– Асло! Чунки мени иймонга олиб келган нарса мусулмонларнинг муносабати эмас-ку. Ҳатто узоқ вақт ҳеч қандай мусулмон билан дўстлашганим йўқ. Мен Ислом динига хос эътиқод тизимини англаган ҳолда иймон келтирдим. Шунинг учун ҳеч қайси воқеа менга таъсир қилмади. Атрофимдагиларга бу ишни қилганлар Ислом динини тамсил қилмайди дея тушунтиришга уринар эдим. Ўша кунларда ҳаётимда бир ўзгариш бўлди.
– Қандай ўзгариш?
– Университетлараро бир дастурда турмуш ўртоғим бўлган қиз билан танишдим. У Лотин Америкалик бир муслима эди. Турмуш қурдик ва Канадага жойлашдик. Ўша кунларда жуда қийналдим, ота-онам шу ислом динидан чиқ дея тўхтовсиз босим ўтказар эдилар. Аммо уйланиш менга шифо бўлиб келди.
– Шифо?
– Аёлим билан бирга ахлоқли, мусулмон оила бўлиб, барчага ўрнак кўрсатамиз дея аҳд қилдик ва бунинг учун ҳаракат қилдик. Ота-онам аёлимдаги исломий ахлоқни кўргани сайин фикрлари ўзгара бошлади. Аёлимнинг отаси Порто-Риколу таниқли исломий олим эди. Шундан бўлса керак, қизи ҳам салкам олима эди ва менга ҳам ўргатар эди. Кейин бирга Умрага бордик.
– Умрадаги кузатишларингиз?
– Умрада бутун дунёдан келган мусулмонларни кўрдим. Ислом динини янада чуқур ўрганишим керак деган фикрга келдим. Иккинчи фарзандимиз туғилганди. Аёлим билан бирга бирор Ислом давлатига бориб, илм олишга қарор қилдик. Дубайда ишлайдиган ўртоқларим бор эди. Улар, Дубайга кел, бу ерда илм ва ишлаш учун шароитлар бор дейишди. Биз ҳам Дубайга кетдик ва у ерда бир ой қолдик. Аммо Дубай биз қидираётган жой эмас эди. Дубайда моддий имкониятлар бор, аммо табиий исломий маданият йўқ эди. Кейин Уммон пойтахти Маскатда яшайдиган дўстим бизни Уммонга таклиф қилди.
– Ўша шаҳарга бордингизми?
– Ҳа. Кўрдимки, биз қидириб юрган жой Уммон экан. Канададаги бор-будимизни сотиб, Уммонга кўчиб келдик. Уммон ниҳоятда гўзал ва инсонлари мутавозе эди. Ислом маданиятининг жонлилиги ва рангинлилигини Уммонда кўриш мумкин эди. Фақат иш топиш қийин эди. Иш топа олмасдан қийналиб, Канадага қайтсамми деб турган бир пайтимда Уммондан минг километр узоқдаги Салалах шаҳридан иш таклифи келди. Салалахга кўчиб ўтдик. У ерда Аҳли Суннат мусулмонларини таниш имкони бўлди. Бу ердаги мусулмонлар одатда шофеъ мазҳабига амал қиларди. Исломий билимларни теран ўрганганим сари мусулмонларнинг нақадар бой ва ўзига хос маданиятларга эга эканига ҳам амин бўла бошладим. Салалахда икки йил яшадик. Анча илмимиз ошиб қолганди, янада илм олиш мақсадида Яманга кетдик. Ва у ердан Мисрга ўтдик. Аёлим, мен ва уч фарзандим билан Мисрда яшай бошладик.
– Миср ҳақида нималар дея оласиз?
– Илк кўчага чиқишим билан Уммондан кетганимга минг пушаймон бўлдим. Қохира жуда шовқин-сурон ва гавжум эди. Шунга қарамай бир ярим йил у ерда оиламиз билан бирга илм олдик. Мисрда давлат тўнтариши воқеалари бошланган эди. Оиламни Канадага жўнатиб, ўзим у ерда қолдим. Аммо ёмон воқеаларга гувоҳ бўлаётгандим. Ўша пайтлар Қатардан иш таклифи чиқиб қолди. Беш йил Қатарда ишладим. Сўнг оилам билан бирга Туркияга келдик.
– Нега кўпчилик Истанбулни танлайди?
– Биз Мисрда яшаётганимизда онам бизни кўришни хоҳлади. Уни Истанбулга чақирдим. Ўша пайт Истанбулни ўзим ҳам илк маротаба кўриб турган эдим. Истанбулни жуда севиб қолган эдим. Тўғри, Туркиянинг бир юзи Ғарбга қараган бўлса ҳам, иккинчи юзида исломий маданият сақланиб қолган.
– Туркия ҳақидаги хулосаларингиз?
– Афсуски, турклар Исломнинг буюк неъмат эканлигини унутиб қўйишган. Туркия – Исломнинг фидокор ўлкаси. Турклар тарихини Ғарбнинг ориенталистларидан ўрганмоқда.
– Эътиқод инсонга нима беради?
– Эътиқодли инсон масъулиятли бўлади. Инсон бир яхшилик қилганда, унинг шарофатини кўрганда, ёмонликнинг натижаси борлигини ўйлаб қўрқади. Бунинг исми – Адолат. Ислом динига эътиқод қила бошлаган кишининг мақсади яхшиликни кўпайтириб, ёмонликни камайтириш бўлиб қолади. Инсон ҳар доим ўзини кўриб турган Яратувчи билан бирга яшай бошлайди. Бу унинг ҳаётига маъно бахш этади.
Давоми бор...
Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.
👉 @marziya_saydam
РЕП МУСИҚАСИДАН ИСЛОМГА
#жаннатга_таклифнома #иккинчи_китоб
Колумбиядаги машҳур Маруланда оиласига мансуб Эдан Маруланданинг ҳикояси жуда ғалати эди. Мусулмон бўлганидан кейин исмини Абу Айюб деб ўзгартирган. Биз у билан Ускудардаги Аббара қахвахонасида учрашдик. Инсонга умид ва ишқ бахш этадиган яна бир ҳикоя.
– Ўзингизни таништирсангиз?
– Ота-онам колумбиялик. Аммо мен Канаданинг Оттава шаҳрида туғилдим. Отам сиёсий сабаблар туфайли Америкага, кейин эса Канадага жойлашган эди.
– Қандай сиёсий сабаблар?
– Оиламизнинг қисқача исми FARC, яъни Колумбия Тўнтариш Қуролли Кучлари билан алоқадор оила эди. Ҳатто Колумбия Коммунист партиясининг қуролли қаноти бўлган FARCнинг ташкилотчиси Мануэл Маруланда менинг катта бобомдир. Отам марксист бўлмаса ҳам аждодларимиз Маруланда бўлгани учун Колумбия ҳукумати бизнинг оилага қарши кураш эълон қилганди. Бу кураш Жалдас ва Медиллин шаҳарлари билан бирга бир неча жойда олтмиш йилдан ортиқ давом этган. Отам иқтисодий ва сиёсий тазйиқлардан қочиб ўн беш ёшида Америкага кўчган. Америка ватандоши бўлгани учун Веьтнамга урушга жўнатмоқчи бўлишган. У кейин Канадага кетган ва у ерда онам билан танишган. Отам сабаб менинг ҳам Америка ватандошлигим бор эди. Ўн бир яшарлигимда ота-онам ажралишди. Кейин эса ҳаётим Америка ва Канада орасида ўтди.
– Мусулмон бўлишдан аввал бирон эътиқодингиз бормиди?
– Оилам насроний бўлгани учун ўзимни насроний деб ўйлардим. Ўртача насроний оила эдик, черковга бориб турардик. Лицейдалигимда ҳаётим ўзгарди. New Yorkdaги кўча безориларига қўшилган эдим. Баъзи воқеалардан кейин хаёлимга ҳаёт ва ўлим ҳақидаги саволлар кела бошлади.
– Қандай воқеалар?
– Бобом, яъни онамнинг отаси вафот этганда таъсирландим. Модомики, ўлим бор экан, биз нега яшаяпмиз дея ўзимга савол бера бошладим. Бу савол мени насронийликка янада яқинлаштирди. Тез-тез черковга борадиган бўлдим. Чунки нега яратилдик, инсониятнинг ғояси нима каби саволларимга фақат диндорлардан жавоб оламан деб ўйлардим. Черковдаги руҳонийлар билан гаплашганим сари мени қийнаётган саволларга насронийлик жавоб бера олмаслиги, ожизлиги аён бўла бошлади. Кейин фарқли тушунадиган насронийлар каби таслис эътиқодини менинг ҳам ақлим қабул қилмасди. Ва насронийликнинг менинг назаримдаги жозибаси йўқолди.
– Ислом билан қандай танишдингиз?
– Болалигимдан реп мусиқаси тинглардим. Мен билган репчиларнинг баъзилари мусулмон эди ёки кейинчалик ислом динига кирганди. Насронийликдан кейин ҳам ислом дини билан қизиқмадим, ҳамма динларга нисбатан маълум масофада эдим. Ғарб маданияти шароитида улғайганим учун Ислом дини урф-одатлари менга бегона эди. Булар – лицейда кўнглимдан кечган фикрлар.
– Лицейдан кейин фикрлар ўзгардими?
– Лицейдан кейин онам бир дастур асосида Японияга боришимни хоҳлади. Агар Японияга борсам, бу ердаги кўча безориларидан узоқлашаман ҳамда бошқа маданиятлардаги инсонларни кўраман деб ўйладим. Зотан, онам ҳам шу мақсадда Японияга кет деяётганди. Мен ҳам рози бўлдим ва бир йиллик тил курсида ўқиш учун Японияга кетдим. 18 ёшда эдим, кўникишга жуда қийналдим. Чунки японлар ғарбликларга умуман ўхшамас эди.
– Қандай фарқларни пайқадингиз?
– New York кўчаларида ҳеч қачон бемалол юра олмасдим. Кўнглимда ҳар доим бирон ҳужум бўладигандек қўрқув билан кезардим. Японияда эса ҳеч қўрқув йўқ, бемалол кўчаларда юра олардим. Бу мен учун гўзал бир туйғу эди. Курсимизнинг шартларига кўра ҳар биримиз бир япон оиласида яшашимиз керак эди. Мен ҳам бир япон оилада яшай бошладим. Японча ўргандим ҳамда ҳаёт-мамот ҳақидаги саволларим ҳали ҳам мени безовта қиларди. Насронийликдан бу саволларимга жавоб ололмадим. Шундай экан қайси дин ҳаққоний? Реп тинглайман, реп қўшиқларида ҳам исломий сўзларга дуч келаман. Тўхта, сен нега Ислом ҳақида изланмаяпсан деб ўзимга савол бердим. Ўқиётган жойимдаги марказнинг кутубхонасига кирдим ва Ислом ҳақидаги китобларни олдим, изланишга тушдим. 1996 йил, Интернет у пайтларда бугунгидек эмасди, бирор-бир билимни билиш учун китобларга мурожаат қилинарди.
Уч ой тўхтовсиз ўқидим, изландим.
– Бу уч ой сизга нима берди?
– Улар бу тарғиботлари билан ўзлари билмаган ҳолда Ислом динини реклама қилишмоқда. Ҳамиша кун тартибида бўлган мавзуга одамлар, албатта, қизиқади-да. Қизиқиб изланишади. Натижада ҳақни топишмоқда. Бугун Ғарбнинг асосий эҳтиёжи – фитратга қайтиш. Зиммамизда мусулмон сифатида оиламга, жамиятга, қўшниларимга гўзал ўрнак бўлиш масъулияти бор.
– Ғарбдаги Исломофобия ҳақида нима дея оласиз?
– Бизнинг ота-оналаримиз аслида мусулмон бўлишимиздан унчалик ҳам безовта бўлаётганлари йўқ. Чунки мусулмон бўлганимиздан кейин дунёнинг энг яхши инсонига айланаётганимизга гувоҳ бўлмоқдалар. Агар мен бир қариндошимникига борсам, асло олдимга ҳаром овқат келтирмайди. Эътиқодимни ҳурмат қилади. Ғарбликларга мос ҳурмат кўрсатади. Муаммо шаклланган тамаддунда, инсонларимиздамас. Тамаддуннинг йигирма тўрт соатлик иш куни фақат Ислом динига нафрат туғдиришга хизмат қилиш билан ўтмоқда. Исломофобия ёлғон-яшиқ хабарлар билан тегишли жамият тарафидан кучайтирилмоқда. Бу кимларгадир таъсир қилади. Амалда эса Ғарбда одамлар Ислом динига душман бўлишдан кўра Исломга қизиқишмоқда, уни қидирмоқда.
– Сўнгги сўзингиз?
– Бизнинг динимиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тарафидан яшаб ҳаётга жорий қилинган диндир. Қуръони карим ва суннатдан айрилмаслигимиз керак. Дин суннат воситасида ўрганилади. Фақат Ғарб эмас, Шарқ ҳам агар ҳаловат, бахту иқбол қидираётган бўлса, уни ислом динидан топа олади. Мусулмонлар Ғарбга тақлид қилишдан тўхтасинлар, ислом динига уйғун бўлмаган ҳамма нарсасини тарк қилсинлар!
Давоми бор...
Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.
👉 @marziya_saydam
НАМОЗ ВАҚТНИ АЛЛОҲ УЧУН ТЎХТАТМОҚДИР
#жаннатга_таклифнома #иккинчи_китоб
Мусулмон бўлишдан аввал исми Сом бўлган, кейин эса исмини Билол дея ўзгартирган белгиялик йигит билан Ғарбий Флеман ҳудудидаги Кортрижк шаҳрида учрашдик. Бизни уйида мусулмонлар каби меҳмон қилган Билолнинг Ислом динига кириши табиатдаги кузатишларидан бошланган экан. Кейин эса саёҳатлари бу борада муҳим аҳамиятга эга бўлган. Ислом ҳақидаги изланишлари, тинимсиз ўқиши ва ақлий билимлари билан, қаранг, Билол нима дейди: "Ғарбда одамлар фаровон яшаши учун технологик ва иқтисодий шароитларни топасиз, аммо руҳиятни қаноатлантирадиган ҳеч нима топа олмайсиз. Ғарб моддият ва технологияларга шунчалар зўр бердики, инсонни инсон қилган маънавиятдан тамоман узоқлашди. Фақат Ислом дини инсониятга моддият ва маъно оламида раҳбар бўла олади”.
– Сизни яқиндан танисак?
– Отам белгиялик, онам кубалик. Мен 1980 йилда Белгиянинг Ронсе шаҳрида туғилганман ва ҳаётимнинг кўп қисмини Белгияда ўтказаяпман. Онам насроний католик эди, черковга кўп қатнамас эдию, аммо бир Яратувчига ишонарди. Отам эса кўп ўқиган, фалсафага аҳамият берадиган маданиятли инсон эди. Мен ҳам отамни изидан кетдим ва атеист бўлиб ўсдим.
– Оилангиз диний эътиқод ёки эътиқодсизлик борасида сизга тавсиялар берармиди?
– Йўқ, асло! Она – насроний, ота – атеист бўлгач, танлов ҳам ўзимга қолган эди. Улар менга болалигимдан эътиқод ёки эътиқодсизликда ҳурсан дер эдилар. Вояга етганимдан кейин англадимки, насронийлик соғлом ақл қабул қилмас даражада жўн эътиқод. Ўн саккиз ёшимдан кейин баъзи нарсалар ҳақида фикрлай ва ўзимга савол бера бошладим.
– Қандай саволлар?
– Агар бу ҳаётдан кейин йўқ бўлиб кетсак, ҳаммаси аслида "ҳеч" бўлса, яшашдан мақсад нима? Чунки охират бўлмаса бу ҳаёт ҳам маъносини йўқотади-ку. Кейин велосипедда оқшомлари сайрга чиқардим, майсазорда ётиб, кўк юзига боқар эдим. Бу муҳташам оҳанг қандай қилиб ўз-ўзидан дафъатан яралган бўлиши мумкин? Шу каби саволлар устида ўйлаганим сари ҳамма нарсанинг ортида кўринмас кучнинг борлиғини ҳис қила бошладим.
– Оддий бир европалик ўсмирнинг ҳаёти қандай кечади? Ислом динига эътиқод қилишдан аввал қандай ҳаёт кечирар эдингиз?
– Оилам мен учун кенг озодлик шароитини яратиб қўйганди. Ҳамма қатори кайфу сафога берилгандим, ҳаётнинг маъносини ундан қидирардим. Севганларим бор эди, дискотекаларга борардим. Гиёванд моддалар чекардим. Аммо баъзан ўзимдан: “Қаёққа кетяпсан?” – дея сўрай бошлардим. Чунки бу ҳаётнинг кайфу сафодан ташқари ҳам маъноси бўлиши керак эди.
– Ислом динига киришдан олдин қандай кайфиятда бўлгансиз?
– Жуда ҳам иноқ ўртоқлар гуруҳимиз бор эди. Уларни орасида тунислик Шавқий исмли йигит ҳам бор эди. У мусулмонман дерди, аммо яшаш тарзи бизникидан фарқ қилмасди. Лицейда у билан бирга безорилик қилардик. Лицейдан кейин Шавқий ўзгара бошлади, ичиш-чекишни ташлади, бутунлай бошқа инсон бўлди. Беш маҳал намоз ўқиб, Ислом дини шартларини бажаришга ҳаракат қила бошлади. Шавқийнинг ўзгариши гуруҳдаги барча болаларни қизиқтириб қўйди. Унга Яратувчи ва Ислом дини ҳақида саволлар бера бошладик. Зотан, ўша пайтларда изланишда эдим. Кейин қандай савол берсам, Шавқий ҳам изланиб албатта жавоб топиб келар эди. Инсонни қийнаган ҳамма саволларга Ислом динида жавоб борлиги мени ҳайратга солди.
– Шавқийдан кўпроқ қандай саволларларни сўрар эдингиз?
– Қандай яратилдик, инсон қандай яшаши керак, ўлимдан кейин бизни қандай ҳаёт кутмоқда каби саволлар эди. Насронийлик ва яҳудийликдан ҳам бу саволларга жавоб қидириб юргандик, аммо ҳаммамизни Ислом динининг жавоблари ўз таъсири остига олганди. Биз гуруҳимиз билан бирга тонгга қадар суҳбат қилар эдик. Орамизда энг билимдон Шавқий эди. Икки йил давомида ўзаро тортишиб юрдик. Бу вақт ичида кўнглимда нимадир ўсаётганини сездим. Аммо мусулмон бўлишга қарор қила олмасдим.
– Ислом динининг яна қайси тарафлари сизнинг диққатингизни тортди?
ЁШ ЙИГИТЧАНИНГ ЎЛДИРИЛИШИ
#тутқун #ҳикоя
Девордаги ўн бешинчи куннинг ўйиғи тагига тирноғим билан чизиқ қўйдим. Ўғирланганимга 26 кун, ҳужрага кирганимга эса 15 кун бўлди. Ҳар куни вақтимни саҳардан оқшомгача Қуръон ёдлаб ва ҳужрани қадамлаб ўтказаман. Ҳужранинг ичи уч қадам бўлса ҳам қадам ташлаш мени кўп нарсадан қутқарарди. Ўтира олмасдим. Ўтирсам, қутига ўхшаган бу тор ҳужра гўё устимга юриб келаётгандик бўларди. Ярим кечалари қийноққа солинган маҳкумларнинг ингроқларидан уйғониб кетар эдим. Ингроқ эшитмаган бир кечам ҳам бўлмади. Кўзим ҳам касалланди, ачишиб оғрий бошлади.
Ҳар куни янги маҳкумларни олиб келишарди, бунчалик кўп маҳбусни қаерга сиғдирар экан, деб ўйлардим, баъзан. Ҳаммаси 20-30 ёш орасидаги йигитлар эди. Тахминимча, булар БААС режимига қарши бош кўтарган мухолиф ёшлар эди.
Ўн беш кундан бери, Худо хоҳласа бугун Ҳамидни кўраман, деган умид билан яшадим. Бир кунгина туйнукни очиқ қолдирсайди ўша, ўнг тарафимдаги ҳужрадаги маҳкум Ҳамидми, йўқми, билиб олардим. Ҳар сафар мени чиқаришдан аввал атайлабдан ўша туйнукни ёпиб қўйишади. Агар чиндан ҳам шу ҳужрада бўлса, албатта бақираман, аскарлар ўласи қилиб урса ҳам фарқи йўқ. Ҳамид учун калтак еган бўламан, ҳечқиси йўқ. Калтакнинг излари кетади. Аммо Ҳамиднинг аҳволини, яхши эканлигини билсам, бу хабар мени ойлар давомида бахтли қилади.
Тушга яқин коридорда бирдан ғала-ғовур овозлар кела бошлади. Элликтача янги маҳбусларни келтиришди. Уларни бирма-бир менинг чап тарафимдаги ҳужра томонга олиб ўтишди. У ерда ҳар доим ёпиқ турадиган бир эшик бор эди. Менимча у эшикдан ҳовлига чиқилади. Аскарларнинг ҳаммаси югуриб, ҳовлиқиб маҳкумларнинг кўзини боғлаш ва кишан тақиш билан машғул эди. Аср пайтида таҳоратга чиққанимда ҳовли, дея тахмин қилганим эшикнинг очиқ турганини кўрдим. Ҳовли қўллари кишанланган, кўзлари боғланган, тиззалаб ўтқизилган маҳкумлар билан тўлганди.
Ҳужранинг туйнугидан коридорни томоша қилиб ўтиргандим, коридор бўшаб қолганлигини фарқ этдим. Аскарларнинг ҳаммаси янги келганлар билан машғул эди. Туйнукка ёпишиб ўнг тарафимдаги ҳужра томонга бақирдим: «Ҳамид қандайсан, шу ердамисан?», – дея. Қисқа бир жимжитликдан кейин, тахминим тўғри чиқмади, деб тургандим. Ўша тарафдан: «Ака бу ердан чиққанимдан кейин менинг актёр бўлишимга ёрдам берасиз-а?», – деган жавоб келди. Ҳа, бу унинг овози эди. Мен Ҳамид яхшимикан, қаерда экан, дея ўн беш кундир ўзимни ер эканман, у актёр бўлиш орзуларини қураётган экан. Унинг ҳазилкашлиги ва кайфиятини тирик тутиши мени хурсанд қилиб юборди. Аммо аскарлардан бири бизни эшитиб қолди. Маҳкумларнинг бир-бирлари билан гаплашиши тақиқланган эди. Ўн беш кунлик ҳаётимнинг энг гўзал они эди бу. Аммо севинчим узоққа чўзилмади.
Оқшомга яқин менинг ёнимдаги ҳужрага ҳам беш нафар маҳкум қўйилди. Бироздан кейин яна ғала-ғовур бошланди, аскарлар кўзойнакли, сочлари узун, топ-тоза юзли бир йигитчани бошига, елкасига дубинкалар билан уриб, ҳовлига олиб кетишарди. Мен туйнукка ёпишиб кўраётган эдим буларни. Бироздан сўнг ҳаммаси биргаликда йигитни аёвсиз ураётган овози, бақир-чақирлар кела бошлади. Ўн дақиқадан кейин йигитнинг чинқириқлари тўхтаб қолди. Ҳовлида нималар бўлганини кўра олмасам ҳам, туйнукни ёпишни унутишган эди, коридорни кўриб тургандим. Аскарлар: «Ўлжамизни кайф билан парчаладик», – дея бир-бирлари билан гаплашиб ҳовлидан чиқар экан, тозаликчилар пайдо бўлди. Қўлларида швабра ва пол латталар бор эди. Тозаликчилар ҳам аслида енгил жиноятлар билан ётган маҳкумлар бўлиб, уларни баладиялар дейишарди. Баладияларнинг қўлидаги латталарни кўриб ичимга қурт тушди. Уриб ўлдиришдимикан? Менимча ҳовли қонга ботган эди, баладиялар уни тозалаш учун кетди.
Ёш йигитнинг оқибатини билармиканман, дея туйнукка янаям яқинлашиб қараб турган эдим, Абу Аҳмад мени билиб қолди. У: «Бу туйнукни ким очиқ қўйди», – дея бақирди. Бақирганида бўйнидаги бўртиб чиққан томиригача кўрдим. У ғазаб билан қайта-қайта бақирди ва: «Адам, яна бир марта туйнукдан қараганингни кўрсам, онангдан туғилганингга пушаймон қиламан», –деди.
Туйнукни жазо сифатида бутунлай ёпиб қўйишди. Бунинг қандай ҳам ёмон жазо эканлигини яхшигина тушуниб турардим.
– Масалан, Муқаддас Китобда таҳорат, сажда ва ибодатхонага кирганингда пойабзалингни ечгин, мазмунидаги оятлар бор эди. Биз насрониймиз, аммо бу оятларга умуман эътибор бермас эдик. Биз бу оятларга амал қилмаяпмиз, аммо буларнинг ҳаммасини мусулмонлар бажарар эди. Миссионерлик учун борган жойларимда мусулмонларни кўрар эдим, таҳорат олишарди, масжидга оёқ кийимини ечиб кирарди ва сидқидилдан сажда қиларди. Аммо биз черковга оёқ кийими билан кирардик. Бир сафар насронийликни яхши билган руҳоний билан учрашдим ва Муқаддас Китобда тилга олинган пайғамбар ҳақида сўрадим. Яна Муқаддас Китобда сажда, таҳорат ва оёқ кийимларни ечиб ибодатхонага кириш ҳақидаги оят ҳақида ҳам сўрадим. Китобимиз бизга амр қилмоқда, аммо биз нега сажда қилмаймиз деб сўрадим.
– Руҳоний қандай жавоб берди?
– Ҳеч нима демади, фақат ичингга шайтон кирган, бу оятлар ҳақида бошингни қотирма, деди. Менинг эса Муқаддас Китобни ўқиганим сари янги бир дин ва у диннинг пайғамбари ҳақидаги шубҳаларим қувватлана бошлаганди. Яна Муқаддас Китобда: “Ҳақиқатни қидир, ҳақиқат сени озод қилади”, – деган оят бор эди. Мен ҳам ҳақиқатни топганимча изланаман деб қарор қилдим.
– Ислом дини билан қандай танишдингиз?
– Изланиб юрган кунларим эди. Бир кун радиодан Мусо Бангура исмли бир киши ҳақида эшитиб қолдим. Мусо Бангура Муқаддас Китобни энг яхши билгани ҳолда ислом динини қабул қилган киши экан. У радиода, агар насроний олимлар истаса, мен уларга Муқаддас Китобдаги сўнгги пайғамбар ҳақидаги оятларда тилга олинган зот Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам эканлигини исбот қиламан деди. Муқаддас Китобни энг яхши билган олим қандай қилиб мусулмон бўлиши мумкин дея ҳайратга тушдим. Мусо Бангурани руҳонийлар билан мунозара қилиш мақсадида мен яшаётган шаҳарга келиши ҳақида эшитиб қолдим. Мунозара очиқ майдонда – халқнинг олдида бўлиши керак эди. Мунозарага қизиқиб мен ҳам бордим. Бангура мени ўйлантирган оятларни жуда мантиқли тарзда изоҳлаётганди. У ўзи билан тортишаётган руҳонийларнинг ҳаммасини қийин аҳволга солиб қўйди. Буни у Муқаддас Китобдаги оятлар воситасида қилди.
– Кейин нима бўлди?
– Мен ҳам тўғри йўлни қидираётган эдим. Агар уни топсам, ҳақиқат мени ҳур қилиши керак эди. Бир неча ойдан сўнг яна Бангура ва руҳонийлар орасида мунозара бўлиб ўтди, унда мен ҳам иштирок этдим. Мусо Бангура руҳонийларнинг ҳаммасини енгди, ҳеч бири унга бас кела олмади. Мунозара охирида Бангуранинг ёнига бордим ва сиз билан алоҳида учрашмоқчиман, дедим. Телефон рақамини берди. Эртаси куниёқ унинг уйига бордим. Пойтахт Freetownга яқин жойдаги Jui қасабасида яшар экан. Бир неча соат суҳбатлашдик. Мени қийнаган саволларнинг ҳаммасига жавоб олдим. Бу суҳбатдан сўнг англадимки, мен қидириб юрган тўғри дин – ислом дини экан. Аммо мусулмон бўлишим учун олдимда улкан тўсиқлар турарди.
– Қандай тўсиқлар?
– Насронийликдан чиқишимни оилам асло қабул қилмас, аксинча, мени, албатта, рад қилар эди. Мусулмон бўлган куним черков бераётган пул, бепул университет таълими, қўлимдаги имконлар ва атрофимдаги яқинларим, ҳаммасини йўқотар эдим. Буларни ўйлаб қўрқиб кетдим ва жасоратим сўнди. Мусо Бангуранинг уйидан чиқиб, уйга келдим ва бир неча кун ўйга толдим.
– Ўйга толмоқнинг натижаси нима бўлди?
– Ҳеч бир жавобсиз саволим йўқ, шубҳаларим тарқаб кетган. Ислом дини ҳаётий ҳақиқат сифатида қаршимда турибди, аммо мен танлай олмасдан қийналаётгандим. Ўзимга: “Агар тўғриларга эргашиб ҳур бўлишни хоҳласанг, сени кутиб турган балоларга ҳам сабрли бўлишинг керак”, – дедим ва мусулмон бўлишга қарор қилдим.
– Яқинларингиз қандай кутиб олди, чунки хадиксирашларингиз бор эди?
– Мусулмон бўлиб Waterlooдаги уйимга қайтгач, оиламга насронийликни тарк қилиб, ислом динига кирганимни айтдим. Отам аввалига хазиллашяпти деб ўйлади. Аммо эрталаб бомдодни ўқиш учун масжидга кетганимни кўриб масалани англади. Ота-онам, бутун оилам ғазабда эди. Гранд ва имкониятларинг ҳаммасини сендан олишади дедилар. Менга эса ҳеч ниманинг фарқи йўқ эди. Нимани олишса олишсин, мен иймон берган ҳурликнинг изига тушган эдим.
– Кейин нима бўлди?
ЯНГИ МАҲБУСЛАР
#тутқун #ҳикоя
Бугун ҳужрага келганимнинг ўнинчи куни. Ўн кун ичида гувоҳ бўлганларим чиндан ҳам қўрқинчли нарсалар эди. Том маънода бир қийноқхонага тушган эдим. Биринчи марта келган маҳбуслар аввало ўлдирадиган қилиб дўппосланади. Кейин 5 кишилик гуруҳга бўлиб тор ҳужраларга тиқилади. Аслида қийноқ шундан кейин бошланади. Тўрт кун давомида умуман овқат берилмайди. Тўрт кун давомида фақат тик оёқда туриши керак, ўтириш тақиқланган. Аскарлар тинмай туйнукдан қараб туради, ўтирганни кўриб қолса обчиқиб калтакларди. Бир кунда бир маротаба савол-жавобга оборишади, ҳужрага келганидан кейин эрталабгача инграб чиқарди.
Янги келган маҳбусларга ишлатилган қийноқлардан бири эса ҳожатхона исканжаси. Ўтириш тақиқланганидек ҳожатхонага чиқиши ҳам тақиқланади ва баъзилар ҳожатини ҳужранинг ичида қилади. Шундай пайтларда сассиқ ҳиддан туриб бўлмайди. Кейин у маҳбусни ўлдирадиган қилиб уришарди. Беш кун ҳужрада тутиб, кейин бошқа бир жойга олиб кетишар эди. Маҳкумларнинг ҳаммаси ялaнғоч бўлишарди.
Кунда ўн ёки ўн икки соатимни Қуръон ўқиб ўтказаётгандим. Мен Қуръон қорисиман ва анчадан бери ёд олганларимни такрорлай олмагандим. Ҳужрада ҳам такрорлаб, ҳам тафсири устида тафаккур қилар эдим. Қуръон ҳақиқатда кашф қилинишини кутиб турган бир Хазина эди. Бу ҳақиқатни торгина ҳужрада оятлар билан бирга ўтказган кунларимда янаям чуқур англадим.
Ҳалиям овқат ея олмаяпман, фақатгина қатиқ билан тирик қолишга ҳаракат қилардим. Баъзан лаваш шаклидаги Сурия нонидан ердим. Қолган овқатларига қўлимни ҳам теккизмасдан қайтариб берардим. Кун сайин соғлигим бузила бошлади ва бир кун ичимдан қон келди. Аскарлар орасида Муҳаммад исмли бири бор эди, баъзан мендан: «Бирор эҳтиёжинг борми?», – деб сўрарди. Унга: «Китоб, ручка, қошиқ, телефон ва қамоқхона мудири билан учрашишга эҳтиёжим бор», – дегандим. Ҳаммасини бекор қилди, фақат доктор билан учраштиришга рози бўлди. Эртаси куни эса доктор олиб келди. Ёш доктор мени текшириб кўриб бир дунё дори ёзиб берди. Ҳеч қайсисини ичмадим. У: «Агар овқат емасанг ўласан», – деб огоҳлантиргани учун, ўзимни мажбурлаб ейишга қарор бердим. Ҳолва, қатиқ, бодринг ва картошка ердим.
Ўн кундан бери Ҳамидни қидираман, ўнг тарафимдаги ҳужрада бўлиши мумкин, дея таҳоратга чиққанимда нуқул ўша ҳужранинг туйнугига қарайман. Аммо туйнукларни ёпиб қўйиб, кейин олиб чиқишарди бизни. Айнан ўша ҳужрадаги маҳкумни мен кўрмаслигим учун ҳаракат қилишарди. Аскарлардан Абу Аҳмад баъзан ўнг тарафимдаги ҳужрада тутилган маҳкум билан инглизча гаплашар эди. Тахминларимнинг 90% и Ҳамид шу ҳужрада демоқда. Оҳ, бир мартагина уни кўрсам, соғлиги ҳақида бирор хабар олсайдим... Аскарлардан бир неча марта сўрадим, аммо ҳеч қайси жавоб бермасди. Аммо мен Ҳамидни қидиришда давом этаман.
Давоми бор...
Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.
👉 @marziya_saydam
Суҳбатларимизнинг бирида у, агар мусулмонларни яқиндан танишни истасанг, сени бирорта масжидга олиб боришим мумкин деди. У мени Роттердамдаги Эътидол масжидигача олиб келди ва эшик олдида мени қолдириб ўзи қайтиб кетди.
– Кейин-чи, кейин нима бўлди?
– Масжидга кирганимда инсонларни бир ҳаяжон оғушида кўрдим. Нима бўляпти деб сўрасам, намоз вақти яқин, намозга ҳозирлик кўряпмиз дейишди. Мен ҳам ораларига қўшилдим, уларнинг қандай ибодат қилишларини кўргим келди. Энгил-бошим очиқ, аммо ҳеч ким мени бунинг учун маломат қилмади. Кейин кузатдим. Ҳаммаси бир онда саждага бош қўйишди. Мен томоша қилиб ўтирган эдим. Бирдан менинг ҳам кўнглимда сажда қилиш иштиёқи пайдо бўлди, шу заҳоти сажда қилдим. Ўша сажда мени бутунлай ўзгартирди.
– Биргина сажда қандай ўзгартирди, нималарни ҳис қилдингиз?
– Аллоҳни фикр қилиб саждага борганимда, бутунлай бошқача ҳолатга тушдим. Йиллар давомида кўнглимда тўпланган оғирлик секин-аста йўқола бошлади. Ўрнини мислсиз ҳаловат ва ҳузур эгаллади. Мени жарликнинг қирғоғидан қутқарадиган ва қайтадан инсонийликка қайтарадиган кучни топган эдим. Шундай гўзал ҳолатда эдимки, уни йўқотиб қўймаслик учун ярим соат саждада қолдим. Кейин уйга келдим. Саждадаги ҳузурни қайтадан ҳис қилишни хоҳлардим. Интернетга намоз қандай ўқилади дея савол ёздим. Ва Стефандан яширинча бошқа хонада яна сидқидилдан сажда қилдим. Аллоҳ таоло ҳақида фикрлаб, сажда қила бошладим. Унга, мени қайтадан инсон қил, дея узундан-узун дуолар билан ёлвордим. Эрталаб вақтли туриб яна ўша масжидга бордим. Ўша куни қурбон байрами экан. Аммо мен буни билмас эдим. Имомнинг хутбасини тингладим ва хутбани тугатгач, ёнига бордим. Имомга мусулмон бўлишни хоҳлайман дедим. Имом ислом дини ҳақида нималар билиб-билмаслигимни суриштиргач, ислом дини ҳақида яна бироз излан, ўрган ва кейин кел деди. Аммо мен имкони борича тезроқ мусулмон бўлишни хоҳлардим. Исломнинг ҳақ дин эканига шак-шубҳам қолмаганди. Бунга қалбим билан ишонардим. Мени тийнатимдаги иллатдан бу сажда қутқарди-ку, нега шу ернинг ўзидаёқ мусулмон бўлмаслигим керак? Қайсарлик билан туриб олдим, Имом ҳам шаҳодат калимаси келтиришга мажбур бўлди. Ва мусулмон бўлдим.
– Турмуш ўртоғингиз сатанист эди. У буни қандай қабул қилди?
– Мусулмон бўлганимдан кейин ўзимни шунақа бахтли ҳис қилдимки, масжиддан қайтиб уйга кирар кирмас, “Стефан, мен мусулмон бўлдим!” – дея бақира бошладим. У аввалига хайратга тушди, кейин эса дарров бу йўлни тарк қилишим кераклигини талаб қила бошлади. Бир неча кун тортишдик, ҳатто менга ўлдириш билан таҳдид қилди. Аммо мен эски ҳаётга қайтишни, Исломдан воз кечишни асло хаёлимга ҳам келтирмадим. Қарорим қатъий, бундан кейин барча мусулмонлар каби яшайман. Стефан қароримни билгач, бир мусулмон билан бир уйда қолиш мен учун зулмдир деди. Ва ажрашдик. Стефанни ва эски ҳаётни эмас, ислом динини танлаганимга заррача пушаймон бўлмадим.
– Мусулмон бўлиш натижасида ҳаётингизда нималар ўзгарди?
– Мусулмон бўлишимдан аввал ўзимни ҳамиша ҳорғин ва ғамгин ҳис қилар эдим. Мусулмон бўлганимдан кейин кўнглимдаги бу ҳаловатсизлик йўқ бўлди ва уларнинг ўрнини таваккул, таслимият олди. Таслимият ва таваккул туйғулари мен учун умуман бегона эди. Бу икки туйғуни менга ислом дини ҳадя қилди. Бу дунёнинг ўткинчилигию, ҳақиқий Ҳаёт охират эканлигини ўргандим. Бу ишонч ҳамма ҳаётий қийинчиликларга чидамли қилди.
– Исломнинг шартлари сизга оғир келмадими? Кўп йиллар мобайнида сатанист бўлиб яшагансиз, рўмол ўраш қийин бўлгандир?
– Мусулмон бўламан, аммо ўранмайман деб ўзимга сўз бергандим. Рўмолсиз ҳам мусулмон бўлиб яшаса бўлади деб ўйлагандим. Аммо иймон келтирганимдан икки ҳафта ўтиб рўмол ўрадим.
– Фикрингиз қандай ўзгарди?
📙 Тутқун 7-қисм
📚 Адам УЗКУСА
✍️ Марзия САЙДАМ ўгирмаси
🎙 Sardor Botiraliyev
Давоми бор...
Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.
👉 @marziya_saydam
ЖАББОР АҚЛ...
Узун замондир бу ҳақда ёзишни ўйлаб юрардим, аммо аввало ўзим амал қилишим керак, деган фикрга келиб фикримдан қайтар эдим. Болаларимга Қуръон ёд олдиришни йўлга қўйиб, кейин буларни сиз билан баҳам кўряпман.
Қўлимда инглиз Godfrey Jansen'нинг "Militant İslam" номли китоби турибди. Инглизчадан таржима қилсак "Қўмондон Ислом" демакдир. Китобни ёзган киши, ёзиб қўйиб, нақ 75 йил давомида бу китобнинг сотилишини тақиқлаб қўйганди. Китоб, Усмонли Империясини қулатишнинг махфий плани ҳақида.
G. Jansen :" Инглизлар ва французлар Усмонлини қулатишдан аввал уни обдон текширишди. Ва фақат мусулмонлардагина учрайдиган жаббор бир қувватга дуч келишди", дейди.
Бу қандай қувват? Жавоб сизни ҳам даҳшатга солади. Бу жаббор қувват мусулмонларнинг 3-6 ёш орасидаги, Қуръонни ёд олган болаларида учрайди. 7 ёшдан бошлаб Қуръонни ёд олган болада жаббор ақл пайдо бўлади.
БМТда бугунгача 5 та ҳалқаро тил бор эди, аммо яқинда араб тили олтинчи тил сифатида қабул қилинди. БМТнинг араб тили мутахассиси Профессор Сувайр Суккарий," Бу китобни ўқиганимдан бери ҳузур ҳаловатим йўқолди", дейди.
Қуръонда 50.000 та калима бор. Бу 50.000 калиманинг болани ақлига берган қувватни ҳеч ким тасаввур ҳам қила олмайди.
Инглиз ва французлар, демак бу ақл болаларнинг Қуръон ёд олишидан келмоқда, деган қарорга келди. Франция ўша заҳоти Ливия, Сурия, Африкадаги Қуръон курсиларини илдизи билан ёпиб ташлади. Сурияда бир миқдор сақланиб қолди, улар ҳам Франциянинг назорати остида қолди. Инглизлар эса,"Шошмайлик, Қуръонни ёмонотлиқ қилиб бу масалани таг-томири билан йўқ қиламиз", деган қарорга келди. Усмонлида бепул инглиз тили мактаблари очишди. Англиядаги мактаблар билан Усмонлидаги инглизча мактаблар бир хил эмасди. Покистон, Ҳиндистон ва Араб ўлкаларида ўргатилган инглиз тили энг паст савияда эди. Кейин модерн мактаблар очишди ва олти ёшдаги болаларнинг ҳаммасини бу мактаблар учун тўплаб олишди. Болаларнинг ҳаётидан тил ўрганадиган йиллари ўғирланди. Инглиз, бу ўғирликдан муваффақият қозонди. Болалар 50.000 калимадан маҳрум қолди. Араб болалари билан Ғарб болалари орасида тоғ каби фарқ очилди. Араб болалари бугун ҳам фақатгина лаҳжада гаплаша олади. Шу даражада тили қашшоқки, чунки лаҳжада бор йўғи 3.000 ( уч мингта) гина калима бор. Ғарбнинг боласи 3 ёшдан бошлаб мактабга бошлагунича 16.000 калима ўрганади. Араб дунёсининг болалари эса фақатгина ота-онаси уйда гаплашадиган лаҳжа ичида маҳбус бўлиб қолди.
Инсоннинг орзулари ва ақли, миясидаги калималарининг миқдорича бўлади. Ундан юқорисига ҳаргиз чиқа олмайди.
"Мусулмон ўлкалардаги болалар яна қайтадан 3-6 ёш орасида Қуръонни ёд олмагунича ҳеч қачон оёққа тура олмайди", дейди Сувайр Суккарий. Ҳатто 10 ёшдан бошласа ҳам кеч ва нотўғридир. Нега?
Боланинг ақли 6-7 ёшгача 50.000 калимани қабул қила олиш қувватига эгадир. Кейин бу ҳажм камайиб кетади. Қуръонда астрономия, география, математика, тарих, ҳамма нарса бор.
Бу калималарни у тушунмасдан ҳофизасига жойлаб олиши керак. Чунки бола ақлининг кенглиги бир мамлакатнинг фундаментини хосил қилади.
"Ал-азҳар" ҳадис олими Профессор Аҳмад Маъбед Абдулкарим:" Қироллик вақтида Америкадан Миср хукуматига бошланғич синфлардаги Қуръон ҳофизлик курсиларини ёпиш ҳақида қарор келган эди. Кейин бепул мактаблар очиб болалар у мактабларга олинди. У мактабларда эса костюм шим кийган жоҳиллар етиштирилиб бошқарув ва хокимият уларнинг қўлига берилди", дейди.
Медиада ишлашнинг шарти жоҳил бўлмоқдир. Мансабларда кўтарилишнинг шарти ҳам шу, жохил бўлишинг керак.
Усмонли подшоҳларидан 3- Салим, энг хавфли қарорга имзо қўйган эди. Бу қарор шундан иборат:" Биз кўп мағлубиятга учрамоқдамиз. Мағлубиятларимизнинг сабаби исломдир. Биз Европага талаба бўлишимиз керак". Унинг бу талабалиги кейинчалик Усмонлида шароб ва зино ҳурриятини келтириб чиқарди. У, бу қарорининг исмини Ислоҳ деб қўйди, аммо бу ислоҳ эмас ифсод( фасод) бўлиб чиқди. Европага тақлид Усмонлини ботирди. 7 та давлатнинг армияси Усмонли тупроқларига бостириб кирди.
Инглиз ва французлар Истанбулга
Юнон ва Болгар, Эдирнага,
Давоми бор.👇
Эски Қалам ёзди.
/channel/eskiqalam
Бу расм Истанбулдаги балиқ сотадиган дўконнинг ёнида сувратга олинди. Бу мушук инсонларнинг пул узатиб балиқ сотиб олаётганини кузатди ва оғзида бир япроқни тишлаб келиб балиқ сотувчисининг ёнига келди. Сотувчи хам унинг оғзидан япроқни олиб балиқ берган эди. Шу шу бу мушук ҳар куни битта япроқ тишлаб келиб эвазига битта балиқ олиб кетади.
Эски Қалам.
/channel/eskiqalam
АЛЛОҲ САБР ҚИЛУВЧИЛАР БИЛАН БИРГАДИР
#тутқун #ҳикоя
«Уйимда эканман. Болаларим устимга миниб ўйнашмоқда. Шунақа бахтли эканманки, қаҳ-қаҳа отиб кулар эдик тўртталамиз. Аҳмад Ясийн, Мустофа Шомил қизим Фотима
Кавсар...»
Ҳужранинг эшиги қаттиқ тақиллади, уйғониб кетдим. Тушимдан ажралишни истамас эдим. Аскар ҳужра эшигига урса ҳам ҳеч кўзимни очгим келмасди. Аскар: «Ол шу овқатингни. Ўлиб қолдингми», – деб бақираётганди. Овқатни олиб бир четга қўйдим. Қайтиб ухлагим, тушимни давом этдиргим келарди. Ухлашга ҳаракат қилдим ҳам. Болаларимнинг соғинчи оташ каби ичимни ўраб олди. Соғинч инсоннинг ичини қандай ёндиришини, нақадар оғир юк эканлигини саҳардан бери яна бир бор кашф қилаётгандим. Бошим оғрир эди-ю, аммо ошқозоним безовта қилмаган эди. Энди эса ошқозоним ҳам оғрий бошлади.
Баъзан инсон ўз вужудини оёққа турғиза олади-да, аммо руҳини тик оёқда тутиш қийин. Ўзимни бу саҳар қанча чирпинса ҳам қафасдан чиқа олмаган қуш каби ҳис қилардим. Руҳимнинг қаноти синиқ эди. Бир неча марта оёққа туришга уриндим, аммо яна ўтириб қолавердим.
Яна эшик тақиллади, Абу Аҳмад менга Қуръон келтирган эди. Ўша заҳоти учиб турдим ва раҳмат айтиб туйнукдан Қуръонни олдим.
Яшил муқовали, баъзи саҳифалари йиртиқ Қуръон эди. Ҳужранинг деворларига таяммум қилиб ҳамон Қуръон ўқишга тушдим. Ўқиганим сари ичимдаги тушкунлик тарқалиб ўрнини бир ҳузур қоплай бошлади. «Бақара» дан бошлаган эдим: «Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз билан Аллоҳдан ёрдам сўранглар. Шубҳасиз, Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир».
«Қасамки, биз сизни бироз қўрқув билан ҳамда молларингиз, жонларингиз ва ризқларингизни камайтириб имтиҳон қиламиз. Сабр қилганларга мужда бер! Улар бошига мусибат тушганида: «Шубҳасиз, биз Аллоҳга оидмиз ва Унга қайтариламиз», – дерлар. Аллоҳ ҳузуридаги раҳмат ва мағфират ана ўшаларгадир. Улар сиротул мустақимдадирлар.»
Қуръон бошимдаги балога янги бир маъно юклаётганди. Соатларча Қуръонни қўлимдан қўймадим. Аскарлар маҳкумларни ҳожатхонага оборишдан аввал ҳамма туйнукларни ёпиб чиқар эди. Менинг туйнугимни шунчаки ёпиб қўйишди, аммо қулфламаган эди. Секин очиб қўйдим, шунда даҳшатли бир манзарани кўриб турардим.
Маҳкумлар ҳожатхонага кетиш учун коридорда югурар, аскарлар эса қўлларидаги темир дубинка билан аёвсиз калтакларди. Маҳкумларнинг елкалари чўккан, кўз атрофлари қоп-қора ва ялaнғоч эди. Ҳаммаси кал эди. Аскарлар тинмай сўкинарди. Калтакдан қочиш учун ялангоёқ югурарди, ҳатто биттаси ерга йиқилди. Ўша заҳоти икки аскар унинг устига миниб калтаклай бошлади. Кутилмаганда у оёққа турди ва югурди. Энг охирги бўлиб ҳожатхона навбатига турди. Бу қийноқнинг айнисини ҳожатхонадан қайтаётганида ҳам яшарди. Мен иккинчи марта кўришни хоҳламайман. Туйнукдан узоқлашдим ва яна бетоннинг устида ўтириб ўйлаб кетдим.
Агар инсоннинг ҳаётида бирор қиймат бўлмаса, вақт ўтиб у ер юзининг энг ваҳший махлуқига айлана олади.
Давоми бор...
Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.
👉 @marziya_saydam
– Туркияга келиш фикрим йўқ эди. Венесуэлада иқтисодий инқирозлар бошланди. Ҳамма ишлаш учун қаерларгадир кетаётганди. Мен ҳам Уругвайга кетишга қарор қилдим. Аммо кейин бу фикримдан қайтиб Колумбияга ўтдим. Бужараманга шаҳрига келиб, иш қидира бошладим. Бужарамангада бир масжидга бориб турардим. Бир кун масжидда малайзиялик беш кишилик гуруҳ билан танишдим. Улар кечқурун масжидда ётиб қолишарди. Улар менга гуруҳларига аъзо бўлиб, Колумбия пойтахти Боготага боришни таклиф қилишди. Мен аввалига рози бўлмадим. Кейин Боготада иш топиш эҳтимолим юқори дея рози бўлдим. Пойтахтда мусулмонлар кам эди. Биз Абу Бакр Сиддиқ номли масжидда турдик. Сўнг Боготадаги бир телефон ширкатига ишга кирдим. Инглизча билганим учун ширкат муштарийлари билан мен шуғулланар эдим. Яхшигина пул топдим, ҳатто жамғардим ҳам. Бўш вақтларимни масжидда ўтказдим. У масжидни турклар қурган экан, номи ҳам Истанбул масжиди эди. Абу Бакр масжидида кўплаб араблар, африкаликлар, ҳиндистонлик, покистонликлар билан танишган эдим. Истанбул масжидида эса, одатда, лотин америкаликлар бўларди. Динимни янада яхши ўрганиш учун изландим ҳамда Колумбия сиёсий билимлар факултетида онлайн ўқий бошладим. Бир дўстим, ўқишингни Истанбулда давом эттиришни хоҳлайсанми деб сўради. Истасанг, Истанбул илмий изланишлар марказига ҳужжат топширишинг мумкин деди. Мен ҳам мурожат қилдим ва қабул қилиндим. Ҳозир бу ерда ўқияпман. Мақсадим Исломни яхши ўрганиб, Лотин Америкасига кетиш.
– Туркия ҳақидаги фикрларингизни билсак бўладими?
– Туркияга келишдан аввал Усмонли тарихини ўқиган эдим. Туркия мен учун – ҳаяжон ўлкаси. Ҳаяжонлантирган жиҳат эса мусулмонларнинг кўплиги. Ҳаётимда биринчи марта бу қадар кўп мусулмонни кўряпман. Туркияда қаерга борсам, азон овозини эшита оламан.
Фақат Туркиядаги мусулмонларнинг Ғарбга тақлид қилиши мени хафа қилади. Туркларнинг шонли тарихи бор, бинобарин бу тарихни қайта тиклаб, Ғарбни ўзларига эргаштириш имкони бор.
– Исломнинг нимасини севдингиз?
– Илмга берган аҳамиятини, модда ва маъно орасидаги мувозанатини. Ислом на моддани, на маънони танлаб олиб юксалтиради, балки иккисини ҳам жой-жойига қўя олади.
– Кўпчилик Исломни қабул қилгач, исмини ўзгартиради, аммо сиз ўзгартирмабсиз?
– Бу ҳақда ҳам изландим, агар инсоннинг исми ёмон маъно англатмаса, ўзгартиришга ҳожат йўқ. Макрос яхши одам дегани. Мен барибир Лотин Америкасига кетаман, улар бу исмни севишади. Мени ўзларига таниш исм билан аташларини истайман.
Давоми бор...
Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.
👉 @marziya_saydam
ТУЯ НЕГА ҚОН ЙИҒЛАЙДИ...
Ҳар бир мавзумнинг ичида узун-узун йилларим бор. Шунингдек, кўз ёшининг ичида ҳам.
Инсон вужудидаги сув билан денгиз сувининг таркиби бир хилдир. Қуруқликда юрибмиз, аммо вужудимизда денгизни ташиб юрамиз. Буни фарқига борганлар жуда озчиликдир.
Қон- тузлидир. Кўз ёши, ошқозон суви, идрор, ҳаммаси тузли сув.
Йиғлаш-- тибда бир шифо тури ҳисобланади. Ҳам вужуд ҳам руҳга шифодир
Австралиялик доктор Альфред Адлер, " Frauen", (Аёллар) номли китобида ёзади:" Кўз ёшининг таркибида Lyzozyme исмли заҳарли бир модда бор. Йиғлагиси келган инсоннинг вужуди у моддани ташқарига чиқариб юборишга эхтиёж сезаётган бўлади. Агар у модда қонда қолса ошқозонни таҳриш ( яллиғланиш) қилади.
Адлер, 20 йил давомида Тинч океанидаги оролларда яшаб кузатув олиб борди. Одатда аёлларда гастрит кам учрайди, чунки улар кўп йиғлайди. Аммо Тинч океанидаги оролларда яшайдиган эркакларда гастрит йўқ, аёлларда кўп эди. Бунинг сабаби бу ерларда эркаклар кўп йиғлар экан.
Кўз ёши аслида марҳамат ва шафқатнинг тилидир. Физиологик соҳадан мантиқ соҳасига узатилган бир рефлекс.
Бир ҳисдан иккинчи ҳисга ўтаркан инсондан кўз ёши қуйилади.
Энг ғамли ҳолларимизда йиғламаймиз аслида, ғамдан сукунатга ўтганимиздагина кўз ёшларимиз қуйилиб келади.
Фикр ва туйғуни ўрганган йиғлайди, бола йиғламайди, у бақиради. Йиғлаш, мулоқотнинг бир тури.
Аллоҳу Таоло кўз ёшини севади. Нега? Чунки кўз ёшида тасбиҳ бор. Кўзидан ёш келганида инсон қул эканлигини эслайди, эътироф қилади.
Йиғлаш- ибодатдир, Ҳақ ҳузуридаги тавозеънинг шиддати.
Кўз ёшининг ҳаммаси хикмат.
Шундай кўз ёши борки Ҳақ ва қулнинг орасидаги сирдан оқади.
Сизларга туянинг кўз ёши ҳақида маълумот бермоқчиман.
Туянинг кўзидан оқаётган ёш, кўз ёши эмас, илон заҳрига қарши панзаҳардир. Туя ўт-ўлан ейишини биламиз, аммо у баъзан илон ютади. Илон заҳрининг иссиқлигидан жудаям сувсайди, аммо илоннинг заҳари ҳазм бўлмайди. Илон туянинг ичида ўлиб, унинг заҳри туянинг кўзидан оққунича 8 соат вақт керак. Туя у заҳарни кўз қабоқларининг тагида сақлайди. Бу кўз ёши дунёдаги ҳеч ниманинг кўз ёшига ўхшамайди. Аллоҳ Таоло уни бутунлай бошқа тиббий хусусият билан яратган. Туя кўз ёшининг бир томчиси илон чаққан одамни тузата олади. Бу ҳақиқат яқинда кашф қилинди, аммо 12 асрдан бери мавжуд эди. Яъни туя заҳарли илонни ютади, туянинг кўзидан оққан ёш ўша илон чаққан кишига шифо, панзаҳар бўлади. Бу гўзал ва мўъжиза ҳайвонга буни илҳом қилган Зотга ҳамдлар бўлсин. Зеро Севимли Китобда ҳам демайдими:" Туянинг қандай яратилганига қарамайсизми?",дея.
Заҳарли илонларни ютадиган махлуқ фақат туями? Биз ҳам ютамиз.
Қанчадан қанча заққум синовларни, илонларни ютяпмиз ва юрагимизнинг қабоқлари остида сақлаб келяпмиз. Туя бўлсакда баъзан оқизсак қонли ёшимизни.
Эски Қалам ёзди.
"Эски қалам" номли китобимдан олинди.
/channel/eskiqalam
– Исломий амрларнинг ҳаммаси мантиқли эди, ғалати ҳеч нарсага дуч келмадим. Зотан, Ислом дини инсонларни ёмонликлардан узоқлаштирувчи восита эмасми? Яна Ислом фақат Муҳаммад алайҳиссаломга инган дин эмас, Одам алайҳиссалом, Иброҳим алайҳиссалом, Ийсо алайҳиссалом, Мусо алайҳиссалом – ҳаммаси бир силсила. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам эса бу силсиланинг охирги ҳалқаси. Бу бутунлик тамойилидан таъсирландим. Ислом бошқа динлардан кучли эди. Уни ўрганганим сари ўзимни Ислом динига мансуб ҳис қила бошладим. Ниҳоят ҳақиқат қаршисида таслим бўлдим, мусулмон бўлишга қарор қилдим. Китоблардан ўрганганим бўйича намоз ўқий бошладим.
– Мусулмон дўстларингиз йўқмиди?
– Атрофимда ёрдам берадиган ҳеч ким йўқ эди. Ёрдамчиларимнинг ҳаммаси ўша кутубхонадаги китоблар эди. Китобларни ўқиган сайин саволларимга жавоб олардим ва исломнинг ҳақ дин эканига ишонч ҳосил қилардим. Мен ҳаётим давомида ҳақиқат ортидан югурдим, аммо Исломдан бошқа ҳақиқатнинг борлигига дуч келмадим. Ислом бизга фақат яратилишдан хабар бериб кейин бизни ўз ҳолимизга ташлаб қўядиган дин эмас. Билъакс, саҳар туриб, тунда бошимизни ёстиққа қўйгунимизча бизни тартибга солиб турган диндир. Исломда ибодатлар билан ҳаёт орасида чўнг даражада таъсирли боғ бор. Инсон бу боғни кўрганда, исломнинг нақадар қимматли дин эканлигини англайди. Яна бир муҳим жиҳат ҳақида гапирмоқчиман.
– Қандай жиҳат?
–Америкада ўтган ҳаётим давомида ислом дини ҳаром қилган жуда кўп нарсаларга шахсан берилдим. Гиёванд моддалар, кокаин, спиртли ичимликлар, қимор, ўғирлик ва бошқа ифлосликларнинг инсон учун нақадар боши берк кўча эканини ўша жиноятчилардан ўрганган эдим. Натижада, ислом дини фақат изн берган ҳалолликлар билан эмас, ҳаром ишларни тақиқлангани билан ҳам инсоният учун раҳмат эканини англадим. Таҳвид дини мени эски ҳаётимдан қутқазиб янги ҳаётга олиб кирадиган бир қўл эканини англадим ва ҳеч тараддудсиз иймон келтирдим.
– Воқеалар кейин қандай ривож олди?
– Япониядаги таълим тугагач, Канадага келдим. Ҳаётим яна Америка ва Канада орасида қатнаш билан ўтарди. Мусулмон бўлганлигимни ота- онамдан яшириб юргандим. Аммо Япониядан қайтганимдан кейинги ўзгаришни кўриб, улар ҳайрон қолишди. Чунки ичмасдим, чекмасдим, севгилим йўқ. Ота-онамга ниҳоятда ҳурмат билан муносабатда бўлардим. Иккаласи ҳам, сен қандай қилиб бошқа одамга айланиб қолдинг дейишарди. Икки ойдан кейин, чунки мусулмон бўлдим, Ислом дини мени ўзгартирди дедим.
– Улар қандай муносабат билдирди?
– Отам хурсанд бўлди, чунки ўзгарганимдан мамнун эди. Фақат онам қарши бўлди. Бошқа динлар турганда, нега Ислом дея сўраб қўймасди. Мен ҳам унга, ҳамма динларни ўрганиб чиқдим, ягона ҳақиқат Ислом дини дедим. Онам ҳали ўзинг бу йўлдан чиқиб кетасан деди. Аммо ундай бўлмади. Менинг динимга бўлган боғлиқлигим ортса ортдики, камаймади. Айниқса, Америкага борганимда ислом динининг буюк неъмат эканлигини янада теран англадим. Кўча безориси бўлган уч нафар ўртоғимнинг уччаласи ҳам отиб ўлдирилган эди. Улар менинг энг яқин ўртоқларим эди. Агар мусулмон бўлмасдан Америкада улар билан қолиб безориликда давом этганимда мен ҳам аллақачон ўлган бўлардим. Мени кўчалардан ва бунақа хор бўлиб ўлишдан Ислом дини асраб қолган эди. Буларни ўйлаганим сайин Ислом динига эътиқодим яна ҳам ортди. Япониядан келиб Канададаги Виктория университетининг Сиёсий билимлар факултетига ўқишга кирдим. Илк мусулмон дўстимни университетда топдим. Аммо 11 сентябр воқеаларидан кейин Ғарбдаги ҳар бир мусулмоннинг ҳаётида бўлгани каби менинг ҳам ҳаётимга муаммолар кириб келди. Отам мусулмонлардан нафратланаман, сендан ҳам деди ва менга бериб турган моддий ёрдамини тўхтатиб қўйди. Онам ҳам мен учун ташвишланиб қолди, чунки кўчаларда ҳижобли аёлларни кимлардир ўласи қилиб уриб кетишарди. Бир неча ўртоғим соқолларини олиб ташлади.
– Ўшанда, нотўғри йўлда эмасманми дея ҳеч ўзингизга савол бердингизми?
КЕКСА ОЛИМГА ҚИЛИНГАН ЗУЛМ
#тутқун #ҳикоя
Ўғирланганимдан бери ҳар куни туш кўраман. Онг остим расман портлайди. Худди бир фильмнинг саҳналари каби бир тушдан иккинчисига сакрайман. Аммо баъзи тушлар шунақа қийнайдики, таъсиридан соатларча чиқа олмайман.
Уйғониб, оҳакланган шифтга узоқ-узоқ тикилиб ётдим. Гўё осмонга қараб ётгандек, хаёлларга берилиб... Қанчалар ҳам ошиқ эдим осмонга... Анқарада яшаганимда уйимнинг яқинидаги паркларга бориб, майсаларнинг устига ётиб, завқ билан осмонни томоша қилардим.
Бир соатча шифтга қараб ётганимдан кейин девордаги ўйиқларнинг 15 талиги тугаганини сездим. Балки бугун озод бўлишимиз ҳақида бирор хабар келар? Кейин ўрнимдан туриб, бугун қайси аскар навбатда, дея қарадим. Бугун Сомар навбатчи экан. Аскарларни ҳар урганида, бунча бахтлиман, дея қийқирадиган Сомар. Мен ундан нафратланаман. Туйнукка келиб: «Бизнинг озод бўлишимиз ҳақида бирор хабар борми?», – дея сўрадим. У гапирмасдан, йўқ, ишоратини қилиб ўтиб кетди. Ичимдаги умид ҳам ўша заҳоти ўчди.
Ҳар куни эрталаб турганимда қиладиган ишим – Қуръонни қўлимга олдим. Эндигина бир неча саҳифа ўқиган эдим, ёнимдаги ҳужрадан тиқир-тиқир овозлар кела бошлади. Маҳкумлардан кимдир морс алифбосига ўхшаган усул билан тиқир-тиқир овозлар чиқарарди. Бироз эшитиб турдим ва мен ҳам деворга енгил «тик-тик» қилиб урдим. Ким билади бечора маҳкум кимгадир, «Алло» дейиш учунгина тиқир-тиқир қилаётгандирдир.
Яна Қуръон ўқишга тушдим. Қуръонни ер ости зиндонида акс-садо бериши менга куч қозонтираётганди. Фақат бир сафар Абу Аҳмад ва Аднан иккаласи: «Қуръонни овоз чиқариб ўқима», – дея бақирган эди. Чунки мен золимлар ҳақидаги оятларни ўқиётган эдим. Овоз чиқаришимнинг яна бир сабаби, Ҳамиднинг қалби ором олсин, дея унга эшиттира оламанми, дея ўқирдим.
Қуръонга буткул шўнғиган эканман, Абу Аҳмад туйнукни очиб: «Чўмиласан, тайёрлан,», – деди. Чўмилмаганимга бир ой бўлди, севинчимдан коридорда учиб кетяпман. Ҳамиднинг ёнимдаги ҳужрада эканлигини билардим, Абу Аҳмаддан: «Ҳамид ҳам чўмиладими?», – деб сўрадим. «Ҳамид сендан кейин, ўзи маҳкумларга чўмилиш тақиқланган, умумий хоналарга чиққанида чўмилиши керак, аммо сиз илк маротаба чўмилаяпсизлар», – деди.
Баладиялар ҳожатхона ва ҳаммомни тоза-лашаётган экан. Бундай фурсат берилганидан хурсанд бўлиб, нима бўлсаям яхшилаб чўмилиб олишим керак, деб тиришар эдим. Иссиқ сувни лаганга тўлдириб бошлашим билан Абу Аҳмад: «Тез чиқ», – деб бақириб турди. Нақ беш дақиқа ҳаммомдан чиқмадим. У мени ҳужрага олиб келаётиб орқамдан сўкиниб келди. Менга фарқи йўқ, чунки сасимаётгандим.
Ҳужрага кирганимдан кейин коридордан касал маҳкумларнинг ўтганини кўрдим. Ҳаммаси инграр эди, ҳатто носилкада ётгани бор эди ораларида. Тўрт нафарини кўра олдим, носилкада ётганнинг оёғи чирий бошлаганди. Менга туйнукдан кўринмаяпти, аммо улар кўпчилик эди. Фақат ингроқларини эшитаётгандим қолганларининг. Юқори қаватдан доктор тушиб келди, маҳкумлар оғриқдан қоврилар экан, доктор навбатчи аскарлар билан ҳазил-ҳузул қилиб ўтирди. Буларнинг ҳеч қайси инсон эмас, деб ўйладим, инсон бўлиш учун виждон лозим. Кейин доктор касалларга шунчаки кўз отиб, бир икки жумла нималардир, деб чиқди. Мен бу ҳолатни кўриб ҳам эзилдим, ҳам ўз ҳолимга шукрлар қилдим. Бу ерда ётишнинг ўзи бир азоб бўлса устига-устак оғир касал бўлиб ётиш янам даҳшат.
Бироздан сўнг коридорда яна шовқин-сурон бошланди, аскарлар маҳкумларни ҳожатхонага олиб кетишмоқда. Ҳар доимгидек темир дубинкалар билан уриб-сўкиб. Кекса соқолли, олтмиш ёшлардаги бир кишини ғоз юриши қилиб боришга мажбур қилишди. У киши кексалиги учун бунинг удасидан чиқа олмасди. Маҳкумлардан бири: «Бундай қилманглар, у олим ва кекса киши», – деди. Аммо фойдаси йўқ, ғоз юришини бажара олмаётгани учун ҳам уриб туришганди.
Бу ҳолатдан жудаям безовта бўлиб уйқуга ётдим. Ухлашдан аввал 33 талик ўйиқнинг тагига тирноғим билан ишорат қўйдим ва Аллоҳимга узундан-узун дуолар қилдим.
Давоми бор...
Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.
👉 @marziya_saydam
– Аллоҳнинг бандаларига нисбатан раҳмати. Ислом динининг тавба қилгандан кейин инсонларни авф қилиб, кейин уларга янги ҳаёт имконини бериши. Ислом тарихини ўқиганим сари Ислом бошқа дин вакилларига ҳам яшаш ҳаққини бериши... Ва бу инсонларнинг Ислом дини паноҳида ҳузур ичида яшаганлигини билиб янаям хайратландим. Яна ҳайрон қолганим Ислом динининг қусурсиз ва яхлитлиги бўлди.
– Қачон ва қандай қилиб мусулмон бўлишга аҳд қилдингиз?
– Ислом ҳақ дин эканлигини англаган бўлсам ҳам янги ҳаёт бошлашга жасоратим етмаётган эди. Аммо бир кун бир воқеа мусулмон бўлишимни ҳал қилди.
– Қандай воқеа?
– 2000 йил эди, ўртоқларимиз билан бирга Германияга Роск фестивалига борган эдик. Бир неча кун ўйин-кулги қилдик. Фестивал тугашига яқин ўртоқларимни йўқотиб қўйдим. Уларни қидириб юргандим, сумкамни ҳам ўғирлатдим. Берлинда ёппа-ёлғиз, пулсиз, паспортсиз қолдим. Белгияга қандай қайтишимни ҳам билмасдим. Пиёда кетаман ва йўлловчи машиналарда Белгиягача етиб оламан деб ўйладим. Бошқа чорам ҳам йўқ эди. Белгияга пиёда йўл олдим. Йўлда немис полисияси паспортинг йўқ дея тўхтатдилар. Бироз полисияда ушлаб туриб кейин қўйворишди. Жуда қийналдим, очман, сув олишга ҳам пулим йўқ эди. Одамлардан тиланчи каби егулик бирор нарса сўрардим. Оч эдим, кучсиз эдим, Аллоҳдан бошқа сиғинадиган кимсам йўқ эди. Аллоҳга ёлвора бошладим. Бу ҳаётимда ҳеч қилмаган ишим эди, Унга ёлворар эканман, гўё У билан гаплашардим. Мен дуо қилаётган Аллоҳ – Исломдаги Ягона Аллоҳ эди. Аллоҳ билан ғойибона гаплашар эканман, кўнглимдаги бир неча кунлик қўрқув ва ғам барҳам топиб, ўрнига умид пайдо бўлди. Баъзан пиёда юриб, баъзан машиналарга қўл кўтариб, ўтириб Белгиянинг Германиядаги чегараси Aechen шаҳрига етиб келдим. Бу ерда узоқ йўналишга қатнайдиган шофёр билан танишдим. Шофёр менинг шаҳрим Кортрижкка яқин жойдаги Анверс қасабасига кетаётган экан. У мени Анверсгача олиб кетди. У ерга бориб отамга қўнғироқ қилдим, улар келиб мени олиб кетишди. Уйга келиб илк қилган ишим Шавқий ва ўртоқларим билан учрашадиган хиёбонга бордим. Ислом динига кираман деган қарорга келгандим. Уларни хиёбонда кўришим билан, Шавқий, мен мусулмон бўлмоқчиман дея ҳайқирдим. Ўша ерда шаҳодат калимаси келтириб мусулмон бўлдим.
– Оилангиз буни қандай қарши олди?
– АҚШдаги 11 сентябр воқеаларидан аввал мусулмон бўлганим учун ота-онам буни бир эътиқод танлови деб қабул қилган эдилар. Аммо кейин қўрқа бошладилар. Бироқ ундай инсонлар билан ҳеч алоқам йўқлигини вақт кўрсатди.
– Исломдан кейин ўзингизга бир йўл харитаси чиздингизми?
– Мусулмон бўлганимдан сўнг Францияга кетдим ва у ерда диний таълим олдим. У ерда менга ўхшаб кейинчалик мусулмон бўлган белгиялик Сена билан танишдим. Унга уйландим. Ҳозир Кортрижк шаҳрида бир мактабда Ислом динидан дарс беряпман.
– Ислом дини ҳаётингизни нималар билан бойитди?
– Мусулмон бўлганимдан кейин ҳаётимга ҳалол ва ҳаром тушунчаси кирди, аввал бу тушунчалар менга бегона эди. Ҳаётимдаги ҳар ишни бу икки тушунчага кўра тартибга сола олардим. Кимга, қандай ёрдам бера оламан деб ўйлайдиган бўлдим. Одамларнинг дарди билан яшайдиган бўлдим. Бу туйғуни ҳам менга Ислом дини берди.
– Илк намозингизни эслаймизми?
– Илк намозимни Шавқийнинг уйида ўқиган эдим. Ҳеч нима билмаганим учун фақат тақлид қилган эдим. Кейинчалик намознинг аҳамиятини ҳис қилгандим. Намоз вақтни Аллоҳ учун тўхтатмоқдир.
– Ислом дини амрларини бажаришда қийналдингизми?
– Ислом менинг ҳаётимга фавқулодда қувват олиб кирди. У менга масъуллик юклади. Ҳар бир мусулмон – Аллоҳнинг ердаги халифаси. Вақт ўтиб кўрдимки, Ислом динида қусур йўқ, у мукаммал, аксинча биз қусурлимиз. Мусулмонлар орасида мени хафа қилган нарса эса уларнинг ирқчилик, миллиятчиликка берилишидир. Ваҳоланки, ирқчилик – мусулмонларга хос бўлмаган иллат.
– Ғарб маданияти Ислом динига қарши кенг кўламли тарғибот юритишига қарамасдан европаликларнинг бу динга қизиқиши тўхтамаяпти. Бунинг сабаби нимада?
Неча соатдир темир эшикнинг орқасидаги ҳеч нимани кўра олмаяпман.
Ерга ўтириб вужудимни тафтиш қила бошладим, тирноқларим ўсиб кетганди. Тишларим билан уларни қўпоришдан бошқа иложим йўқ. Ўғирланган кунимдан бери чўмилганим йўқ. Чириган жасад каби сасирдим. Бу ерда қуриб қўйилган система маҳкумларни фақатгина инсонликдан чиқаришгагина хизмат қилмайди. Инсонни ўз вужудидан ҳам жиркантирадиган система бу. Ўз вужудим билан ўзим уруш қила бошладим. Бу нормал ҳолат эмасди, ҳатто таҳликали эди.
Яна Қуръонни қўлимга олдим. Бир соатдан кейин Аднан деган аскар туйнукни очди. Ғазабланган бир ҳолатда: «Сени деб мен гап эшитдим, агар яна бир марта туйнукдан қарасанг сени ҳам уриб ўлдирамиз. Уриб ўлдириш бизга қийин эмас», – деди. У шунақа бақирар эдики, гўё ҳовлаётганга ўхшарди. Чиндан ҳам агар мени ўлдиришни истасалар ҳаммаси навбатга туришига аминман. Чунки улар ҳар куни, «қон ичишмоқда». Аммо энг кўп менинг диққатимни тортган жумла: «Сени ҳам анув йигит каби ўлдирамиз», – дегани эди. Бу жумла ҳовлига судраб кетилган йигитнинг оқибати эди. Яна бир ёшгина жон умрининг баҳорига видо айтди. Балки у БААСнинг зиндонларидан қутулди. Бундан кейин изтироб тортиш навбати уни севган оиласига келади. Ундан хабар ололмаган оиласи 20-30 йил кутса ҳам у қайтиб келмайди.
Давоми бор...
Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.
👉 @marziya_saydam
– Беш маҳал масжидга намозга борардим, отам ё беш маҳал намоз, ё уйдан кетиш дея шарт қўйди. Мен намозни танладим, отам ҳам мени уйдан ҳайдаб юборди. Онам, укаларим, қариндошларим алоқани узди. Университет гранди тўхтатилди. Бир тийинсиз кўчада қолдим.
– Инсон бир кунда бор буди ва оиласини йўқотиши осон нарса эмас, кошки, мусулмон бўлмасам эди, дея пушаймон бўлдингизми?
– Йўқ, асло! Чунки янглиш эътиқодда бўлишдан кўра ҳақиқатга иймон келтириб сабр қилиш осон эди. Масжиддаги дўстларим менга Расулуллоҳ ва саҳобаларининг ҳам иймонни танлагани учун бошига тушган балоларни тушунтиришарди. Расулуллоҳ ва саҳобаларининг ҳаётида рўй берган азобларни тинглаганим сари мен тортаётган заҳматлар енгил бўлиб туюлар эди. Борадиган жойим йўқ эди, масжиддаги бир биродар мени уйига олиб кетди. Ва ишга кирдим.
– Қандай иш?
– Ҳаммоллик, аравакашлик қилдим. Баъзан дўкон олдида туриб бойларнинг сумкаларини машинасига қадар элтиб бериб пулини олардим. Эски насроний танишларим атайлаб келиб менинг бу ҳолимни томоша қилар ва масхаралар эди. Аввалги ҳаловатли ҳаётимга кўра мусулмон бўлганимдан кейинги ҳаётим жуда қийин эди. Аммо менга ҳеч нимани фарқи йўқ. Мен излаб юрган ҳақиқатни топгандим, унинг менга берган ҳурлиги ичида жуда бахтли эдим. Роббим менга албатта бир енгиллик беришидан умидвор эдим.
– Қанча вақт давом этди бу ҳолат?
– Етти ой давом этди. Бир кун Мусо Бангура менга қўнғироқ қилиб: “Туркиянинг İHH (Инсоний ёрдам вақфи) ташкилоти Rokel шаҳрида янги мусулмонлар учун Ислом маркази очмоқда. Сен у ерга борсанг, ислом динини янада яхши ўрганган бўлардинг”, – деди. Мен ўша заҳоти İHHнинг мактабига мурожаат қилдим. Қабул қилишди, ўзим каби янги мусулмон бўлган Sierre Leoneлалик бир йигит билан ўқий бошладик. Ўқишимиз уч ой давом этди, асосий исломий билимларни ўргандик. Ҳеч нарсага эҳтиёжимиз йўқ эди. Ҳамма эҳтиёжларимиз Туркиядаги İHH Ташкилоти тарафидан ҳал қилинар эди. Кейин яна ишга кирдим. Бироз пул тўпладим ва қишлоқларга, чўлларга чиқиб кетдим, узоқдаги инсонларга ислом динини тарғиб қилар эдим.
– Олдинги миссионер энди эса?
– Аввал инсонларни ботилга чақирганимда, нега энди ҳақиқатга даъват қилмай?
– Туркияга қандай келдингиз?
– Азиз Маҳмуд Худойи вақфи африкалик янги мусулмон бўлган талабаларни Туркияда таълим олиши учун жўнатаётганини эшитиб қолдим. Мурожаат қилдим, қабул қилиндим ва 2021 йил Туркияга келдим. Бу ерда динимни яхши ўрганиб, мамлакатимга қайтиб кетаман.
– Ота-онангиз вақт ўтиб юмшадими?
– Онам шу ўтган вақт давомида бир мартагина гаплашди. Отам эса йўқ. Аммо рад қилса-да бир неча бор унинг олдига бордим, афсуски... Қариндошларимнинг ҳаммаси хали ҳам мендан ўзларини олиб қочишади. Мен мусулмон бўлганимдан кейин Аллоҳ менга катта бир оила берди. Бу Ислом биродарлиги эди. Бу оиламда жуда бахтлиман. Ҳаммамиз бир Аллоҳга ишонамиз, бир китобни ўқиймиз ва бир Расулга эргашамиз.
– Ислом динининг қайси жиҳати сизга айниқса кучли таъсир қилди?
– Исломнинг таъсирли бўлмаган тарафи йўқ. Мусулмон бўлганимдан кейин сўнгсиз бир ҳаловат топдим, ҳақиқатни топдим, у менга ҳурлик берди.
– Мусулмон бир оилада туғилган бўлишига қарамасдан Ислом дини қоидаларига биноан яшамаётганлар бор. Уларга нима дейсиз?
– Мусулмон бир оилада туғилмоқ Аллоҳнинг бир инсонга берадиган энг буюк неъматидир. Бу учун у ўзини омадли ҳис қилиб, бу неъматнинг қадрини билиши керак. Мен мусулмон оилада туғилмадим, аммо мусулмон бўлганимдан кейин бунинг нақадар буюк неъмат эканини англадим.
– Сўнгги сўзингиз?
– Менинг ўлкамда насроний миссионерлар инсонларни насронийлаштириш учун тинмай фаолият олиб боришмоқда. Гранд берадилар, мусулмонларнинг болаларини бепул ўқитадилар. Мен Туркиядан ва бошқа Ислом давлатларидан илтимос қиламан: юртим болаларини уларнинг қўлларидан ва йўлларидан олинглар!
Давоми бор...
Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.
👉 @marziya_saydam
ЭММАНУЭЛ КАБУ
#жаннатга_таклифнома #иккинчи_китоб
– Дунёда Sierre Leoneнинг борлигини кўпчилик билмайди. Суҳбатимизни мамлакатингизни таништиришдан бошласак?
– Sierre Leone европалик экплуататорлар тарафидан оғир шартлар остида ишлатилиб, кейин ташлаб кетилган африкалик мусулмон қуллар тарафидан барпо қилинган. Ғарбий Африка ўлкаси бўлган Sierre Leoneнинг маъноси “Арслонли тоғлар” демакдир. Бу номни менинг ўлкамга португалияликлар қўйган. Юртимизда олмос қазиб олинади, аммо халқим оч ва фақир. Ғарб давлатлари тез-тез бу ерда ички уруш чиқириб туради. Пойтахт – Freetown. Аҳолиси – 7 миллион.
– Мамлакатда қандай дин амал қилади?
– Халқимнинг етмиш фоизи мусулмон. Қолганлари эса кейинчалик насроний бўлганлар. Аммо давлат идоралари ва иқтисодиётида, сиёсатда насронийлар ниҳоятда кучли.
– Sierre Leoneда қандай ҳаёт кечирар эдингиз?
– Мен Sierre Leoneнинг Waterloo шаҳрида туғилганман. Бу шаҳар мамлакатнинг ғарбида жойлашган. Оиламиз билан насроний эдик. Насронийликнинг пентакостал оқимига мансуб эдик.
– Пентакостал нима дегани?
– Пентакостал – протестантлик ичида пайдо бўлган янги оқим. Бу оқимдагилар Ота, Ўғил ва Руҳул Қудусга эътиқод қилишади. Тангри Ийсонинг шаклига кириб, ер юзига инган деб ишонишади. Отам бу оқимнинг миссионери эди. Шаҳардаги насроний олимлар отамни жуда ҳурмат қиларди. Халқимиз жуда фақир, аммо биз бой эдик.
– Қандай қилиб бой бўлдингиз, сир бўлмаса?
– Отам ҳам, мен ҳам миссионер бўлганимиз учун черков бизга катта маош тўларди. Бир куни боболаримнинг аввал мусулмон бўлганлиги ва кейинги йилларда насроний миссионерларнинг қаттиқ тарғиботлари боис отам ва у кишининг отаси насроний бўлганликларини билиб қолдим.
– Ўлкангиздаги миссионерлик ҳаракатининг ҳомийлари кимлар эди?
– Ҳар хил Европа давлатлари, аммо бизнинг миссионерлик фаолиятимизга Америкадаги черковлар ҳомийлик қиларди.
– Қандай қилиб миссионер бўлганингизни гапириб бера оласизми?
– Отам миссионер бўлгани учун мени ҳам хос мактабларда ўқитди. Муқаддас Китоб ва Инжилни жуда яхши билиш керак эди. Бошқа бир динга мансублар ёки мусулмонларни динидан чиқариш учун уларнинг динларини ҳам яхши ўрганган бўлишимиз шарт қилиб қўйилганди. Қуръони каримда Ийсо алайҳиссалом мақталган. Биз мусулмонларни насроний қилиш учун бу оятдан фойдаланар эдик, нажот эшиги Ийсо алайҳиссалом дер эдик. Миссионер бўлиб етишгандан кейин ҳам Sierre Leoneдан бошқа бир давлатга олиб бориб, кузатув остида бўлар эдик. Бу давлатлар одатда Англия, Америка, Либерия бўларди.
– Миссионерлик фаолиятингизда нималарга эътибор берардингиз?
– Биз, одатда, динини яхши билмаган, ёки биз ҳам мусулмонмиз, деб диний қоидаларга биноан яшамаётган мусулмонларни танлар эдик. Уларни насроний қилиш жуда осон. Ийсо алайҳиссалом инсониятни қутқариш учун ўзини қурбон қилган дер эдик. Мусулмонларни эса террорист сифатида танитар эдик. Мамлакатимда уйма-уй юриб насронийликка даъват қилардик, шароити оғирларга моддий ёрдам берардик.
– Ислом динига қизиқишингиз қандай бошланди?
– Муқаддас Китоб дегани ўзи Таврот, Инжил ва Забурнинг жамланмасидир. Мен бу китоб устида изланиш олиб борар эдим. Китобларнинг уччаласида ҳам келажакда бир пайғамбар келади дейилганди. Масалан, Тасния-18 да шундай дейилади: “Улар учун биродарларинг орасидан сенинг каби бир пайғамбар чиқараман. Ва илоҳий сўзни унинг оғзига қўяман. Ҳақиқатни уларга айтишини Унга амр қиламан". Муқаддас Китобни ўқиганим сари мени турли саволлар қийнай бошлади.
– Қандай саволлар?
– Мусулмон бўлишдан аввал оддий бир голландиялик қиз сифатида кўчаларда эркаклар менга тегажоғлиқ қилар эди. Бу мени жудаям безовта қилар эди. Икки ҳафтадан кейин мусулмон бир дўстим менга бир видео жўнатди. Видео қуйидагича эди: бир голландиялик қиз яширин камера билан Голландия кўчаларида юрибди, эркаклар унга гап отмоқда. Кейин яна ўша қиз рўмол ўраб яширин камераси билан кўчага чиқди ва ҳеч ким уни безовта қилмаяпти. Бу видеодан кейин ҳижоб ҳар бир аёл учун нақадар ҳимоя воситаси эканини англадим ва ўша куни ҳижобга кирдим. Ҳижоблиман ва яширин камера билан мен ҳам Голландия кўчаларида кеза бошладим. Ундан кейин ҳеч ким гап отмай қўйди. Ҳижоб мен учун бир қўриқчи бўлди.
– Ислом динининг қайси жиҳати сизга айниқса кучли таъсир қилди?
– Исломни ўрганганим сари ҳар куни бу динни танлаганимдан ўзимни янада бахтли ҳис қиламан. Мен аввал бу дунёда қилган ишларимиз учун бошқа бир дунёда жазо олишимизни билмас эдим. Энди эса буни биламан. Бу ҳаётимда кескин ўзгариш қилди. Менга охират тушунчаси айниқса кучли таъсир кўрсатди.
– Энг буюк орзу ва мақсадингиз?
– Мисрлик бир мусулмон кишига турмушга чиқдим, ундан икки нафар фарзандим бўлишини ва уларни мўмин ўлароқ табриялашни хоҳлайман. Энг буюк мақсадим эса мусулмон ҳолимда ўлмоқ, жаннат роҳат-фароғатига ноил бўлишдан иборат.
–Ҳозирги дўстларингиз билан олдингиларини ҳеч солиштирдингизми?
– Мен мусулмонлардаги биродарлик туйғусини аввалги жамоаларнинг ҳеч бирида кўрмагандим. Ҳеч бир жамият мусулмонлар каби қардош ва қондош бўла олмайди. Мусулмонларга хос биродарлик туйғуси Ғарб маданиятига бутунлай бегона. Мен оиламдан топмаган меҳрни диндошларимда кўрдим. Аллоҳимга ҳамдлар бўлсин!
– Расулуллоҳни қандай танидингиз?
– Расулуллоҳ менинг учун дунё ва жаннат орасидаги кўприкдир. Инсонлар Расулуллоҳга эргашганидагина жаннатга кира олади.
– Сизнингча, Ислом бу асрнинг аёлларига энг кўп нима бериши мумкин?
– Ислом аслида аёлларга ҳақ этгани ҳурматини бериб бўлган. Ғарбда ота -она қариганида болалари уларни қариялар уйига ташлаб келади. Ислом дини Ғарбга қарияларнинг йўқолган ҳурматини қайтариб берди. Зотан, Ғарбда оила деган нарсанинг ўзи йўқ. Инсонлар жуда ёлғиз. Ислом динини танлаганларга ислом оилани қайтариб беради.
– Аммо Ғарб тамаддуни ислом аёлларни эзади, дея тарғибот юритади, сиз бўлсангиз Ислом аёлларга ҳурматини қайтариб беради деяпсиз?
– Ғарб оилани шу йўл билан йўқ қилди. Аёл-эркак тенг бўлиши керак дерди. Аммо ислом аёл ва эркакнинг ўзаро фарқига урғу беради. Ғарбнинг аёлларни ҳимоя қилувчи қонунлари қулоққа хўш ёқса-да, тамомила тескариси, оилани йўқ қилишга хизмат қилади. Ислом дини қоидалалари эса оилани барқарор қилади.
– Ер юзидаги мусулмон биродарларингизга тилагингиз?
– Мусулмон қизларга тилагим – ҳижобга киринглар! Эркакларга тилагим: – аёлингизни ҳурмат қилинг! Чунки ҳурмат – оила бахти.
Давоми бор...
Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.
👉 @marziya_saydam
САТАНИСТНИНГ МУСУЛМОН БЎЛИШИ
#жаннатга_таклифнома #иккинчи_китоб
Виндие Зантман билан Голландияднинг иккинчи катта шаҳари Роттердамдаги "Эътидол" масжидининг қахвахонасида учрашдик. Бу масжидни голландиялик (кейинчалик мусулмон бўлган) бир киши қурган эди. Вендие Зантман билан суҳбатлашар эканман, ҳидоятнинг ривожланган янги дунёнинг сарҳадларидан ошган тамойил эканлигига ишонч ҳосил қилдим. У ўтмишда бир сатанист эди. Қалбидаги бу тўфонни Исломга эвирган бу қиз билан суҳбатимиз ҳаяжонли кечди.
– Сизни яқиндан танишни хоҳлайман, болалигингиздан бери аҳамиятли бўлган тарафларингиз ҳақида гапирсангиз?
– Zwihndrechtда туғилганман, кейинчалик Spijkenisse номли шаҳарчага кўчиб ўтдик. Болалигим жуда яхши эди дея олмайман. Чунки ота-онам ҳар куни жанжаллашар эди. Ота-онам менга ва укаларимга ниҳоятда ҳур бўлиб улғайинглар, истаган ишингизни албатта амалга оширинглар дер эдилар. Аммо бунинг нотўғри эканлигини, инсон болаликданоқ эркинлигида чегара бўлмаслиги, истаган ишини қилишининг зарарларини кейинчалик англаб етдим. Ўн бир ёшда эдим, ота-онам ажрашди, мен онам билан қолдим. Афсуски, онам ҳам, отам каби ичкиликка рўжу қўйган эди, мен билан умуман шуғулланмасди. Боболарим насроний католик бўлса ҳам ҳаётимизда диннинг умуман роли ва қиймати йўқ эди. Мен ҳам бошқа голландиялик ёшлар каби атеист бўлиб улғайдим.
– Европада яшаган голландиялик бир атеист ўсмирнинг руҳий ҳолатини англамоқ истардим. Ўша ёшдаги туйғуларингизни англата оласизми?
– Кўнглимда ҳар доим аллақандай ғамгинлик ва уни бартараф қилиш иштиёқи бўларди. Хоҳлаган ишимни қилардим, ҳеч ким ишларимга аралашмасди. Ҳар доим ўзимни ҳорғин ҳис қилардим. Фақат завқ учун яшаш оқибатида чарчоқдан бошқа нима ҳам қолиши мумкин? Ҳақиқий маънодаги меҳр ва муҳаббатни истар эдим. Чунки оилам билан ўртамизга спиртли ичимликлар тушиб қолган, шу сабаб оиламдан севги ва меҳр кўрмаган эдим. Ўн тўққиз ёшимда насроний евенгилистлар билан танишдим. Улар протестант мазҳабидаги мутаассиблар эди. Эътиқодлари мантиқли бўлмаса ҳам мен билан шуғулланар эдилар. Уларнинг менга кўрсатган меҳрларидан мамнун эдим. Йигирма уч ёшимгача эвенгилист бўлиб яшадим. Аммо турмуш ўртоғим Стефан билан танишганимдан кейин ҳаётим бошқа тарафга ўзгарди.
– Қандай тарафга?
– Стефан билан бир қаҳвахонада танишдик ва бир-биримизни ёқтириб қолдик. Кейин турмуш қурдик ва бирга яшай бошладик. Ўшанда ҳам насроний эдим, аммо Стефан менга, насронийлик энг аҳмоқона ва хотинлар душмани бўлган бир диндир дер эди. Ҳатто гапларини исботлаш учун Инжилдан оятлар ўқирди. У билан турмуш қурганимдан кейин бир йил ўтиб, насронийликни тарк қилиб, мен ҳам Стефан каби сатанист бўлдим.
– Бизга сатанизмнинг нималигини тушунтира оласизми? Сатанистлар қандай эътиқод ва яшаш тарзига эгалар?
– Фақат қора кияр эдик, сочларимизни доим қорага бўяб юрардик, аллақандай ғалати мусиқа тинглар эдик. Нима есак ҳам уни албатта чап қўлда ейишимиз керак эди. Жуда аҳмоқона эътиқодимиз бор эди. Масалан, қорнимизни ерга бериб ётардик. Баъзан бошқа сатанист гуруҳлар билан бир жойга тўпланиб ибодат қилардик. Ибодатларимизда шайтонга сиғинар эдик. Мен ҳам оддий сатанистлар каби шайтонни руҳоний бир борлиқ деб ишонар эдим. Энг асосий фалсафамиз эса: "Ичингдаги нафсинг нимани хоҳласа, шуни қил", – эди. Сатанист бўлганимдан кейин секин-аста инсоний қиёфамни йўқотиб, бошқа бир махлуққа айланаётганимни англаб қолдим. Ҳаётимда на қонун, на қиймат, на чегара деган нарса қолганди. Дин, жамият ва урф-одатлардан бутунлай қутулиб озод бўламан, деб ўйлаган эдим, аммо қул бўлган эдик. Шайтон ва нафсимизнинг қули... Вақт ўтгани сайин руҳиятимдаги чорасизлик ҳам йириклашиб борар эди. Стефан ҳам ўзгариб қолди. Сатанизм унинг ҳам инсонийлигини йўққа чиқарган эди. Мен бу ёмон ҳаётдан қутулишни, янгидан инсон бўлишни истар эдим. Изланишга тушдим, қаерда, қандай гуруҳлар бўлса, қизиқиб ўрганар эдим. Борган, кўрган, ўрганган гуруҳларимнинг ҳеч биридан ҳаловат топа олмадим. Ўша гуруҳларнинг бирида Оний исмли бир мусулмон билан танишдим. У ҳам диндор эмасди, аслида. Аммо ҳаётимда илк бор бир мусулмон билан танишганим учун унга Ислом ҳақида саволлар бера бошладим.
ҚУШИМ ЎЛДИ...
Бугун мактабларда қишки каникул бошланди. Каникулга чиқишдан аввал " karne töreni" дейишади яъни табель байрами қилишади. Мактабга болалар уйида, қафасда боқадиган қушлари, қуёнлари, ити, мушугини олиб келишибди. Тўғриси, мен бу халқдек боласига сиғинадиган бошқа бир халқ кўрмадим. Боласини исми билан чақирадиган ота-онани ҳам кам кўраман. Болаларини, Ишқим, Ягонам, Бирдонам, Ҳаётим, Жоним, Дунёларим, деб чақиради. Бола нима хоҳласа, қаерда хоҳласа, қачон хоҳласа уни муҳайё қилишади.
Энди сизга шу "дунёлар"ни ўша ота оналарга қиладиган муносабати ҳақида ёзай.
Ўтган йили бир танишимнинг қизи ота -онасини судга берди,"Ота онам мени, менинг розилигим бўлмасаям дунёга келтирди, бу учун умрбод менга нафақа тўласин ва мени квартира билан таъминласин дея ". Бу қизни гўё қаҳрамонлик қилгандек тевизион кўрсатувларга олиб чиқиб, ўрнак қилиб машруълаштирдилар.
Қўшним касал эди, ҳол аҳвол сўраш учун чиқсам 17 ёш қизи кўчага чиқиб кетаётган экан. Онаси қизга, қаерга кетяпсан, деб сўради. Ўртоғимнинг қуши ( юқорида айтиб ўтдим, эркаликдан, эрмакка қафасда қуш боқишади) ўлиб қолди. У жуда изтиробда, уни ёнида бўлишим керак, қушини кўмишимиз керак, деб чиқиб кетди. Она нима деди биласизми, " Қизим мен касалман, сенга эхтиёжим бор, руҳим ўляпти, қол-да руҳимни кўмайлик, деди.
Ёнжа исмли қизни танирдим, иккита Университетда параллел ўқирди. Онаси йўғон ичакдан саратон бўлди. Ёнжа ўқишини ташлади онасини ёнидан ажралмай унга қарай бошлади. Бир дугонасини Ёнжага," сен жиннимисан, онангни орқасига халта боғлаб, умрингни ўтказмоқчимисан, шу учун ўқишни ташладингми, отангга айт боқувчи олсин, сен унга қарашга мажбур эмассан", деганини қулоқларим билан эшитдим. Муз бўлиб қолдим.
"Яхши инсон бўлиб қолиш хусусиятимни йўқотдим. Ҳеч нарсанинг машаққатига ишонмайман. Комилликдан чиридим* дейди Достоевский бир китобида. Гарчи, Достоевскийдан ўтказиб ҳеч нима деб бўлмайди, аммо чирияпмиз.
Битта ҳавони баҳам кўра олмаган инсонларим, ота -она хаққини суъистимол қилган самимиятсизлардир.. Самимийларига дуч келиб қолсам мендан сизга салом бўлсин, нима қидириб юрибсиз бу симоби чиққан дунёда дегим келади.
Касаллик, шундай инсонларнинг стандартлари яъни пулга, болага чақага, кучга, шаклга сиғинадиган инсонларнинг ичида яшамоқдир.
Кулгич билан туғилган чақалоқни кўрганимизда беихтиёр уни севамиз ва қувонамиз. Кулгичлари беради бизга у севинчни.
Она эса қалбнинг кулгичидир. Мана нега инсонларнинг юраги симсиёҳ ва зимзиё, чунки қалбларида кулгичи йўқ.
Эски Қалам ёзди.
" Эски қалам" номли китобдан.
/channel/eskiqalam
Арманилар Шарқий қисмига,
Инглизлар Ироққа,
Французлар Шомга,
Италянлар, Анталияга кирди.
Тунис, Миср, Эритра, Судан, Сомали, Араб, Грит, Кипр, Болқон, Булгария, Украина... Булар Усмонли тупроқлари эди, аммо йўқ бўлиб кетди. Нега?
Усмонлига қарз бераётган Европа битта шарт билан қарз берар эди:" Қуръонни ёд олган ҳофизлар бошқарув ишларига ишга олинмаслик шарти билан". Буларнинг сабабчиси 3- Салимнинг " Мағлубиятимиз сабаби исломдир", деган қарори эди.
Усмонли қўмондонларидан Сами Янжи ўз хотираларида ёзади:"Иймонли қўмондонлар армиядан узоқлаштирилди. Намоз вақтлари кириши билан сувлар ўчириб қўйилар эди, таҳорат ва намоз ўқилмаслиги учун. Ўша пайтда 40 нафар қўмондон бор эди, 39 нафари ароқ ичарди. Қолган битта мен эдим. Мени ҳам бир неча бор ичишга мажбур қилишганди. Биринчи Жахон Уруши даврида Усмонли армиясининг қўмондонлари Австралиялик, немис ва французларлардан иборат эди.
Кейин Истиқлол урушини ўйлаб топишди. Истиқлол урушига олиб кетяпмиз, дея олти миллион Қуръон хофизи йиғиб олинди. Уруш жабҳасида олд сафларга қўйиб отиб ташланди".
Мусулмон болалардаги жаббор ақл шу тахлит йўқ қилинди.
Эски Қалам ёзди.
/channel/eskiqalam
Мушуклар ҳақиқий эмас,тошларга чизилган. Ҳаётимиз каби. Аввалдан ёзилган китобимиздаги калималарни, воқеаларни англамай қоламиз. Фарқига бормаймиз, кимнинг тўрт оёқли мушук, кимнинг икки оёқли тош эканлигини.
Эски Қалам.
/channel/eskiqalam
📙 Тутқун 6-қисм
📚 Адам УЗКУСА
✍️ Марзия САЙДАМ ўгирмаси
🎙 Sardor Botiraliyev
Давоми бор...
Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.
👉 @marziya_saydam
📙 Тутқун 5-қисм
📚 Адам УЗКУСА
✍️ Марзия САЙДАМ ўгирмаси
🎙 Sardor Botiraliyev
Давоми бор...
Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.
– Маражайдан қайтгач, яна ҳам кўп Қуръон ўқий бошладим. Кун бўйи асосан шу китобни ўқир эдим. Бир кун Қуръоннинг Фурқон сурасидаги 53- оятига дуч келдим. Оятда: "(Оллоҳ) икки денгиз-дарёни буниси чучук – ширин, униси шўр – аччиқ қилиб оқизиб қўйган ва уларнинг ўртасида (бир-бирларига аралашиб кетишдан тўсиб турадиган) тўсиқ-тўғон ва кўринмас парда қилиб қўйган Зотдир" , – дейилган эди. Бу оят устида изланишга тушдим. Ҳазрати пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам чўлнинг ўртасида яшаган бўлса, минг йилдан кейин кашф қилинган бу илмий мўъжизани у қандай қилиб ёзиб қолдира олади дея ўзимдан сўрар эдим. Қатъий қарор бердимки, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг пайғамбари ва Китоб Аллоҳникидир. Ниҳоят вақти келган, мусулмон бўлишим керак эди. Ҳақ кўз ўнгимда турибди, мен эса қандай ундан юз ўгираман?! Ўша заҳоти, интернетга: "Қандай қилиб мусулмон бўламан?" – деб ёздим. Шаҳодат калимаси чиқди. Уни қоғозга ёздим ва эрталаб вақтли уйқудан уйғониб яшаб турган шаҳримдаги тоғнинг энг юксак чўққисига тирмашиб чиқа бошладим. Тоғларнинг чўққисида ҳайқирмоқ истар эдим. Чўққида шаҳодат бармоғимни осмонга кўтариб иймон келтирдим.
– Шаҳодат келтиргач, нималарни ҳис қилдингиз?
– Кўнглимдаги улкан қўрқув йўқолди. Чунки беш йилдан бери Ҳақдан юз ўгириб юрган эдим ва бу мени ҳолдан тойдирган эди. Беш йил мобайнида қалбимда тоғ каби оғирлик билан яшадим. Унинг ўрнига енгил фараҳлик келди. Намозни бошлаганимдан сўнг бу фараҳлик орта бошлади. Айниқса, саждада кўнглим тўлмай қайта-қайта саждага бош қўяр эдим. Сажда менга таслимиятни ўргатди.
– Кейин нима бўлди?
– Атрофимда бирорта ҳам мусулмон йўқлиги учун ўз билганимча Ислом амрларини ўрганиб, амал қила бошладим. Ютубдан, китоблардан ўрганар эдим. Бу бир ярим йил давом этди.
– Оилангиз ва дўстларингиз қандай муносабатда бўлди?
– Анча вақтгача яшириб юрдим. Намозларимни яширинча ўқир эдим. Тўрт ойдан кейин онам, олти ойдан кейин отам билиб қолди.
– Қандай билиб қолишди?
– Мен ўзим уларни тайёрлай бошлаган эдим. Аввал мусулмонларнинг ёмон инсонлар эмаслиги ва Ислом динининг гўзалликларидан сўз очдим. Аммо мусулмон эканлигимни яшириб юрдим. Бир кун онамга айтдим. У қўрқиб кетди. Барча уринишларим беҳуда кетгандай туюлди. Кимдир ўғлимни йўлдан урган, менга қаттиқ панд берибдилар дея ўйлади. Онам бир кун: "Энди Сурияга кетасанми ёки Афғонистонгами?" – деб сўради. Ҳатто: "Сени кимлар йўлдан урди?", – дея йиғлар эди. Ваҳоланки, атрофимда бирорта ҳам мусулмон йўқ, ўзим шу қарорга келган эдим.
– Отангиз-чи?
– Онам-ку, фақат қўрққан эди, аммо отам ғазаб отига минди. Бир неча ҳафта мен билан тортишди. Аммо менинг қатъий қароримни кўргач, ўғлим ақлдан озди дея бошлади. Чунки отам Ислом телбалар ва жоҳилларнинг дини дер эди. Вақт ўтиб улар мени ўз ҳолимга қўйишди. Ҳатто онам ҳозир дугоналари билан баҳслашганида мусулмонларни ҳимоя қилади. Онамнинг мусулмон бўлишини умид билан кутяпман. Отам эса икки ярим йил аввал деистлигича ўлиб кетди. Исломдан бебаҳра қолди.
– Ислом ҳаётингизда нималарни ўзгартирди?
– Ҳамма нарсани. Чунки Ислом – янгича ҳаёт. Ислом менга бундан кейин фақат ўзинг учун яшай олмайсан, Аллоҳга қул бўлиш етарли эмас, жамият олдида ҳам вазифанг бор деди. Исломдан аввал ҳаётимда доим зиддиятлар бўларди. Мусулмонлик менинг онгимдаги зиддиятларга барҳам берди, тартибли ва ҳақиқий мақсадли ҳаёт берди.
– Туркияга қачон келдингиз?