Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/
#Axborot24
Мадинаи мунавварада зиёратчиларимиз тоату ибодатларини адо этмоқдалар
#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Пайғамбаримиз (с.а.в) Аллоҳ берган умрни роҳатда, ҳузур ичида яшаш ва Аллоҳ ризолигига эришмоқ учун қуйидагиларга мутлоқ амал қилишимизни буюрадилар:
1. Доимо тоза овқатларни енг.
2. Жуда иссиқ ва жуда совуқ еманг.
3. Кўп чайнаб, секин енг.
4. Овқатдан олдин ва кейин қўлларингизни ювинг.
5. Доимо овқатдан иштаҳали бўлиб туринг, кўп еманг.
6. Овқат ейиш давомида кўп сув ичманг.
7. Қишда бироз кўпроқ ёғли овқатлар, ёзда эса енгилроқ овқатлар ва кўкатлардан енг.
8. Овқатларингиздан хурмони кам этманг.
9. Узум, хурмо ва зайтун. Аллоҳга шукур этмоқ учун сизга сиҳат ва қувват беради.
10. Чарчаган вақтингизда ширинликларни енг.
11. Синиқ косаларда овқат еманг, бундай идишда сув ҳам ичманг.
12. Овқатланаётганда доимо яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз овқат еманг.
13. Доимо овқатдан сўнг дуо ўқиб, шукр қилинг.
14. Ҳар ойда бир кун рўза тутингки, вужудингиз дам олсин.
15. Асал еб туринг, у минг дардга даводир.
«Илоҳий мўъжизалар» китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Аллоҳ таоло яхши кўрадиган сифатлар ва зотлар
1. Али розияллоҳу анҳуни Аллоҳ ва Расули яхши кўради.
Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбар ғазоти куни шундай дедилар: “Эртага байроқни унинг қўли билан Хайбар фатҳ қилинадиган бир кишига бераман. У киши Аллоҳ ва Унинг Расулини яхши кўради. Аллоҳ ҳам уни яхши кўради, Унинг Расули ҳам яхши кўради”.
Одамлар туни билан байроқ кимга берилишини ўйлаб чиқишди. Тонг отгач барчалари ўш байроқни олиш орзусида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига шошилишди. У зот ҳаммага бир-бир кўз югуртириб чиққанларидан сўнг “Али қаерда?” деб сўрадилар. Саҳобалар: “Кўзи оғрияпти” дейишди.
Али розияллоҳу анҳу келганларидан кейин Набий алайҳиссалом у кишининг кўзларига муборак тупугларидан суртиб, шифо тилаб дуо қилдилар. Шу пайт Ҳазрати Алининг кўзлари худди ҳеч нарса бўлмагандек тузалиб қолди. Набий алайҳиссалом байроқни у кишига бердилар. Шунда Ҳазрати Али: “Улар билан то биз каби бўлгунларича урушаман” дедилар. Пайғамбар алайҳиссалом: “Юриб бориб уларнинг водийсига тушгин. Аввало уларни исломга даъват қил. Аллоҳ таоло уларга қандай мажбуриятлар юклаганининг хабарини бер. Аллоҳга қасамки, сен туфайли Аллоҳ бир кишини ҳидоят қилиши сен учун шу водий тўла қизил туялардан ҳам яхшироқдир” дедилар”. Бухорий ривояти.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Ғийбатни эшитган кишига тўрт иш лозим бўлади.
Биринчидан, ғийбатни эшитган пайтда ғийбат қилинаётган инсон ҳақида ёмон гумонга бормаслик, у ҳақда зикр этилаётган ёмон сифатларни рост деб билмаслик, бошқа одамлар ҳузурида уни накл қилмаслик, ғийбат қилган кишини гуноҳи кабира қиляпти деб билиш, унинг гапини эътиборсиз деб ҳисоблаш, «Эҳтимол, ғийбат қилинган инсонга унинг адовати бордир, шунинг учун шундай гапларни гапираётгандир», деб ўйлаш лозим.
Иккинчидан, ғийбатни эшитгач, унга шерик бўлиб, мусулмон биродарининг қолган айбларини ҳам очмасин. Ғийбат қилувчи киши Аллоҳ таолонинг итобига қолади, агар мен унга шерик бўлсам, Аллоҳ таоло мендан норози бўлади ва қиёмат куни азоблайди, деган фикрда бўлсин.
Учинчидан, бир мусулмон биродарининг ғийбат қилинаётганини эшитса, ўша мусулмонни мақташни бошласин ва унга ёрдам берсин. Ажаб эмаски, шунда ғийбат қилувчи ғийбатдан тийилса.
Тўртинчи иш шуки, ғийбат қилувчини тил билан айтиб ёки қўл ва кўз билан ишора бўлса ҳам, ғийбатдан тўхтатиш лозим.
Агар бинамки нобинову чоҳаст,
Агар хомуш бинишинам гуноҳаст.
Назмий маъноси:
Агар кўрсамки кўр олдида чоҳдур,
Индамай ўтирсам, бешак, гуноҳдур.
Насрий баëни: Агар кўзи кўр кишининг олдида чуқурни кўрсам-у, индамай ўтираверсам, гуноҳдир.
Агар уни ғийбат қилишдан қайтариш имкони бўлмаса, ўша мажлисдан туриб кетиш лозим.
Борди-ю, туриб кетишнинг ҳам иложи бўлмаса, у ҳолда бўлаётган ғийбатни дилда ёмон кўриб ўтириш керак. Рози бўлиб, жим ўтириш жоиз эмас.
Яна бир гап. Ғийбатчига «Жим бўл» деб туриб, лекин бўлаётган ғийбатни дилда хоҳлаб туриш мунофиқликдир.
“Ғийбат ўзи нима?” китобидан.
@mehrob_uz
НЕЪМАТЛАРДАН СЎРАЛАСИЗ
Абу Ҳозим айтади: «Умар ибн Абдулазизнинг олдига бордим. У мени кўриб таниди, мен эса танимадим.
– Эй Абу Ҳозим! Менга яқинроқ кел, – деди у. Яқинроқ борган эдим, мен ҳам уни танидим.
– Сенмисан, мўминларнинг амири? – сўрадим.
– Ҳа, – жавоб берди у.
– Кеча кечқурун Мадинада бўлмадингми?
– Шундоқ.
– Маркабинг учқур, кийиминг покиза, юзинг кўркам, таоминг лаззатли экан. Сен мўминлар нинг амири бўлганингдан кейин нима нарса сени бунчалик ўзгартириб юборди?
У йиғлаб юборди. Сўнг :
– Эй Абу Ҳозим! Вафот этиб қабрга қўйилганимдан сўнг уч кун ўтгандан кейин кўрсанг эди? Қорачиқларим лунжларимга оқиб тушган, қоринларим ёрилган, қурт-қумирсқалар баданимда ўрмалаб юрган бўлса, ҳолим нима кечар экан? Эй Абу Ҳозим! Менга Мадинада айтиб берган ҳадисни яна бир қайтар, – деди. Мен унга ўша ҳадисни эслатдим:
– Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан эшитганман, у айтар эди: “Мен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг: “Сизларнинг рўпарангизда машаққатли ва ҳалокатли тўсиқ бор. Ундан фақат ориқ ва қотмаларгина ўта олур”, деганла рини эшитганман”.
Умар яна йиғлади. Сўнг айтди:
– Эй Абу Ҳозим! Мени маломат қилавергин, токи бу маломатларингдан озиб кетай. Шоядки ўша кунда тўсиқ ҳалокатидан нажот топсам.
Бўлмаса: “Неъматдан албатта сўралажаксизлар”, оятидаги каби сўралганимда нажот топаман деб ўйламайман».
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
@Mehrob_uz
ЗИЁРАТЧИЛАРНИНГ ДАСТЛАБКИ ГУРУҲЛАРИ ҲАЖ АМАЛИНИ БАЖАРИШ УЧУН ЙЎЛГА ОТЛАНИШМОҚДА
Аллоҳга беҳад шукрлар бўлсинки, динимизнинг бeшинчи аркони бўлган Ҳаж зиёратига йўл олиш ҳам бошланди. Бундан қувонган юртдошларимиз қалбида қувонч, дилларида шукроналик билан муборак сафар томон отланишмоқда.Жорий йилнинг 23-май куни бўлғуси Жиззах вилоятидан ҳожиларимизнинг дастлабки гуруҳини кузатиш учун Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти, таниқли уламолар, имом-домлалар, мутасаддилар ва ОАВ вакиллари "Қўшчинор" жоме масжидида жам бўлишди.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
“АЛЛОҲ” КАЛИМАСИ ОЗОД ҚИЛДИ
Ҳазрат Умар ибн Хаттоб мусулмонлар аҳволини ўрганиш учун айланиб чиққан эди. Бир маҳал мудроқ босиб қолди. Шу пайт олдида қўйларини
ҳайдаб бир киши ўтиб қолди. Умар (розияллоҳу анҳу)нинг уйқуси очилиб, синаб кўриш учун унга савол берди:
– Қўйларингдан бирини менга сот.
– Бу қўйлар меники эмас. Мен бир қулман. Бу қўйлар хожамники, – жавоб берди қул.
– Бу ерда бизни хожанг кўрармиди. Биттасини сот, хожангга бўри еб кетди деб қўяверасан, – деди Умар (розияллоҳу анҳу). Бу сўзларни эшитган чўпон бир сесканиб наъра тортди:
– Эй араб биродарим! Аллоҳ кўрмайдими?!
Эртасига эрталаб Умар (розияллоҳу анҳу) унинг хожасини топтирди ва қулни ундан сотиб олиб озод қилиб юборди. Сўнг унга шундай деди:
– “Аллоҳ” калимаси сени бу дунёда қулликдан озод қилди. Умид қилурманки, охиратда дўзах азобидан ҳам озод қилса.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
ҲАЁТДАН НОЛИМАНГ, НЕГАКИ...
☝️Машаққатли ишингиз ҳар бир ишсизнинг орзуси;
☝️Сизни безор айлаган фарзандингиз ҳар бир бепуштнинг орзуси;
☝️Кичик уйингиз ҳар бир ватангадонинг орзуси;
☝️Озгина пулингиз ҳар бир қарздорнинг орзуси;
☝️Соғлиғингиз ҳар бир беморнинг орзуси;
☝️Табассумингиз ҳар бир тушкунликка тушганнинг орзуси;
☝️Аллоҳ айбингизни тўсгани ҳар бир шарманда бўлган банданинг орзуси;
☝️Шундай экан, Аллоҳга ҳамд айтиб, Унинг тақдирига рози бўлишни ҳаётингизга асос қилинг!
Аллоҳим, Сенга доим (беадад) ҳамду санолар бўлсин!
Доктор Муҳаммад Юсрий Иброҳим
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Ужбнинг кўринишлари
Ужбнинг кўринишлари жуда кўп бўлиб, жумладан:
Ҳақни тан олмаслик, одамларни таҳқирлаш;
Мутакаббирлик қилиш;
Оқиллар ва фозилларни ўзидан устун қўймаслик;
Гердайиб юриш;
Ўз амалларини мукаммал деб билиш ва кўп санаш;
Илми билан фахрланиш;
Масхара қилиш, қошу лабни учириб ҳақоратомуз ишоралар қилиш;
Келиб чиқиши билан, насаби билан, ташқи кўриниши билан фахрланиш;
Ўзини устун билиб, атайин одамларга хилоф иш қилиш;
Уламоларнинг шаънини ерга уриш;
Ўзини мақташ;
Гуноҳларини унутиш ва уларни кам санаш;
Мукофот, мағфират ва дуо ижобатининг тўхтатилиши;
Хатоларда давом этиш;
Ўзини камолга етган деб ҳисоблаб тоатларга бепарволик;
Гуноҳкор ва фосиқ кимсаларни камситиш;
Аҳли илмларнинг суҳбатига кам қулоқ солиш.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
#muftiy_minbari
🌙 ОТАНГИЗГА НАСИҲАТ ҚИЛМАНГ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДА АЛЛОҲ ТАОЛОДАН ЁРДАМ СЎРАНГ!
Эй ота, шуни яхши билингки, Аллоҳ таоло ҳидоят қилади ва болангиз тарбиясига ёрдам беришга қодир У Зотдир. Сиз ихлос ила Аллоҳ таолога юзланиб, фарзандингиз тарбиясига, унинг Ислом дини ёрдамчиси бўлишини сўранг.
Шоир айтади:
Шукр қилгил, сабр айла,
Қисмат қайга йўллар бўлса.
Ниятингга эришгайсан,
Агар Аллоҳ қўллар бўлса!
ФАРЗАНД ҲАҚҚИГА КЎП ДУО ҚИЛИНГ
Ота-оналар фарзандлари тақво ва солиҳ амалларда бардавом бўлиши учун Аллоҳ таолога юзланиб, тинимсиз дуолар қилиши лозим.
Олдингилар:
“Парвардигоро, хотинларимиздан ва зурриётларимиздан бизларга кўз қувончини бахш эт ва бизларни тақводорларга пешво қилгин” (Фурқон сураси, 74-оят), деб дуо қилишар эди.
ФАРЗАНДИНГИЗ УЧУН ИСТИҒФОР АЙТИНГ
Ота ўз зурриёди учун истиғфор айтиб, гуноҳларини мағфират
этишини жаннатда бирга қилишини сўраб, дуо қилиши лозим. Аллоҳнинг пайғамбари Яқуб алайҳиссалом болалари учун истиғфор айтиб шундай дейди: “Албатта, Раббимдан сизларни мағфират қилишини сўрайман. Албатта, мағфират қилувчи ва меҳрибон зот Удир” (Юсуф сураси, 98-оят).
ФАРЗАНДИНГИЗНИ ДУОИ БАД ҚИЛИШДАН САҚЛАНИНГ!
Оталар фарзандларини дуои бад қилишдан эҳтиёт бўлишлари лозим. Дуо ижобат бўладиган вақтга тўғри келиб қоладиган бўлса, бир умр афсус қилиб ўтишади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Ўз зиддингизга дуо қилманг, фарзандларингиз зиддига дуо қилманг, молу мулкингиз зиддига дуо қилманг. Яна Аллоҳдан ижобат бўладиган соатга тўғри келиб, дуоингиз қабул бўлиб қолмасин” (Имом Муслим ривояти).
ФАРЗАНДИНГИЗ ҚАЛБИГА АЛЛОҲ ВА РАСУЛИГА НИСБАТАН МУҲАББАТ УЙҒОТИНГ
Фарзандингизга Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат қилишни ўргатинг. Фарзандингизга: “Еяётган таомимиз, яшаётган уйимиз, миниб юрган машинамиз ва биздаги барча нарса Аллоҳникидир. Биз бу дунёда ҳам, охиратда ҳам фақат Аллоҳнинг изни билангина бахт-саодатга эришишимиз мумкин”, денг.
#Фарзанд_тарбияси
"Исломда оила" китобидан.
@mehrob_uz
УХЛАЙ ОЛСАНГ ШУКР ҚИЛ
Бир дўстимнинг айтишича у ухлай олмас, доим докторларга даволанарди, лекин фойдаси бўлмас экан.
Мен унга:
– Имконинг қадар ҳаракат қилавер, – дедим.
У: – Йигирма километрлаб юраман, чарчаб қийналиб кетаман, аммо ухлай олмайман, – деди.
Унинг бу мушкилотини бир неча кун ўйлаб, жавобини топа олмадим. Бу жуда нодир касаллик. (Уйқусизлик). Бу кимса ҳеч қачон ухлай олмайди. Унинг табиий мувозанати бузилиб кетган.
Ким тўшагига ётиб чуқур уйқуга чўма олса ушбу неъмат учун Аллоҳга ҳамдлар айтсин!
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
#Haj2024
🌙 РАСУЛИМИЗ ҚЎНИМ ТОПГАН ЮРТ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Ўқиш, мутолаанинг фойдалари
1. Васваса, ғам-андуҳларни ҳайдайди.
2. Ноҳақликка тушишдан узоқ бўлади.
3. Бекорчилардан йироқ бўлади.
4. Тил бурро бўлади, калом машқини олади, оҳанг қилиб сўзламайди, балоғат, фасоҳатга зеб бермайди.
5. Ақл ривожланади, зеҳн янгиланади, хотира кучаяди.
6. Билимга бой бўлиб, ёдлаш, тушунчаси кўп бўлади.
7. Инсонлар тажрибаларини, улуғлар ҳикматларини, уламолар кашфиётларини ўзлаштиради.
8. Илмий малакасини оширади, ҳаёт ҳақидаги маданий онггини оширади.
9. Иймони зиёда бўлади хусусан Ислом дини ҳақидаги китобларни ўқиганда. Зеро, китоб энг буюк насиҳатчи, ёмонликлардан қайтаргувчи ва яхши ишларга буюргувчидир.
10. Зеҳн паришонлигидан, қалб бўлинишидан, вақт зоеъ бўлишидан паноҳ топади.
11. Сўзни пухта тушунади, ифода услубини, иборанинг мақсадини, жумла тушунчасини, ҳикмат сирларини англайди.
"Маҳзун бўлма" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Кечалари бедор бўлиш
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.Кечаси бедор бўлиб, уни ибодат ила ўтказишни «қиёмул лайл» дейилади. Бу иш жуда ҳам фазилатли ҳисобланади. «Қиёмул лайл» ила машғул бўлган кишиларни Аллоҳтаоло ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам мадҳ қилганлар.Аллоҳ таоло Сажда сурасида марҳамат қилади:«Ёнбошлари ётар жойдан йироқ бўлур» (16-оят).
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/
ЕРНИНГ НИДОСИ
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади:
"Ер юзи ҳар куни ўн жумла ила овоз беради:
Эй Одам фарзанди! Сиртимда айланиб юрибсан, қайтажак жойинг қорнимдир;
● Устимда исён қилмоқдасан, қорнимда азобда қоласан;
● Устимда кулмоқдасан, қорнимда йиғлайсан;
● Устимда севиняпсан, қорнимда хафа бўласан;
● Устимда мол тўплаяпсан, қорнимда пушаймон бўласан;
● Устимда ҳаром емоқдасан, қорнимда қурт-қумурсқалар сени ейишар;
● Устимда ҳийлагарлик қилмоқдасан, қорнимда хор-залил бўласан;
● Устимда шод - қувноқ юрибсан, қорнимга хафа ҳолда тушасан;
● Устимда ёруғликда юрибсан, қорнимда қоронғулик қаърига тушасан;
● Устимда кўпчилик орасида кезяпсан, қорнимда ёлғиз ўзинг қоласан".
"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг!👇👇
📲 @mehrob_uz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/
ЗИЁРАТЧИЛАРНИНГ ДАСТЛАБКИ ГУРУҲЛАРИ ҲАЖ АМАЛИНИ БАЖАРИШ УЧУН ЙЎЛГА ОТЛАНИШМОҚДА (ФОТОЛАВҲА)
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
🌙 Ўзбекистон зиёратчилари Мадина шаҳрида иззат-икром ила кутиб олинди
Бугун, 23 май куни эрта тонгда Тошкент халқаро аэропортидан Мадина шаҳрига эсон-омон етиб келган зиёратчиларимизни “Ҳаж – 2024” ишчи гуруҳи раҳбарлари Содиқжон Тошбоев, Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, ҳамкор ширкат масъул вакиллари ва бошқа мутасаддилар томонидан тантанали равишда катта эҳтиром билан кутиб олинди.
Ривоят қилинишича, қиёмат куни инсонлар 12 қисм бўлинган ҳолда тирилтирилади.
1. Икки қўли ва икки оёғи йўқ ҳолда тирилтирилади. Бир нидо қилувчи: “Булар дунёда қўшниларига озор берган, лекин тавба қилмасдан ўлган кишилардир”, дейди. Мана шу уларнинг дўзахга ташланишига сабаб бўлади
2. Намозни енгил олиб, тавба қилмай ўтганлар чўчқа суратида тирилтирилади.
3. Закотни адо этмаганлар қоринлари илон ва чаёнга тўлдирилган ҳолда тирилтирилади.
4. Савдога, тижоратга ёлғон аралаштирганлар оғизларига қон тўлдирилган ҳолатда тирилтириладилар.
5. Аллоҳдан қўрқмасдан, балки инсонлардан қўрқиб гуноҳларини яширган, лекин тавба қилмай ўтган кишилар ўлимтик каби сассиқ ҳид билан тирилтирилади.
6. Ёлғон гувоҳлик берган, аммо тавба қилмай ўлганлар ҳалқумлари кесилган ҳолда тирилтирилади.
7. Гувоҳлик беришни ман этган, тавба нималигини билмай ўлганлар озиғлари йиринг ва қонга тўла ҳолда тирилтирилади.
8. Тавба қилмасдан ўлган зинокорлар бошлари эгик, авратларидан йиринг, қон оққан ҳолда тирилтирилади.
9. Етимларнинг ва одамларнинг молларини ноҳақ еб, тавба қилмай ўтган кишилар юзи қора, кўзлари кўкарган, қоринлари оташга тўлдирилган ҳолда тирилтирилади.
10. Ота-онасига оқ бўлган, тавба қилмагнан, улардан кечирим сўрамай ўлган кишилар таналари пес ва мохов ҳолида тирилтирилади.
11. Маст қилувчи ичимликлар ичиб, тавба қилмасдан жон таслим қилган кишилар қалблари ва кўзлари кўр, тишлари ҳўкизнинг тишига ўхшаш, лаблари кўксларига осилган, тиллари қоринларигача шалвираб қолган ҳолда тирилтирилади. Мана шу 11 тоифанинг жазоси жаҳаннамдир.
12. Эзгу ишларни қилган, хайрли амалларнинг бошини тутган, гуноҳ ва ёмон ишлардан тийилган, беш вақтни канда қилмаган, доимий тавба қилиб юриб вафот этган кишилар ойдин кечадаги тўлин ой каби юзлари порлаган ҳолда тирилтирилади. Улар сирот кўпригидан яшин тезлигида ўтиб олишади. Уларнинг мукофоти жаннат, мағфират ва ризвондир.
Юқоридаги иллатлардан Ўзи асрасин!🤲
"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
#ХУШХАБАР: 🕋 ҲАЖ САФАРИ БОШЛАНДИ! (ВИДЕОЛАВҲАЛАР)
📸➡️ фотолавҳалар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
✅Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-хатиблар томонидан фуқаролар қабул қилиниб, уларнинг мурожаатлари ўрганилмоқда ва ижобий ҳал қилиниб келинмокда.
22 май чоршанба кунидаги қабуллардан фоталавҳалар
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
ЁЛҒОН - АЛЛОҲНИНГ ҲУЗУРИДА "КАЗЗОБ" ДЕБ ЁЗИЛИШ САБАБИДИР
"Каззоб" сўзи "козиб" - "ёлғончи" сўзининг муболағали сийғасидир. Яъни ўта ёлғончи деган маънони англатади.
Абдуллоҳдан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Сизлар ростгўйликни лозим тутинглар, чунки ростгўйлик яхшиликка бошлайди. Яхшилик эса жаннатга бошлайди. Киши рост гапираверса ва ростгўйликни исташда бардавом бўлаверса, Аллоҳнинг ҳузурида "сиддиқлардан" деб ёзилади.
Сизлар ёлғондан ҳазир бўлинглар, чунки ёлғон фужурга бошлайди. Фужур эса дўзахга бошлайди. Киши ёлғон гапираверса ва ёлғончиликни исташда бардавом бўлаверса, Аллоҳнинг ҳузурида "каззоблардан" деб ёзилади", дедилар".
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадиси шарифларида ростгўйлик ва ёлғончиликни таққослаб баён қилиб бермоқдалар.
Жаннатий бўламан деган одам ростгўй бўлиши керак экан. Ростгўйлик уни яхшиликка, яхшилик эса жаннатга бошлайди.
Мўмин банда ёлғонга яқин келмаслиги, доимо ростгўйликни ўзига лозим тутиши керак. Чунки бу иш жаннатга олиб борадиган омиллардан биридир.
Ёлғончилик эса фисқу фужурга бошлар экан, охир-оқибат банданинг дўзаҳга киришига сабаб бўладиган омиллардан бирига айланар экан. Бу хулосани доимо эсимизда сақлашимиз лозим. Зотан, Аллоҳ таолонинг ҳузурида "каззоблардан" деб ёзилиб қолиши ҳар бир банда учун чексиз мусибатдир.
"Ёлғон" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
АЛЛОҲ МЕНИ СЎРОҚЛАГАЙ
Умар (розияллоҳу анҳу) Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу)нинг олдига кириб салом берди.
Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу) эса негадир саломга алик олмаган эди, Умар (розияллоҳу анҳу) Абдураҳмон ибн Авф (розияллоҳу анҳу)га:
– Расулуллонинг халифаси мендан ғазабланиб қолдими, деб қўрқаман, – деди.
Абдураҳмон Абу Бакрга бу ҳақда айтган эди, Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу):
– У кирганида олдимда икки хусуматчи бор эди. Мен Аллоҳ таоло улар нима дегани-ю, мен нима деганимни сўроқ қилишини билганим учун бор диққатимни шунга қаратган эканман, – деб жавоб берди.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
🗣 “ЯГОНА ОЛИМПИАДА–2024” ҒОЛИБИ ОЛИЙ ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ТАЛАБАСИ БЎЛДИ!
🏆Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими томонидан ҳар йили республикадаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг битирувчи курс талабалари ўртасида “Ягона олимпиада” билимлар беллашуви ўтказиб келинмоқда.
✅Жорий йилнинг 21 май куни “Ягона олимпиада – 2024” билимлар беллашувининг якуний республика босқичи Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида бўлиб ўтди. Унда 10 та ўрта махсус ислом таълим муассасалари кесимида биринчиликни қўлган киритган талабалар иштирок этди...
🖥 БАТАФСИЛ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/