26542
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
#Қарғалар_маҳкамаси
190-қисм
Қадамларим неча маротаба унга қараб ташланди.У билан не манзиллар кезди. Баъзан узун йўл юрди. Энг кўп, эса севги бекатида садоқат билан кутди. Бир неча қадамдан ҳам бахтли бўладими киши? Сизга у оёқ изларнинг туйғусини, ҳар қарич босган ерининг енгиллигини таърифлаб бера олмасам керак.
Машинасининг ён ойнагидан унга юриб бораётганимни кўриб жилмайди. Ёнига етиб, ўриндиққа жойлашиб олганимда, бироз холироқ ерга ҳайдади.
Юзида ўйчан ифода бор эди. Нимадир демоқчи, сезиб турибман. Сукут сақлаб унга фурсат бердим.
Машинани тўхтатиб менга юзланди. Кўзларим ичига маъноли қаради. Икки қўлимни ушлаб ҳовучларим ичидан ўпди.
“Айрим ошиқлар фақат соғинч учун яратилгандек эмасми? Агар у айрилиқнинг бир овози бўлсайди, нима эканлигини ифодалаб бўлсайди, сенга бир оғиз сўз сўзламай жим турардим. У гапирсин, сен эшит дердим. Баъзи сўзлар бор, қайси жумлани у билан бошласанг ҳеч бир сўз олдида ярашмай туради. Ерини бу ер эмас, деб муаллиф ёзиб –ёзиб ўчиради. Чунки у сўз ўша ҳикояларга оид бўлмайди. Мен йиллаб бошқа бир ҳикоянинг ён қаҳрамони бўлиб келдим. Ҳеч бош қаҳрамон бўла олмадим. Сабаби эса оддий, чунки улар сен ҳақингда ёзилган ҳикоя эмас эди. Йиллар давомида бир карра бўлсада ақлимга тушмаган кунинг йўқ. Баъзан эшитган қўшиғим, баъзан бир тола соч.Ёки шунчаки йўлимдан чиққан бири доим сени менга эслатиб турди. Узоқда кўринаётган тоғлар устидаги қорни кўряпсанми? Ҳар фаслда ўзгармай ўша ерида турадию, худди шундай баландда,муқим эдинг мен учун. Пастда сарсон юрган, бир чўққига чиқолмай юрган мен эдим доим. Бугун розилик бермай мени қўрқитдинг-ку.Шунда ўша чўққига етай деганда оёғи тойиб, ерга қулаган кишига ўхшадим. Яна бир бор қўрқдим. Худди ҳар сафар ақлимга тушганингда,бошқани севиб кетган бўлсангчи, деган хаёлдан қўрққаним каби. Ҳаққим бўлмаса-да, сени узоқдан туриб доим қизғандим, қўмсадим.Ҳозир ёнимдасан,никоҳимдасан ва мен ҳали ҳам қўрқяпман. Сени йўқотишдан. Сенга эришолмасдан кетишдан. Сўз берган ҳар бахтли онни яшатмасдан қолишдан чўчияпман.”
Қўллари қўлларимга михлангандек қаттиқ ушларди. У гапирар мен тинглардим. Кетиши керак, лекин истамаганини сезиб тургандим.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Pulini toʼlasa boʼlarkin.. .
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Кимнидир ранжитганингизни сезиб қолсангиз, бориб ундан кечирим сўранг. Нима қилиб бўлса ҳам, ҳаётингизда тутиб қолишга ҳаракат қилинг ўша инсонни. Чунки инсонлар одатда ўзлари яхши кўрган одамдангина ранжишади...
Унутманг, сиздан ранжий олган инсон – сизни қадрлай оладиган инсондир!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
189-қисм
Юсуф ичкарига кирди. Унинг шоҳиди тоғаси меники эса акам бўлди. Қолганлар ҳам кириб ўтиршган экан. Устимга оқ матодан кўйлак кийиб, бошимга бир рўмол ўрадим.
Мулла узоқ вааздан сўнг, маҳр масаласини айтди. Юсуф сахийлиги тутиб катта миқдорда пул ваъда қилди.
Кўз остимдан атрофга қараганимда ҳамманинг юзида мамнуният бор эди. Оилам мени йиллаб ўқитганди. Менга қиймат берилаётганидан, ва ҳеч нарсадан тортинмай қилинаётган харажатларни кўриб, кўнгиллари жойига тушганди.
Розимизсиз деган савол берилганда, бироз жим турдим.Бошим эгик бўлса-да, Юсуфнинг ерида қимирлаганини кўриб кулгим келди.
Ҳамма: “Зумрад жавоб бер”,-дерди.
Мулла: “Индаманглар қизимиз рози эдими ўзи?”,-деб сўради.
Опам ён томонимни уйиб олсада, овозимни чиқармадим.
Шунда Юсуф “Бир дақиқа!”,-деб сўз олди ва мен эшитадиган даражада
“Шунча йилнинг қасосини никоҳ пайти олишингни билмагандим”,-деди.
“Баттар бўл”,-деб мен ҳам унга жавоб қайтардим.
Мулла: “Охирги марта қизимиздан сўрайлик. Агар ризоси бўлмаса, мен ҳеч нима қила олмайман”,-деди.
Сўралган саволга “Розиман” деган жавобни олгач, “Буни шундай қолдирмайман Пуаро хоним “,-деб мени таҳдит қилди.
Никоҳ ўқилгач мен хонадан чиқдим.Фақат эркаклар ичкарида қолишганди. Аёллар яна тўй ташвишларига шўнғиб кетишди. Юсуф тоғаси билан кетишни режа қилган экан.Фақат бу ердаги ишларга ҳам куёв томондан бир бош кераклигини айтиб, мажбур ёлғиз кетадиган бўлди. Қайтишда тўйга келадиган меҳмонларни эргаштириб келишини айтди. Сингллари турмушга чиққан ва оиласи билан тўйгагина келишини билардим. Кеч тушиб бўлганди. Телефоним жиринглади Юсуф қўнғироқ қилаётган эди.
“Хоним чиқиб эрингизни кузатмайсизми?”,-деб эркаланиб гапирди.
“Бир ҳуқуқ ўқиган кишининг, қонунан никоҳ ўқитилмай бировга эр бўлиши қаерда ёзилган?”,-деб жиғига тегмоқчи бўлдим.
“Унда шариатдаги эрингизни кузатиб қўйинг ҳалолим”,-деганда юзимда табассум пайдо бўлди.
Тезда уст-бошимни тўғрилаб кўчага чиқаётган эдим, опам мени кўриб
“Қаяққа?”,-деб сўради.
“Юсуф кетяпти экан, шуни кузатиб қайтаман”,-дегандим қўлимдан чимчилаб олди.
“Сенсирашни бас қил! Кейин, никоҳ ўқитдим деб бир ишни бошлаб ўтирма деганди”,-унга қовоғимни уйиб жавоб қилдим.
“Опа! Мен йиллаб ёлғиз яшадим. Ўз ҳурматимни биламан”,-дедим.
“Қарада кўзинга. Эркак зотига ишонч йўқ”,-деб мени огоҳлантирди.
“Унда бугун нега никоҳ пайти оёқларимни уйиб олдингиз? Эркакларга ишонч бўлмаса, эрга тегиб нима қиламиз?”,-дегандим телефоним яна жиринглай бошлади.
Юсуф йўлга чиқиши керак эди. Опам билан тортишиб шаърий эримни куттириб қўйгандим.
Давоми бор.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Садақа улашинг.
Жуда оз бўлса ҳам, кунига садақа қилишни одат қил. Чунки садақа:
• Аллоҳнинг ғазабини ўчиради;
• касалликка даво бўлади;
• мол-мулкингни поклайди;
• Қиёмат куни сенга соя бўлади;
• вафотингдан кейин ҳам ажр-савобингни кўпайтириб туради.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
187-қисм
“Чарос ишидан кейин бир нарсага амин бўлдим. Оилада меҳр-шафқат бўлмаса шунчаки унда аъзо сифатида саналиш фожеларага олиб келар экан”,-деб хаёлим Чароснинг қанчалар шафқатсиз бир оилада катта бўлганини эслатди.
Фирдавс, онам отамни жуда қаттиқ яхши кўрар эди деди-да. Менимча у аёл ўзидан бошқа ҳеч кимни севмаган.
“Пуаро хоним сизга оилавий суҳбатимизга жиноий ишларни аралаштириш шу ондан таъқиқланади,-деб менга сохта қовоқ уйди.
“Ҳақиқатларни гапиряпман. Масалан менга уйланаман деб қизингни эътирборсиз қолдирма. Бола дунёга келтиришни ҳамма эплайди. Лекин ота-она бўлишни эплаш бошқа нарса экан”,-деб аслида анчадан бери ўйлаб юрган нарсамни айтдим.
“Сен бу икки кун яна жим ўтирмай бир нарсалар қилдингми?”,-деганида кинояли кулдим.
Икки қурган жумламдан ҳолимни билди.
Юсуф билан уйга қайтганда, энг қизиғи ва қийини уйга қайта кириш бўлди. Қўшнининг уйи олдида тушиб қолдим.Меҳмонларни уйдагиларим чиқиб кузатишди.Чеккароқда пойлаб тургандим. Кечки қоронғида биров –бировни пайқамасада, Юсуфнинг айнан мен турган ерда сингнал чалиб кетиши уят устига уят бўлди.
Мен пойтахтда яшаб, бундай ишларга кунда гувоҳ бўлсамда, содда оилам учун бунақа ишлар ҳаддан ошиш ҳисобланар эди.
🐦⬛
“Мен айтдим ўзи шу одат нега керак деб”
“Майли болам, улар ҳам биз нима десак шуни қиламиз деб келишган”,-деди онам акамнинг гапига.
Совчилар кетгач, жумбур-жамоат меҳмонҳонага кириб вазият таҳлили қилаётган эдик. Катта акам ёнбошлаб олган. Онам унинг ёнида деворга суяниб зўрға ўтирибди. Бир –иккитаси қирсиллаб данак чақиб еяпти. Янгалар нима кийиш режаларини тузган. Опамлар десанг бошқа олам.
Мен эса шунча гап орасидан ким нима дегани ва нима натижага борилганини ўйлаб тургандим.
“Қанча қўйибди?”,-деб кичик акам сўради.
“1000”,-деб жавоб қайтарди каттаси.
“Ўқиган қизларга ҳозир шундай беришяпти ўзи”,-деб ниҳоят тоғадан олинган қалин пулининг суммаси ҳам маълум бўлди.
Эртага яна совчилар қайтиб келиши, шунда оила ичида кичик бир маросим. Сўнг икки кундан кейин бир неча маросимларни бирга ўтказишга келишиб олишган экан. Эртага кундузи тумандаги тўйхоналарда бўш кунига қараб тўй куни белгиланишини айтишди.
Пойтахтда тўй қилса ҳамма бора олмаслигини инобатга олишиб, бу ерда бир тўй ва пойтахтда ҳамкасбларимиз ҳамда дўстларимизга банкет қилинадиган бўлибди.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
185-қисм
“Қалин пулини ўйлама”
“Қалин пули ҳали бошланиши.Йўл тўсарлар,келинни бермай пул ишлайдиганлар ҳали олдинда”,-деганимда бошини қимирлатиб кулди.
“Озроқ сизнинг одатларни суриштирдим ундан хавотир олма”,-деб ниҳоят ҳамма йўлга отланди.
🐦⬛
Йўл тирбандлигидан бўлса керак, йўлимиз анча узайиб тонг саҳарда уйга кириб келдик. Орада Юсуфнинг бизни олиб келган машина ҳайдовчисни икки-уч марта жуда тез ҳайдаяпсан деб огоҳлантиришини инобатга олмаса, қолган ҳамма нарса ўз ўрнида бўлди.
Холамнинг қизи олдинда мен ва келини машина орқасида бемалол ўтириб келдик. Юсуф ва оиласи туманимизда бир ерда қолишди. Улар ҳам дамларини олиб кечки пайт уйга келишарди. Опаларим онамни уйга олиб келишган экан. Ҳаво анча салқин бўлишни бошлаган, ҳатто тоғ –ён бағрларида ёғингарчилик мавсуми анча эрта бошланарди.
Онамни кўриб, меҳрларига тўйиб чарчоқни ҳам унутган эдим. Янгамга оғирлигим тушмасин деб уйнинг ҳамма ерини яна қўлдан ўтказдим. Жиянларим келиб ёрдамлашди. Ёш бир неча жияним, турмуш қуришга тайёргарлик кўраётган эди. Уларнинг ҳаяжонини кўриб ўзимдан уялдим.
Мен учун Юсуфга турмушга чиқиш, ёки умуман турмуш қуриш масаласи шунчалик хом- хаёлга айланган эди-ки, жиянларимнинг айрим ҳаракатлари бошқача туюла бошлади.
Юсуфдан смс келди. Ҳатто расм жўнатди. Онаси тоғаси ва яна аммаси деб таништирган кишилар туман бозорида юришганди. Одатимизга кўра баъзи нарсаларни олгани киртишган экан.
Онам мени олдига чақириб бир- икки насиҳат қилди.
“Болам,ёш эмассан. Бу уйга кам совчилар келмади. Бугун ўзинг шаҳардан олиб келдинг. Улар ҳам узоқ йўл босиб ҳурматингни қилиб келишибди. Аввал пойтахтдаги уйинга қариндош ва қўни-қўшни олдидан ўтишгани яхши бўлибди. Сен холангни қизига қарама, бизда ҳурмат қилинган эзилмайди қизим”,-деб бечора онам мени ўйларди.
Ҳамма хурсанд худди мендан қутила олмай юрган кишиларга ўхшашарди. Ишларни қилиб мен ҳам ўзимга қараб олдим. Чунки катталар уйга киришса Юсуф билан учрашишни режа қилиб олгандик.
Опаларим иккиси ҳам уйда, янгаларим ҳам ҳаммаси хизматда. Акаларим эса тоғага етарди.
“Келишди, келишди амма!”,-деб жияним келган меҳмонларнинг хабарини берди. Дарвоза ланг очиқ, сувлар сепилган.Уйнинг деразасидан қарагнимда улар секин машинадан тушар экан,қўшнилар кўчага чиқиб олишган эди.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🌅 Янги кун — янги имконият
Бугун сен учун берилган яна бир имконият. Кечаги хатоларни ўйлаб тўхтаб қолма, чунки улар сени тўхтатиш учун эмас, кучли қилиш учун берилган. Ҳар бир кичик қадам — катта натижаларнинг бошланиши.
Ўзингга ишон, ниятингни тўғри қил ва ҳаракатни кечиктирма. Бугун қилган ишинг эртанги бахтингга замин бўлади.
✨ Умидингни йўқотма, ҳаракатдан тўхтама ва ҳар кунингни қадрла!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🌙✨Хайрли тун!✨🌙
Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг, Билинги дунё эмас биз ўткинчимиз!
Мурувватли бўлайлик. Уйкуга ётишдан олдин, бугун ким сизни хафа қилган бўлса, кечиринг.
Хафагарчиликларингизни унутинг. Рухингиз енгил бўлган холда ором олишга ётинг!
Юрагингизга яқин олманг!
АЛЛОҲНИ савобларига эга бўлинг.
ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН АЗИЗЛАРИМ!
АЛЛОХГА ОМОНАТСИЗЛАР!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
Фаол бўлганларга рахмат ❤️
Бонус!
183-қисм
“Унда, ўша куни ҳамма кирди деган гап ёлғонми?”
“Ёлғон онам ва у эркак қўшнидан бошқа ҳеч ким милиция келганча киргизилмади”
“Чароснинг ота-онасига ким хабар берди?”
“Мен. Онам шок ҳолатида гапиролмасди. Чунки Чаросни қизидек яхши кўрарди. Уни у ваҳший ўлимда кўриши уни жуда қўрқитганди. Онам уларникидан йиғлаб чиққандан 10-ёки 15 дақиқа ўтиб қайтиб телефон бўлди. Мен гўшакни кўтардим. Гулбаҳор эди қўнғироқ қилган. Унга қизинг ўлди демадим. Айта олмасдим. Тез эрини олиб келишини айтдим. Майли деб гўшакни қўйди. Ичи қизиб боласидан хавотир олган она бир соатдан ошиқ вақтда етиб келди”,-деб юзида Гулбаҳорга нисбатан нафрат уйғонди.
“Фарҳод Турғунов қандай одам эди?”,-деб сўрадим.
Гапларидан у оилани яхши танирди.
“Яхши одам эди фақат жаҳли чиқса кўзига ҳеч нарса кўринмасди. Мен бир неча йил қўлида ишладим. Ери келса отадек меҳрибончилиги бўлсада, жаҳли чиқса бир шапалоқ туширишдан тортинмасди”,-деб уф тортиб қўйди.
“Ишчиларини, ҳатто қиз болаларни урар эдими?”,-деб ҳайрат билан сўрадим.
“Онам рахматли бир ўзи қийналади деб уйимиз олдидаги химчисткасига ишга киргандим бир пайтлар. Ўшанда Фарҳод аканинг саҳоватини ҳам ғазабини ҳам кўрганман”,-деб жавоб килди.
“Узр сизга сал ноўрин саволдек туюлиши мумкин лекин, Чарсонинг қотилини топишимиз керак. Сизнингча Чаросни ким ўлдирган бўлиши мумкин?”
“Билмадим, тўғриси. Чарос сокин жим юрадиган қиз эди. Уйида босим кучли бўларди Ташқарига кўп ҳам чиқмасди. Лекин онам рахматли бир-икки марта ҳар хил йигитлар билан биномизнинг орқа томонида гаплашганини кўрдим деганди. У йўлак мактабдан қайтадиган йўл. Кўпроқ ёшлар ўтиб қайтарди”
“Фарҳод Турғуновни жаҳли жуда тез дедингиз. Қизини биров билан ноқулай вазиятда кўриб қолса ёки эшитиб қолса нима қилган бўларди”,-деганидма қошларини чимирди.
“Калласини оларди-ёв”,-деган гап оғзидан чиқди.
“Қотилнинг чапақай эканлиги экспериза хулоаси билан тасдиқланди. Оилада Фирдавс Турғунов чапақай эканини биламиз”,-деганимда яна ўйчан қараб қолди.
“Буни билмас эканман. Фарҳод акани чапақай деб билардим. Лекин Фирдавс билан бир ёзув –чизув қилишга тўғри келмагани учун билмадим. Фарҳод ака ишхонада дафтарга ёзар экан чап қўлда ёзганини кўрганман. Ҳатто яна бир бошлиқ бўларди. Унинг хати билан Фарҳод аканинг хатини ажрата олар эдик”,-деганида ичимда ҳаво тиқилиб қолгандек бўлди.
Давоми бор.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
Бонус!
182-қисм
Ҳайдар аканинг дафтаридан бир нарса чиқади деб умид қилгандим. Фақат борган сари яна боши берк кўчаларга чиқаётган эдим. Фазилат Турғуновани Фирдавс ва Чароснинг аммаси деб ўйлаган эканман. Носирдан олган бошқа хабарим эса, мени янада гангитди.
Чароснинг ўлигини топган қўшни афсуски, ковид пандемиясида вафот этган экан. Ягона дарчадан у аёлнинг оила аъзолари ҳақида маълумотлар олдим. Бахтимга қизларидан бири менга яқин тураркан. Айни туманда фақат бошқа мавзеларида яшар эканмиз.
Эртага ишга кетмасдан шу аёл билан учрашишни режа қилдим. Тумандаги болалар боғчасида метадист бўлиб ишлайди деб қайд қилинган. Энг яхшиси иш ерига бориш. Чарсони уйга кирганини кўрган қўшнининг телефон рақамини олдим. Унга улгурмаслигим аниқ, чунки соат бешда қишлоққа кетадиган таксига чиқишимиз керак.
Юсуф ҳам ишлар билан банд. Уйдагиларга қўнғироқ қилиб эртага йўлга чиқишимизни айтдим. Фақат опамдан пойтахтда рўй бераган ходисаларнинг сал бошқача турини эшитиб кўнглим хира бўлди. Шу ёшимгача оиламга гап келтирмасликка ҳаракат қилгандим. Афусуки буни уддалай олмадим.
Кайфиайтим тушиб кетган бўлсада уйдаги саноқли соати қолган меҳмонларга билдирмадим. Олдин уйдагиларим ва Юсуф олдида юзим ёруғ бўлсин кейин буларга ҳаққини бера эдим.
Болалар боғчасини топиб келганимда, аллақачон иш бошланган эди. Исми Шоҳсанам бўлган аёлни топганимда менга бир неча дақиқасини айирадиган бўлди. Оиласи қотилликда айбланган кишилар Фирдавснинг босимидан қўрқмаса керак. Аввалига менга шубҳа билан қраган аёлга махсус хизмат хужжатимни кўрсатишга мажбур бўлдим. Кейин сал кўнгли жойига тушиб гапира бошлади.
“У Гулбаҳор бизни, онамни ёмон тузоғига туширди. Отам ёшлигимизда ўлиб кетган.Онам рахматли бизни ёлғиз катта қилганди. У бинода қўшнилар аҳил яшардик. Фарҳод ака онамни бизни жуда ҳурмат қиларди. Янга деб доим ёрдам қўлини чўзарди. Фақат Гулбаҳорнинг рашкини биз унча фарқламасак-да, атрофдагилар яхшигина сезишар экан. Ўша куни ҳам мен уйда эдим. Соат 5-6 ларда қўнғироқ бўлди.Холаларим бизникида эди ҳатто. Онамга уйларига бориб қаршни сўради. Бечора онам ҳеч нарсадан хабарсиз уларнинг уйига борди. Бир неча дақиқадан сўнгра бақириб йиғлаб қўшниларни чақира бошлади. Бир эркак қўшни ҳолатни билгач, у уйга ҳеч кимни киргизмади. Чунки жиноят бўлса,излари йўқолмасин деди”
Давоми бор.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ният қилганларга насиб қилсин🥰🤲
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
180-қисм
“Бунақа нарса йўқ Зумрад! Сен ишдан кетсанг мен ҳам кетаман. Яқинда аёлим бўладиган қизга қўядиган айбловлари менга қўйилди ҳисоб”,-деди кўзларини мендан узмай.
“Хавотир олма! Менга уйланишни ҳам таъқиқлаб қўяди булар сенга”,-деб бир пайтлар махсус хизматдагиларнинг оила қуриш учун топган номзодини обдон текшириб, рухсат бериб бермаганини эслатдим.
Қанча жуфтлар учун синов бўлган у даврда кимлар пул ва мансабни танлади.Кимлар эса оддий иш ва севгисини танлади.
“Мен у хатони бир марта қилдим. Менга махсус хизмат қўйган шартга мажбур бўйин эгдим. Ўн икки йил бадалини тўладим.Олти йилини мажбурий никоҳ қамоғида, қолган олти йилини- очиқ қамоқдан фарқи йўқ ерларда бадалини тўлаб келдим”,-деганида бу сафар унинг кўзларига мен тикилдим.
Боланг ҳам мажбурий туғилдими демоқчи бўлдим лекин ўзимни тийдим. Эркак зоти ўн икки йил физиологик жиҳатдан содиқ бўла олмаслигини биладиган ёшда эдим.
Биргина авлодида, хужжат ишида муаммо бўлса нималар бўлиши мумкинлигини эслаган замонларим бор. Оиласида қамалган у ёқда турсин устидан биргина ариза ёзилган киши, органда ишлай олмас эди. Яхши ҳам қонунлар ўзгариб бу хато тузатилди.
Юсуфга қараган кўзларимда бошқа нарса жонланди. Чароснинг ишини нега бунча бости-бости қилишгани. Унинг оиласида ҳам органда ишлаганлар бор эди. Ҳуқуқ ўқиган акаси бор эди. Оила ичида ишланган жиноятнинг излари шу учун тозаланди.
Юсуф қўлимдан ушлаб мени тинчлантиришга ҳаракат қиларди.
“Сен ўйлама! Мен бугун бошлиқ билан ўзим гаплашаман. Биз шу тўй масаласини ҳал қилиб келайлик. Кейин бу иш мавзусини қайтиб гаплашамиз”,-деб мени тинчлантирмоқчи бўлди.
“Қалин пулини қиммат олдирмасам менга Зумрад демасинлар.Айтиб бўладими, ишсиз қолсам ўша пулни еб юрийман”,-деган эдим кулди.
“Қалин пулини ўйлама. Тоғам тўлайди ҳаммасини”,-деган эди нима деяпсан дегандек унга қарадим.
“Рост! Вақтида тоғалик қилсайди, ҳозир сен билан нечта болали бўлиб юрар эдик. Шунинг учун уйдагиларинга айт. Тоғамга истаган қалини юкласин”,-деганида калтош тоғадан пул чиқишини тасаввур қилдим.
Шунча гапдан кейин ишга боргим келмади. Юсуф мени уйга ташлаб кетди. Тинч ўтиришга ваъда бергандим. Лекин Бу Фарҳод Турғуновни суриштиришим керак эди. Фуқароларни қайдга олиш бўлимида курсдошларим ишларди. Улардан ёрдам сўрасам, ҳар кимнинг ҳам хабари бўлмасди.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Таксикўз бўлган нарсасиничи...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
178-қисм
Тонга яқин кўзим илинди. Икки кун ишга эрта чиқиб кетаман деб ният қилгандим. Фақат охирги кунлардаги ҳам руҳий ҳам жисмоний чарчоғим бор эди. Холам ва келини яна шифонхонага кетган кўринади. Уйда ёлғиз эдим.
Бундан бир неча кунлар аввал қоралаган плакатимни олиб унда ёзган исмлар ва кичик маълумотлар олдига бошқаларини қўшиш вақти келгани. Яна Ҳайдар аканинг дафтарини қўлимга олиб бошқа саҳифаларини вароқладим.
Ишга сўнги йигирма дақиқада етиб олсам ҳам бўлади. Ота Фарҳод Турғунов ҳақидаги бошқа маълумотларга қарай бошладим. Иш ери манзили, уйга нечида келгани. Бошқа маълумот топа олмайманми деган еримда. Фазилат Турғунова- Фарҳод Турғуновнинг билан учрашув деб ёзиб, ёнига яна катта сўроқ қўйган экан. Фазилат Турғунова ҳақида бошқа ҳеч қандай маълумот йўқ. Унинг исмини ҳам акасининг исми остидан ёздим. Ва ичимдаги бир ҳис сингл бўлиб эмас лекин қайинсингл сифатида шу Гулбаҳор ҳақида кўпроқ маълумот берарди дерди.
Маҳаллага қайтиб бора олмас эдим. Лекин яхшиям Ҳайдар ака ўша Чаросни кўрган қўшнининг янги кўчган манзилини ёзиб қўйган экан. Чароснинг ўлимидан сўнг бир йилга қолмай уч хонали уйдан дала ҳовлига кўчган оила билан танишиш вақти келганди демак.
Телефонимга исмларни ёзиб олдим. Айниқса Фазлат Турғуновани топишга ёрдам сўраб Жамилга смс ёздим. Махсус хизматдан айни дамда маълумот олиш хавфли. Жамил ёзган смсимга кўнгли айниган эможини босганида кулгим келди. Унинг дарди маълум, менинг устимдан кулиш. Мен ҳам қайтариб уйқудан турган, гарансираб атрофга қараган мушук гифини жўнатдим.
🐦⬛
Ишхонага етиб борганимда ҳаракатлилик авжида эди. Юсуф яна бир йиғилишда экан. Киберхавсизликдагилар у ердан бу ерга шошиб кетишаётганини кўрдим. Нимадир бўлгани аниқ. Молиявий текширувлар олиб борадиган бир ҳамкасбимдан нималар бўлаётганини сўрадим.
“Жиноий гуруҳдаги бир кишининг изига тушган эдик. Шу бир иш устида ушланди”,-деб жавоб берди.
Бўлар экан-ку, яхши хабарлар эшитса.Тушликкача мен ҳам бошимни ишдан кўтармадим. Икки ҳафталик ишни икки кунда қилиб кетишимиз зарур.
“Тугай деб қолдими ишинг?”,-деб Юсуф тушликни бирга қиламиз деб келганди.
Бирга овқатлангани чиқдик. Бошқа ҳамкасблардан ажралиб туришга баҳона пайдо бўлди. Ҳамма бизни тўй дардида деб ўйларди.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😂😂😂🤦🏻♀️🤦🏻♀️🤦🏻♀️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
189-қисм
Юсуф ичкарига кирди. Унинг шоҳиди тоғаси меники эса акам бўлди. Қолганлар ҳам кириб ўтиршган экан. Устимга оқ матодан кўйлак кийиб, бошимга бир рўмол ўрадим.
Мулла узоқ вааздан сўнг, маҳр масаласини айтди. Юсуф сахийлиги тутиб катта миқдорда пул ваъда қилди.
Кўз остимдан атрофга қараганимда ҳамманинг юзида мамнуният бор эди. Оилам мени йиллаб ўқитганди. Менга қиймат берилаётганидан, ва ҳеч нарсадан тортинмай қилинаётган харажатларни кўриб, кўнгиллари жойига тушганди.
Розимизсиз деган савол берилганда, бироз жим турдим.Бошим эгик бўлса-да, Юсуфнинг ерида қимирлаганини кўриб кулгим келди.
Ҳамма: “Зумрад жавоб бер”,-дерди.
Мулла: “Индаманглар қизимиз рози эдими ўзи?”,-деб сўради.
Опам ён томонимни уйиб олсада, овозимни чиқармадим.
Шунда Юсуф “Бир дақиқа!”,-деб сўз олди ва мен эшитадиган даражада
“Шунча йилнинг қасосини никоҳ пайти олишингни билмагандим”,-деди.
“Баттар бўл”,-деб мен ҳам унга жавоб қайтардим.
Мулла: “Охирги марта қизимиздан сўрайлик. Агар ризоси бўлмаса, мен ҳеч нима қила олмайман”,-деди.
Сўралган саволга “Розиман” деган жавобни олгач, “Буни шундай қолдирмайман Пуаро хоним “,-деб мени таҳдит қилди.
Никоҳ ўқилгач мен хонадан чиқдим.Фақат эркаклар ичкарида қолишганди. Аёллар яна тўй ташвишларига шўнғиб кетишди. Юсуф тоғаси билан кетишни режа қилган экан.Фақат бу ердаги ишларга ҳам куёв томондан бир бош кераклигини айтиб, мажбур ёлғиз кетадиган бўлди. Қайтишда тўйга келадиган меҳмонларни эргаштириб келишини айтди. Сингллари турмушга чиққан ва оиласи билан тўйгагина келишини билардим. Кеч тушиб бўлганди. Телефоним жиринглади Юсуф қўнғироқ қилаётган эди.
“Хоним чиқиб эрингизни кузатмайсизми?”,-деб эркаланиб гапирди.
“Бир ҳуқуқ ўқиган кишининг, қонунан никоҳ ўқитилмай бировга эр бўлиши қаерда ёзилган?”,-деб жиғига тегмоқчи бўлдим.
“Унда шариатдаги эрингизни кузатиб қўйинг ҳалолим”,-деганда юзимда табассум пайдо бўлди.
Тезда уст-бошимни тўғрилаб кўчага чиқаётган эдим, опам мени кўриб
“Қаяққа?”,-деб сўради.
“Юсуф кетяпти экан, шуни кузатиб қайтаман”,-дегандим қўлимдан чимчилаб олди.
“Сенсирашни бас қил! Кейин, никоҳ ўқитдим деб бир ишни бошлаб ўтирма деганди”,-унга қовоғимни уйиб жавоб қилдим.
“Опа! Мен йиллаб ёлғиз яшадим. Ўз ҳурматимни биламан”,-дедим.
“Қарада кўзинга. Эркак зотига ишонч йўқ”,-деб мени огоҳлантирди.
“Унда бугун нега никоҳ пайти оёқларимни уйиб олдингиз? Эркакларга ишонч бўлмаса, эрга тегиб нима қиламиз?”,-дегандим телефоним яна жиринглай бошлади.
Юсуф йўлга чиқиши керак эди. Опам билан тортишиб шаърий эримни куттириб қўйгандим.
Давоми бор.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
Бонус.
188-қисм
Юсуф билан режамиз ҳам шу эди асли. Пойтахтдагилар ҳамамси ҳам воҳага кела олмасди.
Эркаклар ва онам ҳали ҳам меҳмонхонада қолди. Опаларим ва янгаларим мени ичкарига тортишиб менга ажратилган сандиқда нима сарпам борлигини кўришмоқчи бўлишди.
Аслида менда бир ҳавас йўқлигини ва ҳеч нарса олиб йиғмаганимни ўшанда маълум бўлди.
“Э,буларни модаси ўтган. Ҳозир ҳеч ким бунақа нарса киймайди?”,-деб опам, онам бечора ўзидан ортириб йиққан нарсаларига қарди.
“Бунақа чойнаклар ҳам берилмайди ҳозир қизга “,-деб янгам бошқа еридан кирди.
Шунда йиллар давомида онамнинг ўзига ишлатсин деб берган пулларимга менга нарса йиғиб қўйганини эсладим. Уйда бир марака бўлса, ёки биров яхшироқ нарса совға қилса. Яхшироқ идиш келса ёки сочиқ набори. Балкида икки метр яхши мато.Онам ҳаммасини менинг сепига деб йиғиб қўйган экан.
🐦⬛
Икка ҳафтада тўй қилиш қандай бўлар экан десангиз бизнинг аҳволимизга қаранг. Уйимиз худди бозорга ўхшарди. Деворлар оқланишни бошланган. Опамлар янги парда ва айрим уйларга гиламлар олиб келган. Хуллас ҳамманинг қўли бр ишда. Шу кунларда дарвозамиз умуман ёпилмади ҳисоб. Эшитган қон-қариндош ва теварак атроф бир “Қуллуқ бўлсин!”га келиб кетяпти.
Икки марта келинилган совчиликдан сўнг оқлиқ, фотиҳа тўйи уйда ўтказилди. Мен уйдаги маросимларда деярли қатнашмадим ҳисоб. Чунки Юсуф билан оқ кўйлак қидириш дардига тушган эдик. Қайси салонга кирмай ҳаммада бир хил кўйлак. Ниятим соддароқ нозикроқ нарса кийиш эди. Аммо кўйлакларнинг ҳаммаси шиш ва ҳажими катта экан.
Пойтахтдан қарамаганимга пушаймон бўлдим. Охири дардимга Ҳилола даво бўлди. Менга керакли кўйлакни топишини айтганди. Юсуф яқинда пойтахтга бориб келишини айтиб, Ҳилола айтган ердан олиб келадиган бўлди.
Бугун тугаса яна тўрт кундан кейин тўй. Юсуф пойтахтда ишлари борлигини, марказдаги йиғилишга ҳам қатнаши кераклигини айтди.
“Хавотир олма тўйдан бир кун олдин қайтаман”,-деб мени тинчлантиришга ҳаракат қиларди.
Катталар Юсуфнинг кетишини эшитиб диний никоҳимизни ўқитишни айтишди. Биз шаҳарда кўйлак ва бошқа нарсалар кетидан қувиб уйга етганимзида, мулла аллақачон бизни кутарди.
“Тез бўл Зумрад! Шунчалар ҳам кетади-ми, бир кўйлакка?”,-деб опам койиб берди.
Давоми бор.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Aaaa:
#Қарғалар_маҳкамаси
186-қисм
Қари қиз Зумрадни ким оляпти деб қизиқишган бўлишса ажаб эмас. Қишлоққа аллақачон Юсуфнинг уйланиб ажрашгани ва қизи борлиги хабари етиб келганди. Балкида Юсуф бу ерларга бегона бўлгани учун ҳам қиқизқиш катта бўлгандир.
Катталар ичкари кирди, мен эса секин ташқарига чиқдим. Юсуф йўл четида қўйган машинаси ичида ўтирар эди. Ортиқча кўзларга ботмаслик учун тезда юриб машинага ўтирдим.
Мени пардозли кўриб, кўзлари порлади. Жонли кузатув камералардан узоқлашдик. Ёшимиз улғайган бўлсада, руҳимиз ҳали ҳам талабалик даврида қолиб кетди.Юсуф қўлимни ушлаб, бир кўзи йўлда бир кўзи менда,
“Кунлари оғир ва секин лекин йиллари жуда тез ўтди Зумрадим! Менга аталганни, асранганни, бугун олгани келдим”,-деди.
Ўшанда англадим-ки, аёл –қизлар ҳақиқатдан қулоғи билан севади. Унга қараган нигоҳларимда балкида шукур балкида кечиккан бахтнинг нишоналари бор эди.
Биз тумандаги бир кафеда кечки овқатни ер эканмиз, оилаларимиз ҳам биз каби улғайган қарорлар берганди. Юсуф томон ҳеч нарсага йўқ демаган бўлса мен томон имкони борича енгиллик берибди.
Жиянларимдан хабарларни олиб турдим. Юсуф иккаламиз эса келажагимиз, иш ва оила ҳаётининг режаларини қурардик. Унинг соатлаб кўзини олмай тикилиши мени ноқулай аҳволга соларди.
“Йиллар ўтиб учрашганимизда менга душмандек қараган у кўзларнинг ерини ҳозир шу қарашлар тутди. Минг шукур”,-деб чуқур нафас олди.
“Душманликни кеткизган нарса пушаймонлик бўлди. У кўзларда пушаймонликни, хатосини тан олганни кўрдим. Шу таъсир қилди дейлик”,-деб гапига жавоб қайтардим.
Кулди.
“Демак шафқатинг севгингдан устун келибди-да?”,-деб бошини қимирлатди.
“Бир йўлга чиқяпмиз. Яратган қанча умр берди билмайман. Севги бир кун тугаши мумкин ёки таъсири пасаяр. Аммо шафқат бўлмаса инсонлар бир-бирини ўламай хафа қилишдан ранжитишдан тортинмай қўяр экан. Шунча йиллик орамиздаги дил оғриқлари етар. Бундан сўнг бир-биримизни асраш учун яшайлик”,-деганимда менга тикилиб қолди.
“Зумрадим! Ҳали ўттиз бешга кирмай бунақа тушунчалар нега? Ёшмиз биз ҳам. Фақат қовушма фаслимиз бироз кечикди холос”,-деб қўлимни ушламоқчи бўлди.
Кўзларимни атрогфа қартиб қўлимни ундан яширдим. Ҳарқалай пойтахтда эмас эдик. Таниш биров кўрса бу беор нима қиляпти деб гапиришмасин.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ЯНГИ ХИКОЯ КУН ДАВОМИДА
ҚАРГАЛАР МАХКАМАСИ
МУАЛЛИФ - СУЛХИДА ДАВРОН
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
⛅️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
🌦 Ассалому алайкум! Пайшанба тонги муборак бўлсин!
🌨Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин!
☔️Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
184-қисм
Эшитган гапларимга ишонгим келмаяпти. Бу қанақа оила ўзи?Ота -оналарнинг ҳам ҳар турлиси бўлар эканми?Бундай ҳолатлар фақат кинода учрамас эдими?
“Чароснинг ўлимидан кейин кўрдингзми ҳеч оилани?”
“Улар Чаросдан кейин у уйни сотувга қўйди. Узоқ йиллар ҳеч ким олмади. У уйда яшашмади ҳам. Лекин ҳали Чароснинг қирқи чиқмай, Гулбаҳор Чароснинг кийимларини, майда- чуда нарсаларини тарқатди. Ҳатто ахлатга ташлади деб эшитган эдик”
“Йиллаб сизнинг оилангиз айбланди. Ҳатто укангиз ёки акангиздан шубҳа қилинди. Ҳеч бу оила, булар бу ишни қилмайди демадими?”,-деб сўрадим мақсадим бошқа нарсани билиш эди.
“Қаерда, ҳамма бизга ишонган ерда Гулбаҳор биздан шубҳаланганини айтиб юрди.Укамнинг айбсиз эканлиги исботланса-да, ҳалигача биздан шубҳа қилганлар бор”,-деб ўксиниб қолди.
“Сизга бир расм кўрсатсам ундаги кишини таний оласизми?”,-деб Хуршид Пардаевнинг расмини кўрсатдим.
“Йўқ, эслолмадим тўғриси”,-деб танимаганини айтди.
“Қотиллик рўй берган куни. Бир қўшни Чаросни кўрдим деб ифода берган. Ҳатто уй олдида яшил бир иномарка машина турганини кўрганлар ҳам бор. Сизлар ҳам уйда бўлгансиз бирор нарса эшитмадингизми?”
“Биз улардан бир-икки қават юқорида ва қарама- қарши деворда яшардик. У томонга овозлар келиши сал қийинроқ. Кўрдим деган қўшни эса, Чаросларнинг пастида яшарди. Яшил иномарка машинани Гулбаҳор ҳайдарди.Мен шундай деб биламан”,-деди.
Шоҳсанам деган аёл билан суҳбатимиз бўлинди.Чунки у ҳам бир ходим ва бошлиғи келганида мажбур ишига қайтди. Секин- аста миямда бир нарсалар ўрнаша бошлади. Отанинг ҳам ўғли каби чапақай бўлиши мени бошқа туби йўқ ҳақиқатларга эргаштирди.
Оз нарсани билишинг аслида, ҳеч нарсани билишинга ишора экан. Маълумотлар ортган сари шубҳангиз ҳам кучаяди. Яна чалғитувчи саволлар ва тушунмовчиликлар гирдобида қолиб уйга қайтдим.Йўлга чиқишдан аввал барча керакли нарсаларимни йиғиб тайёрлаб қўйдим. Аҳволни қаранг, йиллаб хаёлимдан ўтган турмуш қуриш масаласига бир қадам турибман-у, лекин бошқа бир бечора қизнинг ўлимини деб хаёлларим паришон бўлди.
🐦⬛
“Биз, сиз кетган машина ортидан юриймиз.Зериксанг, бизни машинага чиқ”,-деб Юсуф кулди.
“Ҳаммаси яхши. Кетма-кет кириб борар эканмиз унда”
“Бугунни бир амаллаб ўтказсак,эртадан енг шимариб сени оилангдан олишга ҳаракат қиламиз”,-деганида унга жилмайдим.
“Тоғани кўздан қочирма. Одатларимизни кўриб ранги оқармасин”,-деб кулдим.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Умримдан минг марта розиман, бироқ
Гоҳида кўксимни ортиқ керибман.
Ёшлик – ғўрлик экан, англамай кўпроқ
Катта шайтонларга салом берибман.
Вақтнинг тезлигига ҳайрон қоламан
Ва кулиб қарайман бунинг барига.
Энди ёшим улуғ, алик оламан
Кичик шайтонларнинг саломларига.
✍️АБДУЛЛА ОРИПОВ
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🕊Кўп хато қилишдан кўркманг, фақат бир хатони қайта такрорламанг, шундагина сиз хатолар орқали ўсганингизни сеза бошлайсиз.
🕊Хаёт шунчалик гўзал, қачонки сиз буни кўра олсангизгина.
🕊 Севги бу - худди бир бутун олам каби. Бу оламда муҳаббат, ҳурмат, бахт, гўзаллик яшайди.
🕊 Шундай бўладики, ба'зи инсонлар бир-бирларини сўзсиз тушуна олишади, бу вақтда уларни қалби гапиради.
🕊 Агар сиз хеч нарсадан ҳафа бўлмасликни ўрганган бўлсангиз, демак сиз инсон қалбини сезишга, ҳурмат қилишга қодирсиз.
🕊 Қачонки сиз севиб шуғулланадиган ишингизни топсангиз, сиз бундан ҳам кўп ишларни қилишга қодирлигингизни тушуниб етасиз.
🕊Хаётнинг ҳар бир лаҳзасида, ҳар бир сониясида бахтни кўра олинг - бу бахтни ўзингизга тортишнинг энг осон йўлидир.
🕊Инсон ўз хаётини ўзгартиришга қодир, қачонки ўзининг ички оламини ўзгартира олса.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
181-қисм
Айнан Гулбаҳор Турғунова яшайдиган туман паспортстолига борсам изи билинарди. Шунинг учун тўғри курсдошим ишлайдиган идорага бордим.
“Носиржон Қаюмович ҳозир келадилар”,-деб секретарь қиз мени эшик олдида куттирди.
Қирқ дақиқадан ошган бир пайтда курсдошим эшикдан ичкарига кирди. Аёллар йиллар ўтиб ўзгарар эди-да, лекин эркакларнинг бунақа тубдан ўзгаришини кам учратиш мумкин. Олдинги қуруқ йигит кетиб, ўрнига неча баробар семирган амаки турарди.
“Э, Зумрад! Сени нима шамол учирди?”,-деб мен билан кўришди.
“Бир иш билан келдим”,-деганимда мени кабинетига таклиф қилди.
Салом-алик ва оилавий ҳол-аҳвол сўралгач, мақсадга ўтдим.
“Мана шу уч исм. Шулар ҳақида маълумот керак”,-деб унга исмлар рўйхатини узатдим.
Қоғозга қараб қўйдида, столи устидаги телефонни олиб биров қўнғироқ қилди.
“Достон! Тез хонамга кел”,-деб чақирди.
Достон деган ходими келгач, унга қоғозни бериб тез маълумот баъзасидан кўриб беришни айтди.
Жамилни ва яна бошқа курсдошларни,устозларни эслаб вақт ўтди. Секретарь қиз бизга чойнакда чой олиб кирди. Хуллас эски Зумрадни танийдиганлар билан вақт ўтказиш доим мароқли эди мен учун.
“Нима қиласан жиноят оламини. Биламан пҳдинг шу соҳада лекин мана бизда ҳам яхши ишласа бўлади. Ҳатто энг тинч иш бизники”,-деб менга шу баҳонада иш таклиф қилганди.
“Рахмат ўйлаб кўраман”,-деб таклифининг учини очиқ қолдирдим.
Келажакда нима бўлишини билмас эдим. У ёқда онамнинг барча харажатлари менда деб катта гапирдим. Уйга ҳар ой тўловим бор. Яна тўйдан кейин молиявий аҳволим ва иш масаласи бор.
“Мумкинми, ўртоқ бошлиқ?”,-деб Достон деган ходими қўлида вароқ билан кириб келди.
Таниш-билиш билан иш битиши шундай бўлади. Достон Носирнинг қулоғига эгилиб бир нима деди. Носир бўлди ўзим ҳал қиламан деб гапирди. Яна шубҳачи томоним устун келди. Ишқилиб бу ерга келганим билинмасин деб турдим.
“Хўш! Бу Фарҳод Турғунов деган одаминг ҳақиқда сўнги маълумот беш йил олдин берилган. Ҳатто паспорт мудатти ҳам тугаган экан. Лекин бошқасини олмаган. Фазилат Турғунова аслида эрининг фамилясига ўтган Фазилат Эргашева экан”,-деганида гапига тушунмадим.
“Фазилат Эргашова эрининг фамилясига ўтган дедингми? Унда Фарҳод Турғуновнинг келини бўладими?”,-деганимда боши билан тасдиқлади.
“Келини эмас янгаси кўриняпти. Фозил Турғуновнинг аёли. Фозил эса Фарҳоднинг акаси”,-деб жавоб берди.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ташвиши йўқ ким бор дунёда!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
179-қисм
Ҳамма бизни тўй дардида деб ўйларди. Биз эса тўйнинг қандай ўтиши ҳақида кўп ҳам бош қотирганимиз йўқ. Ёш эмасмиз, нима хоҳлашимизни яхши биламиз. Юсуф бир марта тўй кўрган. Унда бу ҳаяжон қандай кечади билмадим. Лекин менинг диққатимни Чароснинг жинояти қуршаб олганидан, тўйни ўйлашга вақтим ҳам қолмади.
“Ҳайдар ака билан яна бир учрашишнинг иложи йўқми?”,-деб гап бошладим.
Юсуф юзимга қаради.
“Тўйдан кейин учрашамиз”,-деб жиддий жавоб қилди.
“Лекин айни вақти эмасми? Тўданинг бир оёғи ушланди ва ...”
“Ҳеч қайси иш ҳозир биздан муҳим эмас Зумрад”,-деб Ҳайдар ака билан учрашув мавзусига нуқта қўйди.
“Бирор нарсадан кайфиятинг бузуқми?”,-деган эдим.
Бир неча сония нафас олиб кутди. Қўлидаги қошиғини идиш ичида қолдириб кўзларимга қарди.
“Нега у маразнинг сени ишга олиб келганини айтмадинг? Яна махсус хизмат эшиги олдигача?”,-деганида ютиндим.
Гапни нимадан бошлашни, ўзимни нима деб оқлашни билмадим.
“Зумрад! Бу нима дегани биласанми? Ҳозир юқоридагилар сотқинни сени ўзинг бўлишинг мумкинлиги ҳақида гапиришяпти”,-деганида ҳайратдан кўзларим очилди.
“Қандай қилиб? Мени тоғанг олиб келди бу ишга. Ҳатто ўзинг айтдинг мен ёлвордим деб. Қандай қилиб сотқин мен бўлишим мумкин?”,-деб кўзларим тўлди.
“Билмадим!Юқоридагиларнинг бири, бу қиз Фирдавс Турғуновни топмадими?Унинг кетига тушганимизни айтган бўлиши мумкин, деб чиқиш қилди”
“Сен ҳам ишондингми бу гапга?”
“Жиннимисан? Йўқ албатта. Фақат...”
“Фақат нима?”
“Сени махсус хизматдан четлаштиришмоқчи”,-деганида асабларим бўшаб йиғлаб юбордим.
“Мен терговхонамда яхшигина юрган эдим. Сен ва тоғанг иккаланг ҳаётимга аралашиб мени кимларга гирифтор қилдинг?”
“Зумрад!Мен сенга кафилман, буни айтдим ҳаммага. Лекин у билан яқиндагина эшик олдигача келганингдан хабарим йўқ эди”,-деб ўзини тушунтирмоқчи бўлди.
“Айтишга фурсатим бўлмади. Ҳар куним бир мажаро билан тугаганидан қайси бирига эътибор қаратишни билмай қолдим.Йўлимни тўсиб яна шантажлар қилди. Мени сотқин эълон қилиб вақтингизни кетказгунча,орангиздаги ҳақиқий сотқинни топиб ишингизни эпланг”,-деб ўрнимдан турдим.
Сотқин эмишман? Ким- кимни сотди буни бир гаплашйлик аввал. Ўтирган ресторанимиздан ташқарига чиқдим, Юсуф ҳам ортимдан етиб келди.
“Қаерга Зумрад?”,-деб қўлимдан тутди.
“Уйимга! Қаерга бўларди? Улар қийналиб мени ишдан четлаштирмасин, мен ўзим ишдан кетдим”,-деб қўлимни тортдим.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Қарғалар_маҳкамаси
177-қисм
Бир қўшни эшитган нарсани, бошқа қўшнилар нега эшитмадим ҳеч нарсани деган? Бошқа гувоҳлардан, ён бинода биров уйини таъмир қилаётгани ва балгарка ҳамда перфаратор овозларидан ҳеч нарса эшитилмаганини айтишган.
Онанинг йиллар аввал берган бир ифодасидан кичик бир ерини ёзиб олган экан Ҳайдар ака. Унда, она ғалати бир гап айтган экан.
“Ўзимга доим савол бердим, нега бу қиз ўлди? Нега бундай бўлди? Ҳеч гуноҳи кўп бўлиши мумкин, деб ўйламаган эдим”,-деган экан.
Бир она нега қизининг гуноҳкор бўлишини айтсин. Ўлдирилган қизини нега ўлди деб айтсин.
Нина деган домком аёлнинг айтган гапларини эсладим. “Она любила флиртовать”,-деганди.
Ака Чароснинг енгил қизлигини айтса, она гуноҳкор деб билса.
Яна вароқлаганимда, қўшнининг бошқа гапини муҳим билиб ёзиб олинган экан. Унда қўшни, Чароснинг ўлиги топилгач, ота-онага хабар берилгани ва улар бир неча соатлардан кейин келишганда, ота уйга чиққани, фақат она пастда қолиб, ҳали ҳеч ким бир нарса дейишга улгурмай “Тажовуз қилинибдими?”,-деб сўраганини айтган.
Бир она қизи ўлди хабарини олса ва биринчи ақлига келадиган нарса тажовузми? Оналар айбни яширадиган кишилар эмасми? Балки ўғри келиб ўлдиргандир? Балки ўзига бир нарса қилиб қўйгандир.
Экспертиза хулосаларидан Чароснинг бокира экани, ҳатто ҳар ойлик маълум кунларида эканини биламиз. Бир ёш қиз ҳар ой бўладиган кунининг бошланишини албатта онасига айтади. Она буни била туриб нега биринчи сўраган саволи тажовуз?
Яна қўшнининг ифодасидан бир парчани ўқидим. Жасадни топган аёл.Бу ерда бизнинг тахмин тасдиқлангандек. Чарос йўлакда ўлдирилган.
Бу қизнинг ўлими режали бўлган. Бир кун аввалги жанжал инобатга олинса, Чароснинг қайсидир иши кимгадир ёқмаган ва қаттиқ жаҳлини чиқарган.
Чароснинг дугонасининг ифодаларида, у жуда хушчақчақ ва ўз ҳаққини ҳимоя қиладиган қиз, дейилган. Аммо маҳалладагилар бунинг аксини айтган у пайтлар. Қиз жуда сокин ва камгап деб ифода беришган. У ёшда барча ўсмирлар уйида бошқа, дўстлари билан бошқа бўлади. Чароснинг ўртоғи, Ҳайдар акага дугонасининг йигитлари ҳақида ҳам айтган гапларини бир думалоқ ичига белгилаганини кўрдим.
Чарос, сенга ким нима қилди? Ўлимингга сабаб нима?
Жуда чалкаш ва ҳар хил сабаб жиноятга мотив ҳисобланиши мумкин. Яна бир доирада катта қилиб
“Ота” ва ёнида сўроқ белгиси турарди. Ҳайдар ака йиллар аввал, ота деб нимани ўйлаган бўлса? Ва бу ота қаерда? Мен у отани топишим керак эди.
Давоми бор
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚