ilm_zakoti | Неотсортированное

Telegram-канал ilm_zakoti - ILM ZAKOTI

1080

Hayot haqiqatlari.

Подписаться на канал

ILM ZAKOTI

– Йўқ, дарҳол қарор қабул қилмадим, ҳатто бир қарорга келишим жуда чўзилиб кетди. Ҳаётим яна ҳам ўзгарди. Чунки Исо алайҳиссалом мен учун энди Тангрининг бир бўлаги эмас, балки пайғамбарга айланган эди. Ислом дини ҳақида ҳеч нима билмас эдим, арабларнинг дини эканлигини билардим, холос. Марям сурасини тинглаб тугатишим билан уйдан чиқдим.

Тажхира шаҳридаги китобфурушлардан Қуръони каримни қидира бошладим. Шаҳарда мусулмонлар бўлмагани учун Қуръоннинг испанча таржимасини топишга ҳам роса қийналдим. Ниҳоят китобни топдим ва шукроналар айтиб уйга келдим. Отам қўлимдаги китобни кўриб: "Бу террористларнинг китоби-ку, нима қиласан бу китобни?" – дея жаҳл қилди. Шунчаки, тадқиқот учун олдим деб хонамга кириб кетдим ва ўқий бошладим.

– Ўқиётиб нималарни ҳис қилдингиз?
– Огоҳлантирувчи оятлардан таъсирландим. Мен минглаб китоблар ўқидим, аммо ҳеч бир китоб Қуръон каби таъсирли эмасди ва инсонга ҳақиқий хитоб қилмас эди. Ҳақ келганидан кейин ҳам бундан юз ўгирасизми, мазмунидаги оятни ўқиганимда кўнглимда буюк бир қўрқув пайдо бўлди. Кейин мужда берувчи оятларга келганимда бироз умид пайдо бўлди. Иймон келтирмасам ҳам Қуръонни қўрқув ва умид ичида ўқиб тугатдим. Ҳайратда эдим, Қуръон қандай қилиб инсон ичида қўрқув ва умид мувозанатини ярата олади? Барибир мусулмон бўлиш фикридан ҳали узоқда эдим. Чунки бир талай сабаблари бор эди.

– Қандай сабаблар?
– Атрофимда мусулмонлар йўқ эди. Бир кишидан сўрасам, "Улардан узоқ тур, улар террористлар", – деб жавоб берди. Омма назарида мусулмонлар ҳақида ёмон тасаввур ҳосил қилинган эди. Агар ўшандаёқ мусулмонликни қабул қилсам, мен ҳам уларнинг назарида террорист бўлар эдим. Буни кўтара оладиган шароитда эмасдим. Одамлар мени террорист дея қўлларини бигиз қилиб кўрсатишларини истамас эдим. Аммо Қуръон ўқишдан ҳам тўхтамадим.
– Бу иккиланиш қанча давом этди?

– Роппа-роса беш йил. Университет талабаси эдим. Ҳамон бирор мусулмонни учратмаган эдим. Қуръони карим Аллоҳ таоло тарафидан индирилганига иқрор бўлгандим. Фақат мусулмонлар ҳақидаги ёмон гумонлар мени ислом динидан тўсиб турарди. Бирорта мусулмон топсаму, гаплашсам дердим.
– Топдингизми? Қандай танишдингиз?

– Университетда Кармен исмли қиз ўртоғим бор эди. Бир кун Кармен мени, она шаҳри Mаражайга меҳмонга таклиф қилди. Унинг ота-онасини кўриб келмоқчи бўлдик. Автобусда Маражайга кетдик. У ерда кичик қуббали бир масжидни кўриб қолдим. Журъат қилиб масжидга кирдим ва намоз ўқиётган инсонларни томоша қилиб ўтирдим. Жума куни бўлгани учун масжид тўла эди. Намоздан кейин бир киши егуликлар улашди. Маражай шаҳрида уч ҳафта қолдим. Ҳар ҳафта жума куни масжидга бордим. Масжидга ҳар борганимда янгидан-янги мусулмонлар билан танишдим. Улар менга гўё ўз оиласининг аъзоси каби муносабатда бўлишарди. Йиллар давомида черковга қатнадим, аммо у ерда ҳеч ким менга бундай меҳр бермаган эди. Бу мени ҳайратлантирди. Кейин масжидда иккита лотин америкалик мусулмон билан танишдим. Ислом фақат арабларнинг дини эмаслигини ўз кўзим билан кўрдим. Кейин Тажхирага қайтдик. Энди мен мусулмонларни атрофимдагилар англатгани каби террорист эмаслигини билардим. Аммо мусулмон бўлсам, оилам ва дўстларим мендан воз кечишини яхши англардим. Бу синов ўқларига кўксимни тута оламанми- йўқми дея кўп иккиландим. Аллоҳнинг сўнгги дини – Исломсиз ўлишни ҳам истамас эдим. Қуръони карим менга: "Сен Ҳақдан юз ўгирасанми?"– деяётган эди.
– Қандай қарор бердингиз?

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

📙 Тутқун 4-қисм
📚 Адам УЗКУСА
✍️ Марзия САЙДАМ ўгирмаси
🎙 Sardor Botiraliyev

Давоми бор...

Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

ЎЙИҚЛАРДАН ЎРИЛГАН УМИД
#тутқун #ҳикоя

Эрталаб уйғонганимдан бери девордаги ўйиқларга қараб ўтирибман. Ўйиқлардан бири 15 кунда, бири 33 кунда, бири 51 кунда тўхтаб қолганди. Ўйиқлар тўхтаб қолганига қараганда мендан аввал бу ҳужрада қолган маҳкумлар шунча кундан кейин озодликка чиққанмикан? Бунга ишонишни ва бунинг устига ўзимга бир умид бино қилишни истардим. Агар мени ҳаётга боғлайдиган бир умидим бўлмаса ё жинни бўлиб қоламан, ёки яшаб турган ўликка айланаман. Аммо мен яшашни хоҳлайман. Энг оз ўйиқ 15 та бўлгани учун ундан бошладим. Ҳар куни бир ўйиқнинг тагини тирноғим билан қазиб қўя бошладим. Агар 15 кундан ўтса 33 кунликка ўтаман, деб ўйладим. Озодликда эканлигимда кунларимни қандай ўтиб кетганини билмай қолардим. Энди эса замонни кунларга бўлиб ўтирибман. Соатни эса навбатчиларнинг навбат алиштиришидан билиб олаётган эдим. Улар ҳар икки соатда навбат топширишар эди. Ҳужра ер остида бўлгани учун кеча-кундузни ажратиб бўлмасди, аммо кундуз бўлганида коридорга чап тарафдан ингичка бир ёруғлик кирганини кўрардим. Бошида ёруғликни қаердан кирганлигини била олмадим. Кейин билсам бу кундуз ёруғлиги экан, балки ундай эмасдир ўз-ўзимни алдагандирман.

Менинг зеҳнимни тарқатадиган нарсаларга эҳтиёжим бор эди. Нима қилсам бўларкан, деб ўйлаб-ўйлаб, спорт билан шуғулланишга қарор бердим. Аммо машқлардан кейин чўмилишим керак, бунинг имкони йўқ эди. Ўзи ўғирланган кунимиздан бери ювинмаганим учун сасий бошлаган эдим. Аскарларга зудлик билан чўмилишим керак дейишим лозим.

Машқларимни энди бошлаган эдим, ёнимдаги ҳужрадан ингроқ овози келди. Қулоғимни деворга қўйиб, эшитиб кўргандим битта эмас бир неча кишининг инграган овози кела бошлади. Аввалига ҳайрон бўлдим. Кейин билсам мен уч қадамлик ҳужрада бир ўзим турибман, аммо шундай ҳужраларга 4-5 киши тиқилган экан. Менга Абу Аҳмад эски ва ранги кирлигидан билинмай қолган одеял берган эди, шу одеялни ерга ташлаб устига ўтириб ўйга толдим. Ён тарафдаги ҳужраларда яшаётган маҳкумларнинг аҳволини онгимда жонлантирган эдим, жонимга ловуллаб оғриқ кирди. Улар учун дуо қилдим ва ҳожатхонага чиққанимда туйнукдан қарашга уриниб кўраман, дея ўйлаб қўйдим. Қўлга тушиб қолмасам агар.
Соат тўртга яқин менинг ва ўнг тарафимдаги икки ҳужранинг туйнукларини ёпишди. Демак, бошқа ҳужрадагиларни ҳожатхонага олиб чиқишмоқда. Бир кунда уч маҳал ҳожатхонага олиб чиқишарди.
Уларнинг ҳожатхона иши тугаганидан кейин кўк кўзли, қорадан келган навбатчи эшигимни очиб мени ҳожатхонага олиб бормоқчи бўлди.

Ҳожатхонадан қайтаётиб аскарга сездирмай секин ингроқ келган ҳужранинг туйнугига қарадим. Кўрганларимдан даҳшатга тушдим. Ҳужрага кириб кўрганларимга ишонолмай, дир-дир титраб деворга суяниб қолдим. Кўз олдимга келтирдим: ҳужрада беш нафар қўллари кишанли, кўзлари боғланган ялaнғоч эркаклар бор эди. Улар зўрға оёқда турганди, чайқала-чайқала. Тик тура олмаганларни фалака (оёқ ва қўлларини кериб қозиқларга боғлаш) ётқизишарди. Шунинг учун ҳам улар зўрға оёқда тик туришга уринишар эдилар. Буни кўрганимдан кейин Абу Ғурайб қамоқхонаси каби бир жойдамиз деб ўйладим.

Навбатчилар бир кунда икки марта пластик товоқда овқат олиб келар эди. Хаёлим тўхтовсиз Ҳамидда бўлгани ва озод бўлишимиз учун умидим тугаётгани учун сиқилганимдан ошқозоним ҳеч нима қабул қилмай қўйганди. Бу давом этса очлик менинг бошимга каттагина муаммо келтиради. Айниқса сувни ҳожатхонадан тўлдириб келтириб бизга ичираётганини билиб қолганимдан бери сув ҳам ичмай қўйгандим. Жудаям сувсаб кетганимда жирканиб-жирканиб тез ичиб тугатиб қўярдим.
Ҳужрада эндигина узаниб ётишга ҳаракат қилаётгандим. Туйнукдан Абу Аҳмад мўралаб: «Сиз турклар, Суриянинг душманларисиз, Суриянинг ҳақиқий дўстлари Русия, Эрон ва Хизбуллоҳ», – деди. Абу Аҳмаднинг дабдуруст-дан бундай дейиши мени ажаблантирди. Мен ҳам туйнукнинг ёнига келдим ва: «Сурияликларнинг асл дўсти Туркиядир, Русия ҳам, Эрон, Хизбуллоҳ ҳам сизни оловга ташламоқда», – дедим. Қарши тарафдан яна гап келди: «Усмонли тўрт юз йил бизнинг тупроқларимизни ишғол қилди. Жамол Пошшони танисанг керак. Сиз ҳам энди қайтадан Усмонлини тиклаб Сурияни олмоқчисизлар».

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

​​МУАЛЛИФДАН СЎЗБОШИ
#жаннатга_таклифнома #иккинчи_китоб

“Жанннатга таклифнома” китобим биринчи марта 2010 йилда босилган эди. Ўшандан бери бу китоб ўн марталаб қайта нашр қилинди. Ўнлаб тилларга таржима қилинди. Китобни ўқигандан кейин ҳаётида янги саҳифа очганлар бор. Шаҳодат калимасини айтиб, мусулмон бўлганлар бор. Китобхонларим билан учрашувларда улар менга ҳар бир ёзувчига ўқувчилар томонидан тортиқ қилинадиган энг буюк бахтни бахш этдилар. Булардан фақат иккитасини бу китоб орқали Сиз билан баҳам кўраман.

Бир куни Истанбулда, Фотиҳда кетаётсам, икки нотаниш қиз мени кузатаётганини сезиб қолдим. Ажабланиб, нега мени таъқиб қиляпсизлар деб сўрашга мажбур бўлдим. Улардан бири: "Иккиланиб турибмиз, сиз "Жаннатга таклифнома" китобининг муаллифи Адам Узкуса эмасмисиз?" – деб сўради. Мен: "Ҳа, ўшаман", – деганимдан сўнг иккинчи қиз: "Анчадан бери сизни қидираётган эдим, сизга миннатдорчилик билдиришни ўзимнинг бурчим деб биламан", – деди.

"Китобингизни ўқидим ва жуда таъсирландим. Кейин китобни Силиври қамоқхонасида ётган акамга жўнатдим. Акам ашаддий жиноятчи эди. У китобни ўқиб ўзгарди. Ҳозир у том маънода ислом дини қоидаларга биноан яшашга ҳаракат қиляпти. Бу китоб учун Сизга қандай раҳмат айтишни билмайман", – деди. Ўша куни жуда ҳам хурсанд бўлганимдан Истанбул кўчаларида югургим келган эди.

Ҳаётимда шундай воқеалар бўлиб турарди, аммо мени Голландиянинг Роттердам шаҳридан келган бир видео жуда ҳам таъсирлантирди. Видео Истанбулда ўқиб, кейин Голландиядаги оиласи бағрига қайтиб кетган Ниёзий Элибол исмли йигитдан келганди. Видеода қуйидаги тасвирлар бор эди: "Жаннатга таклифнома"ни Клауда Локхост исмли бир голландиялик мусулмон флеменкчада ўқиганди. У Ниёзий билан бирга шаҳодат келтирганди. Роббимнинг раҳмат ва барокати билан турли дунё мамлакатларига тарқалиб таржима қилинган бу китоб инсонларнинг ҳидоят топишига сабаб бўлаётган эди. Бунинг учун беадад шукурлар айтдим.

Биринчи китобим учун келган миннатдорчилик мактублари иккинчи китобни ҳам ёзишга ундади. Беш ой қаттиқ ишлашим натижасида бу китоб тайёр бўлди ва яна бутунлай бошқа дунёга тушиб қолгандай бўлдим. Иймон неъматидан баҳраманд бўлган инсонларнинг ҳикоялари барча одамлар учун ибрат ва шоҳона дарс эди.

Сизларни ғаройиб ҳидоят ҳикоялари билан ёлғиз қолдирмоқчиман. Дўстим Эмра Челик, китобдаги расмлар муаллифи Анас Молик Олтин ва Голландиядаги биродарим – Ниёзий Элиболга миннатдорчилик билдираман.

Адам УЗКУСА,
4 апрел, 2022 йил, Истанбул.

Давоми бор...

Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.

👉 @marziya_saydam

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

​​– İHH ва «Ҳур – дернак» ташкилотлари билан қандай алоқанг бор?
– Ҳеч қандай расмий боғлиқлик жойим йўқ, аммо İHHда ҳам «Ҳур – дернак» ташкилотида ҳам мен танийдиган дўстларим бор.
– İHH ва « Ҳур – дернак» Туркиянинг 80 та вилоятида Ҳамид ва сенинг озод бўлишинг учун митинглар ўтказаяпти.
– İHH ҳам, «Ҳур – дернак» ҳам фақат биз учун эмас, ҳар бир исканжа кўраётган мусулмон учун ҳар доим оёққа туради.
– Кўриб турибсан сенга исканжа қилмаяпмиз, аммо озод бўламан, деб умид ҳам қилма, пастдаги ертўлаларимизда сенга ажратилган ҳужраларимиз тайёр турибди. Биз билан гаплашаётганингда уни кўз олдингдан кетказма.

Тергов тугагач, кўзларимни оча бошлашди, йўғон овозли киши: «Энди орқангга қарамасдан, олдингдаги қоғозга имзо қўйиб, муҳр босасан», – деди. Кўзим очилганида стол, стол устида менинг ифодаларим ёзилган қоғоз ва муҳр турарди. Ўзлари эса юзларини кўрсатмаслик учун орқамда туришарди. Қоғозни ўқиб, имзо қўйдим.
Ҳужрага келгач уч кунлик терговни бирма-бир эсладим. Тахмин қилганимдан енгил ва қийноқсиз ўтган эди.

Хонадан чиқаётган эдим, уларнинг ўзаро Суриянинг Истанбулдаги элчихонаси олдида ва Боязид майдонида бизни озод бўлишимиз учун катта митинглар бўлиб ўтаётгани ҳақида гаплашаётганини эшитдим. Агар Туркияда дўстларимиз бизга соҳиб чиқмаганида эди, биз аллақачон ном-нишонсиз йўқ бўлиб кетган бўлар эдик.

Ҳужрада ёппа-ёлғиз ўтириш қийин эди, қанийди ёнимда Қуръон бўлсайди. У қалбимга ором берган бўларди.

Давоми бор...

Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.

👉 @marziya_saydam

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

ЕР ОСТИДАГИ ҲУЖРАЛАР
#тутқун #ҳикоя

Ҳужрага киргандан кейин яна қўлларим кишанли, юзим деворга қараган шаклда кутдим. Сувсизликдан тилим, дудоғим қуриётганди. Оғриқни эса ҳис қилмай қўйгандим. Юзимни эшикка ўгириб: «Ким бор, менга озгина сув беринглар», – дея бақира бошладим. Кўзларим ҳалиям боғланганлиги учун ўзимни фақат бўм-бўш жарликка бақираётгандек ҳис қилардим. Уч марта бақирганимдан кейин аскар келди, гапирмасдан оёқларимга урди. Мен сув сўрадим, «Бироз кут», – дея чиқиб кетди. Бироздан сўнг қайтиб келди, у менга сув ичирмоқчи бўлди. «Кишанимни еч, ўзим ичаман», – дедим. У рози бўлмасдан: «Оғзингизни оч», – дея бақирди. Мажбуран оғзимни очдим, унинг қўлидаги шишадан устимга, ҳар еримга сув тўкила бошлади. Уст-бошимнинг ҳўл бўлганидан безовта бўлсам ҳам, ичим ором топганди. Шиша бўшаганидан кейин, аскар уни отиб юборганини эшитдим.

Орадан икки дақиқа ҳам ўтмасдан аскар қайтиб келди ва қўлидаги пичоқ билан кишанимни еча бошлади, орада пичоқнинг учини қўлларимга тиқиб-тиқиб оларди. Ҳеч фарқи йўқ эди пичоқ ботиришининг, чунки неча кундир орзу қилардим, қўлимдаги кишанни ечишларини. Кишандан қутулган қўлларимни бир-бирига ишқаладим. Энди у кўзимни оча бошлади. Миямда ҳозирча бир савол бор эди, қаерда бўлишим мумкин, деган савол.

Кўзларимдаги латта олингач, қаршимда катта юзли, семиз ва қаттиқ боқиб турган аскарни кўрдим. Кейин у кишанни олиб устимдан эшикни қулфлаб чиқиб кетди. Ҳужрани тасвирлаб берай: бўйи бир ярим, эни бир метрлик, шифтга қадар масофа эса тўрт метрча келади. Қутига ўхшаган ҳужранинг деворлари арабча ёзувлар билан тўлганди. «Яшасин, Озодлик», «Ғурурли бир ўлим, ғурурсиз ҳаётдан яхшидир», «Эй Ҳама, биз сени унутмадик», «Бу йўлнинг охирида жаннат бор!», каби ёзувлар эди.

Ёзувларни ўқиб туриб, буларни ким ёзган бўлиши мумкин, мендан аввал кимлар ётди бу ҳужрада, дея ўйладим. Ҳужранинг деворлари сариқ рангга бўялганди, девордаги қон излари бу ерда тутилганларнинг ҳаётидан дарак бериб турарди. Кейин қоп-қора эшикдаги ёзувни ўқидим: «Онажоним, сизни жудаям соғиндим», – деб ёзилганди. Неча кундан бери ичимда бостириб келаётгандим онамнинг соғинчини. Бир маҳкумнинг ёзуви билан у ичимда портлади. Бечора онам бу ҳужрани ва яшаётганларимни кўрса, қандай чидар эди? Онамнинг узоқдаги юзи кўз олдимга келди, аввал қалбим, кейин кўзларимдан дув-дув ёш оқа бошлади. Темир эшикнинг ўртасида бир туйнук бор эди, Туркиядаги қамоқхоналарда буни «мазгал» дейишади. Ўша туйнукдан ташқарига қарадим, бир аскар олдинга-орқага юриб бориб келмоқда.
Менимча бу қамоқхона БААС ҳукуматига қарашли ер ости зиндонларидан бири. Ҳужранинг ичи қуёш нури кўрмагани учун пол фосфорли эди, унинг ҳисобига ёритиларди.

Самсунда ҳижобли қизларни ҳимоя қилиб митингга чиққанимда, мени тутиб қамоққа олишганини эсладим. Ўшанда ҳам ҳужрага тиқишганди. Аммо Туркиянинг ҳужраси буларникига қараганда жуда комфортли бўлиб қоларди. Самсундаги ҳужрамда ётишим учун кроват бор эди. Аммо бу қуп-қуруқ бетон. Буларни ўйлаб ўтиргандим туйнукдан бир товоқ узатиб қолишди. Товоқда қатиқ бор эди, аскар олишимни кутиб турибди, ҳеч иштаҳам бўлмаса ҳам уни олдим. Тавоқни олдим ва: «Қошиғи қани?», – дедим, чунки қошиқ йўқ эди. Аскар хо-холаб кулди ва: «Қўлинг бор-ку, бу ерда маҳкумлар қўли билан ейди», – деди.

Тавоқни бир бурчакка қўйиб қўйдим ва эшикни яна урдим, аскарга қўлимни ювишим кераклигини айтдим. У келиб мени ҳожатхонага кузатиб борди. Ҳар тарафга аланглаб, қаерда эканлигимни билишга уринардим. Менинг ҳужрамнинг ўнг тарафида учта, чап тарафида яна иккита ҳужра бор эди. Эни бир метр, узунлиги саккиз метрча келадиган коридордан чидаб бўлмас даражада қуллик ҳиди сасирди. Коридорнинг охирида навбатчиларнинг чой ичиб, ётиши учун бир кроват турибди. Кроватнинг тепасида Башар Асаднинг портрети осиғлиқ. Уч кишилик ҳожатхонага олиб келди, ҳожатхонага киргач қусмаслик учун ўзимни зўрға тутиб турардим. Ҳожатхонанинг томидан чакки ўтиб кетган, ўзимни ахлат яшикнинг ичида ҳис қилардим. Аскар шерикларининг ёнига кетганини сездим, тез-тез кран тарафга ўтиб таҳорат ола бошладим. Ён тарафда ҳаммом бор эди, ҳаммом деворларига ахлоқсиз расмлар чизиб ташланганди.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

​​Улардан Исломни қишлоқ аҳлига қандай англатар эдингиз, деб сўрайман.
– Уйма-уй юрардик. Уларга бутун коинотни ягона Аллоҳ яратганлигини, Аллоҳнинг инсонларга Пайғамбарлар жўнатиб, тўғри йўлни топишда ёрдамчи бўлишини тушунтирар эдик.
Аллоҳ аслида ҳар бир инсоннинг фитратига уйғун тушунчани қуйиб қуйган. Бизлар фақат буни эслатувчимиз, холос.

Иброҳим билан суҳбатимиз давом этаркан, у бизга бу қишлоқдаги Америка, Корея ва Италиядан келган миссионерлар ҳақида гапирди. Ёз ойларида Корея, Сингапур, Америка ва Италиядан миссионер талабалар келади, улар насронийликка даъват қилишади. Одатда пул ва совғалар тарқатади. Уч ой қишлоқда қолиб ҳам таътил, ҳам миссионерлик фаолиятини юритишади. Бу йил учта оила насроний бўлди. Шу учтагина оила учун кореяликлар черков қўриб беришди. Ўқитиш ва насронийлаштириш учун юзлаб оиланинг болаларини Европага олиб кетишди. Ислом моддият билан сотиладиган, сотиб олинадиган дин эмас, афсус.

Абдуносир ва Иброҳим бугунги кунда шу қишлоқда яшайди, бу ердаги мусулмонлар учун кичкина масжид қуришган, Қуръон қурси очишган.
Фансага оқшом чўкаркан, Банкокка қайтдим. Тоғларни томоша қилиб, ўйга толаман. Адам, сен бу икки йигитнинг қилган ишларини балки қила олмасдинг. Аммо буларни унутишга ҳам ҳаққинг йўқ дер эдим ўзимга.

1-китоб тугади

Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.

👉 @marziya_saydam

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

​​– Йўқса Эрдоғанми, Довудўғлими?
– Мен журналистман, фақатгина ҳужжатли фильм сувратга олиш учун келганман.
– Сурияга нега қочоқ йўлдан кирдинг?
– Қочоқ йўлдан киришдан бошқа йўл йўқ эди.
– Нега?
– Сурияга фақат Сурияга ёрдам бераётган давлат ватандошларигина расмий йўл билан кира олади. Буни ўзингиз ҳам яхши биласиз. Кейин...

– Нима кейин?
– Мухолифлардан интервью олмоқчи эдим?
– Улар мухолиф эмас. Улар Туркия, Саудия, Қатарнинг террористлари. Сиз учун ПКК нима бўлса биз учун ҳам мухолиф шу. Туркиянинг Сурия сиёсатига муносабатига нима дейсан?
–Туркия Сурияда қон тўкилмасин, деб кўп югурди. Агар Сурия ҳукумати Туркияни тинглаганида эди, ҳозир сизларда ҳам тинчлик бўларди?
–Йўқ, Адам! Туркия бизни орқамиздан пичоқлади. Суриядаги урушларни Туркия, Саудия ва Қатар чиқарди. Энди бошқа саволларга ўтаман. Озод Сурия Армияси қўмондонларидан кимларни танийсан? Туркияга қочган қўмондонлардан интервью олганмисан?

– Ҳеч кимни танимайман, ҳеч кимдан интервью олганим ҳам йўқ.
– Ёлғон гапирма Бахани танийсан.
– Баха қўмондон эмас. Медиа билан шуғул-ланадиган йигит холос.
–Сурияга қочоқ йўл билан кираётганингда кимлар ёрдам берди, исмларини бер?
– Орачилар ёрдамида кирдим, ҳеч қайсини исмини билмайман. Пулимни олди, обкириб қўйди.

– Ёлғон гапирма, сени Сурияга Ҳоқон Фи-даннинг одамлари олиб кирди.
– Мени Сурияга МИТ (Миллий Истихбарот Ташкилоти) жўнатган бўлса, 19 ёшдаги болакайга қўшиб жўнатадими? Орачилар оддий инсонлар, тирикчилик учун чегарадан дуч келган одамни олиб киришади.

– Туркия Ҳамид билан сенга нега бунчалик аҳамият бермоқда?
– Туркия ҳар бир ватандошига бир хил аҳамият беради, фақат бизга эмас.
– Йўқ, сизни овозангиз бутун дунёга ёйилди. Туркиянинг ҳар бир телеканали сиз ҳақингизда ёйин олиб бормоқда. Тўғрисини айт, сен кимсан?
–Туркияда нима бўлаётганини билмайман. Мен оддийгина журналистман. Хоҳлаганингча қидир ҳеч нима чиқмайди.
–Дунёда сен бормаган ўлка қолмаган. Нега айнан уруш-жанжалли мамлакатларга боргансан?

– Чунки бу менинг мутахассислигим, уруш мухбириман.
– Аввал қамалганмисан?
– Ҳа.
– Қаерда?
– Туркияда ва Исроилда.
– Туркияда қанча вақт ётдинг?
– Ҳаммаси бўлиб 9 ой.
– Қайси йилларда?
– 1998, 1999 ва 2000 йилларда.
– Сиёсий айблов биланми?
– Ҳа.

– Исроилда нега қамалдинг?
– «Мовий Мармара» кемаси билан моддий ёрдам олиб борганимизда.
– Ҳозир бизга тўғриларни айтмасанг, энди Сурияда зиндонда ётасан. Кўрамиз қайси бири комфортли, Сурия зиндонида ётишми, болаларингни кўришми? Болаларингни кўришни хоҳлайсанми?

– Ҳа.
–Ундай бўлса бизга, сени бу ерга ким жўнатганини айтасан, Ҳоқон Фиданми? Эрдоғанми? Довудўғлими?
–Ҳеч қайси жўнатгани йўқ. ТРТ каналига ҳужжатли фильм сувратга олиш учун келганман.
–Яна бир бор сўрайман, болаларингни кўришни хоҳлайсанми?
– Ҳа

–Ундай бўлса тўғри гапир, йўқса болаларингнинг юзини ҳам кўрмайсан.
– Гапларимда бир дона ҳам ёлғон йўқ, аммо сизга бир таклифим бор...
– Қандай таклиф?
–Ҳамидни Туркияга жўнатасиз, унинг жазосини мен тўлайман. Унинг ҳеч бир гуноҳи йўқ.

–Ҳамиднинг ҳеч қандай гуноҳи йўқлигини биз ҳам яхши биламиз. Бизга сен кераксан.
– Бўпти, уни Туркияга жўнатинглар.
–Йўқ жўнатмаймиз. Ўзи сизнинг Сурияга кирганлигингизни исботлайдиган расмий ҳужжат йўқ. Буни ҳеч ким исботлай олмайди. Балки сиз Сурияга кираётиб йўқолиб қолдингиз, балки иккалангиз ҳам аллақачон ўлиб кетдингиз?

Терговчилардан погони каттароғи ва овози йўғон бу маъмур мени расман ўлим билан таҳдид қилаётганди. Туркияда нималар бўлаётганини билмасдим. Аммо саволларидан билдимки, Туркия биз учун музокара олиб боряпти. Ҳатто менинг ёзганларимдан ташқари бир қийноққа солишмади. Бунда ҳам Туркиянинг роли бор деб ўйлайман. Йўғон овозли киши: »Сен яна ҳужрада бироз ёт, балки эсинг кириб қолар, кейин солиштирчи бизнинг ҳужраларимиз Исроилникига ўхшармикан», – дея чиқиб кетди. Бу сўзларидан янаям оғир кунлар бизни кутиб турганини тахмин қилдим. Аскарлар яна қўлимдан судраб ҳужрага олиб кетишди.

Давоми бор...

Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.

👉 @marziya_saydam

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

​​– Сўнги сўзингиз...
– Европаликларнинг Ислом ҳақидаги тасаввурлари ҳақиқатга хилоф. Яҳудийлар ОАВ ёрдамида инсонларга Ислом ҳақида янглиш тушунчаларни сингдиришади. Бунга алданмаслигимиз, Исломни мукаммал ўрганишимиз керак.

Давоми бор...

Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.

👉 @marziya_saydam

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

НУРНИНГ НУРГА ЙЎЛЧИЛИГИ
#жаннатга_таклифнома #биринчи_китоб

– Нур хоним, ўзингиз ҳақингизда гапириб бера оласизми?
– Германиянинг Гамбург шаҳрида туғилиб ўсганман. Олти ёшда эдим, ота-онам ажрашди. Мен онам билан қолдим.
– Ота-онангиз насроний эдими?

– Ҳа, аммо диндор эмас эди. Фақат якшанба кунлари ибодатга боришар эди. Кейинчалик онам черковга қарашли ёрдам ташкилотида ишлай бошлади. Бу ташкилот етим ва ногирон болаларга ёрдам тарқатар эди. Мен доим онамнинг ёнида бўлганим учун ўз навбатида ўртоқларим ҳам етим ва ногирон болалардан иборат эди. Лицейнинг иккинчи курсида Малайзияга кетдим.

– Малайзияга нима учун бордингиз?
– “Халқаро ўқувчи алмашиш” лойиҳасида Малайзияни танлаган эдим. Мамлакатлараро ўқувчи алмаштириш ишлари яхши лойиҳа эди. Ўқувчилар бошқа бир мамлакатлар ва маданиятларни ўрганади.

– Нега энди Малайзия?
– Европалик инсонлар ва Европа маданиятини яхши билар эдим. Осиё ва Африкага кетишни орзу қилгандим, аммо қуръа ташланганида менга Малайзия чиқди.
– Малайзияга боришдан аввал Ислом ва мусулмонлар ҳақида нималар билар эдингиз?

– Ислом ва мусулмонлар ҳақида деярли ҳеч нима билмасдим. Малайзияга боришим аниқ бўлгандан кейин малайзиялик бир оила менга мактуб орқали расмлари ва ўзлари ҳақидаги маълумотларни жўнатишди. Расмдаги аёлларнинг ҳаммаси рўмолда эди, бунча ғалати булар дедим ичимда. Малайзияга боришдан аввал бу мамлакат ҳақида изланишга тушдим. Билганларим шулар эди: намоз ўқиётган инсоннинг олдидан кесиб ўтиш мумкинмас, никоҳсиз севишиб, қўлтиқлашиб юриш мумкинмас... Шунга ўхшаган нарсалар. Тайёргарликларим тугагач, оилам ва ўртоқларим билан хайрлашиб жўнаб кетдим.

– Малайзияга борганда илк таассуротларингиз қандай эди? Масалан, нималардан ажабландингиз?
– Бўйим баланд эди, атрофимдаги малайзияликлар менга кичкина кўринганди. Халқининг олтмиш фоизи мусулмон, қирқ фоизи бошқа динларга мансуб эди.
Исломдан ташқари бошқа дин ва маданиятларни ҳам ўргана бошладим. Дўстларим орасида мусулмон, насроний, ҳинду, буддистлар бор эди. Малайзияда роса кўпчилик инглизча билади. Тил жиҳатидан ҳеч кийналмадим.

Энг кўп ҳайратлантирган нарса мени уйига қабул қилган малайзиялик оила бўлди. Оила аъзолари тўрт кишидан иборат эди. Буви, бобо ва уларнинг ўғли, келини. Келин ва ўғилнинг фарзанди бўлмас экан, ҳар йили турли мамлакатлардан келган ўқувчиларни олар эди. Мустаҳкам иймон соҳиби эдилар. Ҳеч намозларини қазо килмас ва доим фақирларга ёрдам қилар эди. Пайшанба кунлари эса Бурҳоний тариқатининг зикр кечаларида иштирок этишарди. Мен ҳам, гарчи мусулмон бўлмасам-да, зикр кечаларига улар билан бирга борардим. Зикр юрагимга ҳузур, хурсандчилик ва сокинлик берарди. Ҳар доим уларга Ислом билан боғлиқ саволлар берардим. Нега намоз ўқийсизлар, зикр кечаларини ташкил қилишдан мақсад нима, нега Инжилга эмас, Куръонга ишонасизлар каби саволлар берардим.

– Аввал насроний жамиятда яшадингиз, кейин эса маълум бир муддат мусулмон жамиятда яшадингиз. Бу икки жамият орасида қандай фарқларни кўрдингиз?
– Мусулмонлар, аввало, инсонларга юмшоқ кўнгиллилик билан муносабатда бўларди ва мусофирпарвар эди. Малайзиядаги оилам овқат ва пишириқлар пиширганида қўшниларга ҳам улашиб чиқарди. Бундай муносабатни ҳаётимда биринчи марта кўриб тургандим. Чунки Германияда ҳеч ким еб турган нарсасини биров билан баҳам кўрмайди. Мусулмонлар бир бирларига гўё бир оиланинг аъзолари каби муносабатда бўларди. Бир биродари бирон муаммога йўлиқса, ҳаммаси унинг муаммосини ечиш учун ҳаракатга тушиб қоларди. Мен бундай ҳолатларни илк кўрганимда, кошки, насронийлар ҳам мусулмонлар каби ака-укадек жонажон бўлса деб ўйлаганман. Германияда ака-ука, ота-она, ўртоқлар бирга овқатланишга борса, ҳамма ўз чўнтагидан пул чиқариб, ўзи учун ҳисоб-китоб қилади. Ҳеч качон ҳеч бир немис ўзидан бошқага пул тўламайди. Аммо мусулмонлар бошқача эди. Мусулмонлар бир кишига инъом қилганда, қўлидаги бор нарсасини баҳам кўрганда, ўзларини бахтли ҳис қилар эди. Бундай ҳаёт менга жуда кучли таъсир қилди.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

Ўғирланганимизга бугун ўн икки кун бўлди. Эрталабдан навбатчилар бизни уйғотиб, йўлга тушишимизни айтишди. Навбатчилардан бири мирра (қаҳва) келтиришди, уни ичиб бироз ўзимизга келдик. Улар яна қўлларимизга кишан солишди. Буни кўриб ичимга шубҳа тушди. Агар Ҳалабдаги Турк Консуллигига олиб боришаётган бўлса, бунақа кишан билан олиб боришмас эди, асло бундай қила олмасди. Ичимдаги шубҳадан озод бўлиш ҳақидаги умидимни ҳимоя қилишга тушдим.

Эшикда бизни қора униформали кишилар қабул қилиб олди. Аскарларнинг кийимидаги эмблема эътиборимни тортди, «Мукофат-ул ирхаб» – деб ёзилган эди. Бизни миндиришган зирҳли машинада ҳам бу ёзув бор эди. Ёзувнинг маъноси: «Терроризимга қарши кураш», –деганидир. Демак, Фуа қишлоғида учта алоҳида гуруҳнинг қўлига ўтиб, энди эса Сурия ҳукуматининг «Терроризимга қарши кураш» бўлими бизни қабул қилиб олганди.

Идлибнинг марказидан йўлга чиқдик. Саҳарнинг вақтли соатларида туман атрофни кўрпа каби қоплаб олган эди. Зирҳли машинага орқа тарафдан миндирилдик, машинани ичи тўла аскарлар эди. Аскарлар бизни ўраб ўтириб олди. Зирҳли машинанинг устида оғир автоматик қуроллар бор эди. Биз юрдик, аммо яна иккита зирҳли машина бири орқамизга, бири олдимизга ўтди. Яна битта жаммер (радар бузувчи) машина ҳам колоннага қўшилганини кўрдим. Шу тахлитда Идлибнинг чиқишигача келдик. У ердаги контрол нуқтасида тўққизта танк турарди. Контрол нуқтасидан колоннага яна иккита танкни қўшдилар. Атрофимиз том маънода бир армия билан ўраб олинди. Машинани ичидаги аскарлардан бири: «Сизлар кимсизлар ўзи, нега бунчалик аҳамият беришмоқда сизга», – деди. Мен ҳам, Сурияга ҳужжатли фильм олиш учун келган Турк журналистлари эканлигимизни айтдим. Ҳеч нимани тушунмай, беҳуда боқиб турди.

Борган сайин озод бўлишимиз ҳақидаги умидларим тугаётганди. Бундан кейин бошимизга тушадиган ишларни Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Ўн беш дақиқадан кейин колонна бир ҳарбий зонага кирди. Зонага киришимиз билан атрофимизни аскарлар ўраб олди, кўзларимизни қайтадан боғлашди. Ўнтачаси сўкиниб, тепиб, мушт тушира бошлади. Бири, «Курдлар водийси» сериалининг мусиқасини қўйиб қўйди. «Қани, Пўлат Аламдарни чақиринглар, келиб сизни қутқарсин, қайда у Эрдоған, Довутўғли қаерда? Келиб сизни бизнинг қўлимиздан қутқарсин», – деб бақиришарди. Ҳақорат ва сўкинишлари бир-бирига аралашиб кетганди. Биттаси ҳар тепганида: «Шунақа, Сурияни яхши кўрасанми?», – деб сўрарди. Охири чидай олмадим: «Сурия халқини яхши кўраман, аммо сендан нафратланаман», – деб бақирдим. Туркияни ҳақорат қилгани учун зотан миямга қон урганди. Ҳамла қилгим келарди, аммо қопқонда эдим. Тамоман ҳолдан тойдим ва ўзимни Аллоҳимга таслим қилдим. Бирдан осмондан ерга бир овоз тушаётганини эшитдим. У вертолёт эди. Вертолёт билан бизни бошқа жойга олиб кетишмоқчи. Туркияга бизни қайтариб бериш ҳақидаги умидларим ҳам парчаланиб йўқола бошлади.

Вертолёт ҳарбий зонага қўнганидан кейин аскарлар ёқамдан тутиб итариб юборди. Ҳамидга нималар қилишганини билмайман. Яна бири автоматнинг қўндоғи билан елкамга бир урди. Бутун вужудимга шиддатли оғриқ ёйилди. Вертолётгача судраб бориб бошқа аскарларга топширишди.

Қаерга олиб кетаётганлиги ҳақида бир сурув тахминлар хаёлимга келди. Ҳатто Эронга жўнатишлари мумкин, деб ҳам ўйладим. Хаёлимга келтиришни истамаган тахминим, Асаднинг ер ости зиндонлари эди. Ярим соатдир вертолётда учаётгандик. Ҳамма жойим қақшаб оғриб, бошим ёрилиб кетаётгандек эди. Аслида ўзимни уйқунинг қўлларига таслим қилишдан бошқа чорам йўқ эди. Ёнимда ўтирган аскар туртиб уйғотганида вертолёт ерга қўнаётганди. Аскарлар яна бизни судраб вертолётдан туширдилар. Бизни қабул қилиб олганлар кўзларимизни текшириб кўрди, боғичлари юмшамаганми, атрофни кўряптими, йўқми, дея. Кишанларимизни янаям сиқиб, бошқа бир машинага тиқдилар. Қамоқхона машинасининг ичида эдик, бири мени ерга ётқизиб устимга миниб олди. Тинмай ичимдан оят ўқир эдим: «Эй Аллоҳим! Устимизга сабр ёғдир, бизга таҳаммул бер, оёқларимизни исломда собит қил», дея.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

​​Аллоҳ билан ёлғиз қолдим. Кейин Таиланддан кетиб Малайзияга келдим. Малайзия кўчаларида айланиб юргандим, дуч келган бир мусулмонга, мен Исломни қабул қилмоқчиман менга ёрдам бера оласанми, дедим. У билан бирга Клантандаги бир масжидга бордик ва шаҳодат келтирдим.

– Оилангиздагилар қандай қабул қилди?
– Мусулмон бўлганимдан кейин тўрт ой Малайзияда мусулмонлар билан бирга яшаб, асосий исломий амалларини ўргандим. Кейин Таиландга оиламнинг ёнига бордим. Онамга мусулмон бўлдим, дедим. Аввалига онам мени руҳий хаста каби қабул қилди. Аммо кейинчалик кўникди. Атрофимдагиларга Исломни англатмоқдаман.
– Яқинларингиз орасида сиз сабаб бўлиб мусулмон бўлганлар ҳам борми?
– Буддист ўртоқларимнинг ҳаммаси менга телба каби муоамала қилганди. Ҳозир эса мендан Ислом ҳақида билим беришимни илтимос қилишмоқда. Таиланднинг баъзи ҳудудларида ҳаёти давомида Ислом ҳақида эшитмаган, бир марта ҳам мусулмонни кўрмаган инсонлар бор. Бизнинг ҳаёти, яшаш тарзи исломий бўлган, хулқи Қуръон бўлган мусулмон даъватчиларга эҳтиёжимиз бор.

Давоми бор...

Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.

👉 @marziya_saydam

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

​​Қўриқчилар бизни қўлтиқлаб олишди, қўлларимизга кишан солдилар. У ерда бизни бир ҳафта асир тутиб турган Жиҳад ҳам бор эди. Тахмин қилишимча, бизни ўғирлаб кейин қўлма-қўл қилиб юборганларнинг ҳаммаси бир-бирлари билан алоқадор. Бу гуруҳлар орасидаги пирамиданинг бошида эса узун бурунли қора киши турарди.
Боғчада бизни кутиб турган минубусга миндик. Қўриқчилар қўлларидаги калашниковларини оёқлари орасига қўйдилар, минубус юриб кетди. Ҳа, биз кетмасдан аввал, уч кундан бери юзи рўмол билан ўралиб фақат кўзини кўриб турганим қўриқчилар юзларини очишганди. Уччаласи ҳам йигирма ва қирқ ёшлар атрофидаги том маънода бир шаббихалар эди.

Қўлимизда кишан, аммо кўзларимиз бу сафар очиқ. Атрофни томоша қиляпман. Фуа қишлоғини томоша қилиб кетардим, кўчаларда одамларни кўряпман, улар ҳам бизни бармоқлари билан ишора қилиб кўрсатаяпти. Ўн беш дақиқадан кейин вайрона бир кўчага кирдик, маълумки бу ерда шиддатли бир бомбардимон бўлган. Бир дона ҳам бутун қолган уй йўқ. Вайронадан чиққанимиз сари контрол нуқталари ортиб борди. Бироздан кейин очиқ бир далага чиқдик, у ерда бизни қора минубус кутиб турган экан. Соч-соқоллари бир-бирига ёпишиб ётган йирик жуссали одамлар минибусдан тушдилар. Тахминимча, булар ҳам шаббиха, яна бошқа бир гуруҳга бизни таслим қилишади. Минибусга миндик ва давом этдик. Минибуснинг ичи сув қуйгандек жим-жит. Борган сари йўлда танклар ва контрол нуқталари кўпайиб борди. Контрол нуқталарининг энг охиргисида тўхтатилдик. Аскарлардан бири шофёр билан тортишиб кетди. Аскарларнинг ҳаммаси қуролларига ёпишди, минибуснинг ичидаги шаббихалар ҳам ҳамон қуролларига ёпишиб, отишга тайёрландилар.

Давоми бор...

Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.

👉 @marziya_saydam

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

​​– Сиз Малайзияда кўзга кўринган нотиқсиз. Даъватчилик фаолиятингиз давомида неча кишининг мусулмон бўлишига сабабчи бўлдингиз?
– Икки мингдан ортиқ кишининг Исломга киришига васила бўлдим. Ўн бешта қишлоқда уйма-уй юриб даъват қилдим. Ўн бешта қишлоқдагиларнинг ҳаммаси мусулмон бўлди.
– Сўнгги сўзингиз?
– Иймон – мусулмонлар учун энг буюк неъмат. Бунинг қадрини билайлик.

Давоми бор...

Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.

👉 @marziya_saydam

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

​​Пешиндан кейин узун бурунли қора киши хонага, қўлида Қуръон билан кириб келди ва: «Қара, бу сафар сен сўрамасанг ҳам мен олиб келдим», – деб Қуръонни менга узатди. Демак, аввалги қўриқчилардан биз ҳақимизда маълумот олган. «Бошқа бир истагинг борми», – деган эди, «Пардани очишга изн бер», – дедим. У бир қарич очишга изн берди.

У хонадан чиққач, навбатма-навбат дераза ёнига ўтиб осмонни кўра бошладик. Ташқариси тахмин қилганимдек, ям-яшил боғча эди. Кейин ҳамма ўз ётоғига ўтди, мен эса ўтириб Қуръондан «Аъроф» сурасини ўқий бошладим. 34-оятга келганимда тутилиб қолдим. Оятда: «Ҳар умматнинг бир ажали бордир. Ажал келганида ҳеч ким уни бир соат олдинга ҳам, бир соат орқага ҳам ола олмайди», – дейилганди. Чайналган кассета каби тинмай бу оятни ўқий бошладим. Бу оят устида тафаккур қилганим сари ичим ҳузурга тўлди. Бу оятни аввал ўн марталаб ўқигандирман. Аммо энди бу оятни яшаётгандим, ўлим ва ҳаёт ўртасида бориб-келиб... Зеҳним яна бир бор Ягона Куч Соҳибининг Аллоҳ эканлигини тасдиқ қилаётганди. Бутун шаббихалар йиғилса, Асад ўлим фармони берса, яна Аллоҳ истамаса бизга ҳеч ким зарар бера олмасди. Бугун ўғирланганимиздан бери ўтган кунларимнинг энг бахтли куни эди. Чунки Қуръон қалбимга Умид экиб қўйганди.

Давоми бор...

Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.

👉 @marziya_saydam

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

ҚУРЪОН ЎЗГАРТИРГАН ҲАЁТ
#жаннатга_таклифнома #иккинчи_китоб

Шаҳодат калимасини бир қоғозга ёздим ва эрталаб барвақт уйғониб яшаб турган шаҳримдаги тоғнинг энг юксак чўққисига тирмашиб чиқа бошладим. У ердан ҳайқиргим, Ислом динига киришимни чўққида қутламоқ истадим. Мен Тажхира шаҳрида мусулмон бўлдим, аммо бу ерда мусулмон ҳам, масжид ҳам йўқ эди. Шунинг учун шаҳодат бармоғимни юқори кўтариб, яланг тоғларда ҳайқира-ҳайқира мусулмон бўлдим.

– Бизга ўзингизни танитасизми? Сизни яқиндан танишни хоҳлайман.
– 1993 йилда туғилганман. Исми шарифим – Маркос Александр Мора Лискано. Ҳаётим асосан Тажхира шаҳрида ўтди. Венесуэланинг ғарбий чегарасида жойлашган Тажхира шаҳридан кейин Колумбия бошланади. Отам – венксуэлалик, онам эса – колумбиялик. Отам деист эди. Бир яратувчининг борлигига ишонар эди, холос. Онам эса насронийликнинг католик мазҳабига мансуб эди. Аммо диндор эмасди. Мен ҳам мусулмон бўлишдан аввал ўзимни шунчаки бир насроний деб билар эдим. Ҳатто бир неча бор черковга бордим. Бироқ мантиқий саволларимга жавоб топа олмаганим учун бошқа бормай қўйдим.

– Мусулмон бўлишдан аввал қандай яшардингиз?
– Венесуэлаликларнинг ҳаётдан мақсади, биласиз, фақат ўйин-кулги. Юртимда кўп вақтдан буён жиддий иқтисодий инқироз ҳукм сураётганига қарамасдан одамлар кайфу сафони севишади. Атрофимдаги дўстларим ҳам фақат ароқ ичар ва кайфу сафо қиларди. Аммо мен бундай узлуксиз ичкиликбозлик қиладиганлардан эмасдим. Кўп ўқир эдим, ўзимни қийнаган саволларга жавоб топишга уринар эдим. Ўқиганим сари саволларим ҳам кўпайиб кетди. Черковга бориб руҳонийлар билан гаплашардим, аммо ҳеч бирининг жавоби мени қониқтирмас эди.
– Қандай саволлар эди?

– Масалан, насронийликдаги таслисни қабул қила олмасдим. Қандай қилиб Яратувчи уч тимсолдан, яъни Ота, Ўғил ва Руҳул Қудусдан иборат бўлиши мумкин? Насронийликка кўра, бу учлик бир-биридан айрилмайди ва бир-бирини тўлдиради. Бу бир неча тимсолдан иборат Тангри менинг миямни ҳам парчалар эди. Руҳонийлар ҳам саволларимга жавоб бера олмагач, сенинг бу саволларининг сабабчиси шайтон, у сени насронийлик динидан чиқишингни хоҳламоқда дейишарди. Мени қийнаган саволлардан яна бири эса ҳазрати Ийсои Масиҳнинг аслида кимлиги ҳақида эди. Бошқа насронийлар каби мен ҳам Ийсо алайҳиссаломни яхши кўрар эдим. Аммо Ийсо алайҳиссалом ҳақида ҳам саволим бор эди. Насронийлик бизга Исо алайҳиссаломни бошқача тасвирлар эди. Узоқ вақт шу савол устида бош қотирдим. Тўхтовсиз китоб ўқиб видеолар томоша қилардим. Аммо ҳамон ҳақиқий Исони қидирардим. Бу изланишим ҳаётимни ўзгартирган Қуръони карим оятларини ўқигунимга қадар давом этди.

– Қуръони карим билан қандай танишдингиз?
– Аслида, Қуръон мени қизиқтирмас эди. Мени Ийсо алайҳиссаломнинг ким бўлгани қизиқтирар эди. Тўхтовсиз қидирар эдим, бир куни Интернетда "Ҳазрати Ийсонинг ҳақиқий ҳикояси" деган сарлавҳага дуч келдим. Бундай видеоларни кўп кўрган эдим, аммо бу бошқача эди. Чунки Қуръони каримдан оятлар ўқилар, остидан испан тилида ёзуви чиқарди. Шу асно илк марта Қуръони каримни эшитдим ва унда ҳазрати Марям ва ҳазрати Ийсо ҳақида ҳикоя қилинарди.
– Сиз Марям сурасини тингладингизми?

– Ҳа, Марям сураси эди, диққат билан эшитиб, тушунишга ҳаракат қилдим. 30-оят эса узоқ вақтдан бери қидириб юрган саволимга жавоб эди. Оятда: "(Шу пайт чақалоқ, яъни Ийсо тилга кириб) деди: “Мен Оллоҳнинг бандасидирман. У Зот менга Китоб – Инжил ато этди ва мени пайғамбар қилди” , – дейилганди. Бу оят мени жуда ҳайратлантирди. Чунки ҳазрати Ийсонинг кимлигини топган эдим. Чунки Ийсо алайҳиссалом асло илоҳ бўлиши мумкин эмасди. Аллоҳнинг бандаси ва пайғамбар эди. Руҳонийлар топиб бера олмаган жавобни Қуръони карим оятидан топдим. Бу жавоб мени қониқтирди. Видеони қайтариб ўша оятни қайта-қайта тинглайвердим. Ҳар тинглаганимда руҳан роҳатланар эдим.

– Кейин нима бўлди? Дарҳол Исломни қабул қилдингизми?

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

​​Мен ҳам жавоб сифатида: «Усмонли фақат туркларни эмас, арабларнинг, курдларнинг, бошноқлрнинг ва албанларнинг давлати эди, Усмонли борган жойида ишғол эмас иҳё қилди», – дедим. Мен гапириб турганимда у коридорнинг охирига юриб кетганди. Унинг айтаётганлари БААС партиясининг шиорлари эди. Бу партия миллиятчилигини Усмонли душманлиги устига қурганди. Абу Аҳмад туйнукка яқинлашганида ундан Қуръон сўрамоқчи бўлдим. Фикрларимиз бир-бирига зид бўлса ҳам алоқа қуришга баҳона бор эди. Ундан аввал: «Маҳкумларга Қуръон берасизларми?», – деб сўрадим. У эса: «Истаганга Қуръон, истаганга Инжил берамиз», – деди. «Мен ҳам Қуръон истайман», – дедим. У эшитмасликка олиб юриб кетди.

Қуръон берилишига изн борлигининг ўзиёқ мени бахтиёр қилиб юборганди.
Ёнгинамдаги ҳужралардан келаётган ингроқлар юрагимни қорайтириб ташлади. Динларнинг, маданиятларнинг туғилган жойи Ўрта Шарқ бугун ингроқ, изтироб ва исканжаларга эгалик қилаётганини Ироқ, Лубнон ва Фаластинда уруш мухбири сифатида ишлаган пайтларимда анча ёритган эдим. Ер устидаги гувоҳлигим бугун ер ости зиндонларига тушди.

Давоми бор...

Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.

👉 @marziya_saydam

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

📙 Тутқун 3-қисм
📚 Адам УЗКУСА
✍️ Марзия САЙДАМ ўгирмаси
🎙 Sardor Botiraliyev

Давоми бор...

Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

📙 Тутқун 2-қисм
📚 Адам УЗКУСА
✍️ Марзия САЙДАМ ўгирмаси
🎙 Sardor Botiraliyev

Давоми бор...

Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.

👉 @marziya_saydam

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

Таҳорат олиб аскарнинг кузатуви остида ҳужрага келдим. Аскарлар чой ичиб ўтирадиган жойда, ўнг тарафда бир зинапоя бор эди. Аскар билан бирга кетар эканман кўзларим Ҳамидни қидирарди. Ҳамидни бир мартагина кўрсам, дунёлар меники бўларди. Аммо аскар мени ҳожатхонага олиб чиқишидан аввал туйнукларнинг эшикларини бирма-бир ёпиб чиққан эди. Ҳеч ким, ҳеч кимни кўра олмасди. Ҳужрага киришим билан қазо бўлган намозларимни ўқидим. Аллоҳимга ёлвориб дуо қилдим. «Роббим, бизга ёрдам жўнат, оилаларимизнинг қалбига фараҳлик бер», –дедим. Атрофим қалин, бетон деворлар билан ўралган бўлса ҳам ёлвориб-ялинишларим билан Аллоҳимнинг орасига ҳеч ким девор қўя олмасди. Қуръонда менинг жоним Аллоҳим: «Агар сизларнинг дуоларингиз бўлмаганида нима аҳамиятингиз қоларди», – демайдими?

Бутун вужудим зирқираб оғримоқда, бу оғриқлардан қутулиш учун бироз ухлашим керак эди. Балки яна савол-жавобга ёки исканжага олиб кетишар. Бироз куч тўплашим керак. Бетоннинг устига чўзилдим. Ботинкамни ечиб ёстиқ қилдим. Қўлларим билан ҳужрани супурдим, чунки таракан ўлиги билан ер тўлиб тошганди. Ҳамда олинган тирноқлар ва қиллар бор эди. Кейин эса «Наас», «Фалақ» сураларини ўқиб уйқуга толдим. Икки соатча ухлаган эканман, бирдан ҳужрамнинг ичигача етиб келаётган ингроқ овозини эшитдим. Югуриб туриб туйнукдан қарадим, тахмин қилганимдек, маҳкумлардан бирини қийноққа солишаётганди.

Эрталаб ҳужранинг эшиги очилди ва ўзига нисбатан ҳечам яхши туйғулар жалб қилмаган бир нусха пайдо бўлди. Абу Аҳмад эмиш исми. Қорачадан келган, жингалак сочли Абу Аҳмад бу навбатчиларнинг бошлиғи экан. У ўзини танитиб туриб кўзимни боғлади ва қўлимга кишан тақди. Ундан қамоқхона машинасининг ичида устимга миниб олган аскарнинг ҳиди келарди. Кўзларим ёпиқ эди, унинг юзини кўрмаган эдим, аммо ҳид Абу Аҳмадники билан бир хил. Кейин у мени юқори қаватдаги тергов хонасига олиб борди. Икки кундир мени арабча савол-жавоб қилишган эди. Аммо бугунги терговчи туркча гапираётганди. Терговчилар икки киши, туркча гаплашган савол берар, наригиси фақат тингларди. Туркча гапирганнинг шевасидан Шомдаги туркманлардан эканлигини англадим. БААС истихбаротчиси эди. Улар гапирмасидан аввал мен гап бошладим:

– Мени Туркия Бош Консуллигидан бирор киши билан учраштиринглар.
– Туркиянинг Суриядаги Бош Консуллиги эрта-индин ёпилади, элчиликни унутишингни тавсия қиламан. Сен, «16 июл, Ёшлар Ҳаракати» ташкилотини нега қургандинг? Шундан гапир.

–«Ёшлик ҳаракати» ташкилотини ёшлар билан бирликда қурдик, мақсадимиз Сурияда юз бераётган воқеалар ҳақида тўғри информация бериш эди.
– Бунчалик кўп инсонни қандай тўплаб митингга олиб чиқдинг?
– Ижтимоий тармоқлар орқали.
– Сурия ҳақида тўғри информация бериш учун, деяпсан, аммо Сомали учун ҳам митинглар уюштиргансан?

–Сурия учун митинглардан яхши натижа олганимиздан сўнг бу ҳаракатни тўхтатмоқчи эдик, аммо Сомалида очарчилик бўлаётган кунлар эди. Сомали учун ҳам давом этамиз, деган қарорга келдик.
– Сомали учун нималар қилдинг?
– Сув йўқ қишлоқларга бориб ўттизта (30) қудуқ очдим.
– Ўттизта қудуқ очиш учун қанча кўп пул керак, сен буни биласан-а? Бунча пулни қаердан олдинг?
– Ижтимоий тармоқлар орқали фонд очиб пул йиғдик.
– Адам! Сендаги Сурия душманлиги қаердан келмоқда?
– Мен Сурия душмани эмасман. Ҳатто Сурияни сурияликлардан ҳам кўп яхши кўраман.

– Яхши кўрсанг, нега Сурияга қарши ҳаракат қиляпсан?
– Мен Сурияга қарши эмасман, бўлмайман ҳам.
– Сени яхши таниймиз, бу ошкора душманлик.
–Мен ҳурлик тарафдориман. Қайси динга, ирққа мансуб бўлишининг аҳамияти йўқ, инсон ҳур бўлиши керак, буни истайман, холос.
– Ироқ озод бўлди! Нима бўлди, кейин. Саддам замонидан яхшими ҳозирги аҳволи?

– Ироқ ҳеч қандай озод бўлгани йўқ. Саддамни йиқитиб, Америка ва Эрон бўлиб олди Ироқни.
– Ҳамидни қаердан танийсан?
– Ҳамиднинг акасини танир эдим. Акаси таништирганди.
– Ҳамид ҳам «Ёшлик Ҳаракати» аъзолари-данми?
– Ҳа, у бизнинг дўстимиз.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

📙 Тутқун 1-қисм
📚 Адам УЗКУСА
✍️ Марзия САЙДАМ ўгирмаси

Давоми бор...

Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.

👉 @marziya_saydam

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

ЖИНЛАРГА СИҒИНАДИГАН ҚИШЛОҚ
#жаннатга_таклифнома #биринчи_китоб

Китобимнинг охирида ёппасига Исломга кирган бир қишлоқнинг ҳикоясини ёзмоқчиман. 2005 йилдан бери қўлимга маблағ тушиши билан йўллар тушиб саёҳат қиламан. Саёҳатим давомида мени таъсирлантирган воқеалардан бири Таиланднинг Чиангмаи ҳудудидаги қишлоқ бўлди. Чиангмаи тоғли жой. Бу ердаги одамлар бутлар, руҳлар ва жинларга сиғинар эди. Таиландлик мусулмонларнинг бу қишлоқдаги зиёратлари сабабли қишлоқ аҳлининг ярмиси Исломга кирган эди. Фанса қишлоғининг мусулмон бўлишига сабабчи бўлган йигитларнинг исми Абдуносир Довуд ва Иброҳим Ҳусайн.

Таиланднинг пойтахти Бангкокдаги бир меҳмонхонада йўлдошим Абдурроҳман ва ратанилик дўстим Усмон билан суҳбатлашиб ўтирибмиз. Усмон менга Фанса қишлоғининг мусулмон бўлишига сабабчи бўлган шу йигитлар ҳақида гапириб қолди. Мен ҳам режаларимни бир жойга суриб қўйиб уларни кўришни хоҳлаб қолдим. Усмон ҳам, эртага соат ўнда тайёр бўлиб туринг, сизни у ерга олиб бораман деди.

Жинлар – бизнинг илоҳимиз

Эрталаб йўлга чиқдик. Ўн бир яримда Чиангмаига кетадиган самолётга миндик. Патанилик Усмон суҳбатини самолётда ҳам давом эттирди. Таиланднинг жанубида жойлашган Чиангмаи ҳам худди Ратанига ўхшарди. Аҳолиси бир миллиондан ортиқ бўлиб динлари буддизм эди. Аммо тоғдаги бир қишлоқдаги фансаликлар эса жинларга сиғинарди. Қишлоқ аҳлининг деярли ҳаммаси коҳин ва афсунгар эдилар. Бу қишлоқ Араканли мусулмонлар яшайдиган Миянмарга чегарадош.

Бир соатлик парвоздан кейин Чиангмаига етиб келдик. Аэропортда бизни Абдуносир Довуд кутиб олди. Биз аэропортнинг масжидида пешин намозини ўқиб, эски шкода машинасида қишлоқ томон йўлга чикдик. Ҳамрохимиз Абдуносир Мисрдаги ал-Азҳар университетида олти йил ўқиб келган, Патанининг Наратива ҳудудида яшар экан. У бир ўртоғидан бу жинларга сиғинадиган қишлоқ ҳақида эшитиб қолади. Ва бу қишлоқ аҳлига Исломни англатиш учун шу қишлоқда яшай бошлайди.

Ҳалол ошхона ва Амин

Шкода машинамиз бир ошхонанинг эшиги олдида тўхтади. Абдуносир бизни бу ошхонага тушлик емагига таклиф қилди. Ошхона “Ҳалол” деб номланар экан. Ошхона соҳиби эса – покистонлик Амин. У бизнинг Туркиядан келганлигимизни эшитиб, севинчдан ўзини қўярга жой тополмасди. Покистонда зилзила бўлганда, Туркиянинг бизга қилган ёрдамларини ҳеч бир покистонлик унутмади, дейди у. Амин олдимизга нафис ўзбек палови олиб кирди. Кейин эса Қора денгиз емаклари билан меҳмон қилди. Амин билан мириқиб суҳбатлашгач, яна йўлга тушдик.

Афсунгарлар ҳужумлари

Йўлда Абдуносир билан суҳбатимизнинг қолган жойидан давом эттирдик. Абдуносир дейди: “Ўтган йили бир ўртоғим билан тоғларга саёҳатга чиқдик. Фанса қишлоғида уч ой қолиб кетдик, бу ердаги инсонларни Ислом билан таништирдик. Эллик уч киши мусулмон бўлди. Қишлоқнинг коҳин ва афсунгарлари бизга ҳужум қиларди. Чунки инсонлар жинларга сиғинишдан воз кечиб мусулмон бўлгач, ўша коҳин ва афсунгарларнинг ҳақикий башараларини таниб қолишар эди. Бу сеҳру жоду қилувчилар баъзан бизни тошбўрон қилиб қувишарди. Чунки бу қишлоқ аҳли дунёда Ислом деган дин борлигини ҳаётида бирон марта ҳам эшитишмаган эди. Сеҳр-жоду қилувчи коҳинларнинг тошбўронларини бизга аҳамияти йўк, қишлоқ аҳли Исломни таниса бас, шу биз учун етарли эди”.

Қишлоққа етиб келдик. 250 киши мусулмон бўлган. Бундан безовта бўлган қишлоқнинг олдинги оқсоқоли ва афсунгар, коҳинлар бу инсонларнинг кўпини қишлоқдан бадарға қилишган. Қишлоқда коҳинларнинг босимига сабр қилиб яшаётган ўттиз кишигина қолган. Ҳозир босим бироз юмшаган. Сабаби янги оқсоқол анча марҳаматли чиқибди.
Қишлоқда бизни Иброҳим Ҳусайн кутиб олди. У ҳам ал-Азҳарда олти йил таҳсил олган олим йигит эди. У бизни Туркиядан келганлигимизни эшитиб, туркиялик журналист Сафар Туронни сўради. Сафар Турон билан Университетда бирга ўқиган экан.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

КИШАН ВА СЎРОҚ
#тутқун #ҳикоя

Ҳамиднинг қаердалигини билмайман, бизни ажратишганди. Бироз юзимни деворга қаратиб қўйиб кутдиришди. Орқамда турган аскар тинмай бошимни деворга тирарди. Бир қўли чарчаса иккинчиси билан қиларди. БААС ҳукуматига боғлиқ истихбарот биносида эканлигимизни тахмин қилиб ўзимни руҳан савол ва исканжаларга тайёрлардим. Ичимдан дуо қилардим: «Аллоҳим, мазлумларнинг овози бўлиш учун бу йўлга чиқдик, гуноҳларимизни авф эт», – дер эдим. Аллоҳ бандаларига кўтара олмайдиган юкни бермайди, бизга ҳам албатта бир чиқиш йўли ва сабр беради, иншааллоҳ.

Ярим соат шу ҳолда турганимдан кейин икки аскар икки тарафимдан тутиб, бошқа хонага олиб кирди ва: «Ечин» – деди. Мен рози бўлмадим, иккинчиси: «Биз сени қандай ечинтиришни биламиз», – дея қўлимдаги кишанни чиқарди. Ҳалиям ечинмаганимни кўриб, ўзлари мажбурлаб устимни чиқара бошлашди. Ички кийимда қолдим. Уларга итоат қилмаслигим билан, иродамни қўлимдан ололмаслигини, ҳар истаган ишини қилдира олмаслигини кўрсатиб қўйгандим. Зотан муаммо баданни эмас, иродани асир бермасликдадир.

Кўзларим боғланган бўлса ҳам, аскарлар кийим-кечакларимни ковлаётганини билиб турардим. Беш дақиқа ялaнғоч турганимдан кейин кийимларимни қайтариб беришди. Кейин бошқа хонага олиб киришди. Савол-жавоб гуруҳининг қаршисида эдим.

– Исминг нима?
– Адам
– Фамилиянг?
– Узкуса
– Отангнинг исми!
– Мустофа
– Отангнинг касби
– Имом
– Оилада неччи кишисизлар?
– 7
– Уйланганмисан?
– Ҳа
– Аёлинг нима иш қилади?
– Уй бекаси
– Нечта боланг бор?
– Учта
– Асли қайси ирқдансан?
– Турк
– Туркиянинг қайси вилоятидансан?
– Самсун, Чоршанба.
– Ҳозир қайси вилоятда яшайсан?
– Анқарада
– Нима иш қиласан?
– Журналистман
– Маълумотинг?
– Мармара Университети Алоқа факультети.
– Шомда неччи йил яшадинг?
– Тўрт йил
– Шомда нима иш қилардинг?
– «Ҳақиқий ҳаёт» журналининг Ўрта Шарқ мухбири эдим.
– Сурияга кирганингда ёнингда нималар бор эди?

– Озгина пулим ва паспортим солинган сум-качам бор эди.
– Қани у сумкача?
– Бизни ўғирлаб кетганлар олишди ва қайтариб беришмади.

– Адам! Бу саволлар терговнинг шаблони эди. Сен учун жиддий савол-жавоб ҳали олдинда. У сени Сурияга кимлар жўнатди, Сурияга қарши қандай фаолиятда бўлгансан, ҳаммасини бирма-бир тушунтирасан. Йўқса, биз ўзимиз сени сайратамиз, – деди...

Кўзларим ёпиқ, аммо икки киши савол-жавоб қилаётганини билиб турардим, фақат ҳеч нимани кўрмасдим. Яна икки аскар қўлтиғимдан ушлаб бошқа хонага олиб ўтди. У хона пастки қаватда экан, тушираётганида тепиб, сўкиб итариб олиб боришди. Кўзим кўрмаётгани учун келаётган муштларга қарши рефлекс ололмасдим. Ўзимни ҳимоя қила олмасдим. Пастга тушгач бир хонанинг ичига итариб юборишди. Хона қулфланди. Эшик рельсли эди. Хонада тиз чўккан, қўлларим орқадан кишанли ҳолда ўтириб қолдим.

Қандай жойда эканлигимни билиш учун сурила бошладим, жудаям тор бир ҳужрада эдим. Ҳужра шунақа тор эдики, ўзимни гўё қабрнинг ичида ҳис қилдим. Ер бетон ва жуда совуқ эди. Турган жойим тиззаларимни пичоқ билан кесарди гўё. Кўра олмасам ҳам атрофга тегиниш ҳам ичимни сиқувга оларди.

БААСнинг ер ости зиндонидан омон чиққан одам деярли йўқ, чиққанлар топилиб қолса янги туғилган инсон ҳисобланади. Ҳамидни нима қилишди, ҳеч нима билмас эдим. Мени бу исканжалардан қутқарадиган нарса ҳозирча уйқу эди. Ҳамма нарсани озгина унутиш учун ҳам ухлашим керак эди.
Ҳужра эшигига калит суқилганида уйғондим. Оғриқларни яна бошидан ҳис қила бошладим. Зиналардан судраб яна юқорига чиқардилар. Ўтиришим билан савол-жавоб яна бошланди.

–Ҳамид ҳамма нарсани эътироф қилди, энди навбат сенга. Бизни алдайман, деб ўйлама, биз ҳамма нарсани биламиз.

–Гапириладиган ёлғоннинг ўзи йўқ. Сиз шу қўлимдаги кишанни бироз бўшатинг.
– Кишанни қўйиб тур, Сурияга нимага келганингни айт.
–Ҳужжатли фильм олиш учун келдик.
–Ҳужжатли фильм эртагини тўхтат. Сени Ҳоқон Фидан (Туркия Истихбарот Бошлиғи) жўнатдими?
– Йўқ.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

Насронийлик ҳақида шубҳага туша бошладим, чунки мусулмонлар Аллоҳ бир ва ягона дейишарди. Менинг динимдагилар эса Аллоҳ учта дерди. Исломдаги Аллоҳни англаш менга мантиқли кела бошлади. Аммо бу шубҳаларимга карамасдан динимни ўзгартиришни ўйлаб ҳам кўрмадим.

– Мусулмон бўлишга қачон қарор қилдингиз?
– Бир ўқув йилидан кейин Германияга кайтиб келдим. Германияга келгач, атрофимдаги ўртокларим ва танишларим билан Ислом ҳақидаги тушунчалар ҳақида тортишадиган бўлиб қолдим. Ўқитувчиларим, ўртоқларим, қўшниларим мендан Малайзиядаги мусулмонлар ҳақида сўрашарди. Мендан мусулмонлар ва Исломни ёмонлашимни кутишарди, мен эса у ерда фақат яхшиликни, гўзал ахлоқни кўрдим дердим. Кейин улар мен билан тортишиб кетишарди. Айниқса, лицейдаги ўқитувчиларим Исломни ёмонлай бошлаганда мен мусулмонларни ҳимоя қилар эдим. Кейин эса немислар, жамиятимиз медиа ва ОАВлар воситасида мусулмонлар, Ислом мавзусида алданаётганини англадим. Чунки уларнинг Ислом ҳақидаги карашлари бутунлай нотўғри эди. Лицейнинг охирги курсида эдик, курсимизга босниялик бир мусулмон ўқувчи келди. Ўқитувчиларимиз мусулмонларни ёмон кўрар эди, босниялик ўртоғим билан доим тортишар эди. Мен бу баҳсларда боснияликни ҳимоя қиладиган бўлдим.

Кейинчалик мусулмон бўлмаган ҳолингда нега Исломни севиб, мусулмонларни ҳимоя қиляпсан дея ўзимдан сўрайдиган бўлдим. Чунки насронийлик ҳақидаги шубҳаларим орта бошлаган эди. Инжилдаги чалкашликлар ҳам эътиборимдан қочмасди. Икки йилдан кейин яна Малайзияга кетдим. Чунки мусулмонлар билан яшагим келди. Баҳонада Исломни янада чуқуррок ўрганаман деб ўйладим.
– Кейин нима бўлди?
– Малайзияга келганимдан икки ойдан кейин Рамазон бошланди. Ҳамма рўза тута бошлади. У ердаги оиламдан, рўза нима учун тутилади деб сўрадим. Улар: “Аллоҳнинг амри бўлгани учун тутамиз. Рўза сабабли оч ва фақирларнинг очлик пайтидаги изтиробини ҳис қиламиз, натижада фақирларга эҳсон қилишимиз қулайлашади”, – деб жавоб беришди. Мен ҳам мусулмон бўлмаган ҳолимда улар билан бирга рўза тута бошладим. Рўза мени Исломга янада яқинлаштирди, Исломнинг маънавий дунёсини чуқурроқ ҳис қила бошладим. Ислом ҳақида бир неча китоб ўқидим, аммо мусулмон бўлишга қарор қила олмаётгандим. Чунки Исломни ҳали яхши билмайман, мусулмон бўлсам, қандай бўларкин деб иккиланардим. Рамазон тугашига яқин Германияга келдим ва у ерда ҳам рўза тутишда давом этдим. Оиламдагилар ҳайратланди ва: “Сен мусулмон бўлдингми?” – дея бошлашди. Йўқ, мусулмон эмасман, фақат рўза ёқиб қолди, холос, дедим. Рамазоннинг охирги куни немис миллатига мансуб, аммо Исломни қабул килган опанинг зиёратига бордим. Опанинг исми Селма бўлиб, ўн беш ёшида Исломни қабул қилган эди.

– Селма хоним сизга қандай қилиб мусулмон бўлганини айтиб бергандир?
– Ҳа. Насронийликдаги чалкашликлар сабаб бутун динларни ўрганиб чиққан экан. Ўн беш ёшдаги қизалоқ ўша пайтда энг мантиқли, инсон табиатига энг уйғун дин Ислом эканлигини англаб етиб, мусулмон бўлган эди. Селма ҳаётимда кўрган энг закий, энг маданиятли инсонлардан бири эди. У менга: “Агар намозни бошласанг, Исломни янада чуқур тушуна бошлайсан”, – деди. Ҳатто менга намоз ўқишни ўргатди. Илк намозимни Селма билан бирга ўқидим. Намоздан буюк бир завқ ола бошладим. Намозимни ҳеч казо килмасдим, намоз мени Аллоҳга янада яқинлаштирди. Яна бир муслима қиз Марям билан танишдим. 2006 йил эди, шу ўртоқларим туфайли Ислом билан шарафландим.

– Калимаи шаҳодат келтирган кунингизни эслайсизми, нималарни ҳис килган эдингиз?
– Ўзимни поклангандек ҳис қилдим ҳамда бир куннинг ичида миллионлаб опа-сингиллик бўлиб қолгандим. Аллоҳ таоло Қуръонда бутун мусулмонлар бир-бири билан биродардир дейди. Ислом улкан бир оиладир. Бу улкан оиланинг аъзоси эканимдан жуда бахтли эдим. Мусулмон бўлганимдан кейин Аллоҳ хар доим мен билан бирга эканини ҳис қилардим. Бу ҳис ҳар доим руҳимга ўзгача завқ бахш этарди. Кейинчалик эса диний суҳбатларга катнашиш учун индонизиялик Муҳаммад Бенга исмли кишининг масжидига бора бошладим. У ерда кўплаб немис миллатига мансуб мусулмонлар билан танишдим.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

​​Ҳамидни золимлардан ҳимоя қила олмаётганимга ҳам ёнаётгандим. Мен чорасизликни қабул қиладиган одам бўлмасам-да, ҳозирча қўлимдан бир иш келмасди. Ўн беш дақиқа юриб қамоқхона машинаси тўхтади. Яна судраб бир хонага олиб кириб юзимизни деворга қаратиб қўйишди.
Қаерга келдик экан, бизни нима кутиб турибди? Ёки энг ёмон эҳтимол қаршисига келдикми?

Давоми бор...

Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.

👉 @marziya_saydam

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

ИДЛИБ ПОЛИЦИЯ МАРКАЗИ
#тутқун #ҳикоя

Турган жойимизда ҳамма қўрқувга тушди, отишма бошланишига оз қолганди. Шофёр ёлворишга тушди. «Бир хато ўтди биздан», – дея ялинарди. Контрол нуқтасидаги аскарлар эса бизнинг бошимизга автоматларини тираб турди. Кейин келишдилар шекилли қуролларини пастга туширди. Аскарлар орада бир англашилмовчилик бўлганлигини тушундилар, бўлмаса ўлимнинг эшигида тургандик. Бу неча кундан бери яшаётганимиз аксион фильмлардан ҳам ошиб тушди. Ёнимиздаги қўриқчидан бунинг сабабини сўрасам: «Бу контрол нуқтасидан кейин, Идлиб полиция маркази келади. Бу ердан ўтиш учун албатта бу аскарларга хабар бериб кейин келиш керак эди. Биз буни қилмасдан тўғридан-тўғри келдик. Улар ҳам бизни полиция марказига ҳужум қилмоқчи бўлган мухолифлар, деб ўйлашди», – деди.

Контрол нуқтасидан ўтишимиз билан минубус катта бир бинонинг эшиги тагида тўхтади. Эшик навбатчилар тарафидан очилди, кенг бир ҳовлига кирдик. Ҳовли бетон деворлар билан ўралган, ҳамма жойда Башар Асаднинг портретлари осилганди. Биз билан бирга Жиҳад ва шофёр ҳам бинога кирди. Қўлимиздаги темир кишанларни ечиб пластик кишан тақишди. Уч қаватли Идлиб полиция марказига киришим билан бурнимга сигарет, ҳожатхона ва арабларнинг машҳур қаҳваси мирранинг бир-бирига аралашиб кетган сассиқ ҳиди урилди. Бироз кутдик, кейин эса полиция мудирининг хонасига олиб киришди. Мудир, эллик ёшлардаги, ингичка мўйловли, бошининг ярмиси кал, қолган қисмидаги сочлари ҳам гел билан ётқизилган, қорни чиқиб турган кулгили бир киши эди. Мудирдан бошқа хонада яна икки нафар полиция маъмури ва бизни олиб келган шофёр бор эди. Мудир кўрсатган жойга ўтирдик. Шунда бирдан бизни келтирган шофёр, аввал биз билан бир оғиз ҳам гаплашмаган одам бирдан: «Сизни ўлдириш ниятимиз йўқ. Шундай ниятимиз бўлганида эди, сизни шахсан ўзим ўлдирган бўлардим. Ҳатто бўйнингизни завқ билан ўзим кесардим», – деди. Гапирар экан, оғзидан кўпик ва кўзидан олов сачратиши ғалати эди. Ўн дақиқадан кейин хонага йирик жуссали ҳарбий кийимдаги бир киши кириб: «Турклар келдими?», – деб сўради. Мудир қўли билан бизни кўрсатди. У киши: «Расмий ҳужжатларини тезроқ тайёрланг», – деб чиқиб кетди.

Ниҳоятда меҳрибон полиция мудири саволларини бошлади. Саволлари: «Сурияга нимага келгансан, касбинг нима?», кабилардан иборат эди. Қўлимиздаги кишанлар қўлимни сиқиб ташлаганди. «Юмшатсин шуни», –дедим. Мудир навбатчини чақириб, бир ҳалқа юмшатдирди. Бироз кайфиятимиз жойига келган эди, сабаби мудир ниҳоятда меҳрибон, ҳатто ўз қўли билан бизга капучино (ичимлик) тайёрлади. Капучинони ичарканман: «Қачон озод қилинамиз?», – дея сўрадим. Мудир, «Менга қолса сизни ҳозир озод қиламан, сенда ҳам, ўртоғингда ҳам жиноят изи йўқ, биз жиноятчиларни юзидан таниймиз. Аммо сизни нима қилишади мен билмайман. Қачон озод қилишни «катталар» билади», – деди.

Оқшомга яқин бизга ётадиган жой тайёрлашди. Хонада уч киши бор эди, бири компьютерда нималардир ёзиб ўтирибди, қолган икки киши бизни қўриқчиларимиз экан. Хонага киришимиз билан Ҳамид диванга ўзини отди, мен эса ерга узандим. Мудирнинг муомаласидан бироз роҳатланган эдик. Бу бир неча кун ичида озод бўлишлик умидини берарди. Аммо бу инсонларнинг ҳеч қайсига ишониб бўлмасди. Чунки, ҳаммаси диктаторнинг одамлари. Бу мени иккиланишда қолдиргани учун озод бўлишимизга унчалик ҳам ишонмасдим. Агар бизни ўзлари айтишганидек, Ҳалабдаги Турк Консуллигига таслим қилишмаса даҳшатли кунлар ундан кейин бошланади. Тадбир олиб, агар бажара олсам Ҳамидни сўроқлар ва исканжадан қутқаришим керак, деб ўйладим. Кейин ётган жойимдан туриб: «Ҳамид, агар бизни Туркияга бермасдан сўроққа тутишса, ҳамма нарсани менинг устимга тўнка, бемалол»,– дедим. У ҳам кулиб: «Бўпти», – деб қўйди.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

САНЁ ЯНГИДАН ТУҒИЛДИ
#жаннатга_таклифнома #биринчи_китоб

Болалиги ва ёшлигини ибодатхонага қурбон қилган буддизм роҳиби Санё Сриваром мусулмон бўлган куни исмини Муҳаммад Файсал, дея ўзгартирган эди. “Мен мусулмон бўлган куним қайта туғилдим, менинг олдинги ҳаётим, йўқ”, – дейди у.
– Мусулмон бўлишдан олдин узоқ вақт ибодатхонада яшаган экансиз. Ибодатхонада кунингиз қандай ўтарди?

– Наконпаномдаги ибодатхонада ёши етти ва эллик орасидаги қирқдан ортиқ талаба бор эди. Мен ҳам ўн икки ёшимда роҳиб бўлишни мақсад қилиб ибодатхонада таълим ола бошладим. Эрта тонгдан қўнғироқ чалинарди, биз ҳаммамиз Будда ҳайкалининг қаршисида туриб, махсус зикрларимизни ўқиб ибодат қилардик. Ҳар куни рўза тутар эдик. Аммо рўза деганимда мусулмонларнинг рўзасини тушунманг. Бу сизнинг рўзаларингизга ўхшамайди. Буддистларнинг рўзасида сув ва баъзи меваларни ейишга изн берилган. Рўза тутганимизда палов ва ичида гурунч бўлган овқатларни ейиш қатъий тақиқланарди.

– Роҳиб бўлиш учун неча йил ўқиш керак?
– Аввало, даъватчи бўлиш учун таълим олар эдик. Даъватчи бўлиб етишганлар нейн дейиларди. Нейн бўлиш учун беш йил ўқиш керак. Нейн дипломини олганимиздан кейин яна беш йил ўқиб, пра савиясига чиқар эдик. Пралар буддизм эътиқодига кўра, маънавий мартабаси энг юксак бўлган дин олими ҳисобланади. Мен ҳам пра мақомида эдим. Ўн йиллик таҳсилни олгандим.
– Буддистлик қандай пайдо бўлган?

– Буддистлар, туғмаган ва туғилмаган бир Кучга ишонишади. Уларнинг ишончига кўра, бу Кучнинг макони йўқ. Бу дин Непалдан ёйилган. Непал подшоҳи Сутутанинг Ситтата исмли ўғли бор эди. Подшоҳ ўғлининг масъуд ва бахтли бўлиши учун энг гўзал дунёвий завқларини муҳайё қилганди. Аммо ўғли Ситтатанинг қалби дунё завқларидан мутмаин бўлмас эди. У саройдан чиқиб кетиб, бир ғорда яшай бошлайди. Ўша Ситтата бизнинг Буддамиздир. У ғорда медитация қилар экан, осмондан бир фаришта тушиб унинг руҳини олиб кўкка кўтарган. Будда етти қават осмонни айланиб, у ерда гуноҳкорларнинг азобланишига гувоҳ бўлди. Кейин яратилиш ғоясини англади. Буддизм инсонга дунёвий завқ ва шаҳватлардан нафсини ҳимоя қилганлар энг юксак кучга соҳиб бўлади ва ўшанда бахтни ҳис қилади, дея таълим беради.

– Мусулмонлар билан қаерда танишган эдингиз?
– Ибодатхонада пра савиясига чиққанимдан кейин Таиланд ва Малайзияни айланиб чиқишга қарор қилдим. Малайзияда эдим, Рамазон ойи эди, Клантандаги бир масжидга кирдим. Шунчаки уларнинг ибодат шакллари билан қизиққан эдим. Кузатувим шундан иборат бўлди.
– Исломга киришга қандай қарор қилдингиз?

– Бир кун радионинг частотасини тўғирлаётган эдим, орада бир кишининг Ислом ҳақидаги эшиттиришига дуч келдим. “Бисмиллаҳ”ни тафсир қиларди. Диққатимни тортди, бироз эшитдим. Жуда таъсирландим. Кейин эса "Фотиҳа"ни тафсир килди. Фотиҳани эшитганим сари йиғлагим келарди. Эшиттириш тугагунича йиғладим.
– Қандай радио эди у?
– Бангкокда эшиттиришлар олиб борадиган “Адолатнинг овози” радиоси эди.
– Мусулмонларга қарашли радио эдими?

– Йўқ, мусулмонларга тегишли радио эмасди. Таиландлик бир бизнесменнинг хусусий радиоси эди. Мусулмон жамоати рамазонда бу қанални бир ой ижарага олган экан. Мусулмон даъватчилар бир ой давомида таиландликларга Исломни англатаётганди. Тафсирдан жуда таъсирландим, кўчага чиқиб масжидларнинг қаршисида соатларча ўтирардим. Ичига кириб Тангрига ёлворгим келарди. Қуръоннинг башар сўзи эмаслигига, илоҳий калом эканлигига ишонгандим. Бугун кўнглимда бир савол пайдо бўлса, эртаси куни унинг жавобини радио эшиттиришдаги ваъзлардан топа бошладим. Бу мени шунчалар ҳайратга солдики, шунчаки тасодиф эмасди.

Бу тасодиф бўлиши мумкинмас, Аллоҳ менинг мусулмон бўлишимни хоҳламоқда дея тушундим. Роббим мен учун ҳидоят эшикларини очаётганди. Ҳаётим ўзгара бошлади. Будда ҳайкали бор жойлардан қочадиган бўлдим. Фақат радио эшитишни хоҳлардим. Бир ҳафта уйдан чиқмадим, ҳеч ким билан гаплашмадим. Фақат йиғладим. Аллоҳга тавба қилдим, шу ёшимгача ўзидан бошқа Илоҳларга сиғинганим учун авф тиладим.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

АЛВИДО, ФУА
#тутқун #ҳикоя

Оқшомги овқатимиз колбаса ва қовурилган тухум бўлди, уни тугатиб эндигина суҳбатга эшик очгандик ҳамки, бирдан гумбурлаган овоз келди, бомба ва отишма товушлари... Сўкиниш, бақир-чақирлар шунақа яқиндан эшитилаётган эдики, биз турган уйга ҳужум бўлаётганди менимча. Калашников автоматларининг овози тўхтамасди, балки суннийлар ҳужум қилишди... Ярим кечага қадар овозлар келиб турди, аммо нима бўлди, ким ҳужум қилди била олмадик.

Эрталаб қўриқчилар яна ғимирлаб қолишди, бизга муносабатлари ўзгарганди. Бахадан: «Нималар бўляпти?», – деб сўрадам, чунки улар Бахага ҳам бошқача муносабатда бўлаётганди. Баха: «Акам булар билан сўзлашмоқда, келишиб олишса бир неча кун ичида озод қилишмоқчи», –деди. Мен унга: «Ҳамон қабул қил», – дедим. Аммо яна қайсарлик қилиб туриб олди. Уни олдимга ўтирғизиб узундан-узун гаплашдим, чунки бу ердан чиқишига кўндиришим керак эди. У шунақа қайсар эдики: «Ўлсам ҳам сизларни ташлаб ёлғиз ўзим озод бўлмайман», – деди. Мен: «Озодликни ўзинг учун истамасанг ҳам биз учун қабул қил, чунки бизнинг оиламиз тирикмизми, ўликмизми уни ҳам билишмайди. Сен бу ердан чиқ ва бизнинг овозимиз бўл», – дедим. У ўйланиб туриб: «Сиз менга ҳаққингизни ҳалол қиласизларми, чунки агар сизлар тутқунликда қолиб мен озод бўлсам, ҳақиқий маҳбус яна мен бўламан», – деди.

Жаҳл қилаётгандек кўринсам ҳам уни яхши кўрардим. Мен ҳаётда таниган энг мард инсон Баха эди. Жасур, маданиятли ва ўқимишли эди. Сурия ҳурлигининг ҳақиқий руҳи, тамсилчиси шу йигит эди. Ибодатларини ҳеч қазо қилмасдан ўқир ва узоооқ-узооооқ саждадан бошини кўтармас эди. Ундан, бир куни: «Нега бу қадар узун сажда қиласан», – деб сўрадим. «Аллоҳга энг яқин оним сажда, бутун дунё, ичида яқинларим, оилам ҳамма нарса бор, улар бир тарафда, фақат сажда иккинчи тарафда.... Яна саждани танлайман, у менинг бахтим, наъшам, кайфим», – деди.

Ўша куни оқшомгача қўриқчилар Бахани бир неча бор хонадан олиб чиқиб, яна олиб кириб туришди. Бир сафар бир соат йўқолиб кетди, сўнг олиб келдилар. Хонага кириб: «Агар озод бўлсам, биринчи қиладиган ишим, шу қўриқчилардан бирини ўғирлаш бўлади. Сизларни буларнинг қўлига ташлаб қўймайман, одам ўғирлаш қандай бўлади, мен бу шаббихаларга ўргатиб қўяман», – деди. Биз Ҳамид иккаламиз кулдик, чунки одам ўғирлаш шунчалик оддий ҳолга айланган эдики...

Хонага овқатдан ташқари, писта-бодом, шоколад каби нарсалар ҳам келиб турди. Семиз киши бир сафар: «Яна борми бирор эҳтиёжинг?», – деб сўраганида, «Электр келсин, қоронғуликда ўтиришдан сиқилдик», – дедим. У: «Баханинг ўртоқлари сентрални портлатмаганида эди, ҳаммамиз нурнинг мазасини тотиб ўтирган бўлардик», деди. Баха кулди, у қоронғуликда ўтирганимизга рози бўлса ҳам ўртоқлари билан ғурурланиб кулди.
Кечқурун у бизга оиласи, болалари, қишлоғи ҳақида гапириб қолди, уни таниганим сайин янаям қалин дўст бўлгим келарди.

Эртаси куни пешинга яқин қўриқчилардан бири хонага кириб, Ҳамидни олиб чиқиб кетишди. Нимадир бўлаётганди. Яна ўша киши кириб келди ва мени чақирди, чиқарканман Бахага қарадим, у ҳам ниманидир сезди. Мен хонадан чиқишим билан зудлик билан эшикни ёпиб, Бахани устидан қулфлашди. Баха бир нималарни сезгани учун эшикни уриб, тепиб бақира бошлади.

Ҳамид иккаламизни бошқа бир хонага олиб киришди, у ерда бизни узун бурунли қора киши ва шериклари кутиб ўтирганди. У киши, «Ҳаммамиз бирга расмга тушамиз», – деди. Семиз киши уччаламизни расмга олди. Ҳамма жим бўлиб қолди, сўнгра қўриқчиларнинг бошлиғи кулиб: «Хайрлашиш вақти келди», деди. Ва, «Биз сизни Сурия Давлатининг Расмий вакилларига таслим қиламиз, улар эса сизни Ҳалабдаги Турк Консуллигига олиб боришади. У ердан Туркияга ўтиб кетасизлар», деди. Туркиянинг номини эшитишнинг ўзиёқни бизни ҳаяжонлантириб юборган эди. Чунки, Туркия демак, умид ва озодлик демакдир. Эшитганларимга ишонишни хоҳлардим, аммо ичимда барибир шубҳа бор эди. Чунки, бу одамларнинг ҳеч қайсига ишониб бўлмаслигига амин бўлгандим.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

ИНЖИЛДАГИ ВИРУСЛАР
#жаннатга_таклифнома #биринчи_китоб

Муҳаммад Фархан Малайзиянинг машҳур даъватчиларидан биридир. Мусулмон бўлганидан кейин Қуръонни ёд олган ва Мисрдаги ал-Азҳар университетида ўқиган. У шу вақтга қадар икки мингдан ортиқ кишининг мусулмон бўлишига сабабчи бўлди. Насроний динида бўлгандаги исми Растор Юханис эди. Муҳаммад Фарханнинг отаси Малайзиянинг бош руҳонийси эди, ўғлининг мусулмон бўлганлигини эшитиб, уни уйдан қувган. Аммо Муҳаммад етти йил давомида ҳар куни ота-онасига мактуб ёзиб уларни Исломга даъват қилди. Унинг етти йиллик мужодаласидан кейин отаси, онаси ва қариндошларининг ҳаммаси мусулмон бўлган.

– Насроний руҳоний экансиз қандай килиб Ислом билан бирлашди йўлингиз?
– Отам Малайзиядаги насроний католикларининг бош руҳонийси эди. Болалигим черковда кечди, отам мени яхши насроний қилиб тарбиялаб етиштирди. Етти йил давомида отам менга миссионерлик таълими берди. Кейин мен ҳам ўз фаолиятимни бошладим.

– Фаолиятни қаердан бошладингиз?
– Индонезиянинг Вадун ҳудудидаги миссионерларга қўшилдим. Кейин у ердаги фаолиятимни тўхтатиб, Малайзияга келиб, Себадаги бир лицейда ўқитувчилик килдим. Лицейда турли динларга мансуб ўқувчилар бор эди. Бир кун мусулмон синфларга дарс берадиган ўқитувчилар билан баҳслашиб қолдим. Кейин Қуръон ўқиб, Қуръоннинг камчиликларини топиб, бу ўқитувчиларни изза килишни мақсад қилиб олдим. Аммо Қуръонни ўқиганим сари фикрларим ўзгара бошлади.
– Фикрингизни нималар ўзгартирди?

– Қуръондаги “Марям”, “Саф” ва “Юсуф” суралари мени ўзгартирди. Лицейдаги мусулмон ўқитувчилар билан ҳамон тортишардим, улардан оятларга изоҳ беришини талаб қилардим. Ўзим ҳам Аҳмад Дийдотнинг китобларини ўқий бошладим. Ва Барнабас Инжилини ҳам ўқидим. Унда Аҳмад исмли пайғамбарнинг келиши ҳақида очиқ мужда берилганди.
– Бу изланишларингиз неча йил давом этди?
– Изланишларим нақ ўн йил давом этди. Ўн йилдан кейин Исломнинг ҳақ дин эканига ишониб, мусулмон бўлдим.

– Қуръон ва Инжил орасидаги қандай фарқларни ўргандингиз?
– Энг аҳамиятли фарқ эътиқод мавзусида эди. Инжилда уйғун бўлмаган, уйғунликка мухолифат қиладиган бир қанча нуқсонлар бор. Фақат икки Китобни қиёслаб ўқиганларгина бу нуқсонларнинг фарқига боради. Бундан ташқари мусулмон бўлишимга бир кеча кўрган тушим ҳам сабаб бўлганди.
– Қандай туш?

– Тушимда бир жарликнинг ёнида турибман, жарликнинг ичи ваҳший ҳайвонлар билан тўла эди. Бирдан бир нур ҳалқаси менга яқинлашди ва ундан: “Агар бу чоҳга тушишни хоҳламасанг, “Фотиҳа” сурасини ўқи” деган овоз эшитдим. Мен ҳам “Фотиҳа”ни билмайман, дедим. Нурдан яна овоз келди – у “Фотиҳа”ни ўқиётганди. Бу тушимнинг таъсиридан ҳеч чиқа олмадим. Ҳатто Ислом динига меҳр қўйишимга ҳам сабаб бўлди.
– Мусулмон бўлгач, ҳаётингизда ўзгаришлар бўлдими?
– Ҳа, аввало Қуръонни ёд олдим, ўттиз поранинг ҳаммасини. Мисрда ўқиб келдим, Себа ҳудудида иккита Қуръон курси очдим. Эллик нафар қори етиштирдим. Аммо ҳаётимни ўзгартирган муаммоларимдан изтироблиси отам билан орамизнинг бузилиши эди.

– Қандай муаммо эди у?
– Исломга кирган кунимдан бошлаб уйда намоз ўқий бошладим. Онам мендан, нега мусулмонлар каби ибодат қилдинг деб сўради. Чунки мусулмон бўлдим дедим. У ҳам отамга хабар берди. Отам етиб келди, “Шу тўғрими?”, – деди. Мен ҳам: “Насронийликдан воз кечдим, мусулмонман”, – дедим. Отам деворда осиқлиқ турган милтиқни қўлига олди ва мени отди. Онам милтиқнинг устига ўзини ташлаб, уни девор тарафга отишига эришди. Кейин уйдан кетдим. Отам бош руҳоний бўлгани учун менинг мусулмон бўлишимни ўзи учун иснод деб биларди. Аммо мен ҳеч умидсизликка тушмасдан етти йил давомида ҳар куни ота-онамга хат ёзиб, уларни Исломга даъват килдим. Етти йил давомида ҳар кеча таҳажжудга турдим ва Аллоҳимга ота-онамни ҳам ҳидоятга бошла дея ёлвордим. Етти йилдан кейин ота-онам ва қариндошларимнинг ҳаммаси мусулмон бўлишди.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

ҲУЖЖАТЛИ ФИЛЬМЛАРНИНГ ҚИРОЛИ
#тутқун #ҳикоя

Қоп-қоронғу кечада яна бироз юрганимиздан кейин, минубус секинлади ва бироздан кейин тўхтади. Ҳаммамизни бирма-бир минубусдан туширдилар. Бошимни кўтариб, атрофга қарашга уринардим, семиз киши эса бошимни куч билан пастга эгар эди. Ўн-ўн беш қадам юргач, ёп-ёруғ бир қаватли уй қаршисида турдик. Ҳалиям тирикмиз ва нафас олаётган эдик. Тирик бўлишлик ва нафас олиб чиқариш нақадар гўзал туйғу!

Уйга кирганимизда бизни юзлари рўмол билан ўралган фақатгина кўзлари очиқ уч нафар қуролли киши кутиб олди. Ҳамид иккаламизни бир хонага тиқиб кишанларимизни ечдилар. Аммо Баха йўқ эди. Семиз киши мендан: «Сурияга нима учун келган эдинг», – деб сўради. Мен: «Ҳужжатли фильм сувратга олиш учун», – дедим. «Биз ҳам ишондик», дея: »Ҳужжатли фильмларнинг қиролини сувратга оляпсан энди», – деб қўшиб қўйди. Ўзича бир ҳазил қилди, аммо биз куладиган аҳволда эмасдик. Бироз шу хонада ўтирдик. Ичкарига кирган узун бурунли қора киши: «Оёққа туринг», – ишоратини қилди. Биз ҳам турдик ва хона ичида юра бошладик. Узун бурунли қора қўмондон билан, семиз ва оқ сочлисини қўлида автомат қолганларини қўлида тўппонча бор эди. Залдан юриб ўтиб, оҳакланган бошқа бир хонага кирдик. Хонада яна тинтув қилишди, камераларимизни олишди ва Бахани ҳам бу хонага олиб келдилар. Семиз киши: «Орангизда «Ҳақиқий ҳаёт» журналининг мухбири бўлган ёзувчи ким?», – деб сўради. «Ҳақиқий ҳаёт» журналининг номини эшитиб ҳайратландим. Бу ҳайрат илк маротаба ташқаридан таниш бир исмни эшитишлик ҳайрати эди. «Нега сўрадингиз, менман ўша ёзувчи», – дедим. У ҳам қўли билан Ҳамидни кўрсатиб: «Сиз иккалангизнинг нақадар мухлисларингиз кўп экан-а», – деди. «Қўрқманглар, яқинда сизларни Асад ҳукуматига таслим қиламиз», – деб қарорини очиқлади. Демак, бизни ўғирлашганини Туркия билади. Аммо Сурия Давлатига топшириши яна юрагимни сиқди. Чунки уларга асло ишонмайман.

Қўмондонлар: «Бирор эҳтиёжингиз бўлса, эшикни тақиллатинглар», – дея хонадан чиқишди. Эшикни қулфладилар. Бахага қарадим, у нимадир демоқчидек эди. Баха паст овозда: «Хонада тинглаш жиҳози бўлиши мумкин», – дея ишора қила бошлади. «Менинг акам бадавлат бир бизнесмен. Унинг ўртоғи Нусайрий. Бизни асир олишганидан кейин акам ўртоғи орқали Фуа қишлоғининг лидерлари билан алоқа қилишибди. Фидя бериб мени сотиб олишмоқчи, аммо мен рози бўлмадим. Чунки сизларни ёлғиз қолдира олмайман», – деди.

Бахага: «Фикрларинг нотўғри, озод бўлсанг, биз учун фойданг кўпроқ бўлади. Оиламиз, дўстларимизга хабар берасан, бу ерда кўнгилчанлик қилиш тўғримас, сенинг ҳам оиланг бор», – дедим. У яна рози бўлмади: «Бирга кирдик, бирга чиқамиз», – деди. Нима қилиб бўлсаям уни кўндиришим керак. Сурия ҳукуматидан бизни озод қилиб оладиган Туркиямиз бор. Туркия бизга соҳиб чиқади. Аммо унга соҳиб чиқадиган давлатининг ўзи йўқ эди.

Асир олинганимизга саккиз кун бўлди. Ҳар икки кунда жойимизни алиштиришарди, расман қувлашмачоқ ўйнаётгандик. Семиз киши: «Сизни Сурия Давлатига топширамиз», – деганидан бери, онгим бу фикр билан машғул. Асад бизни нима қилади экан? Қамоққа тиқадими ёки Туркияга таслим қиладими? Асад режимининг даҳшатли исканжалари ҳақидаги ҳикоялар зеҳнимни банд қилиб бўлганди.

Эрталаб турганимда намоз вақти ўтаётганди. Шошиб, таҳорат олай тезроқ деб эшикни тақиллата бошладим. Аммо қанча урсам ҳам эшикни очишмади, намозим қазо бўлди. Ҳамид ҳам уйғонди. Мен ҳалиям эшикни урардим. Бироздан кейин фақат кўзи очиқ турган қўриқчилардан бири қўлида қуроли билан эшикни очди. Мен таҳорат олдим, у бошимга қуролини тираб турди. Ҳамидни ҳам худди шу шаклда таҳоратга обориб обкелишди. Ярим соатдан кейин ўйлаб-ўйлаб яна эшикни урдим. У келди: «Ҳожатхонага чиқаман», – дедим. Аввалига жаҳли чиқди, кейин эса: «Oлдимга туш», – деди. Эшикдан чиқиб бироз юргач унга: «Менга истаган муомалангни қилишинг мумкин, аммо Ҳамидни чаккасига қурол тирашингга қаршиман. Агар унга яна қурол тирасанг муaммо чиқараман», – дедим. У бироз ўйланиб турди, кейин: «Бўпти сенгаям қурол тирамайман, аммо муаммо чиқарма», – деди. У сўзида турди, ўша кундан кейин бир мартаям қурол тирамади.

Читать полностью…
Подписаться на канал