ibratli_sozlar | Unsorted

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

26542

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Subscribe to a channel

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ҳар бир оилада жан жал бўлиб туради...

   

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

33-қисм

Навбат билан сервант ичидаги шаклларга қарадим. Энг юқорисида эса, бир дарахт шоҳасида бир неча қарға ва бир новдада оёғидан осилган қарға статуэткаси бор эди.

Унга яқинроқ, эътибор билан қарадим.Қарғаларнинг кўзи қизил тошдан эди. Ҳатто биттасини яширин камерага ўхшатиб, тўғри кўрдимми деб яқинроқ қарамоқчи бўлганимда,

“Қарғалар маҳкамаси”,-деган овоздан чўчиб тушдим.
Хонадон бекаси, бояги аёл хонага қайтиб келганди.

“Ажойиб нарса экан. Исми шунақами? "Қарғалар маҳкамаси", ғалати ном экан”,-дедим еримга ўтириб.

“Табиатда ҳар мавжудоднинг ўз характери бор. Қарғалар жуда киндор ва хотиралари кучли қушлар. Улар хиёнатни ҳеч қачон кечирмайдилар. Бир нотўғри иш бўлсин, ўзлари суд ташкил қилиб, ўзлари жазолайдилар.Ҳатто ўликларини ҳам ўзлари кўмадилар”,-деганида этим жимирлаб кетди.

Демак, у ҳайкалчада бир нечта қарға, бошқа бир қарғани суд қилиб унга жазо бергани учун бир қарға чаппа осилгани тасвирланган. Бир одам бундай совуқ ҳайкални уйида нега тутсин? Яна қизил кўзлари билан.

“Қизим, мени ёдимда йўқ. Бир ерга кетишим керак эди. Сен ҳам энди уйингга бор, кечлигда қиз бошинг билан ёлғиз юрма”,-деган гапи менга яна негадир ғалати эшитилган эди.

Истаган суҳбатим бўлмади. Аммо бу оилада бир гап бор. Ва Хуршид деган одам ўлмасидан аввал, бекорга булар билан усти ёпиқ гаплашмаган. Ёки...Ёки Хуршидга қарғалар маҳкамаси ҳукм ўқиган.

“Тўғри айтасиз, мен борай. Танишганимдан хурсандман. Сизни бирор гап билан ранжитган бўлсам узр. Қизингизнинг жойи жаннатда бўлсин “,-деб эшикка қараб юрдим.

Оёқ кийимимни киймоқчи бўлганимда,

“Тўхта!”,-деган овози таҳдиддек чиқди.

Ортимга ўгирилдим ва унга қўрқоқ кўзларим билан қарадим.

“Буни унутибсан”,-деб дафтарим ва ручкамни қўлимга тутқазди.

Фақат нарсаларимни қўлимга берар экан, кўзларимдан кўзларини узмас эди.

“Раҳмат катта “,-деб тез у уйдан чиқдим.


Онам баъзи одамлар ҳақида гапирса, орқаси ёмон экан, оғир экан дерди.Ёки акси- руҳи енгил экан дерди. Ёш эдим, тушунмас эдим. Ҳозирги психологлар буни энергия,аура деб тушунтирсада, мен янада онажонимнинг гапини тўғри деб билдим. Бу уйнинг ва нафақат уйнинг, балки аёлнинг орқаси ёмон экан.

Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ЯНГИ ХИКОЯ КУН ДАВОМИДА

ҚАРГАЛАР МАХКАМАСИ

МУАЛЛИФ - СУЛХИДА ДАВРОН

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ㅤㅤАССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

❄️ХАЙРЛИ ТОНГ
АЗИЗЛАРИМ!!! 😊

❄️🍂Табассум музни эритади, барчага хурсандчилик улашади, КЎНГИЛ жароҳатларига, озорларига малҳам бўлади..
Табассум соф инсоний алоқалар калитидир..

Табассум қалбингизни нурга, меҳрга тўлдириш баробарида, билинг-ки, ўзгаларга ҳам мислсиз завқ беради.

Табассум, хуш кайфият кун давомида сизни асло тарк этмасин!

❄️Кунингиз хайрли ўтсин


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бонус
31-қисм

Ўтмишимга йиғлашдан ташқари, бу оилани бироз суриштирдим. Бу оиланинг бир фожиали воқеаси бор эди. Бундан ўн уч йил аввал, оиланинг қизини ўз уйларида ўлдириб кетишган. Фақат у пайт оила кўп қаватли уйларда яшашган. Қотили ҳали ҳам топилмаган ва бор йўғ-и, бир неча йилдан сўнг, жиноий иши бутунлай ёпилади ва қотил жазодан қутилади. Эрталаб ишга бормай тўғри оила яшаган туман тергов бўлимининг архивига бордим. Албатта кафедрадаги ёши катта устозларимнинг таниш-билишчилигидан фойдаланиб, архив ишчилари ёрдамида керакли ҳужжатларни топдим. Ҳали юзаки қараганимда, бир нечта нарса эътиборимни тортди.


Хуршид деган шахс нега буларни шантаж қилган билмадим, бироқ уюшган жиноятчиликка алоқаси бўлмасада, бу жиноят жазосиз қолмаслиги ва у бечора ёш кетган қизнинг қотили топилиши зарур эди. Одатда бунчалик шошма- шошар иш қилмас эдим. Фақат эртага рапорт тайёрлашим учун айрим маълумотларни текшириб кўришим керак эди. Хонадон эшигини тақиллатганимда ёши катта бир аёл очди.


“Ассалому алайкум! Узр, Гулбаҳор опа сиз бўласизми?”,-деганимда мени танимагани учун жавоб беришга шошилмади.

Унга сумкамдан аспирантура ҳужжатимни кўрсатдим. Кўзи ўтмай яхшилаб қаради.

“Исмим Зумрад! Холажон, менга ёрдамингиз керак”,-дедим мулойимлик билан.

“Сизга нима ёрдам бера оламан? Менда ортиқча пул йўқ, қизим “,-деб жавоб берди.

“Йўқ, холажон! Пул сўрагани келмадим. Мен аспирантурани битиряпман. Шунга илмий ишимда баъзи жиноий ишлар берилган. Шулардан бири, марҳума қизингиз Чарос жинояти ҳақида эди. Ёлғон- яшиқ хабар ёки тахминлардан ёзгим келмади. Қизингизни хотирасини булғаб, руҳини чирқиратгим келмади. Ўзингиздан бир - икки нарса сўрасам бўладими?”,-деганимда аввалига гапим бошидаги сўзларим унга ёқмади.

Қизи мавзусини гаплашгиси келмади шекилли.Лекин ёлғон ва руҳини чирқиратгим келмади деганимда юз ифодаси ўзгарди. Психология устозимиз айтарди, бировни кўндира олмайдиган одам йўқ. Уларга тўғри гапни ишлата олмайдиганлар бор, деганди. Аёл мени ичкарига таклиф қилди. Унинг ортидан кирар эканман уй ичи ҳам оддий кўринишда эди.
Баъзи антиквар буюмларни инобатга олмаса, деярли қиммат ашёси ҳам йўқ кўринади.

Давоми бор.


Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Муъжизавий Оқшомингиз хайрли бўлсин!
Оқшом қалбингизни бахт билан янада бойитсин.

Барча орзу ниятларингиз бу оқшомда албатта ўшалсин.

Сизга соғлик ва омад тилайман!
Хайрли оқшом!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Эрингиздан пул олиш учун шу шеърни ёдлаб олинг😁

Тезда ўз эгаларига юбориб қўямиз.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

28-қисм


“Уф, Зумрад! Буларни ҳаммасини кўчадан олиб келди. Ўзича мени калака қилмоқчи эрим”,-деб эрига илмоқли қараб қўйди Ҳилола.
Чидолмай кулиб юбордим.

“Нега куласан?”

“Кўрдинг, обкелинг улгурмайман дединг. Мана кулгига қолдик”,-деб Жамил хотини койиди.
Қўлим билан уларни тўхтатмоқчи бўлиб жим дедим.

“Эй, яхши инсонлар! Боядан бери виждон азобида қийналаётган эдим.Ҳилолани шунча ташвишга қўйдим деб. Шунга ўзимга куляпман “,-деганимда бу сафар улар баланд овозда кулди. Эр-хотин бир –бирига қилиқ қилиб кулар экан.

“Юсуфни кўрдим”,-деганимни биламан, Жамил ичаётган суви томоғига учди.

“Қаерда?”,-деб сўради Ҳилола.

“Қачон?”,-деб ортидан эри қизиқди.

“Янги иш еримда.”

“Вой, онасини”,-деб ҳақорат қилишдан сўнг онда воз кечди Жамил.

“Сенга нима деди? Гаплашдингми?”,-деб қизиқди Ҳилола, лекин боласи инжиқлана бошлади. Ёндаги диванга ўтиб боласини қорнини тўйғазишни бошлади ва икки қулоғи менда эди.

“Гапир энди, одамни ичини қиздирмай!”,-деб қизишди Жамил.

“Ўзим ҳам кутмаган эдим. Етмагандай гуруҳ раҳбари қилиб қўйишди”,-деганимда Жамилнинг юз ифодаси ўзгармасада, Ҳилоланинг катта очилган кўзлари менга қараб турар эди.

“Унинг тажрибаси кўпроқ албатта. Чет билан ҳам кўп ишлади. Қийналмаяпсанми?” ,-деб Жамил сўраганда, кўзим ёшланди.

“Зумрад! У билан ишлашга мажбур эмассан, биласан-а?”,-деди Ҳилола.

“Аввалгидек ўзимни йўқотадиган даражада эмасман. Фақат ғуруримга едира олмаяпман. Уялмай оила қурдингми деб сўради”,-деганимда иккаласи бараварига:

“Ҳа, дейсайдинг!”,-деди.

“Айтишга айтдим, фақат Нўъмон Бурхановичдан сўраган шекилли, ўтганда турмуш қурмаган экансан, деди.”


“Сен нима дединг? Индамай оғзингни очиб ўтирдингми?”,-деб Ҳилола чидолмай боласини қучоқлаб ёнимизга қайтди.


“Бу калтош Нўъмонга нима экан сенинг шахсий ҳаётингни у номардга айтиш?!”,-деб жаҳл қилди Жамил.

“Тш! Аралашманг. Э, кейинчи?”,-деб эрини бўлди Ҳилола.


“Нима бўларди? Мени у гуруҳда хоҳламаганини қўлидан келганча билдириб турибди. Ҳаммага шерик бериб, мени ёлғиз қолдирди.У ҳам майли, тинмай руҳий босим ўтказяпти. Бор-э, деб ташлаб кетгим келяпти. Фақат ғуруримга едиролмаслигим бир томон бўлса, махсус хизматдан кетганни ҳар қаерда ишга ҳам олишмайди”,-дедим бошимни эгиб.

Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Гулданда нозик пўлаттанда мустаҳкам хилқат аёл киши бўлади.
Эркаклар е синади ё синдиради аммо сабр қилмайди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бонус!

26-қисм

“Баҳона топавериб уруш қўзғади. Охири чиқиб кетишга мажбур бўлдим. Ҳар гал ойимни кўргани борсам, уйнинг ҳар ери ботиб ётган бўлади. Қачон қарама хоним касал. Ойимнинг оғири тушмасин деб тозалаб келаман.”


Нодиранинг гапидан ҳайратга тушдим. Менинг онам ҳам акам ва оиласи билан яшайди. Лекин янгам елиб - югуриб онамнинг хизматини қилади.
Менимча ҳамма гап эркак кишида бўлса керак.Ёки аёлларнинг уйида кўрган тарбиясида.



Автобус бекатга етганимизда, Нодиранинг автобуси эрта келиб қолди ва у кетди, мен эса бекатда қолдим. Қўлимдаги телефон билан хабарлар саҳифасига кириб, 3 саҳифа хабарларига қарадим. Вилоятларнинг бирида ёш қизалоққа аввал тажовуз қилишиб кейин ариқ ичига ташлаб кетишибди. Қоним томиримда қотди.

Бизнинг одамлар нега бунчалик ваҳший бўлиб кетаётган эди?

Авваллари ҳам шундай кўп ваҳшийликлар бўлган эканми? Ёки йилдан-йилга инсонлар қутраб кетяптими? Деярли ҳар ой ёмон хабардан бир неча бор ё эшитамиз, ё ўқийдиган бўлдик. Бу кетишда келажак авлод бизни нима деб эслайди?
Неча аср олдинги аждодларимиз билан фахрланиб юрамиз ҳалигача.

Лекин яқин юз- икки юз йил ичида нималар ёдимизда қолмоқда? Буни ақалли бир соатда ўтириб муҳокама қилиш керак. Хабардаги жиноятчининг суратига қарадим. Туппа-тузук одам. Сен ноодам ёш қиздан нима истадинг? Оҳ, шуларни жаҳлдор оналар ёки оталар қўлига берса, гўштини тилиб ичига туз босса, янада ичим совумас эди.


Хабарга диққатимни бериб ёнимда тўхтаган машинани кўрмай қолибман.Мен томондаги ойнаси тушиб,

“Юр, обориб қўяман “,-деди Юсуф тиржайиб.


Айни пайтида келди. Эркак зотидан нафратланиб турганимда аламимни олишга арзигулик биров, ўз оёғи билан келиб турган эди.

“Сенда уят йўқми? Уйда хотининг, болаларинг кутмаяптими?” –деганимда,

“Тинчлан, шунчаки машинада олиб боришни таклиф қилдим, холос”,-деб юзи жиддий ифода олди.

“Куни- бўйи, ишда айбимни қидириб, оёғимни тойдирмоқчи бўласан. Энди уялмай ёрдам таклиф қиласанми?”,-деб овозимни кўтарганимда,

“Яхшилик ҳам ярамайди сенга”,-деб машинасини ҳайдаб кетди. Яхшилик деб миннат қилгани, бугунги расмда кўрсатган кичик белги бўлса, унинг бадалини бурнимдан минг чандон қилиб чиқарди.

Давоми бор.


Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

24-қисм

Опам ва келини уйи ичида кичик дўкондек очиб, чопон, нимча ва керак бўлганда кўрпа - ёстиқ тикишиб туман марказига сотишарди. Матони келиб пойтахтдан олишлари,асли баҳона. Келиб болаларини бироз айлантириб, шифокор кўрикларидан ўтиб, ишларини ҳал қилиб кетишарди.

Ва албатта ёлғиз холаларидан хабар олиш учун кичик сабаб. Қишлоқдан келган патир билан мазза қилиб шўрвани ичиб олдим. Ишидаги жиддий Зумрадни кўчада қолдириб, уйига қариндошлари келганидан боши осмонга етган Зумрад бўлиб тургандим.

Жиянимнинг болалари билан мириқиб ўйнадим. Бола энергияси деган гап ҳақиқатдан тўғри. Ичимдан бир нарса, бир истак олис ўтимишдан яна парда оралаган бўлсада, боладан аввал кўнгилга ёқадиган бири бўлиши кераклигини ва бола соғлом муҳитда ўсиши лозимлигини таъкидлар эди.

Яна бир неча кун уйим ва бағрим тўлиб яшар эдим. Кейинги меҳмонлар келгунча ёки ўзим бир баҳона билан қишлоғимга бормагунимча, бу ҳолат шундай давом этарди.


🐦‍⬛️


Бир ҳафтанинг тўлишига уч кун қолди. Меҳмонларим кетишди. Уйим яна ҳувиллаб қолди.

Ёлғизлигим Зебо опа билан кўришиб қолсам, икки оёқ усти суҳбат билан ўтиб кетаётган эди. Менга юклатилган вазифа устида астойидил ишлай бошладим. Қолган ҳамкасбларим, калаванинг учини қидираётган уюшган гуруҳимизни, ҳамма ўз йўналиши бўйича қидира бошлади.

Молиявий операциялар ҳам жуда моҳирона қилинган. Чет эл билан боғлиқ ерлар ҳақидаги маълумотлар ҳам бир –бир текширилмоқда. Биздан кутилаётган натижани бериш учун тинмай изланаётган эдик. Келган ҳар хабар ҳам тўғри бўлиб чиқмаётган эди.

Худди мени қўлимдаги иш каби. Жиноят бўлса жуда моҳирона амалга оширилган. Агар бўлмаса, бекорга сарфланган вақтга ачинар эдим. Мурданинг расмларини катта экранда синчковлик билан текшираётганимда, ёндан келиб мени кузатиб турган кўзни пайқамай қолган эдим.


“Қандай кетяпти, ўртоқ Кулиева?”


Юсуфнинг дардини тушунмай кетдим. Ҳамма икки киши бўлиб ишлаган ишини менинг бир ўзимга юклаб, яна ҳар хил руҳий босимлар ҳам ўтказаётган эди.


“Ишлаяпман “,-дедим умуман уни диққатга олмай.
Қўлидаги идишда каҳва ичаётган бўлса керак,ҳиди уфуриб турарди.



Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌸 Бу гуллар сизга! 🌸
Чунки сиз энг гўзал табассумга, энг гўзал тилакларга лойиқсиз.
Бугунги кунда юзларингиздан кулгу, дилларингиздан эзгулик аримасин. 💐💖

✨ Ҳар бир гулбарг – сизга бўлган самимий эҳтиромимиз! ✨
Шодлик, бахт ва илиқлик ҳамиша йўлдошингиз бўлсин. 🌈💛

🌷🤍🌷🤍🌷

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ХАЙРЛИ ТУН МEҲРИБОНЛАРИМ

БОРИНГИЗГА ШУКР....🍀

✨🌹СИЗ  борсизки  омад 
ёнимда....
БАХТ  мен  томон  шахдам
кадамлар...
ХАЁЛИНГИЗ  хар  дам  ёдимда....
ДУНЁДАГИ  яхши инсонимлар.

🌙🌹 Хайрли тун Аллоҳимга
омонатсиз Мехрибоним


   

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

23-қисм

Уни кўриб дадил ташлаган қадамларим секинлашди. Яна бу ерлардан машина топиш иши қийинлигидан, бироз юриб автобус бекатига етиб олдим. Йўлда Людмила Алексеевнага қўнғироқ қилдим. Менга ёрдами керак эди. Оддий ўлим бўлиб кўринган бўлсада, шубҳа доим бўларди.

Ва разведка бўлими бу ўлим ҳодисасини бу ҳужжатлар орасига қўшган бўлса, демак у текширилиши ва шунга қараб иш тутилиши керак эди.

Махсус хизмат иши шундай юрарди. Кузатув разведкаси бир маълумотни топиб, тергов гуруҳига етказар. Тергов гуруҳи бу маълумот яроқли ёки яроқсиз эканини текшириб навбатдаги оператив бўлимга узатарди.

Ва бир ташкилотнинг ишлаш механизми шундай тартибда кетарди.


“Экспертиза хулосаси ҳали -бери чиқмаса керак, лекин сен айтаётган белгиларга қаралса, кучли укол қилиниб юрак хуружини чақиртирган бўлиши мумкин”,-деди менинг гапларимдан сўнг Людмила.


“Бугун расмлар устида кўп ишлай олмадим. Эртага шу иш билан шуғулланаман. Бир ҳафта вақтим бор. Рапорт тайёр бўлмаса, ишдан четлаштирилишим мумкин”,-деганимда кулди.


“Сенга назорат ва босим остида ишлаш ёқмайди деб ўйлаган эдим. Аммо бир нарсани тан олиш керак, бу сенга оддий тергов бўлимидаги безорилик, ўғрилик иши ёки тасодифий қотиллик иши эмас. Махсус хизматнинг сирли ва кенг қамровли ишлари сендек ёш ва қизиқувчан ходим учун хазинадек гап.”


Людмила билан гаплашган гапимизни биров эшитса, худди дуёдаги энг зўр ва қизиқарли ишдан гапиряпмиз деб ўйлаши мумкин. Мен ва менга ўхшаш ҳамкасбларим ва устозларимнинг гаплари мурда, экспертиза, гумон ва жиноятчи орасида айланарди.

Уйга етиб келганимда,биринчи маълумотни яна Зебо опанинг ахборот марказидан олдим.


“Сизникилар бозорни кўчириб келишди. Булар у ёқда (қишлоқда) тижорат билан шуғулланадими?”,-деб сўраганда,


“Ҳа, кичик дўкони бор”,-деб жавоб бердим.


Тиниб –тинчимаган опа яна бир нарсалар сўради, лекин хаёлим тезроқ уйга кириш эди. Эшикдан кирар- кирмас, уйдаги пишган овқат ҳиди иштаҳамни қитиқлади. Ишдан чарчаб келганингда, овқатинг тайёр бўлса, қандай ёқимли.

Бечора Дилдора келин болалари тўзитган уйни апил –тапил йиғнаб турган экан. Эшик олдида катта пакетларда доимий омбордан оладиган матолари турарди.



Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ko‘p ayollar o‘zini yo‘qotib qo‘ygan.
Turmush bor, bola-chaqa bor, lekin yuragi bo‘m-bo‘sh.
O‘zini eriga yoqtirishni, baxtli turmush qurishni, ayollik sirlarini bilmaydi.
Ko‘p narsani biladi — faqat o‘zini esidan chiqargan…

“Sevimli Ayol” kanali – shunchaki maslahat emas.
Bu yerda biz ayollar bir-birimizni tushunamiz.
Nima qilish kerakligini anglatamiz, erning ko‘nglini qanday olishni, mehrni qanday saqlab qolishni o‘rgatamiz.
👇🏼👇🏼👇🏼👇🏼👇🏼👇🏼👇🏼👇🏼👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/sevimli_ayol_siri

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

34-қисм


“Сен ўзбошимчалик қилганинг нимаси? Бу ишинг шундай қолмайди!”,-деб ҳамманинг олдида мени изза қилишда давом этарди гуруҳ раҳбарим.

“Юсуф, ҳаддингдан ошма, дўстим”,-деб Холид чидолмай томонимни олди.

“Бу иш- гуруҳ иши! Сизлар қаерда ва нима иш қилишимиздан хабарларинг борми?”,-деб овози баттар чиқарди.

“Хатони қилган Зумрад. Биз нега гап эшитамиз тушунмадим”,-деб гадони душмани гадо эканлигини исботлади Нодира.

“Бўлди қилинглар. Нодира тўғри айтди. Хатони қилган мен. Менинг ҳам бир шеригим бўлганида, у билан маслаҳатлашган бўлар эдим. Ўз бошимча иш қилган бўлсам, ўз хоҳишим билан аризамни ёзаман, вассалом!”,-дедимда сумкамни олиб хонадан чиқдим.

Худди сенлар билан ишлайман деб ўлиб турган эдим, дедим овозимни баланд чиқариб . Телефоним жиринглай бошлади. Танимаган рақам бўлгани учун кўтармадим. Тўғри бошлиқ хонасига бориб аризамни ёзмоқчи бўлдим.

Эшигини тақиллатиб очиб қарадим. Телефонда гаплашиб турган экан. Қўли билан бир дақиқа деб ишора қилди. Йўлакда унинг бўшашини кутиб, у ёқдан бу ёққа юриб асабларимни жиловлашга ҳаракат қилдим. Энг ёмони нима бўларди? Ишсиз қолардим тўғрими? Кафедрани қўшганим учун у ердан ҳам қувилар эдим. Яхши бўпти. Қулоқсиз мен эмас, юрагим эди ва унга жазо бўлди. Даф бўлиб қишлоғимга кетардим. Опамдан яхши домла топтириб, ўзимни яхшилаб ўқитиб биттасига тегиб кетардим. Қутиларди бутун дунё мендан. Хаёлларимни бошлиқнинг эшиги очилиб бузди. Орада яна телефоним бемаҳал жиринглади. Яна банд тугмасини босиб бошлиққа юзландим.


“Қолганлар қани?”,-дея менга қаради.


“Уларни айби йўқ, ҳамма..”,-деб ҳали гапимни тугатмасимдан, юр деб менга ишора қилди.

Мана энди ҳаммани олдида бошлиқ ҳам бир қоп қилиб дакки беради. Чида Зумрад, одамзод бир марта ўлади. Бошлиқ кетидан, боя чиқиб кетган хонага кирдим. Ҳаммаси менга, худди бошлиқни мен етаклаб келгандек қарарди.

“Юсуф! Нималар бўляпти?”,-деди бошлиқ Юсуфга қараб.


Мана ҳозир, Юсуфнинг ҳақиқий башарасини кўр ва шу аҳмоқ юрагингга бу номардни яна бир бор эслат ва охири кўм дедим.

Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

32-қисм

Менга диванда ер кўрсатиб ўзи креслога ўтирди. Талаба эканимни исботлаш учун дафтар қалам олдим.


“Яраларингизни янгилашдан жуда қўрқяпман. Аммо қизингиз яшаса деярли тенгдош бўлар эканмиз. Унинг болалигига, характерига жуда қизиқиб қолдим. Нималарни ёқтирар эди? Мактабда қандай ўқирди?”,-деб яна ипни узун ташладим.

Тўғридан- тӯғри қизинг қандай ўлди, айтиб бер дея олмас эдим.


“Чарос яхши қиз эди. Аъло баҳоларда ўқирди. Энг яхши кўрган фани математика эди. Тўгаракларга қатнашарди. Ёрдамсевар, кўнгли очиқ қиз эди”,-деди.


Фақат менга худди бегонанинг боласини гапиргандек туйилди. Ичимда,қара инсонлар туққан боласини унутди ўн уч йилда, сен битта номардни унутолмаяпсан дерди.


“Расмини кўрдим, жуда чиройли қиз бўлган экан. Сизга ўхшаган. Жуда латофатли аёлсиз”,-деганимда юзида майин табассум пайдо бўлди.

“Генимизда хунук аёл йўқ”,-деганда худди умуман бошқа аёл гапиргандек бўлди.

“Бошқа фарзандларингиз ҳам борми?”,-деганимда юзи кулди.

“Бор. Ўғлим бор Фирдавс. Чаросдан икки ёш катта.”

“Чарос катта бўлса, ким бўламан дерди”,-деб сўрадим. Мақсад қизининг эришолмаган орзусини эслатиб, жиноят ҳақида билиш.

“Ўқитувчи бўламан дерди”,-деди, яна жавобдан қочди. Ё мен ишимни бажаролмайдиган эдим, ёки аёл ўта профессионал.

“Уни соғинасизми, деган савол ғалати эшитилса керак”,-деб худди савол берганимдан тортингандек бошимни эгдим.

“Жиноят кунини айтиб беришимни истасанг, очиқ сўрайвер қизим. Йиллар давомида сендек бу саволни сўрай олмаган кўп кўрдим “,-деганда бу аёлнинг бошқа бир сири бордек туюлди менга.

Чунки ҳисларим осонликча адашмас эди. Ва негадир менга эшик очган аёл билан ҳозир рўпарамда турган аёл ўртасида ер-у, осмонча фарқ бордек туюлди.

“Сизни хафа қилгим келмади”,-дедим яна ролимда давом этдим.

“Сен бироз ўтириб тур, мен ҳозир келаман,"-деб хонадан чиқди.

У чиққач, аввал телефонимга қарадим бир неча дақиқа. Кейин хонани кузата бошладим. Хонада антиквар бўлиб кўринган айрим ғалати идишлар кўзимга чалинди. Ўрнимдан туриб хона ичидаги сервантга қараб юрдим.

Болалигимдан ҳайвонот олами эътиборимни тортгани учун сервант ичидаги кўк оқ рангдаги балиқ шаклидаги графин ва унинг яна худди шу балиқ шаклидаги рюмкаларига қараб қолдим.

Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Салом декабрнинг олтинчи куни!

Яна тонглар отиб, шафақ қизарди,
Яна бир янги кун режа тузарди.
Маржондай ялтирар дарахтлар тўни,
Салом декабрнинг олтинчи куни!

Муздай ҳаволари урилар юзга,
Аччиққина аёз чанг солар кўзга.
Жонимизга ботар қишнинг бир туни,
Салом декабрнинг олтинчи куни!

✍Ўлмасбек Самарқандий.

Ассалому алайкум!
Декабрнинг олтинчи тонги муборак бўлсин!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌙 Хайрли тун Қадрдонларим!✨✨Яхши дам олинглар 🌙

      Аллохим барчамизни барча ёмонликлардан ўз панохида ўзи асрасин! Тунингиз осуда бўлсин, пок орзу-ниятларингиз албатта ушалсин!
Барчани Аллох ўз панохида асрасин🤲

Эрта тонгда яхши кайфиятда уйғониш насиб қилсин!


   

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

30-қисм


“Шунча йил уни кўрмаганимга, унутдим деб ўйлаган эдим. Аммо биргина овозини эшитишим етди. Бор хотирам, туйғуларим исён байроғини кўтариб чиқди. Қара, аҳмоққа ўхшаб бошим ишламай қолди. Қани шунча олган билимим, тажрибам? Биргина ўтмиш туйғуси мени карахт қилиб қўйдими?”,-деб баттар йиғладим.

“Ўтмиш бошқалар учун ўтди демак. Сен учун эмас”,-деб мени тинчлантирди Ҳилола.


Ичимдаги ёнғинни ҳеч қайси сўз ва туйғу билан ифода қила олмаётган эдим. Уни кўргандаги карахтлик ҳолатим. У менга қарамаган пайти, кўзим уни қидириб қолишидан ўз ичимда ўзим уялдим. Нигора иккисидан нафратланар эдим. Шунча йил бунга ўзимни кўндириб келдим. Фақат уни ҳар кун кўра туриб, Нигорани истамай, туйғуларим қарғамоқда, қизғонмоқда. Ва бу икки хил исён мени тобора ичдан ютмоқда.


“Сақланган хабарларда ёзиб қолдирдим. Нима бўлганда ҳам ўзингни йўқотиб қўйма”,-деб менга далда берди Жамил.

Телефонимни олиб чўнтагимга қўйдим. Қанча қол дейишсада, кўнмай уйимга келдим. Ҳилола ва Жамил менинг ўтмишимдан ва оловли муҳаббат тарихимдан хабардор икки эски дўстим эди. Улар олдида рол ўйнашнинг ҳожати йўқ, мен учун.

Кўзимни ёши машинада ҳам тинмади. Туни билан давом этди. Тонгда уйғонганимда юз кўзим шиш ва бошим қаттиқ оғриётган эди. Қўнғироқ қилиб, ишга кела олмаслигимни айтдим. Фақат бир рақамдан смс келганда синовим энди бошланганини билардим.

“Эртанги кундан қочишга баҳона бўлса, бу номеринг ўтмайди. У рапорт эртага тайёр бўлиши керак!”
,-деган хабарни кимдан келганини билиш қийин эмас эди.

Смс хабарни ўқидим, аммо жавоб бермадим. Уялмай қўнғироқ қилди.Қора рўйхатга тиқиб қўйдим. Бугун ўзимга сўз бериб уйғондим.Керак бўлса, бу юракни еридан суғуриб отаман, лекин унинг таъсири ва босими остида бошқа эзилмайман.

🐦‍⬛

Манзил бўйича излаб келган еримга келдим. Шаҳар чеккасидаги бир ҳовли эди. Ўзига яраша ўрта ҳол кўринишга эга бир хонадон. Жамилга берган файлимни кодларини очган эди. Ва унда Хуршид деган шахс охирги марта шу уйда яшовчи инсонлар билан усти ёпиқ, кодли мавзулар гаплашган.


Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

29-қисм


“Зумрад! Сен касал –пасал эмасмисан мабодо? Сенга ўзимиздан ўзимиз Пуаро хоним, деб ном қўйдикми? Сен ўзингга кел, курсдошим. Сен бу ақлинг билан қанча иш бажардинг хабаринг борми? Кейин, у ердан кетмоқчи бўлсанг сендек кадрни ким ишга олмайди. Жуда бўлмаса, калтошни йўқотиб ерига сени ўтирғизамиз”,-деганида яна кулиб юбордим.

“Э, тавба, йиғидан кулгига қандай ўтдинг?”,-деб Ҳилола мени ўзича чалғитмоқчи бўлди.

“Кулганимни сабаби, Нўъмон Бурханович ўзи менга ерини таклиф қилди”,-деганимда энсасини қотирди.

“Ҳа, сенга яхшилик қилдим деб ўйламасин. Қанча дарсларини ўтиб берганингни, қанча мақолаларингга ўзини номини қўйиб, давлатдан мукофотлар олганини унутмадик”,-деб жаҳли чиқишда давом этарди Жамилнинг.


“Жамил, сенга ҳозир бир файл кўрсатаман. Ёрдаминг керак. Ҳафта охирида кичик рапорт билан нима иш қилганим ҳақида маълумот беришим керак. Ва ҳозирча қўлимда ҳеч нима йўқ”,-дедим ва телефондан файлни унга очиб бердим.

Агар жўнатганимни билиб қолишса, муаммо бўлиши мумкин эди. Телефонимни унга узатдим.

Экранга қарадида, “Сизлар чой ичиб, гаплашиб туринглар, мен ҳал қилиб келаман”,-деб бошқа хонага кириб кетди.
Ҳилола боласини уй ичидаги коляскасига қўйиб,

“Шуни ичида ухлайди, бошқа ерда ётмайди”,-деб очиқлик киритди. Дастурхондаги бодом-писталардан эрмакка чақиб Ҳилола билан дардлашдик озроқ.


“Ўн икки йил жуда узун вақт. Бир гўдак туғилса, балоғатга етиш даври бошланади дегани. Ақлини олиб ўзининг мустақил фикрини айта бошлайди. Лекин мен нима бўлдим. Уни кўриб ўзимни йўқотдим. Эски туйғуларим яна қайта жонланмасин деб юрагим оғзимда. Баъзан шунақа қарашини кўриб қоламан-ки, ичим ёнади. Мен ёмон қизман-а? Уйланган эркак ҳақида гапиришимни қара. Бор иродамни остун-устун қилди”,-деб яна кўзим ёшланганда, қўлини чўзиб тинчлантирмоқчи бўлди.


“Унақа эмас. Ўзингни қийнама.Бор йўғ-и сен ўн икки йил олдинги ҳолатда қолиб кетдинг. Сенга хиёнат қилган кунига. Ҳамма ҳаётини давом эттирди. Сен эса ўша кунда қолдинг. Хафа бўлма-ю, уни деб оила ҳам қурмадинг. Битта номардни деб барча йигитлардан нафратландинг.”

“Мана бу ерим ёняпти”,-дедим кўкрак қафасимни кўрсатиб.
Унинг ҳам юзида ғамгин излар кўрдим. Менга тасалли гап тополмаётганга ўхшарди.


Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🤔Сизга қайси инсоннинг тақдири яқин?

Тақдирнинг жавоби сизга ёқдими?


   

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

27-қисм

Ҳозирги муомалам ҳам ўзимга нима бўлиб қайтишини яхши билардим. Лекин у ўзига хотини бўла туриб, бошқаларга гап отишни раво кўрса, мен ўз қийматим ва еримни яхши билардим.


🐦‍⬛️



"Суҳбатларнинг деярли ҳаммаси одатий. Фақат мана бу рақамда ғалати кодли мулоқот бор. Бу кодни очсакгина нима демоқчи эканини тушуниб олиш мумкин ",-деб қўлимга рўйхат тутқазди кибердаги йигитлар.

"Раҳмат катта. Агар ёрдам керак бўлса, яна келаман олдингизга" ,-деб улар олдидан узоқлашдим.


Яна бир иш куни қизғин ва бошқотирмаларга бой бошланди.Қўлимда тарқоқ, заррадек кичик кўринмас далиллар бор эди. Соатлаб кодли ёзишма ва суҳбатни очишга ҳаракат қилдим. Ўзимни кучим етмаслигини билиб Жамилдан ёрдам сўрашга қарор қилдим.

Албатта, буни ишхонада қила олмас эдим. Шунинг учун менга берилган рўйхат ва суҳбатларни ҳеч кимга билдирмай нусхалаб олдим. Юсуфнинг икки кўзи доим менинг устимда ва кичик бир хатомни пойлаб турганга ўхшарди.

Зўрға вақт ўтишини кутиб, бу сафар олдиндан такси чақиртириб кейин бинодан чиқдим. Ҳилолага қўнғироқ қилиб бугун уларникига боришимни айтгандим. Яхши ҳам дугонам меҳрибон ва кўнгли очиқ инсон. Уларникига хоҳлаганда бора оладиган даражада самимиятим бор эди.




“Ооо, Пуаро хоним! Сизни кўрадиган кун бор экан-ку?”,-деб Жамил эшикни очди.

“Дадаси, индаманг ўртоғимга. Кел, Зумрад хуш келибсан! Қўлингни юв овқат сузаман”,-деб Ҳилола менга меҳрибонлик қилди.

“Ёрдаминг керак”,-дедим Жамилга қараб.

“Йўғ-е, махсус хизматдагилар ҳам биз оддий ходимлардан ёрдам сўрар эканми?”,-деб мени калака қила бошлади.

“Эшитяпман ҳаммасини. Овқат еб олинглар кейин иш гаплашасизлар”,-деб ошхонадан гапирди хотини.

“Сенга уйингдаги махсус хизмат ҳам етади курсдош”,-деганимда юзини буриштирди.

Ҳилола мазали таомлар тайёрлаб, ҳақиқий уй бекасининг маҳоратини кўрсатган эди.
Салатидан тортиб, ширинлигигача, ёш бола билан қандай улгурди экан?


“Яхши чиқибтими маставаси?”,-деб Жамил кулиб сўради.

“Мазали жуда! Қўлларинг дард кўрмасин, раҳмат “,-деб Ҳилолага миннатдорчилик билдирдим.

“Сен унга эмас, пиширган ошпазга раҳмат айт”,-деди Жамил тиржайиб.

“Сен пиширган бўлсанг раҳматимни қайтиб олдим”,-деб жиғига тегмоқчи бўлдим.


Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Қиш келди, бу дегани энди кампотларни очса бўлади😂

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

25-қисм

Қўлидаги идишда каҳва ичаётган бўлса керак, ҳиди уфуриб турарди.


“Қотиллик излари борми?”

“Ҳали топмадим. Экспертиза хулосасини кутяпман”,-дедим ҳали ҳам экранга қараб.



“Орқага қайт!”,-деганида тушунмадим ва мажбур юзига қарадим. У эса, компьютер экранидан кўзини узмас эди.


“Менга қарама, битта орқага қайт”,-деди экрандаги расмларни назарда тутиб.


Унинг айтганини қилиб ортга қайтдим. Унда жасад топилган ерда ётарди. Мен расмга қараб нимасини кўриб қолди деб тушунмас эканман, эгилиб компьютер сичқончасини олди.

Фақат буни шундай қилди-ки, қўлим оловга тегиб кетгандек сесканиб ўзимни орқага тортдим. Зумрад, сен бу одамдан юз метр наридан юришинг керак, айниқса уйланган бировдан. Ҳаракатимга энсаси қотгандек қаради, қаҳва финжонини столим устига қўйди. Бир қўли билан сичқончани босиб экранни катталаштирди.


“Қўлига қара, нима кўряпсан?”,-деганида мурданинг қўлига қарадим.

Ён турган қўли аниқ кўринмасада, тирсагининг ички қисмида салгина кўкарган ери кўринди. Катта қилиб кўрмаса билинмас эди. Нима эканини кўргач, унга қарадим. Экранга бармоғи билан уриб, “Шу ердан ҳаракатни бошла “,-деди ва гавдасини тиклаб қаҳвасини олиб ниҳоят узоқлашди.


Исми Хуршид бўлган бу шахс гиёванд эдими? Лекин бирор ҳужжатда бу ҳақида ҳеч нима дейилмаган. Агар шунчаки “передозировка"дан ўлган бўлса, унда бу ишдан курьерга (етказиб берувчига) чиқиш мумкин.

Ҳаяжон билан киберхавфсизликда ишлайдиган болалар олдига бордим. Юсуф эса ўз ерида ўтириб, мени нима қилганимни кузатиб турарди. Унинг нигоҳларидан ноқулай бўлдим ва қовоғимни уйиб олдим.



Ўзини йиғнаб олиши ва ҳар хил гаплари-ю, ҳаракатларини бас қилиши лозим.


“Мана шу рақамни текшириш керак. Гиёҳвандлик билан боғлиқ ҳар қандай кодли махфий сўз, ёки жумла бизни тарқатувчига олиб чиқиши мумкин”,-деганимда улар рақамни мендан олиб қолишди ва бирор нарса топишлари билан хабар беришни айтишди.


Иш вақтининг қолгани яна турли изланишлар ва охири кичик йиғилиш билан тугади. Нодира билан бирга бинодан чиқдик.



“Эртага ойимникига ўтиб ишларини қилиб келишим керак”,-деб бироз мунгли оҳангда гапирди.


“Нега, ёлғиз яшайдиларми?”,-деганимда,

“Қани эди ёлғиз яшасалар. Акам ва хотини билан бирга яшайдилар. Мен ажралиб келгач, бир муддат уларникида турдим. Хуллас, ёқмадим акамнинг хотинига.



Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ЯНГИ ХИКОЯ КУН ДАВОМИДА

ҚАРГАЛАР МАХКАМАСИ

МУАЛЛИФ - СУЛХИДА ДАВРОН

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❄️Aссалому алайкум. Жума тонги муборак бўлсин.

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

❄️Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
❄️Кўнглингизни хотиржам,
❄️Чеҳрангизни нурли қилсин.

❄️Танангизни саломатлик,
❄️Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

☃️ Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Астағфируллоҳ

Ярим кечада кўчадан келган ўғил аслида шайтон экан


😱Она стол тагидаги оёқ ўрнида туёқларни кўрганда эс-ҳушидан айрилай деди...

🎥Воқеа давомини кўриш учун босинг...😨😨👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

22-қисм

“Иш вақти тугамади ҳали”,-деган таниш овозни эшитиб ортимга ўгирилдим.
Соатимга қарадим, кечки етти ярим.

“Мен учун тугади. Уйда кутишяпти, кетишим керак”,-деб ҳамма ўтирган хонадан чиқиб бошлиқ хонасига қараб юрдим.

Бошлиққа вазиятни тушунтириб уйга кетишга рухсат олдим. Бугун икки- уч ерга кириб ўтганимдан, кўпроқ ўтириб ишлашга вақт етмаган эди. Ҳужжатларни уйга олиб кетиш мумкин эмас. Бошлиқ хонасидан чиққанимда, Юсуф эшик олдида турарди.

“Ҳафта охирида ҳамма кичик бир рапорт тайёрлаши керак. Ишини нимадан бошлагани ва қандай давом этмоқчи, булар ҳақида қисқа маълумот тайёрлаши шарт. Улгурмаган ёки нима қилиш ҳақида фикри йўқ билан хайрлашишга тўғри келади”,-деди кўзларимга жиддий қараб.

Мени шериксиз қолдириб, энг оддий ва балкида алоқаси йўқ ҳужжатни қўлимга тутқазишидан мақсад, кетказмоқчи эканда демак? Хотини билиб қолмасин деб оёғимни ҳали иш бошламасдан узмоқчи. Ниятини тушундим. Лекин воз кечадиган аҳмоқ йўқ.


У мендан икки курс олдин ўқиб, икки йил кўпроқ тажрибага эга бўлиши мумкин. Аммо мен ҳам бунча йиллар қўли бўш ўтирмадим.

Магистратура кетидан аспирантура ва энг асосийси, илмий ишимни деб қанча илм олиб, малака оширдим. У мени шаштимдан қайтарадиган таъсирга эга бўлмай қолганини йиллар аввал билиши керак эди.


“Хавотирга ўрин йўқ. Айтилган кунда рапорт тайёр бўлади. Узр, кетишим керак, оилам кутяпти. Рухсатимни ҳам олдим”,-деб орқамдаги эшикни кўрсатдим.

Ранги ўзгариб юзимга қараб қолди.Юриб кетаётган эдим ортимдан гапираганини эшитдим.


“Оила қурмаганингни эшитдим, Зумрад. Ёлғон гапириб ишдан қочишинг яхши эмас”,-деди менга қараб юриб келар экан.


Оила қурмаганимни ким айтарди, албатта Нўъмон Бурханович айтган. Бу ҳам ӯйламай сўраганини қарангда.


“Загсим йўқ тўғри, лекин никоҳимиз бор. Диний никоҳ ҳам оилалиман дейишга ўтади, шундай эмасми?”,-дедим унинг хотирасига бир ниш суқиб олгандек.

Бети қизариб бўзрайиб қараб қолди.


“Фақат никоҳ етарли эмас дер эдинг-ку? Нима бўлдида, фикринг ўзгарди?”,-деб сўради уялмай.


“Демак, ишончимни қозонган одам мени кўндирди дейлик”,-деб жавоб бердимда, бошқа гапиришига йўл қўймай бинодан чиқдим.


Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Аёлини урадиган эркакларга кўрсатинг...

   

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…
Subscribe to a channel