ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

31855

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ЧИМИЛДИҚA КИРМAЙ
ЎЗИНИ ОСГAН КИЁВ (ТЎЛИҚ)

Қўшюраклар ёғдуси
Ўзин бешак чимилдиқ
Бўй қизларнинг орзуси
Aтлас тўшак чимилдиқ
Гўшангада ширин ҳаёллар
оғушида ўз ёрини кириб келишини кутаётган
келинчакнинг
ҳаёллларини ҳовлида кўтарилган
йиғи овози бўлиб қўйди.
Ҳовли ўртасида "Чимилдиққа ҳам киришга улгурмаган болам” – деб
фарёд тортаётган она, унинг қўлларида эса келинчак интиқлик билан кутаётган куёв боланинг жонсиз жасади ётарди. Чимилдиққа кирмай ўзини
осган куёв тўйдан уч кун олдин Жамшидни қўл телефони жиринглади
- Aлло.
- Жамшид мен Бобурман…
- Ҳозир сен хақингда ўйлаб тургандим бой бўларкансан. Тезроқ уйга кел бир иккита ишлар
бор ёрдамин керак дўст…
- Сенга айтадиган жуда муҳим
гапим бор…
- Тинчликми нима бўлди…
- Тез етиб кела оласанми…
- Қеердасан ?
- "Мерси” кафесида.
- Ҳозир бораман.
Жамшидни кафега кирганда Бобур чеккадаги столда ўзи ёлғиз ўтирарди. - Қандай муҳим гап экан жуда шоширтирдиндинг
одамни.
- Бир ой олдин дачада дам олганимиз эсиндами?
- Ҳа эсимда. - Нигорачи?
- Кел шуларни эслатма? Бундай
ишларни ташлаганман энди. Учкундан кейин тўйим
бўлаяпти ахир.
- Ўша Нигора "СПИД” экан.
- Ҳазиллашяпсанми?
- Йўқ жиддий айтяпман. Бир ҳафтадан бери ўзимни ноҳуш ҳис қилиб юргандим. Клиникага бориб дўхтирга учрашсам анализ топширишимни айтди. Ман уни айтганларини бажардим. Aнализ
натижаларига кўра ОИТС га
чалинганим малум бўлди. Ишонгим келамади. Дохтир касалликни юқиш йўлларини
тушинтиргандан кейин эсимга
Нигора тушди. Тезда уни топтим. У ҳам анализ топширди. Тахминим тоғри чиқди манга ундан юққан экан. Нигорани ўша пайтда ўлдиргим
келди, лекин уни шундоқ ҳам
Худо уриб қўйганку ўзи. Шунинг учун "СПИД” бўлганини
билиб қийналаниб яшасин деб
тинч қўйдим. Нима бўса ҳам худодан. Бугун кечаси даволангани Германияга
учиб кетяпман.
- Нима дейишни ҳам билмайман дўстим. Худо шифо берсин.
- Яна бир гап ўша куни Нигорага тегмагандинг?
- Йўғэй! Ман одобли боламанку – бу гапдан кейин иккаласи ҳам бирданига кулиб юборишди. Бубур хурсанд эди чунки ўша
куни Жамшид Нигорага яқинлашмаган экан. Демак у
сўғлом.
- Дўстим афсус тўйинда хизмат қилиш насиб этмас экан.
- Муҳими сўглик Бобур.
- Ўгил тўйинда ёнинда туриш
насиб қилсин
- Aйтганинг кесин. Бобур билан хайрлашиб кафедан чиққан Жамшид тўғри клиника борди. Чунки у ҳам ўша куни
Нигора билан бирга бўлганди.
Уни ҳам ОИТС га чалингани маълум бўлди. Жамшид анализ
топширмасдан ҳам олдин буни
сезганди. У узоқ ўйлади. Бир ёқда тўй бир ёқда бу касаллик. Охири бир қарорга келди "Тўй
бўлади чунки хақиқатни ундан бошқа хеч ким билмайди”.
Тўй ҳам ўтди. Чимидиққа кирадиган пайт ҳам бўлди. Жамшид куёвжўрага "Мен ҳозир келаман” дедида ҳовлини
орқа томонига ўтди. Оғилхонага кириб юқоридаги устунга арқонни боғладида ўзини осди…
Сўнги дамда ўзининг бедаво
касалини Келинчакка ҳам юқишини истаганман Жамшид
уни баҳти учун ўзини осишга қарор қилганди. Aммо у адашган эди. Чимилдиққа кирмай ўзини осган Куёвнинг
бевасининг ҳаёти бахтизликнинг тупсиз жарига қулашини ўйлаган эди...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝Менинг дардим

ҚАДРСИЗГИНАМ

Холида бу ҳовлига келин бўлиб тушдики, қўли косов, сочи супурги келин бўлди. Аслида ўзи болалигидан қийналиб ўсмаганми, у сира меҳнат қилишдан қочмайди. Бироқ унинг кўнглини хира қилган нарса бу эмас, эрининг унга этиборсизлиги, қўрс муомаласи, ҳатто баъзида одам ўрнида кўрмаслигидир. Эри Даврон уни «ҳей, Аломат», «аҳмоқ хотин», «тасқара» деб чақираркан, бирор марта ширин сўз эшитмаган дили оғринади. Эрини сел бўлиб армонли муҳаббат ҳақида қўшиқларни тинглаб ўтиришини кўрганда эса ич-ичидан кўнгилсиз турмушига қараб хўрлиги келади, баъзан пана-паст¬қамда йиғлаб ҳам олади. Ахир бир пайтлар эри ўша сулув қиз Санамга қанчалар ошиқ бўлганини бутун қишлоқ биларди-ку. Лекин тақдир унинг ҳаётини Холида билан боғлаб қўйди. Аксига олиб худо уларни фарзанддан ҳам қисди. Ишнинг бошидан охири кўринмайдиган турмуш ташвишлари Холидани ютиб юборгандек эди. Дам сигирга, дам товуққа, дам далага, дам бозорга чопади, орада тандирга нон ёпади...
Ниҳоят у бугун эрини бошқача интиқлик билан кутди. Сочни турмаклаб, юзига упа чаплаган бўлди. Ташқарида эрининг йўталгани эшитилди, эри кўриб устидан кулишидан чўчидими, рўмолча билан лаб бўёғини артди. Эри ҳафсаласиз эшикка яқинлашди, Холиданинг янги кийган атлас кўйлагини пайқамади ҳам.
- Нега шам ёқиб ўтирибсан, светни тежашни ўрганибсанми? - деди совуққонларча хонтахтага яқинлашиб.
Бироздан сўнг Холида меҳр билан пиширган мантини паққос тушираркан деразага тикилиб қолди.
Аёл ҳануз яхши сўз илинжида умид билан ундан кўз узмай қаради.
- Ҳавонинг авзойи бузуқ, ёмғир ёғадиган. Пичанни томга ташиш керак эди. Бугун ўзи нима иш қилдинг?
Холида нима дейишни билмай қолди. Секин бўшаган идишни олгандек бўлиб, ташқарига отилди. Ичида қаттиқ исён кўтарилди. «Наҳот шунчалар бепарво бўлса?! У мени ҳеч қачон севмайди».
Бироздан сўнг дераза орқасида эрининг хуррак отгани эшитилди, аёлнинг қизиб турган юзига битта совуқ ёмғир томчиси урилгандек бўлди. У шартта ўрнидан туриб, пичан уюмига яқинлашди. Жони бўғзига тиқилганча, пичанга ёпишиб таший бошлади, бир, икки, уч, тўрт... Нимагадир кўз олди қоронғилашиб кетди...
Кўзини очганда шифохонада ётган экан, хонада тонггача мижжа қоқмай чиққан эрига кўзи тушди. Тўсатдан дераза пардасини шамолда ҳилпиради, аёл ташқарида шаррос ёмғир ёғаётганини пайқаб қолди.
- Пичан, - деди қуруқшаган лаблари билан пичирлаб.
Эри кутилмаганда аёлнинг қадоқ қўлларидан маҳкам ушлади.
- Кечир, кечир мени, қадрсизгинам! - унинг иссиқ кўз ёшлари аёлнинг кўз ёшларига қўшилиб кетди. Эшик ёнида хушхабар айтишга чоғланган ҳамшира, уларга халақит бергиси келмай кутиб турарди.
Тамара РАШИДОВА

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝Кўйлаги ямоқ бола...

Ҳазрат Умар ибн Хаттобнинг (розияллоҳу анҳу) ёш ўғиллари кўчада болалар билан ўйнар эди. Боланинг кўйлагига бир неча ямоқ солинган бўлиб, тенг қурлари унинг устидан кулишди. “Отанг амирул мўминин бўлса-ю, сен шундай йиртиқ-ямоқ кийимда юрсанг”, деб камситишди. Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу) ўғиллари бундан жуда хафа бўлди. Отасининг ҳузурига бориб:
– Болалар кийимимдаги ямоқларни кўриб, устимдан кулишяпти, – деб бўлган воқеани сўзлаб берди.
Шунда Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу) ўғлига:
– Хазиначига бориб, хазинадан бир кийимлик мато берар экансиз, отам маошларидан олиб ўрнига қўяр эканлар, дегин, – деб тайинладилар.
Ўғил хазиначининг олдига бориб амирул мўмининнинг сўзларини айтди. Хазиначи унга:
– Aгар отангиз маош олгунларича яшаб туришларига кафолат берсалар, сиз айтган матони бераман, – деди.
Ўғил хазиначининг ҳеч нарса бермаcлигини тушунди. Оталари Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу) ҳузурларига бориб, хазиначи нима деб жавоб берганини айтди. Шунда Умари Одил:
– Aгар хазиначи сен айтган матони бериб юборганида эди, мен уни шу ондаёқ ишдан бўшатган бўлар эдим, – дедилар, сўнгра ўғилларига таскин бердилар...

🍀 Мўминлар амири, мусулмонларга энг суюкли инсонлардан бири, адолати ҳануз Қалбларда Қуёш бўлиб порлаётган мўътабар зот - Умар ибн Ҳаттобнинг ўғиллари либосида ямоқ бўлса... Биз боя нимадан нолиётган эдик..?!

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📖 ЎҒРИНИНГ ҲИММАТИ

Амакимнинг ўртоғи ҳикоя қилади:
“Бир йил аввал “Дамас”да Nokia 6300 русумли уяли телефонимни тушириб, йўқотиб қўйдим. Дарров қўнғироқ қилдим. Бир ёшроқ бола олди.
— Болам, шу телефон меники эди, қайтаргин.
— Йўқ, қайтармайман, мен уни топиб олдим.
Бола телефонни қўйди. Сўнг яна қўнғироқ қилдим. Олди.
— Болам, майли, телефон сенга қолсин-у, лекин сим картамни қайтаргин.
— Майли. Унда сиз марказдаги почта олдидаги телефон будкасига боринг. Унинг юқори қисмига сим картангингни қистириб кетаман.
Бордим. Айтганидек ўша телефон будкасининг юқори қисмига қистирибди. Янги телефонга энди сим картани солган эдимки, қўнғироқ бўлди.
—Ака, сим картангизни олдингизми?
— Олдим.
— Майли, телефон учун раҳмат, ака.
— Болам, майли, телефон сенга бўлсин-у, лекин мабодо бирон кун келиб, уни қайтаргинг келиб қолса, шу рақамни сақлаб қўйгин.
Орадан бир йил ўтди. У телефонни ёдимдан хам чиқариб юборгандим.
Бир куни нотаниш рақамдан қўнғироқ бўлди:
— Мен ўша — сизнинг телефонингизни ўғирлаган боламан.
— Ҳа, яхшимисан, болам.
— Ака, мен телефонингизни қайтармоқчиман. Мендан рози бўлинг. Ўшанда залолатда юрган бола эдим. Худога шукр, ёмон йўлдан қайтдим. Аллоҳ инсоф бериб, намоз ўқишни бошладим. Марказдаги фалон дўконга келсангиз, сизга телефонингизни беришади.
Айтган манзилига бордим. Бир йигит унга кимлигини ошкор қилмаслик шарти билан ушбу омонатни ташлаб кетганини айтиб, телефонимни қўлимга тутқазди…”

© Давронбек Тожиалиев

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



132-қисм
“Сен билан вақт ўтказиш, сенга туйғу боғлашни бошқача гашти бор. Боя айтганимдек, бир- биримизни жуфт сифатида яқиндан танишимиз керак, шошмасдан. Биз бироз тескари бошладик бу ишни. Аввал турмуш қурдик, энди танишмоқчи бўлиб турибмиз. Кел, ҳаммасини бошдан бошлаймиз. Энди танишиб, учрашишини бошлаганлар каби, бир -биримизга ўзимизни таништиришга имкон берайлик. Мен таниган осий, қайсар мафия-ча, Нафисанинг бошқа- кўнгли бўш, таъсирчан ўзидан аввал бошқани ўйлаган меҳрибон томонларингни, менга тирноқ ботирмай кўрсат“

Унинг гапларини бошимни кўксига қўйиб тингладим.

“Келишувимиз, нима бўлади?” -дедим мени қийнаган саволни бериб.

“Келишувнинг моддаларига ўзгартириш киргизишимиз керак бўлади. Кеча оқшом инсоний ва нафсоний ёнимиз билан ҳаракат қилдик. Бундан пушаймон эмасман. Аммо сен янада келишувимиз давом этсин, куни келиб ажралайлик десанг, ҳеч нарса дея олмайман. Сендек қизни қафасларга, қолипларга сиғмаслигингни Ригада кўрсатдинг. Агар шундай йўл тутаман десанг, сенга тўсқинлик қилмайман лекин шуни бил, сен мен учун доим бошқа бўлиб қоласан”

“Севги изҳорими бу”?

“Муҳаббат изҳор қилиш билан уни ҳис эттириш орасида фарқ бор, буни унутма.”

“Демак, сўзда эмас амалда кўрар эканман-да? “ -деган гапимни нотўғри тушди шекилли, кўзи порлаб менга қараганда, қорнига қўлим билан бир мушт қўйдим.

“Икки сония эркаланишни эплолмайсан-э”,- деди қорнини ушлаб.

“Нима бўлди, бошқача эдим? Менинг борим шу, ёқса шу ёқмаса....” катта кўча демоқчи бўлдим лекин гапимни тугатмадим. Низом билан орамда ҳеч нарса ўтмай, уни қизғанган бўлсам, энди бошқасига қараши у ёнда турсин, хаёлидан ўтказганини тушуниш мени ақлдан оздирса керак.

“Нафиса сендан бир нарсани илтимос қилиб сўрайман. Нима бўлган тақдирда ҳам менга бир иш бўлса, бирор нохуш гап эшитсанг-да айт. Мен анча вақт ўтгандан кейин бошқалардан эшитиб ёки умуман бошқа гаплар эшитиб, сени ранжитмай. Энди бирга бўлсак, маслаҳат қилишимиз керак. Бу икки- уч кунлик таътилни шу учун уюштирдим. Ишимиз кўп, пайт пойлаб турган мингта.
Кўзимизни уяй дейдиганлар билан атрофимиз ўралган. Ҳар нима бўлганда ҳам мен билан келиб гаплашишдан тортинма. Кучли қизсан, ироданг бақувват биламан, аммо ёнингда эринг бор ёлғиз эмассан. Хаёлингга келгандек йўл тутиб, муаммонг бўлса ўз бошимчалик қилиб еча олмайсан.”

“Тушундим, осон бўлмаса-да майли ҳаракат қиламан. Янги одат ва қоидаларга риоя қилишим учун вақт керак “

“Вақт иккимизга ҳам керак. Яна бир бошқа масала....Ота -она бўлишга шошмаслигимиз лозим деб ўйлайман. Дадамнинг ишлари, сенинг ўқишинг атрофимиздаги тушунмовчиликлар бироз енгиллашсин. Соғлом муҳитда фарзандли бўлайлик дейман. “

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



131-қисм
“Қара! Қара! Мана яна сен” ,-деб яна баланд овозда кулар эди.

Видеони кўришни бошлаганимиздан бери, бу хонадан фақат бир қаҳқаҳа овози эшитиларди. У ҳам бўлса, Низоминики. Мен эса қўлларимни атрофимдан ўтказиб олиб қовоқларимни уйиб видеода йиллар аввал тасвирга олинган лавҳалар ичида, сочи ўғил болалардек пасайтирилган сабаби, мактабда биринчи синфда бошимни бит босганди.

Сочим-ку, мажбурий пасайган лекин ойим ва бошқа катта аёллар қошларига ўсма қўйишиб, мени ҳам қошимга қалин қилиб қўйишганди. Эсимда, болалар ортидан югуриб қошимдаги ўсмамни ювиш ўзимни ва хизматда бўлган ойимни эсидан чиққанди. Бўйнимда кўз тегмасин деб осилган катта кўз мунчоқ, атласми, адрасми матоси билинмаган кўйлак лозим оёғимда эса резина шиппак.
Маросим вилоятда бўлгани учун деярли 90% болалар каби эди.

“Бу соч нима?” -дедим ниҳоят менга навбат етиб. Катталар даврада рақсга тушар экан, тасвирчи амаки ҳаммани бир чеккадан суратга олиб,орада бир неча ёш болаларни ҳам ўз кадрига олган эди. Низомнинг олдида шаҳарлик меҳмонларнинг ўғиллари ва сочини орқага тараб, қўли чўнтагида кўйлагининг ёқаси анча очиқ, бўйнида занжир аммо ўзи ўлгидек озғин.

“Сен модани қаердан тушунардинг, ўсмангни қара “,-деди чунки унга ёқмаган биргина ўсмам шекилли.

“Ҳаммасини тушундим, қоп -қора кийиниб сочни орқага қилиб яна занжир, нима сизлар ўзларингни кичкина мафия деб ўйлаганмисизлар?” -деб баттар кула бошладим.

“Сени ақлинг олмайди. Бригада деган сериал берарди шуни ётиб олиб кўрар эдик. Қора ранг соч турмаги ва занжир ўша сериал ва давр модаси эди”

“Сизлар бир сериални кўриб мафияга ўхшамоқчи бўлибсизлар, мени ўзим мафия эдим” ,-дедим керилиб. Низом бир деганда мени ўзига тортиб

“Сени мафия-ча, э” ,-дея бурнимни қўли билан қисиб мен билан ўчакишни бошлаганди.

“Ҳозир ҳам кам эмассан, чала мафия бўлиб одамлар билан тортишасан. Тузоқлар қурасан “ -тузоқ дегани Меҳри билан унинг машинадаги ҳолатини оммага ифшо қилганим эди. Бир амаллаб қўлидан қутулмоқчи бўлсам-да, бунга йўл қўймай, қўлини елкамдан ўтказиб олиб бошқа қўли билан бармоқларимни ўйнай бошлади.

Ҳар қанча мен билан ҳазиллашиб, талашиб тортишса-да, нимадир айтмоқчи бўлиб, айта олмаётганини сезиб турибман. Унга ичидаги дардини очишга имкон бериб, ўзи гап бошлашини кутиб турдим.

“Сен билан вақт ўтказиш, сенга туйғу боғлашни бошқача гашти бор. Боя айтганимдек, бир- биримизни жуфт сифатида яқиндан танишимиз керак, шошмасдан. Биз бироз тескари бошладик бу ишни. Аввал турмуш қурдик, энди танишмоқчи бўлиб турибмиз.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



130-қисм Нонушта, иккимизнинг ҳам олдидаги егуликдан кўзини узмаслиги билан сукунат ичида давом этарди. Биринчи бўлиб Низом гап бошлади.
“Қўлинг дард кўрмасин, ширин чиқибди “ ,-деди овозидан туйғусини англамасам-да, айтган раҳмати ичимни иситди.

“Ош бўлсин “ ,-дедим айни оҳангда “Бугун уйда зерикиб қолмаслик учун бирор нарса ўйлаб топсак, яхши бўларди “ ,-деди пиёладаги чойини ҳўплаб.

“Билмадим, иккаламиз тортишмасдан, охири соч- бош юлмасдан бирор иш қила олармиканмиз? “ -деганимда қаҳқаҳа отиб кулди.

“Менимча эплай оламиз “ ,-деб кўзини қисиб қўйди. Юзим қизарганини бекитиш учун ўрнимдан туриб, ўзимга бир нарса олмоқчи бўлгандек бўлдим.

“Шу пайтгача бир- биримизни таниш, қариндош ёки бир сирни бўлишган икки кишидек танир эдик. Энди эса бир жуфтлик сифатида яқиндан танишимиз лозим ва вақти келди деб ўйлайман, сен-чи?”

“Бошқа шартларда, бошқа пайт бўлса, қайрилиб ҳам қарамас эдим. Энди меники мажбурият бўлиб қолди” ,-дедим ҳеч ҳам ҳазиллашганимни билдирмай.

“Ана бўлмаса, эрталабдан бери бу уятчан Нафисахон қаердан келди? Мени безори Нафиса танишим қаерга кетди, деб ўйлаб тургандим “

“Безорими? Нима безорилик қилдим ҳали?”
“Нималар қилмаганингни санашдан бошласам, борми оҳоо “

“Туҳмат, мени бировга зарарим тегмайди. Ўз ҳолида юрган қиз бўлсам “

“Деди, ҳар куни уруш- тўполон қилиб юрган қиз”

“Болалик ҳисоб эмас. Натижада ҳар доим бола бўлиб қолмаймиз, улғайдик шундай эмасми?”

“Аммо мен сени энг кўп болалигингни эслайман. Айниқса қўшнини қизи билан жанжаллашиб ҳамма еринг тирналган, кўкарган бўлиб калтак еб келганингни” ,-деди яна кулиб

“Фақат мен эмас, у қизнинг ҳам ҳамма ери кўкарган эди. Кўзига бир мушт ургандим, ери билинди. Яна мени тирнаган қўлларини ҳам, тишлаб олган эдим” ,-деб жавоб қайтардим узоқ ўтмишни эслаб.
Ўшанда, ойимга бошқа уларнинг уйига бормасликларни айтиб, чеклов ҳам қўйган эдим.

“У майлида, бизда бир видео ёзув бор. Уйда бўлган бир маросим тасвирлардан. Шуни қўйиб бераман сенга. Ана ўшанда ҳақиқий Нафисани кўриш мумкин “

“Қайси тасвирлар экан у?”


“Сен ишингни битир. Мен унгача видео тасмани топиб, тайёр қилиб тураман “ ,деди-да дастурхонга қисқа омин айтиб ошхонадан чиқди.

Бир оз аввал жуфтлик сифатида бир- биримизни танишимиз керак деган, гапи қайта хаёлимдан ўта бошлади. Ҳақиқий жуфтлик сифатида илк нонуштамизни қилдик, энди эса бирга бир видео кўрмоқчимиз.

Ҳаяжоним худди етти маҳаллага таралиб тургандек эди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📖 ТИЛАБ ОЛИНГАН ДАРД

Тўқсонинчи йилларда, айни баҳор чоғлари томорқаларда ишлар қизғин пайтлар. Мактабда ўқитувчи бўлиб ишлардим. Ўқув йили охирлаб бораётганидан ҳаммада чарчоқ аломатлари сезиларди. Мен ҳам ҳеч бўлмаса бир ҳафта дам олиш ниятида шифокор танишимга учрадим-да, бирор касаллик баҳонасида варақа очиб беришини сўрадим. Ваҳолангки, ўзим соппа-соғ эдим. Шифокор ҳам ҳеч ким текширмайдиган касаллик деб бавосил «ташхис»и билан касаллик варақаси ёзиб берди.

Ишим битганидан хурсанд бўлиб кўчага чиқдим ва шифохона дарвозаси ёнида бир танишимни учратдим. У мотоциклида мени ҳам олиб кетадиган бўлди. Раҳмат айтиб, орқага мингашдим ва йўлни текширганимдан сўнг юриши мумкинлигини, автомашина йўқлигини айтдим. Эндигина қўзғалгандик ҳамки, орқадан катта тезликда келаётган машина мотоциклни уриб юборди. Бу ҳолат жуда тез рўй берди. Мен йўлнинг нариги томонига учиб тушдим. Ажабланарлиси, мотоцикл ҳайдовчисига, яъни танишимга ҳеч нарса қилмаганди. Менинг эса оёғим синганди. Кейин синган оёғим туфайли бир ой шифохонада ётиб қолдим. Қарангки, оёғим тузалганидан сўнг бавосил касаллигини орттирдим. Бир жойда узоқ қолганимнинг таъсири эди бу. Шу хасталик туфайли яна икки ой ишга чиқолмадим. Ишдан бироз ҳордиқ олишни ният қилгандим, ортиғи билан дам ҳам олдим ва ёлғон касалликка рози бўлгандим қимматга тушди...
Гулхумор СИДДИҚОВА

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📖 БАХТЛИ ЯКУН

Ҳайит намозидан чиқарканман ёнимдан ўтиб кетаётган юзларидан нур ёғилиб турган файзли отахонларни кўриб беихтиёр бундан олти йил аввал бўлган воқеа ёдимга тушиб кетди.
Ўшанда мен 12 ёшда эдим. Ёзнинг жазирама кунлари ойларнинг султони рамазон ойи эди. Ўша кун ҳеч қачон эсимдан чиқмаса керак. Жума куни эди, ҳаммамиз оилавий сахарлик қилиб оғзимизни ёпдик, сахарликдан сўнг бувам, отам ва мен бомдод намозини ўқишга масжидга чиқиб кетдик.
Масжидга кираётганда бувам менга қараб: «Болам, ҳаммамиз бир кун бу дунёдан ўтамиз, шундай экан бу дунёда қўлингдан келганича яхшилик қил. Ана ўшанда сени инсонлар бу дунёдан ўтганингдан сўнг ҳам яхши ном билан эслашади. Албатта, барча яхшиликларинг мукофотсиз қолмайди» дедилар. Бувамни гапларини эшитиб қандай қилиб масжидниниг ичига кириб қолганимизни ҳам сезмай қолибман. Аллақачон азон айтиб бўлинган, энди эса такбир айтилаётган эди. Бувам, отам ва мен бир сафга турдик, қулоқ қоқдик, намоз бошланди, биринчи ракат, ундан сўнг иккинчи ракат, иккинчи ракатга сажда қилиб бўлиб бувамдан ташқари ҳамма бошини кўтарди. Лекин бувам.... Аввал ўнг томонга сўнгра чап томонга салом бериб намозни тугатишимиз биланоқ бувам томонга отилдик. Бувамнинг жони аллақачон узилиб бўлганди. Нақадар бахтли якун, Aллоҳга ибодат пайтида бандаликни бажо келтирдилар.
Бувамни пешинга чиқардик. Жума намозидан сўнг бувамни охирги йўлга кузатиб қўйдик. Ростан ҳам бу бахтли якун эди, моҳи рамазон ойи, жума куни, аллоҳга ибодатда, рўзадор бўлиб бандаликни бажо келтирдилар. Ҳаммага ҳам насиб қилавермасди бундай бахт.
Жанозадан қайтарканмиз бир неча қадам орқада келаётган кишиларнинг гапи қулоғимга чалинди: «Раҳматли Анвар ота жуда ҳам яхши инсон эди. Тириклик чоғида маҳалладагиларга қўни-қўшниларга беминнат яхшилик қиларди. Кексаларга соя-салқин болаларга эса мева бўлсин деб маҳаллага анча мунча дарахтлар экканди. Ҳеч кимдан яхшилигини аямас, қўлидан келганча яхшилик қиларди».

Шу гапларни эшитарканман беихтиёр бувамнинг гаплари эсимга тушди: «Болам, ҳаммамиз бир кун бу дунёдан õтамиз, шундай экан қõлингдан келганича яхшилик қил...»

Азиз Аҳмад

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😔 HAR OY HAYOTIM OʻZGARARMIKIN DEB KUTISHDAN CHARCHADINGIZMI ???

😞Pul ham topish qiyin. Har oy u kam , bu kam , odamlarni eri sayohatga olib chiqadi , sovg‘alar beradi siz nima qilib berdingiz deb janjallashib charchadingizaaa...

💁‍♀Men sizga ayollik fishkalarini oʻrgatib , barcha qirollarning geyshalari kabi qirolingizni suyklisi boʻlish orqali oila hotirjamligi, baxt sevgi va pullarga ochilish mumkinligini isbotlab beraman.

Hoziroq pastdagi havolani bosib kanalga qo‘shilib oling…
👇 👇 👇 👇 👇 👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱ГЎРКОВ ҚЎЛИДА ҲЎРЛАНГАН ҚИЗ НОЛАСИ....

.......Шундай бўлиши мумкинми? — деб сўради у қоровулдан. Гўрковни топиб келишди. Қабрни қазишса… қиз йўқ эди. Жиноят қидирув бўлими ходимлари етиб келганидан сўнг эса ҳаммаси ойдинлашди. Марҳуманинг танаси гўрковнинг омборхонасидан, эски ваннанинг ичидан топилди. На одам ва на ҳайвон бўлмиш гўрков марҳума тупроққа қўйилган куниёқ қазиб олиб, иссиқ сувга солиб қўйган ва ҳар тун…....😱😳

ДАВОМИ УЧУН👇🏼БОСИНГ

/channel/Solixa_Ayol/23482

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Qomat – bu natija. Quvnoqlik – bu jarayon!

@fitnes_dancee ga marhamat:
💃 Harakat – lekin zo‘riqmasdan,
😄 Tabassum – haqiqiy kayfiyat bilan,
🔥 Natija – sekin, lekin ishonchli!

Buyer trenajor zal emas – bu yerda musiqa, harakat va motivatsiya bor.

Zalni sovuq temirlarisiz ozishga qaror qilgan bo‘lsangiz shoshiling!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

AKSI DUNYO HIKOYASI SOTUVDA. HIKOYANI BIR NAFASDA TOʻLIQ OʻQIMOQCHI BOLGANLAR UCHUN TOʻLOV 10.000 SOʻM.
MUROJAAT UCHUN👇👇👇👇👇👇
@A_lixan
@A_lixan

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝ИБРАТЛИ ХОДИСАЛАР...

Сизлар борсизлар — дунё турибди, яхшилар!..

Бундан анча йиллар аввал, жума куни, жоме масжидда минбардан туриб домла эълон қилдилар: «биродарлар, катта миқдорда пул топиб олинган. Ким йўқотган бўлса менга, ёки фалончига учрашсин.» Ҳамма ўзи билан бўлиб, кимдир эътибор берди, кимдир эътибор бермади. Кейинги жума эса ҳаммани лол қолдирган воқеани домла айтиб бердилар. Пул йўқотган одам пулдан умидини узган, эълонни дўсти эшитиб қолиб, ўша одамни манзилини домладан олиб, умидини узган дўстини мажбурлаб олиб борган. Суҳбат қуйидаги шаклда рўй берган:

— ака, пул топиб олган экансиз?
— ҳа, шундай бўлди. Сизлар пул йўқотдингларми?
— мен эмас, мана бу дўстим йўқотган.
— ҳўш, қанча йўқотгансиз?
— анча кўп. Мени умидим ҳам йўқ. Дўстим мажбур олиб келди.
— айтинг, қанча йўқотгансиз?
— биласизми… хуллас, ўттиз минг доллар йўқотдим.
Орага бир оз жимлик чўккан. Уй эгаси индамай ўрнидан турганда селофанга ўралган бир даста пулни стол устига қўйган. Ҳайрон бўлган йигитлар «биз йўқотган пул бу пакетда эмасди», деган. Уй эгаси эса чўнтагидан пакетни чиқариб «мана бу пакетдамиди?» — деб, гапини ҳам тугатмасидан, йигитлар пулни очиб кўришган. Ҳай-ҳайлаганча хурсандликдан раҳматни ҳам унутиб, чиқиб кетишган. Орадан анча вақт ўтиб, қайтиб келиб миннатдорлик ва пул беришган. Пулни топган одам «олмайман», дейишига қарамай, йигитлар пулни берган. Кейин маълум бўлишича: пул топиб олган одам қарздор экан. Аллоҳни марҳамати билан қарзидан ҳам қутилган.

Бир куни бозорга чиқдим. Дўстим кийим-кечак сотади. Ёнига бориб, бир зум гаплашиб турдим. Шу вақт ичида бир аёл ҳаллослаганча келиб қолди. Уёқ-буёққа қараб юрарди. Дўстим аёлни чақириб “ҳа, келин ойи, нима йўқотдиз?” — деди. Аёл шоша пиша “кашелогимни йўқотдим…”, деб гапини ҳам тугатмасидан, дўстим стол тагидан ҳамённи олиб узатди. Аёл йиғлаб юборди ва дуо қилди. Айтишича қизига тўйга сарпо қилгани чиққан экан.

Бизда “запчаст” бозор деб аталадиган бозорга бордим. Айланиб юрдим ва керакли нарсаларни ҳарид қилиб, бозордан чиқдим. Бошқа ишларимни ҳам қилдим. Орадан анча вақт ўтиб телефоним йўқлигини сездим. Машинани қарадим йўқ. Дўстимни телефонидан қўнғироқ қилдим. Телефон ўчиқ. Тамом, дедим. Телефонни жанозасини ўқидим. Умидни уздим. Кечга яқин онам олдимга келиб «телефон йўқотдингми?», дедилар. Ҳайрон қолдим. Чунки ҳеч кимга айтмагам эдим. Савол назари билан қараб турганимни билиб «бир одам телефон қилди. «Телефон топиб олдим. Онам деб ёзилгани учун шу номерга телефон қиляпман“, деди. Мана номери. Ҳа, болам тушмагур-а” — дедилар. У одамга дарров телефон қилдим. “Ака, минг бир узр. Телефониз заряди тугаб ўчиб қолган экан. Менда ундай зарядник бўлмагани сабаб, бировдан олиб, зарядлаб сизга телефон қиляпман” — деди. Мени мулкимни қайтиб бераётган одам, мендан узр сўрарди.

Ислом нақадар гўзал-а? Бу нарсани иймон ҳаловатини тотганлар билади. Аллоҳдан чин маънода қўрққанлар билади.
Мана шундай воқеа ва ҳодисаларга дуч келсам, хурсанд бўлиб кетаман. Яхшилар борлигига, иймонли инсонлар атрофимда юрганига шукроналар қиламан. Сизлар борсизлар — дунё турибди, яхшилар!..

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



119-қисм Нодир эплаб топа олармиканман? Агар эртагача бирор хабар келмаса, Нодирни биринчи рейс билан жўнатаман.
“Қаерга кетди экан?” -деб Нодир ҳар 15 дақиқада сўраб, асабимга тегарди.

“Нодир қасдан қиласан шекилли, кўриб турибсан асабийлашганимни. Яна ўлганни устига тепгандек сан “

“Сен билан гаплашмадими ҳеч?” -деди навбатдаги такрорий саволларидан бериб.

“Йўқ, охирги пайтларда орамиз унча яхши эмас эди “

“Кетиш олдидан мендан сўради. Меҳри ҳали ҳам вилоятдами деди” Жим турдим. Нодир ўз- ўзига гапиргандек, гапида давом этарди.

“Хафа бўлиб кетиб қолди десам, жанозага бормас эди. Ёки Латвияга ҳам уни бирор куч жўната олмасди “

“Шунча яхши танийсан уни “ ,-дедим саволдан кўп тасдиқдек айтиб.

“Нафиса менинг болалигим. Ҳимоячим. Ўзи кичик бўлса-да, юраги катта синглим, у мани” Нодирнинг гапларига юзимда табассумим кенгайди.

“Ота- онам ногиронлигини ва мени ҳимоя қила олмаслигини, мени хафа қилганлардан яхши биларди. Шу учун доим ёнимни олиб юрарди. Кези келса, опам ,онам бўлиб уришарди, бурнингни оқизиб юрибсан дерди. “

“Сен ўзинг ҳам жуда бўш бола бўлгансан-да?“

“Мен ота- онасининг тортишувини, жанжалини кўрган бола эмасман. Мен учун ваҳшийлик эди, кўчада бақир- чақир қилиш, дўстим “

“Ҳозир нега дарров жаҳлинг чиқади унда?”

“Яхши кўрган яқинларимни хафа қилишганини кўрсам, чидаб тура олмайдиган бўлдим. “

“Нафиса ҳам сени қаттиқ яхши кўрган. Шу учун сени доим ҳимоя қилиб юрган.Ҳеч жанжаллашиб қолмаганми сизлар?”

“Э, неча марта. Ва ҳар сафар мен бориб, ялиниб кечирим сўраганман”

“Тасаввур қилиш қийин эмас” ,-дедим яна Нафиса кўз олдимга келиб кулиб.

“Ундан яхши дўст чиқади. Лекин бир айнидими фикри, душманлиги ҳам ёмон “

“Билмайман-ми? Чўрткесар, ҳай- ҳай демасанг каллангни кесаман дейди “

“Унчалик эмас. Яхши кўрганлари уни хафа қилса, масофа қўяди. Изини йўқотади атрофингда юради лекин сен уни пайқамайсан чунки кўринмас бўлишни у хоҳлаган бўлади “

“Ҳозир ҳам бировдан хафа бўлиб, узоқлашган бўлмасин?” -дедим Нодирга бурилиб.

“Кимдан хафа бўлади? Кеча қамоқдан чиққан отасиданми? Ёки бечора беозор онасиданми?”

“Билмадим, балки мендан, оиламдан хафа бўлгандир?”

“Эҳтимоли йўқ. Хафа бўлганида, тарсакисини еган аёлнинг оғир куни бўлса-да, қадамини босмасди “ ,-деганида қошларим бир орада тўпланди.

“Нима дединг? Қандай тарсаки?”

“Сенинг хабаринг йўқми?”

“Энди эшитяпман”

“Янгамни касалхонага олиб бориш учун уйларингизга борган куним. Сизнинг дарвозангиз олдидан кетаётган она-болани кўрдим. Болакай йиғлаб, кетаётганини кўриб уларга ёрдам керакдир деб, машинадан тушиб нима бўлганини сўрадим.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝Ҳикоя қилишларича, бир аёл ҳар куни оиласига деб ва яна битта ошиқчаси билан йўлдан ўтган кетган гадойга деб, нон ёпар экан. Оч-наҳор олар деган мақсад билан нонни деразасидан чиқариб, осиб қўяр экан. Букри одам ҳар куни шу дераза ёнидан ўтиб, нонни оларкану, уй эгаларига миннатдорчилик билдириш эвазига минғирлаб, "ёмонликни улашсанг ўзинг билан қолажак, яхшиликни илинсанг, ўзингга қайтажак!" деб кетар экан. Ҳар куни шу аҳвол, букри одам келиб нонни оларкану, шу сўзларни айтиб йўлида давом этар экан. Аёл, букри одамни нон учун миннатдорчилик билдирмаганига тоза жахли чиқа бошлабди.
Аёл ўзига ўзи шундай деди: Бу букри деганлари ҳар куни тушунарсиз гапларини қайтаргани қайтарган, нимани назарда тутаётган экан, деб ҳайрон бўлибди. Кунлардан бир куни, аёл букрига қарши бир нарсаларни ҳаёл суриб, қарор қилибди. "Шундай қилсам, бу букридан қутиламан", дебди. Ўрнидан дарров туриб, букрига деб алоҳида нон қориб, хамирга озгина захар ҳам қўшиб юбориб пиширибди. Тайёр бўлган нонни тезгина шошиб деразага осиб қўйибди-ю, лекин қилган ишидан қўллари дир-дир қалтирай бошлабди. Дарров ўзига ўзи , "Бу нима қилганим" деб, нонни олиб оловга улоқтириб юборди. Сўнг бошидан хамир қориб, яна ўша-ўша жойга нонни осиб қўйибди. Одатдагидек букри келиб нонни олиб "ёмонликни улашсанг ўзинг билан қолажак, яхшиликни илинсанг, ўзингга қайтажак!" деб, аёлни дилидаги фикрларидан бехабар букри минғирлаб, йўлида давом этиб кетаверибди. Аёл ҳар куни нонини ёпар экан, узоқ узоқларга келажагини ўзгартираман деб кетиб қолган ўғлининг хаққига дуо қилар экан. Мана орадан ойлар ўтибдики, ўғлидан ҳеч бир дарак йўқ экан. Доим, "эсон омон уйга қайтсин" деб, дуолар қилар экан. Захарли нондан қутилган кун, кимдир аёлнинг эшигини ярим тунда тақиллатибди. Очиб қараши билан аёл даҳшатга тушади. Чунки унинг қаршисида ўғли турган эди. Ранглари ўчган, кўринишидан жудаям нимжон ва заиф эди. Кийимлари эса йиртилиб кетган, деярли гадойдан фарқи йўқ эди. Кўринишидан жудам оч ва толиққан. Бола уйга кириб, нафасларини ростлаб олиб онасига: "менинг бу ердаги вужудим, мўъжизанинг ўзи онажон, бу ердан бир неча миллиард узоқликдаги масофада эдим. Мазам йўқ, жуда ночор аҳволда эдим. Йўллар шу даражада оғир эдики, жудаям қаттиқ толиққан эдим. Агар букри одам бўлмаганида, мени ўлишим аниқ эди. У менга ўзида бор таомини мени қутқариб қолиш учун, умид билан берди. Тақдиримга битилган бу яхши инсон мени ейишимга бир бутун нон берди. Нонидан бераётганида эса, бу унинг ҳар кундаги озуқаси эканлигини айтди. Менинг хожатим унинг хожатидан катта бўлгани учун, бугунги насибасини менга берди". Она шўрлик бу сўзларни эшитиши биланоқ юзидан даҳшатга тушгани билиниб турар эди. Кўзлари эшикка қадалиб, эрта тонгда туриб тайёрлаган заҳарли нонини ҳаёлидан ўтказди! Агар заҳарли нонни оловга улоқтириб юбормаганида, айланиб келиб ўғлига насиб қилган бўлиб, ҳозир ёнида ўтирмаган бўлар эди. Ўша лаҳзада, букрини айтган маъноли гапларига тушуниб етди. "ёмонликни улашсанг ўзинг билан қолажак, яхшиликни илинсанг, ўзингга қайтажак!"

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Арзон аёл!

-Рустамжон домланинг
"Аёлларингизни дўзахий қилиб қўйманг деган сўзини эшитиб ўйланиб қолдим.
Кечир бизни бугуннинг аёли,
БИЗ - сени мусофир юртларда сарсону-саргардон қилиб, туркларнинг тўшагига, арабларнинг ҳарамига, русларнинг подъездига, корейсларнинг никоҳига, қозоқларнинг чўлига ва дўзахнинг йўлига ташлаб қўйдик!
Биз эркаклар фарзанд дунёга келиши учун дақиқалик ва лаззатлик "меҳнат" қиламиз. Аёллар эса шу "меҳнат"ни роҳатини тўққиз ой вужудида токсикоз, варикоз ва паровоз бўлиб олиб юради. Туғиб ҳам қутулмайди бу "меҳнат"нинг маҳсули бўлган фарзанд деган эгоистдан. Сутидан, уйқусидан, соғлигидан кечиб минг бир азобларда вояга етказган ўғил-қизи, кун келиб битта танноз келинни ва нокас куёвни деб ўз онасини унутиб қўяди.
Яқинда бир қори аканинг:
-" Статитикани олиб қарасак Ўзбда аёллар донорлик қилиб хаста отаси, акаси, укаси, боласи ва эри учун ўз буйрагини биттасини беришибди, лекин минг афсуски эркакларнинг бирортаси ҳам касал аёли учун донор бўлиб буйрагини бермабди!" - деб куйиниб айтган сўзларини эшитиб, почкамни итларга ташлаб едириб юборгим келди.
Наъмунча арзонсан аёл, бунчалар қадрсизсан она, нақадар ожизсан опа-сингил, наҳотки ортиқчасан қиз фарзанд?
Онаси учун юрагини, жигарини ёки буйрагини берган бирорта фарзанд бормикан бу дунёда?
Бўлса айтинг, мен у фарзандни тавоф қилиб ҳоки-пойини ўпай! Атрофида лаббайкани айтиб етмиш марта айланай!
Рафиқасига норковая шубани Finezzaсини, Ленинградский тиллани 585 пробалик цепини, iPhone 12 Pro Maxсини, MALIBU А/Т 2,0 Turbo Faceliftини олиб берган ўғиллар, ОНАси учун ҳеч бўлмаса битта камзул, калиш ёки кўзойнак олиб берганмикин???
Вафот этиб кетган ота-онасини қабрига қабртош қўймай, уйини сарой қилиб юрганларни ўликлари кўчаларда қолиб кетса адолатдан бўлади.
Ҳатто қабристонга бориб ўз ота-онасини қабрини топа олмейдиган итлар ҳам бор!

Хондамир Юнусов

Каналимиздан узоклашманг.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Ҳикоя

Кексалик ҳаловатини истайсизми?

Ўғил уй қуриш тарадудида юрибди. Ҳар куни ҳисоблайди-чамалайди, янги ҳовлининг қаерига нима қуришни мўлжаллайди, хоналар сонини чамалайди. Ҳар куни кўчага-чиқиб кирганда, ота-онаси яшайдиган хона деразаси олдига бориб улар билан салом-алик қилади. Буни қарангки, ўғил ҳар куни ўша хона олдидан кам деганда беш-олти маротаба ўтса-да, дераза ойналаридан бири сингани, шабадани тўсиш учун ойнасиз ромга ёстиқ тиқиб қўйилганини “кўрмайди”...

Тўй бошлаганидан бери аёлнинг ороми йўқ. Ҳар куни эрига алланималарнинг рўйхатини тутқазади-да, гап орасида “Қиз узатиш осонми?!” деб қўяди. Тилла тақинчоқлару чинни идишларни бир неча маротаба алмаштирди “модадан қолган” эмиш. Парда, мебеллар, келин-куёв сарполарини хориждан олиб келди. Она бир четда мунғайибгина ўтирибди. Тўнғич неварасининг ҳам тўйи кўнглига сиғмаётгани шундоқ юз-кўзидан сезилиб турибди. Набираси ¬ ўғлининг ўғли оғир касалликка чалинган, операцияси учун катта миқдорда пул керак экан. Ўғли боши қотиб унча пулни қаердан топишни ўйлаб эзиляпти. Боласи фарзандининг дардида эзилаётган онанинг кўнглига тўй сиғсинми? “Қизим, шунча пулни бугун урф бўлиб эртага эскирадиган матоҳларга сарфлагунча, укангга бер, ўғлини даволатсин, савобидан ҳам сен, ҳам фарзандларинг баҳраманд бўлади” деган ифодани онасининг кўзидан ўқиёлмаётган аёл эса дабдаба васвасига ғарқ бўлган...

Беш нафар фарзанди бор. Беш болани тарбиялаб, ўқитиб элга қўшдилар. Орзу-ҳавасли тўйлар қилиб уйлантирдилар, узатдилар. Уйлар қуриб, бешик тўйлар қилиб фарзандлари олдидаги қарзларини уздилар. “Болалардан тинчидик, Худога шукур”, деганларида қарашса, етмишни қоралаб қўйишибди. Энди тўй-маъракаларда кекса отахон-онахон дея уларни тўрга ўтирғизиб эъзозлашади. Муборак ҳаж зиёратига бораётганлар маҳалланинг ёши улуғ, пиру бадавлат кексалари дея улардан фотиҳа олишади. Шундай кезларда отанинг ҳам, онанинг ҳам кўнглида “Қанийди, бизга ҳам шундай улуғ ибодатга бориш насиб этса” деган хўрсиниқ аралаш илинж уйғонади. Болалар эса омонат дунё ҳаваслари ва тирикчилик ташвишларининг асирига айланган, ота-онасининг кекса қалбидан кечаётган орзулардан бехабар...

Мулоҳазаларимиз кўзгусидаги қиёфалар аксини танияпсизми, юртдошим? Улар мен, сиз, ҳаммамиз. Баъзан узоқдаги ота-онамизга бирровгина қўнғироқ қилиб қўйишга вақт топмайдиган, “иши кўп”, “бош қашишга вақти йўқ” одамлар...

Эрта бир кун сизу биз ҳам қариймиз. Ота-онамиз ва ён-атрофдаги кексаларга меҳр-мурувват кўрсатиш билан фарзандларимизга ибрат бўлайлик. Бугунги амалларимиз пиру бадавлатлик ва кексалик ҳузур-ҳаловатимизнинг тамал тошларига айлансин.

Умида АЗИЗ.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



133-қисм

Низомнинг сўнги гапларигача она бўлиш ҳақида ҳеч ҳам ўйлаб кўрмаганлигимни фарқига бордим. Четдан эшитилганда ҳар қанча ғалати эшитилса-да, гапларида жон бор эди. Атрофимиз ҳар куни асабийлашиш ва муаммолар билан лиқ тўла экан, бу аҳволда фарзанд дунёга келтириб, унинг масъулиятини олиш, заҳматли иш. Низомга қараб уни тасдиқлаганимни, айтганимда пешонамдан ўпиб қўйди.

“Эртага бирга дорихонага чиқиб, сенга сақланишинг учун бирор контрацептив восита оламиз “,- деганида келажак ҳақида режа қилмасликка, ўз- ўзимга сўз берган эдим. Уч кунлик таътилда, бир марта дорихонага бориб рақамли дори олишимиздан ташқари ҳеч ҳам кўчага чиқмадик.

Дорихонадаги аёл рақамли дорини қандай ичишимни айтиб баъзи огоҳлантиришларни ҳам санаб ўтди. Бу дори баъзиларда шиш, вазн кўпайиши ёки камайиши, кўнгил айниши ҳамда қайт қилишдек ножўя таъсири бўлиши мумкинлигини, ҳамда дорини ҳар куни қолдирмай ичишни айниқса лозим кунлари 5 соатдан кечиктирмасликни тайинлади. Чунки орадаги жадвал бузилиши кутилмаган ҳомиладорликка олиб келиши мумкин экан. Низом ҳам бу гапларни мен билан бирга эшитганида, иккаламиз бир- биримизга қараб қолдик.

Чунки кеча.... лозим бўлган пайтдан бир суткага яқин вақт ўтиб бўлган эди.

Дорини олиб чиққач, Низом ҳеч нарса демай қўлини менга узатди ва машинагача қўл ушлашиб бирга юриб бордик.

“Бир мартада бўлиб қолиш эҳтимолини сўраш ёдимиздан кўтарилибди” ,-деганида нимани назарда тутганини билиб, мен ҳам хавотирга тушдим.

“Бир- икки мартадан дарров бўлиб қолмас. Одамлар йиллаб кутишади “ ,-дедим буни кўпроқ ўзимга таъкидлаш учун. Машинада турган сув шишасини олиб тезда жадвалдаги кунига қараб дорини ичиб олдим. Низом жим бўлиб, машина ҳайдар экан, ичимда тутишга қийналганим бошқа саволни бердим.

“Агар бўлиб қолса, уни хоҳламаган бўласанми?” -деганимда бурилиб менга қаради. Жавоб беришга шошилмади. Бироқ мен жавобни олгандек бўлдим. Ҳали фикр бўлган эҳтимолдан, кўзларим тўлди. Боламиз бўлишини истамаганини кўзларидан билиб турардим. Унинг ўз сабаблари бор эди албатта. Аммо бизнинг қўлимизда бўлмаган бир иш учун, боладан воз кечиш бу бошқа нарса саналарди.

“Йўқ, нега хоҳламай? Сенга ўхшаган битта лўли- мафия туғсанг ҳаётимни қолган қисмини, бошқа болаларнинг отаси билан жанжал қилиб ўтказаман “ ,-деганида юзимда табассум пайдо бўлди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Қимматбаҳо кўйлак кийган гўзал аёл ўз руҳшуноси ёнига келиб, ҳаёти мазмунсиз, ўзи эса тушкунликда эканлигини айтди.

- Мен ҳозир Меридан, қандай қилиб бахтга эришгани ҳақида айтиб беришини сўрайман. Сиздан ягони илтимосим, диққат билан тингланг.

Руҳшунос офис полини тозалаб юрган аёлни чақирди, қайтиб бадавлат аёлни ёнига ўтирди.

Қари фаррош аёл супургисини йўлакда қолдириб, келиб стулга ўтирди ва ўз ҳикоясини сўзлаб берди:

- Турмуш ўртоғимни саратон олиб кетди, 3 ой ўтиб ягона ўғлим автоҳалокатда вафот этди. Менинг ҳеч кимим қолмади... Менинг ҳеч нарсам қолмади... Мен ухлай олмас эдим, томоғимдан овқат ўтмасди. Мен ортиқ ҳеч кимга табассум қилмай қўйдим. Ҳатто ҳаётимга қасд қилиш ҳақида ўйлардим.

Шундай кунларнинг бирида ишдан қайтар чоғим кичкина мушукча ортимдан эргашди. Мушукчага раҳмим келди. Ташқари совуқ эди, мушукни уйга киргизишга қарор қилдим. Унга сут бердим, мушукча товоқчани тозалаб қўйди. Сўнг келиб оёқларимга суйкалди, шу он мен неча ойлардан буён илк маротаба табассум қилдим.

Шунда ўйлаб қолдим: агар кичкинагина мушукчага берган ёрдамим мени табассум қилдира олган бўлса, балки бошқа инсонларга хизмат қилиш менга бахт олиб келар.

Эртасига мен ширинликлар пишириб, бемор ётган қўшнимдан ҳол аҳвол сўрашга чиқдим.

Ҳар куни мен бошқа инсонларга нимадир ёрдам қилишга ҳаракат қилардим.Уларга кичик бўлсада далда беролганим ўзимни хам бахтиёр қиларди.

Бугунги кунда мендан яхшироқ ухлайдиган инсонни билмайман. Мен бошқаларга бахт бериш орқали бахтимни топдим.

Ҳикояни эшитган бой аёл йиғлаб юборди. У пул билан сотиб олиш мумкин бўлган барча нарсага эга эди, лекин пулга олиб бўлмайдиган бахтиёрлик неъматидан айрилганди.

Ҳаётнинг гўзаллиги сен сабаб қанча инсонларнинг бахтли бўлолганида. Чунки, Бахт яхшилик қилиш орқали кўпаядиган неъматдир.

БАХТ - СЕНИНГ НИМАГА ЭГА ЭКАНЛИГИНГ ЭМАС, СЕНИНГ КИМ ЭКАНЛИГИНГДА

Феруза Турғунова таржимаси
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

— Миллион долларсиз яшамоқ мумкинми?
— Мумкин.
— Юз, ўн, ҳатто бир долларинг бўлмаса-чи?
— Яшамоқ мумкин. Ризқни Тангри беради. Кишининг тирик юриши учун кунда бир кесим нон кифоя. Оғир кунларда одамлар шундай яшашган. Одам нима учун таомланади? Ўлиб қолмаслик, ҳаракатдан тўхтамаслик учун. Бунинг учун катта бойлик шарт эмас.
— Шон-шуҳратсиз яшамоқ мумкинми?
— Одамлар яшашяпти-ку? Нега мумкин эмас экан?
— Юқори мансабсиз-чи?
— Одамларнинг барчаси мансабдор эмас-ку?
— Амалинг бўлмаса, бойлигинг бўлмаса, шон-шуҳратинг бўлмаса, тўй-ҳашамларда сенга пойгакдан жой тегади.
— Демак, улар Одамни эмас, амал ва бойликни тўйга чорлашган экан. Пойгакда ўтиришдан афсус чекмаслик керак. Чунки ўша тўрдагилар ҳадемай пойгакка тушадилар.
— Хўш, бойликсиз, амалсиз, шуҳратсиз яшамоқ мумкин экан. Нимасиз яшамоқ мумкин эмас?
— Иймонсиз. Иймон билан яшаётган киши Аллоҳнинг ҳузурида энг бой, энг шуҳратли кишидир. Тангри ҳузуридаги дастурхон тўри ҳам иймон эгалариники бўлади. Дунёвий бойлик, мансаб, шуҳрат хиёнаткордирлар. Иймон бойлиги эса садоқатлидир. Бу дунёда ташвишли ёки қувончли кунларда ҳам ёлғиз қўймайди. У дунёда эса ўзингга кўшк бўлиб хизмат қилади.

Тоҳир Маликнинг «Меҳмон туйғулар» китобидан

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📖 Одамларни рози қилиш ― эришиб бўлмас мақсаддир.

•Кулган эдим, тортинмайсанми?, ― дедилар.

•Йиғлаган эдим, табассум қилмайсанми?, ― дедилар.

•Табассум қилган эдим, риёкорлик (иккиюзлик) қиляпти, ― дедилар.

•Қовоқ солган эдим, яширган нарсаси фош бўлди, ― дедилар.

•Сукут қилган эдим, тили заиф (дудуқ), ― дедилар.

•Гапирган эдим, сергап, ― дедилар.

•Ҳалимлик қилган эдим, қўрқоқ; агар қодир бўлганида, ўч оларди, ― дедилар.

•Жасурлик қилган эдим, енгилтак; агар ўйлаб иш қилганида, журъат қилмаган бўларди, ― дедилар.

•Агар "йўқ" десам, (йўлдан) четга чиқди, агар "ҳа" деб, уларга мувофиқ бўлсам, текинхўр, ― дерлар.

•Ва шуни аниқ билдимки, одамларнинг розилигин қанча истасам ҳам, маломат, мазаммат қилинишим лозим ва лобид экан.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҲАЁТ САБОҚЛАРИ.

Банкка босқинчилар кириб, уларнинг каттаси ичкаридагиларга бақирди: "Қимирламанглар! Пул давлатники, жон эса сизники!".

Банкдаги одамлар тезда ерга ётишди. Бунга "фикрни чалғитувчи усул" дейилади – одатий фикрлардан чалғитиш.

Бир аёл эса столнинг устига ётиб олганди, тўдабоши унга ўшқирди: "Хоним! Бу ерда зўравонлик эмас, ўғрилик бўляпти. Қани, ерга ётинг!"

Бунга "маҳорат" дейилади – фақат ўзингиз қойиллатиб қиладиган ишни бажаринг!

Босқинчилар ишни битириб, банкдан чиқиб кетгач, ҳали ёш, тажрибасиз ўғри тўдабошидан сўради: “Қанча ўғирлаганимизни бир санаб кўрмаймизми?" Тўдабошига унинг гапи ёқмади: "Аҳмоқ! Шунча пулни қачон санаб бўламиз? Кечроқ телевизорда қанча ўғирлаганимизни ўзлари айтишади".

Бунга "тажриба" дейилади – бугунги кунда ҳаётий тажриба қоғоздаги расмий малакадан кўра анча муҳим.

Ўғрилар банкдан чиқиб кетишлари билан банк раҳбари ишчисига тезроқ полиция чақиришни буюрди. Аммо ишчи раҳбарига қараб: "Тўхтанг! Келинг, яна 10 миллион олиб, кеча беркитган 70 миллионимизга қўшиб қўямиз", деди.

Бунга "оқимга қараб сузиш" дейилади – ҳар қандай қийинчиликни ўз фойдасига буриб олиш мумкин.

Ишчи яна: "Қани эди, ҳар ой шундай ўғрилик бўлиб турса", деб орзуга берилди.

Бунга "кўнгилхушлик" дейилади – ишлаш кайфияти ишдан муҳим.

Орадан бир кун ўтди. ТВ орқали банкдан 100 миллион ўғирлангани хабар қилинди. Ўғрилар ишонмай пулларини санаб чиқишди: пул атиги 20 миллион эди.

Тўдабоши ғазабланиб шундай деди: "Биз ҳаётимизни хавф остига қўйиб атиги 20 миллион олдик. Банк раҳбари кўз очиб юмгунча 80 миллион ўмарди-я! Бунақа ўғри бўлгандан кўра, ўқимишли ўғри бўлганим яхши эди!"

Бунга "билим бойликдир", дейилади.

Банк раҳбари ўз ишидан мамнун. Унинг қилмишларини мазкур ўғрилик ёпиб юборди.

Бунга "вазиятдан унумли фойдаланиш" дейилади.

Cизнингча ҳақиқий ўғри ким?

Саид Комил.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

БЕҒУБОР, БЕГУНОҲ, БЕЧОРА ҚИЗАЛОҚ

(Ўзингизни йиғидан тўхтата олмайсиз)

Қизча ширингина уйқудан бақир-чақир овози сабабли уйғониб кетди. Кўзларини ишқалаб кроватидан тушди ва овоз келаётган томонга юра бошлади. Унинг ота-онаси ҳар кунгидек ўзаро жанжаллашишарди. Улар қизчанинг уйғонганлигига ҳам эътибор беришмасди. Ота-онасининг жанжалидан қўрқиб, бир четда уларни кузатиб турган тўрт ёшли қизча йиғлаб юборди. Бир-бирларини турли одоб доирасидан ташқарида бўлган сўзлар билан ҳақорат қилаётган эр-хотин болага эътибор беришмасди: 
- Сиз мен учун нима қилиб қўйибсизки, менга бақирасиз? 
- Ўчир овозингни шаллақи, ифлос, болангни олиб йўқол бу уйдан. Менга сен ҳам, боланг ҳам керакмас. 
- Нима дедиз? Ҳали боламни олиб йўқолайми? Майли, кетсам, ўзим кетаман! Бу уйга ёлғиз келганманми, ёлғиз кетаман! Бола битта меники эмас, туғдириб қўйдизми, так што эплаб боқинг энди! Аёл шундай дедида жаҳл билан хонасига кириб кетди. Худди шу тахлит ота ҳам ташқарига чиқиб кетди. Қизча эса ҳамон йиғларди. У эндигина тўрт ёш бўлсада, ота-онасига керак эмаслигини, уларга ортиқчалик қилаётганлигини тушуниб турарди. Чунки деярли кун ора шундай жанжаллар юз берарди. Қизалоқ нима қилишни билмас, у ҳам кўчага чиқиб кетишни ва уйга ҳеч қачон қайтмасликни истарди. Онасининг ёнига кирмоқчи эди, йўқол кўзимдан деган жавобни олгач ниҳоят кўчага чиқди. Қизалоқ қаерга боришни билмас, ягона биладиган жой нариги маҳалладаги бувисининг уйи эди. Қизча бувисининг уйи томон кетаркан ўйларди: “Бувим мени яхши кўради, мени ҳайдамайди, агар уйдан кетиб бувимни ёнида яшасам, адам ойимни урмайди, ойим ҳам бошқа йиғламайди. Мен уларга яхши қиз бўлолмадим...“ Шу хаёллар ичида кетаётган қизалоқ ёнидан чиқиб қолган машинани сезмай қолди. Қизча йўл четида ҳолсиз ётар, кичкина юзларига ёш аралаш бошидан қон сизарди. Оғриқ кучли, қиз ҳатто овозини чиқариб йиғлай олмасди. Ҳайдовчи машинага қаттиқ урилган қизалоқни қўлига кўтариб оларкан, қизча унга қараб аччиқ жилмайди, қон сизиб чиқаётган кичкина лаблари билан сўнгги марта пичирлади: 
“Раҳмат амаки... Энди адам билан ойим ҳеч қачон урушишмайди...“

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝ОНА УЧУН САДАҚА

Якшанба куни эди. Бозор тонг саҳардан қизигандан қизиганди. Бозор дарвозаси рўпарасига келиб тўхтаган серҳашам ва қимматбаҳо машина хаммани кўзини ўйнатди. Унинг ичидан келишган хушсурат бир ёши 30 ларда бўлган йигит тушиб келди. Қўлида аллақайси дўконга етказиб берилиши керак бўлган катта сумма солинган қоғоз ҳалтани олганча бозор ўртасидаги икки қаватли дўкон ёнига етиб келди. Дўкондор билан анчадан бери олди берди қилиб турса керак , интиқиб кутаётганлиги сабаб дўкондор оломон орасидан уни дарров кўриб қаршисига чиқди. Шу онда қуюқ қучоқлашиб кўришаркан энди хол ахвол сўрашаётган маҳалда қаердандир пайдо бўлган юпун кийинган жуда ғариб онахон йигитга юзланди:
— Бошинг тошдан бўлсин илойим ўғлим! Болам садақа қил. . Мен онангга садақа қил...

— Мана шунақа дайди гадоларнинг дастидан бемалол гаплашиб хам ўтиролмайсан ее! – дея йигитнинг шериги дўкондор кампирни қувиб солди.
Йигит аксига олиб минг истиҳола билан атрофга аланг жаланг қараркан ёнидаги шеригидан пул сўраб садақа беришни ўзига эп бермади. Онахоннинг қоқ суяк оёқ қўллари кир бўлиб кетган рўмоли хира тортиб тўзиган кўйлаги унинг дийдасига қаттиқ озор берди. Кўзига алланечук ёш қалқиди. Авваллари хам турфа хил лўлими, ўзбекми ёки русми гадойларни кўрганди, аммо бу онахон умуман гадойга хам ўхшамасди.
Худди йўқчилик тўсатдан бошига чақмоқ мисол урган–у, Тақдир кажрафтори сабаб мана шу маҳзунликка чўккан мазлумлик йўлига ўтганди.

“ Уч кундан бери туз тотмаганга ўхшайди “ ҳаёл қилди йигит онахоннинг нон расталарига тарфага судралиб кетаётганига кўзини узмай қараб қоларкан шеригининг ;
— Тушликка зўр жойга борамиз.. Бир кабобхўрлик қиламиз ... деган сўзлари негадир қулоғи остида
“...ҳўрлик қиламиз” дегандек туйилди. Жирканч илондан безиган одамдек бир сонияда ундан нари турди ва “Дўстим. Бироз шошиб тургандим , бошқа сафар “ дея хайр маъзурни хам насия қилиб дарвоза томонга йўл олди.
Шошилиб кўйлагини орқа томонини шими устидан чиқариб олди ёқаларини кенгайтириб тугмасини иккитаси очди.
Аравакашлар турадиган жойда бир озғингина ёши 15 дан ошмайдиган болани кўриб қолди. Бола унинг кўзига нажоткоридек кўриниб кетди.

— Укам аравангни икки соатга ижарага бериб тур. Илтимос шу икки соат ичида қанча фойда кўрсам шуни ярмини сенга бераман. Йигит шошиларди. Сабаби кампирни йўқотиб қўйишни сира истамасди.

Болакай бунақа ноёб таклифдан аввалига эсанкираб қолди. Бироз ўйланиб турганди, йигитни алдамаётганига ишонч хосил қилдими, аравасини берадиган бўлди.

Бизнинг қаҳрамонимиз эса нақ икки соат ичида терлаб, қора кир чир бўлса хам роса арава сурди. Гоҳ сабзи қопларини, гоҳ мева чева ортилган челак тоғораларини гоҳ эса бойвучча эр–хотинларнинг гап гаштагига бозорликларини машиналари юкхонасигача олиб бориб берар, ўзи кўтариб жойлаб хам қўярди. Балким, юклари бор одамлар бунақа тоза ўзига қараб юрган “ғаройиб аравакаш” йигитга қизиқиб қолганликлари сабаб хам айнан уни ёллашарди. Соат қоқ пешинга келганида йигит хориб пишиб ишлаган олтмиш минг пулини қуртдек санаб боланинг ёнига келди ва аравасини хамда қоқ ярим даромад ўттиз минг сўм пулни болага тутқазди. Бола хам бунақа саҳийликдан шошиб қолиб “ Яна арава сургингиз келса мен шу ерда бўламан, ака” деб қолди.

Онахон фаввора ёнидаги мармар зинада бехол ўтирган экан. йигит худди ўз онасини кўриб қолгандек шошиб унинг истиқболига учди. Қўлидаги хамма пулларини онага тутаркан, гадой кампир ҳаяжон ва шодликдан титраб–титраб дуога қўл очди ;
— Бошинг тошдан бўлсин болажоним! Илойо топганинг зар , ушлаганинг олтин бўлсин!

Йигит онага меҳр билан қараб энди ўрнидан туриб кетмоқчи эди, онахон йигитни боя дўкондор ёнида кўрганини эслаб қолди , тилга кирди:
— Боя хам сени кўргандек эдим. Кейин арава суриб юрганингни хам кўрдим аммо бошқа бўлса керак , деб ўйлагандим...

Йигит эса хўрсиниб жавоб берди;
— Боя сизга беришга бир тийин хам пулим йўқ эди. сизни кўриб марҳум онам ёдимга тушди, шу сабаб сизни бир лаҳза бўлса хам бахтиёр кўришни истадим.

Чўнтагингда бир чақа пулинг бўлмаса хам кўксингда бир дунё юрак бўлсин, экан инсонда.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



121-қисм Бу виждон билан мени ташлаб қўйма. Ухлаб қолмаслик учун қанча финжон қаҳва ичганимни ва кети узилмай ёққан тамакиларимни ҳисобига ета олмадим.

Яна уч ярим соатдан сўнг телефонимга смс келди. Жадзе расм жўнатиб пастига шу сатрларни ёзган эди.

“Сендан фақат яхши дўст чиқади лекин яхши эр эмас, буни билдим. Ва бугунги стресс учун иложи борича узун муддат мени безовта қила кўрма. Хатингни топдим. Фақат унда ўзингни топа оласанми, у муаммо. Севсанг эгалик қил. Қушни инини бузсанг, қайтиб сенинг уйингда ин қурмайди. Бай, Жадзе “


Смсни ўқиб, кула бошладим. Жадзе дили, тили бир қиз. Нимани кўрса, нимани ҳис қилса, шуни гапиради. Расмни катта қилганимда, денгиз бўйида ердаги қумда, орқаси ўгирилиб, ёнида оёқ кийими ва бир шиша суви билан денгиздаги тўлқинларни томоша қилган Нафиса тасвири бор эди. Унинг кўз узмай турган тўлқинлари, аллақачон менинг қалбини еридан қимирлатганидан хабари йўқ, билмайди.

Н А Ф И С А

Воз кечдим дея олиш учун аввал куч тўплаб олиш керак эканлигини ички ҳиссиётим туртиб турди. Қатъий қарор олиш осон эмас экан. Тилда иродали, аслида эса ичдан заиф, тез кўнглига оладиган, буни ташқарига кўрсатмасам-да, руҳан синиб бўлганимни яқинда фарқига бордим. Бошидан беозордек кўринган келишув, мен кутмаган бурилишлар билан давом этмоқда. Пушаймонмисан десангиз, бу саволингизга жавоб беришга қийналаман. Нимани хоҳлаганимни нимадан норози эканлигимни ҳали тўлиқ англаб етганим йўқ. Аммо ширинлик истаб қўл чўзган болакайнинг, бўш қолган ҳовучларидек, ичим бўшаб ўксинганим рост.

Кўздан йироқ, кўнгилдан ҳам йироқ бўлади дейишади. Бу йироқликнинг масофа ўлчови ҳақида эса ҳеч ким бир нарса демаган. Қанча узоқлашсам етарли бўлар бу туйғу қопқонидан қутулишимга? Халқ орасида шунчаки айтилган мақолларни, мендек оддий инсонлар тушуниб етиши учун уларнинг изоҳи шарҳи мутлақо ёзилиши шарт. Бошқа бир нақл яна ёдимга тушди. Меҳр кўзда. Қайси кўзда, деб айтилмаган? Сендан қочишга уринган кўзларда, меҳр қандай қидирилади?

Ёки нафрат билан камситиб боққан кўзларга, қанча муддат қараб, юрагини юмшатиш мумкин? Озор берган тилларида, кун келиб гуллар очиш эҳтимоли қанча? Шундай одамлар борки оғизлардан чиққан ҳар гаплар, вирус каби. Теккан одамини бетоб қилади. Ичинг қалтираб, руҳинг чарчайди. Уларга бас келишга келасан-у, аммо асорати қалбингга ўрнашиб олади. Ҳаммадан йироқда, ёлғиз қолиб сарҳисоб қилар экан киши. Кимга керак борлигим, нафас олишим, кулишим ,иссиғим- совуғим.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Bittada oʻqishni istaganlar uchun dedim. Hikoya har kuni kanalda 5 qismdan berib boriladi!!! Kimdur bittada mazza qilib barcha qismni oʻqishni xoxlaydi.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



120-қисм Болакай билмай хато иш қилиб қўйганини, энди катта ойиси уйдаги қизга бақириб уни йиғлатишини айтди. Онаси боласига, жим деб йўлида давом этди. Мен боланинг гапига тушунмадим. Аммо уйларингизга кирганимда, ойинг сизнинг хонадан, ҳовлига чиқди. Ортидан Нафиса кўзида ёши билан. Мен Нигора опани хабарини бергач, янгам ҳушидан кетай деб қолди. Нафиса ҳам шокда эди шекилли, жойидан қимирламади. Яқинроқ борганимда Нафисанинг юзида тарсакининг изи, беш панжа изи бор эди. Сўрадим жеркиб берди.”

“Нега шунча гап бўлган экан, энди айтяпсан?”-дедим жаҳл билан.

Ойим менга айтиб берган воқеа умуман бошқача эди. Наҳотки Нафисага тарсаки туширган бўлса?

“Ёдимдан кўтарилибди. Кейин жаноза бўлди Нафисани жанозада кўриб, сиз орангизда ҳал қилиб олибсизлар деб ўйладим”

“Зўр ўйлабсан! Уф, у мендан қочяпти.Мендан хафа. Дадасини кўргани келган кунимиз, мендан эшитмайсанми воқеани деганида, эшитадиганимни эшитиб бўлдим дегандим.
Эй,худойим мен аҳмоқ

“Сал бўлса-да, муаммо нимада эканлигини билиб телефонни қўлимга олдим ва Жадзега қўнғироқ қилдим. Узоқ чалинган телефонни

“Ҳалло! “ -деб кўтарди.

“Жадзе менга бир хабар бер илтимос “

“Тинчлан сенинг қочоқ қушинг, учишга бир соат қолганда аэропортдан чиқиб таксига ўтириб кетиб қолибди”

“Ўзи чиққан шундайми?”

“ Ҳа, демак-ки, озроқ бошини дам олдириб қайтади хавотир олма “

“Жадзе уни топ ўтинаман, топ! “

“Ҳей, Низом сен бир қиз ҳақида ҳеч бунчалар қайғурмас эдинг? Одатда улар, сени қидириб қоларди. Ҳужжатлар бўлса мавзу, улар е-майлимда сокин бўл, топилиб қолади “

“Жадзе, дўстлигимиз ҳаққи ёрдам бер. Ҳозир бу ўлгур давлатдан чиқа олмайман. Бўлмаса сенга қолмай, ўзим борар эдим, биласан мени “

“Чемпион, сени танимай қоляпман, бу қиз ким ўзи?”

“Хотиним “,- дедим чарчаган овозда

“Сени Тангри билганидек, жазоласин Низом! У қиз хотининг ва сен буни менга энди айтяпсан. Мен у қизга сенинг талабаликда еган ҳар б* ни гапириб бердим. Аҳмоқ!!”

“Зўр иш қилдинг, Жадзе! Сен нега биринчи марта кўрган кишингга, мени ўтмишимни гапириб берасан?”

“Сувдан қуруқ чиқаман деб ўйлама, сенинг хотининг эканлигини туш кўрибманми? Оҳ, Тангрим нималар талашиб турибмиз. Қўй гўшакни, полисга бораман “

Унга ташаккур айтишга улгурмай, гўшакни қўйди. Эҳ, Зағизғоним мендан хафа бўлиб, мени жазолантирган, қаноти кескин қушим. Сени қандай кўнглингни оламан энди? Юзингдаги из йўқолмай, менга берган сўзингни тутиши учун бординг изимдан. Ҳақиқий келин бўлиб, хизмат қилдинг.
Етмади сенга совуқ гапирсам-да, бориб ҳужжатларни ҳал қилиб қўйдинг. Қаердасан, хабар бер ?

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🤲🏻 Кимки иҳлос билан ушбу зикрни 7 кун мобайнида 450 маротаба айтса АЛЛОҲ УНИНГ БАРЧА ТИЛАКЛАРИНИ ИЖОБАТ ҚИЛАДИ, ИНШААЛЛАҲ! 👳🏻‍♀️🧕🏻

Ушбу зикр қайси эканлигини билиш 👇🏻

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

МАШИНАДА ЎТИРИБ НАМОЗ ЎҚИШ МУМКИНМИ?
#намоз

❓21-CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Узоқ йўлга чиққанда машинада ўтириб намоз ўқиб кетса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳ. Уловга миниб намоз ўқиш ҳақида Мулла Али Қори шундай дейдилар: “Нафл намозларни шаҳар ташқариси (яъни, мусофир намозни қаср қиладиган ўринлар)да уловга минган ҳолда, қибладан бошқа томонга қараб ҳам имо ишора билан ўқиб кетиш мумкин. Имом Муслим, Абу Довуд ва Насоийлар Ибн Умардан ривоят қилган ҳадисда: “Набий саллаллоҳу алайҳи васалламни Хайбар томонга юзланиб, уловлари устида намоз ўқиётганини кўрдим”, дейилади. Бошқа ривоятда “...Бу ишни (яъни, уловда намоз ўқишни) фарзларда қилмас эдилар”, деб келади. Фарздан олдинги ва кейинги суннатлар ҳам нафллар қаторида бўлади. Фақат Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ бомдоднинг суннатини уловдан тушиб ўқийди, чунки у бошқаларига нисбатан таъкидланиб келган, деганлар.

Фарзларни, жумладан витрни ҳам уловда ўқиб бўлмайди. Фақат узр бўлсагина, уловдан тушса касали зиёда бўладиган бўлса, йиртқичдан ёки душмандан қўрқса ёки ер лой бўлиб, саждада юзи лойга ботиб кетадиган бўлсагина жоиз. Худди шундай, назр қилинган намозлар, бузиб қўйилган нафлнинг қазоси, жаноза намози, ерда тиловат қилинган сажда ояти уловга миниб адо этилмайди (“Фатҳи бабил иноя”).

Демак, фарз ва вожиб намозларни улов ва машиналарда ўтириб ўқиб бўлмайди. Нафл намозларни мусофирчиликда улов ва машиналарда ўтириб, қайси йўналишда кетаётган бўлса ҳам, ўқиса бўлади. Фақат уловни ёки машинани ҳайдаётган бўлмаслиги керак. Нафл намозларни муқимликда улов устида фақат қиблага қараб ўқиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…
Подписаться на канал