2021 йил 1 февралдан умумтаълим муассасалари педагог ходимларининг тоифаларга кўра маош миқдорлари қуйидагича:
🔹Ўрта махсус ― 1.776.060 сўм
🔹Мутахассис ― 2.090.398 сўм
🔹2-тоифа ― 2.340.318 сўм
🔹1-тоифа ― 2.607.826 сўм
🔹Олий тоифа ― 2.881.825 сўмни ташкил қилади.
☝️Эслатма ушбу маълумотда ўқитувчининг тўлиқ ставка (1 ставка)даги дарс соати бўйича ҳисобланган.
Ушбу жадвалда синф раҳбарлиги, дафтар текширганлиги ва касб маҳорати учун бериладиган рағбатлантиришлар ҳисобга олинмаган.
«Ilm ZIYO» канали
#Устама
Психологларга ойлик устама белгилаш мезонларига ўзгартириш киритилди
Ҳукумат қарори (831-сон, 31.12.2020 й.) билан Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
✅ Киритилган ўзгартиришларга кўра, умумтаълим муассасаларидаги психологлар фаолияти устама белгилашда қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади.
«Ilm ZIYO» канали
O'zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning Oliy Majlisga murojaatnomasi 29.12.2020
«Ilm ZIYO» канали
"Keraksiz majlis ko‘p. Har biri 2 soatdan bo‘lgan majlislar uchun davlatning puli, vaqti ketadi",– prezident majlisbozlikni tanqid qildi
«Ilm ZIYO» канали
2021 год объявлен в Узбекистане Годом поддержки молодежи и укрепления здоровья населения.
«Ilm ZIYO» канали
⚡️Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова иштирокида брифинг.(19.10.2020)
Савол: Мактаб раҳбарияти ўқитувчилардан конспект талаб қилишга ҳақлими? Бекор қилинмаган бўлса электрон шаклдаги конспектлар ҳам ҳисобга ўтадими?
«Ilm ZIYO» канали
АСЛИДА ХТБ МЕТОДИСТЛАРИНИНГ АСОСИЙ ВАСИФАСИ НИМАЛАРДАН ИБОРАТ?
Кўпчилик ўқитувчилар айрим ХТБ методистлари кўп ҳолларда мактабларни фақат текширгани келишларини, шунингдек уларга босим ўтказишини, кўпол қилиб айтганда ҳар доим тирноқ остидан кир қидиришларини айтишиб шикоят қилишади. Шунинг учун ХТБ методистларининг вазифаси нималардан иборат эканлигини кўпчилик билиб олиши керак деб ўйладик.
❕Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг фан методистлари ўқитувчиларга қуйидаги методик хизматларни кўрсатади:
✅ўқувчиларни халқаро баҳолаш дастурларига тайёрлаш учун ўқитувчиларнии қўшимча материаллар билан таъминлайди;
✅ўқитувчилар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш ишларини йўлга қўйиш мақсадида “онлине методик кун” ташкил этади;
✅ўқитувчиларга фан йўналиши бўйича ўқув режалар, дастурлар, дарсликлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлардаги ўзгаришлар тўғрисида маълумотлар беради;
✅ўқитувчилар учун тегишли фандан ўқувчилар билимидаги бўшлиқларни топшириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқади ва ўқув-семинарлар ташкил этади;
✅ўқитувчиларни ўқув-тарбия жараёнида илғор педагогик ва ахборот технологияларини жорий этиш бўйича методик тавсиялар билан таъминлайди;
✅ўқитувчилар дарсларини таҳлил қилади ва уларга дарсга тайёргарлик кўриш, самарали дарс ўтиш усуллари ҳақида тегишли тавсиялар беради;
✅ўқитувчиларга ўқувчилар билан ишлаш (иқтидорли ва ўзлаштириши қийин бўлган ўқувчилар билан ишлаш) усулларини ўргатади;
✅таянч мактабларидаги фан бўйича тренер-ўқитувчилар билан биргаликда ўқув йили давомида тегишли фан ўқитувчилари учун фан ютуқларини тезкорлик билан ўзлаштириб олиш, таълимдаги янгиликлар ва ўқитиш методларини амалиётга жорий этишга оид ўқувлар ташкил қилади;
✅ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини ўрганади, уларнинг касбий эҳтиёжларини аниқлайди ва эҳтиёжни тўлдириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқади;
✅ўқитувчиларга ижтимоий тармоқлардан самарали фойдаланиш усулларинит ўргатади.
Хуллас ХТБ методистларининг асосий вазифалари шулардан иборат.
«Ilm ZIYO» канали
Мактабларда вақтинча ўтилмаётган фанлар III чоракдан давом этади
Маълумки, пандемия даврида ўқувчиларнинг соғлиғини ҳимоялаш, ижтимоий масофани сақлаш ва ортиқча мулоқот қилишларини олдини олиш мақсадида жорий ўқув йилининг I ва II чоракларида жисмоний тарбия, мусиқа маданияти, технология, тасвирий санъат, чизмачилик, ЧҚТБ ҳамда тарбия фанларини вақтинчалик ўтмаслик тавсия этилган эди.
Халқ таълими вазирлиги эпидемиологик вазият барқарорлашганлиги, бугунги кунга келиб деярли барча мактаблар фаолияти йўлга қўйилиб, 5,6 млн. нафар (90 фоиз) ўқувчилар анъанавий шаклда таълим олаётганлигини ҳамда кўпчилик ота-оналар ва педагогларнинг таклифларини инобатга олиб, мактабларда ушбу фанлар III чоракдан яна давом этишини маълум қилади.
Ўқув йилининг биринчи ярим йиллигидаги мавзулар вазирликнинг тавсияларига мувофиқ, тиғизлаштирилган ҳолда (мавзуларни қўшган ҳолда) ўтилади.
——
Временно приостановленные предметы в школах возобновятся с III четверти
Как известно, в целях защиты здоровья учащихся во время пандемии, сохранения социальной дистанции и предотвращения чрезмерного общения между школьниками, в I и II четвертях текущего учебного года Министерством народного образования было рекомендовано временно приостановить уроки физкультуры, музыки, технологии (труд), изобразительного искусства и воспитания.
Учитывая, что эпидемиологическая ситуация стабилизировалась, и на сегодняшний день практически все школы восстановили свою работу, а 90% учеников находятся на традиционном обучении, МНО возобновляет данные предметы с III четверти.
Темы на первую половину учебного года будут пройдены в соответствии с рекомендациями Министерства в сжатой форме (с добавлением тем).
«Ilm ZIYO» канали
ЭНДИ ҲЕЧ КИМ ДАРСНИ БУЗИБ КИРОЛМАЙДИ
"Маъмурий кодекс"га киритилаётган ўзгаришларга кўра, бундан буёғига "Дарс - муқаддас" деган тушунчани таъминлашга имкон бўлади. Ҳеч ким дарсни бузиб киролмайдиган бўлди. Aгар бузиб кирадиган бўлса, унга нисбатан маъмурий жавобгарлик қўлланилади".
Шерзод Шерматов, Халқ таълими вазири
«Ilm ZIYO» канали
⚡️ЭНДИ ЎҚИТУВЧИЛАР УСТАМА ОЛИШ УЧУН МАҚОЛА ЁЗИШЛАРИ ШАРТ ЭМАС
Маълумки, илгари ўқитувчилар 823-сонли қарор бўйича устама олиш учун албатта бирон-бир журнал ёки газетада мақоласи чиққан бўлиши керак эди. Чунки, 823-сонли қарор бўйича ўқитувчи баҳоланаётган ўқув йилида оммавий ахборот воситалари, таълимга оид веб-сайтлардаги чиқишлари, илмий-методик журналлардаги ҳамда турли конференцияларда мақолалар, тезислар, концепциялар, истиқболли режалари билан қатнашиш орқали таълим-тарбия жараёнини янада яхшилашга оид ишлари бўлиши талаб этиларди.
Яқинда, блогер Исроил Тиллабоев ҳам 823-сонли қарорга ўзгартириш киритилаётганлиги ҳақида хабар бериб, баҳолаш мезонидан мақола ёзиш банди олиб ташланиши мумкинлигини айтганди.
Сабаби, 823-сонли қарорнинг айнан шу банди ижтимоий тармоқларда жуда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлганди. Олдинги 823-қарорига кўра, тизимида кўпчилик ўқитувчилар сифатли дарс ўтиш, бола билан кўпроқ ишлаш ўрнига дарсини оммалаштириш, мақола ёзиш (кўп ҳолларда ёздириш) билан овора бўлиб қолаётганди.
Ҳақиқатдан ҳам устама олиш учун ўқитувчиларнинг мақола ёзиб чиқиши ўзини оқламади. Сабаби, мақолалар пулга ёздирилди. Ўқитувчи ўзи меҳнат қилмади. Бунинг ортидан эса турли хил кўринишдаги журнал ва бўлар-бўлмас конференциялар кўпайиб, кўпчилик ўқитувчиларнинг пуллари ҳавога совурилди. Чунки, ўқитувчилар мақоласи билан бу конференцияда қатнашса, мақоланинг бир бети учун 15-20 минг сўм миқдорда пул тўланарди.
Ниҳоят, Ҳукумат қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Янги қарорда мақола ёзиш банди олиб ташланди. Энди асосий эътибор ўқитувчининг чиқарган синфи, ўқувчи билан ишлаши, семинарларда дарс ўтиши, ташкил этган очиқ дарслари, ўтказган тадбирларининг сифати, ўқувчиларнинг ўзлаштириш самарадорлиги, халқаро тадқиқотларга ўқувчиларни тайёрлаб бориши, ўқувчиларининг фан олимпиадаларида қатнашиши ва иш стажига қаратилади.
❗️P.S: Энди ўқитувчилар кимларгадир пул бериб газета ва журналларда мақола чиқариш ва умуман самара бермайдиган тезислар ёзиб конференцияларда қатнашиши шарт эмас.
«Ilm ZIYO» канали
Мактабларда ташкил этилган янги лавозим эгаси қанча маош олади?
2021 йил 1 январдан бошлаб ҳар бир умумтаълим муассасасида «Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи» лавозими жорий этилди.
Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозимига Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан тавсия этилган таниқли шоир, ёзувчи, журналист ва ижодкорлар ёки олий таълим муассасаларининг ижтимоий гуманитар кафедралари профессор ва ўқитувчилари тайинланади.
Маълумотларга кўра, янги лавозимга тайинланган ходимнинг базавий тариф ставкаси миқдори ёшлар етакчиси базавий тариф ставкасига тенглаштирилган бўлиб, улар 1 млн 900 минг 363 сўм миқдорда ойлик маош олади.
«Ilm ZIYO» канали
Barcha sinflar uchun darsliklarning elektron shakli taqdim etildi
▪️Aksariyat darsliklar hajmi 10 MB.dan oshmaydi. Kitoblarning 7ta tildagi (o'zbek, qoraqalpoq, rus, tojik, turkman, qirg'iz, qozoq) varianti bor.
📖 1-sinflar uchun
📖 2-sinflar uchun
📖 3-sinflar uchun
📖 4-sinflar uchun
📖 5-sinflar uchun
📖 6-sinflar uchun
📖 7-sinflar uchun
📖 8-sinflar uchun
📖 9-sinflar uchun
📖 10-sinflar uchun
📖 11-sinflar uchun
«Ilm ZIYO» канали
Maktab bitiruvchilariga beriladigan oltin va kumush medallar OTMga kirish uchun imtiyoz beradimi.?
✍ Telegram manzilimiz:
👉 @ilmziyonur
BARChASINI BILIB OLING.!
Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligining 314-sonli buyrugʻi
⏳2020-yil 21-dekabr
📃"Umumta'lim muassasalarida ma'naviy-ma'rifiy ishlarni va o'quvchilarning bo'sh vaqtlarini mazmunli tashkil etish to'g'risida"
«Ilm ZIYO» канали
📌1991 - "Alisher Navoiy" yili.
📌1992 - "Hamshiralar" yili.
📌1993 - "Ahmad Yassaviy" yili.
📌1994 - "Mirzo Ulug'bek" yili.
📌1995 - "Ibn Sino" yili.
📌1996 - "Amir Temur" yili.
📌1997 - "Inson manfaatlari" yili.
📌1998 - "Oila" yili.
📌1999 - "Ayollar" yili.
📌2000 - "Sog'lom avlod" yili.
📌2001 - "Onalar va bolalar" yili.
📌2002 - "Qariyalarni qadrlash" yili.
📌2003 - "Obod mahalla" yili.
📌2004 - " Mehr-muruvvat " yili.
📌2005 - "Sihat-salomatlik" yili.
📌2006 - "Homiylar va shifokorlar" yili.
📌2007 - "Ijtimoiy himoya" yili.
📌2008 - "Yoshlar" yili.
📌2009 - "Qishloq taraqqiyoti va farovonligi" yili.
📌2010 - "Barkamol avlod" yili.
📌2011 - "Kichik biznes va hususiy tadbirkorlik" yili.
📌2012 - "Mustahkam oila" yili.
📌2013 - "Obod turmush" yili.
📌2014 - "Sog'lom bola" yili.
📌2015 - "Keksalarni e'zozlash" yili.
📌2016 - "Sog'lom ona va bola" yili.
📌2017 - "Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari" yili.
📌2018 - “Faol tadbirkorlik, innovatsion g‘oyalar va texnologiyalarni qo‘llab-quvvatlash" yili.
📌2019 - "Faol investitsiyalar va ijtimoiy rivojlanish" yili.
📌2020 - "Ilm-ma'rifat va raqamli iqtisodiyotni rivojlantirish"yili.
📌2021- "Yoshlarni qoʼllab-quvvatlash va aholi salomatligini mustahkamlash" yili.
«Ilm ZIYO» канали
Синф раҳбарлиги учун оширилаётган устамалар
Президент: "Жамиятда ўқитувчи энг обрўли касб бўлиши лозим. Муаллимлар болаларга дарс беришдан бошқасини ўйламаслиги керак. Давлат бунинг учун барча шароитларни таъминлаб бериши зарур. Бу йиллар ўтади ва жуда катта натижасини беришига ишонаман.
240 мингдан зиёд мактаб ўқитувчиларга синф раҳбарлиги учун устамалар 1,5 баробар оширилади ва бунинг учун 400 млрд сўм тўлаб берилади".
«Ilm ZIYO» канали
«2021 йил - Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» деб эълон қилинди! (видео)
«Ilm ZIYO» канали
KIMYO FANI BO`YICHA NAMUNAVIY PISA TOPSHIRIQLARI (uslubiy tavsiya)
Muallif: Nodirjon Ziyodullayev.
«Ilm ZIYO» канали
⚡️МАКТАБЛАРДАГИ ТЎГАРАКЛАР ФАОЛИЯТИГА РАСМАН РУХСАТ БЕРИЛДИ
Кеча, 21 декабрь куни Халқ таълими вазирлигининг 314-сонли буйруғи имзоланди.
Мазкур буйруқ билан 2020 йил 21 декабрдан бошлаб барча умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларнинг таълим олишларига шароит яратиш ва уларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун тўгараклар, секциялар ва клублар фаолиятини тўлиқ йўлга қўйишга рухсат берилди.
Шунингдек:
✅ўқувчиларнинг бўш вақтларини тўғри ташкил этиш бўйича ёшлар етакчиларининг аниқ режаларини белгилаб бериш;
✅фан тўгараклари машғулотлар жадвалларини ишлаб чиқиш ва шу асосида тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш;
✅5 та муҳим ташаббус бўйича белгиланган тўгараклар фаолиятини ривожлантириш ва педагогларга тегишли шароитлар яратиш;
✅ўқувчилар ўртасида тўгараклар фаолияти бўйича, тарғибот тадбирларини амалга ошириш;
✅ўқувчиларнинг тўгаракларга қатнашиши учун соғлом овқатланишини йўлга қўйиш ва умумтаълим муассасаларидаги ошхоналар фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария врачи томонидан 2020 йил 27 августда тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида CОВИД-19 пандемияси даврида умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус мактаб интернатларининг фаолиятини ташкиллаштириш бўйича вақтинчалик санитария эпидемиологик талабар (0375-20 СанҚваМ) асосида ташкил қилиш вазифалари белгилаб қўйилди.
Вазирнинг буйруғида мактаблар иситиш тизимининг дарс ва тўгараклар фаолияти давомида тўлақонли ишлаши учун туман ва шаҳар халқ таълими бўлими мудирлари, таълим муассасалари директорлари шахсан жавобгар эканлиги ҳам таъкидлаб ўтилган.
«Ilm ZIYO» канали
#Расман #таътил
❗️Мактаблар қишки таътили бошланғич синфлар учун 25 декабрдан, юқори синфлар учун 26 декабрдан бошланади.
Халқ таълими вазирлиги
«Ilm ZIYO» канали
Kundalik электрон журналида давомат қандай юритилади?
👉 http://idum.uz/uz/archives/13041
Как отмечается посещаемость учеников в электронном журнале Kundalik?
👉 http://idum.uz/ru/archives/13041
«Ilm ZIYO» канали