"Яхшиликка арзийсан" га айтиб қўйинглар....
"Яхшиликка арзийсан" номли профилдан "Марзия Сайдамга айтиб қўйинглар, деган аудио келди.
Зикрларни математикага эмас Аллоҳга боғланг, деган маънода ёзувим бор экан бир мақоламда. Овозли смс жўнатган кишига бефарқ бўлмагани учун раҳмат айтмоқчиман.
Мақоламда Суннат бўлиб келган зикр ададлари ҳақида умуман сўз очилмаган. Масалан 33 марта ёки 100 марта ўқиладиган зикрлар хақида.
"Муқаддас ойлар ва мустажоб дуолар" номли бир китоб бор, у ерда шу дуони 345 марта ўқисанг шу истагинг қабул бўлади ёки бу дуони 16500 марта ўқисанг дуо қабул бўлади, каби тавсиялар берилган. Бунақа китоблар чиққан пайтда кўпчилик фарз,суннатларни ҳам йиғиштириб қўйиб рақам санашга ўтиб кетишган эди. Айни савол Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфга ҳам берилган ва жавобида рақамларга эътиқод қилинмайди, деб жавоб берганлар.
Алоҳида зикр сонларини ҳисоблаб чиқиб сеҳргача олиб борувчи илмлар бор. Абжад, жифр илми каби.
"Яхшиликка арзийсан" дан сўраб беринглар Расулуллоҳ с а в нинг суннатида абжад ва жифр илми бор эдими?
Марзия Сайдам
@marziya_saydam
Халқимиз ҳамиша илму маърифатни қадрлади.
Акром Малик қаламина мансуб "Рамазон кундалиги" китоби нашри учун пул берасизларми, истаганлар эҳсон қилиши мумкин дегандик, юзлаб мухлислар ўз ҳиссаларини қўшдилар.
Ниҳоят бугун "Рамазон" кундалиги" китоби 5 000 нусхада ўта сифатли ҳолда нашрдан чиқди ва эътиборингизга ҳавола қилинди.
Алҳамдулиллаҳ!
Роббим хайрларга васийла айласин! Ўқиган ва уққанларга баракалар ёғдирсин. яхши кўрган ва дуо қилганларга ҳам фатҳ ва нусрат эшикларини очсин, бир сўм билан бўлса-да, ҳисса қўшганларга эҳсонларини садақаи жория айласин!
"Рамазон кундалиги" китоби Акром Маликнинг 2020 ва 2021 йил рамазон ойларида ҳар куни ёзган тарбиявий мақолаларидан иборат тўпламдир.
264 саҳифани ташкил қилди.
Мақолалар ҳаётимиздаги энг долзарб масалаларни қамраб олган. Хусусан, иймон. ислом, тақво. меҳнаткашлик, оила, фарзанд тарбияси, ростгўйлик, иффат. ҳалоллик ва бошқа муҳим масалалар кўтарилган.
"Рамазон кундалиги" китобига Ҳасанхон Яҳё Абдулмажийд сўзбоши ёзган, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоир Абдулҳамид Пардаев сўнгсўз тақриз муаллифи.
"Рамазон кундалиги"ни барча китоб дўконларидан сўранг, агар дўконда бўлмаса, Сиз сўрайверсангиз. олиб келиб беришади, иншааАллоҳ.
"Рамазон кундалиги" маърифат мухлислари ва ҳаётдан маъно излаганлар учун, иншааАллоҳ яхши туҳфа бўлди деган умиддамиз.
@Akrom_Malik_rasmiy
Ва бу учинчи кўз мени жуда ҳам чарчатиб, яшаб бўлмас холга туширганди. Кейин Аллоҳим, мен бу кўзни истамайман, мени ундан халос қил дея дуо қилдим. Бир кун бомдод намозидан кейин вужудимдан бир кўз ажралиб чиқиб, ҳавода муаллақ бўлиб турди. Кейин эса ғойиб бўлди. Йўқолган учинчи кўзимнинг жойига бошқа нарса келди.
Бу ҳақида ҳам ёзиш ниятим бор. Уни олиб юриш ҳеч юмилмайдиган учинчи кўзни олиб юришдан осонроқ эди. Аммо иккиси ҳам оғир иш. Ҳаётда бўшлиқ бўлмайди, бўш қолган жойни албатта нимадир тўлдиради. Ҳатто тишимиз тушса, тиш ковагини ботил овқат қолдиқлари тўлдириб қўйгандек. Бўшаб қолган учинчи кўзнинг ўрни кўтариш жуда ҳам оғир ҳаё билан тўлди. Кейинчалик билдимки, Муҳаммадий ахлоқнинг бошланиш нуқтаси ҳаё экан. “Ҳар бир диннинг бир ахлоқи бор, Ислом динининг ахлоқи ҳаёдир”, – дейди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ( Ибн Можа. Зуҳд, 17).
Сув ҳиди [Матн]: публицистик мақолалар / Марзия Сайдам. –
Тошкент: “TAVFIQNASHR”, 2023. – Б. 188 - 190.
@marziya_saydam
ДХКДА ИШЛАЙДИГАН ЖИНЛАР
Яқинда интернетда Шайх Муҳаммад Содиқ Мухаммад Юсуф ҳазратга берилган савол ва у кишининг жавобига кўзим тушди. Савол: “Руҳини шайтонга сотган инсонлар бор деб эшитиб қоламиз, шу тўғрими?” – деган мазмунда эди. Шайхнинг жавоби: “Ҳа, тўғри, шундай инсонлар бор. Масалан, Адольф Гитлер шайтон билан шартнома тузганди ва руҳини шайтонга сотганди”, – деган мазмунда эди. Бугунги кунда ҳам шайтон ва жинларга руҳини сотувчилар, улар билан ҳамкорлик қилувчилар кўп. Улардан амр олувчилар, уларга қурбонлик қилувчилар бор. Ҳатто бу ишлар давлатлар миқёсида амалга оширилмоқда.
ДХК, ФБР ва МОССАД ташкилотлари жинлардан жосус сифатида фойдаланишларини сир сақламай ҳам қўйган. Жинлар билан жосуслик борасида ҳамкорлик қилган илк давлат Исроил эди. Туркия истихбороти ҳам бугунги кунда жинлар билан хамкорликни йўлга қўйган.
Исломий манбаалардан маълумки, жинлар бу дунёда инсониятдан аввал яшаган ва кўп бузғунчиликлар қилганлиги сабаб ер юзидан сургун қилинган. Денгиз ва океанлардаги оролларга, ўрмонларнинг энг чуқур, қоронғу ҳудудларига ва қутблардаги музликларга...
Нисо сурасининг 118 – 119-оятларида Роббимиз Шайтон ҳақида шундай дейди: “Аллоҳ уни (шайтонни) лаънатлади. Шунда у деди: “Қасамки, бандаларнинг орасидан ўзимга тегишли насибани албатта оламан. Ва уларни йўлдан оздираман, хомхаёлларга мубтало қиламан, буюрсам улар чорваларининг қулоқларини кесадилар, буюрсам Аллоҳ яратган нарсаларни ўзгартириб-бузадилар. Кимки Аллоҳни қўйиб, шайтонни дўст тутса, бас, у очиқдан-очиқ зиён қилибди” .
Ҳайвонларнинг қулоқларини ёриб, ДНК намуналарини олиб уларнинг фитратини ўзгартирганлар бу маълумотларни жинлардан олган эди. Илк ҳайвонлар фитратининг бузилиши уларнинг қулоқларини ёрилиши билан бошланди. Исроил давлатининг Зеҳн назорати ва Жосуслик дастурига сабаб бўлган нарса эса Тавротдаги қуйидаги оят эди: “Канъон диёрига жосуслик учун одам жўнат деди”.
Жинларни хизматкор, жосус қилиб тарбияловчилар худдамлар ва ховос илми соҳиблари дейилади. Баъзи жинлар кучли ва ўзига хос хусусиятларга эга. Масалан, Урум Хамата Хайил исмли жин бир инсонни бошқа бир кишига ошиқ қилиш учун масъул. Аммо жинлар ўтакетган ёлғончи. Ростгўйлари жуда оз. Ҳадис ва оятларда улар ҳақида етарлича маълумотлар берилган. (Қаранг: Аҳқоф сураси, 29-оят. Жин сураси, 8 – 9-оятлар. Ҳижр сураси, 16 – 18-оятлар.)
Қуръон нозил бўлгандан кейин коҳинларнинг аксарияти иймонга келган. Сабаби уларга самовотдан хабар келтирувчи жинларини йўқотиб қўйишганди. Ватиканда каттагина бир гуруҳ бугунги кунда жинларни жосус қилиб етиштириш бўйича изланишлар олиб бормоқда. Гуруҳ бу масалада ёрдамни асосан мусулмон олимлардан олади. Интернетда Гугл ҳар доим Earth расмларини устини қорайтириб кўринмайдиган қилиб эълон қилади. Нега? Шимолий қутб музликларидаги бу жойларни ДХК, ФБР ва МИТ ташкилотларининг яширин хизматларидан бошқа ҳеч ким билмайди. Ҳатто Гугл ҳам.
Бир неча йил аввал МИТ мусулмон олимлар ёрдамида қутблардаги мусулмон жинлар билан алоқа қилишни бошлаган эди. Улар музликлар остидаги мўмин жинлар қавми эди. МИТнинг махсус бўлимида мусулмон илм ва билим соҳиблари учун ходимлар ажратилган. Бу ишнинг ташаббускори Нажмиддин Эрбакан эди. Исроил шунинг учун Эрбакан ҳукуматига қарши тўнтаришни ташкиллаштирганди.
ТРТ каналининг “Буюк таъқиб” номли кўрсатувида бу масалалар ошкор қилинганди. Жинларни жосуслик ва ёмон йўлларда ишлатадиган икки қутб мавжуд. Бири кофир жинлардан, бири мусулмон жинлардан фойдаланишади.
Тўғриси, бу масалалар ҳеч диққатимни тортмас эди, аммо Ашрафўғли Румийнинг “Музаккий ун-нуфус” номли китобини ўқиётган эдим. Китобда Фираъвн шайтон билан учрашиб, ундан амрлар олиб турарди. Улар ҳаммомда учрашишар эди. Ҳатто шайтон қайноқ сувни бир онда совутиб, унга истидрож ни ўргатарди дейилганди. Тартиб ҳар доим бир хил.
Шайтон билан дўст ва ҳамкорлик қилувчилар ўтмишда қолгани йўқ, ҳар доим бўлган, қиёматгача яна бўлади.
Сув ҳиди [Матн]: публицистик мақолалар / Марзия Сайдам. –
Тошкент: “TAVFIQNASHR”, 2023. – Б. 167 - 169.
@marziya_saydam
Китобларим ҳақида қандайдир хулоса қилиш ёки сўзлашдан олдин синчиклаб ўқишингизни ва сўнг адолат билан баҳо беришингизни истайман. Мен ҳеч бирингизнинг вақтингизни арзон сўзлар билан олишни истамайман. Зиммамда билганларимни етказмоқ вазифаси борлиги учун ёзмоқдаман. чунки илмнинг закотидир бу. Хато қилсам, бу хатолар ёлғиз меникидир ва хатоларимни Роббим ислоҳ этишини сўрайман. Агар қаламимдан яхшиликлар тўкилса, фақат Роббимнинг фазлидан деб биламан ва Унга ҳамдлар айтаман.
Сиз азиз китобхонлардан ҳам ҳаққимга дуо қилишларингизни сўрайман. Миллатим ва халқим хизматида бўлиш мен учун шараф, Аллоҳ ато қилган неъматдир.
Сизларга салом билан Марзия Сайдам, Истанбул.
P/S.
Баҳсга сабаб бўлган мақолаларимни тез-орада ҳукмингизга ҳавола қиламан, иншааАллоҳ.
@marziya_saydam
“Ҳеч ким бошқа бир инсон ярасининг оғриғини била олмайди. Ярани кўрамиз холос, аммо оғриқни яранинг эгасигина ҳис қилади. (Шунинг учун, илтимос, ҳеч кимни маломат қилмайлик.) Бир ёстиқда ухлаганлар ҳам бир-бирининг тушларидан бехабар. Нақадар гўзал низом бу! Шундай эмасми?
Виждонимиз – дафтаримиз бўлса... Бошимизни узиб ташласак ҳам умидимизни узмасак” (17 – 18-бетлар).
“Умримизни сарф ва исроф қилаётганимиз бу мега мамлакатларда дўстлик деган нарса қолмади. Тугаган аллақачон дўст булоғи. Ёппа-ёлғиз бўшлиқда яшаш эса фақат ҳолдан тойдиради холос. Инсоннинг чиришини биламиз-да, аммо руҳ ҳолининг бу қадар қорага бўялишини тасаввур қила олмаймиз. Инсон деб хизмат қилганларимиз баъзан ҳашаротлар бўлиб чиқади бирдан рўпарамизга. Ахлоқсизлик денгизидаги у ҳашаротларни яшаш давомида таниймиз. Ва қўлимизга чироқ олиб инсон қидириб қоламиз. Бу туйғулар мени тез-тез шаҳарлардан қочишга, бирон-бир денгизнинг қирғоғига бош уришга ундайди...” (22-бет)
“Оналик – ҳаётини ерга кўмиш дегани. Оналик – чириш китоби. Ҳузур қидириб кирилган кўчадан елкасига ҳаловатсизлик ортиб букри бўлиб чиқишнинг исми – оналик. Ўлимдан сўнг аёл вужудида энг охирида раҳми чирийди. Тупроқнинг остида, қабрда ҳам ҳаётни чангаллаган, унга маҳкам ёпишган аъзо. Аслида қабр ҳам инсон учун бир раҳм. Ҳомила она раҳмига тушиши билан раҳм ўз вазифасини бошлаганидек, қабр ҳам ўлик тушиши билан ўз вазифасига киришади” (132-бет).
Умуман, китобдан жуда кўп парчаларни келтириш мумкин. Кўп китоб ўқиганлар бу жумлалар бир ўқишдаёқ Марзия Сайдам деган ёзувчи ўзи учун фавқулодда фарқли бир йўл топганини идрок қилади. Бу йўл тақлиддан холи ва муаллифнинг таржимаи ҳолига уйғунлашиб кетганини китобни ўқиб тушунади.
3. Марзия Майдам ўз мақолаларини номлашда моҳир. Зотан, сарлавҳа асарнинг ярмидай гап, чунки унда ғоя, моҳият акс этади: “Салом, ғор!”, “Шайтон интервали”, “Қумюракнинг мияси”, “Тожбўрон”, “Ўлим билан ифтор қил”, “Ўргимчак хотинлар”, “Сукут – энг узун сўз”, “Тишлайдиган китоблар” ва ҳоказо.
4. Марзия Сайдам мақолалари эътиқод устига бино бўлган. Адиба ўз ҳаётини ёзади. Шунинг учун у ерда хаёлот, ноаниқлик, ваҳм йўқ. Билъакс, умримизнинг аччиқ ҳақиқатлари, аниқ ва равшан ифодалар, қўрқмаслик ва жасоратга даъват қаршимиздан чиқади. Нолиш, йиғи-сиғи, керак-нокерак ташбиҳларни қалаштириш, нозланиш, навозиш қилиш, чайналиш унинг услубига ёт.
Ёзувчи китобхондан инсон бўлишни талаб қилади. У ўз ўқувчисини бегона кўрмайди. Унга куюниб сўзлайди. Дардларини айтиб, хатарлардан огоҳлантиради. Шараф ва шаън билан яшашга даъват қилади. Тубанлик ботқоғи ва майдкашлик нажосатидан покланишга чорлайди. Адиба инсон елкасида у кўрмайдиган қанот борлигига ишонтиради. Ўткинчи дунёда боқий амаллар билан яшашга чақиради. Шунинг учун олов билан ёзади. Йиғлаб ёзади. Холис ўқиганнинг қалби уйғонади, ақли тиниқлашади. Ҳатто кўзларига ёш келади.
Мен китобнинг масъул муҳаррири сифатида нашрга тайёрлаш ишларида бошдан-охиригача иштирок этдим. Тўғри, қайта-қайта ўқишлар, бир эмас, икки муҳаррир назаридан ўтказишлардан сўнг ҳам жузъий имло хатолари ўтиб кетган. Бунинг учун китобхонлардан узр сўраймиз, айтмоқчи бўлганим шуки, китобни қоралама ҳолида ўқиб чиққанимда муаллифга: “Бу қалб қомуси бўлибди, муборак бўлсин. Яна ёзинг, ёзмасангиз ҳаммамиз кўп илм ва ҳикматдан бебаҳра қоламиз, шахсан мен бебаҳра қолишни истамайман”, – дедим. Муаллиф эса: “Ёзиш осон эмас, яшаб, кейин ёзаман, яшамасам, ёза олмайман”, – деди. Кейин мен ўйладим: биз китобхон сифатида ёзувчиларнинг изтиробларидан жуда ҳам осон ҳузурланамиз-а! Ўқирманнинг маънавий лаззати чин адибнинг оғриқлари булоғидан чиқиб келади-я!..
“Сув ҳиди” миллатни уйғотадиган, халқни иймон ва инсофга ҳайқириб чақирадиган китобдир. Уни ўқиш керак. Қайта ва қайта. Шошмай, жумлама-жумла таҳлил қилиб ўқинг. Оловда пишган ғишт каби қуйма лафзлар, калом ва ифодалар, албатта, сизни ҳақ сари бошлайди, иншааАллоҳ.
“Сув ҳиди” қалби музтариб холислар учун ёзилган китоб. Дард соҳибларига, ҳаётда ҳашарот каби эмас, балки чин инсонлик шарафи билан яшаб ўтаётган миллатдошларимизга муборак бўлсин!
Акром МАЛИК
16. 04. 2023.
@Akrom_Malik_rasmiy
ЯШАБ ЁЗИЛГАН КИТОБ
Жамият учун китоб сув ва ҳаводек зарур. Табиийки, яхши бадиий китоб ҳақида сўзлаяпман. Аммо она тилимизда ёзилган яхши бадиий китоблар жуда кам.
Адабиёт миллат заковати ва ҳиссиёти, тафаккури ва таҳассури, фарёдлари ва оҳлари бир жойга жамланганда намоён бўладиган ҳодисадир. Адабиёт аҳли халқнинг энг фикрчан ва ҳассос, донишманд ва ҳаким вакиллари бўлиши шарт. Адабиётсиз элнинг қалби ўлик, ақли ноқис ва ҳаёти нурсиздир. Аллоҳ таолонинг марҳамати билан Ўзбек адабиёти бор.
Шеъриятимиз анча юқори даражаларга чиққан. Буюк шоирларимиз кўп. Шахсиятлари қандай бўлишидан қатъий назар, собиқ Шўро даври тарғиботчилари бўлган Ғафур Ғулом, Мақсуд Шайхзода, Миртемир, Ҳамид Олимжон каби шеър аҳли чин маънода истеъдод соҳиблари эдилар. Кейинги давр авлоди Абдулла Орипов, Рауф Парфи, Эркин Воҳидовлар ҳам жаҳон миқёсидаги мутафаккир ижодкорлардандир деб айтишга ҳақлимиз.
Аммо улар сохта мафкурага эътиқод қилиб, истеъдод ва имкониятларини бой бердилар.
Усмон Азим, Эшқобил Шукур, Муҳаммад Юсуф, Шавкат Раҳмон, Мирзо Кенжабек сингари оташқалб, забардаст сўз усталарини эътироф этмаслик иложсиз. Иқбол Мирзо, Сирожиддин Саййидларнинг битиклари ўз руҳияти, оҳанги, жарангдорлиги билан қалбларни сеҳрлайди.
Бизда аёллар шеърияти ҳам авж нуқталарда. Айниқса, Ҳалима Худойбердиеванинг тахайюл кенгликлари, фикр ўлчамлари, сўз танлашлари, мавзулари чақмоқдек порлашларини бошқа халқлар аёлларининг ёзганларидан топа олмайсиз. Гулчеҳра Нуруллаева, Ойдин Ҳожиева, Қутлибека Раҳимбоева сингари миллий руҳ ва миллий тарбияга, миллий сўз ва одобга содиқ қолган аёлларнинг ижоди ҳам ўз нафосати, чуқур фалсафаси билан кишини ром қилади.
Насримиз эса шахсий кузатувларимга кўра ўртанмиёндан ҳам пастроқ.
Шеърият ва туйғу ва фикрни қисқа ва ўқдек тез айта олади, аммо наср ундай эмас. Насрнинг азоби давомли, юки оғир, ҳаракати вазмин. Шеърда кўп ҳақиқатларни либослар ортига беркитиш осон, аммо насрда бу жуда қийин.
Абдулла Қодирийдан бошланиши айтиладиган ўзбек миллий насри ҳамон ўз асосчисидан ўтиб кета олмади, ҳамон келган кунлар “Ўткан кунлар”дан ғолиб бўла олмади.
Мурод Муҳаммад Дўст, Эркин Аъзам, Назар Эшонқул сингари уста адиблар, Луқмон Бўрихон, Улуғбек Ҳамдам, Исажон Султон каби маҳоратли ёзувчилар-чи деган саволни қўйига ҳақлисиз. Албатта, Абдулла Қаҳҳор, Саид Аҳмад, Пиримқул Қодиров, Ўткир Ҳошимов, Ҳаким Назир, Назир Сафаров, Комил Яшин, Раҳмат Файзий, Носир Фозилов, Фарҳод Мусажонов, Иброҳим Раҳим, Мақсуд Қориев, Саъдулла Сиёев, Тоғай Мурод ва улар каби ўнлаб, балки юзлаб қалам аҳли исмларини зикр этмаётганим ажабланарли туюлиши мумкин. Улар яратган насрий мерос катта ҳажмни ташкил қилади.
Ўқиб изланишлар, мутолаа ва олинган сабоқлар натижасида менда наср жуда катта масъулиятни зиммасига олиши керак деган хулоса пайдо бўлган. Наср фақат шеърий қилиб қиссалар ёзиш, дардни бақириб-чақириб ёки ўз шеваси оҳангида битиб қўйишдан ҳам иборат эмас. Наср оламшумул назар демакдир. Яъни роман, қисса ва ҳикояда инсоният учун боқий бўлган масалалар кўтарилиши лозим. Бу илоҳ ва олам, олам ва одам, одам ва жамият, жамият ва табиат, жамият ва Давлат муаммоларидир.
Инсон туйғулардан холи ва сунъий мавжудот эмас. У нега келгани ва нега яшаётгани ҳақида ўйлайдиган яратиқдир. Қалбида табайюнга – ҳақ ва ботилни фарқлашга эҳтиёж сезадиган махлуқотдир. Унинг исён ва итоати, йиғи ва фарёди, заифлиги ва даъвоси чегара билмайди. Инсон тупидан узиб олинган картошка эмас.
Совет сиёсати шакллантирган адабиётдаги барча қаҳрамонлар айнан шундай: жонсиз, ясама, саъвияси паст ва муаммолари ўта жўндир. Бизнинг насримизда тирик одамлар образини топиш бениҳоя мушкул. Катта ғоялар, улкан қарашлар, мафкуралар йўқ. Қаҳрамонларимиз майда – колхозчи, раис, бригадир, талаба... Майли, касби кори бир нави, аммо уларнинг дунёқарашлари ҳам ўта қашшоқ. Арзимаган нарсаларга урушиб, талашиб юрадиган, эмоционал одамлар.
ЯНА СОҒИНДИМ ЯНА....
Тикиш машиналарини ихтиро қилган Elias Howe машиналарни тушида кўрган эди.
Niels Bohr ҳам Квант физикасининг ихтиросини аввало тушида кўради.
Данте " Илоҳий комедия"ни ёзиб кейин уни яшириб қўйганди. Бир кун ўғлининг тушида отаси яширган жойини кўрсатди. Ўғли туш кўрмаганида эди адабиёт биносида " Илоҳий комедия" деган бир ғишт пайдо бўлмасди.
Моцарт ва Бетховен мусиқаларини аввал тушида басталар кейин уни ҳаётга ўгирарди.
Туш бир лутфдир. Баъзан инсон кечалари фақатгина туш кўриш умиди билан уйқуга рози бўлади.
Аммо ким нимани туш кўрса кўрсин, тушдан ҳам, уйқудан ҳам ширин бир нарсани биламан. Тушда берилган илҳом, ижоддан минг баробар афзал, минг баробар ҳузурли бир бағирни... Бу бағир саждадир. Бир кечани инсон сажданинг бағрида ўтказса кейинги кечагача уни яна соғинади. Қуёшнинг ботишини яна соғиндим, яна, дея кутади.
Ибн Масъуд р а дедики:" Инсоннинг ҳалокати иккита нарсададир, булар ўзига бино қўйиш ва умидсизликда".
Бу икки офатнинг шифоси эса узун саждалардадир.
Зеро Расулуллоҳ с а в маҳамат қилдилар:" Қулнинг Роббига энг яқин ҳолати саждадир", дея.( Муслим).
Энг Буюкка яқинлик бизни буюкликдан қутқаради.
Энг Жумардга яқинлик бизни умидсизликдан қутқаради.
Чунки," Уларнинг нишонаси юзларидаги сажда изидир" ( Фатҳ сураси,29).
Биз жисмонан ва маънан сажда қилганимизда хаёлимизга оқиб келадиган дунёвий, шайтоний, нафсоний тушунчаларнинг булоғи қаердан?
Ичакларимиз ва пастки бўлимлардан, мушак ва суяк оламида минглаб информация ва папкалар тахланиб ётибди. Улар сажда онида тавҳидга келишни хоҳламайди.
Ҳақиқий маънода тавҳидга келганида эса совун кўпиги каби тарқалиб эрийди. Бу папкалардаги тушунчалар каотик ва тартибсиздир. Биз Роббимизнинг Бирлиги ва Борлигини таний бошлаганимизда улар ёна бошлайди. Калимаи тавҳид идроки бизнинг онг остимизни тартибга солиш ишини бошлаб юборган бўлади.
Онг ости ёпиқ, пардаланган жанжалли воқеалардан озуқа олувчиларни севади. Чунки инсонларнинг кўпчилиги яъни ичак мия ёки судралувчи миялилар уруш жанжалдан озуқа ва завқ олади. Хамиртуруши бузуқ, қийноқдан завқланади.
Ақл сажда қилмай туриб бош сажда қилмайди. Қилса ҳам фойдаси камдир. Фақат гимнастика бўлади, аммо сажда энергиясидан фойда ололмайди. Ақлнинг саждаси суннатуллоҳни идрок қилиш, савол бериб жавобини қидирмоқдир. Жавоблар топила бошлаши билан қалб саждаси бошланади. Сажда, тупроқдан келдим тупроққа кетаман, демакдир. Пешона саждага борганида эпифиз бези ҳаракатга тушар ва вужудга энергия ёйишга бошлайди.
Қор кристалларида товушни ютиш хусусияти бор. Қор ёққанида ҳамма жойнинг сас -садосиз бўлиб қолишининг сабаби будир. Инсонларнинг ҳам баъзан жимжитликка кўмилишининг сабаби ичига қор ёғаётган бўлади.
Баъзан ичига шиддатли сел ёғади. Ёмғирдан қочиб бир шамсия қидириб қоладику инсон. Ўша шамсия яна сажда.
Кечалар қора атиргулга ўхшайди. Ғунчасида саждаларнинг ифори гизли. Таҳажжудда очиладиган гул. Тонгга яқин ифорага тўйиб бўлмас гул.
Сажжода боғчасининг қора ғунчаси...
Тавҳид, ширин- шакар тушлар кўриб, мазза қилиб, оёқни узатиб ухланадиган тўшакларнинг адреси эмас. Валлоҳу бу йўл жуда аччиқ, изтиробли,тиканли, бўронли. Тўшак- мўшак йўқ бу сафарда.
Иброҳим а с каби оловга отилиш бор. Исо ас каби михланиш бор. Расулуллоҳ с а внинг хижрати бор. Юсуф а с нинг зиндони бор.
Эски Қалам ёзди.
/channel/eskiqalam
ЖАҲАННАМ ҲАМ ОЗИБ КЕТАДИ (МИ?)...
Озиб кетар экан. Жаҳаннамнинг озиб кетишини ўзим ҳам яқинда билдим. Муҳйиддин Аъробийнинг " Футуҳоти Маккия" асари, 5-жилд, 42-43 саҳифасидан кичкина бир парча келтирмоқчиман;
" Муслим, Абу Ҳурайра р.адан ривоят қилди. Расулуллоҳ с а в деди:" Рамазон келганида жаннатнинг эшиклари очилади, жаҳаннамнинг эшиклари ёпилади, шайтонларга занжир урилади".
Жаннат сўзининг маъноси " ўраб, ёпиб қўйилган", демакдир. Рўзадор рўза амали билан Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайдиган ёпиқ муносабатнинг ичига киради.
Рўза эса тарк қилмоқ, деганидир. Рўза тутган кишини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билолмайди. Рўзадор исми эса ,оч қолмоқ эмас, ўзини тутмоқ маъносини англатади.
"Аллоҳ жаҳаннамнинг эшикларини ёпади".
Жаҳаннамнинг эшиклари унинг устига ёпиб қўйилганида нафаси ичига қайтиб дўзахнинг иссиқлиги қават-қават бўлиб ортиб кетади. Жаҳаннам ўз- ўзини ея бошлайди ва озиб кетади.
Рўзадор ҳам ўз инсонлик табиатининг рўпарасида шундайдир. Рўза тутганида инсонлик табиати оташларининг эшиклари ёпилади. Салқинлаштирувчи нарсалар ичмагани учун, ичидаги иссиқлик ортади.
" Шайтонларга занжир урилади"
Шайтонлар--- узоқлиқ демакдир.
Рўзадор," Ихлос" сурасининг феълий зикрига амал қилаётгани яъни ҳеч нимага эҳтиёж сезмагани учун Аллоҳга яқинлашади. Шайтондан узоқлашади." (Аъробийнинг изоҳи тугади.)
Рўзанинг ичида фаришталарнинг сифатидан бир улуш бордир. У ҳайвоний сифатларимизни ёпиб қўяди. Чунки еб-ичиш ҳайвонларнинг, емаслик-ичмаслик эса Аллоҳу Таоло ва фаришталарнинг сифатидир. Натижада рўзадор ҳайвоний орзуларини тарк қилиб Аллоҳнинг исм сифатлари билан ахлоқланишга ўтади. Аллоҳ Таолодан ташқари яратилмишларнинг ҳаммаси озиққа муҳтождир. Ҳатто фаришталарнинг ҳам озуқаси маълум бир маънода тасбиҳдир. Улар тасбиҳ ва тасдиқ билан тўяди. Ҳар бир махлуқотнинг ўзига хос озуқаси бордир.
Ҳар бир амалнинг мукофоти жаннат, аммо рўзанинг мукофоти гўзал исм сифатлар билан ахлоқланишдир
Рамазон бизга Қуръон ва рўза нузулининг бошланғич ойидир. Рамазон, вужудимиз ва руҳимизнинг имтиҳон ойи. Вужудимизни очлик билан, руҳимизни Қуръон билан тўйдириш ойи. Ва тарбия ойи.
"Рамазон келди" дея дўмбира чалиб рақсга тушиш ойи эмас. Тизза бўйи ноз -неъмат қўйиб ифтор қилиш, исроф қилиш ойи эмас. Бу амаллар ҳақиқий мўминга эмас рамазоннинг ўғрилари хосдир. Биз дўмбира чалиб рақс тушиб эмас,махфий, ёпинчиқ билан қаршилаймиз. Биз унга Хўш келдинг, демоқдамиз. У-чи? Рамазон ҳам бизга хўш келдинг, дейдими?.
Эски Қалам ёзди.
/channel/eskiqalam
Акром Малик қаламига мансуб "Рамазон кундалиги" китоби (мақолалар тўплами) нашрга тайёр.
Мазкур китобни нашрдан чиқариш учун моддиян ҳисса қўшишни истаганлар бизга алоқага чиқишлари мумкин:
@AkromMalik2020
Карта рақами:8600570403394587
@Akrom_Malik_rasmiy
Азиз кузатувчилар!
МАКСИМАЛ ТАРҚАТИНГ!
Хабарингиз бор: Марзия Сайдам Адам Узкусанинг «Жаннатга таклифнома» китобини тўлиқ таржима қилган эди.
Бир ўғри ношир китобнинг матнини олиб, таржимоннинг исмини ҳам кўрсатмай, ҳақини ҳам тўламай нашрдан чиқариб тарқатиб, ҳаром пул билан бола-чақа боқишга жазм қилибди.
Мана, суратда кўриб турибсиз: энг обрўли китобсотар дўконлардан "Азон" китоблар дўкони ҳам ўғирланган таржима китобни сотмоқда.
"Жаннатга таклифнома" китобини илк бор Амирхон Валижонов (ТИРИЛИШ нашриёти лойиҳачиси) таржимонни рози қилмай минглаб, юз минглаб сотиб пул қилиб юрибди. Бунинг айбини бошқалар тўнкаяпти. Энди эса унинг ёнига ундан каттароқ талончи қўшилиб олди.
Аллоҳга қасамки, таржимон унинг розилигисиз босилган бир сатрга ҳам рози эмас.
Афсус, Адам Узкусанинг "Жаннатга таклифнома" китоби айрим иймонини сотганлар учун жаҳаннамга таклифнома бўлиб қолмасайди!
Аллоҳ сақласин!
@marziya_saydam
ҒАМ НАМОЗИ
Онг остининг ҳийлалари хақида кўп савол оламан.
Аввало, онг ости деганимизда ниманидир остида қолган нарса тушунилмаслиги керак. Онг остини океан десак, онг унинг ичидаги бир нуқтадир. Бизни бошқариб турган маҳсулларнинг 95% фоизи онг остига, 5% эса онгга оид.
Агар онг остимизни бошқара олмасак нима бўлади?
Болалигимизда оиламиз ва атроф муҳит тарафидан бизга нималар юкланган, дастурланган бўлса ўша программани ичида қисир сигир каби яшашда давом этаверамиз. Ҳеч қанақа янги тушунчалар туғилмайди биздан. Бизга энг яқин турган негативга тиқилиб қоламиз ва уни миямизда жонлантираверамиз.
Одатда онг остимиз, ўтмишдаги негатив хотиралар ва келажакдан қўрқиш каби туйғулар орасида бориб келаверади. Буни, сенинг ўзгармаслигингни ва ўйғонмаслигингни хоҳлагани учун қилади. Тўхтовсиз сенга негатив тушунчалар билан босим ўтказади. Ёки ёлғонми?
Онг ости доим кимнидир маломат қилувчи, муҳокама қилувчи, гуноҳкор қилувчи тил билан гариришингни хоҳлайди ва бундан сархўш бўлади. Сен унинг товушини ўзинг деб ўйлайсан. Унга алданма! Атроф муҳит, интенетдаги ёлғон- яшиқ хабарлар, менликни шиширадиган тасвирлар билан сени манипуляция қилади. Натижада ўтмишингга ўхшаган ҳодисаларни такрор- такрор яшайверасан. Зеҳн ташқарисидаги гўзал бир ҳаётнинг борлигини билсанг, кўрсанг ҳам у ерга қочиб кета олмайсан.
Такаммул этишни хоҳласак, табиийки бунга буюрилдик, аввало зеҳнни яъни онг остини танишимиз керак. Унинг исм ва таърифлари ҳам кўп. Амигдала, судралувчи мия, "мен"лик, аммора....
Ҳақиқат, фақатгина қалб билан яшалади, чунки зеҳнда юзлаб филтрлар бор.
Очиқ қалбгина хақиқатни танийди. Очиқ бўлмаса очиш керак. Зеҳн буни билмайди.
Ҳар бир борлиқнинг ичида эсланиши керак бўлган бир хақиқат бор. Бизнинг ҳам. Зикрга шу учун муҳтожмиз.
Иймонимиз, қалбимиздан ёйилаётган электромагнит тўлқинлар ёрдамида моддий дунёда таъсир олиш беришида бўлади.
Қалбнинг электр оқими( EKG) миянинг электр оқими ( EEG) дан 60 марта кучлидир.
Қалбнинг магнит майдони мияникидан 5.000 баробар қувватлидир.( Fierre Franchk."Резонанс қонуни")
Бу нима дегани?
Бирор нарсани ўйлаш, тафаккур қилиш билан ҳосил қилиб бўлмайди. Уни юракдан ҳис қилиб,у ҳис қилишни қабул қилмагунимизча у руёбга чиқмайди. Орзу ўлчовида қолиб кетади.
Инсонлар яратилиш табиати билан меваларнинг дунёсига ўхшайди. Орамизда ширин ҳам бор, аччиқ ҳам бор, узун ҳам бор, қисқа ҳам бор. Беҳи бўлган бир инсонга нега олма эмассан, дея олмаймиз. Ҳамма ҳар -хил ва бу бир оятдир.
Одам а с дан то энг сўнгги одамгача ҳали бир хил яратилиш, бир сувратга эга бўлган икки киши яратилмагандир. Ҳаммамиз Аллоҳимизнинг бир донасимиз,буни бизга бармоқларимизнинг учи айтиб турибди.
Бошимизга бир ташвиш келса психологга югурганларни тушуна олмайман. Ташвиш, ғам, бало, касалликлар биз учундир. Қочиш йўқ.
Қўрқув ва ғам ташвишга тушганимизда ғам намози фарздир бизга. Йўқса инсон ёлғиз ўзи ҳаётнинг хроник мусибатларининг ичидан чиқиб кета олмайди. Йўқса кўз ёшлари қабоқларини қовуради. Ғам намозини саҳобаларимиз ва буюк зотларнинг ҳаммаси ўқир эди. Ғам намози энг буюк маънавий тақвия( қўшимча қувват) дир. Бу қувватни ҳеч қайси психолог сизга бера олмайди.
Онг остини тозаловчи, янги формат жойлаштирувчи, орангиздан лидер етиштирувчи ва тасаввуф терапия билан даволовчилар урчиб кетганини кўряпман. Ҳар бирини аввало шариат тарозисига қўйинг.
Онг остини бошқарувчи,тозаловчи нарса ичимизда эсланишни кутиб ётган зикрдир. Миямизга янги формат жойлаштирувчи, эскиларини ўчирувчи эса ташвиш келганда пешонамиз билан мурожат қилганимиз ғам намозидир.
Эски Қалам ёзди.
/channel/eskiqalam
Arab yozuvchisi Adham Sharqoviyning "Tungi suhbatlar" va "Tonggi suhbatlar" kitobi "Tavfiqnashr" nashriyotida chop etildi. Tajimon taniqli ijodkor AbdulQodir Samarqandiy.
Kitobda hayotga yorqin nazar solgan inson siyratini kashf etasiz. Kitobni o'qib tugatganingizda bu siyrat Sizning botiningizga ko'chib o'tgandek bo'ladi. Ajoyib hijoyatlar, betakror xulosalar, zavqli ifodalar...
Yaxshisi, kitobni olib o'qing. "Qamar" kitoblar do'koni bu borada xizmatingizda.
PS.
Biz nashr etgan kitoblar suratini Jamoliddin Muhammadjon, arab tilidagi nashrni Abdurrauf Abdurrashid olgan.
@tavfiqnashr
СУКУТНИНГ ПЕШОНАСИ....
Сўздан кучлироқ қурол, сўздан аччиқроқ заҳар, сўздан оғирроқ касаллик танимайман.
Ва ҳар кимнинг имтиҳони оғзидан чиққан сўз билан содир бўлади.
Бундан йиллар аввал бир танишимникига борган эдим.Эри билан жанжал қилаётганини устидан чиқдим. Эрига, сизни топганингиз рўзғорга етмаяпти, мен ишга кираман,дерди. Эри ҳам, қўлингда бир ҳунаринг, касбинг йўқ ,рўмолдасан, сени ким ишга олади, қолаверса муслимасан, сени ишлатиб қўймайман, деса, керак бўлса бирор касалхонага ишга кираман, туалет тозоловчи бўлсам ҳам ишлайман,деди.
Кейин нима бўлди?
Кўп ўтмай эр ўлди. Ҳозир хоним Европада бир ташкилотда туалет тозаловчи бўлиб ишлайди. Интернет саҳифасида Европанинг туалетларни мақтаб -мақтаб, севиб-севиб расмларини қўяди.
Абу Жуҳайфа ва Ваҳб бин Абдуллоҳ р а лар Расулуллоҳ с а в дан шундай ривоят қилишди:" Аллоҳ ҳузуридаги амалларнинг энг севимлиси тилни тийишдир".( Байҳақий."Шуаб-ул-Иймон").
Сиз бир жим бўлишни ўрганингда, дунёда сукутдан ҳам ширин, бошқа нарсанинг борлигига ишонмай қўясиз.
"Юсуф" сурасидаги сўз билан имтиҳон бўлишликнинг ўрнакларини келтирмоқчиман. Ёқуб а сга ўғиллари, Юсуфни бизга беринг, деганида нима деган эди? Ёқуб а с:"Йўқ, Юсуфни бўри еб кетишидан қўрқаман", деганди. Юсуфни қудуққа ташлаган акалар ҳам отасига келиб ,"Юсуфни бўрилар еб қўйди!", деди. Муфассирлар, Ёқуб а с нинг оғзидан чиққан сўз билан унинг имтиҳони бошланди, дейишган. Ёки Ҳазрати Зулайҳо Юсуф а с ни ёмон гуноҳга таклиф қилганида," Сен таклиф қилган ишдан кўра зиндон яхши", деди. Юсуф а в нинг зиндон имтиҳони у сўз билан бошланди.
Сўз ҳақиқатда имтиҳонларнинг бошидир.
Билим-фан нима дейди бу ҳақда?
Бизнинг атрофимизни 240 см қалинлигида торос шаклида ( аура) қалб майдонимиз ўраб туради.
Бу майдонимиз ҳар доим бошқаларники билан алоқада бўлиб туради
Билим аллақачон бу майдоннинг борлигини исботлаган. Бизга қолган иш, уни ҳис қилиш холос.
Қандай сўзлар огзимиздан чиқмоқда, ичимизда қандай ниятимиз бор, бу майдон гапираётган сўз ва амалларимизга мос ҳодисаларни бизга тортади.
Буни ҳис қилган киши фақат яхшиликдан гапиради, яхши ният қилади бўлмаса тилини тияди.
" Тилдан чиққан дуолар товуш бўлиб чиқса моддага таъсир қилади. Дуоларнинг, товушларининг шакллари бор, улар оғзимиздан чиққач жонли бўлади ва бизни ўраб олади", деган эди Муҳиддин Аъробий.
Фақат яхши қалбли, гўзал сўзлар сарф қилувчи инсон бўлиб қолишдан воз кечманг. Биламан атрофга қараяпсиз ёмонлар ҳаётда анча омадли бўлиб кўриняпти сизга. Бу дунёга умид бериб турувчилар яхши сўз соҳиблари эканлигини хам унутманг.
"Катталарнинг қўлларини,
Кичикларнинг кўзларини,
Суриянинг тупроғини,
Босниянинг байроғини,
Абу Заррнинг ёлғизлигини,
Билол Хабашнинг азонини,
Тариқ бин Зиёднинг қиличини,
Жаъфарнинг наърасини,
Газонинг кўз ёшларини ўпаман", дейди шоир
Жаҳид Зарифўғли.
Валлоҳи, ўпилиши керак бўлган бирор нарса бўлса у сукутнинг пешонасидир.
Эски Қалам ёзди.
/channel/eskiqalam
Агар дуоларни рақамларга боғлаб қўйсак, у дуони Аллоҳнинг тақдиридан эмас, шунча марта ўқидим дея рақамдан кўришимиз мумкин. Аллоҳ таоло дуоларимизни сўзнинг саноғига қараб эмас, дуо қилаëтган қалбнинг нияти, самимияти ва фидокорлигига қараб жавоб беради деб ўйлайман.
Марзия Сайдам, "Фантом оғриғи"
@marziya_saydam
УЧИНЧИ КЎЗИМ ҚАНДАЙ ОЧИЛДИ?
Иккинчи мақола
Ўтган йили анқаралик тиббиёт ва диний олим профессор Мунир Дерманнинг “Бир авлиё дейдики” номли уч жилдли китобини сотиб олгандим. Жуда қиммат пулга. Китобни ўқир эканман, жуда кўп саволларга, бу саволни сўрама, жавобини айтсам, кўтара олмайсан деган жумлага дуч келдим. Ёки сўраган кишига ҳали бу жавобга тайёр эмассан дея жавоб берган эди.
Тўғриси, нима бўларкан-а жавобини ҳам ёзиб қўйса деб хафа бўлган эдим. Пулимга ачинган ҳам эдим. Аммо Доктор Дерман ҳақ экан.
Менга энг кўп қаердан биласан, қандай кўрасан деб савол беришади. Аслида, бундан ҳам қийин савол йўқ. Кўрасану, қандай кўрганингни англата олмайсан. Кимнидир ишонтиришга мажбур эмасман, ишонишларининг аҳамияти ҳам йўқ. “Имкон қадар сирли бўл. Чунки сенинг сирларинг ошкор бўлишининг ҳам, сени мақташларининг ҳам ҳеч бир маъноси йўқ”, – дейди Фузайл ибн Иёз.
Хатоларимни тушунтириш учун изоҳ бераяпман. Зотан, бугун бир сирга воқиф бўлинса, унинг ҳикмати ўн йиллардан кейин келиб чиқади ва ўшандагина ошкор қилиш вақти етиб келган бўлади.
Мақоланинг биринчи қисмида олти йил рўза тутганимдан сўнг олтинчи йили қандайдир кўз очилди деб ёздим. Ҳомиладор эдим, ичимдаги қизимни сочларию юз чеҳрасигача кўриб турардим. Кечқурун ухласам ҳам ўша кўз очиқ бўлар эди.
Ичимдаги қизни соғиниб, чиқариб олиб бағримга босиб ётгим келар эди. Ва бу соғинч изтиробга айланган эди. Менга бу кўз керак эмас, уни ёпиб қўй, эй Аллоҳим дея дуо қилишларимга бу соғинч изтироби ҳам сабаб бўлган эди.
Ҳужайраларимни кўрардим. Чорсу бозорига боришдан аввал ярим соат кўришни хоҳламаган нарсаларимни кўрсатма дея Аллоҳга ёлворар эдим. Инсонларнинг ортида туман шаклида (аура бўлса керак) сийратини кўрардим, аксарияти ҳайвон эди.
Баъзан инсон шаклини кўрганимда худди тилло топгандек қучоқлаб олгим келарди. Масалан, яқинларимдан бирининг сийрати сап-сариқ хўкиз шаклида кўринарди. Буларнинг ҳаммасини ҳикматини, сариқ рангни ҳам, ҳатто орадан ўн йил ўтиб топа олдим.
Дунёдаги энг узун, энг оғир ва энг оғриқли сафар инсоннинг ўз ботинига сафаридир. Жалолиддин Румий айтганидек: “Ичингдаги ичингдадир”. Ўз ичимизга қилинган сафарда аслида ичимиздаги ичкарини кўрамиз.
“Ибодат етмиш икки бўлимдир. Етмиш бир қисми Аллоҳдан ҳаё қилмоқ. Қолган бир қисми яхшилик қилиш”, – дейди Абу Бакр Каттоний ҳазратлари.
Учинчи кўздан бўш қолган жойга ҳаё берилишининг сабаби эса кўрган нарсаларни ошкор қилмаслик учун экан.
Араб тилида “ҳаё” сўзи Аллоҳнинг “Ҳайй” исмидан олинган бўлиб, тириклик деганидир. Ҳаё маънан туғилишнинг, ислом ахлоқининг дебочаси. Ҳаё бир қалқон, кўришни хоҳлаган нарсангнигина кўрсатади, хоҳламаганингга қўрғошин парда тортиб қўяди. Шунинг учун ҳам валийлар “назар бар қадам”, яъни кўзинг қадамингни учида бўлсин дейишган. Кейин билсам, мен бошдан кечирганларни ҳар қандай киши ҳам бошдан кечириши мумкин, фақат нафсни тарбиялаш, у билан дўстлашиш керак.
Баъзан мендан: “Нафсимни қандай ўлдирсам бўлади?” – деб сўрашади. Саволни эшитишим билан қўрқиб кетаман. Нафсни нега ўлдирасан, уни сен яратдингми, уни соҳиби сен эмассан-ку? Нафс ўлдирилмайди, у борки, биз бормиз. У билан тирикмиз. Уни тарбиялаймиз, холос.
Тарбияланган нафс, зотан, сенга ортиқ душманлик қилмайди.
Булар – менинг тажрибаларим. Дунёда пулга сотиб олиб бўлмайдиган нарса ҳам тажрибадир. Чунки умримдан, ҳаётимдан парча-парча кесиб бериб, эвазига тажриба сотиб олганман.
Эртакдаги ботир ярим кечада ухлаб ётгани учун олтин олмани ким ўғирлаганини кўрмай қолади-ку. Худди шундай. Ҳаётимизнинг аксар қисми уйқуда ўтмоқда. Олтин умримиз ўғирланмоқда. Ўғрини кўрмаяпмиз!
Сув ҳиди [Матн]: публицистик мақолалар / Марзия Сайдам. –
Тошкент: “TAVFIQNASHR”, 2023. – Б. 191 – 192.
@marziya_saydam
УЧИНЧИ КЎЗИМ ҚАНДАЙ ОЧИЛДИ?
Биринчи мақола
Учинчи кўзим очилганда унинг учинчи кўз эканлигини билмас эдим. Буни бирор жойда ёзмаслик учун ўзим билан ўн икки йил курашдим. Бугун нега ёзяпман? Бу мен қилган хато эди, огоҳлик учун ёзаяпман. Бошқа бир киши бу хатога йўл қўймасин деган ниятда.
Аввало, учинчи кўз бошқа, қалб кўзи бошқа, баъзилар бу иккаласини бир хил нарса деб ўйлайди. Учинчи кўз деган нарса исломда йўқ, қалб кўзи бор. Учинчи кўз Узоқ Шарқ, Тибет фалсафасида бор. Учинчи кўз дегани миядаги эпифиз безининг фаоллашувидир. Учинчи кўзни очлик, риёзат, мусибат ва тажрид (ўз-ўзини ёлғизлатиш, инсонлардан чекиниш) билан ёки йога, медитация билан очиш мумкин.
Аммо қалб кўзи фақат ва фақат Муҳаммадий ахлоқ билан очилади. Учинчи кўзим қандай очилган эди? Олти йил давомида иккита байрам кунларидан ташқари, ҳар кун рўза тутган эдим. Ҳатто саҳарликсиз ўта рўза эди. Ошқозоним шунчалар кичрайиб кетган эдики, яримта олма зўрға сиғадиган бўлиб қолганди. Олтинчи йили вужудимнинг қаеридадир бир кўз пайдо бўлди.
Учинчи кўз деганда, одатда инсонларни кўз ўнгига ҳиндлар пешонасига чизиб қўядиган бир кўз келади. Аммо ундай эмас. Бу кўз вужуднинг қаерида эканлигини била олмайсиз, тўғрироги вужуд бутунича кўзга айланиб қолганга ўхшайди. Менда учинчи кўз очилганда шундай бўлган, бошқаларни билмайман.
Учинчи кўз ёки эпифиз бези дейилган метафизик уйғониш бошланганда нималар бўлади? Худди икки кўзимиздан катаракта пардаси олинганда ғира- шира кўришдан асар қолмаганидек, тиниқ кўра бошлагандек бир ҳол юзага келади. Яшаб турган олам билан кўраётганларим орасидаги фарқни идрок қилишим осон бўлмаган эди. Бу ҳолатда устози бўлмаган одам қўрқиши, гапира олмай қолиши, ҳатто ақлдан озиши мумкин.
Намоз мўминнинг меърожи экан, намознинг энг муҳим они саждадир. Саждада қонимизнинг тўпланган жойи ҳам шу учинчи кўзнинг жойлашган еридир. Бу дунёнинг юз йиллар мобайнидаги бошқарув тизими эса бу кўзнинг доим уйқуда бўлиши, ҳеч очилмаслиги устига қурилган.
Дунё бошқарувига, тузумга ҳар доим маънавияти уйқуда бўлган инсонлар керак. Ҳеч шубха йўқки, дунёнинг қонталаш жароҳатларига энг гўзал даво уйғонишдир.
Фарқли рангларга, моригинал фикрларга, менимча, янглиш жойда эгри турганларга сабр қилиш қийин.
Мусо алайҳиссалом ҳам Хизр алайҳиссаломнинг дўстлигига уч мартагина сабр қила олганди. Ҳикматга сабр қилиш оғир. Шунинг учун қабул қила олмаганлар ёки ўзини жуда ақлли деб билганлар балиқ каби отилиб чиқиб, очган бўлсанг очибсан, буни нега ошкор қиляпсан, дейиши мумкин. Тўғри айтади. Жавобини бошида ёздим, узлуксиз рўза тутишнинг нотўғри эканлиги ҳақида, суннатга хилофлиги ҳақида билги бериш учун ёзяпман.
Бошимда устоз бўлмагани учун учинчи кўзимни назорат қила олмадим, у ҳеч юмилмас эди, қандай юмишни билмасдим. У кўзим бир йил очиқ турди. Ва мени жуда ҳам чарчатди. Чунки ким ҳақида ўйласам, хаёлимга ким келса, беш минг чақирим узоқда бўлса ҳам уни кўра бошлардим. Кўчага чиққанимда, инсонларнинг сийратини кўрардим.
Ўзимнинг ичак-чавоғим, ҳужайраларимгача кўриб турардим. Кўришни хоҳламасам ҳам кўрардим, чунки у кўзни юмишни билмасдим.
Баъзан ўғлимга телефон қилиб, қаердасан деб сўрасам, мактабнинг буфетида пирожка еб ўтирибман дерди. Аммо мен сени тўққизинчи кварталдаги чорраҳада кўряпман, ёнингда қозоқ ўртоғинг ҳам бор дердим. Ўғлим баъзан ойи, рентген бўлиб қоляпсиз деб бақириб юборарди.
МУШУК ИБРАТИ
Ҳожи Мазлум деган авлиё киши бўлган Истанбулда, ҳидоятни мушукдан ўргандим дейди:
“Бир кун Айюбда (Истанбулда Айюб Султон мавзеси бор) кетаётгандим бир мушук балиқ сотувчиларни растасидан бир балиқни оғзида тишлаб олиб қочди. Кейин бир уйга кириб кетди ва ўша заҳоти оғзи бўш қайтиб чиқди. Орқасидан уйга кирдим, уй ичида кўзи кўр бир кампир: “Эй Роббим, менинг етим неварамнинг бугунги ризқини мушук орқали жўнатганинг учун сенга ҳамд бўлсин!” – дея дуо қилар эди. Уйдан чиқдим, устозим Усмон Камолияни олдига бориб, бу воқеани айтиб бердим. Устозим: “Нима қилиб ўтирибсан, бор у кампир ўлгунича унинг эҳтиёжларини ўз бўйнингга ол”, –деди”.
“Мушук менга одамийликни ўргатдан”, – дейди ҳожи Мазмум кейинроқ.
Етти йил аввал Эгей денгизидаги Юнонистон оролларига боргандим. Юнонлар Юнонистондаги мушукларни йиғиб келиб ўша оролга ташлаб кетишган. Уч минг доллар ойлик бериб мушук чўпонларини қўйишганди. Чўпонлар ўзбеклар эди. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мушукни севмоқ иймондандир”, – деганлар.
Дунёда азон ўқилмайдиган ягона давлат Юнонистондир. Мушуксевмаслар.
Марзия Сайдам: Фантом оғриғи. Публицистик мақолалар
[Матн] адабий- бадиий / Тошкент: TAVFIQNASHR, 2023. –
Б. 38
@marziya_saydam
"ФАНТОМ ОҒРИҒИ" ВА "СУВ ҲИДИ" КИТОБЛАРИ ХУСУСИДАГИ ЭЪТИРОЗЛАРГА ЖАВОБЛАР
Мен адабиётга кеча кириб келган ёзувчи эмасман. Бугун ёшлар адабиёт дарғалари деб танийдиган ҳамма адибларни яхши танийман. Илк китобим ҳукумат ҳомийлигида катта нусхаларда чоп этилган. Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасида ишлаганман. Яъни нима ёзаётганимни биладиган даражада тажрибам бор ва ўз битикларим қийматини яхши англайман.
Ҳаётим кўп синовлар билан ўтди. Умрбод ҳақни изладим. Ёлғонга ҳеч кўнмадим. Ҳақни кўрсам. кўрганларимни ёзишга, инсонларга етказишга тиришдим, зотан, адабиётнинг вазифаси бу.
Йигирма йилдан зиёд вақт Туркияда яшаяпман. Тилим турклашди. Йироқ қолдим ўзбекча ифодалардан. Шунга имло хатоларим кўпайди, гоҳида ажрата олмай қолдим ўзбек ва турк тилини ҳам ҳатто.
Тўғри деб билганим, Аллоҳ буюрган тартибда яшамакдаман. Ҳеч кимга эгилмадим, инсонийлигимни йўқотмадим. Ҳамиша Роббимга суяндим.
Яшаганларимни ёздим. Амин бўлганларимни туширдим оппоқ қоғозга. Эшитганим ва гумонларимни қораламадим.
Менга хабар беришдики, "Фантом оғриғи" китобимда келтирганим "Ким мушукни севса, иймон ундадир" деб таржима қилганим ҳадисни улкан хато деб ҳисоблабдилар. Ҳа, бу хато эди, аслида, "Мушукни севмак иймондандир" деб ёзсам тўғри бўларди. Бу ҳадис бир қанча тўпламларда келган. Мен иккитасини Сизга айтай.
Уйда мушук боқиш савоб ва суннатдир. Болаларда марҳамат туйғусининг юзага келишига хизмат қилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйда мушук боқишни тавсия қилганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нинг Уҳуд урушида топиб, ўзларига олган мушуклари бор эди, исми Муазза эди.
Ойша онамиздан қилинган ривоятда: "Абу Нуайм: "Ё Расулуллоҳ, таҳорат сувидан мушук ичди", деганида, "Мушуклар энг тоза оғиз соҳибларидир. Улар сизнинг атрофингизда доим айланиб юради", дедилар. Саҳобалар орасида 5374 дона хадис ривоят қилган Абдурроҳман бин Саҳр ад-Давсийга Расулуллоҳ с а в Абу Ҳурайра, яъни мушукларнинг отаси номини бердилар.
Адолатли ва илмли инсонлар биладиларки, мушукни севмак яхши иш, бу масалада тортишмак эса инсофдан эмас, мен ҳадис маъносини ўзбек тилида тўғри етказмаганим учун узр сўрайман.
Кейинги эътироз яқинда чиққан "Сув ҳиди" китобидаги "ДХКда ишлайдиган жинлар" деган мақоламга оиддир. Ҳайрон қоладиганим шуки, мақолада жинларнинг махсус хизматларга ишлаши ҳақида деярли барча манбаларни келтирганман, фикрларимни асослаганман, қайси ўта оқил китобхонга яна қандай далил керак? Ҳатто Қуръон оятлари келтирганма. Ишонгингиз келмаса, майли, ўтиб кетинг, ишонманг. Лекин сизнинг ишончингиз йўқлиги ҳақиқатни йўққа чиқармайди. Модомики. дунёда жинлар олами бор экан, уларнинг кофирлари шайтонга қул бўлиб иймон эгаларига қарши курашишларини соғлом ақийдали инсон далилсиз ҳам яхши англайди.
"Сув ҳиди" китобимда яна икки қисмдан иборат бир мақола бор. Номи: "Учинчи кўзим қандай очилди?"
Учинчи кўз бўладими дебди кимдир. Гапимга асос сўрабди. Яна кимдир каромат яширилиши лозим дебди. Бу каромат эмас, мақолада буни батафсил ёздим.
Нақшбандия тариқатидаги зикри ахфо, яъни икки қош ўртасидаги латифа бўлмиш ахфода ҳам Аллоҳни зикр этиш буюрилади. Буни тасаввуф аҳли билади. У ҳам Айнан у латифада зикр қилиш билан инсонда нур зоҳир бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистонда профессор Нажмиддин Комилов 2006 йил чоп этган Шайх Муҳйиддин Ургутий қаламига мансуб "Мактубот" ва "Туҳфатул аҳдон" рисолалари жамланган китобнинг 103-бетида ёзиб қўйилган.
Сиз билмаган нарса йўқ дегани эмас. Сиз тушунмаган ҳақиқат ёлғон эмас.
Ўзбекистонда китоблар сони аҳоли бошига нечтадан тўғри келади? Халқимиз китоб ўқияптими? Она тилимиздаги китоблар етарлими ўзи?
Мен буни билмайман, лекин турк тилида, араб тилида тўхтовсиз китоблар ўқиб келяпман. Бир вақтнинг ўзида иккита китобни баробар ўқийман алмаштириб. Ўқиш фикрни тиниқлаштиради, ҳақиқатларни англатади. Халқимга ўзим англаганларимни англатай дейман. Қанийди, кўпроқ ёзсам дейман, аммо ёш болаларим бор, вақтим оз, юриб, йўлда, ошхонада ёзаман. Кечалари, тонгда ёзаман.
"Учинчи кўзим қандай очилди" деган мақолам хурофот ёки тўқима эмас, бошимдан кечганларини ёздим.
Жаҳон адабиёти билан танишган китобхон шу сабабли ўзбек насрига мурожаат қила олмай қолади.
Наср учун аввало, ёзиш истеъдоди, сўнг илм ва кучли тафаккур, мустаҳкам эътиқод зарур. Илмсиз ёзувчининг асарлари маҳалладан нарига чиқмайди. Йўқ, ўз уйидан нарига чиқмайди. Илмга асосланган бадииятгина чегараларни бузиб ўтади. Қалбларга қуёшдек кириб боради.
Сув ҳиди [Матн]: публицистик мақолалар / Марзия Сайдам. – Тошкент: “TAVFIQNASHR”, 2021. – 240 б.
Аслида, ёзувчи Марзия Сайдамнинг “Сув ҳиди” деган китоби ҳақида ёзмоқчи эдим. Мен бу китоб адабиётимизда янгилик, янги овоз, янги услуб ва янгича тафаккур дея айтмоқчиман, шунинг учун адабиётга доир бир қанча фикрларимни юқорида қисқача баён қилдим.
“Сув ҳиди” публицистик мақолалардан ташкил топган. Бизда мавжуд муаммоларга муносабат билдирадиган, холис ва тасъирчан услубда жаранглайдиган публицистика кейинги пайтларда сустлашгандек кўринади. Ҳолбуки, Озод Шарафиддинов ижоди мисолида чўққига чиққан бадиий публицистиканинг адабиётда ўз ўрни бор. У ҳам насрнинг бир қисми сифатида мавжуд ва ўз мухлисларига соҳиб.
Марзия Сайдамнинг “Фантом оғриғи” деган китоби адабиёт ихлосмандларига яхши таниш. “Сув ҳиди” ўша китобнинг мантиқий давомидек таассурот қолдиради. Адибанинг ёзганларига хос бир қанча жиҳатларни санаб ўтсам.
1. Марзия Сайдам кўтараётган муаммолар бир вақтнинг ўзида миллий ва жаҳонийдир. У ўз Ватанини она Замин бағрида бошқа халқлар ҳаёти билан уйғун ва ажралмас ҳолда кўради ва шу асосда фикрлайди. Аслида, бугун чегаралар бузилиб кетган замонда замон ва маконлар, ғоя ва маданиятлар интеграциясини ҳисобга олмай фикр юритиш мутлақо тўғри эмас.
2. Марзия Сайдамнинг услуби қиличдек кескир, чақмоқдек жарангдор. Сўзлар танланиши, жумлалар тузилиши китобхонни бирдан жалб қилади, хулосалар ақлга янги ҳудудлар очади, масалан:
“Шаъм ёнганида ипнинг атрофи қоп-қора бўлиб қолади. Шаъмнинг ёруғлиги ўша қоронғи марказда туғилади. Бизнинг миямиз ҳам бутун вужудимизнинг қоронғи марказидир. Мия – вужуднинг энг ҳаракатсиз ва сокин қисми. Ўз истеъдоди билан ичкаридан ҳаракатга кела олмайди ва ташқаридан ҳам чайқалмасин дея муҳофазага олиниб, энг мустаҳкам суяклар билан қаттиқ сиқиб ёпиб қўйилган. Қимирлашига изн йўқ. Зотан, чайқалганида масъуллигини йўқотади. Сукут саломатлик, тўғри қарор бериш, тўғри дунёқараш, омонлик ва ўзидан амин бўлишнинг аломатидир” (4-бет).
“Хитой қийноғи” деган бир нарса бор. Хитой маҳбуслар устида бу усулдан фойдалангани учун шу ибора келиб чиққан. Тинимсиз ва тўхтовсиз маҳбусларнинг бошига сув томчилаб туради. Тўғри, сув тош, кесак эмас, аммо унинг тўхтовсиз томчилаб туриши мияни илма-тешик қилиб ташлайди.
Ўзбекистонда мени хафа ва хаста қилган бир ҳолатдан сўз очмоқчи эдим. Сал қолди миямнинг тешилишига. Ёки инсонлар бунга ўрганиб кетгану мен илк марта дуч келганим учун шундай бўлди. Қайси транспортга чиқмай мусиқа баралла қўйилган. “Илтимос, ё пасайтиринг, ёки ўчиринг”, дейман чиқишим билан. Бир дақиқа ўтмасдан яна эски ҳол. Сувга чўкиб ўлаётган инсон каби зикрга ёпишдим, қулоқларим мусиқани тўхтовсиз рад қилсин дея. Аммо имкони йўқ. Инсон 80 фоиз сувдан иборат, сув эса ҳам ўз идишининг шаклига киради, ҳам эшитган нарсасини қайд қилаверади” (7-бет).
“Бу дунё вабодир, дўстим! Яралибдики, ҳеч кимнинг дардига даво бўлмаган. Зиммамизда бир исмни ташиб юрган ўтинмиз, ўтин... У исм ҳам ўлган заҳотимиз олиб қўйилади, хеч ким ғассол келсин, фалончани ювсин демайди. Исмимиз “ўлик” бўлади. Ўликни ювиш керак, ўликни кўмишимиз керак дейишади” (13-бет).
Марзия Сайдамнинг иккинчи китоби нашрдан чиқди: "Сув ҳиди".
Китоб дўконларидан сўранг.
@marziya_saydam
САРИҚ ОЛМА...
Болалигимда отамнинг боғида сариқ олмалар бўларди. Баъзан қишда касал бўлиб ҳеч нима емай қўйсак онам, кўнглинг бирор нима тусаяптими, деб сўраса, сариқ олма, дердик. Чунки дунёда фақат сариқ олма бор, деб ўйлардим. Шу -шу сариқ олмага муҳаббатим бошқача эди. Сариқ олма есам, болалигимни, отамнинг боғини, онамнинг саволларини, болалигимдаги иштаҳасизлигимни, касал бўлиб ётганимдаги иситмамни, қишлоғимни, совуқ қиш кунларидаги иссиққина печкани, деразага аёз чизиб кетган расмларни егандай бўлардим.
Мусофирчиликнинг илк кунларида бозорларда сариқ олма кўрсам юрагим ўйнарди, аксига олиб хўжайним қизил, ҳамда гибрид, инсонликка ва болалигимга бегона олмаларни олиб келарди. Бир кун ундан нега сариқ олмайсан, деб сўрадим. Сариқ олмаларнинг тез суви қочиб қолади, сариқ олмани яхши кўрмайман, деди.
Ким ҳам ишонади энди ҳикоямнинг давомига, 8 йил давомида фақат хўжайним сариғини яхши кўрмайди, деб сариқ олма олмадим ҳам, емадим ҳам. 8 йилдан кейин бир кун унга сариқ олманинг тарихини айтиб бердим. Одам тош қотди, қолди. Энди ҳар хафта уйга сариқ олма келади, аммо мен емайман. Чунки нафсим 8 йил давомида таслим бўлди, у ҳам хоҳламай қўйди.
Тўғриси, Малик бин Динорнинг анжир ҳикоясидан бутунлай хабарсиз эдим. Бугун анжир хикоясини ўқиб тош қотдим қолдим. Тамоман тасоддиф бу
Малик бин Динор 20 йил давомида нафсим анжир истади,бермадим, дейди:" Охирги 8 йилда нафсим шиддатли тарзда анжир ейишни хоҳлади.
Бир кун бозорга бордим. Анжир сотувчига эски шиппагимни чиқариб шу шиппакларнинг эвазига менга икки -уч дона анжир бер, дедим.
Сотувчи шиппакларни отиб, бу нимага ярайди, кет бу ердан, деди.Ўша заҳоти шиппагимни олиб у ердан узоқлашдим. Бир киши сотувчининг олдига келиб,сен бу одамнинг кимлигини биласанми,деб сўрабди.
--Билмайман.
--- Бу Малик бин Динор, дебди.
Сотувчи оҳ тортиб хизматкорига, ол шу бир товоқ анжирни, шу одамнинг орқасидан югур, агар у сендан анжирни олиб еса сени озод қиламан, дебди.
Хизматчи югуриб, қидириб мени топди:
---Агар сиз шу анжирни есангиз мен озод бўламан, деди. Анжирни олмадим ва :" Олсам сен озод бўласан, аммо кейин мен қул бўламан", дедим."
Машойихлар, нафснинг илҳомини ҳамма ҳам таний олмайди. Малик бин Динорга бу сабабли нафснинг илҳомлари маълум бўлди, дейишади.
Зеҳнингни сукутда тут, уни кашф қиласан, деган эди Нисаргадатта Махараж.( Хинд файласуфи).
Бошимизга келган ҳар бир имтиҳонга, истакка аввало зеҳнимиз қаршилик беради, исён қилади. Уни сукутда тутмоқ учун имтиҳонга таслим бўлмоқ лозим. Қабул қилмоқ керак. Фақатгина қабул! Зеҳн, қабул қаршисида нима қилишни билмай қолади. Чунки у, бу учун программа қилинмаган, қабул ва таслимиятнинг нималигини билмайди, танимайди. Зеҳн ўз озуқасини бизнинг амморамиздан олаётган эди. Биз жим бўлиб қолсак унинг ҳам овози ўчади.
Аммо қабул ич -ичимиздан, исён аралашмасдан, сув қўшилмаган сут каби юракдан келиши керак.
Эски Қалам ёзди.
/channel/eskiqalam
Инсон ўз халқига беписанд қарамаслиги керак. Нега буни айтяпман? Чунки бизда ўзбекларни ерга урадиган ўзбеклар талайгина. Биз буюклигимиз, жипслигимизни ҳис этишимиз лозим.
Бундан икки йил аввал Алишер Навоий ҳазратларининг "Ҳайратул аброр" достонига ёзган уч жилдли шарҳимни чоп этишга пул сўраганимда ўқувчиларнинг ўзлари пул йиғиб беришган эди. Китоб чоп этилди, сотилганда тушган пуллар бошқа хайрли ишларга йўналтирилди, ҳадя қилинди ва ҳоказо.
Куни кеча "Рамазон кундалиги" деган китобимнинг босмаси учун ҳам моддий дастак илтимосини билдиргандим.
5 000 нусхада ўта сифатли босилиши режалаштирилган бу китоб учун сарфланажак харажатнинг 4 дан 1 қисми бир кеча ва бир кундузда тўпланди.
Бу амалий ҳаракатни кўриб айтаманки, халқимиз маърифатпарвар халқ, ўзининг илм тарқатаётган, илм олаётган, ижодкор фарзандларини ёлғизлатиб қўймайди, ижод қиламан деса, беминнат, Худо учун холис ўғил бўлсин, қиз бўлсин, ёнида туриб беради.
"Рамазон кундалиги" китоби Акром Маликнинг милодий 2020 ва 2021 йилларда Рамазон кунлари ёзган жами 60 дан ортиқ маърифий-тарбиявий мақоласи жамланган тўпламдир. Унда маънавий ҳаётнинг энг муҳим муаммолари кўтарилган. Ушбу тўпламга Қуръон ходими, таниқли уламо Ҳасанхон Яҳё АбдулМажид сўзбоши ёзган, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, фахрий журналист, маҳоратли муҳаррир, шоир АбдулҲамид Пардаев тақриз берган.
Ҳиммат соҳиблари китоб нашри учун ҳиссаларини қўшишлари учун карта рақами:8600570403394587
Эслатиб ўтамиз, ушбу китоб ортидан келадиган ҳар қандай маблағ илмий-маърифий фаолиятга йўналтирилади. Шу боис унга ҳисса қўшганларга садақаи жорий ёзилади деган умиддамиз.
Муаллифнинг ягона мақсади ўз халқи, Ватани учун, унинг бахту саодати, ёруғ ҳаёти, юксак тафаккури, ўз эли икки дунёда комрон бўлиши учун ижод қилишдан иборатдир.
@Akrom_Malik_rasmiy
▪️Bolalarni masjidga emas, masjidlarni bolalarning qalbiga kiritish muhim!
▪️Faqat yomon inson bo'lmaganidek, faqat yaxshi inson ham yo'q.
▪️"Oyi, agar shular musulmon bo'lsa, men xristian bo'lmoqchiman", - dedi...
▪️Har bir musulmon o'z dinining imomidir.
▪️Qiyomat boshlanib qolsa ham, qo'lingdagi ko'chatni ek!
▪️Demak bolalarning amallari ustida emas, niyatlari ustida ishlashimiz kerak...
▪️Siz bolalaringizni Titanik bilan safarga chiqishini xohlaysizmi yoki Nuh alayhissalomning kemasi bilanmi?
Yuqoridagi iqtiboslar "Bolalar jahannamda yonmaydi" kitobidan olindi. Farzand tarbiyasi muammolari qarshisida turgan ota-onalar va umuman, amalga undash uslublarini qayta ko'rib chiqish borasida hammaga birdek zarur kitob deb hisobladik. Sizga ham jiddiy tavsiya qilamiz.
Manzil: Yoshlar shaharchasi, Jizzax
☎️ 33 955-11-11
📚 @tawakkul_bookshop
FOYDALI ILMNING IKKI ALOMATI
Ilm toliblari zehnida tabiiy savol tug`iladi, foydali ilm qanday bo`ladi, belgilari qanday? Ulamolar ta`kidalab o`tganki manfaatli ilmning ikki alomati bor.
Birinchisi, ilm olayotgan banda amal qilishlikka muvaffaq bo`ladi. Hazrat mavlono Muhammad Shafe` Usmoniy o`z talabalaridan ilm nima deb so`raydi. Talabalar turli javoblar aytishadi, birlari yodda saqlamoq, boshqasi yaxshilab tushunmoq deydi. Javoblar shayx hazratlarini qoniqtirmaganligini ko`rgan bir talaba hazratdan ilm nima ekanligini o`zlari aytib berishini so`raydi. Shunda Muhammad Shafe` Usmoniy hazratlari ilmni quyidagicha tushuntiradi:
“ Ilm bu nurdir. Ilmni hosil qilganingdan keyin unga amal qilmaguningcha xotirjam bo`la olmaysan. Agar qalbingda shunday hissiyot bo`lsa, demak, sen foydali ilm olyapsan”.
👉 Batafsil
ҒАМ НАМОЗИ
Онг остининг ҳийлалари хақида кўп савол оламан.
Аввало, онг ости деганимизда ниманидир остида қолган нарса тушунилмаслиги керак. Онг остини океан десак, онг унинг ичидаги бир нуқтадир. Бизни бошқариб турган маҳсулларнинг 95% фоизи онг остига, 5% эса онгга оид.
Агар онг остимизни бошқара олмасак нима бўлади?
Болалигимизда оиламиз ва атроф муҳит тарафидан бизга нималар юкланган, дастурланган бўлса ўша программани ичида қисир сигир каби яшашда давом этаверамиз. Ҳеч қанақа янги тушунчалар туғилмайди биздан. Бизга энг яқин турган негативга тиқилиб қоламиз ва уни миямизда жонлантираверамиз.
Одатда онг остимиз, ўтмишдаги негатив хотиралар ва келажакдан қўрқиш каби туйғулар орасида бориб келаверади. Буни, сенинг ўзгармаслигингни ва ўйғонмаслигингни хоҳлагани учун қилади. Тўхтовсиз сенга негатив тушунчалар билан босим ўтказади. Ёки ёлғонми?
Онг ости доим кимнидир маломат қилувчи, муҳокама қилувчи, гуноҳкор қилувчи тил билан гариришингни хоҳлайди ва бундан сархўш бўлади. Сен унинг товушини ўзинг деб ўйлайсан. Унга алданма! Атроф муҳит, интенетдаги ёлғон- яшиқ хабарлар, менликни шиширадиган тасвирлар билан сени манипуляция қилади. Натижада ўтмишингга ўхшаган ҳодисаларни такрор- такрор яшайверасан. Зеҳн ташқарисидаги гўзал бир ҳаётнинг борлигини билсанг, кўрсанг ҳам у ерга қочиб кета олмайсан.
Такаммул этишни хоҳласак, табиийки бунга буюрилдик, аввало зеҳнни яъни онг остини танишимиз керак. Унинг исм ва таърифлари ҳам кўп. Амигдала, судралувчи мия, "мен"лик, аммора....
Ҳақиқат, фақатгина қалб билан яшалади, чунки зеҳнда юзлаб филтрлар бор.
Очиқ қалбгина хақиқатни танийди. Очиқ бўлмаса очиш керак. Зеҳн буни билмайди.
Ҳар бир борлиқнинг ичида эсланиши керак бўлган бир хақиқат бор. Бизнинг ҳам. Зикрга шу учун муҳтожмиз.
Иймонимиз, қалбимиздан ёйилаётган электромагнит тўлқинлар ёрдамида моддий дунёда таъсир олиш беришида бўлади.
Қалбнинг электр оқими( EKG) миянинг электр оқими ( EEG) дан 60 марта кучлидир.
Қалбнинг магнит майдони мияникидан 5.000 баробар қувватлидир.
Бу нима дегани?
Бирор нарсани ўйлаш, тафаккур қилиш билан ҳосил қилиб бўлмайди. Уни юракдан ҳис қилиб,у ҳис қилишни қабул қилмагунимизча у руёбга чиқмайди. Орзу ўлчовида қолиб кетади.
Инсонлар яратилиш табиати билан меваларнинг дунёсига ўхшайди. Орамизда ширин ҳам бор, аччиқ ҳам бор, узун ҳам бор, қисқа ҳам бор. Беҳи бўлган бир инсонга нега олма эмассан, дея олмаймиз. Ҳамма ҳар -хил ва бу бир оятдир.
Одам а с дан то энг сўнгги одамгача ҳали бир хил яратилиш, бир сувратга эга бўлган икки киши яратилмагандир. Ҳаммамиз Аллоҳимизнинг бир донасимиз,буни бизга бармоқларимизнинг учи айтиб турибди.
Бошимизга бир ташвиш келса психологга югурганларни тушуна олмайман. Ташвиш, ғам, бало, касалликлар биз учундир. Қочиш йўқ.
Қўрқув ва ғам ташвишга тушганимизда ғам намози фарздир бизга. Йўқса инсон ёлғиз ўзи ҳаётнинг хроник мусибатларининг ичидан чиқиб кета олмайди. Йўқса кўз ёшлари қабоқларини қовуради. Ғам намозини саҳобаларимиз ва буюк зотларнинг ҳаммаси ўқир эди. Ғам намози энг буюк маънавий тақвия( қўшимча қувват) дир. Бу қувватни ҳеч қайси психолог сизга бера олмайди.
Онг остини тозаловчи, янги формат жойлаштирувчи, орангиздан лидер етиштирувчи ва тасаввуф терапия билан даволовчилар урчиб кетганини кўряпман. Ҳар бирини аввало шариат тарозисига қўйинг.
Онг остини бошқарувчи,тозаловчи нарса ичимизда эсланишни кутиб ётган зикрдир. Миямизга янги формат жойлаштирувчи, эскиларини ўчирувчи эса ташвиш келганда пешонамиз билан мурожат қилганимиз ғам намозидир.
Эски Қалам ёзди.
/channel/eskiqalam
ЯМОҒИ БЎЛМАГАН СЎЗ...
Бундан ўн йил аввал қизим тўртинчими, бешинчими синфда ўқир эди, бир кун, ойи бугун ўқитувчимиз биздан бир саволга жавоб ёзишимизни сўради. " Acı çekmek nasil bir şey"( Изтироб нима?). Менинг бир ўртоғим," қаламимни синиб қолиши мен учун изтироб, деб жавоб берди,деб қолди. Тўғриси ўшанда ҳайратимга буғилгандим. Аммо кейин кўникдим, бироқ йиллардир, мактабнинг замонавий психологлари билан курашиб келаман. Кичкина қизим мактабга чиққанида мактаб психологи бир китоб жўнатди, ойинг ўқиб фикр билдирсин, дебди. Китобларидаги мақсад шу эди, катталар болалардан ҳаётнинг изтиробларини, қийинчиликларини, йўқсилликларини, ўлимини, касалликларини яшириши керак, сир тутиши керак. Китобда психолог ёзган: Марямнинг холаси ўлиб қолди ва холанинг ўлимини Марямдан яширишмагани учун,қизчанинг психологияси травма олди", дея.
"Ўлим ҳақдир! Ёлғон бўлмаган ягона нарса-- ўлим!. Ва туғилиш каби ғоятда нормал, буни болалардан қайси куч яшириб, сир сақлай олади", деб ёзиб жўнатдим. Ота-оналарни кузатаман, икки жумласидан бирини ," боламнинг психологияси бузилмасин, деб бошлашади.
Табиийки бундай бола изтиробни қаердан танисин? 20 ёшга келганидаям изтироб бу, қаламимнинг синиб қолиши, дейди.
Мусулмон жуғрофияларга қарайман, йўқми бу болаларнинг психологияси? Ота йўқ, она йўқ, нон йўқ, уй йўқ, қалам йўқ, аммо темир каби психологияси бор.
Инсон учун иккита танлов бор, биринчиси "Ла Илаҳа Иллаллоҳ" кемаси иккинчиси нафс кемаси. Учинчи кема йўқ.
Қадимги қавмлар тошдан, ёғочдан, тахтадан ҳайкаллар ясаб олиб уларни бут, дея сиғинар эди. Аммо биз бола туғиб олиб, уни бут қилиб оляпмиз. Болабутимизга сиғиняпмиз.
Атрофга бир қарасанг фақат бутлар армиясини, худбинлик ишғолини, эго урушларини кўрасан. Бир кишининг эгоси( менлик)ининг қайси даражада эканлигини билиш учун ота- онасига нисбатан муносабатига қарайсан.
Эътиборимиз қаерда бўлса энергиямиз ўша томонга оқиб туради. Эътиборимиз фақат бутларимизда.
Бундай жамиятдан кимлар етишиб чиқади?
Энг кўп рўпарамга чиқаётган сўзлар қуйидагича:" Секуляр мусулмон.
Материалст мусулмон.
Деист мусулмон.
Модерн мусулмон, яна қанақадир сўзлар қўшилган мусулмон...
Дўстлар, мусулмон сўзи орқасига ва олдига ямоқ қўйиб бўлмайдиган сўздир. Истаган сўзингни йирт, яма аммо мусулмонликни йиртма, ямама!. Иймонни қоя каби қотирадиган нарса эса ўша биз унутган, танимаган изтироблардир.
Бу изтироб ва қийинчилик, бизнинг менлигимизнинг ҳеч севмайдиган сўзларидир.
Инсон, ўз ичида иккита "мен" билан яшаётганини англаб уни танимагунича комилликка эриша олмайди. Булардан бири " мен" иккинчиси ичимиздаги бутлар. Ла илаҳа, деймизку, ўша ла-биз ,илаҳа эса илоҳларимиз, ичимиздаги бутларимиз.
Юнус Эмронинг дегани каби:" Бир мен бордир менда, мендан ичкари". Сафар, мендан менга қараб бошланади.
"Сени ғамга ботирган бир мусибат, Аллоҳ ҳузурида, сенга "мен" лик берган яхшиликдан яхшироқдир" дейди, Али р а.
"Эшитдик ва итоат қилдик!",оятини ҳаммамиз биламиз. Мўминликнинг сифати эса бу оят билан ойдинлик қозонади. Йўқса шайтон ҳам эшитган эди, аммо итоат қилмади. Яъни эшитди, бироқ "Аллоҳнинг борлиги билан бор эканлик ҳақиқатини қабул қилмаган эди.
Бизнинг синовимиз шайтонникидан оғирдир. Агар мушарраф бўлишни истасак ҳам шайтон билан ҳам нафс билан курашишга мажбурмиз.
Шайтон бизга ҳам Аллоҳни, ҳам ўзининг борлигини унутдиради.
Эски Қалам ёзди.
"Эски қалам" номли китобдан олинди.
/channel/eskiqalam
#iqtibos
Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallam bir kuni masjidga ketayotib yahudiy bolalarning azonni masxara qilayotganini ko‘rib qoldi. Rasululloh ularning yoniga kelib, avval qo‘lini ko‘tarib salom berdi (bu psixologiyada mendan sizga zarar kelmaydi, xotirjam bo‘ling degani). Keyin: “Biroz avval kimdir juda go‘zal, shirali ovozda azon o‘qidi, kim edi u?” – deb so‘radi. Bola shirali ovoz degan so‘zni eshitib o‘rtaga otilib chiqdi (bola-da). “Men o‘qidim azonni”, – dedi. Rasululloh unga: “Sening ovozing buncha chiroyli, shu masjidga olib borsam, u yerdagi amakilaringga ham bir azon aytib bera olasanmi?” – dedi (psixologiyada bu g‘ururni silab-siypalash deyiladi). Bola: “Azonni to‘lig‘icha bilmayman-da”, – dedi. “Men senga o‘rgataman, agar istasang”, – dedi Allohning rasuli ham. Va takrorlab o‘rgatdi. Keyin uni va boshqa yahudiy bolalarni ergashtirib masjidga olib ketdi. Borguncha uning sochlarini siladi. Yahudiy bola masjidda azon o‘qigach, sahobalarning hammasi uni maqtadi. Rasululloh sollallohu alayhi va sallam boladan: “Ovozing shunday chiroyliki, seni Makkaga jo‘natsam Ka’baning muazzini bo‘lasanmi?” – deb so‘radi (psixologiyada bu insonni qozonish san’ati deyiladi). Bola farqiga borayotgani yo‘q, ammo musulmon bo‘lyapti. Ka’baga muazzin bo‘lish – buyuk bir martaba. Bola darrov rozi bo‘ldi. Bu bola kimligini bilasizlarmi?! Keyinchalik Ka’baning muazzini bo‘lgan g‘aroyib sahoba Abu Mahsuradir. Nega g‘aroyib? Chunki u hech qaysi muazzinga o‘xshamaydi. Sochlari shunaqa uzun ediki, o‘sha kundan keyin umuman sochini kestirmadi. O‘tirganida sochlarini o‘rib, yig‘ib to‘plar va yotganida bir idishga solib qo‘yardi. “Ey Mahsura, sen qanday muazzinsan? Sochlaringni kes”, – deyishardi. U esa: “Qanday kesaman, bu sochlarga kimning qo‘li tekkan, bilasizlarmi?” – derdi.
“Suv hidi” kitobidan olindi.
@tavfiqnashr