ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

31855

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

АЁЛИМДАН РОЗИ БУЛИШ.

Ассалому алайкум! Ҳурматли Зикр аҳлидан сўранг ҳайяти. Қилаётган ишларингизга Аллоҳ хайр барака бериб, ўзи мукофатласин. Алҳамдулиллаҳ 5 вақт намоз ўқийман, қодир қилгунича Рамазон рўзаларини тутиб бораман, лекин аёлим 5 вақт намоз ўқимайди, бомдод намозига уйғотсам намоз ўқийди бўлмасам йўқ(менда ҳам бомдод намозига ухлаб қолган кунларим бўлган лекин аёлим уйғотмаган, ўзи ҳам ухлайверган). Кийинишида авратларини ёпмайди, яъни рўмол ўрамайди, кўйлакни тиззадан пасти очиқ, янги калта кияди. Мени танбехларимга беписанд қарайди. Умуман шариатга бепарво. Энди мен аёлимга сендан норозиман десам бўладими? Чунки унинг бу ишларидан ҳақиқатда норозиман. Аллоҳдан қўрқаман. Охиратда аёлим учун жавобгарман. Ўлим ҳақ ким қачон ўлишини билмайди. Агар аёлимдан норози холатда ўлсам у жаҳаннамий бўлиб қолади. Кейин унинг авратларини тўла беркитмай юргани учун даюс(Аллоҳ сақласин) бўлиб қолмайманми? Ажрашай десам фарзандларимиз бор. Алҳамдулиллаҳ ўта зеҳнли. Уларга имкон қадар Аллоҳни танитиб Қуръон сураларини, дуоларини ўргатиб келябман. Нима қилай, аёлимга ундан норозилимни айтайинми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Буюринг ва сабр қилинг. Оилада кўпроқ суннатга амал қилишга ҳаракат қилинг. Масалан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одати шарифалари аёлининг оғзига ширинликлар солиб қўяр эдилар. Сиз ҳам шу суннат экан деб ширинликлар солиб қўйинг. Валлоҳу аълам!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

АЁЛИНГИЗ КЎЗИНГИЗГА ЁМОН КЎРИНА БОШЛАСА...

Бир йигит ҳикмат ва тажриба эгаси бўлган бир донишманднинг олдига борди. Унга шундай шикоят қилди:

- Аёлимни биринчи бор кўрганимда, Аллоҳ дунёда бошқа бу каби гўзал аёлни яратмаган бўлса керак деб ўйлагандим. Унга гапириб бошлаганимдан сўнг эса, бу каби аёллар кўп эканини кўрдим. Унга уйланганимдан сўнг эса, унданда гўзал аёллар кўп эканини ҳис қилдим. У билан бироз муддат яшаганимдан сўнг эса, дунёдаги исталган аёл менинг хотинимдан яхшироқ эканига амин бўлдим.

Ҳаким киши шундай деди:
- Сенга бунданда паст ва ёмон нарсанинг хабарини берайми?
Йигит:
-Ҳа.
Донишманд:
- Агар сен дунёдаги барча аёлларни никоҳинга олиб чиқсанг ҳам, кўчадаги манашу дайди итлар ҳам шу аёлларданда яхши эканини кўрар эдинг.
Шунда йигит:
- Нега бундай деяпсиз?

Донишманд:
- Чунки муаммо сенинг аёлингда эмас. Муаммо шундаки, агар инсон қалби ҳирсга, назари шаҳватга берилса, уни Аллоҳдан бўлган ҳаёси тарк этади. Бу кўзни эса фақат қабр тупроғи тўлдиради.
Сенинг айбинг Аллоҳ ҳаром қилган нарсадан назарингни тиймаганингдир!
Аёлинг олдинги ҳолига, дунёдаги энг чиройли аёл ҳолатига қайтишини истайсанми?

Йигит: ҳа, деди.

- Унда назарингни тий! Аллоҳ таоло: “Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан хабардордир.”-деб марҳамат қилган. (Нур сураси 30- оят)

Нимаики қўлингда бўлмаса у сенга чиройли ва афзал кўринаверади. Унга эришгач эса, сен учун оддий нарсага айланади.

Қўлинг остидагига қаноат қил. Йўқса, қабрга киргунингга қадар дунё матоҳи ва гўзалликлари ортидан қувганинг қолади холос. Мен сенга буларданда чиройлироқ, буларданда афзалроқ нарсани айтаман. Бу Аллоҳ таолога ибодат ва солиҳ амалдир. Бунинг лаззатини фақат астойидил ҳаракат қилган инсонгина татийди.

Аллоҳдан ҳамиша аёлингни кўзинга гўзал қилиб кўрсатишини ва унинг муҳаббати билан ризқлантиришини сўра.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Мулоҳаза

УШБУ ВОҚЕАНИ ЎҚИБ ЙИҒЛАДИМ ВА СИЗЛАРГА ҲАМ ИЛИНДИМ

Бутун танаси шолга чалинган беморлардан бири айтади:
«Мен аҳволи меникидан кўра оғирроқ бирон кимса бўлмаса керак, деб ўйлардим. Чунки бошимдан бошқа барча аъзоларим фалаж эди. Кунларнинг бирида устозларимдан бири: "Юр мен билан, сенга сенданда ёмонроқ аҳволдаги бир кишини кўрсатаман", деди. У билан бордим. Мен каби шол одамни кўрсатди. Лекин у мендан ҳам оғирроқ аҳволда эди. Чунки у шоллигидан ташқари эшитмас ва гапиролмасди.

-Тасаввур қилинг-а, умуман қимирламайди, эшитмайди ва гапирмайди! Шу шол одам билан инсонни йиғлатадиган, мудҳиш бир воқеа содир бўлибди;

Бир куни аҳллари унинг олдига кирса, унинг кийими қон экан. У эса жим йиғлаб ётарди. Қарашса, икки бармоғи кесилган. - Ажабо, нима бўлди бунга? Қандай қилиб бармоғи кесилади? Билишсаки, унинг бармоқларини сичқон еган. У эса эшитмайди, ҳаракатлана олмайди, бировни ёрдамга ҳам чақиролмайди. Сичқон кириб, бемалол унинг бармоқларини еб битиради. У эса аламдан кўз ёш тўкиб, бармоқларига тикилгунча жим ётаверади!!!

-Сенчи?!!
-Сенинг бармоқларинг соппа-соғ!!
-Сенинг оёқларинг соппа-соғ!!
-Сен гапира оласан!!
-Сен эшита оласан!!
-Барча неъмат бор сенда!!"

Мен бу рисолани ўқир эканман, чуқур нафас олдимда Роббимга ҳамд айтдим АЛХАМДУЛИЛЛАХ.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Эркаклар учун муҳим ва ёқимли бўлган жумлалар

1⃣ Сиз учун нимадир қила оламанми?

Барча эркаклар, умуман олганда аёллар ҳам улар ҳақларида қайғуришларини ёқтиришади. Бу инсонда самимийликни ва муносабатлардаги ишончни мустаҳкамлайди биизниллаҳ. Юқоридаги савол қалбдан қалбга берилган савол бўлганлиги сабабли, партнёрнинг ҳам жисмоний, ҳам руҳий саломатлиги сиз учун муҳим эканлигининг далолатидир.

2⃣ Сиз билан ўзимни хавфсиз ҳис қиламан

Ҳар бир рижол ўз аҳли оиласининг ҳаёти тинч-тотув ва бехатар бўлиши учун ҳаракат қилади. Аёл киши эса бу ҳаракатларини қадрлашини ва улар зое эмаслигини билдирса, жуфти ҳалолига янада кўпроқ ҳаракат қилиш учун энергия берган ҳисобланади.

3⃣ Бошқаларнинг гап-сўзлари мен учун аҳамиятсиз. Сизни улардан яхшироқ биламан ва тамом ила ишонаман

Эркак киши аёлининг ишончини сезса уни оқлашга ҳаракат қилади ва сизнинг қадр-қийматингиз ҳам унинг кўз ўнгида баланд бўлади.

4⃣ Келинг, қизиқарлироқ нималардир қилиб кўрамиз

Аслида жуфтингиз вақтни мароқли ўтказишни яхши кўради, лекин бу фикр сизга ёқадими, ёки йўқ - билмайди. Шу сабаб баъзан бошқарувни ўз қўлингизга олиб, ҳурсандчиликлар, кичик бўлсада байрамлар уюштириб туринг.

6⃣ Ҳаёлларим ҳам фақат сиз билан бўлиб қолди

У истаган инсон уни ҳам ҳудди шундай хоҳлашлигини билиш кимга ҳам ёқмайди дейсиз?! Самимий туйғулар - ҳар бир инсон учун энг катта неъмат.

6⃣ Мен ҳақимда қайғуришингиз мени чиндан ҳам бахтиёр қилади

Эркаклар уларни қадрларига етишлигини хоҳлайдилар. Уларнинг қилган ҳаракатларини ҳудди шундай бўлиши керакдек қабул қилиш керак эмас. Кўзимизга арзимагандек кўринган ишлар учун ҳам ташаккур айтиш унга янада кўпроғини қилиш учун мотивация беради.

7⃣ Сизни чин қалбимдан яхши кўраман

Агарда "Мен сизни севаман" деган сўз жонингизга теккан бўлса актив лексиконингизга бошқа ибораларни киритиш фурсати келди. Ишонаверинг, жуфтингиз уни севишингизни эшитишдан чарчамайди. Турли лафзлар билан ифодаланган севги изҳорлари эса янада қизиқарли ва оригиналроқ туюлади ;)

Бу оддий лекин фойдали маслаҳатларга амал қилиб кўринг, ўзгаришлар сизни узоқ куттирмайди биизниллаҳ.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бир инсон хикоя қилади:
Аёлим ёнимда ухларди. Менга эса кутилмаганда инстаграмдан хабар келди. Бир қиз менга дўстлик таклифини жўнаткан эди. Мен ким эканлигини билай деб ўйладим ва дўстлик таклифини қабул қилдим.
Унга хабар ёздим:
- Ким бу танимадим?
- Мен ўшаман. Сизни уйланганингизни эшитдим, лекин ҳали хам сизни соғиняпман.
У ўтмишдаги қиз дўстим эди. Ўзига алохида эътибор берадиган жуда латофатли қиз эди.

Мен аёлим ухлаётганига ишонч хосил қилиш учун инстаграмни ёпдим. Сўнг аёлимга қарадим. У кун бўйи уй ишлари билан овора бўлганидан чуқур уйқуда эди. Унга қарарканман, ўйлаб қолдим...
.
Қандай қилиб у ўзи учун янги бўлган уйда ўзини бунчалик хавфсиз хис қилиши ва хотиржам ухлаши мумкин.
У 21 йил оиласи билан яшаган уйидан анча узоқда.
Қачонки у жахли чиқса ёки хафа бўлса онаси ёнида бўларди. У хохлаганича йиғлаб дардларини айтиши мумкин эди. Укаси эса уни кайфиятини кўтарар, отаси уйга у ёқтирган барча нарсани олиб келар эди...
Бу хаёллар миямга келар экан, телефонни қўлимга олдим ва "block” ишорасини босдим.
Аёлимга юзландим ва унинг ёнида уйқуга кетдим. Чунки мен эркакман. Аёлига хиёнат қилмайдиган ва оиласини бузилишини истамайдиган эркак.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​​​​АЁЛЛАРГА ЁҚАДИГАН ЭРКАКЛАР

• Аёлдан сўрашди:
- Сизнингча ҳақиқий эр ким?
• Аёл жавоб берди:

☝🏻 - жеркийвермай чиройли насиҳат қиладиган;

✅ - титкилайвермай ишонадиган;

🌸 - йиғлатавермай кулдирадиган;

🤴🏻 - оёқ-ости қилавермай бошига кўтарадиган;

💎 - итоатни қадрлайдиган;

🤲🏻 - ибодатни севадиган;

🛡 - суянса бўладиган;

🔰 - ҳаромдан ҳазар қиладиган;

👳🏻‍♂️ - Роббига бандаликда аҳли-аёлини ҳам эргаштира олган эр ҳақиқий эрдир!

• Эрлик исм эмас феълдир, аслида!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱ОЁК ШАКЛИ СИЗНИ ФЕЪЛ-АТВОРИНГИЗНИ, ХАРАКТЕРИНГИЗНИ АЙТИБ БЕРАДИ😳БУ ЖУДА КИЗИК🦶

Батафсил видеода🎥👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#BILIB_OLING ❗️

Qadimda Xitoylik tabiblar shakar orqali shunday bir tibbiy muammoga yechim topishganki, hozirgi kunda dorixonadan dori sotib olmasdan shakar bilan oldini olish mumkin

❗️BU QANDAY DARDGA DAVOLIGINI BILIB OLING👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Транспортда кетяпман. Ёнимда икки аёл гаплашиб кетишяпти. Беиҳтиёр гапларини эшитиб қоляпман. Бири қайнонасини "гапириб" кетяпти, иккинчиси унга далда беряпти: "Қўявер, бир куни юзага чиқасан!"
Секин ўгирилиб қарасам, ҳалиги юзага чиқиши керак бўлган аёл элликка яқинлашиб қолган. (Тахминан. Ҳар ҳолда шундай кўринди). Бечора аёл юзага чиқиши учун яна неча йил керак? Кампир бўлганда юзага чиқадими?

Умуман олганда биз ўзбекларни гапимиз қизиқ:

"Юзага чиқиш!"

Майли юзага чиқиш учун ҳаракат ҳам қилинар, соғлиқлар, умрлар, ниятлар фидо қилинар, аммо шунда ҳам катталар ҳоҳлашса юзага чиқаришади, ҳоҳлашмаса бир умр хўрланиб ўтиб кетилаверади. Ҳўш энди айтингчи, кимга керак бундай юзага чиқиш?
Қачонгача бировни қадрли, қимматли бўлган умрини совурамиз?..
Қачон тўхтаймиз?..

Умму Солиҳа

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Qanday qilib shayton 21-asrda erkaklarni yo'q qilmoqda...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Bugun juda asabiysiz,turmush o'rtog'ingizdan jahlingiz chiqdi, hech narsa qilgingiz yo'q,hattoki kechki ovqatni ham,lekin qilishingiz shart. Ovqat qilyapsiz-u, ammo ichingizda eringizni yomonlab,g'azablanyapsiz. Misol uchun: " Betayin,nima deyotganini o'zi ham bilmaydi, nima bo'lsa men balogardon, hamma narsaga men yugurishim kerak. Qilganimga yarasha rahmat ham eshitmayman", shu kabi so'zlar.

Mana shu holatda sizdan son-sanoqsiz salbiy, negativ energiya qayerga boradi? Albatta nigohlaringiz, qo'llaringiz bilan ushlab turgan qoshig'ingiz orqali tayyorlayotgan ovqatingizga o'tadi. Ovqatni hech qanday kamchiliklarsiz tayyorlasangiz ham, mazasi o'zgarmasa ham, yegan odam: "Nimadir yetishmayapti" degan gapni ichidan o'tkazadi. O'sha kamchilik ayolning ko'nglidir, taomdagi ortiqcha narsa esa, negativ energiya.

Yomon kayfiyatda tayyorlangan taom xo'randaning mutlaqo yo boshini yo qornini og'ritadi.

Hamma ayoldan har xil energiya chiqadi va bu esa ovqatning mazasiga ta'sir qiladi.

Agar nimadandir qattiq jahlingiz chiqsa yoki asabiylashsangiz ovqat qilishdan oldin tahorat olib, bir duo o'qing, so'ng ovqat qiling.

Albatta siz shu o'rinda shubhalanishingiz mumkin. Insondan chiqadigan salbiy va ijobiy energiyaga ishonmayotgan bo'lishingiz ham mumkin. Men gaplarimi isboti uchun misollar keltiraman.

Nazar (ko'z tegishi) nima?
Insondagi hasad yoki havas yoki judayam qattiq yaxshi ko'rish yoki yomon ko'rish tuyg'u va hissiyot tufayli chiqadigan energiyaning qarshidagi insonga borib tegishi va buning natijasida o'sha odamni kasal qilishi yoki biror bir zarar berishi emasmi?

Payg'ambarimiz Muhammad sollallohu alayhi vasallam bir hadisi sharifda "Nazar insonni go'rga,tuyani esa qozonga tiqadi" deganlar.

Agar imkoningiz bo'lsa uyingizda darz ketgan,cheti uchgan idishlaringiz bo'lsa tashlab yuboring.Bunday idishlardan foydalanish makruhdir.

Qisqasi faqatgina taom tayyorlashda emas, har qanday ishda ham ichingizdagi nafrat yoki shunga o'xshash tuyg'ular bo'lsa, qilayotgan ishingizni boshlamaganingiz ma'qul.

"Quloq oshiq bo'lar ekan ko'zdan avval" kitobidan 🌷

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ЛУИЗА РАСУЛОВАдан сурашибди:
- Нимага шу пайтгача турмушга чиқмадингиз?
- Чунки Шу пайтгача ҳақиқий эркакни учрата олмадим.
 
Бу гапни эшитиш қолган бир амаки унинг олдига келиб:


- Синглим, о'зи мана бу....👉💋🙈

#Давоми🤣🤣🤣👇🏻👇🏻

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ОТА-ОНАГА ЯХШИЛИК ҚИЛИШ ФАРЗАНД УЧУН САОДАТДИР

1. Ота-онасига яхшилик қилиш туфайли фарзанднинг бошига тушган кулфатлари аритилади.
2. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг гуноҳи кабираларига каффорот бўлади.
3. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг ризқи кенг ва умри узун бўлишига сабаб бўлади.
4. Ота-онанинг дуосини олиш фарзанднинг дунё ва охирати обод бўлишига сабаб бўлади.
5. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг қилган амаллари қабул бўлишига ва гуноҳлари кечирилиб жаннатга киришига сабаб бўлади.

Ота-онага яхшилик қилиш асосан қуйидаги ишларни адо этиш билан бўлади:

1. Ота-онага холис ният билан яхшилик қилиш; Яъни улар дунёга келишларига сабаб бўлганлари учунгина эмас, балки Аллоҳ таоло буюргани учун яхшилик қилиш.
2. Ота-онани яхши кўриб улуғлаш;
3. Аллоҳга маъсият бўлмайдиган ўринларда уларга итоат этиш;
4. Ота-онага тавозеъли бўлиш;
5. Ота-она хурсанд бўладиган ишларни қилиш;
6. Ота-онадан олдин овқатланмаслик;
7. Ота-онанинг ҳузурига киришда ҳам, чиқишда ҳам салом бериш;
8. Ота-онанинг олдида овозини баландлатмаслик;
9. Ота-она учун молини сарфлаш;
10. Ота-она яхши кўрадиган кишиларга ҳам яхшилик қилиш;
11. Сафарга ота-онанинг дуоларини олиб чиқиш;
12. Ота-она шариатга мувофиқ қасам ичган бўлсалар уни адо этиш учун ҳаракат қилиш;
13. Ота-онанинг жаҳллари чиқадиган ишларни қилмаслик;
14. Ота-онани исмлари билан чақирмаслик;
15. Ота-онани камситадиган ишлардан сақланиш;
16. Ота-она вафот этганларидан сўнг ҳам уларнинг ҳақларини сақлаш.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

‼️Сирдарёда НИМА БЎЛЯПТИ?!

📍 Бир кечада бедарак йўқолган бола...
📍 Ҳокимиятдаги сирли учрашувлар...
📍 Ҳақиқий сабаб яширилганми?!

🎥 Бу воқеаларни бошқа ҳеч қаерда кўрмайсиз!
💣 Фақат СирдарёЛивеъда – ҳеч ким айтмайдиган гаплар, фактлар ва яширин видеолар!

🚨 Одамлар гапиряпти… Биз эса фактларни кўрсатамиз.

👁‍🗨 Сиз кўришга журъат эта оласизми?

👇 Кўрмасангиз, кеч қолишингиз мумкин!

/channel/+sbs4U30T8oNkODBi
/channel/+sbs4U30T8oNkODBi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🥰ТОПА ОЛАСИЗМИ БУ КИМЛАРНИНГ ЁШЛИГИ🥰

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

---Бой бизга берган қушчангиз ўзи ишини бажариб бўлди. Тезда келиб олиб кетишингиз мумкун деб Хуршидни чақиришди. Хуршид тезда етиб келдида югуриб Гули кириб кетган ҳонага кирди. Ҳонага кирдию кўзи ерда ҳушдиз ётган Гулига тушди.
---Гули Гули тур илтимос мени қўрқитма. Мени кечир илтимос деб йиғлаб юборди Хуршид. Лекин энди бу йиғисидан фойда йўқ. Гулини даст кўрадида машинасига солиб шифохонага олиб борди. Шифокорлар Гулини кўриб унга жуда ачинишди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Давлат бу болани 38 млрд долларга сотиб олди🚷

2012 йилда германиялик Лаура исмли аёл ғайриоддий қизни дунёга келтирди, уни уч ёшида давлат сотиб олди. Бу қизча ғалати кўринишга эга эди ва умуман тирик одамга ўхшамасди.

Давлат уни нега сотиб олганини сўрашганда шундай жавоб берилган..😨👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🙋QOʻLTIQ OSTI, TIZZA, TIRSAK VA CHOV ORASIDAGI 🌚 QORA DOGʻLARNI KETKAZISH UCHUN...

BATAFSIL👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Туғганимдан кейин. Эртаси куни мен палатага ётқизишди...
Ожиз кичкина оқ халатда бир эркак кириб келди.
Кўринишидан қандайдир шифокорга ўхшади... Эркак палатани бир кўздан кечириб, туғруқдаги аёллардан сўради:
- Сизнинг палатангиздан, кеча 21.30 да ким туғди?
Унинг сўзларидан мен боламга нимадур бўлдими деб юраким оғзимга келганди, тер босди қўрқиб кеттим! Чунки у пайти палатадан фақат мен туғган эдим
- Кейин хаяжон билан сўрадим доктор, нимадир бўлдими?
- Эркакнинг жавоби палатадаги хаммани шўкга солди... Давомини ўқиш 🙈

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🔥Ота қизини ўпса бўладими?😱

П.с: Жавоби сизни хайратда қолдириши аниқ...

Жавобини тез билиб олинг! 👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Qiyomat kuni hamma bir - biridan qochadi.

Faqat Qurʼon hofizlari oʻz - ota onalarini axtaradilar.. TOJ kiydirilishi uchun...

Qurʼonga dars, vazifa yoki oʻqib qoʻyilishi shart boʻlgan majburiyat sifatida qaramang!

Balki Uni muhabbat, solih amal va JANNAT kaliti hisoblab munosabatda boʻling!

Bir oʻylab koʻring!

Mukkasidan ketgan telefoningiz, oʻlishingiz bilanoq, sizdan ajraladi. Boshqalarniki boʻladi.

Qurʼon esa, bizdan oldin qabrimizga borib turadi.

Endi aytingchi, qancha vaqtingizni bu ikkisi uchun sarflaysiz?

Taammul qilishmizga arzigulik haqiqat!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

☝️ЭРКАКЛАР

Бир аёл турмуш қурганидан 17 йил ўтиб, қуйидаги гапларни айтиб қолдирмоқда;

"Ишончим комил, эркаклар Аллоҳ яратганларининг ичида энг чиройли яратилгани экан.

- У қўлида борини опа-синглиси, қизи, онаси, аёли, набиралари учун сарфлаб юбораверар экан.
- Ўзини навқирон йигитлигини, соғлигини аёли ва болалари учун қурбон қилар экан. Ҳар куни меҳнат, гоҳида жуда кечга қолиб ишлайди-ю, шикоят хам қилмас экан.
- Эркак, гарчи тирикчилик ишлари билан машғул бўлса ҳам, болаларининг келажагини қуриш учун тинмай меҳнат қилар экан, тиришар экан. Оиласини мустаҳкамлашга уринар экан. Шундай бўлса-да, турли-туман маломатларга қолар эканлар.
- У ишида хўжайинидан ёқимсиз гапларни эшитиб келиб, гоҳида ота-онасидан, гоҳида аёлидан даккилар хам эшитар экан. Шунда хам ислоҳ этишга уринар экан.
- Агар, ўзини чалғитиш учун айлангани чиқиб кетса, маъсулиятсиз эр. Уйда қолса, дангаса ва ялқов!
- Фарзандларини тарбиялаш учун қаттиқ текса уларга, миннатчи ёки, вахший. Агар бироз эркин қўйса, болаларининг тарбиясига бепарво.
- Аёлини ишлашдан қайтарса, оилада диктатор. Ишлашига рухсат берса, текинхўр. Шундай бўлса хам, болаларини ўзидан яхшироқ бўлишига умид билан, тинмай шикоятсиз меҳнат қилар экан.

• Болалари учун дунёдаги энг зўр мукофотларни олиб беролмаса ҳам, ўзи қодир бўлган энг яхши совғаларни ҳадя этар экан.

• Она 9 ой фарзандини кўтариб юрса, ота бир умр уни маъсулиятини кўтариб ўтар экан. Билдимки, агар, уйнинг эркаги саломат бўлса, дунё саломат қолар экан.

☝️Ҳар бир ота ва ҳар бир эрни ҳурматини жойига қўйинглар азиз аёллар. Сизлар учун қанча қурбонликлар қилганини билмайсизлар".

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ДУГОНАСИНИ ҒОЛИБ ҚИЛГАН ҚОРИЯ

Аёллардан бири айтади:

«Мен билан дугонам «Набаъ» яъни, амма порасини ёдлаш учун мусобақа уюштирдик. Мусобақа шартлари шундай эди. Ким биринчи бўлиб ёд олса, иккинчи ёд олган биринчисига ҳадя беради деб келишиб олдик. Бу фикр менга ёқиб қолди ва олийҳимматлик билан Қуръони Каримни ёд олишга киришдим. Икки ҳафта ўтгач, амма порасини ёдлаб, ғолиб бўлдим. Дугонам менга тасбеҳ ва шоколад ҳадя қилди, сўнг мусобақани «Мулк» порасини ёдлаш учун давом эттирдик. Бунда ҳам мен ғолиб бўлдим. Дугонам менга рўмол совға қилди. Шу тариқа беш порага етиб бордик. Мен қандай қилиб ҳар сафар ғолиб бўляпман, ахир унинг ҳам ҳиммати баланд эдику, деб гумон қила бошладим. Ундан буни сабабини сўрасам, дугонам кулдида: «Мен ўн беш порадан кўп ёд олганман» деди.

Ҳа, мени Қуръон ёдлашга қизиқтириш, ҳимматимни кучайтириш учун у ҳар гал мени ғолиб деб эълон қилаётган экан. Янги рўмол ўраганимда, ҳар гал мени ўша ҳолда кўрганда, у менинг гўзаллигимни ва рўмолимни роса мақтар, уни турлича ўраш усулларини ўргатар эди. Менинг Қуръондан кунлик вазифам йўқлигини билгач, у менга Мусҳаф ҳадя қилди ва ҳар икки ойда Қуръонни тўлиқ хатм қилишга келишиб олдик».

Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши дўстининг динида бўлади. Сизлардан бирингиз кимни дўст тутаётганига қарасин», деб бежиз айтмаганлар.

У зот ҳаводан нутқ қилмайдиган, ҳар бир гапи ваҳийдан иборат бўлган зотдир. Воқеамиздаги аёл дугонасининг яхшилиги сабаб, Қуръондан бир неча пора ёд олди, шунингдек, рўмол ўрашда бардавом бўлди ва Қуръонни хатм қилишни йўлга қўйди.

Сизга Аллоҳни эслатмайдиган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни танитмайдиган, жаннатга бошламайдиган кимса билан дўст бўлманг!

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🔴  𝗤𝗢𝗡  𝗚𝗨𝗥𝗨𝗛𝗜𝗡𝗚𝗜𝗭𝗡𝗜  𝗧𝗔𝗡𝗟𝗔𝗡𝗚  𝗩𝗔  𝗦𝗜𝗭𝗚𝗔  𝗙𝗢𝗬𝗗𝗔𝗟𝗜  𝗕𝗢‘𝗟𝗚𝗔𝗡  𝗠𝗔𝗦𝗟𝗔𝗫𝗔𝗧𝗡𝗜  𝗢‘𝗤𝗜𝗡𝗚.😳😱


⁉️ 𝗦𝗜𝗭𝗡𝗜𝗡𝗚  𝗤𝗢𝗡  𝗚𝗨𝗥𝗨𝗛𝗜𝗡𝗚𝗜𝗭  𝗤𝗔𝗬𝗦𝗜❓❓


🔻 𝗧𝗘𝗞𝗦𝗛𝗜𝗥𝗜𝗕  𝗧𝗔𝗡𝗟𝗔𝗡𝗚  🔻

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

➕TИЙИҚСИЗ НАФС ҚУЛИГА АЙЛАНГАН ГЎРКОВ ҚЎЛИДА ҲЎРЛАНГАН ҚИЗ НОЛАСИ....

.......Шундай бўлиши мумкинми? — деб сўради у қоровулдан. Гўрковни топиб келишди. Қабрни қазишса… қиз йўқ эди. Жиноят қидирув бўлими ходимлари етиб келганидан сўнг эса ҳаммаси ойдинлашди. Марҳуманинг танаси гўрковнинг омборхонасидан, эски ваннанинг ичидан топилди. На одам ва на ҳайвон бўлмиш гўрков марҳума тупроққа қўйилган куниёқ қазиб олиб, иссиқ сувга солиб қўйган ва ҳар тун…....😱😳

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Аёл Аллоҳ учун машаққатларга чидаса, ажр олади

Мадинада Ҳавла бинт Тувайт ал-Аттория исмли хушбўй сотувчи аёл бор эди. У баъзида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйларига келарди. Унинг турмуш ўртоғи ҳақида сийрат китобларидан топишга ҳаракат қилдим, афсуски, ҳеч қандай маълумот тополмадим. Нега тополмаганимни ҳодисани айтиб бўлганимдан кейин тушунасизлар.
Бир куни Ҳавла бинт Тувайт Оиша онамизнинг ҳузурларига келади. Ўша кунги келишининг сабаби бор эди: эридан шикоят қилмоқчи эди. У Оиша онамизга шундай дейди: «Эй мўминларнинг онаси! Мен ҳар куни кечқурун янги тушган келиндек эримни кутиб оламан. Энг чиройли кийимларимни кияман, энг хушбўй атирларимни сепиб олдига чиқаман. Аллоҳга қасамки, буларнинг барчасини Аллоҳнинг розилигини топиш учун қиламан».
Оиша онамиз уни тингларкан, унга: «Бироздан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари келади, сен гапингни уларга айт. Сенинг муаммонгга улар ечим айтадилар», дейдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уйга кирар-кирмас хушбўйнинг ҳиди бурунларига уради ва: «Бунча ёқимли ҳид, Ҳавла келганга ўхшайди. Сен ундан бирор нарса олдингми, Оиша?» деб сўрайдилар. (Биров сотиш учун нарса олиб келса, Пайғамбаримиз уни бўш қайтармасдилар). Оиша онамиз Ҳавла нарса сотиб эмас, бир муаммосини айтиб келганини айтдилар. Ҳавла Оиша онамизга ўзи ҳақида қандай гапирган бўлса, Оиша онамиз ҳам худди шундай тарзда у зотга етказдилар. Пайғамбаримиз тингладилар. Кейин шундай дедилар: «Эй Ҳавла! Сабр қил ва эрингга итоат қил!» Буни эшитган Ҳавла шундай деди: «Эй Аллоҳнинг расули! Агар мен сиз айтгандек қилсам, яъни нима бўлса ҳам эримга итоат қилиб, гапига қулоқ солсам, бунинг эвазига менга бирор ажр борми?»
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Нега ажр бўлмасин, Ҳавла?! Бир аёл Аллоҳ учун барча машаққатларга чидаса, албатта ажр олади. Ўз уйидаги бир нарсани олиб бошқа ерга қўйса ҳам унга ажр бор», дедилар. Ҳавла бу гаплардан ғоят хурсанд бўлса-да, яна бошқа нарсаларни ҳам эшитгиси келиб, сўрай бошлади: «Эй Аллоҳнинг расули, янаям кенгроқ тушунтирасизми?» Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Сен нима деб ўйлаяпсан, Ҳавла? Айтайлик, бир аёл эридан ҳомиладор бўлса, у аёлнинг савоби, кундузи рўза тутадиган, кечаси намоз ўқийдиган ва Аллоҳга итоат қиладиганнинг савобига тенг. Туғиши савоб, эмизиши савоб. Аёл боласини эмизишни бошлаганидаёқ ҳар бир эмизишига бир қул озод қилганлик савоби берилади. Болани сутдан чиқарганида осмондан унга: Эй аёл! Ишингни бошла ва ўтмишни унут, чунки сен ўтмишга масъул эмассан», дейилади. Оиша онамиз гапга аралашиб: «Эй Аллоҳнинг расули! Савоб фақатгина аёл учунми? Эркакка савоб йўқми? Эркакка раҳмим келди», дейдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бўлмаслиги мумкинми, эй Оиша! Албатта, эркакларнинг ҳам савобда ҳиссаси бор. Қара, мусулмон ўз аёлининг қўлидан тутиб, унга яқинлик қилмоқчи бўлганида Аллоҳ у кишига ўн савоб ёзиб қўяди. Киши аёлини қучоқлаганида Аллоҳ у кишига йигирма савоб ёзади. Киши аёли билан яқинлик қилганидан сўнг ғусл қилганида танасидаги ҳар бир туки учун ўнта савоб ёзилиб, ўнта гуноҳи ўчирилади. Ўша кечанинг тонггида Роббимиз фаришталарга хитоб қилиб, бандаси билан фахрланади ва: "Шу бандам кечанинг совуқлигига ҳам парво қилмади. Роббиси хоҳлагани учун ғусл қилиб, ибодатга киришди. Мен сизларни гувоҳ қилиб айтаманки, унинг барча гуноҳларини афв қилдим", дейди.

Абу Исҳоқ Саълабий, «Ал-Кашф вал-Баяну ан тафсийрил Қуръан» асаридан

Абдуллоҳ Раҳим таржимаси

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✨Азиз диндошим муборак Жуманинг файзи барокати сизга бўлсин

🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.

😀 ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌙ENDI CHINNI BOZORLARINI YOPSAK XAM BULAVERADI😱😱😱
📌Chunki siz óz qulingiz bilan ajoyib idishlarni yarata olasiz✅👆
😀Uyingiz uchun dekuar buyumlar
📌 Dengiz efekti
📌 LAVH , SOAT
📌ETAJERKA IDISH
HAMMASINI ÓRGANIB HAM😀 DAROMADGA CHIQASIZ 💕HAM YAQINLARINGIZGA SOVGA QILASIZ.🌸
Mana sizga uyda UTIRGAN holda Halol mehnat va daromad💰
KURSIMDA
5️⃣0️⃣%%%
KATTA CHEGIRMADAN foydalanib qoling
👇👇👇👇

Ushbu hunarlarni egallab óquvchilarim bn ham muloqat qilaolasiz.
Hunaringiz orqali daromad❤️😎

✍️MUROJAT UCHUN: @Biznes_Ledy_Odinabonu

👇TEZZ Gruppamga qo'shilish uchun🫴
/channel/resin_art_Odinabonu
/channel/resin_art_Odinabonu

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



109-қисм
“Ҳавас қилдим шу қизга, Низомдек болага турмушга чиқди -я”

“Адолат янга қандай қилиб ўзи тенги бўлмаган оиладан қиз олди, ҳайронман? “

“Низом севган бўлса йўқ, дея олмади демак “ ,-ортимдан бўлаётган гап сўзларни биргина жумласи юрагимни иситди.

“Севган бўлса демак... “ ўша пайтда буни ҳақиқат бўлишини жуда истадим. Келганимни билдириб, овоз чиқариб кирдим ошхонага. У ердан чиқмай, чойга қарашиб юрдим. Ошхона эшиги олдига, Нодир келиб мени чақирди.

“Низомдан сўрашган экан,кетаверсин деди сени” ,-деганида очилишга улгурмай, сўлиб қолган гулдек ҳис қилдим ўзимни.

“Бориб қизил паспорт тайёрлашинг керак экан. Латвияга виза қилиш учун” ,-деб гапини давом этганида, ҳақиқат юзимга яна бир бор ҳайқиришгандек бўлди. Аҳмоқ Нафиса сенга пулини қоровулидек муомала қилган одамга, б* бор эди ошиқ бўлиб.

Нодирга бўпти деб айтиб, кечки томон йўлга чиқадиган бўлдик. Аслида ойим бир- икки кун бу ердаги қариндошлариникида қолишни истаса-да, паспорт масаласини айтиб кетишимиз кераклигини айтгандим, мажбур кўнди. Яна келин ролига бурканиб қайнонам билан хайрлашар эканман, Меҳрининг унга пиёлада қайноқ сув узатиши, тишимни ғижирлашига сабаб бўлди. Кўнглим истардики Низом билан ҳоли қолиб гаплашиб олсам,унга охирги бўлган воқеани бир-ма, бир айтиб берсам.

Аммо одам кўп, келди-кетди бўлгани ва мендан атайлаб узоқлашгани, мени бу фикрдан қайтарди. Хайрлаша олганимиз-ча, хайрлашиб йўлга чиқдик. Бошим оғриғи ҳеч қолмади. Қон босимим ошди шекилли, йўлда тўхтаб ичимни бўшатиб олдим. Бўш ошқозонимдан фақат заҳра чиққани, оғзимда бетам там пайдо қилди. Ҳайдовчи йўл бўйи тинмай, мусиқалар қўйиб борди. Бечора узоқ йўлда уйқуси келмаслиги учун танланган мусиқалар савияси ўта паст ёки ярмидан кўпи ўғирланган қўшиқлар эди.

Сўнги одатларимдан бири бўлган телефон назоратини, ҳеч канда қилмадим. Кўнгил қулоқсиз бир ҳиссиёт органи эканини, энди англадим. Сен унга минг ультиматум қўй, у асло фармон ва қарор тингламас экан. Нафасим қисиб, ичим борган сари торайиб борарди. Худди чўлда сувсиз қолган бадавийга ўхшардим. Ҳаёт мамот эса биргина Низомнинг эътибори эди гўё.

Ўзимни таний олмаяпман. Ичимни, руҳимни эгаллаган бу туйғуни ҳеч ҳам ёқтирмадим. Мендек кескин фикрлари бор қизни, йўлини йўқотган бир телбага ўхшатиб қўймоқчи. Эринмай соатлаб Низомга қўнғироқ қилиб, у билан гаплашгим дардлашгим келяпти. Юрагимга тушган олов Низом бўлса, ақлимга тушган қурт сабабидан бири эса, Меҳри эди.

Ўзимни Низомнинг Меҳрига айтган гапларини эслаб, оз бўлса-да тинчлантиришга ҳаракат қилдим. Бироқ, бошқа бир овоз, эркаклар энг ожиз ва чорасиз қолган пайти, ёнида бўлган аёлга кўнгил боғлайди деб пичирларди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#акси_дунё



108-қисм Бир ора қайнонам ўтирган хонага кирганимда, аёллар тўдаси мени кўриб

“Э, келин қизим яхшимисан? Катта келин бўлиб юрибсанми?” дея вилоят шевасида янги келинга қараб айтиладиган сўзлар билан мен билан сўрашди. Бошқа бир ёши катта аёл эса, қайнонамга қараб бошқа бир гап айтди.

“Адолат келин, келинингиз чиллали, икки чилла аралашиб чилла тушмасин. Иложи бўлса, келинингизни жўнатинг. Бу ерда қиз- жувон келинлар кўп, хизматга етади “ ,-деганда жонига теккан қайнонам ойимга қараб

“Қуда, сиз қизингни ўзингиз билан олиб кетинг, тўғри айтишяпти деганида, қалбим илк бор Низомдан узоқлашгиси келмаганини ҳис қилдим. Ва бу ҳис мени қўрқувга солди. Оидлик- бу қадр кўришга шошган аҳмоқнинг ҳиссидир. Бировни йўқотиш қўрқувини жуда эрта ҳис этган эдим. Акам ва укам кетди, улардан айрилганим қўрқитди мени.

Дадамни келганимда топа олмадим, ундан ичимдаги зилзила ҳисси. Энди эса бор-йўғи, бир неча ойлик яқинимдек кўринган, аммо асли узоқ йиллар давомида таниганим ,ҳамманинг кўзида жуфтим бўлиб кўринган одамни йўқотиш қўрқуви босди мени. Уни бировларга олдириб қўйишдан қўрқиб, қилган ҳаракатларимни энди фарқига бордим.

Низом билан келишувнинг илк моддасида, сохта муносабат бўлади деб бонг урган мен, ҳозир унга энг кўп ҳаққи бордек ҳис қилиб уни қизғанаётган яна мен бўлдим.
Қайси орада таслим бўлдим бу туйғуга?
Илк бора кутилмаган бўсасидами?
Ёки ҳар гал мен билан тегма -тенг тортишиб ортидан келган қалтис ҳазиллар, қалбимни ўйнатганидами?
Қайси бири?

Нафиса, ўзингга кел деди, ичимдаги бир овоз. Бошқа овоз эса севиб қолдинг тан ол дерди. Мен Сардор билан йиллаб ёнма- ён юриб, бу ҳисларни билмадим.

Энди нима жин урди. Сардор йиллаб ортимдан югурди. Низом эса, никоҳига олиб мендан қочди. Сири шундами? Қочган албатта қувланадими? Ҳар доим ҳар вазиятда истамаган ерида бир дақиқа қолмаслик учун дунёларни остин- устун қилган Нафиса, биргина “чиллани “ деб оид бўлган жойидан кетгиси келмаяпти. Низомни бу аҳволда, бу ерда атрофида Меҳри бор экан ташлаб кетгим келмаяпти.

Ичимда ёнган оловни сўндириш ўрнига, баттар гуруллатиб ёқяпти бу туйғу. Ёши катта аёл гапидан кейин Адолатнинг айтган гаплари юрагимга қаттиқ тегди. Қизингизни деди, келинимни эмас. Уларга оид эмаслигимни баралла айтди ҳаммага.

“Куёвдан сўрайлик-чи, нима дейди? “ -деди ойим. Ичимда бир умид уйғотиб, Низомдан сўрашса рухсат бермайди биламан дейишни жуда хоҳлардим.

“Эркаклар қайтишсин сўраймиз “,- дея қолди қайнонам.

Хонадан чиққач, ошхона эшиги олдига борганимда бир суҳбатга шоҳид бўлдим.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Читать полностью…
Подписаться на канал