ilm_zakoti | Неотсортированное

Telegram-канал ilm_zakoti - ILM ZAKOTI

1088

Hayot haqiqatlari.

Подписаться на канал

ILM ZAKOTI

МАРЗИЯ ХОНИМ, ЁЗИНГ!

Аёлларнинг ижод қилиши биз Ўзбекларда, айнан мусулмонларда кам учрайдиган. Айнан сифатли ёзиш муаммоли масаладир.
Марзия Сайдам ўзбек муслималари ичида мен билган ва ёзувчи деган номнинг барча мезонларига жавоб бера оладиган яккаю ягона адибадир. Бизда Ойдин Собирова, Ойдин Ҳожиева, Ҳалима Худойбердиева, Зулфия, Ҳалима Аҳмад, Зебо Мирзо, Саломат Вафо, Эътибор Оҳунова, Зулфия Мўминова, Қутлибека Раҳимбоева, Гулжамол Асқарова, Гулноз Мўминова ва улар каби бошқа ўнлаб қалам соҳибаси бўлган аёлларимиз бор. Улар ўзбек аёлининг заковатига бир тажаллий бўлиб адабиёт саҳнасида порлаб туришибди.
Лекин уларнинг ичида Марзия Сайдам алоҳида ҳодисадир.
Унинг ёзиш услуби, сўзларни қўллаш, ифода йўллари ҳеч кимникига ўхшамайди. Хусусан, номларини санаганим адибаларнинг барчаси мафкура тараннумидан четда қолмаган, шунингдек, Шарқ муслимасига хос бўлган энг инжа сифатларини ўзида кашф эта олмаган адибалардир. Уларнинг ижодлари, ёндашувлари бир хил. Ўқиганда совуқ ва ибодатсиз, умидсиз ва заифа тимсолларга учрайсиз. Аммо Марзия Сайдамнинг битикларида соф исломий зеҳниятни, бир-биридан қайнаб келаётган тўлқинларни топасиз. Яқинда нашр бўлган "Фантом оғриғи" китоби менинг энг севимли китобларимдан биридир. Қайта-қайта варақлаб тураман.
Марзия хоним ўз мақолаларида Ерни текис деб ёзди, у айланмайди деди. Шу каби ҳамма ўрганган тушунчаларга қарши борди, вирус йўқ деди ва ҳоказо. Мактабларда ўқитилаётган маълумотларга мутлақо терс гапларни ёзди.
Масалан, мен бу гаплардан умуман хавотирга ҳам, ҳайратга ҳам тушмадим. Ажабланмадим ҳам. Чунки дунёни ҳамма ўзига тақдим этилган ҳикмат мисли қадар кўради. Ерни текис деб айтиш нодонлик эмас, Навоий ҳазратлари ҳам фалак денгиз, ер эса унинг қоқ марказида собит бўлиб туради деб ёзган:

Айлади сокин кураи хокни,
Сойир этиб давраи афлокни.

Аллоҳ кураи хок - айлана шаклидаги Ерни сокин қилиб қўйди, фалакларни доира қилиб унинг атрофида сайир этгувчи айлади. "Ҳайратул аброр"даги гап. Ерни Навоий ҳам айланади деб билмаган.
Менимча, бу Навоийни ҳақоратлаш ёки рад этиш учун асос саналмайди.
Ҳолбуки, Навоийнинг даврида ҳам Ерни думалоқ ва айланади деганлар кўп эди.
Умуман, Ер текис ва собит бўлсин ёки юмалоқ ва айланувчи бўлсин, бу ҳақдаги фикрни ошкор айтиш инсонни айблаш учун, унинг шаънига ножоиз сўзлар айтиш учун сабаб бўлмаслиги керак. Фикр бағрикенглиги даъвосини қиладиганлар эса бу гап учун бир муслима адиба ҳақида эркак киши бўла туриб аҳмоқона сўзлар ёзгани одамни ҳайрон қолдиради. Бу нима деган гап? Айнан Файзиддин Мўминга қаратилди бу хитобим. Бир мўмина қўлига қалам олиб шунча гўзал битикларни битди, халқ учун холис хизмат қилмоқда, ёзганлари учун қалам ҳақи ҳам олмаётган бўлса керак, ҳарқалай, Ерни текис дегани учун бундай сўзларни айтиш уят эмасми? Ойни кўрсатса, бармоққа қарашингиз нимаси?
Фейсбукка танда қўйган икки-уч бекорчи ҳам шу масалани чайнади. Сен аввал Марзия хонимнинг бошқа битикларига боқ. Конспиролог дейсан, у дейсан, бу дейсан, сенларда бир ҳад, бир уят, бир иффат деган хислат борми? Бирор аёлнинг Марзия опа ҳақида ёзган салбий танқидини ўқимадим, аммо ЭРКАКларнинг бу борада мижғовланаётганини кўриб афсусландим. Бежиз ҳам сенлар каби эрларга қудрат берилмайди, аёлларни чайнашдан бошқа ишни билмайсанлар. Бир муслимани маънан бўлса ҳам қўллашга ақли етмаган ва иймони сустлик қилган нодонлар! Афсуслар бўлсин, афсуслар!
Шунчаки, "Ҳа, Марзия опа Ерни текис деб биларкан, бу унинг фикри, лекин биз думалоқ ва айланади деб биламиз", - деб қўйсанг, осмон узилиб ерга тушадими? Иштонни ечиб бошингга кийиб додлайсанлар-а!
Аёлнинг ҳиссиёти устун бўлади, айрим битикларида шу ҳиссиётлар, айни пайтда чуқур ҳикматлар тўлиб-тошиб ётибди. Шуларни ўқиб маза қилмайсанми? Ёки Марзия Сайдамни ёзишдан тўхтатсанг, маза қиласанми? Ёзмай қўйса, мақсадингга эришасанларми? Уят ҳаммангга! Ўз муслимасини Ерга урган сенлар қандай ҳам Муҳаммад (солаллоҳу алайҳи ва саллам) умматиман дея оласанлар?!
Ҳаммангга инсоф берсин!
Марзия хоним!

Читать полностью…
Подписаться на канал