 30 ваъз".
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
ОҚИБАТ ТАҚВОДОРЛАРНИКИ
Умар ибн Абдулазизнинг яқинларидан бири уни кўргани келди. Қараса, уйининг қоронғу бурчагида изорига бурканиб ётган экан. Тоби қочиб қолмадимикин, деган фикрда сўради:
– Эй мўминлар амири, нима кўз тегди?
– Тинчлик, ҳеч нарса бўлгани йўқ. Кийимларимни ювдирган эдим, ҳали қуримабди, – жавоб берди халифа. Бу жавобдан меҳмон қотиб қолди. Бироз ўзига келгач, сўрашда давом этди:
– Қанақа кийим, эй мўминлар амири?
– Кўйлак, ридо ва изор.
– Ювдиришга берган бўлсангиз, бошқасини кийиб турсангиз бўлмайдими?
– Бошқаси анча эскирганидан кийишга яроқлилиги қолмабди.
– Ундай бўлса, бошқа янги кийим олсангиз-чи?
Халифа жим туриб қолди. Сўнг нигоҳларини ерган қадаган кўйи Аллоҳ азза ва жалланинг каломини тиловат қилди, яъни:
“Ўша охират диёрини Биз ер юзида такаббурлик ва бузғунчиликни истамайдиганлар учун қилурмиз. Оқибат тақводорларникидир” (Қасас сураси, 83-оят).
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
ЗУЛМ
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Биродарингга золим бўлса ҳам, мазлум бўлса ҳам ёрдам бер”, дедилар”. Шунда бир киши: “Эй Аллоҳнинг Расули, мазлум бўлганида унга ёрдам берарман. Аммо золим бўлганида унга қандай қилиб ёрдам бераман?”, деди. У зот: “Уни зулмдан тўхтатасан [ёки “қайтарасан”]. Мана шу унга ёрдам беришингдир”, дедилар”. Имом Бухорий ривоят қилган.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулмдан сақланинглар! Чунки зулм Қиёмат куни зулумотдир”, дедилар.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/
#Видео
РИЗҚНИНГ КЕНГ БЎЛИШ СИРИ
Меҳмонхон домла ЖАББОРОВ
Жиззах вилояти бош имом-хатиби
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
Ўттиз ҳалол минг ҳаромдан.
Бир одам Ҳарами шариф эшигида туриб «эй, тўғриларни қўлловчи, ҳаромдан сақланувчиларни асровчи Парвардигорим...» дея тинмай бир-хил дуо ўқирди. Унга «сен бошқа дуо билмайсанми?», дедилар. У эса мазкур дуони яхши кўриш сабабини қуйидагича баён қилди:«Бундан бир неча йил олдин Байтуллоҳни тавоф қиларканман оёғимга бир нарса қадалди. Эгилиб олдим. Қарасам ичига минг динор тилло солинган бир ҳамён эди.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
✅ ЁШ ДИНИЙ СОҲА ХОДИМЛАРИ УЧУН ИЛМИЙ-АМАЛИЙ СЕМИНАР БОШЛАНДИ
🗣Бугун, 6 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ёш диний соҳа ходимларининг ахборот, медиа ва коммуникациялар бўйича саводхонлигини оширишга қаратилган I илмий-амалий семинари бошланди.
🌙 Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланган семинар аввалида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ёшларга мазкур йўналишдаги муҳим тавсияларни тақдим этдилар.
🌙 Муфтий ҳазратлари ўз нутқларида юртимизда ёшларга берилаётган кенг имкониятларни сўзлаш баробарида ёш соҳа ходимларини касб-маҳоратларини доимий ошириб бориш, ўз устиларида мунтазам ишлашга чақириб, бугунги давр билан ҳамнафас бўлиш, замонавий илм-фанларни эгаллаш ва ахборот технологияларидан унумли фойдаланиш зарурлигини ўқтирдилар. Шунингдек, пешволик мақоми, мавъиза қилиш одоблари, белгиланган тартиб-қоидаларга риоя этиш ва дин ғами, халқ дарди ҳамда Ватан тақдирини ўйлаб, туну кун хизмат қилиш кераклигини таъкидладилар.
❇️ ЖАННАТГАГИНА ҚИЙМАТ БЕРИНГ ❇️
Дунёнинг олтин-зарлари, кумушларию ҳашаматли қасрлари бир томчи кўз ёшига арзимайди. Имом Термизий ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилганлар: “Дунё ва ундаги нарсалар лаънатланган. Аллоҳнинг зикри шу кабилар, олим ва таълим олувчи бундан мустасно”
Дунё вақтинча омонатга берилган нарса холос.
Шеър:
Омонатдир барча дунё неъмати,
Эгасига қайтар етгач фурсати.
Миллиардлаб пул, саноқсиз кўчмас мулк, машина банданинг ажалини бир сония ҳам ортга сура олмайди. Ҳотам Тоий деган:
Қасамки, дунёни тарк этур чоқда,
Мол-дунё ҳеч кимга беролмас фойда.
Шуннинг учун ҳам донишмандлар: “Ҳар нарсани ақл ила баҳоланг. Дунё ва ундаги нарсалар мўминнинг нафсига тенг кела олмас”, дейишган.
“Бу дунё ҳаёти фақат (озгина) ўйин-кулгидир” (Анкабут сураси, 64-оят).
Ҳасан Басрий айтади: “Ўзингиз учун жаннатдан ўзга нарсага қиймат берманг. Албатта, мўминнинг нархи юқоридир. Аммо баъзилар ўз нафсини арзон-гаровга сотиб юборадилар”.
Қўлдан кетган мол-дунёси, бузилиб кетган уйи, пачоқ бўлган машинаси учун дод-вой солиб имонини емираётганлар, хато ва гуноҳларга ботиб Роббининг тоатида камчиликка йўл қўяётганлар тез кунда ишлари тўғри эмаслигини билади. Сабаби, бу масала қадр-қиммат , шаън, ёндошув ва ниҳоят рисолат масаласидир.
“Албатта, ана у (кофир)лар нақд (дунё)ни суюрлар ва ортларидаги оғир кунни (қиёматни) эса (эсдан чиқариб) қўюрлар”. (Инсон сураси, 27-оят.)
“Ўкинма” китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
НИКОҲ БИЛАН БОҒЛИҚ УРФ ВА МУНКАР ИШЛАР
ТЎЙНИ ИХЧАМ ҚИЛИШИслом дини никоҳга ниҳоятда катта эътибор беради, чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом «Никоҳ барча пайғамбар алайҳиссаломларнинг суннатидир», деганлар. Шунинг учун никоҳ маросимларини қилишда шариат кўрсатмаларига қаттиқ риоя қилиш лозим. Минг афсуски, ҳозирги кунда никоҳ маросимларига тегишли шаръий аҳкомлар очиқчасига поймол қилинмоқда. Одамлар тўй хурсандчилиги билан сархуш бўлиб, ўзининг Холиқини, Моликини, суюкли Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳидоятини унутиб қўйишяпти.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
🌐ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚ НОМИМИЗНИ БЕРКИТСА-ДА АХЛОҚИМИЗНИ ЯШИРОЛМАЙДИ!
🎙 Ҳомиджон домла Ишматбеков – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
БЕДОРЛИКНИ ЕНГИЛЛАШТИРУВЧИ ОМИЛЛАР
«Қиёмул лайл» осонлаштирувчи омилларни ишга солинмаса жуда ҳам қийин ишдир. Мазкур омилларнинг зоҳирийси ва ботинийси бор.Зоҳирий омиллар қуйидагилар:- Кўп емаслик.Баъзи машойихлар: «Эй муридлар жамоаси! Кўп еманглар. Унда кўп ичиб, кўп ухлаб қоласизлар ва кўп ютқазасизлар», деган.- Кундузи ўзини оғир ишлар билан чарчатмаслик.- Кундузи ухлаб олинса «Қиёмул лайл» осон бўлади.- Гуноҳлардан четда бўлиш.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
#muftiy_minbari
📹 ГУВОҲЛАРСИЗ НИКОҲ ЎҚИТСА БЎЛАДИМИ?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMya
Қуръони каримда зикр қилинган нафс ҳолатга қараб турли сифатларга эга бўлади.
1. Гоҳида «хотиржам нафс» бўлиши мумкин.Аллоҳ таоло «Фажр» сурасида: «Эй хотиржам нафс! Роббингга сен Ундан, У сендан рози бўлган ҳолда қайт! Бас, бандаларим ичига киргин! Ва жан-натимга киргин!» деган (27–30-оятлар).Бундай нафс шаҳватлар ила курашда ғолиб бўлиб, сокинлик касб қилган нафсдир. Шунинг учун, у мутмаъинна – хотиржам нафс деб аталади.2. Гоҳида «маломатчи нафс» бўлиши мумкин.Аллоҳ таоло «Қиёмат» сурасида: «Ва маломатчи нафс билан қасам», деган (2-оят).
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/
Бир киши келиб Ҳасан Басрийдан дунё ҳақида сўради.
- Сиз дунё ҳақида сўраяпсизми?! Дунё билан охират мисоли машриқ ва мағриб кабидир. Қайси бирига яқинлашсангиз, иккинчисидан шунчалик узоқлашиб бораверасиз.- Сиз менга, дунёни сифатлаб беринг, деяпсиз. Бу дунё ҳақида нима дейиш мумкин?! Дунёнинг аввали машаққат. Одам уни топиш учун ишлайди, охири ҳаммаси йўқ бўлиб кетади. Киши мол-дунё йўлида ўзини йўқ қилиб юборади. Мол-дунёни топиш қийин, лекин йўқотиш осон.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
#Видео
ГУНОҲ ВА МАЪСИЯТ РИЗҚНИ КЕСАДИ.
Меҳмонхон домла ЖАББОРОВ
Жиззах вилояти бош имом-хатиби
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
Шайтон етти жиҳатдан инсонни тоат-ибодатдан чалғитади, унга душманлик қилади.
1. Малъун инсонга: «Аллоҳ сенинг ибодатларингдан беҳожат. Аллоҳ таоло: “Кимки яхши амал қилса, ўзи учундир”, (Фуссилат сураси, 46-)оятини айтади ва Аллоҳ таоло карамли зот, ибодат қилмасанг ҳам сени кечиради», дейди. Банда: “Дунё – фоний, охират эса мангудир. Шу боис мен бу дунёда охиратим учун кўп эзгу амаллар қилиб олишим керак”, деб Аллоҳга боғланиб, шайтонни рад этиши керак.
2. Шайтон хайрли ишларни ортга суриб, инсонга бугун қилмай қўя қол, эртага қиласан, дейди. Шунда инсон Аллоҳга боғланиб, малъунни рад этади ва: “Ажалим қўлимда эмас, бугунги ишни эртага қўйсам, эртанги ишни қачон қиламан. Ҳар куннинг ўз иши бор”, дейди.
3. Шайтонни инсонни шоширади ва тез бўл, шуни-шуни қилиб қол, дейди. Банда Аллоҳ таолога боғланиб айтади: “Бир амални оз бўлса-да, оҳиста охирига етказиш чала-чулпа, шошиб кўп амал қилишдан яхшироқ”, деб рад этади.
4. Шайтон амални охирига етказиш учун риё қилишга ундайди. Инсон инсонлар зарар етказишга ҳам, фойда беришга ҳам қодир эмас. Зарар берувчи ҳам, фойда келтирувчи ҳам, шубҳасиз, Аллоҳ таолодир, дея малъунни рад этади.
5. Шайтон сени огоҳлантирмаяпман, сенга ақл ҳам ўргатмаяпман, балки ҳеч танбеҳ бермаган танбеҳни беряпман: “Сен ўз-ўзингдан ғурурлан”, дейди. Шунда инсон: “Миннат фақат Аллоҳ таолога хосдир. У зот мени тавфиқ этди, амалимнинг қийматини Ўз фазли билан оширди, агар У зотнинг фазли бўлмаса, бизнинг амалимизда қиймат ҳам бўлмайди. Бу Аллоҳнинг неъматидир”, деб малъунни рад этади ва Аллоҳга йўналади.
6. “Махфий ҳолда бўлса ҳам жидду жаҳд қил, тириш. Бу ишингни Аллоҳ таоло ошкор қилади ва сени одамлар орасида шарафли қилиб қўяди”, дейди ва бу билан инсонни енгил риёга чорлайди. Агар инсон Аллоҳ таолога йўналиб: “Мен Аллоҳнинг қулиман, у менинг Хожам. Агар у Зот хоҳласа, менинг амалларимни ошкор қилади, хоҳласа, махфий қилади. Мени шарафли қилувчи ҳам, ҳақир қилувчи ҳам Ўзидир”, деса, малъунни рад этган бўлади.
7. Шайтон: “Сенинг бу амалга ҳожатинг йўқ. Сен бахтли қилиб яратилгансан, бу амални қилмасанг ҳам сенга зарар етмайди. Агар бадбахт қилиб яратилган бўлсанг, бу амал фойда ҳам бермайди. Шундай экан, нега тинмайсан, роҳатни тарк этасан, ўзингга зарар келтирасан”, дейди.
Инсон Аллоҳга йўналиб, малъунни: “Мен бандаман, қул Хожасининг амрларига бўйсуниши керак, Раб Ўзининг тарбияловчи эканини яхши билади ва хоҳлаганидек ҳукм қилади, истагани амалга оширади. Менга, қандай ҳолатда бўлишимдан қатъи назар, қилган амалларим фойда беради. Агар бахтли бўлсам, амалларимни янада кўпайтириб, савобларга эришишим керак. Агар бадбахт бўлсам, нафсимни кўпроқ маломат қилиб, Аллоҳ таолодан мени ҳар бир ҳолатимда тоат-ибодатга йўналтиришини сўрашим керак. Чунки Аллоҳ таолонинг ваъдаси ҳақ, сўзи рост. Ким Аллоҳ таолога имон ва тоат билан йўлиқса, уни асло дўзахга киритмайди.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Айтурлар: “Бизларга рост ваъда қилган ва бизларни (бу) ерга ворис қилган Аллоҳга ҳамдки, жаннатдан ўзимиз хоҳлаган ердан ўрин оляпмиз”, – дерлар. Бас, (шу дунёда солиҳ) амал қилувчиларнинг (жаннатдаги) мукофоти нақадар яхшидир!» (Зумар сураси, 74-оят).
Шайтон васвасасини даф этиш учун кўпроқ у малъуннинг ёмонлигидан Аллоҳ таолодан паноҳ сўраш лозим.
"Мусулмон учун 30 ваъз".
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
ҚИММАТБАҲО ТАҚИНЧОҚЛАР
Абдумалик ибн Марвонинг қизи, Умар ибн Абдулазизнинг хотини Фотиманинг қимматбаҳо тақинчоқлари бор эди. Буни тақиб юришни унга отаси тайинлаган эди. Умар ибн Абдулазиз халифа бўлгач, Фотимага айтди:
– Ўзинг танла – ё тақинчоқларни байтулмолга топширасан, ё мен билан ажрашишингга тўғри келади. Чунки тақинчоқ, сен ва мен бир уйда яшашимизни хоҳламайман.
– Майли. Мен ҳали қимматбаҳо тақинчоқ экан, ундан ортиғини ҳам сизга алмашмайман, – жавоб берди Фотима.
Шундай қилиб, қимматбаҳо тақинчоқни мусулмонларнинг байтулмолига топширишди. Вақти-соати келиб, Умар ибн Абдулазиз вафот этиб Язид халифаликни олганида Фотимага ўша тақинчоқни қайтариб бермоқчи бўлди. Бироқ Фотима кўнмади ва:
– Йўқ. Аллоҳга қасамки, унга ҳаётлик чоғида ёқмаган нарсасини вафотидан кейин ҳам қилмагайман, – деди.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
#xabar #seminar #imomlar
✅ СЕМИНАР ИШТИРОКЧИЛАРИГА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ
📱 Аввал хабар берганимиздек, 2024 йил 6–8-август кунлари ёш диний соҳа ходимларига ахборот, медиа ва коммуникациялар соҳасида саводхонликни ошириш бўйича ташкил этилган I илмий-амалий семинар ташкил этилди.
🗣 Бугун, 8 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида мазкур машғулотларнинг якунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда Диний идора раҳбар ходимлари ва ёш имом-домлалар иштирок этди.
🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари учрашувда ёш диний соҳа ходимларини бугунги ахборот асрида ниҳоятда долзарб бўлган ахборот, медиа ва коммуникациялар йўналишидаги уч кунлик семинарни муваффақиятли якунлаганлари ва унинг илк тингловчиси бўлганлари билан қутлаш баробарида келгусида ҳам ёш имомларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ишлари давом этишини билдирдилар.
Муфтий ҳазратлари сўзлари давомида ёш соҳа ходимларига мазкур семинарда олган билим ва малакаларини амалиётда кенг қўллаш, вақтни ғанимат билиб доимо ўз устида ишлаш, шунингдек, дин таълимотини мўмин-мусулмонларга чиройли мавъиза билан етказиш, замон билан ҳамнафас бўлиш борасида насиҳат ва тавсияларини бердилар.
ҚИССАДАГИ ИБРАТ
Зубайр ибн Баккор айтади:"Синглимнинг қизи хотинимга деди:- Тоғам эркакларнинг энг яхшиси. Унинг иккинчи хотини йўқ, жорияларга ҳам ҳавас қилмайди!Хотиним унга деди:- Аллоҳга қасамки, мана бу китоблар мен учун учта кундошдан ҳам ёмонроқдир!".Ҳижрий бешинчи асрда Миср амирларидан бири бўлган ибн Фотикнинг жуда катта кутубхонаси бор эди. У кўп вақтини кутубхонада ўтказар эди. Деярли у ердан чиқмас эди.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
#muftiy_minbari
🌙 ХОРЛИК ҚАНОТИНИ ПАСТ ТУТ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ривоят қилади: «Одам боласи тонг оттирса, аъзолар тилга ялиниб: "Биз тўғримизда Аллоҳга тақво қил. Сен тўғри бўлсанг, биз тўғри бўламиз. Агар эгри бўлсанг, биз ҳам эгри бўламиз", дейишади» (Ибн Сунний ривояти).
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Имом Бухорийнинг ибодатлари
Имом Бухорийнинг ибодатлари ҳақида «Тарихи Бағдод» ва бошқа китобларда қуйидаги маълумотлар келтирилган:«Рамазон ойининг биринчи кечаси имом Бухорийнинг ҳузурларига асҳоблари жамланар ва у киши ҳар ракъатга йигирма оятдан қўшиб ўқиб, хатм қилар эди. Саҳар пайтида эса Қуръоннинг учдан биридан ярмигача ўқиб, учинчи кечанинг саҳарида хатм қилар эди. Бир куни у киши намоз ўқиётганида ари ўн етти марта чақди.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz