ilmtalabalari | Неотсортированное

Telegram-канал ilmtalabalari - Маърифат Бўстони

125

Kanalimizga xush kelibsiz. O’bekzabon ahli ilmning darslari : @ilmtalabalaribot 📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD89ZZLJVII6QYawcA

Подписаться на канал

Маърифат Бўстони

Жума сураси

(Шайх Маҳмуд Халил Ал-Ҳусарий раҳимаҳуллоҳ тиловатлари)

Читать полностью…

Маърифат Бўстони

ҚИЛМАГАН ИШИ БИЛАН ФАХРЛАНАДИГАНЛАР

"(Баъзи одамлар) илгари қилган амалларини риё қилишарди, бугун эса қилмаган амалларини ҳам риё қиладиган бўлиб кетишди".

(Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ)

Манба: имом Ғазолийнинг "Эҳёу улумид-дин" китоби: 6/333

"Қалам" учун
Муҳиддин Обидхон қори ўғли

https://goo.gl/Tygncx

Читать полностью…

Маърифат Бўстони

АЛ-МУХТОР ЛИЛ-ФАТВО матни

(Имом Абу Ҳанифа мазҳаблари)

НАМОЗ КИТОБИ

8-қисм:

Қазо намозларни ўқиш

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg

Читать полностью…

Маърифат Бўстони

https://t.me/joinchat/AAAAAD89ZZLJVII6QYawcA

Читать полностью…

Маърифат Бўстони

ИЛМ ФАЗИЛАТИ (2)

Аллоҳ таоло илм эгалари билан илмсизлар асло баробар бўлмаслигини баён қилган:

{أَمَّنْ هُوَ قَانِتٌ آنَاءَ اللَّيْلِ سَاجِدًا وَقَائِمًا يَحْذَرُ الْآخِرَةَ وَيَرْجُو رَحْمَةَ رَبِّهِ ۗ قُلْ هَلْ يَسْتَوِي الَّذِينَ يَعْلَمُونَ وَالَّذِينَ لَا يَعْلَمُونَ ۗ إِنَّمَا يَتَذَكَّرُ أُولُو الْأَلْبَابِ}.

Маъноси:

“Кечалари сажда қилган ва қиёмда–тик турган ҳолда тоат-ибодат қилгувчи, Охиратдан қўрқадиган ва Парвардигорининг марҳаматидан умидвор киши (билан куфру исёнга ғарқ бўлган кимса баробар бўлурми?! (Эй Пайғамбар) : "Биладиган зотлар билан билмайдиган кимсалар баробар бўлурми?! (Йўқ, асло)", деб айтинг. Дарҳақиқат, фақат ақл эгаларигина панд-насиҳат олурлар”.
(Зумар сураси, 9-оят).

Ояти карима яна далилки, ҳақиқий уламолар кечалари ҳам ибодатда, Охират азобидан кўпроқ қўрқиб ва Аллоҳнинг марҳаматларидан умидвор бўлиб, доимо У Зотга илтижо қилиб яшайдилар.

(Давоми бор).

══════ ❁✿❁ ══════

Талабалар телеграм каналига марҳамат.

/channel/ilmtalabalari

Читать полностью…

Маърифат Бўстони

ЖУМЪА ОДОБИ, ОЗОДАЛИК ВА ТАРТИБ-ИНТИЗОМ АҲАМИЯТИ

• Жумъа кунининг айрим одоблари:

1. Ғусл қилиш;
2. Тишларини мисвок билан яхшилаб тозалаш;
3. Эртароқ тайёрланиб бориш;
4. Хушбўй ҳидли бўлиш;
5. Кийимларини, уйини, маркабини ва барча нарсаларини покиза ва гўзал суратда қилиш;
6. (Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп-кўп салавотлар айтиш, ўзи учун ҳам Ислом ва мусулмонлар учун ҳам яхши тилакларини сўраб дуо қилиш) ;
7. (Каҳф сурасини тиловат қилиш, кундалик зикрлар ва нафл намозлар ўқиш) ;
8. (Сафда ўтирганларнинг орасини бўлиб ўтмаслик).
9. (Хутбага қулоқ тутиб ўтириш ва жумъа намозини мукаммал бажо этиш) ;
10. (Қариндошлар, қўни-қўшнилар ва камбағаллар ҳолидан хабар олиш).

• УМУМИЙ ОДОБЛАР :

– Мусулмон киши тартиб-итизомли, ҳамма жойи топ-тоза, бошқалар унга ўхшашни ҳавас қиладиган инсон бўлиши лозим;

– Озодаликка эътибор бериш риё ёки кибр ёки дунёга берилиб кетиш эмас, балки мусулмонларни ҳурмат қилиш, Ислом нақадар улуғ ва гўзал дин эканлигини изҳор этишдир;

– Аллоҳ таоло инсонни покиза табиатли қилиб яратган;

– «Аллоҳ гўзал, гўзалликни севади…», «Таҳорат – поклик иймоннинг ярмидир…». (Ҳадиси шариф, имом Муслим ривояти).


• ТАРТИБСИЗЛИК ВА НОПОКЛИК ҲАҚИДА МУЛОҲАЗАЛАР:

– Айрим инсонлар аъзои баданларини, кийимларини, уйларини, маркабларини тоза ва соғлом ҳолда сақламасликлари жуда ачинарли ҳолат;

– «Баъзилар уйлари ва машиналарининг аҳволига қарамай қўйганлар, эшикларни ёпиш учун қулоғини тагига тарсаки туширгандек 4-5 мартадан қарс-қарс уриш керак бўлиб қолган…».

– Кичкина ишлари бетартиб бўлган одам катта ишларнинг ҳам расвосини чиқаради, Аллоҳ асрасин …

http://www.islomovozi.com/?p=4743

(Шайх Обидхон қори, «Жумъа сураси тафсири»дан лавҳа, Тўхтабой масжиди, Тошкент, 90 йиллар)

http://www.islomovozi.com/?p=4742

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

/channel/islomovozi

Читать полностью…

Маърифат Бўстони

🌴•||تلاوة صباحية||•🌴

﴿مَن كَانَ يُرِيدُ ٱلْحَيَوٰةَ ٱلدُّنْيَا وَزِينَتَهَا نُوَفِّ إِلَيْهِمْ أَعْمَٰلَهُمْ فِيهَا وَهُمْ فِيهَا لَا يُبْخَسُونَ ۝﴾

👤القارئ : محمد الغزالي
⏱04:52 د 📖هود ۝ 15⇦27
~||https://f.top4top.net/m_745urzb61.mp3||~

Читать полностью…

Маърифат Бўстони

ҲИЖОБ ТАҚҚАН МУСЛИМАЛАРГА.

Ҳеч тегмасин ғанимнинг кўзи,
Ҳижоб таққан муслималарга.
Паноҳ бўлгай Аллоҳнинг Ўзи,
Ҳижоб таққан муслималарга.

Қилгани-чун Қуръонга амал,
Қалб қасрин дард қилмасин қамал.
Оиша ибрат хулқи мукаммал,
Ҳижоб таққан муслималарга.

Кор қилмайди нокаснинг ўқи,
Қондошнинг ранж, миршабнинг дўқи.
Хақ ризоси даркор бор йўғи,
Ҳижоб таққан муслималарга.

Шараф эмас заҳрини сочмоқ,
Номаҳрам-ла қайгадир қочмоқ.
Орзу эмас сийнасин очмоқ,
Ҳижоб таққан муслималарга.

Исломдан ўзга йўл-хорликдир!
Рад айламоқ қалби торликдир.
Бошяланглик шармисорликдир,
Ҳижоб таққан муслималарга.

Дуоим шу:Бўлмасин хеч хор.
Забардаст бир суянчиққа зор.
Дўппи таққан қори бўлсин ёр,
Ҳижоб таққан муслималарга.

Йўлдан урмас олтин-у дурлар,
Руҳсоридан ёғадир нурлар.
Хавас қилар жаннатда хурлар,
Ҳижоб таққан муслималарга.

10:56-16.01.2018

Читать полностью…

Маърифат Бўстони

ИМОМ АБУ ҲАНИФА РАҲИМАҲУЛЛОҲ

(Уламолар ҳаёти ҳақида туркум мақолалар)

3-қисм давоми:

* Имом Абу Ҳанифанинг фазилатлари

Имом Бухорий, имом Муслим, имом Аҳмад ва бошқа муҳаддис алломалар ривоят қилишган ҳадиси шарифда келади:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтдилар:

Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида ўтирган эдик, шунда у зотга (Аллоҳ ҳузуридан) Жумъа сураси нозил бўлди. Суранинг учинчи оятида Аллоҳ хабар берди:

"(Аллоҳ бу пайғамбарни) яна улардан бошқаларга — уларга ета олмаган (энди дунёга келадиган инсонларга ҳам юборгандир)".

Шунда мен сўрадим: улар кимлар эй Расулуллоҳ?

Абу Ҳурайра ушбу саволни уч марта сўрагунларига қадар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб бермадилар.

Ўша ерда Салмон Ал-Форисий розияллоҳу анҳу ҳам ўтирган эдилар.

Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам муборак қўлларини Салмонга қўйиб айтдилар:

"Агар иймон Сурайё (юлдузи)да бўлган тақдирда ҳам, қасамки, мана булардан чиқадиган мардлар унга албатта етиб борадилар!".

Расулуллоҳ солллаллоҳу алайҳ ва саллам ушбу илоҳий хушхабар билан форс диёридаги халқлардан, Ислом динини қабул қиладиганлар ичидан иймону ислом илмларини чуқур ўрганадиган буюк алломалар чиқишини мана шундай башорат бергандилар.

Ана шундай улуғ зотларнинг пешқадамлари сифатида имом Абу Ҳанифа, имом Бухорий, имом Муслим, имом Абу Довуд, имом Термизий, имом Насоий, имом Ибн Можаҳ ва бошқа бир қанча улуғ алломаларни бир қанча уламолар "бу зотлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам юқоридаги ояти кариманинг тафсирида башорат берган зотлардир", деб айтганлар.

Валлоҳу аълам.

"Қалам" учун
Муҳиддин Обидхон қори ўғли

https://goo.gl/1H1cqs

Читать полностью…

Маърифат Бўстони

ИМОМ АБУ ҲАНИФА РАҲИМАҲУЛЛОҲ

(Уламолар ҳаёти ҳақида туркум мақолалар)

2-қисм

* Имом Абу Ҳанифанинг буюк шогирдлари:

Имом Аб Ҳанифа раҳимаҳуллоҳдан минглаган толиби илмлар таҳсил олишган. Улардан буюк мартабаларга етган алломаларнинг айримлари қуйидагилар:

1. Имом Абу Юсуф Яъқуб ибн Иброҳим Ал-Ансорий раҳимаҳуллоҳ (113-182 ҳ.) Бу зот имом Абу Ҳанифадан 17 йил давомида таҳсил олган энг улуғ шогирдларидир. Устозлари имом Абу Ҳанифадан кейин шариат илмларида мужтаҳиди мутлақ даражасига етганликларига кўпдан-кўп уламолар гувоҳлик берганлар. Ислом тарихида энг адолатли халифалардан бири деб билинган Ҳорун Ар-Рашид раҳимаҳуллоҳнинг имом Абу Юсуфга бўлган ҳурмати жуда улкан бўлиб, укишини "Қозил-қузот" (Ислом давлатининг энг катта қозиси) этиб таъйинлаган.

2. Имом Муҳаммад ибн Ҳасан Аш-Шайбоний раҳимаҳуллоҳ (131-189 ҳ,)14 ёшларидан бошлаб имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳдан таҳсил олишни бошлаганлар. Имом Абу Ҳанифа вафот этганларидан сўнг имом Абу Юсуф, имом Молик ва бошқа кўпдан-кўп алломаларнинг қўлларида илм олишда давом этиб, бу зот ҳам мужтаҳиди мутлақ даражасига етганлар. Имом Абу Юсуф вафотларидан сўнг Аббосийларнинг энг адолатли халифаларидан бири бўлмиш Амирул-муъминин Ҳорун Ар-Рашид имом Муҳаммад ибн Ҳасанни "Қозил-қузот" этиб таъйин этган.

3. Имом Зуфар ибн Ҳузайл Ал-Анбарий Ат-Тамимий раҳимаҳуллоҳ (110-163 ҳ). Бу зот ҳам имом Абу Ҳанифанинг энг улуғ шогирдларидан бирлари. Баъзи ривоятларда келишича аввал ҳадисларни муҳаддис уламолардан чуқур ўрганиб, ёдлаб, кейин имом Абу Ҳанифадан фиқҳ илмини 20 йил давомида ўрганганлар. Имом Абу Ҳанифа вафот этганларида бу зот у кишининг энг катта шогирдлари бўлганлар, бироқ имом Абу Юсуф ва имом Муҳаммад ибн Ҳасан каби ҳанафий мазҳаб бўйича кўп китоб ёзмаган эканлар. Айниқса умрларининг охирги икки йилида фатво беришни бутунлай тўхтатиб, кўпроқ тоату ибодатлар билан банд бўлиб ўтган эканлар.

4. Имом Ҳасан ибн Зиёд Ал-луълуий раҳимаҳуллоҳ. Кўфа шаҳрининг қозиси бўлганлар. "Қозининг одоби", "Васиятлар", "Фароиз", "Иймон маънолари" ва бошқа бир қанча китобларни таълиф қилганлар. Умрларининг охирроғида қозиликни давом эттиришдан бош тортганлар.

Muhiddin Obidxon Qori

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg

Читать полностью…

Маърифат Бўстони

ВИЖДОНСИЗГА МАНСАБ ТЕГМАСИН

Ростнинг қаддин ёлғон эгмасин экан,
Тулки зоти шерни, енгмасин экан.
Ажал ўқи ногоҳ тегса тегсину
Виждонсизга мансаб тегмасин экан!

Аллоҳдан қўрқ десанг бари бефойда,
Ҳақни эслама дер мен турган жойда!
Халқнинг хаққини еб семирган бойда,
Виждонсизга мансаб тегмасин экан!

Хақиқат гулини бўйламайдиган,
Порадан ўзгасин ўйламайдиган.
Султонга ростини сўйламайдиган,
Виждонсизга мансаб тегмасин экан!

Афсуски бундайлар тўп-тўп ва саф-саф,
Халқ бошидан қилсин Ҳақ уларни даф.
Ўлганидагина келтиргувчи наф,
Виждонсизга мансаб тегмасин экан!

Токи сен оғзини қўймайсан мойлаб,
Ёҳуд киссасига "кўк полвон" жойлаб,
Бир кунда битар иш, битар уч ойлаб,
Виждонсизга мансаб тегмасин экан!

Халқ қарғиши, Ҳақнинг лаънати ёғган,
Ҳаром бойлик тўплаб эсидан оғган,
Миллий матбуотнинг овозин бўғган,
Виждонсизга мансаб мансаб тегмасин экан!

Бир кун риҳлат қилса тўкмасдан кўз ёш,
Қабрининг бошига қўяйлик юртдош.
Курси шаклидаги катта мармартош,
Виждонсизга мансаб тегмасин экан!

Дўзахий эканин ўзи ҳам сезган,
Кўтармоқдан ҳатто замин ҳам безган.
ЎЗБЕКНИНГ НОНИН ЕБ, ЎЗБЕКНИ ЭЗГАН,
Виждонсизга мансаб тегмасин экан!

Шулар деб хорижларга кетмиш нечалар,
Завжалар ёш тўкур  ёрсиз кечалар.
Ҳеч асфалт бўлмайди тошлоқ кўчалар,
Виждонсизга мансаб тегмасин экан!

Нафсию хирсига абад тиз чўккан,
Халқнинг қонини-ю кўз ёшин тўккан,
Рост айтгани учун мухбирни сўккан,
Виждонсизга мансаб тегмасин экан!

Айтинг қандоқ қилиб қилмасин алам,
Шундайлар хал қилса тақмоқни саллам,
(Ростини айтайин кетсада каллам)
Лофчи шоирларга уволдек қалам,
Виждонсизга мансаб тегмасин экан!

Читать полностью…

Маърифат Бўстони

☝️ Диққат, савол!
🔸 Қуръондаги қайси сурада "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм" жумласи 2 марта келган?

👮@maruzalar
👥 150 – жами овозлар

Читать полностью…

Маърифат Бўстони

ҲАР КИМ ВА ҲАР НАРСА ЎЗ ЎРНИДА ҚАДРЛИ

Доктор Аҳмад Исо Меъсаровий айтади:

Олтин олдида ёғочнинг қадри йўқ. Аммо денгизга чўкаётганимизда нажот топиш учун ўша ёғочни қидириб қоламиз. Бошқалардан келадиган манфаатни кеч англаймиз. Аллоҳ ҳар бир одамни қайсидир жиҳатдан фойдаси тегадиган қилиб яратган. Шундай экан, улардан керагича олиб, камчиликларини кечириб кетаверинг.

Кундалик ҳаётимиздаги ҳамма одамлар билан қиладиган муомаламизда мана шу гўзал одобга нақадар муҳтожмиз.

"Қалам" учун арабчадан
Муқим Маҳмуд таржимаси

https://goo.gl/B3h54c

Читать полностью…

Маърифат Бўстони

АЛ-МУХТОР ЛИЛ-ФАТВО матни

(Имом Абу Ҳанифа мазҳаблари)

НАМОЗ КИТОБИ

6-қисм:

Жамоат намози аҳкомлари

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg

Читать полностью…

Маърифат Бўстони

https://soundcloud.com/ilmtalabalari/10-rosulullohning?in=ilmtalabalari/sets/shamoili-muhammadiyya

Читать полностью…

Маърифат Бўстони

Жумъа сураси тафсири

http://www.islomovozi.com/?p=4742

Читать полностью…

Маърифат Бўстони

"ҒАЗАБЛАНМА, ҒАЗАБЛАНМА, ҒАЗАБЛАНМА!"

(Ҳадиси шариф, Бухорий ривояти)

Яна бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ғазаб қилишга қодир бўла туриб (Аллоҳ учун) ичига ютса, Аллоҳ унга (Қиёматда) бутун халойиқ кўз ўнгида нидо қилиб, ҳур қизлардан хоҳлаганини танлаб олишига изн беради".

(Термизий ривояти, саҳиҳ).

Тасаввур қилинг, ҳар сафар ғазабингизни ютганингизда камида биттадан гўзал ҳур қизларингиз кўпайиб борса. Бироқ, барча имкониятлар муҳайё бўлиб турган пайт ғазабни ютиш осон деб ўйлайсизми?

"Қалам" учун

Муҳиддин Обидхон қори ўғли

#қатра

https://goo.gl/G84LFo

Читать полностью…

Маърифат Бўстони

“Дунё фитналари қаршисида сабр қилолмаяпмиз ...”

http://www.islomovozi.com/?p=4705

* “Қаттиқ кунларга сабр қилдик, тинч ҳаётда эса ..."

* Дунёга берилиб қолаётган мусулмонларга танбеҳ.

(“Сабр ҳосил қилиш йўлида” номли дарсдан олинган лавҳа.

Сабр дарсларининг тўлиқ нусхасини “Гўзал хулқлар силсиласи” рукнидан олишингиз мумкин).

Читать полностью…

Маърифат Бўстони

ИЛМ ФАЗИЛАТИ

(3)

Аллоҳ таоло илм аҳлларини олий мартабаларга кўтариши ҳақида башорат бериб марҳамат қилади:

{يَرْفَعِ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ ۚ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ}

Маъноси:

“Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даражаларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан Хабардордир”.

(Мужодилаҳ сураси, 11-оят).

Имом Табарий айтадилар:

“Аллоҳ илмли мўминларни илм фазилати туфайли илмсиз мўминлардан кўра баланд мартабаларга кўтаради, агар (илмларига) амал қилсалар”.

Илм фазилати туфайли уламолар бу дунёда ҳам, охиратда ҳам олий мақомларга кўтариладилар.

(Давоми бор)

══════ ❁✿❁ ══════

Талабалар телеграм канали

/channel/ilmtalabalari

Читать полностью…

Маърифат Бўстони

Илм фазилатлари силсиласи

(1)

Илм деганда Аллоҳ таолога ва жаннатга етаклайдиган илмлар кўзда тутилади.

Ана шундай илмнинг мақоми жуда ҳам улуғ.

Илм эгаларини Аллоҳ таоло Ўзининг ягона илоҳ эканига гувоҳлик берган буюк зотлар билан бирга зикр қилиши илм энг буюк фазилат эканини кўрсатади.

Аллоҳ таоло айтади:

 {شَهِدَ اللَّهُ أَنَّهُ لَا إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ وَالْمَلَائِكَةُ وَأُولُو الْعِلْمِ قَائِمًا بِالْقِسْطِ} . الآية.

“Аллоҳ, фаришталар ва илм аҳллари – Ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи Ҳақ Илоҳ эканига гувоҳлик бердилар...”.

(Оли Имрон сураси, 18-оят).

══════ ❁✿❁ ══════

Талабалар телеграм канали

/channel/ilmtalabalari

Читать полностью…

Маърифат Бўстони

ИЛМ ВА ОДОБ ХАЗИНАСИ

Ёхуд

МУСО ВА ХИЗР ДОРИЛФУНУНИ

9-қисм:

Бу муборак қиссадаги одобларни умумий тарзда бешта мажмуага тақсимлашимиз мумкин.

Одобу ахлоқ мажмуалари:

1-мажмуа: Аллоҳ ҳузуридаги одоблар;

2-мажмуа: Илм йўлидаги одоблар;

3-мажмуа: Уламолар ва устозлар ҳузурларидаги одоблар;

4-мажмуа: Талабаларга, шогирдларга нисбатан қўллаш лозим бўлган одоблар;

5-мажмуа: Омма халқ билан бўладиган муомаладаги одоблар.

Бу суҳбат биринчи мажмуа - Аллоҳ таоло ҳузуридаги одоблар ҳақида.

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg

Читать полностью…

Маърифат Бўстони

ИЛМ ҲАЁТИ МАНГУ

Ким ўлганидан кейин ҳам (савобли) амаллари тўхтаб қолмаслигини (абдул-абад давом этиб туришини) истаса, бас, илм тарқатсин, (одамларга) таълим берсин, (илмларни) ёзиб қолдирсин!

Ҳадисда (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар):

"Одам боласи ўлганидан кейин учта амалидан бошқа (барча) амаллари узилади (тақа-тақ тўхтайди) : (1) садақаи жория, (2) манфаатланиб туриладиган илм (3) ва унинг ҳаққига дуо қилиб турадиган солиҳ фарзанд".

Манба: Имом Ибнул-Жавзий раҳимаҳуллоҳнинг "Ат-Тазкира фил-ваъз" китоби, 55-бет.

"Қалам" учун
Муҳиддин Обидхон қори

https://goo.gl/UhvcZz

Читать полностью…

Маърифат Бўстони

Kanaliga bog'lanish : https://t.me/joinchat/AAAAAD89ZZLJVII6QYawcA

Читать полностью…

Маърифат Бўстони

ИМОМ АБУ ҲАНИФА РАҲИМАҲУЛЛОҲ

(Уламолар ҳаёти ҳақида туркум мақолалар)

3-қисм

* Имом Абу Ҳанифанинг фазилатлари

Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:

* Тавба сураси, 100-оят:

"Муҳожир ва ансорларнинг биринчи пешқадамлари ва уларга чиройли амаллар билан эргашган зотлар – Аллоҳ улардан рози бўлди ва улар ҳам Ундан рози бўлдилар. Яна (Аллоҳ) улар учун остидан дарёлар оқиб турадиган , улар абадий қоладиган жаннатларни тайёрлаб қўйди. Мана шу буюк саодатдир!".

Ушбу ояти каримада Меҳрибон Раббимиз саҳобаи киромларни ва уларга эзгу амаллар билан эргашиб борадиган зотларни мақтади.

Саҳобаи киромларга илму амалда мукаммал тарзда эргашган зотлар Ислом уммати уларнинг ҳақиқатпарвар уламолар эканликларига иттифоқ қилган буюк алломалардир. Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи ана шу зотлар жумласидандирлар.

* Муҳаммад сураси, 38-оят:

"Мана, сизлар шундай кишилардирсизки, Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қилиш учун даъват қилинурсизлар. Бас, (аниқки) сизларнинг орангизда бахиллик қиладиган кимсалар ҳам бордир. Ким бахиллик қилса, бас, албатта у фақат ўз зиёнига бахиллик қилур. (Чунки у ажр-савобдан маҳрум бўлур). Аллоҳ (сизларнинг хайр-эҳсонларингиздан) бой-беҳожат, сизлар эса (У Зотнинг ажру савобига) фақир-муҳтождирсизлар. Агар сизлар (Аллоҳга итоат этишдан) юз ўгириб кетсангизлар, У Зот (ўрнингизга) сизлардан бошқа бир қавмни алмаштириб қўюр, сўнгра улар сизларга ўхшаган бўлмаслар, (балки Аллоҳга тоат-ибодат қилурлар)!".

Бу оятда Аллоҳ таоло Ислом динини қабул қилганидан кейин дунё имтиҳонларига сабр қилолмасдан, дин йўлида собитқадам туролмасдан, куфру залолатга қайтиб кетиб қоладиганларни огоҳ этиб, Аллоҳ Ўзи уларнинг ўрнига ҳақиқий мўминларни пайдо қилиб қўйишини башорат берди.

Дарҳақиқат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан сўнг бир қанча араб қабилалари Ислом динидан чиқиб кетиб қолдилар. Уларни Исломга қайтариш учун Абу Бакр Сиддиқ ва улуғ саҳобалар жуда ҳам улкан ихлос ва шижоат ила жиҳод қилдилар. Анча вақт давом этган урушларда минглаб араблар муртад ҳолида ўлиб кетди. Аллоҳ таоло эса уларнинг ўрнига қанча-қанча халқларни, миллион-миллион инсонларни мусулмон қилиб қўйди ва уларнинг зурриётларидан буюк алломаларни чиқарди. Ана шу зотларнинг энг улуғлари имом аъзам Абу Ҳанифа дохил тўрт мазҳаб имомлари ва буюк муҳаддис уламолар бўлдилар. Раҳмону Раҳим бўлган Зот барчаларини Ўз раҳматига олган бўлсин, бизларга ҳам Ўзининг фазлу марҳаматларидан насиби рўзи айласин.

* Жумъа сураси 1-4 оятлар:

"1. Осмонлардаги ва Ердаги бор нарса (Ёлғиз) Подшоҳ, (барча айб-нуқсондан) пок, қудрат ва ҳикмат соҳиби бўлмиш Аллоҳга тасбеҳ айтур. 2. У (Аллоҳ) омийлар (яъни аҳли китоб бўлмаган илмсиз кишилар) орасига ўзларида бўлган, уларга (Қуръон) оятларини тиловат қиладиган, уларни (ширк ва жаҳолатдан) поклайдиган ҳамда уларга Китоб — Қуръон ва ҳикмат — ҳадисни ўргатадиган бир пайғамбарни (яъни Муҳаммад алайҳис-саломни) юборган Зотдир. Шак-шубҳасиз улар (ўзларига пайғамбар келишдан) илгари очиқ залолатда эдилар. 3. (Аллоҳ бу пайғамбарни) яна улардан бошқаларга — уларга ета олмаган (энди дунёга келадиган инсонларга ҳам юборгандир). У Азиз ва Ҳаким - қудрат ва ҳикмат соҳиби бўлган Зотдир. 4. Бу Аллоҳнинг фазлу марҳамати бўлиб, Ўзи хоҳлаган кишиларга берур. Аллоҳ улуғ фазлу марҳамат соҳибидир".

(Давоми бор).

Читать полностью…

Маърифат Бўстони

ИМОМ АБУ ҲАНИФА РАҲИМАҲУЛЛОҲ

(Уламолар ҳаёти ҳақида туркум мақолалар)

1-қисм

* Қисқача таъриф:

Имом аъзам Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит Ал-Кувфий раҳимаҳуллоҳ Ислом тарихидаги энг буюк алломалардан бирлари.

Аҳли суннат вал жамоат наздида эътироф этилган тўртта фиқҳий мазҳабларнинг биринчиси шу зотга нисбат берилган.

Имом Абу Ҳанифанинг ҳаётлари ҳақида катта-катта китоблар ёзилган. Биз бу ерда жуда ҳам қисқа тарзда айрим нуқталарга тўхтолиб ўтмоқчимиз холос.

* Яшаган даврлари ва қамоқда вафот этишлари сабаби:

Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ тобеинлар даврида 80 ҳижрий (699 милодий) санада таваллуд топиб, 150 ҳижрий (767 милодий) йилда вафот этганлар.

Бу давр сиёсий жиҳатдан умавийлар ва аббосийлар халифалиги даврига тўғри келади. У пайтларда халифалар ва вилоят ҳокимлари томонидан оддий халққа нисбатан баъзи бир зулмларга йўл қўйиш ҳолатлари учрай бошлаган. Имом Абу Ҳанифага ўхшаган ҳақиқатпавар уламолар ундай зулмларни қаттиқ инкор қилишарди ва зулмга қарши курашадиган адолатпарвар инсонларга моддий ва маънавий ёрдам бериб турардилар. Натижада халифалар аксар ҳолатларда уламоларнинг салобатлари ва шижоатлари туфайли ҳам зулмларни тўхтатишга мажбур бўлишарди. Жуда камдан-кам халифалар уламоларни қамашга журъат этарди. Ундай раҳбарлар баъзи уламоларни ҳибсга олишдан кўзлаган мақсади уларнинг овозларини ўчириш эмас, балки уларга таклиф этилган диний мансабни қабул қилишга мажбурлаш бўларди. Жумладан, халифа Абу Жаъфар Ал-Мансур имом Абу Ҳанифани "Қозил-қузот" (Ислом давлатининг энг катта қозиси) этиб таъйинламоқчи бўлган. Имом Абу Ҳанифа унинг талабини рад этганликлари учун қамаб қўяди. Шундай қилиб имом Абу Ҳанифа 150 ҳижрий (767 милодий) йили ҳибсда "Қозил-қузот" мансабини қабул қилмаган ҳолларида вафот этдилар. Аллоҳ таоло Ўз раҳматига олган бўлсин.

* Имом Абу Ҳанифанинг айрим устозлари:

Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳобларидан Анас ибн Молик ва яна айрим саҳобалар розияллоҳу анҳум билан ёшлик чоғларида учрашганликлари ривоят қилинган.

Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ҳаётлари давомида минглаб тобеийлардан илм олганлар. Улардан энг машҳурлари қуйидаги зотлар:

1. Ҳаммод ибн Аби Сулаймон раҳимаҳуллоҳ. Бу зот улуғ тобеинлардан. Имом Абу Ҳанифа у кишидан 18 йил - имом
Ҳаммод вафот этгунларига қадар давомий суратда таҳсил олиб яшаганлар;
2. Ато ибн Аби Рабоҳ;
3. Омир ибн Шароҳил Аш-Шаъбий;
4. Товус ибн Кийсон;
5. Муҳаммад ибн Шиҳоб Аз-Зуҳрий;
6. Абдураҳмон ибн Ҳурмуз;
7. Нофиъ Мавло Ибн Умар;
8. Амр ибн Дийнор;
9. Муҳаммад ибн Мункадир;
10. Ҳишом ибн Урва

Ва бошқалар...

Барчаларини Меҳрибон Парвардигоримиз Ўз раҳматига олган бўлсин, бизларни ҳам жаннатда ана шундай улуғ зотлар билан бирга қилсин. Омин.

* Келгуси қисмларнинг мавзулари:

- Имом Абу Ҳанифанинг буюк шогирдлари;

- Имом Абу Ҳанифанинг фазилатлари;

- Имом Абу Ҳанифа ҳақларида уламоларнинг гувоҳликлари;

- Имом Абу Ҳанифанинг тақволари, ибодатлари, зоҳидликлари ва гўзал ахлоқларидан намуналар;

- Имом Абу Ҳанифанинг мазҳаблари тарқалган замонлар ва диёрлар ҳақида қисқача маълумот;

- Имом Абу Ҳанифа ҳақларида ёзилган айрим китоблар таърифи;

- Имом Абу Ҳанифа мазҳабларини баён қилган муҳим илмий матнлар;

- Имом Абу Ҳанифанинг ҳикматли насиҳатларидан намуналар.

(Давоми бор)

"Қалам" учун
Муҳиддин Обидхон қори ўғли

https://goo.gl/TaYjr7

Читать полностью…

Маърифат Бўстони

УЛАМОЛАР БОҒИ

"Уламоларнинг боғу роғлари китобдир".

("Маҳосин ва Аздод" китоби, 21-бет).

"Қалам" учун арабчадан
Муҳиддин Обидхон қори ўғли таржимаси

https://goo.gl/2KAHZR

Читать полностью…

Маърифат Бўстони

☝️ Диққат, савол!
🔸 Қуръондаги қайси суранинг ҳар бир оятида "Аллоҳ" сўзи иштирок этган?

👮@maruzalar
👥 127 – жами овозлар

Читать полностью…

Маърифат Бўстони

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ

Аллоҳнинг изни ва мадади ила мана бу ( /channel/nuriddinobidxon ) каналига устозимиз Обидхон қорининг ўғиллари Нуриддин укамизнинг тиловатлари озгина-озгинадан қўйиб борилади.

Ҳурмат ила / "Ислом Овози" таҳририяти

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

/channel/islomovozi

Читать полностью…

Маърифат Бўстони

МАҚТОВНИ ҲАҚИҚАТГА АЙЛАНТИРИНГ

Имом Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳдан ривоят:

Бир куни (имом) Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ билан юриб кетаётганимизда бир киши ёнида ўтирган шеригига: "Мана бу киши Абу Ҳанифа, кечаси ухламайди (яъни, кечаси билан ибодат қилиб чиқади)", деди.

Абу Ҳанифа: "Аллоҳга қасам, мен ҳақимда мен бажармаган амални айтилмаслиги керак (яъни, модомики шундай дейилаётган экан, энди у рост бўлсин)" дедилар ва (ана шу кундан бошлаб) бутун кечаларида намоз, дуо ва тазаррулар билан ибодат қилиб чиқадиган бўлдилар.

"Сияри Аъломин-нубало" китоби: 6/399.

ИЗОҲ:

Имом Абу Ҳанифа ўзлари ҳақида бундай мақтовни эишитиб қолишларидан олдин кечаларининг айрим соатларида таҳажжуд ўқиб юрган бўлсалар, бу гапни эшитганларидан сўнг кечанинг бошидан охиригача ибодат билан ўтказадиган бўлган эканлар.

Валлоҳу аълам.

(Муҳиддин Обидхон қори ўғли таржимаси)

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg

Читать полностью…

Маърифат Бўстони

БИРОВ СИЗГА "АЛЛОҲДАН ҚЎРҚ" ДЕБ ТАНБЕҲ БЕРСА НИМА ҚИЛАСИЗ?

Язид ибн Кумайт раҳимаҳуллоҳдан ривоят:

Бир киши (имом) Абу Ҳанифага "Иттақиллаҳ (Аллоҳдан қўрқ)!" деди.

Шунда (имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ) титраб, ранглари оқариб, бошларини эгиб бироз жим турдилар. Кейин ўша одамга қарата: "Аллоҳ сени яхшилик билан мукофотласин. Одамлар ҳар вақт мана шундай сўз билан насиҳат қилиб турадиган кишига нақадар ҳам муҳтожлар", деб жавоб қилдилар.

(Имом Заҳабийнинг "Сияри Аъломин-нубало" китоби: 6/400).

"Қалам" учун
Муҳиддин Обидхон қори ўғли

https://goo.gl/DWjpJy

Читать полностью…
Подписаться на канал