ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

31855

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

АСЛ БОЙЛИК

Бир камбағал одам Жаноби Ҳаққа нолий бошлабди:
– Эй Яратган Эгам, нега мени бошқа бандаларингдан кам кўрдинг, ризқимни тор қилдинг?!
Бир йўловчи унинг гапини эшитиб қолиб сўрабди:
– Биродар, тинчликми? Нимадан норозисан?! – Аллоҳ менга кўп ризқ ато этмади, тинмай меҳнат қиламан, бироқ ночорликдан чиқиб кетолмаяпман! Йўловчи бир оз ўйланиб тургач дебди: – Майли, сенга беш минг тилла бераман. Эвазига битта кўзингдан воз кечасан! Фақир қаттиқ қўрқиб кетиб, икки қадам орқага чекинибди: – Эсинг жойидами? Қандай қилиб беш минг эвазига кўзимдан воз кечишим мумкин?! Йўловчи савдолашишда давом этибди: – Унда битта қўлингдан воз кеча қол. Ўн минг танга бераман? – Бўлмайди, – жаҳли чиқа бошлабди фақирнинг, – юз минг берсанг ҳам қўлимни бермайман! – Майли, ундай бўлса, шу ўн мингга битта бармоғингни бер! – Нега бармоғимни сотарканман?! Бутун дунѐнинг молига алмашмайман бармоғимни! Унинг бу гапини эшитган йўловчи мақсадга ўтибди: – Эй ношукр банда, унда нега нолияпсан? Аллоҳ сенга қанча бойлик берганини кўрмаяпсанми? Тўрт мучанг соғ, ақл-хушинг жойида. Сен эса фақирликдан нолиб ўтирибсан. Бунинг ўрнига Аллоҳ берган ҳисобсиз неъматларга шукр қилсанг бўлмайдими?!

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🤲Нима орзуйингиз бўлса, шу дуони кўп айтинг.

✔️Қачон оч қолсам, шуни айтсам Роббим тўйдиради
✔️Қачон муҳтож бўлиб қолсам, муҳтожлигимни айтсам Аллоҳ таоло беҳожат қилади
✔️Қачон иш сўрасам, қачон бир амал сўрасам, ишларимда муаффақият, зафарлар сўрасам.
✔️Нимайки дунёни барокатини сўрасам, саждада шу дуони ўқийман.

💥Ҳаммасига биргина ечим дуо

👉Сиз ҳам шу дуони ёдлаб олсангиз албатта сўраганларингизни беради ИншаАллоҳ

Дуо бу ерда👇👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Диққат 📣 АЙНИҚСА ЁШИ КАТТАЛАР УЧУН!⚡️⚡️⚡️

Купчилик эркак ва аёлларни кийнаётган тизза бугим огриги давоси топилди

Бу рецептни куллагандан кейин 70 га кирган бувим хасса таянмидиган ва хатто дехкончилик ишларига карашадиган булди.
Бу гиёҳдан одамлар қандай даво топаётганини ўзингиз кўринг👇

Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босинг

👇👇👇👇👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5
✔️ХОЗИРОҚ КЎК ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ сизни қийнаётган муаммоларга ечим топинг!
Сизга малакали мутахассисимиз жавоб беради! ВА БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯГА ЭГА БЎЛИНГ
👩‍⚕️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝ТОШКЕНТДА БЎЛГАН ВОҚЕА
(Бардошингиз етса ўқинг)


Бу воқеа ўтган йили айни чилла ёз маҳалида бўлиб ўтганди.
Чоршанба куни Эрталаб нонушта пайтида ёшлари 40 дан ошган 50 га етмаган бир аёл ТЎСАТДАН титроқ келибдию жони чиқибди...
Бир пастда келинлари, ўғиллари, набиралари қий-чув қилишибди, қўшниларни чақиришибди...
Сал ўтмай жанозага қавму қариндош, ёру- биродарлар, таниш билишлар келишни бошлашибди.
Ўғил онаси учун бир яхши тақволи ғассол аёлни олиб келди ва ўзи қабристонга ГЎРКОВ ҳузурига бориб, онаси учун қабр ҳозирлашини ва майитни пешин намози вақтида олиб келишлигини айтиб тайинлади.

Ғассол аёл ўз ишини майитнинг кийимларини ечишдан бошлади...
Ётган майитнинг кўйлагини қайчида кесиб ечинтирган эдики майит баданини...

Давоми....👇😱

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



116-қисм

Аммо яратган, худди қилган гуноҳларимнинг жазосини шу дунёда беришни бошлагани белгилари, бошимга тушган ишлардан маълум бўлди. Дадамнинг ўрни бировга керак бўлди десам, ҳозир бўлаётган ишлар бунинг аксини исботларди. Дадам кимнингдир мушугини пишт деб қолгани, кўча безориларининг мен билан боғланиб бўйнимга юк қўйиши ва тинмай таҳдидлар билан қўрқитиши, дардларнинг энг боши бўлди.

Оиламга айниқса Нафисага билдирмай ҳаракат қилишга мажбур бўлдим. Чунки менга келган таҳдидларни билиб қолса, ундаги мулклар хатарга тушди дегани. Унинг ҳеч нарсани билмай, тинч юргани маъқул. Айниқса қурган режаларим ичида унга ер йўқ экан, унинг кам талафот билан чиқмоғи менинг виждонимни азобини камайтирар эди.

Режани ғала- ғовур бошланиб, Нафисага бор- будимизни ўтказиб берганда тузган эдим. Унга кўра, маълум муддат ичида пулларни ва кўчмас мулкларни ўз номимга қайтариб, у пайтгача тақиқлар ечилишини умид қилгандим. Кейин бутунлайича бу ерлардан узоқлашиб кетиш эди ниятим. Нафиса сохта никоҳни қабул қилганда, кўнглим анча таскин топганди.

Аммо тўйнинг эртаси Меҳрининг ўз жонига қасд қилиши, орамиздаги муносабатни нотўғри тушуниб ортиқчасини исташи, ҳатто Нафисага истаб уйланганимни айтсам-да, менга иккинчи хотин бўлишга рози эканлигини айтгани, мени бутунлай қийин аҳволга солиб қўйди.
Чет элдан келганимда атрофимда гирди капалак бўлиб, эътиборимни жалб қилишга уринганида унга керакли нарсасини бердим. Аммо ортиқча хоҳиши, ноҳақлик чунки унга энг бошдан бу муносабатнинг иккаламиз истаб яхши вақт ўтказишдагина иборат бўлишини бўйнига қўйгандим.
Бироқ ҳар туйғуси ўткир аёлдек иш тутиб, мени севиб қолганини айтди, ва орамиздаги ўйинни бузди. Видео кузатувдаги кадрлар ифшо бўлиб, сал енгил нафас олгандим.


Гарчи тинмай буни Нафисанинг бўйнига қўйиб, у уюштирди деса-да, видеолар ҳақиқий эди. Машинада нима қилганимизни иккимиз ҳам яхши билар эдик. Меҳри, қулай қўлга қўнадиган қуш бўлганди мен учун. Унга эришишга ортиқча ҳаракат лозим эмас эди. Гаҳ деганда қўлингга қўнарди.

Бироқ унинг акси, осий жияни оловнинг ўзи эди. Яқин борсанг куйиб кул қилар, узоқлашсанг совуқдан қалтиратар.
Нафиса билан болаликдан уришиб -талашиб катта бўлдик. Эркакшода қизни ўзи эди. Доим қўпол сўкиниб, тепишиб уриб йиқитиб юрарди.

Уни деб, кўзим кам ёшланмаган болалигимда. Мен ва ўртоқларимдан кичик бўлса-да, доим ўзича бизга бас келиб бизни бошқаришни истарди. Ёш қиз бўлганида, ҳам деярли аҳвол ўзгармади. Ўқишга кетиб, орадан йиллар ўтиб қайтганимда ундаги оловнинг энди нафақат этларни, балки кўнгилларни ёқишини кўрдим.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Керак бўлса завжангиздан ҳам илм олинг!

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суюкли завжалари Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан қуйидагича ривоят қилади:

Бир куни Абу Рофеънинг хотини Салмо Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хузурига келди. Салмонинг эри Абу Рофеъ уни ургани учун, ундан кетишга Росулуллоҳдан изн сўраб келганди.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Рофеъдан: “Эй Абу Рофеъ ораларингда нима бўлдики, сен уни урибсан?”—деб сўрадилар.

Абу рофеъ: Эй Росулуллоҳ бу аёл менга озор беряпти—деди.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй Салмо нима сабаб унга озор беряпсан”, деб сўрадилар.

Салмо: “мен унга ҳеч озор бермадим. Аммо у намоз ўқиб турган ҳолида ел чиқарганди, шунда унга: “Эй абу Рофеъ Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонларга ел чиқаргач қайта таҳорат олишни амр қилганлар”, дедим. У бўлса мени ура кетди”, деди.

Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кулдилар ва “ҳой Абу Рофеъ аёлинг сени ёмонликка буюрмапти”, дедилар.

Қиссадан ҳисса шуки, эркак киши оилада бошлиқ бўлсада, ўзидан кўра илмли аёлининг сўзига билмаганларини ўргатганда, қулоқ солмоғи керак. Мусулмон эркакка “сени ақлинг етмайди, нимани ҳам билардинг, мен билан ишинг бўлмасин”, деб аёлларни камситиш ярамайди. Илмсиз эр лозим бўлса, ўз аёлидан ҳам илм олиши шарт. Халқ орасида “Эр хотинидан, ота фарзандидан илм олиши мумкинмас. Чунки улар устоз бўлиб қолади, устозга эса қаттиқ гапириб бўлмайди”, деган гаплар юради. Юқоридаги қиссага суянсак бу қоидани айланиб ўтиб, керак бўлса аёлимиздан ҳам илм олишимиз лозимлиги келиб чиқади.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



115-қисм
🌒 Н и з о м д а н 🌘

“ Жадзе! Ишончинг комилми кетганидан?”

“Албатта, ўзим кузатиб келдим “

“Йўқ, тўрт соат бўлган самолёти қўнганига. Яна икки соат вақт у рейсда келиб келмаганини аниқлашга кетди”

“Тинчлан Низом, эрки қўлида қиз, қаерга борса бораверади”

“Боролмайди! Бормаслиги керак “

“Нима деганинг у? Қўрқитма мени. У қиз хавфли бир жиноятчи эмасми? Давлат билан муаммо истамайман. Сен ёрдам сўрадинг мен бердим. Қизни элтиб қўйдим аэропортга”

“Нотўғри тушундинг, у қиз оддий қиз. Ўзбекистондан четга чиқмаган. Нари борса, қўшини давлатга чиқиб келган. Хабарсиз қолдириши, мени хавотирга соляпти “

“Аэропорт бир ярим соатлик йўл. Бориб билишга ҳаракат қиламан. Балки рейсдан қолиб кетди, хабарлашамиз “

“Раҳмат, кутаман. Бу яхшилигини унутмайман “ - гўшакни қўйиб машинамда қаерга боришимни билмай, бир муддат тўхтаб турдим. Ўжар қиз, осий жодугар! Ўзини билганини қиладиган қайсар.
Нодир қўнғироқ қилиб Нафисанинг келмаганини айтганида, капалагим учиб кетди. Бошида Нодирни кўрмагандир шунчаки, чиқишда учрашмагандир деб ўйладим.
Таниш- билиш қилиб, Рига- Тошкент йўналишида Нафисанинг регистрациядан ўтгани аммо самолёт бортига чиқмаганини ўргандим. Ичимдаки қўрқув, касал бўлиб бирор жойда йиқилиб қолди. Ёки бошқа бир жиддий сабаб билан самолётга чиқолмай қолди, деб эди. Жадзедан хабар келгунича, хавотирдан жоним чиқмаса бўлгани.

Ойимнинг кунда қон босими ошиб, таниш шифокор ёрдамида муолажа бошлаган эдик. Кеча кўксимга бошини қўйиб, жуда қаттиқ изтироб билан йиғлаб мени ҳам қийнайдиган сўзлар сўйлади.

“Бизга нима бўлди? Бизнинг олдинги ҳаётимизга кимларнинг киннаси кирди? Даданг у ёқда паришон, опанг кетди. Пулларимиз бировлар қўлида. Хотин деб олиб келганинг бир аждарҳо ҳали 3 кун бўлмай, мен билан жанжаллар қилди. Кимга нима қилдик ўғлим?” деб аччиқ кўз ёшларини тўкканди.

Ойим ва дадамни ёки бечора опамни билмадим-у, аммо мен қилган ишимни яхши биламан. Менга ҳаром бўлганларга шунчалар кўп яқинлашдим-ки, асл ҳалол бўлганига эса орамизда жарликлар пайдо бўлди. Режа билан иш қилган одам эмасман.
Лекин дадамнинг кузатувга олиниб айбланиши ва унинг ортидан келган барча машмашалар мени эҳтиёткорликка мажбурлади. Чет элдан нима ваъдалар билан дадам ва ойим зўрға кўндириб қайтаришган эди. Бошида кўп қаршилик қилдим. Кейин майли, озроқ айланиб, ишларида “унча яхши ишлай олмай” қайтишни режа қилгандим. Эрким қўлимда, хоҳлаган ишимни бировга далолат қилмасдан бажариш мени чексиз ҳурликка маҳкум қилган ҳаётим бор эди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱Юлдуз Усмонова Озода Нурсаидова нега уришиган Жанжаллашишган?

❓Хатто бир бирини Калаклашишгача борган хонандалар Юлдуз ва Озоданинг Жанжал Сабаби

✅Сабабини Озода Нурсаидова айтиб берди: 15 йилдан гаплашмаймиз буни Сабаби....
ТЎЛИҚ ВИДЕО ШУ КАНАЛГА ТЕЗ КЎРИНГ
😳👇👇
https://telegram.me/joinchat/JpxAOH4UjAgzMTZi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Сиз томонга ўгирилганда қайси қиз энг жозибадор ва чиройли деб ўйлайсиз?

Танлов учун қисқача маъмулот: Инсоннинг дидидан, танловидан, юришидан ва хатто сумка ушлашидан унинг характерини билиш мумкин.

Шу қизлардан бирини танланг ва танловингиз орқали ўз дидингизни ва ички оламингизни текшириб кўринг

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



114-қисм
“Ҳм, мен ҳам Низом билан ҳамкор бўламан деб ўйламаган эдим” ,-дедим киноя билан. Аммо бу қиз қаердан билсин.

“Низом ўқишда энг машҳур йигитлардан эди. Кам юракларни чил парчин қилмади “

“Билмайманми?” -деганимда

“Тушунмадим ,ўз тилингда жавоб бердинг “,-деди менга кулиб.

“Биламан, дедим. Ҳозир ҳам юрак синдиришда уста” ,-деганимда баланд овозда кулди. Жадзе, Низом ва унинг талабалик йиллари хотираларини бўлишди.
Мен эса, сохта эримнинг чин ҳаётини бошқа бир аёлдан зерикмай тингладим. Овқатланиб бўлгач, тўғри нотариал идорага бориб Жадзега ишончнома бердим. У менинг ўрнимга барча ҳужжатларни эртагача тўғрилашини ва уларга қўл қўйгач самолётга улгуришимни айтди. Нотариал идорага борганимизда фамилиямга қараб

“Сен Низом билан бир фамилияда экансан?“,-деб ҳайрон қолди.

“Қариндошмиз, оталаримиз амакивачча “,-дедим ёлғондан чунки аслиси, неччи айланган жиянлар. Жадзе мени мехмонхонага қўйиб, ўзи ишларни ҳал қилиш учун кетганди. Меҳмонхонадаги вайфайга уланиб телефонимга қарадим. Нодирдан ўнлаб смс “ҳамкоримдан “эса “ноль внимание”
Нодирга қисқача иш билан алоқали хабар қолдириб, эртага қайтишимни ёздим. У эса мени кутиб олишини ва эҳтиёт бўлишимни айтибди хабарида. Ётоқхонада махсус ёстиқлар ишлатилишини билмас эдим, Жадзе айтди.

Махсус ишланган ёстиқ инсон уйқусининг сифатини оширгани учун, барча меҳмонхоналарда шундан қўйилар экан. Мақсад одамлар яна шундай роҳатли уйқуни қидириб, айнан шу меҳмонхонани танлашсин.
Ақлли фикр. Жадзега яхши ухлаганимни айтганимда, шу ахборотни мен билан бўлишди. У билан барча қоғоз ишларини битириб, яна бирга овқатландик ва мени аэропортга олиб келди.
Самимий хайрлашувдан сўнг, аэропорт интернетидан фойдаланиб, ойимга қўнғироқ қилдим. Жадзе кетди, рейс бошланишига 1 соат қолганда, қўлимдаги жомадон билан ташқарига чиқиб такси ушладим ва Рига кўчаларида мавҳумликка қараб изимни йўқотдим.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📖 ҲАЁТИМДА УЧРАТГАН ОДДИЙ АММО МАЪНОЛИ ГАПЛАР КЕТМА-КЕТЛИГИ.

ҲАЁТ СИНАГАН ҲИКМАТЛАР

⏳Энг яхши инсон аллақачон мени танлаб бўлган.

⏳Сен мени севги билан суғор, мен эса чиройли бўлиб ўсавераман.

⏳Бир қараши билан сенга табассум ҳадя эта оладиган инсонни қадрла.

⏳Бир кун келиб ҳеч кимни эшитгинг келмаса, албатта менга қўнғироқ қилгин, мен эса жим туришга ваъда бераман.

⏳Менга ёққан иш билан шуғуллансам, елкамда худди қанот бордек ҳис қиламан гўё.

⏳Учратганингизга қанча вақт ўтгани унча муҳим эмас: ҳафта, ой, йил ёки бутун умр.

⏳Агарда инсонни соғинсангиз, демак у инсон аллақачон сизнинг қалбингизни забт этиб бўлган, демак у сиз учун қадрли инсондир.

⏳Ўқишдан жинни бўлгунга қадар фақатгина бир қадам…

⏳Энг катта бахт бу – сизни севишларини ҳис қилиш, билишмас, айнан ҳис қилишдир.

⏳Севган мусиқангни ёқасан ва барса нарсани унутасан.

⏳Ёмғирни бирга кутиб олсак, учиш осонлашади.

⏳Мен ҳеч ким билан рақобат қилмайман. Мен фақат ягона бўлишим мумкин ёки шунчаки сеники бўлмай қолганим афзал.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ғайрат опасининг бўш турган икки хонали уйига келди. Кейин Назокатни дарсдан сўнг бир амаллаб ўша ерга боришга, икковлари учун ажойиб байрам таоми тайёрлашга кўндирди. Дастурхон тузаб бирга таомланишди
Назокатга ичимлик аллақачон таъсирини ўтказган, ичи оби оташ бўлиб ёнар, бутун танаси қизиб, қулоқларигача ловиллаб кетганди. Ғайрат уни рақсга таклиф қилди. Аммо қизнинг белидан қучиши ҳамон, у “Бошим айланиб кетяпти, мени ушланг”дедию ўзини йигитнинг бағрига ташлади.
Ғайрат чироқни ўчириб диванга ёнбошлади. Қизнинг қайноқ қўллари бўйнини қучгач, ўзини тутиб туролмади. Иккиси учун роҳат бағишлаган, аммо.......👇👇👇👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝Отажон, менга 10 доллар бериб туринг...

Бир киши ишдан ҳориб, жиғибийрони чиққан ҳолда ярим кечаси уйига келди. Эшик остонасида 5 яшарлик ўғли уни кутиб турарди.
— Ота, сиздан бир нарсани сўрасам майлими? — савол берди бола.
— Майли, нимани сўрамоқчисан?
— Отажон, бир соатда қанча пул топасиз?
— Бу сенинг ишинг эмас. Нимага буни сўраяпсан?
— Шунчаки билгим келяпти. Илтимос, айтақолинг! Бир соатда қанча пул топасиз?
— Шунчалик билгинг келаётган экан, майли, айтақолай. 20 доллар топаман.
— Эҳ, — деди бола бошини хам қилиб ва бир зум ўтмай яна сўрай бошлади:
— Отажон, менга 10 доллар қарз бериб тура оласизми?
Отанинг қоши уйилди.
— Мендан қанча пул топишимни сўрашдан мақсадинг бирор бир аҳмоқона ўйинчоқ ёки шунга ўхшаш бемаъни нарсаларни сотиб олиш бўлса, овора бўлма. Тур, хонангга бориб ухла! Мен кун бўйи узоқ ва қаттиқ меҳнат қиламан. Бунақа беҳуда майнавозчиликларга вақтим ҳам, тоқатим ҳам йўқ.
Болакай хонаси томон оҳиста қадам ташлади ва эшикни секингина ёпди.
Боласининг қилиғи отанинг энсасини қотира бошлади.
“Пул ундириш учун бундай саволлар беришга қандай ҳадди сиғди экан?” — ўйларди у. Бирор соатлардан сўнг ҳовуридан тушди.
“Ўз боламга бироз қаттиққўллик қилиб юбормадиммикан?” — дея ўйга тола бошлади. “Эҳтимол ўғлим ўша 10 долларга чинакамига муҳтож бўлиб қолгандир. Ахир бунчалик тез-тез пул сўраб турмасди-ку!”
Ота ўғлининг хонаси тарафга юрди ва эшикни очиб паст овозда сўради:
— Уйғоқмисан, ўғлим?
— Ҳа, уйғоқман — жавоб берди бола.
— Ўйлаб қарасам, боя сенга бироз ноҳақлик қилган эканман, — деди ота, — Кун бўйи тўплаб юрган аламимни сендан олибман. Мана сенга 10 доллар.
Боланинг чеҳраси ёришди ва отасининг қаршисига ўтириб хурсандлигидан қичқирди: "Вой, отажон, раҳмат сизга!"
Бола ёстиғининг тагига қўлини тиқиб озроқ майда пулларни чиқариб олди. Ўғлида пул борлигини кўриб, отанинг янада жаҳли чиқа бошлади. Бола пулларни жамлаб санади-да, отасига назар солди.
— Шунча пулинг бор экан, нега яна мендан сўрайсан? — овозини кўтарди ота.
— Чунки ўзимдаги етарли эмас эди. Ҳозир эса тўппа-тўғри бўлди, — жавоб берди бола, — Ота, мана менда 20 доллар пул бор. Бир соатингизни сотиб ола қолай. Бу вақтни мен билан ўтказинг!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🍅🥒ҚИШГА БОНКА ЁПИШ СЕЗОНИ БОШЛАНДИ.
😍Мазали тузламалар рецептлар🫑🍅

❄️☃️ҚИШГАЧА ОТВОРМАСДАН ТУРИБ БЕРАДИГАН ПОМИДОР БОДРИНГ МУЗЛАТИШНИ РЕТЦЕПТИ ФАҚАТ БИЗДА❗️🥰

🥒🥒БОДРИНГ ТУЗЛАМА🥒🥒

🍅🥒ПОМИДОР МАРИНАДЛАШНИ ОСОН УСУЛЛАРИ🍅🥒

🍆🍆 БАҚЛАЖОНЛИ ИКРАЛАР 🍆🍆

😍😍ОСОН ҚИШГАЧА БУЗУЛМАЙДИГАН УСУЛДА МУЗЛАТИШ
👇
https://telegram.me/joinchat/nGgzRJ7S0ZFhNDUy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Узоқ яшай десангиз, қариндошларга яхшилик қилинг

Анас ибн Моликдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки умрим узун, ризқим мўл бўлсин деса, ота-онасига хизмат қилсин, қариндошлари билан алоқасини мустаҳкамласин», дедилар.

Имом Аҳмад ривоят қилган.📚📚

Бу дунёда яшайдиган ҳар бир инсон узоқ умр кўришни , ризқи кенг бўлишини истайди. Одамлар шу мақсадга етиш учун ҳаракат қиладилар. Аммо ҳамманинг ҳам умри узун бўлавермайди. Ҳамма ҳам бир хилда тўкин-сочинликда яшашга муяссар бўла олмайди.

Чунки ҳамма ҳам узоқ умр кўриш ва ризқи мўл бўлишнинг йўлларини билавермайди. Ёки билса ҳам дангаса бўлгани учун амал қилмайди. Хўш, узоқ умр кўриш ва кенгу мўлликда ҳаёт кечиришнинг сири нимада?

Аслида инсон ҳали онасининг қорнида ётган пайтидаёқ унинг умри ва ризқи қанча экани Аллоҳга маълум бўлади. Аммо Аллоҳ бизга узоқ умр кўриш ва яхши ҳаёт кечириш сирларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам орқали хабар қилган.

Инсон узоқ умр кўриш учун Аллоҳ ато қилган соғлигини авайлаб асраши лозим. Соғликка зарар етказадиган ишлардан сақланиши шарт. Агар биз ота-онамизга доимо яхшилик қилсак, қариндошларнинг ҳолидан хабардор бўлиб юрсак, улар, албатта, биздан хурсанд бўлишади.

Ота-она ва қариндошлар билан яхши муносабатда бўладиган инсон бегоналар билан ҳам муроса қилиб яшай олади. Қариндошлар билан, бошқалар билан алоқаси яхши бўлган одамнинг қалби роҳатда бўлади. Шунда у руҳан бардам ва соғлом кишига айланади. Кимки руҳан соғ бўлса, у жисмонан ҳам соғ бўлади ва иншааллоҳ, узоқ умр кўради.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Суюкли пайғамбаримиз (соллалоҳу алайҳи васаллам) қуйидаги ҳикоятни ривоят қилиб берган эдилар: 
“Бани Исроил қабиласидаги бир савдогар ўз қабиладошидан 1000 олтин динор қарз сўраб борибди. 
— Мен пул бериб туришга розиман, бироқ тамойилга кўра, бир гувоҳ бўлиши керак — дебди қарз бераётган одам. 
— Шоҳидликка Аллоҳ кифоя, — дебди савдогар. 
— Мен буни қабул қиламан, аммо сен сафардан келмай қолган тақдирда пулимни қайтариб беришга бир киши кафолат бўлиб туриши зарур. 
— Кафолат бўлиб турувчи ҳам Аллоҳ, — жавоб берибди савдогар яна. 
— Мен бунга розиман, — дебди қарз бераётган киши. — Мен сенга ўзимиз келишган муддатга минг динор бериб тураман. 
Савдогар пулни олиб денгиз оша узоқ сафарга йўл олибди. У ҳамма ишларини битириб бўлиши билан дарҳол айтилган муддатда қарзини қайтариш учун орқага қайтиб кетадиган кема қидирибди. Бахтга қарши бир қанча вақт унга керакли йўналишда қатнайдиган кема топилмади. 
“Гувоҳим Аллоҳ бўлгани сабабли зудлик билан омонатни қайтаришим шарт”, — хавотирга тушибди савдогар. “Қандай қилиб ўз вақтида қарзимни қайтарсам экан?!”. 
У чор-атрофга қараб, тўлқинлар қирғоққа чиқариб ташлаган бир ёғоч бўлагига кўзи тушибди. Шунда савдогарда ёғочнинг ичини ўйиб, кавак қилиш фикри келибди. У 1000 динор пул билан омонат берган одамга ёзилган хатни кавакка жойлабди ва тешикнинг оғзини зичлаб ёпибди. 
У ёғоч бўлагини олиб, илтижо қилибди: “Ё Аллоҳ. Менинг 1000 динор қарз олганлигимдан хабардорсан. У одам гувоҳ талаб қилганида Сени шоҳидликка келтирсам қабул қилди, кимнидир кафилликка сўраганида Сени кафил қилдим, бунга ҳам рози бўлди. Мен сидқидилдан қарзимни ўз вақтида қайтараман деб ҳаракат қилсам ҳам бунинг иложини қилолмадим. Энди эса бу омонатни Сен орқали бериб юбораман”. Савдогар шундай деб ёғоч бўлагини сувга ташлабди ва у кўздан ғойиб бўлгунича орқасидан қараб қолибди. 
Белгиланган муҳлат етиб келганида пулни омонатга берган одам унинг динорларини олиб келаётган кема келган-келмаганлигини билиш мақсадида денгиз бўйига борибди. У кемани кўрмабди, кўзи фақат ўтин бўлишдан бошқа нарсага ярамайдиган ёғочга тушиб, уни олиб кетибди. Уйига келганидан сўнг ўтинни ёриб кўрибди ва унинг ичидаги 1000 динор пул билан ўз номига ёзилган мактубни кўриб, ҳайратининг чеки бўлмабди. 
Бу орада савдогар уйига қайтадиган кемага ўтириб, ватанига келган заҳотиёқ оёғи ерга тегмасдан қарз берган одамнинг уйига ўқдек учиб борибди: 
— Худо шоҳид, — шошиб-пишиб тушунтира бошлабди у, — қасам ичиб айтаманки қандай қилиб бўлса ҳам омонатни ўз вақтида қайтаришга ҳаракат қилдим. Кема қидириб топа олмадим. Биринчи учраган кемага ўтириб, ҳозиргина келиб турибман, мана сендан қарзга деб олган 1000 динор пул, омонатингни олиб қўй. 
У эса пулни бир четга суриб, савдогардан сўрабди: 
— Сен менга нимадир жўнатмаганмидинг? 
— Ахир айтиб турибман-ку, бугунги келган кемадан бошқа кема топа олмадим деб. 
Пул берган одам кулиб дебди: 
— Аллоҳ сен тарафдан кафил бўлиб ёғочнинг ичига солиб жўнатган омонатингни менга етказди. Бу пулни ўзингга олиб қўйгин ва ҳақ йўлида доимо шундай юргин. 

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📖 Янги уйланган бир йигит келиннинг ҳар гал овқатни олиб келгач, ҳаммани мунтазир қилиб ўчоқ бошида қозонни ялаб қолиб кетишидан норози бўлади. Ҳар куни такрор бўладиган бу одат қайна-қайнотани ҳам ранжитади. Ахир, шу ишни кейинроқ ҳам қилиш мумкин-ку!Бир куни таом пайти йигит ота-онасининг кайфиятини кўриб, аёлини бу ишдан қайтариш мақсадида: “Агар яна бир марта қозонни яласанг, талоқсан!” деб юборади. Шундан кейин талоқ бўлишидан қўрққан аёл ўзини эҳтиётлаб юради. Орадан бир қанча вақт ўтгач, бир куни унутиб яна қозонни тагини ялаб қўяди. Эрининг гапи ёдига тушиб қўрқиб кетади ва бу ҳақда унга айтади. Йигит ҳам қаттиқ афсусланади ва нима қилишини билмай Хожажон қози (Хўжажон Рожий 1834-1918) ҳузурларига келади ва воқеани баён қилади.Унинг сўзларини тинглаган қози домла: "Шундайми, бўлмаса бизни уйингга олиб бор, келин ош қилсин ва қозонни яласин, кўрайлик, шунга қараб ҳукм чиқарамиз”, – дейдилар.Йигит хурсанд бўлиб келишилган фурсатда қози домлани уйига олиб боради. Таомдан кейин қози домла келинга: "Қизим, одатингиз бўйича қозонни ялангчи?" дейдилар. Келин қозонни ялай бошлайди. Уни кўриб турган қози домла:– Шуми? – дейдилар.– Ҳа, шу!– Бу киши қозонни ялагани йўқку!– Йўғ-е?!– Қозонни эмас, қўлини ялаяптику! Ҳеч қандай талоқ тушгани йўқ, бемалол яшайверинглар.Бу гапдан улар ўзларида йўқ хурсанд бўлиб кетадилар.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ДОНО БОЛА (Жуда таъсирли воқеа)    

Бир неча асрлар олдин Боғдод ислом тараққий этган шаҳарлардан бири бўлиб, у ерда жуда кўп мусулмон уламолари яшаган. Шу сабабли шаҳар Ислом динининг илм маркази ҳисобланган. Кунлардан бир кун Рум подшоҳи Боғдод мусулмонларига уч савол бериш амри билан ўз элчисини жўнатди. Элчи шаҳарга етиб боргач, халифага подшоҳнинг истагини билдирди. Шунда халифа шаҳар уламоларини саройга йиғишни буюрди. Элчи минбарга чиқиб:
— Мен сизларга подшоҳимнинг уч саволини бераман. Агар унга тўғри жавоб бера олсангиз, у сизларга кўп мол- мулк ваъда қилмоқда. Саволлар қуйидагича: Аллоҳдан аввал нима бўлган? Аллоҳ бир лаҳзада ҳамма ёққа назар сола оладими? Ҳозир Аллоҳ нима қиляпти?
Уламолар орасида сукунат чўмди. Тўсатдан оломон ичида майин овоз эшитилди:
— Дадажон, рухсат беринг, мен унинг саволларига жавоб берай!
Бу овоз отасига эргашиб келган ёш боланики эди. Халифадан рухсат сўралгач, болакайга гапиришга изн берилди. Рум элчиси ёш мусулмонга мурожаат қилиб, биринчи саволини такрорлади:
— Аллоҳдан аввал нима бўлган?Бола саволга савол билан жавоб берди:
— Санашни биласизми?
— Ҳа, - деди элчи.
— Унда ўндан пастга қараб сананг!Элчи "ўн, тўққиз, саккиз, дея санай бошлади ва ниҳоят "бир" деб тўхтади.
— Нега тўхтадингиз?, деди бола.
— Бир сонидан олдин бошқа сон йўқ-ку?!, — деди ҳайронлик билан элчи.
— Оддий бир сонидан олдин ҳеч нарса йўқ экан, қандай қилиб Якка бўлган Аллоҳдан аввал бир нарса бўлиши мумкин?! У Аввал ва Охир, Зоҳиру, Ботиндир.Элчи бу жавобга ҳеч қандай эътироз билдира олмади ва иккинчи саволни берди:
— Аллоҳ бир лаҳзада ҳамма ёққа назар сола оладими?
— Шам келтириб ёқинг, - деди бола. — Энди эса унинг нури қаерга қараб таралаётганини айтинг.
— Аммо, шамнинг нури ҳар тарафга таралади: шарққа, ғарбга, шимолга, жанубга... Аниқ бир томонни айтиш мушкул, - дея ҳайрати ортди элчининг.
— Агар яратилган нур ҳар томонга таралар экан, унинг Яратувчисидан нимани кутмоқдасан?! «Аллоҳ осмонлар ва ернинг нуридир...» (Нур, 35) хитоб қилди бола.Элчи ўз кўзларига ишонмасди. Қаршида турган бу кичкина болакайнинг донолик билан бераётган жавоблари уни лол қолдирди. Тушкунликка тушган элчи охирги саволни беришга оғиз жуфтлар экан, болакай унга:
—Тўхтанг, сиз менинг ўрнимга тушиб, мен эса минбарга чиқишим адолатлироқдир. Саволингизни ҳамма эшитди, энди менинг жавобимни ҳам эшитишсин, — деди.Элчи бу таклифга рози бўлди ва минбардан тушиб, учинчи саволни такрорлади:
— Ҳозир Аллоҳ нима қиляпти?
— Аллоҳ ҳозир минбардан бир ёлғончи, шаккокни тушириб, уни ҳаммага кулги қилди. Аллоҳнинг борлигига ва бирлигига ишонган мўминни эса юксалтириб, тилига ҳикмат солиб ҳақиқатни баён қилдирди. Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир.Мағлуб элчи бу сўзлардан сўнг иснод билан ўз шаҳрига қайтиб кетди. Бола эса Ислом оламидаги энг буюк олимлардан бири бўлиб етишди. Аллоҳ уни гўзал ҳикмат ва динни чуқур тушуниш иқтидори билан тақдирлади. Унинг исми Нўъмон ибн Собит бўлиб, у бутун дунёга Имоми Аъзам номи билан машҳурдир.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



117-қисм Меҳрининг аксига менга эътибор ҳам қилмади. Мени ўзига қаратишга ҳам уринмади. У мен учун шунча-ки, узоқ қариндош, нари борса Меҳридан яхшироқ ахлоқлироқ қиз эди холос. Токи дадам ва дадаси қамалиб, синовлар бошланганда 6 ойга бизни деб Қозоғистонда яшашига тўғри келганди. Юртга қайтганида, ундаги улғайиш, ташқи ўзгариши ва унга оз бўлса-да бошқа нигоҳ билан қарашимга сабаб бўлди.
Менга нега эътибор қаратмаганини, у билан гаплашишга борганимда билдим. Ресторанга келган йигитинг унда, Нафисанинг эса йигитда кўнгли бор деб ўйладим.
Фақат ораларида ришта узилганини, Сардор ўзи айтиб берди. Бир йигит севган қизининг, бўлажак турмуш ўртоғига у қиз ҳақида яхши гаплар айтиши кам учрайди. Ё йигит ўта яхши ёки қиз ҳақиқатдан кўнгилдагидек. Тўй ташвишлари орага кирганида. унга берган бир сўзим бор эди.
Дадасини қутқаришим кераклиги ҳақида. Унга орган одами дедим, лекин аслида эса кўча одамидан илтимос қилиб, унинг таниши орқали бир амаллаб ваъдамда турдим. Ҳамма нарса режа асосида кетиши керак экан. Опамнинг касаллиги, дадамнинг касалхонада адлий назоратда қолиши қийнади. Устига- устак ойимнинг босими зарба устига, зарба бўлди.
Ойим нима қилсанг қил, пулларини қайтар, фақат унга қўлингни теккизмайсан деб туриб олди. Бор -йўғи 3-4 кун бирга яшаган бўлсак-да, уйга кеч келардим. Чунки кўчада ҳал қилишим керак бўлган муаммолар ва пулларни ўзлаштиришга яратадиган шароитлар билан овора бўлардим. Шунда ҳам ҳар тонг ойимдан бугун ҳам унга яқинлашиб яқинлашмаганим ҳақида ҳисобот берардим.
Ойимнинг бу талабини Нафисага билдирмадим чунки унга қараб, тортилаётган бир ёним буни истамас ва у билан ёлғиз қолган ҳар ондан фойдаланишимни айтарди. Ерда ётганини ойим биларди, аммо ойим билишини Нафиса билмасди. Ўжарлик қилиб, мендан узоқда ётишни танлади.
Уйқусида тинмай гапирар лекин уни кўтариб ётоққа қўйганимни сезмасди. Табиати қайсарлиги қаторида қизғанчиқ ҳам. Меҳри билан мажбурий учрашувимни билиб қолди ва уни кўриб жуда ҳайратга тушдим. Қаришидаги жияни бўлса-да, унга рақибликка даъвогар бўлганини сезиб, ўрнини билдириб қўйди.
Ўша куни тилимдан чиққан ҳеч қайси гапни ўйлаб, режалаб гапирмадим. Дилимда нима бўлса, шуни чиқардим. Бу сохта никоҳ ҳақиқатга айланишини истаб қолганимни сезганимда, бу ҳолат мени қийнай бошлади. Унга боғланмаслигим кераклигини, кетиб қолсам ортимда мен учун урадиган юрак қолдиришни ҳеч хоҳламаган бўлар эдим.
Аммо ўзимни тута олмай, менга тинмай гап қайтарганида, яна қўрқмай бу никоҳ битгач, бошқа билан ҳаёт қуришини айтиб асабимни бузганди. Назоратдан чиқиб уни ўпганимда, унга эркак сифатида талпинганимни ҳис қилдим.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🤗KELINGLAR ❤️YOSHLIKNI ESLAB BIR O'YIN O'YNAYMIZ ILONNI USTIGA BOSING VA KEYIN CHIQADIGAN KANLAGA ZAYAVKA BOSING XAYRATDA QOLASIZ 👍😱👇

\/
(° °)
(▒██▒)
(▒████▒)
(▒█████▒)
.(▒█(●)█(●)█▒)
▒█████▒
(▒████▒)
(▒████▒)
(▒████▒)
(▒████▒)
(▒████▒)
(▒████▒)
(▒████▒)
(▒████▒)
(▒████▒)
(▒████▒)
(▒███▒)
(▒███▒)
(▒███▒)
(▒███▒)
(▒██▒)
(▒██▒)
(▒█▒)
(▒█▒)
(▒|▒)
(▒)


😱👆BOSING SIZ UCHUN JUMBOQLI SYURPIRIZ TAYORLAB QOʻYDIK 🎁🎁

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😰ЧИМИЛДИҚДА ЁНГАН ҚИЗ😱

📝Қандай ўғирлашди, келинчакнинг ўзи ҳам билмай қолди. Кўзини очса, бутунлай бошқа чимилдиқда ётибди. Қўл-оёғини қимирлатмоқчи эди, қисиб боғланган чилвир имкон бермади. Зал бурчагидан эшитилган инграш каламушларни чўчитиб юборди. Улар одамни сескантирувчи питирлаш ва чий-чий овозлар ила нари қочишди. Оғзига тиқилган латта оддий латта эмас эди: атрофига тангачалар қадалган куёвлик дастрўмоли. Муниса бошини силкиган эди, тангачалар шиқирлади. Шу пайт залнинг нариги томонидаги эски эшик ғийқиллаб очилди. Ғира-ширада бир шарпа яқинлаша бошлади. Кейин пардани суриб, келинчакка яқинлашди ва қўйнидан ялтироқ ханжар олиб: Сен унга турмушга чиқмаслигинг керак эди деб ҳалиги кимса ханжарни бегуноҳ ва ҳимоясиз, нозикниҳол келинчакнинг... 😱😭👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Ибрат
Гўзал тарбия

Бир кун ёнимга Қуръондан таҳсил истаб бир болакай келди. Болакайга бир разм солгач, мен ундан сўрадим:

- Қуръондан бирор сурани ёддан биласанми?
- Ҳа.
- Аммадан Қуръонни 30 охирги қисмидан биласанми?
У ўқиб берди.
- Таборак сурасини биласанми? Уни тиловатига лол қолган эдим. Яна бир тиловат эшитиш истагида ундан нахл сурасини сўрадим. Ва қарангки уни ҳам ёддан билар эди. Энди яна бир имтихон учун болакайдан узун суралардан бўлмиш бакара сурасини сўрадим. У Бакара сурасини ўқий бошлади. Болакай сўраларни шундай гўзал ва тиниқлик билан ўқиб бердики ман лол қолган эдим.

- Ўғлим Қуръонни тўлиқ биласанми?
- Ҳа.

Эртага отаси билан келишини сўрадим. Шундай оқил ва илмли фарзандга ким ота эканлигини кўргим келди. Аммо уни падарини кўргач яна ҳам ҳайрон бўлиб қолдим.
У суннатга ергашган одамга ўҳшамас эди.
У мени хайронлигимни кўриб:
Мани шундай фарзандни отаси эканлигимга ишонмаятганингиз кўриниб турибди. Хозир сизга ҳаммасини тушунтириб бераман.
- Бу болани орқасида 1000 нафар эркак ўрнини боса оладиган одам турибди. Мани 3 нафар ўғлим бор. Ҳар бири ҚУРЪОНни ёддан билади. 4 ёшли қизалоғим ҳам бор. Қизалоғим "Амма" қисмини ёдлаган.

- Қандай қилиб?
- Аёлим фарзандларимиз гапиришни бошлашганида уларга Қуръон ёдлатишни бошлайди ва албатта фарзандларимизга мақтовлар ва самимий сўзлар билан далда бўлади. Болаларимиздан қайси бири биринчи бўлиб ёдласа, ўша фарзандимиз кечки таомдан нима ейишини ўзи танлайди.

Ким биринчи бўлиб қайтариб берса, дам олиш кунлари қаерга боришимизни танлайди. Биринчи бўлиб Қуръонни битирган эса, таътилни қаерда ўтказишимизни танлайди.

Аёлим Қуръон ёдлашда улар орасида рақобат руҳини тарбиялайди...

Мана солиҳа бўлиб уйини ҳам солиҳларга тўлдирувчи аёл шудир!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Камбағал эканлиги кўринишидан тайин бўлган киши кўрпа — тўшак сотиладиган дўконга келди. Сотувчидан оиласи учун зарур бўлган энг арзон кўрпаларни сўради. У 6 та кўрпа олиши, ёнида 100 риёли бор эди. Дўкондор:

— Менда, Чинда ишлаб чиқарилганлари бор. Яхши иситади. Унинг донаси 20 риёлдан. Агар 5 та олсангиз 6 чисини текинга бераман, — деди.

Фақир киши 6 чисини ҳадиядек олаётганига жуда хурсанд бўлди. Кўрпаларни олиб кетаркан, Аллоҳ ўнглагани учун кўзларидан қувонч ёшлари тўкиларди. У узоқлашиб бўлгандан кейин, воқеа гувоҳи бўлган дўкондорнинг дўсти сўради:

— Бу ўша сиз энг яхши, энг қиммат, деб ўтган ҳафта 350 риёлдан менга сотган кўрпалардан эмасми? деди.

— Аллоҳга қасам, азиз дўстим, худди ўшандан. Мен сизга унинг устига қўймасдан ўз нархига сотгандим, — деди, савдогар.

— Унда нимага бу кишига бу нархда сотдингиз? — деб сўради.

— Мен Роббим билан савдолашдим, дўстим. Унинг ризосини истаб, мискин киши ва оиласи, қаттиқ совуқ келиши кутилаётган қишда шунга муҳтож бўлишини билганим учун шундай қилдим. Шояд шу билан Роббим мени жаҳаннам иссиғидан асраса. Агар у кишининг иззат нафсига тегмаса, бекорга бериб юборардим, -деди. 

Умму Абдуллоҳ таржимаси

Хулоса ўрнида қуйидаги оятларда келган Аллоҳнинг ваъдалари етарлидир. 
«Молларини Аллоҳнинг йўлида сарфлайдиганларнинг мисоли, худди бир дона донга ўхшайди. Ундан етти бошоқ ўсиб чиқади, ҳар бошоқда юзтадан дон бор. Ва Аллоҳ кимга хоҳласа, яна кўпайтириб берадир. Ва Аллоҳ қамраб олувчи ва билувчи зотдир. Аллоҳнинг йўлида молларини сарфлаб, сўнгра сарфлари кетидан миннат қилмай ва озор бермайдиганларнинг ажрлари Роббилари ҳузуридадир. Уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар.

(Бақара: 261,262 оятлар)

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Қадимда бир мамлакат бор экан. У мамлакат подшоҳларига ғалати муомала қилишаркан.

Подшоҳ бутун умр бўйи шу мамлакат учун югуриб елиб, уни обод қилиб, аҳолисини тўйдириб, доим шу мамлакат дардида ёнаркан.

Лекин у қариб қолса уни бир қайиққа ўтказиб олиб бориб кимсасиз, на бир дарахти, на бир озуқаси бор биёбон, жазирама бир оролга ташлаб келишаркан...

Подшоҳ ўша ерда азобда, очликда ўтаркан. Ҳамма подшоҳларга шундай муомала бўларкан. Мана янги бир оқил подшоҳ эски шоҳ ўрнига тахтга ўтирибди.
Иш бошлашдан аввал ўйланиб қолибди... Шунча подшоҳлар шу мамлакат учун хизмат қилишди, фақат шу мамлакатни обод қилишди, лекин барибир уларни ўша кимсасиз оролга ташлаб келишди. Мени ҳам шундай оқибат кутаябди, нима қилсам экан?!

Унинг оқил бир вазири бор экан, вазирини чақириб
маслаҳат сўрабди. Вазир:
~Подшоҳим, сиз оқил инсонсиз, сиз бошқалардек иш тутманг, сиз бу мамлакатни обод қилиш билан бир қаторда ўша оролни ҳам обод қилинг...

У ерга ҳам ўзингизга сарой қурдиринг, боғ барпо қилдиринг, озуқа заҳира қилдириб қўйинг. Бу мамлакатда ишингиз тугаб сизни қайиққа ўтказиб ўша оролга жўнатишса, ўзингиз обод қилган оролда
роҳат~ фароғатда яшайсиз дебди...

Вазирни гапи подшоҳга маъқул тушибди. Бу мамлакатни ишни бажариб обод қилиш билан бир қаторда кимсасиз оролни ҳам обод қилибди, боғ барпо қилибди, озуқа заҳира қилибди, сарой қурибди...

Подшоҳлиги тугаб қайиққа ўтказиб оролга жўнатишаётганда кўнгли
хотиржам, хурсанд ҳолда ўзини обод қилган оролига кетибди...

Қиссадаги мамлакат~ ДУНЁМИЗДИР.
Подшоҳ~ ЎЗИМИЗ,
Қайиқ ~ ТОБУТ,
Кимсасиз орол ~ ҚАБР,
Жаҳаннам, обод қилинган орол эса ~ ЖАННАТ.
Оқил вазир ~ ИЙМОНимиз.

Ҳар биримиз бу дунёни обод қилиш учун елиб югурамиз, лекин аксарият ҳолларда оҳиратни унутиб қўямиз...
Жазирама, очлик, азоб оролида жаҳаннамда азоб тортмайлик десак, борадиган еримизни~ охиратимизни обод қилайлик, охиратга ҳам озуқа заҳира қилайлик, абадий роҳат фароғатда ўтайлик...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😭17 ёшимда мен ўзимдан 10 ёш катта боладан хомиладор бўлиб қолдим,у буни эшитиши билан мени ташаб кетди.
Менинг ёнимда фақат онам қолганди у ногирон эди дадам бизни 2 ёшлигимда ташлаб кетганди.
Мен фарзандимни дунёга келтирдим шундан кейин менда муаоммалар юзага кела бошлади пулим йўқ ҳаттоки овқатга сариқ чақа ҳам қолмади.
Охири чидай олмадим бола ухлаёткан пайтда мен кечқурундан ишлашга қарор қилдим
Мен беҳаё аёллар сайтига кириб расмларим ва номеримни қолдирдим орадан 15 дақиқа вақт ўтмай менга қўнгироқ келди овозидан у эркак жуда катта гавда эгаси эканлигини билдим ва бугун тунни мен билан ўтказишни сўради мен хурсанд бўлдим чунки у таклиф қилган пулга мен 2 ҳафта бемалол қийналмай яшашим мумкин эдида
Мен айтилган манзил бўйича уйга келдим эшикни очдим ва қўрқув билан жойимда қотиб қолдим чунки...🚷

👉ДАВОМИНИ ЎҚИНГ👈

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Иброҳим ибн Адҳамнинг тавбаси

Ҳазрат Иброҳим ибн Адҳам (раҳимаҳуллоҳ) Аллоҳ таоло­га тавба қилиб, подшоликни тарк этаркан, қаландар бўлиб, Каъбатуллоҳга кетганди. Сабаби шу эдики, бир куни у киши шикорга чиққанларида, кўп жойларни айланиб, бир ерга етиб келдилар. У жойда бироз ўтириб, дам олгач, таом ейиш­ни хоҳладилар. Дастурхон ёзиб, таом еб ўтирган эдилар, осмондан бир қарға учиб кел­ди-ю, дастурхондан битта нонни тумшуғига илганича, осмонга олиб чиқиб кетди. Иброҳим ибн Адҳам бу ҳолни кўриб, таажжуб қилдилар. Отларига миниб, қарғанинг орқасидан бордилар.
Қарға бир тоғнинг устидан ошиб, нариги томонига ўтиб кетди. Иброҳим ҳам тоғнинг устига чиқдилар. Қарасалар, тоғнинг у томонида бир одам осмонга қараб ётибди. Қўли орқасига боғланган. Қарға ўша одам кўкрагига қўниб, олиб келган нонини майдалаб, ҳалиги киши оғзига солар эди. Қарға Иброҳим (раҳимаҳуллоҳ)ни кўриб учиб кетди. У зот ўша одам ёнига бориб, ҳол сўради. У:
– Мен савдогар эдим, савдодан қайтаётиб шу жойга етганимда, ўғрилар тутиб олиб, барча пулу молимни тала­дилар, қўлимни орқамга боғлаб, ташлаб кетдилар. Етти кундан буён ушбу ҳолда ётибман. Бир қарға келиб, ҳар куни нонни майдалаб, оғзимга солиб, едириб кетади. Алҳам­дулиллоҳ, шу кунлар давомида ҳеч оч қолмадим, Аллоҳ таоло ризқимни етказиб турибди, – деди.
Иброҳим ибн Адҳам бу сўзни эшитиб, таажжуб қилдилар ва Аллоҳ таолонинг марҳаматига кўп қаттиқ эътиқодлар қўйиб, тарки дунё этмоқни ният қилдилар. Ҳалиги одамнинг қўлини ечдилар. У кишини ҳам отига миндириб, аввалги таом еб ўтирган жойларига олиб келдилар. Шу ерда Аллоҳ таолога тавба қилиб, яхши либосларини ечиб, бўз либослар кийиб, подшоликни тарк этдилар. Қулларини ҳам озод қилиб, молу мулкларини вақф этдилар-у, ўзлари ҳеч қандай зоди роҳила (йўл озиғи) олмай, Каъбатуллоҳ сари равона бўлдилар. Аллоҳ таолога таваккал қилиб эрдилар, ҳеч қаерда қоринлари оч қолмади. Аллоҳ таоло ризқини барча ерда етказиб турди.
Шу ҳолда йўл юриб, Каъбатуллоҳга етиб келдилар. Аллоҳ таолога беқиёс шукрлар айтдилар. Сўнг вафот қилгунларича ушбу оятни тилларидан туширмадилар:
“Кимки Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг ) Ўзи унга кифоя қилар. Албатта, Аллоҳ Ўзи (хоҳлаган) ишига етувчидир. Аллоҳ барча нарса учун миқдор (меъёр ва муддатни тайин) қилиб қўйгандир” (Талоқ сураси, 3-оят).

📚 Манба: "Мисбоҳул анвор".

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Солиҳа аёлнинг қизига айтганлари:

➀ Қизим, Аллоҳ сенга муносиб кўрганни севиб, қадрига ет. Аёл кишининг энг катта хатоси – эри билан бошқанинг эрини солиштирмоғидир.

➁ Қизим, шуни билгинки, кимларнидир сенинг эрингга ҳам ҳаваси келади. Эрингнинг бошқаларда йўқ яхши сифатлари ҳам борлигини унутма!

➂ Қизим, саҳобия аёллардан ўрнак ол. Улар "Биз эрларимизга сизлар амирларингга муомала қилганингиздек муомала қиламиз", дер эдилар.

➃ Қизим, рашк бобида ҳаддан ошмагин! Ноўрин рашк – оила бахтига рахна солувчи ва ортиқча рашк талоқнинг калитидир.

➄ Қизим, ақлли аёл эрининг қалбидаги муҳаббатни уйғота олади ва эри нималардан рози бўлиши ва нималардан ғазабланишини яхши билади.

➅ Қизим, эрингни хобхонада ўн йиллик турмуш ўртоғим, деб бил. Ҳаётда эса унга ўн кунлик куёвга муомала қилгандек муносабатда бўл.

➆ Қизим, эринг учун зийнатланишни зинҳор тарк қилмагин! Энг яхши зийнат – сурма ва энг яхши атир сувдир.

➇ Қизим, мана бу ҳадисни доим ёдингда тут: «Қайси аёл эри ундан рози бўлган ҳолда вафот топса, жаннатга киради». (Термизий ривояти)

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Bahor va yoz fasliga mos 1000 dan ortiq zamonaviy ko'ylak fasonlar kerakmi? 👗

Bizning kanalda:

❤️ Vecherniy fasonlar
❤️ Maktab,o'qish uchun
❤️ Uyga kiyishga fasonlar
❤️ Hijoblilar uchun fasonlar
❤️ Katta yoshlilarga fasonlar
❤️ Qizaloqlar uchun fasonlar


Endi fasonlarni qidirib yurishingiz shart emas🤩👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



113-қисм “Даданглар нотўғри, ўйлашмасин деб келдим” ,-деди ичимдаги чуқурга бир тош отиб. Тошнинг теккан жойи, ёмон оғриди.

“Мажбур эмас эдинг “ ,-дедим жиддий бўлишга ҳаракат қилиб.

“Сен мажбур бўлмаган ҳолатингда, таъзияга бординг келин бўлиб бердинг. Мен ҳам куёв бўлиб бердим”

“Мажбурият, тўғри “

“Ҳаммаси келишганимиздек, бир неча йил”

“Мени эшитиб кўришни истамаганинг ҳам, шу келишув моддасига кирадими?”

“Мен эшитадиган нарсамни, эшитиб бўлдим “

“Бўлди унда, ортиқча гапга ҳожат йўқ”

“Йўқ.... сафаринг ҳақида Нодир сенга барча нарсани тушунтириб беради. Эҳтиёт бўл. Яхши бориб кел “ ,-деганида ҳеч нарса демадим. Чунки унинг эҳтиёт бўл дегани- пулларимни эҳтиёт қил дегани эди. Яхши бориб кели эса, ишимни битириб кел, дегани бўлади.

Уларнинг кетишини кутмай, уйга чиқдим. Ойим, дадам билан ўтиришган экан. Бошим оғриганини айтиб, кириб ухладим. Улар учун бу менинг оддий ҳолим эди. Чунки бунча меҳмонларга хизмат қилиб нолийдиган Нафисани, яхши танишар эди.
Дадам билан ойим тоғли вилоятларнинг бирига, эртага даволангани ҳамда дам олгани кетишяпти. Менинг парвозим эса 5 соатдан кейин.
Ўзимга кичик бир йўл жомадони тайёрлаб, Нодирнинг келишини кутдим. Руҳсиз бир Нафисага айланган эдим. Ўзини койиган, ичи ёнса-да, бошқага билдирмаган Нафисага. Аэропортга етиб келгач, Нодирдан фақат бир нарсани сўрадим.

“Меҳри билан онаси ҳали ҳам вилоятдами?”

“Ҳа, жавоб етарли мен учун. Тез юриб барча назоратлардан ўтдим. Қолгани 4 соат 55 дақиқа Ригага парвоз. Модомики, келишув унда ишингни бажар, дея ўзимга буйруқ бердим. У дадамни қутқарди, мен унинг пулларини. Туйғуларга эса ўрин йўқ. Нодирнинг айтишига қараганда, мени Жадзе деган киши кутиб олиб, барча ишимга кўмаклашади. Рус тилини билгани учун қийналмаслигимни ҳам таъкидлаб ўтди.

Рига аэропорти кутганимдан кичик эканлиги, балки яна қўшимча аэропорт бордир деган фикр туғдирди. Жомадонимни олиб чиқиш эшигига чиқдим. Инсонлар қўлларида қоғоз ушлаб кутаётган кишиларнинг исмини ёзишган эди. Бир нечтадан ўтганимда, ўз исмим ёзилган қоғозга кўзим тушди.
Фақат уни кўтариб турган киши эмас, аксинча гўзал сариқ сочли, кўм – кўк кўзли бир жувон эди. Унинг ёнига бориб мен эканлигимни айтганимда, қўлини чўзиб ўзини Жадзе деб таништирди.
Нодир ҳам мендек Жадзени бир эркак деб ўйлаганини эслаб, юзимда табассум пайдо бўлди. Жадзе билан аввал меҳмонга кейин эса шинам ресторанга овқатлангани бордик.

“ Низомнинг сендек гўзал ҳамкори борлигини билмагандим” ,-деганида иккинчи шокни яшадим. Биринчиси, маълум жинсият масаласи. Жадзе эркак эмас, аёл эканлиги, иккинчиси эса ҳамкор.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🍅🥒ҚИШГА БОНКА ЁПИШ СЕЗОНИ БОШЛАНДИ.
😍Мазали тузламалар рецептлар🫑🍅

❄️☃️ҚИШГАЧА ОТВОРМАСДАН ТУРИБ БЕРАДИГАН ПОМИДОР БОДРИНГ МУЗЛАТИШНИ РЕТЦЕПТИ ФАҚАТ БИЗДА❗️🥰

🥒🥒БОДРИНГ ТУЗЛАМА🥒🥒

🍅🥒ПОМИДОР МАРИНАДЛАШНИ ОСОН УСУЛЛАРИ🍅🥒

🍆🍆 БАҚЛАЖОНЛИ ИКРАЛАР 🍆🍆

😍😍ОСОН ҚИШГАЧА БУЗУЛМАЙДИГАН УСУЛДА МУЗЛАТИШ
👇
https://telegram.me/joinchat/nGgzRJ7S0ZFhNDUy

Читать полностью…
Подписаться на канал