ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

31855

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝ТОШКЕНТДА БЎЛГАН ВОҚЕА
(Бардошингиз етса ўқинг)


Бу воқеа ўтган йили айни чилла ёз маҳалида бўлиб ўтганди.
Чоршанба куни Эрталаб нонушта пайтида ёшлари 40 дан ошган 50 га етмаган бир аёл ТЎСАТДАН титроқ келибдию жони чиқибди...
Бир пастда келинлари, ўғиллари, набиралари қий-чув қилишибди, қўшниларни чақиришибди...
Сал ўтмай жанозага қавму қариндош, ёру- биродарлар, таниш билишлар келишни бошлашибди.
Ўғил онаси учун бир яхши тақволи ғассол аёлни олиб келди ва ўзи қабристонга ГЎРКОВ ҳузурига бориб, онаси учун қабр ҳозирлашини ва майитни пешин намози вақтида олиб келишлигини айтиб тайинлади.

Ғассол аёл ўз ишини майитнинг кийимларини ечишдан бошлади...
Ётган майитнинг кўйлагини қайчида кесиб ечинтирган эдики майит баданини...

Давоми....👇😱

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ОНА МУҲАББАТИ ҚАРШИСИДА ТАЪЗИМ ҚИЛИШДИ. (Ҳаётий Воқеа)

Япония. Мамлакат аҳолисини даҳшатга солган зилзила. Ушбу даҳшатли зилзиладан сўнг, қутқарувчилар тирик қолганларни қутқариш мақсадида вайрон бўлган уйларни кўздан кечира бошладилар. Улар ҳали турмушга чиққанига икки йил ҳам бўлмаган ёш жувоннинг уйига киришди. Улар вайрон бўлган уйни кўздан кечиришар экан, қулаган девор тирқишидан танасининг бир қисми кўриниб ётган аёлни кўриб қолишди. Қутқарувчилар зудлик билан ўша томонга шошилишди. Афсуски, қулаган бетон девордан атиги бир қўл сиғадиган жой бор эди. Қутқарувчилар раҳбари тешикдан қарар экан, аёлнинг ётган ҳолати уни таажжубга солди. У худди сажда қилаётган одамдек тиззаси билан чўккала тушиб, қўлларини олдинга чўзиб ниманидир ҳимоя қилиб ётгандек эди, гўё. Қулаган бино бўлаклари унинг бош ва белларини қаттиқ жароҳатлаган эди. Қутқарув гуруҳи раҳбари тирик қолгандир, деган умид билан унинг нафас олишини текширди. Афсуски, аёлнинг танаси аллақачон совиб бўлган эди…

Қутқарув гуруҳи аъзолари вайрон бўлган бошқа уйларни ҳам кўздан кечириш мақсадида, ушбу хонадонни тарк этар экан, бироқ гуруҳ раҳбари негадир ортига қайтди ва аёлнинг жасадини амаллаб жойидан қимирлатди. Не кўз билан кўрсинки, аёлнинг бағрида жажжи болакай ётарди. Бечора она, боласини ҳимоя қилиш учун шу ҳолда жон берган экан… У бақирганча: "бу ёққа келинглар, бу ёққа! Бу ерда болакай бор экан, болакай", дерди.
Қутқарувчилар катта қийинчилик билан аёлнинг атрофидаги бетон деворни парчалай бошладилар. Ваниҳоят чангга беланган оппоқ матога ўралган, ушбу тўполлар ором уйқусини бузмаган 3 ойлик ширин болакайни қутқариб олишди. Жажжи чақалоқ эса қутқарувчилар қўлида сокин ухларди…
Болакайни текшириш учун зудлик билан етиб келган шифокор, тупроққа беланган матони очаркан, мато ичида турган телефон уни диққатини тортди. У телефон экранига ёзилган ёзувларни ўқиб, кўзидан шашқатор ёш оқди. Унда қуйидаги сўзлар ёзилган эди:

“Болажоним, агар омон қолган бўлсанг, унутмагинки, мен сени жуда ҳам яхши кўраман…онанг…”.

Телефон қўлдан-қўлга ўтаркан, экрандаги:

“Болажоним, агар омон қолган бўлсанг, унутмагинки, мен сени жуда ҳам яхши кўраман…онанг…” деган ёзувни ўқиган ҳар бир қутқарувчи, юм-юм йиғлаганча, жасоратли она муҳаббати қаршисида таъзим қилди…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Мулоҳаза

Кечиккан учрашув

Қирқни қоралаган эски таниш икки инсон, эркак ва аёл шаҳар бекатларидан бирида учрашиб қолишди.

- Яхшимисан?
Эркакакка сўзсиз бош ирғаб жавоб берди аёл.

Вақт имиллар, олам сув қуйгандек жим. Дунёда бекатдаги икки кишининг юрак зарбидан бошқа садо йўқдек.

-Менам яшаб юрибман, сўз бошлади эркак.
-Учта ўғлим бор. Уй-жой, мол-дунёдан камим йўқ. Фақат ўқишга киролмадим. «Маълумоти» деган жойига ёзиладиган сўзлар ёқимсизроқ. Аёлимам тузук. Лекин дунёқараши унчамас. Онамга меҳр кўрсатмайди. Ўшанда хато қилдим. Бойни қизини танладим. Бой отаям йили келмай қазо қилди. Дилингни оғритдим. Узр сўраш учун битилган вақт 20 йилда келдия. Мени кечир.

Аёл кўзларига инган ёшни ютиб, биринчи келган автобусга ўзини урди.
Эркак орқасидан шивирлади:
-Ўзингни эҳтиёт қил.

Аёл титроқ қўлларини безовта юраги устига босган кўйи эркакнинг сўзларини тахлил қила кетди:

-Яшаяпди. Унда уч ўғил.Менда эса учта қиз. Маълумоти ўрта. Мен эса фан номзоди. Мол-дунёдан ками йўқ. Мен эса ўртаҳол. Аёлининг дунёқараши ўртача. Қайнонага меҳрибон эмас. Менга эса қайнонам. Нега бундай? Унда бори менда йўқ, менда бори унда?Тақдиримиз бир бўлганида тўкис яшармидик? Нима деяпман. Бу дунё бир камлигини билмайсанми?
Бирга яшаб турган аёлидан кўчада шикоят қиладиган эр билан бахтли бўлармидинг?! Шу инсонни 20 йил унутмабмана. Бугун бир гапи билан ўз оиламни қанчалар тўкислигини, ношукрлигимни ҳис қилдим. Шуни англашим учун 20 йил ўтдими?!
Барибир Аллоҳ билгувчи, бизларга фақат яхшисини раво кўради.

Ўзингга шукур!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

💐💫🕋 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🍃🌺 Яхши амал жаннатга йўлак,
🍃🌺 Савобларнинг совғаси бўлак.
🍃🌺 Чин юракдан билдирай тилак,
🍃🌺 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!

🌙🌼 ЖУМА МУБОРАК! 🌙🌼


Бизнинг расмий сахифаларимизга аъзо бўлинг🔽

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ётоғимизда ўтирган қайнисинглимни кўриб шубхаланиб қарадим.
-Бу ерда нима қиляпсиз?-ётоқда ўтирганча эримни кўйлагини ушлаб ўтирган қайнисинглимга гапирдим.
Қайнисинглим келин бўлиб тушганимндан бери шубхали ҳаракатлар қилади. Қандейдир эримни мендан қизғонаётгандек. Гўёки мен уни кундошидек мени ёмон кўради.
-Мен шунчаки кир ювмоқчидим-деб кўйлакни кўтарганча чиқиб кетган қайнисинглимни ортидан қараб қолдим.
Кечаси сув ичгани ошхонага чиқсам, қайнисинглимни хонаси томондан эркак кишини овози келди. Яқинлашганим сайин овоз тобора эримнинг овозига ўхшаб кетишини сездим. Шартта бориб эшикни очсам.. Не кўз билан кўрайки эрим ва қайнисинглим……

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱Юлдуз Усмонова Озода Нурсаидова нега уришиган Жанжаллашишган?

❓Хатто бир бирини Калаклашишгача борган хонандалар Юлдуз ва Озоданинг Жанжал Сабаби

✅Сабабини Озода Нурсаидова айтиб берди: 15 йилдан гаплашмаймиз буни Сабаби....
ТЎЛИҚ ВИДЕО ШУ КАНАЛГА ТЕЗ КЎРИНГ
😳👇👇
https://telegram.me/joinchat/JpxAOH4UjAgzMTZi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱Ислом Каримов Hима сабабдан? Юлдуз Усмонова билан Обид Асомовни Ўзбекистондан Запрет  Қилиб ҳайдаган

Уларга ҳаттоки Ўзбекистонга киришга ҳам Рухсат бермаган Каримов, бунга сабаб нима?😳

Ўзи Ислом Каримовга нима дейишган ва нимага Aйрапортдан Ҳайдалган ҳаммаси🎥Видеода 😳👇👇👇

https://telegram.me/joinchat/bne6vz3kLlVkNjEy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Улуғ олимларимиздан биттаси дарсларининг бирида ажойиб ҳикояни айтиб берди.

У дўстларидан бирини зиёрат қилиш учун борди. Дўстини ғамдан гангиб қолган, ниҳоятда қайғули ҳолда кўрди. Ундан бу хафагарчиликнинг сабабини сўраганда, дўсти йиғлаб юборди. Сўнг:

– Ҳазрат, аёлим касал. Уч кундан бери унинг тепасида қараб ўтирибман, – деди.

Олим айтади: “Унинг бу қадар қаттиқ изтиробини ва йиғлашини кўриб ҳайрон бўлдим”.

Шунда у:
– Ҳазрат, эҳтимол аёлим учун изтироб чекиб, кўз ёш тўкишим сизга ғалати кўринаётгандир. Агар сиз у ҳақда мен билган нарсани билганингизда, мени бу қадар унга қайғураётганимдан ҳайрон бўлмас эдингиз, – деди

Олим айтади: “У ниҳоятда фақир киши бўлиб, ўзини эҳтиёжини ҳам қоплай олмайдиган оддий, унча эътиборли бўлмаган бир вазифада ишлар эди.

Кунларнинг бирида, Аллоҳнинг инояти ила бир обрў–эътиборли давлатманд киши, унинг омонатдорлиги ва диёнатини кўриб, агар истаса, унга ўз қизини никоҳлаб беришини таклиф қилганини айтди.

Тўй бўлиб ўтди. Жуфти ҳалоли, унинг ҳаётини жаннатга айлантирадиган даражада ниҳоятда солиҳа аёл эди.

Кунларнинг бирида унинг отаси менинг олдимга келиб:

– Эй йигит, Аллоҳдан қўрқ! Хотининг учун бироз нон, пишлоқ, қалампир ва ловия ҳам сотиб олиб бер. Ҳадеб гўштни кўпайтирма. У гўшт – ёғ ва меваларга тўйган, – деди. Ҳалиги киши:

– Унинг гапларини эшитиб ҳайратда қолдим. Унга нима деб жавоб беришимни ҳам билмас эдим. Бу гапи билан нима демоқчи бўлганини тушунолмай хотинимни олдига келиб, унга отасидан эшитган гапларимни айтдим ва отасининг нима учун бундай деганининг сабабини сўрадим”.

Аёлимнинг жавобини эшитиб, оёқларим титраб кетди. У ҳар сафар отасининг уйига борган вақтда унинг олдига гўшт ва ёғли таомлар, турли мевалар  келтирилса:

– Мен бундай таомлардан кўп еганман. Эрим бундай таомларни сероб қилганлиги учун буларни истеъмол қилишни истамайман. Гўшт ва ёғли таомлардан тўйдим. Пишлоқ, қалампир, ловия ва шунга ўхшаш нарсаларни  кўнглим тусаяпти, – дер

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Бир солиҳа аёлнинг қизига айганлари:

➀ Қизим, Аллоҳ сенга муносиб кўрганни севиб, қадрига ет. Аёл кишининг энг катта хатоси – эри билан бошқанинг эрини солиштирмоғидир.

➁ Қизим, шуни билгинки, кимларнидир сенинг эрингга ҳам ҳаваси келади. Эрингнинг бошқаларда йўқ яхши сифатлари ҳам борлигини унутма!

➂ Қизим, саҳобия аёллардан ўрнак ол. Улар "Биз эрларимизга сизлар амирларингга муомала қилганингиздек муомала қиламиз", дер эдилар.

➃ Қизим, рашк бобида ҳаддан ошмагин! Ноўрин рашк – оила бахтига рахна солувчи ва ортиқча рашк талоқнинг калитидир.

➄ Қизим, ақлли аёл эрининг қалбидаги муҳаббатни уйғота олади ва эри нималардан рози бўлиши ва нималардан ғазабланишини яхши билади.

➅ Қизим, эрингни хобхонада ўн йиллик турмуш ўртоғим, деб бил. Ҳаётда эса унга ўн кунлик куёвга муомала қилгандек муносабатда бўл.

➆ Қизим, эринг учун зийнатланишни зинҳор тарк қилмагин! Энг яхши зийнат – сурма ва энг яхши атир сувдир.

➇ Қизим, мана бу ҳадисни доим ёдингда тут: «Қайси аёл эри ундан рози бўлган ҳолда вафот топса, жаннатга киради». (Термизий ривояти)

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

“Аллоҳим, мен бошқа шафтоли емайман...»
(Ҳаётий йиғлатувчи воқеа)

Қонли урушнинг барча азобу изтиробларини ўз бошларидан ўтказган суриялик қочқинлар билан суҳбат қурган аёл ҳикоя қилади:

Туркиянинг Шом чегарасига яқин Газиантеп шаҳарчасида қизим тенги қизалоққа кўзим тушди. Паришонхотир она қучоғида ётган беш ёшли гўдакнинг бир қўли ва бир оёғи йўқ эди. Қиз ўз тилида бир нарсалар деб инжиқлик қилар, онаизорнинг эса кўзларидан дув-дув ёш оқарди. Уларни қочоқлардан бири эканлигини англадим. Юраклари эзилиб йиғлаётган она ва яримжон қизчанинг кўзларида улкан алам жам бўлганди, гўё...

Қизчанинг қўлига ширинлик тутдим. Туркчада миннатдорчилик билдирган аёлни юпатар эканман, ўринсиз бўлсада, фарзанди нима сабабдан бу ҳолга тушганининг сабабини сўрадим.
Онаизор чуқур хўрсиниб айтиб берган воқеадан ларзага тушдим.

...Айтишича, қизча аввал жуда шўх бўлган. Улар яшаган қишлоқ вайронага айланган бўлсада, омон қолган тенгдошлари билан кечгача шаталоқ отиб чарчамаган.
Бир куни ўйнаб юриб, вайрон бўлган ҳовлиларнинг бирига кириб қолишибди. Қизалоқ омон қолган ёлғиз дарахт шохида қизариб турган бир дона шафтолига кўзи тушгач севиниб кетибди. Уни оламан дея дарахт остига яқинлашган замон эса кучли портлаш юз берган. Яъни, қизча ўша шафтолини оламан деб портламай қолган снарядни босиб олган экан.
-Ҳаёти-ку сақлаб қолинди, - деди аёл, фарзандининг бошини силар экан, - Аммо ҳар куни йиғлаб, Худога илтижо қилади.

“Аллоҳим, мен бошқа шафтоли емайман. Фақат, илтимос, оёқчам ва қўлимни қайтариб бер!” дейишларига юрагим дош беролмаяпти...”
Унинг бошқа гапларини эшитишга қурбим етмади. Ўпкам тўлиб-тўлиб йиғлардим...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Аёллар нимага йиғлайдилар?

Бола онасидан сўради:
- Онажон, нимага йиғлаяпсиз?
Онаси жавоб берди:
- Чунки мен, аёлман.
- Мен буни тушунмайман, - деди, бола. Она уни бағрига босиб:
- Илоҳим, ҳеч ҳам тушунмагин, болам! - деди. Сўнг у отасидан сўради:
- Онам нима учун сабабсиз йиғлаяптилар?
Отаси деди:
- Ҳамма аёллар сабабсиз йиғлайдилар.
Бола улғайди. Кишига айланди.
Лекин, ҳамон аёлларнинг нимага йиғлашларини тушунмасди.
Ниҳоят у донишманддан сўради.
- Аёллар нима йиғлайдилар?
Ҳаким жавоб берди:
- Аллоҳ аёлларни яратганида, уларга кучли елкаларни берди. Унда улар бутун дунёнинг ташвишини кўтарадилар. Ҳаловат беришлари учун иккита юмшоқ, майин қўлларни берди. Фарзандларини дунёга келтиришлари, уларни улғайтириши, эркалигу инжиқликларини кўтариши, оиласининг дашномлари, унга муносабатларини, барча қийинчиликларга сабр қилиши учун ички куч, матонат ато этди. У энг оғир ҳолатларга ҳам тоқат қилиши мумкин! Фарзандига нисбатан меҳр берди. Болалари куни келиб унга душман бўлиб қолишса ҳам, аламларига сабаб бўлишса ҳам, унинг муҳаббати уларга нисбатан ўзгармайди, тугамайди. Энг охирида унга кўзёшларни берди. Юрак - бағри тўлиб кетганда аччиқ кўзёшлари билан уларни тўкиб солади. Бу уларнинг энг заиф нуқталаридир.

Аёлларнинг кўзёшларини ҳурмат қилинг!

Она...
Оч қолсанг, ошхона;
Касал бўлсанг, шифохона;
Қувонсанг, байрам;
Ухласанг, вақтида уйғотувчи;
Йиғласанг, дардингга дармон;
Истасанг, мустаҳкам суянч;
Бағрикенг.
Унинг кўзёшлари самовий.
Меҳнатлари текин.
Ҳиммати баланд. Жони арзон.

Кўчага чиқиб кетиб, қайтганимизда, бизга ҳеч нарса керак бўлмаса ҳам, «Онам қанилар?» деймиз.

Она - ВАТАН. У ҳар қанча бечора бўлсин, қадри беқиёс. Моддий кўмак беролмайдиган заифа бўлса ҳам, кучли руҳий мадад. Ундан йироққп кетамиз - да... кетамиз- у тупроқларини ўпиб, кўзимизга суриш учун қайтиб келамиз!!! Соғинамиз!

------------------
Аллоҳим, менинг ва сизларнинг оналарингизни энг олий жаннат «Фирдавс»га ҳисоб - китобсиз дохил қилсин! Ҳеч нимангиз бўлмаса ҳам, орқангиздан дуо қилувчи онангизнинг борлиги чексиз «Алҳамдулиллаҳ» дейишингиз учун кифоя.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ИТОАТ...

Мен сафарга кетяпман хотин,
Рухсатимсиз чиқма кўчага.
Хўп бўлади - деди аёл жим,
Хотиржамлик чўкди ўртага.

Икки кунча ўтиб орадан,
Тақиллади дарвоза секин.
Ким у - аёл сўради ундан
Мен отангнинг дўстиман қизим

Отанг бетоб ётибди уйда,
Шуни сенга айтгани келдим.
Аёл деди, титроқ, куйда:
Шифо берсин яхшиям билдим

Боролмайман лекин минг афсус,
Эрим кетган олис сафарга.
Чиқма деган кўчага эссиз,
Келса бориб келамиз бирга.

Икки соат ўтмасдан яна
Тақиллади дарвоза қаттиқ
Ким у – аёл деди баралла
Укангизман – гапирди аччиқ

Отам бироз оғир аҳволда,
Сизни сўраб кутяпти ҳалак.
Падарингиз ахир ҳар холда,
Тош эмасдур сиздаги юрак!

Укажоним, хато ўйлама,
Поччанг келсин сафардан қайтиб.
Ҳеч қаерга чиқма деганда,
Шифо берсин, бориб қўй айтиб.

Ука кетди, қайтиб ортига,
Опа бироз сиқилди, ёнди.
Алам қилди кетолмай бирга,
Садоқати туфайли қолди.

Икки кундан кейин дарвоза
Тақилларди, яқинроқ тушга
Аёл кўнгли ўртаниб роса
Улгурмади ким у дейишга

Опа, отам қилдилар қазо
Босмадингиз бир бора қадам
Аёл йиғлаб дерди: Эй, Худо
Жаннатларга кирсинлар дадам.

Ҳеч нарсани ўйламай аёл,
Дарвозадан чиқмоқчи бўлди.
Шу пайт кетди эрига ҳаёл,
Чорам йўқ деб, ерга йиқилди.

Ука жахл қилди-ю, қайтди,
Тушунмасдан опани бир зум
Шундай бўлган замон у пайти
Телефонлар бўлмаган удум.

Уч кун ўтиб, сафардаги эр,
Қайтиб келди соғу-саломат.
Воқеани тинглаб эри дер:
Бормабсан-да, аттанг ўша пайт

Гапингизни ерда қолдирсам,
Гунохидан қўрқаман буни.
Индамасдан билганим қилсам,
Қийналаман охират куни.

Йиғлаганча ухлади аёл,
Тушга кирди ўлган отаси.
Унга кулиб қўйдида хиёл:
Қизим, яхши деди ҳаммаси.

Бир амалинг ёқиб Худога,
Аллоҳ менга мукофот берди.
Итоатгўй бўлгандинг эрга,
Жаннатиймиз хаммамиз энди.

Қара, жаннат рўйхатларида:
Онанг, уканг, эринг ва ўзинг.
Қариндошлар жамдур барида,
Олдимда ҳам ёруғдир юзинг.

Қай ҳолатда ўлса хам бари,
Жаннатларга бўлар мушарраф.
Севинтирди жон қизим мани,
Сенинг отанг эканим шараф.

Сесканди-да уйғониб бирдан,
Сўзлаб берди онага тушин.
Она деди: Бу ишин чиндан,
Тахсинларга арзиркан қизим.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✨ ОТА ОНАГА ҲУРМАТ КЎРСАТИШНИНГ 32 ЙЎЛИ.

✔️ 1. Уларни олдида телефонингиз билан машғул бўлманг.

✔️ 2. Улар сизга гапираётганда эътибор билан тингланг.

✔️ 3. Уларни фикрини ҳам эътиборга олинг. Фақат ўзизникига кўра иш қилманг.

✔️ 4. Уларни суҳбатларига қатнашиб туринг, агарчи вақтингиз оз бўлса ҳам.

✔️ 5. Уларга ҳурмат билан қаранг.

✔️ 6. Уларга шукр қилинг.

✔️ 7. Уларга ўзингиздаги яхши хабарларни етказиб туринг.

✔️ 8. Уларга ёмон хабарларни етказишликдан иложи борича сақланинг.

✔️ 9. Уларнинг дўстлари билан яхши алоқада бўлинг.

✔️ 10. Уларни сизга қилган яхшиликларини доим эслаб туринг ва баъзан ўзларига айтиб беринг.

✔️ 11. Улар ҳақидаги ёмон хотираларни ичингизда кўтариб юрманг.

✔️ 12. Уларни олдида махфий суҳбат қуришдан сақланинг.

✔️ 13. Уларни фикрларини паст санаманг.

✔️ 14. Улар гапириб турганларида ҳеч қачон сўзларини бўлманг.

✔️ 15. Уларни ёшларини этиборга олинг. Инсон кексайса бироз инжиқ бўлиб қолади, бундан аччиқланманг.

✔️ 16. Уларнинг кўз олдида невараларини жазоламанг.

✔️ 17. Уларни насиҳатларига аҳамият беринг, беписандлик қилманг.

✔️ 18. Оилада уларни оилабошидек кўринг. Ва шунга кўра муомала қилинг.

✔️ 19. Уларга ҳар қандай ҳолатда овозингизни кўтариб гапиришдан сақланинг.

✔️ 20. Улар кетаётганларида йўлларини кесиб ўтманг.

✔️ 21. Таомни улардан олдин тановул қилишни бошламанг. Улардан кейин ейишни бошланг.

✔️ 22. Уларга қовоғингизни солиб хўмрайиб қараманг.

✔️ 23. Сизни жаннатингиз улар эканлигини айтиб, уларни севинтириб туринг.

✔️ 24. Уларга орқангизни қилиб ўтирманг.

✔️ 25. Уларни камчиликлари ҳақида гапирманг. Камчиликларини ёпишга ҳаракат қилинг.

✔️ 26. Уларни ҳақларига доим дуода бўлинг.

✔️ 27. Уларни олдида қайғули ғамгин кўринишдан сақланинг. Чунки улар сизни бу ҳолатда кўриб сизданда бир неча баробар кўп сиқилишади.

✔️ 28. Улар хато қилишганда, хато гап гапиришганда кулманг ёки тиржайманг.

✔️ 29. Уларни эҳтиёжларини айтишларини кутманг. Эҳтиёжларини айтишларидан олдин бажаринг.

✔️ 30. Уларни доимий равишда зиёрат қилиб туринг.

✔️ 31. Улар билан гаплашганингизда сўзларингизни танлаб одобли калималар истемол қилиб худди бошлиғингиз билан гаплашгандек гаплашинг. Ўртоқларингиз билан гаплашгандек гаплашманг.

✔️ 32. Уларга ёқадиган исмларни айтиб гаплашинг. Масалан: Меҳрибоним (ваҳо казо).

❗️Унутманг агар сиз шу одобларга риоя қилсангиз, Аллоҳни ҳам ота-онингизни рози қиласиз. Аллоҳ таоло келажакда фарзандларингизни сизга ҳурматлаб, шундай муомала қилдиртириб қўяди.

💠 Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: «Ота-(она)ларингизга яхшилик қилинг. Фарзандларингиз сизга яхшилик қилади...»
(📔 Ҳоким ривояти)

- Аллоҳ таоло сизни ўқиганларингизга амал қилишга ҳидоят қилсин!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

PROFIL UCHUN ENG ORIGINAL RASMLARNI AYNAN SHU KANALDAN TOPASIZ.

🧕❤️🌹🧕❤️❤️🧕🧕🧕🧕🧕🧕

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



118-қисм Ва ўзимни дунё қадар койиб, жазолантирмоқчи бўлдим. Мен уйдан, ундан, унинг қўнғироқ ва саволларидан қочар эканман, баттар уни ўйлай бошлагандим. Ойимнинг босими, иккаласи бир орада бўлиб қолса, доимий уст пардадан қаттиқ гаплар кўпайиб қолди. Ичимда яхшиям бу ришта сохта, агар муносабатим чин бўлса, иккаласи орасида адойи тамом бўлишим муқаррар кўринади.
Порох тўла бочкадек хавфли ва тўхтови бўлмас жаҳли бор эди. Оғзидан осонгина сиримиз чиқиб, юзимизга соларди. Қаердан ўрганди билмайман, аммо дадамнинг бошқа аёлдан боласи борлигини билиб, у аёл уйга келса ойим йўқ дейишига қарамай, уларни уйга таклиф қилибди.
Етмагандек, яна ойим билан уришиб керак бўлса бор мулкнинг ярим эгаси бу бола, хоҳласам ҳаммасини шунга бераман деб таҳдид қилибди. Ойим бечора опамнинг дарди билан ёниб яна ҳар икки гапда шантажли имолар қилган Нафиса билан ўчакишиб қоларди. Ойимга эримга ишонаман у менинг айтганимни қилади деб катта гапирибди. Тўғри, уни ҳамманинг олдида аёлим сифатида ҳимоя қиламан аммо ҳар ортимни ўгирганимда янги жанжал, эски таҳдидлар билан мени ўйлантириб қўйди. Ундан буни кутмаган эдим, очиғи.
Жаноза бўлиб вилоятга кетмасимиздан аввал менга ёзган смси унга ишониб қолмаслигимнинг, яна бир исботи бўлди. Уч кунда ота- онасиникига кетиб қолиб, мени ундан муттаҳамдек тутди ўзини.Жанозага келиб, кетмаслигини ўша пайтда хаёлимга келмабди. Аммо уни кўрганимда, кўзларида менга ачинишни кўрдим. Ойимнинг гапи билан унга кетишини айтдим.Катталар чилла дебди.
Билишмайдики, у чилла истаса ҳам бизга таъсир қилмайди. Чунки никоҳимиз ростдан ўқилган, бироқ, бизлар сохта эдик. Отасини кўргани борганимда, унинг нигоҳлари ичимни ёқди. Худди мен кўрган, қараган Нафиса бошқа лекин ойим билан юзма -юз бўлган Нафиса бошқа қиз эди. Уни Латвияга жўнатиб, энди пушаймон бўлиб турибман. Чунки мавзу боис Нафиса бўлганда, аниқ бир гап айта олмайман.
Қаерда ҳозир? Нега самолётга чиқмади? Жадзедан ҳали ҳам хабар йўқ. Ойим олдига бориб, пойтахтга бориб келишим кераклигини айтдим. У эса Нафиса билан ёлғиз қолишимдан қўрқиб, яна касаллигини баҳона қилди ва раҳмимни келтира бошлади. Унга Нафиса келмади ҳали десам, ҳозир бошқа мавзу очилади. Пулларимизни ўғирлайди, қайтармайди, шу учун йўқолиб қолди дея, бошимни оғритади.
Шунинг учун, унга истаган пайти менга қўнғироқ қилишини айтиб қийин бўлса-да, кўндириб йўлга чиқдим. Нодир билан учрашганимда, соат тун ярмига келганди . Жадзедан эса ҳали ҳам дарак йўқ. Агар тақиғим бўлмаганда, қачонлар ўзим учиб борган бўлардим.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🍅🥒ҚИШГА БОНКА ЁПИШ СЕЗОНИ БОШЛАНДИ.
😍Мазали тузламалар рецептлар🫑🍅

❄️☃️ҚИШГАЧА ОТВОРМАСДАН ТУРИБ БЕРАДИГАН ПОМИДОР БОДРИНГ МУЗЛАТИШНИ РЕТЦЕПТИ ФАҚАТ БИЗДА❗️🥰

🥒🥒БОДРИНГ ТУЗЛАМА🥒🥒

🍅🥒ПОМИДОР МАРИНАДЛАШНИ ОСОН УСУЛЛАРИ🍅🥒

🍆🍆 БАҚЛАЖОНЛИ ИКРАЛАР 🍆🍆

😍😍ОСОН ҚИШГАЧА БУЗУЛМАЙДИГАН УСУЛДА МУЗЛАТИШ
👇
https://telegram.me/joinchat/nGgzRJ7S0ZFhNDUy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ошқозон кестиришни бас қилинг!

Бу рецепт орқали Озиб, ортиқча вазндан ва осилиб ётган қориндан ҳалос бўлинг!


Бу эритмани ичиб 1 кечада 2 кг вазн ташлаб, камига ичакдаги шлаклар, гижжаларни ювиб юзимдаги угри ва тошмаларни тўхтатди. (Ҳар ҳолда ёшарганим эримга ёқди!)

Ретцептни ёзиб олинг, ва бу кеча ичиб 2кг вазн ташланг😍

БУ УЧУН БИЗГА КЕРАК БУЛАДИ 👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Яқинда интернет саҳифаларида бир ҳикояни ўқиб қолдим. Уни сизларга ҳам илиндим. Унда ёзилишича, бир одам ишдан қайтарди. Кайфияти аъло даражада. Икки кунга дам олиш учун рухсат олган. Машинада кетар экан, тезроқ уйга етиб олишни ўйлаб, қандай қилиб тезликни ошириб юборганини ўзи ҳам пайқамай қолди. Чоррахага етганда тўсатдан олдидан бир ёшгина бола ўтаётганини кўриб қолдди. Шошилиб тормозни босди.... Лекин энди анча кеч бўлган эди.
   Машинадан тушиб ерда қонга бўялиб ётган ўн-ўн бир ёшлардаги болакайни кўтариб, дарҳол машинасига солиб шифохонага олиб борди. Шифохонага етиб борганида бола тирик эди. Беморни қабул қилган навбатчи боланинг ҳаётини сақлаб қолиш учун тезда жарроҳлик амалиётини ўтказиш зарурлигини айтди. Бунинг учун ўша соҳанинг катта шифокорига учраш керак экан.
   Ҳайдовчи ўша шифокорга учраб ундан ёрдам сўради. Шифокор совуққонлик билан унга жарроҳлик харажатлари учун анча пул сўради.
-   Хўп. Мен ҳозир тезда уйга бориб айтган пулингизни олиб келаман. Лекин Сиз тезроқ бошламасангиз бўлмас экан. Боланинг аҳволи оғир, - деди ҳайдовчи.
-   Сиз олиб келинг. Кейин бошлаймиз, - бамайлихотир жавоб берди врач.
-   Менга ишонаверинг. Уйда пул тайёр турибди. Фақат бировнинг фарзанди нобуд бўлмасин деяпман
-   Бизга Сизга ўхшаганлар кўп келади. Биз ҳаммага ҳам ишонаверсак, зарарни ким қоплайди.
Қараса, тортишувдан фойда йўқ. Вақтни қўлдан бой бермаслиги учун уйига шошилди. Пулни олиб келиб шифокорга берди. Шифокор пулни олганидан кейин шошилмай бола ётган хонага кирди. Навбатча унга бола ҳозиргина вафот этганини айтди. Ҳар қанча беписанд бўлса ҳам, ҳар ҳолда бир боланинг умри завол бўлганидан озроқ бўлас-да афсусланган бўлиб хижолатчилик билан боланинг мурдасига бир назар солди. Шунда у бирдан дод солиб юборди.....
Бола врачнинг ўғли эди.

 Азизлар имконимизда бор яхшиликни қилиб қолишга уринайлик. Ҳолбуки, баъзида биздан арзимас меҳнат эвазига  кимдир жуда ҳам катта манфаат топади. Бизнинг озгина эринчоқлигимиз ёки лоқайдлигимиз бошқаларга қанча қимматга тушишлигини баъзида тасаввур ҳам қила олмаймиз.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

СОЛИҲЛАРИМИЗ АЁЛЛАРИНИ ҚАНДАЙ ҚИЗҒОНГАНЛАР?....

Бир аёлнинг иши Қози Мусо ибн Исҳоқ (раҳимаҳуллоҳ)нинг суд мажлисларига ҳавола қилинди. Аёлнинг вакили Қози Мусо ибн Исҳоқ (раҳимаҳуллоҳ)га: “Бу аёл эридан 500 динор маҳр олиш ҳаққи бор. Аммо эри бу ҳақни инкор қиляпти” дея даъво қилди. Шунда Қози Мусо ибн Исҳоқ (раҳимаҳуллоҳ) аёлнинг вакилидан: “Гувоҳларингиз борми?” дея сўради. Вакил: “Улар шу ерда” дея жавоб берди. Шу пайт баъзи гувоҳлар бераётган гувоҳликларида ҳақиқатда шу аёлми ёки бошқасими, шуни билиш учун аёл юзини кўришлари учун очишларини сўради. Гувоҳ ўрнидан турди ва аёлга: “Ўрнингиздан туринг” дея сўради ва бошқа гувоҳларни чақирди. Бу холатларни кузатиб турган эр уларга қарата: “Нима қилмоқчисизлар?” дея сўради. Вакил: “Аёлингни танишлари учун унинг юзига қарашади” дея жавоб берди. Шу пайт эр Қозига қараб: “Мен сизга гувоҳлик бераманки, аёлимни менинг зиммамда у даъво қилаётгандек 500 динор маҳри бор! Уни юзини очманглар!” дея гувоҳлик берди. Аёл ҳам Қозига қараб: “Мен ҳам сизга гувоҳлик бераманки, мен ушбу маҳримни унга (эримга) ҳадия қилдим ва уни дунё-охиратда бу зиммасидаги қарздан озод қилдим!” дея гувоҳлик берди. Шунда Қози Мусо ибн Исҳоқ (раҳимаҳуллоҳ) эр-хотиннинг рашкидан ажабланиб қуйидаги сўзларни айтди: “Бу иш “гўзал ахлоқлар” дея ёзилади”.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ўқиб йиғладим...😢
Ибратли воқеа! 

Севимлик пайғамбаримиз Мухаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) оламдан ўтганларига 3 кун бўлди Абубакир р.а. Ойиша онамиз р.а олдиларига келдилар, хол ахвол сўраб, "Эй қизим Ойиша, Расулуллох (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг барча суннатларини менчалик мукаммал адо қилган инсон борми"- дедилар? 
Хазрати Ойиша онамиз "Йўқ отажон, Сиз хамма суннатларини тўлиқ тўкис адо қилдинггиз"- дедилар. 
Хазрати Абу Бакр яна қайтариб " Қизим Аллоҳ хаққи айтгин, барча суннатларини адо қилдимми"- деган эдилар Ойиша онамиз розияллоху анҳо йиғлаб юбордиларда ва "Отажон, Аллоҳ хаққи деганингиз учун айтаман. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг бир суннати бор эди "Хеч кимга айтманг ё Ойиша"- дер эдилар. Араб бозоринг олдида бир уй бор у ерда бир 80 ёшга кирган туғма кўр ногирон, хеч кими йўқ яхудий қария яшарди. Пайғамбаримиз Мухаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) хар куни ярим тунда тахажжуд намозларини ўқиб бўлгач хамма уйқуга кетган пайтида ўша яхудийни уйга бориб уни ювинтириб кийимларини ювиб овқатлантириб келардилар"- дедилар.
Буни эшитган хазрати Абубакир р.а тахажжуд намозини ўқидиларда яхудийнинг уйига йўл олди. 
Бордилар, уйга кирар эканлар 3-4 кундан бери хеч ким хабар олмаган қарияни ахволи жудаям ачинарли холатда эди.
Абубакир р.а дарров ишга киришдилар супурди сидирди қарияни ювинтирди, кийимларини алмаштирди, овқатлантириб бўлгач, қарияга "Майли мен борай"- деб кетмокчи бўлган эдилар, Қария Абубакир р.а ни қўлларидан ушлади ва "Сен кимсан"- деб сўради. Абу Бакр эса "Мен бир қулман ота. Хар доим келиб Сизни холиздан хабар олиб турган қулман"- дедилар. Шунда қария "Сен ёлғон гапиряпсан"-деди. Абу Бакр "Нега ундай дейсиз?"- дедилар. Қария "Чунки, Сен менга қаттиқ муомалада бўлдинг, ювинтирганда хам кийинтирганда хам, хатто овқатланирганингда хам, 3 кун аввалги келган инсон менгга жуда эхтиёткорлик билан қарарди чўмилтирганда хам, кийинтирганда хам, энг асосийси овқатимни чайнаб чайниб берарди. Унинг шунақангги хиди бор эдики у хидни бутун Араб диёридан хам топа олмайсан"- дедилар. Абубакир р.а тинмай йиғлар эдилар. Қария яна сўзида давом этиб "Агар ўша одам сен бўлсанг, нимага шунча кун йўғ бўлиб кетдинг ёки сен хам "- жодугарни тўрига илиндингми?"-деди.
Абу Бакр р.а эса "қанақа жодугарни айтяпсиз ота"- дедилар. Қария "Эшитмаганмисан, бир Мухаммад(алайҳиссалом) деганини, у қанақадур Китобни ўзига келганини ва ўзини пайғамбарман деб хаммани сехирлаяптию"-деди.
Шунда Абубакир р.а дод девордилар ва "Эй ота тўхтанг"- дедилар. "ўша сиз айтаётган инсонларнинг энг буюги Мухаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг ўлганларига 3 кун бўлди. Аслида сиз жодугар деган ўша инсон шунча йиллар давомида сизнинг холингиздан хабар олиб турдилар. Қаранг 3 кунда қанақа холга тушибсиз"- дедилар . қария қотиб қолди ва "Унда сен кимсан"- деди. Мен Абубакирман дедилар. Қария хам дод деб йиғлашни бошладилар ва "эй Худо мени кўзимни кўр, оёғларимни чўлоқ, ногирон қилиб яратганинг етмасдан қалбимни хам кўр қилган экансан"-деб йиғларди ва "эй Абубакир сен гувох бўл Аллоҳни ягоналигига ва Мухаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) унинг пайғамбарлигига гувохлик бераман"- дедида Абубакир р.а нинг қўлида жон берди!
(Ҳадис ва ҳаёт китобидан)

Қаранг Азизлари Бизлар қандай улуғ умматларимиз! 

Аллоҳумма солли аъла саййидина Мухаммадин ва али аъло саййидина Муҳаммад...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ёлғончи қоп

Бозор гавжум. Кекса деҳқоннинг сабзисига харидор бўлдим. Мушак сабзи. Нокдек ярақлаб турибди. Мендан олдин келган шляпали харидор савдолашгунча пойлаб турдим. Шляпали сабзини қопи билан оладиган, деҳқон нархини туширадиган бўлди.

– Манави қоп неча кило чиқади? – деди харидор бўғзигача тўлдириб, устига сабзи барги солинган қопни кўрсатиб.
– Эллик кило, болам, – деди деҳқон.
– Ҳарқалай, тортиб кўрсакмикин? – деди харидор иккиланиброқ.
– Бемалол, болам, бемалол! – Деҳқон раста бошига имо қилди. – Ҳов, анави ерда катта тарози бор. Аравачи болани чақирсанг, қопи билан олиб борасан. Бирпасда тортиб кўрасан.

Шундай бўлди. Харидор қопни темир аравага орттириб олиб кетди. Бир оздан кейин бола аравани судраб келди. Кетидан харидор ҳам етиб келди.

– Ота, – деди, киссасини ковлаб, – қопингиз қирқ беш кило чиқди.

Деҳқон гоҳ харидорга, гоҳ қопга ҳайрон бўлиб қаради. Чиндан ҳам қопнинг оғзи очилмаган, ҳатто сабзи барглари ҳам жойида эди. Тирноқлари қорайиб кетган бармоқлари билан соқол-мўйловини силади. Кейин сабзи тўла қопни беозор шапатилади.

– Нега менга туҳмат қиласан, ноинсоф қоп?! – деди бош чайқаб. – Оппоқ соқолим билан ёлғон гапираманми, эси паст қоп! Шунча йил меҳнат қилиб, бировнинг ҳақига хиёнат қилганимни кўрганмидинг, нобакор қоп! Эртаматтан ўз қўлим билан тортганимда эллик кило чиққандинг-ку, турган жойингда беш кило сабзини еб қўймагандирсан, ёлғончи қоп?!

...Пул санаётган шляпаликнинг ранги ўчди. Бир зум кўзини пирпиратиб турди-да, ўзини оломон орасига уриб, ғойиб бўлди.

– Болам, – деди деҳқон анграйиб қолган аравакашга, – сабзини жойига опқўяқол, барака топкур. “Қоп” шунча мулзам бўлгани етар. Энди минбаъд ёлғон гапирмайди!

...Деҳқоннинг тирноқлари қорайиб кетган қўлини маҳкам сиқиб қўйгим келди...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🤷🏻‍♀️Сиз ҳалиям янги урфда бўлган тилла тақинчоқларни дугоналарингизда кўриб юрибсизми?

❓Олай десангиз ишончли дўкон топилмаяптими?

Унда яқинроқ келинг! Тилла нархида бриллиант олмокчимисиз?

📍Тошкентнинг ўша машҳур "Чорсу тилла бозорининг" 12 йиллик тажрибага эга Моҳир заргари телеграмда ўз каналини очди.

🔥Тоза сифатли мингдан ортиқ тилла ва бриллиант тақинчоқларни кўриб танлашингиз мумкин!

💃 Канални йўқотиб қўймаслик учун ҳозир қўшилиб қўйинг, кейин тополмай қоласиз!👇

/channel/+oPDHeIlpvA05YmEy
/channel/+oPDHeIlpvA05YmEy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Онам ёши катта эркакка турмушга чиқди. Биз ўгай отамнинг уйига кўчиб ўтдик. Ўгай отам менга жуда ҳам меҳрибон эди. Онам ишга кетган пайтлари мени ёнига олиб суҳбатлашиб ўтирарди. Бора бора ўгай отам мени хонамга бемалол бостириб кирадиган, мени қучоқлайдиган бўлди. Бир куни эса онам тўйга кетганда хонамда кийимимни алмаштирётганимда ўгай отам кириб қолди ва мени кийимсизлигимни кўриб шунча бақиришимга қарамай мени…..

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

💙𝗧𝗥𝗘𝗡𝗗𝐕𝐈𝐘 𝗸𝗼𝘆𝗹𝗮𝗸𝗰𝗵𝗮𝗹𝗮𝗿
💙sifatli va yengil
💙xitoy detskiy kiyimlari
📍yetkazib berish tez va arzon

💘💘💘💘💘

💘💘💘💘💘💘💘


🟢PIJAMALAR 35.000
🟢DVOYKALAR 55.000

Tez shoshiling bunaqasi hali bolmagan

/channel/+szAzjdh0RXsyZTZi
/channel/+szAzjdh0RXsyZTZi

Tovarlar soni cheklangan
💘💘
😱😱😱😱😱😱😱😱😱😱

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱 Култик терлаши нохуш хидлардан азият чекяпсизми бизда 😍 буни йэчими давоси😱 бор💃

Бутунлай Култик Терлашдан Халос Булишингиз мумкин👇

Батафсил видеода🎥👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😨ҚАБРИСТОНДАГИ ЧАҚАЛОҚ ЙИҒИСИ...
Юраги бўшлар ўқимасин❗️

Мен ўнг томонда, қабристон этагида турган бир шарпани пайқадим. Тун қоронғи, атроф зимистон. Отамнинг қўлида фонар бор холос. Аммо кўзим тушган шарпа хира туманга ўхшаб кўриниб турарди. Бу...😭😱

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🥰ТОПА ОЛАСИЗМИ БУ КИМЛАРНИНГ ЁШЛИГИ🥰

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ВАҚТИ КЕЛМАГАН ЭРТАНИ ҚЎЙИНГ!

"Аллоҳнинг амри келди. Бас, унинг тезроқ келишини талаб қилмай қўя қолинг". Ҳодисалардан олдинлаб кетманг. Нима, ҳомиласи ҳали етилмаган болани туғдириб ёки пишмаган мевани узиб оласизми? Ахир эртага дегани йўқ нарса, унинг ҳақиқати йўқ. Борлиги йўқ, таъми ҳам, ранги ҳам йўқ. Шундай экан, нима учун ҳали келмаган куннинг ҳали йўқ мусибатларини ўйлаб эзиламиз, хавфсираймиз ва ҳали юз бермаган ҳодисаларга аҳамият берамиз? У ҳали юз берадими, йўқми, билмаймизку? Юз берса ҳам, балки хурсандчилик ва шодлик бўлар?!
Муҳими, у ҳали ғайб оламидадир. Ҳали-бери ерда содир бўлмаган.
Демак, келмасидан олдин кўприк қуриб, ундан ўтишнинг ҳожати йўқ.
Имкони ҳам йўқ. Ким билади, балки кўприкка етиб келмай тўхтаб қолармиз. Ёки етиб бормасимиздан олдин кўприк қулаб тушар, эҳтимол кўприкка етиб ҳам борармиз, соғ-омон ўтиб ҳам олармиз.
Келажак ҳақида фикр юритиш учун зеҳнга кенг имкониятлар бериб, ғайбга тааллуқли китобларни варақлаш, кейин содир бўлиши эҳтимоли бор нарсаларга безовталаниш шаръан оқланмайди ҳам. Чунки булар оддий орзу-ҳаваслар бўлиб, ақл уни айблайди. Бу нарса соя билан олишув кабидир. Кўпинча келажакда очлик-яланғочлик, беморлик, камбағаллик ва мусибатлар содир бўлади деб қўрқитилди. Бунақа ишлар шайтон мактабининг ўқув дастурларидир. "Шайтон сизларни (хайр-эҳсон қилишда) камбағал бўлиб қолишдан қўрқитади ва фахш ишларга ундайди. Аллоҳ эса сизларга Ўзидан мағфират ва фазл бойлик ваъда қилади. Аллоҳ карами кенг ва билимдон зотдир".
Кўп йиғлоқилар эртага оч қолиши, бир йилдан кейин касалга чалиниши ёки дунё юз йилдан сўнг тамом бўлиб қолиши... кабилардан қўрқади. Умри бошқанинг изнида бўлган одам йўқликдан гаров олиши асло мумкин эмас. Қачон ўлишини билмайдиган кимса ҳақиқати йўқ, ҳали келмаган нарса ила машғул бўлиши ҳам жоиз эмас. То етиб келгунича эртани тарк этинг. Хабарлари ҳақида сўраб ўтирманг, бостириб келувчи машаққатларини ўйламанг. Чунки сиз бугунингиз билан бандсиз.
Ажабланиш керак бўлса, ғамни қарзга олиб нақдга айлантирган, сўнг ҳали қуёши чиқмаган, нури кўринмаган кунда уни насияга тўлайдиган кишилардан ажабланинг. Беҳуда ўйланаверишдан ўзингизни тийинг.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бир киши дўконга кириб бананнинг нархини сўради:
-Банан қанча туради?
- Ўн икки динор.
-Олмачи?
- Ўн динор.
Шу пайт дўконга маҳаллада турадиган бир кампир кирди ва банан ва олманинг нархини сўради. Сотувчи унга банан уч динорлигини , олма эса икки динорлигини айтди. Кампир "алҳамдулиллаҳ, болаларим мазза қиладиган бўлишди", деди. Олдин кирган киши сотувчининг бу ишидан ғазабланиб кўзлари қизарди. Сотувчи унга қизишмай туришини ишора билан англатди. Кампир оладиганини олиб дўкондан чиққач у кишига деди:
" Аллоҳга қасамки, мен сизни алдамадим, сизга хиёнат қилмадим. Бу кампирнинг тўртта етими бор. Ҳеч кимдан ёрдам олишни хоҳламайди, иффатли. Неча бор ёрдам бермоқчи бўлдим , кўнмади. Кейин унга қандай ёрдам қилишимни ўйлаб шу йўлни топдим. Яъни , унга нархни арзон айтаман. У ҳеч кимга муҳтож эмасман , деб ўйлайди. Мен ҳам яхшилик қилишни хоҳлайман. Аллоҳ билан ушбу тижоратни йўлга қўйдим. Бу кампир ҳафтада бир келади. У келган куни жуда кўп фойда кўраман. Унинг дардига малҳам бўлишни хоҳлайман.

Инсонларнинг ҳожатини чиқаришда шундай бир лаззат борки, уни фақат тажриба қилганлар билади.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…
Подписаться на канал