ilm_zakoti | Неотсортированное

Telegram-канал ilm_zakoti - ILM ZAKOTI

1080

Hayot haqiqatlari.

Подписаться на канал

ILM ZAKOTI

– Дунё ўткинчидир, – деди сокин овозда. – Ўлим ҳақдир. Келиши муқаррар ҳар нарса жуда яқиндир. Аллоҳдан қўрқинглар. Бир-бирингизга зулм қилманг. Ботил йўл билан ҳаққингизни еманг. Зикрни лозим тутинг. Луқмангизни ҳалол қилинг. Шубҳадан парҳезда бўлинг. Мусулмонни ёмон кўрманг. Кечиришга ҳарис бўлинг. Мўминга хокисор, золим ва кофирга шиддатли туринг. Ёлғон гапирманг. Кибрланманг. Мақтанманг. Меҳнатдан қочманг. Нафсингизни лаззатга ўргатманг. Намозни кечиктирманг. Намозни унутманг. Закотга диққат қилинг. Аллоҳ буюрган барча ибодатларни тўкис бажаринг. Аллоҳдан қўрқинг. Сизлар қилган гўзал амаллар ичида бир-бирингизга Аллоҳ йўлида дўст бўлганингиз каби бирор маҳбуб амал йўқдир. Дўст бўлинглар! Аллоҳ йўлида дўст бўлинглар!..
Устоз бу гапларни айтаркан, юзлари қизарди, овозлари баландлашди ва ёнбошлади:
– Ҳар бир жон ўлим шарбатини тотгувчидир... Ўлим сизларни энг мустаҳкам қалъалар ичидан бўлса ҳам топиб олур! Аллоҳим, мени солиҳлар сафида қил, мусулмон ҳолимда жонимни ол! – деди. Мен бу сўзлар оятлар мазмуни эканлигини англадим. Устоз эса, ҳақиқатан, ёнбошлаган кўйи оятларнинг асл арабий ҳолда айта бошлади. Хаёлимдан: “Устоз Ҳақнинг раҳматига бормоқда!” – деган ўй ўтди. Бир зумда бошини бағримга олдим. Ҳа, адашмадим – Устознинг кўзлари дунёга сўнги бор қараётган эди. Аммо унинг кўзларидан дунё пардалари кўтарилди. У:
– Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Аллоҳ акбар! – деди. Кейин чуқур нафас олиб яна гапирди: – Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ!
Устоз ҳушдан кетди. Атрофимдагилар жони узилди деб йиғлаб юборишди ва: “Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!” – дея бошладилар. Аммо устоз беҳуш ҳолда яна сўзлади:
– Ла мавжуда иллаллоҳ! Ла мавжуда иллаллоҳ! Ла мавжуда иллаллоҳ!
Шу билан Устоз жим бўлди. Сокин тортди. Мен кўкрагига бошимни қўйдим. Юрак урмаётган эди...
... Саломиддин ҳикояни шу нуқтасига етганда гапира олмай қолди. Кўзларига ёш тўлди. Кўзини мендан олиб қочди. Мен у сўзлаётган қиссанинг ичида эдим. У таништирган ҳар бир инсон менга таниш ва қадрдон бўлиб қолган эди. беихтиёр Саломиддинга қўшилиб йиғлай бошладим.
Бир неча лаҳзадан сўнг Саломиддин нафасини ростлаб олди ва сўзлашда давом этди:
– Устоз кўп марта: “Ўлсам, танам совумай тупроққа қўйинглар, гўримга алоҳида белги керак эмас, гўрим йўқ бўлиб кетсин. Менинг қаерда эканлигимни билмай ҳам қолсинлар!” – деб айтар эди. Устозни ичкарига олдик. Оиласи хайрлашди. Видолашди. Шу ерда ҳозир бўлганлар кириб видолашдилар. Тун ярмига етганда устозни ювдик. Кафанладик. Бомдод вақтида тобутни елкага олиб масжидга бордик.
Ўлим хабари кечаси бутун қишлоққа тарқаб улгурган эди. Ҳовлидан тобутни олиб чиқарканмиз, қаршимизда тумонат одам бор эди. Барча хомуш, барча сукутда. Сўзлашга мажол йўқ, балки сўзлашга эҳтиёж ҳам йўқ.
Устоз кўп айтарди: “Тобут олдинда юрсин. Тобутнинг тўртта шотисини бир кишидан тўрт киши ушласин. Ёппасига тобутни чангаллаб олманглар. Тобутнинг ёнида бўлинглар, ортида, аммо олдинга ўтиб кетманглар. Тобут талашманглар. Жим юринглар. Зикр билан юринглар. Овоз чиқариб фарёд чекманг. Шайтонни шодлантириб, бидъат қилманг!”
Шогирдилар бу ўгитларни олган эди. Бутун қишлоқ бу насиҳатга амал қилди. Оламга сукунат чўккандек. Қушлар ҳам учишдан тўхтагандек.
Тонг насими эса одамларни безовта қилишдан қўрққандек секин эсади. Қуёш ҳам ғамга ботгандек юзини булут билан тўсди.
Одамлар жим. Жаноза ўқилди. Яна тобут кўтарилди. Тўрт киши-тўрт киши алмашиб кўтариб кетаверди. Ур-тўпалон, бақир-чақир, югур-югур йўқ эди. Чунки устоз пинҳонийликни севарди. “Олам сени билса, одамлар сени билса, бошингдаги хавфлар зиёда бўлибди. Шуҳрат сени ўлдиради, сокин бўлинглар, сукут қилинг, зикру ибодатни, эҳсону хайрни яширин бажаринглар”, – дея тайинларди. Бутун қишлоқ бу билан тарбия топган эди. Шунинг учун ҳамманинг кўзи ерд, қалбларда зикр мавжланиб борди.
Устозни қабрга қўйдик. Тупроқ ташладик. Кўмдик.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

Домла бу байтларни ўқиб, маъносини ҳам тушунтирди:
– Қиёфам фаришта каби, аммо ичимда шайтон ва дев иккиси жуфтлашиб олган. Йўқ, бу иккиси жуфтлашибгина қолмаган, ҳар нафасда юзлаб ўзлари кабиларни туғадилар. Ичимда дев ва шайтон жаҳон ичидаги жаҳон каби яширинб, юз макру алдов бошласа, фитна қилса, орзуларини бир дамда муҳайё қиламан. Аллоҳ учун, эй кўнгил, инсоф кўрсат, агар нафс диндан чиқармаса, яна нима буни уддалайди? Нафс қўлида афгорману, бунча балоларга гирифторман. Элга аён сувратим ёмoндaн-ёмoн, сийратим эсa ундaн ҳaм бaттaр.
Домла бу сўзларни чуқур изтироб билан сўйлади. Сўнг давом этди:
– Бу байтлар Алишер Навоий ҳазратларига тегишли. Ул зот айтяптики, ҳиммат жаннат томонга қанот қоқиб учади, нафс эса инсонни жаҳаннам чоҳига қараб тортади. Чеҳра фариштаваш, аммо ичкарида – ботинда дев ва шайтон жуфтлашиб олган. Улар ҳар онда ўзлари каби юзлаб иблис ва девларни туғадилар. Кимнинг ичини дев ва шайтонлар макон тутган экан, бу бир жаҳоннинг ичига беркитилган иккинчи жаҳонга ўхшайди. Ботинда буларнинг барчаси макр ва алдовлар бошласа, улар нимани орзу қилиб истасалар, истаганларининг барчасини дарҳол бажо қиламан деб айтади Алишер Навоий. Ва ўз кўнглига мурожаат қилади. Ундан сўрайдики, диндан нафс чиқармаса, яна нима чиқариши мумкин?! Ҳар бир инсон нафснинг қўлида жароҳатланган, хастаҳол, одамнинг биргина боши билан бу қадар улкан балоларга гирифтор. Зоҳиримиз, ўтаётган вақтлариимиз шундоқ ҳам ёмондан ёмон, аммо ботиниимизнинг аҳволи эса ундан ҳам ёмонроқдир. Агар биз ўз ношод хотири – қайғули қалбиимиз учун йиғласак, бу ҳол ҳам дардимизни енгиллатмайди. Чунки жисмимиз кемаси дунё денгизи ичида, уни тоғ каби гуноҳ лангарлари ушлаб турибди.
Қудратуллоҳ акага қамоқ жазоси беришибди. Унинг айбсиз эканлигини адвокатлари исботлай олмабди. Фозилжоннинг айтишича, отасидан мен ҳақимда сўрашибди. Аммо Қудратуллоҳ ака мени, шунчаки савдо ҳамкори эканлигимни айтган, милисалар мени терговга тортиш учун излашган, лекин яшаш жойимда йўқ бўлганман.
– Сизда бир аниқ жиноят йўқлигини билишади улар, – деди Фозилжон. – Аммо тергов қилиб кўриш ниятлари бор эди. Бизда терговларга чақирув қоғозларисиз ҳам чақираверишади. Айрим мусулмонларни куппа-кундузи ўғирлаб ҳам кетишади. Албатта, Аллоҳнинг фазли билан бу ерда бўлганингиз учун ва Сизни қидирувга беришга асослари йўқлиги сабабли безовта қилишмади деб ўйлайман.
Ишлаб топган пулларимдан Фозилжон орқали Қудратуллоҳ акага юбориб турдим ва доимо ҳақига дуода бўлдим.
Қишлоққа келиб, у ердан умуман ташқарига чиқмай яшаётганимнинг учинчи йили эди. Рамазон ёз чилласига тўғри келди. Умримда бу қадар фараҳли ўтган бошқа бир Рамазонни эслай олмайман: саҳарликнинг ўзи бир ажиб – икки дона хурма еб, замзам суви ичаман. Менга йигирма литр замзам суви ҳадя қилишган эди. Аёлим ҳам менга эргашади. Кун иссиқ. Ёз ўртаси бўлишига қарамай на чанқоқ, на очлик сездим. Ифтор вақтини қандай таърифлаб берай? Қуёш мағрибга – шафақ гулзори ичига бош қўяди. Қишлоқ жомесидан азон янграйди. Қишлоқ аҳлининг ҳаммаси масжидга йиғилган. Масжид ҳовлиси столига аввал салафан, сўнг дастурхонлар ёзилади. Дастурхон устига хурмо, майиз, тегирмон унига ёпилган нонлар қўйилади, кичик идишларда сувлар... Азондан сўнг бисмиллаҳ деб оғиз очамиз. Кейин шомни ўқиб, яна дастурхонга қайтамиз. Енгил тамадди билан то хуфтонга азон айтилгунча одамлар бир-бирлари билан суҳбаталашадилар. Масжид ҳовлиси ичидан оқиб ўтган ариқ бўйи райҳон билан тўла, унинг ифори бутун оламни қоплаб олгандек туюлади, димоқлар муаттар бўйдан баҳраманд бўлиб, қалбларда сурур тошади.
Болалар югуриб ўйнайди. Масжид хонақоҳида айримлар Қуръон ўқийди. Қишлоқда кўпинча чироқ ўчса-да, бу муаммо эмас, қўлбола чироқлар билан ҳаммаёқ ёришиб кетади. Хуфтонга азон айтилгач, хонақоҳ ва ҳовлига одамлар зич бўлиб ўтирадилар, очиқ эшиклардан ёқимли шабада эсади, шабада кафтини тўлдириб келган тоғ ҳавоси, сув нафаси ва гулу райҳонлар исини бошимиздан сепади гўё.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

Аллоҳнинг изни ва маҳрамати билан қалбим ҳузурга чўмди. Кунларим нурга чулғанди. Кун ва тун тинимсиз Қуръон ўқир эдим. Оиламга барака ёмғирдек ёғди. Қуръон ўқиганим сайин бошқа нарсаларни ўқиш истаклари сўнди. Ҳар бир оят қалбимга нақшланди. Менга шайх Алоуддин Мансурнинг “Тафсири Азим” китобини ҳадя қилишди. Ўқиганларимнинг маъносини англар эканман, ҳузур ва лаззатим зиёда бўлди.
Вақт шу зайлда ўтди. Ўн ойларда қўлтиқтаёқни ташладим. Тоға мени асалари билан муолажа қилди. Бу муолажа ҳар ҳафтада асаларига танамни чақтириш, асал ва занжабил аралашмасидан ҳар тонг наҳорга бир қошиқ тановвул этишдан иборат эди. Оёқларимга қувват кирди, вужудимнинг ҳолисизланиши ғойиб бўлди. Косиблик ҳунари, даволаниш, Қуръон ёдлаш, Устоздан доимий равишда зикр сабоқларини олиш, кечқурунлари Устоз ҳузурида ақийда, фиқҳ ва ҳикмат дарсларидан баҳраманд бўлиш билан икки йилни ўтказдим.
Ўтган бу икки йил умримнинг энг сермазмун йиллари эди. Араб тилининг сарф ва наҳв илмларидан ҳам мени бироз ўқитишди. Қалбимни қуршаган саволлар қолмади. Мени қийнаётган гумонлар ортиқ йўлимда учрамади. Чунки қиладиган ишим, айтадиган сўзим, ўйлайдиган ўйларимгача аниқ ва равшан кўринди. Қалбимга назар солиб, уни фараҳ ва сафода топдим, нафcимга қараб, уни шикаста ва осуда кўрдим.
Устоз дастлаб лафзи жалола – Аллоҳ лафзини қалбимда, тилимни қўлламай такрорлаб юришга буюрди. Қалб чап кўкракнинг икки энли пастида жойлашганлигини айтди. Сўнг ҳар куни фажр вақти қойим бўлишидан аввал юз марта тасбиҳ, ҳамд, такбир ва истиғфор топшириғи берилди. Бир муддат ўтиб, ухлаш аввалидан бу ишларни қилишим кераклигини тушунтирди. Сўнг ҳар бир иш олдидан ўқиладиган дуоларни ҳам ёдладим. Ҳар кеча Мулк сурасини ўқишга одатландим. Устоз Ёсинни ҳам қўшиб ўқишим лозимлигини сўзлади. Бир йилда Қуръони бир қур ёд олиб чиққанимдан кейин ҳар куни бомдоддан бир соат аввал уйғониб, икки ракат намоз, икки жуз Қуръон тиловати қиладиган бўлдим. Уч ойлардан сўнг уч пора, яна уч ой ўтиб, кундалик вазифам беш жуз Қуръон бўлди. Бу ишларнинг барчаси Роббимнинг ёрдами билан жуда ҳам осонлашди. Олти ойлар ўтгач, Устога айтдим:
– Ҳар куни ўн жуз Қуръон ўқий оладиган қувват сезяпман...
Устоз сукут қилди ва деди:
– Салафларимиз бир кун Қуръонни бир марта ҳам хатм қилишар эди. Сизга рухсат. Истасангиз, бир кунда бир марта хатм қилинг.
Ҳа, дўстим, Қуръонни бир кунда ўқишим кераклигини ҳам Устоздан сўрадим.
Қуръон ўқиш бу шунчаки такрорга айланиб қолмаслиги керак. Қуръонни тадаббур билан ўқиш учун ҳам Устознинг изни керак деб айтган бўлардим.
Қорилар кўп. Аллоҳ таоло Қуръонни кўтарганларни кўтариб қўяди. Инсонлар ичида иззатга эриштиради. Қуръонни ўқир экан, инсоннинг иймони зиёда бўлсин. Иймон нури порлагандан порлаб, ботин оламини бу нур қамраб олсин. Қуръон ўқиркан, мусулмоннинг ихлоси қувватлансин. Қалбидаги риё қуриб битсин, ужб ва кибрдан асар қолмасин. Қуръон ўқиркан, иймон соҳиби ростгўйлик мақомига кўтарилсин. Унинг қалбидаги ният пок бўлсин. Пок нияти пок сўзидан кўринсин. Пок сўзлари гўзал амалларида шуълалансин. Қуръон ўқиркан, мўминнинг муҳаббати алангалансин. Муҳаббатки, Аллоҳга ва Унинг Расулига бўлган бемисл муҳаббат! Аллоҳнинг амру фармонларини муҳаббат билан бажарсин. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларини эҳтимом ила адо айласин. Қуръон ўқиркан, таслим қалб соҳиби ўзини Аллоҳга таслим этсин. Аллоҳ таоло унга зинҳор ёмонлик раво кўрмаслигини, балки Роббисининг ҳар бир иши, ҳар қадари унинг учун буткул яхшиликдан иборатлигини тушунсин. Қуръон ўқирган, мусулмон Аллоҳнинг ваҳийсига, Расулуллоҳнинг, соллаллоҳу алайҳи ва саллам йўлига эргашсин. Бу йўлдан қилча ташқари қадам босмасин. Қуръон айнан Унинг учун индирилганлигини англасин. Ҳар Қуръон ўқиётган мўмин тушунсинки, Қуръон у учун, унинг шахси учун махсусдир. Қуръон ҳар бир инсонга йўриқномадир. Унинг ҳар бир оятини англаш, ҳис этиш, ҳикматини Аллоҳга ҳавола этиш шарт.
Қуръонни тушуниш қандай кечади?

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

САҲРО

Роман

Мустафо ЮСУФ

Ўн учинчи боб. Фано

Аллоҳ иймон келтирганларнинг дўстидир.

Бақара сурасининг 257-оят маъно таржимаси.

Болакай бироздан сўнг ўйнагани ташқарига чиқиб кетди. Отаси Устознинг ёнига ўтирди.
– Буларнинг иши қизиқ бўлган, – деди Устоз. – Эр-хотиннинг ўртасига Аллоҳ кучли муҳаббат солган эди. Аммо ўн йил яшаб фарзанд кўрмадилар. Ота-она, қариндош-уруғ бундан ташвишга тушди. Ўғилга бошқа хотин олиб беришга қарор қилдилар. Чунки иккисини текширган шифокору табибларнинг барчаси орангизда фарзанд бўлмайди деб айтишди. Кўрилмаган муолажа қолмади. Бироқ Аллоҳнинг қадари, қазоси билан улардан фарзанд бўлмади. Эр йиғлаб бир талоқ берди, хотин йиғлаб уйдан кетди. Ота-она яхши оиланинг бир қизини олиб берди ўғлига. Бу қиз ҳам тақдири илоҳий билан эрдан чиқиб келган эди. Янги келган аёл ҳовлининг орасталигидан ҳайратга тушади. Барака ва файз ёғиб турган хонадонга маҳлиё бўлади. Эридан: “Мендан аввалги хотинингизга ҳамон муҳаббатингиз борми?” – дея сўради. Эр ҳам қалбидагини яширмади. “Ҳа”, – деб айтди. “Ҳовли бу қадар катта экан. У хотинингизни ҳам олиб келинг, бирга яшайверамиз”, – деди янги аёли. Бундай бўлиши мумкин эмас деган инсонлар қалбини тарбиялаб олиши керак. Айнан шундай бўлган чунки. Эр хурсанд бўлди кичик хотинининг ҳимматидан. Дарҳол катта аёлининг уйига келиб, ўзи билан қайта яшашга даъват қилди. Унинг ҳам қалби шикаста эди, эрини севарди. Шодланиб қабул этди. Кундошининг ҳаққига дуолар йўллаб, эрининг ҳовлисига қайтди. Субҳаналлоҳ, икки кундош опа-сингил каби яшаб кетишди. Бир йилга бормай янги келган аёл ўғил фарзанд дунёга келтирди. Катта хотин ўз боласидан зиёда меҳрибонлик кўрсата бошлади. Туғруқдан янги чиққан кундоши бошида парвона бўлди. Иссиқ-совуғига қаради. Қўлини совуқ сувга урдирмади. Бола уч ёшга етди. У туққан онасидан кўра боққан онасига кўпроқ боғланди. Туққан онасини она деб чақирса, боққан онасини катта она деб атади. Аллоҳнинг марҳаматини қарангки, дўхтирлар туғмас дея ташхис қўйган бу аёл ҳомиладор бўлди. Вақт-соати етиб у ҳам бир ўғил туғди. Ана шу аёл ҳозир туғруқхонада. Кеча кўзи ёриди. Бу аёлнинг эри анави ўйнаб юрган боланинг отаси. Шу бола эса икки кундош меҳри билан улғайиб келяпти.
Мен Устознинг ҳикоясини тинглаб маза қилдим.
Аллоҳ таоло тўрт нафаргача хотин олишга изн берган. Лекин бугун ўзини муслима санайдиган кўплаб аёллар, ҳатто айрим эркакларга хотинни кўпайтиришга қаршилик қилишади. Аллоҳ берган рухсатларни таъқиқлашга қандай қилиб инсоннинг ҳадди сиғади? Роббимиз инсонларга фақат яхшиликни раво кўради, айниқса, мўмин бандаларига ижозат эшикларини очиб қўйган бўлса, албатта, бу ҳикматдан бўлак нарса эмас. Икки кундошнинг маънавий олами мени ҳайратга солиш билан бирга Исломга чинакам амал қилишнинг бир намунаси ўлароқ кўринди бу иш.
Ўзим ҳам келажакда аёлларимни кўпайтиришни ният қилиб қўйган эдим, назаримда. Ҳар бир мусулмон эркаги камида икки нафар аёлга уйланса, жамият ҳаётидаги барака, сокинлик, ахлоқий тузалишни ҳар бир инсон ҳис қилиши мумкин. Лекин аёллар ўртасида адолат ўрнатиш, лутфу марҳаматда уларни тенг тутиш учун мусулмон эркаги ҳам ҳақиқий рижол бўлиши керак. Ружулати бўлиши шарт. Тўрт аёлни маънан ва жисман идора қила олган, уларни рози қилган эркак ружулат соҳиби ҳисобланади, албатта.
Тошкентда бир уламо зот ҳақида эшитгандим. У киши тўрт аёлга уйланган. Кейин уйланган аёлларининг барчаси бева ҳамда вояга етмаган болалари бор аёллар эди. Улар билан бирга йигирма йил яшади. Аллоҳнинг қадари билан охиратга рихлат қилгач, барча аёллари ўз эрларини севганлари, барчалари у кишидан чин дилдан рози эканликларини айтишган.
Айтмоқчиманки, кўпхотинли бўлиш асл эркакка қийин эмас, ўзи ва аёллари Аллоҳдан қўрқса, Аллоҳга тақво қилса, қийин бўлиши мумкинми? Одамларнинг фикрлаши ўзгариб кетди. Тафаккур тарзи айниди деб ўйлайман, дўстим. Инсон ўз фитратига қарши ишларни бажаргач, бошқача бўлиши мумкинми, ахир?
Ўзимни шу қишлоқда туғилгандек ҳис қила бошладим.
Хуфтонни Устоз билан бирга масжидда адо этдик. “Эрталаб келинг, сиз билан суҳбат қурамиз”, – деди Устоз.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

SAHRO | Roman | 12-bob

✍️ Mustafo Yusuf
🎙 Abdukarim Mirzayev

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

Алвон рангли бахмал тўшакда бошимни пар ёстиққа қўйиб ухлаб қолибман.
– Дадаси, сизни тоға сўраб келди, – деб оҳиста уйғотди аёлим.
Ҳовлидан топиб олганим қалин таёққа таяниб юзимни ювгач, дарвозага қарадим.
– Саломиддин, мана қаранг, – деди чиқишим билан тоға. У эски бир “Москвич”да келибди. У дарвозадаги катта ва кичик ҳалқаларни ушлади. – Мана бу катта ҳалқа, ҳам қалин. Бу билан дарвозани урсангиз, гурсиллаган овоз чиқади. Бу қишлоқда фақат эркаклар келса, бу ҳалқани ишлатади. Агар аёллар келса, мана бу кичик ҳалқани уришади. Бунда сал ингичка товуш янграйди. Кетдик, бироздан сўнг азон айтишади.
“Москвич”да масжидга йўл олдик.
Аср вақти яқинлаб, кўчалар бўйлаб соялар ёйилибди. Қуёш ғарбга қараб ёнбошламоқда. Кўчада сигир, қўй ҳайдаган, эшак минган болалар кўп эди.
– Сизга қишлоқ ёқдими, Саломиддин? – сўради Тоға.
– Албатта, – дедим мамнун. – Алҳамдулиллаҳ. Жуда ҳам ёқди.
– Мошолло! – деди астойдил шодланиб Тоға. – Масжидимиз ҳам жуда қадимий. Беш юз йил аввал қурилган. Эски услубда. Гумбази катта. Қўлда терилган. Ҳали ҳаммасига кўникиб кетасиз. Қишлоқдан кетгингиз келмай қолади.
Масжид Тоға айтгани каби экан. Ғиштин. Деворлари бақувват. Тепасида баланд ва улуғвор гумбаз. Олдида пешайвон. Масжидга яшил палос тўшалган. Мен таҳорат қилгани таҳоратхонага ўтдим.
Асрни жамоат билан ўқидим. Мени Боққишлоқнинг ўзгача одатлари кутиб турган экан. Намоздан сўнг дуо ва зикрлар ошкора қилинмади. Имом қўл кўтариб пичирлади. Ҳамма унга эргашиб қўлини кўтарди ва имом дуо қилиб бўлгач, кафтларини юзларига суришди. Масжидга келган барча кишиларнинг бошларида оқ салла, эгниларида эса чакмон. Айрим ёшларгина бундан мустасно эди, бироқ улар ҳам шаҳарники каби тор эмас, балки кенг кийимлар кийишган.
Намоздан сўнг хонақоҳ олдида жамоат давра бўлиб ўзаро сўраша бошлашди.
Ҳамма бир инсонга алоҳида ҳурмат кўрсатаётганини кўрдим. Бу ўша Сиддиқжон домла айтган Устоз экан. Устознинг бўйи баланд, кўзлари қийиқ, бир қадар сийрак бўлса-да, оппоқ соқоли юзига жуда ярашимли, чеҳраси шу қадар хотиржамки, қараб беихтиёр қалбга хотиржамлик инади, елкаси кенг, семиз ҳам, озғин ҳам эмас. Устоз жамоат билан бош ирғаб сўрашди. Тоға дарҳол у кишининг олдига борди ва бир нималар деди. Устоз менга қараб, ҳа дегандек бошини қимирлатди. Сўнг ўзини кутиб турган эски бир “Запарожец”га ўтирди. Бутун қишлоқ аҳли эҳтиром қилаётган одамнинг урфдан қолган уловга миниши мени янада ҳайрон қолдирди.
– Устознинг меҳмонхонасига борамиз, сизни кутадилар, – деди Тоға.
Биз ҳам “Москвич”да йўлга тушдик.
Устознинг ҳовлиси тор экан. Кирганда ўнгга кирилади. Тор хона. Яна бир оёқ юқорилаб бошқа хонага кирдик. Устоз киришда ўнг томонда ўтирган экан. Мен таёғимга таяниб кирдим ва у кишининг ёнига чўккалаб қўлимни чўздим ва салом бердим.
– Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳ, – алик олди Устоз. У кишининг саси жуда ажиб эди. Беихтиёр бу инсонга ичимдан муҳаббат ва меҳр тошди. Қаршимда жуда нуроний, жуда содда, жуда улуғвор чеҳра боқиб турибди. Бу инсоннинг бутун борлиғидан файз ёғилади. Беихтиёр йиғлаб юбордим. Нима учун – ўзим билмайман.
Хонада яна ўн беш, йигирма чоғли одамлар бор эди, уларни унутдим. Ҳамма нарсани унутдим. Ҳеч бир гап айта олмадим. Йиғлаб бўлиб, четга сурилиб, оёғимни кучоқлаб ўтирдим.
Ҳеч ким ҳеч нарса демади. Ҳамма сукутда, бир нуқтага қараган.
Мен эса ич-ичимдан Аллоҳ, Аллоҳ дея Роббимни зикр қилишни истаётган эдим. Шу пайт ташқаридан бир болакайнинг овози эшитилди. У югуриб кириб ўзини устознинг қучоғига отди. Устоз ҳам уни эркалади чакмонининг чўнтагидан қанд-қурс олиб берди. Боланинг отаси, шекилли, яна бир киши ҳам кирди. Салом берди.
– Ҳа, тинчмисиз? – деди Устоз унга тиззасидаги болани эркалаб.
– Алҳамдулиллаҳ, тинчман, – деди у киши. – Болам онамни кўраман деб ҳеч қўймади, олиб келдим-да.
– Мошолло! – табассум қилди Устоз. – Онаси яхшими? Соғ-саломатми?
– Алҳамдулиллаҳ, соғ, саломат, – деди у киши.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

– Сизга ташхис қўя олмаяпмиз, – деди бош шифокор мен ётган палатага кириб. Унинг қўлида турли таҳлилларнинг натижалари бор эди. – Барча таҳлиллар сизни соғлом деяпти, аммо юра олмаётганингиз қизиқ. Аминманки, бу асаб билан боғлиқ ҳодиса. Йигирма кундан зиёд даволадик. Энди уйингизга кетишингиз мумкин.
Уйга таксида келдим.
Ўтган вақт давомида томиримдан, мушакларим орасидан жуда кўп уколлар олган эдим. Кетма-кет ҳапдорилар ичдим. Шу сабабли бўлса керак, фикрлашларим ҳам чалкаш. Хаёлпаришонман. Ичим гўё сўниб қолган. Аёлимга ҳам ҳиссиз қарар эдим.
Бир ҳафта ўтиб, ўзимни бироз енгил сездим. Онгимнинг ичидаги булутлар тарқалди, гўё. Аммо намозларимни ўтириб ўқидим. Ўрнимдан туриб икки қадам юриб, йиқиламан. Уйдан чиқишни истамадим. Шу куни қўлимда жуда оз пул қолди.
Бомдоддан кейин зикр билан машғул эдим. Лекин зикрлар тилимда айланади, қалбимга етиб бормайди. Шундай бўлса-да, хаёлим маъносизлик ичида тентираркан, тилимда истиғфор айланади. Эшик жиринглади. Қудратуллоҳ аканинг ўғли Фозилжон эди!
– Саломиддин ака, – деди кира солиб мени қучоқлаб. – Ака, дадамни олиб кириб қўйишди. Йигирма кундан ошиб кетди. Учрашувга рухсат беришмаяпти. Лекин сизни Самарқандга олиб боришим керак, чунки буни қатъий тайинладилар.
Ўйландим. Чўнтагимда пул йўқ, ишлашга қувват ва ҳафсала. Бир ой олдинги иштиёқим қаёққа кетди, билмайман.
– Қачон кетамиз, Фозилжон? – сўрадим.
– Эртага эрталаб. Асосий буюмларни олинглар. Етади. Самарқандга боршингизни Сиддиқжон домла ҳам тайинлаган эди, – Фозилжоннинг овози фавқулодда жиддий янгради. Мен ўша вақтда ўсмирнинг катта йигит бўлиб қолганини фарқламадим, ҳолбуки, отаси қамалганларнинг барчаси мана шундай улғайишга мажбурдирлар.
Айтилган вақтда йўлга отландик. Аёлим сафарга дарҳол рози бўлди.
– Сиз қаерни ихтиёр қилсангиз, мен ўша ердаман, – деди. Болаларни олиб уловга чиқдик. Мен ҳолсиз эдим. Уловнинг орқа ўриндиғида мен ва оилам, олдинда эса Фозилжон кетди.
Пешиндан аввал, ишроқ вақтида Самарқандда эдик.
Тоғли ҳудудга кирдик. Уловимиз далалар, даштлар ичидан ўтди. Болаларим орада безовта бўлди. Сув бердик. Овутдик.
Анча тепаликка чиқарканмиз, қалин дарахтзор кўринди. Кенглик. Гўё бу кенглик қияликка жойлашган. Дарахтлар орасида уйлар кўзга ташланди. Йўллар дам баландга, дам пастга тушади. Дарахтзор деганим Боққишлоқ экан. Боққишлоқнинг қоқ ўртасидан анҳор ўтган. Бу анҳор тоғ тепасидан келади. Боққишлоқ атрофида экин ерлари ҳам бор экан, одамлар меҳнат қилишяпти. Бизнинг уловга қарашади.
Биз шаҳардан олислаб кетдик. Назаримда, бу қишлоқ шаҳардан жуда-жуда узоқда.
Қишлоқ маҳаллалари бўйлаб юрдик. Мен қишлоқда ҳам ажабланарли, ҳам ҳайратланарли ҳолга гувоҳ бўлдим: аёлларнинг барчаси узун ва кенг кўйлак кийган, елкаси билан қўшиб кенг рўмол ўраган; эркаклари эса узун оқ кўйлак, чакмон, бошига дўппи кийган, белига белбоғ боғлаган, аксарининг белбоғида пичоқ осилган ва деярли ҳамманинг соқоли бор эди! Субҳаналлоҳ! Уловнинг ойнасидан қишлоқни кузатиб ҳайратга чўкдим. Кўчалари текис эди. Бирор қишлоқ кўчаси бундай эмас. Ўйдим-чуқур йўқ. Йўлларнинг ёқасида ариқларда сув оқади. Ариқларнинг бўйларида эса райҳон, атиргул барқ уриб очилиб ётибди. Деворлар оша шафтоли, нок, олмаларнинг шохлари тарвақайлаган. Айниқса, ток беҳад бисёр экан! Деярли ҳар бир ҳовлида узум кўрдим. Қишлоқ бошқа жойларга нисбатан яшилроқ ва тирикроқ эди, менимча. Йўқ, бутун олам ўлгану, Ер юзининг ягона тирик парчаси шу қишлоқ бўлиб туюлди. Ҳа, шундай ўй ўтди хаёлимдан. Одамларнинг юришлари, қадамлари, муомалалари ўта хотиржам. Кўзларда самимият нури порлайди.
Бир ҳовлига келиб тўхтадик. Касаллигим ёдимдан чиқиб, ўзим ерга тушдим. Димоғимга гулларнинг, узумнинг ва яшил баргнинг ҳиди урилди. Ҳаво салқин эди. Танам сескангандек бўлди. Бу ҳузур ва ҳаловат сесканиши эди. Қишлоқнинг шарқида эса баланд тоғ кўкрак кериб турибди. Тоғ узоқ, айни пайтда яқин. Қишлоқнинг бу салқинлиги тоғнинг шарофатидан.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

– Саломиддин, – деди Қудратуллоҳ ака шошмай. – Дўстлар айтишди, менга жиноят иши очилган. Сабаби номаълум, чунки бирорта ҳам қонунга қарши ишим йўқ. Бироқ мен тергов ишлари қандай олиб борилишини жуда яхши биламан. Жиноят иши очилдими, мени қўлга олмасдан қўйишмайди. Жиноят иши ёпилиши учун қонунга кўра ўн йилдан ошиқ вақт ўтиши лозим. Хорижга чиқиб кетай десам, бу ҳам оғир масала. Бироқ Аллоҳга осон. Аллоҳнинг ўзи йўл кўрсатади. Мени бошқа иш ўйлантиряпти. Ҳар қадамимни кузатишаркан, мен ким билан алоқа ўрнатсам, уларни безовта қилишлари турган гап. Хусусан, сизни ҳам чақиришади, савол беришади, тинч ҳаётингиз бузилади, хавотирга тушасиз. Бунинг олдини олиш учун менда таклиф бор. Самарқандга борсангиз. Фозилжоннинг тоғалари ўша ёқда яшашади. Сиддиқжон домла сизга айтган устозимиз менинг тоға томондан қайнотам. Яъни келинойингизнинг бобоси. Шу кишининг ҳузурларида бўлинг. Ўша қишлоқда яшанг. Бир қадар тинч жой деган хаёлдаман. Аминманки, мени ҳибсга олишса ҳам, бўйнимга қўяжак бирор айб топишмайди. Судра-судра қилиб, ишни ёпишга мажбур бўлишади. Кейин сиз яна Тошкентга қайтасиз. Мабодо четга чиқиб кетсангиз, ўзингиз ҳақдаги шубҳани кўпайтирасиз, қидирувга бериб юборишлари ҳам мумкин. Шунинг учун четроқда кўзга кўринмай турганингиз маъқул деган ўйдаман.
Мен бироз карахт бўлиб қолдим. Жиноят. Қидирув. Тергов. Жуда жиддий сўзлар-ку! Ичим бир титраб ўтди.
Биласизми, дўстим? Қалб ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нима деганлар?
Имом Термизий ривоят қилган ҳадислардан бири айнан шу ҳақидадир.
Саҳобалардан бири Шаҳр ибн Хавшаб розияллоҳу анҳу Умму Салама розияллоҳу анҳога: “Эй, мўминларнинг онаси! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сизнинг олдингизда бўлганларида аксари дуолари қандай бўлар эди?” – деди. Умму Салама розияллоҳу анҳо: “У зотнинг дуолари “Эй қалбларни айлантирувчи Зот! Қалбимни динингда собит қил”, – эди. Бас, мен: “Эй Аллоҳнинг Расули! Бу дуони бунча ҳам кўп қиласиз-а?” – дедим. “Эй Умму Салама! Қалби Аллоҳнинг икки бармоғи орасида бўлмаган бирор одам йўқ. Кимни хоҳласа, қойим қилади, кимни хоҳласа, тойдиради”, – дедилар”.
Бу ҳадис шарҳида айтиладики, қалб ўзгарувчандир. Аллоҳ макр қилувчиларнинг энг зўридир. Аллоҳнинг макридан ҳеч ким омон қола олмайди. Инсон бошига бирор иш тушса, унинг қалби туйқус ўзгариб қолиши, бир куни иймон билан ёниб турган қалби махлуқ қўрқуви билан тўлиши ҳеч гап эмас. Шунинг учун инсон ўз ҳаддини билсин, ўз ўрнида турсин, Аллоҳга эҳтиёжини, муҳтожлигини сезсин, қалби ҳам, жисми ҳам, ўй ва хаёллари ҳам Роббисининг ихтиёрида бўлишини фаҳмласин, бутун вужуди билан тушунсин ва ёлворсин. Ўзини ҳам динда, итоатда собит этишини сўрасин.
Қудратуллоҳ аканинг ўзи ҳақида гаплари, менга эса яшириниб туришим зарурлигини айтгани қалбимни бир силтаб ўтди. Аслида, инсон қалбида иймон зиёда бўлгани сайин, унинг нури порлаб боргани сайин бу каби ўзгаришларни, қалбнинг титроқларини идрок қилади, ғофил бўлиб жаҳолат чангалида яшаса, у бу каби оғриқларни ҳис этмайди.
Қудратуллоҳ ака менга қараб турибди. Нигоҳларида биродарлик ишончи, ихлоси ва муҳаббатини кўрдим. Бу менинг ларзага тушиб қолган қалбимни тинчлантирди. Мутлақо дея олмайману, наздимда денгиз каби пўртанага тушган қалбим сокин торта бошлади. Гўё шамол тинди, тўлқинлар жимиди. Назаримда, Қудратуллоҳ ака ортиқча ташвишга тушаётгандек эди. Хавф у айтаётгандек эмас деб ўйладим. Ўйладим десам, хато бўлар, аммо шундай туйғуни ўтказдим.
– Қудратуллоҳ ака, Тошкентда юраверай, сизни ташлаб қаерга кетишим мумкин? – дедим самимий.
– Сиз қамоқларни билмайсиз, шунинг учун шундай гапиряпсиз, – Қудратуллоҳ аканинг овози ташвишманд янгради. – Қамоққа бир кун эмас, бир соатни сарфлашдан қочиш керак. Ибодатингиз учун йўл йўқ, диндорларга тазйиқ кучли. Калтак ва зулм авж олган. Айниқса, бу ҳол сўнгги йилларда кучайиб кетган. Мен ҳам имкон қадар бу офатдан йироқ бўлишга ҳаракат қиламан. Сиз ҳам мен сабабли зулм кўрманг деяпман.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

– Саломиддин ҳам давримизнинг нодир йигитларидан, – давом этди кулимсираб Сиддиқжон домла. – Қалбида олови бор. Биз қадрдонмиз. Саломиддин, сизни шайх Муҳаммад Содиқ ҳазратнинг хонадонларига олиб бориш ниятим бор эди, афсус, бугун шогирдлари билан боғлансам, Араб амирликларига кетган эканлар. Илмий сафарга. Шу ойнинг охирига қайтар эканлар, аммо Қудратуллоҳдан илтимос қиламан, сизни ҳазратнинг суҳбатига етказади.
Қулоқларимга ишонмасдим. Мен учун зикр этилаётган исмлар ўта табаррук эди. Ислом олимлари! Илм давраси! Ўзимни уларнинг олдида жуда заиф ва кичик кўрдим, шундай бўлса-да, солиҳ инсонларга имкон қадар яқин юрсам, албатта, файзларидан баҳраманд бўлишимга амин эдим.
Суҳбатда ўтмиш хотираларни эслашди, сўнг Сиддиқжон домла китоб ўқийлик деди. Уй эгаси камтаргина инсон экан, у киши домланинг амакиваччаси эканлигини билиб олдим. Шу одам духоба қоплама қилинган китобни келтириб, домлага эҳтимом билан узатди.
Домла китобни олиб очди. Араб ёзуви. Менга бу китобда нималар ёзилгани жуда қизиқ эди. Сиддиқжон домла дастлаб очган саҳифасига бироз қараб турди-да, “Бисмиллаҳ” деб ўқий бошлади:

Илоҳи, бандаман, бечорадурман,
Ҳавойи нафс ила оворадурман.

Эрурман барча нуқсонимға иқрор,
Мусулмон ўғли қилмас ишларим бор.

Эрурман бандаларнинг сирнигуни,
Бўлай ёру биродарлар забуни.

Манингдек осий бўлғайму жаҳонда?!
Гуноҳим зоҳиримдан кўп ниҳонда.

Нетай, чун айни ақлим безиёдур,
Амал ҳам йўқ, агар қилсам риёдур.

Агарчи ман ёмон қул пой то фарқ,
Бўлибман маъсият дарёсиға ғарқ.

Вале содиқ эрурман бирлигингга,
Таёнибман Сани ғофирлигингга.

Деса: “Ман роббук” ики абди даргоҳ,
Тилимга жори(й) қилғил: “Раббим – Оллоҳ!”

Агарчи оси(й)дур, ё Раб, бу банда,
Ўзинг бандам дегил, “Роббим” деганда.

Агар сен қилмасанг, қуллуқ отин жуд,
Манинг “қулман” деганимдан нечук суд?

Илоҳи, лутф қил, мунда ва анда,
Мани банда этиб, беркит бу банда.

Домланинг овози сеҳрли эди. Тан олишим керак, илм деганда фақат араб тилида ёзилган китобларни тасаввур қилганман. Назаримда, ўзбек тилида ёзилганлар илм ўрнига ўтмайди. Бироқ домла ўқиган байтлар ақлимни лол қилди. Гарчи барча сўзларига тушуна олмасам-да, уларнинг замирида ўзгача илм, ҳикмат ва дуо борлигига амин эдим.
Сиддиқжон домла ўқишдан тўхтади. Кейин сокин сас билан сўзлади:
– Бу сатрлар Сўфи Оллоёр ҳазратларининг қалб изҳорларидир. Муножот дейилади бу. Муножот дегани Аллоҳ ва банда ўртасидаги сирлашувдир. Эшони сўфи раҳматуллоҳи алайҳ айтяптиларки, Илоҳо, бандаман, қулман, бечораман, нафсимнинг ҳавоси, хоҳишлари билан овораман. Барча нуқсонларимга иқрорман, мусулмоннинг ўғли қилмайдиган ишларим, оғир кирдикорларим бор. Барча қулларнинг ичида боши эгилган, юзи қароман, ёру биродарларимнинг ичида энг забуни, энг хокисори ўзим бўлай. Ахир, жаҳонда мен каби осий бўлиши мумкинми? Зоҳиримда – ташқаримда кўриниб турган гуноҳларим кам, ниҳонимда – ичимда эса гуноҳларим бениҳоя кўп. Нетай? Чунки ақлимнинг айни – кўзи нурсиз, кўрдир, сўқирдир, агар озиб-ёзиб бирор амал қилсам ҳам, риёдан иборат. Оёғимдан бошимга қадар ёмонликка ўралган қул бўлсам-да, исён дарёсига ғарқман, яхшилик ҳақида ўйламайман. Аммо Сенинг якка Илоҳ эканлигингга содиқман, Сендан бўлак Илоҳ йўқдир, Аллоҳим, сенинг ал-Ғафур – гуноҳларни кечиришингга умид қиламан. Қабрда икки фаришта – Мункир ва Накир келиб, “Роббинг ким?” – деб савол берса, тилимга “Роббим – Аллоҳ!” – деган сўзни келтиргин. Бу банданг гарчи осий ва гуноҳкор бўлса-да, “Роббим!” – деганда “Бандам!” – дегин. Агар унга қул отини карам қилиб бермасанг, менинг “Қулман!” – деганимдан фойда борми? Илоҳим, лутф қил, мени бу дунё ҳаётида ва охиратда бандам дея бандалик бандига сол.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

SAHRO | Roman | 11-bob

✍️ Mustafo Yusuf
🎙 Abdukarim Mirzayev

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

– Вой маа шаа Аллоҳ! –у киши менинг хабаримдан суюниб кетди. – Солиҳа қиз бўлсин! Аллоҳ таоло бу янги меҳмонни қутли ва баракали қилсин, кўзингизнинг қувончи қилиб, икки дунё саодатини берсин, бошингизга қиёматда тож кийдирувчи фарзанд бўлиб етишсин. Саломиддин, бир илтимосим бор.
– Лаббай, – дедим.
– Бугунги савдодан тушган пуллардаги менинг улушим ҳам Сизга ҳадя. Суюнчи. Рад қилманг, илтимос!
Аллоҳ таоло қизалоғимни оиламга барака қилиб юборгандек эди. Мен амин эдимки, у ўз ризқи ва яхшиликлари билан келди.
Туғруқхонага бориб аёлимни кўрдим. Шифокорлардан амаллаб рухсат олиб ичкарига кириб чиқдим. Барча дўхтирларга суюнчи бердим. Улар ҳам хурсанд бўлишди.
Аср вақти кирган эди. Яқинроқдаги масжидга кириб асрни адо қилдим ва кечиктирмасдан Сиддиқжон домлага сим қоқдим.

Ўн биринчи боб тугади

@ilm_zakoti

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

– Тушунарли, – деди Қудратуллоҳ ака. – Аср намозини мен ҳам масжидда ўқийман. Кўришгунча.
Мен ишга киришдим.
Деворнинг сувоқларини кўчирдим. Лой тайёрладим. Қордим. Сувадим. Тушлик қилдим. Сомса беришди. Пешинни “Ҳудайбия” жомесида ўқидим. Ҳаш-паш дегунча аср вақти кирди. Кийимларимни енгил алмаштириб яна масжидга чопдим. Намоздан сўнг тасбеҳларга қолмай, иш жойимга қайтдим.
Қўлимга андава олиб турганимда Қудратуллоҳ ака келиб қолди. Саломлашдик. Ишимга диққат билан разм солди. Юзида розилик аломатлари кўринди. Қолган ишни чамалади:
– Яна бир кунлик ишингиз бор экан, – деди. – Ювиниб оласизми? Адашмасам, шомда уйингизда бўлмоқчи эдингиз.
– Ҳа, – дедим.
Қудратуллоҳ ака кўрсатган ҳаммомга кирдим. Ювиндим. Кўчада киядиган кийимларимни кийдим.
– Сизни уйингизга элтиб қўймоқчиман, – деди иш берувчим. Мен ноқулай бўлдим.
– Йўғе, астағфируллоҳ, Қудратуллоҳ ака, ундай қилманг, ўзим етиб оламан, – дедим шошиб.
– Илтимос, йўқ деманг.
Йўқ дея олмадим. Нима учундир ичимда уялиш, хижолатпазлик ҳисси қўзғалди.
– Ишингиз менга ёқди, – деди Қудратуллоҳ ака йўлда кетарканмиз. – Нечани кварталга борамиз?
– Ўн тўққизинчи.
– Раҳмат. Ёшингиз нечада?
– Йигирма иккида.
– Маа шаа Аллоҳ. Оилангиз борми?
– Ҳа, бир ўғлим ҳам бор. Иброҳим.
– Гўзал, демак, ўз вақтида уйланган экансиз. Ота-она ҳаётмилар?
– Ота-онам ажрашишган. Отам Россияда яшайди, онам Хоразмда.
– Тушунарли. Аллоҳнинг берган тақдири. Қуръондан қанча ёд олгансиз?
– Бир пора.
– Жуда ҳам ажиб. Мусулмон одам, албатта, Қуръондан бир қисмни ёд билиши шарт. Асосий тирикчилик нимадан?
– Россияда ишлар эдим. Юк ташиш каби қора ишлар. Аниқ ҳунарим йўқ. Айрим ўқув курсларига борганман, холос.
– Савдога тушунасизми, Саломиддин?
– Ҳа, бироз тушунаман.
– Яхши. Қаерга юрай?
– Чапга бурилинг, – дедим йўл кўрсатиб. – Ана шу дўкон қаршисида тушиб қоламан.
– Уйингиз қаерда? – сўради Қудратуллоҳ ака секин рулни айлантириб.
– Мана шу кўпқаватли уйнинг иккинчи рақамли подездида.
–Ўша ергача кирамиз, иншааАллоҳ.
Индамадим.
Улов уйимнинг остонасида тўхтади. Қудратуллоҳ ака пул узатди.
– Бу иш ҳақингиз, – деди. – Йигирма минг сўм.
– Узр, Қудратуллоҳ ака, – дедим. – Аммо мен ишни кечроқ бошладим.
– Ишингиз менга маъқул бўлди, бераётган пулимга розиман, Сиз ҳам рози бўлинг!
– Мен розиман, – дедим. Хаёлимда аёлимни ўйлардим. Болам билан тушликка нима ейишди экан?
– Эртага ҳам кечикмай боринг, яна гаплашамиз. Аллоҳга омонат, Саломиддин!
Қудратуллоҳ ака кетди. Уйга кирдим. Аёлим ўғлимни эркалаб ўтирган экан. Салом берди.
– Ваалайкум ассалом. Тушликка нима единглар? – сўрадим.
– Сиз пиширган овқат баракали бўлди, дадаси, – деди жилмайиб аёлим. – Нонушта ва тушликка етди.
– Алҳамдулиллаҳ, мен шом ўқигани масжидга чиқаман ва қайтишда майда-чуйда опкеламан, – боламни қўлимга олиб эркаладим ва масжидга шошдим.
Шомни ўқиб масжид ёнидаги ошхонага кирдим. Гўштли таом олмоқчи эдим. Қозон кабоб буюрдим. Шу ердаги новвойхонадан тўртта нон ва тайёр бўлган овқатни олиб уйимга чопдим. Йўл-йўлакай қуруқ чой, сабзи, картошка, пиёз, ёғ ва шу кабиларни харид қилдим.
Эрталаб Чилонзор метросига пиёда боришга ҳожат йўқ эди, чунки кўпкурсининг иккита чиптасига етарли пулим бор.
Соат саккиз бўлмай Қудратуллоҳ аканинг уйига етиб келдим.
Кечаги тартибда ишладим. Асрдан сўнг иш берувчим яна мени уйимга элтиб қўйишга истак билдирди. Йўқ дея олмадим.
– Саломиддин, – деб гапирди йўл-йўлакай у. – Сизга ёрдам беришни истаяпман. Холис Аллоҳ учун. Сиз талбина деган нарсани эшитганмисиз?
Ҳа, эшитган эдим. Аммо тўлиқ билмасдим. Қудратуллоҳ акага буни айтдим.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

Ўша улов томонга қараб юрдим. Улов замонавий эди. Чет элники. Мардикор бозоридан юз метр узоқда тўхтади. Ичидан бир соқолли инсон тушди. Тошкентда соқол қўйганларни жуда кам кўрардим. Бу одам кўзимга оловдай кўринди. Беихтиёр тезлашдим ва қаршисига бориб салом бердим.
– Ваалайкум ассалом, – алик олди янги танишим.
– Сиз ишчи излаяпсизми? – сўрадим дарҳол.
– Ҳа, қандай билдингиз?
– Шунчаки, ўзим. Мен ҳам иш излаб чиққанман. ИншааАллоҳ, менбоп иш бўлса, хизматдаман.
– Маа шаа Аллоҳ, хўп бўлади. Уйда деворнинг кўчган жойлари бор, суваш керак, меҳмон келадиган эди, бироз тартиблаб қўйиш керак, ўзим ҳам қилардим, лекин ишларим бор, сиз уддалай оларсиз, иншааАллоҳ?
– Албатта, таъмир ишларини уддалайман.
– Унда, юринг. Менимча, икки кунлик иш бор. Эртага ўзингиз келишингиз мумкин, – деди мижоз очиқ юз билан.
Уловга чиқдик.
– Мардикор бозор олдига боргани юрак безиллайди, – деди мижоз. – Одамлар ўраб олса, ноқулай бўласиз. Шунга берироқ тўхтадим. Секин келиб кўзимга кимнинг истараси иссиқ кўринса, илтимос қилмоқчи эдим. Чунки яхши инсоннинг юзида нури бўлади. Аллоҳ қалбингизга солиб, ўзингиз рўпарамдан чиқдингиз. Мен Қудратуллоҳман, Ҳамза туманида яшайман. Ўзим ўқитувчиман. Аммо мактабда ишламайман. Кичикроқ савдо ишим бор. Сиз билан танишсам бўладими?
– Исмим Саломиддин, – дедим Қудратуллоҳ аканинг хушмуомаласидан кўнглим очилиб. – Чилонзорда яшайман. Рўзғорни боқайлик деб мардикорликка чиқиб турибман.
– Бундан сира уялманг, – деди Қудратуллоҳ ака. – Чунки ҳалол ризқ йўлида меҳнат қилмоқдасиз. Оиласини ҳаром билан тўйдираётганлар уялсин. Аммо Роббимиз ҳаром луқма кирган қорин эгасининг қалбини ўлдиради. Ундайлар уялиш нималигини ҳам билмай ўтиб кетади.
Йўл-йўлакай гаплашиб кетдик. Асосан, Қудратуллоҳ ака гапирди. Ёшини қирқларда деб тахмин қилдим. Соқолида бир-иккита оқи кўринади. Юзи чиройли. Нутқи кишини маҳлиё қилади. Семириб кетмаган.
Йигирма дақиқалар юриб бир катта кўчадан ўнгга бурилдик.
– Бу жойларни Крестик дейишади, биласизми? – сўради у киши.
– Ҳа, эшитганман, аммо йўлим тушмаган.
Бироз юрдик, маҳаллалар оралаб йўл босдик, биз кетаётган кўчанинг бошида масжид минораси кўринди.
– Масжид бор экан! – дедим хурсанд бўлиб.
– Ҳа, Худайбия масжиди, – деди Қудратуллоҳ ака.
Кўнглимдан: “Намозларимни жамоат билан адо қила олсам эди...” – деган ўй ўтди.
Субҳаналлоҳ, Қудратуллоҳ ака масжиддан икки ҳовли наридаги эшик ёнида тўхтади. Ўртача баландликдаги девор, оққа бўялган, дарвозасининг ранги яшил бир ҳовли эди бу.
– Мана, шу бизнинг кулбаи вайрона, – деди иш берувчим.
Ҳовли кенггина экан. Одатда, Тошкентда ҳовлилар бироз торроқ бўлади. Бу ҳовлига гуллар экилган, уйлар ҳам тартиб билан тушган, хоналарнинг олдида узунасига айвонлар солинган.
– Келинг, Саломиддин, – Қудратуллоҳ ака мени эргаштириб ҳовлининг тўрига олиб борди. Аммо бу фурсатга келиб очлик ғолиб бўла бошлади. Бошим билинар-билинмас айланди. Очликни ўйламасликка интилдим. Бироқ энди имконим тугаётган эди.
Ҳовлининг тўридаги девор кўчиб қолган экан.
– Шунинг сувоғини кўчириб ташлаб қайтадан суваб берсангиз, – деди Қудратуллоҳ ака. Мен хўп дегандек бош қимирлатдим. – Энди нонушта қилиб олсангиз. Уйда кичик ўғлим бўлади. Тушгача. Кейин катта ўғлим мактабдан келади. Сизга ёрдам беришади. – Қудратуллоҳ ака шундай деб ўғлини чақирди: – Фозилжон!
Ичкари хонадан ўн икки ёшлардаги бола югуриб чиқди.
– Ассалому алайкум, лаббай, дадажон! – деди биз томон келаркан.
– Ваалайкум ассалом, ўғлим, Саломиддин аканг бизга ёрдам беради. Сен тез нонуштани олиб чиқ, – деди дадаси.
Бола хўп бўлади деб келган жойидан ортга қайтди. Бир неча дақиқада елимдан бўлган стол устида бўлка нон, сарёқ, қаймоқ, кесилган пишлоқ, иссиқ, шакар пайдо бўлди.
– Сиз бемалол нонушта қилиб, иш бошлайверинг-а, ҳозир белкурак, кетмон, андаваларни олиб чиқаман, – Қудратуллоҳ ака шундай деб айвоннинг тагига тушиб кетди. Менимча, ертўла бўлса керак.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

Овқатнинг устига яна бир лаганни ёпиб, одеял билан ўраб, аёлимнинг олдида қолдирдим. Сўнг кийингани ташқари чиқдим.
Ҳавонинг авзойи бироз очилган, лекин изғирин забтига олиб турибди. Чўнтагимда автобуснинг бир дона чиптасига етадиган пул қолган.
“Аллоҳим, ўзинг ёрдам бер! Мени оғир аҳволда қолдирма!” – дедим ичимда ёлвориб. Қорним очган эди. Кечқуран макроннинг бир қисмини аёлимга пишириб бергандим, аммо ўзим емадим. Кеча тушликда бир бурда нон еб, бироз сув ичгандим. Энди росмана очликни сездим. Лекин мен Қўйлиққа боришим керак. Мардикор бозорига. Қўйлиққа тўғри олиб борадиган автобус Чилонзор метросининг тепасидаги бекатдан юради. Ўша ёққача пиёда боришим лозим. Тахминан ярим соат кетади. Қўйлиққа етиб бориш учун ҳам автобус қирқ дақиқадан кам сарфламайди. Соат 8 ларда мардикор бозорига етиб борарканман...
Аллоҳим, ёрдам бер!
Кўкрак чўнтагимда Масҳаф бор эди. Қуръондан ўттизинчи жузни яқинда ёд олиб тугатдим. Ёсин ва Таборок ҳам ёд бўлган. Энди Воқеани ёдлашни ният қилгандим. Чилонзор метросига боргунимча Воқеанинг дастлабки оятларини такрорламоқчи эдим. Одатда, бир саҳифа Қуръон ёдлаш учун саксон-тўқсон марта такрор қилардим. Шунда хотирамда қоларди. Яна бир йўли ҳар бир оятни юз мартадан қайтариб ўқийман. Шу тариқа оятлар хотирамга мустаҳкам ўрнашади. Ҳозир ҳам йўлда кетарканман, Мусҳафни очдим ва Воқеанинг илк икки оятини ўқидим: “Изаа воқаъатил воқеаҳ! Лайса ли воқаъатиҳа казибаҳ!”
Ҳадиси шарифга кўра, Воқеани доимий ўқиш ризқни мўл қилади. Ҳар куни Мусҳфага қараб ўқийман. Энди эса ёдлаб олишни истаётган эдим.
Йўл-йўлакай икки оятни бармоғим билан санаб ўқиб кетдим.
Ярим соатда қандай қилиб метрога етиб келганимни сезмай қолдим. Воқеанинг уч қаторини ёдлаб қўйдим.
Метро тепасидаги бекатга келиб қарасам, пешонасига Қўйлиқ деб ёзиб олган автобус кетишга шайланиб турибди. Дарҳол чиқдим.
Автобусни ўзбекчада кўпкурси дейишар экан. Мен ҳам кўпкурси дея қолай.
Кўпкурсининг ичи йўловчилар билан тўлган эди. Ҳамма қалин кийинган, сиқилиб қолмаслик учун эшикнинг зинасига жойлашдим. Улов юриб кетди.
Ҳайдовчи тезликни оширди. Билишимча, эрталаб барча жамоат уловлари тез юришади, чунки йўловчи кўп чиқади. Кўпкурси ойнасидан ташқарига қараб, Воқеанинг уч қаторини такрорлаб кетдим.
Отчопар, халқ тилида ипподром деган жойдан ўтарканмиз, йўлларнинг кавлаб ташланганини кўрдим. Йўлни таъмирлашар эмиш. Шунда бу жойлар яқин бир йилдан буён шу аҳволда ётгани ҳақида ўйладим. Чунки шундай деб эшитган эдим. “Ҳеч ким қарамас эканми?” – деб ўйладим. Ҳолбуки, одам гавжум. Улов кўп.
Кўпкурси қирқ дақиқаларда Қўйлиқ бекатига келди. Тушиб мардикорлар тўпланадиган жойга қараб юрдим. Йўлнинг нариги томонига ўтишим керак эди.
Кўчанинг ёқасида ёймалар... Сотувчиларнинг ҳаммаси аёллар. Қатиқ, сут, анор, олма, нок сотишяпти. Сал нарида эса кийимлар. Ҳар хил. Ерга ёйиб қўйишган. Пайпоқ ҳам, ички кийимлар ҳам, куртка ва қалпоқлар ҳам бор.
Мен мардикор бозорига боришим керак эди. Шунинг учун уларни томоша қилишга вақтим йўқ.
Мардикор бозорига ўтиш учун Ер ости йўлидан юрдим. Эрталабда бу жойда одамлар. Ёймалар. Тиланчилар. Беихтиёр инсонларнинг чеҳрасига кўзим тушади: умидсизлик қоришган жангарилик, йўқ, тирикчилик учун ҳийла ва пасткашлик пайвандланиб кетган қиёфалар... Ўзидан заифларга зўравонлик қилишга тайёр, ўзидан кучилиларга эланишга шай нусхалар...
Йўқ, уларнинг барчаси шундай эмас. Аёлларнинг чеҳраларида тақдирнинг аламлари чизиб кетган расмлар. Турмушнинг юклари остида эзилган елкалар. Хотиржамлик нималигини унутган, балки шу ғавғоли ва пасткашлар билан жанжаллашиб ўтадиган ҳаёт тарзини хотиржамлик деб қабул қилган қалблар...
Ер ости йўлининг ярмига келганимда бирдан маромда кечаётган ҳолатга нотинчлик оралади. Аёллар нимадир хавф сезгандек сумкаларига ёймаларини пала-партиш тиқа бошладилар, айримлар чаққонлик билан халта-хуржунини елкасига ташлаб қочди. Баъзилари менга туртиниб кетишди ҳам.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

SAHRO | Roman | 10-bob

✍️ Mustafo Yusuf
🎙 Abdukarim Mirzayev

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

Тўрт ракат хуфтон ва икки ракат суннат адосидан кейин Устоз ваъз қилади. Мавъизалар тўла Қуръон тафсирига аталди. Устоз ҳар куни бир жуз Қуръонни тафсир қилди. Тўрт ракат таровеҳни ўқиймиз, сўнг маъруза тинглаймиз. Яна тўрт ракат таровеҳ, яна ваъз... Жуда шукуҳли кечди. Шу тариқа тун қандай яримлади – билмаймиз. Аллоҳнинг изни билан Рамазон ичи масжидимизда Қуръон уч марта хатм қилинди. Қориларнинг тиловати жуда мукаммал ва гўзал эди.
Биринчи сафга, ҳеч бўлмаса, имомнинг ўнг ёки чап тарафида туриш учун интиламан. Кўпинча Устоз тафсир қилган қисмларини қори ўқиб қолса, сел бўлиб кетаман. Вужудим титраб, кўзимдан отилаётган ёшларни тўхтата олмайман. Айрим пайтлар ҳушимдан кетиб қолмасам деб қўрқдим. Шу хаёл келиши билан ҳушёр тортдим ҳар сафар.
Кўпинча қавмни малоллантирмаслик ҳақида эшитардим. Бироқ бу ерда қавмнинг малолланишини кўрмадим. Биласизми, Рамазон рўзаси кунлари одамларнинг кўпчилиги саҳарликдан сўнг ухлайди, қишлоқда эса ҳеч ким ухламас эди! Устоз ишроқ намозини ўқир, сўнг пешинга қадар икки соат истироҳат қилар, пешин адосидан кейин яна уч соат ухларди. Бу кун тартиби гўё бутун қишлоққа кўчиб ўтгану, ҳамма тақлид қиларди.
Қишлоқда шунча вақт яшаб бирор кимнинг никоҳсиз туққани, бирор оиланинг ажрашгани, қашшоқликдан кимдир ўғирликка қўл ургани, ҳатто бировнинг иккинчи одамга баланд овозда бақирганини кўрмадим. Бу одамнинг ҳаётини бу қадар тартибга солган Ислом эди. Уларни бу қадар фароғатга етаклаган Ислом эди. Уларнинг уйларига иссиқ ва совуқ сувлар ўз-ўзидан келмайди, улар қишнинг совуғида кўмир ёки ўтин ёқиб сувларини иситадилар. Аммо нолимайдилар. Деҳқончилик қилишади. Таомларини ўзлари ўчоқларда тайёрлашади, тандирда нон ёпишади, эккан буғдойларини тегирмонда ун қилишади. Бироқ ҳеч ким бахтсизликдан шикоят қилмайди.
Умрим давомида бирор марта Рамазон тугаб қолгани учун бу қадар юрагим изтиробланмаган. Рамазоннинг сўнгги кунига яқин дўстимдан айрилиб қолаётгандек мунғайдим. Ичим ёнди. Ифторликдан сўнг томоғимни нимадир куйдираверди. Хуфтондан кейин Устоз сўнгги суҳбатни ўтказди. Қуръонни бугун ҳаётимизга қандай татбиқ этамиз деб савол берди. Шундай жавобларни айтдики, ҳамма йиғлади. Энди ўзимни тўхтата олмас эдим. Рамазон ҳижрони бир азоб бўлса, Роббимнинг қошида бандаликни уддалай олмаётганим ҳиссиёти иккинчи бир дард бўлди.
Қизиқки, тонгда қалбимни фараҳ қоплади. Чунки бугун ҳайит эди. Ийдул Фитр айёми эди. Тонг насими эсади. Қушлар сайрайди. Қуёш машриқдан қизариб чиқиб келади. Бутун қишлоқни тантана, байрам, шодлик тўлдирган. Болаларнинг қий-чуви, ҳовлилардан ёқилган ўчоқлар тутуни, тандирда пишаётган нон ва сомсалар, пишириқлар иси ҳавони кезади. Бу ҳолдан шодланмаслик мумкинми, ахир? Қалбимнинг ичидан ҳамд ёғилиб келар эди.
Рамазон ҳайитини ҳам катта шодлик билан ўқидик.
Уйимга ҳам меҳмонлар келди. Тоғанинг оиласи ва бошқалар. Ўғлим Иброҳим ўзига аллақачон ўртоқ топиб олган. Кўчага чиқиб югургани югурган. Рамазон ойи у ҳам болалар рўзасини тутди. Мен билан масжидга чиқди. Болаларнинг масжидни қалдирғочлар каби тўлдириши жуда одатий.
Эрталаб Устозни зиёрат қилган бўлсам-да, асрдан сўнг яна кўргим келди. Бордим. Одам кўп.
Хуфтонни масжидда бирга ўқидик. Негадир Устоздан айрилгим келмади. Эргашиб уйига бордим.
– Саломиддин, келинг, – деди Устоз менинг исмимни алоҳида зикр қилиб. Беш-ўн киши ўтирдик. Чой дамлаб келишди. Устозга чой қуйиб узатдим. У киши чойни қўлига олди. Аммо ичмади. Пиёлани олдига қўйди.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

Ҳеч ким Қуръонни ўз ақлига суяниб тушуна олмайди. Балки Қуръонни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қандай шарҳладилар? Қандай тафсир этдилар? Саҳобалар-чи? Саҳобаи тобеинлар-чи? Табаа тобеинлар-чи? Салафи солиҳинлар-чи? Буларни билсин. Улар англагани каби англасин. Уларнинг англаганлари кейинги инсонлар учун то қиёматга қадар етгулик кашф манбаидир, зотан.
Қуръон улкан денгизга ўхшайди. У тинимсиз тўлқинланади. Ҳар тўлқинидан илоҳий жалолият тафтини ҳис қиласан. Оламлар Роббисининг биздек гуноҳкорларга йўллаган Сўзи каби дунё ҳаётида нима бор экан азиз ва мукаррам?
Мен буларни тўла ҳис этдим, туйдим дея олмайман. Мени Қуръон ошиқ қилди, холос. Мен Қуръонни севиб қолдим. Қуръонсиз яшай олмасдим. Қуръонсиз қандай қилиб кун ўтказиш мумкин дер эдим кўпинча ичимда ўзимга ўзим.
Қуръонни ўқирканман, ҳаётнинг бениҳоя соддалигини кўрдим. Бахтли бўлиш учун инсонлар ўзларини ўққа-чўққа уришларидан ҳайратландим. Бугун тараққиёт ҳақида бонг уриш урфга кирди. Ҳаётни беҳад қулайлаштириш учун ҳаракатлар авжида. Яшаш учун айримлар қийин урфларни ўйлаб топади. Ҳолбуки, Исломга – Қуръон ва Ҳадисга амал қилишдан кўра осонроқ иш йўқлигини тушундим. Инсоният ўз ҳаётини осонлаштираман дея фақат машаққат сари бораётганлигини кўрдим.
Дўстим, биласизми, яна нималарни мушоҳада этдим?
Ер юзида талвасага тушиб югураётган, оғзидан кўпик сочиб, сочларини юлаётган, турқи, афт-ангори бир таъвия бўлган инсонлар, иблис алайҳи лаънанинг макру ҳийлалари, пасткашлик ва ифлосликлари кўз ўнгимда намоён бўлди. Қутураётган нафснинг ўзини йўқотиб, “Мен Худоман!” – дея ҳайқириб, бўкираётганлигига гувоҳ бўлдим. Шайтон ва нафснинг найранглари инсон ботинига тупроқ юзидаги нам каби сингишини англадим.
Устознинг суҳбатига Сиддиқжон домла тез-тез келиб турар, Устоз у кишини алоҳида қадрлаб ҳар сафар келганида илтифот кўрсатарди. Домладан, албатта, китоб ўқиб беришини сўрарди. Нафс ва шайтон кўз ўнгимда кўриниб, ҳар гуноҳ ва осийлик ортида бу иккисининг жирканч қилмишларига шоҳид бўларканман, Сиддиқжон домла суҳбатларнинг бирида қуйидаги байтларни ўқиб қолди:

Юзда малакваш бўлуб, аммо нуҳуфт –
Дев ила шайтон бўлуб иккиси жуфт.

Йўқки, бу икки бўлубон жуфту бас,
Ўзларидек юз туғуруб ҳар нафас.

Ҳар кишиким, бўлса, ичида ниҳон,
Дев ила шайтони жаҳон дар жаҳон –

Ботин аро бошласа юз макру рев,
Фитна қилиб мунча шаётину дев.

Ҳарне алар солса таманно манга,
Турфа буким, борча муҳайё манга.

Тенгри учун, эй кўнгул, инсоф бер,
Диндин агар нафс чиқармас – не дер.

Менки бу нафс илгида афгор мен,
Мунча балоларға гирифтормен.

Зоҳирим авқоти ёмондин-ёмон,
Ботиним аҳволи худ ондин ёмон.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

Тунда ором олиб ухладим. Ўпкаларимга соф ҳаво кирди. Тонг отмай кўзларим чарақлаб очилди. Аёлим ҳам қувватли бўлиб уйғонди. Таҳажжуд ўқидик. Мен бироз Қуръон тиловат қилдим. Азон овози келгач, масжидга йўл олдим. Кеча менга иккита қўлтиқтаёқ қилиб беришган эди, қўлтиқтаёқ билан бемалол юрдим.
Бомдоддан сўнг яна Устознинг уйига бордим. Одам кўп. Келди-кетди. Бу даргоҳнинг кишилари самимий, сертабассум. Ҳаракатлари дадил. Ўзини бозорга солиш йўқ. Сунъийлик кўринмайди.
– Тариқат деб тариқат номига кир юқтирганлар бўлди, – деди Устоз сўз бошлаб. – Тариқат деб шариатдан уни айро кўрсатганлар бўлди. Қалбларида зарра қадар дин йўқ, ўзларини диндор танитганлар бўлди. Ишлари мусулмонларга зулм қилишу, ўзларини мусулмон атайдиганлар бўлди. Қуръон ўқиб, кекирдакдан ичига ўтмайдиганлар бўлди. Улуғларга беҳурматлик этувчи беадаблар бўлди. Мусулмон ўз динини қўйди, дунёга юз тутди, дунёга меҳр бергач, ўлимдан қўрқди. Жиҳодни тарк этди. Ботин майдонидаги нафс жиҳоди тўхтагани учун жанг майдонидаги жиҳодлар ҳам тўхтади. Ва дин қувватдан кетди. Мусулмонлар кучдан қолди. Аҳли Ислом бир-бирини чайнаш билан машғул бўлди. Аллоҳ таоло Исломга берган футуҳотлар қўлдан кетди, нусрат йўқликка юз тутди. Бугун дунё таназзулга тушди. Бу таназзулда мусулмонлар айбдор. Биласизми, нима учун? Чунки Аллоҳ таоло одамзодни Ер юзига халифа қилди. Бу вазифани эса Аллоҳга иймон келтирганлар ўз зиммасига олган зотлардир. Мусулмонлар Ер юзида адолат ўрнатишлари керак, мусулмонлар дунёга Исломнинг нажот дини эканлигини англатишлари керак, ҳолбуки, улар бу вазифани ёддан чиқаришди. Берсанг, ейман, урсанг ўламан дейдиган ғалати тоифага айландик. Бугун тариқат диннинг қўрғони бўлди. Бугун тариқат диннинг аслини сақлаб турибди Аллоҳнинг изни билан. Нима учун? Чунки Ислом учун хизмат қиламиз, дин шарафини олий этгаймиз дея, биз салафлар йўлини тутдик дея чиққанлар ахлоқдан бенасиб қолдилар. Улар ҳусни хулқнинг буюк қоидаларини унутдилар. Бир тоифа эса биз зуҳд билан динимизни сақлаймиз дея дунёни тарк этдилар, ҳолбуки Аллоҳ динни дунёга нозил қилди. Аллоҳ дунёни тарк қилишга буюрмади, динни сақлаш ҳусни хулқ ва шижоатли амал биландир. Динни сақлаш ихлос ва муҳаббат, сиддиқ ва таслимият билан, ахлоқ ва қатъият биландир. Буларнинг бирини тарк қилиш билан диннинг бир қисми ҳам тарк этилади. Ислом адолат, марҳамат, куч-қудрат, камолот ва улуғликдир. Буни англаганларнинг ҳолатлари синиқликдан ёки мутлақ кибрдан иборат бўлиб қолади. Бизнинг йўлимиз зикр, зикр билан Аллоҳга боғланмоқ, Аллоҳга боғланиш ила унинг амрлари ижросида қойим ва мустаҳкам бўлмоқдир.
Устоз шуларни айтди. Нонушта қилдик.
– Саломиддин, сизга вазифа, – деди Устоз нонуштадан сўнг мени ёнига чорлаб. – Сиз косибликни ўрганасиз. Қишлоқдагиларнинг йиртилган, ейилган оёқ кийимларини тикинг. Ва Қуръон ёдлашга киришинг. Қуръонни Аҳмад табибдан олинг.
Тоға ҳофизул Қуръон экан.
Устознинг маслаҳати билан ҳовлимнинг дарвозаси ёнидаги хонани косиб устахонасига айлантирдим. Эрталаб биродарлар косибга керак ҳамма нарсани келтириб беришди. Эшигимнинг тепасига “Косиб. Пойафзал таъмирлаймиз” деган пешлавҳани ҳам илиб қўйишди.
Қишлоқнинг кекса косибининг ҳузурига бордим. Тушгача унинг устахонасида иш ўрганиб, тушдан кейин уйимда ишлайдиган бўлдим. Пешлавҳа ёнига “Тушдан кейин ишлайман” деган ёзувни ёпиштирдим.
Ўн кунда туппа-тузук косибга айландим. Бомоддан сўнг устахонамни очаман, асрда беркитаман. Беш вақт намозни ўқигани масжидга чиқаман. Ишим ўзимга ёқди. Асосий вазифам эса бошқа эди. Бақара сурасидан бошлаб Қуръон ёдлашга киришдим. Қўлим ишда, аммо тилимда оят такрорлайман. Одамларнинг келди-кетдиси халал бермайди. Келганлар билан кўп гаплашмайман, пойабзалга бир қараб уни қандай таъмирлаш кераклигини англайман. Ҳар куни ярим саҳифа ёдлашдан бошлаган эдим, бир ой ўтиб бир саҳифа, икки ойдан сўнг икки саҳифа ёдлайдиган бўлдим.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

SAHRO | Roman | 12-bob

✍️ Mustafo Yusuf
🎙 Abdukarim Mirzayev

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

Мен ажиб оламга тушиб қолгандим. Бу олам ҳаловат олами эди. Мен бу олам билан таниш эмасдим, ҳа, лекин излаб юрганим, менинг сакийнатимни олиб қўйган сир мана шу даргоҳда эканлигига аллақачон иқрор бўлган эдим.

@ilm_zakoti

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

Фозилжон ҳовли дарвозаси олдига борди. Битта катта ва битта кичик ҳалқа бор эди дарвоза дастаги ёнида. Фозилжон катта ҳалқани ушлаб, уни дарвозага урди. Ичкаридан “Ҳозир!” – деган сас келди. Дарвозанинг эшиги очилди ва бошида салла, чўққисоқол, бироз тўлароқ, юзлари юмалоқ, ёноғи қип-қизил, кўзлари кулиб турадиган, икки чаккасини ажин тўлдирган киши пайдо бўлди.
– Ассалому алайкум, тоға! – деди Фозилжон. Шу онда Фозилжон айнан шу одамга қайсидир жойлари билан ўхшаб кетишини идрок қилдим.
– Ва алайкум ассалом! Жиян! Жиян! – тоға жиянини бағрига босди. – Яхши келдингми? Даданг яхшими? Онанг омонми?
– Алҳамдулиллаҳ, ҳамма яхши, салом деб юборишди, – деди Фозилжон. – Бу киши Саломиддин ака. Сиддиқжон домла ва дадам айтган киши шу.
– Вой мошолло! – деб менга қучоқ очди тоға. – Саломиддин, яхшимисиз, жигарим?
Шу онда оёғимдаги қувват тугагандек бўлиб йиқила бошладим. Тоға мени тутиб қолди. Беихтиёр унинг бағрига тушдим ва бошим унинг елкасига қўйилди.
– Сизни Аллоҳнинг изни билан тезда тузатамиз! – деди тоға мени авайлаб ҳовлига бошларкан. Фозилжонга йўл-йўлакай буюрди. – Фозилжон, кичик эшикдан аёлларни тушир, айт, янгаларинг қарашсин!
Ҳовли кенг экан. Кирдиму, ичим яйраб кетди. Ҳовлининг ўртасида танаси қалин тут, шохлари осмонни қоплаган, соясида лойдан қурилган супа. Супа устига кигиз, кигиз устига қавиқ кўрпалар тўшалган, ўртада ўроғли дастурхон бор хонтахта.
Тоға супага ўтиришим учун кўмаклашди.
Шунда ҳовлининг бурчагида яна бир эшик борлигини, у эшикдан аёлим ва болаларимни рўмол ўраган икки аёл хушҳоллик билан кутиб олишаётганлигини кўрдим.
Дарвозадан киргач, рўпарада уй. Айвонли. Оқланмаган. Дераза ва эшиклари бўялмаган. Оёқ остига пишиқ ғиштлар терилган. Йўлак. Йўлакнинг икки томонида гуллар очилган. Болари, капалак ва ниначилар учади.
Шаҳарда ёз ўрталаб бормоқда. Бу ерни эса баҳор тарк этмагандек.
– Исмим Аҳмад табиб, – деди тоға. – Қишлоқнинг табибиман. Сизни укол ва ҳапдори толиқтирган. Ҳаммасининг давоси бор, иншааАллоҳ. Кўзларингизда ҳам олов кўринмаяпти. ИншааАллоҳ, аввалгидан яхшироқ ҳолатга қайтасиз. Ҳозир пешин ўқисак, шўрва ташлаб қўйганмиз, ичиб оламиз, шу ҳовли сизники. Бемалол яшайверасиз. Кўнгилни хижил қилманг.
Бу одам қаршисида кўнгилни хижил қилиш мен учун бир айб каби туюлди.
Таҳорат олдим. Назаримда қишлоқ ҳавоси мени даволашга киришди. Пешинни супада ўқидик. Шўрва сузиб келишди. Маза қилиб ичдик. Роҳатландим. Алҳамдулиллаҳ дедим. Аҳмад табиб билан росмана тоға-жиянга айланиб қолдик. Фозилжон ҳам очилди. У кўпинча ўйчан кўринарди, ҳозир эса тоғаси билан кулишиб суҳбатлашди.
– Уй ичига кириб жойлашаверинг, Саломиддин, – деди Тоға. – Аср намозини масжидда ўқиймиз, иншааАллоҳ. Олиб кетгани келамиз.
Уйга кирдим. Рўпарада бир даҳлиз ва бир кенг хона. Хонанинг тўри – тахмон. Девор ичига кўрпалар тахланган. Уларнинг устидан духоба пардалар тортилган. Ўнг томонида кичик эшик ҳам бор экан. Унинг илгагини тушириб, кейингисига ўтса бўларкан. У ерда ҳам бир даҳлизга чиқдим. Сўнг кетма-кет тушган иккита чоғроқ, ўртача хона. Пол йўқ. Тупроқ билан тизза бўйи кўтарилган. Аввал кигиз, сўнг палос тўшалган. Деворлардан сувоқ ичидан сомонлар кўринади. Уйнинг ичидан тупроқнинг ҳиди анқийди. Йўқ, тупроқ эмас, сомоннинг ҳиди. Балки иккисининг қоришиқ бир ифори эди бу. Менга жуда хуш ёқди. Уй ичида эмаклаб юрдим. Аёлимнинг кўзларига қарадим. Мамнун эди. Иброҳим ўғлим ҳовли ва уйлар ичида югура бошлади. Қизим Омина эса қўлларини силкитиб ҳадеб қиқирлайди. Ўзимни кучга тўлганимни ва яшашни истаётганимни сездим. Сездиму, яшаш истаги ҳам менда сўниб қолганини тушуниб етдим. Ҳа, ўзим англамаган ҳолда ғалати бир умидсизлик чангалида қолган эканман. Ҳозир руҳимга кирган енгиллик, фараҳ ҳаётнинг гўзалликларини кўзларимга кўрсатди.
Бироз дам олгани ётдим. Хаёлимда қамоқдаги Қудратуллоҳ ака, Хоразмдаги онам, Россиядаги отам, Ўшдаги Сиддиқжон домла, жиҳод қиламан деб дом-дараксиз ғойиб бўлган дўстим Саид жонланди. Уларнинг сиймолари миямнинг бурчакларида сузиб юрар эди.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

– Диндорларда нима айб? – ҳайрон сўрадим. – Ақлимни таниганимдан буён намоз, ҳижоб ҳақида қўрқиб гапиришади. Ислом деса, одамлар талвасага тушиб қолади. Ҳамманинг ичига қўрқув, васваса деви кириб олгандек. Биз қачон қутуламиз бундан?
– Саломиддин, укам, дин Аллоҳнинг йўли, динга қарши чиққан, мусулмонга зулм қилган одамларнинг барчаси шайтоннинг қулларидир, – деди Қудратуллоҳ ака. – Зотан, лаънатланган шайтон Аллоҳга исён қилди. Мусулмонлардан, отамиз Одам алайҳиссаломдан нафратланди, унинг шарафига ҳасад қилди. Ер юзида шайтонга эргашган, у билан бирга бўлишни танлаганлар бор экан, мусулмонга адоват қилади, мусулмонни ўлдиради, мусулмонни қамайди ва уни камситади. Лекин амин бўлинг, Ислом Аллоҳнинг қонуни, Аллоҳнинг Сўзи, мусулмон эса Аллоҳнинг қули, Аллоҳга тегишли мулкка тажовуз этган омон қолмайди. Фақат мусулмон Аллоҳга берган ваъдасида содиқ турса, бас. Ваъдада, аҳдда содиқлик зинҳор Роббисининг қули эканлигини унутмаслик, унга бўлган илтижони, дуони тўхтатмаслик, зикрда бардавом бўлиш, Илоҳий марҳаматдан умид узмасликдир.
– Ака, мен ўйлаб кўрай, изн беринг, – дедим.
Қудратуллоҳ ака бироз хаёлга чўмди.
– Мусулмон ишини ўз ақли билан бажаришдан сақланиши керак, – деди вазмин. – Бунинг маъноси нима, биласизми? Бунинг маъноси ҳар муҳим ишда биродарлари билан маслаҳатлашмоғи керак дегани. Ҳар ишни Аллоҳнинг ихтиёрига қўймоқ дегани. Ҳаракатни қилиб, хайрга йўлламоғини Роббисидан ўтинмоқ дегани. Сиз ҳам ўзбошимчалик билан бирор қарор қилишдан эҳтиёт бўлинг. Аввало, Аллоҳнинг зикрини мустадом тутинг. Сўнг биродарлардан маслаҳат сўранг. Ва қалбингизга Роббимиз сакийнат туширади. Ишингиз ҳар қандай ҳолда ҳам сизга хайр, манфаат ва барака келтиради.
Қудратуллоҳ аканинг насиҳатларини тинглаб бўлгач, уйга қайтдим.
Шом тушиб қолган эди. Гарчи у киши мени куйиниб Самарқандга бориш учун даъват этган бўлса-да, ичимда бу иш учун рағбат кўрмадим. Шунинг учун шошмадим. Назаримда, ҳеч қандай хавф йўқ эди. Қизиғи, Тошкентдан чиқмаслик истаги ўрнашиб қолди менга. Жойимдан қўзғалгим келмади.
Тонг отганда уйғондим, таҳажжудга уйғонаман деб уйғонмабман. Телефонимнинг қўнғироғи ҳам уйғота олмабди. Ўнг томонимга таяниб, “Бизни ўлимдан сўнг тирилтирадиган ва жамлайдиган Аллоҳга ҳамд бўлсин!” – дуосини ўқиб ўрнимдан турдим. Назаримда, елкамга оғир тош қўйилгандек эди. Бошим зилдек. Қўлларимни кўтаришга кучим етмаяпти.
Аёлимга ҳолатимни билдирмасликка, уни хавотирга солмасликка тиришдим. Масжидга бориш учун ташқарига чиқаман деб эшикка қўл узатдиму, кўз ўнгим тиниб кетди, ақлим бошимдан учди, йиқилганимни ҳам эслай олмайман.
Ўзимга келганимда уйнинг ўртасида ётардим. Аёлим йиғлаётган эди.
– Ўзингизга келдингизми? – деди менга ёшли нигоҳлари билан овози титраб.
– Алҳамдулиллаҳ, – дедим базўр. Шу онда бомдодни ўқимаганим ёдимга келди. – Қуёш чиқмадими?
– Йўқ, ҳали, – деди аёлим.
– Одам ҳушдан кетса, таҳорати бузилади, мен таҳорат олиб намозга улгуришим керак, – деб ўзимга ўзим гапириб ўрнимдан қўзғалдим. Бир амаллаб турдим. Гандиракладим. – Сен ўқидингми намозни?
– Йўқ ҳали, – деди аёлим.
– Ўлаётган бўлсам ҳам, намозингни ўқиб ол, қазо қилма, – дедим. Ерга ўтириб қолдим. – Швабра қани? Опкелиб бер, илтимос.
Аёлим дарҳол швабрани келтирди. Ўрнимдан туриб, уни ҳасса қилиб таяндим.
– Бор, бомдодни ўқи. Мен ҳам ҳозир ўқийман, кейин зарур бўлса, “Тез ёрдам” чақирамиз.
Таҳоратимни янгиладим. Қиёмга туришга кучим етмади. Оёқларим букилиб кетаверди. Ва ўтириб намоз ўқидим. Бошимни саждага қўяй десам, пешонамда, кўзларимда оғриқ кучайди. Бошим билан имо қилиб ибодатимни бажардим. Сўнг ётиб қолдим. Танамдан жоним чиқаётгандек бутун аъзойи баданим ҳолини йўқотаверди.
“Тез ёрдам” мени олиб кетди.
Ўн кун ётдим. Танишларим хабар олиб туришди. Аммо ҳолим ўнгланмади. Фалаж бўлгандек эдим.
Йиғиб қўйган бироз пулим бор эди, деярли ҳаммасини сарфладим.
Йигирма кун ўтди.
Бу фурсатда Қудратуллоҳ акадан дарак бўлмади. Қамалиб кетган бўлса-я, деб ўйладим. Астағфируллоҳ дедим.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

Шу сўзларни айтгач, Сиддиқжон домла бир зум сукутга чўмди. Кўзларини юмди. Унинг жўшқин ва жозиб овози ҳаммани ўйга толдирди, балки қалбини титратди. Зотан, мен ҳам Сиддиқжон домланинг ҳар жумласи қулоғимга кириб келаркан, ич-ичимдан нимадир тошаётганлигини сездим. Бу нарсаларнинг таърифини келтиришдан ожизман, аммо томирларимга ғайритабиий бир шавқ қуйилди, ўзимни жуда заиф, айни пайтда Якка Илоҳнинг қули билиб, жуда қувватли кўрдим, теримга сиғмасдан чегарасизликлар ичида югураётгандек бўлдим.
– Одамлар ҳуррият ва озодлик деган сўзларни байроқ қилиб кўтарадилар. Ҳа, инсоният кейинги асрда ана шу касал билан балоланди. Ҳамма эркни турли талқин қилишга киришди. Аллоҳдан узоқлашган ҳолда эрк ва ҳурриятни излаш маъносизлик чангалига тушмоқдир. Шайтоннинг хоҳиши бу. Нафснинг мастлиги ақлларни қамраб олди. Дунё ҳирс ва шаҳват ботқоғига ботди. Охири замоннинг аломатлари ҳар лаҳза намоён. Эшон Сўфи раҳматуллоҳи алайҳ айтмоқдаларки, Аллоҳим, мени бандалик бандига сол. Бандалик бу қулликдир. Яъни Ўзингга бўлган қуллик кишанлари билан кишанла, мен Сени Роббим деган пайтим мени қулим деб ата. Агар Сен мени қулим демасанг, менинг Роббим дея ҳайқирганимдан фойда йўқ. Инсоннинг Аллоҳдан узоқда ахтарган озодлиги шайтоннинг ҳийласидир. Чунки Аллоҳ инсонни яратди, унга раҳмат кўрсатди, лутф қилди, меҳр ва муҳаббат ато этди. Аллоҳнинг қули, бандаси бўлишдан кўра улкан саодат бўлмагай. Аллоҳнинг амрларига, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларига тобе бўлиш билан Одам боласининг қалби, руҳи ҳеч мисли бўлмаган ҳаловат кашф қилади. Буни ҳеч бир инсоний ғоя тақдим қила олмайди. Инсон ўзини минг хил кўйга солмасин, ўзи истаган барча хоҳишларга эришмасин, у ҳалокат сиртмоғидадир, аммо у Роббиси кўрсатган йўлдан юрса, абадул абад, боши ва охири бўлмаган саодат ва бахт манзилига мушаррафдир. Эшони Сўфи шуни айтмоқдалар.
Суҳбат давом этди. Қабр азоби, қабр сўроғи, қабрсиз ўлганларнинг ҳукми ҳақида сўз борди. Хуфтонни ўқидик. Меҳмонлар тарқаладиган бўлди.
– Энди бир-биримизни йўқотмайлик, Саломиддин, – деди Сиддиқжон домла табассум билан.
– Астағфируллоҳ, Аллоҳим сақласин! – дедим уялиб.
– Бизнинг бир устозимиз бор. Мен Қудратуллоҳга айтаман, сизни у кишининг даврасига элтади. Сизнинг қалбингизда дин ғами борлигини биламан. Бир олов ёнади ичингизда. ИншааАллоҳ, ҳар бир саволингизга тўлик жавоблар топажаксиз, қалбингиз қониқадиган нуқтани кашф этажаксиз.
Уйга қайтдим.
Ёлғиз ухлаш макруҳ дейишади. Шунинг учун қайнимга қўнғироқ қилдим.
Шу кеча қотиб ухладим. Тушимда йўл юриб борарканман, қаршимдан ёруғлик ёғилди. Ёруғлик кўзларимни қамаштирмади, балки кўзимнинг нурини зиёдалаштирди. Оёғим ости равон, қаршим эса оппоқ нур...
Аёлимни туғруқхонадан келтирдим, Аллоҳ рўзғоримга барака берди. Қизимга Омина деб исм бердим. Отамга айтдим, онам Хоразмдан келди.
Бу фурсатда қарзларимдан қутулган эдим. Ҳаётим енгиллашди. Тартиб ва интизом сездим турмушимда. Аммо қалбимнинг тубида бир қўмсаш бор. Унинг нима эканлигини тушунмайман. Сиддиқжон домла билан бўлган суҳбатни эсласам, бу қўмсаш кучаяди.
Тўғри, домла билан вацап, телеграм орқали хабарлашиб турамиз. Шундай бўлса-да, мен у киши ваъда қилган устознинг даврасига боришни истаётган эдим.
Баҳор келди.
Одатдагидай жума куни савдо баракали кечди. Асрдан олдин ҳисоб-китоб билан машғул эканман, Қудратуллоҳ аканинг кичик ўғли Фозилжон пайдо бўлди.
– Ака, – деди салом-аликдан сўнг. – Дадам чақирдилар, тезроқ боришимиз керак экан.
Дарҳол таксида йўлга отландик.
Зангиота тарафга юрдик. Бир маҳаллага етиб бориб, таксидан тушдик. Пиёда юриб кириладиган кўча бор экан, кирдик. Шу кўчанинг охирида кичик ва паст эшик бор экан. Қудратуллоҳ ака шу эшик ортидаги ҳовлида мени кутиб олди. Ҳовли тор, узум токлари билан тепаси қопланган, эшик ва деразаларининг бўёқлари ўчган, ўртада супа, супанинг ёнида эса сув жўмраги.
Қудратуллоҳ ака хотиржам кўринса-да, вужудидан хавотир белгиларини топдим. Сўрашдик. Супага ўтирдик. Фозилжон ҳам бир четга чўккалади.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

САҲРО

Роман

Мустафо ЮСУФ

Ўн иккинчи боб. Боққишлоқ

Роббинг исмини зикр қил! Унга ибодат қилиш учун бутунлай ажрал!
Музаммил сурасининг 8-ояти маъно таржимаси.

Эски шаҳардаги Хасти Имом маҳалласига бордим. Кўчалари тор, битта улов кирса, пиёда одам ўзини эҳтиёт қилиб четга олиб туриши керак.
Сиддиқжон домла тушунтирган ҳовлини топдим.
Бароқхон мадрасасига олиб чиқадиган кўчанинг ичида – ўнг томонга кирган тор ва берк кўчанинг охирида жойлашган экан.
Қорасаройдан келиб, шомни Хасти Имом масжидади ўқиб олган эдим. Кеч тушган. Ҳаво салқин. Лекин бу рутубат мени қайғуга солмади, аксинча, енгиллик бахш этди.
Дарвозага қўнғироқ ўрнатилган экан, тугмачасини босдим. Ҳаялламай эшик очилди ва ўн икки ёшлардаги бошига думалоқ оқ дўппи кийган бола кўринди. Юзидан одоб ва ҳаё ёғилиб турган бу йигитча мени ичкарига таклиф қилди.
Ҳовлига кирдим. Рўпарага тўсиқ тортилган экан. Ичкари томон кўринмайди. Ўнг томонда эшик, билишимча, меҳмонхона. Мезбон бола қўлимга сув қуйди.
Остонага оёғимни ечиб, ичкарига “Бисмиллаҳ” деб қадам босдим.
Икки ёнда уч-тўрт нафардан етти-саккиз киши, тўрда эса Сиддиқжон домла, унинг ёнида эса Қудратуллоҳ ака ўтирган эди. Мени бу даврада кўргач, унда пайдо бўлган ҳайрат меникидан кам бўлмагани аниқ.
– Биродарларим, – деди мен киришим билан Сиддиқжон домла. – Саломиддин қўлимда ўқиган. Ўзим Қуръондан дарслар берганман. Уни анча вақт олдин йўқотган эдим, бугун Тошкентда кўриб қолдим. Таклиф қилдим.
– Маа шаа Аллоҳ! – деди Қудратуллоҳ ака. – Буни қаранг-а! Ахир, биз жуда яқин эканмиз Саломиддин билан!
– Сизлар танишмисизлар? – сўради Сиддиқжон домла.
– Албатта, биз Саломиддин билан тижорий ҳамкормиз, – деди мамнуният билан Қудратуллоҳ ака.
– Субҳаналлоҳ! – қувониб кетди Сиддиқжон домла. – Келинг, Саломиддин мен Сизга ўтмишимдан сўйлаб берай.
Сиддиқжон домла мени ёнига чақиргач, уялсам-да, тўрга чиқиб қолдим. Мени кутиб олган йигитча дарҳол менга қайнатма шўрва олиб келди.
– Бу билан ошқозонни алдаб туринг, – кулди домла. – Кейин бир гап бўлар.
Раҳмат деганча қимтиниб ўтирдим ва шўрвани ича бошладим. Меҳмон бўлишнинг таомили қўйилган таомни танаввул қилишдир.
– Хуллас, Саломиддин, ота-боболарим Тошкентда яшашган, – деди Сиддиқжон домла. – Кўктеракни биласизми? Бир пайтлар у томонларда асфалт йўқ эди. Ўзимизни қирғиз деб билардик. Ён-атрофда қирғизлардан кўра қозоқлар кўп бўларди, аммо биз ота-боболаримиз қирғиз бўлгани учун оиламизда қирғизча гаплашардик ҳам. Тўқсонинчи йилларда биз ўсмир эдик. Ёшлигимдан ўртоқларим кўп бўлган. Эски шаҳарда, Чорсуда кўп бўлардим. Кўктерак у пайтлар қишлоқ ҳисобланарди. Асфалт йўлга қадар яланг оёқ бўлиб тупроқдан юрардик, кейин асфалт бўйидаги бетон ариққа тиқиб, тиззагача ювардик ва чўнтакдан пайпоқни чиқариб, киямиз-да, туфли билан шаҳарга тушамиз. Отам динни севарди. Ўзининг саводи бўлмаса ҳам, ўқишимизни истарди. У даврларда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг довруғи ўта баланд эди. У киши ёш, забардаст, қатъий. Ёшлар, халқ у кишига эргашган. Отам мени шайхнинг хонадонига бошлаб бориб, хизматингизни қилсин, илм беринг деди. Ҳазратнинг хонадонида икки йил юрдим. Чаққон эдим. Меҳмонларга чой таширдим, майда-чуйда ишларни қилардим. Шу даврда “Муаллими соний”ни битирдим, намозни тўлиқ ўргандим. Қуръондан икки пора ёд олдим. Сарф ва наҳвга қадам босдим. Кейин шайх Ўзбекистондан чиқиб кетди. Кейин Алоуддин Мансур домланинг ҳужрасига бордим. Алоуддин домла билан фиқҳ ўқидик, ақийда ўқидик, тафсир ўқидик. Домлага эргашиб Ўшга кетдим. Шу билан Ўшда қолиб кетдим. Ўшда уйландим. Аммо фурсати билан Тошкентга келиб тураман. Қудратуллоҳ мен билан бирга Алоуддин Мансур домланинг ҳужрасида ўқиган. Биз ўша вақтдан буён қадрдонмиз.
Мен ҳайратланиб тингладим. Бу каби тарих мен учун кашф ва жуда ҳаяжонли эди.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

SAHRO | Roman | 11-bob

✍️ Mustafo Yusuf
🎙 Abdukarim Mirzayev

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нима билан таомланганлар? Биласиз-а? – тушунтира бошлади Қудратуллоҳ ака. – Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам хонадонларида арпа уни бўларди. Арпа унидан нон, бўтқа тайёрланган. Арпа унидан қилинган бўтқанинг номи талбинадир. Ҳадиси шарифларда талбина юракка сокинлик бериши, ични тозалаши, дардларга даво эканлиги айтилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам сарийд, яъни шўрва ҳамда талбинани қўшиб танаввул қилганлар. Мен талбина савдосини йўлга қўйганман. Мусулмонларга бу гўзал таом етиб борсин дейман. Истасангиз, Сизга қадоқланган талбиналарни бераман. Ҳар қадоқда беш юз грамм ёки бир килограмм талбина уни бор, бу ундан бўтқа тайёрланади. Сотаман десангиз, берай. Мардикорлик қилмайсиз, балки савдо билан машғул бўласиз. Талбиналарни сотгач, менинг ҳақимни берасиз, фойдаси ўзингизда қолаверади.
Қудратуллоҳ ака самимий гапираётганига умуман шубҳам йўқ эди, қолаверса, ўйлаб ўтирадиган ҳолат ҳам эмас.
– Мен талбина сотишга тайёрман, – дедим.
Шундай қилиб, талбина савдосини бошлаб юбордим. Юз қадоқ пакетда Қудратуллоҳ ака талбина берди. Элликтаси беш юз граммли, элликтаси бир килоли эди.
Уйимнинг яқинидаги масжид дарвозасидан сал берига жойлашдим. Тўрт оёқли стол қўйиб, устига талбина пакетларини тердим. Мушк анбар, тасбиҳ, замзам суви ҳам қўшдим. Буларни ҳам Қудратуллоҳ ака маслаҳат берди.
Аллоҳнинг марҳамати билан дастлабки кунлар савдо яхши бўлди. Кўпчилик намозхонлар мендан талбина сотиб олишди.
Усмонбек, биласизми, нима?
Кунларим осуда ўтаётгандек бўлса-да, ибодатларимни ўз вақтида адо қилаётган бўлсам-да, қалбимнинг ичида мени нимадир кутаётгани ҳақида ўй тарк этмасди.
Назаримда, мен талбина сотишдан кўра каттароқ иш қилишим керак эди. Гўё ичимда сабр ва бесабрлик қоришиб кетгандек. Ҳамма нарсадан хотиржамдекман, айни пайтда ана шу хотиржамликни қидираман.
Қидирган нарсамни эса топдим.
Аёлимнинг ой-куни яқин. Жума куни масжиддаман. Намоздан сўнг талбина савдоси қизиб кетди. Қўлим-қўлимга тегмай қолди. Шу пайт телефоним жиринглади.
– Дадаси, – бу аёлимнинг овози эди. – Биз туғруқхонага кетяпмиз. Иброҳим ойимда.
Шошиб қолдим. Аммо кета олмасдим, чунки одамлар талбина олишни истаётган эдилар. Ярим соат жойимдан қимирлай олмай қолдим. Савдога олиб чиққан ҳамма нарсам тугади. Бу қадар баракали савдога учрамаган эдим. Субҳаналлоҳ!
Сумкам пулга тўлиб кетди. Яна телефоним жиринглади.
– Ўғлим, – бу қайнонам эди. – Қизалоқ муборак бўлсин! Қиз кўрдингиз!
Иброҳим туғилганида ҳам жуда севинган эдим, бироқ бу қадар эмас. ичим ҳапқириб кетди.
– Ойи, бораман, ҳозир йўлдаман, иншааАллоҳ, – дедим.
Асрда Қудратуллоҳ ака билан кўришишим керак эди. Шуни ўйлаб такси тўхтатгани йўл юзига чиқдим. Қўлимни кўтариб улгурмасимдан бир улов келди. Ойнадан қарадиму, қотиб қолдим. Ҳайдовчининг ёнида Сиддиқжон домла ўтирар эди! Бу кутилмаган учрашув эди. Бу ёқда савдонинг жадал кечгани, бу ёқда қизимнинг туғилгани ва Сиддиқжон домла билан учрашув қаршисида тилим калимага айланмай қолди.
Домла уловдан тушиб олдимга келди. Қучоқлади.
– Саломиддин! Маа шаа Аллоҳ! Саломатмисиз? Бормисиз?
– Алҳамдулиллаҳ...
Ўзимга келишим бироз қийин кечди. Чунки домла билан бўлган охирги суҳбат, кейин у кишини кўргани умуман бормаганим эсимда. Хижолатли эдим.
– Саломиддин, йўл бўлсин? – сўради домла.
– Аллоҳ қиз ато қилди, туғруқхонага.
– Маа шаа Аллоҳ! Аллоҳим муборак қилсин! Суюнчи берай! – домла хурсанд бўлиб кетиб хамёнини олди ва юз доллар чиқариб чўнтагимга солди.
– Камчиликларга ишлатинг, Саломиддин. Мен Тошкентдаман. Келинга қаранг ва мана бу рақамга қўнғироқ қилинг. Кўришайлик, суҳбатлашайлик.
Домла қўлимга телефон рақам ёзилган қоғозни тутқазиб ўзи кетди.
Бўлаётган воқеалар ақлимга сиғмаётган эди. Яқинда қўлимда пулим, уйимда бир бурда ноним йўқ эди, ё Аллоҳ! Марҳаматинг кенг! Раҳматинг чексиздир!
Таксига чиқиб, Қудратуллоҳ акага сим қоқдим.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

Мен дарҳол иссиқ чойни пиёлага қуйдим, шакар солдим, бўлка нондан бир бўлак олиб, устига пишлоқ қўйиб тишладим. Ичимга бир ҳузур ёпирилди, аммо кўз ўнгимдан аёлимнинг ҳолсиз ётгани ўтди, нимадир томоғимга тиқилди.
Нонушта қилишим керак, чунки иш оғир, куч лозим!
Икки-уч дақиқада стол устини “тозалаб қўйдим”. Чойнинг тагини пиёлага қуяётганимда ертўладан Қудратуллоҳ ака ўғли билан бирга битта белкурак, кетмон, андава кабиларни кўтариб чиқди. Столга бир қаради, юзидан балки ажабланиш кўринди, аммо сездирмади:
– Саломиддин, мана бу ерда қум бор, бироз оҳак, цемент ҳам... – дея сувоқ учун керак бўлган хом-ашёларни кўрсата бошлади.
Ичимга егулик кириб тетиклашдим. Бош оғриғим тарқалди. Кийимларимни алмаштирдим.
Тезда қўлимга кўчиргични олиб деворнинг кўчиб қолган сувоқларини шилиб олишга киришдим. Қудратуллоҳ ака ишимга бироз қараб турди ва кўнгли тўлди, шекилли, “Аллоҳ куч-қувват берсин!” – деб олдимдан кетди.
Шу пайт дарвозахонанинг қўнғироғи жиринглади. Мени ихлос билан ишлардим.
Биз иш ҳақини гаплашмадик, чунки мардикорлар учун белгиланган нарх йигирма минг сўм эди. Аммо мен ишимни кечроқ бошладим, бироз камайтирармикин? Нима бўлса ҳам, менга пул керак! “Бисмиллоҳ” деб тезлашдим.
Гарчи ортимга қарамасам ҳам дарвоза очилгани, уй эгаси кимнидир кутиб олиб, ичкарига таклиф қилганини билдим. Беихтиёр кўз қиримни ташладим. Дарвозахонада милиса формасида бир киши, фуқаро кийимида яна бир киши бор эди.
Уларнинг суҳбатлари узуқ-юлуқ қулоғимга кирди.
– Ака, бизни ҳам тушунинг, нима гап бўлса, маҳалла, маҳалла деб кун беришмайди, – бу оддий кийимдаги одамнинг гапи эди.
– Участковойга ҳам осон эмас, ака, – милисанинг овозида куйиниш бор эди. – Маҳаллада кимдир рўмол ўраса, соқол қўйса, бор, текшир, айт, ўзига қарасин дейишади. Сиз ишончли кишисиз. Ҳаммамиз биламиз, ака, йўқ деманг.
– Оббо, – деди Қудратуллоҳ ака. – Мен осмондан тушдимми? Туғилганимдан бери шу ерда яшайман. Соқолимни ҳам кеча ўстирганим йўқ.
– Соқолингизни гапирмаяпмиз, ака, – деди милиса. – Қизингизни айтяпмиз...
– Қизиқсан-а, ука, – Қудратуллоҳ аканинг овозидан қизишганини сездим. – Қизим балоғатга етган, рўмол ўраши фарз. Буни Исломда сатри аврат дейишади.
– Нима у сатри аврат? – сўради маҳалланинг одами.
– Авратни беркитиш дегани, – жавоб берди Қудратуллоҳ ака. – Аёл киши ҳам, эркак киши ҳам Аллоҳ буюрганидек авратини беркитиши керак. Шу.
– Биз тушунмаймиз буни ака, – деди милиса. – Қизингиз ҳамма қатори мактабга борсин.
– Ҳамма қатори? – ҳайрон сўради Қудратуллоҳ ака.
– Ҳа, рўмолини ечиб, мактаб формасида, – милисанинг ўрнига жавоб берди маҳалла вакили.
– Қизим ҳозир қандай боряпти, шундай боради! – Қудратуллоҳ аканинг саси жуда қатъий янгради. – Уйимга келиб юрганингиз бефойда. Истасангиз, қизимни мактабдан ҳайдаб юборишсин. Аммо бу ишни қилган одам ким бўлса ҳам, уни судга бераман. Қизим мактабда ўқийди, авратини беркитиб ҳамма қатори таълим олади.
– Ака, – деди милиса. Бу сафар унинг овозида таҳдид сездим. – Биз огоҳлантирдик. Энди нимадир бўлса, демади деманг.
– Раҳмат яхшилигинг учун, ука, – деди Қудратуллоҳ ака ҳам.
Меҳмонлар чиқиб кетишди.
Қулоғимга соқоли борлар ва рўмол ўраганларни қўйишмайди деган гаплар келарди, демак, бу иш шунақа бўларкан-да деб ўйладим. Хаёлимдан соқол ва рўмолнинг қандай хавфи бўлиши мумкин деган савол ўтди. Булар соқол ва рўмолга осилмасдан ишсиз юрганларга доимий иш топиб берса, бўлмайдими деб ўйландим.
Қудратуллоҳ ака олдимга келди.
– Гапларни эшитдингизми? – деди. Мен “Ҳа” дедим.
– Ҳайрон бўлмайсиз, – деди иш берувчим.
– Йўғе, нега, – дедим. – Бир нарсани сўрашни унутибман. Пешинни ўқигани масжидга чиқсам дегандим...
– Албатта, бемалол, – деди Қудратуллоҳ ака. Кейин бироз ўйланиб туриб қўшимча қилди. – Бугун шомдан кейин қола оласизми? Сизни кечкиликка таклиф қиламан.
– Узр сўрайман, ака, – дедим хижолат тортиб. – Менимча, қола олмасам керак... Иш ҳақимни олгач, тезроқ уйимга боришим зарур.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

Ҳайрон бўлдим. Аслида, ҳайрон ҳам эмасдек эдим. Зинадан кўтарилиб кўчага назар солсам, йўлнинг нариги бетида иккита милиса улови турибди, сотувчи аёлларни айрим ходимлар сўроққа тутишар, баъзи аёллар эса қочиб узоқроққа кетиб қолган эди. Нима учун милисалардан қочишяпти экан? Ноқонунийми экан савдолари? Аммо бу аёллар ҳам ўйнагани чиқишмаган-ку. Фарзанд боқаман, тирикчилик қиламан деб шу кўйга тушиб юришибди-ку!..
Ичимни аччиқ ачиниш туйғуси қамраб олди.
Озурда хаёллар билан мардикор бозорига бордим. Телефонимнинг соатига қарадим: тўққизга яқинлаб қолибди.
Кўпқаватли уй тагида иш излаб келганлар кўп. Бу жойни панжара билан ўраган бўлишибди. Кичик пешлавҳа осиб, “Вақтинчалик иш билан таъминлаш маркази” деб ёзиб ҳам қўйишибди. Вақтинчалик иш билан таъминашадими? Тавба. Одамларнинг ўзи иш излаб келяпти-ку! Ҳеч иш билан таъминлаётгани йўқ-ку!
Мардикорлар тўп-тўп бўлиб гаплашишади. Сигарет чекишади. Хохолаб кулишади. Шундай бўлса-да, уларнинг чеҳраларига чуқур из солган қайғуларни пайқайман. Тушкунлик ҳадди аълосига етган.
Гарчи ёш эдим, ҳа, бизнинг жамиятимизда 20 – 21 ёш ёш ҳисобланади. Бироз кулгили. Абдуллоҳ домланинг ваъзларида саҳобалар ҳаёти ҳақида эшитганман. Ҳазрати Умар 26 ёшида Исломга кирган. Қолган саҳобалар ҳам йигит эдилар. Бироқ улар оламшумул ишларни қилиш учун ўзларини ёш деб фаҳмлашмаган. Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу ёш бола бўлиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг котиблари вазифасини бажарганлар.
Хуллас, одамлар наздида ёш кўринсам-да, бошимдан ўтаётган воқеалар мени кун сайин улғайтирар эди. Ғам инсонга улуғлик беради. Агар у иймон соҳиби бўлса!
Кузатиб англадимки, ўта қашшоқлик иймони суст одамлардан ахлоқни кўтаради. Бироқ мўминлар учун ўта катта бойлик ҳам, ўта қаттиқ қашшоқлик ҳам ҳеч қандай машаққат туғдирмайди.
Ўзбек жамиятининг, балки Ер юзидаги аксар халқларнинг муқаддас қадриятлари бой берилган, кишилардан хулқ аталмиш қийматли неъмат ғойиб бўлиб бораётган эди. Ҳозир ҳам мардикорларга қараб уларнинг оғзидан чиқаётган бепарда гаплар қулоғимга илинаркан, ана шу ҳақиқатни кўрдим.
Бир четга бориб ўтирдим. Елкамда руюкзагим бор эди. Ичида жойнамозим, иш учун кияман деб олганим эски кийимлар.
Мардикор бозор яқинига бир улов келиб тўхтади. Бирдан ҳамма шу улов томонга отилди. Бир зумда келган мижозга ҳамма ўз хизматини таклиф қила бошлади:
– Ака, нима хизмат?
– Ака, қўлимдан ҳамма иш келади.
– Ака, оғир ишлардан қўрқмайман...
Улов ичида қора кўзойнакли башара кўринди. Уни ўраб олганларнинг ярми аёллар эди. Қора кўзойнакли башаранинг оғзи очилиб-ёпилди. Балки у ўз шартини айтди. Аёллар ичидан уч нафари уловга ўтиришди. Улов жойидан жилди.
Мен ғалати бўлиб қолдим. Уловга чиққан аёлларнинг эгнидаги кийимлари эски эди, аммо ёшроқ, қомати ҳам келишганроқ... Хаёлимга келган ёмон гумондан сесканиб кетдим.
“Йўғ-е, аёлларбор ишга олиб кетган, албатта”, – дедим ўзимга ўзим. Шундай бўлса-да, аёлларнинг бу ҳолда югуришлари, эркакларга баданлари тегиб, ёпишиб иш талашишлари, уловда келган қора кўзойнакли башаранинг қул танлагандек уларни танлагани, улар ҳам бахтиёр бўлиб уловга миниб олганлари кўзимга улкан фожиа бўлиб кўринди. Ахир, бу аёлларнинг отаси қаерда? Ака-укалари қаерда? Қандай қилиб бу қадар нафис хилқат шу қадар эзгинликда яшамоқда...
Ким уларга қайғуриши керак? Менми? Ахир, қандай қайғурай – иш топа олмаё тган бўлсам! Олий маълумотим йўқ, давлат ишларида ҳам ойлик кам, хусусий корхоналар ҳам кўнгилни мамнун қилмайди... Ўз кўзим билан кўрмоқдаман – юз минглаб ўзбеклар ўрис юртида, яна миллионлаб ўзбеклар ўз юртида фақат мардикорлик қилмоқда. Бунинг сабаби қаерда, ахир? Ёки биз мана шундай яшашга маҳкум бўлганмизми?
Шу пайт яна бир улов кўринди. У менинг диққатимни тортди. Аммо бу улов жуда секин юрар эди. Назаримда, мардикор бозорига келади. Агар бундай хаёл суриб ўтирсам, ишсиз қоламан. Қорним пиёзнинг пўсти бўлди. Чўнтак қуруқ, мен ҳам иш талашишга мажбурман!

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

САҲРО

Роман

Мустафо ЮСУФ

Ўн биринчи боб. Муқарраблар

Улар Аллоҳга яқин бўлган бандалардир ва неъматлари кўп – ҳадсиз бўлган жаннатдадирлар.

Воқеа сураси, 11 – 12-оятлар маъно таржимаси

Усмонбек, дўстим, ҳаётимнинг завқу шавққа, қайғу ва эҳтиросга тўла бу даври хотирамга чуқур нақшланган. Айрим воқеаларни икир-чикирларигача эслайман. Ҳидлар, ранглар, ҳароратлар ҳам ёдимда.
Сиддиқжон домла билан бўлган суҳбатдан кейин сукутга чўмдим. Аёлимни, ўғлимни олиб айлангани чиқадиган бўлдим. Уларга кўпроқ вақт ажратишни ўргандим.
Динга бўлган ҳарислигим сўнмади, албатта. Намозларимни ҳамиша ўз вақтида эҳтимом билан ўқийдиган бўлдим. Дўппини бошдан олиб ўйласам, ўтган даврда мен ибодатнинг лаззатини топибман, ҳарқалай. Аллоҳнинг амрларини бажаришда танбаллик қилиш мумкин эмаслигини тушунибман. Намозимнинг кечикиши қалбимни оғритадиган бўлибди. Рамазонни қувонч билан кутиш табиати менда уйғонди. Ҳажга боришни орзу қила бошладим. Аммо қарзларим борлиги сабаб бу қутлуғ сафар йўллари мен учун ёпиқ эди.
Вақт ўтгани сайин қарз азоби енгиллашди. Яъни бу масалада ўзимни ортиқ қийнамасликка интилдим. Топганимни топганда қарз берганларга юбориб турдим, юким енгиллашди.
Аллоҳ баракасини ёғдирди. Бир йилдан сўнг Тошкентга келиб қарзимнинг сўнгги сўмини эгасига бердим ва елкамдан тоғ ағдарилди. Бироқ эҳтиёжим учун деярли маблағим қолмаган, уйимда эса ҳомиладор аёлим, ўғлим Иброҳим...
Россияга боргим йўқ эди. Тошкентда қолишни истадим. Аҳмаджон акага ҳам узримни айтдим, аммо у киши ҳам корхонамиз ёпилди, келсангиз ҳам иш топиб бера олмасдик, Аллоҳ йўлингизни очсин деб дуо қилди.
Динда устоз керак деган ўй қалбимни тарк этмаган, қандайдир ҳиссиётлар Сиддиқжон домланинг зиёратига боришдан мени қайтарган ҳам эди.
Иш излай бошладим. Кўчада эълонларни ўқийман. Кўнглимга маъқул туюлган жойларга бораман, аммо борган жойимда ё иш берувчи ноинсоф ва тарбиясиз чиқди, ё иш ҳақи жуда кам эди. Ўн кунларни кўчада ўтказдим. Қўлимда бир тийин пулим қолмади. Уйимда эса бир ҳовуч макарон, иккита тухум, тўртта гугурт донаси, ярим пиёла ёғ.
Одамлар наздида очлик, камбағаллик бахтсизликдир. Агар шу гапга ишонсак, менинг барча бахтсизликларим қиш фасли билан эгизак бўлган.
Отам ва акамдан умуман ёрдам олишни истамадим. Улар, албатта, кам-кўстинг йўқми деб кўп сўрашади, мен доим йўқ деб айтаман.
Уйимдаги музлаткич эски, кичик, лекин ичи бўм-бўш турган ўша вақтимда ҳам ноябр охирлаган, дарахтлар сўнгги хазонларини бармоқлари билан улоқтиришаётган эди. Ҳаво булут. Нима учундир на ёмғир, на қордан дарак бор. Қарғалар Тошкент осмонини тўлдириб у ёқдан бу ёққа учади. Кўчаларда изғирин изиллаб юради. Ҳамманинг бошида қалпоқ. Олифталар ҳам пальто ва курткаларга ўранган.
Кўчада тахталарга ёпиштирилган эълонлардан наф кўрмадим, мардикорликка чиқиш қарорини бердим.
Мардикорлар тўпланадиган жой Қўйлиқда экан.
Эрталаб бомдодга бориб келгач, аввал макронни сувда қайнатдим, лаганга суздим, кейин товага ёғни солиб қиздирдим, унга қайнатиб олганим макронни тўкдим. Авайлаб ёғ билан белаштирдим, сўнг лаганга қайтардим, икки дона тухумни ҳам бу орада қайнатиб олган эдим, пўчоғини арчдим, бўлаклаб, макроннинг устига қўйдим. Бироз мурч топган эдим, туз билан бирга сепдим.
Намозни ўқигач, яна дам олгани ётган аёлимнинг олдига таомли лаганни кўтариб кирдим. У ўғлимни қучоқлаб ҳолсизгина кўзини юмиб ётарди. Бош томонига ўтирдим.
– Яхшимисан? – дедим юзларини силаб. У кўзини очди ва жилмайди. Ўғлим ширингина бўлиб ухлаяпти.
– Овқат пиширдим, – дедим лаганни кўрсатиб. Санчқи билан икки дона макронни санчиб олдим-да, сўрадим: – Ейсанми? Еб ол.
– Иштаҳам йўқ, – деди аёлим. Унинг чеҳрасига диққат билан тикилдим. Унда синиқлик кўришни истамасдим, йўқ, синиқлик кўрмадим, у бироз ҳоригандек эди.
– Ўзингиз енг... – деди паст овозда ғамхўрлик билан.
– Қорним тўқ, – дедим кулиб. – Иштаҳанг очилганда еб ол. Қувват бўлсин сенга.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

SAHRO | Roman | 10-bob

✍️ Mustafo Yusuf
🎙 Abdukarim Mirzayev

Читать полностью…
Подписаться на канал