ilm_zakoti | Неотсортированное

Telegram-канал ilm_zakoti - ILM ZAKOTI

1080

Hayot haqiqatlari.

Подписаться на канал

ILM ZAKOTI

​​– Буни черковдаги жамоат қандай қабул килди?
– Черковдаги руҳонийлар мендаги ўзгаришларни, Исломга қизиқиб колганимни кўриб, мусулмон бўлишимни кутишаётган эди. Шунинг учун олдиндан ливанлик Муҳаммад тарафидан сеҳр қилинди дея шов-шув қилиб бўлишганди. Улар отамга: “Ўғлинг ақлдан озди, ақли ожизлар хастахонасига етқиз”, – дея босим ўтказишди. Отам буни қабул килмади. Черков мени кофир деб эълон килди.
– Дин ўзгартириш қийин иш, айниқса руҳоний учун, шундай эмасми?

– Ҳа, жуда қийин. Бир умр ишонган нарсаларингиздан воз кечиб, ўзингизга янги дунё танлайсиз. Атрофингиздаги севган инсонларингиз сизни ташлаб кетади, кофир ва аҳмоқ дея айблашади. Фақат Аллоҳ менга шундай кучли иймон бердики, ҳеч нимани тўсиқ деб ўйлаганим йўқ. Бунинг учун Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар айтаман.
– Насронийликни яхши билган руҳоний сифатида икки диннинг ўзига хос фарқлари нималарда деб ўйлайсиз?

–Ислом – инсон фитратига уйғун дин. Мусулмон бўлганимдан кейин буни янада теран англадим. Насронийлик поплар ва руҳонийларга уйланишни таъқиқлайди. Аммо Аллоҳ инсонни қарши жинсга мойил қилиб яратган. Инсон фитратидаги бу истакка тўсиқ қўйилса, буюк ахлоқсизликлар юзага келади. Бугунги кунда руҳонийлар тарафидан содир этилган жинсий тажовузлар шармандали даражага чиққан. Черковлардаги баччабозлик воқеалари ОАВларга чиқарилмайди.

Ислом инсоннинг ҳаётида бўшлик қолдирмайди. Сизни қийнаган ҳар бир саволнинг жавобини Қуръон ва суннатдан топа оласиз. Насронийликда эса ҳеч бир насроний таслисни изоҳлаб бера олмайди. Ҳазрати Одам Атодан буён келган динларнинг ҳаммаси Аллоҳ Бирдир дейди, насронийлик эса Тангри учта дейди. Бу ёлғонга неча киши ишониши мумкин?

– Динлараро мулоқот деган лойиҳаларга муносабатингиз қандай?
– Бунинг имкони йўқ. Чунки Ислом ҳақ дин, колган динлар ботилдир. Ҳақ ва ботилнинг орасида қандай мулоқот бўлиши мумкин?
– Ватикан охирги пайтларда динлараро мулоқотга кўп аҳамият бермокда. Мусулмон дин олимлари иштирокида динлараро мулоқот мажлислари бўлиб ўтмоқда. Сизнинг фикрингизча, Ватиканнинг бу ишлардан мақсади нима?

– Ватикан бу ишлари билан Исломнинг ёйилишини олдини олмоқчи. Чунки инсонлар Исломнинг бошқа динлардан афзал эканини англамоқда. Ва мусулмон бўлишмокда. Бу кетишда Ислом 150 йилдан кейин бутун Европани эгаллайди.
– Англия Ички Ишлар Вазири Jacroi Smith ББСга берган интервъюсида 11 сентябр вокеларидан кейин биргина Англияда тўрт юз минг киши мусулмон бўлди. Бу воқеадан кейин Ислом Европада зудлик билан ёйилмокда, деди. Лотин Америка давлатларида эса Исломни қабул килиш 100% га ортган. Ислом билан террорни бир жойда жам килишларига қарамасдан нега одамлар мусулмон бўлишни танлашмоқда?

– Аллоҳ Қуръонда: “Сизни ёмонлик деганингизда яхшилик, яхшилик деганингизда ёмонлик бордир”, – дейди. Европа ОАВларида мусулмонни террорист сифатида кўрсатиш авж олди. 11 сентяргача инсонлар Исломнинг нималигини билишмасди. У воқеадан кейин миллионлаб инсонлар, “Ислом дини қандай дин?” – дея изланишга тушди. Изланишларининг натижаси Қуръонга олиб келди. Ҳақиқат эса Қуръондадир.

Давоми бор...

Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.

👉 @marziya_saydam

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

​​Аввал асфальт йўлда юриб, кейин тупроқ кўчага кирдик. Қинғир-қийшиқ йўлдан кетиб борардик. Атрофга қараш учун бошимни кўтарган эдим, семиз киши бошимга бир урди. Аммо қисқа боқиш билан бўлса ҳам, атрофни кўришга улгурган эдим. Қоронғуликда далалардан ўтиб кетаётган эдик. Бу манзарани кўриб, демак бизни отиб ўлдириш учун бир ерга олиб кетишмоқда, деб ўйладим. Уфф! Шу тахлит ўлиб кетаманми? Ҳали ёзадиган китобларим, кезадиган ўлкаларим, учрашадиган инсонларим бор эди. Ундан ҳам аввал отам-онам, укаларим, аёлим, болаларим мени кутиб турганди. Туйғуларим шунақа бир-бирини буғганидан кейин таслимият туйғуси олдинга чиқди. Аллоҳ ҳаққимизда нимани хайрли қилган бўлса, у бўлади! Таслимият шундай гўзал туйғуки, бир ўзи бутун дунёни роҳатлата олади. Фақат, «Аллоҳим, бизни авф эт», – деб ёлвора бошладим.

Давоми бор...

Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.

👉 @marziya_saydam

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

​​– Кейин мусулмон бўлишга аҳд қилдингизми?
– Йўқ. Исломнинг ҳақ динлигини англаган бўлсам ҳам дарров мусулмон бўлишга қарор қилмадим.
– Нега?
– Ўзимни ҳали тайёр ҳис килмаётгандим. Чунки мусулмон бўлгандан кейин янги ҳаёт бошланади. Одатий кўникмаларимдан бирдан воз кеча олмайман, деган ҳадигим бор эди. Изланишларим ортди, ҳадис китобларини ўқий бошладим. Ҳадислар мени тарбия қилаётганди, олдинги кўникмаларимни секин-секин ҳаётимдан чиқара бошлагандим. Олти ойдан кейин Токиодаги бир Ислом Марказига бориб иймон келтирдим.

– Қачон ҳижобга кирдингиз?
– Иймон келтирган заҳотим ҳижобга кирдим. Эртаси куни ҳижоб ўраб ишга бордим. Ширкат мудири, бу кийимда ишлай олмайсан, деди. Мен ишдан кетдим.
– Ишсиз қолибсиз, хафа бўлгандирсиз?
– Йўқ. Чунки қалбимда Аллоҳга нисбатан улкан иймоним бор эди. Унга таваккул килдим. У мени ёлғиз ташлаб қўярмиди?!
Бошқа бир ширкатга ишга кирдим, улар ҳатто ҳижобимга ижобий карашди.
– Ҳижобнинг сизни ҳаётингиздаги ўрни қандай?
–Ҳижобим менинг ҳамма нарсам! Мусулмонман деган ҳар бир қиз ҳижоб ўраши керак. Муслима қизларимизнинг ҳижобга бефарқлигини кўриб баъзан хафа бўлиб кетаман ва йиғлайман.

– Японларнинг Исломга қизиқиши қай ҳолатда?
– Ҳар куни Японияда беш киши Исломни қабул қилмокда. Иккита ўртоғимнинг мусулмон бўлишига сабабчи бўлдим. Бирининг исми Оят, иккинчисининг исми Закия. Японларнинг Исломни яхши биладиган мусулмонларга эҳтиёжи бор. Ҳозир Туркияда арабча ўрганмоқдаман. Японияга қайтиб, миллатимга Исломни англатишни орзу қиламан.

Давоми бор...

Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.

👉 @marziya_saydam

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

​​ИЧИМИЗГА ЧИРОҚ ЁҚҚАН СУРА
#тутқун #ҳикоя

Биз ҳалиям Фуа қишлоғининг қасаба уйлари каби кўп қаватли квартираларидан бирида эдик. Тез-тез отишув ва бомба овози келиб турарди. Кечқурун чироқ ўчиб қоронғуликда ўтира бошладик. Муҳаммад, қамал остидаги Фуа қишлоғида вазият жиддийлашгани, суннийлар ниҳоятда қисқичга олишгани ҳақида гапирарди. Фуа қишлоғининг эҳтиёжлари Асад армиясига оид бўлган вертолётлар билан осмондан ташлаб кетилаётган эди. Муҳаммаддан: «Сизлар қурол яроғни қаердан оласизлар», – деб сўрадим. «Асаднинг армияси беради, вертолётларда олиб келишади», – деди. Ва қуйидагиларни илова қилди: «Агар биз оёқда қолсак, Асад ҳам иқтидорда қолади. Биз мағлуб бўлсак, Асад ҳам мағлуб бўлади. Шунинг учун Асад биздан осонликча воз кечмайди». Булар бир-бирларини севгани учун эмас, бир-бирига эҳтиёжлари бўлгани учун дастак беришарди. Суҳбатлашиб тургандик Муҳаммадга қўнғироқ бўлиб қолди. У шошиб уйдан чиқиб кетди, унинг жойига бошқа бир қўриқчи келди. Янги келган киши, Муҳаммаднинг жияни отишмада Озод Сурия Армияси тарафидан ўлдирилганлиги, Муҳаммад жияни ва дўстларининг жасадларини олиш учун югуриб юрганлиги ҳақида гапирди.

Ҳамид одатда вақтини телевизор қаршисида ўтказаётган эди. Аммо овқат емай қўйди, тўхтовсиз ўйга толган ва ғамгин. Мен уни қишги сессияни ўйлаб сиқилмоқда дея: «Ҳамид имтиҳонлардан қолиб кетаман, деб ўйлама. Университет билан гаплашамиз, ҳал қиламиз», – дедим. Аммо нима қилсам ҳам фойда бермади. «Юсуф» сурасини ўқиб, туркчага тафсир қиламан, бу балки Ҳамидга далда бўлар, деб ўйладим. Ҳамид таклифимни қабул қилди. Унинг қаршисига ўтирдим, арабчасини ўқиб туркчага таржима қила бошладим. Бу гўзаллик уммони бўлган сура қалбларимизни фараҳлатиб, иродамизни чўянлаштираётган эди. Юсуф алайҳиссаломни аввал қудуқдан, кейин зиндондан қутқарган Аллоҳ бизни ҳам тутқунликдан қутқариши муқаррар эди. Сурани ўқиганимиз сари бунга ишончимиз ҳам ортиб борди. Ҳамиднинг юзи кулиб, кайфияти жойига келаётганини кўриб тургандим. «Юсуф» сураси бизнинг тутқун қалбимизга шифо бўлганди. Тафсир тугаганидан кейин Қуръонни ўпиб кўксимга босдим. Кейин: «Аллоҳим, бу қийин кунларда, қўлимиздан ҳамма нарсамиз тортиб олинган дамда бизни Қуръонсиз қолдирма», – дея дуо қилдим.

Оқшомга яқин бомбардимон кучайиб, биз ўтирган уй ҳам титрай бошлади. Уруш ва отишмалар бурнимизнинг тагига келиб қолган эди.

Кечқурун эшик тақиллади. Эшикдан кайфиятсиз ва кўзлари қизарган Муҳаммад кириб келди. Тинмай сигарет чекарди. Ёнига ўтирдим ва унга: «Бошинг соғ бўлсин», – дедим. У узоқ вақт жим ўтирди. Кейин жиянининг жасадини қийинчилик билан олиб дафн қилишганини айтди. «Истасанг, бироз гаплашайлик», – дедим. У гап бошлади: «Жияним, фақат жиян эмас эди, менинг яқин – дўстим эди. Ундан қолган бўшлиқни қандай тўлдираман», – деди. Яна: «Икки қизи етим қолди», – деб қўшиб қўйди. У гапирар экан, менинг ичимда зилзилалар юз бераётганди. Мен дунёдаги бошқа тинчликсеварлар каби, Сурия халқининг диктатордан қутулишини истар эдим. Аммо Асад режими ўзини иқтидорда сақлаб қолиш учун сунний, шиа, нусайрий, дурзий, дея мазҳаб урушларига оташ ёққан эди. Унга ақлим етганича буларни тушунтирдим. Муҳаммад ҳам: «Иншааллоҳ, сизлар ҳам бошингизга бир бало ёғмасдан, тутқунликдан қутуларсиз», –деди. Бизни асир олиб турган кишининг бизни озод бўлишимизни хоҳлаши ва бу учун дуо қилиши мен учун гўзал бир туйғу эди. Кейин у холасиникига таъзияга кетди. Бу менинг Муҳаммадни охирги кўришим бўлди.

Икки кундир кечаси чироқ ўчаётганди. Бугун ҳам электр йўқ. Ҳар сафар чироқ ўчганида болалигимни эслардим. Қоронғуликдан қўр-қар эдим. Ҳар кун уйқуга кетишдан аввал болаларимнинг хаёлларига кўмилиб ухлар эдим. Бу кеча ҳам уларнинг ип-иссиқ хаёлларига ўрандим.

Давоми бор...

Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.

👉 @marziya_saydam

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

ЖОБИР
#жаннатга_таклифнома #биринчи_китоб

Бир дона ҳам масжиди бўлмаган мамлакатлар бор, биласиз-а? Юнонистон, Арманистон каби.
Георгей Вартиссиан ҳам асли арман, аммо Францияда туғилиб ўсган. У ҳозир Георгей эмас, Жобир.
Жобир Марокашдаги бир қишлоқда мусулмонлар орасида бир ой яшашига тўғри келади.

“Рамазон ойи эди, ўзим насроний бўлишимга қарамасдан Марокашдаги мусулмонларга ҳурматсизлик қилмай деб мен ҳам бир ой рўза тутдим. Рўза ва Рамазон менга буюк куч берди. Бир ой давомида Ислом ҳақида изландим. Изланишларим натижасида мусулмон бўлдим”, – дейди у.

Жобирни завқ билан тингладим.
– Мусулмон бўлишдан аввал насроний эдингизми?
– Ота-онам каби мен ҳам насроний эдим. Ҳафтада бир кун ҳаммамиз черковга бориб, маросимларга қатнашиб ибодат қилардик. Ўн уч ёшимда ўз хоҳишим билан Париждаги бир черковга қарашли мактабга ёзилдим. Икки йил давомида у ерда таҳсил олдим.

– Болалик пайтингизда черковга боғлиқ бир мактабда таҳсил кўришнинг сабаби нима эди?
– Спортга қатнашишни яхши кўрардим. Париждаги черковларнинг ҳаммасида футбол ва спорт клублари бор эди. Мени черков мактабига киритиб қўйинг дея отамдан ўзим илтимос қилган эдим.
– Икки йилдан кейин бу мактабдан қочиб кетибсиз?

– Маълум бир вақтдан кейин мактабда зерика бошладим. Ўз ихтиёримиз билан ҳеч нима қила олмасдик, эркимиз қўлимизда эмасди. Бу мени зериктирди. У ердан кетиб ўн беш ёшимда электртехникага ихтисослашган бир мактабга ўтдим. У мактабдаги ўсмирларнинг кўпи кокаин қабул қиларди. Мен ҳам кокаин қабул қила бошладим. Наркотик мени жуда ёмон ҳаётга олиб кирди. Ҳаётимда маъно йўқ, тезроқ ўлиб кетишни хоҳлар эдим. Бир неча марта ўз жонимга қасд қилдим. Олти йил давомида жуда ёмон кунларни бошимдан кечирдим. Наркотикдан қутулишни хоҳлардим, бунинг учун ўртоқларимни ўзгартиришим керак эди. Франциядан кетиб, Англияга жойлашдим. Бир пицца ресторанига ишга кирдим. Бўш вақтимда черковга ҳам қатнардим. Черковдаги ваъзлар ёрдамида наркотикдан қутулдим.

– Мусулмон ўртоқларингиз йўқ эдими? Ислом ҳақида нималар билар эдингиз?
– Ислом ҳақида кўп нарса билмас эдим. Бири марокашлик, бири жазоирлик иккита ўртоғим бор эди. Жазоирлик диндор эмасди, аммо марокашлик Муҳаммад жуда диндор эди.
– Исломга кириш ҳикоянгизни эшитсак бўладими?

– Ўша пайтда испаниялик бир кизни севар эдим. У билан бирга Испанияга боргандим, у ерда уч ҳафта қолдим. Мен Испаниядалигимда марокашлик Муҳаммад кўнғироқ қилиб, мамлакатига таклиф килди. Қиз Испанияда оиласининг ёнида қолди, мен Марокашга кетдим. Муҳаммад Марокашнинг чекка бир кишлоғидан Англияга келган эди. Муҳаммаднинг кишлоғига бордик. Рамазон ойи эди, қишлоқда ҳамма ёппасига рўза тутди. Мен ҳам уларнинг эътиқоди ҳурматига рўза тутдим.

– Мусулмон эмассиз, аммо рўза тутдингиз?
– Ҳа. Уларни яхши кўриб қолдим. Ўзим мусулмон бўлмасам ҳам ибодатларига ҳурмат кўрсатиб, рўза тутишим керак деб ўйладим. Рамазонда қишлоқдаги муҳит ўзгарди. Ҳамма хурсанд, гўё ҳар куни бир байрам эди. Муҳаммад билан масжидга борар эдик, у намоз ўқирди, мен бир бурчакда ўтириб, тафаккурга берилар эдим. Масжидда қалбим ҳузурли бўларди. Рўза тутиш ҳам менга буюк бир завқ бераётганди. Исломни яхши билиш учун китоблар ўқий бошладим. Рамазондаги байрамлар, инсонларнинг ўзгариб қолиши мени ҳайратга солиб қўйди. Рамазондан кейин Англияга қайтиб келдим. Исломга қизиқишим янада ортди, бир кун интернетга “Ислом нимадир?” дея қидирув бердим. Бир мақола чиқди. Мақолада: “Ийсо Масиҳ олиб келган диннинг давоми Исломдир, мусулмонлар ўзларидан аввал келган динларни тасдиқлайди ва ҳақ дин деб иймон келтиради”, – дейилганди. Бу мени ўйлантириб қўйди. Исломнинг насронийликка караганда кучли дин эканига ишона бошладим.

– Мусулмон бўлишингизда Қуръоннинг таъсири бўлдими?
– Аввал доим Инжил ўқиб юрардим. Инжил инсон ҳаётига билан бевосита дахл қилмайди. Инжилда фақат қиссалар бор, инсонларга бирор чеклов, қонун қўймайди. Қуръон эса инсонни бевосита англаган, заифликларини ошкор қилган, унга чеклов ва қонунлар таклиф қилган Китобдир.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

ОРТИМИЗДАГИ ЖИНОЯТЧИЛАР
#тутқун #ҳикоя

Энди уйқуга кетган эканман, дарвозанинг қаттиқ тақиллашидан чўчиб уйғондим. Овозлар кела бошлади, Жиҳаднинг овози эди. У қўриқчиларга бақириб амр берарди. Нега булар типирчилаб қолишди, нималар бўляпти? Аввал Муҳаммад, кейин Шодий, Имад ва Абу Юсуф хонага киришди. Энг сўнгида Жиҳад келди. Ҳаммаси гўё урушга кетаётгандек тайёргарлик кўрганди. Ҳужум нимчалари ва бомбалар билан тўлганди усти бошлари. Муҳаммад бизни қайтадан кишанлади. У қўлимизга кишан тақар экан, Имад ва Шодий бизнинг бошимизга қурол тираб турди. Иккаласи ҳам буни патрони Жиҳадга яхши кўриниш учун қилаётган эди. Кейин эса кўзларимизни қават-қават латта билан боғладилар. Ҳар биримизни бир қўриқчи қўлтиқлаб олди ва юра бошладик. Уйдан ташқарига чиқаётган эдик. Яна гўё энсамни қашиётгандек қилиб латтани пастга тушира бошладим. Дарвозасининг ёнида бироз кутдик. Мен кўзимдаги латтани бироз жилдирган эдим, атрофни кўра бошладим. Беш-олти дақиқа кутдик. Жиҳад тинмай ташқарига ташвишли қараб қўярди. Демак, Жиҳад ва одамлари кимдандир қўрқиб ташвишланмоқда. Ниҳоят бизни машиналарга тиқишди, машина юриб кетди. Кўчалар бўм-бўш эди. Бирдан минорадан азон овози эшитилди. Ҳаммасининг юзлари қўрқув ва ҳаяжондан кўкариб кетганди. Янаям ташвишлари ортди. Улар бизнинг жойимизни ўзгартираётгани йўқ, гўё ўғирлаб кетишаётган-дек эди. Жиҳад тўхтовсиз: «Тезроқ, тезроқ, инсонлар бироздан сўнг намозга чиқишади, бизни ҳеч ким кўрмаслиги керак», – деб бақирарди. Азон давом этаркан, ҳалиям нималар бўлаётганини англашга уринардим. Азоннинг охиридаги, «Муҳаммадур Расулуллоҳ»нинг ўрнига «Алий-ул Валиййуллоҳ»(Али Аллоҳнинг дўстидир) дея азонни тугатишди. Бунақа азондан кейин, аниқ шиалар қишлоғида эканмиз, деб ўйладим.

15 дақиқадан кейин бир уйнинг ёнида тўхтадик, яна ҳар бири бизни қўлтиқлаб югуртирганча бино ичига олиб киришди. Зиналардан югуртириб 3-қаватдаги бир квартирага олиб кирдилар. Ниҳоят ваъда берганидек, ишончли бир жойга бизни кўчиришибди. Хонага киргач кишанларимиз ва кўзларимизни очдилар. Хонада узоқ вақтдан бери ҳеч ким яшамаган, ахлат билан тўла эди. Залдан юриб ўтдик, бизни ташқари эшикка яқин жойдаги хонага жойлаштиришди. Хонага киришимиз билан Жиҳад бармоқларини кўтариб санай бошлади: «Асло деразадан қараш йўқ, уй ичидан қўшнилар эшитадиган даражада овоз чиқмаслиги керак. Агар қўшнилар сезиб қолишса ҳукуматга хабар беради, кейин давлатнинг исканжаси билан танишасизлар», – дея гапини тугатди. Хонада бир телевизор кўргандим: «Бизга телевизор кўришимизга изн беринг», – дедим. «Йўқ, телевизор ёқилса, қўшнилар сезишади», – деди.

Биз келтирилган жой улар айтганидек, ишончи бир жой эмас, тақиқланган жойга ўхшарди. Устига устак хона жудаям совуқ, кўрпа-тўшак ҳам йўқ, биргина одеял бор эди. Жиҳад чиқмасдан аввал: «Яна бирор эҳтиёжингиз борми», – деб сўради. Баха ва Ҳамид жимжит, мен: «Печкани тезроқ ёқишсин, хона совуқ. Бизга кўрпа келтиришсин. Ва Қуръон», – дедим. Қуръон эски уйда қолган эди.

Бомдодни ўқиб яна бироз ухламоқчи бўлдик, Баха билан Ҳамид аллақачон уйқуга кетиб ҳам бўлди. Аммо мен тинмай ўйлар эдим. Қўриқчилар ҳам залга чиқишди. Мен секин юриб бориб пардани очдим ва музлаган деразадан атрофни кузата бошладим. Ҳеч бўлмаса, қандай жойда эканлигимизни билмоқчи эдим. Эски жойимиздан фарқли бир ер эди. Қишлоқ эмас қасабага ўхшайди, ҳамма жой икки-уч қаватли бинолар билан тўла. Параболик антенналар, қушлар учун томларга қўйилган қафаслар, кир осиш учун қурилган дорлар.... Биз турган уй (дом)нинг бироз олдида машиналар қўйилган (стоянка) жой бор эди. Бироз кузатиб тургач қайтиб жойимга келдим, ухлашга уриндим. Хона жуда совуқ, аммо оилам, болаларим, дўстларимни ўйласам, бироз ичим исинаётганди. Мудрай бошладим. Саҳар уйғонганимда Шодий хонага Жиҳад олиб келган кўрпаларни олиб кирди. Ҳамид диванда, биз Баха иккимиз седир (мочалка)нинг устида ётгандик. Бахадан: «Кеча улар нега ташвишга тушиб қолишди, нима дейсан», – деб сўрадим. «Бу ерда жиноятчи гуруҳлар кўп, улардан баъзилари бизни ўғирлаши мумкин эди, ўшалардан олиб қочдилар, менимча», – деди. Ўзлари ўғирлагани етмагандек, энди бошқалари ортимизга тушдими?

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

ТАКСИДА ҲИДОЯТ ТОПДИМ
#жаннатга_таклифнома #биринчи_китоб

– Насронийликдан узоқлашиш сабабини тушунтира оласизми?
– Насронийликдаги таслис эътиқоди мени бошиданоқ шубҳага солиб қўйганди. Кейин эса насроний руҳонийларининг вақтида чўқинтирилмаган болалар жаҳаннамга тушади дейишлари мени қўрқита бошлади. Тангри деганлари шундай ҳам адолатсиз бўлиши мумкинми дердим. Черковга қатнашни тўхтатиб қўйдим.

– У пайтлар мусулмонлар ва Ислом ҳақида нималар билардингиз?
– Лицейда ўқиганимда черковга бориб турардим, мусулмонлар ҳақида ҳам ўшанда руҳонийлардан эшитгандим. Улар доим мусулмонларни ёмонлашарди, мусулмонлар дунёмиз учун энг катта таҳликадир дер эди. Мусулмонлардан нафратланар эдим. Лицейдаги мусулмон болалар билан ўртоқ бўлишга ҳам қўрқардим.

– Мусулмон бўлишдан олдинги ҳаёт тарзингиз қандай эди?
– Ҳеч қачон наркотик, алкол ичмадим, зино килмадим. Буларга ҳаётимдан жой бермадим, яқинларим ҳам мени яхши инсон сифатида билар эди.
Черковни тарк этдим. Ҳаётим маъносиз эди, “Нега яшаяпмиз ўзи?!” – дея сўрардим доим ўзимдан.

– Исломга киришингизга нима сабаб бўлди?
– Ота-онам Франкфуртнинг шимолидаги қишлоқда яшар эди. Якшанба куни ота-онамнинг зиёратига кетаётгандим. Бекатга келганимда автобус кетиб қолган экан, дуч келган машинага қўл кўтардим. Бир машина олдимга келиб тўхтади ва мени ичкарига таклиф қилди. Ҳайдовчи турк эди, исми Довуд экан. Ота-онамнинг қишлоғига яқин жойда уйи бўлиб, дам олиш кунлари ўша ерда бўлар экан. Довуд билан суҳбатлашиб кетдик, ажойиб инсон билан танишганимни ҳис қилиб турардим. У мени онамнинг уйигача олиб бориб қўйди. Кетаётганида телефон номери ва манзилини ҳам бериб кетди. Яна учрашишга келишиб хайрлашдик. Довуд жуда яхши инсон эди, унинг мусулмон бўлиб чиқишини хаёлимга ҳам келтирмаган эдим. Чунки у менинг тасаввуримдаги мусулмонларга ҳечам ўхшамаётган эди.

– Кейин нима бўлди?
– Эртаси куни мен у берган манзилга бордим. Суҳбатлашдик, бир пайт у мендан изн сўраб суҳбатни тўхтатди ва намоз ўқиб олди. Унинг мусулмон эканини билиб ҳайратландим. У руҳонийларимиз таърифлаган мусулмонларга ўхшамасди. Намоз ўқишини кузатдим, у жуда сокин ва ҳузурли эди. Ҳайратимни яшира олмадим, Довудга тасаввуримдаги мусулмонлардан сўз очдим. У: “Хоҳласанг бошқа мусулмонлар билан ҳам таништираман, мусулмонларнинг ёмон инсонлар эмаслигини ўз кўзинг билан кўргин”, – деди. Мен ҳам, майли, дедим. Эртаси куни Франкфуртдаги бир масжидга бордик. Масжидда араб, турк, африкалик, осиёликларни ва немисларни кўрдим. Ҳаммаси Аллоҳга сажда қиларди. Одатда немислар бошқа миллатларни камситишади ва немис бўлмаганлар билан бир жойда ўтирмайди. Аммо мен кўраётган бу немис мусулмонлар бошқа миллатларни ёқтириб, улар билан яхши муомалада бўлаётган эди. Менга таъсир қилган яна бир нарса азон овози бўлди. Ўша пайтлар сабаби маълум бўлмаган бир бош оғриғига йўлиққандим, азон овозини эшитганимда бош оғриғим тўхтарди. Руҳонийларимиз таърифлайдиган мусулмонлар қаерга кетди? Мен кўриб турган бу мусулмонлар бир-бирига яхшилик қилишдан, яхши муомала қилишдан завқ олмоқда-ку. Ҳар сафар масжидга борганимда уларни яна ҳам яхши кўриб қолаётган эдим. Довуд уч-тўртта китоб берди, ҳаммасини ўқидим. Энг охирида у мени Қуръон билан таништирди. Қуръон ўқир эканман, таърифисиз туйғу оғушида қолдим.

– Қандай туйғу?
– Икки ҳафтада Қуръоннинг немисча таржимасини ўқиб тугатдим. Кейин мусулмон бўлдим. Бундан айниқса Довуд кўп қувонди. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким бир кишининг мусулмон бўлишига сабабчи бўлса, унга жаннат муборак бўлсин!” – деган эканлар.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

ЖОНГА — ЖОН, КЎЗГА — КЎЗ
#тутқун #ҳикоя

Қуролли навбатчилар биз билан суҳбат қурса ҳам, Бахадан узоқ турарди. У билан ортиқча гаплашмас эди. Учинчи кун эди, илк маротаба Муҳаммад билан Баха ўтириб гаплаша бошладилар. Менинг ҳам биринчи марта кўрганим иссиқ муносабат шу эди. Аммо улар тортишиб кетишди. Шодий билан Имад ҳам орага кирарди баъзан. Аммо Баха уччаласидан ҳам маданиятли ва тарбияли эди, бир ўзи уччаласига бас келаётганди. Муаммо шиалар ва суннийларларга келиб тўхтади. Муҳаммад дедики: «Суннийлар баъзи ичимликларни фақат шиалар ичгани учунгина ўзларига ҳаром қилиб олишган». Баха бу гапдан кейин хо-холаб кулди ва: «Сана-чи ўша ичимликларни», – деди. У ҳам «Медда» деди. «Медда» доривор гиёҳлардан тайёрланган ичимлик. Баха олдида турган меддани олиб ичди. Уччаласи ҳам ҳайрат ичида қараб турарди. Буларнинг тортишмасидан шуни тушундимки, бечора ёшларни арзимаган, ахмоқона нарсалар билан йўлдан оздиришган эдилар. Суннийлар унақа, шиалар бунақа, деган кўпиртиришлар билан. Шундай қарама-қарши келиб гаплашганларида эса булар ошкор бўлиб. онгидаги янглишларини ҳайрат билан томоша қилишарди.
Аслида бу бизнинг жуғрофиянинг ҳам буюк бир муаммоси.

Бу шиа—сунний масаласидан сиёсий ихтилофлари ва чикорлари бор бўлган инсонлар яхшигина фойдаланишарди.
Баха ҳам бу тортишмадан зафар билан чиққан эди. Табассумла панжарадан ташқарини томоша қила бошладик. Мевали дарахтлар, осмон, қушлар ва узоқлардан кўриниб турган масжид минораси ичимдаги озодлик оловини оловлантириб юборди. Хаёлларга берилиб ўтиргандим, Баха мендан: «Менинг хаёлимдан ўтганлар сенинг ҳам хаёлингга келадими?», – деб сўраб қолди. У орқадаги қўриқчилар эшитмасин, дея ниҳоятда пичирлаб сўради. Мен: «Сенинг хаёлингда нима бор билмайман, аммо мен тезроқ озод бўлишни ўйлаяпман», – дедим. Аммо овозини янада пастлатиб: «Қочишга нима дейсан?», – деди. Қочиш, зотан асир тушган кунимиздан бери ҳеч хаёлимдан чиққани йўқки. Ҳатто салонга чиқишимизга изн берилганидан кейин бу туйғу янаям ортганди. Аммо қандай қилиб? Аввало қишлоқдагиларнинг ҳаммаси Асадга дастак бериб турган шиалардан иборат эди. Уйдан қочишнинг уддасидан чиқсак ҳам, қишлоқда бизни кўрган дуч келган киши сотиши мумкин эди. Қочиб қаёққа кетишимизни ҳам билмасдик. Баха ҳам бу қишлоқни биринчи марта кўриб турган экан. Қишлоқдан чиқишимиз учун албатта, бир киши бизга ёрдам бериши керак эди. Ҳамиднинг миясида нималар бор, билмайман. Қочдик ҳам дейлик, йўлда Ҳамидга бир кору-ҳол бўлса-чи? Бу саволларнинг ҳаммаси қочиш жасоратимни синдирар эди. Бахага: «Aгар Ҳамид бўлмаганида эди, сен билан бир режа тузардик, фақат бизга ёрдам берадиган бириси бўлиши керак», – дедим. Кейин қўшни хонадаги Ҳамиднинг ёнига ўтдик.
Уччаламиз газ печканинг ёнида бироз суҳбат қургач, таҳорат олиш учун салондан чиқдим. Кўрдимки, қўриқчиларнинг сонини кўпайтиришибди, узун бўйли, юзи кенг, ҳарбий кийимдаги бир кишини қўшишибди. Янги келгандан: «Бизнинг масаламизда бир ўзгариш борми?», – дея сўрадим. Чунки янгими, эскими фарқи йўқ, ҳаммага умид билан қарардим. Исми Абу Юсуф экан, у мени чой ичишга таклиф қилди. Орамизда узун бир суҳбат бўлиб ўтди. Бизни илк ўғирлаганлар, Ҳамид иккаламизни отиб ўлдирмоқчи бўлишибди. Аммо булар бизни уларнинг қўлидан, олиб қутқарган экан. Мени зиналардан олиб чиқаётиб: «Сени ўлдирмаймиз, яшайсан», – деган киши ҳам Абу Юсуф экан. Кўзларим боғлангани учун мен юзини кўрмаган эдим. Тўғриси, унчалик ҳам ишонмадим. Ундан: «Яна қанча вақт ушлаб турасизлар», – деб сўрадим. У: «Бу кеча Жиҳад исмли патронимиз келади. Ундан ҳамма саволларингга жавоб оласан», – деди.

Оқшом яқинлашганида яна деразанинг тагига ўтирдим, қуёшни томоша қилгим келди. Олов қизиллигидаги қуёш секин-секин дарахтларнинг орқасига ўтаётганди. Тутқун бўлсам ҳам, бу манзаранинг мазасини чиқараётгандим. Болаларим бирма-бир кўз олдимга келди. Хаёлан ҳар бирини алоҳида-алоҳида ўпиб чиқдим. Нима бўлса бўлсин озод бўлиш учун ҳаракат қилишим керак, болаларим учун яшашим керак, дея ўз-ўзимга сўз бердим.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

​​Кечқурун Муҳаммаддан ташқари яна иккита навбатчи билан танишдим. Бири 25 ёшлардаги қорачадан келган Имад, иккинчиси 19 ёшлардаги бир думбул Шодий эди. Имад ҳеч гапирмас, фақат ўйга толиб ўтирадиган бахтсиз бир инсон эди. Шодий эса ҳар ишда қовун тушириб қўяверарди. Ҳатто Муҳаммад менга: «Ҳамид ва сени кошки тутқун сифатида танимасакда, Туркияда нормал бир шароитда таниганимизда эди. Яхши бўларди, сиз иккингиз яхши йигитларсиз», – деди. Мен: «Баха ҳам яхши инсон», – деган эдим, у юзини буриштирди.

Ярим кечада улар навбат алиштиришган шекилли. Кечаси бир уйғондим, қаршимда бир жирканч инсон турарди. Ҳатто, балки тушимдир, дея кўзларимни ишқаладим. Кал бошли, юзида инсонлик номидан асар ҳам йўқ, бири. Ундан соат неччи бўлди, дея сўрадим. Чунки бомдодга тайёргарлик кўрмоқчи эдим. У юзидаги жирканч тиржайиш билан Қуръондаги вақт ҳақидаги оятни ўқиди. Оятнинг маъноси қуйидагича эди: «Сендан Қиёмат соатини сўрашади. У илм фақатгина Аллоҳнинг ҳузуридадир».
Эрталабгача ухлай олмадим. Бу шаббиха қўриқчи қўлидаги пичоқ билан тўхтовсиз ўйнаб ўтирди. Пичоқни ўйнатиб тез-тез Ҳамидга ва менга гап отарди. Биздан нафратланиши, агар имкони бўлса бизни ҳамон ўлдиришини тилга келтирарди. Узоқ-узоқ бир-биримизга қараб турардик, чунки қўлидаги пичоқни кўрсатиб, орада бизни ўлим билан таҳдид қилиб қўярди. Бу одам психопат эди. Эрталабга яқин навбатни Муҳаммад олди, кейин мен ҳам бироз ухлаш имконини топдим. Кошки, у нурсиз психопат шаббихани бошқа ҳеч кўрмасам...

Тушга яқин уйғондим. Ҳамид билан Муҳаммад «Курдлар водийси» сериалидаги Пўлат Аламдарни муҳокама қилаётган экан. Муҳаммад тинмай Ҳамиддан Пўлат Аламдар ҳақида сўрарди. Сурияликлар Пўлатни, Мурат дейишар экан. Пўлат Сурияда ҳам машҳур эди. Думбул Шодий бўлса: «Пўлат келиб сизларни ҳам қутқарсин», – дея яна қовун туширди. Унга шундай серт қарадимки, кўзини олиб қочиб бошини ерга эгиб олди. Тутқунликдаги энг таъсирли қуролим фақатгина боқишларим эди. Исёнимни, хафалигимни, жаҳлимни фақат боқишларим билан ифода қила олардим.

Бугун учинчи кун, ҳеч овқат масаласида муаммо кўрмадик. Ташқаридан тайёр овқат обкелишар эди, одатда товуқ, донар келарди. Аммо бизнинг иштаҳамиз йўқ, бир он аввал озод бўлишни хоҳлаймиз, холос. Бу шарт остида эканмиз, олдимизга дунёнинг энг лаззатли таомини қўйсинлар, барибир татимайди.

Ҳар доимгидек, бугун ҳам атрофдан бомба ва отишма овозлари кела бошлади.
Бугун шанба бўлгани учун бироз умидлиман. Атрофдан Шайх Салоҳ деган кишининг исмини эшита бошладик, Баха бизга: «Бугун тоғам бизни бу ердан қутқаради», – деди. Қўриқчилар ҳам Шайх Салоҳни танишар экан. Бу ҳудудда ҳар доим шиалар ва суннийлар орасида бир низо чиқса, Шайх Салоҳ ўртани ислоҳ қилар экан. Буларни Баха менга англатгани сайин ичимдаги умид ҳам каттара бошлади. Акс тақдирда ишлар хавфли томонга кетиши мумкин. Ваҳоланки, одим-одим таҳликанинг ичига яқинлашаётганимизни қаердан ҳам билардим?

Давоми бор...

Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.

👉 @marziya_saydam

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

​​Кечқурун Муҳаммаддан ташқари яна иккита навбатчи билан танишдим. Бири 25 ёшлардаги қорачадан келган Имад, иккинчиси 19 ёшлардаги бир думбул Шодий эди. Имад ҳеч гапирмас, фақат ўйга толиб ўтирадиган бахтсиз бир инсон эди. Шодий эса ҳар ишда қовун тушириб қўяверарди. Ҳатто Муҳаммад менга: «Ҳамид ва сени кошки тутқун сифатида танимасакда, Туркияда нормал бир шароитда таниганимизда эди. Яхши бўларди, сиз иккингиз яхши йигитларсиз», – деди. Мен: «Баха ҳам яхши инсон», – деган эдим, у юзини буриштирди.

Ярим кечада улар навбат алиштиришган шекилли. Кечаси бир уйғондим, қаршимда бир жирканч инсон турарди. Ҳатто, балки тушимдир, дея кўзларимни ишқаладим. Кал бошли, юзида инсонлик номидан асар ҳам йўқ, бири. Ундан соат неччи бўлди, дея сўрадим. Чунки бомдодга тайёргарлик кўрмоқчи эдим. У юзидаги жирканч тиржайиш билан Қуръондаги вақт ҳақидаги оятни ўқиди. Оятнинг маъноси қуйидагича эди: «Сендан Қиёмат соатини сўрашади. У илм фақатгина Аллоҳнинг ҳузуридадир».
Эрталабгача ухлай олмадим. Бу шаббиха қўриқчи қўлидаги пичоқ билан тўхтовсиз ўйнаб ўтирди. Пичоқни ўйнатиб тез-тез Ҳамидга ва менга гап отарди. Биздан нафратланиши, агар имкони бўлса бизни ҳамон ўлдиришини тилга келтирарди. Узоқ-узоқ бир-биримизга қараб турардик, чунки қўлидаги пичоқни кўрсатиб, орада бизни ўлим билан таҳдид қилиб қўярди. Бу одам психопат эди. Эрталабга яқин навбатни Муҳаммад олди, кейин мен ҳам бироз ухлаш имконини топдим. Кошки, у нурсиз психопат шаббихани бошқа ҳеч кўрмасам...

Тушга яқин уйғондим. Ҳамид билан Муҳаммад «Курдлар водийси» сериалидаги Пўлат Аламдарни муҳокама қилаётган экан. Муҳаммад тинмай Ҳамиддан Пўлат Аламдар ҳақида сўрарди. Сурияликлар Пўлатни, Мурат дейишар экан. Пўлат Сурияда ҳам машҳур эди. Думбул Шодий бўлса: «Пўлат келиб сизларни ҳам қутқарсин», – дея яна қовун туширди. Унга шундай серт қарадимки, кўзини олиб қочиб бошини ерга эгиб олди. Тутқунликдаги энг таъсирли қуролим фақатгина боқишларим эди. Исёнимни, хафалигимни, жаҳлимни фақат боқишларим билан ифода қила олардим.

Бугун учинчи кун, ҳеч овқат масаласида муаммо кўрмадик. Ташқаридан тайёр овқат обкелишар эди, одатда товуқ, донар келарди. Аммо бизнинг иштаҳамиз йўқ, бир он аввал озод бўлишни хоҳлаймиз, холос. Бу шарт остида эканмиз, олдимизга дунёнинг энг лаззатли таомини қўйсинлар, барибир татимайди.

Ҳар доимгидек, бугун ҳам атрофдан бомба ва отишма овозлари кела бошлади.
Бугун шанба бўлгани учун бироз умидлиман. Атрофдан Шайх Салоҳ деган кишининг исмини эшита бошладик, Баха бизга: «Бугун тоғам бизни бу ердан қутқаради», – деди. Қўриқчилар ҳам Шайх Салоҳни танишар экан. Бу ҳудудда ҳар доим шиалар ва суннийлар орасида бир низо чиқса, Шайх Салоҳ ўртани ислоҳ қилар экан. Буларни Баха менга англатгани сайин ичимдаги умид ҳам каттара бошлади. Акс тақдирда ишлар хавфли томонга кетиши мумкин. Ваҳоланки, одим-одим таҳликанинг ичига яқинлашаётганимизни қаердан ҳам билардим?

Давоми бор...

Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.

👉 @marziya_saydam

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

СИГИРЛАРГА СИҒИНАР ЭДИК
#жаннатга_таклифнома #биринчи_китоб

– Ҳиндуизм динига мансуб экансиз. У қандай дин? Илоҳларингиз ҳақида гапириб бера оласизми?

– Уйимизда учта бут бор эди. Эркак бутга отам, хотин бутга онам, биз эса кичкина бутга сиғиниб сажда қилар эдик. Отамнинг машинасида ҳам товус шаклидаги қушга ўхшаган бир бут бор эди, ҳаммамиз машинага минишдан аввал эгилиб, у бутга таъзим қилар эдик. Оқшом эса ҳамма ўзининг бути қаршисида ўтириб дуо қиларди. Онам роса диндор эди, кечалари бутининг қаршисида нақ уч соат ибодат қиларди.

Энг асосий тангримиз сигирлар эди. Сигирлардан қўрқар эдик, чунки тангримиз бўлгани учун кўчаларда бирдан қаршимиздан сигир чиқиб қолса, унга муносиб ҳурматни кўрсата олмасак, нима бўлади дея ҳадиксирардик. Сигирлар бизга сут бергани учун бизни туққан онамиз эмас, сигирлар ҳақиқий онамиз деб эътиқод қилардик. Винайка исмли энг катта сигир – санамимиз бор эди. Бутун сигирларни Винайканинг туққанлигига иймон келтирган эдик.

– У пайтларда Ислом ҳақида бирор маълумотингиз бор эдими?
– Йўқ, ҳеч нима билмасдим.
– Исломга қандай қизиқиб қолдингиз?
– Икки ярим йил аввал ғалати тушлар кўра бошладим ва бу тушларни такрор-такрор кўрардим. Аллоҳим менга лутф қилди, мусулмон бўлдим.

– Қандай тушлар экан?
– Йигирма бир ёшда эдим. Бир кун тушимда оқ либос кийган, менга орқа ўгириб турган бир кишини кўрдим. У одам такбир келтирди ва қўлини боғлаб намоз ўқиди. У пайтда ҳинд бўлганим учун у кишининг нима қилаётганини тушунмаган эдим. Эртаси куни яна ўша туш, яна ўша ҳаракатларни кўрдим. Қўрқиб уйғондим. Ҳар кун бир хил туш кўраётган эдим. Учинчи кун ҳам айни тушни кўрдим. Эрталаб онамга, тушларим ҳақида гапирганимда онам: “Эътибор берма, шайтон кирибди-да тушингга”, – деди.

– Кейин нима бўлди?
– Кўчага айланишга чиққандим, Форис исмли мусулмон йигит билан танишиб қолдим. Унга тушларим ҳақида гапирдим. У: “Шом пайтида учрашайлик, сени бир жойга олиб бораман”, – деди. У мени шом вақтида Ислом марказининг масжидига олиб борди. У ерда кўпгина мусулмонларни кўрдим, ҳаммаси бир хил – тушимда кўрганим кишининг ҳаракатларини қилишаётганди. Ҳайратда қолдим. Форис менга: “Аллоҳдан сенга ҳидоят келмоқда”, – деди. Мен ҳидоятнинг нима эканлигини билмасдим.

– Ўша ерда мусулмон бўлишга қарор қилдингизми?
– Йўқ. Ҳам ҳайратда, ҳам қўрқувда эдим. Аллоҳ менга тушларим орқали бир ишорат бераётганлигини англадим. Эртаси куни Форис мени бошқа бир жамоатга олиб борди. Имом жамоатга юзланиб, Ислом ҳақида ваъз қиларди. Уни тинглар эканман, бизнинг сигирлар ва санамларга сиғинишимиз аҳмоқлик эканини ўйлаб уялиб кетдим. Ваъз тугаши билан Форисга: “Мусулмон бўлмоқчиман”, – дедим. У ҳам мени имомнинг олдига олиб борди. Калимаи шаҳодат келтириб мусулмон бўлдим. Ҳамма мени кучоклаб табриклай бошлади.

– Олдинги диндан бирдан воз кечдингиз, бу қадар осон бўлдими?
– Менинг оиламдагилар энг тақводор ҳиндлар эди. Ҳиндуизмдаги ибодат шаклларини соғлом ақл қабул қилмаслигини олдиндан англаган эдим. Фақат атроф-муҳитдагилардан ҳадиксираб, фикримни тилимга чиқара олмасдим. Инсон бир динга иймон келтириши учун у дин ҳақида кўп маълумотга эга бўлиши шарт эмас деб ўйлайман. Қалбимнинг садосига қулоқ солдим. Ва энг қисқа фурсат ичида қалбим менинг мусулмон бўлишимни истади.

– Буни оилангиздагилар қандай қабул қилди?
– Мусулмон бўлганимни икки ярим йил оиламдан яшириб юрганман. Ҳиндлар жуда фанатик инсонлар, айниқса онам, ҳечам кечирмайди.
– Ислом сизнинг ҳаётингизни ўзгартирдими?

– Албатта. Форис менга таҳорат ва намозни ўргатди. Мусулмонлар бир оиланинг аъзолари каби бир-бирини яхши курар экан. Мен ҳам ўзимни улар билан бирга бўлганимда ҳақиқий оилам ичида каби ҳис қиламан.
– “Ислом ва Даъват” институтига қандай ўқишга кирдингиз?
– Мусулмон бўлганимдан кейин Исломни чуқур ўрганишни орзу қилиб Пуланг Пинангдаги Ислом марказига бордим. Уларга мақсадимни айтдим. Ҳиндуизм динидаги ёшларга Исломни англатишни хоҳлайман, аммо ўзим ҳали яхши билмайман дедим.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

ФУА ҚИШЛОҒИДА КУЛИБ ТУРГАН НАСРУЛЛОҲ
#тутқун #ҳикоя

Кўзимдаги латтани чиқаришга ҳаракат қилаётган эдим, ёнимга улардан бири яқинлашди. Ва унинг ўзи кўзимдаги латтани еча бошлади. Кўзим очилиши билан қуролларини бошимга тираб турган уч аскарни кўрдим. Улар 20-25 ёшларда эди. Уй ҳам оддийгина яшаш жойи бўлиб, ҳатто панжарага бир боғ саримсоқ осиб қўйилган эди.

Аскарларнинг ёш болалар эканлиги мени ҳайратга солди. Чунки кўзимни очганимда йирик шаббихаларни кўраман, деб ўйлаган эдим. Ҳамиднинг кўзлари ҳалиям ёпиқ эди, жаҳлим чиқиб: «Оч Ҳамиднинг кўзларини», – дея бақирдим. Калашниковни менга янаям яқинлаштирган йигитнинг кўзидаги ғазабни кўриб тургандим. Улардан бири: «Бизга нега бақиряпсан, биз билан бунақа гаплаша олмайсан», – деди. Бироз тортишдик, аммо кейинчалик юмшадик. Мен уларга: «Сизга муаммо туғдириш ниятим йўқ, агар Ҳамиднинг кўзларини очсангиз янаям бир-биримизни тўғри тушунган бўламиз», – дедим. Улар яна ўзаро гаплашиб олишгач, Ҳамиднинг ҳам кўзларини очишди.

Аср вақти кириб қолди. Яна уларга: «Намоз ўқимоқчиман», – дедим. Намоз ва таҳоратга қаршилик қилишмаётган эди. Хонадан ташқарига чиқаришди. Тахминим тўғри чиқди. Яқин яқингачаям бу ерда бир оила яшаган эди. Таҳорат олганимдан сўнг газ печкаси бор бир хонага олиб киришди. Коридор ва салондан юриб ўтдик. Салондаги расмлар диққатимни тортди. Салонда портретлар бор эди. Бири мен танимадим, аммо шиа мулласининг расми, иккинчиси эса Хизбуллоҳнинг машҳур лидери Ҳасан Насруллоҳнинг расми эди. Расмдаги Насруллоҳ кулимсираб турибди.

Қоришиқ туйғулар билан намоз ўқидим. Қаердамиз, нега ўғирлашди, бизни энди нима қилишади? Шунга ўхшаган ўнлаб саволлар миямда кезиб юрарди. Баха билан гаплашиб олишим керак, деб ўйладим. Хонага қайтганимда, Баха креслода ухлаб қолган экан. Қўриқчилар ҳам энди бошимизга қуролини тирамай қўйганди. Бу буюк ўзгариш эди, чунки пешонамизга тиралган қурол билан нафас олиб бераётгандик. Бирдан дарвоза қаттиқ тақиллади. Ичимда улкан бир умид туғилди. Балки, янглишларини англадилар, бизни Сурияга ҳужжатли фильм олиш учун келган журналистлар эканлигимизни билдилар.
Қўриқчилардан бири ташқарига чиқиб қўлида бир тўрва билан кириб келди. Тўрвада мен Шомда севиб ёйдиган мажунат (сомса) лар бор эди. Ҳеч иштаҳам бўлмасаям, оч қолмаслик учун мажунотдан бир дона олиб едим. Баха ҳам уйғонди. Баҳонада Баха билан гаплашиб, устма-уст уни саволларга кўмиб ташладим. Менга: «Фуа қишлоғидамиз, бу қишлоқ бутунлай шиалардан иборат», – деди. «Хўш, булар биздан нима исташмоқда», – деб сўрадим. «Янглишлик билан бир иш қилдилар, иншаАллоҳ бир-икки соатда бизни қўйиб юборишади», деди. «Қандай қўйворишади, биз учун югураётган бирор киши борми?», – дедим яна. «Ҳа, тоғам Шайх Салоҳни шиалар ҳам ҳурмат қилади. Менимча тоғамга аллақачон хабар кетди. Сизлардан узр сўрайман, сизлар менинг меҳмонларим эдингиз», – деди.
«Сенинг бир гуноҳинг йўқ, умидсизликка тушмаслигимиз керак», – дея Баханинг кай-фиятини кўтардим.

Қуёш ботиб, ҳаво қорая бошлади. Бугун пайшанба, агар бугун озод бўлмасак, жума куни ҳеч қачон озод бўла олмаймиз. Чунки жума куни Сурияда дам олиш куни. Жумада ҳеч ким ва ҳеч қаер ишламайди.

Қуёш билан бирга озод бўлиш умидим ҳам ботиб кетаётган эди. Умидимдан бўш қолган жойга қоронғулик чўкаётганди. Ярим кечада қўриқчилар бизни газ печка бор хонага олиб ўтишди. Ичимизга бироз иссиқ кирди, чунки эрталабдан бери совуқ хонада тутишганди. Баха яна уйқуга кетди, аммо биз Ҳамид иккаламиз тўхтовсиз ўйлардик. Ажабо, бизни ўғирлаш махсус операция эдими? Бу саволнинг жавобини билишни истар эдим. Агар ўғирланишимизнинг сабабини билолсам, озод бўламизми, йўқми, бу ҳақда ҳам соғлом фикрлар юрита олардим.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

РУҲИМ ОЗУҚАСИНИ ТОПДИМ
#жаннатга_таклифнома #биринчи_китоб

Бир пайтлар Германияда машҳур мусиқачи бўлган Жулиа Жавайрия ўзига совға қилинган китоб сабабли ғалати ҳодисаларни бошдан кечиради. Бу унинг Исломга киришига сабабчи бўлади. Унгача Жулиа мусулмонлардан нафратланарди. Нафратини қуйидагича ифодалайди: “Ҳидоят топишимдан аввал мусулмонлар мен учун жоҳил, ҳаётдан завқ олмайдиган, ҳурлигини йўқотган инсонлар эди. “Улар ниҳоятда иродасиз бўлгани учун доим бир Яратувчига эҳтиёж сезади”, – деб айблар эдим”.

Мусулмонлардан шунчалик нафратланишига қарамасдан у ўзига янги исм сифатида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёли Жувайрия хоним (разияллоҳу анҳу) исмини танлаганди. Интервью олар эканман, у бир неча бор кўзига ёш олди.
Жувайрия хоним бугунги кунда фаластинлик йигитга турмушга чиққан, у мусиқасиз, ниҳоятда оддий ҳаёт кечиради.

– Мусулмон бўлишга қадар кечган ҳаёт тарзингизни гапириб бера оласизми?
– Немис оилада катта бўлганман. Отам католик, онам протестант эди. Отам диндор эмас, аммо онам кечалари кўп дуо қилар ва ҳар якшанба черковга қатнашни канда қилмас эди. Бизни ҳам черковга олиб борарди. У ерда роса хурсанд бўлардим, пайғамбарлар ҳаёти ҳақидаги ҳикояларни эшитиш менга ҳузур бахш этарди. Черковда ва мактабларда бизга Ийсо Масиҳ Тангрининг ўғли деб ўргатилди. Аммо мен буни ҳеч қачон қабул қила олмасдим. Болалигимдан бери Ийсо алайҳиссаломни бошқа пайғамбарлар – Довуд алайҳиссалом ва Сулаймон алайҳиссаломлар каби Аллоҳнинг бир пайғамбари эканлигига ишониб келдим.
– Нега ишондингиз бунга?
– Билмайман. Зеҳним ва ақлим Ийсо алайҳиссалом Аллоҳнинг ўғли эканлигини ҳар доим рад қилди.

Ўн тўрт ёшимдан кейин черковга боришни тўхтатдим. Фақат кечалари Аллоҳга дуо қилар эдим. Лицейда ҳиппи фалсафаси ва мусиқаси билан танишдим. Дўстларимнинг ҳаммаси ҳиппи эди. Ҳиппи бўлганимдан кейин насронийликни ва дуо килишни ҳам ташлаб юбордим. Чунки дин ҳам, дуо ҳам кераксиз нарса деган қарорга келгандим.
– Ҳиппи фалсафаси нима? Ҳиппиларнинг яшаш тарзи қандай?
– Ҳиппи фалсафасига кўра, истакларга чегара қўйилмайди, сиёсат билан шуғулланилмайди, табиатга, саёҳатга, мусиқа ва тинч яшашга аҳамият берилади. Ҳиппи фалсафаси инсоннинг ҳурлиги унинг ичидадир, ичингга йўнал ва уни кашф кил дейди. Ҳиппилар қўшиқ куйлаб ҳаётдан завқ олади ва мол-дунёга берилмайди.
– Мусиқий услубингиз кимларнинг услубига ўхшар эди?
– Bob Dylan, Pınk Floyol, Led Zeppelin ва The Beatlesлардан ўрнак олар эдим. Мусиқаларим фалсафага тақалар эди. Кўпроқ ҳаётнинг сири, ҳурлик, табиат ҳақида куй басталар эдим. Мусиқий билимни Лондонда олганим учун Исломни ҳам дастлаб Лондонда танидим.

– Сиз бошида мусулмонлардан нафратланар эдим дедингиз. Бу нафрат билан Исломга қандай кириб колдингиз?
– Лондоннинг Stop Nevengten қасабасида яшар эдим. Бу ҳудудда черков, цинагог ва масжид бор эди. Доим мусулмонлар ва яҳудийларни кузатардим, жуда ҳам мароқли ва қувончли инсонлар эди. Шанба куни яҳудийларнинг, жума куни мусулмонларнинг севинчи янада ортар эди. Кузатувларим мени динлар ҳақидаги изланишларга бошлаб келди. Чунки мен ҳали ҳам бир ҳиппи эдим. Биз ҳиппилар доим хурсандчилик билан яшашни ҳимоя қилардик, аммо мен кўриб турган бу инсонлар ҳаётдан завқ олишда ҳиппиларга караганда анча бахтли ва масъуд эдилар. Бу хурсандчиликни уларга динлари бераётганини англадим. Яҳудийликка оид китобларни ўқий бошладим. Натижада уларнинг динига ирқчилик хос эканини ўргандим. Ирқчи ва миллиятчиларни ёмон кўрардим, шунинг учун бу дин менга маъқул келмади. Мусулмонларни ҳам ёмон кўрардим, шу сабабли уларнинг динига умуман қизиқиб ҳам кўрмадим.

– Мусулмонча яшашни сизга қийин қилиб кўрсатган нарса нималар эди?
– Беш маҳал намоз ўқишлари ва аёлларнинг ўранишлари. Айниқса ҳижобни жуда мантиқсиз деб ўйлардим.
– Бу фикрларингиз ўзгарибди, кўриб турибман муслимасиз, ҳижобдасиз. Бу қандай рўй берди?
– Бир кун Лондон кўчаларида кетаётган эдим, кўчанинг ўртасида митинг қилаётган бир гуруҳ одамларни кўриб қолдим. Улар курдлар эди, бир нималар деб бақирарди, мен эса курдча тушунмасдим.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

ШАПКАСИДАН ҚОН ОҚҚАН КИШИ
#тутқун #ҳикоя

Бизни ортган машиналар конвойи тупроқ йўлдан кетиб борарди. Бир қишлоққа кирдик. Бу оддий қишлоқ эмасди, чунки йўлнинг ҳар икки тарафи қуролли кишилар билан тўла эди. Қишлоққа киришимиз билан қишлоқнинг «ҳаво» си ўзгарди. Бизни олиб келаётган қўмондонлар бир-бирларига гўё буюк бир ўлжани қўлга киритгандек гап отиб мақтанар эди. Ниҳоятда нашали эдилар. Мен эса бунга ҳали ҳам ишона олмаётгандим.

Ўн дақиқадан кейин бир уйнинг олдида тўхташди. Машинани ичида кутиб турган эдик, бирдан атрофимизни одамлар ўраб олди. Баъзиларининг қўлида қурол бор-у, аммо кўпчилиги оддий қишлоқ аҳли эди. Бирдан бизни ўғирлаб келтирган кишилардан бири диққатимни тортди. Бошига қароқчиларникига ўхшатиб қора рўмол боғлаб олганди. Қўлининг ҳар тарафи зулфиқор (қилич) татуировкаси билан тўла, йирик жуссали, қалин мўйловли ва юзи жирканч эди. Орада қаҳ-қаҳа отиб кулиб қўярди. Жаллоднинг ўзгинаси эди. Ажабо, бизнинг ҳам жаллодимиз шу жирканчмикан, дея ўйладим. Милтиқ тугмасини шу босармикан?

Уйнинг олдида кутиб турган эдик, уй ичидан элликлардан ошган бир одам чиқиб келиб бизга яқинлашди. Одамнинг бошидаги шапкасидан қон томиб турганди. Ким бу одам? Бир инсоннинг шапкасидан нега қон томсин? Ёки асл жаллод, кўккўзли, сокин юзли бу кишими? Миям саволлар ҳужуми остида қолди. У қўли билан ҳаракат қилиб: «Олиб киринглар, уйнинг ичига», – деди. Атрофдагиларнинг ҳаммаси шапкасидан қон томиб турган бу одамни ҳурмат қилаётган эди.

Уйга киришимиз билан бир неча миндар (мочалка жойланган кўрпача) ташлаб қўйилган жойга ўтдик. Уйнинг деворлари шиалар тарафидан ҳазрати Алига оидлиги иддао қилинган расмлар билан тўла эди. Бизга бир хотин сув келтирди, хотиннинг кўзларида қўрқув бор эди. Бу уйда мутлақо нималардир юз бераётганди. Шапкасидан қон оқиб турган киши ҳам, кўзи қўрқувга тўлган кекса аёл ҳам нормал эмасди. Шапкали киши уйнинг орқа тарафидаги боғчага чиқди. Ҳатто тинмай боғчага кириб чиқа бошлади. Хаёлимга, балки ўғирлаб келтирган кишиларни боғчада ўлдиришармикан, деган фикр келди. Бизни ўғирлаб келтирган кишилар эса камерамиз билан ўйнаб ўтирарди.

Ҳамидга: «Камерада қайси тасвирлар бор», – дедим. У ҳам нималар борлигини тушунтирди. Унга: «Аҳволимиз ёмон, иншаАллоҳ ҳаммаси яхши бўлар», – дедим.
Бироздан кейин уйга икки қуролли киши кириб келди. Қўлларимизга пластик кишан тақиб, кўзларимизни боғлашди. Бизни бир машинага миндирдилар, ёнимизда бир қуролли киши бор эди. Номаълум тарафга олиб кетишди.

Ичимда ҳечам яхши ҳислар йўқ эди. Бизни ўлимга олиб кетишмоқдами? Болаларим, аёлимни бошқа кўрмайманми? Қуёшни-чи, Истанбулни, тоғларни-чи? Бошқа кўрмайманми? Ҳаётга доим бир ҳикоя каби қараган эканман. Демак, менинг ҳикоям шу ергача экан, дер эдим ўз-ўзимга.

Машина бир жойда тўхтади. Қўмондонлар бизни қўлимиздан тортиб машинадан туширдилар. Кўзларимиз боғли бўлгани учун атрофни кўра олмадим. Аммо кўзим боғланган латтани секин қашиётгандек қилиб пастга тушира бошладим. Келган жойимиз чала битган бир иншоот эди. Улар бизни тафтиш қилиб, чўнтагимиздаги нарсаларни олишди. Чўнтагимда озгина пул ва паспортим бор эди. Бинога кирганимиздан кейин қўлимдан ушлаб турган киши мени зиналардан пастга туширди. Ҳамид билан бирга бир хонага кирдик, аммо алоҳида стулларга ўтирғизишди. Бирдан ёнимиздаги хонадан Баханинг овозини эшитдим. Менимча, уни қийноққа солишди, навбат бизга келган эди. Ўзимни руҳан савол-жавоб ва исканжага тайёрлай бошладим. Ёнимдаги қуролли киши тўхтовсиз қуроли билан ўйнарди. Улар ўзаро тортишиб кетишди. Бири: «Икковиниям отиб ўлдирайлик, нимани кутиб ўтирибмиз?», – деса, иккинчиси: «Бироз сабр қил, ўлдириш қочмас, патрондан келадиган буйруқни кутяпман», – дерди. Энди ўлим жуда-жуда яқин келиб қолганди.

Ёнимиздаги хонадан Баханинг бақириқлари келгани сайин мен ҳам тўхтовсиз ичимда Қуръон ва дуо ўқий бошладим. Пешин намозига азон ўқилди. Бошимда турган аскарга: «Намоз ўқимоқчиман», – дедим. Ичкаридан бири обдаста келтирди. Бир обдаста сув мен учун чўлда қаршимга чиққан бир водий бўлиб кўринди. Таҳорат ичимни фараҳлатди, руҳимда узилиб кетган ипларини бир-бирига боғлади.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

11 СЕНТЯБРДА КЕЛГАН ҲИДОЯТ
#жаннатга_таклифнома #биринчи_китоб

Ислом ҳақида изланишлар олиб борар эканман, Лотин Америкаси қитъасида яшаганлар диққатимни тортди. Охирги йилларда Ислом энг кўп ёйилган жой Лотин Америкаси бўлиб чиқди. Уларни Исломга бундай катта қизиқишларининг сабабини кидирдим ва қуйидаги хулосаларга келдим:

1. Исломни бугунги кунда дунёга ҳоким адолатсиз бошқарувга қарши бир исён деб билишади.
2. Баъзилари аждодларимиз арабларга, Андалус Уммавий Давлатига боғлиқ деб ўйлаб, Исломий изланишлар олиб боришади. 1990 йилдан кейин бу қитъада интернет воситаси ила даъват, Исломий журналлар, Ислом марказларининг фаолияти сабаб Исломни қабул қилишлар кўпайган.

Лотин америкалик мусулмонлардан бири бразилиялик Абдуллоҳ Зоҳиддир. Асл исми Ара Кристиона Летикиа эди. У Сан Пауло шаҳрида бир адвокат эди.
“Модерн ҳаётдан зерикиб Амазон ўрмонларига кетиб қолгандим. Менинг Исломга киришимга ўн биринчи сентябрда юз берган воқеа – Америкадаги эгизак биноларнинг портлаши сабаб бўлган”, дейди у.

– Жуда ғалати бир ҳаёт ҳикоянгиз бор деб эшитдим, ўқувчиларим билан ҳам баҳам кўрасизми бу ҳикоянгизни?
– Ота-онам минглаб бразилияликлар каби насроний эдилар. Гўё Ийсо Масиҳнинг ошиқлари эди. Мени ҳам энг тақводор масиҳийлардан бири бўлишимни хоҳлаб, тиш-тирноғи билан ҳаракат қилар эдилар. Ҳар якшанба улар билан бирга черковга бориб ибодат қилардим, онам Ийсо Масиҳ ҳақида турли хил ҳикоялар айтиб берарди. Ўзим ҳам кўп китоб ўқир эдим. Ҳуқуқ факулътетига ўқишга кирганимдан кейин уйдан узоқлашдим, Сан Паулода яшай бошладим. Ҳаётимни ўзгартирган воқеалар талабалигимда бошланди.

– Қандай ўзгаришлар?
– Ўқишга киришдан аввал оилам билан қишлоқда яшаганим учун шаҳар ҳаётини билмас эдим. Сан Пауло менга дунёда расво бир ҳаётнинг борлигини кўрсатиб кўйди. Шаҳарда яшаётган инсонлар пул ва тараққиёт тарафидан қул қилиб сотиб олинган эди. Инсонлар фақат манфаат учун яшар, бир- бирларидан ва табиатдан узоқлашиб кетганди. Университетдаги ўртоқларимнинг асосий машғулоти фақат секс ва алкоголдан иборат эди. Модерн ва капиталист ҳаёт Бразилия ёшларининг туйғуларини ўлдираётганди. Шунинг учун ҳам капитализм ва модерн ҳаётдан нафратланардим. Тунги клублар, дискотека ва пулни ёмон кўрардим. Ёшликнинг завол топишини томоша қилардим. Мен бир чорасини топишим керак, йўқса, бу ҳаёт мени ҳам асир килиб олади деб ўйлардим. Табиатни, ҳайвонларни севар эдим. 1995 йилда Сан Паулодан кетдим, Амазон ўрмонларидаги Матуграсо деган жойга бордим. У ерда яшай бошладим.

– Ўрмонда ҳаёт қандай эди?
– Бу ҳудуддаги инсонлар умуман технологиядан, пулдан узоқда, табиий ҳаёт кечирарди. Дарёдан балиқ овлар ва асалари боқишарди. Улар билан бирга яшаш ҳаловатли эди. Улар каби яшашга ҳаракат қилардим. Овга чиқардим, асалари боқар эдим. Ўрмондаги болаларга Капувера дарслари берардим. Капувера – бразилияликларнинг кураш спорт тури. Ҳам кураш, ҳам рақсдан иборат. Улар бунга қизиқиб қолишди, мен ҳам жон деб ўргатар эдим.

– Ўрмонда яшаган инсонларнинг эътиқоди бормиди, нимага сиғинар эди?
– Қуёшга ва дарёларга сиғинар эдилар, ўз ораларида диндорлари ҳам бор эди.
– Уларнинг шаҳар ҳаёти ҳақида тасаввурлари борми, сизга шу ҳақида савол беришар эдими?
– Ҳа, сўрар эди. Мен ҳам тушунтирар эдим. Аммо ҳеч бири ўрмонни тарк этишни хаёлига ҳам келтирмасди. Чунки улар шаҳар аҳли каби беҳаловат эмас, жуда бахтли инсонлар эди. Модерн ҳаёт биздан тортиб олган инсоний қадриятлар уларда мавжуд ва ҳаётдан қувониб яшар эдилар.

– Сизга каби шаҳардан қочиб, ўрмонга жойлашган яна бошқалар ҳам бор эдими?
– Ҳа, бир физика фанлари профессори бор эди. У ҳам Сан Паулодан келганди.
– Ўрмонда неча йил яшадингиз?
– Икки йил. Кейин ўрмондан кетдим.
– Нега?
– Ўрмонда ҳаётим рисоладагидек эди, аммо мен бир дин, эътиқод қидираётгандим. Насронийликка ишонмай қўйгандим. Ийсо Масиҳнинг ҳам Тангри, ҳам унинг ўғли эканлигига ўзимни мажбур қилиб ҳам ишонтира олмасдим. Ўрмон аҳлининг эътиқоди ҳам мантиқсиз. Мен ахтарган эътиқод эмасди. Ҳақиқатни қидириб топишни хоҳлардим.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

ФАТҲ СУРАСИ ҲУШИМНИ ОЛДИ
#жаннатга_таклифнома #биринчи_китоб

Аввал руҳоний бўлган, кейин эса Исломга кирган Мусонинг ҳикоясини эшитганимда йиғлаган эдим. Тахминимча, сиз ҳам буни ўқир экансиз йиғлайсиз. Мусо Бразилиялик, Исломдан аввалги исми Моисес Оливериа эди. У тўққиз йиллик олий руҳонийлик мактабини тугатган.

– Руҳоний бўлиш қийин экан, сиз қийналмадингизми?
– Ота-онам тақводор католик эдилар. Мени Куиаба шарҳидаги Сангусал коллежида ўқитишди. Аслида улар хоҳлагани учун руҳоний бўлишга қарор қилгандим.

– Сангусал қандай коллеж, у ерда кимлар таҳсил олади?
– Шаҳарнинг энг бой оилалари болаларини шу коллежда ўқитишади. Коллежда ўқиш тўққиз йил давом этади, тугатганларгина руҳоний бўлиши мумкин. Сангусал Бразилиянинг энг обрўли руҳонийлар мактаби эди. У ерда илоҳиёт, тарих, физика, кимё, математика, адабиёт, педагогика ва чет тили ўргатилади. Мен ҳам уни аълога тугатиб, Кубадаги бир черковга руҳоний бўлдим.

– Руҳонийлар мактабларида Ислом ҳақида ҳам маълумотлар бериладими?
– Бу Олий Мактабнинг ўқитувчилари бизга Исломни танитар экан, Ислом арабларга инган дин, Қуръоннинг баъзи бўлимлари Инжил ва Тавротдан ўғирланган, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир хотинбоз деган маълумотларни берар эди. Мен ҳам, табиий, Ислом ҳақида юқоридаги фикрда эдим.

– Қандай килиб мусулмон бўлиб колдингиз?
– Отам бир кун менга ливанлик бир мусулмон ўртоғим бор, шуни аввал Исломдан узоқлаштириб, кейин насроний динига киритишимиз керак деди. Отам билан бирга ливанлик Муҳаммаднинг уйига меҳмонга бордик. У эллик ёшлардаги гўзал чеҳрали инсон эди. Олий руҳонийлар мактабидаги ўқитувчиларим таърифлаган мусулмонларга ўхшамас эди. Мен уни Исломдан узоқлаштириб, кейин насроний қилишимга қатъий ишонар эдим. Муҳаммадга жавоб бериши қийин бўлган саволлар бердим.

– Қандай саволлар?
– “Ислом дунёси нега қолоқ?”, “Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам нега кўп хотин олган?” каби саволлар эди. Ливанлик Муҳаммад саволларимга мени лол қолдириб жавоб берди. Бошқа саволларимизга ҳам қойилмақом жавоблар бергач, у бизга савол берди. У насронийликни мендан ҳам яхши биладиган ниҳоятда илмли инсон эди.

Мен ҳам унинг саволларига жавоб бердим, аммо таслисга келганда тутилдим қолдим. Чунки таслисэътиқодига ўзим ҳам жавоб топа олмаган эдим. Суҳбатимиз олти соат давом этди. Суҳбат охирида у Қуръон ўқисам, эшитасизларми, деб сўради. Биз ҳам, майли, дедик. У Қуръон ўқишни бошлаганда мени шиддатли титроқ босди, бутун вужудимни ҳузур қоплади ва секин-секин титраб ҳушимдан кетиб қолдим. Ўзимга келганимда: “Сен нимани ўқидинг?” – деб сўрадим. У, “Фатҳ” сурасини ўқидим”, – деди. “Уни яна ўқи”, – дедим. Отам ҳам, у ҳам менинг ҳушимдан кетиб қолганимни кўриб, қўрқиб кетган эди. Муҳаммад бу сафар ўқишдан бош тортди. Аммо мен қаттиқ илтимос қилдим, ўқимасанг ҳеч қаерга кетмайман, дедим. Кейин у рози бўлди, такрор “Фатҳ”" сурасини ўқиди. Ўқишни бошлаши билан яна вужудимни ҳузур коплади, яна титрай бошладим ва ҳушимдан кетиб қолдим. Гўё кимдир юрагимни тозалаётгандек эди. Ўзимга келганимда касалхонада эдим. Доктор мени уйга кетишимга изн бермади, икки кун у ерда ётдим. Ичимда улкан бир ҳузур бор эди, тинмай “Фатҳ” сурасини эшитгим келарди. Аммо отам, бошқа эшитмайсан, деб изн бермади. Касалхонадан чиқишим билан Қуръон таржимасини сотиб олдим. Ўқир эканман, ҳар бир сурадан таъсирланар эдим. Бу Китобнинг Аллоҳ тарафидан индирилганлигига ишонгандим. Бир неча кундан кейин черковга бордим, бош руҳонийдан Ислом ҳақидаги фикрини сўрадим. У: “Ислом фанатик террористларнинг динидир”, – деди. Кейинги кунларда ҳам тортишувларимиз давом этди. Черковдан уйга келиб, Қуръон ўқирдим. Бир ойдан кейин Куиабадаги бир масжидда мусулмон бўлдим.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

БАРБОД КЕЧА
#тутқун #ҳикоя

Ярим кечада даҳшатли гумбурлаган овоздан уйғониб кетдим. Нималар бўляпти? Чироқ ўчган, қоронғуликда ҳеч нимани кўриб бўлмасди. Қоронғуликда эшикни қидираётган эдим, залдан бақир-чақир овозлар кела бошлади. Бирдан қўлларида фонар кўтарган беш нафар қуролли кишининг хонага кирганини кўрдим. Ораларидан бири қуроли билан бизни туртиб: «Тур, тез» –дея бақирди. Икки нафари бегона, қолганлари Жиҳад ва унинг одамлари эди. Бақир-чақирдан Баха ва Ҳамид ҳам уйғонди. Қуролли киши бизни тинтув қила бошлади, ҳатто фонарни оғзимга тиқиб, оғзимнинг ичигача қаради. Кейин у одам Жиҳаддан: «Хаззанолу қайси бири?», – деб сўради. Бу ваҳшийнинг олдида қўзи каби турган Жиҳад Бахани кўрсатиши билан ҳаммаси Бахага ўгирилди.

Бошида шапка, устида ҳарбий кийим бўлган бу семиз киши уриб-сўкиб Баханинг қўлига кишан тақди. Кўзини боғлашга латта топа олмай устидаги жемферини чиқариб, Баханинг бошига кийдирди ва мажбурлаб тиз чўктирди. Семиз киши Ҳамиднинг қўлига кишан тақаётган эди, мен: «Ҳали устимизни киймадик, кийимларимизни кийиб олайлик», – дедим. У жаҳли чиқиб: «Икковининг қўлига битта кишан тақинглар», – деди. Шунда Ҳамид: «Йўқ, йўқ», – дея бақира бошлади. Ҳаммаси тўхтади ва семиз киши қўлидаги қуролини Ҳамиднинг бошига тиради. Ҳамид ҳам пинагини бузмасдан, осилиб турган курткасини ола бошлади.

Ҳаммамиз кийиндик ва энди хонадан чиқмоқчи бўлиб тургандик, у менинг бош томонимда турган «Ислом ва Шиа» номли китобни кўриб қолди. «Бу китоб бу ерда нима қиляпти, ким буларга китоб берди», – дея бақира бошлади. Жиҳад иккиланиб-иккиланиб: «Ўзлари сўради», – деб жавоб берди. У Жиҳадга серт бир қараб қўйгач, ҳам бақирарди, ҳам Бахага устма-уст савол ёғдирарди. Берган саволлари асосан, баъзи кишиларнинг исмини айтиб, шуларни танийсанми, дейишдан иборат эди. Баха билан савол-жавоби тугагач, бири биз Ҳамид иккаламизни, иккинчиси орқамиздан Бахани олиб залга олиб киришди. Баханинг кўзи ёпиқ, аммо бизники очиқ эди. Бизни квартирадан чиқариб қаерга олиб кетаётганлигини билмасам ҳам, бу инсонларни танимасам ҳам, бизни ёмон бир нарса кутиб турганини ҳис қилдим.
Семиз киши бизни иккинчи қаватга тушириб, деворга тескари қаратиб қўйди. Бироздан кейин Бахани келтиришди.

Бу одамларнинг ким эканлиги ҳақида ўйлай бошладим. Булар орқамиздан тушган жиноятчи гуруҳлар эмас, табиий. Ким бўлса ҳам Жиҳад билан ишбирлиги ичида бўлган инсонлар. Бизни зиналардан туширар экан, буни сездим. Агар бу одамлар Асад режимининг Истихбарот қўмондонлари бўлса, бизни ёмон кунлар чиндан ҳам кутиб турибди. Уйқусизлик ва тартибсиз ўй-хаёллардан жудаям чарчадим. Бизни ўлдирмоқчи бўлган гуруҳнинг қўлида бўлишимиз ҳам мумкин эди-ку. Пешонамда шиддатли оғриқ бошланди ва у секин-секин юзимга, даханимга тушди. Эндигина уйқуга кетган бирининг пешонасига қурол тираб турган одамларни кўриб уйғонган кечаси ҳақиқатда барбод бир кечадир.

Бироз ўтиб бизни эски бир минибусга миндирдилар. Минубуснинг ичида ўриндиқлар йўқ эди, фақатгина шофёрнинг олдидаги ўриндиқ жойида эди. Бизга, ерга чўккаллаб ўтиринглар, дея амр беришди. Чўккалар эканман, чап қўлимни Ҳамиднинг ўнг оёғи устига қўйибман. Унинг оёғи дир-дир титрарди. «Нима бўлди», – деб сўрадим. «Ўнг оёғим ишламаяпти», деди. Шундай буюк сиқишдики юрагимни, балки ўғирланганимиздан бери кўрган энг буюк изтиробим бу эди. Ҳамидни нега келтирдим, дея пушаймонлик ичида ёнардим.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

ОЛДИНГИ ЛЕЙКО – ЯНГИ ЛАЙЛО
#жаннатга_таклифнома #биринчи_китоб

Исломга қизиқиш ортиб бораётган давлатлардан бири Япониядир. Заковатли ва меҳнаткаш инсонлар мамлакати Японияда Ислом марказлари ва масжидлар кўпаймокда. Лейко хоним япон ёшларидан биридир, у ҳаловатни Исломдан топган. Урдун ва Туркияга саёҳат қилган Лейко саёҳатларидан кейин мусулмон бўлишга аҳд қилиб, исмини Лайло деб ўзгартирган.
“Мусулмон бўлган куним ҳижобга кирдим. Ҳижоблигимда Аллоҳим менга шафқати ва севгисини янада орттираётганини ҳис қиламан”, – дейди Лайло.

– Лайло, қандай шароитда улғайдингиз?
– Хиросимада туғилиб ўсганман. Оилам ва атрофимдагиларнинг ҳаммаси буддист эдилар. Уйимизда Будданинг ҳайкали бор эди. Ҳаммамиз эгилиб, унга сажда қилар эдик. Хос кунларимиз бўларди, у кунларда пишириқлар пиширардик, мева ва овқатлар тайёрлаб, Будданинг олдига қўяр эдик. Уни иззат-икром қилардик. Будданинг руҳи биз инъом қилган егуликлардан келиб ейди деб ишонар эдик.

– Кейинчалик Будданинг нимаси сизни безовта қила бошлади?
– Буддани қалбан қабул қила олмай қолдим. Буддага сажда қилганимда ҳузур топиш ўрнига изтироб торта бошладим. Менимча, фитратим Буддага қилаётган саждаларимни қабул қилмаётган эди. Буни онам ҳам сезарди. Бир кун онам менга, сен Будданинг ғазабига учрадинг, шекилли деди.

– Лицейда ўқиганингизда Ислом ва мусулмонлар ҳақида бирор маълумотга эга эдингизми?
– Деярли ҳеч нарса билмасдим. Мактаб дарсликларида жуда қисқа маълумотлар бор эди. Бир нечта хужжатли филъм кўргандим, холос. Буддистларнинг ҳаммаси мусулмонларни аҳмоқ ва кофирлар деб ишонишади. Мен ҳам айни фикрда эдим.

– Исломгача етиб келган ҳаёт ҳикоянгизни эшитишни хоҳлардим.
– Лицейни тугатиб Токиога келдим, у ерда бир тўқимачилик ширкатида ишлай бошладим. Токиода эканлигимда тонгга қадар ухламас, миям саволларга тўлиб кетар эди.
– Қандай саволлар?
– Мендан аввал онамнинг уч фарзанди онамнинг қорнида ўлиб қолган экан. Нега улар ўлди-да, мен яшаяпман, нега дунёга келдик, ўлимдан кейин ҳам ҳаёт борми, ҳаётнинг маъноси нима каби саволлар қийнарди.

Буддизмдан бутунлай совудим. Уларнинг ибодатлари ва фалсафаси беҳуда эди. Япон жамиятига қарайман, инсонлар машина каби ишлайди, конвеердан фарқи йўқ, жонли борлиқлар, холос. Буларнинг мақсади нима, инсон фақат ишлаш учунгина яратилдими? Саволларим шундай кўпайдики, жинни бўлиб қолаёздим. Кейин бироз дам олиш учун меҳнат таътилига чиқдим. Саёҳатга чиқишни режалаштирдим. Ҳамкасбларим одатда таътилларини Европада, Америка, Францияда ўтказишар эди. Мен эса Шарқка қизикиб қолдим. Интернетдан суриштирдим, Араб ўлкалари диққатимни тортди. Чунки японияликлар Европани яхши билади, аммо Шарқ ҳақида кўп нарса билишмайди. Мен ҳам бир туризм ширкати ёрдамида Урдунга кетдим. Ҳаётимда илк марта у ерда азон овозини эшитдим. Ҳар азонда юрагим фараҳланар эди. Ҳар намоз вақтини кутадиган ва масжид ҳовлисида ўтириб азон эшитадиган бўлдим. Мен нафис санъатлар, хоссатан миниатюра чизиш билан ҳам шуғулланган эдим. Масжидлардаги ёзувлар диққатимни тортди. Пештоқидаги ёзувларни ўқигим келарди. Араб ёзувларини севиб қолдим, Токиога келишим билан араб тили курсига ёзилдим. Араб тили эса мени Ислом билан боғлиқ маълумотларга олиб келди. Орадан бир йил ўтиб Туркияга саёҳат килдим. Истанбул, Бурса, Қайсари, Кўняни кездим. Бу саёҳатларим давомида фақат масжидларга борардим, масжиддан чиққим келмасди. У ерга кирганимда юрагим фараҳга тўлар эди. Айниқса, Қайсари ва Кўнядаги турклар биз сайёҳларга жуда яхши муносабатда бўлишарди. Ҳатто уйларига таклиф қилиб, бизни меҳмон қилишарди. Бу мени ҳайратга солди, чунки Японияда бу ишни ҳеч ким қилмайди. Туркларнинг бу табиати, зеҳнияти менинг Исломга бўлган қизиқишимни янада кучайтирди.

– Японияга кайтгандан кейин нима қилдингиз?
– Японияга келиб Қуръоннинг японча таржимасини ўқий бошладим. Қуръон зеҳнимдаги саволларнинг ҳаммасига жавоб бера бошлади. У менга ҳаётнинг маъносини топиб берди ва бу дунёга нега келганлигимнинг жавобини айтди. Коинот ҳақидаги оятлардан жуда таъсирландим. Икки ҳафтада Қуръонни ўқиб тугатдим.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

​​Бу хулосаларим мени таъсирлантирди, албатта. Аммо динимни ўзгартиришим жуда қийин бўлди. Мен доим қатнайдиганим черков руҳонийси бир кун Ислом ва мусулмонлар ҳақида ваъз қилди. Ваъзида черковдагиларга: “Мусулмонлар дунёнинг энг ёмон инсонларидир, шунга қарамай Европада Ислом тез ёйилиб кетаётганини тушунтира олмайман”, – деди. Мен ҳам ўрнимдан туриб: “Мусулмонларни жуда яхши биламан, улар ёмон инсонлар эмас, жамоатга нотўғри тасаввур бермоқдасиз”, – дедим. Руҳоний мен билан тортиша бошлади. Черковдан чиқиб кетдим. Бу орада Муҳаммад кўнғироқ қилиб: “Рамазоннинг бошланганига беш кун бўлди, бу йил ҳам рўза тутасанми?” – деди. Мен ҳам: “Яна мусулмонлар каби рўза тутмоқчиман”, – дедим.

– Ҳали мусулмон эмас эдингиз, шундайми?
– Ҳа. Аммо кўп ўтмади, Муҳаммад билан масжидга бориб мусулмон бўлдим.
– Исломдаги иболат шаклларини қандай изоҳлайсиз?
– Беш махал намоз сизни ҳар доим Аллоҳ билан бирга эканлигингизни таъминлайди. Намозда инсон Аллоҳ қаршисида эгилади, бу бир саодат булоғидир.

– Оилангиз қандай қабул қилди?
– Бошида яшириб юрдим. Кейин укаларимга айтдим. Ҳаммаси ҳайратланди. Отам менга: “Ҳеч нима сени Ислом қадар ўзгартира олмаган эди”, – деди. Укам ҳам мусулмон бўлди, икки ҳафта аввал отам қўнғироқ қилиб, мусулмон бўлишга қарор қилганини айтди.

– Сиз икки жамоат, икки дин орасида яшадингиз, кузатувларингиз қандай?
– Мусулмонлар икром соҳибидирлар. Европа маданияти инсонга фақат худбинликни, ўзидан бошқа ҳеч ким ҳақида кайғурмасликни ўргатади.
– Бугунги мусулмонларга берадиган баҳоингиз?

– Мусулмон бир оилада туғилганлар Исломни яхши билади, аммо исломий ҳаёт кечирмайди. Кейинчалик мусулмон бўлганлар эса Ислом ҳақида кўп нарса билмайди, аммо Исломга мос яшаш учун жонини беради. Французларнинг кўпи мусулмонлардан қўрқади. Бунинг сабабчиси ОАВлардир. Матбуотда Исломни ёмон кўрсатадиган мақолалар узлуксиз эълон қилинади. Шунга қарамасдан Францияда Ислом дини ёйилмокда.

Давоми бор...

Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.

👉 @marziya_saydam

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

​​«У гуруҳлар ким», – дедим. «Улар ҳам Жиҳад ва унинг одамлари каби, жиноятчи гуруҳлар, фидя учун одам ўғирлашади», – деб жавоб берди. Ҳар саҳнаси олдингисидан ҳам қизиқарли бир кинонинг ичига тушиб қолгандик.

Ҳамиднинг университетдаги ўқиши тугамаган эди, қишки синовлари бошланганди. У ҳам тутқун, ҳамда университетдаги имтиҳонларини ўйлаб, сиқилганидан юзига яралар чиқиб кетди. Ҳамиднинг кайфиятини кўтариш учун Муҳаммад билан гаплашиб, телевизорни ёқишга кўндираман, деб ўйладим. Хонага кириб Муҳаммад билан гаплашдим, аввалига у рози бўлмади, кейин эса: «Бўпти», – деди. Муҳаммад, Жиҳаднинг тақиқларини тешиб, биз билан бирга гуноҳ ҳамкори бўлганди. Агар қочадиган бўлсак, бизга ёрдам бера оладиган одамни топгандим. Фақат бу таклиф учун вақт ва шароитни кутишим керак эди.

Телевизорнинг ёқилиши Ҳамид учун яхши бўлди. У инглизча ёйин олиб борадиган MBC каналидан ҳужжатли фильм ва кино томоша қилар эди. Баха эса қўриқчиларга: «Менга бир телефон топ, мен тоғам Шайх Салоҳ билан гаплашишим керак», – дея босим ўтказар эди. Эртаси куни Жиҳад менга Қуръон ва яна битта китоб олиб келди. Китобнинг номи «Ислом ва Шиа» муаллифи Оятуллоҳ Табатабаий эди. У китобни менга узатар экан: «Агар насибанг бўлса бу китоб сенга тўғри йўлни топишингга васила бўлади», – деди. Яъни Жиҳаднинг назарида, китобни ўқиб шиа бўлсам, тўғри йўлни топган бўламан. Мен китоблардан қўрқадиган одам эмасдим, шунинг учун у берган китобни ўқишни бошладим.

Давоми бор...

Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.

👉 @marziya_saydam

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

​​– Қуръоннинг таъсири ҳақида гапирмадингиз?
– Бир китобни икки марта ўқигандан кейин бошқа ўқий олмайсиз, тўғрими? Аммо Қуръонни ҳар ўқиганимда менга янгидан-янги эшиклар очилди. Қуръон ўқиганимда кеча ва бугуннинг орасидаги фарқни йўқотиб қўярдим.
– Ислом сизнинг ҳаётингизга нималар қўшди?
– Ислом менга сўнгсиз ишонч туйғусини берди. Яхшиликни ҳам, ёмонликни ҳам Аллоҳ хоҳлагани учун бошдан кечирамиз. Шунинг учун келгусида бирон ёмонликка дуч келсам ҳам қўрқмайман.
Бу дунёга охиратга эришиш учун бир восита деб карайман. Ислом менинг ҳаётимга маъно берди. Инсонлар бу ҳаётда олдиларига катта-катта мақсадлар қўядилар. Бу орзуларим амалга ошган куни бахтиёр ва саодатли бўламан деб ўйлайди. Аммо бу бахт ўткинчи. Абадий бахт охиратдадир.
– Мусулмонларнинг бугунги аҳволига қандай баҳо берасиз?
– Бугун Ислом ва мусулмонлар орасида бир жар бор. Ислом илк нозил бўлган замонларда бу жар йўқ эди. Мусулмон тужжорлар бошқа мамлакатларга борар, уларнинг ахлоқи ва дурустлигини кўриб, минглаб ғайридинлар Исломга кирар эди. Шу сабаб Ислом Осиё ва Африкани забт қилган эди. Агар Ислом бутун дунёни забт килишини истасак, Ислом билан иймонимиз орасидаги бу жарликни кўмиб ташлашимиз керак.

Давоми бор...

Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.

👉 @marziya_saydam

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

​​Яна уччаламиз суҳбат қуриб ўтиргандик, Патрон деганлари Жиҳад хақида ўйлаб қолдим. Кеча соат 9 бўлган эди, Жиҳаднинг келишидан умидимни узгандим ҳамки, бирдан эшик қаттиқ тақиллади. Жиҳад келганди. Ҳамма қўриқчилар типирчилаб қолишди. Бироздан кейин Жиҳад билан қаршима-қарши ўтириб суҳбатлаша бошладик. Аввало: «Сенга Қуръон келтирдим», – деди. Ундан Қуръонни олар эканман, тез-тез: «Қачон озод бўламиз, бизни нега тутиб туришибди», – дея сўрадим. Жиҳад: «Мурод акам қачон озод бўлса, ўша куни сиз ҳам озодсиз, у кунгача озодликни унутинг,» – деди. Баханинг Мурод ҳақидаги гаплари эсимга тушди ва: «Сенинг аканг билан бизнинг нима алоқамиз бор, биз журналистлармиз, тушунмайсизларми?», – дедим. Жиҳад: «Мен акам учун сиздан аввал 27 нафар суннийни ўғирладим, керак бўлса яна 27 тасини ўғирлайман», – деб бу масаладаги қарорини қатъий қўйди. Демак, бу иш яна узаяди. Ҳамид учун нимадир қилишим керак эди. Унга: «Бўпти Ҳамидни озод қилинглар, мени тутинглар. Аканг озод бўлганида мени ҳам озод қиларсан», – дедим. «Бирга кириб, бирга чиқасизлар», – деди у ҳам. Кейин яна: «Сенинг аканг ҳам юзларча кишини ўлдирган, уни ҳам ўлдириш эхтимоли кучли. Агар акангни ўлдиришса биз нима бўламиз?», – деб сўрадим. Бирдан унинг кўзлари ғазабга тўлди. Белидаги қуролини сиқиб, Қуръондаги, «Жонга—жон, кўзга—кўз, бурунга—бурун, қулоққа— қулоқ, тишга—тиш ва ярадорларга қарши қасос бордир», оятини ўқиди. «У пайт ҳаммангиз ўласизлар», – дея гапини тугатди. У бизни ошкора ўлим билан таҳдид қиларди. Бу сафар ғазаб билан боқиш навбати менда эди. Хонадагилар жимгина бизни кузатишмоқда. Ҳамид бир нималарни англашга уринар, Баха эса ҳар доимгидек қўшни хонада ухламоқда эди. Орадаги жимликни яна Жиҳад бузди: «Ишон, сени ҳам шеригингни ҳам ўлдиришни истамайман. Акам учун бирор қарор беришгунича сизга ҳеч ким зарар бермайди. Мен ҳаётингизга кафилман, энг яхши шаклда меҳмон қиламан. Ҳатто сизни ярим кечаси бошқа бир ишончли жойга кўчираман», – деди. Бу унинг охирги гапи бўлди. Жиҳад кетганидан кейин Ҳамид ёнимга келиб: «Нима бўлди?», – дея сўради. Унга Жиҳаднинг фақат охирги гапларини таржима қилдим, товушимни тетик тутишга уринардим. «ИншаАллоҳ, тирик қоламиз, сокин бўл, умидингни йўқотма», –дедим.
Жиҳад кетганидан кейин юрагим сиқилди, бизни қийин кунлар кутаётганига том маънода амин бўлган эдим. Мен қолсам ҳам, Ҳамидни озод қилишади, деб қурган хаёлларим сувга тушганди. Озодлигимизни қопқонга олишлари мени ғазабга солгани учун баъзан қўриқчиларга бақиришга тушардим.

Ўша кеча ҳеч ухламадим. Чўққида осилиб қолган дарахт илдизи каби миямга жавоби йўқ саволлар осилиб олганди.

Давоми бор...

Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.

👉 @marziya_saydam

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

​​МУСУЛМОНЛАР – ЖОНИМ-ЖИГАРИМ
#жаннатга_таклифнома #биринчи_китоб

Уруш мухбири сифатида Афғонистонга жўнатилган англиялик машҳур журналист Yvonne Ridley 2001 йилда Толибон қўлига асир тушиб қолган эди. Бутун дунё ОАВларида ўн бир кун мобайнида бу воқеа кун тартибидан тушмаган, ҳаммасида унинг исканжага олингани, тажовузга учрагани ҳақидаги хабарларга тўлиб тошганди. Аммо...

У озод бўлганидан кейин бошқача интервью берди. Интервьюсида ОАВларнинг бу барча хабарларини ёлғонга чиқарди. Кейинчалик у ҳижобга кирди, намоз ўқий бошлади. Мусулмон бўлди.
– Сиз ўн бир кун давомида асирликда бўлдингиз? Сизга чиндан ҳам зулм қилишдими?

– Қатъий тарзда йўқ дея оламан.
– Қандай муомала қилишганди?
– Ниҳоятда инсоний муносабатда бўлишди. Американи эмас, Толибоннинг қўлига тушганимдан Аллоҳга шукрлар қиламан. Чунки мен асир эмас, ўн бир кун мусофир бўлдим. Улар менга жуда яхши муносабатда бўлишганди. Ўша яхши муносабат сабаб Исломга қизиқиб қолдим.
– Мусулмон бўлишга қандай қарор қилдингиз?

– Лондонга келганимдан кейин ўттиз ой давомида тўхтовсиз Ислом ҳақида изланиш олиб бордим. Ҳаяжондан жойимда тура олмасдим, айниқса, ҳадислар юрагимга буюк ҳаловат бахш этганди. Қуръонни ўқиб тугатган куним мусулмон бўлдим.

– Исмингизни ҳам ўзгартирдингизми?
– Ҳа, аммо у исмни айтмай қўя қолай.
– Нега?
– Чунки у янги исмга ҳали ўзимни муносиб билмайман. Қачон лойиқ бўлсам, ўшанда айтаман. Бу мусулмонлар жуда яхши кўрадиган аёлнинг исми.

– Бу қарорга оилангиз қаршилик қилдими?
– Ҳамма ҳайратга тушди. Чунки Европада инсонларнинг зеҳниятига Исломга қарши ёмон бир парда тортиб қўйилган. Бу пардани, албатта, йиртишимиз керак. Исломнинг қалбларга берадиган ҳаловатга айниқса европаликлар муҳтож. Чунки Европа улкан маънавий таназзул ёқасида.
– Мусулмон бўлиш биланоқ ҳижоб ўрабсиз?
– Ҳа, буни Аллоҳ истайди. Биз Аллоҳнинг истагини амалга оширсаккина бахтли бўламиз.
Мусулмон бўлгач, ҳажга бордим миллионларча ҳижобли аёлларни бир жойда кўриш мени ҳаяжонга солди. Ҳар бири гўё менинг синглим, опам, онам каби эди.

– Туркияда ҳозир лицей ва университетларда ҳижоб ўраш таъқиқланган, бунга нима дейсиз?
– Туркия деса, ҳамманинг кўз ўнгига мусулмонлар келади. Шундай бир мамлакатда ҳижобнинг таъқиқланишини тушуниш қийин.
– Туркиядаги муслималарга айтадиган гапингиз борми?
– Мужодала қилинглар, бу йўлда Аллоҳга ишониб, ёрдамни Ундан кутинглар. Чунки у мўминларни эшитиб, муҳофаза қиладиган Зот. Аллоҳ зафарни фақат мужодала қилганга беради.

– Биласиз, Европа Исломни аёлларга зулм қиладиган, уларни камситадиган дин дея тарғиб қилади.
– Менинг Пайғамбарим соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жаннат оналарнинг оёқлари остида”, – дейди. Европанинг нима дейишини аҳамияти йўқ. Эркакларга эса: “Сизларнинг энг карамли бўлганингиз аёлларга яхши муомала қилганингиз”, – дейди.

– Ғарб ОАВларида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни карикатура қилишларига муносабатингиз?
– Бу мени ниҳоятда хафа қилади ва ғазаблантиради. Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва салламнинг мусулмонлар қалбидаги иззат-ҳурматини Ғарб қаёқдан ҳам билсин. Аслида уларни ҳаракатлантириб қўйган нарса ҳам шу Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббатимиз. Чунки Ғарбда Исломга қизиқиш ортмоқда.

– Сиз бутун дунё танийдиган журналистсиз. Исломга кириш ҳикоянгиз ҳам шунга хос бўлибди. Yvonne Ridleyнинг мусулмонларга айтадиган сўнгги сўзи нима бўлиши мумкин?
– Мусулмонман деган ҳар бир одам менинг жоним-жигарим! Исломга нисбатан қаршиликларга бефарқ бўлмайлик, доим бойкот килайлик.

Давоми бор...

Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.

👉 @marziya_saydam

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

ШАФҚАТСИЗ ШАББИХА
#тутқун #ҳикоя

Бомдодга турганимда Бахадан: «Мурод ким?», – деб сўрадим. У ҳам: «Муродни исмини кимдан эшитдинг?», – деди. Муҳаммад билан орамизда бўлган суҳбатни англатдим. Баха: «Мурод унинг ўз исми эмас, лақабидир. Мурод бу қишлоқнинг энг шафқатсиз шаббихаси. Ўнлаб суннийларни ўлдирди, юзлаб қондошларимни қийноққа солди. Бизнинг жангарилар ҳам бир операция уюштириб, Муродни асир олишди», – деди. «Уни озод қилишадими?», – деб сўрадим. Баха эса: «Уни асло озод қилишмайди. Агар озод қилишса, Мурод тарафидан ўлдирилган суннийларнинг яқинлари суннийларга қарши ҳужум қилади», – деди. Мен ҳам қанчалик таҳликали қопқонга тушганимизни англагандек бўлдим.

Намозни ўқиб яна ётдик. Уйқу бизни қайғу, ғамларимиздан, ўтмаётган вақтдан қутқарувчи эди. Мен вақтли уйғондим, аммо Баха ҳалиям ухламоқда. Ҳамид тушга яқин уйғонди. Унга Муҳаммад билан орамизда бўлган гапларни айтдим. «Ака, бу иш анча давом этади», – деди. Мен ҳам: «Ҳозирча дуодан бошқа қуролимиз йўқ», – дедим.

Уйда доимий тарзда бошимизда навбат-чи турарди ва улар кечқурун навбат алиштиришарди. Уй ичида юришимиз, бошқа хонага киришимиз мумкинмас, бирор эҳтиёжимиз бўлса эшикни тақиллатишимиз керак эди. Эҳтиёж ҳам ҳожатхона ва таҳоратдан иборат эди. Ташқаридан тез-тез отишма товушлари ва бомба овози келиб турарди. У товушларни эшитганимда, балки Баханинг дўстлари бизни қутқаришга келдимикан, дея умидланар эдим. Буни Бахага айтганимда: «Агар гаплашиб келиша олишмаса қишлоққа ҳужум қилишади», – деди. Аммо мен шахсан буни истамайман, қишлоққа ҳужум қилишларини. Чунки биз сабаб бўлиб, бегуноҳ одамлар ўлиб кетмаслиги керак. Чунки қишлоқда ҳам оддий халқ, ҳам шиа қўмондонлари аралаш яшарди. Агар бир дона бўлса ҳам, оддий халқдан бири ўлса мен бунинг изтиробини умримнинг охиригача чиқара олмайман.

Тушдан кейин дарвозадан яна овозлар кела бошлади. Шундай тақиллатишардики, худди бинони йиқитадигандек. Бу қаттиқ овозлар нақадар қўрқитувчи бўлса ҳам, умидимиз ўша эшикка боғлиқ бўлгани учун ичимга ҳузур кирар эди. Муҳаммад эшикни очиш учун югуриб кетди. Эшик очилиши билан хизматдагиларнинг ҳаммаси оёққа турди. Келган киши бақириб ҳаммага буйруқлар берарди. Демак, погони юксак киши. Қирқ ёшлар атрофидаги сочлари сариқроқ, арабга эмас туркка ўхшар эди. У менинг рўпарамга келди ва: «Бирор нарсага эҳтиёжинг борми?», – деб сўради. Ва: «Сизларни ишларингиз билан боғлиқ бирор умид берувчи қарор йўқ, бироз кутасизлар», – дея қўшиб қўйди.

Яна мендан: «Бирор нарсага эҳтиёжинг борми?», – деб сўради. Мен: «Қуръонга эҳтиёжим бор», – дедим. Чунки, Қуръон ҳаётимнинг ажралмас бир қисми эди. 28 февраль тўнтаришларида қамоққа ташлаганларида ҳам кунларимни фақат Қуръон ўқиб ўтказган эдим. Қуръон дўстим ва йўлдошим эди. Қуръон қалбимга фараҳлик ва иродамга қувват берарди. Ҳамма таъзим қилаётган ва ҳалиям кимлигини билмайман, бу қўмондон менга: «Сенга бир Қуръон топаман», – деди.
Ким бу у сирли одам? Бунинг жавобини олиш учун Муҳаммадни кута бошладим. Муҳаммад ҳам келганида фақатгина: «Патрон», – деб жавоб берди.

«Патрон» лари кетгандан кейин Муҳаммад бизга, хона ичида юришимизга, қўшни хонага чиқишимизга ва деразадан осмонни кўришимизга изн берди. Биз бу изнларни Муҳаммаднинг патрони ёрдамида қозонган эдик. Биз ҳам салонга ўтиб, дераза ёнида ўтириб ташқарини томоша қила бошладик. Қаршида хилма-хил дарахтлари бор бир боғча кўринарди. Боғча битиши билан уйлар бошланган, мен ҳам яккам-дуккам инсонларни кўра бошладим. Ҳаёт, инсонлар, озодлик биздан унчалик ҳам узоқда эмасди. Тутқунлигимизнинг иккинчи куни тугаётганди. Қуёш ҳам нурларини тўплаб, чекина бошлаганди. Тутқун бўлсам ҳам бу манзаранинг мазасини тотардим.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

​​Улар ҳам мени Клантандаги “Ислом ва Даъват” институтига ўқишга жўнатишди.
– Оилангиздагилар бунга қаршилик қилмадими?
– Малайзияга кетишдан аввал Пуланг Пинангдаги футбол командасида футболчи эдим. Футбол мактабида ўқигандим. Оиламдагиларга Куала-Лумпурдаги ҳинд футбол командаси ФУСАга трансфер бўлдим дедим. Оилам ҳозир мени Куала-Лумпурда футбол ўйнамоқда деб ўйлашади.

– Уларга ҳақиқатни қачон айтмоқчисиз?
– Шу йил айтишни мўлжаллаб турибман. Чунки уларнинг, албатта, ҳужумлари бўлади, бу ҳужумларга сабр қилишим учун иймоним кучли бўлиши керак. Динимни ўзгартирганимга уч йил бўлмокда, уларга ҳақиқатни ошкор килиш учун ўзимни энди-энди тайёр ҳис қилмоқдаман.

– Исломнинг қайси жиҳатларига меҳр қўйдингиз?
– Исломни ўрганганим сари унга нисбатан севгим ва қизиқишим ортди. Институтда Ислом фиқҳини ўргандим. Арабча ўргандим. Исломнинг, таҳоратли бўл, ўзгалар ҳақкини ема, қўшни ҳақкига риоя кил, ёлғондан қоч, қалбларни оғритма каби амрларини севаман.

Ҳиндистонлик Картик Муругасан икки ярим йил аввал мусулмон бўлиб, исмини Муҳаммад дея ўзгартирган эди.

Давоми бор...

Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.

👉 @marziya_saydam

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

​​Гаплашиб олиш учун қуролли қўриқчилардан бирини кўз остига олдим. Погони катта, қорачадан келган, юзида доначалардан қолган излар билан тўла кишини. Погони катта бўлгани ва бошқаларига амр бериб тургани учун бошқаларига қараганда кўп нарса билади, дея тахмин қилдим. У баъзан хонага, бирор эҳтиёжингиз борми, деб сўраб кириб турганди. Бу сафар кирганида унга: «Сен билан гаплашсак бўладими?», – деб сўрадим. У билан танишдим, исми Муҳаммад экан.
Муҳаммад аввалига совуқ муносабатда бўлди. Аммо кейинчалик гаплаша бошлади. Бироз суҳбатлашгандан сўнг: «Бизни атайлабдан ўғирлашдими?», – дея сўрадим, жавоб бермади. Ташаббусим муваффақиятсизликка учради. Аммо бу саволни четлаб ўтиб, суҳбатда давом этдик.
У ҳам бу ишлардан ҳечам рози эмасди. Ўлкадаги исёнлар сабаб Фуа қишлоғи суннийлар тарафидан қамал қилинганлиги ва очиқ ҳаводаги қамоқхонага айлантирилганлиги ҳақида гапирарди.
Суҳбатнинг орасида яна сўрадим: «Бизни асир олишдан мақсадлари нима?», – дея. У бироз тараддудланиб: «Мени сизлар билан ҳеч қандай муаммом йўқ, биз буйруқни бажарамиз, холос. Ўлкада исён бошланганида бизнинг қишлоқ Асад тарафида туришга қарор берганди. Қишлоқнинг катталари, дин олимларимиз, бу уруш фақатгина Асадга қарши эмас, Хизбуллоҳ ва Эронга қарши ҳамдир, дея фатво беришди. Мен ўзи диндор эмасман. Аммо шиаман. Шиаликни ҳимоя қилишим, оиламни, уйимни, тупроғимни ҳимоя қилишимдир. Суннийлар агар Фуани қўлга олишса ҳеч биримизни тирик қолдирмайди. Бунга аминман. Сизни асир олинишингиз қишлоғимизнинг моҳир курашчиси Муродни суннийлар тарафидан асир тутилиши билан боғлиқ. Сизга ўхшаган асирлар кўп қўлимизда. Суннийлар ҳам айни шаклда фуалик шиалардан бир неча кишини асир олиб ўтиришибди. Амин бўлингки, ҳеч ким сизни атайлабдан асир олмади, бу бир тасодиф. Биз баъзан йўл тўсиб, суннийларни асир оламиз, чунки улар ҳам шундай қилади. Ҳатто сизни Туркиядан келган журналистлар эканлигингизни эшитиб ҳайрон қолдик».

Масалани тушундим, бизни Мурод билан алиштиришади. Муҳаммад хонадан чиқди. Муродга қизиқиб қолдим. У шунчалик ҳам қийматли кишими, унинг қаршилишида 27 кишини асир тутиб туришибди? Шунга ўхшаш саволлар билан уйқуга кетибман.

Давоми бор...

Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.

👉 @marziya_saydam

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

​​Ўша ердаги китоб дўконига кириб, сотувчи амакидан: “Булар нимага норозилик билдиришмоқда?” – деб сўрадим. Амаки: “Туркияга, Турк давлатига норозилик билдиришмоқда”, – деди. Китоб сотувчи амаки покистонлик эди. Мен билан гаплашгиси келаётганди. Мендан: “Ислом ҳақида қандай фикрдасан?” – деб сўради. Мен ҳам: “Ислом хотин-қизларни ҳақорат қиладиган, камситадиган, инсонларнинг онгига террорни сингдирадиган дин”, – дедим. “Сен ўйлаган нарса Ислом эмас. Сен ҳақиқий Исломни танишни хоҳлармидинг?” – дея рухсат ҳам сўрамасдан менга Ислом ҳақида гапира бошлади.
– Рухсат сўраганда жавобингиз нима бўларди?
– Йўқ дердим, табиий. Ислом ҳақидаги фикрим катъий эди, амакини эшитишни ҳам хоҳламаётгандим. У мендан уч дақиқангизни оламан, узр дея яна гапиришга изн олди.

– Уч дақиқада нималарни англатди?
– “Ислом Сулаймон алайҳиссалом, Довуд алайҳиссалом, Ийсо алайҳиссаломнинг ҳам дини бўлган ҳақ диндир. Ислом ҳақида бир излан, бутунлай бошқа бир дунёни кашф киласан, ҳаётнинг сирини топасан”, – деди. Уни ҳеч эшитгим келмади, “Узр, раҳмат, хайр”, – дея чиқиб кетдим. Чиқиб кетаётганимда бир китоб совға килди ва: “Бир кун керак бўлиб қолсам, шу номерда бўламан”, – дея телефон рақамини ҳам берди.

Уйга келиб телефон номерни китобнинг ичига қўйиб, уни жавонга жойлаштирдим. Ва ўжарлик билан ўлсам ҳам ўқимайман бу китобни дедим. Аммо у китоб уйимга кирганидан кейин ғалати воқеалар рўй бера бошлади.

– Қандай воқеа?
– Китобнинг атрофида баъзан оппок нур ҳалқаси пайдо бўларди. Хаёлимда бўляпти деб ўйлардим, аммо бу хаёл эмас, рост эди. Ҳар икки-уч кунда бу нур ҳалқасини кўра бошладим.

– Ишонгим келмаяпти!
– Фақат сиз эмас, кимга айтсам ишонишмасди. Аммо буни мен ростдан кўрдим. Жуда қайсар эдим, ҳамон китобни очиб ҳам кўрмайман дердим ўзимга. Аксинча у китоб сотувчи бир афсунгар, бу нур ҳалқаси сеҳрдир деб ўйлардим. Бундай ҳолат икки ярим ой давом этди.

Аммо бир кун чидай олмадим – китобни очиб ўкидим. Китоб гўзал эди, ўқиганим сари кўнглим ҳаловат топаётган эди. Исломнинг ҳақ дин эканига ишона бошладим. Исломнинг шартлари менга пайғамбарларни бир-биридан ажратмасдан ҳаммасига иймон келтиришим ҳақида сўзларди. Бу китоб менга Ислом бир денгиз, динларнинг ҳаммаси бир дарё каби бу денгизга оқади дер эди. Китобни тугатганимда кўнглимни буюк ҳаловат қоплади, ҳақиқатни топган эдим. Аммо баъзи саволларим бор эди. Покистонлик амакига кўнғирок қилдим, у киши аёли билан бирга мени уйида қарши олди. Юкоридаги воқеани айтиб берганимда ҳайратланишди, “Қара, Аллоҳ сенга нақадар ёрдамчи бўлмокда!” – дейишди. Бир ой давомида аёли билан бирга менга Ислом ҳақида сўзлаб берди.

– Китобнинг муаллифи ким, китобнинг номи нима эди?
– Покистонлик Мирзо Тоҳир деган киши ёзган “Мусулмон бўлишнинг сабаби” номли китоб эди.
– Бир ойда мусулмон бўлишга қарор бердингизми?
– Ҳа.
– Қандай қилиб қисқа бир фурсат ичида эски ҳаётдан воз кечиб, янги ҳаётга қадам қўйдингиз?
– Қийин булмади. Ҳиппи фалсафасидан саволларимга жавоб ололмай қолгандим. Ислом ҳақида изланиш олиб борар эканман, Аллоҳ қалбимни очаётганини ва мени кузатиб турганини ҳис қилар эдим.

– Кейин ўрандингизми?
– Авваллари фақат намоз ўқиганимда ҳижоб урар эдим, кейин ҳижоб оятига қизиқиб ўрганиб чиқдим. Аллоҳ аёлларни ўзгача қадрлашини ва бизни муҳофаза қилаётганини тушуниб етдим. Мен ҳам бу амрга итоат қилдим, ўрандим.

– Ислом сизни ўзгартирдими?
–Албатта. Ҳар тарафлама ўзгартирди. Ҳиппиларнинг ҳаётида конун, таъқиқ йўқ эди. Ахлоқ тушунчаси умуман йўқ. Наркотик чекардим. Мусулмон бўлган куним ҳаммасидан воз кечдим.

– Хозир ҳам куй басталаб турасизми?
– Йўқ, мусиқадан ҳам воз кечдим.
– Нега? Ислом мусиқани ҳам таъқиқлайди деган фикрдамисиз?
– Мусулмон бўлишдан аввал мусиқани руҳий эҳтиёж деб билардим. Ичимдаги бахтсизликдан мусиқа ёрдамида қутуламан деб ўйлар эдим. Аммо энди мен бахтлиман. Руҳимнинг озуқаси Қуръондир. Бошқа ҳеч нимага эҳтиёжим йўқ.

Давоми бор...

Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.

👉 @marziya_saydam

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

​​Кейин Роббимнинг ҳузурида турдим. Балки бу энг охирги намозим, дея намоздан сўнг узундан-узун дуолар қилдим. Мен жуда ожиз эдим, Ягона Қувват ва Қудрат соҳиби У эди. «Аллоҳим, ёрдамга шошил, йўқса бу дунёни тарк этаман», – дедим. Ўзимдан ҳам кўра, Ҳамидни ўйлардим, «Аллоҳим, мен яшамасам ҳам Ҳамидни қутқар, у яшасин», – дея дуо қилдим. Кейин: «Ҳамид, кел сен ҳам пешинни ўқиб ол, иншааллоҳ бу сўнг намозимиз бўлмас», – дедим.

Бу чала битган бинода бизни бироз куттиришди, Баханинг овози келмай қўйганди. У хона жимжит эди. Баханинг жим бўлиб қолгани мени ташвишга солиб қўйди. Уни ўлдиришдими, дея ваҳимага тушдим. Бирдан улар ғимирлаб қолишди. Улардан бири мени қўлимдан ушлаб юқори қаватга олиб чиқа бошлади. Шунда кўзимга боғланган латтани яна бироз туширдим. Бинодан олиб чиқиб эшик ёнида турган қора машинани ёнида кутдиришди.

Машинанинг ёнида икки гуруҳ бор эди. Бири бизни қаёққадир олиб кетмоқчи, иккинчи гуруҳ: «Бермаймиз», – деб тортишарди. Ўғирлашгани етмагандек, энди икки гуруҳ орасида ўлжа каби пайлашилаётгандик. Охири бизни қарши тарафга беришмади ва бинога қайтариб олиб киришди. Қўлимдан тутиб юқорига олиб чиқаётган киши эгилиб қулоғимга, «Сени ўлдирмаймиз, яшайсан», – деб пичирлади. Бу гапни кутмаганим учун, ҳайратландим. Бошдан бери бизга душманга қарагандек муносабатда бўлиб, ўлим билан таҳдид қилиб турган одамларга нима бўлиб қолди?

Бинонинг ичида бошқа бир хонага кирдик, қийшиқ латтанинг тагидан атрофни бироз кўриб тургандим. Ҳамид ҳам у хонада эди. Қаршимизда креслода бир киши ўтирарди, юзини кўра олмадим, аммо нафасини ҳис қилдим. Ким эканлигини била олмадим. Бизни ўғирлаганлар билан келишишга қарор бергандим. Овозимни баландлатиб: «Биз журналистлармиз, биздан нима истайсизлар, гаплашиб олайлик», – дедим. Мен кимлигини била олмай, фақат нафасини ҳис қилганим киши: «Адам, бу сенмисан?», – деди. У Баха экан. Шукрлар бўлсин, у ҳаёт экан. Бу мени жуда хурсанд қилди. Мен қандай: «Аллоҳим, мен ўлсам ҳам Ҳамид яшасин», – дея дуо қилган бўлсам, Баха ҳам: «Мен ўлсам ҳам, сизлар яшанглар», – дея бизни қутқаришга ҳаракат қиларди. Қарши тараф билан диалог қуриш учун яна гапира бошладим. Бошимизда турганларга: «Бизни тинтув қилдингиз, ҳеч нима чиқмади, яна нимага қўрқаяпсизлар?», – дедим. «Кўзимизни очинглар, гаплашиб олайлик», – дедим яна. Улардан садо ҳам чиқмади. Баха: «Булар бизни янглишлик билан ўғирлашди, хатосини англашди, бизни қўйиб юборишади», – деди. Кишан қўлларимни сиқиб ташлаганди, «Чиқар шу кишанни», – дея яна бақирдим. Ўзаро гаплашиб олишгач, Баха иккимизнинг кишанларимизни ечдилар. Энди навбат кўзларимизга келганди. Болалигимдаги кўзбойлоғич ўйини келди хаёлимга. Кошки бу ҳам кўз бойлоғич ўйини бўлиб қолсайди. Ҳозир кўзларимни очишса, қандай юзларни кўраман, ажабо. Янада қизиққаним у юзларданам кўра, қаердалигимизни кўрмоқ эди.

Давоми бор...

Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.

👉 @marziya_saydam

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

​​Ўрмонда ўқишим учун китоблар йўқ, фақат тафаккур қилардим, холос. Ҳақиқатни китоблардан қидираман деб ўйлаб Sao Thome Das Letras деган жойга ўрнашдим. Китоб дўконлари бор бўлган бошқа қасабага боришим учун отда олти соат йўл юришим керак эди. Das Letrasda қаҳва экиб тирикчилик қилардим. Бошқа қасабага бориб, китоб олиб келардим. Ҳақиқатни кидиришдан тўхтамадим, менга ҳақ динни топишимга ёрдам бер дея тўхтовсиз Тангрига ёлворардим. Инжил ва Тавротни бир неча маротаба ўқиб чиқдим, аммо мен қидираётган нарса у китобларда йўқ эди. Қалбимда буюк безовталик бор эди, кечалари уйқум қочар, дуо қилардим. Ийсо Масиҳни бир пайғамбар эканлигига ишонардим. Ҳатто Кабала динини ҳам ўрганиб чиқдим. Ҳеч бири қалбимга ҳузур ва сокинлик бера олмасди.

– Ислом билан қандай танишдингиз?
– Кунларнинг бирида отга миниб, қасаба марказига бордим, қасабада инсонлар хурсандчиликдан рақс тушар, ҳайдовчилар тинмай сигнал берарди. Аввалига Бразилия футбол командаси ғалаба қозонгандир, шунинг учун байрам қилишмокда деб ўйладим. Чунки бразилияликлар одатда, дунё кубогини олганида шундай байрам қилишарди. Ҳар ҳафта келиб китоб олиб кетадиган китобдор танишимдан: “Нима бўляпти, ҳамма жойда хурсандчилик?” – деб сўрадим. У менга: “Бирор жойга кириб телевизор кўргин, Америкадаги эгизак бинолар портлаган эмиш. Айтишларича, буни мусулмонлар қилибди”, – деди. Бу хабар мени ҳаяжонлантирди. Чунки мен ҳам бошқа бразилияликлар каби Америкадан нафратланар эдим. Дарҳол бир қаҳвахонага кириб, телевизордан портлаш онларини томоша қилдим. Гўё Америка ўлдирган ота-боболарим учун товон тўлаётган эди. Яна китобдорга учрадим: “Ким қилибди бу ишни?” – дедим. У: “Мусулмонлар”, – деди.

– Бу воқеадан аввал ҳеч Ислом ва мусулмонлар ҳақида эшитган эдингизми?
– Ха, фақат ёмон нарсаларни эшитгандим. Сан Паулода яшаганимда ҳам баъзи мусулмонларни кўргандим, яшаш тарзлари оддий бразилияликникидан фарқ килмас эди. Китобдордан: “Мусулмонларнинг китоби – Қуръонни қаердан топсам бўлади?” – деб сўрадим. У: “Бу қасабадан Қуръонни топа олмайсан, Бело Хоризонте шаҳридан топишинг мумкин”, – деди. Ўша заҳотиёқ отга миниб, Бело Хоризонтега йўлга отландим. Отда ўн икки соат йўл юриб шаҳарга етиб келдим. Бу ер олти миллион аҳолига эга катта шаҳар эди. Уч кун бу шаҳарнинг китобфурушларидан Қуръон қидирдим. Уч кундан кейин бир китобдордан португал тилига қилинган таржимасини топдим. Бу китобни бир ой тинмай ўқидим. Менга ҳузур бахш этаётган бу китобни ҳеч қўлимдан қўймасдим. Бир ойдан кейин Рио де-Женериодаги масжидга бориб, калимаи шаҳодат келтириб мусулмон бўлдим.

– Қуръоннинг нимаси сизни таъсирлантирди?
– Қуръон менга мени танитди ва нима учун яшашим кераклигини ўргатди. Мен модерн ҳаётдан қочиб юрган эдим, аммо Қуръон менга бу ҳаётдан ўзимни қандай ҳимоя қилишимни ўргатди.
– Исломга киргандан кейин ҳам мусулмонларнинг яшаш тарзи сизни умидсизликка туширдими?
– Ха, жуда кўп. Улар Қуръонни оз ўқишади. Насроний эканлигимда руҳонийларимиз бизга: “Сизлар Инжилни тушунмайсизлар, фақат бирон руҳоний ёрдамида англашингиз мумкин”, – дер эди. Мен билган мусулмонлар ҳам: “Сен Қуръонни тушунмайсан, фақат бир дин олими ёрдамида англашинг мумкин”, – дея Қуръондан узоқ туришар эди. Бу тушунчани улар насронийликдан олганини англадим.

– Буни атрофингиздагилар қандай қабул қилди?
– Онам: “Сен ақлдан оздинг”, – дея дўхтирга олиб боришга кўп уринди. Отам ҳам ғазабланар эди. Аммо вақт ўтиб, фикрлари ўзгарди. Рафиқам жуда билимли аёл эди, у ҳам мусулмон бўлди. Ислом ҳақида иккита китоб ёзди.

– Лотин Америкаси ўлкаларининг Исломга қизиқиши охирги йилларда ортганидан хабаримиз бор. Бунинг сабаби нимада?
– Лотин америкаликлар 11 сентябрдан кейин ёппасига Ислом ва Қуръон ҳақида изланишга киришиб кетишди. Бразилияда 11 сентябрдан кейин нақ уч минг киши Исломни қабул қилди.
– Исломни энг кўп қайси тарафларини севдингиз?
– Исломий биродарликни.

Давоми бор...

Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.

👉 @marziya_saydam

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

​​Биз учун энди ўлим билан ҳаёт ўртасида ингичка чизиқ устида кетиб-келган бир сафар бошланган эди. Ҳамид иккимиз улкан бир балиқ тўрининг ичида эдик. Бирдан кўз ўнгимга аёлим ва болаларим келди. Уларнинг хаёли қисқа вақт бўлса-да ичимни ёритиб ўтди. Биз шаббихаларнинг қўлига тушган эдик. Уларнинг нақадар ваҳший ва қонхўр эканликларини билар эдим. Кўксим торайиб, томоғим тугунланиб қолди. Аллоҳдан бошқа кимсам йўқ, Унга буткул таслим бўлгандим.

Давоми бор...

Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.

👉 @marziya_saydam

Читать полностью…
Подписаться на канал