imonuz | Неотсортированное

Telegram-канал imonuz - imon.uz

6287

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали Биз билан боғланиш — @imonuz_aloqa_bot Веб-сайт: www.imon.uz

Подписаться на канал

imon.uz

Аллоҳ таоло айтади:
«Мен ерда ноҳақ кибру ҳаво қилиб юрадиган, агар барча оят- мўъжизаларни кўрсалар ҳам, уларга иймон келтирмайдиган, Тўғри йўлни кўрсалар уни (ўзлари учун) йўл қилиб олмайдиган, агар залолат – нотўғри йўлни кўрсалар, уни йўл қилиб оладиган кимсаларни Ўз оят-мўъжизаларимдан буриб юборурман (яъни, англаб етмайдиган қилиб қўюрман)» (Аъроф сураси, 146). Яъни, такаббур кимсаларни оятларимни фаҳмлаш, у ҳақда фикр юритиб, тадаббур қилишдан маҳрум қиламан ва кибру ҳаво қилганларига жазо сифатида қалбларини муҳрлаб қўяман. “Мусо айтди: «Албатта мен, Парвардигорим ва Парвардигорингиз (бўлмиш Аллоҳ)дан ҳисоб-китоб Кунига иймон келтирмайдиган барча мутакаббир (кимсаларнинг ёмонлиги)дан паноҳ сўраганман» (Фофир сураси, 27).
«Албатта, У Зот мутакаббир кимсаларни севмас» (Наҳл сураси, 23). Яъни, ҳаққа қулоқ солиб, унга бўйсунишдан кибр қилган кимсаларни севмайди. «Одамлардан (мутакаббирлик билан) юзингни ўгирма ва ерда кибру ҳаво билан юрма. Чунки Аллоҳ барча кибр-ҳаволи, мақтанчоқ кимсаларни суймас» (Луқмон сураси, 18). Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Сизлардан илгари яшаб ўтган бир кишини такаббурлик билан изорини судраб юрганида ер ютди. У қиёмат кунигача ер (қаъри)га кириб кетаверди» (Бухорий, Насоий ва бошқалар ривояти). Амр ибн Шуъайбнинг бобосидан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Қиёмат кунида мутакаббир кимсалар киши суратидаги чумолиларга ўхшаш ҳолда қайта тириладилар. Уларни ҳар томондан хорлик эгаллаб олади. Улар жаҳаннамдаги «Булис» деб номланадиган зиндонга ҳайдаладилар” (Насоий, Термизий ривояти). Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қалбида зарра мисқолича кибр бўлган киши жаннатга кирмайди», дедилар. Шунда бир киши: «Бир одам кийими ва пойабзали бежирим бўлишини яхши кўради, шу нарса кибрми?» деб сўради. «Албатта, Аллоҳ гўзалдир, гўзалликни хуш кўради, у кибр эмас. Кибр ҳаққа унамаслик – рад этиш ва одамларни масхара қилиш – таҳқирлашдир», дедилар Набий” (Муслим, Термизий ривояти).

«Гуноҳи кабиралар» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

МАКР ВА АЛДОВ

Аллоҳ таоло айтади:
«Ёмон макр-ҳийла эса фақат ўз эгаларини ўраб ҳалок қилур» (Фотир сураси, 43). Яъни, ёмон макр-ҳийланинг касофати макр қилган, уюштирган кимсаларнинг ўзига уради. Аллоҳ таоло мунофиқлар ҳақида шундай дейди: “Албатта мунофиқлар Аллоҳни алдамоқчи бўладилар. Ҳолбуки, Аллоҳ уларни «алдаб» қўйгувчидир” (Нисо сураси, 142). Воҳидий айтганларки, улар алдамоқчи бўлганлари учун ўзларига яраша муомала қилинади. Яъни, худди мўминларга берилгани сингари уларга ҳам нур берилади. Йўлга тушганларида эса нурлари ўчиб қоладида, зулматда қолиб кетадилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дўзах аҳли беш тоифа», дедиларда, улардан бирига «тонг отса ҳам, кеч кирса ҳам сени аҳли оиланг ва молу дунёинг борасида алдамоқчи бўладиган кимса», деб таъриф бердилар (Муслим ривояти). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки: «Мўмин содда, улуғ бўлади, фожир эса маккор, хор бўлади» (Термизий, Абу Довуд ривояти). Яъни, мўмин одам очиқ кўнгил, содда бўлади. Бировга макр қилмайди. Балки ўзи ишонувчан, очиқ кўнгил бўлгани сабабли алданиб қолиши мумкин. Фожир эса одамлар орасида фасод қўзғаб юрадиган алдоқчи бўлади. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Алдоқчи, миннатчи ва бахил жаннатга кирмайди», дедилар” (Термизий ривояти).

«Гуноҳи кабиралар» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

НАФС

Очлик ва нафс сабабли тузоқда, қафасда маҳбусликда бўлган қанча қушлар бор. Сув ичида эмин-эркин юрганида нафс дардида қармоққа илинган не-не балиқлар бор. Нафси-ю шаҳвати туфайли расво бўлган қанча номусли, ҳижобли аёллар бор. Нафс дардида пора олиб, уятдан юзи сарғайган, билимли ва яхши феълли не-не қозилар бор.

Ҳой одам! Сен бу дунё қудуғи тубида банди бўлган шерсан. Қуёндек нафсинг сени қандай куйга солди? Сенинг еб-тўймас нафсинг саҳрода еб-ичмоқда, кайф-сафо сурмоқда. Сен эса ғийбат, ғавғо қудуғининг тубидасан!


Жалолиддин Румий.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Ўзига суянинг!

Ўшанда маҳзунлик йили эди!Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Қурайшдан ҳимоя қиладиган метин девор бўлмиш Абу Толиб вафот қилди. Завжалари, ҳабибалари, дўстлари, суянчиқлари Ҳадича розиёллоҳу анҳо вафот қилди.Кишининг ички ва ташқи фронтидан бирданига ажралиши нақадар оғир синов!Инсон ўзини ёлғиз ва кимсасиз ҳис қилади!Макка бутунлай бутлар ва санамларга ибодат қилишга ғарқ бўлган эди. «Дорун Надва» ҳийла-найранг ва фитналарга тўлиб-тошган эди!Ана шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Тоифга боришга қарор қилдилар.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

«Агар қибла манови тарафда бўлганида, у ёққа қараб намоз ўқимасдим»

Инсонларнинг кўп сўзлари уламолар наздида куфрдир. Масалан, Аллоҳ исмларидан бирортасини, ё буйруғини, ё ваъдасини ёки таҳдидини масхара қилиш. «Агар Аллоҳ менга фалон ишни буюрганида, қилмасдим», «Агар қибла манови тарафда бўлганида, у ёққа қараб намоз ўқимасдим» каби, ёки «Намозни тарк этмагин, бўлмаса Аллоҳ жазолайди», дейилса, «Шунчалик қийин аҳволда ва касал бўлсам ҳам жазолайдиган бўлса, унда менга зулм қилибди», дейиш. «Агар менга фалон нарса ҳақида пайғамбарлару фаришталар гувоҳлик берганида ҳам тасдиқламасдим», «Фалончи назаримда яҳудийга ўхшайди», «Аллоҳ инсоф-адолат қилиш учун турди ёки ўтирди», «Агар пайғамбар айтгани рост бўлса, нажот топибмиз», каби сўзларни айтиш. Бошига мусибат тушганида: «Боламни ва молимни олдинг, ўзи нима қиляпсан?» деб дод солиш. Жаноза намозидан бошқа намозни мазах қилган ёки мумкин деб билган ҳолда бетаҳорат ўқиш. Икки киши тортишиб қолиб, улардан бири: «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ», деганида иккинчиси: «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ» деган билан қорин тўймайди”, дейиши. Муаззиннинг азонини эшитганда: «У ёлғон гапиряпти» дейиш. «Аллоҳ таоло одам ўлдириш, зино, зулм каби ҳеч бир замонда ҳалол бўлмаган ишни ҳаром қилмаганида эди», деб орзу қилиш. «Иймон нима» деб сўралганида «Билмадим», дейиш. Яна айрим сўзлар борки, улар аниқ куфр калимаси бўлмасада, ҳаром бўлиб, айтган киши кофир бўлиб қолиши эҳтимоли бор. Масалан, «Тирноқларингни олиб юр. Бу суннат» дейилганда, «Суннат бўлсаям олмайман», дейиш. Мусулмонга: «Аллоҳ оқибатингни хайрлик қилмасин» ёки «Иймонингдан жудо қилсин», дейиш. Бир кишидан қасам ичишни талаб этсаю, у Аллоҳ номига қасам ичмоқчи бўлганида, «Хотиним талоқ бўлсин», деб қасам ичишини талаб этиш. Бир кишига: «Сени кўрсам, ўлимни кўргандай бўламан», дейиш. Бир жойга матосини қўйиб: «Уни Аллоҳга топширдим», деган кишини «Матоингни ўғрига эргашиб юрмайдиган (яъни, ўғрини тутиб бермайдиган) зотга топширдингми?» дейиш. Бир киши тепароқ жойга имом-хатибга ўхшаб ўтириб олсаю, бошқалар ундан турли масалаларни сўрашса, (бу билан уламоларни масхара қилмоқчи бўлса) ёки биронтаси «Бир коса шўрва илмдан яхшироқ», деса. Бир кишининг белига арқон орқалаб олганини кўриб «Бу нима?» деб сўрашганида, «Зуннор», дейиши. Муаллимнинг: «Яҳудийлар мусулмонлардан яхшироқ, чунки улар фарзандларимизнинг устозларига эҳсон қилиб турадилар», дейиши. «Насронийлик мажусийликдан яхшироқ» дейиш. Мусулмонга қарата: «Динсиз, иймонсиз, эътиқодсиз. Сен фожирсан, фосиқсан, мунофиқсан», дейиш. Аллоҳ таолодан бизни Китоб ва суннатга амал қилган ҳолимизда вафот эттиришини сўраймиз. Албатта, у раҳмлиларнинг раҳмлироғидир!

«Гуноҳи кабиралар» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

БОМДОД НАМОЗИНИ ЎЗ ВАҚТИДА АДО ЭТИШГА ЁРДАМ БЕРУВЧИ ВОСИТАЛАР

1. Аллоҳ таолога ҳақиқий ихлос қилиб, Унинг буюклигига яраша муомала қилинг.

2. Бомдод намозини ўз вақтида адо этишга қатъий ният қилинг ва ҳар куни ўзингизни тергаб туринг.

3. Гуноҳларингиз учун ҳақиқий тавба қилиб, ҳаргиз уларга қайтмасликни ният қилинг.

4. Аллоҳ таолога бомдод намозини вақтида ўқиш неъмати билан ризқлантиришини сўраб кўпдан-кўп дуолар қилинг.

5. Солиҳлар билан ҳамсуҳбат бўлинг. Дўстларингиз солиҳлардан бўлсин.

6. Расулуллоҳ соллаллоху алайхи васалламнинг уйқу борасидаги одатлари билан одатланинг (барвақт ухлаш, таҳоратли ҳолда ухлаш, ўнг ён билан ухлаш, уйқудан олдинги зикрлар, инсонларга уйқу тартибини билдириб қўйиш).

7. Уйқудан олдин кўп таом еманг, кечаси чой ва қаҳва ичишни камайтиринг.

8. Хонангизга бомдод намози фазилатлари ёзилган кичик қайд (эслатма)ларни ёпиштириб чиқинг.

9. Учта уйғотиш воситаларидан фойдаланинг (будильник, телефон ва эшик қўнғироғи).

10. Бошқаларни бомдод намозини вақтида адо этишга чақиринг. Аввало, оила аъзоларингиздан бошланг.

«Бугун бомдод ўқидингизми?» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Замон Аллоҳнинг лашкарларидан биридир!

Мендан «Нега замон бунақа ўзи, тинчлик ва омонлик борми?», деб сўрайсан.Мен сенга айтаман:Замон Аллоҳнинг лашкарларидан биридир. Уни инсонлар орасида айлантиради. У бандаларига Ўзидан бошқа ҳеч нарса ўз ҳолида қолмаслигини кўрсатиб туради.Фиръавн кишиларга зулм қилиб шундай дер эди:«Миср диёри ва мана бу оёғим остидан оқаётган дарё меники эмасми?!».Аллоҳ таоло замонни бир айлантирди, ўша дарё унинг устидан оқди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#muftiy_minbari

📹 ҲАР БИР ИШДА ИХЛОС ЛОЗИМ (давоми бор)
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

ДУНЁ ҒАМ ЧЕКИШГА АРЗИМАС

«Эй Одам фарзанди! Ким дунё сабабли хафалик билан тонг орттирса, Аллоҳдан фақат узоқлашибди. Унга дунёда қийинчилик, охиратда фақат машаққат бўлади. Аллоҳ таоло у кишининг қалбига ҳеч қачон тугамайдиган ғам солиб қўяди. Шундай машғулотга банд қиладики, ундан асло бўшай олмайди. Камбағаллик бериб қўядики, ҳеч бойликка етиша олмайди. Орзулар бериб қўядики, доимо ўша орзулар билан банд бўлиб қолади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Ҳасаддан зарарлироқ нарса йўқ. У ҳасад қилгувчи кишига бешта азобни олиб келади: ғами тугамайди, мусибат олади-ю унга ажр келмайди, ёмонликни олиб келади, Аллоҳ таоло унга ғазаб қилади, унинг учун тавфиқ эшиклари ёпилади. Бу бешта азоб ҳасад қилинган кишига эмас, ҳасадгўйнинг ўзига етади.
Абу Лайс Самарқандий.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Дунё кезинг, Аллоҳнинг қудратига боқинг

Юрт кезиш, турли шаҳарларга сафар қилиш юракка хотиржамлик ва хурсандчилик келтиради.

“Айтинг: “Осмонлар ва Ердаги нарсаларга (ибрат назари билан) боқингиз...” (Юнус сураси 101-оят)”.

“Айтинг: “Ерни айланиб, жиноятчи кимсаларнинг оқибатлари қандай (аянчли ва ибратли) бўлганини кўрингиз!” (Намл сураси, 69-оят).

“...Ахир, (одам) ер юзида саёҳат қилиб, ўзларидан аввалги (иймонсиз) кимсаларнинг оқибати қандай бўлганини кўрсалар бўлмайдими?!.” (Юсуф сураси, 109-оят).

Ибн Баттутанинг “Саёҳатнома” асарини ўқиган киши, муаллиф баъзи ўринларда ошириб юборган бўлса-да, Аллоҳ таолонинг яратиши ва борлиқни бошқаришидаги ажойиботлар гувоҳи бўлади. Шунда билади: сафар мўмин учун улкан ибрат ва роҳат манбаи ҳамда борлиқнинг очиқ-равшан китобидан турли маънолар ўқиш учун бир имкониятдир.
Бандан ташқари, сафар қилган киши об-ҳаво ва жой алмашишидан ҳам улкан фойдалар олиши мумкин.
“...Ер юзи бўйлаб саёҳат қилинглар...” (Тавба сураси, 2-оят).
“...То икки денгиз қўшиладиган ерга етмагунча ёки узоқ муддат кезмагунча юришдан тўхтамайман...” (Каҳф сураси, 60-оят).

“Ўкинма” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#muftiy_minbari

📹 АҲИЛЛИКДА БАРАКА БОР (давоми бор)
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

МЕНДАН ҚЎРҚМАЙСАНМИ?
Бани Маҳориб қавмидан бир киши Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни ўлдириш мақсадида йўлга чиқди. Ул зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қиличини ёнига қўйиб ўтирган эдилар.
– Эй Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)! Қара, мана бу сенинг қиличингми? – деди ҳалиги киши.
– Ҳа, – дедилар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам).
У қилични қинидан суғуриб олиб ҳавода ўйната бошлади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни қатл қилиш учун яқинлашмоқчи бўлди, бироқ Аллоҳ азза ва жалла унинг қадамларини тўхтатиб қўйди. Ҳарчанд интилса­да, яқинлаша олмади.
– Эй Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)!
Мендан қўрқмайсанми? – деди.
– Йўқ. Сендан қўрқмайман, – дедилар Сарвари коинот.
– Қўлимда қилич турган бўлса ҳам қўрқмайсанми?
– Ҳа. Аллоҳ Ўзи мени сендан ҳимоя қилиб олади.
У киши иложсиз қолди ва қилични Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га қайтариб топширди. Бу воқеа Зотур Риқоъ ғазотида содир бўлган эди. Ушбу ибратли қиссада Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг шижоатлари, саботлари ва Аллоҳ субҳонаҳу ва таолога бўлган имонларининг нақадар бақувватлиги ёритилган.

"Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#muftiy_minbari

📹 ИСЛОМНИНГ 5 ТА МАҚСАДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

Гуноҳларни ювувчи айрим осон ибодатлар

• Ушбу ҳадиси шариф билан ювинг:

"Ер юзида кимда-ким "ла илаҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар, ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ" дер экан, унинг барча гуноҳларига каффорат бўлиб кетади, гарчи гуноҳлари денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам".

• Овқатдан сўнг ювинг:

"Кимда-ким таом еганидан сўнг "алҳамду лиллаҳиллазий атъамани ҳазат тоъаама ва разақанийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувва" (мендан ҳеч куч-қувват бўлмасдан ушбу таомни менга едириб ризқ бериб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин) деса, ўтган гуноҳлари кечирилади".

• Кийим кийиш асносида ювинг:

Кимда-ким киятуриб "алҳамду лиллаҳиллазий касааний ҳазас савба ва разақанийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувва" (мендан ҳеч куч-қувват бўлмасдан ушбу кийимни менга кийдириб ризқ бериб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин) деса, ўтган гуноҳлари кечирилади".

• Ҳар кунингизда ювинг:

"Кимда-ким бир кунда юз бор "субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи" деса, унинг барча гуноҳлари каффорат қилинади, гарчи денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам".

• Ҳар намоз ортидан ювинг:

"Кимда-ким ҳар намоз ортидан 33 марта "субҳаналлоҳ", 33 марта "алҳамдулиллаҳ", 33 марта "аллоҳу акбар" деса, бу 99 та, юзинчисида "ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, ва ҳува ала кулли шайъин қодийр" деса, унинг барча гуноҳлари каффорат қилинади, гарчи денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам".

Юқорида келган дуоларнинг барчаси саҳиҳ ҳадисларда келган. Бундан ташқари пайғамбар алайҳиссалом бошқа кўпгина дуоларни, гуноҳларни тўкувчи зикрларни ўргатиб кетганлар.

Бизга эса фақат бунга ихлос билан амал қилиб, чин қалбдан айтиб юриш қолди.
Парвардигор барчамизни тилидан Аллоҳ зикри аримайдиган бандаларидан қилсин!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

"ЗОЛИМ НАДОМАТ ҚИЛУВЧИДИР, ГАРЧИ ОЛИМ БЎЛСА ҲАМ!"

Аллоҳ таолонинг сўзи:

قَالَ قَآئِلٌ مَّنْهُمْ لاَ تَقْتُلُواْ يُوسُفَ

Улардан бир сўзловчи деди: «Юсуфни ўлдирманглар».

لاَ تَقْتُلُواْ

ўлдирманглар, яъни зулм қилманглар.

Албатта, ўлдириш катта зулмдир. Зулм қиёмат кунининг зулматидир. Золим надомат қилувчидир, гарчи у олим бўлса ҳам. Золимни Рабби «унутади», яъни раҳматини ундан буриб қўяди. Золим фақатгина муҳтожлик ҳолида ўлади, қиёмат куни хор бўлган ҳолида тирилади. Зулм қиёмат кунида ҳам, лаҳадда ҳам, ҳашрда ҳам зулматдир. Зулм дўзахга ва Жабборнинг ғазабига элтади. Золим киши раҳматдан ҳам, шафоатдан ҳам маҳрумдир. Қиёмат қоим бўлган соатда золимга вайл бўлгай. «Зулм»нинг маъноси бир нарсани ўз ўрнидан, ўз маҳалидан бошқа ерга қўймоқдир.

“Баҳрул-маҳабба”дан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Вақтингизга барака киришини истайсизми?

Вақтига барака киришини истаган ҳар бир инсонга тавсия:Биринчи бўлиб, Аллоҳ таолонинг сизнинг устингиздаги ҳақлари борасида фикр юритинг.Аллоҳ таоло сизнинг вақтингизга барака ато қилишини истасангиз, беш вақт намозни ўз вақтида адо этинг. Муаззиннинг азонини эшитган заҳотингиз нима иш қилаётган бўлсангиз ҳам, ишингизни тўхтатиб, намозга ҳозирлик кўринг.Баъзилар азон айтилгандан кейин бир соат вақт ўтса ҳам, намозни адо этиш хаёлига келмайди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#muftiy_minbari

📹 ДИНИЙ ТУШУНЧАЛАРНИ ЎЙИН ҚИЛМАНГ!

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

Замон ҳар қандай нарсани ўзгартиради.

Изоҳ. «Замон»дан мурод - вақт. Ўтаётган сония, дақиқа, соат Оллоҳдан бошқа ҳамма нарсани ўзгартиради. Хоҳ у инсон, хоҳ ҳайвон, хоҳ жонсиз нарсалар бўлсин, барчаси бу дунёда ҳалокат томон юз тутаётган бўлади. Демак у тўхтовсиз ўзгаришда, наинки, у кечасини бугун, бугунини эртага топа олмайди, балки вақтнинг ҳеч бир бўлагини такрор кўрмайди.

"Унвонул баён"

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Гуноҳнинг ошкораси ва пинҳонасидан юз ўгириш

Имоми Раббоний раҳматуллоҳи алайҳ мактубларидан бирида шундай деганлар:Аллоҳу таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга холис тавба қилинглар! Ажаб эмаски, Роббингиз ёмонликларингизни ўчирса ва сизни остларидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритса...» (Таҳрим сураси, 8-оят).«Ва гуноҳнинг ошкорасини ҳам, махфийсини ҳам ташланглар! Гуноҳ қилувчилар албатта гуноҳларига яраша жазоланажаклар» (Анъом сураси, 120-оят).
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

#Ташриф

Бугун, 2-август куни Жиззах вилояти бош имом-хатиби Меҳмонхон домла Жабборов Жума намозини адо этишлик учун Дўстлик туманидаги "Наврўз" жоме масжидига ташриф буюриб йиғилган намозхонларга "Ризқнинг зиёда бўлиш сабаблари" мавзусида маъруза қилиб бердилар.

Ташриф давомида Пахтакор туманидаги "Қорамирзо ота", Зафаробод туманидаги "Сирож" ва Дўстлик туманидаги "Наврўз" жоме масжидларининг янги биноси қурилишини кўздан кечириб ўзларининг керакли бўлган тавсияларини бериб ўтдилар.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy

Читать полностью…

imon.uz

Ихтилофлар йечими – мўътадилликда! (3)

Ваҳоланки, аввалда қишлоқ ёки шаҳарда имомнинг обрўси, таъсири катта бўлган. Намозхонлар ҳам, маҳалладаги бошқа кишилар ҳам унга ҳамма масалаларда мурожаат қилишган, дарду ҳасратларини айтишган. Бир тадқиқотчи ёзганидай, одамлар улов сотиб олишдан тортиб, ўғлини уйлантириш, қизини узатиш, ески самоворини ямаш каби барча масалаларда имом билан маслаҳатлашган (Я. Ковалев, «О магометанских муллах», Казан, 1907, 15-23 стр.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

ХОТИННИНГ ЭРИГА ИТОАТСИЗЛИК ҚИЛИШИ

Аллоҳ таоло айтади:

وَاللاَّتِي تَخَافُونَ نُشُوزَهُنَّ فَعِظُوهُنَّ وَاهْجُرُوهُنَّ فِي الْمَضَاجِعِ وَاضْرِبُوهُنَّ فَإِنْ أَطَعْنَكُمْ فَلاَ تَبْغُواْ عَلَيْهِنَّ سَبِيلاً إِنَّ اللّهَ كَانَ عَلِيّاً كَبِيراً

«...Хотинларнинг итоатсизлигидан қўрқсангиз, аввало, уларга насиҳат қилингиз, сўнгра (бу таъсир қилмаса,) уларни ўринларда (алоқасиз) тарк этингиз, сўнгра (бу ҳам кор қилмаса) уларни (мажруҳ бўлмагудек даражада) урингиз. Аммо сизларга итоат қилсалар, уларга қарши (бошқача) йўл ахтармангиз. Албатта, Аллоҳ олий ва улуғ Зотдир» (Нисо сураси 34-оят).

Воҳидий раҳимаҳуллоҳ айтганлар: «Оятдаги «итоатсизлик» дан мурод - эрга осийлик қилиш, яъни, такаббурлик билан эрининг буйруқларига хилоф иш юритишдир».
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қайси аёл вафот этса-ю эри ундан рози бўлса, жаннатга киради» (Имом Ибн Можа ва Термизий ривояти).

«Гуноҳи кабиралар» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Ихтилофлар йечими – мўътадилликда! (2)

Aллакимларнинг найранггига учиб, уларнинг ақидасига кириб қолган, ҳақ нима, ақида нима – ажратиб олганидан кейин изтироб ва надоматлардан қийналган ёшларни кўрдик. Дунё ҳаётидаги тансиқ йилларини хатолар гирдобида ғарққилиб юбормасликлари учун ёшларга қарата Пайғамбар алайҳиссаломнинг: «Динингизни кимдан ўрганаётганингизга қаранг», деган кўрсатмаларини еслатиб қўйиш жоиз. Расулуллоҳдан (а.с.) буён давом етиб келаётган олимлар силсиласини устоз қилиб олганлар асло адашишмайди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…

imon.uz

Эй Одам фарзанди! Сенинг ризқингни ўзгага едиришдан аввал сени кафолатлаб қўйганимга аниқ ишонч ҳосил қилишинг лозим. Сендан кечишимдан олдин дунёдан кеч! Ҳисоб куни савобларинг йўқолишидан олдин шубҳалардан халос бўл. Қалбингни охират зикри билан обод қил, чунки сенинг қабрдан бошқа масканинг йўқ.

Имом Ғаззолий.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪ imon.uz     👉 | @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Ихтилофлар йечими – мўътадилликда! (1)

Сиз балоғат ёшидасиз. Фитратингизга кўра мусулмонсиз. Еҳтимол, отангиз ёки онангиз ибодат қилишмас, намоз ўқишмас, рўза тутишмас?! Лекин сизнинг қалбингизга тоза бир еътиқод йўл топган. Aллоҳ таоло ҳидоятини сиздан дариғ тутмаган. Намозларни иложи борича масжидда, жамоат билан адо етишга ҳаракат қиласиз. Рамазон ойи рўзасини қолдирмай тутасиз. Исломнинг бошқа арконларини сидқидилдан бажарасиз. Иймонингиз бутун, ихлосингиз улуғ.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

⏰ Тошкент вақти билан ХУФТОН НАМОЗИ кирди!

👉 @imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Суннатга мувофиқ зийнатланиш

Ўзининг азиз китобида бандаларига: «Ей, Одам болалари, ҳар бир ибодат чоғида ўз зийнатларингизни олинг», деб хитоб қилган Aллоҳ азза ва жаллага битмас туганмас ҳамду санолар бўлсин.«Қачонки, Aллоҳ сенга молу дунё берар екан, Aллоҳнинг сенга берган неъматининг ва икромининг асари кўринсин!» деб марҳамат қилган Расулимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловату дурудлар бўлсин.Биз мусулмонлар ҳар бир ишда Aллоҳнинг амрига итоат қилиш учун аввало Қуръони Каримга назар соламиз, сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига ергашишга интиламиз.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

☪ /channel/imonuz

Читать полностью…

imon.uz

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/

Читать полностью…
Подписаться на канал