Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
⚡️️"Сигир соғишни ҳам билмайдиган” 18 ёшида 6 ойлик келин қайнонасининг истагига кўра “ҳайдалди”…
⚡️1 йиллик келин сўрамай писта чақиб қўйгани учун талоқ қилинди…
⚡️6 ойлик келинчак ҳомиладор бўлмаётгани учун қайнонаси ажратиб юборди…
⚡️20 ёшли 3та тилни биладиган олий маълумотли педогог келин “яхши овқат қилмагани” учун онасиникига “ҳайдалди”…
⚡️Уй ишларига “уқувсиз” ёш қория келин қайнонаси тарафидан ”ҳайдалди”…
⚡️Қайнонасининг топшириғини(битта чой дамлаб беролмай ухлаб қолгани учун)бажармаган ҳомиладор келинни эри талоқ қилди…
⚡️Янги келиннинг “оддий сепи” сабабли меҳмонлар олдида “уялиб қолган” қайнона ва қайнисингиллар келинни талоқ қилдиришди…
⚡️Тонг саҳарда туриб ҳовли супурмагани учун ёш келинни қайнонаси ”ҳайдаб юборди”…
⚡️Касал боласига керакли дориларни “қайнонасидан сўрамай” олиб берган келин “ҳайдалди”…
⚡️Куёвга “ёқмай қолган” янги келинчак “ҳайдалди”…
⚡️Куёв 3 кунлик келинни уриб ўлдирди.
Арзимаган сабаблар ва бир оиланинг гулдек қизининг ҳаёти ўйинчоқ қилинмоқда…
Рўйхатни яна узоқ давом эттириш мумкин .
Шунчаки:
Оила бошқаришга лаёқатсиз, онаси ва аёли ўртасида адолат ва мувозанатни сақлай олмайдиган қўрқоқ, лапашанг, ландовур “эркак”нинг уйланиши ҳаром бўлса керак деб ўйлаб қолдим…
Арзимаган сабабларни ковлаб келинни ҳайдаётган қайнона ва қайнисингиллар эса дунё ва охират хорлигига ҳозирланаверишсин (мабодо дунёда бўлмаса ҳам, охиратда албатта кўришади буни)!!!
Ҳурмат-иззат қилиш бу албатта фазилат, аммо ҳар ким ҳаддини билиши керак.
Шаръий илмлардан бехабар, ҳақлари чегарасини билмайдиган хонадонга асло қиз бермаслик керак, ҳатто обрўли хонадон бўлса ҳам.
Қизингизни илмдан ахлоқдан хабари бор зиёли оилага беринглар.
Отасини пулига кун кўрадиган хат саводи йўқ, ҳатто гапиришда ҳам имлода ҳам хато қиладиган Қуръон нима Никоҳ нималигини билмайдиган онгсиз йигитларга эмас.
Ўғли узоққа кетса келинини олиб қолиш ҳам динимиздан эмас. Тўғри қайнота қайнонани хизматини қилиш керак лекин никоҳ эр қаерда бўлса хотин ҳам ўша ерда бўлади дегани.
Кўпчилик оилаларда келинлик қуллик деб қаралади. Ваҳоланки у ҳам 18 ё 20 йил бировни бошига кўтариб гулдек асраган қизидир.
Қачонки Келиним келса Хизматимни қилади, ўғлимни нега туққанман роҳатини кўрай деб эмас Келиним келса солиҳ зурриётларни тарбиялайди Қори Олимлар чиқади деб ният қилса шунда ўзгариш бўлади.
Ҳеч қайси бир аёл рўзғор ишларини зўр эплаб қўйгани учун Тарихда қолмаган. Ҳаммаси илми ахлоқи буюк фарзандларни тарбия қилгани учун тарихда қолган.
Рўзғор ўз исми билан ғор.
Уй иши биз ўлсак ҳам тугамайди.
Бу билан уй ишини қилмаслиги керак демайман. Қилсин лекин илмига ҳам вақт ажратсин.
Умримизни ғанимат билиб илм олайлик, келинларимиз қизларимизга ҳам ўргатайлик. Зеро аёл ўқиса бутун Жамият илмли бўлади.
Ҳамма гуноҳ ҳамма хатолар ажрашишлар Жоҳиллик илмсиздан келиб чиқади.
Илмли келиндан уй ишларини пазандачиликни зўр билишини кутманг. Чунки Ота онаси уни болалигидан уй ишларига эмас ўқишга йўналтирган бўлади.
Ўқимаган қиздан эса илмли набира кутманг.
🔴Чунки она ўзида бор нарсани ўргатади.Тарбияни ҳам тарбияси бор Она беради.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
СОЛИҲА АЁЛ...
Умар ибн Абдулазиз давлат тепасига келгач, хотини Фотима Султонни ҳузурига чақириб, шундай деди:
"Хотин, мен энди ўзини фақатгина оила эҳтиёжларига масъул деб билган аввалги Умар эмасман. Менга юкланган масъулият юки сенга етарлича ғамхўрлик қилишим имконини тўсади. Агар дунё роҳатини истасанг, отангни уйига қайт. Ҳолимга рози бўлиб, мен билан қолишни ихтиёр этсанг, устингдан зийнатларни Байтул молга (давлат хазинаси) топширишинга тўғри келади. Чорасиз мусулмонлар фақирлик ва ноиложлик гирдобида тўлғанаётган бир пайтда халифанинг хотини турли қимматбаҳо зийнатларга бурканиб юриши яхши эмас".
Эрининг сўзларини жон қулоғи билан тинглаган Фотима Султон ҳеч иккиланмай қимматбаҳо тақинчоқларни хазинага топширди. Шу тариқа Умар ибн Абдулазизга муносиб эканини исбот қилди.
Умар ибн Абдулазиз вафот этгач, тахтга Язид ибн Абдулмалик онасининг зеб-зийнатларини хазинадан олиб келтирди.
Онасига:
"Биламанки, бу тақинчоқларни сиз чин кўнгилдан рози бўлиб бермагансиз. Мана барчасини қайтариб олинг" деди.
Фотима Султон унутилмас жавоб қайтарди:
"Аллоҳга қасамки, мен буларни қабул этмайман. Эрим ҳаётлик чоғида уни қандай ҳурмат қилган бўлсам, вафотидан сўнг ҳам шундай эъзозлайман. У рози бўлмайдиган бирор ишни қилишдан ўзимни тияман".
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Муҳаммад (с.а.в)нинг замонавий илмда исботини топган 10 та одатлари
Муқаддас Ислом дини анъаналарига кўра, пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом Яратганнинг ҳабиби, севгилиси, яратилган бутун инсониятнинг ва бошқа махлуқотнинг ҳар тарафлама энг юксагидир.
Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг одатлари, айтган сўзлари ва етказган хабарларига асрлар оша мусулмон халқлари томонидан турмуш тарзининг муҳим қоидалари, намунаси сифатида амал қилиб келинмоқда.
Бу амаллар инсонларга нафақат маънавий-ахлоқий, шунингдек жисмоний наф келтирмоқдаки, уларнинг соғлик ва саломатлигимиздаги ўрни халқаро илм аҳли, замонамизнинг етук олимлари томонидан ҳайрат билан эътироф этилмоқда. Қуйида эътиборингизга Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг илм-фан эътироф этган 10 та фазилат ва одатларини баён қиламиз.
📕 Эрта турмоқлик:
Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) эрта ётиб, азонда, Бомдод намози вақтида уйғонишни одат қилганлар. Бугунги илм ҳам эрта туриш кун ва ҳаётнинг самарали ўтишини, бу инсонни руҳий ва жисмоний саломатлигига фойдали эканини эътироф этди.
Ҳар куни 15 дақиқа олдин уйғониш ҳам бир ойда анча-мунча фойдали иш билан машғул бўлиш учун замин яратади.
📕 Камроқ емоқлик:
"Одам фарзандлари орасида ўз ошқозонини тўлдиришдан ҳам ёмонроқ одат йўқ. Одам болаларининг тирик қолишлари учун бир неча бўлак озуқа кифоя қилади. Ўз таомининг учдан бири, ичимлигининг учдан бири ва олаётган нафасининг учдан бирига ҳам қаноат қилса бўлади." (Имом Термизий ривояти)
Кам таом истеъмол қилиш касаллик ва бетобликдан халос бўлишнинг энг яхши йўл эканлиги Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) томонидан кўп айтилган ва бунга амал қилинган. Бу қараш эса яқинда ҳам илм томонидан исботланган. Хусусан япониялик олимлар узоқ яшаш учун жуда тўйиб овқатланмаслик, тўйганлик даражаси 80 фоиздан ошмаслигини айтишади.
📕 Секин овқатланмоқлик:
Бугунги илм инсон миясига тўйганлиги ҳақида хабар овқатлангач 20 дақиқадан сўнг келишини айтади. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) ҳам шошмасдан овқатланишни одат қилганлар. Бу эса танага овқатни яхши ҳазм қилиш, камроқ таом истеъмол қилиб, ортиқча бадҳазмликларнинг олдини олишга хизмат қилган. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) бу одатни бошқаларга ҳам кўп маротаба тавсия қилганлар.
📕 Таомни бошқаларга ҳам илинмоқлик
Бу одат фазилатларнинг энг гўзали экани, шубҳасиздир. "Якка-ёлғиз эмас, жам бўлиб, биргаликда овқатланишни одат қилинг." (Имом Термизий)
Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) барчани таомни бошқаларга ҳам илинишга чақирганлар. Бугунги илмнинг эътироф этишича, қўни-қўшни ва атрофдагиларга таом улашмоқлик инсонни тушкунлик ҳолатидан фориғ қилар, оилавий ҳамда ўзаро муносабатларни мустаҳкамлар экан. Айниқса, ота-оналарнинг фарзандлари билан бир дастурхон атрофида ўтириб овқатланиши жуда фойдали тарбия воситаси экан.
📕 Сувни кам-кам ичмоқлик:
"Туя мисоли сувнинг борини бир ҳўплашда ичманг. Сувни шошмасдан, 2-3 қултумда ичинг. Сувни ичишдан аввал бисмиллоҳ деб, ичаётган чоғингизда Аллоҳга шукур қилинг. Сувни ичиб бўлгач, Алҳамдулиллаҳ дейишга одатланинг." (Имом Термизий ривояти)
Бугунги илмнинг айтишича, бир вақтнинг ёки қисқа вақт ичида кўп сув ичиш танада бош оғриғи, қон босими мувозанатининг бузилиши, бош айланишини келтириб чиқаради. Шу сабабли, сувни шошмасдан ва кам-кам ичишга одатланинг.
📕 Анор истеъмол қилмоқлик:
"Анор ва унинг пўстлоғи овқат ҳазм қилишни яхшилайди." (Абу Нуайм ривояти)
Анорнинг фойдали хусусиятлари Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг тавсияларидан сўнг бир неча асрлар ўтиб илмда ҳам исботини топди. Бир муддат аввал замона олимлари анорни сайёрамиздаги энг фойдали мева дея эътироф этишди. Айниқса, юрак фаолиятида унинг нафи жуда кўп.
Анор таркибида 15 турдаги аминокислота учрайди ва шундан 5 таси бошқа жойда учрамайдиган аминокислоталар ҳисобланади. Шунингдек ушбу мева К, C, Б9 ва Б6 витаминларига ҳамда калий, асал, марганетс ва фосфор минералларига жуда бой.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Қушлардан беш сабоқ
Жой ўзгартираётган ёввойи ғозларнинг “V” ҳарфи шаклида учишларини кузатган бўлсангиз керак. Мутахассислар бу юзасидан текширув олиб боришди ва шундай маълумотларни аниқлашди:
Бу шаклда училганида, олдда бораётган қуш ҳар қанот қоққанида ортидаги ҳамроҳи учун уни кўтариб турадиган ҳаво оқимини юзага келтиради. Шу тарзда уларнинг учиш тезлиги тахминан 80 фоизга ортади. Бу битта қуш эришадиган энг баланд даража гуруҳ ҳолида училганида икки баробарга ошади, демакдир.
1 - сабоқ. Аниқ мақсади бўлган ва унга эришиш йўлида бирлашган инсонлар кўзлаган ниятларига осонроқ ва тезроқ етишади.
“V” гуруҳидан чиқиб қолган ғоз парвозга қийналади. Чунки ҳамроҳлари ҳосил қилган ҳаво оқимидан ташқарида қолади. Шу сабабли, гуруҳга қайтиб, улар билан биргаликда учишда давом этади.
2 - сабоқ. Агар бу ҳолатдан ўрнак ола билсак, ҳаммаслакларимиз билан илм, тажриба борасидаги доимий ҳамкорликни асло узмаймиз.
Гуруҳ бошида бораётган ғоз ортидагилар каби ҳаво оқимидан фойдаланолмайди. Шу сабабли, бошқаларга қараганда тезроқ чарчайди. Бундай пайт тез орқага ўтади ва ундан кейин учиб бораётган ҳамроҳи йўлбошловчи ўрнини эгаллайди. Шу тарзда ҳар бир ғоз манзилга етгунча гуруҳнинг ҳар бир нуқтасидан жой олади ва қушларнинг чарчоқлари ҳам бир хил нисбатда бўлади.
3 - сабоқ. Қилаётган ишингизни вақти, ўрни келганида бошқасига бера билмоқ ҳам керак...
Учиш тезлиги пасайганида орқадагилар қичқириб олдиндагиларни тезроқ ҳаракат қилишга ундашади.
4 - сабоқ. Ўзимизни қанчалар ҳақ деб билмайлик, бошқаларнинг огоҳлантиришлари илдамлашимиз учун кераклигини унутмаслигимиз; бундан ғазабланмаслигимиз, яхшилик сифатида қабул қилишимиз зарур.
Гуруҳдан бир қуш касалланса ёки овчи томонидан уриб туширилса, икки ғоз ажралиб чиқиб, бошига фалокат келган ҳамроҳлари учадиган ҳолга келгунга (ёки ўлгунига) қадар уни асло тарк этишмайди. Кейинроқ бошқа гуруҳ топишади, бу тарзда ўзларига қўшилган ҳамжинсларини ёввойи ғозлар, албатта, ёнларига олишади.
(“Ирфон”)
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🐫🐪🐫🐪🐫🐪🐫🐪🐫🐪🐫🐪🐫🐪
Leonardo da vinchi'ning oldiga juda ko'pchilik shogirdlikka olishni so'rab kelishardi va u shu rasmni ko'rsatib bu yerda qanday xato qilganman deb so'rardi.
Hamma siz hato qilmaysiz deb javob berar edi va shogirdlik ularga nasib qilmas edi.
Savol: Sizningcha xato qani?
Чамаси 5-6 ёш бўлган пайтларимда уйимизда тўй бўлиб, бир кун олдин узоқ-яқин қариндошлар келишган эди. Тенгқур ўғил - қизлар аралаш қувлашмачоқ ўйнаётгандик. Ўзимдан икки ёшлар чамаси кичикроқ бола мени қувлагани ва қочиб дадамнинг олдиларига бориб қолганимни эслайман. Шу пайт беҳосдан дадамнинг нигоҳларига кўзим тушиб қолиб, юрагим орқага тортиб кетган.
Дадам жуда ҳам рашкчи инсонлар. Ҳали мактабга ҳам чиқмаган ёшда бўлсам ҳам, ўғил болалар билан ўйнаганим отамнинг жаҳлларини чиқариб юборганини кўриб, нигоҳларига кўзим тушган заҳоти тошдек қотганман. Бир оғиз қаттиқ гапирмаганлар, лекин юзларидаги жаҳл ифодасидан эсхонам чиқиб кетгани кечагидек ёдимда.
Бу ҳаётимдаги жуда қисқа муддатли эпизод эди. Лекин шу бир неча сониялик эпизоддан қаттиқ таъсирланганман. Вояга етмаган бўлсамда, ўғил болалар билан ўйнашим нотўғри нарса эканлиги миямга қўрғошиндек қуйилган. Отамни жаҳллантирган нарса орият эканини англаганман.
Айнан ўша дақиқаларда илк бора орият туйғуси ҳақида тушунчага эга бўлганман. Ўша орият ҳисси мени бутун умрим давомида «одамови»га айлантирди. Қарши жинс вакилларидан мактаб, кўча ва бошқа жойларда ҳам ўзимни тортишга одатлантирди. Шу орият ҳох аёл бўлсин, ҳох эркак мендаги инсонларнинг юзига қараб гапирадиган журъатни ўлдирди.
Ўша воқеадан кейин тортинчоқ бўлиб қолганман. Болалигим, ўсмирлигимдан то ҳозиргача зарурат бўлмаса йиллаб кўчага чиқишга ҳам эҳтиёж сезмайман. Зерикиш баҳонаси билан кўчаларни кезмайман. Саёҳатларга қизиқмайман. Эркак хотин аралаш йиғиладиган жойлардан имкон қадар қочаман. Рашкчи эканликлари сабаб, олий ўқув юртида таҳсил олишимга ҳам имкон бермаганлар. Ҳунарга ўргатганлар. Лекин кўчада ишлашни умуман ҳохламаганман.
Албатта ётсирашим ҳар доим ҳам эмас. Яқинларим орасида киришимлиман.
Болалигимдан эркалигимни ҳис этсамда, буни суиистеъмол қилмаганман, чунки, ҳаддимни билдириб улғайтиришган. Эркалик ва қаттиққўлликнинг таъсирини бир хилда ушлашган.
Ориятли эканликларини ҳис этдириш билан бир қаторда эсимни таниган онларимдан Аллоҳни танитиб, Роббимга муҳаббатли бўлишни сингдирганлар. Бирор бандани Роббимни севганчалик севмадим. Бу неъматни ҳис этишимга сабабчи бўлган падарим ва волидамни Аллоҳ икки дунё саодати билан сийлашини Яратгандан тилайман. Ота-онам қалбимга Роббимга бўлган муҳаббатни сингдириш орқали, бутун умримга етадиган яхшилик қилишган. Аллоҳ улардан рози бўлсин.
Фарзандларимизга Аллоҳга муҳаббат ва орият туйғусини сингдира олишимизни насиб этсин. Зеро, таъмагирлик, маъсиятлар гирдобидан асралишда шу икки жиҳат қалқон вазифасини ўташига ҳаётимда кўп бора гувоҳ бўлганман.
Аллоҳни севиш -- Аллоҳни рози қиладиган ишларга ундайди. Чунки инсон ҳар ишда имкон қадар муҳаббати эгасининг розилиги билан ҳисоблашади.
Орият ҳисси эса, одамлар маломат қиладиган ишлардан тийилишга мажбур қилади.
Хулосам сўнгида Ў. Ҳошимовнинг бир гапини айтиб ўтишни лозим топдим:
“Бандасидан ҳаё қилмаганнинг, Яратувчисидан қўрқишига ишонмайман“.
Роббимиз ҳаёимизни мукаммал қилиб, Ўзига нисбатан муҳаббатимизни зиёда этсин.
Ҳа, дарвоқе, дадажоним "Facebook" ёки "Телеграм" даги фаоллигимни билсалар сўйиб, сўйилган жойимга майда қалампир билан туз сепадилар. Киришдан мақсадим манфаатли бўлиш ва Аллоҳ розилигига эришиш бўлганлиги сабабли охиратда маломат қилмасликларидан умидим бор...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#Тафовут
Нима қилсангиз ҳам, чин юракдан қилинг.
Бу асл ақл. Агар ҳаракат қилиш ёки қилмаслик ҳақида шубҳангиз бўлса, бу ҳис-туйғулар.
Қилишга тайёр бўлган ишингизни қилинг ва ишончингиз комил бўлмаган нарсани қилманг.
Чуқур онгли истаклар ибтидоий онгдан келиб чиқади, ишончсизлик эса ҳиссиётнинг намоёнидир.
Бу ПСИХОЛОГИЯ
Нима қилсангиз ҳам Аллоҳнинг розилиги учун қилинг.
Нимадир қилмоқчи бўлсангиз Аллоҳнинг марҳаматига шубҳа қилмаган ҳолда бажаринг.
Ишингиз муваффақиятли якун топишига заррача шубҳангиз бўлса қилманг. Шубҳа бу ишончсизлик, ишончсизлик эътиқод сустлиги натижаси, эътиқод сустлиги иймон заифлиги далолатидир. Заиф иймон эса Аллоҳнинг марҳаматига ишонмасликдан... Муваффақият қозонишни истасангиз Аллоҳнинг марҳаматидан яхши гумонда бўлинг. Аллоҳнинг ҳох яхши бўлсин, ҳох ёмон, гумонимиздагини беришига ваъдаси бор. Ва унутмангки, Аллоҳ қодир қилмаса қўлингиздан ҳеч бир иш келмайди. Шу сабаб, Аллоҳнинг раҳматига кучли ишонч билан Роббингизга таваккул қилишдан чўчиманг.
Шундай экан чуқур онгли истак, ибтидоий онг деган тушунчаларни англаш учун ўзингизни қийнаманг. Шунчаки Аллоҳга таваккал ҳамда яхши гумон билан иш бошланг ва ижобий натижа кафолатига эришинг.
Бу ИСЛОМ
P/S.: ЭНГ КУЧЛИ МОТИВАЦИЯ бу -- РОББГА БЎЛГАН КУЧЛИ ЭЪТИҚОДДИР.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
3 ДАҚИҚАДА 100 ТА ҲАЖНИНГ САВОБИ
Эрталаб ва кечқурун бир ярим дақиқа давомида сиз "Субҳаналлоҳ"ни 100 марта, "Алҳамдулиллаҳ", "Ла илаҳа иллаллоҳ" ва "Аллоҳу акбар" ни юз марта айтиб улкан ажрларни қўлга киритишингиз мумкин.
Далил:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким тонгда юз марта ва кеч кирганда юз марта тасбеҳ айтса ("Субҳаналлоҳ", деса) юз марта ҳаж қилгандек бўлади. Ким тонгда юз марта ва кеч кирганда юз марта таҳмид айтса ("Алҳамдулиллаҳ", деса) Аллоҳ йўлида юзта отлиқни жиҳозлагандек бўлади. Ким тонгда юз марта ва кеч кирганда юз марта таҳлил айтса ("Ла илаҳа иллаллоҳ", деса) Исмоил зурриётидан юзта қулни озод қилгандек бўлади. Ўша куни у келтирганидан кўпроқ нарсани ҳеч ким қила олмайди. Фақат биров у каби (зикрни) айтса ёки унга зиёда қилса, мустасно".
(Имом Термизий ривояти).
Куйидаги жадвалда бу улуғ зикрларни муҳофаза қилувчилар қандай мукофотга нойил бўлишини тасаввур қилиш имконига эга бўласиз: Бир кунда 100 марта ҳажнинг савоби (3 дақиқада 100 марта) Бир ойда 100х30=3 000
Бир йилда 3 000x12=36 000
Йигирма йилда 36 000х20=720 000
Ушбу улкан савобга эришишни ким хоҳлайди?! Бунда Аллоҳ таоло кенг раҳмати денгизини биз томон юбормаганми? Бу Аллоҳ таоло лутфу карамининг нақадар улуғлиги, бандаларига нақадар кўп фазл-марҳамат қилишига далилдир. Бизнинг тонгда ва кечда 100 марта “Субҳаналлоҳ" деган сўзимиз учун 100 та ҳаж савоби ваъда қилинмоқда. 100 та ҳаж қилиш осон эмас. Бир умр ҳажга боришга қодир бўлмаган камбағаллар учун Аллоҳ таоло Ўз элчиси тилидан ушбу калималарни ўргатиб қўйди. Аллоҳ таоло яхши амалларни ихлос билан бажаришга тавфиқ берсин.
«Фазилатли амаллар» китобидан.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Бир нарса ўқиб қолдим: “Аёллар ҳамма билан тил топишади, лекин ўз эрлари билан тил топишолмайдилар“.
Бунинг сабаби оддий. Кўп ҳолларда эр хотиндан, хотин эрдан ҳақ, адолат талаб қиладилар. Эр ёки хотин жуфтидан ҳақ талаб қилавериб, кутган натижаси бўлмай қалбларда алам пайдо бўлади.
Шу алам бора - бора кучайиб, бир-бирига нисбатан адоват пайдо қилади.
Адоват асли душманлар, ёки бегоналар ўртасидаги тушунмовчиликлар натижасида вужудга келадиган муносабат. Эр - хотинларнинг адоватлашуви ўта ачинарли ҳолат.
Аллоҳ Одамни яратиб, эр - хотинни бир - бири устидаги ҳақларини ўз набийси орқали билдирди. Бу дегани ўрни келса - келмаса ношукурлик билан жуфтини маломат қилавериш керак деганимас.
Аксинча, ҳар икки томон имкон қадар бир - бири ҳақини риоясини қилиб, муроса йўлида яшаши учун эслатмадир. Чунки ризқ Аллоҳдан. Маломат қилингани сайин барака кетаверади.
Эр - хотинларда бир-биридан ҳақ талаб қилиш меъёрдан ошдими, демак, уларнинг ҳам бегоналардан фарқлари қолмабди. Ҳатто душманликкача бориб, алал - оқибат ажрашиб, юзкўрмас бўлиб кетганлар қанча...
Мўмин учун Аллоҳнинг омонатини, яъни аёлини асраб авайлаши Аллоҳнинг буйруғига итоатини билдиради. Аллоҳга итоат этган эрга Аллоҳ завжасини ҳам итоатли қилиб қўяди. Итоат этмаса ҳам ҳикмати бор. Роббисидан қўрқмаган истаганини қилсин. Охиратда жавоб бериши бор.
Аллоҳнинг буйруғидан чиқмаслик муҳим.
Муслима учун эса, ҳидоятдаги эрига итоат қилишдан кўра манфаатлироқ, қизиқарлироқ юмуш йўқ. Жаннат истаган мўмина учун хожасининг розилигидан кўра қиймати баландроқ туҳфа йўқ. Чунки эр розилигининг мукофоти жаннат.
Дунё билан кифояланганларгина ҳақ талашадилар.
Жуфтининг розилигига эришиб, жаннатий бўлиш имкони турганда ҳақ талашишдан не наф?!
Яхшилаб аниқлаб олиш зарур. Кимга Дунё, кимга Жаннат?!
Серхархаша ва арзон дунё жаннатни бой беришга арзимайди...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
— Эй туғмаётган бепушт аёл, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй!
— Эй оила қуриши кечикаётган синглим, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй!
— Эй дўхтирлар ожиз қолаётган бемор, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй!
— Эй камбағаллиги ёки хотин танлаш қийин бўлиши сабаб никоҳи кечикаётган йигит, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй!
— Эй ҳожатманд киши, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй!
— Эй сеҳрланган, жин чалган кимса, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй!
... Бақара сурасини бошидан охирига ўқиш учун 60 дақиқа вақт кетади холос...
Рағбат қилган нарсангни амалга ошириш учун ҳар куни атига бир соат Аллоҳ учун вақт сарфлайсан...
... Бунинг ҳеч қандай ҚИЙИН жойи йўқ...
Аввалига қийинга ўхшайди. Агар сен ўн кун нафсингга курашиб, қийналиб бўлса ҳам ўқишда давом этсанг, охири нафсинг Бақара сурасини ўқишга «ОШИҚ» бўлиб қолади...
Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
- "Бақара сурасини ўқиб юриш барака, уни тарк қилиш хасратдир. Дангасалар (ёки сеҳр билан шуғулланувчилар) уни ўқишга имконлари йўқдир", деб айтганлар.
Имом Муслим ривояти.
Яқинларга улашинг!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Шошилмаслик керак ...
Ривоят қилинишича, бир кекса инсон 25 ёшли ўғли билан поездда кетиб борар эди. Ёш йигитнинг юзида беқиёс қувонч ва ҳайрат ифодаси акс этарди. У деразадан қўлини чиқариб, шамолни ҳис қилиб: "Ота, қаранг, ҳамма дарахтлар ортимиздан кетаётгандек!", деб бақирди. Кекса киши ўғлининг хурсандчилигига шерик бўлиб, юзида табассум билан жавоб қилди.
Ёнларида ўтирган жуфтлик ота ва ўғлининг суҳбатини эшитиб турди ва бироз ғашлари келди. Чунки 25 ёшли йигит ёш болалар каби ҳаракатланаётганди. Бир вақт ўғил яна "Ота, қаранг, бу кўлдаги ҳайвонларга, булутлар поезд билан бирга кетмоқда!" деб яна қувонч билан бақирди. Жуфтлик янада ҳайрон бўлишди.
Кейин ёмғир ёға бошлади ва йигит қўлига ёмғир томчилари тушганини ҳис қилиб, яна қувонч билан: "Ота, ёмғир ёғяпти, сув қўлимга тегди, қаранг, ота!" деди.
Шунда жуфтликсабр қила олмай, кекса инсондан: "Нега ўғлингизни шифокорга кўрсатиб, даволатмайсиз?" деб сўради.
Кекса киши эса шундай жавоб берди: "Биз шифохонадан келяпмиз, ўғлим ҳаётида биринчи марта кўра бошлади."
Эсингизда бўлсин: Барча ҳақиқатларни билмагунча хулоса чиқарманг.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Исломда аёлнинг қадрини кўрсатувчи омиллар
Қуръони Каримда “Нисо” (“Аёллар”) деган сура бор.
*
Аёл кишининг илтимоси туфайли бир сура нозил бўлди. Бу Мужодала сурасидир.
*
Оиша онамизнинг покликларини таъкидлаб оятлар нозил бўлди.
*
Агар эркак иккита хотинга уйланиб, уларнинг орасида адолат қилмаса, қиёмат куни ярми шол ҳолда тирилади.
*
Агар эр хотинига белгиланган маҳрни бермаса, у заифанинг молини ўзлаштирган ўғри ҳисобланади.
*
Агар эр хотинини талоқ қилса ҳам, унга берган маҳрни қайтариб олишга ҳаққи йўқ.
*
Агар эркак опа-синглиси, бувиси, аёли ва қизларининг меросдаги улушини тортиб олса, Аллоҳ таолонинг белгилаб қўйган чегарасидан ошиб ўтган бўлади. Ким шундай қилса, ўзига кўп зулм қилган бўлади.
*
Агар эр аёлини урса ёки хўрласа, пасткаш кимса, агар икром қилса, олийжаноб киши ҳисобланади.
*
Агар эр аёлини ёмон кўрса ҳам сабр қилсин, Аллоҳ таоло ўша аёлда кўп яхшиликларни пайдо қилади.
*
Агар эр аёли билан ажрашса ҳам ўртадаги никоҳ, бирга яшаганлик эътиборидан уни ҳақорат қилмасин, ғийбат қилмасин, одамларга ёмонламасин.
*
Агар эр аёли билан ажрашса ҳам ундан кўрган фарзандларига нафақасини бериш мажбуриятида қолаверади. Бу нафақа отанинг зиммасидан Ҳеч қачон соқит бўлмайди.
*
Агар аёлнинг шахсий мулки бўлса, у шу мулкини ўзи истагандек тасарруф қилиш ҳаққига эга. Эр бу мулкни тортиб олишга асло ҳақли эмас.
*
Эр аёлининг таоми, ичимлиги, либоси, уйи, таълими ва дори-дармонларига масъулдир.
*
Аёлини ҳимоя қила туриб вафот этган эрга шаҳидлик ҳукми берилади.
*
Киши охиратда жаннатга кириши учун отаси билан бирга онасини рози қилиши керак.
*
Қизларини, сингилларини тарбия қилиб, одобли, иффатли ўстирган отага ва акага жаннатга кириш ва дўзахдан қутулиб қолиш имкони берилди.
*
Ислом дини аёл кишига ана шундай ҳақларни берди ва унинг қадрини кўтариб қўйди.
Нозимжон Ҳошимжон таржимаси
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Туғганимдан кейин. Эртаси куни мен палатага ётқизишди...
Ожиз кичкина оқ халатда бир эркак кириб келди.
Кўринишидан қандайдир шифокорга ўхшади... Эркак палатани бир кўздан кечириб, туғруқдаги аёллардан сўради:
- Сизнинг палатангиздан, кеча 21.30 да ким туғди?
Унинг сўзларидан мен боламга нимадур бўлдими деб юраким оғзимга келганди, тер босди қўрқиб кеттим! Чунки у пайти палатадан фақат мен туғган эдим
- Кейин хаяжон билан сўрадим доктор, нимадир бўлдими?
- Эркакнинг жавоби палатадаги хаммани шўкга солди... Давомини ўқиш 🙈
❌АСЛО ҚИЛМАНГ 😱❗️
🚫БУ ИШНИ ҚИЛСАЙНГИЗ ЖИНЛАР СИЗДАН ЎЧ ОЛАДИ👹
ЖИНЛАРДАН ҚУТИЛИШ ЙЎЛЛАРИНИ ЎРГАНИНГ😨
👉🏻Видеони Кўриш😳👇
Туғганимдан кейин. Эртаси куни мен палатага ётқизишди...
Ожиз кичкина оқ халатда бир эркак кириб келди.
Кўринишидан қандайдир шифокорга ўхшади... Эркак палатани бир кўздан кечириб, туғруқдаги аёллардан сўради:
- Сизнинг палатангиздан, кеча 21.30 да ким туғди?
Унинг сўзларидан мен боламга нимадур бўлдими деб юраким оғзимга келганди, тер босди қўрқиб кеттим! Чунки у пайти палатадан фақат мен туғган эдим
- Кейин хаяжон билан сўрадим доктор, нимадир бўлдими?
- Эркакнинг жавоби палатадаги хаммани шўкга солди... Давомини ўқиш 🙈
❗️𝐃𝐈𝐐𝐐𝐀𝐓 𝐁𝐈𝐋𝐀𝐍 𝐐𝐀𝐑𝐀𝐍𝐆
🌹 SIZ QANDAY AYOLSIZ?
🌹 QIZLARDAN BIRINI TANLANG VA JAVOBNI "BAXT ULASHIB" ayollar kanalimizda O'QING
⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️
/channel/+pewUYRDYY4NjY2Iy
💍💍💍👑TILLONING LUKS KOPIYASI 😱😱
𝐕𝐀𝐔𝐕𝐕 𝐄𝐍𝐆 𝐒𝐀𝐑𝐀 𝐏𝐑𝐎𝐁𝐀𝐋I ZARGARLIK Buyumlari 𝐇𝐀𝐐𝐈𝐃𝐀 𝐄𝐒𝐇𝐈𝐓𝐆𝐀𝐍𝐌𝐈𝐒𝐈𝐙 𝐓𝐄𝐙 𝐊𝐈𝐑𝐈𝐁 𝐊𝐎'𝐑𝐈𝐍𝐆
⚜️𝐁𝐑𝐄𝐍𝐃 𝐄𝐍𝐆 𝐙𝐎'𝐑 𝐓𝐑𝐄𝐍𝐃𝐈𝐕𝐈𝐘 TILLO BRILLIANT MADEL 𝐓𝐀𝐐𝐈𝐍𝐂𝐇𝐎𝐐𝐋𝐀𝐑 𝐄𝐍𝐃𝐈 𝐒𝐇𝐔 𝐆𝐑𝐔𝐏𝐏𝐀𝐌𝐈𝐙𝐃𝐀!!
🤝𝐇𝐀𝐌𝐌𝐀𝐍𝐈 𝐆𝐑𝐔𝐏𝐏𝐀𝐌𝐈𝐙𝐆𝐀 𝐓𝐀𝐊𝐋𝐈𝐅 𝐐𝐈𝐋𝐀𝐌𝐈𝐙!
𝐌𝐔𝐇𝐈𝐌𝐈 𝐄𝐍𝐆 𝐈𝐒𝐇𝐎𝐍𝐂𝐇𝐋𝐈 ✅✅
👇👇👉
✅✅𝐎𝐏𝐓𝐎𝐌
✅✅𝐒𝐈𝐙 𝐇𝐎𝐇𝐋𝐀𝐆𝐀𝐍
✅✅𝐁𝐑𝐄𝐍𝐃𝐈𝐕𝐈𝐘
Оптим канал линк👇👇
/channel/xolidaxontillokopiya
/channel/xolidaxontillokopiya
Gruppamiz👇
/channel/tillokopiy
/channel/tillokopiy
𝐁𝐎'𝐘𝐋𝐀𝐁 𝐃𝐀𝐒𝐓𝐀𝐅𝐊𝐀 𝐗𝐈𝐙𝐌𝐀𝐓𝐈 𝐌𝐀𝐕𝐉𝐔𝐃👍🥰🤩🤩🤩.
Starex pochta bn 20 ming soʻmga yetkazib beriladi 🤩🤩🤩🥳🥳🥳🙋♀🙋♀
YouTube kanalimiz👇👇
https://youtube.com/shorts/Gg1Zc9-atBY?feature=share
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔝🔝🔝🩷🩷🩷🩷🩷🔝🔝🔝
1️⃣7️⃣ 🔠🔠🔠🔠
1️⃣0️⃣ 🔠🔠🔠
3️⃣3️⃣ 0️⃣0️⃣0️⃣ 🔠🔠🔠
🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠
⚡️⚡️⚡️ ⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️1️⃣0️⃣1️⃣ 🔤
➖3️⃣🔤🔤 🔤🔤🔤✔️
➖7️⃣🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤✔️
🔴TAJRIBALI DIETOLOG BILAN BIRGA
🔴KUNLIK MENYU
🔴UY SHAROITIDA
🔴8 YOSHDAN 80 YOSHGACHA
🔴BEZARAR
🔴NATIJA KAFOLAT💯💯💯
/channel/sarvikomat_gozallar
/channel/sarvikomat_gozallar
/channel/sarvikomat_gozallar
KANALGA QO'SHILING 😏😏😏😏
@Dg_SOLIHA_RUSTAMOVNA
@Dg_SOLIHA_RUSTAMOVNA
LICHKAM👆👆👆👆👆👆👆👆👆
Пайғамбаримиз (с.а.в) Аллоҳ берган умрни роҳатда, ҳузур ичида яшаш ва Аллоҳ ризолигига эришмоқ учун қуйидагиларга мутлоқ амал қилишимизни буюрадилар:
1. Доимо тоза овқатларни енг.
2. Жуда иссиқ ва жуда совуқ еманг.
3. Кўп чайнаб, секин енг.
4. Овқатдан олдин ва кейин қўлларингизни ювинг.
5. Доимо овқатдан иштаҳали бўлиб туринг, кўп еманг.
6. Овқат ейиш давомида кўп сув ичманг.
7. Қишда бироз кўпроқ ёғли овқатлар, ёзда эса енгилроқ овқатлар ва кўкатлардан енг.
8. Овқатларингиздан хурмони кам этманг.
9. Узум, хурмо ва зайтун. Аллоҳга шукур этмоқ учун сизга сиҳат ва қувват беради.
10. Чарчаган вақтингизда ширинликларни енг.
11. Синиқ косаларда овқат еманг, бундай идишда сув ҳам ичманг.
12. Овқатланаётганда доимо яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз овқат еманг.
13. Доимо овқатдан сўнг дуо ўқиб, шукр қилинг.
14. Ҳар ойда бир кун рўза тутингки, вужудингиз дам олсин.
15. Асал еб туринг, у минг дардга даводир.
«Илоҳий мўъжизалар» китобидан.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#РУҲИЯТ
🔖Муносиб яшашнинг 🔟 қоидаси
1⃣ 24 соатни фақат ўзингга сарфлама.
Бошқалар учун қайғуриш, бошқаларга далда бўлиш ва бошқалар билан фикрлашишни канда қилмагин. Ҳаётингда маъно йўқлигини сезган кунинг атрофга боқ ва одамларга ёрдам қўлини чўз. Бу яхшилигинг яшашинг учун сабаб бўлади.
2⃣ Ҳаёт сиз учун нимани англатишини аниқла.
Ўзингизнинг ҳаётдаги сўнгги йилларингизда тасаввур қилинг. Бу — ҳаёт! Ва сиз ўша маҳалда ўтган умрингизни қандай тасаввур қилиб, нима деб изоҳлаган бўлар эдингиз? Ҳаёт — гўзаллик, муҳаббат, жўшқинлик, яратувчанлик ва қизиқувчанлик мужассам бўлган муқаддас ибодатхонадир. Ибодат эса — эзгу амал ва эзгу фикрни англатади.
3⃣ Келажакда яшашни бас қил.
«Бир куни», «вақтим ёки имконим бўлганида» деган режалар кўпайиб кетса, бир зумга тўхтанг ва ўзингиздан «нимага ҳозир ёки бугун эмас?» деб сўранг. Ҳаёт афсуслар билан уйғониш учун қисқалик қилишини ҳис этинг. Ҳар куни сизга тириклигингизни эслатадиган бирор иш қилинг.
4⃣ Кўпроқ бахтиёр ва самимий одамлар даврасида бўл.
Улар ҳаётни бошқаларга қараганда яхшироқ ҳис қилганлари учун ҳам, уни ёрқинроқ кўрадилар. Сиз ҳам улардан ижобийликни ўрганинг. Унутманг, йўқотилган вақт — биз яшай олмаган дақиқалардир.
5⃣ Дардга матонатли бўл.
Оғриқ ва қайғулар умримизнинг кунларини ўғирлайди холос. Ҳаёт сизга лимон отганида, сиз ундан лимонад тайёрланг. Айтишадику, синовларга сени кучсиз қилишларига йўл қўйма. Акс ҳолда, ҳаммасини яна бошидан бошлашга тўғри келади.
6⃣ Шуурингга диққат қил.
Шунда ундаги истаклар сўзга айланадилар. Сўзларингга диққат қил — улар ҳаракатга айланишади. Ҳаракатга эргашсанг — у одатга айланади. Одатларга диққат қил, шунда фазилат шаклланади. Фазилат эса — сенинг тақдирингдир.
7⃣ Одамларни кечир ва уларни сев.
Инсон тирик мавжудотлар орасида кучли қувват манбаига эга жонзот. Бу қувватни у маънавий илдизлардан олади. Бунинг йўли эса шошиб чиқарилган хато хулосаларни рад қилиш. Кимнидир ёмон кўриш, кимдандир нафратланиш, бу — бизни охир-оқибат душманидан қўрққан, ҳимояга муҳтож одамга айлантириб қўяди. Ҳимоя эса яшаш эмас, яшашдан қочиш дегани.
8⃣ Ўз-ўзингга ҳаёт сабоғини беришга одатлан.
Яшаш — мунтазам қилинган хатоларнинг хулосаси. Модомики, хулоса йўқ экан, яшаб ҳам бўлмайди. Боши деворга тегиб ҳам сабоқ чиқармаётган эркак эса чиндан-да қашшоқ ва бахтсизликка муносиб.
9⃣ Таваккал қилишга одатлан.
Бу — ўзини ҳаётнинг энг яхшисига муносиб кўриш дегани. Ҳаёт ишора ва белгилар ёрдамида бизга доимо «Кел, ичкарироқ кир!» дейди. Аммо кўпинча биз унинг суратини оламизда, сўнг қўрқиб орқага тисариламиз.
🔟 Ҳар дақиқа сенга азиз инсонларни қадрла ва ҳимоя қил.
Иш, бу — ҳаёт дегани эмас. Ота-она, дўстларинг учун ҳам яша. Айниқса, ота-онангни азиз билиб, хизматларини қил. Шекспир айтганидек, ота-онанинг овози — Яратганнинг овози. Фарзанд учун улар жаннат йўлбошловчиларидир.
Муносиб ва бахтиёр умр барчамизга насиб қилсин!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😱Ислом Каримов Hима сабабдан? Юлдуз Усмонова билан Обид Асомовни Ўзбекистондан Запрет Қилиб ҳайдаган
Уларга ҳаттоки Ўзбекистонга киришга ҳам Рухсат бермаган Каримов, бунга сабаб нима?😳
Ўзи Ислом Каримовга нима дейишган ва нимага Aйрапортдан Ҳайдалган ҳаммаси🎥Видеода 😳👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/bne6vz3kLlVkNjEy
Беш нафар фарзанди бор отанинг жасади дарёдан топилди. Тазиядан тўрт кун ўтиб топилган хат ҳаммани шокка солди‼️
25-апрел куни тунда махалламизда яшовчи 1979-йилда туғилган 5 нафар фарзанди бор ота ўзини дарёга ташлади. Тазиядан 4 кун ўтиб хонасидан топилган бир хат ҳаммани шокка солиб қўйди. Хатни ўқиган маҳалла имоми қабрни очишни айтди. Одамлар қабристонга борганларида ҳайратдан йиқилиб қолишди.
Қабр очилганида эса.. Давоми👇
РАМАЗОН ОЙИДА СОДИР БЎЛДИ😭ДАХШАТЛИ ВОҚЕА ДУБАЙДАН ЎЛИГИ КЕЛГАН ФОХИША ҚИЗНИ ҚАБРИНИ ОЧИБ КЎРИШДИ😱😰
Менинг исмим Надия 2003 йилман.
Бир қурқинчли воқеанинг гувохи бўлдим, Дугонамнинг опаси бор эди унинг Шу йили дубайдан касалик юқтириб қайитди, тўғрироғи узини эмас жазатини юборишди.
Дугонамга рахимим келди у жуда тушкун холатда эди, уни ёнида қолдим.Жанозани эртасида тунида мени уйғотди, уни ёнида эдим ушанда соат 03:20 дақиқа утар эди.Менга еғлаб опам тирик, у кийналяпти уни опкеламан деди.
Уни ахволани куриб Отаси қизига ишониб қабрни очтиришга қарор қилдилар. Қабрни очишганда қурқинчли аянчли ходисани гувохи бўлишди ....
😱ТЕЛЕГРАМИ ДОДЛАТГАН ХАЁТИЙ ХИКОЯ
ДАВОМИНИ УҚИНГ👈+/channel/Taqdirlar_Qismatlar_Hikoyalar/93732
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
💋🫶🏻Disney Multfilmlari🫀
#Реал_Хаётдан
Сизни ёнизда кенжа ўғлим куёв бўлди...
Аслида сизни бошқа ўғлимга олиб бердим 😱
Видеони тўлиқ кўринг👇
Қандай ажойиб ризқ
Бир фақир киши бор эди. У онасини, аёлини ва зурриётини боқар эди. У бир (бойнинг) қўлида хизматкор бўлиб ишлар, ишига холис ва ишини комил суратда адо қиларди. Кунларнинг бирида у ишга келмади.
Шунда хўжайини ўзига ўзи: "У, ишга келмай қўймаслиги учун унинг маошини бир дийнорга зиёда қилишим керак. Аминманки, у маошини кўтарилиши таъма қилиб, ишга келмади. Чунки мени унга мухтож эканимни билади-да" деди. Иккинчи кун бўлгач, Хўжайин унга маошини бериб, бир дийнор зиёда қилди. Хизматкор хеч нарса демади ва хўжайиндан сабабини хам сўрамади.
Бир қанча муддатдан кейин хизматкор яна келмади. Хўжайин жуда қаттиқ ғазабланиб: "Ўша зиёда қилган бир дийнорни камайтираман" деди. Камайтирди хам, хизматкор хеч нарса демади ва маошининг камайган сабабини хам сўрамади.
Хўжайин ходимни олдинги ишини такрорлагани (маоши кўпайса хам, камайса хам индамагани)дан ажабланиб, сўради: "Маошингни зиёда қилдим сабабини сўрамадинг, камайтирдим хеч нарса демадинг"?! Хизматкор: "Биринчи марта келмаганимда Аллох менга бир чақалоқ тухфа этганди, ўшанда маошимни кўпайтириб мукофатлагандингиз. Айтдимки: "Бу чақалоғимнинг ризқи ўзи билан келди".
Иккинчи марта келмаганимда эса, онам вафот этгандилар, маошимни камайтирганингизда дедимки: "Бу онамнинг ризқи, онам кетди, ризқи хам . . . ! ! ! Қандай ажойиб! Аллохнинг берганига рози ва сабабини хам биляпти. Камайтирса хам рози ва нима учунлигини хам биляпти . . . ! ! !
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#PSIXOLOGIK_TEST
Rasmdagi qaysi imo-ishoradan siz koʻproq foydalanasiz?
Bu shaxsingiz xususiyatlarini aniq aytib beradi.
Ақли 7 ёшидан кейин ривожланмай қолган масъулиятсиз эркакларни кўрсам ачинаман.
Буларга халқ тилида маминкин сыночек дея таъриф берилади.
Ақл, масъулият, жавобгарлик деган туйғулар нолга тенг. Лекин, эрлик даъвоси бўйича олдинги қаторларни эгаллашади.
Эрка, инжиқ, доим боғдан келсанг тоғдан келиб, жанжал чиқаришнинг пайида бўлишади. Фақат мен тўғри гапираман деб бошни урмай ёрадилар. Қисқаси, Аёз бобо эртагидаги Марфушканинг эркакча варианти. Қўлига битта катта хўрозқанд билан юзига қизилчадан румяничка кам холос. Жинниликларига чидамасдан оёқ-қўлини боғлаб, қулоғининг тагига қўееееб қўйворгинг келадию, уролмайсан, чунки у ЭР. Розилигига эришолмасанг Аллоҳга осий бўласан. Гуноҳкор бўлмаслик учун сабр қиласан, иззатини жойига қўясан. У эса бундан бошқа хулоса ясаб, зулмларимга чидайди, чунки менсиз яшолмайди деб гумон қиладида, хотиннинг бошига ит кунини солади. Шўрингга шўрва тўкилмагур қанча аёллар бор шундай эрларга тоқат қилиб, камига боқиб яшаб ўтадиган. Бироқ шунда ҳам ёқмайди. Бунақа ҳолатлар динимизни яхши билмаслигимиз, жоҳиллигимиз касофатидандир.
Ўғил болага ота тарбияси зарур дейишади. Лекин кўп кўраман маминкин сыночеклар ота тарбиясини кўрганларда ҳам кўп учрайди. Боиси ота урушганда она ҳар доим тарафини олиб, эрка-тантиқ қилиб тарбиялайди. Бу бола уйланиб бола-чақали бўлса ҳам феъли узгармайди. Марфушкалигича қолади бир умр. Чунки тарбиядаги асос, пойдевор бузуқ.
Ёлгиз оналар тарбия қилган шундай ўғил фарзандлар борки, оила бошқаруви, рўзғор тутишдаги тутумига одам ҳавас қилади.
Шундай экан, ўғил бола тарбиясига фақатгина ота масъул дейиш кўп ҳам тўғри эмас.
Яхши ўғил тарбия қилиш учун унга яхши она танлаш керак аввало.Ёки ўзингиз тарбия қилинг. Минг илмли бўлмасин, дунёпараст онадан дунёпараст фарзандлар етишиб чиқади.
Жоҳила аёлларнинг тарбия қўлланмаси ҳақида гапирмаса ҳам бўлади...
Чин мўмин инсон уммат ғамида кўз юмиб, уммат ғамида уйғонадиган кишилардир. Бугунги кунда фақат қорин ғамида тонг оттириб, қорин ғамида уйқуга ётадиган умматга айланганмиз.
Аёлларимиз аксарияти ҳатто битта оилани ҳам эвлай олмайдиган маминкин сыночекларни вояга етказаётган бу замонда уммат ғамини ейдиганларнинг туғилиши ҳали бери кўпаймайди.
Жа борса бошқалардан фарқли ўлароқ, 3-4 тадан уйланиб, ишни қойил қилгандек оғзи полвонлик қилиш ҳам динга хизмат қилишдек шарафни олдида ҳеч нарса эмас.
Ота-она, яқинлар ва фарзандларингиз ғамида яшашигиз ҳам уммат ғамида эканлигингизнинг бир куринишидир. Лекин уларни фақат моддияти, фоний дунёси учун эмас, охират ҳаёти ҳақида ҳам ғам чекинг, Охират гами учун Сиз эслатма бериб турмасангиз ким ғам қилади Сизнинг яқинларингиз учун. Ҳар ким ўз яқинлари учун масъул ва қиёматда бу ҳақда сўралишимиз бор.
Фақатгина моддий эҳтиёжлар ғамида яшасак ҳайвонлардан қандай фарқимиз қолади?! Қорин тўйдириш, роҳатланиш, ухлашни онгсиз ҳайвонлар ҳам эплайди.
Шижоат, ғайрат йўқ, суст эътиқод, заиф иймон эгаларимиз.
Беҳуда ишлар, фойдасиз гапларга тилимиз саккиз қарич. Умр сувдек оқиб, вақтимиз тобора оз қолаётгани заррача қизиқтирмайди аксариятимизни. Ҳамма яхши еб, яхши кийиб, яхши яшаб қолиш дардида... Қисқаси, ҳамманинг онгу шуури алдамчи дунё дарди билан банд.
Имом Бухорийнинг оналарига ҳавасим чексиз. Аллоҳ рози бўлсин. Дин ва уммат учун шундай улуғ зотни манфаатли қилиб етиштириб, тарбия этишда сабабчи бўлганлар.
Жамиятимизда шундай аёллар кўпайишини орзу қиламан.
Ҳар бир аёл Аллоҳ умр берса кексайганида белига қувват, елкасига суянчиқ бўлиши учун ўғил фарзанд кўришни ният қилади. Ҳақиқий муслима эса, динга хизмат қиладиган забардаст, уммат ғамида яшайдиган шижоатли, Аллоҳнинг розилиги йўлида жонини қалқон қилишга иккиланмайдиган кучли ўғилларнинг волидаси бўлишни орзу қилади...
Яшаш учун мақсад бўлиши шарт ва мақсад олий бўлмоғи лозим. Мақсадда қатъийликка фикран қатъият билан эришилади. Фикрларимизни икки дунёйимиз учун манфаатли томонга йўналтиришимизда Аллоҳ ёрдамчимиз бўлсин.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
БУНДАН КЕЙИН СЕНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ҚИЛМАЙМАН
У қиз айтади:
“Тўй бўлишимга бир ҳафта қолганида бувим бетоб бўлиб қолдилар. У кишини шифохонага ётқизишди. Мен у кишини кўргани бордим. Борсам бувам жонлантириш хонасининг эшиги олдида эканлар. Йиғлаб ўтирибдилар. Бунақа аҳволни биринчи марта кўришим эди.
Шунинг учун бувамга: “Буважон йиғлаяпсизми?!”, дедим.
Бувам кўз ёшларини артиб туриб дедилар: “Бувинг жуда қийналаяпти, у менинг қалбимнинг бир парчасига айланган!”.
Мен бувамнинг гапларидан ажабландим. Билишимча бувам олдинлари жуда жиддий, мусибатларга тоғдай туриб бера оладиган кучли эдилар. Бугун эса бу қадар романтик!
Мен яна сўрадим: “Неча марта жанжал қилгансизлар? Бир-бирингизни қандай яхши кўрасизлар?”.
Бувам дедилар: “Кўп марталаб жанжал қилганмиз. Аммо бир-биримизга бўлган эҳтиромимизни ҳаётда бу камайтирмаган”.
Шунда мен ҳар нарсада мени айблайдиган, ҳатто кўринишимни гапирадиган ва бунинг натижасида унга бўлган эҳтиромимни камайтириб юборган мен фотиҳа қилинган куёвни эсладим.
Шунда бирдан хонадан шифокор чиқиб келди.
Бувам ўрниларидан туриб ҳаяжон ила сўрадилар: “Доктор! Унинг аҳволи қандай?”.
Шифокор деди: “Алҳамдулиллаҳ яхши. Кириб кўришингиз мумкин”.
Шунда бувам онасини кўришга ошиққан гўдак каби энтикиб хонага кирдилар. Мен у кишининг орқаларидан кирдим. Бундан ҳам гўзали бувимнинг бувамга бўлган муҳаббатли қарашлари бўлди. Мен бунақа қарашни ҳеч қаерда кўрмаганман.
Бувам бувимнинг қўлларидан ушлаб туриб дедилар: “Эй қалбимнинг бўлаги! Бемор бўлиб мени ёлғиз ташлаб кетаверасанми?!”.
Бувим кулдилар ва бувамнинг қўлларини қисиб дедилар: “Сиз ҳам олдинроқ амалиёт қилинганингизда мени ташлаб кетгандингиз! Энди сизни ташлаб кетмайман!”.
Узоқ вақт ажабланиб юрдим. Қандай қилиб шунақанги қийин шароитларга қарамасдан бунақанги алоқа бувам ва бувим ўрталарида эллик тўрт йил давом этди экан?!
Шу пайт куёв телефон қилиб қолди. У киши эрталабдан бери жавоб қилмаганимдан жуда ғазабланган эди. Телефонни кўтардим.
Нариги томондан баланд овозда: “Қаерда эдинг пасткаш!”-деган овоз эшитилди.
Бунақанги ҳолларда мен одатда керакли гаплар билан жавоб қайтарар эдим. Аммо бувамнинг гапларини эсладим: “Эр-хотиннинг ўртасидаги эҳтиром ҳаётдаги энг муҳим нарсадир!”. Мен унга дедим: “Менинг ҳаққимда хато қилманг!”.
У деди: “Қачондан бери ҳурматга сазовор бўлиб қолдинг?!”.
Мен қаттиқ ғазабланиб телефонни ўчириб қўйдим. Ўн дақиқа орасида ундан 100 дан ортиқ ҳақорат ва сўкишлар ёзилган хабар келди. Шу орада бувамга қараб қўйдим. У киши бувимнинг қўлларидан тутиб бир қўллари билан бошларини силар эдилар. Уларнинг олдидан кўзларимдан ёшлар оққан ҳолда чиқдим.
Ўзимдан сўрадим: “Муҳаббат нима ўзи? У менга унуштирилган йигитнинг муҳаббатими? Аммо унинг қиладиган ишлари муҳаббатга ҳеч ҳам далолат қилмас эди. Ёки муҳаббат деганлари бувамнинг бувимга қарашларими?! У кишидан ташвишланишларими? Улар қандай қилиб эҳтиромла ҳаёт ўтказишди?!”.
Эрталаб туриб оиламдагиларга мен у йигитга турмушга чиқмаслигимни айтдим. Ҳамманинг ҳуши бошидан учди. Улар менга қарши чиқишди. Аммо мен аҳдимдан қайтмадим. Фотиҳа бекор қилинди. Ҳаётимда илк бор тўғри қарор чиқарганимдан хурсанд эдим.
Мана бугун турмуш ўртоғимнинг ҳузурида ўтирибман.
Қизчам келиб менга: “Ойижон ! Мен сизни яхши кўраман”, деди.
Мен дедим: “Мен ҳам сени яхши кўраман. Нега бундай деяпсан?!”.
Қизчам деди: “Дадажоним ҳар доим сизни яхши кўришларини менга айтадилар. Шунинг учун сиз ҳам у кишини яхши кўрар экансиз. Мен ҳам мени яхши кўришингиз учун сизни яхши кўраман!”.
Эр-хотин ўрасида муҳаббат, эҳтиром нега кераклигини яна бир бор англадим. Катталарнинг гапларини эсладим:
“Фарзандларингга ҳар ишда ўрнак бўладиган, қалбингни жароҳатлаб қўйишдан қўрқадиган, болаларинг олдида сени беҳурмат қилмайдиган киши ила турмуш қургин!”.
Доктор Ҳассон Шамсий Пошо
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
---Мана қабристонни тупроғидан олиб келдим.
--- яхши қилибсиз буни тасир қилиши тезроқ бўладида.
Ҳар ҳил дуоларни ўқиб
---буни келинингиз билан ўглингизни уйидаги гиламини тўрта бурчагига сепиб чиқасиз. Бу ишни ҳар 3кунда бир такрорлаб турасиз натижаси зўр бўлади. Фақат ишонч билан қилинг.
Назира фолбин берга тупроқни ҳам у айтгандек келини ва ўғлининг ҳонасига сепиб чиқди. Бир ойдан кейин Саидада ўзгаришлар бўла бошлади.
--Ана энди ўғлимга сузилсанг ҳам сени демайдиган бўлади.
Аввалги келинини ҳам шу йўл билан йўқотган. Буниси нима бўпти? Ундан ўғлини тортиб олишолмайди.
Ошхонада чой ичиб ўтираркан ортида ниманидир овози чиқди. Юраги нотинч ура бошлади. Ортига қаради ҳеч ким йўқ. Яна шу овоз. Қўрқа писа ортга қарадию тошдек қотди.
Унинг ортида....