#mutolaa_vaqti
#islomda_vatan_tushunchasi
#audio_kitob
(мутолаа – тафаккур чархи, камолот мезони)
📖ПАЙҒАМБАРЛАР ТАЪБИРИДА ВАТАН ТУШУНЧАСИ
📝РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ТАЪБИРЛАРИДА ВАТАН ТУШУНЧАСИ
✍️ Муаллиф: Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва
салламнинг кўпроқ яхши кўрган нарсалари:
Оиша розияллоҳу анҳо, Абу Бакр розияллоҳу анҳу, Усома розияллоҳу анҳу, Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумо, ҳолва, асал ва ВАТАН.
Фаришталарни чарчатиб қўйдинг
Бир киши ҳаж қилди. Ҳаж амаллари тугагач, юртига қайтиш олдидан Каъбанинг эшиги олдига келиб, «Аллоҳга ҳамд бўлсин, У Зотнинг биз биладиган ва билмайдиган барча мақталадиган сифатлари билан У Зотга ҳамд бўлсин. Аллоҳ таолонинг бизларга ато қилган, биз билган ва биз билмайдиган барча неъматлари учун ҳамд бўлсин», деди ва юртига қайтиб кетди.
Ўша киши кейинги марта яна ҳаж қилганида кетиш олдидан яна Каъбанинг эшиги олдига бориб, олдин айтган гапларини айтди.
Шунда у кишига бир нидо келди: «Сен амалларни ёзувчи фаришталарни чарчатиб юбординг. Улар олдинги ҳажда айтганларингга бериладиган ажру савобни ҳали ёзиб тугатишмаган эди».
«Солиҳлар гулшани» китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Ташна кўнгилларга мурожаат...
Ей аёл, ей нозик хилқат..Ушбу муборак кечаларни йиғлаб ўткизяпсан. Тонггача ёстиғинг хўл бўлади ҳар гал. Сабаби сен бевасан! Еринг вафот етиб кетган. Ундан сенга нима қолди? Пешонангга “бева” деб босилган тамға, йетимлар ва бир дунё дарду алам!Сенчи, кўнгли ярим? Не умидларда турмуш қурган единг? Енди нима бўлди? Тўлғоняпсан яна тонг саҳар? Кеча кундуз сени бебахт қилган инсонгга ҳаёлларингда аччиқ аччиқ гапирсанг ҳам хуморингдан чиқмайсан.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
#muftiy_minbari
ЮЗ ЙИЛЛИК ОРЗУЛАР АМАЛГА ОШМОҚДА
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
Мақтов (мадҳ)
Мақтов кимсаларнинг қилган ишлари ёки феълларини тил билан бошқаларга билдиришдир. Aслида барча мақтов Aллоҳ таолога хосдир ва Унинг Пайғамбарига (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) муносибдир. Шунинг учун доимо Aллоҳга ҳамд-санолар айтамиз. Шу боис, саҳобалардан Aббос, Ҳассон, Каъб ва бошқалар Расулуллоҳни мақтаб шеърлар ёзишган. Мақтовга лойиқ кишиларни мақташ жамиятда фазилат ва комиллик ортишига сабаб бўлгани учун шариатимиз бундан қайтармайди.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
#асл_моҳият
🕌 ФИТНАДАН САҚЛАНИНГ!
▶️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
#muftiy_minbari
ФАРЗАНДЛАРИМИЗНИ ФОЙДАЛИ ИЛМ ВА КАСБ-КОР ЭГАСИ ҚИЛАЙЛИК!
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
#muftiy_minbari
ДИНДА ЧУҚУР КЕТИШ АДАШИШГА ОЛИБ КЕЛАДИ!
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
#muftiy_minbari
ХЎЖАКЎРСИНЛИК ЁХУД "БАЙТУЛЛОҲ ОЛДИДА ЎҚИЛГАН НИКОҲ"ГА МУНОСАБАТ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
ЯХШИЛИК АЛОМАТЛАРИ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «... Аллоҳ наздида ҳақиқий гўзаллик - ботин гўзаллиги ва хизмат гўзаллигидир».
Эй Али! Мўминнинг уч аломати бор:
1. Мол-дунёга муккасидан кетмайди.
2. Хотинга ўч бўлмайди.
3. Инсонлар шаънида гапиришни ёқтирмайди.
Ақлли инсоннинг учта аломати бор:
1. Охиратни қўлга киритиш учун дунёни ишлатади.
2. Жафога бардош беради.
3. Қийинчиликларга сабр қилади.
Олимнинг учта аломати бор:
1. Тўғри сўз бўлади.
2. Ҳаромдан тийилади.
3. Камтар бўлади.
Муттақийнинг учта аломати бор:
1. Ёлғондан ва ёмонликдан сақланади.
2. Ёмон дўстдан сақланади.
3. Ҳаромга яқинлашишдан қўрқиб, мубоҳдан ҳам сақланади.
Сиддиқнинг уч аломати бор:
1. Нафл ибодатини яширади.
2. Садақани яширинча беради.
3. Мусибатни яширади.
Обиднинг учта аломати бор.
1. Нафсига жаҳл қилади.
2. Нафсини тергайди.
3. Узоқ намоз ўқийди.
Солиҳнинг уч аломати бор:
1. Аллоҳ учун солиҳ амал қилади.
2. Динини амал билан ислоҳ қилади.
3. Ўзига раво кўрганини бошқаларга ҳам раво кўради.
Саъид (бахтли ва жаннат аҳли) кишининг уч аломати бор:
1. Ҳалол ейди.
2. Олимлар билан ҳамсуҳбат бўлади.
3. Беш вақт намозини жамоат билан (имом билан бирга) ўқийди.
Мўминнинг уч аломати бор:
1. Аллоҳга итоат этади.
2. Ҳаромлардан узоқ туради.
3. Ёмонлик қилганга яхшилик қилади.
Сахийнинг уч аломати бор:
1. (Ўч олишга) қурби етгани ҳолда афв этади.
2. Закотини беради.
3. Садақа беришни яхши кўради.
Ҳалим инсоннинг уч аломати бор:
1. Алоқани узган билан алоқа ўрнатади.
2. Бермаганга беради.
3. Зулм қилганни кечиради.
Сабрли кишининг уч аломати бор:
1. Аллоҳ таоло тоатига,
2. Мусибатга,
3. Қазо ва қадарга сабр қилади.
Тавба қилганнинг уч аломати бор:
1. Ҳаромдан сақланади.
2. Илм талаб қилишга интилади.
3. Сут кўкракка қайтмагани каби гуноҳга қайтмайди.
“Пайғамбаримизнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга насиҳатлари” китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
ШАЙТОННИ ҚУВИШ
1. Уйдан қувиш: Бақара сурасини ўқиш орқали.
2. Уйқу олдидан: Оятал курсийни ўқиш орқали.
3. Ғазабланганда: Аллоҳдан қувилган шайтондан паноҳ сўраш- “аъузу биллаҳи”ни ўқиш билан.
4. Ейиш ва ичиш вақтида: Тасмия - яъни, “бисмиллаҳ” айтиш орқали.
5. Бирон манзилга кирганда: Аллоҳнинг исмини зикр этиш билан.
6. Муошарат, ўз аҳлига яқинлик қилиш вақтида: «Бисмиллаҳи. Аллоҳумма! Жаннибнаш-шайтона ва жаннибиш-шайтона маа розақтана», маъноси, «Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳим, биздан шайтонни четда қилгин, шайтонни бизни ризқлантирган нарсангдан четда қилгин» дуосини айтиш билан.
7. Ёқимсиз туш кўрганда: Аллоҳдан истиъоза - шайтондан паноҳ сўраш билан.
8. Намозда васваса бўлганда: “Аъузу биллаҳи мин ханзаби” деб, сўнг чап томонига уч марта суфлаш билан.
9. Масжидга кирганда: “Аъузу биллаҳил ъазийм ва биважҳиҳил карийм ва султониҳил қодийм минаш шайтонир рожийм. Алҳамду лиллаҳ, Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад. Аллоҳуммағфирлий зунубий вафтаҳлий абваба роҳматик”, дуосини айтиш билан. Маъноси, “Улуғ Аллоҳнинг карим сифатли юзи ва азалий султонлиги билан шайтондан паноҳ тилайман. Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳим, Муҳаммадга ва у зотнинг оилаларига саловот ва саломлар ёғдир. Эй Раббим, гуноҳларимни кечир ва менга раҳматинг эшикларини очгин”.
10. Қуръон тиловат қилганда: “Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм” ёки “аъузу биллаҳис самиъул ъалийми минаш шайтонир рожийми, мин ҳамзиҳи, ва нафхиҳи, ва нафсиҳи” дуосини ўқиш орқали шайтонни қувилади.
«Ибратли ҳикоялар» китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
ҲАЗРАТ УМАР ВА ХОДИМЛАР
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) Баҳрайндан қайтгандан кейин Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу) сўради:
– Эй Аллоҳнинг душмани! Эй Қуръоннинг душмани! Аллоҳнинг молини ўғирладингми?!
– Мен Аллоҳнинг ҳам, Унинг Китобининг ҳам душмани эмасман! Мен бу иккисининг душманларининг душманиман! Мен Аллоҳнинг молини ўғирламадим!
– Ундай бўлса ўн минг дирҳамни қандай йиғдинг?!
– Отларим туғди, савдоларим барака берди, улушим кўпайди.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) айтади: “Бомдод намозини ўқиганимдан кейин мўминлар амири учун истиғфор айтдим. Кейин эса Умар мендан сўраб қолди:
– Омиллик қилмайсанми?
– Йўқ, – дедим.
– Сендан яхшироқ одам – Юсуф (алайҳиссалом) ҳам қилган-ку у ишни?
– Юсуф (алайҳиссалом) пайғамбар, пайғамбарнинг ўғли. Мен эса бир оддий инсоннинг ўғли бўлсам. Мен уч ёки иккидан қўрқаман.
– Беш деб айтмайсанми?
– Билмаган нарсамни айтишдан ва чуқур англамай ҳукм чиқариб қўйишдан қўрқаман.
Мен яна елкам дарра ейишидан, шаъним тўкилишидан ва молим кетиб қолишидан қўрқаман, – дедим”.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
#muftiy_minbari
🌙 ЖАННАТ КАЛИТИ МУБОРАК!
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
Аллоҳ таоло намоз ўқийдиган бандаси билан фаришталарга мақтанади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Сизларнинг орангизда кечаси келадиган ва кундузи келадиган фаришталар кетма-кет навбатчилик қиладилар. Улар бомдод ва аср намозида тўпланадилар. Бандаларни кечаси билан кузатган фаришталар осмонга кўтарилгач, Аллоҳ Ўзи билиб турган ҳолда улардан: «Келаётганингизда бандаларим нима қилишаётган эди?» деб сўрайди. Фаришталар: «Келаётганимизда ҳам намоз ўқишаётган эди, борганимизда ҳам намоз ўқишаётган эди», деб жавоб беришади». (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Дунёни кўзга илмаслик, унга аҳамият бермаслик, унинг мол-мулкига, роҳат-фароғатига асир бўлиб қолмаслик, охиратни исташ ва унга рағбат қилиш, Аллоҳнинг ризолигини ўйлаш ва ризосини қозонишга ҳаракат қилиш, кечаларни ибодат ва кўз ёшлари билан ўтказиш, кундузлари елиб-югуриб халқ хизматини қилиш, бошқаларнинг дуосини олиш, аммо мол-мулкини олмаслик, қўл остида бошқаларнинг ҳақ-ҳуқуқидан фойдаланиш имкониятлари бўла туриб, ундан ўз манфаати учун фойдаланмаслик ва оддий ҳаётни давом эттиришни зуҳд дейдилар, зоҳидлик дейдилар.
Шайх Маҳмуд Асъад Жўшон.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Жиззах вилояти имом-хатиб ва ҳожилар томонидан қилинган ишлар тўғрисида қисқача маълумотнома
Жиззах вилояти вакиллиги матбуот хизмати
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу агар кеч кирса, икки оёқларига қамчи билан уриб, ўзларига: “Бугун Аллоҳ учун нима иш бажардинг?” дер эдилар.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
“Ким Aллоҳни билса, Ундан умидини узмайди. Ким нафсини билса, амалларидан норози бўлади. Ким Роббини билса, Унинг паноҳига қочади. Ким Парвардигорини унутса, бандаларига яқинлашади”.
Aбу Бакр Дуккий
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
МЎМИНЛАРНИНГ ҚИЁМАТ КУНИДАГИ ҲОЛАТИ
Мўминларнинг қиёмат кунидаги ҳолатига қайтсак. Шундай зулматли кунда мўминлар муборак нурни қаердан олишди? Қилган солиҳ амаллари натижасида Аллоҳ таоло уларга мукофот ўлароқ ушбу нурни беради. Ана шундай солиҳ амаллардан бири эса жамоат билан ўқилган бомдод намозидир. Имом Термизий, Абу Довуд ва Ибн Можалар саҳиҳ санад билан Абу Бурайда Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Масжидларга зулматларда юриб борувчиларга қиёмат куни тўлиқ нур бўлишининг башоратини бер». Ҳадиснинг арабий матнида келган «машшаун» сўзи «кўп юрувчи» деган маънони билдиради. Яъни бу ишни одатга айлантирган дегани. «Зулматларда» сўзидан мақсад эса бомдод ва хуфтон намозларини масжидда жамоат билан ўқиш учун чиқиладиган вақт демакдир. «Масжидларга» сўзи эса ушбу нур бомдод ва хуфтон намозларини масжидда жамоат билан ўқишни одатга айлантирган кишиларга берилишининг очиқ далилидир. Диққат қилсангиз, ҳадисда фақатгина жамоат билан ўқилган намоз дейилмаяпти, аксинча, намоз Аллоҳнинг уйида (масжидда) ўқилиши кераклигига урғу берилмоқда. Аслида бу ҳадис уйларида аҳли аёли ва болалари билан жамоат бўлиб намоз ўқиётган ва буни маъқулроқ кўраётган мусулмонларга эслатма бўлади. Зеро, бундай мусулмонлар уйда ташкил қилинадиган жамоат билан оиласига намоздан сабоқ беришни ва уларни жамоатнинг савобига етказишни хаёл қилишади. Бироқ ҳикматли Зот бўлмиш Аллоҳ азза ва жалла мусулмонларни масжидда намоз ўқишга тарғиб қилган. Аёлларга эса уйда ўқиган намозлари эвазига масжидга борадиган эркаклар билан баробар савобни беради. Болаларга жамоат намозини ўргатишга келсак, бу уларни масжидга олиб бориш ёки нафл намозларни (фарзларни эмас) уйда жамоат бўлиб уқиш орқали амалга оширилади. Аллоҳ таоло бомдод намозини масжидда жамоат билан ўқийдиганларга қиёмат кунида бир нур бахш этади. Ҳеч қаерда ушбу нур улардан олиб қўйилмайди. Бундай одамлар сиротда қоронғиликда қолишмайди ва Аллоҳнинг изни билан то жаннатга киргунга кадар ўша нур улар билан қолади. Мўминларнинг барчаси ҳам бир хил нурга эга бўлмайди. Ҳамма ўз амалига кўра нур олади. Бу ерда бомдод намозининг роли ўртага чиқади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматлари ҳақида кўп қайғурар эдилар. Кеча қоронғисида бомдод намозига кетишда ўқишлари учун уларга бир дуо ўргатганлар. Уларга шундай дуони ўргатдиларки, саҳобалар бу дуода Аллоҳдан ҳаётларини нурли қилишини, қабрларини нурга тўлдиришини ва қиёмат кунига қадар бу нур ўзлари билан қолишини сўрашар эди.
Имом Бухорий ва Имом Муслимнинг Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилишларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозига чиқаётганларида шундай дуо қилар эдилар: «Эй Роббим, қалбимда нур қил, тилимда нур қил, қулоғимда нур қил, кўзимда нур қил, орқамдан нур қил, олдимдан нур қил, устимдан нур қил, остимдан нур қил. Эй Роббим, менга нур ато эт». Имом Муслим шу шаклда ривоят қилган, Имом Бухорий эса «ўнгимда ва чапимда ҳам нур қил» лафзини қўшган.
«Бугун бомдод ўқидингизми?» китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
БОЯЗИД БИСТОМИЙ РОҲИМАҲУЛЛОҲНИНГ ОНАСИ
Боязид Бистомий раҳматуллоҳи алайҳ борасида Жунайд Бағдодий шундай фикрларни билдирганлар: “Аллох таоло Жаброил алайҳиссаломга фаришталар ичида улуғ обрў-эътибор берган бўлса, авлиёлар ичида бундай мартабага Боязид Бистомий сазовор бўлган”.
Жунайд Бағдодий сўзида давом этиб, Боязид Бистомий ҳақидаги қуйидаги воқеани сўзлаб берди: “Боязид Бистомий раҳматуллоҳи алайҳ ёшлигида етим қолиб, онаси қўлида тарбия топдилар. Мадраса ёшига етганларида оналари бир устоз қўлига олиб бориб топширдилар ва шундай дедилар: “Устоз, болани олдингизга олинг. Кўп уйга рухсат берманг. Зеро, уйга борса, фикри чалғиб, илмдан маҳрум бўлиб қолиши мумкин. Бир куни бола қалбида онасини бориб кўриш истаги туғилиб, устоздан рухсат сўради. Устоз кўп дарс бериб, дарсни ёдлаб топшириб, кейин кетасан, деган шарт қўйди. Бола тезлик билан берилган топшириқни ёдлаб бериб, уйига борди ва дарвозани тақиллатди. Боязид Бистомийнинг оналари бу вақтда таҳорат қилаётган эдилар. Эшикнинг тақиллаши овозидан ўғли келганини тушунди. Дарвоза олдига бориб: “Ким?” деди. У: “Боязид Бистомийман” деб жавоб берди. Она: “Менинг ҳам Боязид Бистомий деган ўғлим бор эди. Уни Аллоҳ таоло йўлида мадрасага бердим. Эшигимни келиб тақиллатаётган қайси Боязид?” дедилар.
Боязид Бистомий онасининг бу сўзларидан қуйидагиларни тушунди: “Онам менга эшикни тақиллатиш ўрнига мадрасага бориб Аллоҳ таоло эшигини тақиллатгин. Аллоҳ билан боғланишни барча нарсадан устун деб билгин, демоқчилар“ деб орқаларига қайтиб кетдилар ва олим бўлганларидан кейин мадрасадан чиқдилар.
“Тақво аҳлининг гўзал қиссалари” китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
#огоҳлик
❗️Iqror manzili: soxta “da’vatchilar”ning usullari
©️O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
ОҚПАДАР ЖАННАТНИНГ ҲИДИНИ ҲАМ ҲИДЛАМАЙДИ
Ота-оналарга оқ бўлишдан кўра каттароқ гуноҳ йўқ. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ким ота-онасига оқ бўлган ҳолда ўлса, жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди».
Оқпадарга айтингки: «Хоҳлаганингча тоат қилавер, барибир, сен ажр-савоб тегмайди. Аллоҳнинг ризоси ота-онанинг ризосидадир ва Унинг ғазаби у икковларининг ғазабидадир. Ким ота-онасига оқ бўлса, муҳаққақ, Аллоҳга осий бўлибди. Қабр азобининг энг қаттиғи оқпадаргадир. Дўзахнинг энг чуқур жойи уч тоифагадир: мушрикка, қўшниси билан зино қилувчига ва ота-онасига оқ бўлган кишигадир. Оқпадар ва мунофиқ дафн қилинса, дўзахнинг энг паст, энг чуқур ерига дафн қилинибди!Агар оқпадар «Ё Раббим!» деса, сени эшитмайман, сенга ижобат қилиш ва (саъдайка) саодат йўқдир!» дейди. Оқпадар гуноҳда ва азобда мушрикка шерикдир.
“Баҳрул-маҳабба”дан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Илмнинг асли ибодатдир!
Илмнинг даражаси буюк. Одамлар ризқ келишига сабаб бўлувчи илмларни орзу қилишади. Лекин адаштирмайдиган, ҳалол-ҳаромни ўргатадиган илмгина ибодатнинг асли саналади. Яратилган нарсаларни танишлик илми эса дунёни ислоҳ этади. Буйруқлардаги илмнинг асли ибодатдир.Қуръони Карим бизга Аллоҳ таоло ва Набий алайҳиссалом ирода этган илмларни ҳам ўргатади. Бу илмлар фақатгина фойда эмас, балки роҳату лаззат берадиган илмдир.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
БОМДОД НАМОЗИГА УЙҒОНИШ ИМКОНСИЗ!
Бомдод намозига кетаётганимда кўчада кўплаб америкалик аёл ва эркакларни кўрар эдим. Эътибор беринг, мен намоздан қайтаётганимда, демаяпман, намозга кетаётганимда, деяпман. Бу одамлар ҳаётларидаги муҳим мақсад сабабли бомдод вақтидан олдин уйғонишар эди. Хўш, америкаликларни соат бешда уйғониб, кийимларини кийиб, совуқ ҳавода шаҳар кўчаларига чиқишга ундаган муҳим сабаб нима эди? Ўша ғоят муҳим нарса хонаки итларини тоза ҳавода сайр қилдириш эди! Ҳа, америкаликлар тонг отмасдан, соат 4:30 да уйғонишади. Чунки кун бўйи уйда «маҳбус» бўлиб қолган итлари учун қалблари эзилади. Шу сабабдан, жуда ҳам барвақт уйғониб, тоза ҳаводан нафас олиши учун итларини кўчага олиб чиқиб сайр қилдиришади. Эй дўстим, мен билан бирга куйидаги чигал масалани ечишингизни истардим: насроний, яҳудий ёки атеист, ким бўлса хам бир америкалик, ити учун тонг пайти уйғоняпти. Бироқ баъзи мусулмонлар, истасангиз, мусулмонларнинг кўпчилиги дейишингиз ҳам мумкин, Аллоҳ азза ва жалла учун уйғона олмаяпти! Аллоҳ ҳақки, бу муаммонинг ечими нимада? Қандай қилиб итнинг муҳаббати унинг эгасини уйғота оляпти?
Қанакасига Аллоҳ таолонинг муҳаббати бандасини уйғота олмаяпти?
Тасаввур қилинг, бир бой киши ҳар куни эрталаб соат бешда унинг олдига борсангиз, сизга бир миллион сўм беришга ваъда берди. Борармидингиз? Ёки бўлмаса, уйқучи эканингизни ёки уйғонгандан кейин бошқа ишингиз борлигини баҳона қилармидингиз? Хаёл қилиб кўринг, бир йил давомида ҳар куни ўша одамнинг олдига бордингиз ва ҳар боришингизда бир миллион сўм ишлаб олдингиз. Йил сўнгида 365 миллион сўм пул ишладингиз. Яна хаёл қилингки, ўша бир йилнинг охирида сизга ўлим етди. Сизни қабрга олиб кетишяпти. Ўзингизни шу ҳолатда тасаввур қилинг ва куйидаги саволларга чин қалбдан жавоб бериб кўринг: Ёнингизда 365 миллион сўмингиз бўлиб, битта ҳам бомдод намозингиз бўлмаган ҳолда қабрга киришни хоҳлармидингиз? Ёки бир сўмингиз ҳам йўқ, аммо бунинг ўрнига 365 та бомдод намозингиз бўлишини истармидингиз? Тўғрисини айтиб, жавоб беринг! Қайси бири сиз билан қолиб, сизга фойда келтиради? Одамларнинг дунё матоҳи учун уйғонишларини, бироқ яхшилик тўплаш учун уйғонмасликларини қандай изоҳлай оласиз?
۞ وَمَا أُبَرِّئُ نَفْسِي إِنَّ النَّفْسَ لَأَمَّارَةٌ بِالسُّوءِ إِلَّا مَا رَحِمَ رَبِّي إِنَّ رَبِّي غَفُورٌ رَّحِيمٌ
"Ва ўз нафсимни оқламайман. Албатта, нафс, агар Роббим раҳм қилмаса, ёмонликка кўп ундовчидир. Албатта, Роббим мағфиратли ва билгувчидир», деди.." (Юсуф - 53)
«Бугун бомдод ўқидингизми?» китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Diyor Yangiliklari
Ijtimoiy himoyaga muhtoj, nogiron, profilaktik hisobda turuvchi fuqarolar holidan muntazam xabar olib kelinmoqda
Manba: JizzaxMTRK
Yaqinlaringizga ham ulashing!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
#Видео
УМАР ИБН ХАТТОБ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ ВА СУБАЙҒ АЛ-ИРОҚИЙ...
Меҳмонхон домла ЖАББОРОВ
Жиззах вилояти бош имом-хатиби
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
Жоҳил эканингга кифоядир
Агар дунё аҳлига берилган нарсаларга ҳасад қилсанг, қалбинг улардаги нарсаларга ҳавас қилиб, машғул бўлса демак, сен уларнинг энг нодонларидан бирисан. Чунки, улар ўзларига ато этилган нарсалар ила оворадирлар, сен бўлсанг ўзингга берилмаган нарса ила бандсан, машғулсан.
Ибн Атоуллоҳ Сакандарий.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
АБУ ҚУҲОФА
Абу Қуҳофа – Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу)нинг отаси. Умар (розияллоҳу анҳу)нинг халифалик давриларигача яшаган. У Макка фатҳига қадар Ислом неъматидан ғафлатда бўлган. Фатҳ кунигина Исломга кирган. Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) уни етаклаб, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳузурларига олиб борганида Жаноб (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):
– Кекса инсонни ўзим боргунимча уйда қолдиравермабсан-да, – дедилар.
– Унинг ўзи сизнинг олдингизга келиши муносиброқ, – деди Абу Бакр (розияллоҳу анҳу).
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) муборак қўллари билан унинг кўкрагини силаб қўйди. У Исломга кирди.
Бир куни Абу Суфён ибн Ҳарбдан Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)га қандайдир маломат сўзлари келди. Абу Қуҳофа Абу Бакрнинг овозини кўтариб гапираётганини эшитиб ёнидаги одамдан:
– Ўғлим кимга бақиряпти? – деб сўради.
– Абу Суфёнга, – жавоб берди ҳамроҳ. Абу Қуҳофа Абу Бакрнинг ёнига яқин келиб:
– Эй Атиқ (Абу Бакрнинг яна бир исми), Абу Суфёнга бақиряпсанми? Ҳаддингдан ошяпсанми? – деб ажабланди.
Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) табассум қилиб жавоб берди:
– Эй отажон! Ислом кимнингдир даражасини кўтарган бўлса, кимникинидир пасайтирди.
Кун келиб одамлар ларзага келиб қолишди. Абу Қуҳофа одамларнинг йиғлаганларини эшитиб қолди. Бунинг сабабини сўраган эди:
– Ўғлинг вафот этди, – дейишди.
– Оҳ, бу қандай мусибат! Ўрнига ким халифа бўлди?
– Умар ибн Хаттоб.
– Ҳа, у ўғлимнинг дўсти эди.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Юзингизни пастга қаратинг
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Мусулмон кишининг назари бирон хушсурат одамга тушсаю, Аллоҳ учун нигоҳини пастга қаратса, Аллоҳ таоло унга ибодатнинг лаззатини насиб қилади».
Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий айтади: “Шогирдларим ибтидода зикрдан маза қилганларини, аста-секин бу мазанинг йўқолиб қолганини айтишди. Бунинг сабаби эса уларнинг бадназарлик билан бегона аёлларга кўзи тушиб қолганидир. Бадназарликнинг яна бир офатларидан бири ризқнинг кесилишидир. Муттасил шу дардга йўлиққан одамнинг хонадонида барака қолмайди.
Шайтон жаннатдан қувилиб, Аллоҳдан одам фарзандларини гумроҳ қилишлик учун рухсат оларкан, ўнгидан, чапидан, орқасидан, олдидан келаман деб ваъда қилгану, лекин пастки тарафдан келаман деб ваъда қилмаган. Шунинг учун Аллоҳ таоло «номаҳрамдан юзингизни пастга қаратинг» дейди”.
«Ибратли ҳикоялар» китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
• Айримларнинг сенга хиёнат қилиши қалбинг поклигидан бўлса ўкинма!...
• Зотан, бу сенинг қалбинг олтиндек соф, уларнинг қалблари эса тош эканини таъкидлайди!...
• Барчага яхшилик қилавер-ки, сен яхшилик аҳлисан.
• Қабиҳлардан гўзаллик кутмагин!...
• Зеро қабиҳлар орамизда бор бўлганидек, сени севадиганлар ва сени яхшилик билан эслайдиганлар ҳам мавжуд...
У кунда на мол манфаат берар ва на болалар. Магар ким Аллоҳ ҳузурига тоза қалб ила келар, (ўша манфаат топар)”.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz