ilm_zakoti | Неотсортированное

Telegram-канал ilm_zakoti - ILM ZAKOTI

1080

Hayot haqiqatlari.

Подписаться на канал

ILM ZAKOTI

SAHRO | Roman | 30-bob (2-qism)

✍️ Mustafo Yusuf
🎙Abdukarim Mirzayev

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

“Аллоҳу акбар” жумласи билан мусулмонлар қанча-қанча жангларда ҳайқиришган. Ундан ер титраган, қалъалар ларзага келган. Мусулмонлар бу калималар билан душманнинг оғзидан ғалабани суғуриб олишган, золимлар бошидан тожларини тортиб олишган. “Аллоҳу акбар” жумласи билан қанча-қанча қалъалар олдида, тепаликлар устида, тоғлар чўққисида, водийлар тубида ҳайқиришган. Мадинадан Шомга боришганда, Мисрга боришганда, Африкага боришганда, Андалусга боришганда, Франциянинг қалбига киришганда “Аллоҳу акбар” дея ҳайқиришган. Ироққа боришганда, Форсга боришганда, Афғонга боришганда, Туркистонга боришганда, Ҳиндга боришганда “Аллоҳу акбар” деб ҳайқиришган.
Мусулмонлар ҳайит байрамларида, ҳайит намозларида бу калималарни неча бор такрорлашади. Улар билан бирга масжиднинг деворлари, миноралари, атрофидаги ерлар такрорлайди.
Динимиз мана шунақа. Ошкоралик дини. Унда махфийлик ва сир йўқ. Унда парда йўқ. Ақидамиз ҳар куни беш марта уни минорадан ошкора такрорлайди. Модомики биз Аллоҳ билан бирга эканмиз, бошқаларга кибр қилмаймиз, бошқалардан қўрқмаймиз. Зеро Аллоҳ уларнинг баридан каттароқдир(Аллоҳу акбар).
“Ашҳаду ан ла илаҳа иллаллоҳ, ашҳаду анна Муҳаммадан расулуллоҳ” калималари мусулмонларнинг асосий дастуридир.
“Ҳайя алас солаҳ” калималари намозга, тоатга ва ўлимдан кейин манфаат берадиган амалга шошилишга даъватдир.
“Ҳайя алал фалаҳ” калималари эса дунё ва охиратда нажотимизга сабаб бўладиган амалларга даъватдир.
“Аллоҳу акбар” нидоси ухлаб ётганимизда бизни уйқуни тарк қилиб уйқудан яхшироқ бўлган намозга шошилишга даъватдир. Ишда бўлсак, ишдан яхшироқ бўлган тоатга чақириқдир.
“Аллоҳу акбар” бизнинг шиоримиздир. Аждодларимиз уни тиллари билан ошкор айтишган. Қалблари билан унинг маъносига иймон келтириб айтишган. Уни ҳаётдаги амаллари, сулуклари ила айтишган. У билан Европанинг қалбига, Осиёнинг қалбига ҳукмронлик қилишган. Бу жумла билан Заминнинг учдан бирига Ислом байроғини тикишган. Биз фақатгина тилимизда айтаяпмиз холос. Бизга нима бўлганини англадингизми?!
Аждодларимиз каби буюк бўлмоқчи бўлсак Аллоҳга қайтишимиз лозим. У билан бирга бўлишимиз керак. Зеро ана шунда ҳаром емаймиз, зулм қилмаймиз, пора олмаймиз, пора бермаймиз, давлатнинг ҳақини емаймиз, бандалар ҳақини емаймиз, ёлғон гапирмаймиз, зино қилмаймиз, ўғирлик қилмаймиз, ноҳақ одам ўлдирмаймиз, бекорчи ишларга берилмаймиз, ҳеч кимдан қўрқмаймиз. Зеро, уларнинг баридан Аллоҳ каттароқдир(Аллоҳу акбар)!
Ҳайратдан донг қотиб қолдим.
Қаршимдаги Сиддиқжон домлами дер эдим.
– Саломиддин, сиз дин ва уммат қайғуси кўксимни эзмоқда деб ўйлайсиз. Шундай бўлсин! Аммо бу ғам фақат сизга қолиб кетмаган. Биз ҳам, бошқа минглаб олимлар, имомлар, мусулмонлар бу юкни кўтариб юрибдилар. Бир-бирларига ёрдамлашиб. Шунинг учун ўз диндошларингизни тушунмай, уларни заифликда айбламанг. Чунки сиз менга худди қаршингиздаги инсон қўрқоқ, у Аллоҳнинг фарзидан бўйин товлаяпти деб гумон қилаётгандек туюлмоқдасиз. Саломиддин, дардимиз ичимизда. Жиҳод сўзини сотиб олдилар. Унинг номини қора қилишди. “Аллоҳ акбар” дея мусулмонлар жонига қасд қилаётганлар сафига шошилманг. Аллоҳим сизни қарздор қилиб қўйгани қандоқ гўзал иш! Алҳамдулиллаҳ, қалбингизга чинакам иймон неъматини солибди. Қарздан қўрқиб у ёқларга кетмай турибсиз. Алҳамдулиллаҳ! У томонлар мусулмонларнинг жонини оловда ёқиш учун кавланган ўчоқ. Сиз бутун дунё уламоларининг мурожаатини ўқишингиз керак. Тошкентда чоп қилишибди, менда ҳам бор, – домла шундай деб ўрнидан турди ва ўз столидан бир китоб олиб келиб менга узатди. Китоб муқовасига “Дунё уламолари мурожаати” деб ёзилган эди. – Сиз халифалик деб ишонаётган Ироқ ва Шомдаги Ислом давлати, унинг асл кирдикорлари акс этган китоб. Исломнинг энг забардаст олимлари уларнинг иши шариатдан ташқари эканлигини айтиб туришибди. Сабр қилинг. Ниятингиз рост бўлса, яна кўп ҳақиқатларни англаб етасиз. Сўйлаганларимни фикр қилинг. Сиз мусулмон сифатида бугун нима иш қила биласиз? Шуни бажаринг. Таҳажжуд ўқинг. Қуръонни тадаббур билан тиловат этинг.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

– Мусулмон Исломга бўлаётган ҳужумлар ҳақида ўйлаши яхши, ҳатто, бу унинг учун шарт, – деди домла ниҳоя паст товушда. – Аммо ундан аввал мусулмон ўзини ислоҳ қилиши керак. Саломиддин, Ислом Аллоҳнинг дини, у Аллоҳ ёққан нур, уни пуфлаб ўчираман деганнинг аҳволи вой. Бутун инсоният куфр йўлига кириб, Исломга қарши курашсинлар. Марҳамат. Аммо улар Исломга зарра қадар зиён етказа олмаслар. Чукни Аллоҳнинг бу Қонуни бутун коинотга жорий бўлган. Фақат инсон Исломга тўкис амал қилмагани учун хорланади. Мусулмонлар бугун қўллари калта, ожиз деб айтасизми? Албатта, мусулмон ўз қувватига таянса, ана шундай бўлади. Аллоҳдан узилгач, барча ғалаба ва фатҳни моддиятга боғлагандан кейин мусулмоннинг Исломи қоладими? Мусулмонлар ич-ичларидан динга амал қилганларида бу ҳолга тушмасдилар. Бугун биз Ислом ахлоқини йўқотдик. Ислом руҳини бой бердик. Сиз Ислом ҳақида қайғуринг, аммо аввало ўзингиз ҳақингизда ўйланг. Дин ичингизга нақадар чуқур ўрнашди? Қалбингиз Аллоҳга таслим бўлдими? Аллоҳ билан бўлган муносабатингиздан розимисиз?
– Ислом учун йўллар тўсилган, – дедим. Домланинг гаплари менга у қадар маъқул келмади. – Дин илмини ўргана олмаймиз.
– Сизни менинг қошимга келишдан нима тўсди? – сўради домла. – Ҳеч ким тўсмадими? Мендан эса илм олишингиз мумкин.
– Мен... ўйлайманки... – дедим тутилиб. – Жиҳод қилиш керак. Исломнинг иззати жиҳод билан қайтажак.
Сиддиқжон домла юзимга тикилиб қолди. Кўзлари таҳдидли эмасди. Лекин мен домланинг нигоҳларига дош бера олмай, кўзимни ерга қаратдим.
– Жиҳод денг... – ўйчан соқолини силади домла. – Сиз шундай ўйлайсизми?
– Ҳа, мен шундай ўйлайман, – дедим шаштим тушиб.
– Аммо дин сизнинг ўйларингиз устига қурилмайди, – деди домла. – Жиҳод нима эканлигини биласизми? Ҳукмларини?
– Бизга бу ўқитилмаса, қаердан билишимиз мумкин? – дедим.
– Аммо сиз жиҳодгача бўлган қайси илмни ўргандингиз? Таҳорат, намоз, рўза, ҳаж, закот, нафс тарбияси, Қуръон ҳақида нималарни биласиз? – домла савол бераркан, хотиржам эди.
– Буларни биламан...
– Етарлими?
– Энди...
– Етарли эмас, Саломиддин. Буни яхши биласиз. Сиз жиҳод ҳақида интернетдан эшитгансиз, ҳойнаҳой?
– Ҳа...
– Нега интернетдан намоз ҳақида эшитмасдан айнан жиҳод ҳақида эшитасиз? Биласизми, фиқҳ китобларида жиҳод боблари энг охирида келади, чунки то у мақомга етиб боргунича мусулмон бу илмларни комил эгаллаши керак, акс ҳолда, унинг ҳаракатларида мантиқ қолмайди. Ислом учун курашувчи инсон ўз динини мукаммал билиши керак эмасми?
Мен жимиб қолдим. Гарчи Сиддиқжон домлага ҳурматим юксак эса-да, унинг эътирозлари менга ёқмади. Назаримда, у жиҳодга – Аллоҳнинг фарзига қарши эди.
– Мени бу саволлар билан мот қилмоқчимисиз, домла? – дедим секин.
Сиддиқжон домла бош чайқади.
– Асло, сизга асл ҳолатни англатмоқчиман. Тасаввур қилинг, сиз исломий илмларсиз қурол билан урушга чиқдингиз. Бир ҳудудни озод қилдингиз. Аммо у ерда қандай ҳукм юритасиз? Ўзингиз Қуръонни билмасангиз, ҳадисни билмасангиз, фиқҳни билмасангиз, боши берк кўчада қолиб кетасиз. Фитнага йўл очасиз. Ва ҳалок бўласиз. Бу биринчи муаммо. Иккинчидан, сизни ким Ироқ ва Шомга даъват қилмоқда? Майли, жавоб берманг, жавоб муҳим ҳам эмас. Гап шундаки, сиз биласиз, сизни чорлаётганларни билмаслигингизни. Аммо кўзини беркитиб олган одамдек улар томон талпинмоқдасиз. Сабр қилинг! “Аллоҳу акбар!” деб мусулмон мусулмонни қатл этмоқда. Сиз ўйлагандек Исломни олий қилмоқ учун курашаётганлари йўқ.
Домланинг сўзлари ичимдаги жаҳолатга ўт қалади гўё. Йўқ, нотўғри айтдим, ҳақ сўз қаршисида менинг нафсим исёнга шайланди. Домла диндан юз ўгирганми? У нега мен кўриб турган ҳақиқатларни айланиб ўтяпти? Нимадан қўрқяпти? Шу ўй менинг онгимда чарх уриб ўтди.
– Мени кечиринг, Домла... – дедим. – Биз Исломдан қўрқитилдик. Инсоният Исломдан қўрқитилди. Ҳатто, “Аллоҳу акбар” калимаси қўрқитмоқда мусулмонларни ҳам!
Овозим шиддатли тус ола бошлади. Сиддиқжон домла эса ҳамон мулойим эди.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

Бу ҳолатлар тушларимга кўчиб ўтди. Бизлар муҳожирлар, Шомдаги араб ва араб бўлмаган биродарларимиз эса биз учун ансорлар эди. Улар билан нашидлар, саловат ва такбирлар айтиб югурардик.
Жиҳодга чиқиб, шаҳид бўлган инсоннинг шаҳодатини Аллоҳ қабул қилмаслиги ҳақида ваъзлардан эшитиб билдим. Агар мужоҳид ғанимат ёки шон-шуҳрат учун майдонга кирса, унинг учун шаҳидлик насиб этмас экан, у оддий ўлим бўларкан. Ва яна шуни билдимки, қарзи бор одамнинг шаҳодатини Аллоҳ қабул қилмас экан!
Буни билганимда дунё кўзимга қоронғу кўриниб кетди.
Ўйга ботиб қолдим. Қарзларим жуда кўп эди! Мен улардан қутулиш учун яна бир йил ишлашим керак. Ейиш-ичишимни, йўлкирамни чеклашим керак. Тийин-тийиндан ҳисоблаб йиғсам, қарзимни уза оламан.
Қарзимнинг бу қадар кўпайиб кетгани сабаби бор эди. Тўйимдан кейин олти ой ўтиб онамда оғир касаллик аниқланди. Жарроҳлик қилишимиз керак эди. Тўй учун олган қарзларимдан қутулмай туриб, яна қарз олдим. Онамни Москвага келтирдим. Волидамнинг сиҳҳати учун ҳар кимдан пул сўрашдан тортинмадим. Аллоҳ осон қилиб, кимдан сўрасам, пул берган эди. Қарз юкини ҳис қилганим учун кечалари уйқум қочарди. Таҳажжудларда уйғониб, “Аллоҳим, мени қарз юкидан қутқар!” – деб йиғлаганман.
Ахир, бу пулларни эгаларига қайтармасам, қандай қилиб жиҳодга кета оламан? Қандай ҳолда ҳижрат қиламан?
Икки ўт орасида қолдим.
Роббимдан бир жон қарзим бор, бу қарзни Унинг йўлида фидо этай десам, оёғимга тушов бўлган бу қарзлардан ўкиниб кетдим.
Саидга айтдим. Дўстим жуда ҳам ачинди.
– Сени ўзим билан олиб кетмоқчи эдим, оиланг кетиши учун ҳам шароит ҳозирлашга киришган эдим... Аммо мени кечир, қарздор у майдонларга қадам босиши мумкин эмас, – деди у ҳам маъюс тортиб. – Йигирма кун ичида чиқиб кетаман. Энди ортиқ кўриша олмаймиз. Ишларим жуда ҳам кўп. Аммо вацапдан гаплашиб турамиз. Узилишмаймиз. Сен қарзларингдан қутулиб ол. Мен сени у ерда кутиб оламан!
Саиднинг гаплари кўнглимни кўтарди.
У кетди.
Ўтаётган ҳар бир кун қалбимни пармалайверди. Ёнимдаги дўстим, ўртоғим шундай шарафга эришди, мен қандай ҳам шўрлик эканманки, бу мақомга лойиқ кўрилмадим дер эдим ўксиниб. Ҳа, чиндан ўксиндим.
Бу фурсатда “Иқро” мактабини тугаллаган эдим. Сиддиқжон домлани кўргани вақт топиб бориб турардим.
Ҳузуним ҳаддан ошиб кетди. Ютубда жиҳодга чорлайдиган даъватларни кўриб қайғуга ботиб қолдим. Қарзим борлиги учун кимгадир нима учундир лаънат айтгим келди. Шу онда бу Аллоҳнинг менга раво кўрган тақдирига исён эмасми деб ўйладим. Ахир, Аллоҳ бандасини қандай қилиб Унинг амрига итоат қиламан деса, йўлини тўсиб қўяди? Бу бандага зулм эмасми? Адолат қани!
Ҳа, дўстим, шунгача етдим. Аллоҳнинг қадаридаги ҳикматни кўра олмай қолдим.
Бу ўйлар чуқурлашгандан чуқурлашиб, мен ўзимни чуқурдан қутқаришдан ожиз бўлдим. Йўқ, бу ўйлар осмондан ёғаётган дўлдек жисмимга ёғилди. Ҳар бир дўл муштдек келади. Танамга тегиб, уни шикастлайди. Қочишга жой йўқ. Миямда шовқин, ҳайқириқлар бошланди.
Ахир, Аллоҳ Исломни Ер юзига туширди. Нима учун мусулмонлар бу ҳолга тушди? Нима учун мусулмонлар жаҳолатда? Нима учун имомлар Исломни ҳимоя қилмайди? Нега бидъат ва залолат Ер юзини қоплаб олди? Нима учун Аллоҳ мусулмонларни бу қадар иложисизликка улоқтирди! Илоҳий адолат ва марҳамат шуми?
Бу хаёлларни қувишга тиришдим. Қувиш қийин эди. Улар мени елкаларимга, бўйинларимга чиқиб кетди. Бошим эгилиб қолди. Рангим сўлди. Ишга руҳсиз бора бошладим.
Аҳмаджон ака хавотирга тушди.
– Саломиддин, – деди у. – Ака-ука бўлиб анча вақтдан буён гаплашмадик. Мен ҳам Ўшга кетдим олти ой. Ёлғиз қолдингизми? Мендан нима ёрдам? Нега мазангиз йўқ?
– Ҳаммаси жойида, хавотирланманг, – дедим Аҳмаджон акага ва тезда уни тарк этдим.
Осмонга қарайман. Булутли. Яна куз эди. Дарахтлар ҳам зарғалдоқ ранглари билан менинг бошимни эгаллаб олган бахтсизлик оловини эслатди. Осмонда қағиллаб ўтган қарғалар, уловлар товуши, бир-бир эсиб қолаётган изғирин менинг иложсизлигим устидан кулаётгандек туюлди.
Пиёда юриб масжидга келиб қолибман.
Кирдим.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

САҲРО

Роман
Мустафо ЮСУФ

Ўнинчи боб. Музтариб

Дарҳақиқат, Биз сизлар (ушбу) баён этувчи оятларни, сизлардан илгари ўтганлар тўғрисидаги мисолларни ва тақводорлар учун насиҳатларни нозил қилдик.

Нур сураси 34-оятининг маъно таржимаси


Бугун эслайман: мен Аллоҳ йўлида ёниб-куйган эдим. Айниқса, воизларнинг жиҳод ва унинг саодати, шаҳидликка эришишнинг қандай буюк бахтлиги ҳақидаги даъватлари мени қамраб олди.
Жума кунлари Саид билан учрашаман. Унинг бу мавзудаги нутқлари сеҳрли. Жаннат ва ундаги неъматларни шавқ билан тасвирлайди. Дунёнинг ўткинчилиги, умуман эътиборга молик эмаслигини айтади. Инсон шаҳид бўлса, ҳар қандай гуноҳдан покланажаги, жаннатга саволларсиз қадам қўйишини қайта-қайта сўзлайди.
Ишда ҳам, йўлда ҳам, уйда ҳам жиҳод майдонларида кофирларга қарши уруш қилиш ҳақида ўйлар эдим. Ўлимга юзлашмоқ хаёлимга келса, этим сесканади. Жунжикиб кетаман. Бир онда ёруғ дунёдан ғойиб бўламан...
Нафаслар тугайди. Вақт тугайди. Умр битади. Сен учун қиёмат қойим бўлади. Дунё учун кўзларинг мангуга ёпилади. Энг севганинг ҳам сени бир сонияга бўлсин олиб қолишга қодир эмас.
Сен энди йўқсан. Ернинг юзида худди бўлмагандек ғойиб бўлдинг.
Жасадингни мурда дея атаб ювадилар. Кафанлайдилар.
Тобутга соладилар. Кимлардир сен учун мотам қилади. Аммо ҳузунлар тезда арийди. Жанозангга келганлар кулиб гаплашаверадилар. Ачиниб қўядилар эҳтимол. Улар учун сенинг борлигинг қизиқ бўлмагани каби йўқлигинг ҳам зарра қадар ташвиш келтирмайди. Жонинг борлиги чоғида тириклигинг учун сени тинглардилар, сен билан учрашардилар, энди эса аҳамиятинг қолмайди. Чунки сен майитсан. Агар узоқроқ вақт кўмилмаса, сасиб қуртлайдиган танасан.
Тупроққа ичига ташлайдилар. Сени севганлар эҳтиётлаб қўядилар. Қалбларини бир муддат қайғу қоплайди. Пешонангдан ўпадилар балки. Сен қоронғу қабрда ёлғиз қоласан.
Ё Аллоҳ!
Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳуни бир марта сиққан қабр сени кулиб қарши олармиди? Жисминг тупроқ ичида чирийди. Қурт ва қумурсқалар учун тўкин дастурхонга айланасан.
Роббинг билан юзлашажагинг аниқдир.
Сенга ўзга бирор нажот йўқ. Умрнинг сўнги шу. Ҳаётнинг интиҳоси шу. Дунёнинг эшиклари ёпилади. Охират эшиклари очилади. Бу йўлдан қайтиш йўқ. Келиш йўқ.
Ўлим бу. Ажал бу... Дунёни чирик хазон қийматига ҳам олмайдиган Мавт бу.
Боражагим бу маскан экан, нима учун қўрқишим керак? Жонимни Роббимга қурбон қилсам-чи? Бандалик вазифаси шу эмасми? Агар шаҳидлик насиб қилса, ҳамма азобларимиз қувончга эврилади-ку!
Олти ой ўтди.
Менинг хаёлимдаги бу ўйлар пишди, мустаҳкамланди. Ҳар қандай фарз амалдан кўра жиҳод майдонига чиқиб жавлон уриш олий мақсадимга айланди.
Дўстим, сизга айтай. Бу ўйларим самимий эди. Ниятларим тонгги шабнамдан тозароқ эди. Ўзгаларга озор беришни ўйламасдим, шунчаки, Аллоҳнинг ризосини топиш учун жонимни беришим шарт деб ҳисобладим. Жиҳод қилсам, ўлжа оламан, бой яшайман ёки одамлар мени жасур деб мақташади деган фикрдан йироқ бўлганман. Чунки ёшликнинг ана шундай поклиги бор.
Бир куни Саид мени шошилинч чақирди. Дам олиш куним эмасди. Лекин Саид кўришайлик деди. Муҳим гапим бор, кел деди.
Айтган жойига бордим.
– Сенга бир хушхабар беришим шарт, – деди Саид овозлари жаранглаб, кўзлари чақнаб.
Мен қандай хушхабар экан деб ҳайрон қолдим.
– Ер юзида халифалик тикланди! Фақат Ислом шариати билан иш кўрадиган, Қуръон ва Суннатни ўзига асос қилиб олган Давлат қурилди! – деди.
Мен Саиднинг гапларини мулоҳаза қила бошладим.
– Саломиддин, хурсанд бўлмайсанми? – деди Саид жўшиб. – Биз Ислом давлатига борамиз. Бутун юрт обод. Одамлар бахтиёр яшайдилар. Аллоҳнинг қонуни жорий қилинмоқда. Халифалик эса Ер юзини забт қилади. Биз мужоҳид бўлиб хизматга кирамиз. Исломни Ер юзида олий этамиз!
Хаёлимни жиҳод ҳақида орзулар эгаллаб олган бўлса-да, Саиднинг қувончи сабабини тўлиқ идрок этмаган эдим. Чиндан талмовсирадим.
– Қаерда, ахир, бу Давлат? – сўрадим.
– Ироқ ва Шомда! – овози яшнаб давом этди суҳбатдошим. – Ироқ ва Шомда Абубакр Бағдодий бошчилигида халифалик тикланди! Аллоҳу акбар!

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

SAHRO | Roman | 9-bob

✍️ Mustafo Yusuf
🎙 Abdukarim Mirzayev

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

Ўзимни кераксиз ва ғалати ҳис қиламан. Ғалати деганим... тушуниксиз. Ҳамон файласуфлар фикридан ҳақиқат излардим. Ёдимда, Москвада тренинглар бўлар эди. Одамларга мотивация бериш учун тренинглар. Пул тўлаб қатнашганман.
Аслида, иймони сустлашган, Роббисининг дастурини ўрганмаган одамлар бу каби тренинг мухлислари бўлишини кейин тушундим. Маърузачиларнинг барчаси ўзига бино қўйган олифта, шаклу шамойилини қўғирчоқ каби зийнатлайдиган, сўзларини жимжимадор жаранглатишни севадиган кимсалар эди. Аммо ўша чоғларда шайдойи бўлганман. Улар худди жами муаммоларимга ечим бераётгандек туюлган. Худди айтганлари ҳаётнинг теоремалари. Амал қилсанг, бас.
Шуларни эсласам, йўлсизликдан чиқа олмаган, йўл топа олмаган, ҳар ялтироқни олтин деб ўйлаган, ҳар учрагандан яхшилик кутиб, яхшилик гумон қиладиган думбул бўлганимни биламан. Сохта ва чиннинг фарқига етмаганман.
Асли, бу бир менинг муаммойим эмасди, мусулмон ёшларининг барчасига хос муаммо эди. Ёдимда: кўп дўстларим Абдуллоҳ домлани тинглашарди. Яна кўплаб инсонларнинг ваъзларига ошиқ. Бироқ уларнинг амаллари шу ошиқликдан иборат, холос. Уларнинг ҳузур ва лаззатлари маъруза тугаши билан битади. Ваъзлар уларнинг ҳаёти учун йўриқнома бўла олмаётган эди. Тинглаганларига қандай амал қилишни билишмайди.
Бирор муаммо чиқса, маслаҳатгўй йўқ аксарида. Ўзларининг ақлига таянгани учун деярли ҳаммаси субутсиз бўлиб қолишган. Тайинсиз. Қиладиган ишларини тез ўзгартирадилар. Кўнгилларига ёққан гулга қўнадилар. Садоқат, фидойилик, жиддият йўқ. Истакларнинг моҳияти номаълум.
Мен Иқрода ўқиётган эдим ҳамон.
Саид бир куни кечкиликка чақирди. Бир ошхонада ўтирдик. У Ислом ва иймондан гапирди. Одатдагидек, ёнди, куйди, жўшди.
Мен унга ҳавас қилганман. Инсон қандай қилиб доимо шундай юриши мумкин дер эдим. Саид спорт билан шуғулланарди. Назаримда, Саид менга ибрат. У каби бўлиш мен учун қийин. Сўзлари ҳам тўғри.
– Уммат хор бўлди, – деди Саид гапи орасида. – Мусулмонлар илмни унутди. Қуролни унутди. Хорликка юз тутди. Ғарибликка юз тутди.
Бу гапларни Саиднинг луғатидан илк бор тинглашим эди. Умматнинг хорлиги ва қурол... Аммо дўстимга бўлган эътимодим уни кўпроқ тинглашимни тақозо қиларди. Саиднинг суҳбати дилбар эди.
– Саломиддин, – деди Саид. – Биз умматнинг хорлиги ичида яшаяпмиз. Аммо бугун Расулуллоҳ айтган башорат юзага чиқмоқда. Ислом қувватга келиб Ер юзини эгалламоқда.
– Ҳа, – дедим бош силкиб маъқуллаб.
– Биласанми, жиҳодни тарк этиш хорликнинг аввалидир! – Саид дадил сўйлади. Мен қўрқиб кетдим. Қулоғимга тез-тез Ислом жангарилари, терористлари, мужоҳидлар, жиҳод деган сўзлар келади. Мен қўрқадиган мавзу эди бу. Аммо Саид нимадир билса керак.
– Жиҳод жаннатга ошиқликдир, – деди Саид. – Бугун Ер юзидаги ҳар бир мусулмонга жиҳод – кофирларга қарши қурол кўтариб уруш қилиш фарзи айн бўлди!
Росмана ҳадикка тушдим. Ўрнимдан туриб қочиб кетгим келди. Аммо бунинг сабабини ўзим билмайман.
– Саид, ўртоқ, – дедим ўзимни базўр босиб. – Бу ғалати мавзу-ку, ўртоқ. Ўзбекистонда жиҳодчилар қамаляпти...
– Қўрқдинг-а? – деди Саид тикилиб.
– Ҳа, – дедим тан олиб.
– Шунақа, умматнинг рижоллари қўрқоқ бўлиб қолган! – деди Саид қатъий. – Дин ҳимояси қаршисида тиззалари қалтирайди! Аллоҳ йўлида жон беришдан кўра каттароқ бахт борми оламда?
Мен туш кўраётгандек бўлиб қолдим. Миямнинг ичида қандайдир шовқин эшитдим. Кўзларим ҳам кўрмаётгандек. Аллоҳ йўлида жон бериш қандай экан, ахир? Ўлим билан юзлашиш-ку, бу! Осонми!
– Дўстим, биродарим! – деди Саид. – Мен Ислом учун курашга чиқишга, бу йўлда қонимга беланиб ўлишга тайёрман. Мен учун бу икки дунёнинг саодатидир. Қўрқма!
– Албатта, – дедим бироз ўзимга келиб. Одамларни отиб ўлдиришни тасаввур қилиб этим сесканди. – Қўрқмайман, албатта. Аммо кимга уруш қиламиз, ахир?
– Кофирларга! – деди Саид қатъий. – Дунёни кофирлар бошқаришяпти.
– Лекин бир ўзимиз жанг қила олмаймиз-ку, – дедим журъатсизлик билан.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

– Алҳамдулиллаҳ! – деди ниҳоят шайх. Унинг ҳолати бутун хонақоҳга кўчиб ўтди. Жамоатни ажиб титроқ қамраб олди. – Мусулмон уммати бугун нима қилиши кераклигини унутиб қўйди. Ҳа, Ер юзида қандай яшашни фаромуш этди, туғишганларим. Ўзим ҳам шундай ҳолни бошдан кечирдим. Йигитлигимда умматнинг ҳолидан ғамгин эдим. Ичимга олов сиғмас эди. Исломнинг шону шавкати қайларда қолди дея фарёдлар чекдим. Ёшлигимда ўт эдим, туғишганларим. Роббим мени Маккага йўллади. Расулимиз алайҳиссалоти вас саломнинг Ватанларига бордим. Уммул Қуро университетига қабул қилдилар. Аммо қай йўналишни танлашни билолмадим. Қуръон ёд олиб ҳофиз бўлайми? Тафсир билан машғул бўлайми? Ёхуд ҳадис таҳқиқи йўлини тутсамми? Ёхуд ақоид бўйича чуқур илмий ишлар қилсамми? Танлай олмай бошим қотди. Мадинада сурхондарёлик устоз Сайфуллоҳ Носир ҳафизаҳуллоҳнинг яшашини эшитган эдим. У киши туркий дунёнинг энг нодир уламоларидан деб билганман. Олимлар бор, илм аҳли, аммо ҳикмат аҳли бўла олмаслар. Сайфуллоҳ Носирни мен ҳикмат ва илм аҳли деб таниганман. У кишини зиёрат қилгани уйларига бордим. Ажиб маскан. Масжиди Набавийга яқин маҳаллада Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан қўшни бўлиб яшамоқ нақадар бахт! Сайфуллоҳ домла дин ғами билан қалби ёнган бир Устоз эди. Мени икром қилди. Уйларида бир неча кун қолдим. Юртнинг ҳолатидан, умматнинг хасталигидан, ўзимизнинг шикаста эканимиздан сўзлашдик. У киши айтдики: “Сиз фиҳқни ўрганинг. Халқимизга ҳалол ва ҳаромни фарқлатмоқ керак. Одамларимиз таҳорат олишни билмайдилар. Қандай ғусл қилмоқ лозим – билмайдилар. Ҳатто, бу иккисининг фарқига етмайдилар. Расулиимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам қандай хизмат қилган бўлсалар, сиз ҳам ана шундай хизматга бел боғланг. Шариатни етказинг элга!” Сайфуллоҳ домланинг сўзлари мен учун бир маёқ бўлди. Уммул Қурода фиқҳни ўрганиш учун бутун вужудим билан киришдим. Диёрларимизда ханафий мазҳаби устундир. Мазҳабимизнинг дақиқ нуқталарига қадар таҳқиқ қилиш учун тиришди. Марғиноний ҳазратларининг “Ҳидоя”ларини хатм қилдим. Роббим Ватанга қайтишимни марҳамат қилди. Туғишганларим! Қилажак ишларимизнинг чеки йўқдир. Биз бу кунларга зор эдик. Динга муҳаббатимиз тошди. Аммо бир дин олими топа олмадим. Олимларни қадрланг. Улар бизнинг йўлимизга нур тутажак инсонлардир. Шукур қилинг! Шукур қилинг ва яна шукур қилинг! Шукур қилган инсоннинг басийрат кўзлари очилгай. Шукур қилмасангиз, бахтсиз инсонга айланажаксиз. Мусулмон эса бахтсиз бўлиши мумкин эмас. тўғрими? – сўради ҳаммага кулиб қараб шайх. – Энди саволларинг бўлса, жавоб берайин. Қани, бошладик, бисмиллаҳ!
Шайх Чубак ҳожининг услуби савол-жавоб эди. У соатлаб одамлар билан савол-жавоб қиларди. Ҳеч бир саволни эътиборсиз қолдирмас, такрор саволларга ҳам табассум билан, гўзал ҳазиллар билан жавоб йўлларди. Саволлар турлича эди. Мен ютубда Чубак ҳожининг суҳбатларини кўп кўрган эдим, аммо унинг ҳузурида бошқа оламга тушиб қолдим. Бу оламдан чиқиб кетгим келмай қолди. Қаршимда бир файз чашмасидан ҳикмат сувлари отилмоқда эди, гўё.
Бизга бугун теккан энг катта касаллик доимо телефонларимизга термиляпмиз. Уйда, кўчада, уловда, бекатда, масжидда, мактабда, ётоқда – хуллас, ҳамма жойда телефонимизга қараймиз. Телефонга қарар эканмиз, нимани излаяпмиз, нима учун бу матоҳга кўзимиз нурини тўкмоқдамиз кўпинча англамаймиз. Бироқ Чубак ҳожи қаршисида телефоним борлиги шахсан менинг ёдимдан чиқиб кетди. Бу одамнинг ҳар бир сўзи қалбимни маҳлиё қилди.
Вақт тўхтаб қолди, гўё.
Шайхнинг сўзларидан ҳикмат, ҳаёт ёғилиб турар эди. У айтаётган ҳукмларга амал қилиш осон. Дин буткул ҳузур-ҳаловатдан иборат эканлигини англадим.
Менинг нималардир гапиргим келиб кетди. Шайх навбатдаги саволга жавоб берди. Ичимдан нимадир қайнади. Лекин айтадиган сўзларимни топа олмадим. Шундай бўлса-да, Чубак ҳожи:
– Саволлар тугадими? – деб сўраганида беихтиёр ўрнимдан турдим. Аммо Сиддиқжон домла буни кўрмади, у ҳам ўрнида туриб:
– Муҳтарам жамоат! – деди. У шайхга қараб турар, ён томони жамоат томонда эди. – Пешин намози учун ўн дақиқа қолди. Ҳазратдан дуо олсак-да, савол-жавобларни шу онда тўхтатсак. Вақтинча.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

Ёки шундай баҳсларни кўрсангиз, дин бақир-чақир, ўзаро адоватлашиш ва қуруқ баҳсдан иборат экан деб ўйлаб кўнглингизга шубҳа оралатманг. Дин сиз билан инсонларнинг ҳаракатларидан иборат эмас. Чунки бугун Аллоҳнинг динига тўкис амал қиладиган бирор инсон ёки бирор жамият қолмади. Бизда диннинг бўлаклари, асарлари қолди, холос. Ҳалок бўлмайлик дея динни маҳкам ушлашга уринмоқдамиз. Аммо унга мукаммал амал эта олмаяпмиз. Агар бизга қараб, инсонларга қараб динни тасаввур қиламан десангиз, хато хулосага бориб қолишингиз мумкин. Бироқ чинакам солиҳлар бундан мустасно. Ҳақиқий ихлос эгаларининг суврати ва сийратида дин ўз нурини буткул намоён этади. Аллоҳ таоло бизга ҳам солиҳ мусулмон бўлишни насиб қилсин!
Илк дафъа бундай сўзларни эшитдим. Қалбим қарқаган саҳро каби маърифат сувига ташна бўлгани учун Сиддиқ домланинг ҳар бир жумласи ўрнашиб қолди. Сатрма-сатр. Сўзма-сўз.
Қизиқ, бу вақтгача Абдуллоҳ домланинг ҳам насиҳатларини тингладим, улардан ҳам кўп фойдалар олдим, нима учун Сиддиқ домланинг суҳбати мутлақ бошқа бир кайфият берди?
Бу саволнинг жавобини кейинчалик топдим. Устозларимиздан бири: “Интернетдаги илм ўликдир. Чинакам олимдан олинган илм тирик илмдир”, – деди. Ҳақиқатан, қаршимда тирик инсон, сийратида мусулмонлик балқиган олим турган эди. Кейинчалик яна кўплаб олимлар суҳбатида бўлдим ва тирик илм соҳиблари билан дийдорлашмоқ, улар илмидан баҳра олмоқ бахтига Роббим муяссар қилди.
Илмнинг калити ихлос экан. Олимларнинг қалбига йўл топмоқ лозим. Чунки улар илм булоғи, илм булоғи қайнамоғи учун уни очиш керак. Булоқни очсангиз, ундан оби ҳаёт қайнаб чиққани каби олимнинг қалбига йўл топсангиз, илму ҳикмат порлайди. Доимо олимларга ҳурмат билан боқдим. Уларни маломат қилмадим. Хато кўринган ишлари хусусида сукут сақладим. Илмларига ҳавас этдим. Бу ишимнинг зарари бўлмади асло, балки фойдаси кўп бўлди, валлоҳу аълам.
Сиддиқ домла билан яқинлашиб, чинакам устоз шогирд тутинишимиз учун яна бир қанча вақт керак бўлди. Ҳайрон бўлманг, ахир, сизга дарс берган ҳар инсон руҳий устоз ҳисобланмайдими дея. Ҳа, бир ҳарф ўргатган инсон ҳам устоздир, аммо бу шунчаки илм сабабли боғланган риштадир. Унинг масъулияти илмнинг ҳалол берилиши ва шогирднинг устозга эҳтиром кўрсатиши, зарур ўринларда хизмат қилиши, розилигини олиши билан тугайди. Чинакам устоз шогирдлик эса руҳоний боғланиш билан юзага чиқади. Бунда сиз устозга худди фарзанддек яқин бўласиз. Доимо хизматида, суҳбатида бўласиз. Бирор ишни ундан бемаслаҳат қилмайсиз. Унинг суҳбатларидан қалбингиз таскин топади, файзини ҳамиша ҳис этасиз. Чин устознинг ҳузурига мажбурият ё масъулият эмас, муҳаббат ва соғинч етаклаб боради. Аммо одамларнинг аксари бундай устозни топа олмайдилар.
Сиддиқ домла билан мана шу мақомдаги устоз шогирдга айланмоқ учун, айтганимдек, анча вақт кечди.
То ўша мақомни топгунимча мен устознинг инсон ҳаётидаги ўрнини билмадим. Инсон ҳар ишни ўзи қарор қила олади, бирор устозга тобе бўлиши керак эмас деб ҳисоблаб юрдим. Мен тобелик деб баҳолаган муносабатнинг исми ўзаро дўстлик, ухувват, унсият, Аллоҳ йўлидаги бирдамлик, Аллоҳ йўлидаги итоат ва эргашиш экан. Мен унга тобелик деб хато ном берганман.
Сиддиқ домланинг ваъзлари гўзал, пурмаъно эди. Аммо ботиниб бирор сўз айта олмадим ҳеч. Кўп саволларим ичимда қолди. То бир воқеа рўй бермагунича. У воқеа мен сизга айтишни истаганим уч воқеанинг учинчисидир. Биринчиси ишдан кетганим, иккинчиси бу ўқув марказига келганим, учинчиси эса энди айтиб берадиганим бир ҳодиса. Бу ҳодиса Саид билан боғлиқ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таваллуд кунлари муносабати билан мавлуд ўқиладиган бўлди. Қирғизистондан меҳмонлар, муфтий Чубак ҳожи ҳам келар экан. Марказимиз байрамона тус олди. Ҳамма хурсанд. Ҳамманинг юзида табассум.
Саид ҳамма ишнинг бошида эди. У барча ўқувчиларни йиғди. Мавлуд якшанба куни ўқиладиган бўлди. Бомдоддан бошлаб хуфтонга қадар марказимизда байрам ўтказар эканмиз.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

Душанба кундан дарсга кела бошладим. “Муаллим соний”дан дарс беришди. Араб ҳарфларини ёдлаб келиш топшириғини олдим. Иккинчи дарсда эса Исломнинг фарзлари ҳақида гаплашдик. Дафтаримга фарз, вожиб, суннат, мубоҳ, макруҳ, одоб, ҳаром каби сўзларнинг маъноларини ёзиб олдим. Бу ҳаётимдаги янги босқич бўлди. Абдуллоҳ домланинг ваъзлари сабабли Исломга муҳаббатланиб, исломий ҳаёт сари одим отган эдим, бу дарслар билан шу ҳаётнинг бирламчи қоидаларини ўзлаштиришга киришдим. Ҳаяжон билан бошланди ҳаммаси.
Ижара уйимга келганимда кайфиятим аъло эди. Аёлим мени яқин-орада бундай кайфиятда кўрмагани учун ҳам хурсанд бўлди, ҳам ҳайратланди.
– Ойиси, бугундан бошлаб устозингман, – дедим. – Сенга дарс бераман!
Мактабда “Муаллими соний”дан ўқиганимнинг ҳаммасини оқизмай-томизмай жуфти ҳалолимга ўқитдим. Дафтаримни очиб, ёзиб олганларимни кўрсатиб мақтандим. Дарҳол унга ҳам янги дафтар бердим ва: “Мен буларни айтиб тушунтираман, сен эса мана дафтарга ёзасан. Шу дафтар сеники бўлади”, – дедим.
“Иқро”да мени кутиб олган ва менга самимий бўлган бир йигит билан танишдим. Исми Саид. У ҳам Қирғизистон ўзбекларидан эди. Ўзганлик. Жуда ғайратли ва ҳаракатчан. У дарс олмасди, аммо ўзининг айтишича, “Иқро”да хизмат қилади.
Москвада дўконлардан бирида сотувчи. Иш вақтидан ташқари ҳар куни “Иқро” мактабида. Янги келганларни кутиб олади. Хоналарни тозалайди. Фаррош каби. Таҳоратхонани ювади. Таом вақти ҳам хизматда. Ҳали чой дамлайди, ҳали овқат тарқатади.
Саиднинг кўзлари кулиб туради. Бўйи ўртача. Сочини ўстиришни ёқтираркан. Бўйнига қадар тушириб олган. Сўнг дўппини пешонасигача бостириб кияди. Кўзи қийиқ. Истараси иссиқ. Эгнида доим думалоқ ёқали оқ кўйлак кўрдим.
Мактабимизда ҳар ўн кунда илмий суҳбат ўтказилар экан. Сиддиқ домла ёки бошқа таклиф қилинган уламо белгинланган куни ва соатда ҳозир бўлади. Марказнинг хонақоҳи – ҳам масжид, намозхонасига ҳамма йиғилади. Бир соатга яқин маъруза қилинади. Мавзулар мазмунан боғланган. Кўпинча, ҳаммани ўйлантириб турган, қийнаётган масалалардан гапирилади. Де йлик, ваъзларда бомдодга ухлаб қолишдан бошлаб кўчаларда бўладиган киссавурликлар, намоз ҳукмларидан тортиб ҳаж амаллари, инсон нафсининг ёмонлигию қалбни поклаш ҳақида сўз боради.
Менга шу суҳбатлар жуда манзур бўлди. Истаган одам воизга савол бера олади. Саид шу суҳбатлар чоғи тўхтар эди. Гапираётган домланинг қаршисига ўтириб, диққат билан ҳар бир сўзни тингларди.
Ҳафтада уч кун ўқишга борарканман, ҳар сафар мени Саид кутиб оларди. Оқибатда, мен ҳам унга ўргандим. Бошқалар билан Саид билан яқин бўлганимдек яқин бўла олмадим. Хуфтондан сўнг бирга қайтардик, унинг яшаш жойини билмасдим, лекин мени ижара уйимнинг олдигача кузатиб келарди. Унда бирор ғийбат, чақимчилик кўрмадим. Доим Қуръон оятлари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадислари, саҳобалар ва салафлар ҳаётидан ибратлар айтарди.
Саид кўп китоб ўқийди. Метрода, уловда. Бўш қолди дегунча китобга қарайди. Ўқиганини менга айтади. Мен ҳам жим эшитаман. Саиднинг бу ғайрати ва шижоатидан ҳайратга тушаман.
“Иқро”да ўқиш ҳаётимга мазмун киритди. Аёлимга ҳам ўқиганларимни ўргатиб, билганларимни мустаҳкамлаб бордим. Жуда орзу қилганимга эришдим: Қуръонни тажвид билан ўқийдиган бўлдим. Кўзимга сурат каби кўринадиган Қуръон ҳарфлари мен учун ўз сирларини очди. Таҳорат, намоз, рўза, закот, ҳаж, ғусл, савдо каби масалалардаги ҳукмларнинг энг зарурларини билиб олдим. Бу “Ислом дини” деган дарс эди. Бу дарсни бизга Сиддиқ домланинг ўзи ўқитди.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

Хонанинг ўнг томонидаги жавонда ҳар хил китоблар терилган. Арабча, ўрисча, қирғизча, тожикча ҳам бор эди. Аммо кўзимга “ярқ” этиб ташланган китоблар ўзбек тилида эди! Яқинлашиб қарадим: “Ҳадис ва ҳаёт!”. Адашмасам, ўнтадан ортиқ китоб! Муқоваси бир хил. Аммо қалинлиги турлича. Беихтиёр қўлимга олдим: шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, “Ҳадис ва Ҳаёт”. Ўн тўққизинчи жуз. “Оламларга раҳмат пайғамбар”. Ҳа, демак, китоб бир неча жилддан иборат экан! Ахир, бу китобларни Чорсудаги китоб дўконларида кўрганман-ку! Варақладим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаётлари ҳақида экан. Жуда қизиқ кўринди. Китобни жойига қўйдим. Яшил муқовалиси бор экан. Олдим. “Сунний ақийдалар”. Мен билмаган қизиқ гаплар кўп экан. Варақладим. Сатрларга кўз югуртирдим. Аммо жумлалар мураккаб туюлди. Бир марта ўқиб маъно англай олмадим. Одатда, китобларни секин ўқир эдим. Уят бўлса ҳам айтай, ўша пайтда ёшим йигирмадан ошган бўлса-да, бирорта китобни охиригача ўқимагандим. Тўғри, битта китобни тўлиқ ўқиганман. “Мен ҳам намоз ўқийман” деган китобни. Бегона тилли китоблар ичида бегона давлатда она тилингда ёзилган китобни кўрсанг, бошқача бўларкан одам. Шунинг учун беихтиёр жавондаги китобларга қўлим кетиб қолган эди.
Ёнимиздаги эшик очилиб, салла ўраб, чакмон кийган басавлат одам бир кишини кузатиб чиқди. Бизга кўзи тушиб, Аҳмаджон ака ва мен билан иккалови ҳам сўрашдилар. Меҳмон кетгач, саллали одам бизни ичкарига таклиф қилди. Билдимки, шу инсон экан Сиддиқ домла. Соқоли қалин, аммо фақат иягининг учидан чиққан, икки жағи устида сийрак. Кўзи қийиқ. Юзи чўзинчоқ бу киши жуда нурли эди. Ҳалим.
Ичкари хона кенг. Стол устида Қирғизистон байроғи. Китоблар. Деворга телевизор илинган. Рўпарада деворни китоб жавони эгаллаган. Жавон ичига арабий китоблар зичлаб терилган. Хона файзли эди. Юқори қисмида раҳбарларга хос стол ва стуллардан бўлак киришдан ўнг томонда юмшоқ курсилар, хонтахтадан баландроқ стол бор эди. Биз шу жойга ўтирдик. Сиддиқ домла дуо қилди...
Аҳмаджон ака билан бу инсон қадрдон экан. Домланинг хулқи мени маҳлиё қилди. Аҳмаджон ака мени таништирди, ёрдамчи чой олиб кирди, ширинлик қўйди. Икки қаддрдон қирғизчалаб суҳбатга берилдилар. Мен одоб сақлаб тинглай бошладим. Орада ўзбекча жумлалар ҳам янграб қоларди. Бироз ўтиб уларнинг гапларини бемалол тушунаётганимни сездим. Ўзбек тилидан қирғизчанинг фарқи оз экан...

Саккизинчи боб тугади.

@ilm_zakoti

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

Хатойим аниқ – Қуръон ўқишни билмайман. Қуръонни ўрганишим керак. Тошкентда кимдир менга ўргатармикин? Ёки танишларимдан бу масалада маслаҳат сўрайми? Илм олишим керак! Ўзгаришим керак! Аммо аввал иш топиб олай, яшашим учун етарли маблағим бўлса, ҳафтада бир кунимни илмга ажратишим шарт!
Эрталаб танишларга қўнғироқ қилдим, кўчага чиқиб иш бўйича берилган эълонларга қараб тентирадим. Уч куним шундай ўтди.
Жума куни масжидга бордим.
Уч кун давомида Абдуллоҳ домла ваъзларини қайта эшита бошладим. Анча таскин топдим. Бўлаётган ҳар бир иш менинг фойдамга эканлигини ўз нафсимга қарата такрорладим. Ич-ичимдан ишсиз қолганим Роббимнинг менга кўрсатган марҳамати, унинг ҳикматини билишга ожизлигимга амин бўлдим.
Жумадан сўнг мусулмонлар ошхонасига кирдим. Қарасам, мен билан ишлаган шерикларимдан бири ўтирибди. Унинг ўзи мени кўрган заҳоти олдимга келди. Қаршимга жойлашди.
– Сенга раҳмат, Қаҳрамон, – деди у. – Хўжайин бизга уч ойлик маошимизни ҳам берди. Муомаласи ҳам ўзгарди. Келаси ойдан иш ҳақимиз ошадиган бўлди. Тушлик ҳам тарқатиляпти ишхонада.
– Ишга қайтдиларингми? – дедим бироз ҳайрон бўлиб.
– Албатта, – деди собиқ шеригим мақтаниб. – Ойлик олгани боргандик хўжайин истасанглар, ишланглар деди. Келишиб ишлаймиз деди.
Менинг энсам қотди.
– Аммо битта гап айтаман, хафа бўлмайсанми, Қаҳрамон? – деди ишчи.
– Айтаверинг, – дедим.
– Хўжайин сени анча ёмонлади. Ҳар хил гаплар айтди сен ҳақингда, – деб энди тафсилотларга шайланаётган эди, ўрнимдан турдим.
– Ака, омадларингни берсин! Менинг ишим бор. Шошяпман. Мен тупурган тупугимни қайтиб олмайман. Яламайман, – дедим-да, ошхонадан чиқиб кетдим.
Бу хабар таъсир қилмади десам, алдаган бўламан.
Ўзимча сиқилдим.
“Сен шулар учун жон куйдирсангу, уларнинг қилган ишини қара! Қўйлар! Алдаса, ишониб кетадиган соддалар! Гўллар!” – деб жиғибийрон бўлдим. Шу онда мен ўз ҳаққимизни талаб қилишга чиқарканман, “Аллоҳ учун!” деб айтган гапимни унутгандим. Асабий бўлиб кетарканман, туйқус хаёлимга: “Аллоҳ учун бу ишни қилган бўлсам, нима учун ишга қайтиб борган бебурдларни деб куйинишим керак!” – деган ўй келди. Ўзимни бироз босиб олдим.
Бугун аминманки, юқоридаги ҳолатим, умуман, ўша вақтдаги ишларим, хаёлларим – ҳаммаси хомликдан, илмсизликдан, маърифатсизликдан эди. Чунки ихлос, муҳаббат, сидқ ҳақида эшитган бўлсам-да, моҳиятидан бехабар бўлганман. Жуда кўп ваъз эшитиб, тўлқинланганман, бироқ тинглаганларим ҳали қалбимнинг тубига бориб жойлашмаган, ичимда бир бўшлиқ ёки бўшлик бор эди. Бироқ ҳар қандай ҳолда динимга нисбатан шубҳа қилмадим. Динимдан бир қарич ҳам қайтмадим. Динимнинг ҳақ дин эканлигига бутун вужудим, ҳар бир ҳужайрам билан ишонардим, менинг барча нуқсонларим жоҳиллигимдан эканлигини ифодасиз ҳолда англаб турардим. Бироқ бу ҳақиқатни аниқ ифодага келтириш, равшан бир ҳолда унга иқрор бўлишдан ҳамон йироқди эдим.
Шанба куни Тошкентга учиш учун чипта буюртма қилдим. Уйга бориб келай, қайтганимдан сўнг янги бир кайфият билан иш бошлайман, Аллоҳим менга, албатта, ёрдам беради, ўз ҳолимга ташлаб қўймайди деган ишончда эдим.
Оилам, аҳли аёлим ҳақида гапириш мен учун бироз ноқулай. Чунки маҳрамиятим билан боғлиқ сўзларни айтишдан мусулмон ахлоқидан эмас. Бироқ бу фурсатда менга фарзанд хушхабари етди.
Ота меҳридан йироқ бўлганим учун ҳар бир фарзандимнинг туғилиш онларида онасини ёлғизлатмайман деб ният қилган эдим.
Тошкентга келиб, икки ойлар юрдим. Аллоҳ ўнглади. Иш топдим. Тирикчилик учун етарли эди. маошимдан бироз жамғаришни ҳам бошладим. Тўнғичимнинг туғулиши учун тайёргарлик кўришим керак эди. Бироқ ҳали тўй учун олган қарзларимнинг эндигина ярмидан қутулгандим. Ҳар куни намоз ўқиб, Аллоҳдан қарзимни узиш учун ёрдам сўрай бошладим.
Бу орада қизим туғилди. Жуда хурсанд бўлдим. Аллоҳимга ҳамд айтдим.
Қизим олти ойлик бўлганида Россиядаги танишган дўстларимдан бири алоқага чиқди. Унинг таклифи ажойиб эди. У ўзбек, асли Қирғизистонда яшарди. Корхона очибди. Мени иш бошқарувчи бўлишга таклиф қилди.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

– Йўқ, билмайман, – деди у паст овозда. Аммо овози илоннинг вишиллагани каби янгради. Мен оёқларимни чалиштириб, икки қўлимни кўкрагим устига қўйган эдим. Ҳолатимни ўзгартирмадим.
– Бизнинг ойликларимизни нега уч ойдан буён бермаяпсиз? – дедим “Уч ой” сўзини урғу билан айтиб.
Хўжайин тушунгандек тутди ўзини. Худди муҳим жумбоққа жавоб топган одамдек қўлини бели орқасига қўйиб, бизнинг даврамизда ғоз юра бошлади.
– Шуми муаммо? Шунга ишламаяпсизларми? – деди жуда оддий гапни сўйлаётгандек.
– Ҳа, бу катта муаммо, – дедим кескин оҳангда. – Глобал муаммо!
Хўжайин кулди.
– Ҳатто, глобал сўзини ҳам қўллашни биларкансан-а, Каха! – деди. У мени Қаҳрамон деб таниган ва ўзича “Каха” деб чақирарди. – Офарин, оғайни. Тўғри тушунинглар, даромадим камайиб қолди. Харажатлар кўпайгандан кўпайди. Бир ой учун маошингизни эртага тўлайман деб турган эдим.
У охирги гапларини жуда мулойим оҳангда менга эмас, шерикларимга қарата сўйлади.
– Даромадларингиз қандай қилиб камайсин? – дедим мен. – Аксинча, даромадларингиз яхшигина ошди. Бизни алдаманг. Ёш бола эмасмиз.
– Ёш бола эмасман деяпсан, Каха, – деди хўжайин менга қараб. – Аммо ёш боласан. Россияда бизнес осон деб ўйлайсанми? Ҳали милицияга, ҳали прокуратурага, ҳали солиққа, ҳали положениега қарайдиганларга ҳам улуш ажратишим керак. Уларга бирор рубл ажратмасанг, тирикчилик қила олмайсан.
– Менга бу гапларнинг қизиғи йўқ, хўжайин, – дедим мен. – Маошимизни беринг. Биз сиздан ўз ҳаққиимизни сўраяпмиз. Тиланчилик қилаётганимиз йўқ.
– Мен ҳам сени тиланчи демаяпман, Каха, – деди у ғазабини босиб. Ғазабини босгани юзининг ранги қизарганидан сезилди. – Иқтисодий аҳволим жуда оғир. Сизларга эрта тонгда икки ой учун маошингизни тўлиқ қилиб бераман. Кейинги ойда қолган бир ойингизни ҳам қўшаман. Бўладими? Баҳонада пулингиз кўпроқ бўлиб қўлингизга тегади.
Шерикларимга қарасам, улар бўлади деб юборишга тайёр туришибди, дарҳол:
– Бўлмайди, Никита Анатолиевич! – дедим илк бор унинг исми шарифини айтиб. – Бизга ҳозироқ уч ойлик маошимизни берасиз, кейин сиз билан ишлаш ҳақида биз ўйлаб кўрамиз. Акс ҳолда, ишхонани тарк қиламиз. Сиз билан ишламаймиз. Биз каби арзон ишчиларни топгунингизча анча кунлик даромаддан қуруқ қоласиз.
Хўжайин росмана бўғриқди.
– Унда даф бўлинглар, осиёликлар! – деди ғазабланиб. “Осиёликлар” деб мен ўзбекчасини айтдим, аслида, “азиаты” деб янграган русча бу калиманинг нақадар нафрат ва кибр билан янграганлигини мен минг тақлид қилсам ҳам ўхшатиб беролмайман. Шу биргина сўз тагида у бизни одам деб билмаслигини англадим.
– Даф бўлмаймиз ҳеч қаёққа! – дедим мен ҳам овозимни бироз кўтариб. Чунки унинг саси ичига жо бўлган каттатарошлик менинг қаҳримга ҳам мой қуйди. – Уч ойлик маошни берганингдан кейин кетамиз! Дарҳол ҳаққимизни тўла!
– Шундайми? Қандай маош ҳақида гапиряпсан? – ўдағайлади энди у ошкора. – Ҳозир милиция чақираман! Ҳаммангни қамайди, депорт қилади, Россиянинг юзини қайта кўрмайсанлар!
– Менинг ишим йўқ, – дедим хотиржам. – Ундан каттасини чақир. Менинг ҳам ишим қонуний. Сендан ойлик маошимни тийин-тийинигача суд орқали бўлса ҳам ундираман! Сенинг кирдикорларинг етарли. Керакли жойга айтсам, оёғинг осмондан бўлади!
Никита бўзрайиб қолди. Ғазаб билан хамёнини титкилади ва бир даста пул олиб ерга ташлади.
– Ол! Мана ойлигинг! Ва даф бўл, келгинди! – деди.
– Мен ит эмасман, нега маошимни ерга ташлаяпсан! – дедим қоним қайнаб. Шерикларимдан бири дарҳол пулни олиб менинг чўнтагимга тиқди:
– Қаҳрамон, ука, асабийлашма, бошимизни балога қўйма! Илтимос, кетақолайлик! Ишга милиса аралашса, ҳаммамизга қийин бўлади! – деб ўзбекчалаб ялинди. Ишчиларга қарадим. Улар тахта бўлиб қолишган эди. Ҳаммасига раҳмим келиб кетди.
– Кетамиз! – дедим бақириб. – Бу номарднинг қўлида ишламаймиз! Ойликларингни сўрамайсизларми?
– Эртага икки ойлик маошимизни бераркану! – дейишда шерикларим чувиллашиб.
– Маошни ҳозир олинглар! – дедим уларга. – Кейин қайтиб келманглар!

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

Мен индамадим. Дафтаримни бир варақлаб ёпдим ва ҳар бир ишчига бирма-бир назар солдим. Уларнинг ишдан кетамиз деган гапларига ишониш учун эди бу ишим. Туришларидан шаҳдлари қатъий, ишдан кетишга тайёр эдилар.
– Яхши. Эрталаб соат саккизда ишга келамиз. Иш бошламаймиз. Йиғилиб ўтириб хўжайинни кутамиз. Сўнг келгандан кейин ойликни сўраймиз, – дедим салмоқлаб. – Ким бу ишни қилади? Ким хўжайинга айтади ойликни бер деб? Ҳаммамиз бир вақтда гапирсак, гапимизни тушунмайди.
Ҳамма жим бўлиб қолди. Бу бежиз эмас. Чунки ўзаро гапирганда ундоқ қиламан, бундоқ қиламан, тоғни талқон қиламан деганлар, одатда, бошларига иш тушса, писмайиб қолишади. Хўжайинни ҳам ортидан сўкиш осон, аммо юзма-юз келганда ҳақни талаб қилиш қийин. Неча марта кўрдим хўжайинни ғийбат қилиб-қилиб, ўзиннинг олдида пилдираб кетганларни!
– Ўзинг гапира қол, ука, – деди ёши каттароқ ишчи. – Ақлинг бутун. Бизнинг эсимиз кирди-чиқди.
– Ҳа, шундай қилақол, – деб қолганлар қўллаб-қувватлашди.
– Мен-ку, айтаман, лекин келишиб олайлик. Гапимиз бир жойдан чиқсин-да. Ойлик бермайман деса, ишдан кетамиз деймиз. Кетаверларинг деса, иккиланмай ишхонадан чиқиб кетишимиз шарт. Ким шу ишни қиламаса, эркак эмас! – дедим. Бу суҳбат ишдан кейин бўлди. Кеч тушган, шом вақти эди.
Ижара уйга келдим. Кечаси ухлашга қийналдим. Намоз ўқиб, Аллоҳдан ёрдам сўрадим. Уялтириб қўйма дедим. Ичимга бир ҳадикка ўхшаган туйғу келди. У мени ўраб олди, гўё. Хаёлимда ишхонамиз хўжайинига қаҳрамонларча кўп ҳайқирдим: “Ҳой, ноинсоф! Иш ҳақимизни бер! Мусофирларга зулм қилишга уялмайсанми! Қандай ёмон одамсан! Бизни ишлатиб пулимизни бермаяпсан! Ё иш ҳақимизни берасан! Ё ҳаммамиз ишдан кетамиз!”
Бу ифода ўзимга ёқмади. Мулойим бўлишим керак дедим ўзимга ўзим. Ҳа, мулойим ва ҳалим. Бақирсам, сўзимнинг таъсири кетиб қолади. Худди дипломатлардек фикримни тушунтиришим керак. Масалан, мана бундай: “Ҳурматли хўжайин! Биласиз, биз ишхонангизда ҳалол ва виждонан ишлаяпмиз. Бирор марта ўғирлик ҳам содир бўлмади. Сиз эса охирги марта уч ой олдин ваъдалашилган маошни бердингиз. Бизнинг ҳам оиламиз бор. Узоқдан келганмиз. Ватандан узоқда ишлаш осон эмас. Илтимос, уч ойлик маошимизни тўлиқ қилиб беринг. Бугуноқ. Акс ҳолда, биз сизнинг қўлингизда ишлай олмаймиз”.
Шундай десам, бўлармикин? Ҳа, шу маъқул шекилли. Жуда ҳам юмшоқ эмасми? Йўқ, айни маромда. Яхши гапирсанг, қўполлик ҳам қилмайди дедим ўзимга ўзим.
Башарти, бу талабимиздан кейин у бизни милисага бериб юборса нима қиламиз? Кўпчилик ноқонуний ишлаяпти. Қандай бўларкин? Эҳ, масаланинг бу томони ҳам бор! Ишчилар қўрқоқ, буни биламан, улар фикрларидан қайтиб қолишса-чи!
Ўйлайвериб бошим гангиб кетди.
Ёпинчиққа ўраниб, кўзларимни юмиб ухлашга ҳаракат қилдим.
“Йўқ, нима бўлса, бўлсин – гапдан қайтиш йўқ! Йигит сўзидан, арслон изидан! Абдуллоҳ домла ҳам айтган: мўмин зиён бермайди, зиён кўрмайди деб. Ҳаққини бермайди, бировнинг ҳаққини емайди! Аллоҳ учун шу ишни қилишим керак! Аллоҳ учун!”
Айнан “Аллоҳ учун!” – деган калима мени тинчлантирди.
У пайтларда дин масаласида аввалги шаштим бироз камайган эди. Абдуллоҳ домлани ҳам негадир камроқ эшитадиган бўлдим. Беш вақт намозимни қолдирмайман, бироқ нафл ибодатлар ёдимдан чиққандек эди. Бу ҳолдан изтиробга тушардим, табиий. Нима учун қалбим аввалгидек ёнмаяпти дер эдим. Қуръон ўқишни билмайман, тажвидни билмайман, ахир, деб ўйлаб, ютубдан Қуръон дарсларини излаб топиб, эшитишга ҳаракат қилардим. Аммо ҳеч бир дарсни охиригача эшита олмасдим, зерикиб қолиб, бошқа видеоларга чалғиб кетардим.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

– Ўғил, – деди отам ҳеч гап бўлмагандек. – Гапларимни кўнглингга олма. Сен мен учун қадрлисан. Ҳали тўй нима эканлигини билмайсан. Мусиқа тўйнинг файзи. Сен қандай бўлсанг ҳам, воз кечмайман. Менинг зурриёдимсан. Бир данғиллама тўй қилиб берай! Хурсандчилигини умр бўйи эслаб юр! Сен ҳали Исломни ўрган. Илмингни кўпайтир. Бу масалада онгли одамлардек фикр алмашсак бўлади деб ўйлайман. Аммо ҳозир эмас.
Отам шундай деб стол устидаги олмани арча бошлади.
– Ҳаётни бу қадар ўзингга қийинлаштириб олма. Динлар инсонларни жамиятга қарши қилиб қўяди. Ёмон томони шу. Мен ашаддий насроний бўлиб англаганим ҳақиқатларнинг бири ҳам шу. Динга қанчалик чуқур кирсанг, жамиятга бегоналашиб, ёлғизлашиб бораверасан. Сен ёшсан. Бу каби неврозлар оғирлик қилади сенга. Руҳан шикастлаб қўяди. Сенинг руҳий шикаст олишингни истамайман, ўғил. Лекин менинг эътиқодимни муҳокама қилишингга, уни ўзгартир деб менга буйруқ беришнгга асло рози бўлмайман.
Отам билан баҳслашадиган кучим ҳам, истагим ҳам йўқ эди. У эса шу гапларни айтиб бўлиб, мавзуни ўзгартирди. Тўй харажатлари ва ҳаракатларидан гап очди. Киядиганим кастим, келин-куёвни олиб борадиган қимматбаҳо улов, тўй ўтадиган ресторан, таклифномалар, меҳмонлар ҳақида гапира кетди...
... Тўй ўтди.
Ота-онам орзу қилган тўй бўлди. Жуда катта ресторан. Меҳмонлар. Қимматбаҳо уловлар. Машҳур қўшиқчилар. Казо-казо меҳмонлар. Таниқли бошловчилар...
Хуллас, бир ўзбек орзу қилса, орзу қиладиган тўй ўтди.
Биласизми, нима бўлди?
Бугун бу ҳолни бироз хижолат бўлиб эслайман. Отамнинг истаги билан тўйда қўшиқ айтилди, ароқлар ичилди, аммо ўзим ҳам тўйнинг қувончига асир бўлдим ва ўртага чиқиб ўйнадим. Рақс тушдим. Баланд мусиқа, шовқин, қандайдир ҳидлар, ақлни оладиган шовқин диндорлигимни унуттиргандек эди. Йўқ, ундай эмасди, балки ёдимда эди диним, динимнинг ҳукмлари, аммо ичимдаги қандайдир бир куч мени даврага олиб чиқди ва рақс туширди.
Бу ҳолни ўша пайтда иймоним суст эди, Исломни англамаган эдим дея оқлашим мумкин, лекин масаланинг бошқа томони ҳам бор.
Аллоҳ сени Исломга муҳаббатли иймон соҳиблари билан бирга қилмаса, тақвоси мустаҳкам муҳаббат соҳибларига дўст этмаса, атрофинг фосиқ ва фожирларга тўлса, қийналиб қолишинг шубҳасиз. Тинглаганинг сўзлар куфроний ҳидлар таратса, албатта, бу қўланса сени беҳузур қилади. Аммо янграйдиган иймоний калималар кўзларингни нурга тўлдириб, ҳаётингни гўзаллаштиради, Исломда собит бўлишингга кўмакдош бўлади.
Мен ҳали дин йўлида иймон сабабли, фақатгина иймон сабабли бирор инсон билан дўстлашмаган, бирор инсонни устоз тутмаган эдим. Албатта, бу ҳол зулматда ёлғиз кетаётган инсоннинг ҳолига ўхшайди.
Тўйдан кейин икки ой ўтиб Россияга кетдим. Чунки тўй ўтказамиз деб кўп қарз олдик. Қарзга ботдик. Ўзбек халқи айтганидек, топганимиз тўйга буюрди. Энди ўз оиламни ҳам боқиб, қарзларни ҳам узишим керак эди.

Еттинчи боб тугади.

@ilm_zakoti

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

Турли ихтилофлардан юз ўгириб, ўз нафсингиз тарбияси билан машғул бўлинг. Қалбингизни Аллоҳга боғланг.
... Сиддиқжон домла ҳузуридан чиқдим.
Қалбимдаги талотумлар босилди. Гарчи саволларимга жавоб топа олмагандек бўлсам-да, ўзимни бироз енгил ҳис қилдим. Домла менга нима демоқчи бўлди? Шу хаёл бошимга келди. Аммо барча гапларини бирма-бир боғласам-да, нима учундир яхлит хулоса чиқара олмадим. Домла бошқалар қатори қамалиб кетасан деб қўрқитмади, лекин шунча сўзларни айтди, менга қандай тааллуқли бўлди бу гаплар?
Бугун ўйлаб қарасам, тушунаманки, жуда кучли ҳиссий босимда яшаган эканман. Мени қандай куч бу қадар босим билан қийнади, қандай сабаблар эди деб савол бераман. Ўзимча жавоб ҳам топганман. Фитратим уйғонаётган эди. Фитратини йўқотган оламда фитратни топиш азоби эди бу.
Жиҳод ҳақидаги телбавор истак нима учундир сўнди.
Энди бу ҳақда ўйламасликка ҳаракат қила бошладим. Ўзим қодир бўлмаган ишни қанча кўп ўйласам, шунча азобланишимни билдим. Яхшиси, Аллоҳнинг бошқа фарзларини бажараман, ишнинг ҳикматини Роббим менга кўрсатади деб ўйладим.
Орадан уч ойлар ўтганда Саид билан боғландим. У вацап орқали алоқага чиқди. Хурсанд бўлиб кетдим. Чунки у кетганидан сўнг ёлғизланиб қолдим. Иймонлашаман десам, бирор киши йўқ эди. Сиддиқжон домла билан бўлган суҳбатимиздан сўнг у кишининг ҳузурига қайта боришга ўзимда журъат топа олмаётган эдим.
Назаримда, Саид Шомга кетди. У энг бахтли инсон. У жуда рози бўлса керак деган гумонда эдим. Йўқ, овозидан аввалги жўшқинликни топа олмадим. Қийналмаяпсанми десам, йўқ деди ва умуман ўз ҳолатидан оғиз очмади. Сени кутиб оламан, қарзингни тезроқ тўла деган дўстим мутлақо ўз ёнига даъват этмади. Мен у билан беш ёки олти марта гаплашдим, лекин бирор марта кел демади. Аксинча, ҳар суҳбатда унинг ўз ҳолидан дилгир эканлигини сездим. “Йигит сўзидан, арслон изидан қайтмайди” деди бир сафар. Ҳолбуки, у Аллоҳ учун деб йўлга чиққан эмасмиди?
Охирги сафар: “Мен борсам, кутиб олишга тайёрмисан?” – деб сўрадим. Саид жим қолди ва ҳорғин товушда: “Биз излаган нарсалар йўқ бу ерда”, – деди.
Мен гапига у қадар тушунмадим. Биз излаган нарсалар нима эди? Шу саволни бердим: “Биз нимани излагандик, Саид? Аллоҳ ризосини эмасми?”
“Бу ерда Аллоҳни рози қилмайдиган ишлар жуда ҳам кўп...” – деди Саид.
Саид билан бошқа гаплаша олмадим, лекин охирги жумласи мени бир қалқитди.
Сиддиқжон домла ҳам шундай деганмиди?
“Гап шундаки, сиз биласиз, сизни чорлаётганларни билмаслигингизни. Аммо кўзини беркитиб олган одамдек улар томон талпинмоқдасиз. Сабр қилинг! “Аллоҳу акбар!” деб мусулмон мусулмонни қатл этмоқда. Сиз ўйлагандек Исломни олий қилмоқ учун курашаётганлари йўқ!” – деган домла.
Наҳотки, мен алданган бўлсам? Саид алданган бўлса? Минглаб мусулмон йигитлар алдандими? Сиддиқжон домла: “У томонлар мусулмонларнинг жонини оловда ёқиш учун кавланган ўчоқ!” – деган эди. Наҳот, йигитларимиз бу ўчоққа ўзларини бориб отдилар?
Бу онда қалбимда бўлган пўртанани сизга тушунтириб беришдан ожизман...
Фикрларимни йўқотдим. Гўё тубсиз бир чоҳга қуладим. Учиб кетяпману, тушгандан сўнг нима бўлишини тасаввур этиб даҳшатдаман.
“Йўқ, менга кимдир йўл кўрсатсин! Менга ҳақиқатни англатсин! Ҳақиқат қаерда!” – деб ўзимнинг ичимда бор овозим билан бақирардим.
“Динни ўрганмоқ учун Устоз керак! Устоз керак!” – деб пичирладим. Устоз дер эканман, кўз ўнгимда фақат Сиддиқжон домла намоён эди.
Ташқаридан ҳаётим жуда текис ва равон. Худди сокин оқаётган дарё каби. Бу исёнларимнинг барчаси ичимда, ичимнинг тубида эди. Кўзларим кулиб, сўзларим бурро бўлгани билан, ўғлим Иброҳимни бағримга босганим билан ичимдаги изтироблар тиғидан халос бўла олмаётган эдим.
Қисматим менга ўзим кутмаган ҳадяларини тайёрлар, мен эса уларни қабул қиларканман, оқибатини билмасдим.

Ўнинчи боб тугади.

@ilm_zakoti

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

– Ҳа, шундай даврлар бўлдики, инсоният “Аллоҳу акбар” лафзидан қўрқиб қолди... – деб сўз бошлаган эди, жаҳолатимни тия олмай:
– Мен ўтмишни айтмаяпман, ҳозир ҳам биз қўрқамиз! Қўрқитишяпти бизни Исломдан! – дедим.
Сиддиқжон домла сукут сақлади. Индамай ерга қаради. Кейин яна хонанинг қаеригадир боқиб ўйга толди.
– Ҳа, шундай, ҳозир ҳам қўрқадиганлар бор, тўғри айтасиз, Саломиддин, – деди ўзига ўзи гапиргандек. Унинг бу қадар хокисорлиги қаршисида ўзимни кичрайиб кетганимни сездим. Домланинг бир неча сониялик сукути ва бу оҳангда сўйлаши мени таслим қилди. Сиддиқжон домла эса сўзларни дурга тиза бошлади. – Аслида, бу қўрқадиган гап эмас (1) . Уларнинг қўрқишларининг сабаби асли бундай бўлган:
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу Қуръон ўқиб ўтирганларида у зотни қатл қилганлар “Аллоҳу акбар” дейишган эди. Улар Усмон розияллоҳу анҳу ўнта жаннат башоратини олган саҳобалардан бўлсаларда у зотни “кофир” дейишган эди.
Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу Куфадаги масжидда бомдод намозини ўқиётганларида у зотни қатл қилганлар “Аллоҳу акбар” деб бақиришган эди. Улар Ҳазрати Али Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг амакиваччалари бўлсалар-да, куёвлари бўлсалар-да, ўнта жаннат башоратини олган саҳобалардан бўлсалар-да, у зотни “кофир” дейишган эди.
Имом Ҳусайн розияллоҳу анҳуни қатл қилганлар у зотнинг ва бошқа қатл қилинганларнинг бошларини найзаларга тиқиб “Аллоҳу акбар” деб бақириб у зотни “кофир” дейишган эди.
Суриядаги, Афғонистондаги ва бошқа Ислом диёрларидаги мусулмонларни қатл қилганлар ва қилаётганлар “Мен мусулмонни ўлдираяпман” демаяпти, аксинча уларнинг кофирни ўлдираяпман деган эътиқоди бор. Уларнинг ҳам оғзида юқоридаги боболари каби “Аллоҳу акбар” калимаси бор. Саҳобаларнинг буюкларини муқаддас такбирлар билан қатл қилганларнинг бугунги мусулмонларни ўша такбирлар билан қатл қилишидан ажабланмаса бўлаверади. Шунинг учун ҳам бу табаррук жумладан кўпчилик қўрқиб қолди.
Муҳаммад Ғаззолий, роҳимаҳуллоҳ, буюк олим эдилар, шу инсон айтганки, Исломни қайтариш байроқларга “Аллоҳу акбар” калимасини ёзиш билан эмас, уни қалбларга нақш қилиш билан бўлади!
Саломиддин, сиз бу табаррук жумладан қўрқманг.
Агар бир киши сиздан: “Ҳар бир мазҳабнинг, ҳар бир давлатнинг, ҳар бир жамоанинг ўз шиори бор. У шиор бир-икки сўздан иборат бўлиб, доимо такрорланиб туради. Исломнинг шиори нима?”, – деб сўраса ҳеч иккиланмасдан “Аллоҳу акбар” деб айтинг.
Бу бизнинг ҳар куни минораларимиздан беш марта янграйдиган, намозларимизни қоим қилиш учун масжидларимизга чорлайдиган шиоримиздир. Уни биз намозимизнинг ҳар бир ракаатида олти марта такрорлаймиз. Аскарларимиз ўтмишда урушга киришганда у жумла билан ҳайқириб душман қалбига қўрқинч солишган. Муаззин айтади: “Аллоҳнинг ҳузурида турадиган вақтингиз бўлди. Дунё ишлари қанчалар катта бўлмасин, уни тарк қилинг. Аллоҳ ундан каттароқдир(Аллоҳу акбар)”.
Шайтон намозхонни намозидан чалғитиш учун унга дўконини, савдосини, мижоз билан тузадиган шартномасини эслатганида намозхон унга шундай жавоб беради: “Мен ҳозир Аллоҳнинг ҳузуридаман. Аллоҳ улардан каттароқдир(Аллоҳу акбар)”. Шайтон унга: “Фалончи билан учрашувинг бор эди”, – деса намозхон унга: “Аллоҳ ундан каттароқдир(Аллоҳу акбар)”, – дейди. Шайтон қачон уни намозидан чалғитмоқчи бўлиб васваса қилса намозхон унинг кўксидан итариб: “Аллоҳ ундан каттароқдир(Аллоҳу акбар)”, – дейди.
Мусулмонлар душман қўшинига дуч келишганда душман қўшини уларнинг кўзига катта ва кўп кўринганда: “Аллоҳ улардан каттароқдир(Аллоҳу акбар)”, – дейишган.
(1) - Сиддиқжон домланинг ушбу нутқи Абдуқодир Самарқандийнинг мақоласидан олинди.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

Таҳияти масжид намозини ўқидим. Қўлимни дуога кўтардим. Кўнглим бўшаб кетди. Оламда Аллоҳдан бўлак ҳеч кимим йўқлигини ҳис қилдим.
“Ё Аллоҳим! Ўзинг менга йўл кўрсатмайсанми? Мен тушуна олмаяпман! Мен қамалиб қолдим! Мени бу чоҳда қолдирма! Мени қоронғуликдан олиб чиқ! Ҳидоятни топдим дедим. Бошимни саждага қўйдим. Сенга самимий қул бўлишни истайман. Бироқ бу йўл жуда узун йўл экан. Менга йўл кўрсат! Мени исёнлардан халос қил. Мени бу бехудлик оловида куйдирма!” – дедим йиғлаб.
Тиззамни қучоқладим, бошимни икки тузам кўзига қўйдим. Гўё ҳеч қаерга сиғмаётган эдим. Хаёлимга Сиддиқжон домла келди. Бориб зиёрат қилай дедим ўзимга ўзим. Лекин нима учун – буни билмасдим. Билганим шу эдики, домланинг ҳузурига тезроқ боришим керак. Ўша ерда қалбимга таскин берадиган нимадир бор эди, назаримда.
Масжиддан чиқдим. Такси ушлаб, йўлга тушдим.
“Иқро”га келдим. Бугун одам кам экан. Танишлар билан тезда саломлашиб домланинг хонасига чиқдим. Бахтимга китоб ўқиб ўтирган экан. Қабулида ҳеч ким йўқ.
Домла билан аввал қўл бериб сўрашиб юрганман. Аммо ҳеч қучоқлашиб кўришмаган эдим. Ҳозир у кишининг хонасига кирганим онда кўзимга ёш келиб кетди. Сабабини билмайман. Домла ўқиётган китобини ёпиб, ўрнидан туриб олдимга келди. Балки ҳолатимни тушунди, ҳис қилди, қучоқ очди. Қаттиқ бағрига босди. Тинчландим. Лекин сезилар-сезилмас титрардим.
– Ўтиринг, Саломиддин, – деди лутф билан домла. У киши оппоқ либос кийган эди. Бошидаги думалоқ дўпписи ҳам оқ. Соқолида ҳам оқи кўпайиб қолган экан. Қийиқ кўзлари ва туртиб чиққан ёноқлари нурли кўринди. Бутун вужуди, савлати билан домладан бир ажиб файз ёғар эди. Валлоҳи, бу файзни энди туйдим.
Домла менга ўтириш учун жой кўрсатгач, ўзи тефалга сув қўйди. Қуруқ чой олиб, чойнакка чой қошиқда солди. Чой ҳам қайнади. Домла дамлаб келиб, столга қўйди. Мен музтар эдим. Домла столга новот, ширинлик ҳам келтирди.
Сўнг қаршимга жойлашди.
– Саломиддин, барча талабаларим қатори сизни ҳам имкон қадар кузатганман, – деб сўз бошлади чойни қайтариб. – Жуда таъсирчан йигитсиз. Ҳассос инсонсиз. Ишларингизда ихлос кўрганман. Аммо бугун қайғудасиз. Нима сизни ғамга солди? Мана, чой ичинг. Истасангиз, новот қўшинг.
Домланинг сўзлари менга яна хотиржамлик берди. Иссиқ чойдан ҳўпладим. Ичимга иссиқ кирди.
– Саволларим кўпайиб кетди, домла, – дедим.
– Марҳамат, сўранг, Аллоҳ қодир қилса, жавоб бераман, – деди Сиддиқжон домла.
Мен бир нуқтага термилиб қолдим ва сўрадим:
– Нима учун мусулмон уммати бу қадар хорликка маҳкум бўлган, домла?
Сиддиқжон домла бу саволни кутмаган, шекилли, ҳайрон қаради.
– Ҳа, шу мени қизиқтиради, домла, – дедим мен сўзимда давом этиб. – Ироқ ва Шомда Ислом давлати қурилибди. Мен шу ёққа кетмоқчи эдим. Ҳижрат қилмоқчи эдим. Жиҳодга бормоқчиман. Аммо қарзим бор. Жуда ҳам катта қарз. Шу қарзим сабабли Аллоҳ буюрган олий амрни адо қила олмаяпман. Бугун ҳаммамиз бу сўзларни айтишдан қўрқамиз, домла. Жиҳод деган сўзни айтиш жиноят бўлиб қолди. Мужоҳидларни эса терорист дейишади. Мусулмонларни ҳеч ким ҳимоя қилмайди. Ер юзининг қадрсиз инсони мусулмонлар бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳақорат қилган битта рассомга кучимиз етмайди. Исломга ёғилган бўҳтонларга қарши чиқа олмаймиз. Нима учун биз бу қадар заифмиз?
Сиддиқжон домла гапларимни диққат билан тинглади. Бошини қуйи солди. Гапирарканман, ҳаяжоним зиёда бўлди. Кўзларимда ёш ҳалқаланди.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

Табиатимда кутилмаганда эшитганим бирор сўз ёки ҳодисадан қувониб, севиниш йўқ эди. Нима учундир, шундай воқеалар содир бўлса, таажжубга тушаман. Ҳозир ҳам Саид гапираётган воқеанинг маъносини кўп англамадим.
– Биродар, – дедим унга. – Жуда яхши иш бўлганга ўхшайди. Аммо мен чуқурроқ ўйлаб кўришим лозим.
– Нимани чуқур ўйлайсан! – деди Саид. – Ахир, асри саодат давридаги каби бир даврга қайтдик. Мусулмонлар учун нажот қалъаси қурилди Ер юзида. Ҳамма мусулмонлар у ерга йиғилишлари керак. Ҳаммамиз Ислом халифалиги учун хизматда бўламиз.
Бошимни маъқуллаб қимирлатдим.
Тахайюлим уйғонди. Бир шаҳар. Одамларнинг барчаси мусулмон. Сўзлар исломий. Амаллар исломий. Обод. Ҳаром ишлар йўқ. Масжидларда азонлар янграйди. Мадрасаларда илм мажлислари. Ҳеч ким бир-бировини таҳқирламайди. Озорламайди. Ўғрилик йўқ. Фаҳш йўқ. Дилозорлик йўқ. Барчанинг юзида табассум. Барча меҳнаткаш. Боғлар яшнайди. Анҳорларда сувлар тўлиб оқади. Камбағал ва қашшоқларни топа олмайсиз. Закотлар берилади, рўзалар тутилади. Суҳбатлардан қалблар яйрайди. Уйлар қишда иссиқ, ёзда салқин. Қуръон тиловатлари кўнгилларни сурурга тўлдиради. Осуда бир шаҳар! Уни мужоҳидлар душманлардан қўриқлайдилар. Қўлларида қурол, тилларида такбир, ғанимни ер билан яксон этишга қодир баҳодирлар! Уларнинг исмларининг ўзи ёвнинг қалбини даҳшатга солади. Ана шу шаҳар, наздимда, Ислом халифалиги эди.
Наҳотки, Ер юзида ана шундай ўлка пайдо бўлди? Ахир, мен ҳам шунинг учун курашмоқчи эдим-ку! У ҳолда, нима учун ўйланишим, иккиланишим лозим!
– Сен кетасанми Шомга? – дедим Саидга.
– Кетмайман! – деди Саид кулимсираб. – Ҳижрат қиламан! Саломиддин, сен жуда мухлиссан, жуда ҳам кўнгли пок йигитсан, аммо ҳамон оддий гапирасан. Шомга ҳижрат қиламиз. Аллоҳ учун! Унинг Расули учун!
Энди менинг ичимдаги жўшиш уйғонди.
– Мен ҳам Аллоҳ йўлида ҳижрат қиламан! Ислом уммати учун, Ислом халифалиги учун жонимни фидо қилиб хизмат қиламан!
Иккимизнинг кайфиятимиз кўтарилди. Биз учун вақт ўз-ўзидан байрамга айланди.
– Мен кетиш йўлини ўйлаб қўйдим, – деди Саид. – Аввал Истанбулга бораман. У ердан Шомга ҳижрат қиламан. Интернетда Шомдаги биродарлар билан суҳбатлашмоқдаман. ИншааАллоҳ, Роббимиз бизга ёрдамчи бўлгай!
– Мени ҳам Шомдаги биродарлар билан таништириб қўйсанг эди... – дедим ичим қизиб.
– Одноклассники сайтида биродарларимизнинг гуруҳлари бор. Саҳифалари бор. Улар билан мулоқот қилиш мумкин. Вацапдан дийдорлашамиз, – деди Саид. Шу онда унинг барча сўзларида ҳаволаниш сездим. Бошқалар қодир бўлмаган ишни қиляпмиз деган бир ҳаволаниш бордек эди. Нега буни ўйладим, ўзим билмайман.
– Бутун уммат уйқуда. Биз рижоллармиз. Биз уммат учун қўлга қурол олишга шай мужоҳидлармиз! Шундай шиддат ва жасоратлар кўрсатайликки, бизни маломат қилаётганлар мум тишлаб қолсин! Ислом, албатта, дунёни забт этади!
Назаримда, Саид ўзини бошқа мусулмонлардан афзал санай бошлади. Бу ўй негадир менга ёқмади. Чунки ҳеч кимдан айнан бу шаклда эшитмаган бўлсам-да, мусулмон ўзини бошқа биродаридан баланд санамаслиги шарт деб билардим. Саидга буни айтсаммикин?
Айтмадим. Чунки Саид ҳақида ёмон гумон қилаётган эдим ўзимча. Саидни яхши кўрганман. Аллоҳ учун яхши кўрганман. Ҳа, мен Саидни Аллоҳ учун яхши кўрганман деб ўйлардим, бироқ Аллоҳ учун яхши кўришнинг шартларини билмаганман. Таҳлил қилиб айта оламанки, бу яхши кўришим беғараз эди. Беғараз бўлса-да, унинг талабларини бажармадим. Қандай қилиб бажарай? Ахир, билмасдим-ку!
Уйга қайтиб, Ироқ ва Шомда қурилган Ислом давлати ҳақида аёлимга айтдим. Саиддан эшитганларимни етказдим.
– Мен ҳижрат қиламан, ойиси, – дедим. – Аммо сени Тошкентда қолдираман. Чунки у жойлар нотинч. Борсанг, қийналасан.
– Мен ҳеч қаерда қолмайман, – деди аёлим. – Сиз қаерда бўлсангиз, мен ҳам ўша ердаман!
Бу пайт ўғлим туғилган эди. Унга Иброҳим деб исм қўйган эдим. Ўзимни, оиламни Шомда тасаввур қилдим. Ўғлимга исломий илмлар бериш, унга Қуръонни ўргатиш, жиҳод майдонида қурол кўтариб, “Аллоҳу акбар!” деб юрганларимни ўйладим.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

SAHRO | Roman | 9-bob

✍️ Mustafo Yusuf
🎙 Abdukarim Mirzayev

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

– Албатта, шундай, – тасдиқлади Саид. – Ёлғиз отнинг чанги чиқмас, чанги чиқса ҳам донғи чиқмас. Мужоҳидлар сафига кириш лозим. Аммо Саломиддин, сен жиҳод ҳақида илм олишинг керак. Вацап орқали сенга маърузалар бераман. Эшит. Қўрқма. Бир бошга бир ўлим! Мусулмон учун ўлим йўқ, ўлим мангу ҳаёт, мангу жаннат йўлидир!
Очиғи, ваъзлар ичидан жиҳод мавзуси чиқса, эшитмай ўтардим. Бироқ Саиднинг гаплари у кетгач, таъсир қилди. Бу мавзуга қизиқишим ошди.
Хуфтондан сўнг жамоат уловида ойнадан чироқлар ёниб турган кўчага термилиб, қайтарканман, Ер юзини фасод босгани ҳақида ўйладим. Ер юзини зулмдан қутқариш биз каби йигитлар зиммасида, айнан мусулмон мужоҳидларининг елкасидаги бурч деб ўйладим. Ўзимни қурол кўтариб, жанг майдонларида мазлумларга ёрдам бериб юрган қиёфада тасаввур этдим. Одамлар исломий қонунлар билан яшасалар, қандай адолатли бўлади дея ўйладим. Ўйларим бу борада кўпайгани сари ҳаяжоним ошиб, мужоҳид бўлиш истаги ичимда алангалана бошлади.
Паришон ҳолда уйга келдим. Аёлим билан иккимиз бироз ўтиб вацапдан Саид менга юборган ваъзларни тинглашга киришдик.
Дўстим, бу сизга айтмоқчи бўлган учинчи воқеам эди. Биринчиси ишчиларнинг ҳақини бермаган хўжайиндан ҳақ талаб қилганим, иккинчиси Иқро деган мактабда ўқиганим ва учинчиси ҳаётимни жиҳодга бағишлаш ҳақидаги орзуим ҳамда шунинг учун қилган ҳаракатимдир.
Мен ваъзларни тинглай бошладим. Онгимдаги ўйлар ўзгариб кетди... Умримда ўзим туймаган шижоат ва тўқнашмаган шиддат томирларимдан отилиб чиқай дерди. Ўзимнинг ичимдаги янги оламга юзлашаётган эдим. Назаримда, булар энг ҳақиқий ҳолатим, туйғуларим ва мен асло бундан бошқача бўла олмайман, зинҳор ўзгармайман. Шундай деб амин эдим.

Тўққизинчи боб тугади.

@ilm_zakoti

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

Табиатимда тортинчоқлик кучли эди. Домланинг гапидан сўнг дарҳол ўтирдим. Чубак ҳожи менинг турганимни кўрган эди.
– Шу йигитда гап бор кўринади, – деди менга қараб. – Туғишганим, тур, гапир.
Ҳаяжон қамраб олди мени. Ўрнимдан қандай турдим – ўзим билмадим. Овозим титради.
– Ассалому алайкум, устоз! – дедим. – Ҳақимизга дуо қилинг. Аллоҳ бизга ёрдамчи бўлсин дедим. Бизни дини билан шарафлантирсин.
Шуларни айта олдим, холос. Аммо Чубак ҳожи менга жуда жиддий қаради.
– Туғишганим, сен ўзбекмисан? – деб сўради.
– Ҳа, – дедим. Овозим беихтиёр ҳузунли янгради.
– Туғишганим, – деди. – Биз барча мусулмонлар ҳақига дуо қилишимиз лозим. Сиз ҳам дуо қилинг ҳақимизга. Мусулмоннинг биродари ҳаққига қилган махфий дуоси ижобат дейдилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Туғишганларим, биз дуо қилишни ёддан чиқардик. Дуо шартларини билмаймиз. Дуо қилсак, сўраганимиз, албатта, берилиши керак деб ўйлаймиз. Гўё шундай бўлиши шарт. Бу туғишганим яхши мавзуни айтди. Сиддиқ домла ҳам дуо сўраб турган эди. Дуо нима? Дуо биз билган сўраш эмас. Дуо банданинг Роббисига қилган ожизлик изҳоридир. Дуо Аллоҳим сенга муҳтожман деган сўздир. Сен шариатга мос нарсаларни сўра. Аллоҳ ўргатгани каби дуо қил. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таълим бергани сингари дуо эт. Аммо Роббимиз сўраганингни бермаса, маҳзун бўлма. Чунки дуонинг ижобати айнан сен сўраган нарсани Аллоҳ беради дегани эмас. Дуонинг ижобати Аллоҳнинг чорловингга жавоб берди дегани, туғишганларим. Дуода нимани айтсанг, барчаси Роббимизнинг ризосини қозониш учун бўлсин. Нафсимизнинг ҳузури учун эмас. Аллоҳ банда дуода сўраганнинг айнан ўзини бермайди, балки яхшисини беради. Буни билиб олинг, туғишганларим. Дуо қилиб, нега Аллоҳ бермаяпти дейиш бўлмайди. Бу кулгили. Сен Аллоҳга сенинг буйруғингни бажариши учун ибодат қилмайсан ёки дуо йўлламайсан. Балки Аллоҳнинг буйруқларига итоат қилиш учун бу ишларни қиласан. Улуғлар дуода сўралган нарсанинг айнан ўзини ва банда истаган вақтда берилмаслигининг уч ҳикматини айтишган. Биринчиси, Аллоҳ таоло бандага нима яхши ва нима ёмон эканлигини билади, аммо банда билмайди. У бандага энг яхши ва энг керакли нарсани энг мақбул вақтда беради. Иккинчидан, Аллоҳ бизнинг Роббимиз, У ўзи истаган нарсани истаган вақтда бериши билан Ўзининг Роббилигини кўрсатади. Учинчидан, дуодан мурод унда сўралган нарсанинг берилиши эмас, балки Аллоҳга муҳтожлигингни билдиришдир. Шунинг учун, туғишганларим, Аллоҳга синиқлик ва ишонч билан дуо қилинг. У, албатта, дуоларни қабул қилади. Дуо қилишиз эса биз учун саодатдир. Йиғлаб таҳажжудларда дуо қилинг. Сен ҳам, туғишганим, дуо қил, – деди сўзининг сўнгида менга қарата шайх Чубак ҳожи.
Мен мутаассир эдим.
Пешинни ўқидик. Намоз ҳузурли бўлди. Дунё ва ундаги ҳар нени унутган эдим, гўё. Намоздан сўнг шайх мактабимиздан чиқаркан, ҳамма сўршгани интилди. Мен ҳам сўрашгим келди, аммо яна тортиндим. Бир четда турарканман, шайх менга қараб қўл чўзди. Дарҳол бориб сўрашдим. Қалбим шодланиб кетди.
Бу бир неча сонияда юз берди, аммо замонамизнинг алломасидан файз олганим учун бахтиёр эдим мутлақ.
Мен ўзим учун шайх Чубак хожини ҳайбатли ва салобатли деб кашф қилдим. Унинг очиқ чеҳраси ва гўзал ҳазил-ҳузуллари, одамларга ҳожат чиқариш қоидасидан бошлаб, уйланганда қилинадиган ишларга қадар икир-чикири билан тушунтириши – барчаси унга ярашади. У қирғиз мусулмонларини етаклаб юрадиган бир Устоз мақомига чиққан эди, менимча.
Концерт залида мавлуд бўлди. Нашидлар айтилди. Шеърлар ўқилди. Қорилар Қуръон қироат қилдилар. Қалбларга жўшиш ва ҳайратлар солди буларнинг ҳаммаси.
Аёлимни бу дастурга олиб келдим. У ҳам қатнашди. Биз фарзанд кутаётган эдик.
Чубак ҳожи суҳбати мени бир карра юқсакка олиб чиқди, назаримда. Яъни тушунмаганларимни тушунтирди. Қалбимга таскин олиб кирди. Атрофимдаги туман ва зулмат пардалари бироз бўлса-да, кўтарилди. Аммо ҳамон қалбим остидаги бетоқатликка буткул шифо топмаганимни сезардим. Буни айрим пайтлари ичимни қоплаб оладиган ғашлик билдириб турди. Қаердан келади бу ғашлик? Ичимга қум ёмғири ёғади. Ғижир-ғижир овоз келади гўё.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

– Биродарлар, – деди Саид ҳаммани тўплагач. – Мавлуд жуда ёқимли тадбир. Мусулмонлар учун дийдор баҳонаси. Турли ваъзлар, илм суҳбатлари учун ажойиб имкон. Уни қадрлашимиз керак. Чубак ҳожи келади. Москвадага, умуман, Россиядаги барча ўзбек, қирғиз, қозоқ мусулмонлар келади. Ҳаммани таклиф қилдик. Биз гуруҳларга бўлиниб хизмат кўрсатамиз. Бир гуруҳ меҳмонларни кутиб олади. Бир гуруҳ таҳоратхонага қарайди. Бир гуруҳ таомга. Бир гуруҳ ҳаммани кузатиб туриши керак. Ножўя иш содир бўлмаслиги учун...
Мени меҳмонларни кутиб олиш ва гардеробга масъул қилишди. Ўн нафар болага бош бўлдим.
Ўрни келганда қирғизлар ва Чубак ҳожи ҳақида айтиб ўтишим керак.
Мен марказда қирғизлар билан дўстлашдим. Очиқкўнгил. Содда. Аслида, Марказий Осиёнинг энг қайноқ, энг баҳсли ҳудуди бўлган юртнинг элида мардлик бор эди. Ўша пайтлари қирғиз-ўзбек можароси чиққан, одамлар вазиятга нима деб баҳо беришни билмай гаранг эди.
Қулоғимизга қирғизларнинг мудҳиш қилмишлари чалиниб қолади. Аммо биз гапларни эшитмагандек тутдик ўзимизни. Чунки биз дўстлашган қирғизлар ундай эмас эди. Ваҳший эмас эди. Улар дўст ва мард эдилар.
Биз тайёргарлик кўрдик.
Мавлуд тадбири қишга тўғри келди. “Иқро” мактаби байрамона тус олди. Ҳамма хурсанд.
Тантана куни барчамизга вазифалар тақсимлангани учун ҳаммаси мукаммал ва мушаккал кечди.
Ташқарида изғирин. Ҳаво булутли. Совуқ тишлайди. Лекин мактаб ичи ораста. Кун тартибига кўра соат ўнга Чубак ҳожи келади. Пешинга қадар суҳбат ўтказади. Сўнг намозни адо қилиб, Москвадаги ўн минг киши сиғадиган катта концерт залларидан бирига йўл оламиз. У ерда мавлуд муносабати билан байрам ўтказилади.
Ниҳоят кутганимиздек Чубак ҳожи остонада кўринди. Ўрта бўйли. Бироз тўладан келган кўзлари қийиқ, соқоллари сийрак киши. Кўзлари билан кулади. Сертабассум. Ҳамма билан кулиб сўрашди ва хонақоҳга ўтди. Хонақоҳ тўлиб-тошган.
Меҳроб ёнига стол қўйишибди. Чубак ҳожини таклиф қилишди. Сиддиқжон домла хурсандлигини яшира олмади:
– Туғишганларим! – деди юзи яшнаб. – Бизга мана шундай дийдор насиб қилган Робббимизга ҳамдлар бўлсин! Умматга йўл кўрсатган, инсоният нажоткори, мазлумлар халоскори Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловатларимиз бўлсин! Алҳамдулиллаҳ, бугун муборак мавлуд тадбири. Оламларга раҳмат бўлган пайғамбарнинг туғилган куни. Қаршимизда Ўшдан шайх Чубак ҳожи ҳазратлари турибдилар. У киши қирғиз халқи учун Роббимизнинг марҳаматидир. Устоз, хуш келдингиз. Марҳамат, сўз сизга! Сизга мунтазирмиз.
Чубак ҳожи микрофонни олди. Ҳаммага бир қур назар солди.
– Аллоҳга ҳамд бўлсин! Чексиз ҳамд. Набийимиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга салом ва саловатларимиз бўлсин! – деди ихлос билан. Сўнг сукут сақлади. Юзида табассум нурланди. – Шайх дейсизми, Сиддиқжон? – сўради домламизга қараб. Домламиз ўтирган жойидан бир қўзғалиб қўлини кўксига қўйиб, кулди. – Одамларнинг мақтовлари сизларни хурсанд қилмасин, – сўзида давом этди Чубак ҳожи. – Чунки уларнинг мақтов ва маломатлари кўпинча сенинг шон-шуҳратингга маст бўлгани учун янграйди. Ихлоси сабабли эмас. Қолаверса, сенга мухлис бўлган одам сени мақтамасин. Ҳақингга дуо қилсин. Илмингни ўргансин. Шариатга амал қилсин. Етади. Биз ота-боболаримиз билан Исломга итоат қилиб келганмиз, туғишганларим. Ислом бизнинг фитратимизни юзага чиқарди. Биз Исломдан кечган эдик, Роббимиз Исломни қайтариб олди. Энди Исломга қараб талпинсак, албатта, Аллоҳ меҳрибон ва бизга Исломни бераётир. Бизнинг йиғилганимиз, бу мажлисимиз ҳам неъмат. Аллоҳни таниш неъмат. Унга ибодат қилиш неъмат. Аллоҳнинг амрига мувофиқ яшаш неъмат. Роббимиз бизни мана шу неъматига эриштириб қўйди. Алҳамдулиллаҳ. Бунинг қадрини биз била олмаймиз. Шукрини адо қила олмаймиз...
Чубак ҳожи шундай деб бирдан жимиб қолди.
Хонақоҳ аҳли унга нигоҳларини тиккан, ҳамманинг вужуди қулоққа айланган эди. Шайхнинг кутилмаган сукути бизни ҳайрон қолдирмади, аслида. Чунки у сўзларкан, Ислом неъматига мушарраф бўлмоқ ҳақида сўзлай туриб, саси титрай бошлаган эди. Охирги жумлаларни айтаркан, кўзидан ёш сизиб чиқди. Сукут мажбурий эди. Кайфиятнинг талаби эди сукут.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

Иккинчи ё учинчи дарсда домла шундай деди:
– Мўмин биродарларим! Мусулмон оға-иниларим! Ислом илми денгиздир. Унинг поёни йўқ. Ўн тўрт асрки, яшаб келаётган илмий асарлар бор. Бир масалада турли фатво ҳамда ижтиҳодлар бор. Биз каби оддий одамлар, умуман, илм олиш имкони бўлмаган, бошқа касб-ҳунар қиладиганлар ҳар бир ижтиҳод ва фатвони ўргана олмаймиз. Уларни мутахассислар, олимлар ўрганишади. Бизнинг асосий мақсадимиз – кундалик ҳаётимиз учун зарур илмларни ўрганмоқдир. Бунда мазҳабга эргашмоғимиз дуруст. Чунки мазҳаб уламолари оят ва ҳадисларни ўрганиб, таҳлил қилиб ундан ҳукмлар олишган. Ҳар бир ҳукм ортида, албатта, оят ва ҳадис туради. Йўқса, қиёс ва раъй. Қиёс нима дегани? Инсонлар ҳаётида янги бир ҳодиса пайдо бўлса, унинг ҳукми Китоб ва Суннатда топилмаса, унга ўхшаш воқе ҳамда ҳукм топилади ва қиёсан ҳукм чиқарилади. Раъй бир масалада саҳобалар, тобеинларнинг ижтиҳодларидир. Раъй ҳеч қачон оят ва ҳадисга тескари бўлиши мумкин. У мусулмонлар ҳаётини яхшилайдиган, уларнинг аҳил ва иттифоқ бўлишлари учун ҳисса қўшадиган, фитналарнинг олдини оладиган, Китобу Суннатни рад этмаган ҳолда одамларга енгиллик берадиган, залолатга бошлайдиган бидъатдан йироқ ижтиҳодий ҳукмдир. Бу ишларнинг барчаси мазҳаб соҳибларига хос. Ота-боболаримиз тарихдан Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи мазҳабига биноан яшаб келишган. Ҳанафий олимлар берган фатволар ва ижтиҳодларни ҳаётларига татбиқ этишган. Мазҳабда бўлиш мусулмонларни бирлаштиради, жамоат руҳини пайдо қилади, одобсизликдан қўрғон каби ҳимоялайди, адашиш, тафриқанинг олдини олади, итоат ва бошқарувни юзага келтиради. Мазҳабсизлик эса оми, илмсиз инсонни қоронғуликка етаклайди. Йўлдан адаштириб, иккиланишлар ичига бошлайди. Мазҳабсиз жоҳил бир масалада турли ҳукмларга тўқнашиб, дам унга, дам унга эргашади. Оқибатда, нафси хоҳлаган ҳукмларни излаб топишга ўрганиб қолиши ҳеч гап эмас. Мазҳабда бўлишни мутаассиблик билан аралаштирмаслик лозим. Мусулмонлар ўзга мазҳабдаги биродарларига ҳам ҳурмат ва муҳаббат билан қарайдилар. Ўз мазҳабларидаги ҳукмларни адо қилган ҳолда биродарининг мазҳабидаги ҳукмларга аралашмайди. Ўзининг мазҳабидаги ҳукмни айтиб, уларнинг хаёлини бўлмайди. Мазҳаб ушламайман деётган инсонлар ҳам аслида ўз ҳаётлари учун ҳукмни бирор одамдан, ўзи устоз деб билган кишидан олади. Натижада, ўша одамнинг изидан юра бошлайди. Аммо Абу Ҳанифа каби салафлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга яқин зотларнинг ҳукмлари бугунги кунда мазҳабдан узоқ бўлган одамларнинг гапларидан чандон-чандон устундир. Сизларга нима учун бу сўзларни айтмоқдаман? Биродарларим! Мазҳабни лозим тутинг. Билмаганингиз ҳар бир масалани уламолардан сўраб олинг. Тан олинган, илми ва тақвоси намоён бўлган олимлардан сўраб олинг. Мазҳабни Исломга қарши қўйманг. Балки мазҳаб динда яшаш қўлланмаси эканлигини билинг. Мусулмон бўлган бирор инсондан нафрат қилманг, башарти, у мазҳабни ушламаса ҳам, ёмон кўрманг. Иймони бор инсонни муҳаббат билан тарбияламоқ мумкин. Сизлар динни энди ўрганяпсиз. Дин менинг билганларимдан иборат деган хаёлга бориб қолманг. Тортишувларга шўнғиманг. Тортишувлар инсонлар қалбини қорайтиради. Баҳслардан эҳтиёт бўлинг. Баҳснинг мақсади ҳақни аниқлашдир. Диний баҳсларга эса дин уламолари ҳақли. Диний баҳс уларнинг ҳуқуқидир. Олим мақомига етмаган мусулмон эса бу баҳслардан қочиши, билганига ўзи, оиласи амал қилиши учун интилгани мақбул. Баҳснинг нимаси хатарли? Баҳс қиларкан баҳслашувчи ўз нафсини устун бўлиши учун гапира бошлаши мумкин. Натижада, холислик ғойиб бўлади. Холислик кетгач, орага ғил, яъни ғашлик тушиб қолиши мумкин. Ахир, мусулмоннинг мусулмонга нисбатан ғашлик сақлашидан ёмонроқ нарса йўқ-ку! Шунинг учун баҳслардан сақланинг. Сизга нотаниш бир сўз айтилса, уни тушунишга илмингиз етмаса, рад этишга ё қабул қилишга шошилманг. Унинг тагидаги маъно ва ҳикматни илм ҳалига ҳавола қилинг, сўранг, шунда ҳаммаси яхши бўлади, иншааАллоҳ! Нима учун бу гапларни айтяпман? Чунки аксарингиз энди намоз бошлаяпсиз. Шундай баҳсларга берилиб вақтингизни совурманг, адашиб кетманг, Роббингиз қаршисида юмшаб турган қалбингиз қотиб қолмасин.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

САҲРО

Роман

Мустафо ЮСУФ

Тўққизинчи боб. Мавлуд

Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилингиз! Ва эртаю кеч Унга тасбеҳ айтингиз! У сизларни зулматлардан нурга чиқариш учун марҳамат кўрсатадиган Зотдир!
(Аҳзоб сураси, 42 – 43-оятлар мазмуни)

Сиддиқ домла ва Аҳмаджон ака ўртасида суҳбат қизиди.
Тушундимки, домла Арабистонда, Макка шаҳрида – Уммул Қуро олийгоҳида таълим олган экан. Чунки домла олийгоҳда бўлган турли воқеаларни гапирди. Чубак ҳожи, Сайфуллоҳ домла, Алоуддин домла каби исмларни эслашди. Икки дўстнинг суҳбати ҳавасимни келтирди. Умримда ҳеч ким билан бу қадар самимий суҳбатлашмаганим ҳақида ўйладим. Гап айланиб, уларнинг ҳужраларда талаба бўлган йилларига ҳам бориб қолди.
– Алоуддин домланинг табиатлари ажойиб эди! – деди Сиддиқ домла. – Ҳилм ва ҳайбат у кишининг бутун вужудидан ёғилади.
– Юзлаб талабалар ўқидик ҳужраларида, – давом этди мароқ билан Аҳмаджон ака. – Ўшлик Муқимжон бор-ку!
– Швецияда яшаяпти ҳозир, – деди домла.
– Ҳа, ўша, – кулди Аҳмаджон ака. – Домлага жуда эркалик қиларди. Ҳаммамиз домланинг савлатидан чўчиб, бир савол бўлса беролмай турсак, унинг бемалол Алоуддин ака дейишига ҳайрон қолардик. Бир сафар домлага берилган кастим-шимни кийиб борибди. Менга лойиқ экан кийволдим деб.
– Ҳа, Аллоҳ таоло ўзбек халқига забардаст уламоларни берди, – деди Сиддиқ домла. – Қирғизистонда ҳам ўзбекларнинг тақвоси, илми бўлак. Ҳар қавмнинг ўз олими бўлишида ҳам ҳикмат бор. Аллоҳ таоло бугун бошимизга Чубак ҳожини келтирди.
– Чубак ҳожини Аллоҳ ҳифзида асрасин! – дуо қилди Аҳмаджон ака.
– Ўзбек тилидаги ваъзлар, даъватларни тинглаб, қачон бизга насиб этаркин бу бахт дея орзу қилардик. Яъни қирғиз тилида ҳам шундай фасоҳатли ваъзлар бўлса дер эдик. Роббимизнинг раҳмати кенг – ҳеч ким кутмаган жойдан Чубак ҳожи Мадинада ўқиди. Сайфуллоҳ домладан шариат илмларидан қайси бирини чуқурроқ ўқисам деб сўрабди. Домла фиқҳни ўрганинг, қирғиз халқи муҳтож деб жавоб берибди, – деди Сиддиқ домла. – Чубак ҳожи халқимизга фақиҳ бўлиб қайтиб келди. Аллоҳим ҳамиша бошимизда қилсин Устозни!
Улар исмларини зикр қилаётган инсонларнинг ҳеч бирини танимас эдим. Илк бор шундай исмлар қулоғимга чалинди, зотан.
Яна кўп гаплар бўлди. Илғаганларим, ёдимда қолгани шулар. Чунки кейинроқ билсам, улар Алоуддин домла дея муфассир Алоуддин Мансурни, Сайфуллоҳ домла дея таниқли уламо Сайфуллоҳ Носирни айтишган экан.
Сиддиқ домла шу ўқув маркази мудири экан. Аҳмаджон ака мени шу ерда ўқишим ҳақида у кишидан илтимос қилди.
– ИншааАллоҳ, йигитнинг илм олиши учун ҳамма ёрдамни берамиз, – деди Сиддиқ домла.
Ҳафтанинг уч кунида – душанба, чоршанба ва жума кунлари ўқув марказига қатнайдиган бўлдим. Душанба ва чоршанба куни шомдан сўнг, жума куни эса жума намозини ўқиб келавераман.
Бу ерда нонушта, тушлик ва кечкилик тайёрланаркан. Талаба ва муаллимлар учун. Менга ҳам ҳар сафар келганимда шу ерда қорин тўйғазишим мумкинлигини айтишди.
Асрни шу ерда ўқидик.
Аҳмаджон ака қайтди. Мен қолдим. Сиддиқ домла: “Марказ билан танишинг. Хуфтонни ўқиб қайтсангиз ҳам бўлади”, – деди.
Ўқув марказидаги шукуҳга ром бўлдим. Хоналарнинг айримлари ихчам, айримлари кенг. Бироқ ҳаммаси хушбўй. Мушк анбар ҳиди. Озода. Ёруғ. Деворлари оқ. Устозлари хушхулқ. Ширинсўз.
Илк бор бундай масканга қадам қўйдим. Шунинг учун таассуротлари бўлакча бўлди.
Мен бу мактабда бир йил юрдим. Ўқув марказ дейиш, назаримда, унинг учун тўкис маъно бермайди. Балки уни мактаб деб аташ керак. Мактабларнинг энг яхшиси!
Болалигимда ўқиганим мактабларда бақир-чақир кўп бўларди. Болалар коридорларни чангитиб югуради. Устозлар ҳам айрим вақтлар қарғанишади. Аммо бу мактуб бошқа. Буткул ўзгача. Биринчи кундаёқ меҳрим тушиб қолди.
Кутубхона бор экан. Ихчам. Китоблари ҳам жуда кўп эмас, аммо ўтириб дарс қилишга имкон топилади. Кутубхоначи: “Аллоҳ насиб қилса, кўп китоблар келади яқинда”, – деди.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

Мен Россияга оилам билан кетиш ниятимни айтдим. Улар менга ҳам, аёлимга ҳам чипта олиб беришга, ижарага уй топиб, унинг ҳаққини тўлашга ва бундан ташқари яхшигина ойлик тўлашга ваъда беришди. Бу менга жуда маъқул келди. Омборхонадан ишдан кетганимнинг ҳикмати шу бўлса керак дея Аллоҳга ҳамд айтдим.
Кечиктирмай Москвага учдик.
Ваъдалашилган ҳамма нарса тахт экан. Дарҳол ишга киришиб кетдим.
Ҳафтада беш кун саккиз соатдан ишлай бошладим. Бошлиғимиз намозхон бўлгани учун жума ва шанбани дам олиш қилиб белгилади. Менда икки кун ўзим билан машғул бўлишга вақт ортиб қолди. Мени ишга таклиф қилган дўстим ўзимдан анча катта эди. Аҳмаджон ака деб чақирардик. Бир куни жумага биргаликда бордик.
– Қуръон ўқишни билмайман, – дедим намоздан сўнг тушлик қилиш асносида. – Қандай ўргансам бўларкин?
– Ниятингиз қутлуғ бўлсин, Саломиддин, – деди Аҳмаджон ака. Эски танишларимдан угина доимо мени янги исмим билан чақирадиган инсон эди. – Москвада Қирғизлар “Иқро” деган ўқув маркази очган. У ерда “Фарзи айн” асослари, яъни мусулмон билиши керак бўлган қирқ фарз, Қуръон, тажвид ўқитилади, араб тили, мавлудлар ўтказилади. Олти ой ўқиб, бемалол Қуръонни тажвид билан ўқий оласиз. Ишдан сўнг бемалол қатнасангиз бўлади. Шароитингизга қараб ҳафтада уч кун давомида машғулотларда иштирок этасиз. Бу расмий марказ. Муфтий Чубак ҳожи ҳам тез-тез келиб туради.
Бу хабар мени кутилмаганда шодлантириб юборди. Тезроқ ўқув марказига боришни истадим. – Манзилни берасизми? – дедим кўзларим чақнаб.
– Ўзим элтаман Сизни, – деди Аҳмаджон ака.
Тушликдан чиқиб, ярим соатларда ўқув марказига бордик. Кўпқаватли бинонинг икки қавати банд қилинган экан.
Ичкарига киришим билан қандайдир бир шукуҳ ичимни қамради. Дўппи кийиб юрган йигитларнинг юзлари нурли эди. Ўнг томонда келганларни кутиб оладиган бир ходим бор экан. Ўрта ёшли. Ўрнидан туриб Аҳмаджон акани алоҳида ҳурмат билан қаршилади.
– Сиддиқ домла билан кўришмоқчиман, – деди Аҳмаджон ака сўрашиб бўлгач.
– Хонасида у киши, – деган жавоб олдик.
Рўпарада қалин кийимларни ечиб кириш, ортиқча буюмларни топшириш учун гардероб жойлашган экан. Ўнг тарафда ўқув хоналари, шекилли. Ўқувчиларнинг ҳар хил араб калималарининг талаффузлари қулоққа чалинади.
Чап тарафдаги коридорнинг охиридаги эшикда таҳоратхона деган ёзувни ўқидим.
Айланма зина орқали иккинчи қаватга чиқдик.
Ўнгга юриб, “Сиддиқ домла, мудир” деб ёзилган эшикдан ичкари кирдик.
Домланинг қирғиз ёрдамчиси бизни хуш кайфиятда кутиб олди. Бу ерда деярли ҳамма қирғиз эди. Гап-сўзлар қирғизча эди. Деворларга қирғиз гиламлари осилган. Бизни кутиб олган хизматчининг столи устида ҳам Қирғизистон байроғини кўрган эдим.
– Домланинг ҳузурида одам бор, – деди ёрдамчи. – Ҳозир чиқиб қолса керак. Кирганига анча бўлди.
Аҳмаджон ака у одам билан қирғизчалаб гаплаша кетди. Мен эса хонага разм солдим. Ерга палос тўшалган. Айтишни унутибман! Кираверишда оёқ кийимларимизни ечиб олган эдик. Полга иссиқлик тизими ўрнатилган экан. Пайпоқчан юрдик.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

– Қайтиб келсанглар ҳам ишга олмайман ҳеч бирингни! – деди хўжайин. Ишчиларнинг қўрқаётганини кўриб, ўзича қутурди. – Йўқол ҳамманг! Беш дақиқада ишхонани бўшатиб қўй ҳамманг!
Қарасам шерикларим иккиланиб туришибди. “Тфу” дея бир четга тупурдим-да, зарда билан юриб омборхонадан чиқдим. Қолганлар ҳам эргашди.
– Эплаб ойликни ололмадинглар, – дедим жаҳлим чиқиб. – Энди эртага келиб олинглар, уч ой учун ҳам! Аммо ишга қайтманг. Қадрингизни билинг!
Мен ижара уйга келдим. Иш излашим керак эди. Аммо бугун дам олишга қарор қилдим. Шунинг учун Москвани айлангани чиқдим. Ҳар куни ишлайвериб, шаҳар айланишни унутиб қўйибман. Ҳатто, жума намозлари учун ҳам жамоатга бормаётганим ёдимга тушди. Шу қадар ғафлатга ботибман деб хижолат бўлиб кетдим. Аллоҳнинг олдида ўзимни гуноҳкор ҳис қилдим. Бироқ бу гуноҳкорлик жуда заиф эди. Мени бошқа бир қийноқ сиқувга олди. Бу ўзимни гуноҳкор деб билмаётганимдан келиб чиққан қийноқ эди.
Автобусда Москвадаги катта масжидга қараб йўл олдим. Ўша ерда бугун барча фарзларни жамоат билан адо қилишни кўнглимга тугдим. Автобус ойнасидан ташқарига қараб кетарканман, кулранг осмон, қандайдир мунғайиб қолган дарё, чарчагандай турган дарахтлар, қалин кийинган одамлар – ҳар бир ҳолат менинг кайфиятимга уйғун туюлди. Ичимда бир пўртана туғён урди:
“Мен қандай бетайин одам бўлдим? Ислом динига амал қиламан деб ҳаммага жар солдим. Комил мусулмон бўлмоқчи эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашмоқчи эдим. Аммо жума намозини ўқишни ҳам унутдим. Фарзларимни чала-чулпа шошиб ўқийман. Хаёлим паришон. Мақсадим фақат пул топиш бўлиб қолдими? Динга хизмат қиламан дер эдим. Қани у мақсад? Тўй қиламиз деб бир дунё қарзга ботдик. Чумолидек ишласам ҳам қарзимнинг ярмини ҳам узганим йўқ. Отамни Исломга даъват қилдим. Аммо қабул қилмади. Қандай ҳам қабул қилсин – ахир ўзимнинг аҳволим хароб экан-ку! Шунча сусткашлик, шунча ғафлат мени қуршаб олса ҳам, қалбимда бир надомат йўқ! Шариат амрларини бажариш учун ғайрат йўқ! Аввалгидек ёнмай қўйдим. Шаштим сўндими? Шу қадар ожизманми? Ахир, мен кучли инсон бўлишим керак! Доимо кучли бўлишим шарт! Бироқ нима учун кучим шариатга итоат қилишим учун ёрдамлашмаяпти? Қаерда хато қиляпман? Нима етишмаяпти менга? Нима учун Аллоҳ деганда қалбим титрамаяпти ортиқ? Нима учун намозда бирор ҳаловатим қолмади? Ахир, Ислом ҳақ дин-ку! Мусулмонман-ку! Мусулмон эканимнинг ўзи нима учун барча қайғуларимни даволамаяпти! Демак, мен ниманидир тушунмаяпман! Тушунмаётганим аниқ ва равшан. Ахир, ибодатларни ҳам тўкис бажармаяпман-ку! Шарманда! Бу қадар заиф эканман, шарманда!”
Масжидга беш юз метр етмай ўнг тарафда жойлашган бекатда автобус тўхтади. Тушдим.
Сафарда кўп юрганим учунми, рюкзагим доимий ҳамроҳимга айланган эди. Унда ҳужжатларим ва айрим нарсаларни сақлардим. Елкамга рюкзагимни осдим ва масжидга қараб юрдим. Пешин намози учун ярим соат бор экан. Таҳоратхонага кирдим.
Шу куни аҳдимга кўра хуфтонни ҳам масжидда адо қилдим. Кун бўйи ундан чиқмадим. Тушлик ва кечкиликни ҳам унутдим. Араб алифбосини, табиийки, Қуръон ўқишни ҳам билмасдим, шундай бўлса-да, оятларнинг кирилл алифбосида ёзилган шаклига қараб ўқиб ўтирдим. Қийин кечди. Аммо ўқиганим сари бироз енгллик ҳис қилдим. Асрга яқин ухлаб ҳам қолибман.
Қорним очганини ҳис қилмадим.
Хуфтондан кейингина масжиддан чиқдим. Қор учқунлаётган экан. Мен яшайдиган манзилга кетадиган уловни интернетдан жадвалга қараб билиб олдим ва бекатга бориб келишини кута бошладим. Курткамнинг қалпоғини бошимга кийдим. Яна ўйга берилдим.
Умримдан маъно қидира бошладим. Уйландим. Умр йўлдошимга бўлган муҳаббатим бўлак. Аммо гоҳо у билан ғижиллашиб қоляпман. Ахир, исломий таълимот уни тартиблаши керак-ку!
Ҳаёт қандай кечяпти? Қани менинг шавқ ва иштиёқим? Аллоҳим, ёрдам бер!
Жамоат бўлиб намоз ўқиш ажойиб. Масжидда турли одамларни кўрдим. Озарбойжон, турк, қозоқ, қирғиз, ўзбек, тожик, ўрис, татар... Ҳаммаси бошини саждага қўяди. Улардан ажиб бир файз таралади. Аммо нима учун менда бу файз йўқ? Қаерда хатога йўл қўймоқдаман?

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

Атрофда кимдир бормикин Қуръон ўқитадиган дердим. Аммо ўша пайтда дин таҳсили борасидаги қарашларим жуда тор эди. Отамнинг тергаши ва онамнинг назорати йўқ бўлгани учун эркинликка жуда ўрганиб қолгандим. Ўзим хоҳламаган ишни қилмайман. Хоҳлаганимни қиламан деган қоида ишлаб чиққандим ўзимча. Ҳеч ким мени мен истамаган ишга буюра олмайди, динни ҳам холис ўрганаман, интернетда диний дарсликлар кўпаймоқда, шуларни эшитсам, бас, ўрганиб оламан, устоз керакмас дер эдим. Чунки устоз менга қаттиқ гапирса, унга қараб кунимни тартибласам, бўйсунсам ўзимни нуқсонли сезганман хаёлан. Исломни ўрганишда устознинг муҳимлигини умуман англамаганман.
Фарз ва суннатни ўргансам, тўғридан тўғри Аллоҳ амрлари ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларини бажарсам, бас, қандай муаммо бўлиши мумкин? Ҳаммаси жуда осон ва содда, одамларга ҳайронман кимнидир устоз тутиб, ўзини қулликка маҳкум қилишади деб ҳам ўйлаганман.
Мен ўрганган ва интернетга сочиб юборилган Исломий таълимот менинг онгимда жуда тор ва чала эди, аслида. Ҳолбуки, мен бу ҳақиқатни англайдиган даражада эмасдим. Шунинг учун изтиробларимга жавоб топа олмасам, дарҳол нашида, мусиқа эшитаман, қўшиқлар оҳангидан маст бўламан.
Айни ҳолда иш ҳаққимизни талаб қилиб хўжайиннинг олдига чиқиш учун тайёрланар эканман, “Аллоҳ учун бу ишни қиламан!” – деган ўй мени тинчлантирди. Туйқус содир бўлди бу. Ичимдан Аллоҳ учун дея ният қилдим ва тезда ухлаб қолдим.
Тонгда эрта уйғондим. Тўйиб ухлабман. Қалбим хотиржам. Таҳорат олиб, фажрни адо қилдим. Қиладиган ишим аниқ, Аллоҳим менга мададкор бўлишига амин эдим.
Ишхонага ҳаммадан аввал борибман. Қоровулдан омбор калитини олдим, қайдлар дафтарига қўл қўйдим ва ичкарига кириб қолганларни кута бошладим.
Бирин-кетин шерикларим кириб келишди. Уларнинг ҳар бирига диққат билан қарадим. Кечаги шижоатлари сўнгандек туюлди. Назаримда, улар ҳозир иш бошлаб юборадигандек эди. Аммо менинг кайфиятимни кўришди, кечаги келишув эсларига тушди, шекилли, улар ҳам биттадан курси олиб ўтиришди. Кимдир чекди, кимдир нос отди. Аммо биров ҳозир хўжайин келса, нима қиламиз, қандай гапларни айтамиз демади. Бу мавзу билан бизнинг орамизга парда тушгандек эди. Вақт ўтиб, хўжайин келадиган фурсат яқинлашгани сайин ҳаммада безовталик ортди. Ҳеч ким у одам билан зиддият истамаётганини сезиб турардим.
Ниҳоят, бизнинг ишхонамиз хўжайини кириб келди.
Мен у одамни сизга таништирганим йўқ ҳали. Бу одамнинг миллати ўрисми, бошқами, аниқлаш мушкул. Кўриниши ўрисга тортади. Сариқ, кал, қорин қўйган, бўйи баланд, кўзи айёрона қарайди. Нутқида ўрисларга хос бўлмаган бузуқлик бор. Муомаласи жуда юмшоқ, аммо бу юмшоқлик тагидан бир заҳар томади. Ишчиларни қандайдир қўрқувда ушлайди. Гаплари жиддий янграса ҳам, ваъдалари одамни ишонтиргудек бўлса ҳам, бу одам қаршисида унга ҳеч ишона олмайсан. Ичингдан “Алдаётган бўлса-чи! Аммо ваъда беряпти-ку! Балки ёлғон гапираётгандир!” – деган ўй ўтаверади.
У ҳар доимги вақтда келди.
Одатда, у келганида ишхонада иш қайнаётган бўларди. Биз иш бошламаганимиз учун омборхона дарвозаси олдида беш-олтита юк уловлари қаторлашиб қолган эди. Ҳайдовчилар ҳайрон. “Нега ортмаяпсизлар?” – дейишарди. Бунга сари кеча иш ташлашга аҳдлашган ишчилар безовта бўлиб, игна устида ўтиргандек типирчилашади. Мен ҳаммасини яққол кўрсам-да, безрайиб ютубдаги видеоларни айлантираман. Бу ҳолатим бошқаларга таъсир қилди. Улар ҳам хотиржам бўлишга ҳаракат қилишарди.
Хўжайин бу ғайритабиий ҳолдан бироз ҳайрон бўлди. У бизнинг ўртамизга келиб тўхтади.
Ўша пайт Россияда кузнинг охири, қиш нафаси кела бошлаган, хўжайин қалин камзул кийиб олган эди. Қалин кийимда қорни иккиқат хотинларникидек қаппайгандан қаппайган. У ҳеч сўз демай ҳар бир ишчига бирма-бир тикилди. Шерикларим у тикилган пайтда беихтиёр кўзларини олиб қочишди. Ниҳоят, навбат менга келди. Мен кўзимни олиб қочмадим.
– Ҳа, нима? – деди у.
– Билмайсмизи нима эканлигини? – дедим мен ҳам.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

САҲРО

Роман

Мустафо ЮСУФ

Саккизинчи боб. Эврилиш нуқтаси

“Агар Аллоҳ томон отланган бўлсанг, югур. Қийинлашса, югуришни янада тезлат. Чарчасанг, пиёда юр. Шунга ҳам қурбинг етмаса, эмаклаб бўлса ҳам юр. Лекин орқага қайта кўрма!”

Имом Шофиий раҳматуллоҳи алайҳ

Россиядаги ҳаётим ғаройиб кечди.
Ўтмишимга боқиб, шу ҳаётни мен яшадимми дейман. Худди туш каби ўтди барчаси. Ғаройиблиги шундаки, мен учун Тошкент ва Москва бир қадам бўлди. Икки-уч ой Москвада яшайман. Ижарада яшайман. Сўнг Тошкентга қайтаман. Топган пулларимни қарзларни тўлаш учун бераман. Тошкентда иш излаб у ёққа, бу ёққа бораман, аммо Аллоҳ ризқимни ўрис юртига сочган экан, автобусда юришга ҳам пулим қолмагач, таниш-билишлардан бир-икки сўм олиб, чипта харид қиламан-да, яна Москвага учаман.
Россияда ҳам ишлаб юрган кезларимда турли танишлар орттирганим учун иш топиш қийин эмас. Баъзан омборхоналарга юк ташувчи, баъзан буюртмаларни етказиб берувчи бўлиб ишга жойлашаман.
Эсимда, таҳоратим бузилмасин, совуқда таҳорат олиш мушкул дея кам овқат ердим. Кам сув ичардим. Аллоҳ марҳаматли – очлик ва ташналик, ҳолсизлик ва касаллик ҳис этмадим.
У ерда ҳаётимда из қолдирган уч воқеани айтиб бераман. Бу уч ҳодиса бир-бирига боғланиб кетади.
Газламалар сақланадиган катта омборда ишладим. Мен газламаларни қабул қилиб оламан, метрлаб ўлчайман, тарозига тортиш лозим бўлса, тортаман, нархларидан ҳам хабардорман. Тинимсиз ишладим. Отамнинг хулқи менга ўтган: ҳеч қачон алдамасдим. Газламанинг ҳар қаричи ҳақида ҳисоботга ёзардим. У ерда ишлар автоматлаштирилган эди, аммо мен ён дафтар тутиб, унга ҳам қайд қилиб бордим. Адашиб кетмаслик, хато қилиб уялиб қолмаслик учун бу йўлни тутдим.
Тўрт ой ишладик. Иш берувчи бизга маошларимизни кечиктирмай тўлади. Бироқ бешинчи, олтинчи ва еттинчи ойларда умуман пул бермади. Учинчи ой бир ой учун оладиган пулимизнинг ярмини олдик.
Омборхонада ўн икки киши ишлардик. Саккиз киши Ўзбекистондан, тўрт киши Тожикистондан. Барчамиз йиғилдик ва буни муҳокама қилдик.
– Ижара ҳақини тўлай олмаганим учун ётоқхонадан ҳайдаламан, – деди бир ишчи.
– Қорним тўйиб овқатлана олмай қолдим, – деди бошқаси.
– Биз бу ерга ўйнагани келмаганмиз, бир-икки сўм пул топиш мақсадимиз бор, – деди яна бири.
– Хўжайин айниди, – шикоят қилди бошқа биримиз. – Инсофни ҳам еворди.
– Уйга пул юбора олмаяпмиз, уйдагилар ҳам қийналиб қолишди!
Ҳамманинг фиғони фалакка чиқди. Уларни индамай эшитиб ўтирдим. Билардимки, уйга пул юбораман деб оғзи кўпираётганлар маишатбоз. Тунги клубларга боришади. Фоҳишалар қўйнида тонг оттиришади. Ишдан қўли бўшаган заҳоти ичишади. Уларнинг қийналиб пул топиб, бундай совуриб юборишларини ҳеч тушунмаганман. Ишчилар кайфу сафога пул топа олмай қолганлари учун қайғуришаётганлигини билиб турардим. Уларнинг яшаши, кийиниши ҳам одатларига жуда мос эди – исқирт ётоқларда яшайдилар, кийимлари ҳам кир, кўчада қолиб кетган бошпанасиз одамга айланишган. Ичимда индамай ишдан кетсам, бошқа иш қидирсам, қандай бўларкин деб ўйладим. Аммо уч ойлик меҳнат ҳақимни шунчаки бериб қолдириб кетишни истамадим.
– Менга қаранглар, – дедим. Ҳамма менга қаради. – Мен газламаларнинг кирим-чиқимни ҳисоблайман. Охирги уч ойда хўжайиннинг даромади аввалгидан уч баробар кўпайди. Мана, қаранглар!
Шундай деб ён дафтаримни кўрсатдим. Омборга кираётган ва чиқаётган газаламар миқдори ва нархлари унда жадвал қилиб ёзилган эди.
– Хўжайин инсофсиз экан, индамасак, пулимизни бермайди, бу аниқ, – дедим қатъий қилиб.
– Вой каламуш! – деб жаҳли чиқди бўйи пакана бир ишчининг. – Ойлигимизни берсин!
Гапининг охирида сўкинди. Умуман, мен ишчилар нутқини безаб, зийнатлаб етказяпман. Уларнинг оғзи жуда шалоқ.
– Хўш, нима қиламиз? – сўрадим ҳаммадан.
– Ойлигимизни сўраймиз, албатта, – дейишди улар.
– Сўраймиз, аммо у одам бермаса-чи? Унда нима қиламиз? – дедим яна.
– Ишдан кетамиз! Иши бошидан қолсин! – дейишди бир овоздан.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

Ичимда “Астағфируллоҳ!” деб қўйдим. Аммо бугун биламанки, мен ўшанда тажрибасиз ва илмсиз бир мусулмон эдим. Отам бу масалада ҳақ бўлган. Қайғу ва аламнинг чангалига тушиб қолсам, умидсизлик ва андуҳ занжирига боғлансам, ундан қутулиб кетишга қийналганман. Бу ғамлардан қутулиш учун мени жазавага соладиган, томирларимдаги қонларни ўйнатадиган, кайфиятни кўтарадиган ёки ҳолатимга мос келадиган мусиқа, кино ёки комедияларни излаб қолардим. Зерикканимда эса ютубда ҳар хил видеоларни мақсадсиз кўрардим. Отамни Исломга даъват қилишга чоғланган бўлсам-да, ҳали ҳақиқатан ичимдан пишмаган, ўз диним учун ич-ичимдан мустаҳкам бир пойдеворни ҳали барпо этмаган одам эдим.
Қайғу денгизининг пўртанаси мени ўйинчоқ қилиб ўйнаркан, нафасим тиқилгудек бўлиб, нажотни Исломдан эмас, Ислом таъқиқ қўйган чегаралардан излаганим ёдимда.
Ҳаётимнинг ҳар лаҳзасига айланмаган эди менинг диним. Аслида, Аллоҳнинг дини бўлган Ислом инсон фитрати – инсоннинг ички нидоси билан ҳамоҳангдир. У одам боласи қандай маконда қандай ҳолда бўлмасин, албатта, таскин ва тасалли бўлмоғи, дардларининг малҳамига айланиб, кўзларини нурга тўлдириб, ёруғликка олиб чиқмоғи лозим. Инсон тахтда ўтириб, салтанат авжида ҳукм сураркан ёхуд зиндонларнинг қаърида қўли занжирланиб ётаркан; ёхуд кайфу сафо оғушида мастликдан кўзларини оча олмас экан; ёхуд тақвонинг айни булоғида қайнаркан; ёхуд қашшоқлик чангалидан чиқа олмай, очликдан атрофга жавдираркан; ёхуд ташналик азобидан лаблари қуриб, жигарлари чанқаб ингранаркан; ёхуд тўқликдан кекириб, бойликдан қутураркан; оламни қувонч тўрлари ўраб, нигоҳларини севинчлар қамраркан; ва ниҳоят жони ҳалқумига келгудек ўлим билан юзма-юз келаркан – Ислом унинг учун энг гўзал ва энг тўғри ечимдир. Ислом нажотдир.
Бироқ мен Аллоҳнинг динини тўлиқ англамаган, отамнинг тили билан айтсам, кечагина дин оламига қадам қўйган йигит эдим. Ислом ўз жозибаси билан ақлимни олган ва ўзининг ҳақиқат эканига инонтирган эди. Ислом буткул илмга суяниб, ихлос билан барпо бўлган бир Қонун. Аммо менинг Ислом ҳақидаги илмларим кунига соатлаб тинглайдиганим маърузалардан иборат эди, холос.
Мен қаршимда ястаниб ётган Илм водийсини кўрмаётгандим. Шунинг учун отамнинг гаплари ақлимни бир қафасга солди. Унинг айтганларини ёлғон дея инкор қилсам-да, заифлигимни туйдим. Бу заифлик, ўзим топган Ҳақиқатни ҳимоялай олмаслик қалбимни қайғуга отди. Ҳолбуки, мен топган ҳақиқат Ислом, Иймон бўлса, уни мен эмас, у мени ҳимоя этиши лозим. Ислом инсонларнинг ҳимоячиси, Иймон эса нажотидир. Бунинг учун бу иккисига одам боласи буткул таслим бўлиб, унинг ҳудудлари ичида юриши шарт. Ўша чоғда бу тушунчалардан узоқ эдим, табиий. Зотан, динда менинг қўлимни тутадиган бир устоз йўқ. Фитратим нидосига қулоқ солиб, динга кирдим. Аммо кўплаб саволларимни англамасдим ҳам, уларни кимдан сўрашни ҳам аниқ билмасдим.
Исломга устоз амал қилишга интилганимнинг бир қанча оғриқларини келажакда топдим. Хусусан, дин масаласида кимгадир тўлиқ бўйсунишни истамасдим. Ҳар бир масалада мустақил бўлгим келди. Ҳолбуки, бу қоидаларим доимо тўғри эмас экан. Бу қоидаларни Ислом асосида эмас, ўз нафсим, худпарастлигим асосида жорий қилганимни йиллар ўтиб англадим.
Энг қийини нима эди, биласизми? Исломнинг асоси бўлган муҳаббатни кашф этмагандим ҳали. Бу масалаларда ўрни келса, гапирарман, иншааАллоҳ.
Бомдоддан сўнг, уйга келсам, отам телевизор кўриб ўтирибди. Иккинчи қути тамаки тугаб, учинчи қутини очибди. Хона деразалари очиқ бўлса-да, тутунга чидаб бўлмайди.
– Ухлаб ол, болам, – деди отам. Овози мулойим эди. – Кейин яна гаплашамиз.
Яна индамадим. Ўрнимга кириб чўзилдим. Ётишим билан кўзимга уйқу ёпирилди...
... Қуёш тушдан ўтганда уйғондим. Соатга қарадим: ўн учдан ўттиз дақиқа ўтибди. Димоғимга қайнатма шўрва ҳиди урилди. Ваннага ўтдим...
... Таҳорат олиб, пешини ўқидим. Отам олдимга кирди.
– Шўрва пишди, ўғил, юр, тушлик қиламиз, – деди меҳрибонлик билан.
Мен кечаги суҳбат таъсирими, ё бошқами, лоҳас эдим. Ҳафсаласизлик билан хўп деб отамнинг ортидан чиқдим. У столга шўрвани сузиб қўйди. Ичидим. Мазали бўлибди.

Читать полностью…
Подписаться на канал