ilm_zakoti | Неотсортированное

Telegram-канал ilm_zakoti - ILM ZAKOTI

1080

Hayot haqiqatlari.

Подписаться на канал

ILM ZAKOTI

SAHRO | Roman | 3-bob

✍️ Mustafo Yusuf
🎙 Abdukarim Mirzayev

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

Саломиддин Қуръон ўқирди. Ўқигани сайин англамсиз равишда йиғлардим, овоз чиқара олмасдим, шунчаки, мавжудиятим билан силкиниб фарёд урардим. Бу фарёд қаршимдан намоён бўлган, англамсиз, сўзга эвириб берилмайдиган, ажиб Даргоҳ, ажиб бир Денгиз, ажиб бир Ҳаловат қошидаги ҳаяжоннинг изҳори эди, аслида. Мен мени қамраб олиб куйдираётган оловда буткул ғойиб бўлишни истардим.
Бу ҳолат қанча давом этди – англамадим, Саломиддин “Аллоҳу акбар” деб эгилди, бошини ерга қўйди, мен ҳам бошимни ерга қўяман деб уриндим ва пешонам билан йиқилдим. Йиқилдим, аммо юмшоқ тупроққа тушди бошим.
Саломиддин ўрнидан туриб яна Қуръон ўқий бошлади. Мен эса юзимни ерга қўйиб йиғлайвердим. Оқаётган ёш ёноқларимни ювиб, бир неча кунда ўсиб, иягимни қорайтирган соқолларимни ҳўл қилди...
Ҳеч сўз тилимга келмаса ҳам, намоздан бир дуо билмасам ҳам, фақат Саломиддин тик туриб айтгандаги илк “Алҳамдулиллаҳ” калимаси тилимда айланар эди.
“Алҳамдулиллаҳ!”
“Алҳамдулиллаҳ!”
“Алҳамдулиллаҳ!”
Мен ўзим мансуби бўлишим лозим бўлган, аслида, эгилиб киришим керак бўлган олам остонасида эдим. Бу олам Ҳақиқат олами эди. Барча даҳрий ва такаббурлар, шайтон ва жинлар, девлар ва разиллар таслим бўладиган Ҳақиқат олами эди бу.
Ҳақиқат оламида ўлим йўқдир, қўрқув йўқдир, у буткул муҳаббат ва покликдан иборат бўлиб, унга бир ғубор зарраси ўлароқ учиб кириш ҳам нақадар саодатдир!..

@ilm_zakoti

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

... Бу сафар ҳам юзимга сепилган сув қатраларидан ўзимга қайтдим. Тепамда тиз чўккан кўйи Саломиддин қараб ўтирган эди. Унинг кўзларидаги хавотир, қалбидаги қайғуриш менга кўчиб ўтди. Субҳаналлоҳ, бу қадар меҳрибонлик ва шафқат Ер юзида бўлиши мумкинми? Субҳаналлоҳ, қаршимдаги инсондан мен умримда мислини кўрмаган бир шафқат ва раҳмат нурлари ёғилаётган эди. Бу шу қадар самимий ва рост эдики, шу лаҳзада унинг асирига айландим.
Саломиддин ким? Мен учун у нақадар яқин?
Саломиддин менга бегона. Ўз ака-укаларим, ота-онам, қариндошларим бор, бироқ у-чи? У ҳеч ким, қайғуриши нечун?
Сабабини изоҳлашдан ожиз эдим, лекин Саломиддин менга номаълум бўлган жуда илиқ, жуда пок, айни пайтда инсоннинг жонини суғуриб оладиган, кенгликлари руҳни ўзига жазб этадиган, ҳадсиз бир кенгликни очди. Ҳолимни ифодалашга сўз йўқ эди.
Саломиддин яна бир хуржун билан қайтибди. Унинг ичидан ўртача катталикдаги қовун ва қора нон чиқарди. Белидан эса чуст пичоғини олди. Ёнимга кичиккина дастурхон ёзди. Нондан ушатди. Пичоқ билан қовунни тилимлади, тилимдан кичик бўлакни кесиб олди ва оғзимга тутди.
Қовун жуда ширин экан. Икки марта чайнадим ва ютдим. Туйқус танамга қувват инди. Беихтиёр иштаҳам очилди. Уч-тўрт кесим қовун еганидан сўнг, тирсагимга таяниб туришга уриндим, Саломиддин ёрдамлашди ва мени ғор “девори”га суянтирди. Кесилган қовун тилимларини ўзим қўлимга олмоқчи эдим. У қўлимга сув қуйди. Қўлимни ювдим. Сўнг қовундан олдим.
Саломиддин қовунни еб бўлишимни кутиб турди. Сўнг нондан бир бурда узатди. Тандирда ёпилган экан. Таъми ажиб эди. Шакар ёки новотсиз ширин нон. Чайнарканман, унинг таъми танамдаги ҳар бир томиримга ёйилди, гўё.
– Яхшимисиз? – сўради Саломиддин.
– Ҳа, – дедим ва ўрнимдан турмоқчи эдим, бошим айланиб йиқилдим. Қўлларим танамни тута олмади. Юзим билан ерга тушдим. Саломиддин дарҳол ўнглаб ётқизди.
– Ҳали қувватга киришингиз лозим экан, – деди. – Сизга кийим олиб келдим. Ҳозир кийишингиз учун ёрдамлашаман. Бу ердан биргаликда чиқиб кетамиз, иншааАллоҳ. Кўнгилни хотиржам қилинг.
Саломиддиннинг саси паст ҳам, баланд ҳам эмасди. Сокин, ҳар бир калимаси дона-дона ва амният билан янгради.
У ўзи келтирган яна бир сумкадан кўйлак ва шим олди. Бироқ бироз ўйланиб турди-да, деди:
– Сиз ювинишингиз керак. Сўнг кийинсангиз, енгил тортасиз.
Ташқарига чиқиб иккита бўйи узун, ичи сувга тўла идишни кўтариб кирди. Сувни ёнимга қўйди ва ғорнинг ўртасини менинг ечиб ташқарига байроқ қилиб илган кийимим билан ерни артди. Ер деганим силлиқ тош юзаси эди.
Саломиддин мени авайлаб артиб тозалагани жойга ётқизди. Бу жой худди ётиш учун мўлжаллангандек ердан ярим қарич кўтарилган экан, ажабо.
Кийган иштоним калта эди. Оёғим яланг.
– Қўлингизни юва оласизми? – деди Саломиддин.
– Ҳа, – дедим, аммо қўлимни кўтара олмадим. Саломиддин идишдаги сувни жилдиратиб қуйиб ўнг қўлимни ювди, сўнг чап қўлимни ва бошимдан, юзимдан сув қуйди. Бутун вужудимдан сув оқизди. Қўлига бир неча букланган докани олиб танамни сув қуйиш асносида у билан артди. Сув танамга илиқ ва ёқимли тегди.
Саломиддин мени ювинтираркан, хаёлимга интернетда ўлик ювиш ҳақида кўрганим лавҳа келди. Тоққа чиқишимдан бир неча кун аввал тасодифан “Ўлик қандай ювилади?” деган видеони кўриб қолгандим. Негадир қизиқиб томоша қилгандим. Бир театр каби томоша қилгандим. Ёдимда қолгани ўлик ювишни ўргатаётган ғассол муаллим: “Ўликка сувни узмасдан қуйинглар!” – деган эди.
Қизқиқки, Саломиддин сувни узмасдан қуйди! Худди ўликни ювган каби мени ювди. Юваркан, лаблари нимадир деб пичирларди.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

SAHRO | Roman | 2-bob

✍️ Mustafo Yusuf
🎙 Abdukarim Mirzayev

Telegram | Instagram | TikTok
Twitter | YouTube

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

Гўё онгимга буйруқ юбордим. Бу амр менга хотиржамлик келтирди. Ажал қўрқуви чекинди. Юрагимнинг қафасга кириб қолган қушдек питирлаб ўзини тўрт томонга уриши камайди.
“Жасад ҳам ўзимники эмас... Куч ҳам... Чирой ҳам... Нафас ҳам... Менга тегишли деб ўйлаб юрган ҳеч нарса меники эмас экан... У ҳолда, кимники? Албатта, бу нарсаларнинг бир Соҳиби бўлиши лозим...”
Қорним санчиб оғриди. Сабабини била олмадим. Оғриқ фикрларимни сочиб юборди. Қорним билан ерга ётдим.
“Бу ерда қолиб ўлиб қолсам...”
Нима бўлади? ўлиш шу қадар осонми?
Тўхта! Тўхта-чи! Нега сени излашмаяпти? Вертолётларда излашмайдими? Ошналаринг наҳот йўқолиб қолганингни билишмайди? Ота-онангга хабар беришмаганми?
Агар ҳозир ғорга кирсам, излаётганлар топа олишмайди. Кўришмайди.
Нима бўлганда ҳам, ўлиб кетмаслик керак, шекилли. Чунки менга ҳаётни, жасадни берган Зотни излаб топишим ва танишим керак. Уни танимай туриб ўлиб кетиш алам қиляпти. Агар ўша Зотни топсам, албатта, дўстлашаман. Менга нима учун – ҳеч бир мақсадсиз тирикликни, жисмни, чиройни, қувватни берди? Ё бирор мақсади борми?
Жон – ширин. Барибир, ўлгим келмаяпти. Ҳаётдан қўлни ювиб қўлтиққа артиш учун ёшлик қиламан.
Яшашга бўлган иштиёқ сабаби қоришиб кетди: менга шунча нарса берган Зотни таниш учу яшайми ёки ўлгим келмагани, жоннинг ширинлиги учунми?
Иккиси учун ҳам яшашим керак. Албатта, ҳамма ўлади. Бу исботсиз ҳақиқат. Лекин кейинроқ ўлиш яхшига ўхшаб туюляпти.
Қорнимдаги санчиқ сусайди. Ўрнимдан туриб кўйлагимни ечдим. Четда ётган қуриган шохга бойладим. Ўйиқдан ташқари чиқариб байроққа ўхшатиб ўрнатдим. Бир томонига тошларни йиғиб бостирдим. Кимдир изласа, шу латтага кўзи тушса, мени осон топади деган ўйда эдим. Ишни тугатдим деган ўй миямга келиши билан яна ичимда бурама оғриқ уйғонди. Беихтиёр инграб юбордим. Қорним билан ерга ётдим. Аммо қорнимга тош ва тиканлар ботди. Судралиб ғорга кирдим ва чўзилдим. Шифтга қарадим. Кўз ўнгим хиралаша бошлади. Маст одамдек эдим. Ҳа, чекканимда шундай ҳолга тушгандим. Аммо унда бирор қўрқув, бирор оғриқ йўқ эди, ҳозир оғриқ ва хатар нафаси юзимни силаяпти. Лекин ўшанда танам тош осилгандек оғир бўлса, ҳозир енгиллашмоқда. Худди учиб кетадигандек...

@ilm_zakoti

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

САҲРО

Роман

Мустафо Юсуф

Иккинчи боб. Ўзим билан юзма-юз

“... Тоғларни қозиқ қилиб қўймадикми?!”
Наъба сураси, 7-оят

... Қанча вақт юқорига қараб тирмашдим – ўзим билмайман. Лекин борган сари вазият оғирлашди: қўлга илашадиган томир ёки бўртиқлар камайди, қояларнинг қиялиги ғойиб бўлди, дарахтлар қолмади, ортга қарай десам, юрагим дов бермайди, оёқларимдан мадор қочди, қўлларим жонсиз бўлиб қолди.
“Наҳот, на тепага, на пастга юролмай қолиб кетсам!” – бу ўй илкис онгимни чақмоқдай кесиб ўтди. “Қулаб ўлсам-чи!” – деган хавотир унинг ортидан эргашиб келди.
Йўқ, ўлгим келмаётан эди. Ўлиш ҳақидаги хаёл ғойиб бўлди. Энди яшаб қолиш истаги хаёлимни эгаллаб олди. Ўзимга ўзим: “Шошма! Шошма! Шошма!” – дея уч марта такрорладим. Диққатимни жамлаб назар солдим: қўлим етар-етмас жойда қандайдир дарахтнинг йўғон илдизини кўрдим. Оёғим турган қирра жуда ингичка бўлса-да, илдиз томон чўзилган эдим – ушладим, дарҳол тепага кўтарилдим.
Чиққан жойим айланаси уч-тўрт қадам келадиган “токча” бўлиб, у қоянинг ичига кирган ўйиқ эди. Ўйиқнинг қоқ ўртаси – тубида белим сиғадиган даражада ковак – ғорни кўрдим. Оёқ ости майда тош ва қуриган тоғ ўтлари.
Тепага чиқиш анчайин мушкул кўринди – тик эди. Пастга тушиш эса мутлақо иложсиз эканлигини англадим – қандай чиққанимга ақлим етмай қолди.
“Шу ерда қолиб кетсам-чи!” – деган ўй келди туйқус. Бақиришга қарор қилдим. Лекин бақириб одамларни ёрдамга чақириш ўзим учун негадир уятли кўринди.
Эртага пастда қолган пасткашларнинг бирортаси: “Эсингдами, тоғда қолиб кетгандинг! Роса бақиргандинг, мен эшитиб қолмаганимда ўлардинг! Лекин роса қўрққан бўлсанг кераг-а!” – деса-чи! Йўқ, ўзим қутулишнинг чорасини ўйлаб топаман.
Нафасимни ростлаб пастга қарадим. Дарахтлар қуюқ. Биз жойлашган дала ҳовли умуман кўринмаётган эди. Фақат қуйига чўзилиб, ёйилиб кетган дарахтлар чегарасида кўм-кўк бўлиб кўл кўринмоқда.
Ўтираман десам, ер тошли. Бироқ ҳориган эдим, шунинг учун ўтирдим. Ҳолим қолмагани учун ётиб қўя қолдим ва кўзим илиниб қолди.
... Совуқдан жунжикиб уйғондим. Қанча ухладим – билмайман. Лекин атрофни қуюқ зулмат қоплабди. Аввал бироз карахт бўлиб турдим. Кейин қўрқиб кетдим. Сапчиб турдим ва пастга йиқилиб кетишимга бир бахя қолди.
Салқин шабада эсаётган эди. Бироқ бу шабада таҳдидга ўхшади. Дарахтлар бир бўлиб шовуллайди. Уларнинг барглари тилга айланиб, барчаси бир овоздан жўр бўлиб, мен тушунмайдиган қандайдир тил билан сирли-сирли куйлашмоқда. Уларнинг саси ўлимдан, қўрқувдан, чеки йўқ ҳалокатдан хабар бермоқда гўё.
Нима қилишимни билмаганим учун беихтиёр тиззамни қучоқладим.
Ўзимни маҳбус каби сездим.
Томоғим қуриди. Аммо сув ичгим келмади. Шабада чор-атрофни кезиб, мен ўтирган пучмоққа ҳам кирди ва мени гир айланиб ташқарига чиқиб кетди. Ва ҳар ўтганда ўзини тоғнинг ўйиғига ура бошлади.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

SAHRO | Roman | Muqaddima

Bugun men sahrodaman

✍️ Mustafo Yusuf
🎙 Abdukarim Mirzayev

Telegram | Instagram | TikTok
Twitter | YouTube

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

Хуллас, тоққа чиқаётганимизни айтиб бераётган эдим.
Биз чиқаётган тоғнинг номи юртимизда таниқли. Ўлкамиз одамлари шу жойларга келиб ҳордиқ чиқаришни исташади. Зодагонларнинг қасрлари ҳам.
Биз шу тоғнинг ичкарироғидан бир дала ҳовлини ижарага олгандик. Дала тоғнинг ёнбағрига қурилган. Ҳовлиси ҳам қиялаб боради. Уч қаватли уй. Қаср дейиш ҳам мумкин. Хоналарининг саноғини билмайман. Лекин ҳар биримиз ўзимизга биттадан хона топа олишимиз мумкин эди. Ошхонаси кенг. Алоҳида концерт зали бор. Мусиқа асбоблари, микрофонлар, зийнатлар – барчаси инсонга исталган лаззатни ато этади, гўё.
Мен уч қаватли қасрнинг томига чиқишни истаб қолдим. Ҳовлидаги ҳовузда қийқириб чўмилаётган ошналаримга қараб, уларни қойил қилгим келди. Томга орамиздан ҳали ҳеч ким чиқмади. Мен чиқсам, биринчи бўламан. Ўшанда ёшим йигирма иккига кирган эди. Ўзимнинг келишган йигит эканимга шубҳам йўқ. Калта ва тор кийимлар кийиб, анвойи атирларни сепиб юришни, одамлар диққатининг марказида бўлишни севаман. Ҳозир ҳам эгнимга қизил ва енги йўқ кўйлак ҳамда тор ва тиззани ёпиб турадиган калта иштон кийиб олган эдим. Бўйнимга камерани осиб, томга чиқадиган жойни излай кетдим.
Уйнинг орқасига ўтдим. Қарангки, деворга маҳкамланган темир нарвон бор экан. Ҳеч нарсани ўйламай кўтарила бошладим. Ярмига етганда қўлларим толиқди. Пастга қарадим: кўзим тинди. Чуқур нафас олиб яна кўтарилдим. Ниҳоят, томга чиқдим. Том текис, қизил ғиштлар терилган. Бемалол қоқилмай юрса бўлади. Том устидан дала ҳовли деворининг ташқарисига боқдим: тоғлар кўз ўнгимда ҳайбати билан кўринди. Қаршимда чўққилар кўкрак кериб турган паҳлавон эди. Уларнинг қошида ўзимни беихтиёр жуда ғариб ва нотавон ҳис қилдим. Ўртоқларимга мақтанмоқчи эдим, бироқ мақтаниш ҳисси кутилмаганда ўлди. Бу ҳиснинг гўё танаси бор эди. У ўлгач, дарҳол сасий бошлагандек бўлди.
Бироз олдин пастда шашлик еб, ортидан муздек пивони сипқоргандим, шунинг учун кекириб юбордим. Бу кекирик ичимдан бир сассиқ ҳидни ташқарига олиб чиқди. Олиб чиқди ва менинг бурнимга қараб ўша ҳидни пуркади. Бадбўйдан кўнглим озди. Назаримда, бу бадбўй мақтанчоқлигимнинг мурдасидан таралгандек туюлди.
Томда мўри бор экан. Мўрига суяниб ўтириб қолдим.
Қуёш тепага кўтарилиб, қиздира бошлади. Оёғим остидаги қизил ғиштлар исиди.
Кафтимга қарадим: темир занги ёпишибди ва қизариб, бироз дағаллашибди. Ачишди.
Камера билан тоғларни суратга олмоқчи эдим. Аммо ҳафсалам бўлмади. Ич-ичимдан бир нарса тепага қараб портлади. Менимча, лава каби отилди бир қизил чўғ. Телевизорда, интернетда кўрганман.
Аммо бу чўғнинг исмини билмасдим. Билганим – кутилмаганда яшагим келмай қолди. Мени шодлантираётган ҳамма нарса ўта майда ва бефойда туюлди. Бу шундай кучли туйғу бўлдики, унинг азобидан қутулиш учун ўзимни уч қаватли қасрнинг томидан пастга отиб ҳалок қилишга тайёр бўлдим.
Худо, Аллоҳ, Яратувчи каби сўзларни эшитган бўлсам ҳам, асли мавжуд бўлмаган хаёлот деб ишонганим учун умуман бу нарсаларга эътибор бермаган эдим. Шунинг учун Аллоҳга илтижо қилиш, унга ўз ҳолатимни айтиб бериш каби бирор ўй миямга келмади.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

САҲРО
Роман

Мустафо ЮСУФ

Муқаддима. Бугун мен саҳродаман

Менинг ҳикоям у қадар қизиқ эмасдир. Балки китобхонни ўзига жалб қилиши мумкин, балки аксинча. Мақсадим инсонларнинг олқишлари эмас деган умиддаман. Чунки йиллар давомида тажрибалар мени аёвсиз ёқди, куйдирди, кул қилди ва инсон ўз қалбидаги ўйдан ҳам ғофил қолиши мумкинлигини англаб етдим. Бу англам эса мени катта даъволардан узди, хокисорлик оёқлари остига ташлади. Ўз сўзларим, ўйларим ҳақида ҳам фақат яхши гумон қилиш имкониятим борлигини ҳис этдим. Чунки менинг ниятим пок дея алданиб қолиш мумкин. Инсоннинг ўзига ўзи алданишидек мудҳиш ҳодиса бўлмаса керак. Биласизми, нима учун мудҳиш? Одам боласи ўзининг нияти пок эмаслигини кўрса ёхуд ниятнинг қайсидир нуқтада кирлашиб, синганига гувоҳ бўлса, буни тан олишни истамайди. Бу ҳол уни чуқурроқ фожиалар сари судраб кетади.
Дунё менга бегонадек бўлиб қолган. Ўзимни дунёнинг ўгай ўғли деб ҳис қиламан. Бу нуқтага етиб келгунимча бошимдан кечганларни сўйлаб бериш учун қўлимга қалам олиб ўтирибман.
Изҳор этилаётган муҳаббатлар омонат, дўстликлар вайрона, садоқатлар хиёнатнинг ёстиқдоши, ваъдалар ёлғоннинг жон-жигаридан бўлган фарзанди аржуманди эканлигини кўрганимдан сўнг кўзимнинг қаршисига бир Изтироб келди. У қанот қоқиб бошим устидан айланаверди. Қуш қиёфасида бўлса-да, унинг исми Изтироб эканига аминман. Ана шу Изтироб ўз қанотидаги энг узун патни менга узатди. Сенга бу қалам бўлиб хизмат қилади деди кўзлари билан. Изтиробнинг кўзлари қип-қизил эди.
“Сиёҳни қаердан оламан?” – дедим унга.
“Юрагинг тўла қон-ку! Қаламингни унга ботир!” – деди Изтироб.
О, агар юрагимга қаламни ботириб, алвон сиёҳ билан бошимдан ўтганларни, йўқ, мени қуршаб олган ғам ва андуҳларни ёзсам, қулоқларни тешгудек бир чинқириқ китобхоннинг оламига ғавғо солмаса эди деб хавотирадаман.
Юрагимнинг ич-ичида қон йиғлайдиган бир булоқ бор. У ягона кўзидан қон оқизади. Унинг исми Муҳаббатдир. Ишқдир. Севгидир. Бу булоқни тошлар, тупроқлар тагидан топганман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг боболари Абдул Муталлиб Замзам булоғини кавлаб топгани сингари.
Сўйлаяжакларим қатида муҳаббатгача босиб ўтганим аламли йўлларнинг қиссаларини тинглаяжаксиз, насиб.
Инсонлар ҳаётни бўлакларга бўлиб тасвирлашни севадилар. Улар қайсидир чегараларга яқинламасак, бахтиёр яшаймиз дейишади. Албатта, Аллоҳнинг чегараларига дахл қилмоқ ҳаргиз мумкин эмас. Одамлар бу чегараларни бемалол бузишади, аслида. Роббиларига осийлик қилган ҳолда бузадилар у ҳадларни. Инсонлар зулм ва ҳақсизлик тўғрисида сўйлашдан қўрқадилар. Валлоҳи, қўрққанлари дуруст экан. Қўрқмаганларнинг ўзи золим бўлиб чиқишди, зотан.
Улуғ калималар пасткашларнинг тилига тушганида театр саҳнасида ўқиладиган монолог каби фойдасиз, концерт залларида куйланадиган қўшиқлар сингари одамлар туйғуларини алдаб, ўтмаслаштирадиган сафсаталарга айланганига гувоҳман.
Буюк калималар чинакам Инсонлар тилидан янграсагина инсонлар ҳаётини эзгуликка, адолатга бошлайди. Бугун хоинлар садоқатдан, фоҳишлар муҳаббатдан, душманлар дўстликдан, қўрқоқлар жасурликдан, ҳаромхўрлар ҳалолликдан, мунофиқлар иймондан оғизлари кўпириб, юзлари қизариб ҳайқира бошладиларки, уларнинг оламни тўлдирган шовқинларидан қочмоқ учун Ернинг устида бир кунжак топа олмай қоласан.
Сўз инсоннинг ҳаётидир, у билан яшалади, у билан жон берилади.
Ҳақ сўзнинг устида маҳкам турган инсон, албатта, шаҳодат шарбати билан қондирилади.
Бугун мен саҳродаман. Ямандан Мадинага термилиб ўтган бир ошиқ бор эди. Унинг исмини Увайс Қараний демишлар. Увайснинг йўлидаги саҳро унинг жаннат боғлари каби эди. Чунки бу саҳро уни Севгилиси ҳузурига элтажак бир йўл эди.
Бугун мен саҳродаман. Нажд водийсида бир Қайс бир Лайлига ошиқ эди. Бир яшил япроқ кўринмайдиган саҳро Қайснинг кўзига фирдавси аълонинг гулшанларидан равшан эди, зотан, Лайли бор бўлган жой жаннатдан аълодир.
Бугун мен саҳродаман. Дунё оёқларим остида қумга айланмиш. Қумга айланмишки, қуёшнинг тафтини олиб, товонларимни куйдирмак истайди.
Эҳ, сен неларни истайсан дунё!..

Муқаддима тугади.

@ilm_zakoti

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

ЎЗГАНИНГ ХОТИНИГА КЎЗ ОЛАЙТИРМА!

Оила муқаддас. У бегона эр ва хотин, йигит ва қиз ўртасида бирга ўлгунча яшаш йўлида Аллоҳ гувоҳлигида тузиладиган келишувдир.

Аёл ва эр никоҳдан сўнг ўзаро ҳалолдир. Улар бир-биридан жисмонан ва руҳан баҳраманд бўладилар.

Оилани бузиш мақсади инсон ичидаги энг иркит мақсаддир.

Янги қурилган ҳар қандай оила мустаҳкамликка даъват қилинмоғи керак.

Ажралиш остонасига келиб қолган оилалар ярашиши учун ҳаракат қилмоқ шарт.

Шариатга кўра совчиси бор қиз ёки аёлга совчи қўймоқ ҳаром, аммо айримлар никоҳли аёлларни ўз эридан талоқ сўрашга даъват қиладилар. Бу тоифа инсонларни инсон зоти ичидаги энг паст зот деб аташ жоиз.

Оиласи бор аёлнинг қулоғи остида шайтон каби пичирлаб, эридан совутишга ҳаракат қиладиганлар энг бахтсиз одамлардир.

Эй ғурурли инсонлар!

Асло ўзганинг оиласини бузманг. Бировнинг хотинини тортиб олишга ҳам ҳаракат қилманг. Агар шундай қилсангиз, бу гуноҳингиз учун афв ва кечирим топишингиз маҳол бўлиб қолади.

Никоҳли хотинни йўлдан уриш шайтоннинг ишидир. Шайтон бўлманг.

Муҳсин МУҲАММАД

@ilm_zakoti

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

Билдирув!

Тез орада Марзия Сайдам канали номи ўзгартирилади.

Бу канал таъсисчилари ва М.Сайдам ўртасидаги зиддият билан боғлиқдир.

Канал адабий-бадиий йўналишда бошқа ном билан ўз фаолиятини олиб боради.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

Билмайман дейиш ўзини билмок ва илмнинг ярмидир. Билмайман деганга Аллоҳ таоло илм эшикларини очади. Муҳими билмайман дея олиш. Билмайман дея олган бир кун келиб албатта билади.

«Сув ҳиди» китобидан,
Марзия Сайдам


@marziya_saydam

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

...тажриба қудуғидан сув ичмаган, жаҳолат денгизида сувсизликдан ўлади.

«Сув ҳиди» китобидан,
Марзия Сайдам


@marziya_saydam

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

Мусибат, қулнинг садоқатини, неъмат эса назокатини имтиҳон қилади. Садоқатни сабр билан, назокатни эса шукр билан исботлаймиз. Шунинг учун ҳам диннинг ярми сабр, ярми шукрдир.

Марзия Сайдам,
«Сув Ҳиди» китобидан


@marziya_saydam

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

Ramazon kundaligi📒

Akrom Malik o‘zining “Halqa” va “Jangchi” kabi asarlari bilan kitobxonlar e’tirofini qozongan.

Adibning ushbu yangi kitobida bir musulmonga xos bo‘lgan, qalbidan o‘tgan tuyg‘ulari, hayotiy kuzatishlari, din, hayot, qalb va jamiyat haqidagi fikrlari jamlangan.

Ushbu fikrlar aynan Ramazonning kun va tunlarida, shom-u saharlarida qog‘ozga tushgani uchun har bir satrda muborak oyning barakasini, hikmatini his qilasiz.

Ushbu kitob har doim hamrohingiz bo‘lsin, har kuningiz Ramazon bo‘lsin!🌙

Muqovasi: yumshoq
Sahifalar soni: 264 bet
Narxi: 32 000 so‘m

Manzillarimiz: Xadra filiali | Chilonzor filiali

🚕 Toshkent shahri bo‘ylab yetkazib berish xizmati 15.000 so‘m.

📱 Buyurtma berish uchun @Azon_Admin telegram akkauntiga murojaat qiling yoki +998998535550 raqami bilan bog‘laning.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

SAHRO | Roman | 3-bob

✍️ Mustafo Yusuf
🎙 Abdukarim Mirzayev

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

Саломиддин мени юваркан, худди ўлик ювиш қоидасига риоя қилди, унинг ҳар бир ҳаракати видеода кўрганларимни хотирамда тирилтирди: чапга ёнбошлатиб ўнг елкамдан узмасдан сув оқизди, сўнг чап елкамдан...
Ҳаракатлари жуда ҳассос ва эҳтиёткор эди.
“Балки ўлган бўлсам, бу мени ювяптими?” – деб ўйладим тўсатдан ва: “Йўқ, ундай бўлмаса керак, чунки қовун ва нон едим-ку! Ўлик овқатланмайди, ахир!” – дея ўзимга тасалли бердим.
Ювинтириб бўлгач, Саломиддин мени боя ётганим жойга ўтказди, сўнг артди ва келтирган кийимларини кийдирди.
Дарҳақиқат, жуда енгиллашдим. Вужудимни қандайдир чангак сиқиб ушлаган эдию, ювинганимдан сўнг бу чангакдан асар ҳам қолмагандек эди.
– Намоз ўқиймиз, шом вақти кирди, суянтириб ўтқазиб қўяман, имо билан менга эргашинг, майлими? – деди Саломиддин.
Намоз!
Намоз! Ахир, менга бу жуда бегона сўз эди. Худодан бехабар бир инсонман-ку!
Кейинчалик кўпчиликка айтдим: мен Худодан бехабар эдим, аммо Худо мендан бехабар эмас экан.
Саломиддин намоз ўқишни биласанми ҳам демади, мени деворга суяб ўтқазди, ўзи эса жойнамоз ёзди ва ғордан ташқарига чиқиб азон айта бошлади: “Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар!.. Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Ашҳаду ан ла илаҳа иллаллоҳ!.. Ашҳаду анна Муҳамаддур Росулуллоҳ!.. Ҳаййа алас солаҳ!.. Ҳаййа алал фалаҳ!.. Аллоҳу акбар!.. Ла илаҳа иллаллоҳ!..”
Ҳа, мен намоз, масжид, азон сингари сўздарни эшитгандим, Эски шаҳарда дайдиб юрарканман, кайфу сафо илинжида Чорсу атрофларида изғиганимда бозор юқорисидаги тепалакдаги масжиддан азон саслари қулоғимга ҳам чалинган эди. Бироқ ҳеч қачон мени ўзига чорламаган ва менда қизиқиш уйғотмаган. Диндорлар жуда зерикарли ва ёпиқ бир одамлар деб билганман. Ҳатто, ичимда ёқтирмаслик бўлган.
Ҳозир Саломиддиннинг буйруғидан шошиб қолдим. Йўқ демоқчи эмасдим, рад этиш хаёлимга ҳам келмади, аммо қўрқиб кетдим. Ахир... мен Худога бирор марта юзланмаганман. Оиламда, дўстларим орасида Худога бегона бўлиб улғайдим. Унга энди юзлансам, қандай бўларкан? Ахир, уят эмасми?.. Шунча йил Худога ёт бўлиб яшадим, ўзимни ёт тутдим, энди унинг қаршисига чиқиб нимадир сўраш жуда ҳам уят эмасми?!
Қолаверса, бирор дуо билмайман.
Саломиддин мендан ҳеч сўз сўрамади, азонни тугатиб қўлини очиб дуо қилди ва ғорга кирди.
“Саломиддин, ака, мен намоз ўқишни билмайман. Мени қийнаманг! Мени ўз ҳолимга қолдиринг, яхшилик қилдингиз, ташаккур!” – дейишим мумкин эди, бироқ Саломиддин кўрсатган шафқат бутун қалбимни эгаллаб олгани учун беихтиёр унга эргашдим. Кўнглимда унга нисбатан мавжланаётган итоат аралаш муҳаббатни яққол ҳис қилардим. Ҳатто, у менга намоз ўқинг дея айтгани ва унинг айтганини бажараётганимдан шодланганим ёдимда.
Саломиддин жойнамозга турди ва азонда айтган арабий калималарини тез-тез такрорлаб, орасига “Қод қоматус солаҳ”ни қўшди. Сўнг қўлларини кўтариб, бош бармоқлари билан қулоғининг юмшоғини секин туртиб қўйди ва икки қўлини қорни устига боғлади.
Мен унинг ҳаракатини такрорладим.
Бош бармоғимни қулоқларим учига тегиздим, аммо қўлимни боғлаб қорним устига қўйишни унутдим, тиззамга қўйдим.
Саломиддин майин ва жозиб бир сас билан қироат қилишни бошлади. Бу намознинг фарзи эканлигини кейин билдим. Қуръон саси қулоғимга киргани замон вужудимга бир пўртана тушди. Чайқалиб кетдим. Ҳамма нарса хотирамдан кўтарилди, гўё. Танамни титроқ қамради. Нафасим қайтиб, томоғим куйди. Кўзларимдан ёш дувиллаб тўкилди. Нима учун бу ҳолга тушганимни идрок этадиган аҳволда эмасдим. Шунчаки Кимдир менга қараб турганини туйдим. Ўша Кимдир мени Яратган Зот эди. У шу қадар улуғвор ва азим эдики, Унинг зотини ва вужудини ақлим англашдан заиф эди, шубҳасиз. Унинг жалолияти қошида симобдай эридим.
Саломиддин ўқиркан, қалбимда бир олов ёнди. У олов алангаланиб, ичимни куйдириб юборди. Олов теримдан ташқарига чиқди ва борлиғимни қамраб олди.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

САҲРО

Роман

Мустафо Юсуф

Учинчи боб. Нажот

“Огоҳ бўлинг! Аллоҳнинг нусрати яқиндир!”
Бақара сураси, 214-оят “

Ёмғир ёғяптими?!
Юзимга бир неча томчи сув урилди. Лабларимни очишга мадорим йўқ эди, қандайдир қўл мажбурлади: бармоқлар жағимни икки тарафдан сиқди ва оғзим очилди: ичимга бир неча ҳўплам сув оқиб кирди. Ажаб, ажаб... Мен буни ҳис қилиб турдим: сув томоғимдан ўтди, ўпкам бўйлаб тушиб, ичакларимга қуйилди. Янада кўпроқ сув ичишни истадим. Вужудим билан силтаниб тамшандим. Оғзимга яна сув қуйилди. Бир қисми лабларимга, иякларимга ва танамга тўкилди.
Кўзим кўрмаётган эди. Ичимга сув киргач, дастлаб қулоғимга қандайдир товушлар ёпирилди. Аввал улар узоқда эди, сўнг бирдан яқинлашди. Бир неча сониялик ғира-шира тасвирлар тиниқлашди. Тепамда бир чеҳрани кўрдим. Қалин соқоллик, сочлари тўзғиган, ёноқлари оқ, пешонаси кенг, кўз-қоши қора кимдир. Бу юзда хавотир аралаш ғамхўрлик бор эди. Бу одам мени тиззасига олибди ва бир қўлини бўйнимдан ўтказиб, иккинчи қўлида қорни юмалоқ, оғзи ингичка бир сув идишни ушлаган эди.
Икки-уч марта ўқчидим ва ўзимга келдим. Нечундир яшаётганим учун жуда ҳам шодландим. Ич-ичимдан қувонч тошиб келди. Мени қутқариб қолган бу йигитга раҳмат айтгим келди. Кўриниб турибди: мендан нари борса беш ёш улуғ. Лекин раҳмат дейишга тилим айланмади, чунки қувватим йўқ эди.
– Яхшимисиз? – деди халоскорим.
Жуда ҳолсиз бўлсам-да, хатар чекинганига кўнглимда чуқур ишонч мавжланди. Ҳа, мавжланди. Шунинг учун сас чиқаришга кучим етмаса-да, “Ҳа”, – дегандек бошимни бироз ирғадим.
– Исмим Саломиддин, – таништирди ўзини янги дўстим. – Тоққа айлангани чиққандим. Аллоҳ сизга рўпара қилди.
Саломиддиннинг хуржуни (рюкзак) бор экан. Хуржунни олиб бошимнинг тагига қўйди. – Сиз бу ерга қандай тушиб қолдингиз? – сўради у ҳайрон бўлиб. – Бирор арқонсиз... Тайёргарликсиз... Субҳаналлоҳ! Гапира оласизми?
“Йўқ” дедим ишора билан.
Саломиддин бироз ўйланиб турди ва:
– Сизни тепага олиб чиқа олмасам керак, бироқ егулик олиб келаман, иншааАллоҳ. ИншааАллоҳ, ҳаммаси яхши бўлади, – деди ва ўриндан турди. – Бироз куттириб қўяман, афв этасиз.
Саломиддин чиқди.
Оғриқ ва лаззат, очлик ва ҳузур, ҳолсизлик ва қувват вужудимда қоришиб кетгандек эди. Бошимни кўтаришга, лабимни қимирлатишга мажолим етмайди, бироқ атрофдаги “тиқ” этган товуш қулоғим қўрғошиндек қуйилади, кўзларим олди дам қоронғулашиб, дам тиниқлашиб турса-да, ҳар бир ҳужайрам ҳамма томонни кўринмас нигоҳ билан иҳота этиб, қамраб олиб, онгимга яхлит тасвир қилиб узатаётган эди, гўё.
Туйнукдан кираётган нур, ғорнинг қайсидир бурчида ўрмалаб кетаётган қирқоёқ ва унинг ҳар бир оёғи босаётган қадам, ташқарида оламни қиздириб турган қуёш, тоғ ёнбағирларидаги дарахтнинг шамолда шовуллаётган шохлари, барглари, арқон билан тепага ўрмалаб чиқиб кетаётган Саломиддин – барчасини ҳис қилардим ё тасаввурим менинг ихтиёримдан ташқарига чиққандек, уни бошқарувини йўқотгандим. Миямга шу қадар кўп ахборот ёки маълумот сел каби оқиб кираётган эдики, унинг босимидан қутула олмай типирчилардим.
Ҳушимдан кетараканман, яққол туйдимки, ҳушим мени тарк этаётир, вужудимдан Ҳуш бир туман каби кўтарилди ёки эшикдан оёқ учида чиқаётган одам каби танамни, ақлимни тарк қилди.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

SAHRO | Roman | 2-bob

✍️ Mustafo Yusuf
🎙 Abdukarim Mirzayev

Telegram | Instagram | TikTok
Twitter | YouTube

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

Қанча вақт ўтганини чамалай олмадим. Лекин осмонда булутлар сийраклашди ва ой кўринди. Тўлин ой. Ойни қора булутлар қуршаган, улар орасидаги бадр парво қилмаётгандек, ойнинг кўзлари бор эдию, худди менга боқиб турибди. Нурлари оламни ёритди ва дарахтларни, тоғни, ўзим ўтирган жойни кўланкаларини кўрдим. Аммо бу ҳол ҳам узоққа чўзилмади, аксинча, булутлар кутилмаганда ойни ўраб, уни кўздан олиб қочишди. Шабада тезлашди. Ва росмана шамолга айланди. Бу шамол лаҳзама-лаҳза шиддат кўрсатиб, овоз чиқаришга киришди. Дунёни қандайдир фарёд эгаллади. Бу фарёд дарахтларнинг шовуллаши, чийиллаган товушлардан иборат бўлгани камдек момоқалдироқ гумбурлади. Кетма-кет жуда қаттиқ қарсиллаган овоз янгради, осмоннинг кўксини тилиб яшин чақнади.
Биринчи гумбурлаш вақтида юрагим қинидан чиқиб кетгудек бўлди. Мени қучоқлаб турган тоғ иккига бўлиниб кетди ё бошимга тошлар ёғилмоқда деб ўйладим. Ўйлаганимдек бўлди гўё: шамол энг кичиги муштдек, каттаси калладек бўлган тошларни кўтариб соча бошлади, бу тошлардан ҳовуч-ҳовуч мен ўтирган пучмоққа ҳам урилди.
Ёмғир ёға бошлади. Бир зум ўтмай у шаррос қуйди.
Тошлар ёмғир аралаш елкамга, бошимга, ҳатто юзимга тегди. Агар ўзимни қутқармасам, ҳолим вой бўлишини тушундим. Қайтиб чиқа оламанми, оғзи ёпилиб қолмайдими, ичкарида нима бор деган хаёллардан мутлақо йироқ ҳолда ўзимни тунукка отдим. Жуда тезлик билан ичкарига кирдим. Жуда қоронғу бўлса ҳам, бу кенгина хона эканлигини ҳис қилдим. Оёқ ости ҳам текис экан. Кирган заҳотим ўнг томонга судралдим. Ташқарида эса шовқин авжгиа чиқди. Шу туйнукдан майда-майда тошлар, ёмғир томчилари учиб кирди. Назаримда, шамол мени шу ғорга қувиб келгандек эди.
Деворга суяндим. Тош деворнинг муздайлигини сезмадим. Чунки кутилмаганда кўтарилган ғалаён ақлимни олиб қўйган эди. Вужудим титрар эди. Оғзимни юмишга ҳам мажол топмадим. Тишларим бир-бирига урилиб, тарақлаган овоз чиқарди. Суякларим жойидан қўзғалиб, ўзини боғлаб, улаб турган арқон – ипларни узиб сочилиб кетаётгандек бўлди. Шунинг учун бўлса керак, қунишгандан қунишдим. Оёқларимни маҳкам қучоқладим. Кўзларимни юмдим. Иягимни тиззамга босдим. Бу ўзимни тўплаш эди гўё. Бутун жисмим жипслашди. Шу ҳолда ёнбошлаб қолдим. Ташқаридаги тўполонни томир-томирим билан ҳис этиб ётдим. Кутилмаганда уйқу босиб яна ухлаб қолдим.
... Кўзимни очганимда туйнукдан ичкарига кирган ёруғликни кўрдим. Бу ёруғлик ғорнинг ичини ёритган эди: энига беш-олти қадам, узунасига... охирини кўзим илғамади. Шифти баландгина, қандайдир тарам-тарам чизиқли ва бўртган думалоқ шакллар.
Ўтирдим. Аъзойи баданим қақшади. Чанқабман. Сув ичгим келди. Ўзим англамаган ҳолда нафасимни ютиб, нимагадир қулоқ тутдим. Ғор ичи жимжит. Ташқаридан тоғ қушларининг сайрагани эшитилди. Туйнукка яқинлашиб, бошимни чиқариб қарадим: атроф ёп-ёруғ. Аввалгидек. Худди ҳеч нарса бўлмагандек. Туш кўрдимми? Йўқ. Туш эмас эди.
Эмаклаб ташқарига чиқдим. Кийимларим титилиб кетибди. Оёқ кийимимни ечдим. Оёқларим нафас олди. Бармоқларини уқаладим. Ювинишга ҳам, ичишга ҳам сув йўқ. Энди бақирмасам бўлмас эди. Бироқ бақириш тугул овозимни кўтара олмадим, чунки томоғим қуриган ва лабларим ҳам ёрилибди. Овоз чиқарган эдим, қулоғимга хирқираган сас келди. Бу сас меники. Ҳаво исибди. Дарахтлар ораси салқиндир, лекин мен ўтирган жой танани лоҳас қиладиган даражада иссиқ эди.
“Кечадан буён шу ердаманми? Неча кун ўтди?”
Ҳисобламоқчи эдим, янглишдим. Аниқ эслай олмадим.
Қорним очлигини ҳис этмадим. Лекин карахт ҳолга тушаётган эдим. Сувсизлик мени қийнай бошлади.
Вақт ўтгани сайин мадорим қуриб, ҳаракатсиз ҳолда ётиб қолишимни фаҳмладим.
Шу онда ўзимнинг ҳеч қандай қувватим йўқлигини англадим. Барча қувват, имкониятлар Ким томонидандир вақтинча берилганлигини идрок қилдим. Агар ҳозир ўлишдан кўрқсам, аҳволим оғирлашмоғи аниқ. Шунинг учун хаёлимни бир жойга жамлаб, кўпроқ фикрлашим керак деб ўйладим.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

SAHRO | Roman | Muqaddima

Bugun men sahrodaman

✍️ Mustafo Yusuf
🎙 Abdukarim Mirzayev

Telegram | Instagram | TikTok
Twitter | YouTube

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

“Ҳозир пастга тушаман, ўзимни нима учун ўлдиришим керак? Шундай лаззатларни ташлаб кетиш инсофданми?” – дедим.
Пастга туша бошладим. Пастга тушиш чиқишимдан қийинроқ кечди.
Ниҳоят оёғимни ерга қўйдим ва дала ҳовлидан чиқиш учун эшик топиш учун орқа тарафларга қарадим. Ҳа, адашмабман, орқада кичик эшик бор экан, ичкаридан тамбалаш мумкин экан, тамбани кўтардим ва эшикни итарган эдим, ташқарига очилди. Чиқдим.
Атроф қалин дарахт. Оёқ остида майда тошлар. Қиялаб юқорига кетган йўлак. Буни яккаоёқ сўқмоқ дейишаркан. Ўша томонга қадам босдим. Эҳтиёт бўлмасам, йиқилиб тушишимга ақлим етди.
Секин тепага ўрладим. Оёғим майда тошлар устида сирғалди. Эмаклаб қолдим. Фотоаппаратим ерга тегди. Бироз кўтарилиб, қаддимни ростладим ва камерани дарахт шохига илдим. Қайтаётиб оламан деб ўйладим.
Кейин шиддат билан тепага ўрмаладим.
Ўшанда тоғ қаърига қараб кетарканман, қандай туйғу мени бу муаззам борлиқ ичига судраб кирганлигини умуман идрок этмаганман. Шунчаки, ичимдаги қаттиқ ва аччиқ азоб мени шу дала ҳовли ва кайфу маишат чангалидан узоқда бўлишга мажбурлаган эди. Чунки бошлари осмонга тегиб, қандайдир сирлилик аралаш тикилиб турган қоялар мени сеҳрлади. Уларнинг кўзларида: “Юришингни қара, қумурсқа!” – деган маъно уқдим.
Қизларнинг қучоғида эшилишим, ичиб олиб маст ҳолда сакраб рақс тушишим, қўйингки, қандай кўнгилхушлик бор, барчаси мен учун ўта майдалик ва қумурсқалик кўриниб кетди.
Илгари бундай хаёл хотиримга мутлақо келмагани аниқ. Умуман, улуғворлик, ҳайбат, салобат, салмоқ, иззат ҳақида ҳам тушунчаларим йўқ эди. Мен жисмим ҳузурланиб, ўзим “кўнгил” деб номлаб олган нафсимнинг ўта-ўта лаззатланишини истаганман.
Ўзимни эркак деб кўкрак кериб юрган вақтларим кўп бўлган. Бироқ эркаклик олатнинг кучидан бошқа сифатларга ҳам боғланишини билмаганман.
Ҳозир шу тоғнинг чўққисига чиқсам, ўзимни руҳан енгил ҳис этаман деб ўйлар эдим. Кейин англаб етдимки, бу кечинманинг номи ҳасрат экан.
Мен маъносизлик ҳасрати билан тўқнаш келган эдим. Маъносизлик ҳасрати ҳасратларнинг асли ва асоси бўлиб, у бошқа тушкунликларга етаклайди.
Яна бир жиҳати шу эдики, мен тоғлардан ранжиган эдим. Қоялардан ғазабландим. Чунки улар менинг қумурсқа каби майда , ҳашаротлар каби жирканч эканимни юзимга солишди. Бу бирор сўзсиз ва сассиз рўй берди. Эътироз билдирай десам, бу ҳақиқат эди. Ана шу алам билан энг баланд чўққига чиқишга қасд қилдим, аслида.
Гўё чўққига чиқсам, тоғнинг устидан ғолиб бўламан ва ўзимнинг ундан юксакда эканлигимни исботлайман.
Одатда, ўтмиш ёндашувларимнинг болаларники каби хомлигини кўриб, уяламан. Кейинчалик ҳам чўққига чиқиб, тоғни мағлуб қилиш истагимнинг кулгили бўлганлигини тан олдим.
Бироқ бу кулгили истак чангакдек ушлаб олган ҳасратдан чиқиб кетишим учун қилган илк уринишим эди. Тоққа чиқарканман, елкамдаги оғир юкларни пастда қолдиришга мажбур бўлдим. Чунки кераксиз юк билан юқорига чиқиш имконсиз. Юқорига фақат ўзинг чиқа оласан. Ўша юкларнинг исми бир қучоқ ҳаром-ҳариш хаёллар эди.
Чўққидан қуйига инарканман, кўрганларимнинг ва англаганларимнинг ифодаси сўзларга сиғмасди. Бироқ бу кейинги ҳикояларимнинг мавзуси. Ҳозир мен сизга ичимни қамраб олган ҳасрат олови ва унинг аччиқ тутунидан сўйладим.

Биринчи боб тугади.

@ilm_zakoti

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

САҲРО

Роман

Мустафо Юсуф

Биринчи боб. Ҳасрат
“Асрга қасамки, албатта, инсон чексиз ҳасрат ичидадир!..”

Аср сураси, 1 – 2-оятлар

Ўзининг ҳасратда эканлигини англаб етиши инсон учун кашфга қўйилган биринчи қадамдир. Кашф ўзгаларга тақлид қилмаслик, ҳар ҳодисани, нарсани унинг ҳақиқати билан идрок этишдир.
Болалик, ўсмирлик, ўспиринлик ва йигитлик йилларимда мен ҳасрат ва ғам нималигини билмайдиган шўх-шодон бўлганман. Луғатда одамларнинг чуқур қайғуга ботган ҳолатини ифодалаб берадиган сўзлар борлигини ҳам яхши билмаганман.
Шаҳарнинг шовқин-суронлари, ранг-баранг байрамлар, ўйин-кулги, мусиқа жону дилим эди. Бир он ёлғиз қолгим келмасди. Албатта, бирор дўстимни ёнимга чақирганман. Дўст деб биладиганларим ҳам менинг бир турим бўлиб, ҳаёт биз учун ота-оналаримиз қуриб берган жаннатдан иборат эди.
Ота-онамни таъминот манбалари дея тасаввур этганим ҳақиқат. Улар мени едириб, ичириб қўйсалар, бас. Ота-онамнинг ҳам вақти зиқ: қачон қарасам, қандайдир тадбир, тўй ва йиғинларга шошганлари шошган. Мени боқиб катта қилган ҳам энага эди. Энагам кўнглимга қараб, истаганимни муҳайё қилган.
Бу ҳаёт мени ҳеч безор қилмади. Кўпчиликнинг ҳаётида бўлгани каби менинг ҳам ҳаётимни бир ҳодиса ларзага солгунича сувдаги балиқ сингари яшадим.
Оғайниларим билан тоққа чиқдик. Баҳор тугаб, ёз бошланган паллалар.
Қуёшнинг тиғи ўткирлашган. Қирлардаги қизғалдоқлар хазон бўла бошлаган. Эртаги мевалар пишиб, бозорга ҳам чиқиб улгурган.
Пайкалларда деҳқонлар қовун-тарвузларни узишига оз қолган.
Ўн – ўн беш бекорчи, ота-онасининг пулига дунёни роҳат маскани деб билган олифталар тоққа ўйнагани ва кўнгил ёзгани йўл олдик. Орамизда қизлар бор.
Ўтмишим тўғрисида сўйлар эканман, фаҳш ва гуноҳ ишларимни эслашни истамайман. Ёки ўзим гувоҳ бўлган ҳаром қилмишларни ҳикоя қилиш ўзимни қийнайди. Уларни гапириш эмас, эслашнинг ўзи оғир аҳволга солади. Қизларнинг либослари, улар билан орамизда ҳеч бир парда бўлмагани ҳақидаги тафсилотларни айтишим шарт эмасдир. Муносабатларимизда эркак ва аёл тушунчаси йўқ эди. Жинсий яқинлик биз учун бир биологик талаб эди ва уни ҳар ким ўзига ёқадиган жуфт билан қондиришга ҳақли деб ишонганмиз. Қизлар билан бўлган салом-алигимиз ҳам шу тушунчага суянган. Агар менга бирор қиз ёқиб қолса, дарҳол унга бориб, “Сен билан яқинлашишни истайман”, – дейиш умуман уятли эмасди. У мени рад этмаслиги учун ўзимга жило беришим, аёлларни тортадиган жиҳатларимни бўрттириб кўрсатишим керак эди, албатта.
Бу тушунча бизга шу қадар чуқур сингиб кетган эдики, кейинчалик эркак ва эркакнинг ўзаро жинсий майлини ҳам “Нима бўлибди?” қабилида қабул қилдик. Миямиздан уят ва ҳаё деган қоидаларни улоқтириб юборганмиз. Биз учун исталган сўзни айтиш ва исталган ишни қилиш мумкин, биттагина чеклов бор, бу ҳам бўлса ҳаракатларимиз ва гапларимиз бошқаларнинг оромини бузиб қўймасин. Албатта, шундай бўлиши керак, акс ҳолда, ороми бузилганлар бизнинг оромимизни бузишади.
Сиз менинг тушунчаларим қандай бўлганлигини тасаввур этяпсизми?
Бугун ана шу тушунчаларни энг тўғри деб билган ва шу томонларга қараб жонини жабборга бериб талпинаётганларни кўрсам, афсус ва надомат ичида қоламан.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

Навбатдаги суҳбатга тайёрмисиз?

21 май, соат 14:00да онлайн овозли чат қилиш режамиз бор. Суҳбатда Azon tv муассиси Устоз Мубашшир Аҳмад, сиёсатшунос ва жамиятшунос Камолиддин Раббимов, сиёсатшунос ва ҳуқуқшунос Ҳамид Содиқ, сиёсатшунос ва тарихшунос Фарход Толипов, хамда Ўзбекистон умра зиёратлари сайёҳлик агентликлари ассоциацияси ижрочи директори, Исломшунос олим Нуриймон Абулҳасан меҳмон бўлишади.

Суҳбат мавзуси:
Замон ва уммат ёхуд уйғоқ мусулмонлар.

Мавзуга алоқадор сифатли саволларингизни тартибли ва кимга йўналганини таъкидлаган ҳолда @Mindnoma_bot'га юборишингиз мумкин. Энг сара саволлар суҳбат давомида экспертларга ўқиб эшиттирилади.

@Muslim_Mind

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

ИЛМ ЗАКОТИ канали ўз фаолиятини бошлади.

@ilm_zakoti

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

TAVFIQNASHR нашриёти ва Марзия Сайдам ўртасидаги шартномалар бекор қилинди.

Бундан сўнг М.Сайдамнинг бирорта китоби TAVFIQNASHR нашриётида чоп этилмайди.

TAVFIQNASHR нашриётининг бош савдо ҳамкори "Қамар" китоблар дўконидир. "Қамар" китоблар дўконидан бошқа йўналиш орқали М. Сайдам китоби сотилганида китобларда TAVFIQNASHR нашриёти номи бўлса, бу ноқонуний саналади.

TAVFIQNASHR нашриёти номидан унинг изнисиз фойдаланган ҳар ким қонунан жавобгарликка тортилади.

TAVFIQNASHR нашриёти ўз номидан изнсиз фойдаланишга рози бўлмайди. Агар шундай ҳол кузатилса, мамлакат қонунларига мувофиқ жавобгарлик талаб қилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

"Қарға ва маймун фақат ўз болаларига табассум қилади", - дейди "Утопия" асарининг муаллифи Томас Мор. Инсонларнинг юзларига қарайман-да қарға ва маймун ҳам бизга қараганда синфдан-синфга сакраганлигини кўраман. Ўзи бошқа, сўзи бошка, юзи бошқа инсонлар...

«Сув ҳиди» китобидан,
Марзия Сайдам


@marziya_saydam

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

Қачон чарчасам, умидсизликка тушсам бир умид келади юрагимга: "Югуришга мажбурсан, чунки йиқилган отни отиб ўлдиришади". Йиқилмайлик, тик турайлик ва доим югурайлик.

«Сув Ҳиди» китобидан,
Марзия Сайдам


@marziya_saydam

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

Shaytonning eng buyuk hiylasi oʻzining borligini unuttirishdir. Biz oʻz egriligimizni bilmagunimizcha toʻgʻri narsalarni ham egri koʻraveramiz. Ha, oriflarning yoniga oʻz qizini bogʻlab qoʻygan maxluq biz avomlarni tinch qoʻyadimi? Bormi yonimizda, uyimizda oʻsha “qiz”lardan? Hatto bitta emas, “qiz”larimiz koʻp. Otasi-chi? Mehmonga kelib turibdimi? Asosiysi, “qizlarimizning otasi”ni unutmaylik!

“Suv hidi” kitobidan

🌓 @qamarbooks

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

Агар дуоларни рақамларга боғлаб қўйсак, у дуони Аллоҳнинг тақдиридан эмас, шунча марта ўқидим дея рақамдан кўришимиз мумкин. Аллоҳ таоло дуоларимизни сўзнинг саноғига қараб эмас, дуо қилаëтган қалбнинг нияти, самимияти ва фидокорлигига қараб жавоб беради деб ўйлайман.


Марзия Сайдам, "Фантом оғриғи"

@marziya_saydam

Читать полностью…
Подписаться на канал