Рўзадор учун макруҳ бўлган амаллар қуйидагилардир:
Рўзадор бирор нарсанинг мазасини татиб кўриши ёки чайнаши макруҳдир (зарурат юзасидан ёш болага овқат чайнаб бериш бундан мустасно). Бу ҳолатларда бирон нарсанинг томоқдан ичкарига кетиб қолиб, рўзани бузиш хавфи бор. Қолаверса, бошқалар кўриб, «рўза тутмаган экан» деб ёмон гумонга боришлари мумкин.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, туҳмат мақомларига яқинлашмасин», деганлар.
Рўзадор киши хотинини ўпиши ҳам макруҳдир, чунки ундан кейин жимоъ ва маний тушиши хавфи бор. Рўза тутган одамнинг мисвок ишлатиши жоиз эканини жумҳур уламолар таъкидлашган.
Рўзадор учун макруҳ бўлган амаллар қуйидагилардир:
1. Узрсиз бирор нарсани татиб кўриш ва чайнаш. Бу рўзанинг бузилишига олиб келиши мумкин.
2. Сақич чайнаш.
3. Қучоқлашиш, ўпиш ва ушлаш каби шаҳватни қўзғайдиган ишлар.
4. Қасд билан тупукни оғизда тўплаб, уни ютиш.
5. Қон олдириш каби рўзадорнинг заифлашишига олиб борадиган ишларни қилиш.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
#Уламолардан_иқтибос
Рамазонда пайдо бўлган ажойиб фикр:
«Маҳаллангдаги дўконга бор-да, сотувчидан қарзлар дафтарини сўра. Ўша дафтарда бева-бечоралар ҳамда камбағаллар харид қилган, лекин пули тўланмаган маҳсулотлар рўйхати ёзилган. Сен ўша қарзларни ёки уларнинг бир қисмини ёпиб, дафтардан уларнинг исмини ўчиртириб юбор. Ўша маблағ сенинг назарингда арзимасдир, аммо улар учун оғирдир.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Рамазондаги хатолар (3-қисми)
Рўза тутиш, лекин намоз ўқимасликКўплаб одамлар рўза тутадилар-у, лекин фарз бўлган беш вақт намозни, айниқса, бомдодни ўқимайдилар. Бундай дангасаликка чек қўйиш керак. Беш вақт намозни тўла-тўкис адо қилиш рўза тутиш каби фарздир. Агар сиз намозни атайин ўз вақтида адо қилишда сусткаштлик қилаётган бўлсангиз, рўзангиз қабул бўлишида шубҳа бўлади. Қуръон тиловатига лоқайдлик қилишУшбу Рамазон ойида Қуръон китобингиз токчада чанг босиб ётишига йўл қўйманг.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
#Рўзадорнинг_фазилати
“Зуҳратур риёз” китобида келтирилишича, рўзадорлар қабрларидан чиқарилганда, улар рўзалари ҳидидан билинар экан. Улар турли ноз-неъматлар билан безатилган дастурхон атрофига чорланиб, уларга: “Енглар, сизлар инсонлар тўқ пайти оч эдингиз, ичинглар, сизлар инсонлар сероб пайти ташна эдингиз”, дейилар экан. Улар инсонлар ҳисоб-китоб қилинаётган пайти еб-ичишар экан.
@mehrob_uz
#Расулуллоҳ_мўъжизалари
132-мўъжиза
Булутнинг Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га соя солиши ва дарахт соясининг у зотга томон бурилиши
Абу Мусо Ашъарий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
«Абу Толиб билан Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва бир қанча қурайш шайхлари Шомга са фарга чиқдилар. Роҳиб турадиган жойга келиб, ўша ерга тушдилар ва юкларини ечдилар. Роҳиб уларнинг олдиларига чиқди. Қурайшликлар бундан олдин шу ерга келганларида, роҳиб ҳеч ҳам чиқмаган ва қарамаган эди. Роҳиб юкларини ечиб тушираётганлар орасидан ўтиб, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг қўлларидан ушлади. Кейин: “Бу киши оламларнинг саййиди, бу киши оламлар Парвардигорининг расули, бу кишини Аллоҳ оламларга раҳмат қилиб юборган”, деди. Қурайш шайхлари: “Қаердан биласиз?” деб сўрашди. Роҳиб: “Сизлар Ақабадан келаётганингизда барча дарахт ва тошлар эгилиб сажда қилди. Дарахт ва тошлар пайғамбардан бошқа ҳеч кимга сажда қилмайди.
Мен у кишининг елкаларидаги, тоғайидан пастроқдаги олмадек келадиган пайғамбарлик тамғаларидан биламан”,
деди. Кейин уларга таом қилиб берди. Қурайшликлар роҳибникига боришганида, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) туялар подаси ичида эдилар. Роҳиб: “Унга одам жўнатинглар, олиб келсин”, деди. Кейин Расулуллоҳ
(соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг олдиларига бир киши борганида, у зотнинг тепаларида булут соя қилиб
турган эди. Олиб келишга борган киши ва Расулуллоҳ яқинлашганларида одамлар булут у зотга тепасида
соя солиб турганини кўришди. Иккаласи қавмга яқин келдилар, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни
дарахт остига ўтказишди. Шунда роҳиб: “Дарахтнинг соясига қаранглар, у томонга қараб кетди”, деди. Яна
у Муҳаммадни Румга олиб бормасликларини илтимос қилди. “Чунки румликлар сифатларидан таниб олиб, уни ўлдиради”, деб қайрилиб кетди.
Йўлда кетаётиб Румдан келаётган етти нафар кишига дуч келди. Уларни қарши олиб: “Қандай хабар олиб келдиларинг?” деб сўради. Улар: “Бизга хабари етган пайғамбар мана шу ойда зоҳир бўлади. Шунинг учун ҳар бир жойга одамлар жўнатилган. Биз ҳам унинг хабарини эшитиб, сизга келишга шошилдик”, дейишди.
Роҳиб уларга: “Ортларингда ишонарли кишини қолдириб келганмисизлар?” деди. Улар: “Йўқ, биз хабарини эшитиб сизнинг ҳузурингизга келишга шошилдик”, дедилар.
Роҳиб: “Аллоҳ азза ва жалла бир амрни бажаришни ирода этган бўлса, бирор киши қайтаришга қодир бўладими?” деб савол берди. Улар: “Йўқ”, дейишди. Кейин байъат қилишди. Сўнг роҳиб билан бирга қурайшликларнинг ёнига боришди. Роҳиб: “Аллоҳга қасам ичиб илтимос қиламан, унинг валийси қайсиларингиз бўласиз?” деди.
Абу Толиб: “Мен”, деди. Роҳиб Абу Толибга илтимос қилаверди. Охири Абу Толиб Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни ортга қайтарди. Роҳиб йўл озуқаси қилиб у зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га пишириқ ва зайтун тайёрлаб берди».
Абу Мусонинг ҳадисларидан, Термизий ривояти (4/296), Абу Нуъайм “ад-Далоил” (129, 131). Ибн Ҳажар “Ал-исоба” асарида: “Ровийлари ишон чли ҳадис, ровийсида инкор қилинадиган нарса йўқ”, деган.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Рамазондаги хатолар (2-қисми)
Кун бўйи ухлашБаъзи инсонлар рўза тутган кунининг барчасини ёки катта қисмини уйқуда ўтказадилар. Ахир шундай раҳмат ва мағфират ойида биздан уйқу талаб қилинадими? Кунларини уйқуда ўтказган бу инсонлар Рамазон ойидаги буюк мукофотлардан қуруқ қоладилар. Чунки улар роҳат ва енгиллик ортидан ўз нафсларига қулдирлар. Бундайлар уйқуни афзал биладилар, чунки озроқ очликка бардош бера олмайдилар, иродалари етмайди.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/
#muftiy_minbari
🌙 РАМАЗОН МЕҲР МУРУВВАТ ХАЙРУ САХОВАТ ОЙИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#ramazon #muftiy #mehr #muruvvat #saxovat
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
#taroveh
Вилоятимиз масжидларидаги таровеҳ намозидан фотолавҳалар.
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
📿Рамазон ойи кирса, эҳсон қилишни ва зикрни кўпайтиринг...
Абу Бакр ибн Абу Марям айтадилар:
"Устозларим бундай дер эдилар: "Рамазон ойи кирса, эҳсон қилишни ва зикрни кўпайтиринг. Чунки бу ойда тасбеҳ айтиш бошқа ойлардаги мингта тасбеҳдан афзалдир".
#ТАШРИФ
Бугун 15 март куни Жиззах вилояти бош имом - хатиби Меҳмонхон домла Жабборов Таровеҳ намозини адо этишлик учун Ғаллаорол туманида жойлашган "Нурул Ислом" жоме масжидига ташриф буюрадилар.
Ин шаа Аллоҳ Таровеҳ намозидан олдин бўладиган сермазмун суҳбатга сизларни ҳам таклиф этамиз!
📍Масжид манзили 👈
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
#Juma_shukuhi
Жиззах шаҳридаги "Имом Бухорий" жоме масжидига бўлган ташрифдан фотолавҳалар
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
#ТАШРИФ
Бугун 15 март куни Жиззах вилояти бош имом - хатиби Меҳмонхон домла Жабборов Жума намозини адо этишлик учун Жиззах шаҳрида жойлашган "Имом Бухорий" жоме масжидига ташриф буюрадилар.
Ин шаа Аллоҳ Жума намозидан олдин бўладиган сермазмун суҳбатга сизларни ҳам таклиф этамиз!
📍Масжид манзили 👈
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
Аллоҳ уч хислатни яхшилик деб васф қилди:
«Агар билсангиз, рўза тутмоғингиз сиз учун яхшидир» (Бақара сураси, 184-оят)
«Садақа қилмоғингиз сиз учун яхшидир» (Бақара сураси, 280-оят)
«Сабр қилмоғингиз сиз учун яхшидир» (Нисо сураси, 25-оят)
Демак, ушбу уч амални руза, садақа ва сабрни жамлаш улкан амаллардан экан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
#Видео
ҚИЁМАТДА АЛЛОҲ ҚАРАМАЙДИГАН 3 ТОИФА ИНСОН
Меҳмонхон домла ЖАББОРОВ
Жиззах вилояти бош имом-хатиби
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
🌱 УМУМХАЛҚ ҲАШАРИДА ДИНИЙ СОҲА ХОДИМЛАРИ ФАОЛ ҚАТНАШДИ
🟢 Динимизда озодалик, поклик, саранжом ва саришталикка алоҳида эътибор қаратилади. Зеро, поклик бор жойда ўзгача файз-барака бўлади. Айниқса, муборак Рамазон кунлари бу жиҳатларга эътиборли бўлиш ниҳоятда муҳимдир.
✅Мамлакатимизда 16-18 март кунлари “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши ҳам юртимизни янада чирой очишига, маҳаллаю кўчалар, масжиду зиёратгоҳларни кўркам бўлишига хизмат қилади.
🟢 Мазкур эзгу ташаббус доирасида бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжид, мадрасалар, зиёратгоҳлар ва уларга туташ ҳудудлар ҳамда қабристонларда ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.
🌳Ҳашарнинг илк кунида 16514 туп манзарали, 28470 туп мевали, 87 000 донадан ортиқ бир йиллик ҳамда кўп йиллик гул кўчатлари экилди. Масжид, қабристон, зиёратгоҳларга тегишли умумий ҳисобда 1,1 миллион квадрат метрдан ортиқ ер майдони тозаланди. Экин ерларига ишлов берилиб, дарахтлар шаклга келтирилди, оқланди, ариқлар тозаланди.
🌲 Бундай ободлик ҳашарлари 17-18 март кунлари ҳам бардавом бўлади. Унда диний соҳа ходимлари янада фаол бўлиб, ободлик ишларини уюшқоқлик билан давом эттирилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#hashar #poklik #daraxt
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#рамазон_кундалиги
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
#Рўзадорнинг_фазилати
“Зуҳратур риёз” китобида келтирилишича, рўзадорлар қабрларидан чиқарилганда, улар рўзалари ҳидидан билинар экан. Улар турли ноз-неъматлар билан безатилган дастурхон атрофига чорланиб, уларга: “Енглар, сизлар инсонлар тўқ пайти оч эдингиз, ичинглар, сизлар инсонлар сероб пайти ташна эдингиз”, дейилар экан. Улар инсонлар ҳисоб-китоб қилинаётган пайти еб-ичишар экан.
💥 Рамазон ойининг ўғрилари:
🖥 Телевизор.
📱Телефон.
🛍 Бозорлар.
– Чақимчилик ва шунга ўхшаш нарсалар гапириладиган
мажлисларда тунни бедор ўтказиш.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
#Рўзадорнинг_фазилати
Фаришталар рўзадор ҳаққига дуо қилади
Ривоятларда келишича,
Рамазон ойида бирор киши уйқудан уйғониб, ётоғида ўнгга, чапга тўлғонса, фаришта унга:
“Тур, Аллоҳ сенга барака ато этсин ва сени раҳм қилсин”, дейди.
Агар у намоз ниятида ўрнидан турса, унга тўшаги:
“Аллоҳим, унга улуғ мақомлар бер”, деб дуо қилади.
Агар кийимини кийса, кийим:
“Аллоҳим, унга жаннатинги ҳалол қил”, дейди.
Агар пойабзалини кийса, бир пой пойабзали:
“Аллоҳим, унинг қадамларини сиротда собит қил”, дейди.
Агар таҳорат олиш учун идишни олса, идиш:
“Аллоҳим, унга жаннат идишларини ато эт”, дейди.
Агар таҳорат олса, сув:
“Аллоҳим, уни гуноҳ ва хатолардан покла”, дейди.
Агар намоз ўқиш учун турса, уй:
“Аллоҳим, унинг қабрини кенг, лаҳадини нурли, роҳатини зиёда қил”, деб дуо қилади.
Аллоҳ таоло унинг дуоларини ижобат қилади.
"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
РЎЗА ҲАҚИДА ВАЪЗ
Беш нарса рўзанинг савобини йўққа чиқаради:
1) ёлғон гапириш;
2) ғийбат қилиш;
3) чақимчилик;
4) ёлғон қасам ичиш;
5) туҳмат қилиш.
Беш нарсани рўзанинг тугал бўлишини таъминлайди:
1) кўзни шариат ёмон деган барча нарсадан тийиш;
2) тилни тийиш;
3) ёмон нарсаларни эшитмаслик;
4) барча аъзоларни ёмон ишлардан тийиш;
5) ифтор пайти қоринни шубҳалардан тийиш.
Акс ҳолда рўза тутишдан бирор маъни қолмайди. Ҳалол рўзани ҳаром билан очиш худди қаср қуриб, бутун шаҳарни бузишга ўхшайди.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Рамазондаги хатолар (1-қисми)
Рамазон аксарият учун ўзининг маънавий аҳамиятини йўқотиб, ибодат ўрнига шунчаки жисмоний машқ кўринишини олган. Баъзилар атрофдагилар рўза тутганлари учунгини саҳардан то шомга қадар рўза тутади. Афсуски, улар моҳи Рамазон юрак ва руҳониятдаги ёмонлик ҳамда гуноҳлардан поклаш учун фурсат эканини ёдларидан чиқариб қўйишган. Яна дуо қилишни, Аллоҳ таолодан гуноҳларини мағфират этишини сўрашни, Яратгандан дўзах оловидан омонда сақлашини ёлворишни унутишган.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/
#Видео
САХОВАТ
Меҳмонхон домла ЖАББОРОВ
Жиззах вилояти бош имом-хатиби
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
Абдуллоҳ ибн Масъуддан: «Сизлар Рамазон ойини қандай кутиб олардинглар?» деб сўрашди. У киши: «Бизнинг кишилар янги ойни мусулмон биродарига нисбатан қалбида заррача адоват ва кек сақламаган ҳолда кутиб олар эди», дедилар.
Аллоҳим! Ўзингни гувоҳ қилиб айтаманки, мен ҳам қалбимда халқингдан бирортасига зарра мисқолича ҳам адоват сақламадим.
Аллоҳим! Бандаларингдан бирортаси қалбида менга нисбатан ҳам зарра мисқолича адоват сақламаслигини Сендан сўрайман.
«Рамазон ҳикматлари» китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
РАМАЗОН РЎЗАСИНИНГ ИНСОН УЧУН ФОЙДАЛАРИ ЖУДА ҲАМ КЎП
1 – Рўза тутган кишининг тақводорлиги ошади. Аллоҳ рўза оятининг охирида: “Шоядки, тақво қилсангиз”, деган. Аллоҳнинг “шоядки” дегани “албатта” маъносидадар.
2 – Рўза туфайли рўзадор соғлигини тиклаб олади. Бир вақтлар худосизлар рўзани соғлиқ учун кони зарар деб, одамларни мажбурлаб рўзасини очирган бўлса, бугун барча бир овоздан рўзанинг соғлиққа фойдалари ҳақида гапиряпти. Россия олимлари рўза йўли билан даволанган беморлар рўйхатини эълон қилган эди. Натижа ҳайратлантирадиган даражада муваффақиятли якунланди.
3 – Рўза ҳавои нафсни синдиради. Рўза тутган киши иштаҳаси келиб турган ҳолда турли таом, ичимликлар, шаҳвоний ва бошқа нафси тилаб турган нарсалардан ўзини тийиш билан ҳавойи нафсини синдиради. Шу билан рўзадорнинг иродаси кучаяди, ҳавои нафсини жиловлаб олади.
4 – Рўза туфайли инсон шайтонга қаҳр кўрсатади. Шайтони лаин инсонни ёмонликки буюриши маълум. Инсон рўза ва шунга ўхшаш ибодатлар туфайли шайтонга қарши бориб, унга қаҳр қилади.
5 – Рўза билан рўзадорнинг қалби мусаффо бўлади. Рўза туфайли инсон доимо Аллоҳни ҳис қилиб туради. Бу эса киши қалбини мусаффо қилади. Унинг қалбига Аллоҳ муҳаббатидан бошқа нарса сиғмай қолади.
6 – Рўза туфайли рўзадорнинг гуноҳлари мағфират қилинади. Бу маълум ва машҳур ҳақиқатдир.
7 – Рўзадор рўзаси туфайли фаришталар сифати билан сифатланади. Маълумки емаслик, ичмаслик, жинсий яқинликдан тийилиш, доимо тоатда бўлиш фаришталарга хос сифатдир.
8 – Рўзадор рўза туфайли сабр бардошли киши сифатига эга бўлади.
9 – Рўза рўзадорда раҳм шафқат сифатини шакллантиришга ёрдам беради. Рўзадор ихтиёрий оч қолиб, бева-бечора, камбағалларга нисбатан меҳр-шафқатли бўлиб, доимо уларга яхшилик қилиш кераклигини ҳис қилиб туради.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz