Ўнинчи кун сувнинг ўзи танага қувват бераётгандек туюлди. Бир-икки ҳўплам сув билан тетиклашарди, аммо бошқа ҳодиса рўй берди: танасида тошмалар пайдо бўлди. Тушга яқин Денгизнинг вужуди қизил тошмаларга тўлиб қолди. Денгиз тошмаларни ушлаб кўрди: ичида суви бор экан. Тошмаларни шилиб ташлашни истамади.
Уч кундан кейин тошмалар ўз-ўзидан йўқ бўлди. Денгиз уларни ўз танасига сингиб кетганини кўзи билан кўрди. Аммо икки кун ўтиб терисида оқ доғлар уйғонди. Оқ доғлар кўпайди. Доғлар пуфакка айланди. Пуфакларнинг териси қайишқоқ экан. Унча-мунчага ёрилмас экан. Уч кунларда пуфаклар ўз ихтиёри билан ёрилди. Улардан бадбўй ҳид таралди. Денгиз ёрилган пуфакларнинг ўрни нами йўқолиб қуригандан кейин ювинди.
Йигирманчи кундан кейин Денгиз оёқда туриш учун кучи етмаслигини тан олди. Ётса, хотиржам эди. Аммо ўрнидан турса, йиқилиб тушгудек гандираклади. Ўтирса ҳам қийин.
Нафас олиши ҳар қачонгидан равон, ҳатто ўзи ҳам ўз нафасини сезмасди гоҳо.
Оч қолишнинг ўттизинчи кунига бориб Денгиз ётган жойидан қимирламай қолди. Имкон қадар кам ҳаракат қилишга тиришди, чунки куч сарфлагач, ҳолсизланар, ўзини жони чиқиб кетаётган одамдек сезар ва бу жуда ҳам шиддатли ҳиссиёт эди.
Ўттизинчи тун тугаб, ўттиз биринчи тонг ёришганида у яна ўзини ҳашамдор хонада кўрди. Денгиз фикрини жамлашга уринди. Ҳаммасини бирма-бир эслашга тиришди.
Ҳа, ўша хона... Аммо яна шифтда қандил... Деворларда гилам, ерларда қалин палос, тўшаклар, хонтахталар, тўкин дастурхонлар, анвойи таомлар, чўрилар... Ҳатто, дераза очиқ ва унинг гириҳларидан фавворани кўриш мумкин, қушлар сайроғи ҳам қулоққа етиб келмоқда.
Денгиз ўрнидан турди. Дастурхон тараф судралди. Таомларнинг, ширинлик ва меваларнинг ҳиди димоғига кирди, ўзини егуликлар устига ташлаб, барчасини ейишни истади. Лекин ўзини тийди.
“Мумкин эмас!”
Уни ичидан бир куч ушлади. Нима учун деган саволга Денгизнинг ҳамон карахт онги жавоб бера олмасди.
Болишга суянди ва эгнида жуда юмшоқ ва зангори рангли либос борлигини кўрди.
– Чўмилиб оласизми, соҳибим, – деб сўради бир чўри яқин келиб.
– Сув қуй... – деди Денгиз деярли шивирлаб. Чўри сув узатди. Денгиз ичди.
– Озгина мева бер... – деди яна Денгиз.
Чўри қандайдир мевани олиб парраклаб кесди ва унга тутди. Денгиз секин чайнаб еди. Кўзларини юмди. Вужудига қувват ёйилди. “Бошқа емаслигим керак...” – деди ўзига ва чўрига қаради:
– Мени чўмилишга олиб бор.
Чўри Денгизнинг қўлтиғидан кириб кўтармоқчи эди, Денгиз:
– Нари тур... – деди. – Йўл бошла деяпман сенга. Кўтариб бор деганим йўқ.
Чўри ҳаммомга йўл бошлади. Ҳаммом оппоқ мармарли, ўртасида кенг ҳовуз, деворлари олди икки қаватли зина бўлган бир хона эди. Девор олдидаги биринчи зинага ўтириб, ундан баландда турган сувни олиб қуйиб чўмилиш ёки ўртадаги ҳовузга тушиб чиқиш мумкин.
Денгиз муздай сувга чўмилди. Карахтлиги тарқади. Мияси тиниқлашди. Қайтиб чиқиб ўрнига ётди. Кўрган ва кўраётганларини таҳлил қилишга тиришди.
Ўтган ўттиз кунлик очликнинг даҳшатли ва қўрқинчлик кечганини туйқус идрок қилди. Балки ўттиз кун ўнгда эмас, тушда кечдими деб ўйлади. Иккиланиб ҳам қолди.
Уч кун худди аввалги тахлит кечди. Денгиз ички бир таъқиқ сабабли мевадан бошқа емак тотмади. Шарбат ичди.
Тўртинчи кун тонгда боққа чиққанда осмондан келаётган булутни кўрди. Булут қуюқ ва ҳар лаҳза ўз шаклини ўзгартирарди: дам у думалоқ шакллардан, дам айлана ҳаракатдан иборат бўлиб кўринди. Булут боғ устига етиб келди. Пастлай бошлади. Пастлагани сайин унда қизил ва зангори ранглар ҳам кўринди. У Денгиз турган айвон қаршисига келди. Денгиз булутни ўзидан уч қадам нарида кўрди. Булут Денгизга турфа томошалар кўрсата бошлади. Ҳар лаҳза рангини ўзгартирди, овоз чиқарди, рақс қилди.
Денгиз унга ҳайрон қараб қолди.
Бир неча лаҳзада булут Денгизни қамраб олди ва унинг атрофида чирпирак бўлиб айланди. Денгиз нима қилишини билмади.
Булут яна унинг қаршисига турди ва гулдираган овоз чиқарди:
Ўгай ота-боланинг фароғатли ҳаёти бошланди. Атрофда чўрилар парвона, ҳамиша дастурхонлар безатилган, хонадан чиқаркан, уларни қаршилайдиган кенг боғ гуллар ифори, қушлар сайроғи билан тўлиб тошган, фавворалардан ранг-баранг товланган сувлар отилади. Бироқ бу неъматлар маҳбусларнинг ҳеч бирини қувонтирмади.
Исмоил уларни кузатиб турган кўзларни идрок этмоқда эди.
“Денгиз! – дерди у ишоратлари ва нигоҳлари билан. – Бу улкан фитнадир. Улкан фитнанинг бошланиши! Алданиб қолма! Кўзларингни оч. Зикрдан чалғима! Кимлигингни унутма! Қалбингни Аллоҳ зикрисиз қолдирма!”
Бу ерда қуёш чиқиши ва ботишини кузатмоқ мумкин. Тунлари осмонга ой чиқади, юлдузлар порлайди. Уларни томоша қилиш имкони бор. Ибодат қилишлари билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Денгиз ҳамон Қуръоннинг матнларини ўқий билмас, лекин маъноларини қалбдан ўтказиб намозлар ўқимоқда. Унинг қалбида бир пўртана уйғонган эди.
“Менга бундай лаззатларни нима учун ҳозирладилар? Нима учун бу қадар иззат ва хизмат? Ҳолбуки, Хористон аҳли хорлик ва тубанлик чоҳида! Улар на Ҳақни танийдилар, на танимоқ учун интиладилар? Уларнинг барча ишлари қулликдан иборат, холос. Маъносиз, мазмунсиз ва шармандали бир қуллик! Бу тақдимлар ортида, албатта, мудҳиш бир режалар бор! Эй Оламларни Яратган Зот! Менинг билмайдиганларимни билдир! Ҳикматларинг билан қалбимни тўлдир! Иймоннинг нури билан ўлик қалбимни тирилтир! Мени ўз ҳолимга ташлаб қўйма, шайтонга эргаштирма, ҳақ ва ботилни равшан ҳолда кўрсат! Мени ҳаққа бошла, ботилдан узоқлаштир!”
Меҳмондорчилик бир қанча вақт давом этди. Кунлар ўтди. Исмоилни олиб чиқиб кетдилар.
– Қаёққа? – деди уни олиб қолишга тиришиб Денгиз.
– Бу киши отангиз эканликларини биламиз, – деди Ходим жилмайиб. – У киши учун махсус тайёргарликларимиз бор. Асло, ташвишга тушманг. Кейинроқ сабабини ўзингиз тушуниб оласиз, албатта. Ҳозир эса изн беринг...
Исмоил кўзлари билан: “Ҳаммаси жойида, хавотир олма!” – деди. Денгиз ортга чекинди.
Фароғат давом этди. Бир неча кун ўтди. Энди раққосалар ва раққослар, чолғучи ва машшоқлар, хонанда ва созандалар ҳам чўрилар сафига қўшилди. Улар кун оралатиб Денгизнинг қаршисига келар ва томошалар кўрсатар эдилар.
Қўшиқлар ва ҳиргойилар ўта шўх. Раққос ва раққосалар беҳад жозиб. Уларнинг санъати қаршисида Денгиз бир муддат кўзларини ҳам уза олмай қолди. Унга турфа шарбатлар берилди, анвойи таомлар кўпайгандан кўпайиб борди. Денгиз ҳамиша сергак эди, аммо қуюқдан қуюқ мулозамат ва фароғат уни ғафлатга сола бошлади.
Унинг учун бу неъматларнинг тугаши йўқдек кўриниб қолган паллада намозларини унутди. Зикр қалбидан кўтарилди...
Шу ҳолга туша бошлаган кеча туш кўрди.
Денгиз чексиз саҳро ўртасида эди. Оёқ ости қип-қизил қум эди. Бошининг тепасида эса ложувард фалак. Қуёш мағрибда эди. “Қуёш ботяпти!” – дея ўйлади Денгиз. Аммо қуёш мағрибдан кўтарилиб келмоқда эди. Оёқ остидаги қум секин қизиб, ҳароратга тўлди. Денгиз ялангоёқ, елкасида ридо, белидан пасти эса изор билан тўсилган, сочлари тўзғиб елкаси бўйлаб ёйилиб тушган, пешонасида зулфлари тўзғиб ётибди...
Қуёш мағрибдан олтин суворий каби фалак чўққисига қараб юксалди. Денгизни қўрқув қамраб олди. Юраклари кўкрак қафасини ёриб чиққудек урди. Шу онда у ўлдим деб ўйлади. Лекин ўлмади. Суяклари қақшади. Аъзойи баданидан ёмғирдек тер қуйилди. Ридо ва изори шалаббо бўлди. Сочларидан қатралар томчилади. Денгиз югура бошлади. Мағрибга қараб югурди. Аммо оёқлари тоғлар боғлангандек оғир эди. Оёқларини кўтариб босиш машаққатдан оғирроқ машаққатга айланди. Кўзлари кўрмай қолди.
“Ёрдам бер! Ёрдам бер! Ёрдам бер, Аллоҳ! Ёрдам бер!”
Шундай деб ҳайқиришни истади Денгиз, аммо тиллари танглайига ёпишди. Лаблари қуриди, балки бўғизлари қуриди. Бир сас чиқара олмади. Чексиз оғриқ ва изтироблар унинг устидан бостириб келаётгандек эди, балки Денгизнинг қўлу оёқларини, мўй-мўйларини, томир-томирларини мустаҳкам бир кишан тишлади. Бу кишан уни қўйиб юбормоқчи эмас, балки тилкалаб ташлашни истаяпти. Бир лаҳзадан кейин ўлим, ўламан, наҳот деган ўй Денгизни қуюн каби ўрама шамол ичига олди.
Аллоҳ кимни эл учун, улус учун нажоткор дея танласа, у буни билмайди, билса, унинг оғири ва машаққатидан қўрқади. У бу вазифадан ўзини четга олади. Қочади, аммо тақдир унга етиб боради, шубҳасиз.
Денгизнинг ҳақида Ҳукмдор ва Коҳин кўп маълумотлар излашди. Улар Ойгулнинг эри ўлганлигини аниқлашди. Боланинг туғилган вақти жуда мужмал эди.
Коҳин эса Денгизни бир неча бор яширин ҳолда кузатди, ҳеч нарсадан бехабар бир ўспириннинг юзлари шу қадар эркин ва шу қадар хотиржам эдики, хористонликларнинг ҳеч бири чеҳрасида бу каби бир ифода топилмас эди. Кўзларида эса саволлар, жумбоқлар ва исёнлар олови чақнайди. Коҳин унга узоқ тикилди ва жинларни ишга солмоқ қарорини берди. Жинлар Коҳиннинг амри билан малакут оламида ёзилган саҳифаларни ўқиш учун кўп уриндилар, лекин бирор натижа келтиришдан ожиз қолдилар.
Хористонда туғилганларнинг исми эмас, рақамлари қайд қилинар эди. Рақамлар ҳар бир кўчада туғилган болага берилган бўлиб, Хористон тақвимига кўра юритиларди. Коҳин барча дафтарларни кўтарди, қасрнинг ички хонасига кириб узоқ йилларни ҳам текширди, бу ишни ҳеч кимга ишонмади.
Денгизга рақам берилмаган эди!
Ҳа, Денгиз яшайдиган жойда на унинг, на онасининг рақами бор эди. Коҳин ўлганларнинг рақамлари ва тириклари рақамларини қиёслаб чиқди. Битта рақам ортиб қолди. Бу Ойгулнинг рақами эди. Ойгулга берилган рақам аввал унинг бошқа маҳаллада яшаганлигини билдирар эди. Айнан унинг ҳомиладор эканлиги битилган эди. Аммо туққанлиги ҳақида маълумот йўқ!
“Гўдаклар қирғини! Биз кимни қидириб мингларча чақалоқларни сўйиб ташладик, ахир?”
Коҳиннинг миясини чақмоқ ургандек бўлди, сапчиб ўрнидан туриб кетди.
“Бу биз излаган бола! Денгиз биз излаган бола, аммо топа олмаганмиз уни! – ўша гўдак!”
Нафаси тиқилгудек бўлиб хонаси бўйлаб юра бошлади у. Халифа саройига борган кекса мужоҳида Хористон ҳақида хабар бергани ёдига келди. Кампирни саройдаги жосуслар ўлдиришди, аммо унинг маконига бориб ҳеч кимни кўрмадилар, лекин катта эҳтимол билан Хористондан қочиб чиққан кимдир бўлишини тахмин қилган эдилар.
“Қандай йўл билан Хористондан чиқиб кетган – билмайман. Аммо кампирга биз ҳақимизда хабар берган Ойгул бўлган! Ҳа, Ойгул бўлган!”
Коҳиннинг бу борада заррача ҳам исботи йўқ эди, аммо ич-ичидан амин эдики, айнан Ойгул Денгизни туққан, гўдак бутун Хористонни ёмғир босган куни туғилган, аммо у болани қандай қутқариб кетди? Ўша вақтда ҳеч ким қайдлар дафтарига қарамади, балки чақалоқлар уйлардан олиб чиқиб чавақлаб ташланди. Ҳолбуки, ўлиши керак бўлган гўдак саломат қолибди. Ҳа, Коҳин буни билар эди, йилларки, унутмади, кутилмаганда, балки кутилганда у излаганини топди.
Хожа Исмоилни бу қуллар ўлкасида гунг ҳолда яшатиб таслим этмоқчи эди. Лекин у Ойгул билан топишибди ва Денгизга тарбия бериб уни улғайтирибди!
“Шафқатсиз тақдир!” – беихтиёр тишларини ғичирлатди Коҳин. Бир кўнгли дарҳол Исмоил ва Денгизнинг бошини узиб ташлашни истади, лекин у мустақил қарор бера олмас эди, вазиятни шахсан тушунтириш учун шу ондаёқ яширин йўл билан Хористондан чиқиб кетди. Тўхтовсиз йўл босиб Хожанинг ҳузурига етди. Бу гапни эшитиб Хожа ўрнидан туриб кетди, кейин ўзини босиб олди.
“Сен Қуръонни ўқиб турибсанми?” – деб савол берди.
“Ҳа, ўқийман, – деди Коҳин бошини кўтармай. – Инсонларни уйғотиши мумкин ҳар жиҳатни у китобдан топаман”.
“Сен ақллисан, Коҳин, – деди Хожа. – Аммо фаҳминг ҳамон ўткир эмас, йилларки хизматдасан, лекин айрим масалаларга ақлинг етмайди, афсус. Қуръонда Худо ўтмиш пайғамбарлар ҳақида кўп ҳикоялар баён этган. Мусо ҳақида биласанми? Мусо ҳақида Миср фиръавни туш кўрган эди. Тушида Бани Исроилдан олов чиқиб, Мисрни ўраб олган ва Фиръавнни куйдириб юборади. Бу тушдан қўрқиб кетиб фолбинлардан таъбир сўради. Улар яҳудийлардан туғилган гўдак сени ва давлатингни ҳалок қилади дейишди. Фиръавн яҳудларнинг ўғил бола чақалоқларини битта қўймай ўлдирди. Кейин эса бир йил ўлдирди, бир йил қолдирди. Аммо Мусо қутулиб қолди. Мен фиръавнни аҳмоқ деб ўйлайман. Аҳмоқ бўлмаса, Мусо билан баҳслашиб ўтирадими?”
“Ўлдириши керакмиди, Хожам?” – деб савол берди Коҳин.
САҲРО
Роман
Мустафо ЮСУФ
Йигирма тўртинчи боб. Фитналар оғуши
Алиф. Лом. Мим. Одамлар: “Иймон келтирдик”, – дейишлари билангина синалмаган ҳолларида қолдириладилар деб ўйладиларми?
Анкабут сурасининг 1 – 2-оятлари маъно таржимаси.
Муҳтарам китобхон!
Аввалги боблар мутолаасидан Сизга маълумки, қаҳрамонимиз Усмон ҳибсга олинди. Унинг маҳбусликдаги ҳаёти ва учрагани синовлари ҳақида кейинги бобда батафсил суҳбатлашамиз. Бу бобда эса Мозий китобини варақлаймиз. Айни пайтда бу китоб Байрамжоннинг қўлида ва у Усмоннинг ўрнига ўқишга киришди
Тарихда рўй берган воқеалар Усмонни қандай ларзага солган ва ўзига жалб этган бўлса, Байрамжонда ҳам шундай бўлди.
Унинг кутубхонаси тўла китоб, жуда кўп китоб ўқиган ва илмий даража олиш учун интилаётган бу йигитни Мозий китоби ҳайратга солди. У китобда битилганларга ишониш ёки ишонмаслик ичида қолди, аниқ хулосага келиш учун тўлиқ ўқиб тугатишга қарор қилди.
Албатта, амакиси билан ички ишлар бўлимига боришди, у ердагилар Усмоннинг иши оғирлигини, у экстремистик гуруҳ ғоялари билан заҳарлангани ҳақида айтишди. Усмоннинг телефони ва унга тегишли ҳамма нарса текширилаётган эмиш, агар айбсиз бўлса, чиқиб кетаркан. Амаки ва жиян адвокат ёллашди, адвокат иш билан танишиб чиққан бўлди ва бошини чайқаб: “Вазият оғир!..” – деди.
Одилбой яна бир адвокат топди. Таниш-билишларининг эшикларини тақиллата бошлади. Буларнинг тафсилотлари ҳақида ўрни келганда тўхталамиз, ҳозир эса Сизни илҳақ қилмай Мозий китобининг навбатдаги саҳифаларини Байрамжон билан бирга варақлаймиз.
“Исмоил ва Денгизнинг кўзлари боғланган. Қаерга кетмоқдалар, уларни тутиб қўлларини боғлаганлар ким – билмасдилар. Бир соат ичида иккисини қандайдир дарвозалардан ичкари олиб кирдилар.
Пастга олиб тушдилар, тепага ҳам чиқишди, зиналарда юришди, қаердадир димоққа сув ҳиди урилди, моғор ҳиди ва ёнаётган машъаланинг тутуни иси келди, оғир темир эшикнинг ғичирлаган овози ва ниҳоят аввал қўлларидаги кишан, сўнг кўзларидаги боғич ечилди. Денгиз ва Исмоил ўзларини тошдан бўлган ҳужра ичида кўришди. Ҳужра деярли қоп-қоронғу, юқоридан – ангишвона кўзидай туйнукдан ёруғлик тушиб турибди. Лекин бу ёруғлик ҳужра ичини икки маҳбус учун етарлича ёритмоқда.
“Бу зиндон”, – деди ишоралар билан Исмоил.
“Зиндон?!” – сўради ажабланиб Денгиз.
“Ҳа, шайтон лашкарлари бизни шу жойга олиб келишди, – тушунтирди Исмоил сассиз ва сўзсиз. – Сен қўрқма, Оламлар Роббисига сиғин. Ҳеч қачон тавҳиддан юз бурма! Алданма!”
Ўгай ота ва ўғил жим қолдилар. Бироздан сўнг Исмоил Денгизга: “Сен Қуръонни қандай ўқишни билмайсан, аммо калималарининг маъноларини биласан, сен Қуръонни қандай талаффуз қилини ўрганишинг лозим, тилим бўлганда сенга буни ҳам ўргатардим, аммо ҳозир вақтимиз бор, бемалол эканмиз, Тангрига кўпроқ ва яна кўпроқ ёлворайлик, шояд, у бизни ёрдамсиз қўймас, – деди. Кейин қўшимча қилди. – Асло қўрқма! Қаршингда ким душман бўлиб кўринмасин, сен ҳаммадан қудратли бўлган Зотга суянганингни унутма. Ҳеч ким бу Зотнинг қулларини маҳв эта олмагай!”
Бу маконда вақтни ҳисоблаш имконсиз. Қуёшнинг чиқиши ва ботиши, ойнинг Ер атрофида айланиши, фаслларнинг ўрин алмашиши бу масканда сезилмайди. Лаҳзалар босган одимнинг товушини бу жимжитлик ичида дарҳол ҳис қилиш мумкин, лекин вақт ҳам инсоният кўзидан панада бўлган ва Ернинг қаърида жойлашган зиндон бўйлаб оёқ учида юриб ўтаётгандек, қадамларимнинг саси ҳеч кимни уйғотиб юбормасин дегандек ўта эҳтиёткорлик билан одимлаётгандек.
Туйнукдан тушадиган оқ нурга қараб кунларни санаса бўлар, балки. Лекин бу саноқни хотирда сақлаш ҳам лозим. Қоронғуликдан чиқарилмаган хотирнинг ёхуд зулмат ҳақиқатини кўрган қалбнинг кунларни санаб ўтиришга тоқати бормикин?
Исмоил ва Денгиз қанча муддат бу ерда қолганларини билмадилар, қоринлари жуда очиққанда, ташналиклари зўрайганда темир эшикнинг тагидан қотган нон ва ярим коса сув киритиб юборадилар. Икки киши қотган нонни сувга бўктиради, ейди, сувни авайлаб ичади.
Одилбойга жияни берган бу савол хаёлидан кечган қора ўйнинг тасдиғи бўлиб туюлди. Аммо билдирмади.
– Шу ерда бўлса керак, Муроджон билан гаплашиб турган эдим шу ҳақда, – Одилбой Муродга ўгирилди. Мурод чинни корхонаси бошлиғи, хижолат бўлиб ерга қаради.
– Буни қандай айтишни билмайман... – Чиннихона бошлиғи ўзини қўлга олди. Ичида “Аллоҳим, Ўзинг мадад бер! Ёрдамчи бўл мўмин қулларингга!” – деди. – Усмонни милиса олиб кетди. Нима учун – ҳали аниқ эмас, аммо келишди, хонасини тинтув қилишди, мени ҳам тергашди ва йигитни олиб кетишди.
Одилбой гангимади. У ўйлаганлари, йўқ ҳис қилганлари тўғри чиққанидан эмас, балки шу ҳодисага нима учундир тайёрлангани сабабли гангимади. Шу пайт Хадича улов эшигини очиб улар томонга келди. Унинг кўзлари жавдирар эди. Байрамжон келинойисини бошига кенг рўмол ташлаб олгани, унинг аввалги қиёфасидан, балки бугун эрталаб кўргани ҳолатидан асар ҳам йўқлигидан росмана таажжубланди.
– Нима бўлибди? Боламга нима бўлибди? – онаизорнинг саси илтижоли эди.
– Бардам бўл, онаси, – деди Одилбой. – Усмонни олиб кириб қўйишган кўринади, хавотирга тушма.
Хадича чайқалиб кетди. Байрамжон келинойисини қўлидан тутиб қолди.
– Вой Худойим! – онаизор деворга суянди. У ҳолсизланиб кетди. Нафаси қайтди. Юраги типирчилади. Деворга суянган кўйи чўкди. Ўтириб қолди. – Вой Худойим!..
Байрамжон:
– Сув борми? Сув беринглар! – деди. Мурод ёнидагилардан бирига “Сув опкел!” – деди.
Хадича кафтлари билан юзларини беркитди.
“Худойим, Сен бизга раҳм қил! Раҳм қил, Худойим!...”
Унинг ичидан чақмоқ тезлигида ўйлар ўтди.
“Ҳа, биз Усмоннинг қадрига етмадик. Худойим, мен болажонимга қулоқ осмадим. У менга иймон ҳақида нидо этди, лекин юз ўгирдим. Уни шайтон йўлига чақирдим. Бугун уни излаб келдим, лекин болам йўқ... Худойим, мени кечир... Кечир...”
Кимдир сув тутди. Бир қултум ҳам ича олмади. Сувни нари сурди.
Одилбой жуфти ҳалолини қўлтиқлаб турғазди. Уловга қараб юрди. Онаизор юраётганини ҳам билмас, фақат “Худойим, бизни кечир!..” – дер эди, дер эдию, бу сасни ўзи ва Худодан бўлак ҳеч ким эшитмасди.
Қуёш тушдан оғди. Масжидда азон янгради. Азон масжид ва қабристондан ташқарига чиқа олмаса-да, унга яқин турганлар бемалол эшита олар эди.
– Намоз ўқинг, дадаси... – деди Хадича эрига жавдираб. – Мен яхшиман. Яхшиман. Худога шукур... Намозни қолдирмайлик...
Одилбой жиянига қаради.
– Масжидга ўтаверинг, амаки, ҳозир мен ҳам чиқаман.
Одилбой бош ирғади ва уловни ўт олдирди.
– Байрамжон, – деди Мурод Байрамжонни қўлтиғидан олиб. – Усмонни қўлига кишан солиб кетишди. Ҳаммаёқни титиб ташлашди. Милисалар ҳаммани қўрқитиб бостириб келишди. Усмон ишда эди. Лекин ўзини йўқотмади. Тик турди. Ранги ҳам оқармади. Чўчимади ҳам. Усмонни у яшайдиган хонанинг бир четига турғазиб қўйиб нарсаларини остин-устун қилишди. Мен ҳам унинг ёнига бориб қолганимда: “Иш жойимда халтага ўралган иккита китобим бор, ака, илтимос яширинг, Байрамга бериб юборинг”, – деди. Бир баҳона қилиб тушаман десам ҳам изн беришмади. Уч соатларда тинтувни тугатиб Усмонни кишанлаб уловга солиб кетишди. Менга ҳам эртага терроризм бўлимига боринг дейишди. Мен Усмонга ишонаман. Тўғри, унинг барча ишларини билмайман, лекин Усмон тоза бола, у жиноятчи эмас. Кимдир устидан ёзган бўлса керак. Усмоннинг иш жойидан китобни топдим, топиб бир тайин жойга қўйганимни биламан, тинтувчилар қайтиб келиб гумонланувчининг иш жойи қани деб қолишди. Вақтида улгурибман. Сизга омонат берсам-да, қутулсам, майлими?
Байрамжон китобни олди. Қаттиқ, қора муқовали ва қалин бу икки китобларнинг илк саҳифасига “Мозий китоби” дея ёзилган эди.
Байрамжон масжидга кирди ва хонақоҳ айвонида синиқиб ўтирган амакисини кўрди. Аммо Одилбой ҳеч кимни кўрмасди. Бошини эгган кўйи фақат кўзидан ёш тўкарди.
– Амаки, энг қизиқ гапни айтайми сизларга? – Байрамжон дадил давом этди. – Охиратга ишонгани ва унга тадорик кўриш учун яшайдиган одамни нима учун ёмон кўришимиз керак? Охират ҳаёти ҳақида қайғурадиган одамни ҳукумат қамаса, биз кабилар маломат қилсак, бу жуда мантиқсиз эмасми? Келинойим мен билан учрашган эди, Усмон билан гаплашинг, уни тўғри йўлга солинг деди. Мен Усмонни “тўғри” йўлга қайтариш учун роса тиришдим, унинг эътиқоди ёлғонлигини фош қилиш учун кечалари китоблар ўқидим, Исломга қарши фактлар йиғдим, лекин ҳар сафар Усмон билан учрашсам, гапларим чалкашди, топган барча фактларим бир пул бўлди. Усмоннинг ўзида бир ҳайбат уйғонибди, бутун вужудидан ана шу ҳайбат ёғилмоқда. Мен бу куч унда қандай пайдо бўлганлигини тушуна олмадим. Усмон ҳар сафар ўзини тутиши ва сўзлари билан менга оламларни яратган бир Зот борлигини уқтираверди. Алҳамдулиллаҳ, Роббим менинг қалбимни динига кенг очиб қўйди. Қўрқманглар, дин ҳалокат эмас. Дин саодатдир. Динга одамларнинг қош-қовоғига қараб амал қилинмайди. Дин оламларни яратган Зотнинг буюк низоми, инсоният ҳаётини ўнглаш учун туширган қоидаси, охиратга борадиган йўлнинг харитасидир. Динга мукаммал амал қилмоқ шарт. Мен ҳали уни яхши билмайман, лекин Ислом ягона дин деб биламан, уни ўрганаман ва бу йўлда Аллоҳ ёрдамчим бўлишига аминман. Сизларни ҳам тавбага даъват қиламан. Ўғлингизга, бир мусулмонга, балки мусулмонларга хусуматни тўхтатинг. Бу билан уларга эмас, ўзингизга яхшилик қилган бўласиз. Ҳаётимиз буткул ёлғондан иборат. Одамларнинг кўзи учун ўйин қилмоқдамиз. Уларга ўзимизни бахтли деб тақдим этамиз. Гоҳида қиёфамизни дардманд кўрсатамиз. Уларнинг олқиши, таҳсини учун яшамоқдамиз, холос. Биз ўзимиз учун эмас, инсонларнинг мақтовлари учун умр сарфлаяпмиз. Бутунича сохталашдик: бошқалар бизни ақлли деб билсин, бой деб билсин, кучли деб танисин, ҳақимизда ёмон ўйламасин ва ҳоказо. Токайгача бу сохталиклар давом этади? Таги бўш-ку! Туби йўқ-ку бу ишларнинг! Амаки, келинойи, гапларимни ўйлаб кўринглар. Мен Усмоннинг ёнидаман, у билан биргаман.
– Буларга бир бало бўляпти, – деди Одилбой Байрамжон кетганидан сўнг. – Бир чора кўришим керак. Бир чора кўришим керак.
Келинойи ўйга ботиб қолди. У Байрамжоннинг гапларидан мутаасир бўлди.
– Дадаси... – деди ҳазин овозда. – Ёшлар бошқача фикрлашяпти. Уларнинг гап-сўзлари билан бизники тўғри келмай қолди.
– Ёшлар ҳаётни қаердан билсин! – деди Одилбой, лекин овози кескин эмас, шашти бироз қайтган эди. – Уларнинг онги заҳарланяпти. Ёт ғояларга алданиб қолишяпти. Четдан келган кимлардир уларни йўлдан урмоқда. Дин ниқоби остида уларни алдаяпти.
– Дин фақат ниқобмикин, дадаси? – аёлнинг саси янада ҳузунли янгради. – Дин аслида нима? Биз биламизми?
Одилбой ўйланди. Жим қолди.
– Тўғри. Бир пайтлар намоз ўқирдим, – деди чуқур ўйга ботиб. – Лекин қама-қама авж олгач, ибодатни тўхтатдим. Қолаверса, бизда динни ниқоб қилишди.
– Ниқоб қилаверсинлар, лекин биз диннинг аслини билиб олишимиз керак-ку! – деди аёл эрига астойдил. – Байрамжон муздай сув сепиб уйғотгандек бўлди мени. Худони тан олмайдиган одамнинг гапларини ёниб-куйиб бир соат диндан гапириши жуда ғалати мен учун. Ич-ичим куймоқда. Байрамжон ҳақ бўлиб, биз адашишдамизми?
– Хотин, биз яхши яшаяпмиз, – деди Одилбой. – Нолийдиган жойимиз йўқ. Худога ҳам ишонамиз. Домлаларни чақириб худойи қиламиз. Ҳайитларда одамларга гўшт тарқатамиз. Динни инкор қилмаяпмиз. Сенларга нима бўлди ўзи?
– Дадаси, ўзимизни алдамаяпмизми? – онаизор бирдан чўкиб қолгандек эди. Одилбой наздида умр йўлдошининг пардоз-андозлари ҳам ғариблашди. Қаршисида ёши катта аёл пайдо бўлгандек эди. Хотини изтиробдан йиғлаб юборгудек, балки ўзини базўр тутиб тургандек эди. – Агар алданаётган бўлсак, дунёнинг нима кераги бор? Ёлғонга ишонсак, ишонганимиз ёлғон бўлса, бойлик, фаровон ҳаётнинг сариқ чақалик фойдаси қоладими? Топган-тутганимиз, яшаб ўтган йилларимиз ҳавога соврилгани шу эмасми? Қаср каби уйларимиз, сақлаб қоламан деётганим гўзаллик ва қувватим, обрў ва шон-шуҳратим зарра қадар қолмай йўқ бўлади. Наҳот оламда боқий ҳеч нарса мавжуд эмас?
Байрамжоннинг онгида шу чоққача ўқиганлари чақмоқдай порлади. Аввал у оддий сўз деб ўқиганлари, ҳа, оддий ривоят, эртак дея қабул қилганлари қуёшдек нур сочди. Қалбига ёғилиб келаётган ёруғлик қаршисида у юра олмай қолди. Ичидан тошаётган ғайритабиий бир олов унинг борлиғини куйдирди. Бу афсус, надомат ёки кутилмаганда қаршисидан чиққан ҳақиқат қошидаги ҳайрат эди, эҳтимол. У ўзига ўзи гапирар, ҳайқирар, лекин бу ҳайқириқни ўзидан бўлак ҳеч ким эшитмас, ўзи тинглаб, ўзи маст бўлиб қолди.
“Мени Аллоҳ яратди. У аввал Одамни яратди! Унинг зурриёдлари руҳини чиқарди. Уларга қарата “Сизларнинг Роббингиз эмасманми?” – деди У. Барчамиз: “Сен бизнинг Роббимизсан! Бундан бошқача бўлиши мумкинми!” – дея ҳайқириб жавоб бердик. Руҳлар мажлиси эди бу. Руҳлар анжумани эди бу. Кейин Ерга индирилдик. Ва биз, мен ўша ваъдани унутдим! Ваъдани эслатиш учун эса Роббимизнинг Элчиси келибди. Унинг исми Муҳаммад экан! Соллаллоҳу алайҳи ва саллам! У айтибди: “Аллоҳга иймон келтиринг! Аллоҳни севинг! Унга итоат қилинг!” Э, воҳ! Агар Оламларни Яратган Зот бизни севмаса, яратган бўлармиди? Бизга муҳаббат қилмаса, Ўзини танитган бўлармиди?! Бизга шавқ ила боқмаса, бизни шавққа солган бўлармиди?! Ё Роббий! Ё Роббий! Ҳа, у бандаларини севади.
Эй Оламларни Яратган Зот! Сенга чексиз мақтовларим бўлсин! Сенга ҳадсиз ҳамдларим бўлсин! Сен нақадар Улуғсан! Сени Сенга лойиқ мақтов билан мақташга менинг қувватим етмайди! Сенинг қошингда Сен учун жонимни берсам-да, оздир!
Эй Оламларни Яратган Зот!
Қаршингга келдим. Кўзларимда йиғи, қалбимда гуноҳлар тиғи билан келдим. Нафсимнинг исёнлари, амалимнинг нуқсонлари билан келдим. Ғафлатим зулматида йиқилдим, надомат ханжари билан кўксимни тилдим. Кибр чўққисига чиқиб, хорлик чоҳига қуладим. Сен берган шараф либосини ёлғонлар лойига беладим.
Эй Оламларни Яратган Зот!
Сени севдим демоқликка журъатим етмас. Сенинг лутфингу муҳаббатингни англашга етмаганидек жалолиятинг ва қаҳҳорлигингни тасаввур этишга фикратим етмас. Нотавон ва заифлигимни баён этай десам, баёним қиёмат қойим бўлса ҳам, битмас. Кўксимга чуқур санчилган оғриқлар найзаси жароҳати то ўлгунимча кетмас...
Эй Оламларни Яратган Зот!
Ақлимни пеш қилдиму, нодонликка занжирбанд эдим, улуғликни даъво қилиб, шайтон истагига қалбимни пайванд этдим. Ўзимни ҳалок қилсам-да, дардимга бир шифо кўрмайман. Бошимга нафсим солган кўргиликларни душманимга ҳам раво кўрмайман.
Эй Оламларни Яратган Зот!
Ҳолим Сенга аён, ҳолимнинг изҳори бу, ўзимга ўзим етказган озорим бу! Сенга жамики ҳужайраларим билан таслимман, агар Сен менга лутф қилмасанг, эй Оламларни Яратган Зот, ахир, айт, мен кимман?! Менга раҳм қил. Менга карам кўрсат! Зикру тоатингсиз қўйма бир фурсат! Шайтону нафс измида қолдирма, мени иймонсиз ҳолда ўлдирма!
Эй Оламларни Яратган Зот!
Сени нафсим рад этса-да, Сен мени рад этма. Итоатинг учун куч бер, аммо нафсимнинг маъсиятига мадад берма! Сен рози бўлган йўлларга йўлла, Сенга итоат қилсам, ёрдам бер, қўлла! Агар сен рад этсанг, нетгайман ва қайга кетгайман?! Сен мени тингламасанг, оҳим кимга етгай ва дардимни кимга айтгайман?!
Эй Оламларни Яратган Зот!
Аминман, мени ҳаволарда ташламассан, мени асло залолатга бошламассан. Бошимни пойингга урсам, шайтонларга қул этмассан, Ўзинг томон йўлладингми, энди мени ташлаб кетмассан. Тақдир шамолида учдим, хазон каби чирпирак бўлдим, аммо Сен мени даҳшатлар сари асло отмассан!
Эй Оламларни Яратган Зот!
Сенинг амрларингни бажармоқ учун куч, қувват бер, шайтону нафс билан курашиб, улардан ғолиб бўлмоғим учун нусрат бер! Ўзинг ёзган қонунлардан мени қилча ҳам чиқарма, ҳар қандай ҳолда ҳам ҳақ йўлингда собит эт, йиқитма! Сендан келажак ҳар ҳукмга розиман, иймонимни маҳкам қил, адашиш ва тойишлардан асра, ниятимни мустаҳкам қил!”
Усмон кетди. Байрамжон қолди. У ўз ҳолидан ҳайратга ғарқ бўлди. Кўз ўнгида йўллар очилди, туманлар кўтарилди. Зимистондан баҳорга етгандек шодланди.
– Кейин Азозил деган жин авлодидан бўлган фаришта ибодатда тенгсиз бўлди, – гапида давом этди Байрамжон. Васянинг кўзи ёввойиларча чақнади, лекин у ўзини қўлга олиши керак. Вася Байрамжон улар сафига киришини қаттиқ хоҳларди. У Байрамжонни иккилантираётган бир куч бор эканлигини билган эди ва қаршисидаги йигит ана шу куч манбаи деган фикрга келди. Байрам саволини берди:
– Худо Одамни яратди. Фариштларга амр қилдики, одамга сажда қилишсин. Ахир, ибодатга лойиқ Худо эмасми? Нега бошқа махлуқларини бир махлуққа сажда қилишга буюрди?
– Бу ибодат саждаси эмасди, – деди Усмон. – Бу итоат саждаси эди. Фаришталар бу сажда билан Роббисининг ҳар қандай амрига итоат қилишларини кўрсатдилар. Зотан, Аллоҳнинг ҳар қандай амри ҳикматдан иборат. Бандалар эса фақат итоат қилишлари шарт.
– Демак, Азозил итоатсизлик қилдими? – сўради яна Байрамжон.
–Ҳа, Аллоҳга итоатсизлик куфрдир, – деди Усмон. – Азозил куфр келтирди ва ҳайдалди. Чунки Аллоҳ бутун оламни муҳаббати, лутфи билан яратди. Банда ҳар қандай ҳолда ҳам Аллоҳга итоат қилиши, ундан лутф, марҳамат кутиши керак. Банда Роббисидан лутф кутаётганлигини қандай изҳор қилади? Роббисига бўлган ибодати ва итоати билан, албатта! Бирор шаръий амални бажармай туриб, марҳамат кутиш ёлғончиликдир.
– Демак, Одам Худонинг ўринбосари, унинг энг муқарраб бандаси, шундайми? Нима сабабдан?
– Аллоҳ кимни истаса, ўша бандани Ўзига муқарраб қилиб олади. Бу борада Унга савол берилмайди. Аммо айрим сабабларни кўрамиз – муқарраб бандалар Роббисига таслимиятни энг олий нуқтага олиб чиқадилар. Асло исён қилмаслар. У Роббисининг ҳар иши муҳаббат ва марҳамат эканлигига аминдир. Қалбига Роббисининг лутфига қарши зарра қадар шубҳа кирмайди.
– Одамни Ўзига севимли қилиб олган Худо нима учун уни жаннатдан ҳайдади? Нима учун унга хос бир дарахтга яқинлашмоқни таъқиқлади?
– Одам тарбиятга муҳтож эди. Дарахтга яқинлашмаслик ҳикмати Роббимизнинг Ўзига аён, аммо тарбия маъносини ҳам топа оламиз: агар Одам яқинлашса, яъни итоатсизлик қилса, жазоланади ва итоат тарбиясини олади. Ва шундай бўлди. Одам шайтонга алданди, дарахтга яқинлашди ва жаннатдан ҳайдалди. Одам Роббисига итоат қилмади. Ҳайдалди. Ўйлаб қара, Байрам: шайтон ва Одам бир хил хато қилди! Яъни иккиси ҳам итоатсизлик қилди. Роббисининг амрини бажармади! Аммо буни иккиси икки хил изоҳлади: шайтон: “Мен одамдан афзалман, унга сажда қилсам, мен хорланган бўламан!” – деди ва осийликни тарк қилмади. Одам эса: “Хато қилдим! Мени афв эт, Роббим!” – дея йиғлади. Иблис Роббисининг марҳамати ва лутфидан умид узди, ўз нафси ҳавосига эргашди ва лаънатга қолди. Одам эса таслимияти билан Роббисининг марҳамати ва афвини қозонди. Аллоҳ нима учун Одамни Ўзига халифа қилиб танлагани сири ҳам шу. Чунки ҳар қандай зот ўзига ишонган ва муҳаббат қилган дўстини ўзига ворис, ўринбосар деб билгани каби Оламлар Роббиси ҳам Одам фитратидаги ана шу хусусият сабабли Уни Ўзига муқарраб деб танлади.
– Яна бир саволим бор! – деди Байрам Усмоннинг жавоблари қаршисида ўйларга ғарқ бўлиб. – Ахир, Худо шайтонни ҳам, Одамни ҳам яратган Ўзи! Уларга бу хусусиятларни ҳам берган Ўзи! Махлуқотнинг бирор ҳаракати ва ўйи Унинг тасарруфидан ташқари эмас экан, уларни жазога тортиши ақлга сиғадими? Қайси мантиққа тўғри келади бу?
Усмоннинг жавобларидан Васянинг ранги гезарган эди, Байрамнинг бу саволидан мамнун бўлди. Икки шериги эса ҳеч нарсани тушунмагандек анграяр эдилар, холос.
– Ҳа, бу савол ўта кескир ва осий бир савол! – деди Усмон. – Агар жавоб сени қаноатлантирса, иймон шудир. Аввало, Ҳақ таоло Одамга ҳам, жинга ҳам танлаш ихтиёрини беради. Бу ихтиёр ичида Одам ҳам, жин ҳам нимани танлашини билди ва шунинг хабарини Қазои Қадар китоби бўлмиш Лавҳул Маҳфузга ёздирди. Аммо шу ихтиёр ҳам Аллоҳнинг хоҳиши ичидадир. Ундан зинҳор ташқари чиқмас. Унинг изнисиз ҳеч бир иш содир бўлмас. Иккинчидан, бу ҳолни билгач, розиман, ҳукмларингга таслимман деб айтиш асл иймондир, асл исломдир. Улуғлар зоҳирингда Роббинг амрларига итоат қил ва қалбингда Унинг қаҳрига рози бўл деб айтмишлар. Асл мусулмонлик шудир. Асл мўминлик шудир.
Шу тонгда Ҳукмдор қасридан қирқ навкар келди ва уларнинг тош кулбаси атрофини ўраб олди. Одам, Ойгул ва Денгиз ҳайрон эдилар. Навкарлар уларнинг қўлларига занжир уриб, темир арава ичига қамадилар ва саройга олиб кетдилар. Бундай ҳибсни хористонликлар ҳеч эслай олмасдилар, бўлган воқеа ўлкада тарқалиб кетди ва уйқусираб яшаётган одамлар кўзларини эриниб очишди. Бўлиб ўтган воқеани муҳокама қилишди. Ҳа, уларнинг ҳаётида мавзу бўладиган воқеалар ҳам қолмаган эди, аслида”.
Усмон Мозий китобини шу саҳифада ёпди. Чунки оғайниси Байрам у билан яна учрашмоқчи эди.
Хаёлини Хористон воқеаси қамраб олган Усмон Байрамжон билан умуман гаплашмоқчи эмасди, лекин у менинг қариндошим, балки иймонга келар деган умид билан у билан яна кўришишга қарор қилди.
@ilm_zakoti
Ойгул бўлган воқеани у қадар равшан билмаса-да, қўни-қўшниларидан эшитиб қолди. Кўпчилик Денгизга ҳайрон қарарди, бу бола қандай қилиб омон қолди деган саволлар бор эди бу қарашларда. Ойгул буни билди. Тошдан бўлган кулбаси ичига беркиниб олиб, қўлларини тепага кўтариб: “Аллоҳим! Боламни Ўз паноҳингда асра!” – дея ёлворарди. У қисқа вақт ичида кўрганларини унута олмас, лекин нима қилиши кераклигини билмасди.
Қизиқки, одамлар Денгизга ажабланиб боқсалар-да, ҳеч ким бир гўдак тирик қолди дея чақимчилик қилмади. Ундан ажабланарлиси, кимнинг кўзи болага тушса, кўксида бир меҳр уйғонарди. Ҳар кўрган одам уни бир марта қучоқлашни ёки эркалаб, ҳадя беришни хоҳларди. Боланинг кўчада, тупроқда, қумда эмаклаб юриши, юз-кўзлари чанг-чунг бўлиши ва беғубор нигоҳлари ила кишига боқиши жуда ажойиб эди!
Ойгул бир неча кунки, узлуксиз туш кўра бошлади. Ҳатто, бу туш унинг бошини оғритиб юборди. Тушида бўйи баланд, елкаси кенг, соч-соқоли қуюқ бир одам унга қараб турарди. Кимдир Ойгулнинг қулоғига бу сенинг эринг, яхши гапир, яхши қара дер эди. Ойгул эса қўрқиб кетиб, “Вой ўлай, менинг эрим ўлган-ку! Бу эрим эмас!” – дер, аммо овоз “Бу сенинг эринг!” – дер эди яна.
Ойгул уйғониб, “Эрга тегаманми яна?” – деб ўйлай бошлади. Хаёллари сочилди. Сўнг яна дуога қўл очди: “Аллоҳим! Менга хайрлисини бер ва мени ҳалок қилма!”
Денгиз ўйнаб юриб Ерда ухлаб ётган одамга дуч келди. Эмаклаб бориб унинг соқолидан тортқилади. Одам кўзини очди ва қаршисида унга жилмайиб турган гўдакни кўрди. Гўдакнинг тишлари энди чиқай-чиқай деб қолган, аммо юзи кулар эди. Кўзлари маъсум ва кишининг ақлини олгудек! Одам гапирмоқчи бўлди, аммо тили йўқлигини эслади! Ҳа, у энди ортиқ гапира олмасди. Фақат ғўлдираган товуш чиқариши мумкин, холос. У сас чиқармоқчи эди, лекин гўдакни қўрқитиб юборишдан чўчиди. Танаси қувватсиз эди. Бир амаллаб ёнбошлади, кейин ўтирди. Бола унинг бу ҳолидан қийқириб юборди. Хурсандлигидан ердан жажжи қўллари билан тупроқ олиб сочди. Шу пайт бир аёл бу томонга кела бошлади. У: “Денгиз! Денгиз, болажоним!” – дедию, одамга кўзи тушиб кўзларини катта-катта очиб туриб қолди. “Вой шўрим!” – деди. Ичидан нимадир уни илҳомлантирди. Одамнинг олдига борди. “Менинг исмим Ойгул, эрим ўлган. Сизга эрга тегсам керак, юринг уйга!” – деди. Одам индамади, қувватини тўплаб қўзғалди, аёлга эргашди...
Ойгул ва одам яшаб кетишди. Уч кун ўтиб Ойгул қўшниларга овқат тарқатди. Хористон удумига кўра: “Мен яна эрга тегдим”, – деб эрини беш-олти кишига таништирди.
– Буларга хотин ҳам тайёр турадими! – деди Ҳукмдор бу хабарни эшитиб ажабланиб.
– Бу хожамизнинг қудратидан, – деди Коҳин ишонч билан. – Чунки у уйланса ҳам ўз ҳолига қўйинглар деган эди. Шундай бўлишини хожамиз олдиндан билган.
Ойгул эрининг исмини билмасди. Улар ўртасида овоз чиқаришга ёки сўз ишлатиб чақиришга эҳтиёж йўқ эди. Чунки доимо нигоҳлари бир-бирларига қараган, юзлари юзлари билан юзма-юз эди.
Одам аёлнинг мусулмон эканлигидан танг қолди. Агар тили бўлса, “Субҳаналлоҳ!” – деган бўларди, албатта. Бироқ кесилган тили унинг сўзларини қалбига қамаб ташлади. Бу сўзлар қўлларининг ҳаракатига кўчди.
Денгиз онасидан сўзлашни, ўгай отасидан эса қўллар билан мулоқотни ўрганиб улғая бошлади. Одам аввалига қандай ҳаракатлар билан қандай фикрларни ифодалашни билмасди, кейин ўз-ўзидан бу илм унда пайдо бўлди. Денгиз гунглар тилини бемалол англарди. Ўгай ота бола билан кун бўйи ўйнарди. Елкасига миндирар, уй ичидаги барча ишларни қиларди. Кейин бу оилага ҳам ҳукуматдан одам келди. Конга бориш ҳақида эслатди. Оила конга қатнай бошлади.
Денгиз ўгай отасининг ҳар бир сўзини кўзидан илғарди. Ақли кириб, ўнг ва чапнинг фарқига бораркан, отаси унга қўл ҳаракатлари билан бир ҳақиқатни англатишга киришди. Унинг маъноси: “Сени яратган бир Зот бор! Унга итоат қилишинг керак!” – деган ўгит эди. Етим бола ва унинг ўгай отаси орасидаги улуҳият суҳбатлари шундай бошланди.
Ўша ондан бошлаб Одам ва Шайтон орасида уруш бошланди. Шайтон Тангридан изн олгач, жинлар билан қўшилди. Улар билан бирга кўпайишди, шайтонлардан хизматкорлар тарбиялади. Одамни йўлдан оздириб жаннатдан олиб чиқди. Шайтон Одам ҳам исён қилишини кутди. Шайтон истадики, Одам Тангрига қарата: “Қандай адолатсизлик қилдинг! Мени жаннатга олиб кириб, Ўзинг чиқардинг! Буни қазои қадарга Ўзинг битиб қўйдинг-ку!” – десайди! Аммо Одам ундай демади, Ерга яланғоч бўлиб тушган бўлса-да, бошини саждага қўйиб йиғлади, кўзлари кўр бўлай деди. “Мени афв эт, Роббим!” – деди. Тангри уни афв этди. Қиёматгача Ер юзида унинг авлодлари яшашини айтди. Одам дарҳол рози бўлди. Тангри ўргатганидек деҳқончилик қилиб яшаб кетди. Ҳавво билан қўшилиб, болалар туғдирди. Шайтоннинг қути ўчди. У Одамнинг исён этмагани, балки бу қадар тез таслим бўлганидан ғазабланди.
Билиб қўйинглар! Шундан буён Шайтон ўзига лашкар тўплади. Ўйлаб кўринг – Тангри Шайтонга нисбатан адолатсизлик қилмадими? Қилди. Буни тушуниб етган одамлар шайтон тарафига ўтишди. Ҳа, онгли равишда шайтон йўлини танлашди. Биз ҳам шайтон йўлидамиз.
Минглаб йиллар давомида Тангри Ер юзида одамларнинг айниб, фисқу фасодга берилишини кўрди ва ўз элчиларини юбораверди. Бу қандай бўлди? Одамларнинг ичидан бирига ваҳий туширди, сен Менинг элчимсан дея унга ўз ҳукмларини билдирди. Аммо шайтон Аллоҳнинг элчиларига қарши курашаверди. Охири Муҳаммад туғилди. Ҳа, у бизнинг офатимиздир. Лекин биз бўш келмаймиз. Бугун Ер юзининг бир бурчида Хористонни қурдик. У ердаги одамларга мукаррам эканликларини унуттирдик. Уларни қулликка мубтало қилдик. Улар ҳеч бир махлуқ ҳеч биридан устунмаслигини, айниқса, одамга одамнинг хўжайинлик қилишга ҳаққи йўқлигини билмайдилар. Онги ўлди, қалби ўлди. Ички дунёсини зулмат ва жаҳолатга тўлдирдик. Ҳатто, чақалоқларини ҳам қириб ташладик. Вақт келади: биз одамларга одам гўштини ейишга кўндирамиз. Ҳақ таоло ҳайвон ва қушларнинг деярли барчасини, денгиздаги балиқларнинг барчасини одамларга ҳалол қилиб берган бўлса-да, биз одам боласига одам гўштини еб кўришни уқтирамиз. Ҳаммасига эришамиз. Ер юзида адолатни супуриб ташлаймиз. Муҳаммад ва унинг дўстлари ўрнатган ва ҳозир ўрнатаётган шариат қонунларини қулатамиз. Муҳаммадга эргашганлар дилларидагини эмас, шариатдаги ҳукмларни ошкор айтишдан қўрқиб қолишади. Улар ўзлари учун жон берадиган даражада меҳрибон ва шафқатли, фидойи пайғамбарлари шарафини ҳимоялай олмайдиган ҳолга тушадилар. Ер юзида шариат сўзини айтишни жиноятга айлантирамиз. Ер юзида шариатнинг акси, тескариси бўлган қонунларни ишлаб чиқиб жорий қиламиз. Тангри Азозилнинг ҳаққи бўлган халифаликни, Ер юзини бошқаришни Одамга топширди. Биз Одамдан бу ҳақни, албатта, тортиб оламиз! Ишонинглар! Сизларга айтганимдек, қўлимизда бир жангчи бор. Мусулмон жангчиси. Уни ўлдириш менга қийин эмас, мени нима завқлантиради, биласанларми? Мусулмоннинг динидан қайтиши севинтиради. Айниқса, менинг азобларимга чидай олмай, динидан қайтса, иймондан юз ўгирса, беҳад шодланаман. Албатта, мусулмон илк марта куфр келтирса, қийналади, мен эса уни алдаб аврайман. Вақт ўтади, у жуда қулай ҳаётга ўрганади. Иймондан чиққани учун куйинмай қўяди. Тангрига қалбдан шубҳа ва курф келтиради, сўнг уни ўлдираман! О, қандай зўр! Мен мусулмон жангчисига кўп азоблар етказдим, лекин уни енгиб бўлмаяпти, ҳар азобим унга лаззат бўлиб етяпти, менимча, ҳозир уни келтирадилар, унинг учун менинг алоҳида бир режам бор. Келтиринглар қаттолни!
Қабулхонанинг оғир эшиклари гулдираб очилди, хонани ёритиб турган машъала ва шамлар титради. Коҳин ва Ҳукмдор хожа қаршисида тиз чўкиб ўтиришгани учун орқага қарай олмасдилар. Гурсиллаган ва занжирнинг шилдираб судралган товуши келди.
– Туринглар, – изн берди хожа. Иккиси ўрнидан туриб маҳбусга қарадилар: соч-соқоли ўсиб кетган бир баҳайбат одам! Елкалари кенг, юзи оппоқ, нурли, кўзлари ўқдай қадаладиган бир шахс!
– Динингдан қайтиб, менга хизмат қиласанми? – сўради ундан хожа.
– Асло, эй шайтон! – деди маҳбус. Овози ҳам чақмоқдай эди.
– Булар менинг содиқ хизматкорларим, эй маҳбус, – деди хожа. – Уларга ўзингни танит.
Ғалаба бўлса, охиригача турдик, мағлубият бошланса, ҳаммадан аввал қочдик, ношуд қўмондон учун шайтонлар ёки шайтон вакиллари жабр кўриши керак эмас-ку! Ўн йиллар аввал улкан ютуққа соҳиб чиқдик. Биз Қустантания фатҳи учун урушга борган бир мусулмон жангчисини асир олдик. Бу жуда машаққатли кечди, аммо уддаладик. Йилларки, мусулмон жангчиларини тутқун қила олмай овора эдик, энди қўлга туширдик десак, ё қочиб кетарди, ё сўнгги нафаси чиқиб, сўнгги томчи қони тўкилгунча жанг қилар эди улар. Биз учун ғалати – бу қадар қувватни улар қаердан оляпти? Ғалати, лекин биламиз – улар Тангрига топиниб, ягона Ҳаққа сиғиниб Унга боғланишга эришганлар, қасдимиз бошқа – биз банда ва Тангри ўртасидаги ипни узишимиз керак. Икковингга бир тарихни айтиб бераман. Биз бу тарихни одамлар онгидан ўчирган эдик. Ҳеч ким билмасин деб эдик. Аммо Тангри бу ҳақиқатдан одамларни огоҳ қилди. Тангрининг хабарини одамларга Муҳаммад етказди. Бу шундай тарихдир: Тангри Ер юзини оламнинг маркази қилиб яратди. Коинотнинг маркази бўлди Ер юзи. Ана шу марказда ким бўлса, у олий мақомга эришажакдир. Ер юзи кимнинг қўлига топширилса, у Тангрига энг муқарраб, яъни энг яқин, қадрли қул бўлажак. Тангри Ўз иродаси билан Ер ва осмонни олти кунда яратди. Сўнг бутун коинотга Ўз амру фармонларини жорий қилди. Уларни Ўзининг илоҳий дастури билан ҳаракатга келтирди. Фаришталар, жинларни ҳам яратди. Фаришталарни нурдан, жинларни оловдан қилди. Жинлар ичида Азозил жуда обид чиқди. У Тангрига шу қадар кўп ибодат қилдики, фаришталар ҳам лол бўлиб қолишди. Чунки жинларда ҳам нафс бор, йўлдан озиш бор. Шу қадар заифлик устида бўлатуриб бу қадар обидлик, ҳақиқатан, ҳайратли эди. Ўша вақтларда Ернинг юзида жинлар яшардилар, улар кўп фисқ ишлар қилишди. Қонлар тўкишди. Аллоҳнинг ғазаби келиб жинлар устига фаришталардан иборат қўшин жўнатди. Жинлар эса ҳаддан ошган эдилар. Фаришталар қўшини жинлар қўшинини буткул енга олмадилар. Шунда Азозил Аллоҳдан изн сўради ва фаришталар қўшинига бош бўлди. Ер юзига тушди ва жинлар лашкарини тумтарақай қилди. Жин ва девлар денгизларга, денгизлар ўртасида ҳеч кимнинг оёғи етмаган жойларга қочиб базўр жон сақлаб қолдилар. Шунда Азозил: “Ҳеч ким, ҳатто, фаришталар уддаламаган ишни мен уддаладим!” – деб ўйлади. Ўзини бошқалардан юқори ола бошлади. “Тангри менга алоҳида имтиёз берса, Ер юзини менга топширса бўларди”, – деган ўйларга борди. Унинг ўйларини Тангри билиб турган эди. Аммо индамади. Қаҳр кўрсатмади. Фаришталарига: “Мен Ер юзида Ўз халифамни – ўринбосаримни яратмоқчиман”, – деб маълум қилди.
Фаришталар ташвишга тушиб қолдилар: “Нима учун, ё Роббий! – дедилар. – Ахир, Сенга ҳамд айтяпмиз! Сени мақтаяпмиз. Сен ҳар қандай нуқсондан пок ва олийсан!”
Фаришталар Аллоҳга осийлик қиладиган қавмнинг келиши мумкинлигидан ташвишланаётган эдилар. Улар ана шундай қавмдан бўлмиш жинларни кўрдилар. Фаришталар Ҳаққа итоатсизлик қиладиган қавмларни нима учун истамасдилар? Чунки Ҳаққа итоатсизлик Унинг ғазабини келтириши мумкин, бу эса фаришталарни қўрвувга солди. Аммо Тангри: “Сизлар билмаган нарсани мен биламан!” – деди. Фаришталар жим бўлишди. Улар Тангри билмаган нарсаларни билишмасди, албатта, бунга иқрор эдилар. Лекин Тангри алоҳида урғу берди. Демак, Тангри билган нарса фаришталарга боғлиқ бўлиши мумкин эди.
– Эй Денгизнинг ўғли Денгиз! Эй худонинг суйган бандаси! Сенга улуғ мужда келтирдим, тиз чўк ва қабул қил! Тиз чўк ва қабул қил!
Денгиз бироз қўрқди, лекин ўзини қўлга олди. “Ўзинг мени қўлла, Тангрим!” – деди астойдил сиғиниб. Булутда оловли кўз ва оғиз шакли кўринди. У таҳдидли сўйлади:
– Тиз чўк ва қабул қил! Тиз чўк ва қабул қил!
Денгизнинг ичидан қўрқуви ариди. Булутга янада диққат билан зеҳн солди. Булут Денгизга амр бериш беҳуда эканлигини англади, чоғи, “мужда”нинг етказиб қўя қолди:
– Эй Денгиз ўғли Денгиз! Сен бугундан бошлаб пайғамбарсан! Сенга мен пайғамбарлик хабарини келтирдим. Мен Худонинг элчилик қиладиган фариштасиман! Бу сенга илк илоҳий хабар эди. Худо сени ўзига пайғамбар деб танлаб олди ва сен буни қабул қилишга мажбурсан!
Денгизнинг хаёлида: “Бу фитна!” – деган ўй чақмоқдек ўтди. Дадил ва қаҳр билан ҳайқирди:
– Кўзимдан йўқол, шайтон! Сен мени йўлдан оздирмоқчисан! Даф бўл! Оламларни яратган Зот ягона Тангридир, ундан бошқа худо йўқ!
Булут қуюндек айланди ва яна гулдираб сасланди:
– Сенинг эсинг оғибди! Сен пайғамбарсан! Мен қайтаман!
Булут шундай деди ва ҳавога сингиб ғойиб бўлди.
Денгиз қалтираб қолди. Танасидан совуқ тер чиқди. Гарчи у шайтонга рўпара келганлигига амин бўлса-да, титради. Ўзини қўлга олишга тиришди. Ҳам дилида, ҳам тилида “Менга ёрдам бер, Тангрим!” – деяверди. Шунда у кимлардир кузатаётган бўлиши мумкинлигини эслади ва дарҳол ўзини қўлга олди ва боққа чиқиб айланган одам бўлди.
“Худойим! Мен қандай фитналар ичида қоляпман! Мени омон чиқар!” – Денгиз шундай дея Аллоҳга ёлворар, кўзидан ёш оқарди”.
Байрамжон Мозий китобини ўқиб, мутлақо лол эди. Ундаги баёнлар ақлга сиғмас эди, гўё. Лекин ҳикоятлар замирида қандайдир ҳақиқатнинг, ҳа, англаш қийин бўлган ҳақиқатнинг изҳорларини Байрамжоннинг басийрати кўраётган эди, аслида.
@ilm_zakoti
Денгиз ҳамма нарсани унутди. Фақат “Аллоҳ! Аллоҳ! Аллоҳ!” – дер эди. У уммондаги тўфон тўлқинлари чангалидаги кичик сомон парчаси деб ҳис этди ўзини. Аммо тўфоннинг тўлқинлари уни куйдирар, жизғанак этарди. Бу уммон тўлқинлари эмас, оловнинг алангаси, балки аланганинг тили эди.
“Бу азобларда ниҳоя борми?!” – дея зорланди Денгиз. Борлиқни даҳшатли қичқириқ қоплади. Шу қадар мудҳиш ва қўрқинч қичқириқ эдики, Денгиз ўзини минг туман парча, балки заррадан зарра бўлиб парчаланиб, қиймаланиб кетгандек туйди.
... Тўлғона-тўлғона уйғонганида атроф зулмат, аъзои бадани титрар эди.
Ўтирди. Боши қаттиқ оғриётганини идрок қилди. Икки кафти билан бошини ушлади.
“Эй Оламларни яратган Зот! Бу қандай ҳол бўлди? Мени қандай чоҳда қолдиряпсан?” – деди изтироб билан пичирлаб. Кўзидан дувиллаб ёш оқаётган эди. Нафасини ростлашга ҳаракат қилди.
Денгиз неча кунки ичида бўлгани фароғат ва роҳатни унутиб юборди. Тушидами, ўнгида, ёки туш ва ўнг чегарасида содир бўлган бу ҳодиса унинг онгида мавжуд барча лаззат ва ҳузурни изсиз супуриб кетгандек эди. Денгизга бу он кимдир келиб: “Дунёда ҳузур ва лаззатнинг минглаб, балки минг туманлаб тури бор”, – деса, “Сен ёлғончисан!” – деб айтарди шубҳасиз. Аммо ҳозир бундай айтгувчи ҳам йўқ.
Тонг отди. Тонгга қадар Денгиз карахт ҳолда ўтирди. Кўрганлари уни қўйиб юбормоқчи эмасди. Қуёш ёруғи дераза гириҳларидан ўтиб хонани ёритди. Таҳорат олиб, фажрни адо қилгач, Денгизнинг шуури бироз тиниқлашди ва кечаги серҳашам хонани деярли шип-шийдам қилиб қўйганларини кўрди. Кимдир хонадаги барча зийнатларни олиб кетибди. Ётоқ жой қолибди, холос.
Деворлар яланғоч тош экан. Боғдаги гуллар устида капалаклар, ниначилар учяпти. Лекин қушлар сайроғи йўқ. Фавворалар – сувсиз. Ҳеч ким йўқ. Таом ҳам йўқ. Лекин сув бор. Айвон четида катта идишда сув.
Денгиз бу жойга қаердан кириб келганлигини ўйлади, лекин хотираси қатларида кириш ва чиқиш йўлини топа олмади. Қорни очиб тушгача чиқиш ёки ташқаридан кириш йўлини излади. Топа олмади.
– Ходим! Ходим! – дея бақирди.
Кейин чорасиз чўкди. “Тушим давом этяптими ҳамон?” – дея шубҳаланиб қолди. Ва туйқус миясига “Қайси бири ўнг – бу боғдаги ҳолатлар ўнгимми? Ё тушда кўрганимми?” – деган ўй келди. Чалкаша бошлади. Буни ўзи ҳам фаҳмлади. Ва ортиқ ўйламасликка, фақат Роббисини зикр қилишга қатъий қарор берди.
Деворга суяниб ўтирди. Қўллари билан тиззасини қучоқлади. Иягини тиззаси устига қўйди. Кўзларини юмди. “У! У! У!..” – дея Оламларни яратган Зотни зикр қила бошлади. Денгиз амин эдики, Оламларни яратган Зотнинг Ўзи бор. Унинг вужуди, Зоти бор, Унинг исмлари бор, сифатлари бор, барча исм ва сифатлари ёлғиз Унинг васфидан дарак беради. Барча исм ва сифатлар Уни таништиради. Агар Денгиз Уни зикр қилса, бирор исми ёки сифатини эмас, Унинг Ўзини зикр қилса, демакки, Унинг Зоти ва Вужудини зикр қилмоқда. Шунинг учун Денгиз ихтиёрсиз равишда: “У!” – дер эди. Шу ҳолда ухлаб қолди.
Уйғонди...
Вақт ўтди. Денгиз уч марта қуёш чиқиб ботганини санади. Уч кун давомида унинг тинкаси қуриди. Сув ичиб турди. Лекин очлик қийнади. Ичакларининг ичида нималардир югуриб юргандек туюлди. Бир муддат кўз олдида майда рангли шуълалар ўйнади. Учинчи кун қуёш ботиш асносида очлик қийноғи чекинди. Давомли ҳолсизлик вужудига ўрнашди, лекин азобли эмасди. Ўрнидан туриб юрса, боши айланди, кўзи тинди. Ўтирса, ичи тушунарсиз товуш чиқараётгандек эди.
Тўртинчи кун ҳам ўтди. Оғриқ ва алам йўқ, аммо мадорсизлик ва карахтлик вужудини қамраб олди.
Бешинчи куннинг тонги отди.
Денгизнинг уйқуси ғалати кечди. Ухлагани ва ухламаганини била олмай қолди. Ақли ҳеч нарсани қабул қилмаётгандек эди. Уйқусида тиниқлик бўлмади. Ҳеч қандай туш ҳам кўрмади.
Олтинчи кун тонгда Денгиз анча бардам уйғонди. Очликка танаси кўниккандек бўлди. Бош айланиши кетди. Аммо куннинг ярмига бориб ўқчиди. Бу ҳол яна икки кун давомида ҳар икки-уч соатдан такрорланиб турди.
Тўққизинчи кун ўқчиш ҳам ғойиб бўлди. Денгиз таом нималигини ёддан чиқаргандек эди. Энди у бемалол юрарди. Танаси енгиллашди. Ҳеч бир ҳаракатида оғирлик қолмади.
“Ўлдирса яхши иш бўларди, Мусо пайғамбар эди, ўлдирса, кўп бош оғриқдан қутуларди, албатта, чунки пайғамбарни йўлдан уриш мумкин эмас, – деди Хожа. – Мана, бизда ҳам бир гўдак бор. У бизнинг давлатимизни йўқ қилиб юбориши ҳақида кўрилган туш ҳам бор. Вазият жуда ўхшаш, шундай эмасми?”
“Албатта, Хожам, – тасдиқлади Коҳин. – Биз ҳам бу болани қатл қилайликми?”
“Чақалоқ эканлигида топиб ўлдира олмадинг, – деди Хожа. – Энди ҳам ўлдира олармикинсан?”
“Қўлимизда-ку, Хожам, – деди Коҳин. – Шахсан ўзим бошини узиб сизга юборишим мумкин”.
“Йўқ, ўлдиришга шошилмайлик, агар ўлдиришни истасам, анави соқовни ҳам аллақачон нимталаб ташлар эдим, мен учун уларни ўлдириш эмас, иймондан оздириш муҳимроқ. Буни тушунасанми? – дакки оҳангида гапирди Хожа. – Денгизга анави соқов ўз тилида Исломни тушунтирибди, менда бошқа режа, айтганимга оғишмай амал қиласан ва бу душман устидан буткул ғалаба қозонажакмиз”.
Хожа Коҳинга батафсил йўл-йўриқлар ўргатди. Бу таълим тўрт соатга яқин вақтни олди. Аммо шу куни Хожа Коҳиннинг кетиши учун изн бермади. Оролда қоласан деди. Эрталаб яна ҳузурига чақиртирди ва “Кеча берган топшириғимни менга айтиб бер. Уларни қандай бажарасан?” – деб сўради. Коҳин Хожанинг ҳар бир сўзини оқизмай-томизмай гапирди, Хожа уни диққат билан тинглади ва Хористонга қайтишга рухсат берди.
Коҳин Хожанинг олдига бориб келган вақт ичида Исмоил ва Денгиз зиндондан чиқарилмадилар. Коҳин келиб Ҳукмдорга Хожа берган топшириқни айтди. Ҳукмдор дастлаб икки маҳкумни кечиктирмай ўлдиришни истади, аммо Хожанинг режасидан сўнг мум тишлашга мажбур бўлди.
Икки маҳбуснинг ранги ва туси бир хил лаҳзаларининг бирида эшик очилди, уларга ташқарига чиқиш буюрилди. Уларга кишан кийдирилди – бу кишан бўйиндан қўлга, қўлдан оёққа тушарди, бир вақтнинг ўзида бўйин, қўл ва оёқни маҳкам ушлаган кишан маҳбусни ортиқча ҳаракат қилишга қўймайди. Қадам босганда каттароқ одим отиш имконсиз, кишаннинг бир қисми ерга судралади.
Маҳбуслар ташқарига чиқиб ўзларини боши ва охири кўринмайдиган йўлакда кўрдилар. Чапга юришди. Бироздан сўнг чап тарафдан панжаралар ва уларнинг ортида ўнлаб маҳбуслар намоён бўлди. Уларнинг барчаси кишанбанд эди, соч ва соқоллари ўсиб кетган ва ачимсиқ бир ҳид келади, лекин доимо бу ердан чиқмаганлар бу ҳидга кўникиб кетишган.
Исмоил ва Денгизнинг кўзлари очиқ, улар ҳар бир ҳолатни кўришди. Панжарали хоналарнинг ичида гоҳ беш, гоҳ уч, гоҳ бир нафар маҳбус бор. Айримлари уларга қарайди, айримлари бошини эгиб ўтиради, айримлари нималарнидир гаплашмоқда. Бироқ соқчилар олиб кетаётган Исмоил ва Денгизни кўриб жим бўладилар ва уларга қараб қолишади.
Ниҳоят йўлакнинг охири кўринди, бу тепага олиб чиқувчи зинапоя эди. чиқдилар, тепада ҳам шу тахлит зиндон ҳужралари... Лекин икки маҳбусни бир хонага олиб киришди. Бу дид билан зийнатланган хона эди. Ҳатто, гириҳли деразадан қуёш нури мўлгина тушмоқда. Деворларида гуллар нақши. Ерга қалин ва рангдор гилам тўшалган. Бемалол ўтириш мумкин.
Соқчилар ўгай ота-боланинг кишанларини ечиб, ташқариладилар. Исмоил ва Денгиз ҳеч нарсага тушунмай бир-бирларига қарашди. Уларни узоқ куттирмай хонага бошқа одам кирди. У очиқ чеҳрали киши эди. Кийимлари ҳам оқ. Соқоли ярашимли. Табассуми мулойим.
– Менинг исмим Ходим, – ўзини таништирди ва, – Сизларга озор беришмадими? – дея сўради у. Кейин ғамхўрлик билан давом этди. – Хористон аҳлига бундай ноҳақлик қилиш мумкин эмас. Сизларга бироз қўполлик қилишибди. Бизни кечиринглар.
Маҳбусларни юқорига – қандайдир ҳашамдор хонага олиб киришди. Ходимнинг юзидан табассум аримас экан.
– Бу хоналар сиз учун ҳозирланди, – тушунтирди у астойдил. – Ҳаммомлари ҳам бор. Чўрилар хизматингизда. Барча амрларингизни бажаришади. Истасангиз, ухланг, ором олинг, истасангиз, боғимиз бор, чиқинг ва яйранг. Таомланинг.
Денгиз Исмоилга ажабланиб қаради. Ўгай ота кўзи билан “Индама, хўп де”, – дегандек ишорат берди.
Маҳбуслар вақтни тахминан белгиладилар ва беш вақт ибодатни унутмадилар. Уларнинг бошларини саждага қўйишларини соқчилар, албатта, билдилар, чунки зиндоннинг маҳбуслар билмайдиган бир четида яширин туйнуги бор, бу туйнук орқали унинг ичини бемалол кузатса бўлади.
Қизиғи шу эдики, Исмоил гунг, унинг сўзлари ишоралардан иборат, Денгиз эса араб тилини билмайди, лекин Исмоил унга гунглар тилида Қуръондан таълим берган эди, Денгиз маъноларни Исмоилнинг қўллари чизган ишоралар билан илғади, англади, ўзи ҳам соқовлар тилида Исмоилга буларни қайта баён қилди, унинг ибодатлари ҳам қалби ўзига сингдирган илоҳий маъноларни сассиз зикр қилиш ила қиём, руку ва саждаларни адо этиш ила барпо бўлмоқда эди.
Қўлларини таҳрима такбирига кўтараркан, кўнгли ният билан тўлади, сўнг “Аллоҳ улуғдир!” – деган калима ҳам қалбининг ичида янграйди, Оламларни яратган Зотга ҳам мақтовлар унинг хаёлларида акс садолар беради. Зотан, унда бўлак чора йўқ эди.
Аллоҳ таоло Жаброил алайҳиссаломга юклаб юборган Сўзлар ўз маънолари билан сўнгги пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам қалбига сингдирилди, сўнг ул Зот соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак тилларидан янгради, бу ифодалар араб тилида бўлиб, эшитган қалбни эритди, ақлларни нурга чулғади. Аммо тиллари кесиб олинган Исмоил бу Каломни овоз ила сўзлашга чора топмайди, ҳарфлар талаффузи билан етказиш имконидан маҳрум, Хористон деб аталган қуллар ўлкасида туғилган Денгиз ҳам уни бошқа одамдан қабул қилиш неъматидан бебаҳра, қаршисидаги гунг одамнинг ишоралари билан Ҳақни қабул қилди ва Ҳақ деб билгани учун саждага бош қўйди.
Исмоил туш кўрди, аммо кўргани тушми, ҳотиф нидосими – фарқламади. Чунки кўрганлари ўнг каби аниқ, туш каби олис эди. Кимдир унга: “Денгизга айт, унинг учун улкан фитна тайёрланмоқда, фитнадан омон чиқса, Ҳақ таолонинг раҳмати, нусрати ва фатҳи унинг бошидан ёғилажак”, – деди. Эшитганлари равшан эди, лекин зиндонда Денгиздан бўлак ҳеч зот йўқ, у эса ухламоқда.
Исмоил ухлаётган Денгизга қараб ўтирди.
Зулматга кўниккан кўзлар унинг бағридаги ҳар нуқтани ҳам кўришга қувватли бўлиб қолади. Исмоилнинг кўзлари Денгизнинг баланд бўйини, кенг ва бақувват елкаларини, катта бошини, соқол ва лабларини тўлдириб келаётган соқол ва мўйларни, оқ юзни ва маҳобатли, салобатли бир жуссани идрок қилди. Бу жуссанинг зиммасида буюк юк бор. Аммо унинг ўзи бундан хабардорми? Унинг ўзи бу ҳақиқатга ишонадими? Аслида, ишониши муҳим эмас, қадари илоҳийга битилгани рўёбга чиқажак.
Чунки шундай замонлар бўлдики ва яна у ҳол келажакда ҳам такрорланмоғи эҳтимол, одамлар Аллоҳ юборадиган нажоткорга кўз тикдилар, хавф ва хатар йўқлигида ўзини нажоткор дея танитганлар кўп бўлди. Улар қатл қилиндилар.
Одамзодни ҳаққа бошлаш истаги васваса каби тус олди. Салоҳиятдан бир учқун бўлмаган инсонлар ўзларини солиҳ дея эълон қилиб, инсоният қаршисига йўлбошчи сифатида чиқишни хоҳлади. Ўзи ҳақнинг нималигини билмайдиганлар шайтонга алдандилар, саҳналарга чиқдилар, овоз пардалари етмаса-да кўп қичқирдилар ва ҳалок бўлдилар. Омманинг ҳаяжон тўлқини айримларни эсдан оғдирди. Улар ақлларини йўқотиб, ҳамманинг кўз ўнгида ғалати ўйинлар кўрсатдилар, булар касаллик эди, холос.
Одамлар икки тоифага бўлинадилар: имомлар ва муқтадийлар, яъни йўлбошчилар ва уларга эргашувчилар. Тобе бўлмаган ва тобе бўлиш сирларини билмаган зинҳор одамларни ўз ортидан эргаштира олмагай. Зулм кўриб мазлумлик оҳини чекмаган золимлар қаршисига ҳайқириб курашга отлана билмагай. Бир миллат, бир қавмни тўғри йўлга етаклаш, аслида, жаҳаннамдан жаннат сари олиб кетмоқ учун вужуд тамуғ оловида куймоғи ҳам керак. Бу тамуғ олови уни жисман эмас, маънан ўртагай, куйдириб кул қилгай. Бу тамуғнинг номини дунё деб атайдилар. Улуғларнинг ҳикматида бу олам улкан тоғора ёхуд қозондир, унинг тагидан тақдир ўтин қалаб гугурт чақиб қўймиш. Олам қозонида ҳар ким бу ҳароратдан тўлғонади, ёнади, аммо бу қайноқни ҳис этмоқ учун ҳам басийрат кўзларида нур бўлмоғи керак, қалб бедор яшамоғи шарт.
Амаки ва жиян масжидга янги эдилар. Лекин улар худди минг йиллик қадрдон ҳузурига киргандек ҳаловатда, аммо дўстини унутиб, сўнг қайтган одамдек бироз хижолат ҳис этардилар.
– Уйга борайлик, – деди Хадича намоз ўқиб чиққан эрига қараб. – Мен ҳам пешинни ўқий.
– Майли, кейин Усмонни суриштириш учун ички ишларга мурожаат қиламиз, – деди Одилбой.
– Мен суриштириб тураман, қўнғироқлашиб турамиз, – деди Байрамжон.
@ilm_zakoti
Одилбой наздида аёлининг ҳуши ўзидан чиқиб кетгандек туюлди.
– Хотин, соғлигинг жойидами? Нима учун бундай гапларни айтяпсан? – у росмана хавотирга тушди. Жуфти ҳалолининг пешонасига қўл қўйди. Йилларки, унутилган раҳм-шафқати, хайрихоҳлиги уйғониб кетди.
– Дадаси, ортиқ алданиб юра олмаймиз. Усмонимни кўришни истайман, уни уйга чақирайлик, у ҳақ устида эди, биз уни уйдан ҳайдадик, у менга нималар демади-я! Нималар демади! – онаизор йиғлаб юборди. – Усмон уйдан кетганидан буён тушларимга киради. Тушимда уни доим жойнамоз устида кўраман, дадаси. Лекин эсламасликка тиришдим, дадаси. Кучли аёл бўламан дедим. Бахтли яшайман дедим. Энг маданиятли ҳаётни яшайман дедим, дадаси. Аммо Усмон бағримни тилка-пора қилди. У динни танлади. Балки Худо уни динга йўллади. Уни йўлдан қайтариш учун Байрамни юбордим. Бир кунки, дилимни қон бўлиб ўтмаган бўлса! Бир тунки, Усмонни тушимда кўрмаган бўлсам! Ҳаммасини яширдим. Бошимни эгмадим, дадаси. Бугун тоқатим қолмади. Ортиқ бу тариқа яшай олмайман. Усмонни кўришни истайман. Юринг, Усмонни опкелайлик. Боламни қучоқлай, кўзларидан ўпай, ундан узр сўрайлик.
Одилбой мутаассир бўлиб қолди. Туш кўраётгандек эди. Эр-хотиннинг ичи бирдек титрай бошлади. Одилбойнинг қулоғига йигитликда тинглагани даъватлар қайта эшитилгандек бўлди. Ўзи ҳам титради.
Ўрнидан турди.
– Кетдик, онаси, – деди. – Усмонни олиб келамиз.
Усмоннинг онаси... унинг исми Хадича эди... Хадича уйдан чиқаркан, нима учундир елкаси очиқ, енгсиз кўйлагини кийишга истиҳола қилди, беихтиёр бошига рўмол ташлаб, сочларини беркитишни истади. Ичида уйғонган кутилмаган бир туйғу унга энди аввалгидек бўлиши учун изн бермаётган эди...
Одилбой уловни қандай бошқарди, қандай қилиб Иброҳим ота маҳалласига кириб борди, сезмади. У ҳам, аёли ҳам чуқур ўйга ботган эдилар. Буни чуқур ҳаяжон деб атайликми?
Муҳтарам китобхон!
Уларнинг руҳий ҳолатларини ифодалаш учун ўзимни ожиз сезмоқдаман. Йилларки, ҳаётларини диндан айро яшаган инсонларнинг кутилмаган ҳидоят қаршисида қай ҳолга тушишларини сўзлар билан чизиб бериш мен учун имконсиз кўринмоқда. Уларнинг мижжаларига яширинган дур каби ёшлар ҳақида айтайми? Бир зумда ағдар-тўнтар бўлиб кетган ботинлари тўғрисида сўйлайми? Қалбнинг тубидаги иноят булоқлари қасоват тошларини ёриб кўкларга қадар отилиб чиққани тасвирини берайми? Нафснинг кутилмаганда сингани ва мунғайиб қолганидан сўз очайми? Ёки Одилбойнинг титраётган қўлларини, Хадичанинг шодликка тўлиб кетган мунгли кўзларини чизайми?!
Бир ёзувчи ўлароқ мен бу туйғулар манзарасини Сизга намоён этмоқдаман, заифман, афв этгайсиз. Зотан, танламоқчи бўлган сўзларим Роббимиз ҳидоятининг тўсатдан очилган эшиклари ва ундан эсиб кирган ҳаёт насимининг мўъжизавор сифатларини зиммасига олишдан ҳайиқиб тургандек.
Инсон ҳаётида ҳеч иш жавобсиз қолмас, муҳаббат, албатта, синалади. Садоқат, албатта, мустаҳкамланиши шарт. Мусулмон эса Роббиси қаршисига матонат билан бораркан, Ундан кўпроқ мадад тилаши ва эҳтиёжини, ажзу ниёзини изҳор этмоғи лозим. Одилбой ва Хадича илоҳий файз оғушида ўз динларига қайта қадам қўярканлар, уларни кутаётган имтиҳонлардан ҳали хабарлари йўқ.
Усмоннинг ишхонаси ёнига етиб келиб, уловни тўхтатган Одилбой одамларнинг безовталигини сезди. Хадичанинг қалбига ҳам титроқ кирди. Дарвоза ёнидагилар нималарнидир гаплашар ва ташвишманд эдилар. Одилбой уловдан тушиб, уларга салом берди.
– Исмим Одил, – деди бўйи ўртача тўлачадан келган бирига. – Ўғлим Усмон шу ерда ишлар эди.
– Усмон? – янги таниши кўзларини катта-катта очди. Унинг бу ҳолати Одилбойни қўрқитди. – Исмим Мурод. Усмоннинг бошлиғиман. Сизга қандай айтишни билмай қолдим...
– Нимани айтишни билмайсиз? – бу саволни бераркан, Одилбой нима учундир: “Ўғлимни қамаб қўйишдими?” – дея ўйлади. Шу пайт яна бир улов уларнинг яқинига келиб тўхтади. Иккаловлари ҳам ўгрилиб қарадилар: Байрамжон экан.
– Амаки, – у келиб Одилбой билан қучоқлашиб кўришди. Амаки-жиян учун бу ҳол ғайритабиий эди, лекин нима учун иккаловлари ҳам бир-бирларини бағирларига босишни истаган эдилар. – Ассалому алайкум. Усмон қаерда экан?
Қалби хотиржамликка тўлди. Байрамжон энди қилиши керак бўлган ишларнинг барчасини билар, гарчи у ишларнинг номини англамаса-да, дунёдаги вазифасини жуда теран ҳис этарди.
У эртаси кун тонгда Усмонларнинг уйига кириб борди.
Келинойиси Байрамжоннинг келишини эшитиб қувониб кетди. Лекин уни кўрганда ичидаги ажабланишни беркитишга жуда қийналди. Қаршисида синиқ бир инсон турган эди. Кўзлари ичига чуқур мунг қадалган бир йигит!
Аёлнинг ичида: “Усмонга ўхшаб қолибди Байрам ҳам! Нима бўлди унга!” – деган савол ўтди. Ҳатто:
– Келиб қолдингизми, Усмон болам, – деб юборди туйқус. Кейин хижолатомуз кулиб узр сўради. – Кечиринг, Байрамжон, Усмонни эсладим.
Келинойи Байрамжонда унга бегона бўлган ҳолни сезди. Байрамжоннинг аввалги кибридан асар қолмабди. У худди ўта бегона, ўта узоқ ва ўта сирли шахсга айлангандек эди.
– Амаким қаерда? – сўради Байрамжон.
– Амакингиз дам оляпти... – жавоб берди келинойиси.
– Иккингизга айтишим керак бўлган гап бу...
Бир соатдан сўнг Усмоннинг дадаси ва онаси Байрамжонга эслари оғиб қолгандек қараб ўтиришар эди.
– Байрамжон, ўзингмисан, жиян? – Одилбойнинг қизарган кўзларида хавотир бор эди. У, одатдагидек, кеча ҳам тунда қайтган. Янги очилган қиморхона ишларини роса текшириб чарчаган эди. Жияни келгани, у ўғли Усмон билан гаплашиб юргани учун уйқусини бузиб чиққан эди ҳозир у. Байрамжон гапиришни бошлаганда ҳам мияси уйқуда эди, шунинг учун “Жияним айтган гапларни тушунмай қолдим”, – деб шубҳаланди ўзидан. – Нима дединг ҳозир? Яна бир такрор айт.
– Аллоҳ таоло Усмонга ҳидоят берди, – деди Байрамжон дадил. – У асл динни топди. Ҳақиқатни топди. Унинг шарофати билан Роббим мени ҳам Ўз Ҳидоятига етказди.
Одилбой анграйди. Келинойи ёқасини ушлади.
– Сени ўқимишли деб ўйлардим, жиян, – деди амаки. – Отанг шунча йил ўқитди. Туппа-тузук йигит эдинг. Усмон сени йўлдан урдими?
– Сизлар шундай дейишингизни билган эдим, – Байрамжон астойдил суҳбатга киришди. – Илтимос, гапларимни бўлманг. Диққат билан тингланг. Мен оламни олий онг бошқаради деб ишониб келдим. Эсимни таниганимдан буён дин билан чиқишмадим. Диндорларнинг барчасини рад қилдим. Барча динларни хурофот деб атадим. Динга қарши қандай далил топиш керак бўлса, ҳаммасини топдим. Ақл билан ҳаммасини ўлчамоқчи эдим. Лекин ақл оламнинг бир Эгаси борлигини рад қилмайди, лекин Оламнинг Соҳибини танимоқ учун кўнгил кўзлари очилиши лозим экан. Амаки! Келинойи! Мен Усмонни мағлуб қилмоқчи эдим, уни диндан қайтармоқчи эдим. Гўё хурофот чангалидан қутқараман дедим. Лекин билдимки, асл хурофот менинг миямда экан. Биз ҳақиқатдан айро яшамоқдамиз. Сўз билан айтилмайдиган, ҳисобларга сиғмайдиган оламлар бор. Мантиқ ва идрокдан ташқари бўлган Қудрат бор. Унга таслим бўлиш ва Унга ўзимизни топширимиз керак. Оламларни яратган Зотга ибодат қилишимиз ва Ундан бошқа ҳеч кимга ибодат қилмаслигимиз шарт. Одил амаки, сиз бир умр бойлик йиғасиз, келинойи сиз бир умр гўзал ва навқирон яшашни истайсиз. Қалбимиз ғафлат чангалига тушган. Унинг учун бу олам гўё тугамайди, гўё ҳузур ва лаззатларнинг поёни йўқ. Аслида, буларнинг барчаси тугаб боряпти. Бизга ўлчаб берилган нафасларнинг саноғи бор. Ҳар бир нафас билан бу саноқ камаймоқда. Эртага ўлим билан юзлашамиз. Ўлимни мен оддий биологик йўқлик деб билардим. Ундай эмас, инсон руҳи ўлимдан сўнг тирик қолади. У янги бир ҳаётни яшайди. Абадий ҳаётни яшайди. Бизнинг тириклигимиз боқийлик учун тайёргарликдир. Мангу ҳаётда қандай ҳолда бўлишимиз бугунги ишларимиз билан боғлиқ. Аниқроқ айтсам, иймон билан боғлиқ. Агар иймон келтирсак, охират кунига ишонсак ва шунга кўра яшасак, ишларимиз ўнгланади. Ақл охират куни учун ишонишда қийналади, аммо ишониш керак. Тан олиш керак. Таслим бўлиш керак.
Байрамжон бироз тин олиб амакиси ва келинойисига қаради. Одилбой ўзини тез қўлга оладиган киши эди. Кўп ҳолларда зимдан хотинининг йўриғига юрса-да, аммо зоҳирида ҳеч иккиланиш кўрсатмаган. Ҳозир у ҳарчанд интилмасин, Байрамжоннинг гапларидан эси оғиб қолгудек ҳайратланганлигини беркита олмасди. Ўрнидан туришга ҳам мажоли йўқ эди гўё.
Ва банда Роббисининг ҳар ишини билса, ҳар иши сиррига етса, унинг бандалик мақоми қаерда қолади? Бандалик мақоми Ўз Соҳибининг ҳеч бир иши учун Ундан изоҳ сўрамасликдир.
– Сизларнинг суҳбатингиз жуда яхши кетяпти, – гапга аралашди Вася. – Лекин Усмон фақат сен гапиряпсан. Жуда кўп гапиряпсан. Аммо гапларингни инсон мантиғи қабул қилмайди. Сенинг гапларинг маъноси шуки, Худонинг адолатсизлигига ҳам бош эгиш керакми?
– Худо адолатсизлик қилмайди! – деди Усмон Васяга тик қараб. – Уни адолатсиз деганларнинг ўзлари адолатсиз ва туҳматчидир.
Усмоннинг қарашлари ўта хотиржам ва босиқ эди. Вася эса олов ичида қолгандек бўлди. Кимдир унинг бўйнига сиртмоқ ташлади ва бўғди гўё. У бир он ҳам бу жойда – Усмоннинг ёнида қола олмаслигини англади, кимдир унинг елкасидан туртиб ўрнидан турғазар эди. Ҳеч бир гап айтмади ва индамай ошхонадан деярли югуриб чиқди ва кўчанинг нариги томонига ўтиб бозор ичига кириб ғойиб бўлди. Коля ва Денис ҳам анграйиб турдилар ва тезда улар ҳам ошхонани тарк қилдилар.
Кутилмаганда Байрамни титроқ тутди. Ичидан бир вулқон уйғонди. У терлаб кетди. Пешонасидан реза-реза тер оқди. Қўллари қалтиради. Усмон Байрамжондаги бу ҳолдан ҳайратга тушди.
– Яхшимисан? – деди хавотирланиб.
– Мен... мен... – Байрамжон гапира олмас, тили тутилар ва оғзи қуриди. Усмон унга чой қуйиб узатди. Байрамжон чойдан бир қултум ичди. Аммо жисмида ташналик йўқ, бир томчи сув ҳам унга ортиқчадек эди. – Мен... мен...
Байрамжон ўзини тутишга уринарди. Лабларини маҳкам тишлади. Аммо юзлари пир-пир учди. Қошлари йиғилди. Пешонасида қаватланди. Чиройли кўзларида ёш отилди. Ёшни тўхтатиш имконсиз эди, гўё бир булоқ очилиб кетди, ундан тугамайдиган ҳаёт суви оқа бошлади. Йигитнинг икки елкаси силтана бошлади. Байрамжон икки қўли билан столнинг икки ёнини маҳкам ушлади. У ўзини тутмоқчи эди. Усмон нима қилишини билмай қолди. Байрамжондаги бу ҳолат сабабини билмасди.
– Тез ёрдам чақирайми, Байрам? – деди қўрқиб кетганидан унинг елкасидан қўлини ўтказиб бағрига босиб.
– Йўқ... йўқ... – деди Байрамжон. У нимадир дейишни истар, лекин кўнгли тўлиб гапира олмасди ҳам, йиғлай олмасди ҳам. Ичидан тошиб келаётган ҳаё қаршисида ўлиб қолгандек эди.
– Мен... мусулмон бўлдим... Исломни қабул қилдим... – ниҳоят тилидан гулдек очилган сўзлар барқ урди. Усмон ҳайратдан қотиб қолди. Ортга чекиниб, Байрамнинг юзларига, кўзларига қаради. Ҳа, Байрамнинг оқ юзи нур билан порлаб кетган эди. – Гувоҳлик бераман, Усмон! Гувоҳлик бераман Роббим Аллоҳдир! Оламларнинг ягона илоҳи Аллоҳдир дея гувоҳлик бераман, Усмон! Муҳаммад Унинг элчиси, бандаси деб гувоҳлик бераман!
– Байрамжон! Дўстим менинг! – Усмон Байрамни қаттиқ қучоқлади. Ичи тўкилиб қалтироқ ичида қолган Байрамжонни ҳаловат қуршади. Ўзини тўкис ҳис этди. Йўқотганини топгандек эди у. Бир неча лаҳзага бошини Усмоннинг елкасига қўйди.
Ошхонадан юз қадам нарида бир масжид бор. Муаззин азон айтди:
– Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар!
Дўстлар ўринларидан туришди.
– Аср намозини ўқиймиз! – деди Усмон.
... Байрамжон ўзини таний олмай қолди. Қалбини чангаллаб турган куфр панжасидан қувват кетди. Илк ўқигани аср намози бўлди. Ибодат чоғи жисмоний оламни тарк этди гўё. “Ҳар нарсага шубҳа билан назар сол!” – дейдиган ақли қани? Йўқ, энди бу ақл бошқача сўзлар айтаётган эди: “Сен қандай қилиб пайдо бўлдинг? Қалбингдан кечаётган туйғуларнинг, азоблар ва изтиробларнинг маъноси йўқми? Эҳтимол, олам ўзининг Соҳибидан хабар беришини тан олмассан. Лекин руҳингдаги, ичингдаги қўрқув қаердан келди? Завқу шавқ, изтироб ва қувонч, кўзёш ва табассум, севги ва нафрат, лоқайдлик ва жўшиш, иложсизлик ва паноҳ излаш – бу эҳтироснинг сабаблари недир? Баъзан иккиланасан, баъзан ҳақ устидаман деб айтасан. Гоҳо маъносизлик ичига шўнғийсан ва зулмат ичингни қамраб олгудек бўлади. Гоҳо дунё нурдан иборатдек туюлади. Руҳиятингдаги бу эврилишлар, силкинишлар, ларзалар, ақлнинг туйғуга, туйғунинг ақлга бўйсуниши, таслимият ва исён, гумон ва иймон, ўзинг айт-чи, беҳудами? Беҳуда ёниб-куймоқдамисан? Йўқ! Беҳуда эмас! Беҳуда бўлиши мумкин эмас!”
САҲРО
Роман
Мустафо ЮСУФ
Йигирма учинчи боб. Ҳидоят эшиклари
Иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотлар эса, (билиб қўйсинларки,) албатта, Биз яхши амалларни қилган кишининг мукофотини зое қилмасмиз.
Каҳф сурасининг 30-ояти маъно таржмаси.
Бу сафар Байрамжон Усмонни Тошкентнинг эски маҳаллаларидан бирида жойлашган емакхонага таклиф қилди. Ҳалол ошхона деган таърифни ўзига берган жой эди бу. Бу эса кимларгадир ёқмади. “Бошқа ошхоналар ҳаромми?” – дея масалани кўндаланг қўйишди. Ҳолбуки, дунёда мусулмонлар учун Аллоҳ ҳаром қилган чўчқа гўшти, ароқ ва шу кабилардан холи маҳсулотларга “Ҳалол” рухсатномаси муҳри қўйилиб ишлаётганига ўнлаб йиллар ўтиб бўлган. Тошкентда ҳам бундай масалани кўтариш фурсати етиб келди. Чунки ошхоналарда покликка, сўйилган ҳайвоннинг Аллоҳ исми билан сўйилишига эътибор бермасликлари мумкин, лекин “Ҳалол” рухсатномаси бу мезонларнинг барчаси текширилгач, берилади.
Хуллас, Байрамжон Усмонни олиб келган ҳалол ошхона текширувга тушди, телевидение келди, овқат пишириш жойларигача кўрсатилди, бу ошхонани ким таъминот қилаётганлиги ҳақидаги масалалар ҳам кўтарилди. Аммо ҳибс бўлмади, иш терговда тўхтади. Ошхона ҳалол сўзини олиб ташлаб ишлайверди. Лекин ҳамма бу ерни ҳалол деб таниган ва ҳалол деб билгани учун хўрандаларнинг аксари намозхонлар эди.
Ошхона кўчанинг ёқасида. Ойнаванд. Ичкаридан ташқари, ташқаридан ичкари шаффоф кўриниб туради. Таомлар ҳам хўрандаларнинг кўз ўнгида пишяпти. Одам кўп. Кирди-чиқди. Хизматчилари ҳам оқ кўйлагу шимда, аёллар эса рўмол ўраган.
Байрамжон ошхонага Вася, Коля ва Денис билан кириб келди.
“Сизларни лағмон билан меҳмон қиламан”, – деди уларга Байрамжон.
“Лағмон? – ҳайрон бўлди улар. – Бизга ароқ бер, вино бер, тамаки бер, қиз бер, лағмонни нима қиламиз?”
“Бир мусулмон бор...”, – деди Байрамжон бироз ўйланиб олгач. Шайтонийлар ҳайрон қолишди.
“Хўш? Мусулмон кўп! Насроний ҳам кўп”, – деди Вася.
“У билан бир гаплашиб кўрсанглар дегандим. Мен диндор эмасман, лекин диндор ва шайтоний суҳбати қизиқ”, – тушунтирди муддаосини Байрамжон.
“Сенинг манфаатинг учун хизмат қилайликми? – деди терслик билан Вася. – Текин томоша кўргинг келяптими?”
“Йўғе, – деди Байрам шошиб. – Эсимни ебманми! Мен ҳақиқатни излаяпман, у иймон ҳамма нарсадан устун деб билади. Мен эса иймонни рад қиламан. Ораларингдаги суҳбат билан ўзим учун фойдалар олмоқчиман”.
Коля ва Денис Васяга қарашди. Қарорни у берарди, албатта.
“Ўйлаб кўриб айтамиз”, – деди Вася.
Эртаси куни Вася розилик бериб қўнғироқ қилди.
Улар ошхонага келиб, бурчакдан жой топиб ўтиришган эдики, Усмон ҳам эшикда кўринди. У Байрамжонни кўрди ва қўлини ювиб келди, саломлашди ва улар ўтирган стол атрофидан ўз жойини топди.
Таом буюрдилар.
“Кимлар булар?” – Усмон Байрамнинг дўстларига диққат билан зимдан назар солди. Кийинишларида бошқалардан фарқ қилмаса ҳам, уларнинг юзлари ғалати эди. Пес деса, песга, мохов деса, моховга ўхшамайдиган оқ ранг. Кўзлари қовоқ ичига ғайритабиий ботган, киприклар йўқ, қошлар эса нақ кўзнинг устига жойлашиб олгандек кўринади.
Вася Усмонни кўрдию, киши билмас сесканиб кетди. Усмондан нур порлаётган эди. Бу нурнинг қандайлигини Вася тасвирлаб бера олмас эди. Шерикларига қаради: улар безрайиб ўтиришибди.
Усмон келиб ўтирди. Васянинг ичида нимадир типирчилар эди. Қандайдир овоз: “Кет! Бу билан ўтирма! Кет!” – дер эди. Вася эса у овозга қараб сассиз бақирди: “Жим бўл, шайтон! Мен бу билан гаплашаман! Ким ўзи бу!”
Таом тайёр бўлибди, келтириб беришди. Байрам ундан-бундан гапириб ўтирди. Усмон “Бисмиллаҳ” дея ўнг қўл билан овқатланар, ҳамроҳлари эса бисмиллаҳсиз, чап қўл билан қорин тўйдирар эдилар.
– Менда бир савол бор, Усмон, – деди Байрам. – Сен ишонасанки, Худо бутун коинотни яратган.
– Албатта, – деди Усмон. У Байрамнинг барча саволларига жавоб беришга, сабрли бўлишга ният қилган эди, чунки амакисининг ўғли иймонга келади деб умидланди, сабабини ўзи билмайди.
Гунглар тилида Қуръон қандай ўқилади? Ҳадисларни қандай ифодалаш мумкин? Инсоният тарихини айтиб берса бўладими? Ҳа, бунинг уддасидан чиқиш имкони мавжуд. Гунг ўгай ота ўн беш йилга яқин ўгай ўғлига Қуръондан соқовлар тилидан дарс берди. Қўллари билан Қуръонни ёдлатди!
Денгиз Қуръонни тўла ҳолда ўзлаштирди. Онаси билан суҳбатлашарди, лекин у отасидан ўрганган илоҳий сўзларни овоз чиқариб айтишдан қўрқарди. Фақат унинг бармоқлари оятларни ҳавога ёзарди. Уни отаси ўқирди. Отаси хатоларни бармоқлари билан тузатарди, у хатосини билиб оларди.
Бола ўн беш ёшга кирди. Энди у росмана йигит эди. Бўйлари баланд, елкалари кенг, бақувват алпга айланди. Аммо унинг ягона дўсти ўгай отаси ва мушфиқ онаси эди, холос. Тенгдошлари билан кўп гаплашмас, аҳён-аҳён суҳбатга киришиб қоларди. Унинг ичи сўзга тўла эди.
Бу оила ҳаммадан яширин ибодат қилар, бор-йўқликлари билинмасди. Уларни кузатадиган жосуслар ҳам ортиқча ҳеч нарсани сезмасдилар. Ўгай ота Денгизга бу ўлкада деярли ҳеч ким билмайдиган ҳақиқатларни очди. Хусусан, у шундай деди:
– Билгин, эй ўғлим, Роббимизнинг бизга кўрсатган ҳар бир иши муҳаббатдир. У муҳаббат қилгани учун коинотни ва инсонни яратди. Бизнинг ибодатимиз муҳаббат изҳори, холос. Жидду жаҳдимиз, шайтон ва унинг малайларига қилажак ҳар курашимиз унинг муҳаббати йўлидаги ҳаракатларимиздир. У инсонни озод ва ҳур, устига устак, Ўзининг халифаси қилиб яратди. Инсонни ҳеч ким қул қилишга ҳақли эмас. Инсондан ҳеч ким ҳақ талаб қила олмайди. Инсон фақат Роббиси олдида ҳисобдордир. Шайтоннинг иши қаҳр, нафрат, кибр ва алдовдир. У инсонларни бу дунёда қул қилиб, охиратда жаҳаннам ўтида куйдиришни истайди.
Одам унга ҳаммасини айтди. Хористоннинг қуллар ўлкаси эканлигини тушунтирди, Исломдан хабар берди.
Денгизнинг ичи тўлиб кетди. Аммо отаси унга сўзлашни ман қилди.
– Мен соқовман! – дерди у болага қўллари билан. – Сен ҳам ўзингни соқов деб ўйла. Аллоҳ сенга қачон нима иш қилишингни Ўзи билдиради. Сўзлаб бошингни балога солма!
Денгиз узоқ-узоқ ўйлар сурадиган бўлди. Ҳар куни Хористон фуқароларига қараб, қайғуси ошиб кетарди. Йилларки, бир хил ишлайдиган, қалбида на туйғуси, на кашфи бўлган бу одамлар ўзлигини унутган ғалати бир тоифага айланган эди. Уларнинг кўзидаги маънисизлик, ҳукмдорни олқишлаш байрамлари, амрга кўра йиғлашлари ва кулишлари – барчаси мудҳиш зулмат эди. Бу зулматни Денгиз ҳар доимгидан қуюқроқ ҳис қилар, азобланар, қўлига қилич олиб бу зулмат пардасини парчалаб ташлашни истарди.
Ёш йигит тош кулба ичида бошини саждага қўйиб йиғлагани йиғлаган эди.
“Ё Тангрим! Бизни бу қадар хорликда қолдирма! Бизни золимлар қўлидан қутқар! Қулликдан, залолатдан нурга чиқар! Бу ишларнинг барчаси сенга осон, бизга қийин. Бизни ўзинг айтган мукаррам мақомда яшат! Ўзинг айтган аҳсани тақвимга эриштир! Ё Тангрим! Кўр бўлган кўзларимизни оч! Ҳаётимизга ҳидоят қуёшини ҳадя қил! Заифлик ва қўрқоқликдан қувват ва жасоратга етакла! Ўз ҳолимизга ташлаб қўйма!”
Денгиз шундай дуо қиларди. Ўгай ота унга уқтирган эдики: “Ўғлим, Аллоҳ таоло коинотга муҳтож эмас. Унинг учун коинот бор бўлса, азамати юксалмайди. Коинот йўқликка юз тутса, жабарути зарра зиён топмайди. Аллоҳ шу қадар олийдир! У бизни лутф билан яратди, бу лутфи чексиз, адоқсиздир. Унинг учун лутф ва карам кўрсатиб бизни қулликдан қутқариш осон. Аслида, унинг ҳар иши мусулмон банда учун фақат лутфу марҳаматдан иборатдир!”
Вақт ўтган сайин Денгиз ўзини кутиб турган улкан тўлқинни яққолроқ сеза бошлади. Отасига буни айтди.
– Қўрқма, болам, – деди кўзлари билан гапириб Одам унинг бошини силаркан. – Биз биргамиз. Роббимизнинг ҳар тақдири мусулмон учун фақат яхшилик. Шу эътиқодда маҳкам тур! Қалбингга шубҳани оралатма!
– Мен Исмоил ибн Иброҳим! Мен буюк мужоҳид Абдуллоҳ ибн Муборакнинг жангичиси, оламларга раҳмат бўлган пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уммати, Ислом дини ходими, Аллоҳнинг қулиман! Барчангга буюраман: Исломга таслим бўл ва Аллоҳга иймон келтир! Шариати Муҳаммадни қабул қил! – маҳбус шундай деб ҳайқирди.
Коҳин ва Ҳукмдор қотиб қолди. Улар қулоқларига ишона олмас эдилар. Хожа эса уларнинг аҳволини четдан кузатаркан, завқланарди: “Ўл, қўрқоқлар! Мен эса бу аҳмоқдан қўрқмайман! Истасам, бир зумда қатл қиламан!”
– Мен ўзимни Ислом йўлида қурбон қилган одамман, отам ҳам менга шунинг учун Исмоил деб исм қўйган. Сенлар Аллоҳга иймон келтирмасанг, ҳалок бўласан. Жаҳаннамда мангу ёнасан! Иймон келтир ҳамманг! – маҳбус сўзини шундай деб тугатди ва жим бўлди. Аммо унинг жимлиги ҳам виқордан иборат эди.
– Жуда кўп гапирдинг! – кулди хожа. Хожанинг сасини тинглаб Коҳин ва Ҳукмдорнинг рангига қон кирди. – Сенга бир гап айтай, эй қурбонлик! Менинг Хористон деган бир мулким бор. У ерда сен учун жуда кўп кутилмаган ҳадялар бор. Сени ўша жойга жўнатаман. У ерда умидсизлик чангалида ўлиб кетасан! Аммо тилинг бор! Тилингдан сени қутқараман! Жаллод! Тилин кес бунинг!
Тўртта жаллод ичкарига югуриб кирди. Уч нафари маҳбусни ерга йиқитишди. Маҳбус талвасага тушмади, балки оғзини маҳкам юмиб олди. Унинг оёқ ва қўллари занжирлаб ташланган бўлса-да, икки киши маҳкам ерга босди, бири эса унинг бурнини маҳкам бекитди. Бир неча лаҳзадан сўнг маҳбус нафас олиш учун оғзини очишга мажбур бўлди. Дарҳол унинг жағи иккига айириб очилди ва тўртинчи жаллод қўлидаги узун қисқич билан унинг тилини ташқари тортиб чиқарди ва иккинчи қўлидаги ханжар билан тилни кесиб ташлади. Маҳбуснинг оғзидан қон отилди, ўқчиб бир марта йўталди ва ҳушини йўқотди.
– Оғзидаги қонни тозаланглар! Қонига бўкиб ўлмасин! Бу шайтон тантанасини кўриши керак! Даволанглар! – буюрди хожа хизматкорларига. Сўнг Коҳин ва Ҳукмдорга ўгирилди. – Хористонга элтиб қуллар ичига ташланглар. Орқасидан кузатувчи юрсин. Бирор бевага уйланса, қаршилик ҳам қилманглар. Хористон ҳаётига кўнсин ва ўз иймонидан юз ўгирсин. Йиллаб давом этажак хорлик инсонни инсонликдан чиқариб юборади. Мен бунинг инсонликдан эмас, иймондан ҳам чиқиб кетганини кўришни истайман. Мусулмонлар ҳамиша тақдирдан розимиз дея Тангрига эгиладилар. Сен нимани берсанг, қабул қиламиз дейишади ва эвазига лутф қозонмоқ хоҳлайдилар. Улар билсинлар – Тангри қанчалик қаттиққўл ва ҳеч кимни аямайди! Сизлар эса билиб олинг! Ҳеч қачон унутманг! Биз бир кўзлини кутамиз. Унинг макони Қоф тоғларида. Мен у билан мулоқотга чиққанман. У, албатта, келади. Лекин бугун эмас, эртага ҳам эмас. Вақт етади – биз унинг учун Ер юзини тайёрлаймиз. У Бир Кўзи билан оламни тиз чўктиради. Сизлар буни кутинг! Ҳозир Ернинг кичик бир бўлаги Хористон, одамларнинг бир ҳовучи қул бўлган бўлса, у вақтда бутун Замин Хористонга, инсониятнинг барчаси қулга айлантирилади. Тангрининг мукаррам ва аҳсани тақвим дея атаган яратиғи шу тариқа Ер билан яксон бўлажак!
... Коҳин ва Ҳукмдор Хористонга қайтдилар. Улар қўл-оёқлари занжирланган ва кўзлари бойланган маҳбусни хористонликлар яшайдиган уйлар яқинига ташлаб кетишди.
Бу уйлардан бирида Ойгул ва унинг Денгиз исмли гўдаги яшаётган эди. Денгиз эмаклаб, ҳатто, икки-уч қадам босарди. У тошдан ясалган уй ичида сира ўтира олмас, эмаклаб бўлса ҳам ташқарига чиқарди. Ойгул кун бўйи уни излаб юрарди.
Ойгул Хористонга қайтиб келгач, ҳамма қатори яшаб кетди. Хористонликлар бир-бирларига шу қадар бегоналашган эдилар. Ойгулнинг ғойиб бўлгани ва қайтиб келгани ҳеч кимни ўйлантирмасди. Одамлар ўтган кунларига, аниқроғи, танасидаги жон билан вақт сарфлаганига рози эдилар. Чақалоқлар қирғини кўпчиликнинг ёдидан чиқди. Йўқ, чиқди эмас, балки энди эслашни истамасдилар. Ҳеч ким бу ҳақда гапиргиси келмасди. Ҳамма у мудҳиш кундан қочарди.
Аршнинг пештоқига бир ҳалқа осиб қўйилган бўлиб, уни “Лаънат ҳалқаси” дейишарди. Деярли ҳамма бу ҳалқа ҳақида биларди. Бу кимнингдир бўйнига тушиши лозим, аммо ким у? Барча бундан қўрқар, Ҳақнинг лаънатига қолмаслик учун Азозил ҳузурига бориб, “Сен Аллоҳнинг муқарраб бандасисан, дуо қил, Аллоҳ бизни Ўз лаънатидан сақласин!” – дейишарди. Азозил келган ҳаммани дуо қилар, аммо ўзини унутарди, чунки кўп ибодати учун лаънатга учрайман деб ўйламасди, агар лаънатга қолсам, адолатсизлик бўлади деб ўйларди. Айниқса, Тангри: “Ер юзида халифа яратаман”, – дегандан кейин Азозил куйиб кетди. Ҳасаддан ёрилай деди. Ўзини қўярга жой тополмасди. “Шу қадар ибодат қилдим, ҳатто, фаришта мақомига чиқдим. Бебош жинларни енгдим! Тангри нима учун менга ҳақсизлик қилмоқда!” – дер эди. Аммо бу эътирозларини ташқарига чиқармас, акс ҳолда, иш тескари айланиб кетишини яхши биларди. Унинг бу ўйлари куфр эди. Ҳақ Одамнинг жисмини Ўз Қўллари билан лойдан қорди. Кейин уни қуритиш учун қолдирди. Азозил дарҳол Одамнинг бошига етиб борди. Тепиб кўрди. Даранглаган сас чиқди. Одамнинг оғзидан кирди ва кетидан чиқди. Кетидан кирди ва оғзидан чиқди. Сўнг айтди: “Бу ичи бўш нарса экан! Қандай қилиб халифа бўлсин!”
Вақт етди: Тангри Одамга Ўз руҳидан пуфлади. Аллоҳга қасамки, бу қандай бўлганини билмаймиз. Бу ҳодисанинг сиррига етишга бирор махлуқ қодир эмас. Тангри Ўз ишини қандай қилади – унинг кайфиятини ҳеч ким била олмайди! Тангри Одамга оламдаги ҳамма нарсанинг исмларини ўргатди. Одам олим бўлиб қолди. Тангри фаришталарга қарата: “Қани, Одам билан беллашиб кўринглар!” – деди ва икки томонни имтиҳон қилди. Одам барча саволларга жавоб берди, фаришталар эса мум тишлашди. Кейин: “Ё Роббий! Сен ўргатгандан ортиқ нарсани билмаймиз, Сен поксан! Бизни афв эт!” – дейишди. Ҳақ: “Мен Одамни Ўзим учун халифа қилдим. У сизлардан олимроқ бўлди. Ҳаммангиз унга сажда қилинг!” – деди. Фаришталар дарҳол саждага йиқилдилар. Аммо Азозил ортиқ чидай олмади. “Мен сажда қилмайман! Зинҳор! Сажда қилмайман!” – деди бақириб. Фаришталар даҳшатдан қотиб қолишди. Улар Тангрига энг кўп ибодат қилган бу зотдан бундай эътирозни кутмаган эдилар. Улар: “Тангри билган, биз эса билмаган ҳақиқат шу экан! Ҳақ таоло Азозил ичига беркинган, ҳеч ким билмаган куфрни шу тариқа фош қилди!” – дедилар. Барча Азозилдан тавба қилишини кутарди. Аммо Азозил дадил туриб деди: “Сен уни балчиқдан, мени эса оловдан яратдинг! Мен ундан афзалман! Кўп жиҳатим билан Одамдан устун тураман! Нима учун унга сажда қилишим керак!”
Азозилнинг бу куфридан коинот ларзага келгандек бўлди. Аршга илинган лаънат ҳалқаси унинг бўйнига келиб тушди. Фаришталар қўрқув аралаш: “Аллоҳу Субҳон! Аллоҳу Субҳон!” – дея ҳайқирдилар. Ҳа, ҳамма қўрқди, лекин Азозил қўрқмади! Билиб қўйинглар: Азозил шу қадар қўрқмасдир! У Тангрининг адолатсизлигига тоқат қилмади. Хўп деб бўйин эгмади, аксинча, “Ҳаққимни бер! Сенга шунча йил ибодатлар қилдим! Мени лаънатлашинг ҳақсизликдир!” – деди. Тангри: “Нима истайсан?” – деди. “Менга муддат бер! Бу муддат ичида Одамни йўлдан оздираман. Уни жаҳаннамга олиб кетаман. Мени Одамдан паст кўрдинг, эй Тангри! Сенга Одамнинг қандай паст эканлигини исботлайман!” – деди Азозил. “Одамни Мен мукаррам қилдим! – деди Ҳақ. – Сен менинг бандаларим устидан зинҳор султонлик қила олмассан! Аммо сенга эргашган гумроҳларни йўлдан оздира оласан, холос”.
Дарвоқе, аъёнлар... Уларнинг ҳеч бири бошқасининг нима иш билан машғул эканлигидан бехабар. Ҳамкасбларининг исмларини билишлари мумкин, лекин қандай топшириқ ёки вазифани бажараётганидан ғофилдирлар.
Гуноҳкор деяпмиз-у, гуноҳкор қандай гуноҳ қилганлигини билмай ўлиб кетаверади ҳам. Аммо кўпчилик амин – хожанинг раъйига қарши бориш эмас, унинг раъйига тўғри келмай қолишнинг ўзи жиноят.
Хожанинг тахти яқинига келиб, Коҳиннинг ёнига Ҳукмдор тиз чўкиб ўтирди.
– Иккингиз қилган ишларнинг барчасидан хабарим бор, – деб сўз бошлади Хожа. – Мени севинтирди. Нима? Вазифани бир тану жон бўлиб бажаришга уриндинглар. Ҳукмдор, сенгача барча тахтгирлар биринчи чақирувдаёқ қатл қилинган. Сени эса тирик қолдираман. Ишингни давом эттирасан. Бир амалинг менга манзур келди. Биласанми, қайси амал?
– Хожанинг ўзлари яхшироқ биладилар, – деди Ҳукмдор ердан кўзини узмай.
– Чақалоқлар қатли! – Хожанинг овози яшнаб кетди. – Буюк иш қилдинг! Бу ишни мукаммал бажардинг, албатта, қандайдир чақалоқ туғилиб, бизнинг ҳукмимизга чек қўйиши ҳақида гапиришади. Бўлак хавотирим йўқ, чунки биз энг катта балога йўлиқиб бўлдик. Бундан каттароқ бало келишини тасаввур қилмайман. Қандай бало дейсанми? Муҳаммад! Ҳа, Муҳаммад! У икки юз аввал туғилди. О, у нақадар мудҳиш кун эди! Олиймақом хожамиз Шайтоннинг аҳволи ёмонлашди. Иблислар инига чўп суқилган аридай оламга тўзғиди. Ҳеч ким ўзини қўярга жой топмас эди. Муҳаммадга ваҳий келган кунни эсласам, кўзларимга олам қоронғу кўринади! Шайтонларнинг барчаси Муҳаммадга қарши курашдик. Аммо уни енгиш мумкин эмас эди. У бор жойга бизнинг яқинлашувимиз мумкин эмас эди. Менинг отам шайтон ва жиннинг ўғли эди, онам эса жин ва одамнинг қизи. Ораларидан мен туғилдим. Қонимда жин ва шайтоннинг қудрати, одамнинг заковати жўш уряпти. Муҳаммад бутун Ер юзига Ислом адолат ўрнатади деб айтган. Унинг саҳобалари шу ҳақиқатга ишонадилар. Улар Қустантанияни эгаллаб, иблис ҳукмронлигини чилпарчин қилармишлар! Асло, бунга йўл қўймаймиз!
Хожа ўрнидан турди. Коҳин ва Ҳукмдор ҳам дарҳол оёққа қалқди.
– Ўтиринглар! – амр қилди Хожа. – Мен гапираман. Эшитинглар. Инсоният тарихи битиб қўйилган китоблар бор. Аллоҳ Одамни Ерга туширди. Шундан бошлаб рўй берган барча воқеаларни битиб келадиган олимлар бор. Уларнинг барчасини мен шу қалъа тагидаги кутубхонага жамлаганман. Бу китоблар йўқ бўлиб кетмаслиги керак. Уларда барча даврларнинг энг муҳим воқеалари ва илмлари жамланган. Сеҳр, жинлар билан алоқа, коинот ва табиат кучларини бошқариш, сувдан, товушдан, нурдан қувват олиш, у қувват билан уловларни юргизиш, ҳар қандай масофадан туриб мулоқот қилиш, самоларда парвоз қилиш, Ер остида юриш, сув остларида қасрлар бунёд қилиш – барча-барчаси ҳақида мукаммал илмлар бор. Уларнинг барчаси китобларга рақам қилинган. Бу илмларни подшоҳлар саройларидан тортиб олдим, бу илмни биладиганларни ўлдирдим, қул қилиб келтирдим. Тарихларни ёқиб кул қилдим. Одамлар бутларга топинишади, оловга сиғинишади, бу билан мана шу бизнинг динимиз дейишади. Муҳаммад келтирган динни эса янги дейишади. Ҳолбуки, у ҳақиқатни келтирди. Унга мен Ер юзидан супуриб ташлаган ҳақиқатлар тўғридан тўғри осмон китобидан олиб етказилди. У бу илмларни келтиришда ҳеч кимга эҳтиёж сезмади, зотан, Оламлар Роббиси унга элчи Жаброил орқали таълим берди. Менинг, шайтоннинг қилган тадбири чипакка чиқди. Лекин биз тўхтамаймиз. Биз Ер юзида Муҳаммадга қарши курашишда давом этамиз. Яҳудийларни адаштирдик, уларни йўриғимизга юргаздик. Насронийларни адаштирдик, уларни жуда осон хорликка улоқтирдик. Ваъда қилинган кун бор. Бу қиёмат кунидир. Биз қиёматга қадар бу икки тоифани ўзимизга ёрдамчи деб биламиз. Хористон бизнинг улкан лойиҳамиздир. Унинг тарҳи жуда мукаммал. Ислом Ер юзига тарқалиб бораркан, Хористондек мамлакат борлигини мусулмонлар билмай қолиши қандай буюк бахт! Биз иблислар ва иблисларнинг қуллари Тангрига қарши курашиб келмоқдамиз. Тўғри, Унинг қудрати чексиз, аммо биз чекинмаймиз. Муҳаммад ва унинг дўстлари билан бўлган барча урушларда бўлдик. Ҳамиша уларнинг қаршисида душман тарафнинг лашкари ичида бизнинг жангчимиз қатнашди.