ҚАЛБ ЎЛИМИ
Гуноҳнинг нопок таъсирларидан бири шуки, у сабабли қалб ўлади. Баъзи раббоний уламолар: “Гуноҳ сабабли қалбни ўлим қамраб олади. Гуноҳкорнинг қалби ўлик қалб бўлади. Тирик қалб бўлмайди”, дейдилар. Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳ бундай дер эдилар: “Мен кўрдимки, гуноҳлар қалбларни ўлдиради ва гуноҳда бардавомлик хорлик ва расволикни келтиради. Гуноҳни тарк қилиш қалбларнинг тирилишидир ва гуноҳга қарши бориш сен учун яхшиликдир”.
Чунки гуноҳкорнинг қалби бир тирик қалбда бўладиган барча яхши хислатлар ва ҳолатлардан холи бўлади. Унга ҳаётда лаззат бўлмайди. Унга хотиржамлик ва ором насиб этмайди. Унга ҳар вақт ҳаловатсизлик етаверади. Унинг вақтларида, еб-ичиши ва ризқида барака кўтарилади. Унинг қалбида бир қўрқинч пайдо бўлади. Айниқса, Аллоҳнинг валийларидан, яхшилик ва хайрли ишларидан бир ваҳима ҳис қилади. Кейин у ҳаëтдан қандай лаззатлансин?
“Биз гуноҳдан қандай сақланамиз?” китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
http://imon.uz/
🌱TABIATNI ASRANG!
Nabiy alayhissalom:
“Uchta joyga: suv o‘zanlariga, serqatnov yo‘llarga hamda soya-salqin yerlarga axlat tashlab, la’natga qolishdan qo‘rqinglar”, deganlar.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
#tabiat #asra #infografika #pokiza #rasululloh
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
ДИЛДАН КЕТМАЙДИГАН ЧАНДИҚ
Бир сержаҳл, ўзини тута олмайдиган йигит бор экан. Отаси унга бир халта мих берибди ва ғазабини тута олмаса, ҳар сафар девор устунига биттадан мих қоқишни тайинлабди.
Биринчи кун устунга ўнталаб мих қоқилди. Келаси ҳафта у ўз ғазабини босишни ўргана бошлади ва кунма-кун устунга қоқиладиган михлар сони камая борди. Йигит тушунди: ўз мижозини назорат қилиш, мих қоқишдан осонроқ .
Бора-бора у бир марта ҳам ўзини йўқотмайдиган бўлди. Буни отасига айтди. Отаси, агар ўғли куни бўйи аччиғланмаса, кун охирида устундан бир мих суғуриб олиши мумкинлигини айтди.
Вақт ўтди ва шундай кун келдики, йигит отасига устунда битта ҳам мих қолмаганини айтди. Отаси ўғлини қўлидан тутиб устун олдига олиб келди:
- Сен ишни яхши уддаладинг, лекин устунда қанча тешик қолганини кўраяпсанми? Устун энди ҳеч қачон аввалгидек бўлмайди. Сен бировга жаҳл устида ёмон гапирсанг, унинг дилида шундай чандиқлар қолади ва сен кейин неча марта кечирим сўрасанг ҳам, аҳамияти йўқ.
“Ҳикматлар жавоҳири” китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Бомдод намозидан кейин Йаасин сурасини қироат қилиш
Бомдод намозидан кейин Йаасин сурасини қироат қилиш ҳам кундалик вирдлар ичида бор.Имом Баззор Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир нарсанинг қалби бор. Қуръоннинг қалби Йаасиндир. Мен унинг умматимдан ҳар бир инсоннинг қалбида бўлишини истардим», деганлар.Имом Аҳмад, имом Абу Довуд, имом Насаий, имом Ибн Можа ва имом ҲокимларМаъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ёсин Қуръоннинг қалбидир.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
#muftiy_minbari
МОЛ-ДУНЁИНГИЗ КЎП БЎЛСА ҲАМ, ИСРОФ ҚИЛМАНГ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Ҳаром ила даволаниш жоиз эмас
...Баъзи бир тушунмаган кишилар, дорилик учун озгина ичса бўлар экан, деган гапни кўтариб юришади. Ушбу ҳадиси шариф уларнинг зиддигадир. Тажриба, хамрнинг барча тури; ичиладигани ҳам, чекиладиган ҳам, ҳидланадигани ҳам, игна билан қабул қилинадигани ҳам оздан бошланиб кўпга ўтар экан. Давога деб оздан бошлаб дардга учраш хавфи бўлганидан, Исломда бу нарса тамоман ҳаром қилинганидан уни дори учун озгина ишлатиш ҳам мумкин эмас.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
"Қаерда бемазҳаб бўлса ўша ерда ихтилоф бор"Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
#Рисолатдан_лавҳалар
ЎЗИНГГА РАВО КЎРМАГАННИ...
Имом Аҳмад Абу Умома (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилади:
Ёш йигит келиб Расулуллоҳ (соллаллоҳу алай ҳи ва саллам)га:
– Эй Аллоҳнинг Расули! Менга зино қили шимга рухсат беринг, – деди.
Одамлар ҳайқириб юборишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Уни яқинроққа келтиринглар, – дедилар.
Йигит яқин келиб рўпарасига ўтирди. – Ўша нар сани онангга раво кўрасанми?
– Йўқ! Аллоҳ мени сизга фидо қилсин, – дея жавоб берди.
– (Бошқалар ҳам) оналарига ўша ишни раво кўрмаслар. У ишни қизингга раво кўрасанми? – сўрадилар.
– Йўқ! Аллоҳ мени сизга фидо қилсин, – жа воб берди.
– Шундай. Одамлар ҳам у ишни қизларига раво кўрмаслар. Синглингга шу ишни раво кўрасанми?
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) аммаси, холасини сўради. Йигит ҳар сафар “Йўқ! Аллоҳ мени сизга фидо қилсин!” дер эди. Расулул лоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Шундай. Одамлар ҳам уни раво кўрмайдилар”, дер эдилар.
Сўнг муборак қўлларини унинг кўкрагига қў йиб: “Эй Аллоҳ! Унинг қалбини поклагин, гуноҳини кечиргин, фаржини асрагин!” деб дуо қилдилар. Шундан сўнг йигитнинг энг ёмон кўргани зино бўлиб қолди.
“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Дуода қўлни кўтариш.
Имом Бухорий бу мавзуга бутун бир боб очиб, унга бир неча ҳадисларни киритганлар. Лекин ҳозир «дуода қўл кўтармаслик керак» дейдиган одамлар ҳам учраб туради. Шу билан бирга, улар ўзларини «ҳадисга амал қилувчилармиз», дея жар ҳам соладилар.عَنْ أَبِي نُعَيْمٍ - وَهُوَ وَهْبٌ -، قَالَ: رَأَيْتُ ابْنَ عُمَرَ وَابْنَ الزُّبَيْرِ يَدْعُوَانِ، يُدِيرَانِ بِالرَاحَتَينِ عَلَى الْوَجْهِ.609. Абу Нуъаймдан – у Ваҳбдир – ривоят қилинади:«Ибн Умар ва Ибн Зубайрнинг дуо қилаётганларини, икки кафтларини юзларига суртаётганларини кўрдим».
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
🌙 ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ТУРКИЯДАГИ XАЛҚАРО ИЛМИЙ АНЖУМАНДА ҚАТНАШДИ
✅Шу йил 19 январь куни Истамбул шаҳрида Туркия Республикаси Президенти ташаббуси билан Пайғамбаримиз алайҳиссалом сийратлари ва ҳадис илми тадқиқига бағишланган халқаро илмий анжуман бўлиб ўтди.
🤔Ушбу нуфузли тадбир доирасида Президент Режеп Таййип Эрдоған иштирокида Имом Термизийнинг “Сунан” асарини хатм қилган ёш олимларга замонамиз муҳаддиси Шайх Муҳаммад Аввома томонидан махсус ижозалар тақдим этилди.
📍Мазкур анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев каби бир қатор вакилларимиз иштирок этди.
🌙Сўзга чиққан нотиқлар томонидан ҳадиси шарифларни замонавий талқинда шарҳлаш ва бу орқали ҳозирги мураккаб даврда мафкуравий таҳдидлар ҳамда ғоявий хуружларга қарши туришдаги амалий жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, ҳадисларнинг бугунги кундаги тарбиявий-аҳлоқий томонларига ҳам катта урғу берилди.
😎 Файзли маросимда “Дорул Ҳадис” раҳбари, муҳаддис Шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ бошчилигидаги уламоларнинг ҳадис илмига оид илмий лойиҳалари тақдимот қилинди. Шунингдек, Имом Термизийнинг “Сунан” асарини таҳқиқ ва тадқиқ этиш ниҳоялангани, Имом Зарқонийнинг аллома Қасталонийнинг “Мавоҳибу Ладуния” асари шарҳининг таҳқиқи бошлангани ҳақида маълумот берилди. Бундан ташқари, Ҳофиз Суютийнинг “Тадриб ар-Ровий” китобини ўқиш ва шарҳлаш бўйича хатмона дарси ўтказилиб, махсус ижозалар топширилди.
➡️Батафсил
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#Огоҳлик
❗️Xорижда фарзандингизга кимлар томонидан нималар ўргатилаётганини билмайсиз!
‼️ Мурғак фарзандизни бағрингизда ўсиши ва камол топишига ҳамда келажакда қандай инсон бўлишига бефарқ бўлманг!
🔰 Бугунги кунда республикада 15 та диний таълим муассасаси фаолият кўрсатиб келмоқда.
✅ Бугунга қадар, 26 та “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсларида 30 минг нафардан ортиқ фуқаро ўқиди.
🎞 Батафсил видеороликда🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
Аллоҳ таолони севмоқ у қадар қийин, у қадар эришиб бўлмайдиган ва қўлга киритиб бўлмайдиган бир иш эмас. Чунки қул ўзини ким яратганини, ким улғайтирганини, бу мукаммал вужудни, ақлни, фикрни, фойдаланаётган турли неъматларни... унга ким берганини; коинотнинг бу мўъжизавий низомини, ерларни, осмонларни, фазоларни, юлдузларни, физика, кимё, биология ва табиат қонунларини ким тузганини ўйлаган тақдирда, шукран, ҳайрат ва ҳайронлик туйғуларига ғарқ бўлмаслиги мумкин эмас.
Маҳмуд Асъад Жўшон
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
❗️Ноқонуний диний таълим фаолияти билан шуғулланиш амалдаги қонунчиликка кўра тегишли жавобгарликка сабаб бўлади
🔰 Ўзбекистон Республикасида таълим тизими диндан ажратилгандир.
✅ Ҳар ким диний таълим муассасаларида профессионал диний таълим олиш ҳуқуқига эга.
‼️ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддасига кўра, махсус диний маълумоти бўлмай туриб, рухсатсиз диний таълимотдан сабоқ бериш, шунингдек хусусий тартибда диний таълимотдан сабоқ бериш жавобгарликка сабаб бўлади. 🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Ахборот хизмати
/channel/+vJGwYpQGrmwzNWMy
СОЛИКЛАР УЧУН МУҲИМ НАСИҲАТ
Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтадилар: «Бир амалда (риё ёки шунга ўхшаш) камчиликлар бўлиш эҳтимоли бўлса, «Қаерда нуқсонга йўл қўйдим экан» деб, ортиқча тадқиқ қилишга овора бўлиб ўтирманг, балки «Ҳақиқатда ҳам камчиликдан холи эмасман» деб, истиғфор айтиб қўя қолинг. Мисол учун, йўл лой бўлса, ундан юриб ўтган киши «Оёғим кир бўлмадимикин, қаерига лой тегди экан», деб қараб ўтирмаслиги, балки «Йўлда сув учраса, ювиб оламан», деб кетавериши керак».
“Мажолиси ҳакимул умма” китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Сабр ҳақида ўйлар...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сабрни инсон эга бўлиши мумкин бўлган энг яхши амал деб таърифлаганлар. Сабр − бандани ҳаромдан сақлайди, ҳалолга ундайди ва қийинчиликларни енгиб ўтишга кўмаклашади. Сабрнинг роҳатини ҳис қилганлар кам, лекин чин сабрлилар унинг ортидан келувчи битмас савобу ажрларга эришганлар.Ҳақиқий собир бандалар сабр ҳақида илҳомбахш ҳикматли сўзларни мерос қилиб қолдириб кетганлар.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ /channel/imonuz
◾️ Алдаш – хиёнат – офат ◾️
👇👇👇
🚫 Мен алдайман.
🚫 Cен алдайсан.
🚫 У алдайди.
Қарабсанки, ҳалол билан ҳаром аралашиб, ўша ердан файзу барака кўтарилади.
... Бугун жаҳонда рўй бераётган қирғинбарот уруш, турли офат, бало-қазолар шулар оқибатидан эмасмикин?!
“Фарзанднома” китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
#Ҳуқуқий_саводхонлик
📖 "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонуннинг
8-моддаси.
📝 Таълим тизими ва дин🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Ахборот хизмати
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
ТАВАККУЛ:
Аллоҳ таоло айтади:
وَعَلَى ٱللَّهِ فَتَوَكَّلُوٓاْ إِن كُنتُم مُّؤۡمِنِينَ (٢٣)
“Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳга таваккул қилингиз!”.
(Моида сураси, 23-оят).
إِنَّ ٱللَّهَ يُحِبُّ ٱلۡمُتَوَكِّلِينَ (١٥٩)
“Аллоҳга таваккул қилинг! Аллоҳ таваккул қилувчиларни севар”.
(Оли-имрон сураси, 159-оят).
Таваккул ўзи нима? Унинг ҳақиқати қандай? Аллоҳ таоло Ўзи яратган нарсалар ичида фойда берадигани ҳам, зарар келтирадигани ҳам бор. У зот табиат қонунларини фойда учун ҳам, зарар учун ҳам сабаб қилиб қўйган. Аллоҳга бўлган таваккул табиатдаги сабабларни тарк қилишми?
Баъзи сўфийлар, таваккулни сабабларни тарк қилиш деб тушунишади. Ризқ талаби учун ҳеч қандай амал қилишмайди, балки, ризқ уларга ҳеч қандай ҳатти-ҳаракатсиз етиб келишини орзу қилишади. Касални даволашни тарк қилишади, шифо даволашсиз келади, деб ҳаёл қилишади. Сахрога чиқишда ҳам, ўзлари билан озиқ-овқат заҳираси олиб олишмайди, балки, уларнинг озиқ-овқати ғайритабиий йўл билан келади, деб гумон қилишади. Ҳаттоки, илм талаб қилишни ҳам тарк этишади. Улар илм талаб қилмаса ҳам илм пайдо бўлишига эътиқод қилишади. Бу шариъатга хилофдир.
Шариъат айтадики:
فَٱنتَشِرُواْ فِي ٱلۡأَرۡضِ وَٱبۡتَغُواْ مِن فَضۡلِ ٱللَّهِ
“Ер юзида тарқалиб, Аллоҳ фазли (ризқи)дан истайверингизлар!”.
(Жумъа сураси, 10-оят).
Яна: “Аллоҳнинг бандалари, даволанингиз!”, “Заҳира тўплангиз!”, “Илм талаб қилиш фарздир”, дейди. Энди ким илм талаб қилишни тарк қилиб, унинг таҳсилини гумон қиладиган бўлса, шариъатга ҳам, табиатга ҳам хилоф иш қилган бўлади.
Яна бир тоифа кишилар фақатгина моддийлик билан, моддапарастлик руҳида яшайдилар. Улар сабабларни ўша сабаблар пайдо қилувчиларнинг ўзи деб эътиқод қилишади. Шифо даволанишнинг ўзида, муваффақиятга эришишда саъй-ҳаракатнинг ўзи етарли деб билишади. Бу эса воқеъликка хилофдир. Чунки, баъзан сабаб топилса ҳам, уни пайдо қилувчиси топилмайди. Даволанса ҳам шифо топмайди. Бир касалхонанинг битта хонасида иккита бемор бор. Уларнинг касали бир хил. Табиб бир киши. Даволаш йўли ҳам бир хил. Биринчиси ўлиб қолди, иккинчиси эса, тузалиб кетти. Деҳқон энг яхши асбобларни ишга солиб, ерга энг яхши уруғлардан қадади. Унга энг қимматбаҳо ўғитлардан солди. Шунда бирдан қаттиқ совуқ ёки қаттиқ иссиқ, қурғоқчилик ёки сув тошқини келиб, ҳалиги қилинган уринишларнинг (сабабларнинг) ҳаммасини ҳавога совуриб юборди.
Демак сабабларнинг ёлғиз ўзи ҳам етарли эмас экан. Аммо ақл бу сабабларга бепарво қараб туролмайди. Ақл ундайдиган ва шариъат буюрадиган амал шуки, киши сабабларнинг барчасини қилсин, сўнгра уларни амалга оширишни Аллоҳдан сўрасин. Туяни аввал боғлаб қўйсин, сўнгра Аллоҳга уни ҳимоя қилишида таваккул қилсин. Дарсларингни ҳаммасини тайёрла, ана ундан кейин Аллоҳга таваккул қилиб, Ундан имтиҳондан муваффақиятли ўтишни сўра!
Манашу ҳақиқий таваккулдир. Таваккул сабабларни эътиборсиз қолдириб, Аллоҳ яратиб қўйган табиат қонунлари билан ҳисоблашмаслик ҳам эмас, ҳақиқий фойда ва зарар берувчи Аллоҳ эканлигини унутиб, фойдани Ундан ўзгадан исташ ҳам эмас экан.
Сабабларни қилишда шариъат буйруғига итоат қилиб, Аллоҳнинг яратиб қўйган табиат қонунларига мувофиқ ҳолда иш тутиш керак. Лекин, сабабларинг ўзи кифоя қилмайди. Чунки, натижалар Аллоҳнинг қўлидадир. Аллоҳга ҳақиқий таваккул қилувчи, бир ишни амалга оширишида керакли бўлган барча шаръий сабабларни ишга солади, бор кучини сарф этади, шу билан бирга унга эришиш Аллоҳнинг қўлида эканлигига эътиқод қилади. Унга таваккул қилиб, ўзи ирода қилган нарсасини сўрайди.
Шайх Али Тантовий
“Исломни умумий таништириш” китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
ҚАЗО НАМОЗИ
– Бир киши бир намозни узр сабабли ўз вақтида ўқимаса, нима қилади?
– Сўнгра қазо қилиб ўқийди.
– Бир кишининг бир намози қазо бўлиб, иккинчи намознинг вақти кириб қолса, у киши қайси намозни ўқийди, яъни аввал қазо намозни ўқийдими ёки вақти кирган намозни ўқийдими? Масалан, пешин намози қазо бўлиб, ҳануз қазосини ўқимай, аср намозининг вақти кириб қолса, аввал пешин намозининг қазосини ўқийдими ёки асрни ўқийдими?
– Умрида намозларни беш мартадан ортиқ қазо қилмаган киши бўлса, аввал қазо бўлган намозни ўқиб, ундан сўнг вақти кирган намозни ўқиши фарздир. Қазо бўлган намозни ўқимасдан вақти кирган намозни ўқиши дуруст эмас. Aммо умри давомида беш намоздан ортиқ қазо қилган кишидан бу тартиб соқитдир. Яъни, унга тартиб фарз эмас, у тартиб эгаси эмас. Демак, у киши хоҳласа, қазо бўлган намозни аввал ўқийди.
– Тартиб соқит бўлмаган киши қазо намозни эсдан чиқариб, вақти кирган намозни ўқиса, намози тамом бўлмасдан қазо бўлган намози эсига тушса, ўқиб турган намози бузиладими?
– Бузилади.
– Вақти кирган намозни ўқиб тамом қилгандан сўнгра қазо қилган намози эсига тушса, ўқилган намози дуруст бўладими?
– Дуруст бўлади, бошқатдан ўқиш лозим эмас.
– Қазо бўлган намозга машғул бўлса, кейинги намознинг вақти чиқиб кетиш хавфи бўлса, аввал қайси намозни ўқийди?
– Aввал вақти кирган намозни ўқийди, қазо намозни ундан кейин ўқийди.
– Узрсиз бирор намозни ўз вақтида ўқимасдан қазога қолдириш дуруст бўладими?
– Дуруст бўлмайди, ниҳоятда улуғ гуноҳлардандир.
– Бир куннинг беш вақт намози қазо бўлса, аввал қайсини қазо қилади?
– Бомдод намозидан бошлаб то хуфтон намозигача ўз тартибида қазо қилади.
– Қазо бўлган намознинг фақат фарзини ўқийдими ёки суннатни ҳам ўқийдими?
– Фақат фарзини ўқийди, суннатини ўқимайди, лекин бомдод намози қазо бўлган бўлса, пешин вақти кирмасдан қазосини ўқиса, у вақтда бомдоднинг суннатини ҳам қазо қилади.
– Витр намози вақтида ўқилмаса қазо қилинадими?
– Қазо қилинади.
– Жума ва ҳайит намозлари-чи?
– Қазо қилинмайди. Жумани ўқимай қолган киши ўрнига пешин намозини ўқийди. Aммо ҳайит намозини қазо ҳам қилмайди ва ўрнига ўқиладиган намоз ҳам йўқ.
– Бомдод намози, шом намози ва хуфтон намози қазо қилинганда аввалги икки ракатлар овоз чиқариб ўқиладими ёки ичида ўқиладими?
– Ушбу намозлар жамоат билан қазо қилинса, овоз чиқариб ўқиш имомга вожибдир. Ёлғиз қазо қилувчига ичда ўқиш вожибдир.
"Ибодати исломия"дан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
НАФС ТОМОШАСИ
Бой камбағал, ўғиллари ҳаммактаб эдилар. Тушликда бойнинг ўғли ҳолва, камбағалнинг ўғли қуруқ нон ер эди. Бир куни бойнинг ўғли деди:
- Агар ҳолва ейишни хоҳласанг, менинг итим бўл.
- Мен сенинг итингман.
- Ит бўлсанг, ҳурмайсанми?
Бечора ит бўлиб ҳургач, бойвачча бир бўлак ҳолва берди.
У доим ит бўлиб ҳурар ва эвазига ҳолва оларди.
Бу воқеага гувоҳ бўлган Шайх Шиблий деди:
- Кўринглар, қаноатсизлик ва тамагирлик кишининг бошига қандай савдоларни солади. Агар шу йигит қуруқ нонга қаноат қилиб, ҳолва тиламаса, ўзидек бир йигитнинг ити бўлмас эди.
"Шарқ ҳикоят ва ривоятлари" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
#Дуо
ШАЙТОН МАҲЗУН БЎЛАДИ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Киши уйидан чиқаётганда “Бисмиллаҳи, таваккалту ъалаллоҳи ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳи” деса, ўша пайтда унга “Ҳидоят қилиндинг, сақландинг ва кифоя қилиндинг”, дейилади. Бир шайтон бошқа шайтонга: “Ҳидоят қилинган, кифоя қилинган ва сақланган одамга нима ҳам қила олардинг?” дейди” (Cyнани Абу Довуд , «Уйидан чиққанда нима дейди» боби, 5095-ҳадис).
Таваккулнинг маъноси шуки, у қалбнинг Рабб азза ва жалла ҳузурига, гўё маййитнинг ғассол олдига ташланиши кабидир. Уни хоҳлаганидек айлантиради. Яъни банда ишини Аллоҳ таолога топшириб, ихтиёрни У Зотга бериб қўяди.
“Нафс тарбияси” китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
#Видеомурожаат
❗️Фарзандларингизни турли бузғунчи ғоялар таъсиридан асранг
🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Ахборот хизмати
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
#Янгиликлар
📣 “Жумадан жумагача” (19.01.2024)
🖥 Ўтган ҳафтада диний-маърифий соҳада рўй берган муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#Жумадан_жумагача
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
#Дуо
ҲАМИША ЎҚИБ ЮРИЛАДИГАН ДУОЛАР
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўп айтадиган дуолари: “Аллоҳумма атина фиддуня ҳасанатав вафил ахироти ҳасанатав вақина ъазабаннар” эди (Маъноси: Аллоҳим, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато қил, охиратда ҳам яхшилик ато эт ва бизни дўзах азобидан асра) (Саҳиҳи Муслим, «Дунёда уқубатни тезлатишни сўраб дуо қилишнинг макруҳлиги» боби, 7011-ҳадис).
Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Аллоҳумма инний ас’алукал ҳуда ваттуқо вал ъафаафа вал ғина”, деб айтардилар (Маъноси: Аллоҳим, Сендан ҳидоят, тақво, иффат ва бойлик сўрайман). (Саҳиҳи Муслим, «Қилган ва қилмаган ишлари ёмонлигидан паноҳ сўраш» боби, 7079-ҳадис).
Набий алайҳиссалом: “Аллоҳумма мусаррифал қулуб сарриф қулубана ъала тоъатика”, деб айтардилар (Маъноси: Эй қалбларни буриб қўювчи Аллоҳим, қалбимизни тоатингга буриб қўйгин). (Саҳиҳи Муслим, «Аллоҳнинг қалбларни истаганича ўзгартириши» боби, 6921-ҳадис).
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
#Рисолатдан_лавҳалар
АДОЛАТЛИ ҲАКАМ
Ойша розияллоҳу анҳо айтади:
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ўртамизда гап ўтиб қолди.
– Ўртамизга кимнинг ҳакам бўлишига рози бўласан? Абу Убайда ибн Жарроҳга рози бўласанми? – дедилар.
– Йўқ. У кўнгли бўш одам. Сизнинг фойдангизга ҳукм қилиб қўяди, – дедим. – Отангга рози бўласанми?
– Ҳа, – дедим.
Абу Бакр розияллоҳу анҳу келди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Сен айтиб бер, – дедилар.
– Ўзингиз айтинг, – дедим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бу (Ойша) – бундай-бундай”, дедилар. Ойша розияллоҳу анҳо:
– Тўғри гапиринг! – деди.
Абу Бакр қўлини кўтариб унга тарсаки туширди.
– Ҳой Умму Руммоннинг қизи! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга “Тўғри гапиринг”, дейсанми?! Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тўғри гапирмаса, унда яна ким тўғри гапирур?!
Оғзи-бурни қонади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўрталарига тушдилар ва Абу Бакрга:
– Биз сендан буни истамаган эдик, – дедилар.
Кейин кийимига оққан қонларни ювар экан:
– Қара, сени у кишидан қандай сақлаб қолдим, – дедилар.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
ОЛТИНДАН ҚИММАТ СЎЗЛАР
Ҳаётимда улкан муваффақиятларга эришган одамнинг ишларини кузатсам, албатта, у ота-онасига яхшилик қилган бўлиб чиқади. Ота-онага яхшилик қилиш муваффақият калитидир.
Ғам-андуҳсиз одам йўқ. Лекин «Бу шунчаки дунё» деб табассум қиладиган одам топилади.
Сиқилган пайтингизда йиғламанг, балки саждага йиқилинг.
Энг яхши дўст дунё сенга кулиб боққанда ҳасад қилмайди, дунё сендан юз ўгирса, сени ташлаб кетмайди.
Виқор ва ҳайбатли бўлишнинг сабаби камгапликдир.
Солиҳлардан бири айтади: «Фарзандингга Қуръонни ўргат. Қуръон унга барча нарсани ўргатади».
Ким онасига яхшилик қилишдан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан мосуво бўлибди!
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Ассалому алайкум!
Аллоҳ дуоларимизни ижобат, Фарзандларимизга салоҳият, Ибодатларимизга гўзаллик, Ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!
Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман! 🤲
ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ!
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
БИР НЕЧТА МАСЖИДЛАРДАН ЭШИТИЛАДИГАН АЗОННИНГ ҚАЙСИ БИРИГА ЖАВОБ БЕРИЛАДИ?
#азон #намоз
❓1165-CАВОЛ: Мен қишлоқда яшайман. Уйимизга атрофдаги қишлоқ масжидларидан азон эшитилади. Шуларнинг қайси бирига жавоб берамиз?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Биринчи эшитилган азонга жавоб берилади.
Азонга жавоб бериш мустаҳаб саналади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом кўплаб ҳадиси шарифларида азонга жавоб беришга тарғиб қилганлар. “Ҳошиятут таҳтовий” китобида бундай дейилган:
"وإذا تعدد الأذان یجیب الأول" مطلقاً سواء کان أذان مسجده أم لا؛ لأنه حیث سمع الأذان ندبت له الإجابة، ثم لایتکرر علیه في الأصح ".
“Азон кўп бўлса, биринчисига жавоб беради. Бу маҳалла масжидидаги азон бўладими-йўқми, фарқи йўқ. Чунки азонни эшитган вақтда жавоб бериш мустаҳабдир. Энг тўғри сўзга кўра, кейинги азонларга жавоб бериш мустаҳаб бўлмайди”. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz