ilm_zakoti | Неотсортированное

Telegram-канал ilm_zakoti - ILM ZAKOTI

1080

Hayot haqiqatlari.

Подписаться на канал

ILM ZAKOTI

ОТАШНИНГ ЎРТАСИДА
#тутқун #ҳикоя

Йўл-йўлакай бизга ўқ отилиб турди, мен ҳам ташвишланиб ҳар ўқ овозини эшитганимда Бахага қарардим. У ҳам ҳеч нима билмасди. Машинамиз секинлади, чунки қуролли кишиларга яқинлашиб қолгандик. Баха қочиш учун чора қидиришга тушганини кўриб демак, жиддий бир муаммо борлигини фарқ этдим. Балки мухолиф ёшлардир, деган фикр ҳам келди хаёлимга. Агар шундай бўлса муаммо йўқ, аммо бошқача бўлса-чи, ақлга келтиришнинг ўзи ҳам қўрқинчли. Агар булар Асаднинг аскарлари бўлса, биз тўғридан-тўғри ўлимга кетаётгандик. Баха қочиш учун тўхтовсиз атрофга қарарди. Пистирмада ётганлари ҳам бор экан олдимизда. Энди ҳам орқадан, ҳам олдиндан ўраб олиндик. Аммо Ҳамид тўхтовсиз тасвирга оляпти. Ҳамидга бақирдим: «Тўхтат тасвир ишини, ўзингни мудофаа қил, бошингни эг», – дедим. Биз бу оташ чамбарининг ичидан чиқишга чора қидирар эканмиз, аскарлар йўлдан ўтаётган бошқа машиналарга ўт оча бошлади. Ҳайдовчилар ҳам тезликни ошириб ўқ ёмғирининг ичидан қочишга уринарди. Ўқ ёмғири кучайди, Баха рулни ён тарафга бурди, аммо йўл ёпиқ бўлгани учун яна катта йўлга қайтиб чиқишга мажбур бўлди. Биз бир гирдоб ичига тушиб қолгандик, нима қилсак ҳам ундан чиқиб кета олмаётгандик. Бир неча марта Бахага бақирдим: «Булар кимлар нега бизни қуршовга олди», – дея. Аммо у мени эшитмасди, ташвиш ичида қочиш учун чора қидирар эди. Баха яна бир неча марта ҳамла қилди, аммо бўлмади. Чамбар торая бошлади, қора терга тушиб кетдим. Пистирмага тушиб қолган эдик ва улар ҳам бизни тутиш учун уринаётган эди. Йўлдан ўтаётган машиналарга энди эътибор бермай қўйишганди, фақат биз билан машғул эдилар. Бизни қочирмаслик учун орадаги масофани ёпа бошлашди. Машинамизга қуролларини тираган одамлар билан кўзларимиз тўқнашди. Гўё ўлжаларини қўлга олиш учун завқланаётган овчига ўхшарди. Юзлари ёпиқ эди, фақат кўзи очиқ. Асаднинг шаббихалари бўлмасинда, дердим ичимда. Чунки йирик гавдали инсонлар эканлигига кўра, улар бўлиши эҳтимоли юксак эди. Зеҳнимни ёндирувчи саволлар ўраб олди. Ҳамид учун ҳам ташвишда эдим. Кошки, бу бир туш бўлса-да, секин-секин уйғонсам. Бу тушдан уйғониш учун нима керак бўлса берардим. Аммо бу туш эмасди.

Масофа яхшигина торайганида улардан бири бизга яқинлашди. У чарм куртка кийган, қора юзли бир йигит эди. Унинг орқасидан яна бири кела бошлади. Биринчиси икки уч қадам қолганида тўхтади, орқадагини кута бошлади. Қутулиш ҳақидаги хаёлларим сўна бошлади. Умидим заифлаган жойда тилим, қалбим билан дуога ёпишдим. Биринчи келган киши Ҳамиднинг елкасидаги камерага қўлини узатди. Ҳамид менга савол назари билан қаради, Мен: «Қўявер олсинлар», – дедим. Камерани олганидан кейин Бахани судраб машинадан туширдилар. Баха уларга: «Бу кишилар журналистлар, сиз уларга бундай муносабатда бўла олмайсизлар», – дея бақирарди. Аммо улар эшитмасликка олишарди. Улар Баханинг қуролини тортиб олди ва ўзини багажга тиқишга урунишди. Мен ҳам чидаб тура олмадим ва машинадан тушиб: «Тинч йўл билан ҳал қилайлик», – дедим. Баха шундай кучли эдики, ҳаммасининг қўлидан чиқиб кетаверарди. Улардан бири машинанинг ичига кириб, ҳалиям юриб турган машинанинг тормозини босди. Ҳамид эса уни итариб машинадан туширди. Оҳ, ўшанда Ҳамидни бу жасурлиги учун шундай пешонасидан ўпгим келдики... Яна тўрт қуролли киши келиб қўшилди. Улар бўйнимизга қуролларини тираб бизни машинага миндирдилар, Бахани эса мотоцикл тарафга судрашди. Улардан бири рулга ўтирди. «Сизлар кимсизлар?» – дея сўрадим. «Аллаҳ, Сурия, Башшари Бас», – дея жавоб берди. Ичимни буюк бир қоронғулик қоплади. Чунки айтган гапи бир шиор бўлиб, «Бизга ҳуррият эмас, Асад керак», – дегани эди. Буни илк маротаба Мержи майдонида эшитгандим ва онгимга энг ёмон сўз сифатида ёзилиб қолган эди.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

​​Институтда тўрт йил таҳсил олганимдан кейин малайзиялик мусулмон йигитга турмушга чиқдим. Уч нафар фарзандим бор. Ҳозир шу институтда ишламоқдаман.

– Сиз ҳам насроний, ҳам Ислом даъватчиси сифатида таълим олгансиз. Бу икки дин орасидаги фарқни тушунтира оласизми?

– Ислом инсон ҳаётида ҳеч бир бўшлик қолдирмайдиган даражада мукаммал диндир. Насронийлик эса бўшлиқлар билан тўла. Таслис инончи бутун насронийларнинг қалбидаги бир шубҳадир. Черковлардаги руҳонийларнинг ҳеч бири таслис билан боғлиқ саволга жавоб топиб бера олмайди. Насронийлик уч илоҳга чақиради, Ислом эса ягона Илоҳга...

– Сиз ўқиган институтни битирганлар даъватчи бўлиб чиқишади. Сиз ҳам даъватчи бўлиб етишдингиз. Бу фаолиятингиз давомида сиз ҳам инсонларнинг Исломга киришига сабабчи бўлдингизми?

– Ҳа, сингилларимнинг ҳаммаси мусулмон бўлишди. Ота-онам эса йўқ, уларни ҳам мусулмон бўлишини жуда хоҳлайман ва кўп дуо қиламан. Биз бошқа динлардаги инсонларга Исломни таништиришимиш керак. Мен Исломга ошиқман. Рамазонни севаман. Рамазон бизнинг бир йил ичида назоратдан чиқиб кетган нафсимизни тартибга солади. Ҳижобни севаман, ҳижоб мени ёмон қарашлардан ҳимоя қилаётганини ҳис қиламан.

Давоми бор...

Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.

👉 @marziya_saydam

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

​​Ҳар сафар Асаднинг исмини тилга олганида Баханинг юзида ғазаб кўрардим. Бахадан: «Оиланг ёки сенинг ўзингга нисбатан Асад режими тарафидан тазйиқ бўлдими», – деб сўрадим. Бирдан у маҳзун бўлди, унинг чеҳрасидаги ўзгаришлар аччиқ ҳикоядан хабар бермоқда. У ҳикоясини бошлади: «Бир поччам бор эди. Яхши инсон эди, йигирма йил аввал аммамга уйланганди. Тўйидан бир ҳафта ўтиб, уйини босишди ва поччамни олиб кетишди. Йигирма йил поччамдан хабар ололмадик. Аммам ҳам 20 йил кутди. Йигирма йилдан кейин номаълум аскарлар поччамни эшигимизнинг тагига ташлаб кетишди. Ҳайратландик, уни ўлган деб умидимизни узиб қўйгандик. Аммо поччам озод бўлганидан кейин бир ҳафтагина яшади, аммамнинг қўлида жон берди. Саратон бўлган экан».

Аслида, Суриянинг ҳар тарафи бундай ҳикоялар билан тўлиб тошган. БААС ҳукумати расман инсонларнинг жонини оташда ёқарди. Йиллар давомида бу зулмлар инсонларнинг шуури остида улкан ғазабга айланганди. Дерадан бошлаб кейин мамлакатнинг ҳар томонига сачраган бу исён, ўша шуур остининг кун юзига чиқиши эди. Сурияликларни бир марта тингламасдан, уларнинг ҳаётини билмасдан улар ҳақида оғзига келганини гапираётганларни кўрсам, нега бу инсонлар шафқатсиз, руҳсиз ва тушунчасиз, деб ўйлайман. Улар ғалаба қозонадими йўқми, мен ҳам билмайман.

Баха билан бироз суҳбат қургач, яна йўл ҳозирлигига тушдик. Орзу қилинган ҳужжатли фильм учун учрашадиган кишиларимиз бор эди. Ҳамид камераларини тайёрлади, мен дафтар қаламимни олдим. Нарсаларим ва телефонимни Баханинг уйида қолдирдим. Баха рулда эди, ҳам машина ҳайдаб, ҳам саволларимга жавоб бериб кетарди. Ҳамид эса бизни тасвирга тушириб кетди. «Ал-Жазира» каналининг жабҳадан олган тасвирлари каби бир услубдан фойдаландик.

Ҳар бўлимни тасвирга олишдан аввал ўтириб дуо қилар эдим. Қишлоқнинг чиқишида қуролланган беш кишилик гуруҳни кўрдик. Машинадан тушиб улардан интервью олдик. Ҳар жумласида Туркияни, турк халқини севишига урғу беришарди.

Туркия мазлумларни ёнида туриб инсонларнинг қалбини фатҳ қилди, дейишарди. Мен ҳам золимларнинг эмас, мазлумларнинг тарафида турган бир ўлканинг ватандоши эканлигимдан ич-ичимдан ғурурланар эдим. Ҳамидга: «Бу ерларни кейин тасвирга оламиз, ҳозир бошқа режамиз бор», – дедим. Чунки оқшом тушмасдан мухолифларнинг лидерларини топишимиз керак эди. Уч-тўрт дақиқа суҳбатлашиб яна йўлга тушдик. Беш-олти дақиқа юрган ҳам эдикки, бирдан орқамиздан ўқ отилди. Нима бўляпти деб деразадан қараганимда, 70 кишилик қуролли кишилар тарафидан ўраб олинганлигимизни фарқ этдим. Булар ким? Нега йўлдан ўтган машиналарни ўққа тутишмоқда?

Давоми бор...

Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.

👉 @marziya_saydam

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

​​– Кейин нима бўлди?
– Малколъм Х.нинг ҳаёти ҳақидаги кинони кўриб қолдим. Кинонинг таъсиридан чиқа олмадим, унинг мухлисига айландим. Менда Ислом қора танлилар учун, насронийлик эса ок танлилар учун деган фикр пайдо бўлди. Чунки инглизларни ёмон кўрар эдим. Ўз навбатида улар ҳам бизни ёмон кўрарди ва камситар эди. Кейин Wu Tang Clad гуруҳининг поп мусиқаларини эшитишни одат килдим. Гуруҳ аъзолари мусулмонмиз дейишарди, аммо ирқчи қарашлари бор эди. Покистонлик ўртоқларимдан бири насронийликни тарк килиб, мусулмон бўлган Аҳмад Дийдотнинг кассеталарини берди. Бу кассеталарни эшитгач, мен ҳам насронийликдан чикдим.

– Кейин наркотик сотмай қўйдингизми?
– Йўқ, сотавердим. Аммо изланишда давом этдим. Покистонликлардан саволларимга давоб беришларини сўрардим, улар биз мусулмонмиз дейишарди-ю, аммо Ислом билан боғлиқ ҳеч қандай билими йўқ эди. Бири менга Қуръон китобини берди-да: “Ол шуни, ичида саволларингга жавоб бор”, – деди. Дастлаб “Фотиҳа” билан “Бақара” сурасини ўқиб чикдим. Жуда таъсирландим.
– Сизни таъсирландирган нима эди?
– Қуръон ўқиган киши шуни англайдики, Аллоҳ у билан “гаплашмоқда”. Ҳар бир оят гзё бир “СМС” эди. Ичимга буюк бир қўрқув кирди. Катта-катта гуноҳлар қилгандим.

Қуръон у гуноҳларимни олдимга ёйиб қўйди. Кейин қўрққанимдан Қуръон ўқимай қўйдим. Қуръондан қоча бошладим. Икки йил умуман узоқлашдим, Исломга қизиқишдан ҳам қўрқардим.

– Қандай қилиб мусулмон бўлдингиз у ҳолда?
– Бир кун покистонлик ўртоғимнинг уйида тўпланиб, эртанги сотиладиган наркотикларни пакетлаётган эдик. Эшик жиринглаб қолди. Дарҳол пакетларни яширишга тушдик. Кейин эшикни очдик. Усмон исмли бизни умуман танимайдиган бир йигит экан. У бизга: “Эртага масжидда суҳбат бўлади, ўшанга сизларни таклиф қилиш учун келдим”, – деди. “Мен бормайман, ким борса бораверсин”, – дедим. Аммо Усмон қаттиқ илтимос қилди. Унинг сўзини ерда қолдирмаслик учун бордим. Суҳбатни тингладим. Суҳбатдан кейин бундан сўнг Исломдан қоча олмаслигимни ва мусулмон бўлишим кераклигини тушуниб етдим.

Яна Қуръон ўқий бошладим, аммо ичимдаги қўрқув ҳам йириклашиб борарди. Фақат Аллоҳ гуноҳкорларни афв қилади деган оятларни ўқиганимда тинчланардим. Мусулмон бўлишга қарор бердиму, аммо ҳали бу ишга тайёр эмасдим.

– Нима учун?
– Чунки Ислом ахлоқига бутунлай зид ҳаёт кечираяпман, буни қандай ўзгартираман деб ўйлардим. Ҳеч қанча вақт ўтмади, гуруҳимизга ҳужум бўлди. Мен ва икки кишидан ташқари ҳамма қамалди. Биз ҳам маълум бир фурсат сотмай турамиз дедик. Вақтим бемалол бўлиб қолгани учун суҳбатларга қатнай бошладим. Мени қийнаган саволларимга бирма-бир жавоб олаётган эдим. Ниҳоят мусулмон бўлдим. Кейин эса тасаввуфга қизиқиб қолдим. Шайх Ҳабиб билан танишиб, сомония тариқатига кирдим.

– Биринчи марта эшитдим. Шунақа тариқат ҳам борми?
– Ҳа, бу тариқат Яман ва Африкада машҳур.
– Нега энди тариқатга эҳтиёж сездингиз?
– Жуда расво бир ҳаётдан чиқиб келдим. Руҳим ифлосланган эди. Тасаввуф ёрдамида нафсим билан мужодала қилишни ўргандим. Тасаввуф хаста руҳимнинг табиби бўлди ва ички дунёмни кашф қилишимда восита бўлди. Қалб касалликларининг ҳақиқий шифоси ҳам Қуръон ва суннат асосида яшашдир.

– Исломнинг қайси жиҳатига меҳр қўйдингиз?
– Мусулмонларнинг биродарлик тушунчасини севаман. Биродарлик – қариндошликдан ҳам устун. Мусулмон бўлганимдан кейин арабча ўрганиш учун Яманга бордим. Яманнинг жанубида Хадра Мавт деган жой бор. У ерда фақат Ислом динига мансуб аҳоли яшайди. Тўғри жуда фақир, аммо динларига содиқликдан бошқа нарса кўрмадим.

Давоми бор...

Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.

👉 @marziya_saydam

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

​​Бир неча ойдир отга минмаган эдим, дарров рози бўлдим. Йўлнинг қолган қисмини от устида ўтказдим. Уч соатдан бери пиёда юриб келаётгандик. Секин-секин қаршимиздан хов-ховлаган итлар чиқа бошлади. Улар қишлоққа яқинлашганимизнинг хабарчилари эди. Ниҳоят бир хароба жойга етиб келдик. Илк бошда бу ерда одам яшамайди, деб ўйлайсиз. Балки бомбардимондан омон қолган жойдир?

Ўн дақиқа яна юришда давом этдик. Бу сафар уйларнинг деразаларидан ёруғлик кўрина бошлади. Кичкина бир қишлоқ эди бу ер. Қишлоққа кираверишда бизни бир қора машина кутиб турган экан. Орачилар бизни уларга топширди. Машинадаги кишининг исми Баха экан. Машинага миндик. У ўттиз ёшлардаги, совуқ боқишли, сеп-семиз бириси эди. Машина бизни Идлиб томонга олиб кетарди. Машинанинг ичида кеча қоронғулиги ҳукм сурарди. Йўлда давом этарканмиз, бизга қадам-бақадам бир фалокатнинг яқинлашиб келаётганини қаердан ҳам билардик.

Давоми бор...

Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.

👉 @marziya_saydam

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

​​Бир неча ойдир отга минмаган эдим, дарров рози бўлдим. Йўлнинг қолган қисмини от устида ўтказдим. Уч соатдан бери пиёда юриб келаётгандик. Секин-секин қаршимиздан хов-ховлаган итлар чиқа бошлади. Улар қишлоққа яқинлашганимизнинг хабарчилари эди. Ниҳоят бир хароба жойга етиб келдик. Илк бошда бу ерда одам яшамайди, деб ўйлайсиз. Балки бомбардимондан омон қолган жойдир?

Ўн дақиқа яна юришда давом этдик. Бу сафар уйларнинг деразаларидан ёруғлик кўрина бошлади. Кичкина бир қишлоқ эди бу ер. Қишлоққа кираверишда бизни бир қора машина кутиб турган экан. Орачилар бизни уларга топширди. Машинадаги кишининг исми Баха экан. Машинага миндик. У ўттиз ёшлардаги, совуқ боқишли, сеп-семиз бириси эди. Машина бизни Идлиб томонга олиб кетарди. Машинанинг ичида кеча қоронғулиги ҳукм сурарди. Йўлда давом этарканмиз, бизга қадам-бақадам бир фалокатнинг яқинлашиб келаётганини қаердан ҳам билардик.

Давоми бор...

Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.

👉 @marziya_saydam

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

Дарҳол йўлга отландик, пулимиз йўқлиги учун йўловчи машиналарга миниб кетардик. Асосан, юк машиналарининг орқасида кетдик.
Олтмиш тўққиз кун деганда Жанубий Американинг энг жанубидаги Мапучада ҳудудига етиб келдик. Мапучада халқи табиий ва содда ҳаёт кечирарди, улар билан яшай бошладим. Излаган нарсамни шу ердан топаман деб ўйладим.

– Қутбларда ҳаёт қандай? Кузатувларингизни ўртоқлаша оласизми?
– Улар мени ҳақиқий қондошлари каби қабул килишди. Мапучадаликлар тараққиётдан узоқда, электр йўқ, аммо ҳеч ёлғон гапирмайдиган халқ эди. Ўрмондан ўтин тўплаб келардик, уларни ёқиб исинар эдик. Ҳаво жуда совуқ эди. Шунга қарамасдан қутбда яшаган ҳаётим энг фойдали кунларим бўлди.

Ҳар доим ўзимга: “Агар бир Яратувчи бўлса, у қаерда?” – деб савол берардим. Уч йилдан кейин Бразилияга қайтиб келдим. Бошқа бир ўртоғим билан Амазон ўрмонларига кетишга қарор қилдим.

– Нега энди бундай қарорга келдингиз?
– Ўртоғим Амазон ўрмонларида яшайдиган инсонлар ҳақида тадқиқот олиб бораётганди. Унга ҳамрох бўлиб кетдим. Кетишдан аввал туғилган куним эди, бир ўртоғим: “Амазонда вақтинг кўп бўлади, балки ўқирсан”, – дея бир китоб совға қилди. “Қидирган нарсангни, балки шу китобдан топарсан, бу мусулмонларнинг муқаддас китоби Қуръондир”, – деганди.

– Қуръон совға қилган дўстингиз мусулмон эдими?
– Йўқ, мусулмон эмас. У менинг изланишларимдан хабари борлиги учун Тангрини бу китобдан топарсан дея менга совға сифатида сотиб олган экан. Ўзи ўқиб ҳам кўрмаганди. Эртаси куни йўлга чиқдик. Ниҳоят, Амазонга ўрнашдик.

– У ерларда ҳаёт қандай? Маҳаллий халқнинг ҳаёт тарзи ҳақида гапира оласизми?
– Ҳаётлари жуда ибтидоий, аммо ҳаммаси ҳузур-ҳаловатли инсонлар. Чақмоктошлар билан олов ёқади, ёввойи ҳайвон овлаб, гўштини еб, умр кечиради. Тупроққа ва табиатга зарар бермайди, бир-бирини яхши кўриб ҳамдардлик қилишарди. Вақтим мўл бўлгани учун дўстим берган китобни очдим. Илк “Ҳамд оламларнинг Робби бўлган Аллоҳникидир!” оятини ўқидим. Ва ҳайратлар ичида бўғилдим. Қидираётган нарсамни топгандим, бу оятни такрор-такрор ўқийвердим. Қуръон мени сеҳрлаб қўйганди.

– Нимаси сеҳрлаб қўйганди?
– “Ҳамд оламларнинг Робби бўлган Аллоҳ учундир”. Бу оят бутун ҳаётимни ўзгартирди. Яратувчи Кимдир? Бу савол мени энг қийнаган савол эди. Бу оламни яратган ва ҳамма нарсани тартиб билан иншо қилган бир Яратувчи бўлиши керак-ку, дер эдим доим. Бу оятни ўқиганимда: “Оламларнинг Робби бўлган Илоҳ шу – мен қидираётган Яратувчи!” – дедим. Бу Китобнинг илк ояти шу қадар сеҳрли бўлса, ичи қандай экан дея ўқишга тушдим. Баъзи оятларга келганимда овоз чиқариб йиғлар эдим. Менинг бунчалик кўп гуноҳларимга карамай У менга Китобини ўқиттираётган эди. Мусулмон бўлишга аҳд қилдим, аммо қандай мусулмон бўлишни, қандай ибодат қилишни билмасдим.

– Кейин Амазондан кетдингизми?
– Йўқ, дарров кетмадим. Бир кинода мусулмонларнинг ибодат шаклини кўрган эдим. Мен ҳам ўрмоннинг ичкарисига кириб, вақтларини билмасам ҳам ўша кинодагилар каби сажда қилиб-қилиб кела бошладим. Бир кун тушимда: “Ла Илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадун Расулуллоҳ”, – дея гапириб уйғондим. Табиийки, маъносини билмасдим.

Бошқа бир кун ўрмондан келиб тургандим, почта келди. Бошқа бир дўстим, албатта, у ҳам мусулмон эмас, менга китоб жўнатганди. Китобнинг исми “Ҳазрати Муҳаммаднинг ҳаёти” эди. Буларнинг ҳеч бири тасодиф эмасди. Аллоҳ ҳар хил йўллар воситасида менга Исломни ўрган дея ёрдам бераётганди. Кейин Исломни ўрганиш учун Туркияга боришга қарор қилдим.

– Турклар сизни қандай қабул қилди?
– Истанбулга келганимда жуда яхши инсонларга дуч келдим. Мусулмонларнинг ҳаммаси Истанбул мусулмонлари каби яхши инсонлар деб ўйлардим. Истанбулга келганимнинг эртаси куни ғалати бир ҳодисага гувоҳ бўлдим.

– Нима экан у?
– Одамлар билан тўла автобусга чиқдим. Ҳайдовчи орка эшикни очди, ҳаммамиз у эшикдан чиқдик. “Бепул кетар эканмиз-да”, – деб ўйлаб тургандим, ҳамма чўнтагидан пул чиқариб қўлма-қўл қилиб, шофёрга узатди.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

​​Бирдан уйнинг бурчагида турган компьютерда бир манзарага кўзим тушди. Бир кун аввал қатл қилинган, суриялик болаларнинг парчаланиб кетган жасадлари эди у манзара... У онда ҳаётга доир ҳамма нарса кўз ўнгимда кичрайиб тариқ қадар бўлиб қолди. Қалбим тузоққа тушиб қолган қуш каби чирпинар эди. Ичимга оғир бир чорасизлик ўтириб олди. Ҳамидга: «Ҳамид, болалар қатл қилинаётган дунёда биз нега яшаб юрибмиз?!» – дедим.

Кечқурун яна Солиҳ Хожанинг уйига қайтдик. Хожа бизга Сурия қамоқхонасида 23 йил ўтирган бир турк ҳақида гапириб қолди. «Мени у киши билан албатта учраштир», – дедим. Эртаси куни уни қидириб топишди. У кишининг исми Муҳаммад Шаъбон экан. Бу орада биз Ҳамид иккаламизни Сурияга олиб ўтадиган орачилардан хабар кутаётган эдик. Орачилар одатда ярим кечаси ишлашади.
Эрталаб уйғонганимизда бизни юмшоқ пишлоқлари ва зайтунлари билан бир нонушта кутиб турган экан. Нонуштага Муҳаммад Шаъбон ҳам етиб келди.

Қарашлари ва ҳаракатларидан ҳаётнинг юкини ташиб юрган инсон эканлиги билиниб турарди. Йигирма йил зиндонда тутилган, йигирма йил давомида аёли, онаси, яқинлари унинг тирикми, ўликми экaнини билмаган экан. Йигирма йилдан кейин яқинлари унинг ҳаёт эканлигини билиб учрашувга боришган. Панжара орқасида аёли, қизи, онаси, ҳеч гаплаша олмасдан фақат йиғлашган экан.

Баланд бўйли, юзи яшаган изтироблари билан тўла бир инсон эди Муҳаммад Шаъбон... БААС зиндонини шундай англатдики, ҳар бир гапи гўё бир ўқ каби келиб юрагимизга санчилар эди. Суриялик бир киши билан зиндонда ўтирганлигини гапириб берди. Унинг ҳаёти Шаъбонникидан ҳам аччиқ эди.

Ота Асад билан ўғил Асаднинг орасида ҳеч фарқ йўқ. Зиндон ва режимлари бир хил. БААС зиндонига кирган киши гўё тубсиз қудуққа ташлаб юборилади. Энг қийинини маҳкумнинг ташқарида қолган аёли, болалари ва ота-онаси яшайди. Чунки маҳкум ҳақида ўликми, тирикми, ҳеч қандай маълумот яқинларига берилмайди.

Муҳаммад Шаъбон ҳам Жумҳурбошқони Абдуллоҳ Гулнинг аралашуви билан зиндондан чиққан экан. Бу ҳикоялар менинг Сурияда ҳужжатли фильм олиш фикримни янада қамчилар эди. Муҳаммад Шаъбоннинг ҳикоясини эшитиб бўлгач, Ҳамиддан: «Ҳалиям мен билан қолмоқчимисан, фикринг ўзгармадими?» – деб сўрадим. У: «Сен каби истайман», – деб жавоб берди.

Икки кундан бери орачилардан жавоб кутиб ётган эдик. Ниҳоят аср вақтида жавоб келди. Ўша заҳоти бир чойхонада орачи билан учрашдик. У биздан хизмат ҳақини олди, машинасида йўлга чиқдик. Унинг бир таниши уйида оқшом чўкишини кута бошладик. Ҳаво қорайганида яна йўлга тушдик.

Давоми бор...

Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.

👉 @marziya_saydam

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

​​Китобда Қуръон, Инжил, Тавротдан далиллар келтирилган, тавҳид тушунчаларининг Қуръонда тўпланганлигидан баҳс этилганди. Шундан сўнг дуо қилишга тушдим. Роббимга: “Мени Ийсо Масиҳнинг ҳақ динига етиштир”, – дер эдим. Аллоҳ мени эшитди, Ислом ҳақидаги шубҳаларим чанг-тўзон каби тарқалди-кетди. Оиламни бир жойга тўпладим ва: “Мусулмон бўлдим”, – дедим.
– Қандай қабул қилишди?
– Табиийки, бошимга балолар ёғила бошлади. Хотиним: “Сен ростдан ҳам мусулмон бўлдингми?” – деди. “Ҳа”, – дедим. У эса: “Бугундан бошлаб сенинг хотининг йўқ, мен бир қўпорувчига хотин бўлолмайман, уйни тарк килишинг мумкин”, – деди. Мен ҳам уйдан кетдим. Онамникига бордим, онам мусулмон бўлганимни эшитиб: “Сендек ўғлим йўқ”, – дея уйидан чиқариб юборди. Мени яхши кўрадиган бир опам бор эди. Уникига кетдим. Опам: “Сенинг исмингни ҳам эшитишни истамайман, даф бўлиб йўқолиб кет”, – деб қувиб юборди. Ёлғиз ўзим кўчада қолдим. Кейин Лотин Америка Ислом Марказининг масжидига бордим ва у ерда нақ саккиз ой ётиб юрдим.

Буларнинг ҳаммаси бир имтиҳон эди, саккиз ойдан кейин ҳаётим изга туша бошлади, бир уй ижарага олдим. Хотинимнинг отаси қизига: “Эрингнинг эътиқодига аралаша олмайсан, биз учун сен аҳамиятлисан, сен динингни ўзгартирмасдан насронийликда қолсанг бўлди, эринг билан яраш”, – дебди. Биз ярашдик. Оиламга Исломни англатишга тушдим. Вақт ўтиб ҳаммаси мусулмон бўлди.

– Черковдагилар қандай қабул қилишди?
– Мусулмон бўлган куним черковдан кетган эдим. Руҳоний ўртоқларим мени учрашувга таклиф қилишди. Тўққиз кишилик руҳонийлар гуруҳи Бразилиянинг шимолидаги энг катта насроний олимини олиб келишди. “Ҳар ойдаги маошингдан ташқари сенга яна олти минг доллардан маош бериб борамиз, бу йўлдан воз кеч!” – дедилар. Қабул қилмадим. Улар менга: “Тўрт савол сўраймиз, агар жавоб бера олмасанг, черковга қайтасан”, – дейишди, мен ҳам: “Бўпти”, – дедим. Икки ракат намоз ўқидим ва Аллоҳга: “Руҳонийлар қаршисида мени мағлуб қилма”, – дея дуо қилдим.
Улар сўрашди: “Нега мусулмон бўлдинг?”

“Ягона (учта бўлмаган) Аллоҳни топдим, шунинг учун мусулмон бўлдим”, – дедим. Мен ҳам бош руҳонийдан сўрадим: “Мен бутун пайғамбарларга ишонганим учун мусулмон бўлдим, сен ҳам пайғамбарларнинг ҳаммасига ишонасанми?” – дея. У ҳам: “Ҳа”, – деди.

“Аммо бугунги насронийлик ҳазрат Муҳаммад соллалллоҳу алайҳи ва салламни рад қилади, шундай эмасми?” – дедим. У: “Тўғри”, – деди. У билан бирга келган гуруҳ аъзолари руҳоний билан урушиб кетишди. “Биз сени буни Исломдан қайтар дея олиб келдик, аммо сен унинг гапларини тасдиқлаб ўтирибсан!” – дейишди. Улар мағлуб бўлган эди.

– Ислом ва насронийлик орасида қандай фарқлар бор?
– Ислом олимлари Муқаддас Китобнинг эллик битта жойида хато бор дейишади. Аммо бу тўғри эмас, Китобнинг етмиш фоизи хато, ўттиз фоизига ишонса бўлади. Ислом динида эса бир-бирига зид ҳеч нарса топа олмайсиз.
– Мусулмон бўлгандан кейин ҳажга борибсиз, Каъбани илк кўрганда нималарни ҳис қилдингиз?
– Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабри ёнидан ўтаётган эдим, қўлимни осмонга кўтариб: “Эй Аллоҳнинг Расули! Сен Исломни олиб келганингда Сенинг пайғамбарлигингга ишонмаган эдилар. Мен бу ердан ҳайқирмоқдаман. Валлоҳи, биллаҳи! Сен Аллоҳнинг бизга жўнатган охирги Набийсисан!” – дея ҳайқирдим.

Каъбани ёнига келганимда унга салом бердим. Ўзи Иброҳим алайҳиссаломни севар эдим. Расулуллоҳга кўп саловат келтирдим. Мусулмон бўлган кунларимда Расулуллоҳни кўп тушларимда кўрар эдим. Юзларига қарай олмасдим, кўзим қамашиб кетарди, тушларимда португалча тилда саволлар сўраганман.
– Сиз бир даъватчисиз. Бразилияга Исломни ёйишни мақсад қилиб қўйгансиз. Бу иш қандай давом этмоқда?
– Бразилиянинг йигирма саккизта вилоятидан йигирма олтитасини айланиб чиқдик. Бразилияликларга Исломни танитмокдамиз. Лотин америкаликлар етарлича Ислом ҳақида маълумотга эга эмаслар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига маҳкам ёпишмоғимиз лозим, шунда Ислом дини яна ҳам қудратли бўлади.

Давоми бор...

Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.

👉 @marziya_saydam

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

​​Думаликлар қамалда бўлгани учун жума намозларидан маҳрум қолишди. Дўконлар, мактаблар, новвойхоналар ёпиқлиги сабаб инсонлар оч эди. Шом марказида яшаганлар Думага озиқ-овқат олиб киришга уринарди. Бу ишни аскарлар ва полицияга пора бериб амалга оширарди.

Асаднинг укаси Моҳир Асад: «Режимни оёқда тутиш учун керак бўлса, Суриянинг ярмини қатл қиламан», – деган эди. Режим кундан кунга ваҳшийлашиб борарди. Ҳар доим дўстларим билан суҳбатлашганимда, балки бу энг сўнгги суҳбатимдир, деган ваҳимага тушардим. Чунки ҳаммаси ўлимнинг қирғоғида юришарди. Шундай дўстларимдан бири Билол эди. У 25 ёшда. Муаддамия мавзесидаги намойишларнинг ташкилотчиси эди. Муаддамия Шомдан 10 км узоқдаги бир ҳудуд. Ундан бир куни сўрадим: «Ўлишингни биласан, яна ҳеч тўхтамаяпсан. Университетда ўқигансан, порлоқ келажак қуришинг мумкин-ку ўзингга?», – дея. У: «Қаршимда ваҳший бир душман бор, мен ўламан, аммо болаларимга ҳур бир ватан қолишини истайман», – деди.

Айтганидек, Билолни қамоққа олдилар ва дом-дараксиз йўқ қилиб юборишди.
Май ойининг охирида Туркияга қайтишга қарор бердим. Билган, таниган инсонларим, дўстларим ҳаммаси бир кечада дом-дараксиз йўқолаётган эди. Атрофим торайди, таҳлика қадам-бақадам менга яқинлашаётган эди. Айниқса, Турк медиясидаги Асадни қўллаб-қувватлаган хабарлар, сохта, ёлғон пропагандалар жонимни ёқаётганди. Турк ТВ каналларида ўтирган конспиролог ва сохта сиёсатчиларнинг ҳеч қайси Сурия халқининг ҳақиқий ҳаётини ёритмас эди. Туркияга кетаман, халқимга ҳақиқатларни ўзим англатаман деб ўйладим. Сурияда яшаб, журналистлик фаолиятимни юритган бир жонли гувоҳ эдим ахир. Сурия халқи улар тасвирлаётган халқ эмас, улар бошқа халқ эди. Турк ҳукумати ҳам баъзан дипломатик йўл билан Асадни тинчликка чақириб қоларди. Аммо Асад қон ва шиддатга чанқаган эди. Мен ҳам келажакдаги Сурия нималарга ҳомиладор эканлигини билмасам ҳам, бу кунлар тезроқ тугашини истар эдим. 27 май куни Сурия халқини дуо қилиб, у ердан чиқиб кетдим. Аммо мен Шомга ошиқ бўлиб қолган эдим, кўз ёшлар ичида ундан айрилдим.

Давоми бор...

Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.

👉 @marziya_saydam

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

2011 йилнинг март ойи ўрталари эди. Шом баҳорга тайёргарлик кўраётганди. Шомдаги туркларнинг уйига меҳмонга боргандим. Албатта суҳбатимиз Дерада содир бўлган воқеалар ҳақида бўлди. Вояга етмаган болалар қийноққа солинганини билардик.

«Пичирлаш» газетасидан бироз маълумот олдик. Ички Ишлар вазирлигининг ёнида бошқа маҳкумларнинг аёллари ҳам дом-дараксиз йўқ бўлиб кетган эрларидан бир хабар сўраб тўпланишган эди. Аёллар ўша ернинг ўзидаёқ калтакланиб, кузатув остига олинганди. Бир неча йигитлар Умавий масжидида, жумадан кейин:

«Ҳурлик ва адолат», – дея бақиришган ва улар калтакланиб қамоққа олинган эди. Бунга ўхшаган воқеалар йиллардир жимжитлик рўзаси тутиб ётган халқ учун кутилмаган илгарилаш эди. Фейсбукда бир саҳифа очиб, кимдир Сурия халқини ҳурлик ва адолатга чақирарди, мен ҳам баъзан интернет кафега бориб бу саҳифани кузатардим. Кўрдимки, Шом кўчаларида ғимирлаш бор. Кўчаларда «Шаббиха»лар пайдо бўлди. Билакларига Асаднинг расми татуировка қилинган, халқни калтаклаш учун масъул аскарлар шаббихалар дейиларди.

Тамоман БААС режими билан ҳамкорлик қиладиган жиноятчи гуруҳ аъзолари эди булар. Оч бўрилар каби халқ орасида юриб инсонларни қўрқитишарди. Уларнинг кўпчилиги шаббиха қиёфасидаги расмий истихбаротчилар эди.
Март ойининг охирида, жума куни Маржи майдонида гувоҳ бўлганим воқеалар ҳам нимадир бошланаётганидан дарак берарди. Ўша куни Рукнаддин мавзесидаги Салоҳиддин масжидида намоз ўқидим. Имомлар хутбасида нуқул ҳукуматга итоат қилишнинг фойдалари ҳақида гапирарди. Орқасидан Асад учун узундан узун дуолар қилишарди. Жумадан чиқиб минибусга миндим ва Маржи майдони томон юрдим. Кўчалар дубинкали, йирик шаббихалар билан тўла эди. Майдондан ўтиб Ҳамидия Чорсусига кирмоқчи бўлдим. Бирдан атроф қий-чув бўлиб кетди. Узун сочли, жинси шим кийган, йигирма ёшлардаги йигит югуриб кетмоқда, саккиз киши уни қувиб кетмоқда. Қуваётганларнинг ҳаммаси фуқаро кийимида бўлса ҳам қуролланган эди. Йигитни майдоннинг ўртасида тутишди ва ҳаммаси унинг устига чўкдилар. Ўласи қилиб қўлларидаги қуроллари билан йигитни уришди. Уни қонга ботган ҳолда, четда кутиб турган автобусларига ортиш учун судрай бошлашди. Йигитнинг қонга ботган юзи кўринмасди, аммо ерларда судралиб: «Ҳуррият», – дея бақира бошлади. Бу қичқириқ уни томоша қилаётган ҳар бир кишининг қалбида садо берди менимча. Уни автобусга ортиб олиб кетишди. Орқасидан ўттиз-қирқ кишилик бир гуруҳ пайдо бўлди. Ҳаммасининг билагида бир хил Асаднинг расми туширилган татуировка. «Асадга шон-шарафлар», – дея бақиришга тушдилар. Улар шаббихалар эди.

Мен ҳам Маржи майдонидан узоқлаша бошладим. Чунки ҳар он ҳар нарса кутиш мумкин бўлиб қолганди. Бирдан автобус пайдо бўларди, ичидан аскарлар отилиб чиқиб, ким бўлишининг фарқи йўқ, дуч келган кишини назоратга олаверишарди. Чорсуга келгунимча у йигит ҳеч хаёлимдан кетмади. Бу қичқириқдан сўнг, балки сурияликлар қўрқув деворларини бузарлар, дея ўйлаб кетдим. Бу қичқириқ бир кишининг ҳайқириғи эмасди. Халқники эди.

Эртаси куни фаластинлик журналист ўртоғим Айман Холид менга қўнғироқ қилиб, «Бугун бизникига кел, сен кўрганингда хурсанд бўласан, бир киши билан таништираман», – деди. Мен унга бир неча бор: «Менга Дера шаҳридан бирисини топ», – деган эдим. У ҳам: «Топсам, телефонда гаплашмайлик, сенга хабар бераман», – деганди. Ҳаммамиз телефонда ҳам қўрқа-қўрқа гаплашардик. Кўчаларда полиция Деранинг рақами бўлган машиналарни ҳам юрдирмас эди, чунки. Асрдан кейин фаластинлик сиғинмачилар яшайдиган мавзе Ярмуқ тарафга йўлга тушдим.

Ярмуқ Шом ташқарисида бўлгани учун бироз вақтимни олди. Ярим соатдан сўнг Ярмуққа етиб келиб, Айман Холиднинг эшигини тақиллатдим.
Адашмаган эканман, ичкарида мени Дерадан келган 26 ёшдаги бир йигит кутиб турган экан.

Шом Университетининг Тиббиёт факультетида ўқир экан. Исми Абу Ҳодий эди. Дарров дафтар, ручкамни чиқардим. Унинг Дерада ёш болаларга қилинган қийноқлар ҳақида гапирадиганларини ёзиб олиш учун сабрсизландим. Уни тинглай бошладим. «Ораларида менинг ҳам қариндошларим бор эди, беш нафар болакай деворларга: «Халқ ўзгаришлар бўлишини истайди, доктор сенга ҳам навбат келади», – дея ёзишган экан.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

ИСЁН КУНЛАРИ
#тутқун #ҳикоя

Анқарадан мен минган поезд Кўнёга яқинлашиб қолган эди. Охирги бекатга келганимизни эълон қилишганида гўё гўзал бир тушдан уйғониб кетдим. Шомда ўтказган йилларимнинг хотирасини Кўнё танаффусига чиқардим. Салжуқ Университети Илоҳиёт факультетида ўқиганимда Кўнёда бир йилим ўтган эди. Кўнёга ҳар келганимда, 28 февраль тўнтаришида Кўнёда бўлганлигимни албатта эслайман. Xижоб учун митингларимиз, Метрис қамоқхонасига қилган зиёратларим ва ниҳоят полиция тарафидан кузатувга олинишим...

Кўнёдаги Зафар Чорсусининг орқа кўчасидаги бир уйда икки ой давомида яшириниб ётган эдим. Чамбар аста-секин тораяётганини сезиб, Кўнёни тарк этгандим. Ойлар давомида ҳар хил шаҳарларда яшаб юрдим. Бу қочоқ ҳаётим ва қамоқдаги ҳаётим менга кўп нарсаларни, айниқса инсонийликни ўргатди. Яшаганларимдан пушаймон эмасдим, чунки бир дунё ибрат олган эдим.

Поезддан тушиб, бир такси тутдим ва Рампали Чорсу – томонга юрдим. Рампали Чорсу, талабалик йилларимда мен вақт ўтказадиган китобчилар бозори эди. Унда бир ўқувчи эдим, энди эса бу бозорга бир ёзувчи сифатида кириб келдим. «Ҳунар» нашриётида китобхонлар билан учрашув бўлиб ўтди, ўқувчиларимга дастхатли китобларимни тарқатдим ва Кўнёни бирров кезиб Қайсарининг йўлини тутдим. Кўнё автобекатидан Қайсари автобусига миндим. Болалигимдан бери севган ишим деразадан далаларни томоша қилиб кетиш. Яна хаёлимга Сурияда ўтган кунларим келди. Инсонларнинг ҳуррият учун тут каби тўкилгани, ўлим дарёсида оқиб-оқиб кетганлари...

Тўрт йил давомида Сурияда яшаб, инсонларнинг ҳаётида кузатганим ягона туйғу қўрқув эди. Сурияликлар бир давлат идорасига борганида, ёнларидан бир полиция машинаси ўтиб қолса, бирор аскарни ёки БААС партиясига мансуб бирини кўриб қолса, ўша заҳотиёқ ҳамма ёққа қўрқув ҳоким бўлиб кетарди. Ота боласига, бола отасига ишонмасди. Бир отанинг ўз боласидан: «Балки ўғлим истихбаротга ишлаяптимикан», – дея шубҳаланиши ғоятда нормал ҳолат эди.

Телевизорларда тўхтовсиз ташқи кучлар ҳақида гапирилар, халқ тўхтовсиз огоҳликка чақириларди. Улар учун дунёда иккитагина нарса бор эди. Бири Сурия, иккинчиси Суриянинг душманлари! Асад яхшилик, гўзаллик, тўғриликни, қолган ҳамма ёмонлик ва ботилни тамсил қиларди. Патҳалим журналистларни олтин қийматида асрашар, танқид қиладиганлар қамоқларга тиқиларди.

Ўлканинг энг уст табақаси Асад оиласи эди. Матбуотда ҳар доим Асадийлар оиласининг шарафли инсонлар эканлигини исботлашга уринишар эди. Ҳамма, ҳамма жойда дўконлар, машиналар, уйлар, кўчаларда ота – Ҳофиз Асад ва ўғил – Башар Асаднинг расмлари осиб қўйиларди. Асад оиласидан кейин қариндошлари мақталар эди. Ўлкадаги ширкат ва нефт ташкилотлари жиян Рами Махлуфнинг, aрмия эса укаси Моҳир Асаднинг қўлида эди. Истихборотнинг бошлиғи почча Асаф Шавкат эди. Қариндошлардан кейин Асад оиласи мансуб бўлган Матовира аширати (қавми) бор эди. Лазкия шаҳридан йигирма километр узоқдаги Кардаха шаҳри ва атрофидаги инсонлар бу аширатга мансуб бўлгани учун шарафли ҳисобланарди. Кейин зиналар пастга тушар, БААС партиясининг масъулларигача шарафланар эди. Асад оиласи мансуб бўлган Нусайрий мазҳабининг Қамарий қўлига боғлиқ бўлганлар ўлкада яшаган сунний, дурзий ва шиаларга нисбатан бир қанча имкониятларга эга эди. Ўрта Шарқдаги бошқа диктаторлар каби Асад аширати ҳам иқтидорини қўрир эди холос.

Аммо буларга қарамасдан Араб баҳори бошланганида Тунис, Миср, Ливия халқи каби Сурия халқи ҳам оёққа туришига эҳтимол ҳам бермаган эдим. Чунки, давлат бошлиқларининг исмини тилга олишдан қўрққан инсонлар қандай қилиб исён қилади, деб ўйлардим. Сурия халқи исёнчиларга, 1982 йилда Ҳама воқеаларида қандай жазо берилганини яхши биларди. Ҳама шаҳрида 1982 йилда минглаб эркаклар осилган эди. Барча маҳаллаларнинг исми «Бевалар маҳалласи — 1, 2, 3» каби тўла эди. Бундай шароитда исён бўлишига ишонмасдим. Аммо Суриянинг шарқий қисмидаги Дера шаҳрида бир гуруҳ болалар, кўз доктори бўлган Асадни назарда тутиб, деворларга: «Халқ ўзгаришлар бўлишини истайди, доктор, сенга ҳам навбат келади», – деб ёзиши натижасида ўлка бир онда ўзгарди. Гўё Сурия яп-янги бир кун билан уйғонди.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

ИТАЛИЯЛИК ЭЛИЗА
#жаннатга_таклифнома #биринчи_китоб

– Мусулмон бўлишдан аввал бирор динга мансуб эдингизми?
– Лицейнинг охирги курсигача динларга ҳеч қизиқмадим. Охирги курсда фалсафага қизиқиб қолдим, фалсафа мени динлар тарихига бошлаб келди. Бу қизиқишим сабаб Верона университетининг фалсафа факулътетига ўқишга кирдим. Кейин Инжил ўқидим, ҳафтада икки кун черковга бориб, руҳонийнинг ваъзларини тинглар эдим. Инжил менга фалсафага қараганда анча мантиқли келди. Кейин яхши бир насроний бўлишга қарор қилдим.

– Инжилни нимасидан таъсирландингиз?
– Инжилдан таъсирланган жойларим ҳазрат Марям ва Довуд пайғамбарнинг (алайҳиссалом) қиссалари эди. У қиссалардан бир Яратувчининг борлигини англадим. Инжил ўқишдан ҳузурланар эдим.
Университетнинг 2-курсида динлар тарихидан дарс берадиган бир ўқитувчимиз бор эди. У киши Ислом ўлкаларининг деярли ҳаммасига саёҳат қилган, аммо ҳеч бир динга ишонмас эди. Бизга бу ўлкалардаги кузатувларини сўзлаб берарди. Ўқитувчимиз: “У ўлкаларда мени ҳаяжонлантирган иккита ҳодиса юз берганди, – деган эди. – Биринчиси азон, иккинчиси Рамазонда одамларнинг бир ой оч юришлари”.

Менинг Ислом ҳақидаги тасаввурим шу икки ҳодисадангина иборат эди. Аммо Италия ОАВлари Исломни бошқача ёритарди. Бу дин жаҳолат ва террор дини дея мияларимизга қуйишарди.
– ОАВлардаги бу бўлмағур хабарларга қарамасдан қандай қилиб Исломга қизиқиб қолдингиз?
– Университетда ўқитувчимиз менга мусовийлик билан боғлик бир вазифа берди. Мусовийликни ўрганиш давомида онамнинг кутубхонасидаги Қуръондан фойдаланмоқчи бўлдим. Қани, Қуръон мусовийлик ҳақида нималар дейди деб қизиқдим. Уни ўқир эканман, Инжилга ўхшашлигини, аммо ростгўй бир китоб эканини англадим. Айниқса, қиёматга оид оятлардан жуда таъсирландим.

– Ислом билан қизиқишингизга Қуръон сабабчи бўлган экан-да?
– Йўқ, бу эмас. Мисрлик бир оила билан таниш эдим, бу Исломга қизиқишимга кўпроқ сабаб бўлди. Марям исмли мисрлик бир дугонам бор эди. Марямнинг отаси Имад амаки баъзан бизга Исломдан сўзлар эди. Бу оиладаги ҳаловатни кўриб ҳайрон қолар эдим. Бу ҳайронлик мени Исломга олиб кирди.

– Имад амаки Исломнинг қайси жиҳатларига урғу берар эди?
– Ҳар доим ахлоқ мавзусида гапирарди. “Диннинг тамоми ахлоқдир, албатта, инсонларнинг тўғрилари ва хато қиладиганлари бўлади. Ҳаётдаги тўғриларнинг ҳаммаси Исломий ахлоқнинг тимсолидир”, – дер эди. Марямнинг оила аъзоларини ҳеч бири муаммо ва қийинчиликлардан қўрқмасди. Кейин билдимки, бу Исломдаги ишонч ва иймон билан боғлиқ экан. Ҳар ишни “Бисмиллаҳ” дея бошлашарди. Марямнинг оиласи Италияда мен дуч келган энг ишончли оила эди. Чунки италиян оилалар жуда муаммоли бўладилар. Унинг оиласидагилар эса ёрдамсевар ва бир-бирига доим кўмак берадиган инсонлар эди. Улар билан бирга эканлигимда ўзимни ҳузурли ҳис қилар эдим. Шунга қарамасдан мусулмон бўлишни хаёлимга ҳам келтирмагандим. Марям билан бир-икки марта масжидга боргандим, у ерда Шайх Эмин исмли киши билан танишиб қолдим.

– Шайх Эминнинг сизга қандай таъсири бўлди?
– Бир кун у янги дин келганлиги ва насронийлар у диннинг пайғамбарига иймон келтирмаганлиги ҳақида гапириб қолди. Унинг ҳар бир суҳбатидан кейин иккиланишлар ичида қолиб кета бошладим. Шайх Эминнинг гаплари мантиқли бўлгани учун рад ҳам қила олмасдан, ўзимни боши берк кўчага кириб қолгандек ҳис қила бошладим. Насронийлик ҳақида шубҳага тушиб қолдим. Кейин бир руҳонийнинг ҳузурига бордим ва ундан ўзимни қийнаган саволларга жавоб беришини илтимос қилдим.

– Улар қандай саволлар эди?
– Таслис, яъни Тангри учтадир дейишимиз ва католикларнинг ҳазрат Ийсони ҳам Тангри, ҳам Тангрининг ўғли дейишлари билан боғлиқ саволлар эди. Булар менга ниҳоятда мантиқсиз туюларди. Насронийлар ҳазрат Ийсони инсонларнинг гуноҳларига каффорат бўлиши учун ўлдирилганлигига иймон келтиришарди. Бу мавзу ҳам менга тинчлик бермасди.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

​​Шомда тўрт йил яшадим. Болаларим Фотима Кавсар, Аҳмад Ясийн ва Мустофа Шомил бу шаҳарда туғилдилар. Журналистлик фаолиятимнинг энг ёрқин йиллари Шомда ўтди, дея оламан. Аммо тўрт йил давомида шомликларнинг кўзларида фақат бир қўрқув ва чорасизлик кўрдим. Гўё ҳар бири юрагининг тубида бир нималарни яшириб юрарди. Ҳеч ким ҳеч кимга ишонмас, сиёсий мавзудан баҳс очилса ҳамма бирдан тўхтаб, кўзлар бир-биридан қоча бошларди. Исроил ва Америка ҳақида хоҳлаганча суҳбат қуришингиз мумкин, аммо ВААС режими ҳақида бир жумла ҳам гапириш мумкин эмасди. Биргина жумлангиз ҳам сизни ўн йиллаб қамалиб кетишингизга сабаб бўларди. Оммавий ахборот воситалари ҳар куни Башар Асад ва унинг ВААС партиясини мақтаб чарчамас эди. Фикр ва тушунча ҳуррияти бўлмаган бу ўлкада ҳақ ва ҳуқуқ ҳам оёқлар остига олинганди. Қамоқхоналарда ўн мингларча сиёсий маҳкумлар ётганди. 1982 йилдаги Ҳама воқеаларида қамалган маҳкумлардан ҳали ҳам хабар йўқ эди. Маҳкумлар орасида сиёсатнинг чап қанотига мансублар ва курдлар кўп эди. Ўлка бир мафия давлатига айланиб бўлганди. Аммо ҳеч ким: «Қирол ялaнғоч», – дея олмасди. Шомда ёки ўлканинг бошқа шаҳарларида пора бермасдан ҳеч қайси ишингизни амалга ошира олмасдингиз. Порахўрлик урфга айланиб қолганди. Ҳар куни инсонлар кайфиятида ғазабнинг ортаётганини ҳис қилар эдим. Йиллар давомида аччиқ изтироблар тўпланиб кетганди. Айниқса ёшлар, ҳур ва одил бир мамлакатда яшашни хоҳларди.

Давоми бор...

Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.

👉 @marziya_saydam

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

Шомдаги кунлик ҳаёт энг кўп олимларнинг атрофидаги ҳалқалар билан гавжум бўларди. Жума кунлари хутба тингламоқ учун ё Ротиб ан Набулсийнинг ёки Рамазон ал Бутийнинг масжидига борар эдик. Ротиб ан – Набулсийнинг масжиди Абу Нурнинг шундоқ ёнидаги кўчада эди. Рамазон Бутийнинг масжиди эса бироз олдинда, курдларнинг маҳалласида эди. Хаййул Этроқ айни замонда Салоҳиддин Аййубийнинг Шомга келиб истиқомат қилган макони бўлган. Ротиб ан – Набулсий маърузаларида араб адабиётининг муҳташам байтларидан ўқирди. Шомдаги чет элликлар одатда тилини мустаҳкамлаш учун Набулсийнинг хутбасига келар эди. Бу икки олимдан ташқари, баъзан буюк олим Ваҳбий Зухайлни ҳам тинглардим. Ҳатто уйида меҳмон бўлиб, у кишидан интервью ҳам олгандим. Туркия Ислом Фиқҳи Энциклопедиясига кирган олим эди у. Зухайл хожа Қувайт масжидида, Мужир Ал Хатиб хо-жа эса ибн Арабий масжидида ваъз қилар эдилар. Араксусий Хожанинг Иймон масжидидаги Бухорий ҳадисларидан берган дарсларига ин-сон тўймас эди.
Шом тўрт юз йил давомида Усмонлилар дав-лати томонидан бошқарилгани учун шаҳарнинг марказий жойларида Усмонлидан қолган асарлар ҳали ҳам турибди. Ҳамидия Чорсусига кетадиган йўлнинг бошида боболаримиздан қолган Ҳижоз темир йўлининг Шом бекати бор. Темир йўлнинг орқа тарафи Халбунийдан давом этсангиз, ўнг тарафда, рўпарангиздан Султон Сулаймон даврида меъмор Синан қурган Сулаймония Куллиёти чиқади. Ҳовлисида кенг ҳовузи, икки миноралик, даргоҳ ва чорсуси ҳам бор. Охирги подшоҳ Султон Ваҳдиддиннинг қабри ҳам шу ерда. Султон Ваҳдиддин аслида Италияда вафот этган, аммо ватан тупроғига дафн қилишларини васият қилгани учун Шомга олиб келишган. Табиий у пайтлар Шом Усмонли тупроғи эди. Турғут Ўзал ҳам «Султон Ваҳдиддиннинг қабрига зиёратга келганида узун-узун йиғлар эди», – дейишарди у ернинг кексалари.
Хижоз темир йўли билан ёнма-ён турган Наср кўчасидан юрсангиз, яна қаршингизга бир сулола ёдгорлиги чиқади. Бу Биринчи ва Иккинчи АбдулҲамид тарафидан қурилган Ҳамидия Чорсусидир. Ҳамидиянинг шундоққина киришида саҳобалар Абу Дардо ва Абу Ҳурайранинг қабри турибди. Чорсу асосан газламалар бозоридир. Орқа кўчаларда зираворлар, совунчилар, бешикчилар ва ипакчилар билан қаршилашасиз. Бир куни Ҳамидия Чорсусининг лабирант кўчаларида айланиб юрганимда, Султон Нуриддиннинг қабри қаршисидан чиққанман. Чорсу шунақа жой! Кутилмаганда, кутилмаган нарсалар сизни қарши олади. Ҳамидия Чорсусини орқангизда қолдириб, Византиядан қолган тарихий эшикдан ўтсангиз қаршингизга Умавийлар масжиди чиқади. Мозаикалари билан зарофат меъмори дейилган бу масжиднинг мармар ҳовлисида ялангоёқ юриш бошқача завқ беради инсонга. Ҳовли куннинг ҳар соатида зиёратчиларнинг катта оқимига учрайди. Биз ҳам ёз ойларида оиламиз билан бу ерга келиб, масжид ҳовлисида ялангоёқ юрар эдик. Масжиднинг боғчасида алоҳида учта минора бор. Уларнинг энг машҳури шарқий тарафдаги «Минорат ул-Бейаз», яъни Оқ минорадир. Мусулмонлар ҳам, христианлар ҳам: «Қиёматга яқин Исо алайҳиссалом шу Оқ минорага инади», – деб ишонишади. Христиан-лар: «Исо минораси», – ҳам дейишади. Черковдан масжидга айлантирилган Умавий масжидининг ичида Яҳё алайҳиссаломнинг қабри бор.

«Ҳазрати Ҳусайнинг бошини кесиб, шаҳид қилганларидан сўнг кесик бошини Умавий масжидига осиб қўйилган эди»,– дейишади. Мен кўп гувоҳ бўлдим, шиа мазҳабидагилар масжиднинг бош осилган қисмини зиёрат қилишганига. Ва яна шиалар ҳазрати Ҳусайн-нинг қизи ҳазрати Руқиянинг ҳам қабрини зиёрат қилишарди. Эрон, Ироқ, Покистондан келган шиалар ҳазрати Руқиянинг мозори бошида мотам тутишар, марсия ўқиб, йиғлашар эди. Умавийлар масжидидан ҳовлига чиқсангиз, сизни Қуддуснинг Фотиҳи Салоҳиддин Аййубий қарши олади. Биринчи Жаҳон урушида инглиз қўмондони: «Қайтиб келдик, эй Салоҳиддин, кўриб қўй, биз келдик», – дея Фотиҳнинг қабрини тепган экан.

Севимли Пайғамбаримизнинг муаззини Билол Ҳабашийнинг, Жаъфари Тайёр ва «Абаса» сурасининг нозил бўлишига сабабчи бўлган Абдуллоҳ бин Умму Мактум розияллоҳу анҳумоларнинг қабрлари ҳам Умавийлар масжидининг ёнидаги Аҳли Байт қабристонидадир.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

Assalomu alaykum va rahmatullohi va barakotuh!

🎙Navbatdagi spikerimiz "Halqa" va "Jangchi" asarlari muallifi, Navoiyshunos olim ustoz — Akrom Malik boʻladilar.

📌Dars mavzusi: Millat va Xalq, Vatan va Davlat: yuksalish shartlari, Istiqbol ufqlari

Suhbatda bilib olasiz:

☝️Davlat bu — Vatanmi?
☝️Vatanparvarlik asli nima?
☝️Milliylik ila yuksalish
☝️Istiqloldan istiqbolga yurish


🕗 20:00 24.12.2022
📍"Oʻzgaramiz" telegramm kanali

@nega_ozgardim

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

МИССИОНЕР МАЙСАРА
#жаннатга_таклифнома #биринчи_китоб

У насроний бир миссионер эди, кейин мусулмон бўлиб, исмини Майсарага ўзгартирган. Асл исми Ковита Туслин. Мен у билан Клантандаги “Ислом ва даъват” институтида танишгандим. Бу институтда, асосан, аввал бошқа динларга мансуб бўлиб, кейинчалик Исломни қабул қилганлар таҳсил олади. Институтда ўқиш тўрт йил, битирганлар даъватчи бўлиб чиқади.

Институт талабаларининг орасида собиқ руҳонийлар, буддизм роҳиблари бор эди. Бошқа динга мансуб минглаб инсонларнинг Исломга киришига сабабчи бўлгани институтнинг энг аҳамиятли тарафи эди.
Қуйида сиз, бу институтда ишлайдиган Майсара хонимнинг ҳикоясини ўқийсиз.

– Бир миссионер қандай килиб мусулмон бўлди?
– Малайзиянинг шарқидаги Сандакан шарҳида туғилганман. Оиламизда ҳамма насроний эди. Мен ҳам лицей давридаёқ насронийликни ёйиш учун шиддатли тарзда ҳаракат қиладиган католик даъватчи эдим. Энг буюк орзуим дунёда яшаётган инсонларнинг ҳаммасини Ийсо Масиҳга ишониб насроний бўлишини кўриш эди.

Аммо Аллоҳ менга марҳамат килди, ҳақиқатни топдим, 1999 йилда мусулмон бўлдим. Бизнинг лицейда турли динга мансуб ўқувчилар ўқир эди. Бизнинг бир гуруҳимиз бор эди, гуруҳ аъзолари лицейдаги ҳиндузм, буддизм ва Исломга ишонган ўқувчиларни насроний бўлиши учун ҳаракат қилар эдик.
– Қандай ҳаракат? Атрофдагиларни насронийлаштиришнинг қандай йўлларини биласиз?

– Даъватларимизни Сандакандаги машҳур руҳонийлар назорати остида олиб борар эдик. Бизга черковда даъватчилик таълими бериларди. Бирон одамнинг насроний бўлишини хоҳласак, аввало, у билан дўст бўлиб, унинг ишончига кириб олардик. Кейин уларни черковга олиб борардик, колган ишларни руҳонийларимиз ҳал қиларди.

– Насронийликка чақирмоқчи бўлган инсонларни қандай танлар эдингизлар?
– Асосан унчалик ҳам диндор бўлмаган ва иккиланиб юрганларни танлардик. Бунинг учун ҳар хил байрамлар ва ўйин-кулги маросимлари ташкил этар эдик.
– Исломга кириш тарихингизни эшитишни хоҳлардим.

– Мусулмон бўлишдан аввал ҳам Ислом ҳақида баъзи маълумотларга эга эдим, охирги пайтларда бу билганларимнинг янглиш эканлигини англай бошладим. Насроний бўлсам-да, Исломнининг буддизм ва ҳиндузмдан устун, кучли эканлигини билардим. Лицейдаги мусулмонларни насронийлаштириш учун жон-жаҳдимиз билан ҳаракат қилардик. Бироқ менда уларга нисбатан бир хайриҳоҳлик бор эди, буни ҳеч кимга айтмасдим. Даъватчи бўлганимиз учун Инжил билан Қуръонни солиштириб ўқишга мажбур эдик. Қуръонни ҳар ўқиганимда “Марям” сурасидан таъсирланар эдим. Қуръонни илоҳий китоб эканлигига ишона бошладим. Яна Қуръонда, “Агар сиз Аллоҳнинг динига ёрдам берсангиз, Аллоҳ ҳам сизга ёрдам беради”, – деган маънода оят бор. Бу оят ҳеч хаёлимдан кетмай қолди.

– Кейин мусулмон бўлдингизми?
– Лицейнинг охирги курсида эдим. Лицейда масжид бор эди, аммо бир марта ҳам кирмаган эдим. Бир куни, қани, улар қандай ибодат қилар экан, деб масжидга кирдим ва бир бурчакда ўтириб кузата бошладим. Сажда қилганларини кўрганимда менинг ҳам кўнглимда сажда килиш иштиёқи туғилди. Масжиддан чиқиб тўғри уйга келдим, устимдан қулфладим ва сажда қилдим. Ҳар саждада йиғлардим.

Эртаси куни Комакинабалидаги Ислом марказига бориб, мусулмон бўлишим учун менга ёрдам беришларини сўрадим. Ва мусулмон бўлдим. Шайх Басмийнинг “Раҳмон” тафсирини сотиб олдим. Тафсирни ўқиб тугатганимда зеҳнимда Ислом билан боғлиқ ҳеч бир савол колмаганди.
– Оилангиз қандай қабул қилди?
– Мусулмон бўлганлигимни беш йил оиламдан яшириб юрдим.
– Буни қандай уддаладингиз?
– Агар уйимдагилар билса, отам мени оқ қилар ва уйдан ҳайдаб юборар эди. Беш йил давомида рўмолимни фақат хонамнинг ичида ўрадим, яширинча намоз ўқидим.

Беш йилдан кейин буни ошкор қилдим ва кутганимдек бўлди. Отам хонамга бостириб кирди-да, Исломга оид нима бўлса, китобларим, рўмолларим, жойнамозим, ҳаммасини тўплаб ёқиб юборди. Мен ҳам бу босимга чидай олмадим ва уйдан чиқиб кетдим. Куала-Лумпурга келиб, бир мусулмон оилада яшаб юрдим. Кейин Клантандаги “Ислом ва даъват” институтига ўқишга кирдим.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

СУРИЯДАГИ ИЛК КЕЧАМ
#тутқун #ҳикоя

Асфальт бир йўлда давом этарканмиз, олдимиздан қум тўлдирилган қоплар билан ўралган назорат нуқталари чиқарди. Бу постларда ҳеч ким йўқ бўлса ҳам, ҳайдовчи постга келганида машинани секинлатарди. Олдинда мен ўтиргандим, аммо тез-тез орқамга ўгирилиб, Баханинг саволларига жавоб берар эдим. Баха: «Идлиб ҳозир мухолифларнинг қўлида, ҳаётимизда илк бор ўзимизни озод ҳис қиляпмиз», – деди.

Ўн дақиқадан кейин йўлда Идлиб, деб ёзилган ёзувни ўқидим. Ёзувнинг остидаги қуролли кишилар машинамизни тўхтатди. Улар мухолифлар эди. Турк эканлигимизни билгач, ниҳоятда хушмуомалалик билан гаплашдилар. Кейин ниҳоятда ёруғ бир майдонга келдик. Майдонда ёшлар ўйин-кулги қилаётган эдилар. Ёшларнинг юзидаги ифодага қарайман, ўтган сафарги қайғулар ўрнини умидга бўшатиб бергандек эди. Инсонлар ҳур бўлишига ишонаётган эди. Аммо шафқатсиз бир диктаторни тахтдан тушириш улар ўйлаганидек осон эмасди.

Ҳаммамиз машинадан тушдик, Ҳамид майдондаги ёшларни тасвирга ола бошлади. Турк эканлигимизни билган ёшлар: «Туркияга шон-шарафлар!» – дея бақиришга тушдилар. Биз учун ғурур берувчи бир ҳис эди. Тасвирдан кейин мухолиф ёшлар бизни бир бўш дўконга олиб киришди. У ерда бизни қиймали ва пишлоқли пицца (пида) билан меҳмон қилишди. Сўнг у ердан чиқиб, яна машинага миниб, Баханинг уйига кетдик.

Йўлда кетар эканмиз, ҳам атрофни томоша қилар эдим, ҳамда Сурияни қанчалар соғинганлигимни ҳис қилардим. Тўрт йил ҳавосидан нафас олдим, болаларимнинг ҳаммаси шу ерда туғилди. Мени хотиралар билан тўлдириш учун бу етарли эди. Илдизим Ўрта Осиёдан келган бир турк бўлсам ҳам, арабларни ҳам, курдларни ҳам ўз халқим каби севдим. Чунки биз бир иймоннинг болалари эдик. Турк, Араб, Курд дея Ислом миллатини қандай ҳам парчаладилар.

Баханинг уйига боргунча ўйлаб кетганларим шулар эди. Уйга киришимиз билан Баханинг ўртоқларидан бири печкани ёқишга тушди. Соляркали печка ёниб ҳиди чиққанида, Сурияда эканлигимга буткул амин бўлдим. Чой келтиришди. Стакандаги чойдан бир ҳўплам олдим, аммо бошқа ичмаслик шарти билан қайтариб жойига қўйдим. Чунки сурияликлар чойни қайнатар экан, қайнаган сувга шакар қўшишади, чой эмас шарбат ичаётгандек бўламан. Мен эса чойда шакар эмас, чой таъмини ҳис қилишни хоҳлайман.
Баха бизни меҳмон қилган хона, Араб уйларидаги типик бир меҳмонхона эди.

Кейинчалик ўзгарган бўлсада, одатда бир хона меҳмон учун ажратилиб, фақат кўрпачалар солиб қўйиларди. Мен ҳам Кафканинг: «Ҳузур истасанг, оз ашё, оз инсон!» – сўзига ишонганларданман. Чунки ҳаётимизни яшаб бўлмас ҳолга келтирган нарсалар орасида уйимизни мебель, ашёларга тўлдиришимиз туради.

Меҳмонхонада бироз исиндик ва ухлаш учун ётоқ хонасига ўтдик. Ётиб Суриянинг келажаги ҳақида ўйлаб кетдим. Инсонлар ҳақли тарзда диктаторга исён қилишганди, аммо бу мувафаққият қозонадими? Исён узоқ давом этса диктатор янада кучланиши мумкин. Халқ кўчаларда достон ёзгани билан, вақт ўтиб бир марказ атрофида тўпланишга мажбурлар. Агар буни бажара олмаса, буюк фидокорлик ва шаҳидлар қони билан бошланган мужодала беҳудага кетарди. Кейин эса Ҳамид билан ҳужжатли фильмимиз ҳақида гаплашиб кетдик. Иккимиз ҳам ҳаяжонланардик. «Фильмимиз Суриядаги ҳақиқатларни кўрсатади, мазлумларнинг овози бўлади», – дея бу туйғу берган хурсандчилик билан уйқуга кетдик.

Бомдод намозига турганимда мендан: «Кечаси отишма бўлди, эшитдингми?» – деб сўрашди. Мен ҳеч нимани эшитмадим, аммо Ҳамид ўқ овозларини эшитибди. Бахадан нима бўлганини, билишни хоҳладик. «Отишма бўлди, бу ер сиз умид қилганингиздек ишончли эмас», – деди. Нонуштага тайёргарлик кўриб ҳам суҳбат қурардик. Баха, аёли ва болаларини ота-онасининг ёнига жўнатгани учун уйда ёлғиз эди. Баха бунча ғавғоларга қарамасдан жуда бахтли эди. Чунки тез-тез бахтиёрлигини ифодалаган жумлалар қурарди.

«Асад бизга исёндан бошқа ҳеч қандай йўл қолдирмаганди. Ҳозир биз яшамоқ учун ўляпмиз. Агар инсон ҳур бўлмаса зотан у ўликдир. Агар биз муваффақият қозонсак ҳам ҳур бўламиз, ҳам яшаймиз. Биз Асаддан кўп нарса сўраётганимиз йўқ. Инсон каби яшашни хоҳлаймиз. Аммо Асад буни қабул қилмайди», – деди.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

ИСЛОМДАН ҚОЧИШ
#жаннатга_таклифнома #биринчи_китоб

Асли ямайкалик, аммо Англияда туғилиб ўсган Билол Бровн мусулмон бўлишдан аввал бир ашаддий жиноятчи эди.
Наркобаронликдан машина ўғирлашгача бўлган ҳар қандай жиноятни қилган. Унинг ҳаёти худди ғалати филъмга ўхшайди.
Мусулмон бўлишдан аввалги исми Клиффорд Бровн эди. У мусулмон бўлгач, яна тўққиз кишининг Исломга киришига сабабчи бўлган.

“Мен наркотик савдосидан кўп пул топардим, жуда бой эдим. Бирдан ҳамма нарсадан воз кечиб, мусулмон бўлганимни атрофимдаги яқинларим ғалати қаршиладилар. Аммо бундан онам айниқса кўп севинди. Онам доим: “Агар бу дин сен каби одамни ўзгартира олган бўлса, демак, ҳақ диндир”, – дерди. Мени қоп-қора жиноят дунёсидан олиб чиқиб, ҳидоятга қовуштирган Аллоҳимга ҳамд бўлсин!”
Билол ҳозирда ўзи каби кейинчалик мусулмон бўлган инглиз аёлга уйланган. Аёли билан бирга мадрасада таълим олмоқда.

– Наркотик савдосига қандай аралашиб колган эдингиз?
– Олтхемда яшар эдик, оиламиз фақир эди. Олтхем – Англиянинг хавфли тумани. Бу ерда асосан инглиз бўлмаганлар ва энг хавфли гангстер (буюртма билан одам ўлдирувчи, қиморбоз)лар, машина ўғрилари ва наркобаронлар яшайди. Олтхем жиноятчи тўдаларнинг тўпланадиган жойи ҳамдир. Ҳар куни бир жанжал, жиноят, полиция билан тўқнашувлар бўлиб турарди. Ҳатто инглиз полицияси ҳам Олтхем кўчаларига киришга қўрқар эди.

Менинг Олтхемдаги ўртоқларим, асосан, покистонликлар эди. Улар ҳам менга ўхшаган наркоман болалар эди. Кокаинга ўн олти ёшимда ўрганган эдим. Лицейни тугатгач, бир жиноят тўдасига қўшилиб, бирга наркотик сота бошладим.

Ҳаётим жинояткорона кечир, аммо пулим кўп эди. Гуруҳимиздаги покистонликлар наркотикни Афғонистондан келтиришарди. Гуруҳимиз вақт ўтиб йириклашиб, халқаро наркотик бозорига чиқиб олди. Энди фақат Англияда эмас, бошқа давлатларга ҳам сота бошладик. Инглиз полицияси бир операцияда бизни қўлга туширди. Гуруҳдан беш киши қамоққа олиндик.

– Америка ва инглиз қамоқхоналарида баъзан маҳкумларнинг Исломга қизиқиб, мусулмон бўлгани ҳақидаги хабарларни эшитар эдик. Сизни кўзингиз ҳам ўша ерда очилдими?
– Бу хабарлар тўғри. Аммо мен қамоқда атиги бир ой бўлдим, кейин чиқиб кетдим. Жиноят содир қилардим, аммо ортимда из қолдирмасдим. Ташқарида ўзим таниган бир нечта наркобаронни у ерда ҳам кўрдим. Ҳатто, биттаси мусулмон бўлганди, ҳаёти умуман ўзгариб кетганди. Қамоқда бир ой бўлганимда жуда кўпчиликнинг қўлида Қуръон кўрдим. Мендан катта акам ҳам энг хавфли гангстер эди. Бир кишини ўлдириб, уч кишини ярадор қилиб қамоққа тушди ва у ерда мусулмон бўлди. Исмини Абдулҳақ дея ўзгартирди. Аммо Ислом билан боғлиқ ҳеч нима мени қизиқтирмади, тезроқ у ердан чиқиб, наркотик савдосининг қолган жойидан давом эттириш ҳақида ўйлар эдим.

– Наркоманлар дунёси ҳақида бироз гапириб берасизми?
– Героин инсонга бошида бироз завқ беради, аммо кейин улкан изтиробларни олиб келади. Бунинг фарқига борган куним чекишни ташладим, ўзим чекмай қўйдим, аммо сотар эдим. Чекувчи бир-икки марта олганидан кейин дунё билан алоқасини бутунлай узади. Унинг онгида қандай қилиб героин топсам бўлади, деган хаёлдан бошқа дунёга оид ҳеч нарса бўлмайди.

– Фақат сотар эдим дедингиз. Чекувчиларнинг изтиробли ҳолатларига гувоҳ бўлганингизда виждоннингиз қийналармиди?
– Йўқ, виждоним қийналмасди, чунки ўша пайтлар инсоний хусусиятларни йўқотган эдим. Мен учун умуман ўзгаларнинг қадри йўқ эди, фақат пулимни кўпайтириш ҳақида ўйлар эдим. Аллоҳимга ҳамдлар бўлсинки, У мени ёмон тушунча ва ҳаёт ичидан халос қилиб, ҳидоятга эриштирди.

– Исломга қачон, қандай қизиқиб қолдингиз?
– У вақтлар ҳар кун ҳар хил аёллар билан маишат қилардим, машиналарнинг энг охирги маркаларини миниб юрардим. Бу ҳаёт узоқ вақт менга жозибали туюлди, аммо кейинчалик ичимда жуда ҳам катта бўшлиқ пайдо бўлди.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

ОЙДИН КЕЧАДАГИ САФАР
#тутқун #ҳикоя

Оқшом намозидан кейин йўлга чиқдик. Йўлда бизга 25 ёшлардаги бир йигит ҳам қўшилди. Менимча, бу йигит бизни чегарадан ўтказади. Машинанинг ичида оғир бир жимжитлик ҳукм сурарди, ҳаммамиз тезроқ чегарадан ўтиш ҳақида ўйлар эдик. Чегарага яқин жойда бироз тўхтадик, орқамиздан бир қора машина эргашиб келаётган эди. Мен шубҳаландим, бизни кузатишмоқда, деб ўйладим.

Машинанинг чироқлари ёниб ўчди ва ичкаридан биров: «Тез машинадан тушинглар, пиёда қарши тарафга ўтинглар, чегарада сизни кутишмоқда», – дея бақирди. Ҳаммамиз бир онда машинадан отилиб чиқдик ва чегарадан югуриб ўтдик. Демак, орқадаги машина қочоқчи, орачиларники экан.

Ёнимиздаги йигит чегарадан сим тўрларини тортиб ўтишга уринар экан қарши тарафдан бир неча кишининг сояси биз томонга яқинлашди. Ичимдан бир ҳис, бу аскарлар, дер эди. Агар аскар бўлса, сафаримиз бошланмасдан тугади, демакдир. Қора соя яқинлашгани сайин ҳаяжонимиз ортарди.

Бироздан сўнг кўрдимки, улар ҳам биз каби қочоқ кирувчилар экан. Фақат орамиздаги фарқ, улар Туркияга қочиб киришга, биз эса Сурияга киришга уринаётган эдик. Сим тўрларини тортиб, очиб ўтиш учун бир-биримизга ёрдамлашдик. Туркияга қочиб кираётган гуруҳ орасидаги бир қиз эътиборимни тортди. Қиз на туркка, на сурияликка ўхшарди. Қиздан: «Қаерликсан?» – деб сўрадим. Италиялик бир журналист эканлигини, Сурияга хабар тайёрлаш учун келганлигини айтди. Демак, бу қийин ишга қўл урган журналист фақат мен эмас эканман. Менга ўхшаб, қочоқ йўллар билан Сурияга кираётган, бўлаётган воқеаларни ўз кўзи билан кўриб, ҳақиқатни жойида ёйин қилаётган журналистлар ҳам бор эди. Сим тўрларидан ўтганимиздан кейин, от минган бир киши ва ёнида бир пиёда, яна орачилар билан қаршилашдик. Улар ҳам бизга қўшилди.

Ой гўё машъала каби йўлимизни ёритиб кетарди. Манзара муҳташам эди. Сафаримиз ҳаяжонли ва қўрқув ичида бўлишига қарамасдан, Ой жўмардларча ойдинлигини биздан аямаётганди. Дарахтларнинг кечки шивири, юлдузларнинг осмондаги оқиши ҳамкорлигида йўлда илгарилаб кетардик.

Бироздан кейин узоқдан келаётган бир оёқ товушини эшитдик. Орачилардан кимдир: «Жим бўлинглар, шарпа тўғри биз томонга келяпти», – деди. Ҳаммамиз бир тепанинг орқасига яшириндик. Ёнимдаги қочоқдан: «Бу инсонлар ким?» – дея бир неча бор сўрадим, аммо у жавоб бермади. Ярим кечада, тоғли бир жойда қаршимиздан чиққанлар ким бўлиши мумкин, ажабо, деб ўйлаб тургандим. Ёнимдаги қочоқ бирдан хурсанд бўлиб кетди, ҳатто у шарпанинг исмини айтиб чақирди. Улар ҳам бизга ўхшаган бир гуруҳ экан. Улар тўрт киши эди.

Улар биздан: «Сурияга нега келдинглар», – деб сўради. Мен: «Ҳужжатли фильм олиш учун, келдим», – дедим. У эса: «Сен тентакмисан?» – деб Ҳамид иккимизга ғалати қаради. «Биз Туркияга қочяпмиз-ку!» – деди.

Икки соатдан бери йўл юряпмиз. Энг бошда отлиқ, ундан кейин пиёда, кейин мен ва Ҳамид. Пиёда орачи тўхтовсиз атрофга қулоқ солади ва орада ким биландир телефонда пичирлаб гаплашарди. Баланд-паст йўллардан давом этаётгандик. Илк маротаба юрилган йўллар одатда инсонга жуда узоқ туюлади. Қайтаётганда эса йўлнинг узунлиги ўша бўлса ҳам қисқа туюлади. Бирдан хаёлимга йўлчилигимизни видеога тушириш фикри келди.

Йўлбошчидан изн сўрадим, у ҳам: «Бемалол», – деди. Ҳамидга: «Камерани оч тасвирга ол», – дедим. У ҳам кичкина аппаратни очиб аввал атрофни, кейин эса йўлчилигимизни сувратга олди. Отлиқ йўлбошчининг ташвишга тушганини сездим, чунки аппарат чироғи ўчиб ёнаётганди. У: «Аппаратингни ўчир, олдинда Асаднинг аскарлари бор, бизни сезиб қолиши мумкин», – деди.

Йўлбошчи энг бошидан бери ҳеч биз билан гаплашмаган эди. Аммо секин-секин очила бошлади. «Биз бу ишни тирикчилик учун қиламиз», – дейишди. Табиий, улар ҳам Асад режимидан норози, аммо уларни қизиқтирган нарса, ҳозирча, тирикчилик ва пул. Улардан бири мендан: «Oтга минасанми», – деб сўради.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

​​Пулларнинг қайтими ҳам яна қўлма-қўл қайтиб келди. Шу куни мен мусулмон бўлганлар билан мусулмон бўлмаганларнинг фарқини англадим. Дунёнинг ҳеч бир жойида бундай ҳолатни кўрмаган эдим. Мусулмонларнинг қўл ҳаққига эътибор қилишлари мени ҳаяжонга солган эди.

– Турклар сизга қандай муносабатда бўлди?
– Ҳаётимни ҳикоя қилганимда баъзилари йиғлашга тушарди. Улар мени уйлантириб ҳам қўйишди. Ҳатто бир турк мени ўз ҳисобидан Умрага олиб борди. Ҳар куни бир турк меҳмонга чақирар эди. Нақ йигирма килога семириб кетдим. Мен мусулмончиликни Амазондан қидирибман, ваҳоланки, уни менга Истанбул ўргатди.

Кечқурун Истанбулга кириб келгандим. Эрталаб ҳар тарафдан бомдод намози азонлари эшитила бошлади. Лол бўлиб қолдим. Биринчи марта бунча кўп азонни айни онда эшитаётгандим. Уй эгаси билан масжидга чиқдик, имом “Ҳашр” сурасини ўқиди. Маъносини билмасам ҳам роса йиғладим.

Давоми бор...

Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.

👉 @marziya_saydam

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

БРАЗИЛИЯЛИК ПСИХОЛОГ
#жаннатга_таклифнома #биринчи_китоб

“Ислом, ҳақиқатан – муҳташам дин. Ислом бутун кучини Аллоҳнинг оятларидан ва мукаммал инсон Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан олган. Ислом бизни ўраб, қучоқлаб турибди ва биздан фақат танлов кутади, холос. Бундан кейин мен, ўқишда бошқа, ишда бошқа, кўчада бошқа, оилада бошқача эмасман, Аллоҳ ва Расули мендан қандай бўлишимни истаган бўлса, ўшандай бўлишга ҳаракат қилаётган Аҳмад Гарсиаман”.

Тинглаган ҳикояларим орасида энг таъсирлиси бразилиялик Аҳмад Гарсианинг ҳикояси эди. Ҳақиқатни топиш учун у бир саёҳатчи каби йўлга чиққан ва қутбларгача боради. Шимолий Қутбда Мапучада халқи билан икки ярим йил йил бирга яшайди. Кейин эса Амазон ўрмонларида маҳллий халқ билан яшай бошлайди. Унинг мусулмон бўлишига Қуръон сабаб бўлган.

Қуръонни ўқий бошлаганимда, “Бу китоб мен учун ёзилган!” – дея ҳайқиргандим дейди у. Бразилиялик психолог узоқ изланишлардан кейин мусулмонларни яқиндан таниш учун Истанбулга келади. Энг гўзал кунларини Истанбулда бошдан кечиради ва бир турк қизига уйланади.
– Сизни хаёлан ўтмишга қайтармоқчиман. Қандай муҳитда улғайдингиз? Қандай шароитлардан ўтиб, Исломгача етиб келдингиз?

– Лотин Америкаси ўлкалари, одатда, насронийликнинг католик мазҳабига эътиқод қилади. Мен ҳам католик оилада катта бўлдим. Бразилияликларнинг шиори: “Ҳар бир яхши оиладан, албатта, бир руҳоний чиқиши керак!” – деган шиор эди. Бизнинг оиламиз ҳам ашаддий диндор бўлиб, мен оиланинг ёлғиз ўғли эдим. Ҳамма мени муҳаққақ руҳоний бўлади деб ўйларди. Онам болалигимдан: “Руҳонийлар Ийсо Масиҳнинг ёрдамчиларидир”, – дея миямга қуярди.

Саккиз ёшда эдим. Доминигуа черковига қарашли мактабга ўқишга беришди. Фикрлайдиган бола бўлганим учун ўша пайтдаёқ католик мазҳабидаги баъзи тақиқлар менда насронийлик ҳақида шубҳалар уйғотиб қўйди. Мендан икки ёш катта самимий ўртоғим бор эди. У ҳам шу мактабда ўқиганди, мактабни тугатиб черковда ишлай бошлади. Аммо кўп ўтмасдан черковдаги ишини ташлаб кетди.

“Черковдан нега кетдинг?” – деб сўраганимда, “У ерда жуда ёмон ҳодисалар бўлади, одамлар бундан бехабар”, – деди. Яна: “Черковда бошдае кечирганларим ва кўрганларимни ҳеч кимга айта олмайман, шуни билки, руҳонийлар яхши инсонлар эмас. Ҳамма нарса ёлғондир”, – деб қўшимча қилди. Руҳонийлар ва католик мазҳаби ҳақидаги шубҳаларим янада йириклашди. Иккиланишлар ичида руҳонийлик мактабини тарк этдим.

– Ундан кейинги ҳаёт тарзиингиз қандай кечди?
– Футбол ўйнардим, қизлар билан юрдим, алкогол ича бошладим. Янги ҳаётимда дин учун жой қолмаган эди. Кейин эса инглиз тилини ўрганиш учун Америкага кетдим. Америкада яшаганимда ҳар кун гуноҳлар ичида суздим, хаёлингизга келиши мумкин бўлган ҳар қандай жиноятни синаб кўрдим. Ўн ойдан кейин юрагимда гуноҳларимдан, ўзимдан нафратланиш ҳисси пайдо бўлди.

Бразилияга қайтиб, университетнинг психология бўлимига ўқишга кирдим. Ўқиш давомида маънавий бир кучга эҳтиёж сеза бошладим. Буддизмга оид китобларни ўқишга киришдим, буддизм менга жуда жозибли туюлди. Ва буддист бўлдим. Уч йил энг яхши буддист бўлиб яшадим. Фақат университетни битириш кечасидаги воқеалар ҳаётимда ўзгартириш қилиш палласи келганидан сўйларди.

– Бу қандай “палла” бўлди?
– Битириш кечасида менга сўз беришди. Минбарга чиққанимда ҳаммага бир-бир қараб чиқдим. Ҳар бирининг қўлида ичкилик тўла қадаҳ ва ёнида севимли ёри. Кўнглмда аллақандай куч сезги гўё: “Сен бу инсонларга, бу шаҳарга, бу ҳаётга оид эмассан, Тангрини излаб топишинг керак”, – дер эдт. Бир оғиз ҳам сўз айтмасдан минбардан тушиб, у ердан чиқиб кетдим.

Уйга келдим. “Ҳақиқатни қидираман, Тангрини топаман!” – деб аҳд қилдим. Аммо қандай килиб? “Саёҳатга чиқаман ва қаерга борсам, ўша ерлардан Уни кидираман!” – деган фикрга келдим. Иккита рюкзагимни зарур нарсаларим билан тўлдириб, уйдан чиқиб кетдим.

Саёҳатим давомида бир hippi (дарбадар) билан танишдим. У менга: “Аввал Чилига, кейин эса Жанубий Қутбларга бормоқчиман, истасанг, менга ҳамроҳ бўл”, – деди.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

ЗИНДОНДАГИ ТУРК
#тутқун #ҳикоя

Кўнёдан бошланган сафарим тўрт соатдан кейин Қайсарида тугади. Автобусдан тушганимда Қайсарига паға-паға қор ёғаётганди. Университет ётоқхонасида бирга турган дўстим Халил мени автостанцияда кутиб олди. У ҳозир Қайсарида аптекачилик қилаётганди, мени машинасида олиб кетди. Йўлда кўзларим Эржийс тоғини қидирарди. (Қайсаридаги тоғ). Шаҳар марказига яқинлашдик. Қуюқ туман бор эди. Демак, бу туман Эржийсни менинг кўзларимдан яшириб турган экан.

Марказда Халил менга тансиқ таом буюртирди, бирга овқатландик. Кечга яқин мени Қайсарига таклиф қилган «Энг теран» вақфининг конференция залига кетдик. Университет талабаларидан иборат бўлган китобхонларим билан учрашишим керак эди. Ҳамид ҳам китобхонларим орасида эди. Сафардошим ҳам тайёр, учрашувдан сўнг йўлга тушсак ҳам бўларди. Иккита қайсарилик дўстимиз Ҳамид иккимизни: «Бир кеча меҳмон бўлинглар», – дея туриб олди. Кечани улар билан ўтказишга қарор қилдик.

Кечаси билан қор ёғиб чиққани учун, эрталаб Қайсарининг ранги ўзгарган эди. Ҳамма жой оппоқ ва юмшоқ. Болалигимда онам менга, ҳар бир қор донасини ерга битта фаришта олиб тушади, дерди. Мен ҳам уйимизнинг деразасидан қор ёғишини томоша қилардим, бола ақлим билан атрофдан фаришта қидирар эдим. Эрталаб илк ишимиз Мовий Мармара кемасида Исроил аскарлари тарафидан шаҳид қилинган Фурқон Доғаннинг акаси Мустофа Доғанни қидириб топиш бўлди. Қайсарига келиб Фурқоннинг қабрини зиёрат қилмасам бўлмасди. Унинг акаси ва отаси билан бирга Талас районидаги қабристонга бордик. Фурқоннинг оппоқ қор остидаги қабрида Турк байроғи санчилганди. Фурқон билан боғлиқ хотираларим келди хаёлимга. Мовий Мармара кемасидаги ҳужумда ярадор бўлган Аҳмад Бекар билан ҳам учрашдим. Иккаламиз Исроил зиндонида ўтган кунларимизни эсладик.

Ниҳоят Қайсари билан хайрлашдик. Навбатдаги бекатимиз Адана эди. Аданада ҳам иккита акамиз билан кўришиб, кейин Хатайга ўтмоқчи эдик. Адана автобусини кутиб ўтирар эканмиз, бизни бошқа бир сюрприз кутаётганидан хабаримиз йўқ экан. Қалин қор ёққани муносабати билан автобус юриши кечиктирилган экан.

Баҳонада намозларимизни ўқиб, бироз дам олиш мақсадида автостанциянинг масжидига кирдик. Масжид совуқ бўлишига қарамасдан, намозимни ўқир ўқимас кўзларимга сўз ўтказа олмадим. Уйқуга кетибман. Тушимда Суриядаги бола Ҳамза ал Хатибни кўрдим. Ҳамза менга кулиб турарди. Тўхтовсиз зеҳнимни суриялик болалар билан машғул қилганим учунми, улар тушларимда ҳам безовта қила бошлашганди. Уйғонганимдан кейин ҳам зеҳнимдаги тушунчалар қутурган тўлқинлар каби бир-бирига урилар эди. Мен бу ҳужжатли фильмни албатта сувратга олишим ва дунёга ошкор қилишим керак, дедим ўз-ўзимга. Ниҳоят Адана сафаримиз ҳам бошланди. Автобус эски эди, мен ҳам ухлаш учун шунақа автобуслар бўлишини истардим. Ўтиришим билан яна мудроқ босди. Эрталабга яқин Аданага етиб келдик.

Аданадаги акамизнинг исми Чиғатой Ҳоқон ва маконимиз «Чодирвон» эди. «Кўнгил макондир, инсон эса кўнгилда меҳмон қилинади», – дейди-ку халқимиз. Фикрнинг, тушунчанинг, маданият ва сиёсатнинг Аданадаги марказларидан бири бўлган «Чодирвон» ҳам шундай бир кўнгил макони эди. Улуғ Жомъе мадрасасининг ҳовлисида жойлашган бу Чодирвон. Чойхонада Ҳоқон ака билан суҳбатларимиз ҳеч тугай демасди. Кейин Ҳоқон ака бизни Адана шашлиги билан икром қилди.
Овқатдан сўнг Хатайга йўлга чиқдик, Сурия ҳудудига яқинлашиб борардик.

Уч соатдан сўнг бизни тарихи, маданияти, эски кўчалари ва самимий инсонлари билан ҳар доим мафтун қилган шаҳар Хатай кутиб олди. Хатай автостанциясида дўстим Солиҳ хожа кутиб турган эди. Ҳаво совуқ. Кечани Солиҳ хожанинг Райҳонлидаги уйида ўтказдик. Эрталаб шаҳар марказидаги «Онадўли Агентлиги»нинг Суриядаги мухбири Самад Доған билан учрашдик.

Ундан Идлиб ва у атрофдаги шаҳарлар шароитлари хақида маълумот олишимиз керак эди. Аммо мен шахсан, Идлибдан келган бирор киши билан учрашиб ўзим гаплашишим керак, дедим. Солиҳ хожа оқшомга яқин Идлибдан келган уч нафар кишини топди. Хатайнинг орқа маҳаллаларида Идлибдан келган қочоқлар яшарди. Бу маҳаллалар қочоқлар билан тўлиб тошиб кетган эди. Идлибликлар билан учрашдим.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

РУҲОНИЙ ИСЛОМГА ДАЪВАТ ҚИЛМОҚДА
#жаннатга_таклифнома #биринчи_китоб

Исмоил билан бир дўстим орқали танишганман. Бир неча марта унинг уйида меҳмон бўлдим. Унинг Лотин Америкасидаги фаолияти ҳақида соатлаб суҳбат қурдик. Ҳар сафар уйига борганимда у ерда Колумбия, Бразилия, Аргентина, Испаниядан келган мусулмонларга дуч келардим. У фавқулодда суҳбати ширин инсон эди. Исломга кириш ҳикоясини ўз оғзидан ёзиб олдим. Аввал исми Комис Дук Сантос бўлган, энди эса – Ҳожи Исмоил.

У йигирма икки йил черковда руҳоний бўлиб ишлаган ва кейин Исломни қабул қилган. Шунингдек, “Нега мусулмон бўлдим?”, “Насронийларни Исломга қандай даъват қиламан?”, “Мусулмонларнинг ақидаси” номли китобларнинг муаллифи. Ҳожи Исмоил аёли Хадийжа ва невараси Нежаҳ билан бирга Бразилияда уйма-уй, юриб инсонларга Исломни тарғиб қилади.

– Ҳожи Исмоил, ҳаёт ҳикоянгизни тинглашни хоҳлардим. Мусулмон бўлишдан аввал қандай диний мактабларда таълим олдингиз?
– Энг илмли руҳоний бўлиш учун 13 ёшимдан жидду жаҳд қила бошладим. Тинмай илм олдим. 18 ёшимда “Нубувватнинг овози” номли черковга ўқишга кирдим. У ерда Муқаддас Китобни бутунлай ёд олдим. Кейин эса яна уч йил Таврот ҳақида изланишлар олиб бордим ва “Тангрининг черкови” номли Олий Мактабда тўққиз йил таълим олдим. Ниҳоят руҳоний бўлдим. Сан Паулодаги энг илмли руҳоний бўлганим учун бир йўла бешта черковнинг бошқарувини менга топшириб қўйишганди.

– Қандай қилиб мусулмон бўлдингиз?
– Черковга келган одамларга ваъз айтардим. Ваъзларимда ҳар доим дунёдаги энг ҳак дин насронийлик эканини, Ийсо Масиҳга иймон келтиришлари ҳақида гапирардим. Бир кун ваъзларимни эшитган бошқа бир руҳоний ҳузуримга келди ва: “Биз инсонларга энг кўп қизиқиш кўраётган дин насронийлик деймиз, аммо ҳисобот маълумотлари бошқача. Энг кўп Ислом динига қизиқиш билдирилмоқда ва бу дин тез ёйилмокда”, – деди. Мен ҳам унга: “Дунёнинг энг катта муаммоси Ислом бўлса, қандай қилиб у тез ёйилади?!” – дедим. У эса: “Янглиш фикрдасан, мусулмонлар ёмон инсонлар эмас, улар бир кунда беш маҳал намоз ўқийди”, деди. Мусулмонларнинг бир кунда беш маҳал намоз ўқишини эшитиб ҳайратландим.

– Нимаси ҳайратланарли?
– Мен бир руҳоний бўла туриб бир кунда беш маҳал Тангрига юзланмайман, ҳафтада бир кун черковда ибодат қиламиз, оддий мусулмонлар эса қандай қилиб бир кунда беш маҳал Тангрига ибодат қилади?
У танишим: “Яна мусулмонлар бир йилда бир ой рўза тутади”, – деди. Мен бўлсам бешта черковнинг бошқарувчиси бўлишимга қарамай бир йилда уч кунгина рўза тутар эдим. Яна мени ўйлантириб қўйган нарса мусулмонларнинг фақир, етим ва беваларга ёрдам беришлари, эҳсонлари бўлди.

Бошқа куни эса бир танишим қизидан шикоят қилиб келди. Қизи насронийликдан чиқиб мусулмон бўлган экан, мендан қизи билан гаплашиб, уни йўлидан қайтаришимни илтимос қилди. Мен ҳам мусулмонларнинг камчиликларини топиб, у қизга Исломни ёмон кўрсатиш мақсадида мусулмон жамоатларининг ичига киришга аҳд қилдим. Сан Паулодаги Лотин Америка Ислом Марказига бориб, у ердаги мусулмонларга Ислом билан боғлиқ маълумотлар олмоқчи эканлигимни айтдим. Марказ мудири: “Исломнинг қайси жиҳати сени қизиқтиради”, – деб сўради.
“Ҳамма жиҳати”, – дедим. У мени масжидга олиб борди. 46 ёшимда умримда биринчи марта масжидга кирдим. У ерда Билол исмли бир бразилиялик мусулмон билан танишдим. У менга Исломни англата бошлади. Мени даҳшатга туширган нарса – тавҳид тушунчаси бўлди. Чунки туғилганимдан бери Тангри учтадир деб келганларнинг бириман, ахир. Қандай қилиб Тангри битта ва Ягона бўлиши мумкин, дердим ўзимга. Ундан Ийсо Масиҳ ҳақида сўрадим. “Ийсо алайҳиссалом пайғамбарлардан биридир ва ҳар бир мусулмон уни яхши кўради”, – деди. У менга: “Қуръон, Инжил, Таврот изланишлари”, – номли китобни совға қилди. Китобни олиб уйга келдим. Уч кеча-кундуз уйдан чиқмасдан ўша китобни ўқиб чиқдим.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

Христиан, мусулмон фарқи йўқ, ҳамма «Аллоҳу акбар»ни шиор қилиб олганди. Бу нидо шунчаки туйғу мотивацияси эмас, ер юзида Асад ва БААСдан ҳам Буюк бир Куч бор демоқ эди. Ҳатто бир жумани Такбир жумаси деб номлашган эди.

Медиа курашини Сурия Давлат Телевиди-ниеси ва «Дунё» ТВ каналидан олиб борарди. Митинг иштирокчилари Америка ва Исроилнинг ёлланма одамлари, дея урғу беришарди, тўхтовсиз. Кейин эса бу сифатга фанатик салафийларни ҳам қўшдилар. Ва булар нусайрий душманлари, мақсадлари нусайрийларни қириб ташлаш, дея пропаганда қилина бошланди. Асаднинг мақсади қўрқув йўли билан бутун нусайрийларни ўз атрофига тўплаш эди.

Апрель ойининг охирида Шом очиқ осмон остидаги қамоқхонага айланди. Ҳар қадамда бир шаббиха ва истихбаротчи турарди. Оммавий ўлимларга шоҳид бўлардик. Намойишчилар Ҳофиз Асаднинг ҳайкалларини йиқитиб, Башарнинг расмларини ёқар эди. Йиқилган ва ёқилган ҳар бир ҳайкал йиллар давомида бириккан ғазабнинг рамзи эди. Мухолиф ёшлар кўчага кафан билан чиқарди. Давлат касалхоналарида докторлар яширинча ярадорларни даволар, Асаднинг аскарлари ҳам ўз халқига ўқ узмаслик учун армиядан қоча бошлади. Улар буни видеога тушириб, бир-бирларини Асадга хизмат қилмасликка чақирар эди.

Асад ҳам қўрқинч бир тарзда халқни кўпрар эди. Ўлкада бу қадар шаҳидлар, ўлим, аммо у медиага чиқиб халқ қаршисида қаҳ-қаҳа отиб кулар эди. Бир инқироз фақат бу қадар ёмон бошқарилиши мумкин эди. Асаднинг бу муносабати халқнинг диалог умидини борган сари тугатиб борарди. Туркияда эса Сурия мавзусида мудҳиш дeзинформация кетаётганди. БААСнинг медияси Сурияда қандай ёлғон пропагандасини юритаётган бўлса, бунинг айнисини Туркия медияси ҳам қилаётганди. Мен ҳам «Ҳақсўз» ва «Тематурк» сайтларига турли исм шарифлар остида хабар ва видеолавҳалар жўнатиб турдим. «Ҳақиқий ҳаёт» журналига ҳафталик мақолалар ёзиб турдим. Буюк бир хавф ичида эканлигимни билардим. Аммо, ягона истаги фақатгина адолат бўлган халқнинг қарши тарафидан жой ололмасдим. Бошқа медиа мансублари каби, гўё ҳеч нима бўлмаётгандек муносабатда бўла олмасдим. Аёлим ва болаларимни бу хавфга шерик қилмаслик учун Туркияга жўнатиб юбордим. Ўзим эса уруш мухбири сифатида фаолиятимни давом эттирдим.

Оилам мамлакатга кетгач, янада бемалол хабарлар тайёрлай бошладим. Мухолиф ёшлардан интервьюлар олардим. Ҳар куни уйларга босқин бўларди, тутилган одам қамоққа ташланар эди. Мен ҳам иложи борича уйда кам бўлардим, тўхтовсиз жойимни алиштирардим. Май ойида иккита қамоқдан чиққан намойишчи билан учрашган эдим. Уларнинг айтиб берганларига ишониш қийин эди. Асад режими намойишчиларни кўз кўриб, қулоқ эшитмаган қийноқларга солганди. Бир сафар Абу Ела исмли талабадан интервью олдим. У Муаддамия мавзесида ушланиб, 3 кун қийноққа солиниб кейин қўйиб юборилган. Абу Ела Шом университети талабаси, 22 ёшда. У қийноқларини шундай англатади: «Аскарлар аввало мени бўйнимгача тупроққа кўмдилар. Кейин кўзларимни боғлаб: «Шаҳодат калимасини айт», – дедилар. Мен шаҳодат келтирар эканман, улар осмонга ўқ узишди. Ўляпман деб ўйладим. Аммо кейинчалик фарқ этдимки, мени қўрқитиши учун экан булар. 3 кундан сўнг қўйиб юборишди. Мен барибир йўлимдан қайтмайман».

Бошқа бир суҳбатдошим Солиҳия мавзесидан тутиб қийноққа солинган Абу Собит эди. Унга 7 кун исканжа қилишган. Энг кўп уни қайғуга солган нарса Истихбарот аскарларининг: «Қизларингнинг номусига тегамиз», – дея таҳдид қилишгани эди.
«Аммо чиққанимдан сўнг барибир йўлимда давом этдим. Бошида менинг ҳам ичимда шубҳалар бор эди. Аммо 7 кун исканжа қилишганида амин бўлдимки, мужодаламизда ҳақли эдик», – дейди у.

Май ойининг бошларида Дера шаҳри қамал остига олинди. Шаҳар атрофидаги сув омборларини портлатиб юборишди. Уйидан ташқарига чиққанлар кескин нишончилар тарафидан отиб ўлдирила бошланди. Инсонлар кунлик эҳтиёжларини кўра олмаётганди, ярадорлар дори-дармонсиз қолиб ўла бошлади. Дера шаҳрида қамалда қолган инсонларга қишлоқлардан инсонлар озиқ-овқат олиб кирмасин, дея аскарлар тўсиқлар қўйиб қўйганди. Яна бир қамал остида қолган шаҳар эса тўрт юз минг кишилик Дума мавзеси эди.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

Бу болаларга хос бир ўйин эди, аслида. Болачалар исённи биладими? Ёшлари 10 – 12да бўлган болалар бир кечада уйларидан териб кетилди.

Болаларнинг оталари бир неча бор Дера Истихбарот бошлиғи, Асаднинг қариндоши Ориф Нажибдан ўз болаларини талаб қилишди. Оталар ҳар сафар қуруқ қайтарилди. 18 март куни Деранинг ашират бошлиқлари тўпланиб Ориф Нажибнинг ҳузурига яна чиқишди. Болаларнинг хато қилганини, узр сўрашини айтиб, авф тиладилар. Ва бош кийимларини чиқариб, Ориф Нажибнинг столига қўйишди. Бош кийим бизда шараф демакдир. Бадтар жаҳли чиқан Нажиб, ашират бошлиқларини ҳам қувган ва: «Болаларни унутинг, бориб янгиларини пайдо қилинглар, бола пайдо қила олмасанглар, сизнинг ўрнингизга мен бола қиламан», – дея чиқариб юборган. Улар ҳам ҳазрати Умар масжидига келиб, унинг айтганларини халққа тушунтирган. Ориф Нажибнинг гапларидан ғазабланган халқ тўплана бошлаган. Мен ҳам митингларни эшитишим билан Дерага бордим. Ҳар куни: «Болаларга озодлик дея кўчага чиқардик». Бошимизда ашират бошлиқлари, хўжалар ва университет талабалари бўларди. Такрор айтаманки, асло исён каби бир тушунчамиз йўқ эди. Болалар озод бўлсин, шу етарди бизга. Аммо 23 март куни истихбарот ходимлари келиб, масжидда тўпланган инсонларни ўққа тутишди. Саккиз киши ўлди. Эртаси куни ўлганларни дафн қилиш учун тўпланган эдик.

Бошқа қишлоқлардан ҳам инсонлар оқиб кела бошлади ва ўн мингларча инсон тўпланиб кетди. Мақсадимиз ўликларимизни кўмиш эди, холос. Яна қабристонда бизни кутиб туришган экан, бизга қарата ўқ ота бошлашди. Тобутларни ерга ташлаб қоча бошладик. Ўликларимиз йўлларга сочилди. Ўша куни яна юз киши ўлди. Эртаси куни янги ўликлар билан бирга қолганларни ҳам кўмиш учун яна тўпландик. Инсонлар оқиб кела бошлашди, сонимиз юз мингдан ҳам ошганди. Дерага ёрдам учун йўлга чиққан Санамайндан келаётган қариндошлар ўққа тутилган ва яна 20 киши ўлган эди. Ёшларни ҳеч ким тўхтата олмаётганди, улар кўчалардаги Башар Асаднинг расмларини йиртиб парчалар эди. Ўша куни Ориф Нажиб қамоқдаги болаларни озод қилди. Аммо болалар соғ эмасди, чалажон эди. Болаларнинг орқа тарафига дубинка тиқишган эдилар. Ҳамза ал Хатиб исмли бола эса қийноққа чидай олмай ўлганди. Ҳамзанинг вужудини тириклай ёндиришган экан. Халқ яна кўчаларга тўкилди. «Ҳамзанинг ҳисобини бер, Асад», – дея бақирар эдилар.

Абу Ҳодийнинг айтганларини ижтимоий тармоқларда ҳам ўқиган эдим. Аммо бу йигит жонли гувоҳ эди. Абу Ҳодий: «Йиллар давомида сукут сақладик, аммо энди жим туриш йўқ. Ҳаётимда биринчи марта ўзимни ҳур ҳис қиляпман. Инсон бир марта ҳурликнинг мазасини тотиб кўрса, уни ҳеч ким орқага қайтара олмайди. Мен ҳам қайтмайман», – деди.

Дерада содир бўлган воқеалар мамлакатнинг ҳамма жойига ёйила бошлади. Ҳар куни юзларча шаҳид беришарди, аммо одамлар сони ҳам кўпайиб борарди. Ҳеч ким, сунний, шиа, дурзий, нусайрий, мусулмон, христиан деб ажратмасдан, бир тан бўлган эди. Халқ диалог йўли билан мамлакатдаги муаммоларни ечилишини истар эди, холос. Аммо Асад ҳукумати инсонларни эшитишни ҳам хоҳламади, уруш ва қонни танлади. Илк бошида жума кунлари инсонлар ўн киши, ўн кишидан ўлар эди. Кейинчалик ҳар жума юзлаб инсонлар ўла бошлади. Авваллари Шомда жумани ичим севинчга тўлиб кутар эдим. Жума куни дам олиш бўларди, ҳамма жойда байрам ҳавосини кўриш мумкин эди. Энди эса жума яқинлашса ҳаяжоним ўлиб, қайғу ва сиқилишим орта бошлади. Ҳар жума кўриб турган инсонларимнинг ўлиши мумкинлигини билиб туриш ёмон бир туйғу эди.

Митинглар бир жойдан бошқарилмасди. Иштирокчиларнинг ҳаммаси йиллар давомида Асад режими тарафидан яқинлари ўлдирилган, ўзлари зулм кўрган инсонлар эди. Митингларни бошқараётганлар эса, 1982 йилда қатл қилинган эркакларнинг етимлари эди. Бу ҳамалик ёшлар жума кунлари тўпланган халқнинг бошида турарди. Ижтимоий тармоқларда ҳар бир жумага янги исмлар бериларди, масалан, ҳурлик жумаси, сабот жумаси, ғурур жумаси каби... Домлалар ва хўжаларнинг кўпчилиги Асад режимига дастак беришга ўтди. Аммо, Усома ар Рифоий, Муаз ал-Хатиб, Имомиддин Рашид, Анас Айрут, Шайх Аҳмад Саясина каби олимлар халқ тарафида турди. Ҳеч ким эътиқод ва динига қарамасдан, бирлашган эдилар.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

​​Кейин эса мен уларни қидириб топдим. Менинг Исломга кириш тарихимдан таъсирланиб, мусулмон бўлган италиянлар йигирма олти нафарга етган эди. Уларни бирма-бир тинглаб чиқдим, телефон орқали ҳар бири билан репортаж қилдим. Бу суҳбатларни эса тўплаб, китоб қилиб чиқартирдим. Европада бугунги кунда Исломга қизиқиш кучли бўлгани учун китобнинг номини “Исломга қайтиш” деб қўйдим. Италияда китобим энг йирик нусхаларда сотилди. Янада кўпчиликнинг Исломга киришига сабаб бўлди. Айниқса, қаҳрамонларим орасида ўн уч ёшли бир қизча бор эди.

– У қизча ҳакидаги хотираларингизни баҳам кўра оласизми?
– Ўқитувчиси унга Ислом ва Ислом ўлкалари ҳақида иншо ёзишни вазифа қилиб беради. У ҳам изланиб Ҳақни топган, бу уйга вазифа уни Исломга бошлаб кирганди. Исми Хадийжа эди. Хадийжа билан учрашганимда кучли иродага эга эканини англадим. “Сен бу кучни қаердан олаяпсан?” – деганимда: “Аввал бундай эмасдим, бу кучни менга Ислом дини берди”, – деди.

– Исломни қабул қилганлар билан гаплашганимда улар: “Биз бугунги кун мусулмонларини таниганимиз сари умидсизликка тушдик”, – дейишади. Бундай ҳолатларга сиз ҳам гувоҳ бўлдингизми?
– Ҳа, инсонларнинг намоз ўқимасдан, ҳижоб ўрамасдан, ёлғон гапириб, ваъдасига вафо қилмаган ҳолда биз ҳам мусулмонмиз дейишлари мени хафа қилади. Ислом ўлкаларидан келиб, Европага жойлашган мусулмонлар Европада қолиш учун Исломнинг баъзи амрларини бажармайди ёки мусулмон эканидан уялади. Ваҳоланки, мусулмон бўлишнинг ўзи буюк бир саодат. Илм соҳиби бўлган ёлғиз Аллоҳдир, У инсонларни ҳақиқатга боғланиши учун ҳазрат Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг воситаси ила бу динни индирди. Тўғри амр ва қонунларнинг жами Исломникидир. Бу сўзларни ҳар жойда ҳар доим айтишдан қўрқмаслигимиз керак.

– Италияда Исломга нисбатан қизиқиш қай даражада?
– Италиянлар одатда мусулмонлардан қўрқади. Чунки ОАВлар тўхтовсиз Исломни ёмон кўрсатувчи хабар ва материалларни эълон қилиб боради. Италияда Исломга қарши ҳар қандай хуружга қонунан изн бериб қўйилган. Ислом динига нисбатан душманликка жазо берилмайди. Яҳудийликка қарши бирор ҳаракат содир қилинса, бунинг жазоси бор. ОАВларнинг бундай кенг қамровли қаршилигига қарамай Италияда ёшларнинг Исломга қизиқиши кучли. Мен Италиянинг аҳолиси жуда оз туманида туғилганман, шунга қарамасдан бу ерда сўнги икки йил ичида юз нафар аёл ва йигирма уч нафар эркак мусулмон бўлди. Бу саф янада кенгаяди деган умидим бор.

Давоми бор...

Муаллиф ушбу китобини ўзбек тилига таржима қилиб ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун шахсан изн берган.

👉 @marziya_saydam

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

– Руҳонийнинг жавобларидан қониқдингизми?
– Руҳоний менга: “Бу мавзуларни ҳеч кавлама, Ийсо Масиҳга ишонишда давом эт, йўқса бахтиқаро бўласан”, – деди. Кейин яна уч нафар руҳоний билан учрашдим. Ҳаммасига таслис мавзуси сабаб насронийликдан шубҳага тушиб қолганимдан сўз очдим. Энг охирги учрашганим руҳоний саволларимни эшитиб йиғлай бошлади. Бунинг сабабини сўраганимда: “Ўзим ҳам кўплаб йиллар мобайида таслис ҳақидаги шубҳаларимни юрагимда олиб юрибман, аммо жавоб топа олганим йўқ, сен тўғри йўлдасан, Исломни қидиришда давом эт”, – деди. Руҳоний мени ҳайратга солиб қўйганди. Аллоҳнинг ягона эканига қатъий ишончим ортиб, Ислом ҳақидаги китобларни ўқий бошладим. Асосан Қуръонни Инжил билан солиштириб ўқир эдим. Кейин эса Ислом билан яқиндан танишиш учун бирорта Шарқ ўлкасига саёҳат қилишга қарор қилдим. Уч ярим йил аввал Мисрга боргандим.

– Нега энди Миср?
– Нил дарёси соҳилида ўтиргандим, ҳаётимда илк марта азон овозини эшитдим. Маъносини тушунмасам-да, кўнглимда сажда қилиш иштиёқи туғилди. Энг яқин масжидга кирдим ва бир соат бошимни кўтармасдан саждада қолдим. Кейин меҳмонхонага келдим ва Аллоҳдан менга энг тўғри йўлни кўрсатишини сўраб ёлвордим. Ухлаб қолибман, туш кўрдим. Тушимда жуда ёмон бир жойда эмишман ва у ердан қочаётган эдим. Бирдан гўзал бир жойга қочиб кирдим. У жойда: “Қиблага йўнал, ҳузурга қовушасан ва ҳақиқатни топасан!” – деган овозни эшитдим. Ҳали ҳам тушимда қиблани қидираётган эдим. Қиблани топа олмасдан уйғондим. Шундан кейин энг яқин масжидга бориб иймон келтирдим.

– Европа маданиятида улғайган аёл сифатида Исломнинг эркакларга берган тўртта хотин олиш ҳаққини қандай баҳолайсиз?
– Ислом бир эркакни бир нечта аёлга уйланишига изн беради, фақат шартларини адолатга боғлайди. Бу эса ижро қилиниши энг қийин бўлган ишдир. Аллоҳдан қўрқадиган бир мўмин аёллари орасида адолатни қойим қила олмаслик ҳадигини тарк қила олмайди. Европада бир аёл айни замонда бир неча эркак билан баробар жинсий муносабат қилаверади, эркаклар ҳам шунақа. Аммо Ислом жинсий ҳаётни энг гўзал тартибга солиб қўйган.
– Мусулмон бўлишингизни оила аъзоларингиз ва яқинларингиз қандай қарши олди?

– Мусулмон бўлганимдан кейин асосан отам билан орам бузилди. У рўмолимдан нафратланар эди. Шунинг учун уйга келганимда рўмолимни ечиб, яшириб, кейин эшикдан кирар эдим. Кейинчалик отам рўмол ўрашимни анча қабул қилди. Мендан кейин онам ҳам Исломга қизиқиб қолди ва изланишга тушди. Энг қисқа вақт ичида онам ҳам мусулмон бўлди. Роса хурсанд бўлдим, биз икки киши эдик. Энди отамни кута бошладим. Кўп ўтмай отам мендан Қуръон китоб сўраб қолди, у Қуръон ўқий бошлади.

– Феминистлар: “Ислом аёлларни эзади”, – дея даъво қилади. Бу ҳақида сиз қандай фикрдасиз?
– Фақат Исломгина аёлни ҳимоя қила олади. Бошқа ҳеч бир қонун буни қила олмайди. Европада аёллар ҳур каби кўринади, аммо ҳур эмас. Эркаклар аёлларни қадрламайди. Ислом аёлнинг бутун яшаш шароитини суғурта остига олган диндир.
Ўн саккиз ёшга тўлган куним отам менга: “Бундан кейин сени боқишга мажбур эмасман, ишга кир ва уйдан кет”, – деган эди. Италияда оталарнинг ҳаммаси шундай қилади. Фақат мусулмон оилалардагина болаларга нисбатан бундай муомалани кўрмадим. Марямнинг ота-онаси ҳам фақир бўлишига қарамай бу ишни қилмаганди. Агар қиз турмуш қурмаган бўлса отаси, қурган бўлса, унинг эҳтиёжлари учун эри масъул, албатта. Аёлларга нисбатан бундай назокатли қоида на Америкада, на Европада бор.

– Ҳижоб ўрашга қандай қарор қилган эдингиз?
– Марямнинг отаси доим: “Исломга кўра, аёлнинг қиймати олтин кабидир, олтин эса ҳар доим қўримага муҳтож”, – дер эди. Бу сўзлари мантиқли эди. Ўз хоҳишим билан ўзимни ҳимояга олдим.
– Сиз ўз навбатида бир ёзувчисиз. Исломга кирган италиянлар билан телефон орқали интервю олиб уларни тўплаб, китоб қилдирган экансиз. Ўша китобга қизиқиб қолдим. Қаҳрамонларингиз орасида сиз энг қадрлайдигани борми?
– Бу китобни покистонлик бир ўртоғимнинг тавсияси билан бошлаган эдим. Ўртоғим бир куни менга: “Сенинг ҳидоят ҳикоянгни ўқиган жуда кўп инсон бундан таъсирланиб, Исломни қабул қилмоқда”, – деди.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

Шомнинг яна бошқа бир эътиборли ери, ҳазрати Алининг қизи Зайнаб онамизнинг қабри бўлган Ситти Зайнаб деган жойдир. Ситти Зайнаб ҳудудини кўрган киши Эронга келиб қолдим, деб ўйлайди. Шиалар маскан тутиб олишган. Қабр қуббаларини олтин билан қоплашган. Мозор яқинида эронлик дин олими Али Шариатийнинг ҳам қабри бор.

Шом менинг учун гўё Ислом тарихи Энциклопедияси эди. Нуриддин Зангийдан ибн Таймияга, Султон Байбарсдан Мозори Солиҳиййада бўлган Холиди Боғдодийлар каби кўпгина тарихий шахслар Шомда яшаган ва дунёга шу ерда видо айтишган.
Сурия ҳудудига кирганингизда: «Асаднинг Суриясига хуш келдингиз!», – деган ёзувга кўзингиз тушади. Аммо Шом Асадники эмас, юқорида тилга олинган тарихий шахсларнинг шаҳридир.

Шомда мен севган яна бир нарса Эски шаҳардаги торгина сўқмоқлар. Баъзан кашф қилиш учун «йўқолиб қолиш» кераклигини Шомнинг тор кўчаларидан ўргандим. Ҳар сафар Умавий масжидининг орқа томонидаги тор кўчаларда адашиб қолганимда, менга янги-янги эшиклар очилди ва янги инсонлар билан танишдим. Эски Шаҳар «Минг бир кеча» эртаги ўқилган Абу Саъдийнинг машҳур чойхонасидан бошланади. Камарли тошдеворлар, тор сўқмоқлар, тарихий ҳовлилари билан ҳар доим сеҳрлади мени. Эски шаҳарни болаларча ҳаяжон билан томоша қилиб, сўнгра Баптумага чиқар эдим. Баптума шомлик христианлар яшайдиган жой. Ҳамда Шомнинг энг машҳур ўйин-кулги, тунги клублари ҳам шу ҳудудда жойлашган. Жума кунлари Шомнинг ҳамма жойида дўконлар ёпиқ бўлади, фақатгина Баптумада очиқ туради. Якшанба куни эса тескариси. Якшанбада улар дам олади, дўконлари ёпиқ бўлади, Баптумадан бошқа ҳамма жойда дўконлар очиқ туради. Баптумани айланганимда кекса арманилар билан гаплашар эдим. Уларда ҳеч Туркияга душманлик кайфиятини кўрмадим.
Шом аҳли одатда жонга яқин самимий инсонлардир. Жаҳли чиқиб бир-бири билан урушиб кетиш даражасига келиб қолишса, дарҳол: «Солли аъла саййидина», – дея саловат айтишар ва дарров жаҳлдан тушар эдилар. Мен Шомнинг ёз фаслини севаман. Ёзда Шом ранго-ранг бўлиб қолади. Тўйлари жуда гўзал эди. Тўйларидаги қилич ўйинларини севдим. Ишонч билан айтаманки, улар ўйин-кулгига ўч халқ.
Аммо Рамазон ойида бутун Шом аҳли гўё эътикофга кириб кетади. Сассиз, садосиз сокин бўлиб қолади. Қуръони карим Рамазонда гўё Шомни ўраб оларди. Ҳар бир уй, ҳар бир дўкондан албатта Қуръон овози келиб туради. Рамазонда ҳамма балконларига рангли лампочкалар билан Саловат ёки: «Хуш келдинг, Рамазон!», – дея ёзув ёзар эди. Рангли чироқлари билан Шом бир ой каби порлаб турар эди. Рамазон ойида ноғорачилар ноғора чалиб инсонларни саҳарликка уйғотишади. Халқ уларни мусаҳҳирлар, дер эди. Ифторларида кепса деган устига қовурилган бодом қўйилган гўштли овқати бўларди. Фақат рамазонда ичиладиган ичимликлари бор, араксус ва темерхинди, дейишади. Ёпган нонлар эса неам дейилади. Устига шинни тўкиб ейишарди.

Читать полностью…

ILM ZAKOTI

Шомга илк сафарим 2005 йилда бўлган эди. Ҳамда биринчи марта Туркиядан ташқарига чиқишим эди. Оҳ, у ҳаяжонларим! Ҳали талаба эдим ва «Вақт» газетасининг мухбири эдим. Гўзал Истанбулни ортда қолдириб, Шарқ конференцияси учун бир гуруҳ журналист, ёзувчи ва зиёлилар билан бирга автобусда йўлга чиққан эдик. Мақсадимиз, АҚШнинг Ироқ ишғолидан кейин Сурия халқига таҳдид қилаётганидан ташвишланиб, уларга далда бермоқ эди. Шом шаҳрига ўша сафарда ошиқ бўлган эдим. Илк кўришимдаёқ бу шаҳар менга шундай таниш, шундай қадрдон бўлиб туюлдики... Ўшанда: «Мен Сенга барибир қайтиб келаман, Шом», – дедим. Чунки Шом менинг – юрагимни ўғирлади ва бу ҳикоя ярим қолиши керак эмасди. Кейин қачон йўлим Ўрта Шарққа тушса, албатта Шомга кириб ўтдим. Ҳар сафар у мени ўзига маҳкамроқ боғларди. 2007 йилда уйландим, тўйдан икки ҳафта ўтиб келин билан бирга Шомга кўчиб ўтдим. Шомга етишдим.
Шомда «Ҳақиқий ҳаёт» журналининг Ўрта Шарқ мухбири эдим. Илк ижара уйимизни Қосюн Тоғидаги Хаййул Этроқ, яъни турклар маҳалласидан олган эдик. Шомнинг шимолидаги бу тоғ шомликлар учун муқаддас ҳисобланади. Тасдиқланмаган манбаларга кўра, улар Қобил укаси Ҳобилни бу тоғда ўлдирган дейишарди. Яна Иброҳим алайҳиссалом ўғлини бу тоғда қурбон қилишга киришди ва Марям онамиз Исроил ўғилларидан қочиб ўғли билан бу тоғда яширинган, деб ишонишарди. Хаййул Этроқ тик қоялар ва зиналар билан тўла, кунлик ҳаётни тирик яшамоқ учун сабабият берган бир ҳудуд эди. Хаййул Этроқда яшайдиган туркларнинг кўпи Антокия, Искандария ва Газиантеп каби шаҳарлардан кўчиб келишган. Кексалар билан суҳбат қурганимда кўпчилигининг Туркиядаги «Шапка инқилоби»дан қочиб бу ерларга келганлигини айтишарди. Ҳатто улар бир турк ўсмирининг бошида шапка кўрса: «Ўғлим, биз бу шапкани киймаслик учун ватандан айрилдик, кийманглар шу шапкани», – дер эдилар.

Хаййул Этроқнинг тик ҳудудларидан пастга тушиб келинганида, Шомга жойлашган чет эллик талабаларнинг маркази, Абу Нур ётоқхонасига етишар эдик. Саккиз қаватли бу илм маркази, яъни Абу Нур ниҳоятда рангин жой эди. Мен Абу Нурнинг бир бурчагини, масжидини севар эдим. Масжидда ҳар бир миллатдан бир вакил топиларди. Араб, турк, курд, испан, бошноқ, инглиз... аммо ирқнинг ҳеч аҳамияти йўқ, улар ягона уммат эдилар. Буни руҳимла ҳис қилар эдим. Кўпчилиги дин ва тил ўрганиш учун келишган бўлиб, Абу Нурни гўзаллаштириб турарди. Улар янги келганларни уйларига таклиф қилишар, биз ҳам бемалол меҳмон бўлиб саҳаргача суҳбат қурардик. Абу Нурдан чиқиб, Сугул Жума, яъни Жума бозорига кирганингизда, энг кенг майдонида рўпарангиздан ибн Арабийнинг мақбараси чиқади. Дунёнинг ҳар жойидан турли инсонлар ибн Арабийнинг қабрини зиёрат қилиш учун келар ва бу маскан бир кун ҳам бўш қолмас эди.

Читать полностью…
Подписаться на канал