#iqtibos
Hajga ketayotgan edik. Aeroportda pasport nazoratidan o‘tyapmiz, guruhimizdagi bir opa tinimsiz bir nimalar yeb-ichib, qoldig‘ini oyog‘ining ostiga tashlab keta boshladi. Atrofda har xil millat bor, inglizlar, yaponlar... Ular g‘alati-g‘alati qarab qo‘yayotgan edi. “Tuba xonim, axlatni menga bering, axlat qutisiga tashlab kelaman”,– dedim sekingina. “Qo‘yaver, hech kimga sezdirmasdan, ko‘rsatmasdan otib yuborayapman”, – dedi. Alloh-chi?! U ham sezmay qolyaptimi, ko‘rmay qolyaptimi, ajabo, ba’zan qilayotgan amallarimizni?!...
Payg‘ambarimiz sollalohu alayhi va sallamdan: “Odob nima?” – deb so‘rashganida: “Dinning yarmi”, – deb javob bergan edilar. Yarimta din bilan hajga ketyapmiz... Yaponiyada hech kim mayda-chuyda axlatlarni ham yo‘llarga tashlamaydi, axlat qutisiga ham otmaydi. Sumkasiga solib uyiga olib keladi va uyidagi axlatga tashlaydi.
Marziya Saydamning "Fantom og‘rig‘i" kitobidan.
@tavfiqnashr
“Хитой қийноғи” деган бир нарса бор. Хитой маҳбуслар устида бу усулдан фойдалангани учун шу ибора келиб чиққан. Тинимсиз ва тўхтовсиз маҳбусларнинг бошига сув томчилаб туради. Тўғри, сув тош, кесак эмас, аммо унинг тўхтовсиз томчилаб туриши мияни илма-тешик қилиб ташлайди.
Ўзбекистонда мени хафа ва хаста қилган бир ҳолатдан сўз очмоқчи эдим. Сал қолди миямнинг тешилишига. Ёки инсонлар бунга ўрганиб кетгану мен илк марта дуч келганим учун шундай бўлди. Қайси транспортга чиқмай мусиқа баралла қўйилган. “Илтимос, ё пасайтиринг, ёки ўчиринг”, дейман чиқишим билан. Бир дақиқа ўтмасдан яна эски ҳол. Сувга чўкиб ўлаётган инсон каби зикрга ёпишдим, қулоқларим мусиқани тўхтовсиз рад қилсин дея. Аммо имкони йўқ. Инсон 80 фоиз сувдан иборат, сув эса ҳам ўз идишининг шаклига киради, ҳам эшитган нарсасини қайд қилаверади.
Шунча муҳим амаллар турганда мусиқа нима бўлибди демоқчисиз-да...
"Сув ҳиди" китобидан олинди.
– У пайтларда бирор диний изланишларингиз бор эдими?
– Йўқ, фақат мусулмон ўқувчиларим билан яхши муносабатда бўлиш учун ўрганаётган эдим. “Кўҳна Аҳд”даги ўнта амрни Ислом динида ҳам учратдим. Исломдаги Яратувчи ҳам бу амрларни берган эди. Икки дин орасида ўхшашликлар бор эди, Ислом ҳақида менинг эшитганларимнинг рост эмаслигига ишонч хосил қилдим. Бир тарафдан ўзим изланардим, иккинчи тарафдан ўқувчиларимдан Ислом ҳақида саволлар сўрардим. Ўша пайтда MSN-Messenger дастури бўларди. Шу дастур орқали бир ўқувчимдан саволларимга жавоб олардим. Унинг исми Фотиҳ эди. Ниҳоятда билимли ва диндор йигит эди. Фотиҳ менга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаёти ҳақида бир китоб берди. У китобни ўқиганим сари ўрнак олишим керак бўлган инсон ҳазрати Муҳаммад эканлигини англадим.
– Расулуллоҳнинг қайси фазилатларидан таъсирландингиз?
– Амин, одил ва фақат инсонларга нисбатан эмас, бутун жонли мавжудотларга нисбатан марҳаматли эди. Мен ҳам жониворларни жуда яхши кўрар эдим. Исломнинг таҳвид эътиқоди мени насронийликдаги эътиқод масаласига қарши қилиб қўйди. Насронийлигимда кечқурун Ердаги Тангрига (Ийсои Масиҳ), эрталаб эса Осмондаги Тангри (Ота)га дуо қилардик. Исломда эса Яратувчи Ягона. Таҳвид инсон руҳига уйғун тушунча эди.
– Қандай қилиб мусулмон бўлдингиз?
– Фотиҳ берган китобларнинг ҳаммасини ўқиб чиқдим. Исломнинг инсонни Аллоҳга олиб борувчи ҳақиқий йўл эканини, Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг эса барча учун ягона ибрат эканлигини англаб етдим. Фотиҳга қўнғироқ қилиб, мусулмон бўлмоқчиман дедим. У ҳам менга шаҳодат калимасини талқин қилдирди. Туғилган кунимда мусулмон бўлган эдим, ўзим ҳам билмасдим буни. Туғилган кунимни унутган эканман. Демак, туғилган кунимда мусулмон бўлиб янгидан туғилдим. Мусулмон бўлган кунимдан эътиборан ортимга қайрилиб ҳам қарамадим. Ўзимга янги ҳаёт тарҳини яратдим.
– Ислом динининг яна қайси тарафлари сизнинг диққатингизни тортди?
– Ислом – дунё ва охиратнинг мувозанатини сақлаб турган дин. Динларнинг кўпи охиратни қозонмоқ учун дунёдан воз кеч дейди. Ҳатто ислом дини инсонга ҳалол йўл билан дунё завқларини ҳам таклиф ва тортиқ қилади. Ислом таркидунёчиликни қоралайди. Ислом динида Яратувчидан фақат қўрқилади эмас, балки севиладиган Зот.
– Ҳижобга қачон кирдингиз?
– Ҳижобга нисбатан кўнглимда ёқтирмаслик бор эди, мусулмон бўлдим, аммо ўн беш ой ҳижоб ўрамадим.
– Бунинг сабабини билсак бўладими?
– Яқинларим нима дейди дея тортинган эдим. Кейин ҳижобсиз ҳам мусулмон бўлса бўлади деб ўйлардим. Ниҳоят бу янглиш тушунча эканини тушуниб етдим. Исломда аёл – бир марварид. Аллоҳ марваридларнинг ҳар жойга сочилиб кетишини истамайди. Кейин эса антипатия симпатияга – ёқтиришга айланди. Берлинда муслималар билан тўпланиб турар эдик, улар ҳижобда, мен очиқман. Мен уларни мусулмон сингилларим эканлигини биламан, аммо улар мени билмайди. Чунки ҳижоб – кучли рамз. Шундай қилиб ўрандим.
– Ислом ҳаётингизга нима берди?
– Ислом менга қаердан келганлигимни, қандай яшашим кераклигини ва қаерга кетишимни ўргатди. Аввал ҳаётимда ғоя ва маъно йўқ эди, кейин эса маъно ва мақсад пайдо бўлди. Шунинг учун ҳам ҳар қанча шукур қилсам оз туюлаверади. Илк мени қўрқитган нарса ҳаром қилинган нарсалар бўлди. Илк кунданоқ уларни тарк қилдим. Намоз ва дуо мени маънан тарбия қилди.
– Мусулмон бўлишингизга қарши чиққанлар бўлдими?
– Ҳа бўлди, аммо мен уларнинг йўлини эмас, қалбим амрини танладим. Онам қарши чиқди. Уни мусулмонлар билан таништирдим, вақт ўтиб унинг ҳам фикри ўзгарди.
– Туркияга қандай келиб қолдингиз?
– Берлинда турклар билан жуда самимий муносабатда эдим. 2006 йилда ишлаб турган мактаб жамоаси билан Истанбулга саёҳатга келдик. Истанбулни биринчи марта кўриб турардим. Мен ҳаётимда ҳеч бир эркакка ошиқ бўлган эмасман. Аммо Истанбулни кўришим билан ошиқ бўлиб қолдим. Имкон топишим билан Истанбулга учар эдим. 2013 йилда эса бутунлай Ускударга кўчиб келдим. Бу ерда яшаганим сайин Истанбулга меҳрим ортиб борарди!
Qayta sotuvda! 🤩
• Fantom og'rig'i — 27.000 so‘m;
🚚 Toshkent shahri bo’ylab 15.000 so’mga yetkazib beramiz.
Buyurtma uchun @qamar_delivery profiliga murojaat qiling yoki +998998454400 raqamiga bog’laning.
Manzil: Alisher Navoiy ko'chasi, 42-uy.
🌓 @qamarbooks
Эски шаҳарда яшаганлар билади, сал қолса, эски шаҳарликлар чаён экспорт қилишади. Ҳар куни ярим кечаси соат 12 да шифтдан бир чаён тушиб келарди, нақ катта қизимнинг бош устига.
Қизимни чаён чақмасин деб ухламасдан ўтириб чиқар эдим. Бўш ўтирмайин деб Қуръон ўқий бошладим. Бир йилда ўттиз маротаба Қуръонни хатм қилдим. Баъзан мендан Ўзбекистонни нимасини соғиндинг деб сўрашганида, чаёнларини дейман.
Худо ҳаққи, ўша чаёнларни ҳали ҳам соғинаман. Ўша чаёнлар мени Қуръонга ошиқ қилган. Қуръонни кўп ўқийдиган ажамийлар яхши билади, арабча билмаса ҳам ўқийверса, Қуръон маъноларини тушунадиган бўлиб қолади.
Бунга ўзим ҳам ишонч ҳосил қилдим. Ғайбулла ас-Салом бир китобида: “Русча билмас эдим, бир хонага кириб олиб бақириб-бақириб русча китоблар ўқир эдим, русчани шу тахлит ўрганди”, – деб ёзган эди.
Марзия Сайдамнинг "Сув ҳиди" китобидан олинди.
(Китоб нашрга тайёрланмоқда. Баҳор ойларида сотувга чиқиши кутилмоқда)
@marziya_saydam
Унинг гапларидан билдимки, Туркия бизга ортиғи билан соҳиб чиққан эди. Яна бир нарсани англадимки, БААС режимининг орқасида турган ҳақиқий куч Эрон эди.
Ярим соатдан кейин бир бинонинг олдида тўхтадик. Бинога кириб намозларимизни ўқиб олдик ва Туркиядан келган меҳмонларимизни кута бошладик. Аввал Булант ака билан кўришдик. Кейин Ҳоқон ака, Ҳамиднинг акаси Мустафо Яҳё Жўшқин, бизнесмен дўстим Аййуб Гўкхон Ўзэкин, журналист Абубакр Қурбон, аёлимнинг тоғаси Соим Тут ва «Онадўли Агентлиги» мухбири Самад Доғанли билан қучоқлашиб кўришдик. Ҳамид иккимиз учун ҳеч унутилмайдиган онларимиз эди бу. Кейин бошқа бир меҳмонхонага ўтдик. Меҳмонхонада бизни телевидиниедан Аднан Инонч ва тасвирчи дўстим Жалол Тўпчи кутиб олди. Улар бизни кўриш учун Теҳронгача келишга эди. Меҳмонхонага эндигина кирган эдик Ҳоқон ака телефонни менга узатиб: «Жумҳурбошқони Эрдоған гаплашмоқчи», – деди. Эрдоған гўё ўз ўғиллари озод бўлгандек хурсанд ва бахтиёр эди. Овози ва гапларидан яққол сезилиб турарди. Илк интервьюни биздан «Онадўли Агентлиги» мухбири Самад Доғанли олди. Кейин Туркиянинг Эрон Бош Консули Умид Йилдирим билан аэропортга йўл олдик. Эрондан Туркияга учиш вақти келган эди. Бир кун аввал ер ости зиндонининг бахтиқаролари эдик, энди эса энг бахтли инсонларимиз. Эрдоған биз учун хусусий самолётини Эронга жўнатган эди.
Яна хаёлимга Қуръон оятлари келди: «Шубҳасиз бир қийинчилик орқасида бир қулайлик бордир. Ёлғиз Аллоҳдан умид қил ва Унга ёлвор!»
Давоми бор...
Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.
👉 @marziya_saydam
Марзия Сайдам таржима қилган яна бир китоб нашрдан чиқди.
"Қамар" китоблар дўконидан – @qamarbooks сўранг!
@marziya_saydam
– Укангиз нима бўлди?
– Укам ҳайратга тушди. Чунки у менинг ислом дини ҳақида изланиб юрганимни ҳам, Қуръон ўқишимни ҳам билмас эди. Мен мусулмон бўлганимдан кейин имом укамга юзланиб, унга ҳам Исломни тушунтирди ва хоҳласанг сен ҳам мусулмон бўлишинг мумкин деди. Аммо укам ўша заҳоти рад қилди. Меҳмонхонага қайтганимда отамга ўзим айтдим.
– Отангиз қандай қабул қилди?
– Эътибор ҳам бермади, чунки мусулмон бўлишнинг аҳамиятини ўзи ҳам билмасди. Унинг назарида ислом дини ҳам ҳафтада бир марта, якшанба куни черковга боришдан иборат эди. Ислом инсон ҳаётининг ҳар дақиқасини тартиблашини, мувозанатга солишини билмасди.
– Колумбияга қайтгач, нима бўлди?
– Ўша имом ва раҳбар менга исломий китоблар берган эди. Отам мусулмон бўлсанг бўлибсан, аммо бу китобларни Колумбияга олиб кетмайсан, Ислом динини чуқур ўрганишингни истамайман деди. Аммо мен ҳаётимнинг қолган қисмида мусулмон сифатида яшашга қарор қилиб бўлгандим. Колумбияга келганимиздан кейин Боготадаги ливанлик арабларнинг ресторанини қидириб топдим. Мақсадим у ерда мусулмонлар билан танишиш эди. У ердаги мусулмонларнинг ҳаммаси хурсанд бўлиб кетди ва мени масжидга жума намозига таклиф қилишди. Масжидга отамни ҳам таклиф қилдим, у менга йўқ дея олмади, келди.
– Нимага айнан отангизни?
– Чунки мусулмонларни яқиндан танишини хоҳлагандим.
– Отангизда мусулмонлар ҳақида бирор фикр пайдо бўлгандир?
– Мен жуда бахтли эдим, ҳечам мусулмонлардан ажралгим келмасди, аммо отам парвойи фалак, унга ҳеч нима таъсир ҳам қилгани йўқ. Кейин ҳар жума куни шу масжидга келадиган бўлдим. Ҳам жума ўқидим, ҳам мусулмонлардан ислом динини теранроқ ўргандим. Бир йил давомида ҳеч канда қилмасдан илм олдим. Бу вақт ичида уйландим, аёлим ҳам менга ўхшаб кейинчалик мусулмон бўлган колумбиялик эди. Иккаламиз илм олиш учун бирорта исломий ўлкага кетишга қарор қилдик. Фикримни отамга айтганимда Миср ва Арабистонга кетишингга қаршиман, Малайзияга бор, у ерда замонавий ислом дини бор деди. Аввалига ўзим Малайзияга бориб университетга ўқишга кирдим. Кейин эса аёлим келди. Зотан, мусулмон бўлишдан аввал кўп ўқир эдим, мусулмон бўлганимдан кейин илмга рағбатим янаям ошди.
– Бунга нима сабаб бўлган деб ўйлайсиз?
– Чунки мусулмон қабргача илм излашга буюрилган. Мен ҳам Малайзияда аввал тарих, кейин сиёсий билимларни ўргандим. Тўрт йил ўқиб, Малайзия Халқаро Ислом университетини битирдим. Бу университетга бутун дунёдан талабалар келгани учун исломий маданиятни яқиндан ўрганишимга имкон топилганди. Кейин оиламни олиб Мисрга кетдим ва ал-Азҳар университетига ўқишга кирдим. Миср илм соҳасида жуда бой мамлакат. Олти йил ўқиб, ал-Азҳарни ҳам тугатдим. Бир Ислом марказида ишлай бошладим. Исломий фатволарни араб тилидан испан тилига таржима қилардим. 2017 йилда Колумбияга келиб, маърузалар қилиш билан бирга илмий иш бошладим.
– Қайси соҳада илмий ишингиз?
– Фалсафа. Мисрда ўқиган пайтимда шайхулислом Мустафо Сабрий ҳазратларининг Эммануэл Кантнинг фикрларига қарши ёзган китобини ўқиган эдим. Теран бир фалсафа ва қалам соҳиби бўлган Мустафо Сабрий мени сеҳрлаб қўйганди. Колумбия университетига ҳам Мустафо Сабрийнинг шу асари устида ишламоқчи эканлигимни таклиф қилдим. Колумбия университети ва Анқара университети орасида ҳамкорлик бор эди. Мен ҳам Анқара университети Илохиёт факултетига қабул қилиндим. Ниҳоят Туркиядаман.
– Ҳақиқатан, қизиқ ҳаётий ҳикоянгиз бор. Мустафо Сабрий афанди бизларни ҳам қизиқтириб қўйди.
АБДУЛЛОҲ САНТЯГО
#жаннатга_таклифнома #иккинчи_китоб
Лотин Америкасида Исломга қизиқиш кун сайин ошиб бормоқда. Наркобаронлар ва фақирлар жуда кўп бу қитъани Ислом ўз нури билан ойдинлатишда давом этмоқда. Ислом динига киришдан аввал исми Сантяго Салаҳ бўлган дўстимиз Исломдан кейин Абдуллоҳ Сантягога айланди.
– Сиз билан яқиндан танишайлик?
– 1983 йилда Колумбия пойтахти Боготада туғилган бўлсам ҳам илдизларимиз Фаластинга бориб тақалади. Боболаримиз Фаластиндан Колумбияга кўчиб келишган ва бир неча наслдан кейин ислом динидан узоқлашиб насроний бўлишган.
– Сизнинг ҳаётингизда бу “илдизлар”нинг изи бор эдими?
– Арабча фамилиямдаги Салаҳдан бошқа ҳеч нима йўқ эди. Онам диндор насроний эди, аммо отам ҳақида насроний эди деб айта олмайман. Отам том маънода ғарбпараст эди. Мен ҳам ўзимни насроний деб ўйлардим.
– Сизга ўхшаб илдизлари арабларга тақалган колумбияликлар асосан Боготада яшайдими?
– Йўқ, кўпроқ Колумбиянинг жанубий ҳудудларида яшайди. 1900 йилларда Араб ўлкаларидан Лотин Америкасига кўпчилик кўчиб келган.
– Бизга Колумбиядаги сиёсий ва иқтисодий ҳаётни тушунтира оласизми?
– Бошқа давлатларда бўлганидек ўлканинг бойлиги бир неча кишининг қўлида. Ўлкада ўртаҳол яшайдиган синфнинг ўзи йўқ. Дини насронийликдир.
– Сиз насронийликдан қандай чиқдингиз? Ўз динингиздан қандай узоқлашдингиз?
– Насронийликда расм ва ҳайкаллар биринчи ўринда турарди. Яратувчини, одатда, расм ва ҳайкаллар ёрдамида бир бутга айлантиришган эди. Мен ҳам болалигимда Яратувчини бир инсон сифатида тасаввур қилар эдим. Аммо ўн икки ёшга кирганимда баъзи нарсаларни суриштира бошладим. Эътиқод қиладиган диним менга эҳтиёжим бўлган ғоя ва ҳаётни бера олмасди. Колумбияда, зотан, ҳеч ким насронийликка амал қилмайди, буни дин дея гумон қилади, холос. Мактабда олган дарсларимнинг ҳеч қайсиси зеҳнимдаги саволларимга жавоб бўла олмасди. Менинг кўнглимда ҳақиқатни топиш иштиёқи ҳам ўсиб бораётганди.
– Кейин нима бўлди?
– Лицейда фалсафа дарсларига қизиқардим. Фалсафанинг ўзи ҳам мени қийнаётган саволларга жавоблар ахтарар эди. Фалсафа мени ўзига шунақа ром қилиб қўйдики, Боготадаги китобфурушлардан фалсафага оид китобларни тўплаб чиқдим. Эртаю кеч ўқирдим. Саволларим кўпайиб кетганди, биттасига жавоб топсам, ўша куни мендан бахтли инсон бўлмасди. Яратувчини инкор қилган файласуфлар ўз фикрларини ёзар экан, яна билибми-билмайми бир Яратувчини марказга қўйишади. Яратувчи шундай бир ҳақиқат, шундай бир Борлиқ эдики, инсон ишонадими-ишонмайдими, барибир, Яратувчидан қоча олмайди. Яратувчи шундай бир Куч эдики, ҳеч ким ҳаётда Унга дуч келмасдан яшамаган, яшамайдиям. Яшай олмайди. Ҳар бир тирик инсоннинг ҳаётида Яратувчи бор. Мен онгли тарзда ишона бошлагандим. Баъзи саволларимга фалсафадан жавоб топдим, энди эса қолган саволларимга фалсафанинг кучи етмай қолганди.
– Қандай саволлар?
– Савол сўрашим ва фикрлашим учун фалсафа менга эшик очган эди. Шарқда ёки Ғарбда қандай дин бўлса, ҳаммасини ўрганиб чиқдим. Мен динлардаги Илоҳ тушунчаси ҳақида изландим. Буддавийликдан бошладим. Буддавийлик инсонларни Ҳақиқатга етишиши учун жамиятдан ажралиб, ёлғиз қолишини талаб қиларди. Ҳатто инсон инсоний хусусиятларини йўқотиши керак, ўшандагина ҳақиқатни топади дер эди. Аммо қандай Яратувчига сиғинамиз деган саволга буддавийликда умуман жавоби йўқ.
Кейин Таврот, Забур, Инжилдан иборат “Муқаддас Китоб”ни ўқишга тушдим. “Эски Аҳд” бўлимидаги Иброҳим алайҳиссалом ва Мусо алайҳиссалом қиссаларидан жуда таъсирландим. “Янги ахд”, яъни Инжилда ҳам инсонлар учун фойдали насиҳатлар бор эди. Аммо учаласида ҳам чалкашликларга дуч келдим.
– Касалликдан қандай қутулдингиз?
– Бир кун Аллоҳга ёлвордим: “Агар менга шифо берсанг, яхши мусулмон бўламан ва қолган умримни сенга бандалик қилиб ўтказаман”, – деб ваъда бердим. Аллоҳ дуоимни қабул қилди, эрталаб турганимда вужудимда оғриқ йўқ эди, тез тузала бошладим. Аллоҳ менга мўъжизасини кўрсатган эди. Докторлар ҳам ҳайрон қолишди ва бу қандай қилиб тузалиши мумкин дея бир биридан сўрарди. Уйга қайтганимда ягона Аллоҳга иймон келтириш вақти келган эди. Дубайдаги дўстларимдан ўрганганим шаҳодат калимасини ўзимча такрорлаб айтиб мусулмон бўлдим.
– Мусулмон бўлгач, ҳаётингизда нималар юз берди?
– Аввал жуда баджаҳл инсон эдим. Мусулмон бўлганимдан кейин мендан марҳаматли инсон йўқдек. Ислом динига кирган куним бу дунёдаги жаннатимни топган эдим. Ислом менинг ширк ва куфрга тўлиб кетган ҳаётимни бир кунда жаннатга айлантириб қўйди. Ширк инсоннинг қалбини ҳар доим қорайтириб туради, мушрикларнинг қалбида ҳеч ойдинлик бўлмайди. Иймонгина қалбни мунаввар қилиб, ором бериб турар экан. Мен мушрикман, аммо қалбим мунаввар деганларнинг ҳаммаси ёлғончи. Мен буни шахсан ўз бошимдан ўтказдим. Мусулмон бўлишдан аввал энг буюк ғоям фақат пул топиш эди. Энди эса фақат яхши бир банда бўлиш ҳақида ўйлайман.
– Оилангиз ва яқинларингиз кофир деб эълон қилишгандир?
– Мусулмон бўлган куним отам билан гаплашдим, у мени ҳафталар давомида фақат жимгина тинглади. Кейин эса ўзи ҳам мусулмон бўлди. Ундан кейин аёлим ва онамга тушунтира бошладим. Иккаласи ҳам кофир дея ғазабланишга тушди. Ўн икки йилдан бери иккаласига ислом динини тушунтираман ва улар учун дуо қиламан. Аммо ўн икки йилдирки, улар буддавийликдан воз кечишмади. Иншааллоҳ, бир кун улар ҳам ҳидоят топишини умид қиламан.
– Ислом динининг сизга энг кўп таъсир қилган томони нима?
– Таҳвид, таҳвид, таҳвид. Кўпхудолик инсон ақлига, табиатига ва фитратига зид. Буддавийлик ва ҳиндувийлик – ширк дин. Саҳобалар ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳар бир суннатини ҳаётимга тадбиқ қилишга ҳаракат қиламан. Рамазонни ва рўзани севаман. Катмандуда мусулмонлар жуда кам. Шундай бўлса ҳам Рамазонда тўпланиб турамиз.
– Мусулмонларга айтадиган гапингиз борми?
– Бизнинг ҳаётимиз ширк ичида ўтди ва Ислом динини топишимиз кўп йилларимизни олди. Аммо сизлар улкан неъмат ичидасизлар, бунинг қадрига етинглар. Неаплда инсонларнинг ислом дини ва мусулмонларга эҳтиёжи бор. Мусулмонлар орасида бирлик кўрмайман. Нега кофирлар бир кунда ислом динига қарши бирлаша олади-да, мусулмонларда бундай хислат йўқ? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бир-бирларингизни севмагунча иймонда комил бўла олмайсиз ва жаннатга кира олмайсиз”, – деганлар. Мусулмонлар орасида ўзаро меҳр ҳам кўрмаяпман.
Давоми бор...
Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.
👉 @marziya_saydam
Мен: «Барбод, ҳужралари тобутга ўхшайди», – дедим. Булант ака бу сафар телефонни менга узатди. Теле-фонда аёлимнинг овозини эшитдим, ойлардир қоронғулик ичида эдиму, бирдан атрофим ёп-ёруғ бўлди, гўё. Ичимдаги соғинч, кўзим ва қалбимни ҳўл қилаётганди. Унга, мен эшикдан чиққанимда ўзи ўқиган оятни ўзига қайтариб ўқидим. Гаплаша олмаётганимни сезган Булант ака қўлимдан телефонни олди.
Ичимда бир жарлик пайдо бўлиб, унга юмалаб тушиб кетаётган эдим. Ойлардир ичимда тутиб келган соғинчим бироз ташқарига чиққач, қалбимнинг нақадар чарчаганини ҳис қилдим. Инсон бошига келган мусибатларга сабр қилар аммо, энг оғири севган инсонларининг соғинчи билан чарчаб, ҳолдан тоймоқ эди.
Булант ака: «Бир неча кун», – деган бўлса ҳам, бу муддат узайиши мумкин. Бу гумонга келишимнинг сабаби эса, БААС режимининг ёлғонлар устига қурилган пирамида эканлигидир. Бу инсонларнинг нима қилиши маълум эмас. Шунинг учун: «Ҳамид билан иккаламизни бир хонага қўйсинлар, хона кенгроқ ва қуёш тушиб турсин», – дедим. Ҳамид: «Мен ҳеч нима хоҳламайман, фақат Адам ака билан бирга қолсам бўлди», – деди. Булант ака терговчига бизнинг истакларимизни таржима ва илтимос қилди. Иззат ака видеога тушириш учун изн сўради, изн беришгач видеога тушдик. Кейин улар кетишга тайёргарлик кўра бошлади. Адашмаган эканман, бизни кенг ва қуёш тушиб турган хонага чиқаришмади. Аммо ўша тор ҳужрамга Ҳамидни олиб келишди. Иккаламиз ҳам яшаганларимизнинг ростлигига янаям ишонишни хоҳлардик. Тилларимиз моғорлаган экан, иккаламиз ҳам туркчани соғинган эдик. Мазза қилиб туркча гаплашишга тушдик.
Ҳамид ҳам ҳар кунини Қуръон ўқиб ўтказган экан.
Хурсандчилигимизни томоша қилиш учун Сомар туйнукдан қаради ва узоқ вақт тикилиб турди, кейин эса: «Бизга бироз аввал хабар келди, яна 15 йил бу ерда қоласизлар экан», – деди. Аскарларнинг ҳаммаси маҳкумлардан шундай нафратланадики, зарра қадар севинчнинг уларга бўлишини истамайдилар. Маҳкумларнинг севинчи улар учун буюк бир азоб эди.
Давоми бор...
Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.
👉 @marziya_saydam
– Кейинчалик мусулмон бўлганларга турли исломий оқимлар ва мазҳаблардан энг тўғри йўл бизнинг йўлимиз, шу мазҳабга кир дея таклифлар туша бошлайди. Ёки улар эски ҳаётининг асоратлари билан юзлашаверади. Масалан, бир киши мусулмон бўлишдан аввал либерал ёки демократ бўлган бўлса, буни ислом динига ҳам сингдиришга ҳаракат қилади. Бу нотўғри. Чунки ислом дини инсонга бутун эътиқод ва мафкуралардан фарқли дунёқараш беради. Ислом динини либерал ёки демократ каби эмас, қандай бўлса, шундайлигича қабул қилишга мажбурмиз. Кейин ислом динига янги кирган бир кишига гўё олимдек қарашади. Ўзи ислом динига янги кирган бўлса, у нимани ҳам биларди? Баъзилари мусулмонларнинг камчилик ва хатоларини кўриб, эски динига қайтиб ҳам кетади. Аммо биз ислом динини кишиларга қараб эмас, ҳаққоний бўлгани учун қабул қилишимиз керак.
– Узоқ вақтдан бери мусулмонлар билан бирга яшаяпсиз, кузатувларингизни ўртоқлашсангиз?
– Мусулмонлар нақадар буюк неъматнинг ичида эканини билмайди. Менинг ота-онам мусулмон эмас, бугун ўлиб қолса, орқасидан раҳмат ҳам тилай олмайман. Бу неъматдан маҳрумман. Аммо сизнинг ота-онангиз мусулмон. Мен кечирган изтиробни сиз ҳис қилмайсиз. Бундан ташқари, мусулмонларнинг Европани орзу қилишига ҳайронман. Чунки тарихни билишмайди. Ислом динининг ўзаги ваҳийдир, сиз орзу қилаётган маданиятларнинг маркази эса башардир. Муаммоларимизни Европага тақлид қилиб эмас, ислом дини қоидаларига биноан еча оламиз.
– Сўнгги сўзингиз?
– Ҳаёт жуда қисқа. Ислом динига қисман эмас, тўлалигича амал қилишимиз керак. Мусулмон фақат ўзидан эмас, жамиятдан ҳам сўралади.
Давоми бор...
Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.
👉 @marziya_saydam
ФАШИСТНИНГ ИСЛОМГА КИРИШИ
#жаннатга_таклифнома #иккинчи_китоб
Мусулмон бўлганидан кейин исмини Умар дея ўзгартирган италиялик фашистнинг ҳақиқий исми Андера Лазаро эди.
“Мен китобсевар ва илм ошиғи эдим. Исломнинг менга берган жавоблари, шунчаки, Ницше ва Фрейд берадиган жавоблар эмасди”, – дейди у.
У билан Фотиҳдаги “Шакарчи” пассажида учрашиб интервью олдим.
– Интервьюни сизнинг ўтмишингиздан бошласак?
– Мен Шарқий Италиянинг Калабриа шаҳрида туғилганман. Лицейда кўп китоб ўқийдиган фашист сифатида танилгандим. Чунки фашизм гуруҳларига кўмак берар эдим. Оиламиз насроний эди. Ҳеч қачон атеист бўлмадим, аммо улғайганимда насронийликдан йироқлашдим. Ғарбда динга кимлар амал қилади? Асосан, кексалар ва болалар! Диндор насроний бўлиш учун ё кекса бўлиш керак ёки бола. Аммо сўнгги йилларда кексалар ҳам насронийликка ишонмай қўйган. Ҳаётим маъноли бўлиши учун ўсмирликдан мусиқа, фалсафа ва сиёсат билан шуғулланиб келдим. Аммо инсон учун булардан ҳам кучлироқ нимадир борлигини ҳис қилардим. Ўша пайтда ўқиган сиёсий китобларим таъсирида фашизмни қабул қилдим.
– Фашизмнинг қайси жиҳати сизни жалб қилди?
– Фашист гуруҳларининг дунёқарашлари бир хил эмас, турлича. Биз Ғарбнинг модернистик одатларига қарши чиққан маънавиятчи гуруҳ эдик.
– Лицейда фашист кайфиятида бўлгансиз, шунақами?
– Ҳа, аммо тинимсиз ўқир эдим. Кейин эса Ер юзидаги муаммоларнинг сабабчиси фақат сиёсат эмаслигини англадим. Яъни бир тузумни ўзгартириб ўрнига бошқасини келтириш билан ёки тўнтариш билан муаммо ечилмайди. Инсонни ички дунёсидан жамиятгача тартибга соладиган, уни маънан назорат қиладиган бир кучга эҳтиёжи бор. Улғайганимда бу кучга бўлган эҳтиёжим яна ҳам ошди.
– Европалик ва кейинчалик мусулмон бўлганлар билан суҳбатлашганимда уларнинг ғарб фалсафасига эътирозларини кўрдим. Бу эътирозларга нима дейсиз?
– Европалик инсонлар кўнглида жуда катта маънавий бўшлиқ бор. Бу бўшлиқни тўлдириш учун ҳар хил нарсаларни синаб кўраверишади. Европада бугун фалсафий, ахлоқий ва ижтимоий турғунлик кузатилмоқда. Оммавий тарзда ўз-ўзини ўлдиришлар бор ва оила тушунчаси таназзулга учради. ЛГБТлар буларнинг натижасида пайдо бўлди. Европа бугун ечим топа олмаяпти, топа олмайди ҳам. Аммо Ғарб бундай инқироз ва чорасизликни бошдан кечирар экан, бизнинг мусулмонларимиз европалашмоқ истаяпти. Европалашишни истаган мусулмонлар ҳам Ғарб учраган чорасизликка албатта дуч келади. Улар каби бўшлиқ ва тўфон ичига тушади. Инсон фақат руҳдан ёки моддадан иборат эмас. Инсон ҳам руҳ, ҳам моддадир. Европада инсон фақат модда даражасига туширилган. Бунинг ечими фақат руҳга йўналиш ҳам демайман. Ғарбда шундай оқимлар кўп. Руҳчилар дейишади. Улар ҳам Ғарб инсони бошдан кечираётган инқирозга чора топа олмайди. Чора ҳам модданинг, ҳам руҳнинг ҳаққини жойига келтиришдир. Шундай эътиқодга эҳтиёжи бор. Бу эътиқод эса ваҳийдир. Ҳам модда, ҳам руҳ – иккаласи ваҳийдан озуқа олиши керак.
– Исломга қандай қизиқиб қолдингиз?
– Фашист бўлганим учун ўқийдиган китобларимда руҳга аҳамият берган матнларга дуч кела бошладим. Ислом дини билан аввало тасаввуф ҳақидаги китобларни ўқиганимда танишдим. Унда ислом динининг нима эканлигини билмасдим. Ибн Арабий, Жалолиддин Румий, Имом Ғаззолий ва Абдулқодир Ғийлонийнинг асарларини ўқидим. Имом Ғаззолийдан бошқаларида фақат руҳга аҳамият берилгани эътиборимни тортди. Ғаззолийда эса руҳоний тараф билан бирга ақида ва эътиқодга ҳам урғу берилганди. Ғаззолийни ўқиганимдан кейин, ақоид нима экан деб қизиқиб қолдим. Ақоиддан кейин сияр ва Қуръони карим нима экан деб ўйладим. Изланишда давом этиб Қуръон ўқидим. Қуръоннинг инсонга хитоби ва жавоби башар сўзи эмас эди. Буларнинг ҳаммаси гўё кроссворднинг квадратларидан иборат эди. Бу квадратлар бирлашди ва Аллоҳим менга ҳидоят насиб қилди.
– Қачон мусулмон бўлдингиз?
– Лицейни битирганимда мен юқорида айтган воқеаларни бошдан кечирган, исломнинг ҳақ дин эканига ишонч ҳосил қилиб бўлгандим. Фақат исломий шартларни бажаришга ҳали ўзимни тайёр ҳис қилмасдим. Аммо қачон шаҳодат калимаси айтиб мусулмон бўларканман деб кўзим тўрт бўлиб кутаётгандим.
– Биринчи келганимда Молтепанинг Идеалтепасидаги бир мехмонхонада яшай бошладим. Меҳмонхонада худди менга ўхшаб яшаётган, инглизча биладиган турк йигит Мурод билан танишдим. Мурод мен ҳам мусулмонман деди. Менга ёрдам бер, мусулмон бўлмоқчиман дедим. У нима қиласан мусулмон бўлиб, ишинг кўпаяди мусулмон бўлсанг, бир кунда беш маҳал таҳорат, намоз, йилда бир ой рўза тутасан, қарорингни яна бир бор ўйлаб кўр деди. Кейин билдимки, мусулмонман дегани билан унинг яшаш тарзини Ислом билан ҳеч алоқаси йўқ эди. Мен ҳеч тўхтамадим, ундан ҳар куни илтимос, мени бирорта масжидга олиб бор ва истакларимни туркчага таржима қил, имомга ўзим тушунтираман дедим. Кейин меҳмонхонага энг яқин масжидга бориб, имом билан танишдик. Мурод таржимонлик қилди, имом менга ислом дини шартларини тушунтирди. Имом мендан сен бу шартларни қабул қила оласанми дея сўради. Мен, албатта, дедим. Эртаси куни имом билан Молтепа муфтийлигига бордик, у ерда менга “Дини Исломдир” деган ҳужжат беришди.
– Мусулмон бўлгач, ислом дини ҳаётингизни ўзгартирдими?
– Ислом дини ҳаётимга янги ғоя олиб кирди. Аллоҳга яқинлашиш учун яхши банда бўлишни истардим, доим шунинг учун ғайрат қиламан. Илм ола бошладим. Истанбулда ақоид ва фиқҳ илмини ўрганяпман.
– Илк намозингиз?
– Намоз ўқишни билмасдим. Илк сафарда мен фақат Аллоҳга юзланиш, Унга яқин бўлиш ва Унинг ҳузурида туришни ўргандим. Бу жуда гўзал туйғу эди. Бу ҳақиқатни ўрганганимда кўп йиғладим. Сажда – мен қидириб юрган ибодат экан.
– Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаётингиздаги маъноси қандай?
– Расулуллоҳ – менинг раҳбарим. Ҳаёти тарихини такрор-такрор ўқийман, ҳар ўқиганимда меҳрим ортиб, ҳайрат ичида қоламан.
– Туркия ҳақидаги фикрларингиз?
– Туркияда икки хил жамият бор. Динга жуда яқин ва диндан жуда узоқ жамият. Турклар одатда менга ўхшаб чет элдан келган инсонларни ислом динига даъват қилишади. Менимча, турклар туркларни ислом динига даъват қилсин. Алҳамдулиллаҳ, мусулмонмиз деб исломга паст назар билан қарайдиган секуляр турклар шунақа кўпки... Янги мусулмон бўлганларга тилагим, секуляр мусулмонлардан қочинглар! Динини севиб яшаётган яхши мусулмонлар билан бирга бўлинг!
Давоми бор...
Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.
👉 @marziya_saydam
Абу Аҳмаддан: «Бироз аввал келган киши ким?», – деб сўрадим. У ҳам: «Қамоқхона мудири», – деди. Коридорнинг охиридаги зиналардан уч қават юқорига чиқ-дик. Кўрганларимга ишона олмайман, кори-дорларгача кишанланган маҳкумлар билан тўлиб тошганди. Коридордагиларнинг ҳаммаси кишанланган, кўзлари боғланган, ялaнғоч, тиззалаб ўтқизилган эди. Қийноққа солинган маҳкумларнинг ҳисоби йўқ эди. Коридорда узаниб ётган, зўрға нафас олаётганларга ҳам кўзим тушди.
Учинчи қаватдан кейин кенг бир ҳовлига чиқдик. Бу ерда ҳаёт бошқача эди, ҳаммаёқ бўялган, ёп-ёруғ. Ҳатто қамоқхонага ҳам ўхшамасди. Бироз юриб бир эшик олдида тўхтадик. Эшик очилди ва биз ниҳоятда шинам гўзал хонага кирдик. Хонада мўйловли, расмий қиёфада, эллик ёшлардаги бир киши бор эди. Гапириши билан, мени тергов қилган йўғон овозли киши эканлигини сездим. Рўпарасидан жой кўрсатди, ўтирдим. Гаплаша бошладик:
– Пастда ҳаётинг қандай кетяпти, кўникиб қолдингми?
– Пастни сизлар мендан яхши биласизлар.
– У сенинг танловинг, бизга тўғрисини гапир-сайдинг ҳозир мазза қилиб комфортли жойда яшаётган бўлардинг.
– Бу вақтгача сизга айтганларимнинг орасида бир дона ҳам ёлғон йўқ.
– Бас қил, биз зотан ҳамма нарсани биламиз, сендан İHH ҳақида баъзи маълумотларни олмоқчиман.
–İHH дунёнинг қаерида бўлса бўлсин, мазлумларга ёрдам олиб борадиган ташкилот.
–Буни биламиз, унинг орқасида турган ҳақиқий кучнинг ким эканлигини билмоқчиман?
– İHHнинг орқасида Турк халқи ва мазлум-ларнинг дуоси бор
– İHHнинг орқасида Саудия ва Қатар бўлиши мумкинми?
– Йўқ, фақатгина Турк халқи бор, ундан кейин, бутун дунёда тан олинган ягона ёрдам Ташкилоти.
– Бўпти, биз келиша олмас эканмиз. Эрдоған бизларни террорист, деди, эшитдингми?
– 33 кундан бери мен ернинг остидаман, қандай қилиб эшитаман? Менга газета, китоб ва қошиқ бера оласизларми? Берсангизлар хурсанд бўлардим.
– Қошиқ билан китоб мумкинмас, аммо эртага газета бераман. Арабча биласан-а?
– Ҳа... .
– Майли, чиқ..
Чиққанимиздан кейин Абу Аҳмад билан яна келган йўлимиздан қайтдик. Яна қийноққа солинган маҳкумларнинг орасидан ўтдик, ҳаммаси ёшлар, лицей ва университет талабалари эди. Ота-оналари буларни минг бир машаққат билан катта қилган, аммо энди ваҳший яратиқларнинг қўлида ўлжа эди.
Ҳужрага кириб нега İHHга қизиқиб қолишгани ҳақида ўйлаб қолдим. Ёки İHHга бир тузоқ қуришмоқчими? Балки бизни қийноққа солиб, İHH га қарши гувоҳлик бердиришар. Уни видеога олиб, бутун телевизор каналларида эълон қилишар ... Бу БААС ҳукумати учун оддий ҳол. Бу ҳақида ўйлашнинг ўзи юрагимни сиқди.
Буларни ўйлаб ўтиргандим, Сомар туйнукка бошини суқиб: «Чой ичасанми?», – деб сўради. Чойни охирги марта Идлиб полиция марказида ичган эдим. Аввалига ҳайрон қолдим. Чунки Сомар мендан нафратланади, қандай қилиб у менга чой таклиф қилиши мумкин? Шундай бўлса ҳам, ичаман, дедим. У ҳам дарров чой олиб келди. Бир ҳўплам олишим билан чойни нақадар соғинганимни ҳис қилдим. Бир стаканни тугатган эдим у яна бир стакан олиб келди. У нима қилса ҳам, Сомар ҳақидаги шубҳам жонли турганди.
Чойни ичишга ичдим энди эса ҳожатга чиқиш...
Аскарларнинг ҳожатхонага олиб боришини кута бошладим. Одатда улар аввал бизни, кейин бошқа маҳбусларни олиб боришарди. Энди эса биринчи маҳбусларни, кейин Ҳамидни олиб боришди. Ярим соат ўтди ҳамки, менинг эшигимга ҳеч қайси келмади. Туйнукка яқин бориб, Сомарга: «Мени ҳожатхонага олиб бормадинг, ҳожатим келди», – дедим. У эса: «Сенинг ҳожатхона жазоинг бор, бу кеча ҳожатхонага чиқа олмайсан», – деди. Шундагина унинг ҳийласинини тушуниб етдим.
Борган сари бадтар бўла бошладим, эшикни тақиллатиб, Сомарни чақира бошладим. У эса қаҳ-қаҳа отиб кулиб: «Бу кеча сен жазолисан, ҳожатингни чой ичган стаканларингга чиқар», –деди. Ярим кеча соат тўртгача эшикни урдим, аммо Сомар бошқа аскарларга ҳам тайинлаган экан, ҳеч ким эшикни очмади. Мажбуран, минг бир истихола билан ҳужрада турган стаканларга ҳожатимни чиқардим.
Давоми бор...
Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.
👉 @marziya_saydam
ИЧИМДАГИ ҲУЖРА
#тутқун #ҳикоя
Самолёт Истанбулга қўнар экан ичимда ҳуркиб турган бир севинч бор эди. Самолётга чиқишимиз билан бизга МИТ бошлиғи Ҳоқон Фидан қўнғироқ қилди. «Бутун Туркия сизни кутмоқда», – деди. Саксон миллион киши тарафидан кутиб олиниш гўзал бир туйғу эди. Туркиянинг ҳар бир бурчаги менинг оиламдир. Бутун дунёни кездим, ҳар доим ҳар ерда оиламни соғинганим каби Туркияни соғиндим. Икки соатдан кейин Отатурк аэропортига қўндик. Ҳамидни соғ-омон Туркияга олиб келганим учун елкаларимдаги юк ҳам мени тарк этаётганди.
Қўнишимиз билан бизни İHH бошлиғининг ёрдамчиси Ҳусайн Уруч кутиб олиб онам, аёлим ва болаларим кутиб ўтирган хонага олиб кирди. Минг мароталаб орзу қилган хонамга. Жўшиб оқаётган дарё каби болаларимни ҳидлаб ичимга тортар эдим нафасимни. Кейин эса Бош Вазир ёрдамчиси Башар Аталай билан кўришдик. Журналист ва телевидиние мансублари кутиб турган эди. Ташқарида ҳам минглаб инсонлар йиғлаб, исмларимизни айтиб чақириб, шиорлар айтиб бақирарди. Ҳеч бирини танимайман, аммо улар бизни кутиб олиш учун чиққан саксон миллионнинг вакиллари эди.
Энг охири уйимизга тарқалиб кетар эканмиз, Отамни кўрдим. Ҳаётимда илк маротаба отамнинг йиғлаётганини кўрдим.
Уйимга келгач илк кунларда уйқудан уйғонишим билан кўзларим зиндоннинг ҳужрасини қидирадиган бўлди. Озодликда бўлишимга қарамасдан доим ичимда бир ҳужра қолди.
Нималарни соғинган эдим? «Чой ичишни, нон ейишни, бозорга боришни, минибусга минишни, ёмғирда шилта бўлишни, китобларнинг ҳошияларига изоҳларимни ёзишни, инсонларга салом беришни....»
Кўчаларда юрар эканман, тинмай инсонлар мени тўхтатар ва: «Сизлар учун кўп дуо қилдик, йиғладик», – дер эди. Улар момолар, оналар, холалар, болалар, ўсмирлар эди.
Баханинг тириклиги мени беҳад севинтирди. Балки бахтиёр қилган улкан қувонч ҳам шу бўлди.
Тугади.
Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.
👉 @marziya_saydam
– Истанбулнинг нимаси севгига лойиқ?
– Истанбул – дунёнинг энг жозибали шаҳри. Дунёдаги ҳузур-ҳаловатни Ускудардан топдим. Ускудардан Эминонуга кемада сайрга чиққанимда, ҳар сафар тарихнинг варақлари ичига тушиб қоламан. Аллоҳим менинг жонимни оладиган бўлсанг, Истанбулда мусулмонлар орасида эканманда ол дея Раббимга ҳар доим дуо қиламан. Туркларга меҳр қўйдим, уларнинг самимиятига ошиқман. Ғарб инсони худбин, фақат нафси учун яшайди. Аммо Шарқ инсони ундай эмас. Худбинлик ва ёлғизлик бутун дунёга ёйилиб кетмоқда. Турклар эса ёрдамга ошиқадиган ва жамоавий халқ. Бу уларнинг бойлигидир. Энди эса туркларнинг мен ёқтирмаган тарафларини айтаман. Изн берсангиз?
– Бемалол...
– Афсуски, турклар вақтини исроф қилади. Ваъда берган соатида келмайди ва бошлаган ишини охирига етказмайди. Танбал. Ундан ташқари Туркияда менга ўхшаган чет элликларни жуда безовта қиладиган бир касб эгалари бор.
– Ким экан улар?
– Таксичилар. Истанбул таксичиларининг ҳеч бирида мусулмонлик сифатини кўрмайман. Сизни чет эллик эканлигингизни билган заҳоти хаёлига қандай алдасам экан деган фикр келади... Мени босиб олиб урган, дўппослаган таксичилар бўлди. Менга дуч келди афсуски... Иложи борича таксига минмайман. Яхши таксичи учраб қолса ҳар доим ҳамд айтаман.
– Сўнги сўзингиз...
– Агар динингиз ёйилишини хоҳласангиз, яхши ўрнак бўлинг. Инсонга сўздан ҳам кўра амал кўпроқ таъсир қилади.
Давоми бор...
Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.
👉 @marziya_saydam
ИСТАНБУЛ ОШИҒИ
#жаннатга_таклифнома #иккинчи_китоб
Истанбулнинг энг хушманзара жойларидан бири Ускудардаги “Аббара қаҳва”да англиялик Жанет Гаскоигненинг бир хонаси бор. Бу опанинг олдинги исмидир, мусулмон бўлгач, исмини Латифа дея ўзгартирган. Ҳар ҳафта шанба куни кеч соат олтидан тўққизгача Латифа опа бу хонада турк болаларга текинга инглиз тилини ўргатади. Етти йилдан бери бу ишни амалга ошириб келади. “Нега текинга ўргатасиз?” – деб сўраганимда, “Менинг тўғри йўлни топишимга турклар сабабчи бўлди, шунинг учун уларнинг олдида ўзимни қарздор ҳис қиламан. Бинобарин, турк болаларга бепул таълим бераман”, – деб жавоб берди.
Айни пайтда Халқаро Фотиҳ Султон Маҳмуд имом хатиб лицейида инглиз тили ўқитувчиси ҳамдир. Ва Ускудардаги кўча мушукларининг ҳомийси. Мушукларга овқат тарқатиб юрганида ҳам учратиб қолишингиз мумкин. Латифа опа инглиздан кўра онадўлилик холаларга ўхшайди. Уни мусулмон бўлишига Фотиҳ исмли турк йигит сабаб бўлган экан. Латифа опа ҳар куни Фотиҳни дуоларида эслайди.
– Бизга ўтмишингиздан гапириб берсангиз?
– Англияда туғилганман. йигирма бир ёшимда Германияга келдим, саёҳатга келиб ўттиз икки йил Германияда қолиб кетдим. Германияда инглиз тили ўқитувчиси эдим.
– Англиядан Германияга кўчишингизга нима сабаб бўлди?
– Ўшанда йигирма бир ёшда эдим, дунёни таниш, ҳар хил инсонлар ва маданиятларни кўриш истаги шунга ундаган. Ёшлик хаёлларининг ортидан югуриш десак ҳам бўлади. Немис тилини ўрганмоқчи эдим. Тил ўрганиб қайтиб кетаман деб ўйлагандим. Аммо ҳаёт баъзан режаларимизнинг устига чизиқ тортиб қўяди. Берлинда ўттиз икки йил қолиб кетишим бежиз эмас экан. Турклар яшайдиган шаҳарчаларда яшадим ва 2013 йилда Истанбулга кўчиб келдим.
– Мусулмон бўлмасдан аввал қандай эътиқодда эдингиз?
– Насроний эдим, аммо насронийларнинг орасида ҳам кўплаб оқимлар бор. Мен қатнайдиган черков католик ёки протестант эмас, Англия черкови эди.
– Буларнинг қандай фарқи бор?
– Англия черкови бошқа католик черковлар каби Ватикандаги папанинг ҳукмларини қабул қилмайди. Англия черкови қирол ва қироличага боғлиқ. Англия черковлари бу икки мазҳабнинг баъзи урфларини рад қилади. Мен ҳам яхшигина диний таълим олган эдим, Тангрига ишончим бор эди. Германияга келганимдан кейин Берлинда ўз мазҳабимдаги черков топа олмадим. Шунинг учун ҳам черков билан алоқам тўхтади. Чунки насронийликдаги черков тушунчаси ислом динидаги масжид тушунчасига ўхшамайди.
– Қандай?
– Бир мусулмон хоҳлаган масжидига бориб ибодат қила олади. Аммо насроний қайси мазҳабга мансуб бўлса, ўша мазҳабнинг черковига бориб ибодат қилиши керак.
– Мусулмон бўлишдан аввал ислом дини ҳақида бирор нима билармидингиз?
– Асосан матбуот орқали билардим. ОАВларда нималар дейилаётган бўлса, шуларни билардим. Матбуот эса тўхтовсиз ислом террористларнинг дини дер эди. Мусулмонлар қолоқ, бадавий инсонлар сифатида кўрсатиларди. Аммо мен мусулмонларни таниганим сайин бу тарғиботнинг бўҳтон эканига ишонч ҳосил қилдим. Ғарбда ва Англияда инсонлар ОАВларига алданишмоқда.
– Ислом дини билан қандай танишдингиз?
– Берлиндаги бир турк мактабида инглиз тили ўқитувчиси эдим. Ўқувчиларим билан янаям яхши алоқада бўлиш учун, уларга она тилимни ўргатишим учун мен ҳам уларнинг маданиятини ва динини билиш керак деб ўйладим. Чунки бир ўқитувчи ўқувчиларига яхши таълим бериши учун уларнинг оила тартибини, ишончини ва урф-одатларини ҳам билишга мажбур.
Кўп сонли мухлислар талаб ва истакларига биноан Марзия Сайдам ёзган «Фантом оғриғи» қайта босмадан чиқди.
Алҳамдулиллоҳ.
@qamarbooks – «Қамар» китоблар дўконидан сўранг.
@marziya_saydam
Yangilik! "Bolalar jahannamda yonmaydi" 🥳
Mazkur kitobda bola tarbiyasi, go‘daklikdan Islom axloqini shakllantirish haqida mulohazalar yuritilgan.
Muallif kitobxon qarshisiga hayotimizning dolzarb muammosini ko‘ndalang qiladi, uning sabablari va yechimlarini izlaydi. Har bir masalaga sof Islom taʼlimoti maqomidan munosabat bildiradi.
Kitob samimiy ruhda yozilgan va uni o‘qib, o‘zingizni qiziqtirgan ko‘plab savollarga javob topasiz degan umiddamiz.
Muqova: yumshoq;
O‘lchami: 13x20;
Sahifa: 131 bet;
Narxi: 22.000 so‘m.
🚚 Toshkent shahri bo’ylab 15.000 so’mga yetkazib beramiz.
Buyurtma uchun @qamar_delivery profiliga murojaat qiling yoki +998998454400 raqamiga bog’laning.
Manzil: Alisher Navoiy ko'chasi, 42-uy.
🌓 @qamarbooks
ШОМДАН ТЕҲРОНГА
#тутқун #ҳикоя
Эрталаб соат тўққизларда навбатчи Юсуф бизни олиб кетгани келди. Кийиниб бўлгач, эшик ёнида туриб ҳужрага бир боқдим. Менинг қутқарувчим бўлган Қуръонга, зайтун япроғига ва ўйиқларга.... Қамоқхона ташқарисигача бизни Юсуф олиб чиқарар экан, аммо қолганлари ҳаммаси нафрат билан орқамиздан қараб қолди.
Қамоқхона боғчасига чиқдик. У ерда бизни мудир ва тўрт нафар қуролли киши кутиб турган эди. Боғчанинг эшигидан чиқишимиз билан олдимизга бир қора машина келиб тўхтади. Машинада ҳам соқчилар бор эди.
Машина тўғри Шомнинг Кафарсуса аэропортига йўл олди. Машина магнитофонидан лубнонлик машҳур қўшиқчи Фейрузнинг овози келаётганди. Фейруз буларнинг суннийси, шиаси, нусайрийси, дурзийси, асадчи, мухолифлари ҳаммаси иттифоқ қилган ягона овоздир. Сурияликларнинг эрталабки икки одати бор, бири қаҳва ичмоқ, иккинчиси Фейрузни тингламоқ.... Менга Фейруз-Мейрузнинг фарқи йўқ, мен Шомда сайр қилаётгандим, Шомни севаётган эдим.
Ярим соатдан кейин Шом аэропортига келдик. Аэропортга кириб бу машинадан тушиб бошқасига миндик. У машинанинг ичида бизни тергов қилган йўғон овозли киши билан эронлик вакил бор эди. Машина бизни Теҳрон самолётининг зиналаригача олиб борди. Биздан бирор киши на паспорт, на бошқа бир ҳужжат сўради. Бирор жойда машинани тўхтатишса, йўғон овозли киши машина ойнасини бироз туширарди, кейин ўтинглар, ишоратини беришарди. Буни кўриб англадимки, бу киши БААС режимининг юқори лавозимларидан бирида ўтиради. Ҳеч кутиб ўтирмасдан тўғри учоққа миндик. Инсонларининг юзларига қарардим, кўмир каби қора юзларни эмас, табассум қилиб турган юзларни кўриб турган эдик. Самолёт Шомдан Теҳронга учди.
Самолёт кўтарилгач эронлик вакил суҳбатини бошлади. «Қамоқхонада кунларингиз қандай ўтди?», – дея сўради. Мен ҳам, аёллар ва болалар ҳам бирга қамалганини, маҳкумлар қийноққа солинишини айтдим. Фақат мен кулиб турган ўзига диндор ва марҳаматли тус берган бу одамнинг табассумига алданган эдим. У менга: «Адам, сен қамоқхонада кўрганларингни ҳеч қаерда гапирма. Ҳатто сени Туркия ва Сурия орасида тинчлик элчиси қиламиз. Сен Туркия халқига, ҳукумат вакилларига Туркиянинг Сурия сиёсатига нотўғри йўл тутганлигини англатасан. Бунга рози бўлсанг биз тез-тез кўришиб турамиз. Сени доим Теҳронда кутамиз. Фақат асирликдаги кунларинг ҳақида ҳеч кимга ҳеч нима демаслигинг ҳақида бизга сўз бер», – деди.
Эронлик вакил мендан, мазлумларнинг овозига хиёнат қилишимни, Туркияга келганимда ҳаммага ёлғон гапиришимни истамоқда эди. Мен буни қила олмайман. Эронлик вакил менинг ҳаддан ташқари асабийлашганимни кўрди. Ундан кейин сафарнинг охиригача ҳеч гаплашмадик.
Икки соатдан кейин Теҳронга қўндик. Аэропортда ҳамма жойга аланглаб қарайман, ғордан чиққан инсоннинг ҳайрати бор эди кўзларимда. Теҳрон Имом Хумайний аэропортида бизни икки киши кутиб олди. Икки киши ёнимиздаги эронлик вакилга таъзим қилди ва бизнинг олдимизда юрди. Биз орқадамиз, текширувлардан у икки киши ёрдамида жимгина ўтиб кетдик. Шомдагидек Теҳронда ҳам ҳеч ким биздан на паспорт, на ҳужжат сўради.
Аэропортдан чиқишимиз билан бизни Эронда яшайдиган бир турк кутиб олди. Булант ака билан зиндонга келган турк. У бизга: «Туркиядан келган меҳмонлар бор, ҳамма сизни кўзлари тўрт бўлиб кутиб турибди», – деди. Ёнимизга бир минибус келиб тўхтади, ҳаммамиз мини-бусга миндик. Кейин у киши қўлидаги телефонни менга берди, телефонда бир киши севинч билан бақирарди: «Сизларни жудаям яхши кўрамиз, арслонларим менинг», – дея. Телефондаги киши журналист ва ёзувчи Ҳоқон Олбайроқ эди. Ҳоқон аканинг овозини эшитиш бизга куч берди. Мен у киши билан қандай гаплашишни билмасдим, чунки ҳалиям устимдаги оғир юкни ота олмаётган эдим. Кейин эса Ташқи Ишлар Вазири Аҳмед Довудўғли телефон қилди. Довудўғли биздан, овқатимиздан тортиб кийимларимизгача маълумот беришимизни сўрарди. Ҳукуматимизнинг раҳбарлари, ҳар бири биз учун бир ота шафқати билан шуғулланаётган эди. Минибус Эроннинг мотамсаро кўчаларидан юриб бораркан Эронда яшайдиган турк гап бошлади: «Сизлар ўғирлангандан кейин нималар бўлди. билганингизда эди. Эрон билан Туркия орасида инқироз чиқишига сабаб бўлишингизга сал қолди».
– Кант Аллоҳнинг борлигини тасдиқлайдиган далиллар етарсиз деб айтган. У тириклигидаёқ Ғарбда, Мисрда, ҳатто Ислом оламида таниқли ва таъсири кенг шахсга айланган. Мустафо Сабрий афанди эса ўзи турк бўлишига қарамасдан Мисрга келган. Ва Кантнинг Ислом оламига таъсирини кўриб, унинг метафизик қарашлари мутлақо, тамомила асоссиз эканлигини исботлаган. Мусулмон бўлишимдан аввал Кантни севар эдим ва доим унга мурожаат қилиб турардим. Аммо мусулмон бўлганимдан кейин ҳайронлигим ортиб, Мустафо Сабрий афандига меҳр қўйдим. Мустафо Сабрий афанди расман метафизикага зарба берган эди. Кантнинг зарбасига зарба урган эди. Илмий ишимни юксак баҳода тугатдим. Ҳозир ибн Халдун университетида докторлик иши устида ишлаяпман. Мавзуи: “Калом илми фалсафани қандай қилиб заифлаштирди?”
– Фалсафа билан калом илми орасидаги фарқ нима?
– Аслида калом илми фалсафанинг чўққисидир. Фалсафа инсонга қандай савол беришни ўргатади, Ислом эса у саволларга жавоб беради.
– Қайси мусулмон файласуфларидан таъсирланасиз?
– Имом Ғаззолий ва Имом Розий. Бизнинг асримизда яшаган мусулмон файласуфлардан эса Мустафо Сабрий афанди, Элмалили Ҳамди Язар ва Саид Нурсий.
– Мусулмон файласуфлари ўша пайтда ҳам, кейин ҳам, ҳозир ҳам доим олдинда, илғор бўлишган, дейилади. Бунга нима дейсиз?
– Бу фикрга қўшилмайман.
Давоми бор...
Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.
👉 @marziya_saydam
– Қандай чалкашликлар?
– Буларда чалкашликлар бўлиши табиий, аслида. Чунки Илоҳи йўқ. Илоҳи мавжуд динда эса чалкашликлар бўлмайди. Чалкашликларидан бири шуки, Таврот ва Забурга кўра, яҳудийлар тинмай хато қилишларига қарамасдан Аллоҳ тарафидан танланган миллат эмиш?! Одиллик Яратувчининг сифатидир. Аммо уларнинг, “танланган миллатмиз” ақидаси бу сифатга зиддир. Яратувчи асло бандалари орасида айримчилик қилмайди. Инжилда эса ўнлаб бир-бирини рад қилувчи фикрлар бор. Масалан, инсонлар гуноҳкор бўлиб туғилар эмиш. Ёки Ийсо алайҳиссалом бутун инсоният учун қурбон қилинди дейишади. Шу фикрларни соғлом ақл қабул қила оладими? Муқаддас Китобни ўқиб тугатганимда, айрим ҳақиқатлардан қатъий назар асосан насронийлик ва яҳудийликнинг бузилган ҳолати деган фикрга келдим. Мен ҳамманинг, ҳатто Аллоҳ тарафидан жўнатилган Пайғамбарларнинг ҳам ўлишига ишонган бири инсонман. Айниқса, менинг назаримдаги Яратувчи Ягона бўлиши керак эди. Мен билган бу Яратувчи на насронийликнинг, на яҳудийликнинг илоҳи эди. Қидиришларимнинг ҳеч бири бу динларнинг ҳақиқат эканлигига мени ишонтира олмади. Узоқ вақт ҳамма динларни рад қилиб, Ягона Яратувчига ишониб яшадим.
– Ислом дини билан қандай танишдингиз, мусулмон бўлиш фикри қаердан келди?
– Университетнинг ҳуқуқ факултетига ўқишга киргандим. Аслида, ҳуқуқчи бўлишни истамасдим, оилам хоҳлагани учун бу факултетга кирган эдим. Ўзим ё фалсафа, ёки мусиқа факултетига киришни хоҳлаган эдим. Аммо отам адвокат эди. Отам менинг ҳам адвокат бўлишимни истарди. Иккинчи курсда эдим, колумбиялик бир дўстимнинг уйида испан тилидаги Қуръон китобини кўриб қолдим. Мен тадқиқ қилмаган битта дин – Ислом қолган эди. Ундан Қуръони каримни сўраб олдим. Уйга келибоқ Қуръонни ўқишга тушдим.
– Ўқиш асносида нималарни ҳис қилдингиз?
– Қуръонни ўқишим билан бу шунчаки эмас, илоҳий китоб эканини англадим. Қуръондаги хитоб инсонга оид эмасди. Бу хитоб, бу амрлар, бу қиссалар, бу фасоҳат, бу гўзаллик бутун коинотни йўқдан бор қилган Ягона Яратувчига мансуб эди. Мен қидириб юрган Аллоҳимни топган эдим. Қуръон воситаси билан Унинг ҳузурида турганлигимни, У билан “гаплашаётганлигимни” ҳис қилиб тургандим. Ойлар давомида Қуръонни қўлимдан қўймадим.
– Кейин-чи, дарҳол мусулмон бўлдингизми?
– Йўқ, чунки қандай мусулмон бўлишни билмас эдим. Кейин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаётини ўрганишга қарор қилдим.
– Кейин нима бўлди?
– Отам ва укам билан ҳар йили ёзда бир давлатга саёҳатга борар эдик. Ўша йили отам бу йил Мисрга борамиз деди. Саёҳат раҳбаримиз мисрлик бир киши эди, мен унга тўхтовсиз ислом дини ҳақида саволлар берардим.
– Қандай саволлар эди?
– Масалан, мусулмонлар қандай намоз ўқийди, рўза нима, Рамазон-чи, каби саволлар. Саёҳат раҳбаримиз охирги кун хоҳласанг, сени Азҳар масжидига олиб бораман деди. Ислом динини чуқурроқ ўрганишга ҳаракат қилаётганим раҳбарнинг ҳам диққатини тортган эди. Укам, мен ва раҳбар билан Азҳар масжидига бордик. Масжидга киришим билан кўнглимда бир фараҳлик ҳис қилдим. Черков билан масжидни қиёсладим. Черковда дарс қилиш, гапириш тақиқланган, аммо бу ерда хоҳлаган ибодат қилмоқда, хоҳлаган китоб ўқимоқда, чека бурчакларида талабалар дарс тайёрлаб ўтирибди. Бу бемалолликдан ҳайрон қолдим. Раҳбар мени масжид имомининг ёнига олиб борди ва ислом дини ҳақидаги саволларни бу кишига беришинг мумкин деди. Мен устма-уст савол бера бошладим. Имом менга сен Исломга ишонганлардансан, фақат ўзинг фарқига бормаяпсан деди. Ўша ерда шаҳодат калимасини келтириб, мусулмон бўлдим ва йиғлай бошладим. Илк намозимни ҳам Азҳарда ўқидим.
СЎНГГИ КЕЧА
#тутқун #ҳикоя
Булант ака ва ҳамроҳлари келиб бизни зиёрат қилишганига бугун бир ҳафта бўлди. Ҳар кун эрталаб: «Балки бугун озод бўлармиз», – деган умид билан уйғонамиз-у, кечга бориб кайфиятимиз бузилар эди. БААС режимининг одамларига ҳеч қачон ишониб бўлмаслигини билганимиз учун хаёлимизда минг бир эҳтимол бор. Озод бўлишимизга бунчалар ишонгани-миздан кейин бирор тўсиққа дуч келсак биз учун зиндон ундан кейин бошланади. Бундан ташқари бир ҳафтадан бери Сомар бошчилигидаги аскарлар ҳам яхшигина умидларимизни чилпарчин қилганди.
Ҳар доимгидек бугунни ҳам эрталабдан Қуръон ўқиш билан бошладик. Шунда Абу Аҳмад эшигимизни очди. Иккаламиз ҳам бир-биримизга термулдик, балки келгандир, озод бўлиш вақти, дея. У бизни ўртамизга кириб юқори қаватларга олиб чиқа бошлади, ҳар доимгидек бир жумла ҳам гапирмади, саволларимиз жавобсиз қолди. 3 қаватга келиб бир эшикнинг олдида тўхтадик. Абу Аҳмад кўзларимизни боғлашга уринди. Аммо ичкаридан кимдир: «Боғлама», – деди. Боғлама, деган кишини биринчи марта кўриб тургандик. Қирқ ёшлар атрофидаги, фуқаро кийимида, ўрта бўйли киши бизга, «Ташқаридан келган меҳмонингиз бор», – деди. Бирга кута бошладик. Хонани жимжитлик қоплаганди, нафас олишга қўрқиб кутяпмиз. Бироздан сўнг кулиб турган, текис соқолли бир киши хонага кирди. Дарров танидим. Булант ака билан келган эронлик вакил эди. Яхшигина арабча гапирадиган эронлик киши тез-тез табассум қиларди. Кутган хабаримизни берди: «Эртага эрталаб Шомдан биринчи рейс билан Эронга учасизлар!»
Эронлик кетганидан кейин Абу Аҳмад билан яна ҳужрага қайтдик.
Бир кундан кейин озод бўламан, қошиқда овқат ейман, ҳеч ким мени ҳожатхонага обориб обкемайди. Кўчаларда бемалол юра оламан, олдимга деворлар ўрилмайди. Икки дақиқа эмас, хоҳлаганимча ҳаммомда чўмила оламан. Маҳкумларнинг ингроқлари мени уйғотмайди.
Анчадан бери менга бегона бўлган туйғулар...
Ҳужрага кириб Ҳамид иккаламиз бир-биримизни қучоқладик, бахтли эдик.
Абу Аҳмад эшикка келди, туйнукдан: «Сизларга янги кийим олишим керак, куйлак олайми, футболками?», – деб сўради. Биз бирдан: «Футболка» – дедик.
Аср пайтида у яна келди, эшикни очиб: «Тайёрланинглар, юқорига чиқамиз», – деди. Қўлларимизда кишан, кўзларимизда боғич йўқ. 3-қаватга чиқиб, бошқа бир эшикнинг ёнида кута бошладик. Хонага кирганимда қамоқхона мудирини кўрдим. Хонадаги мониторлардан бутун қамоқхона кузатилмоқда эди. Мониторларга кўз отдим. Бир хонанинг ичида 30 нафар маҳбус бор эди. Ҳаммаси ялaнғоч ва тик оёқда эдилар. Ҳамма мониторларга қараб чиқаётганимни сезиб қолиб уларни ўчириб қўйди. Ўндан ортиқ монитор ва бу зиндон тахмин қилганимдан ҳам катта эди.
Мудир баъзи ҳужжатларга имзо қўйиб чиқиб, ёнида турган сумкани очди. Ичидан кийимларни олиб бизга узатди. Бошқа хонага чиқиб кийимларни кийдик.
Мудирнинг хонасига кийиниб қайтиб кирганимизда уч стакан чой турарди. Хонага қўлида камера билан бир тасвирчи кирди. Мудир бизнинг орамизга кириб бир қўлида чой, иккинчи қўлини менинг елкамга қўйди. Тасвирчи видеога тушириш билан банд эди. Қаҳ-қаҳа отиб кулгим келди, чунки кўраётганларим бир комедия эди. Тасвирчи ҳам турли тарафга ўтиб видеога туширарди. Тасвир иши тугаганидан кейин мудир бизга, энди устларингдаги кийимларни ечиб хонани тарк қилинг, деди. Янги кийимларимизни мудирга ташлаб зина томонга юрдик.
Шом пайтида Абу Аҳмад яна келди, ҳаммомга олиб боришини айтди.
Ҳаммомдан қайтганимизда ҳужрада янги кийимларимиз, ҳатто ички кийимларимиз ҳам бор эди. Ҳаммомдан чиқиб янги, тоза кийим кийишни шундай соғинган эдимки...
Аммо Ҳамид ҳам мен ҳам ҳузунли эдик. «Ҳамид, нега юзинг кулмаяпти?», – дедим. У: «Ака биз озод бўляпмиз, аммо орқамизда зулм ва қийноқ ичидаги болалар, аёллар ва ёшларни қолдириб кетяпмиз, деди. Ҳар доим бу кунни кутдик, аммо севина олмаяпмиз». Ҳамид кўз ёшларимни кўрмасин, дея туйнукка келдим.
Кеча – кафан каби қоп-қора қамоқхонага кийилиб олганди.
Давоми бор...
Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.
👉 @marziya_saydam
МУШРИКЛАРНИНГ ҚАЛБИ ҚОП-ҚОРАДИР
#жаннатга_таклифнома #иккинчи_китоб
Навбатдаги суҳбатдошим буддавийликдан воз кечиб ислом динига кирган Муҳаммад Сулаймон Гурунгдир. У билан Неапл пойтахти Катмандудаги уйида учрашдик. Муҳаммад Сулаймон бедаво бир дардга чалинади ва: “Аллоҳим, мени бу касалликдан қутқарсанг, яхши бир банда, яъни мусулмон бўламан”, – деб сўз беради. Эртаси куниёқ дарддан қутулдим дейди у. Мен эртаси куниёқ бу дунёдаги жаннатни топгандим, ҳозир мени энг кўп қийнаган нарса эса, аёлим ва онамнинг ҳалиям бутпарастликда давом этаётганидир дейди у. Ҳатто иккаламиз суҳбат қуриб ўтирган хонага аёлини чақирсам, сен уни ислом динига даъват қил дея илтимос ҳам қилди.
– Неаплликларнинг дини бўлмиш буддавийлик ва ҳиндувийлик ҳақида бизга нималар дея оласиз?
– Бу арий халқининг дини “Веда”дан илҳом олиб ўйлаб топилган ҳиндувийликдан иборат. Бу дин фалсафа ва фикр тизимидан ташкил топган. Кўпхудоликнинг эътиқод тизими бўлган ҳиндувийликда риёзат ва дунёдан узоқлашишга аҳамият берилади. Неаплнинг иккинчи дини эса буддавийликдир, унга кўра ҳаёт фақат изтиробдан иборат, бу изтиробларнинг манбаи нафснинг ҳеч қачон тўймайдиган истак ва орзуларидир. Кўникиб қолган севгиларидан қутулган киши абадий ҳаётга қовушади. Қутулишга олиб борадиган йўли иккита: тўғри яшаш ва тўғри фикрламоқ. Аслида буддавийлик ва ҳиндувийликнинг муштарак тарафлари бор. Буддавийликда инсон бу дунёда ҳақиқий ҳузурни топа олмайди. Инсон ҳақиқий ҳузурни топиши учун Нирванага, яъни “ҳеч”ликка эришмоғи керак. Буддавийлик инсонга инсонни ўлдиришни, ёлғонни, ароқ ва зинони ҳаром қилган. Буддани Тангри пайғамбар қилиб жўнатган деб ишонишади, аммо кейинчалик уни ўзларига Тангри қилиб олишган.
– Сиз Ислом динига киришдан аввал қайси бирига эътиқод қилар эдингиз?
– Биз бутларга, маъбудаларга ва диний олимларимизга сажда қилар эдик. Буддавий эканлигимда ҳам мени беҳузур қилган нарса бир неча тангримизнинг борлиги эди. У пайтда ислом динидан хабарим бўлмаса ҳам, бир неча тангрига дуо ва сажда қилишимиз менга мантиқли кўринмасди. Тангри ягона бўлиши керак деб ўйлардим.
– Ислом динига қандай кириб келдингиз?
– Мен Узоқ Шарқ спорти бўйича мастерман. Ҳатто Узоқ Шарқ спорти турларининг уч-тўрттасидан чемпионман. Чемпион бўлганимдан сўнг мени Дубайга таклиф қилишди. Дубай Амирининг хос соқчиси бўлишим керак экан. Хос соқчиларининг кўпи мусулмон эди. Уларнинг ҳаммаси ягона Аллоҳга ибодат қиларди. Бу мени ҳам қизиқтириб қўйганди, аммо динимни ўзгартириш ҳақида ўйласам, қўрқиб кетар эдим.
– Динни ўзгартириш нега бунчалик қўрқинчли?
– Чунки оилам ва Неаплдаги дўстларим орасида каттагина муаммо келиб чиқиши аниқ эди. Яқинларим ва оилам мени кофир деб эълон қиларди. Мени оқ қилишлари муқаррар эди. Шунинг учун исломий китоблар ўқирдим ва буларни идрок қилишим билан ислом дини ҳақида изланишларимни тўхтатиб қўярдим. Инсоннинг олдинги эътиқодидан воз кечиши осон эмас, ҳаммада бир хил, воз кечганларнинг ҳаммаси мен каби қийинчиликларни бошдан кечиради. Кейинчалик бир бедаво касалликка чалиндим. Докторлар бу ўлади, чунки бу касалликнинг ҳеч қандай давоси йўқ дедилар.
– Кейин нималар бўлди?
– Дубайдан қайтиб келдим ва Неаплдаги бир касалхонада ётдим. Озиб- тўзиб кетдим, эрта-ю кеч оғриқ қолдирувчи уколлар олардим. Йўқса, ухлай олмасдим, укол билан ухлатишар эди. Оилам ҳам ўлади деб ўйлаб, умидини узди. Мен уйғонишим билан фақат ўлим ҳақида ўйлардим, кун сайин унга яқинлашаётганимни ҳис қилардим. Ҳамма мени тарк қилганди, ҳеч ким ёрдам бера олмасди. Ожиз ва кучсиз ҳолимда ёлғиз қолдим. Бутларга эмас, Дубай Амирининг соқчилари сиғинадиган ягона Аллоҳга сиғингим келди.
ҲАЁТИМ БАЙРАМИ
#тутқун #ҳикоя
Ўғирланганимга олтмиш икки кун, ҳужрага кирганимга эллик бир кун бўлди. Ўйиқлар ҳам секин-секин тугамоқда. Эллик бир кунлик ўйиқнинг тагига чизишни ҳам бошладим. Озод бўлиш ҳақидаги умидимни тирик тутишга уринсам ҳам, узоқроқ режалар туза бошладим. Хаёлимга фақат болаларим келади. Аммо ҳужра мен учун яхшигина тафаккур хонасига айланиб қолди.
Бугун ичимда буюк бир севинч бор, бунинг сабаби Қуръонни ёд олиб тугатдим. Пешинга яқин Қуръон ўқиб ўтирган эдим Абу Аҳмад югуриб келиб, тезлик билан ҳужранинг эшигини очди. Мен нималар бўлаётганини тушунмасдан анқайиб тургандим, Абу Аҳмад: «Тез ҳаммомга кир, беш дақиқада чўмилиб чиқ», – деди. Ҳеч қайси саволимга жавоб бермади. Ҳаммомдан чиқишим билан Сомар келди ва устимга дезодорант сепа бошлади. Абу Аҳмад билан зиналардан тушаётган эдик, Аднан ҳам қўлидаги дезодорантни устимга бўшатди. Аллоҳим, нималар бўляпти, булар нега менинг устимга дезодорант сепишмоқда?
Юқорига чиқиб мудирнинг хонасига кирдик. Мудирни охирги марта бир неча кун аввал бизнинг блокка маҳкумларни калтаклагани келганида кўргандим. Хонага киришимиз билан мудир ғаладонидан битта дезодорант чиқариб устимга сепди. Исён қилишимга оз қолди, дезодорантдан қутулиш учун. «Нега ҳамма менга дезодорант сепяпти?», – деб сўрадим мудирдан. У ҳам саволимни жавобсиз қолдирди. Аммо кулди. Бирдан эшикда Ҳамид кўринди. Нақ эллик бир кундан кейин бир-биримизни кўриб турган эдик. Иккаламиз ҳам туйғуландик ва бир-биримизни қучоқлаб олдик. Ўша заҳотиёқ мудир орага кирди ва: «Гаплашиш мумкин эмас», – деди. Гаплашмасак ҳам, уни соғлом кўриб туришим менга дунёларни қозондирганди. Ҳамид озган ва сочлари ўсиб елкасидан ҳам пастга тушганди. Кутилмаганда учрашганимиз уни ҳам хурсанд бўлганлиги юзидан кўриниб турибди. Абу Аҳмад иккаламизни қўлтиқлаб олиб юқори қаватга чиқара бошлади. Бир ҳовлига чиқдик. Ҳовлидан ўтиб терговчилар ўтирадиган бинога келдик. Яна терговга олиб келишди, шекилли, деб ўйладим. Кичкина бир хонага кириб кимнидир кута бошладик. Ҳамид билан гаплашгим келарди. Ҳар сафар оғиз жуфтлашим билан мудир: «Мумкинмас», – дея орага кирди. Ерга эгилиб оёқ кийимимни тузатаётгандек қилиб Ҳамидга қарадим. У ҳам нимадир демоқчи эканлигимни англади ва эгилди. Пичирлаб: «Бизнинг устимиздан İHH га «ўйин» қуришмоқчи, İHH билан ҳеч қандай алоқамиз йўқ», – дедим. У ҳам бошини силкитди. Мудир яна орага кирди, бизни гаплашганимизни билиб қолганди. Бирдан терговчининг эшиги очилди ва ичкарига киришимизга буйруқ беришди. Ичкарига киришим билан рўпарамда İHH мудири Булант Йилдирим турибди.
Ҳайратдан қотиб қолдим, нима қилишимни билмасдим. Ёки тушимми бу? Йўқ рост эди. Булант ака чиройли, расмий костюм шимда эди. Биз учун югургани, бизни озод қилиш учун қўлидан келган ҳамма нарсани қилганига исмим каби амин эдим. Аммо БААСнинг зиндонигача келишини кутмаган эдим. Биз Булант ака билан қучоқлашдик. Хонада ёлғиз эмасдик. İHHда ишлайдиган Иззат Шоҳин, «Мазлум» (дернеги) ташкилотида ишлайдиган, исмини билмайман бир киши, Эронда яшайдиган бир турк киши ва икки нафар эронлик вакил бор эди. Ҳаммаси билан саломлашиб чиққач, Булант ака гапирди: «Ўғирланган кундан икки кун ўтиб хабар топдик ва изингизга тушдик. Аслида сизларни Фуа қишлоғидан олишга ҳаракат қилдик, аммо бўлмади. Туркияда ҳамма сизлар учун дуо қилмоқда ва митингларга чиқишмоқда. Бугун бу ердан олиб кетмоқчи эдик, аммо майда-чуйда муаммолар чиқиб қолди. Бу муаммоларни бир неча кун ичида ҳал қиламиз, иншааллоҳ соғ-омон оилангизга қовушасизлар, озгина сабр қилинглар», – деди.
Ҳалиям ишона олмаётгандим. Ҳайратдан қутула олмай тургандим. Булант ака қўлидаги телефонни Ҳамидга узатиб: «Аканг», – деди. Ҳамид акаси билан гаплашаркан, мен Иззат ака билан суҳбат қурдим. У киши: «Соғлиқ жойидами?», – деб сўради.
Лицейдан кейин Женева шаҳридаги Ҳуқуқ факултетига ҳужжат топширдим. Ҳуқуқчи бўлишимни оилам истаган эди. Ўзим қизиқмас эдим, шунинг учун ўқишимни Жаҳон тиллари факултетига кўчирдим. Иккинчи курсдалигимда ислом динига кириш учун тайёр ҳолга келгандим. Ва ҳеч ўйлаб ўтирмасдан Женевадаги масжидлардан бирига бордим ва имом ёрдамида иймон келтирдим. Ислом динига кирмасимдан аввал иккитагина мусулмонни танирдим, аммо улар ҳам, шунчаки, биз мусулмонмиз деганлардан эди. Қидира-қидира ислом динини топган кўп кишлар билан гаплашдим, ҳар бирини ислом динининг турли жиҳатлари қизиқтирган эди.
– Сизни ислом динининг қайси тарафи жалб қилди?
– Исломдаги таҳвид ва рисолат мени ром қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шахсан бу динни қалбан идрок қилган ва бизгача етказган. Бу бизга Қуръони карим ва суннат тарзида етиб келган. Насронийлик билан солиштирсак, черковда қилинадиган амаллар инсонларнинг ўзлари тарафидан ўйлаб топилган нарсалар. Насронийларнинг ҳеч бири бу амални Ҳазрати Ийсо қилар эди, шунинг учун биз ҳам қиляпмиз дея олмайди. Эътиқод асосларининг ҳаммаси турли хил шахслар тарафидан ишлаб чиқилган. Ислом дини эса ундай эмас. Исломдаги ҳамма нарса ё Қуръонда амр сифатида бор, ё Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам тарафидан суннат сифатида амалга оширилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаёти амалий Қуръондир. Бу ҳақиқий ислом динининг асл тарафларидан биридир ва бошқа динларнинг ҳеч қайсисида бундай бир бутунлик йўқ. Ҳеч ким қидириб ҳам юрмасин, топа олмайди. Насронийликдан яна бир сабоқ берай: ихтилофли эътиқод масалаларининг ҳаммасини илдизи бирор азиз ва насроний олимнинг фикрларидан иборат. Ислом динида эса ҳар амалнинг илдизи Қуръони карим ва суннатдан сув ичади. Қуръони карим ва суннатга таянмаган бирор амрга мусулмонлар аҳамият ҳам бермайди. Ислом – инсоннинг фитратига, ўзлигига уйғун дин. Фақат Ислом динига эътиқод қилувчилар буни англайди.
– Ислом сизни ҳаётингизга нима берди?
– Ҳамма нарсани, ҳар кишини, оламни қамраб олган Бир Зот бир мусулмонга нима берган бўлса, барчасини менга ҳам берди.
– Ислом динини қабул қилгач, қандай ўзгардингиз?
– 2006 йилда мусулмон бўлганимдан кейин ҳаётимда янги саҳифа очилди. Менга ўхшаб кейинчалик мусулмон бўлган инсонлар билан интернетда Ислом дини анжумани ва сайтлар очдик. Италян тилида исломий китоблар нашр қилдик. Биз бу ҳидоятдан насиба олдик, бошқалар ҳам ҳидоят топсин дея тинмай ҳаракат қилардик. Италянлардан мусулмон бўлганларнинг сони зудлик билан ошиб кетди. Бу ҳолат давлатнинг ҳам диққатини тортди. Италия ҳукумати мусулмонларни кўпайишини хоҳламас эди. Бу бизга муаммо туғдирди. Мен ҳам исломий билимларимни ошириш мақсадида Англиянинг Бирмингем шаҳрига кўчиб кетдим.
– Нима учун Бирмингемга?
– Бирмингемда, асосан Покистон ва Ҳиндистондан келган мусулмонлар яшайди. У ерда исломий мадрасалар ва марказлар, мактаблар бор. Бирмингемда бир муддат илм олгач, бошқа бир исломий давлатга кетишга қарор қилдим. Бошқа исломий давлатлардаги мусулмонларнинг ҳаёти билан қизиқдим. Ва Ўзбекистонга кетдим. Ўзбекистонда икки йил яшадим. Сўнг Қозоғистон, кейин эса Қирғизистонга ўтдим. У ерларда ҳам икки йил яшадим. 2014 йилда эса бутунлай Туркияга кўчиб келдим.
– Нега энди сафарингиз Туркияда тўхтаб қолди?
– Аввал турист бўлиб келгандим ва Туркияни севиб қолгандим. Баъзи урф-одатларингиз бизнинг Шарқий Италиянинг урф-одатларига ўхшайди. Туркларнинг тозаликка риоя қилишлари мени жалб этди. Шунинг учун ҳам Туркияда муқим яшашга қарор қилдим.
– Кейинчалик мусулмон бўлганларга одамлар энг кўп қандай саволларларни беришади?
ҚИРҚ КУНДА ПОРЛАГАН ОФТОБ
#тутқун #ҳикоя
Бугун ҳужрада ўтган кунларимнинг қирқинчлиси эди. Қуёшсиз, осмонсиз, тупроқсиз дарахтларсиз нақ 40 кун. Тирноқларим ўсиб кетган, вужудим ҳам сасий бошлаган. Билмайман юзим қандай? Битта ойна бўлсайди, юзимни кўрсам... Озиб-тўзиб кетганлигимни ҳис қиляпман. Суюқ овқатларига умуман қарамайман, фақат ҳолва, қатиқ, бодринг ейман. Бир кунда бир маҳал нимадир есам ҳам, ўзимни яхши едим, деб овутаман. Баъзан онам ва аёлим пиширган овқатлар ҳақида хаёл сураман. Энг ширин овқат оила дастурхонида нима бўлса, удир.
Сомарнинг ўйинидан кейин аскарлар билан орам бузуқ эди. Чунки бу режани фақат Сомар эмас, ҳаммаси бирга ўйлаб топишди. Биз турган ҳужралар бўлимида саккиз нафар аскар бор эди. Булардан иккитаси нусайрий, олти нафари суннийлар. Сунний аскарлар нусайрийларга патхалимлик қилиш учун баъзан пасткашликда улардан ҳам ошиб кетарди. Сомар ҳам Аднан ҳам сунний. Аднан ҳам уч кун мени оч қолдирганди. Уч кун давомида нон ва овқат бермаган эди. Сабаби қамоқхона маъмурияти Ҳамид ва менга исканжа қилинишимизга изн бермаган эди, буни аскарлар ҳазм қила олмай, ўзларича зулмнинг шунақа турларини биз учун ўйлаб топишди.
Бизнинг блокка ҳар куни бир марта келадиган қамоқхона маъмурларидан Муҳаммад пешинга яқин ҳужрамга келди. Эшикни очиб: «Ташқарига чиқ», – деди. Мен чиқишим билан икки аскар қўлимни қайириб ерга чўктирди. Муҳаммад эса қўлидаги устара билан соқолимга ёпишди. Юзимни кесиб-кесиб соқолимни қириб ташлади. Йиллар давомида соқолимга тиғ теккизмаган эдим, ичим соқолимдан айрилишнинг изтироби билан тўлди. Ё Аллоҳим! Тезроқ тугасин, бу изтироблар!
Кейин бўйним ва юзимни қиллардан тозалаб ювиш учун ҳаммомга кирдим, сув йўқ экан. Муҳаммаддан сув сўраган эдим: «Ҳовлига чиқ, баклажкаларда сув бор», – деди. Бирдан ичимга ҳаяжон тушди, ҳовлига чиқсам, осмонни кўраман, дея. Коридордан югуриб ўтиб ҳовлига чиқдим, тепага тирманаётган қуёшнинг иссиқлигини ҳис қилдим. Қирқ кундан бери қуёшдан маҳрум бўлган суякларим ҳам байрам қиларди. Осмонга маҳлиё бўлиб тургандим, Муҳаммад бақирди: «Тез ишингни тугат, ичкари кир», – дея. Мен эса аксинча имиллаб қуёш ва осмонни таъмини олаётгандим. Ҳар сафар юзимни ювганимда, гўё бу юз меники эмас, бегонанинг юзи каби туюлар эди, ўзимга.
Муҳаммад жаҳл билан ҳовлига чиқди ва мени ҳужрага қайтариб олиб кетди. Коридорга киришим билан ичимга янаям буюк бир изтироб чўкди. Ҳар қадам ташлаганимда жонимни қисқичга олаётган изтироб. Ичимдаги оний ойдинлик жойини қоронғуликка қолдириб кетаётганди. Ҳужрага қайтиб ўйлай бошладим: «Нега шунча вақтдан бери мен Қуёш ва осмонни бунчалар гўзал эканлигини ҳис қилмай яшадим?». Биз ҳаётимизнинг энг гўзал неъматларини қачонки йўқотганимизда қадрига етамиз. Ҳужрада ўтган кунларимда англадимки, бахтни фақат узоқлардан қидирган эканман, ваҳоланки у жуда яқинда экан. Ҳаётнинг маъноси бу гўзалликларнинг фарқига бориш эди. Ҳаммамиз ҳам ҳаётда кўникиб қолган нарсаларимизнинг нақадар бебаҳо эканлигининг фарқига борганимиз қадар бахтли эдик.
Ёнимдаги ҳужрадан бир ёш йигитнинг аскардан сув сўраганини эшитдим. Туйнукка яқин бориб қулоқ солдим, бечора маҳкум: «Уч кун бўлди сув бермаганингга, сув бер», – деб, ялинарди. Абу Аҳмад жаҳл билан унинг эшигини очди ва: «Сен қайси журъат билан биздан сув сўрайсан, бизга савол бериш тақиқланганини билмайсанми?», – деб уни дўппослай бошлади. Калтак еган бу боланинг қичқириқларига туриб бўлмасди. Яна нималар бўляпти, деб туйнукка яқинлашдим, Абу Аҳмад қўлини ушлаб ҳужрадан чиқди. Қўли оғриётганлиги кўриниб турганди. Ичимдан: «Сув сўраган одамга сув ўрнига калтак берган у қўл иншааллоҳ сингандир», – дедим. Бир неча кун уни чап қўли гипсланган ҳолда кўрдим. Аллоҳим бир золимга жазо беришни кечиктирмаган экан.
Давоми бор...
Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.
👉 @marziya_saydam
АЛЛОҲУ АКБАР НИМА ДЕГАНИ?
#жаннатга_таклифнома #иккинчи_китоб
Туркиядаги 15 июл тўнтаришида телевизорларларда инсонларнинг: “Аллоҳу акбар”, – дея танкларнинг тагига ётганини кўрдим. Кейин “Аллоҳу акбар” нима дегани деб қидирдим. Бу сўз менга жуда қаттиқ таъсир қилганди.
Маъносини ўрганганимдан кейин Ислом динига қизиқиб қолдим. Қидирганим сайин Ислом ниҳоятда мантиқли дин эканига амин бўлиб, кўнглимда мусулмон бўлиш истаги туғилди.
Юнонистонлик Виктор билан Чамбарлитош атрофидаги мадрасада, Синан Пошшода учрашдим. Икки соат суҳбатлашдик, иккимиз ҳам кучли ҳаяжон оғушида эдик. 15 июл тўнтаришида ТRТ WORLDда жонли кўрсатувдаги инсонларнинг: “Аллоҳу акбар”, – дея кўчаларни тўлдириши сабаб Виктор мусулмон бўлган эди.
“Фарқланувчи дин ва мафкураларга ишонсам ҳам кўнглимда бир ғоя бўшлиғи бор эди. Мен қидириб юрган бу ғояга Ислом дини маъно бахш этди”, – дейди у.
– Мусулмон бўлишдан аввалги ҳаётингиз ҳақида гапириб берсангиз?
– Болалигим ва ҳаётимнинг кўп қисми Юнонистондаги Сисам оролида ўтган. Оилам насроний ортодокс эди. Отам ёшлигидан Юнон социалист партиясининг аъзоси эди. Ота-онам насроний эди. Аммо менга бувимнинг эътиқоди таъсир қиларди. Бувим билан бирга ҳар доим черковга борардик ва мен ҳам яхши бир насроний бўлишга ҳаракат қилардим. Атинада лицейда ўқидим. Атинадаги дўстларим одатда миллиятчи юнонлар эди. Мен ҳам уларга қўшилиб миллиятчи бўлдим. Лицейни битириб университетда ўқиш учун Англияга кетдим.
– Унгача Ислом дини ва мусулмонлар ҳақида нималар билардингиз?
– 2001 йилда мен Англияда эдим. АҚШдаги эгизак бинолар воқеаларидан кейин мусулмонларни ёввойи, ваҳший инсонлар деган қарорга келгандим. Чунки оммавий ахборот воситаларида ҳам менинг фикримга зид бирор нарса берилмасди. Ўзим ҳам юнон миллиятчиси сифатида доим мусулмонлардан нафратланардим. У воқелар менинг фикрларимни янаям кучайтирди. Ўшанда Бристол шаҳридаги Wect OF England университетида ўқирдим. Тез-тез Лондонга бориб турганим учун ўртоқларимнинг ҳаммаси Лондонда эди. Юнон футбол командаси АЕК тарафдори эдим. Ўртоқларим деганим шу АЕК мухлисларидан иборат бир ташкилот эди. Уларнинг кўпи коммунист эди. Мен ҳам коммунизмга оид китобларни ўқиганим учун насронийликдан ҳам узоқлашиб кетдим. Ҳатто коммунист бўлдим.
– Коммунизмнинг нимаси сизга жозибали туюлган?
– Коммунизм инсонга ҳур ва тенг ҳаёт тарзини ваъда қиларди. Ёш йигит эдим, ҳурлик менга жозибали кўринди. Кейин, биласиз, юнонларнинг ҳаммасида Туркияга нисбатан душманлик бор. Менда эса йўқ эди. Бу туйғуни менга коммунизмнинг тенглик тамойили берганди. Таътилда Юнонистонга борганларимда Турк телеканалларини томоша қилардим.
– Англияда ўқиш давомида мусулмон дўстлар орттирдингизми?
– Фаластин учун чиқишларда биз ҳам қатнашар эдик. Фақат ўшанда мусулмон жамоани кўрардим. Аммо бу оний тасаввурнинг Ислом дини билан ҳеч алоқаси йўқ эди. Университетдан кейин Newcastle шаҳрида Инглиз адабиёти бўйича аспирантурада ўқидим. Аспирантуранинг ётоқхонасидаги ҳамхонам покистонлик эди, ҳар куни беш маҳал ибодат қилиши мен учун жуда ғалати туюларди. У менга, Қуръони каримда Ийсо алайҳиссалом ва Марям онамиз ҳақида оят бор дер эди. Аммо бу мени қизиқтирмасди.
– Мусулмонлар билан қачон қизиқдингиз?
– 2016 йил 15 июлда Туркияда тўнтариш бўлган эди. Мен ўшанда Атинада эдим. Телевизордан TRT WORLDни ёқиб воқеаларни жонли тарзда бевосита кузатиб ўтирган эдим. Қуролсиз инсонлар қуролли аскарлар қаршисида тик туриб, танкларнинг тагига “Аллоҳу акбар!” – дея ётиб олишаётганди. Ўша кечаси Туркия масжидларини кўрсатишди, тўхтовсиз шу хитоб янграб турганди. 15 июлда ҳамманинг оғзида бўлган бу сўз мени қизиқтириб қўйди. Кейин интернетдан “Аллоҳу акбар нима дегани”, – дея қидирувга бердим. Маъносини ўрганганимда кўнглимда ислом динига нисбатан қизиқиш пайдо бўлди. Тўхтовсиз қидириб изланишга тушдим. Ислом менга энг мантиқли дин бўлиб туюлди. 2021 йилда Исломни яқиндан ўрганиш учун Истанбулга келдим.
– Шаҳодат калимаси билан қачон танишдингиз?
СОМАРНИНГ РЕЖАСИ
#тутқун #ҳикоя
Баъзан тушкун, умидсиз уйғонаман, ичим ғам билан тўла.
Ҳужрадаги ўттиз учинчи куним ҳам худди шундай эзғин бошланди. Хаёлимда саноқсиз гумонлар чарх уради. Мени олов каби аёвсиз ёққан гумонлар...
Ўзимни шиша идиш ичида ҳис қиламан. Бу идиш ичида нафас олиш, ҳаракат қилиш, яшаш кундан-кун маҳол бўлиб бормоқда.
Фақат Ҳамид билан мен эмас, балки бутун Сурия шу шишанинг ичига қамалган ва бу идиш оғзи ёпиб қўйилгандек. Исёнлар эса тутқунликдан чиқиш учун кураш. Бу исён –ҳақли исён эди.
Мени Қуръон ҳаётда ушлаб турибди. Ўттиз уч кундан буён энг яқин дўстим, вафодорим У. Агар ёнимда Қуръон бўлмаса, қай аҳволга тушардим?! Тасаввур қилгани қўрқаман.
Бир неча кунки, қалбимни ота-она ҳаққи ҳақидаги оятлар забт этди. Оятлардаги огоҳлантиришлар жуда қўрқинчли. «Имкони бўла туриб, ота-онасининг дуосини олмаганлар асло жаннатга кира олмас» ояти хаёлимдан кетмай қолди.
Ҳатто бугун бомдод намозидан кейин: «Аллоҳим, ота-онам дуосини олишни истайман! Қамоқдан қутулмоқ учун мени энг кўп ундаган сабаб будир. Озод бўлсам, уларнинг хизматларини қилиб, дуоларини олишга интиламан. Ёлвораман Сенга – менга бу имконларни бер!» – дея йиғладим.
Яна қўлимга Қуръонни олиб ўқий бошлаган эдим, коридорнинг охиридаги ҳовлининг эшиги очилди ва қисқагина фурсатга бўлса ҳам шамолнинг увуллаган товуши келди. Шамол келтирди шекилли темир эшикнинг тагидан кичкина бир зайтун япроғи учиб кирди. Уни қўлимга олдим, узоқ вақтдан бери ташқаридан ҳеч нарсага қўлим тегмаганини ҳис қилдим. Уни қайта-қайта ҳидладим. Гўё меваларни, дарахтларни, қуёшни ичимга тортаётгандек ҳидлардим. Оҳ, темир эшиклар, тош деворларнинг орқасини кўришни хоҳлайман. Чунки охирги пайтларда ўзи ташқарида ҳаёт борми, йўқми, дея ваҳм ва шубҳага тушиб қоляпман. Ҳаёт, мен учун гўё бу ерда бошланди, бу ерга киришдан аввалги ҳаётимнинг ҳаммаси узун туш эди.
Кичкинагина зайтун япроғи мени ўзимга келтириб руҳимга ям-яшил тириклик қўшганди. Бир соатча уни қўлимда ушлаб турдим. Қуръон ва зайтун япроғи менга ҳозирча куч бераётганди, уни бошимга қўйиб қўйдим. Коридорда яна шовқин-сурон бошланди, нима бўляпти, дея туйнукдан қарадим. Яна янги маҳкумларни келтиришибди. Аскарлар улар билан машғул бўлгани учун коридор бўшаб қолди. Хаёлимга Ҳамид билан гаплашиш фикри келди. Худди қўшиқ айтаётгандек қилиб: «Ҳамиииид, қандааайсааан, яхшимисааан?», – дея минғирладим. Қўлга тушиб қолсам ҳам қўшиқ айтаяпман, дердим. Чунки ҳеч қайси туркча билмайди, барибир. Бироздан сўнг Ҳамиднинг ҳужрасидан, қўшиқ шаклида жавоб келди: «Яхшииии, сиз қандайсииииз, акаааам?», – деган. Аммо аскарлардан бири билиб қолди. Қўшиқ—алоқамиз ҳам тугади.
Шомга яқин аввал ҳам бир неча марта кўргандим, бўйи узун, гавдали, спорт кийими кийиб юрадиган киши коридордан ўтиб қайта бошлади. Аскарларнинг ҳаммаси бу одамни ҳурмат қиларди. Қўлида тахта таёқ бор эди. Қўлидаги таёқни туйнукдан суқуб, маҳкумларнинг қўлларига ура бошлади. Демак, зерикиб қолгани учун бу ерга келиб, маҳкумларни калтаклаб зерикишини кеткизмоқда. Туйнукдан қўл узатиб бошқа ҳужрадагиларни урганини кўриб мен ҳам туйнукдан узоқлашдим. Бирдан менинг туйнугимни очди ва Абу Аҳмадни ёнига чақириб, мени кўрсатиб бир нималар деб кетди.
Ким эканлигини билмайман, аммо бу одам нега менга узоқ тикилиб, Абу Аҳмад билан мен ҳақимда гаплашди, экан-а? Нимадир бўлади... Нима бўлиши мумкин? Бир соатлардан кейин Абу Аҳмад туйнукдан: «Ботинкангни кий юқорига чиқамиз», – деди. Яна терговга олиб боришадими, деб ҳам ўйладим. Ҳужрадан чиққанимдан кейин у ҳар доимгидек қўлимга кишан тақди, аммо кўзим очиқ қолди. Коридордан юриб кетдик, қаерга кетаётганимни билмасам ҳам, 33 куннинг ичида биринчи марта қамоқхона ичини кўриб турган эдим.