Муҳаррам ток остидаги сўрининг бир четида оёғини пастга
осилтирган кўйи унга терс ўгирилиб ўтирарди. Эри кириб келганини эшитган
бўлса-да, миқ этмади. Лаб бурганча тек ўтираверди.
— Ҳа, нима бўлди? — сўради Матлаб хотинига яқин келиб. — Халтачадагилар
нима? Қаёққа отландинг?
Муҳаррам жавоб бермади. Икки-уч йўталиб олиш билангина чекланди.
— Бирор гап бўлдими? — сўрашда давом этди Матлаб. — Гапирсанг-чи!
Оғзингга толқон солволганмисан?
— Ҳа, толқон солволганман, энам берворганакан, нимайди? — кутилмаганда
эри томон юзланиб қичқирди Муҳаррам. — Баъзилар қаёқдаги қилтириқларминан дон
олишиб юрганда мен оғзимга толқон солмай бало соламанми?
— Нима? Ким дон олишибди? Қайси қилтириқ? Менга қара, нега халтача
тўлдирволдинг? Бирор гап бўлдими? Қаерга отландинг?
— Уйимга, — деди кўзини лўқ қилиб Муҳаррам. — Ойимникига!
— Нега? Тинчликми?
Муҳаррам жавоб бериш ўрнига бирпас эрига жим тикилиб турди. Кейин эса
кўзларида ёш ғилтиллади.
— Ўша қилтириқлардан менинг қаерим кам? — йиғи аралаш сўзлана бошлади
у. — Гапиринг! Тағин Заҳрога суюнчилабсиз. Нима, мақтангингиз келдими? Ҳамма
ўйнашингиз борлигини билиб қўйсин дедингизми?..
Матлаб ҳеч нарсага тушунмай, елка қисди-ю, Муҳаррамнинг икки елкасидан
тутди.
— Жинни бўлганмисан? — деди у ҳовлининг уёқ-буёғига ўғринча кўз ташлаб
қўйиб. — Қанақа ўйнаш? Ким? Ўйлаб гапиряпсанми? Ким айтди сенга бунақа гапни?
— Ким айтарди? Заҳро-да! — деди Муҳаррам эрининг қўлларини елкасидан
зарда аралаш олиб ташлаб. — Айтворибсиз-ку бошқасини топволганингизни! Бутун
маҳаллани бошига кўтариб «Ана, эринг янгисини топволганмиш» деб бақирди.
Устимдан кула-кула уйига кириб кетди.
Матлаб жавоб беришга шошилмади. Бир муддат хотинига сирли қараб
турди-да, беихтиёр кулиб юборди.
— Вой, Заҳро шайтон-эй, — дея қотиб-қотиб куларди Матлаб. — Одамини
топиб айтибман-ку-а? Вой қурмағур-эй!..
— Кулинг, кўмганда кулсангиз ажабмас! — Муҳаррам баттар тутоқиб сўридан
пастга тушди ва қўлига халтачани олди. — Ана энди кули-иб ўтираверасиз! Мен...
Кетаман!..
Матлаб астойдил йўлга отланган хотинини билагидан маҳкам сиқиб
тўхтатди. Кўзидан томоғига қадар оқиб тушган ёшларни кафтига артиб куч билан
сўрига ўтқазди.
Турмуш қургач, жуфтингиз билан қуйидаги 7 та олтин қоидага келишиб олинг.
1. Уйингизда уч нарсани таъқиқланг.
Ғийбатни
Баҳслашишни
Араз ва гинани
2. Уйингизда уч нарсага меъёр белгиланг.
Телефонга
Интернетга
Телевизорга
3. Уйингизда уч нарсани давомли қилинг.
Қуръон тиловатини
Илмий суҳбатни
Жамоат бўлиб намоз ўқишни
4. Уйингизда уч нарсани кўпайтиринг.
Дуони
Зикрни
Тавбани
5. Уйингизда уч нарсани камайтиринг.
Кўп ейишни
Кўп ухлашни
Кўп гапиришни
6. Уйингизда уч нарсага бе эътибор бўлманг
Узур сўрашга
Ҳурмат қилишга
Ташаккур билдиришга
7. Уйингизга уч нарсани киргизманг.
Фоиз
Ҳаром ризқ
Бировнинг ҳаққи
Ва бу қоидаларни ҳеч қачон бузмасликка аҳдлашинг!
✂️✂️🌹🌹🌹🌹🌹
UYDA O‘TIRGAN HOLDA ONLAYN PARDA TIKISHNI O‘RGANING
1. tyatralka
2. Madam
3. Italyanskiy
4. Feta 2 hili
5. Shohina dasturhon tikish
6.stullarga Chihol tikish
7.pano fason 2 hil uslubda.
8.italyanskiy buf
9. Arkalik parda tikish Yangi uslubda.
10. Piramida
11. Mansardaga parda tikish sirlari.
12.turba Karniz
13.Sunyorita
14. Girbishokli Rimski parter
15. Tullarni gulini oson Chiqarish.
16.iplik tyatralkani tikish.
Bu darslar hammasi emas.Darslar davomida juda kôp tikuvchilik sirlari bilan bôlishib boramamiz.
20 yillik malakali chevar HULKARHONIMdan darslar oling
👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/UENn2jTEwY9qZCXV
https://t.me/joinchat/UENn2jTEwY9qZCXV
Bir kuni juda achinarli ahvolda edim😞 hayotdan hafa, har kimdan norozi va o’zi man kimga kerakman? Juda qadrsiz insondek ko’rinardim o’zimga😔
Va kelinoyim manga “Siqilmang! Hayotiz butkul o’zgartirib va yangi hayotizda baxtli yashashni hohlaysizmi?” dedi va ushbu @sevimli_ayol_siri kanaliga ulanib olishimni aytdi🤔🤭
Vay hozir mandan Baxtli mandan Qadrli inson bo’lmasa kerak deyman😅 Alhamdulillah🤲🏼
Sizlarga ham tavsiya qilaman Telegram kanallari ichida eng mashhuri😎🤨👉🏼@sevimli_ayol_siri kanali husoblanadi…
“Жоҳилона тўй-тантаналар хатари “
Расулуллоҳ алайҳиссалам айтдилар :
“Бу умматда ер ютиш , қиёфа ўзгариб (махлуққа айланиб) қолиш ва самодан тош ёғиши (содир) бўлади ..“
Шунда бир саҳобий : Бу қачон Я Расулуллоҳ ? дедилар .
Расулуллоҳ алайҳиссалам айтдиларки :
“Қачонки ҚЎШИҚЧИ АЁЛЛАР , КАРНАЙ-СУРНАЙЛАР зоҳир бўлса ва ароқлар ичилса .“
(Термизий ривояти)
Бошқа ҳадисда айтадилар :
“Муҳаммаднинг(алайиссалам) нафси қўлида бўлган зотга қасамки , умматимдан бир инсонлар манмансираб , кибр , ўйин кулги билан тунда ётганларида , эрталаб туриб маймун тўнғизга айланиб қолган бўладилар !
Сабаби, ҳаром нарсаларни ҳалоллаб , қўшиқчи аёллар тутиб, ароқлар ичиб , рибо ейдилар , ва (эркаклар) ипак киядилар ..“
(Имом Аҳмад ривояти)
Бу ҳадислар шарҳида ибну Таймийя раҳимаҳуллоҳ айтадилар :
“Ҳадислардан кўриниб турибдики , уларни ер ютиб ,қиёфалари бузилиб кетишининг сабаби , улар хийла йўли билан бўлмағур таъвиллар (баҳоналар) қилиб , ҳаром нарсаларни ҳалоллаб оладилар ! Ва шариатни бу нарсаларни (ҳаром қилишдаги) мақсадидан юз ўгирадилар , шунинг учун уларни маймун тўнғизларга айлантириб қўйилади ! “
(Фатавал-кубро китобидан)
Бугунги одамларга ўхшаб : “Тўйда энди , бир ўйнабмиз..“ ёки “Ёмон маънодаги қўшиқ эмаску..“ ва шу қабилдаги баҳоналар билан бу нарсаларни ҳалоллаб олишади !
Шариат билан ўйнашиш оқибатидан уларга тавба қилишга ҳам имкон берилмай ер ютади , ёки маймун-тўнғизга айлантириладилар !
• Фаластинда юрганимда улар кўзимга ўта қашшоқ, бечора, бахтсиз, ҳеч вақоси йўқ бўлиб кўринашар эди.
• Лекин самимий табассумлари бор эди.
• Совуқда юпун кийимда суратга олиб юрганимда бир ёши катта Фаластин аёли қўлимдан маҳкам тутиб уйига тортди.
• Бу терорист мени ўғирламоқчи, шекилли, деб ўйладим.
• Қўлимдан тортиб уйига олиб кириб, кийим жавонидан бир иссиқ палто олиб кийдирдида.
• Энди боравер, деди.
• Ичгани суви, егани нони ҳам йўқ аёл Рамазон рўзасини тутаётганини кўриб, "Сени Аллох ёмон кўради, нега рўза тутасан", дедим.
• У эса "Мен рўза тутсам, фақирларнинг ҳолатини яхшироқ ҳис қиламан" дерди.
• Мана шу дин ҳақ, дерди юрагим.
• Бир болакай бозордан ҳадиялар олишиб берди, ундан инлиз тилида Қуръон сўрадим, у овозининг борича одамлардан инглиз тилида кимда Қуръон бор деб бақирар эди, топиб қўлимга тутқазди.
• Хизмат хаққинг қанча бўлади дедим, ҳамма сумкаларни ҳисоблаётганда мана ҳозир пулларимни шилиб олади, дедим.
• У эса, сиздан бир илтимосим бор, кетганиздан сўнг Фаластинни унутманг, деди.
• Боласи ҳам олийжаноб, ватани, дини ҳақида қайғуради.
• Таксичилари ҳам бирор фурсатни қўлдан бермай гўзал динлари ҳақида гапириб даъват қиларди.
• Мен ўта инжиқ бир муаммо учун ҳаммани оёққа тургизар, сиқилсам юзим бужмайиб кетар эди.
• Уларнинг болаларини ўлдиришсада, тўхтатмай хорлаб азоблашсада, улар олийжаноб хулқли инсонлар эди, табассум билан боқиб сизга салом бўлсин деб таомини узатар эди.
• Мени Фаластинга ортимдан бир куч қаттиқ итариб олиб келди.
• Билдимки, Ўша куч мени бахтни топиш учун олиб келган экан, мен хақиқий бахтни топдим.
• Мен фаластинликлар сабаб, яхшилик дини Исломни топдим...
Лондонлик журналист Лорен Бут
#Ana_bolmasa😅🚷
BIR YIGIT MILLIONERNING qiziga uylanib boyib ketibdi. Uning uyiga bolalikda birga o‘sgan do‘sti mehmonga kelibdi.
— Xotini choy damlashga chiqib ketgan paytda:
— Og‘ayni bu qizga nega uylanding? Bunchalik xunuk qiz bo‘lmasa, ko‘ziyam g‘ilay, yurishi ham neto, uning ustiga duduq ham ekan, - desa....🙊🙊
Davomini òqimasayiz bo'maydi buni....😂😂
Alloh tahajjudni bizga farz qilmadi…
Nega? Chunki tahajjud ishq masalasi.
Sevsa bedor bo’ladi…
@IBRATLI_SOZLAR
лган Салтанат опа оёқ учида кўрадиган узоқ қариндошларини чақирди ва уларни ҳам иш билан машғул қилди. Қолганлар эса ўзларига оро бериш билан овора.
— Меҳмонлар келишига икки соатгина қолди, анави эзма қаерда юрибди?!
Шанғиллаб гапираётган аёл орқа эшикдан кириб келган Рухсоранинг ёнидаги болакайни кўрди-ю, фиғони фалакка етди.
— Кўчада адашиб қолибди, бечора йиғлагани учун…
— Ўқимаган, оми!
Рухсорадан кўра кўпроқ, келинчакнинг қўлидан тутган беш ёшлар чамасидаги болакай бу ҳайқириқдан қўрқиб кетганди. Салтанат опа ҳар қанча уринмасин, ювошгина келини бола мавзусида ўз фикрида қатъий туриб олди.
— Сен маданиятсиз билан меҳмонлар кетгач гаплашаман!
Рухсора барча ишларини ташлаб бутун эътиборини кўчадан келган болакайга қаратди. Ҳадеб йиғлаётган гўдак адашиб қолганини айтарди. Уни ювинтириб, овқатлантирган Рухсорани оиланинг деярли ҳар бир аъзоси гап билан узиб олди. Шу пайт деразадан ташқарига бепарво қараб ўтирган болакай бирдан сапчиб турди ва «Бобожон!» дея меҳмон томон югурди. Шошиб қолган Салтанат опа дастлаб келинини ҳақорат қилишга чоғланди-ю, бироқ меҳмоннинг юзидаги ҳаяжонни кўриб ҳайратда қолди.
— Бу шумтакани мен базўр уйда қолдиргандим, қочибди-да ярамас! — деди қария меҳмонхонага киргач набирасини бағрига олиб. — Уйдаги шунча одамнинг кўзини шамғалат қилиб, бу ерларга қандай келдинг?
— Дадамнинг машинасига беркиниб олгандим, кейин сизни йўқотиб қўйдим, — деди болакай қотиб-қотиб куларкан.
— Бу ширинтой набирангизмиди?! — деди Рухсоранинг эри дудуқланиб гапга аралашаркан, ора-сирада ютиниб.
У боя хотинига қўшиб, бу гўдакка ҳам овозини баландлатганидан афсусда эди.
— Оиламизнинг эркатойи-ку, бу бола! — деди қария набирасининг қўлларидан ўпиб. — Сени шу амакинг топиб олдими, ўғлим?
Хонага сукунат чўкди. Мезбонлар бир-бирига қараб сохта табассум қилишар, ҳаммаларининг қулоқ-чаккаларидан тер оқишни бошлаганди. Болакай бирдан бувасининг тиззасидан тушди ва остонада эшикка беҳол суяниб турган Рухсоранинг қучоғига отилди.
— Бу опа мени эркалади, — деди болакай ва ўзига илтижоли қиёфада қараб турган уй эгаларини кичкина бармоқчаси билан бирма-бир кўрсатиб чиқди. — Булар бизни роса уришишди, овқатларини қизғанишди.
Ноқулай сукунат яна узоқ чўзилди. Салатанат опа ҳаммасини ўрнига қўйиш учун нимадир қилиш кераклигини ўйлар, нуфузли меҳмон атрофидаги уй эгаларининг ҳаммаси асабдан бармоқларини тез-тез қимирлатиб қўйишаётганди.
— К-кечирасиз, келинимизнинг дипломи йўқ, ўқимаган-да, бизга тўғри тушунтирмагани учун набирангизни танимабди. Бу келин қурмағур, оиламизга ҳеч муносиб бўлолмаяпти-да…
Салтанат опа ўзини узоқ оқлади, унга атрофдагилар ҳам қўшилишар, келинларининг зиёли эмаслиги, ҳеч бир ишда уқуви йўқлиги-ю, ҳатто шу ҳолатни ҳам тўғри тушунтуролмаганида уни айблашарди. Шу он Рухсоранинг кўз ёшлари қарияга кўринди ва у ўрнидан турди.
— Тушунарли! — деди меҳмон ҳаммага маъноли қараб. — Эшакнинг меҳнати ҳалол-у, ўзи ҳаром, деган мақол айнан сизлар учун экан-да!
Қария хонадан чиқишга уринган келинни ҳурмат ила тўхтатди.
— Сен ҳеч ҳам йиғлама, қизим, мен ҳам бир оми одамман. Диплом тугул, мактабни битирганим ҳақидаги ҳужжатим ҳам йўқ, — қария набирасини чаққон ҳаракат билан кўтариб олди-да, насиҳат қила бошлади. — Ўғлим, менинг бутун мол-давлатим келажакда сенга қолади. Ана ўша пайт, вақтингни риёкор, сохта, дипломли уқувсизлар билан эмас, оми бўлса ҳам виждони пок, инсофлилар билан ўтказ! Қарабсанки, доим омадинг чопади.
Хонадагилар жим бўлиб қолишди. Гарчи улар ерга қараб мулзам тортишса-да, ич-ичидан Рухсорага нисбатан кучли нафрат туюшарди.
Моҳигул ДИЁРХЎЖАЕВА
#ЎқимаганКелинХикоя
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮
💥ЎҚИМАГАН КЕЛИН ФАРОСАТИ
Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар🔥
Рухсора қайнопасидан ўлгудай қўрққани учун ҳолсизликдан йиқилай деса ҳам ишларини тугатмагунча ухламади. Эрта тонгда эса янги келиннинг аҳволига қараб бўлмасди. Сўлғин юзига аллақандай рангпарлик соя
солган, тез-тез нафас оларди. Катта ҳовлининг мармар деворларини юваркан, ора-сирада белини ушлаган кўйи инграб қўярди.
— Ўқимаганлигингиз шу ерда ҳам билинади-да, мармар деворни ювиш сирини билмайсиз. Чанги қолиб кетяпти, меҳр билан тозаланг!
Ногоҳ эшитилган баланд товушдан қўрқиб кетган келинчак дарров қаддини ростлади. Рухсора зинапоянинг энг баланд қисмида турган қайнопасига бир зум тикилиб қолди-да, сўнг ҳаяжон-ла салом берди.
— Ҳм, — деди қайнопаси бурнини жийириб. — Нонушта тайёрми?
— Тайёр!
— Кўчалар тозаландими? Дарвоза, дераза ромлари артилдими?
— Артилди!
— Ҳовлида биронта чанг йўқми? Зиналарни қўлда ювиб чиқдингизми?
Салтанат опа зинапоядан бир-бир босиб тушаркан, келинидан ўткир нигоҳини узмас, қимматбаҳо тақинчоқлар билан тўлган қўлларида елпиғичини номига айлантирарди. Эгнидаги узун либоси, машриқдан энди кўриниб келаётган қуёш нури остида товланар, упа-элик бежаб сурилган юзи эса доимгидай совуқ. Аёл ўзини оиланинг энг керакли устуни деб билар, акасининг хотини оламдан ўтганидан бери бекалик қилиш пайида. Шунга қарамай бу уйда деярли ҳеч ким унинг гапини гап деб билмас, акаси ва унинг болаларига ялтоқланган аёл, Рухсоранинг ҳузурида шерга айланарди гўё. Салтанат опа қаршисидаги мана шу келинчакнинг афтода ҳолатини ўзининг басавлат кўриниши билан таққосларкан, ич-ичидан ғолиблик нашидасига ўхшаш ёқимли устунликни ҳис этарди. Рухсора қўлидаги нам матони тутганча титрар, қайнопасининг кўзига тик қаролмас, миясида фақат «Ҳамма ишларни бажариб бўлганмидим?» деган савол айланарди. Шу он бирдан келинчакнинг ўйлари бўронда қолган кемадак тўзғиб кетди. Илкис меҳмонхонадаги қайнопасининг энг севимли гиламини тозаламагани ёдига тушди. Қайнопаси эса бу пайт Рухсорани айланиб ўтаркан «Наҳот бирорта айб тополмасам?!» дея ичидан зил кетарди.
«Эй, Худо, фақат гиламни кўрмасин, ўша гиламни кўрмасин», дея Рухсора кўзларини чирт юмганча пичирлаб нола қиларди.
— Бу нимаси?!
Тамом! Рухсора шундоқ ҳам қисилган елкаларини янада эгиб олди. Мана беш ойдирки, шу аҳвол. Ночор оиланинг фарзанди бўлгани сабаб Рухсора мудом атрофдагиларнинг пастга уришларига чидар, қандайдир масалаларда ҳақини талаб қилишни-ку, хаёлига ҳам келтирмасди. Ҳозир ҳам гиламчалик қадри йўқлигидан эмас, айбдорлик ҳисси сабаб икки томчи кўз ёш юзини ювди ва ортига базўр ўгирилди.
— Боғдаги мевалар ҳалигача терилмадими?! Ўқимаганингиз ҳатто мана шу жойда ҳам билинади-я! Бироз уқувлироқ бўлиш шунчалар қийинми? Ахир сиз буюк сулола хонадонида яшаяпсиз! — деди қошлари чимирилган аёл ва қўшиб қўйди. — Эзма, дангаса.
Рухсора бўйнига боғланган тош бирдан бўшаб, уни халос этгандай енгил тин олди.
«Ҳар қандай ҳолатда ҳам гап қайтарма, доим «Хўп» дегин!» онасининг ушбу сўзларини ҳеч ёдидан чиқармайдиган келинчак чуқур хўрсинди.
Рухсора бу вазифаларнинг барини «буюк сулола» вакиласи бўлиш, оиланинг бир бўлагига айланиш учун қилар, аммо «буюк сулола» келинни оила аъзосидай кўриш тугул, ҳатто бегонага қилинадиган муомалада ҳам бўлишмасди. Нонуштага йиғилганлар доимгидай тўкин-сочин дастурхондан назокат-ла таомланишар, уларнинг ҳар бирининг ҳузурида эса Рухсора парвона. Келинчак стол атрофидаги гоҳ телефон экранига қараганча кулиб қўяётган, гоҳ узун тирноқлари билан мевалардан тотинаётган ўзи тенги қайнсингилларига ҳизмат қиларкан, заррача малолланмас, юзида ним табассум зоҳир эди. Бу пайт қайнукалари ҳам ўзаро нималарнидир шивирлашар, у ердан-бу ерга югуриб юрган келинойисига қараб ҳам қўйишмасди.
— Ҳой, — деди қизлардан бири Рухсорани эринибгина чорлаб, — боядан бери кутаман, апельсин шарбатимни келтирсангиз-чи!
— Кечирасиз, — деди Рухсора унга шарбатдан қуйиб узатаркан. — Мана, марҳамат.
— Бугун қуймоқ келадими, ўзи йўқми?!
Рухсора қайнотасининг овозидан сакраб тушди ва ошхонага югурди. Қуймоқларни дастурхонга қўяётганида столнинг нарига қанотидан эрининг йўғон товуши эштилди.
— Қаҳвани икки соатдан бери опкелолмайсан, жин
ҚАЙНОНАНИНГ ҚАРҒИШИ
Бу воқеага анча йиллар бўлди. Яқин танишим Зулфияхон тақдиридан юраги пора-пора бўлиб гапириб берганди. У турмуш ўртоғи билан Тошкент давлат университетидаги бир факультетда, битта гуруҳда таҳсил олганди. Севиб-севилишиб турмуш қуришди. Бундай бўлади, деб сира ўйламаган эди. Ўшанда Рустамжон 30 ёшда эди. Бобосининг айтганича бор эди. “Рустаму достон бўлсин” деб, шу исмни қўйганди.
Рустам қорачадан келган, арслон келбатли йигит бўлса, хотини Зулфияхон нозиккина, лекин жуда гўзал аёл эди. Улар оила қуришиб, аввалига яхши яшашди. Зулфия эри нима деса қилар, ҳатто ишлама деса, ишламай ўтирди. Рустам унга ниҳоятда қўпол муомалада бўлса ҳам унинг феъли шундай деб тўғри қабул қиларди. Лекин юраги бир ҳапқириб қўярди. Ичида: “Муҳаббат деганлари шуми?” – дея савол берарди. Рустам мактабда ўқитувчилик қилди, кейин мактабга директор этиб тайинланди. У ерда анча йиллар ишлади. Ундан сўнг эса юқори лавозимга кўтарилди…
Вақт ўта бошлади. Улар бирин-кетин икки қиз фарзанд кўришди. Лекин оиладан файз кўтарилди. Пул ўлсин, барибир ўзининг шайтоний кучини кўрсатаркан. Рустам маишатга ружу қўйди. Кечқурунлари уйига келмас, “мажлисда эдим” деб, саҳаргача аллақаерларда қолиб кетарди. Зулфияни хотин ўрнида кўрмай қўйди. Ўтирса ўпоқ, турса сўпоқ дейдиган бўлиб қолди.
Шундай кунларнинг бирида… Зулфия учинчи фарзандига оғироёқ эди, базўр инқиллаб юраётганди, эри:
– Юришингни қара, семиз товуққа ўхшайсан-а?! – деди юзини буриштириб.
Зулфиянинг бошидан совуқ сув қуйиб юборилгандай бўлди.
– Вой, дадаси, нима дедингиз? – деди-ю, йўлида юролмай қолди. Унинг дарди тутиб қолган эди.
Аёл ой-кунига етмай туриб, етти ойда қиз кўрди… Унинг ота-онаси, опа-сингиллари келишди. Нима бўлганига тушуна олишмади. Қайнона-қайнотаси ҳам ҳайрон. Чунки Зулфия уйидаги воқеаларни ҳеч кимга айтмас, унга ҳамма ҳавас қиларди-да. Чунки онаси унга доим: “Қизим, оила – муқаддас қўрғон. Уни асраб-авайлагин. Имкон қадар уйингдаги яхшиликларни билсин, одамлар. Рўзғордаги нохушликларни ҳеч қачон остонадан ташқарига чиқармагин”, – дея уқтирарди.
Оналардан барибир сир тутиб бўлмайди. Зулфия ҳеч кимга тиш ёрмаса-да, онаси бир нимани сезди, шекилли куёвига юзланиб:
– Рустамжон, нима бўлди? Мен сизлардан кўнглим тўқ юрардим. Болаларим тинч яшайди, армоним йўқ, дердим. Наҳотки, ўйлаганларим сароб бўлиб чиқса? – деди.
Рустамдан садо чиқмади. Ҳатто туғилган фарзанди ҳам уни севинтирмади. Ўрнидан туриб, индамай ташқарига чиқиб кетди.
Хайри хола чуқур ўйга ботди. “Нима қилсам экан, Зулфияни уйга олиб кетаверсаммикин?”
Шу куни Хайри хола чақалоққа қараб қизиникида қолди. Бироқ Рустамдан дарак бўлмади. Хавотир олаётганини кўрган Зулфия онасини тинчлантирди:
– Бундай йўқ бўлиб кетишлар биринчиси эмас, ойижон, хавотир олманг, саҳар палла келади, куёвингиз.
У оғир “ух” тортди.
Зулфия айтгандай бўлди, фақат Рустам бу сафар уйга келиш тугул, телефон орқали қайнонаси билан кескин оҳангда гаплашгани ортиқча бўлди.
– Алло? Зулфия, гўшакни онангга бер, – деди Рустам.
Кейин у қайнонасига буйруқ оҳангида:
– Маслаҳатли иш бор эди… кетмай турарсиз… – деди.
– Ҳа, майли, болам… Тезроқ келинг, – дея Хайри хола бироз саросимага тушди.
Бир маҳал не кўз билан кўрсинки, куёви қўлида чақалоқ кўтариб олган бир аёл билан уйга кириб келишди.
Хайри хола яна соддалик қилди, қизига:
– Тезроқ тўшак олиб чиқ, меҳмон келди, – деди.
Рустам эса уялмай-нетмай:
– Ойи! Бу… менинг иккинчи хотиним… Исми – Сора. Бу ҳақда сизларга аввалроқ айтмоқчи эдим, лекин фурсати бугун экан…- деди.
…Ҳамма ёқ остин-устин бўлиб кетди. Нима эмиш, Зулфия фақат қиз туғармиш. У аёлдан эса ўғил фарзандли бўлибди… Бор сабаб шу.
Хайри хола юрагини чангаллаб қолди. Лекин Рустам парвойига ҳам олмай:
– Иккаласи ҳам шу уйда яшайверади, – деб сигарета тутатиб ўтирганини кўриб, Зулфиянинг хўрлиги келди.
Кейин қизларининг уст-бошларини йиғиштиришга тушди.
– Кетамиз, ойи! – деди у йиғлаб.
Хайри хола кўзларига жиққа ёш олиб, беихтиёр қўлларини дуога очди:
– Сени Худо хор қилсин! Болаларнинг уволи тутсин! Уйинг ўзингга сийлов, илоҳим, кўчада қолгин сен!..
Сўнг иккиси ўша уй томон йўналди. Мен эса қимирлашга ҳам мажолсиз эдим. Ярим соатча қотиб турдим. Бу ўттиз дақиқа азобдай узун, бахт каби қисқа эди. Ҳаёт йўқ эди бу ўттиз дақиқада. Фақат ўлим, кейин бахт бор эди – улкан, гўзал, қоп-қора бахт…
Ниҳоят Бакир чўпон қайтиб, ҳамон менинг ўрнимда турганимдан ажабланди. Бош эгиб ёнимга яқинлашди-ю, пича тараддудланганча менга қарамай гапирди:
– Садоқат… ўзини ўлдирибди.
Мен ўлдирган эдим уни аслида. Мени севгани учун, мени асрашга мойиллиги ва менга ажал ҳадя эта олмагани учун…
Мен бу кунларни ҳали кўп эслайман. Эҳтимолки чиройли, бир мафтункор, лекин сарғиш нигоҳ олис-олислардан менга меҳр билан термулиб турганини ҳис қиларман. Ўзим бўғизлаган туйғуларнинг қурбонига айланаман бир кун. Ўшанда ҳеч ким идрок эта олмайди буни. Чунки мен йиғламайман. Фақат дунёнинг жами мусибатини, гўзалликдан қолган ғамгин ёдгорликларни кўзларимда акс эттираман. Шунда балки мен учун ўлим истаб келган юрак қўрқмай қараса, кўзларимнинг сарғиш тусга кирганини илғаши мумкин…
Эртаси эрталаб чўпон билан хайрлашиб, йўлга отланаётганимда қишлоқ бутунлай дод-фарёд садолари остида қолди. Шаҳар шифохонасидаги иккита боланинг жасадини ҳам олиб келишган экан. Худди ўша машинага ёлғиз мингашдим. Кўприкдан ўтиб, қишлоқдан олислаганимизда кечаги кун ёди билан ўнг қўлимга қарадим. Тиш изи ўз-ўзидан йўқолибди. Чуқур нафас оларканман, вужудимда ғалати ўзгариш ҳис қилдим ва… кимнидир ғажигим келди. Ҳайдовчи зўр бериб рул бошқарар, бўйин томири эса бўртиб чиққанди…
тамом.
Жўрабек Рамазонов.
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
им.
– Сизга қойил қолмадим, – норози бўлди чўпон. – Ёш бўлсангиз ҳам кўпни кўрган одам деб билардим сизни.
– Ие, кеча уни оғиз кўпиртириб мақтаган ўзлари эмасми?
– Ҳали ҳаммаси учун мени айбдорга чиқарарсиз, – чўпон энди чин-ҳазил аралаш валақлай бошлади. – Бировни мақтасам, шартта ўшани севиб қолиш керакми?
– Тушунмадим, нега уни қизғанаяпсиз?
– Мен сизни қизғанаяпман, – деди алланечук сирли оҳангда. – Биласизми, Садоқатнинг ғалати томонлари кўп. Балки бу кулгилидир, лекин баъзан ундан қўрқаётгандай бўламан.
– Ҳаммаси ит туфайли, – қўл силтаб қўйдим. – Кўрасиз, эртага бу жумбоқнинг тагига етаман.
– Қандай қилиб? Сизнингча, қутурган ит одамга ўрганиши мумкинми?
– Билмайман.
Биз яна анча вақт мунозарага берилишимиз мумкин эди. Аммо чироқ ўчиб қолди-ю, ухлашни маъқул кўрдик.
Бугунги кун ҳаммасидан оғир, шу билан бирга фараҳли кечди. Садоқатнинг ҳам менда кўнгли борлигига шубҳа қилмасдим. Айтиб қўяй, мен жиддий одамман. Хат ёзиш ҳам, кимларнидир орага солиш усули ҳам ёқмайди менга. Ҳамма нарсани юзма-юз қал қилиш тарафдориман.
Эртаси Садоқатни кўриб эса кўнгил очиш хаёлимдан учиб кетди. Чунки у оқсамасдан, бамайлихотир равон юриб келарди.
– Ие, тузалиб қолибдилар-ку! – хурсандлигимни яширмадим.
– Унча жиддий эмасди, – қўл узатди жилмайиб. – Ўзингиз қалай?
– Бир нави. Бу ерда юраверсам, жиннига айланиб қолиш ҳеч гап эмас.
– Кетмоқчимисиз? – шошиб сўради.
– Билмадим, – дедим хўрсиниб.
Чўпон мендан узр сўраганча, каллаи саҳарлаб молни ҳайдаб кетганди. Дарвоқе, уйида истаганимча қолишимни, лекин шахсий муаммоларим йўлида ҳеч қанақа ёрдам сўраб овора бўлмаслигимни қистириб ўтди. Хотинига ҳам алланима деб шипшитган шекилли, нонуштадан кейин умуман безовта қилгани йўқ у.
– Бир нарса сўрасам майлими? – деди Садоқат нигоҳини қуйи тушириб.
– Нима экан?
– Севганингиз борми?
Бир қалқиб тушдим. Кўринишидан шўх-шаддод қизнинг ҳеч қанақа шамасиз, жиддий ҳолда бирданига бу мавзуга ўтганидан довдираб қолдим. Бироқ тезда ўзимни қўлга олиб:
– Бор, – дедим унга қарамасдан.
– Исми нима?
– Ўзингиз топинг, – яна қарамай гапирдим. – Масалан, бу қишлоқда энг кўп тарқалган қизлар исми нима?
– Ҳеч нима! – деди у ўрнидан туриб.
Вазият қалтис тус олаётганини сездим. Ҳолбуки, у мутлақо бошқа Садоқатга айланган эди. Очиғи, бу ёғига сўз тополмай қолдим. У эса остонада тўхтаб, тағин мен томон қаради. Чиройли кўзларида гина аралаш ғазаб акс этаётганди.
– Кетсангиз кетинг! – деди дадил товушда. – Лекин билиб қўйинг, биронта шаҳарлик қиз сизга қўл теккизса, ғажиб ташлайман!
– Тўхта, тентак! – дедим бурилиши билан. – Ҳали гапим тугагани йўқ. Сенинг гўзаллигингни сезибман-у, жаҳлинг бурнинг учида туриши хаёлимга келмабди.
Бирдан унинг қиёфаси ўзгарди. Ёноқлари аввал бир оз оқаринқираб, кейин аста-секин қизиллик югурди. Зўраки жилмаяркан, кўзлари косаси намланганини илғадим.
– Нима, йиғламоқчимисан? – дедим ўрнимдан туриб.
У баттарроқ жилмайишга уринди. Бироқ кўзи ёшга мойил бўлаверди. Шу кўйи маълум муддат нигоҳи ҳам, ўзи ҳам қотиб турди-да, кейин бирдан бағримга отилиб, кеча ит ғажиган болани кўрган пайтидагидан ҳам баланд овозда ҳўнграб йиғлай бошлади.
– Қўйсанг-чи, жинни бўлдингми, – дедим тартибсиз ёйилган сочлари орасига кафтим кўмилиб кетаркан. – Сени йиғлатмоқчи эмас эдим.
Сўнг юзини кафтларим орасига олиб, қизарган кўзларига термулдим. Бирдан этим сесканиб, қутурган итнинг сарғиш кўзларини кўргандай бўлдим. Падарига лаънат, тақдирим ҳал бўлаётган аснода нега эсимга келди у махлуқ? Ахир, менинг қўлларим орасида бир жуфт чиройли кўз турибди. Бу кўзлар мени ё бемисл бахтга элтиши, ё бўлмаса ҳаётимни барбод қилиши мумкин.
– Менга нима демоқчи эдингиз? – деди Садоқат бурнини тортиб қўяркан.
– Қўявер, кўнгилсиз мавзуда гаплашмоқчи эдим. Лекин ҳаммаси бир пул менга. Хоҳламасанг, ҳеч нарса айтма.
– Нимага? – унинг нигоҳи тикка тикилди. – Сизни яхши кўришимни ҳам айтмайинми?
–Тентак!
Нимагадир ўзимнинг ҳам йиғлагим келди. Бахтданми, сархушликдан. Бу оний лаҳзаларда муҳаббатдан бошқаси бекор. Ёвуз мавжудотлар ҳам, керак бўлса ўлим ҳам йўқ бу дунёда. Фақат севги бор. Фақат менинг бағримда турган, энди унсиз йиғлаётган бахт бор, бахт!
– Эртага кетаман, – дедим бир
ркан, одатдагидек хароба ҳовлига урди ўзини. Мен ҳам катта тезликда остонага яқинлашдим-у, бошини хиёл эгиб келаётган қизга урилиб кетишимга бир баҳя қолди.
– Садоқат?!
– Сиз? – унинг катта-катта очилган кўзлари ҳайратдан қотиб қолди. – Тинчликми?
– Кўрдингизми уни? – дедим ҳовлиқиб.
– Кимни?
– Итни! Қутурган итни!
– Қачон?
– Нимага, ахир?! – бақириб юбордим. – Нега кўрмайсиз? Ўн секунд ҳам бўлгани йўқ.
Шу асно кимдир қўлини елкамга қўйди. Ўгирилсам, чўпон.
– Тинчланинг, – деди секин овозда.
Аламданми, ғазабдан томирларим титрай бошлади. Қисқа-қисқа нафас олганча ортга буриларканман, бир зумда кўча одамга тўлганини кўрдим. Издиҳомга яқинлашдик. Қип яланғоч ҳолга келиб қолган ўсмирнинг нафас олаётгани ҳам сезилмасди.
– Фаррух! – деди Садоқатнинг кўзи тушиб. – Соғ жойи қолмабди-ку?! Қандай даҳшат!
Шундай деди-ю, кутилмаганда бирдан бағримга отилиб, ҳўнграб йиғлай бошлади. Юрагим тўхтаб қолгандек туюлди ўзимга. Ҳамма бизга қаради. Мен эса ўша лаҳза наинки ерда чалажон ётган болани ё бир тўп оломонни, балки бутун борлиқни унутишга тайёр эдим. Телба эдим мен ўшанда. Фақат бағримда кўкси силкиниб йиғлаётган қизни нима деб овутиш мумкинлигини ўйлардим, холос. Аммо бундан аввал унинг нега кўз ёш тўкаётганини билишим керак эди.
– У… бирон яқинг кишингми? – дедим беихтиёр сенсираб.
– Синфдошим.
Ана шунда миямнинг қайси бир қатламларида оғриқ уйғонди. Оҳиста ўзимни қиздан тортарканман, ҳайрат тўла нигоҳини менга тиккан эркагу аёлларнинг биттасига ҳам қарай олмадим. Нимагадир Бакир чўпоннинг уйига ҳам киргим келмасди. Кимсасиз кенгликларда тинмай югуришни, бўри каби осмонга қараб узоқ-узоқ ҳайқиришни истарди юрак. Юрак телбаликни ихтиёр этаётганди. Худди шу юракка рўпарасида бутун бўй-басти билан намоён бўлиб турган ўлим ҳисси тамомила ёт эди.
Садоқат ортига кескин бурилди-ю, шошганича кимсасиз уйга кирди. Мен бошимни эгганимча чўпоннинг ёғоч эшиги томон одимладим. Афтидан ярадорнинг онаси бўлса керак, рўмоли сирғалиб бўйнига тушган аёлнинг фарёди тун кўксини ёрарди. Бошқа икки-учта одамгина унинг атрофида куймаланар, қолган ҳаммасининг тиғли кўзи менга қадалган эди. Уйга кириб, ўзимни кўрпачага ташларканман, иситмалаган бемор каби аъзойи таним ўт бўлиб ёнарди.
Бакир чўпон ярим соатча кейин келди. Мен томон истар-истамас бир қараб, тўшакка чўзилди.
– Бунисини шаҳарга олиб боришга ҳам ҳожат қолмабди, – деди шифтга тикилиб. – Онаси ҳам тақдирга тан берди. Эътибор қиляпсизми, лаънати ит кундан кун ваҳшийлашаяпти.
– Мен бошқа нарсага эътибор қаратяпман, – дедим ўйчан ҳолда. – Айтинг қани, нима учун у фақат Садоқат билан бир синфда ўқиган йигитларга ҳужум қилаяпти?
– Касбингизга хос томонларингиз сезилади-да! Бу шунчаки оддий тасодиф. қутурган ит шу кўчадан ўтган болаларга ҳамла қилаяпти.
– Нега унда кечаги боланинг сингилчасини жим кузатган? – бу сафар овозимни сал кўтардим. – Бу ҳақда ўзингиз айтган эдингиз.
Чўпон бир дақиқалар сукут сақлади. Алланималарни мулоҳаза қилди чоғи. Тағин мендан сўради:
– Хўш, нима деб ўйлайсиз?
– Менича, ит билан Садоқатнинг ўртасида қанақадир боғлиқлик бор. У хароба уйда бемалол юради. Бугун кўрдингиз-ку нима юз берганини. Ит унинг ёнгинасидан ўтганига юз фоиз ишончимиз комил бўлса ҳам, уни кўрмадим деди. Қон изларини ким йўқотган сизнинг фикрингизча?
Бакир чўпон бу дафъа узоқроқ ўйланди. Шу оғир сукунат давомида кўксимга бош қўйиб йиғлаган қиз кўз ўнгимда турли қиёфада намоён бўлаверди.
– Унда нега иккиланиб ўтирибсиз? – деди ниҳоят сўзларни дона-дона талаффуз қилиб. – Садоқат билан очиқчасига гаплашинг. Ҳаммасини сўранг ундан. Учта синфдоши ҳақида ҳам, бугун нимага сизнинг бағрингизга отилиб йиғлагани ҳақида ҳам…
– Қўлимдан келмайди, – хўрсиниб қўйдим.
– Нега энди?
– Уни… яхши кўраман.
Чўпон илон чаққандек сапчиб турди ўрнидан. Жиддий қиёфамдан ҳазиллашмаётганимни англагач, ўзга сайёраликка дуч келгандай қаради.
– Сиз унақа одамга ўхшамайсиз, – деди нигоҳини узмай.
– Тушунмадим. Умуман, одамга ўхшамайсан, демоқчимисиз?
– Йўғе… ҳалиги… Биласизми, Садоқат ҳиссиётли қиз. Мен аслида у сизни ёқтиради деб ўйлаб юрардим.
– Муҳаббат учун битта одам камлик қилади.
– Сиз буни муҳаббат деб ўйлайсизми?
Бош қимирлатд
✍🏼ЭРИМНИНГ ЯНГИ ЖАЗМАНИ ДУГОНАМ ЭКАН.
Катта кўчага чиқди-ю, Муҳаррамнинг кўнгли ғаш тортди. Анча нарида эри
билан бир фабрикада ишлайдиган бўрсилдоқ юзли Заҳро уйига кириб кетаётган экан.
Тунги сменадан чиққан шекилли, ҳорғин қадам ташларди. Аммо шашти ўша-ўша. Муҳаррамга
кўзи тушгани ҳамоно, таққа тўхтаб, турган еридан қичқирди:
— Ҳа-а, Муҳаррам опа! Қалайсиз? Матлаб ака янгисини топганмиш,
янгисини! Эшитяпсизми? Яхшилаб эшитволинг! Эрингиз янгисини топганмиш,
ха-ха-ха-ха-а-а-а!!!
Азалдан шу аёлни жини суймасди. Товуқ каби қақиллаб кулиши ғашини
келтирарди. Бу гапи ошиб тушди. Аёл-да, совуқ гап дарров қулоғига яшин каби
урилиб, этини жунжиктириб юборди. Гапнинг маънисига етмаган бўлса-да, «янгиси»
деган сўз юрагини титрашга, тезроқ уришга мажбур этди. Барибир ўзини қўлга
олишга уриниб, Заҳрога жавобан қичқирди:
— Нима дединг? Янгиси? Қ-қанақа янгиси?..
Бахтга қарши Заҳро кўздан ғойиб бўлганди. Бир неча дақиқа орасида
бўлари-бўлаёзган Муҳаррам қўлидаги челакни четга ирғитиб Заҳроникига киришга
чоғланди. Лекин кўнгли чопмади. Хаёлида эрининг маъюс чеҳраси, фабрикадаги
бир-биридан қақилдоқ тўқувчи қизлар гавдаланди.
«Ҳали гап буёқда экан-да, — ўйлади Муҳаррам лаб тишлаб. — Икки сменлаб
фабрикада қолиб кетишига сабаб бор экан-да! Яшшамагур қақилдоқлардан бирини
топволибди-да! Менданам ортиқроқ экан-да ўшалар! Мени алдаб, олдимга похол
солиб юрган экан-да! Нега? Қайси айбим учун? Келишига овқатини тайёрлаб
қўйганим, кирини ювиб, пойида пойипатак бўлганим учунми? Ё Заҳро мени синамоқчи
бўлдимикан? Йў-ўқ, «Бир балоси бўлмаса, шудгорда қуйруқ на қилур?» деб бекорга
айтишмаган. Шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирламайди. Демак, Заҳроям кўрган
уни. Акс ҳолда томдан тараша тушгандай гапирмасди шу гапни. Қизиқ... Қизиқ...
Ким экан-а Матлабнинг қўйнига кирволган ўша илон? Башараси қандай экан?
Шайтонсифатмикан ё балонинг ўқидаймикан? Ҳойнаҳой, гугурт чўпидай қилтириқ бир
балодир-да! Қилтириқлар устамон бўлишади!.. Ҳали шошмай турсин, тагига етмай
қўймайман бу ишнинг!..»
Муҳаррам ҳовлига киргандан кейин ҳам тинчлана олмади. Эрининг
ишхонасига боришга аҳд қилиб кийинишга чоғланди. Аммо ҳали замон ўзи келиб
қолиши муқаррарлиги ёдига тушиб фикридан қайтди.
— Келибоқ, ҳойнаҳой сувилондай эшила бошлайди, — деди ўзига ўзи. —
«Хотинжон»лаб гапни бошқа ёққа буради. Буриб бўпти. Менам анойиларданмасман.
Мендай хотинини қаёқдаги мегажинга алмашади-ю, индамай қолавераманми? Кимдан
кам ерим бор, кимдан?
Шундай деб Муҳаррам беихтиёр кўзгу қаршисига келди. Кўзлари ғазабнок,
юзлари тунд эди. Бошини зарда аралаш силкитганди, шу заҳоти сариққа бўялган
сочлари денгиз тўлқини каби ёйилиб, елкаларини қучди.
— Хўш, қаерим кам экан ўша қилтириғидан? — деди у бодом қовоқларини
бармоқлари билан силаб. — Мендай хотини бўла туриб шунақа қандларни еб
юрибдийканми, кечирмайман! Ойимникига, ота уйимга кетаман, ҳа! Елкамнинг чуқури
кўрсин шу ҳовлисини! Ҳозир... Кўч-кўронимни йиғаман-у, кетаман! Ўшанда билади
хотиннинг қадрини!..
Муҳаррам жонҳолатда ичкари уйга кирди-да, қўлига кирган кийимларини
олиб елим халтага жойлай бошлади.
— Босган изларимга зор бўласан ҳали, — ғудраниб қўярди ора-сирада. —
«Эрим ишдан келади, вой, қорни очмикан-тўқмикан? Чарчадимикан? Биров хафа
қилмадимикан ишқилиб? Кайфияти қалай экан? Гап сўрасам, жаҳли чиқмасмикан?» деб
мен аҳмоқ қош-қовоғига термиламан. Бу-чи? Қаёқдаги бузуқиларга қўшилиб ялло
қилиб юрибдийкан. Тағин анави Заҳро мегажиндан айтиб ҳам юборибди. Куйиб ўлсин
деган-да!.. Илоё кўр бўлгин! Менинг яхшиликларимни билмасанг, оқиб тушсин
кўзларинг!..
Муҳаррам керакли буюмларини халтага жойлаб бўлгач, кетиш олдидан хона
ичкарисига, сўнгра дераза орқали ҳовлига тикилиб қаради. Ола мушуги нарвондан
томга безовта чиқиб тушар, афтидан қайсидир қушни тутиш пайида эди. Томорқада
эса тарғил сигир кавшана-кавшана қур-қур уй томон бош буриб оларди.
— Йўқ, кетишга шошилмайман, — деди дафъатан ўрнидан қўзғалиб Муҳаррам.
— Бу итфеълнинг афтига охирги марта бир қараб олишим керак. Айтаримни
айтиб-айтиб кейин кетмасам, аламим чиқмайди...
Ҳаш-паш дегунча кун пешиндан оғиб, Матлаб ҳорғин қадам ташлаганча
ҳовлига кириб келди.
Жаннатнинг саккизта дарвозаси бўлиб, Қиёмат куни ҳар дарвозага фаришталар туриб олишади. Уларнинг юзлари оппоқ бўлиб, табассум билан у ерга кираётган мўминларни олқишлаб, қаршилаб туришади
Жаннат дарвозаларининг номлари қуйидагичадир:
1. Намоз дарвозаси – бундан намозни қолдирмасдан адо этганлар киради
2. Ғазот дарвозаси – бундан ғазот қилганлар киради
3. Райён дарвозаси – бундан рўзадорлар киради
4. Садақа дарвозаси – бундан садақа берувчилар киради
5. Айман дарвозаси – бундан ҳисоб китоб қилинмайдиганлар киради.
6. Афв қилувчилар дарвозаси – бундан одамларни афв қилиб кечирувчилар киради
7. Зикр дарвозаси – бундан Аллоҳни зикр қилганлар киради
8. Ҳаж дарвозаси – Байтуллоҳни ҳаж қилувчилар киради
Аллоҳим саккиз жаннат эшикларидан киришни насиб этгин!
Ривоят қилинишича, қиёмат куни инсонлар 12 қисм бўлинган ҳолда тирилтирилади.
1. Икки қўли ва икки оёғи йўқ ҳолда тирилтирилади. Бир нидо қилувчи: “Булар дунёда қўшниларига озор берган, лекин тавба қилмасдан ўлган кишилардир”, дейди. Мана шу уларнинг дўзахга ташланишига сабаб бўлади
2. Намозни енгил олиб, тавба қилмай ўтганлар чўчқа суратида тирилтирилади.
3. Закотни адо этмаганлар қоринлари илон ва чаёнга тўлдирилган ҳолда тирилтирилади.
4. Савдога, тижоратга ёлғон аралаштирганлар оғизларига қон тўлдирилган ҳолатда тирилтириладилар.
5. Аллоҳдан қўрқмасдан, балки инсонлардан қўрқиб гуноҳларини яширган, лекин тавба қилмай ўтган кишилар ўлимтик каби сассиқ ҳид билан тирилтирилади.
6. Ёлғон гувоҳлик берган, аммо тавба қилмай ўлганлар ҳалқумлари кесилган ҳолда тирилтирилади.
7. Гувоҳлик беришни ман этган, тавба нималигини билмай ўлганлар озиғлари йиринг ва қонга тўла ҳолда тирилтирилади.
8. Тавба қилмасдан ўлган зинокорлар бошлари эгик, авратларидан йиринг, қон оққан ҳолда тирилтирилади.
9. Етимларнинг ва одамларнинг молларини ноҳақ еб, тавба қилмай ўтган кишилар юзи қора, кўзлари кўкарган, қоринлари оташга тўлдирилган ҳолда тирилтирилади.
10. Ота-онасига оқ бўлган, тавба қилмагнан, улардан кечирим сўрамай ўлган кишилар таналари пес ва мохов ҳолида тирилтирилади.
11. Маст қилувчи ичимликлар ичиб, тавба қилмасдан жон таслим қилган кишилар қалблари ва кўзлари кўр, тишлари ҳўкизнинг тишига ўхшаш, лаблари кўксларига осилган, тиллари қоринларигача шалвираб қолган ҳолда тирилтирилади. Мана шу 11 тоифанинг жазоси жаҳаннамдир.
12. Эзгу ишларни қилган, хайрли амалларнинг бошини тутган, гуноҳ ва ёмон ишлардан тийилган, беш вақтни канда қилмаган, доимий тавба қилиб юриб вафот этган кишилар ойдин кечадаги тўлин ой каби юзлари порлаган ҳолда тирилтирилади. Улар сирот кўпригидан яшин тезлигида ўтиб олишади. Уларнинг мукофоти жаннат, мағфират ва ризвондир.
Юқоридаги иллатлардан Ўзи асрасин!🤲
"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан
Ақли 7 ёшидан кейин ривожланмай қолган масъулиятсиз эркакларни кўрсам ачинаман.
Буларга халқ тилида маминкин сыночек дея таъриф берилади.
Ақл, масъулият, жавобгарлик деган туйғулар нолга тенг. Лекин, эрлик даъвоси бўйича олдинги қаторларни эгаллашади.
Эрка, инжиқ, доим боғдан келсанг тоғдан келиб, жанжал чиқаришнинг пайида бўлишади. Фақат мен тўғри гапираман деб бошни урмай ёрадилар. Қисқаси, Аёз бобо эртагидаги Марфушканинг эркакча варианти. Қўлига битта катта хўрозқанд билан юзига қизилчадан румяничка кам холос. Жинниликларига чидамасдан оёқ-қўлини боғлаб, қулоғининг тагига қўееееб қўйворгинг келадию, уролмайсан, чунки у ЭР. Розилигига эришолмасанг Аллоҳга осий бўласан. Гуноҳкор бўлмаслик учун сабр қиласан, иззатини жойига қўясан. У эса бундан бошқа хулоса ясаб, зулмларимга чидайди, чунки менсиз яшолмайди деб гумон қиладида, хотиннинг бошига ит кунини солади. Шўрингга шўрва тўкилмагур қанча аёллар бор шундай эрларга тоқат қилиб, камига боқиб яшаб ўтадиган. Бироқ шунда ҳам ёқмайди. Бунақа ҳолатлар динимизни яхши билмаслигимиз, жоҳиллигимиз касофатидандир.
Ўғил болага ота тарбияси зарур дейишади. Лекин кўп кўраман маминкин сыночеклар ота тарбиясини кўрганларда ҳам кўп учрайди. Боиси ота урушганда она ҳар доим тарафини олиб, эрка-тантиқ қилиб тарбиялайди. Бу бола уйланиб бола-чақали бўлса ҳам феъли узгармайди. Марфушкалигича қолади бир умр. Чунки тарбиядаги асос, пойдевор бузуқ.
Ёлгиз оналар тарбия қилган шундай ўғил фарзандлар борки, оила бошқаруви, рўзғор тутишдаги тутумига одам ҳавас қилади.
Шундай экан, ўғил бола тарбиясига фақатгина ота масъул дейиш кўп ҳам тўғри эмас.
Яхши ўғил тарбия қилиш учун унга яхши она танлаш керак аввало.Ёки ўзингиз тарбия қилинг. Минг илмли бўлмасин, дунёпараст онадан дунёпараст фарзандлар етишиб чиқади.
Жоҳила аёлларнинг тарбия қўлланмаси ҳақида гапирмаса ҳам бўлади...
Чин мўмин инсон уммат ғамида кўз юмиб, уммат ғамида уйғонадиган кишилардир. Бугунги кунда фақат қорин ғамида тонг оттириб, қорин ғамида уйқуга ётадиган умматга айланганмиз.
Аёлларимиз аксарияти ҳатто битта оилани ҳам эвлай олмайдиган маминкин сыночекларни вояга етказаётган бу замонда уммат ғамини ейдиганларнинг туғилиши ҳали бери кўпаймайди.
Жа борса бошқалардан фарқли ўлароқ, 3-4 тадан уйланиб, ишни қойил қилгандек оғзи полвонлик қилиш ҳам динга хизмат қилишдек шарафни олдида ҳеч нарса эмас.
Ота-она, яқинлар ва фарзандларингиз ғамида яшашигиз ҳам уммат ғамида эканлигингизнинг бир куринишидир. Лекин уларни фақат моддияти, фоний дунёси учун эмас, охират ҳаёти ҳақида ҳам ғам чекинг, Охират гами учун Сиз эслатма бериб турмасангиз ким ғам қилади Сизнинг яқинларингиз учун. Ҳар ким ўз яқинлари учун масъул ва қиёматда бу ҳақда сўралишимиз бор.
Фақатгина моддий эҳтиёжлар ғамида яшасак ҳайвонлардан қандай фарқимиз қолади?! Қорин тўйдириш, роҳатланиш, ухлашни онгсиз ҳайвонлар ҳам эплайди.
Шижоат, ғайрат йўқ, суст эътиқод, заиф иймон эгаларимиз.
Беҳуда ишлар, фойдасиз гапларга тилимиз саккиз қарич. Умр сувдек оқиб, вақтимиз тобора оз қолаётгани заррача қизиқтирмайди аксариятимизни. Ҳамма яхши еб, яхши кийиб, яхши яшаб қолиш дардида... Қисқаси, ҳамманинг онгу шуури алдамчи дунё дарди билан банд.
Имом Бухорийнинг оналарига ҳавасим чексиз. Аллоҳ рози бўлсин. Дин ва уммат учун шундай улуғ зотни манфаатли қилиб етиштириб, тарбия этишда сабабчи бўлганлар.
Жамиятимизда шундай аёллар кўпайишини орзу қиламан.
Ҳар бир аёл Аллоҳ умр берса кексайганида белига қувват, елкасига суянчиқ бўлиши учун ўғил фарзанд кўришни ният қилади. Ҳақиқий муслима эса, динга хизмат қиладиган забардаст, уммат ғамида яшайдиган шижоатли, Аллоҳнинг розилиги йўлида жонини қалқон қилишга иккиланмайдиган кучли ўғилларнинг волидаси бўлишни орзу қилади...
Яшаш учун мақсад бўлиши шарт ва мақсад олий бўлмоғи лозим. Мақсадда қатъийликка фикран қатъият билан эришилади. Фикрларимизни икки дунёйимиз учун манфаатли томонга йўналтиришимизда Аллоҳ ёрдамчимиз бўлсин.
#iqtibos
Аёли гўзал бўлган бахтлидир,
Гўзал бўлмагани эса файласуф...
Сократ.
•┈•┈•┈•┈•❁🍂❁•┈•┈•┈•┈•
Бу ҳикматда фақат ташқи кўриниш назарда тутилмаган. Аёлнинг ҳар томонлама мукаммаллиги ҳақида гапирилган.
Чиройли, оқила, мулоҳазали, ор-номусли, андишали аёл улуғланган. Фазилатли аёлларга бир сўз билан "Гўзал" дея таъриф берилади.
Аёл ҳушсурат, ҳушқомат бўлса-ю, беҳаё,
дилозор, чаёндек чақувчи, шафқатсиз бўлса, ундай аёл гўзал саналмайди. У фақатгина чиройли ҳисобланади.
Аёллар бор-ки, чиройли бўлмасалар-да, ширинсўз, кўнглингизга қарайдиган, ҳокисор бўладилар. Ҳатто суҳбатлашиб жонингиз ором топади бундай аёллар билан. Қалбингиздагини топиб, авайлаб гапирадилар. Норизоликларини ҳам ботмайдиган тарзда моҳирона етказадилар.
Чиройли дилозордан, чиройли бўлмаган беозор афзал...
•┈•┈•┈•┈•❁🍂❁•┈•┈•┈•┈•
Гўзаллик - жаннат қийматини ҳаққоний ҳис этиб, амаллари ила унга интилган аёл фитратида намоёндир.
УЙҚУГА ЁТИШДАН ОЛДИН ГУНОҲЛАРИНГНИ ЎЧИРИБ ОЛГИН
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тўшагига ётаётган пайтда: «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайъин қодийр. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ. Субҳаналлоҳи, валҳамдулиллаҳи, валаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар», деб айтса, гуноҳлари (ёки хатолари) денгиз кўпигича бўлса ҳам кечиб юборилади», дедилар.
Ибн Сунний ривояти.
(Маъноси: Якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мутлақ мулк Уники ва ҳамд ҳам Унгадир. У ҳар бир ишга қодирдир. Аллоҳдан бошқада ўзгартириш ва қувват йўқ. Аллоҳни поклаб ёд этаман, Аллоҳга ҳамд бўлсин, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Аллоҳ улуғдир.)
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Милиция ҳодимлари атрофни синчиклаб текширар, у эса миттигина вужудни қучоклаган куйи аламдан дод соларди. Мен буни тасвирлаб беролмайман, ҳеч бир ота боласини жасадини қучоқлаб йигламасин экан. Мен ҳам айнан уша куни буни яхшигина англадим...
Низом кичкина ўғил бола жасадини қучганча додларди. Мен ҳавотир олганим Толиб ва Ғолиблар эмас умуман бошқа болача эди.
-Бу мумкин эмас, ўғлим кўзингни оч. Эркатойим уйғонсангчи. Дада келдингизми деб менга ўзингни кўтартир. Болам қўрқитма мени...
Давомини ўқиш👇👇👇
МУСОФИРЛАРНИНГ ҲУКМЛАРИ
– Мусофир кишига нима лозим бўладими?
– Тўрт ракатли намозларни, масалан, пешинни, асрни, хуфтонни қисқа (қаср) қилиб, икки ракатдан ўқиши лозим. Шом ва витр намозини қисқартирмайди.
– Тўрт ракатли суннатларни қисқа қиладими?
– Йўқ.
– Мусофирларга нечук ишларни қилиш дуруст бўлади?
– Маҳсига ёки этикка уч кеча-кундузгача масҳ тортиш ҳам, қаттиқ машаққатли бўлган тақдирда намознинг суннатларини ўқимаса, рамазон ойида рўзани тутмасдан қазога қолдирса ҳам бўлади.
– Тўрт ракатли намозда мусофир киши муқим кишига имом бўлса, дуруст бўладими?
– Дуруст бўлади.
– Бу ҳолда намозни неча ракат қилиб ўқийдилар?
– Мусофир икки ракат ўқиб салом бериб, намозни тамом қилади. Орқасидан эргашган киши ташаҳҳудни ўқийди, аммо саловот ва дуони ўқимай, имом бўлган мусофирнинг салом беришини кутиб туради. Мусофир салом бергандан кейин муқимлар қиёмга турадилар ва қолган икки ракатни ўқиб, намозларини тамом қиладилар.
– Тўрт ракатли намозда мусофир кишининг муқимга эргашиши дуруст бўладими?
– Қазо намоз бўлса, дуруст бўлмайди, аммо вақтида адо қилинадиган намоз бўлса, дуруст бўлади.
– Бу ҳолда мусофир неча ракат ўқийди?
– Имомга тобеъ бўлиб тўрт ракат ўқийди.
– Мусофир киши тўрт ракатли намозни икки ракат ўқимай, тўрт ракат қилиб тўла ўқиса, намози дуруст бўладими?
– Дуруст бўлади, лекин икки ракат ўқимай, тўрт ракат ўқигани учун гуноҳкор бўлади.
– Мусофир киши ўз шаҳрида ўқилмай, қазога қолган тўрт ракатли намозни сафарда қазо қилмоқчи бўлса, неча ракат қилиб қазо ўқийди?
– Тўрт ракат қилиб қазо ўқийди.
"Ибодати исломия"дан.
@IBRATLI_SOZLAR
Farzandga qo'l ko'tarishga faqat bitta holatda ruxsat bor 💡
Hozir farzandim injiq, qaysar, aytganida turib oladi qanday qilib to'g'ri tarbiyalashni bilmayapman degan so'rovlar ko'paygan payt.
Shu muammolarga yechim berish maqasadida men psixolog Muxtasar Nazarova 5 kunlik "ONALIK ILMI" nomli bepul onlayn marafon o'tkazyapman.
📎 Quyidagi link orqali kirib 9-10-11-12-13-sentabr kunlari bo'ladigan bepul marafonda qatnashing 👉 /channel/Muxtasarnazarovabot?start=tel600s
Link ustiga bosib kirsangiz 500 ming so'mgacha sotilgan darsliklarni bepulga olish imkoniyati ham chiqadi.
урсин, бунақа нонуштани!
Рухсора сочиқни отиб, ўрнидан турган эрига нима дейишни билмас, бўғзига тиқилган аламни ҳам ютиб юборган. Ҳамма жим. Лекин уларнинг бирортаси оила бошлиғининг ғазабидан саросимага тушмаган, аксинча, Рухсорага бамайлихотир тикилишарди. Рухсора бу нигоҳлардан киноя, истеҳзони пайқаган, ҳаттоки қайнсингилларининг мийиғида кулишларидан «Сен ландовурсан» деган хулосани кўраётганди.
— Бу кетишда эртага ташриф буюрадиган меҳмоннинг ёнида ҳам шарманда қилади ўқимаган! — Салтанат опа жиянларига гапираркан, Рухсорага энсасини қотириб қаради.
— Келинойи, эртага ошхонадан чиқманг, илтимос, — деди аммасининг гапини давом эттирган йигит. — Кўнглингизга олманг-у, бизни бу шалвирашингизда обрўсизлантириб қўясиз.
— Юришингиз, кийинишингиз, ҳатто сўзлашишингиз ҳам зиёли одамларникидан буткул фарқ қилади! — асабийлик билан суҳбатга аралашган қайнсингил ўрнидан турди-да, аммасига қаради. — Шунча назокатли дугоналарим турганида, топган келинингизни қаранг.
— Э-э, дугоналаринг бунга ўхшаб эшакдай ишлармиди?!
Рухсора қайнопаси томонга дафъатан ўгирилди. Улар аччиқ гаплардан тийилишмас, Рухсорани йўқдай тасаввур этишарди гўё. Келинчак қайнопасига нимадир демоқчи бўлди-ю, лекин индамади. Эҳтимол, шу пайтгача индамай келаётганига ёшликдаги тарбия, андиша кучи сабабдир.
— Ҳа, нега бақраясиз?! — деди қайнопаси Рухсорага тешиб юборгудай кўзларини қадаб. — Гапингиз борми?
— Гапим йўқ.
— Жуда соз! — деди ғолиблик нашидасини такрор ҳис қилган аёл ўрнидан тураркан, бошини баланд кўтариб.
Аммасининг ортидан қолганлар ҳам эргашиб, чиқиб кетишди. Улар Рухсорани ҳеч хушлашмас, болалик чоғлариданоқ «Буюк сулола вакиллари» эканлиги қулоқларига қуйилгани учунми, келинойисини давраларига қўшишни фожиа деб билишарди. Беш ой муқаддам, мутлақ ўзга орзулар ила ушбу хонадонга қадам қўйган Рухсора бундан кейинги ҳаёти қандай кечишини жуда кўп ўйларди.
— Ие, нима қилиб ўтирибсиз?
Хаёлга чўмган Рухсора тепасида турган қайнопасини кўрдию, шартта ўрнидан турди.
— Бироз дам олай, деб…
— Ҳм, дангасалик қиляпман, денг?
— Ҳамма ишларимни қилиб бўлдим, — деди Рухсора ва базўр гапираркан. — Ҳалиги, сиздан сўрамоқчи эдим, ҳ-ҳалиги, онамни кўриб келсам…
— Ҳамма ишларни қилиб бўлдингизми? Ҳаммасини-я? — аёл шу тариқа худди ниманидир қидираётгандай ҳовлига узоқ тикилди. — Ерни чопмабсиз-ку.
— Ерни чопиш… Менми?!
Рухсоранинг болаларникига ўхшаш чуқур, мунгли кўзларида ҳайрат мавжланиб кетганди.
— Унда мен чопайми?!
Ортиқча гапга ҳожат йўқ эди. Рухсора сал нарироқдаги бассейнда кулишиб чўмилаётган қайнукаларига термуларкан, «Улар-чи, бу ишни йигитлар қилиши керак эмасми?» деган саволни ўйлади-ю, аммо тилига чиқармади. У онасининг «Ҳар қандай вазиятда ҳам гап қайтарма, фақат хўп де», деган гапини кўпроқ эслаши лозимлигини тушунарди.
— Хўп.
Афсуски, Рухсора ерни кечки овқат маҳалигача чопиқ қила олди, холос. Қайнотаси қолганини эртага, ҳаттоки индинга қилиши мумкинлигини айтиб, илтифот кўрсатди. Аммо Рухсора кейинги кунлар тунука томларни артиш, ертўлани бўяш, гуллар ўтқазиш билан банд бўлди. Келинчак эса ҳаттоки янги уй қурилишини якка ўзи тугатса ҳам, онасини кўргани бора олмаслигини билмасди то унга ҳақиқатни айтишмагунича.
— Алдаб нима қилдик, биз фақат ҳақиқатни гапирадиган зиёли одамлармиз, — деди қайнопаси келини онасини кўрмоқчи экани ҳақида айтганда. — Ортиқ жавоб сўраб овора бўлманг, сиз онангизнинг уйига бормайсиз, ахир бу уят-ку! Одамлар янги келинни эзишаётгани учун онасининг уйига бормоқчи қабилидаги яна аллақандай бўҳтонлар топиб юришмасин. Номимизга доғ тушади-я.
— Лекин мен арз учун эмас, шунчаки онамни соғинганим…
— Одамлар буни билармиди?! — деди аёл баланд овозда шанғиллаб. — Ҳеч қаерга бормайсиз, тамом!
Рухсора бирдан қандай гапириб юборганини билмай қолди.
— Ахир онамни кўриб келишнинг нимаси ёмон, тушунолмадим!
— Табиий, — деди аёл иягини чўзиб, Рухсорага бошдан-оёқ менсимай боқаркан.
«Буюк сулола» вакиллари кутаётган меҳмон ташриф буюрадиган кун, ниҳоят, келди. Айнан шу инсон уларнинг тобора емирилаётган бизнесини қутқариши мумкинлиги сабаб ҳам, уйда тайёргарлик авжига чиққан. Азбаройи Рухсоранинг бир ўзи улгурмай қолишини жуда яхши би
…Вақт ўз ишини қилди. Хайри холани дард енгиб, оламдан ўтди. Зулфия фарзандларини оёққа турғазди. Ўқитди, ишли қилди. Тенгига тенгдош қилиб, узатди. Қуда-андали, неварали бўлди.
…Рустам ҳақида ҳамма “миш-миш” тарқалди. Лекин бундай гапларга Зулфия парво қилмади. Чунки у ўзининг “ширин ташвиш”ларидан ошинмасди.
Бир куни Зулфия набираси билан бозор айланиб юришганди, ортидан кимнинг-дир овози эшитилди, таниш овоз… У ўгирилиб қаради. Қаради-ю, кўзларига ишонмади, бу Рустам эди.
Шу пайт унинг қулоқлари остида онаизорининг қарғишлари жаранглади: “Кўчада қолгин…”.
Ҳа, мазлума билан Аллоҳнинг ўртасида парда йўқ, деган гап рост экан. Рустам катта гуноҳ қилганди. Мол-давлатига ишониб, калта ўйлаганди. Оиласини хор қилди, муштипар қайнонасининг кўнглини синдирди. Энди уни қайнонасининг қарғиши урди.
“Миш-миш”лар ҳақиқат экан. Ўғил фарзанд туққан аёли Рустамнинг давлатига учиб, уни бор-будидан айригач, “Бола сеники эмас”, дея уни ташлаб кетганди. Рустам ишдан бўшади, уйи эса мусодара қилинди…
Зулфия бояги таниш овоз эгасига тикилиб қаради. У:
– Хайр қилинг, Аллоҳ йўлига… – деб, ўтган-кетганларга маъюс нигоҳ билан умидвор тикилиб ўтирганди.
Зулфия юролмай қолди. Ич-ичидан алам билан йиғлаб юборди: “Онажон, онажон…
©Мастурахон НАСРИДДИНОВА
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
🟣✈️BO'YANISHNI BILMAYDIGAN QIZLAR UCHUN 💅🧖♀💆♀ MAKEAJ DARSLARI. ONSON O'RGANASLAR XAMMASI VIDEO DARSLILARDA ORGATILGAN 💋LAB SHISHIRISH, 💄TOGRI BOYANISH, 👁TOG'RI STRELKA CHIZISHNI, 🦷TISHLARNI OQARTIRISHNI 🦋YUZNI TOG'RI TOZALAB UHOD QILISHNI🔴
KUZ : QISH: BAHOR: YOZ : FASLI UCHUN ZOR MASKALAR TAYORLASHNI❤️
‼️TEZ OZISH SEMIRISH VA 90/60/90 QOMATGA EGA BO'LISHNI 100% ⭕️ ~ DAN O'RGATAMAN😘😘😘
✌️TEKINGA O'RGATAMAN DARSLIKLAR KANALDA👇👇👇
/channel/+JGT9HoM30I9lMGUy
оздан сўнг. – Лекин яна келаман.
– Қачон?
– Балки дарров, балки…
– Мен ҳам кетаман, – деди у араз ва эркалик аралаш. – Сиз унутиб юборасиз мени.
– Жинни бўлма. Сен менинг бахтимсан. Ишдан бир кунга рухсат беришганди. Шунча қолиб кетдим қишлоқда.
– Мени эслаб юришингиз учун эсдалик қолдираман, – деди ўнг қўлимни ушлаб.
Кейин кутилмаганда билагимни шундай тишладики, додлаб юборишимга бир баҳя қолди.
– Эсинг жойидами? – дедим бир унга, бир қизариб тиш изи қолган билагимга қараб. – Нима қилганинг бу?
– Энди фақат меники бўласиз! – деди тиш изи қолган билагимни силаб қўяркан. – Бутунлай!
…Тушдан сўнг ёлғиз қолдим уйда. Чўпоннинг аёли ҳам қаергадир кетганди. Бир маҳал «Бакир ака!» деган овозни эшитиб, ҳовлига чиқдим. Бир ўспирин бола чўпонни чақириб келган экан. Йўқлигини билиб, кўча томон бурилганида, зерикканимдан мен ҳам дарвозадан чиқдим. Шунда бирдан нигоҳим қотиб қолди. Кимсасиз уйдан таниш ит чиққанди. «Демак, бу бола ҳам Садоқатнинг синфдоши», деган фикрга келдим тўсатдан. Қутурган ит эса мени кўриб чекинди. Каллам сира ишлашни истамай, бор кучим ила ортидан югурдим. Эгасиз ҳовлига ҳатлашим билан унинг суяк сочилиб ётган хонага кирганини кўриб қолдим. Аммо бу ёғига юрак дов бермади. Йўлда давом этиш учун журъат топмадим ўзимда. Тиззаларимга қалтироқ югуриб, бир жойда қотиб турарканман, шу маҳал кўзим тушган манзара таъсирида вужудимдаги қон совиб қолгандай бўлди. Худди ўша вайрона хонадан Садоқат чиқиб келди!
– Сен?! – товушим ҳам қалтираб, тилим сўзга айланмай қолди.
– Сиз бу ерда нима қиляпсиз? – деди одатий оҳангда.
– Ўзинг… нима қиляпсан?
Уялинқираб жилмайди ўзича.
– Тўхта! Яқинлашма менга! – дедим бир қадам орқага тисарилиб.
– Нима бўлди сизга? – у тўхтаб, таажжуб тўла кўзларини менга тикди.
Менинг кўзимда эса даҳшат қотиб қолган эди. Бу галги вазият шу қадар ғайритабиий эдики, хулоса тугул бирор тахмин яратишга ҳам ожизлик қиларди ақлим.
– Сен чиққан жойга ҳозиргина қутурган ит кирганди, – дедим кўзларига тикилиб.
– Ит? Ҳазиллашяпсизми? Чумоли ҳам йўқ у ерда.
Яна бир муддат кўзларига қараб турдим-у, кейин секин хароба хона томон одимладим. Юрак ҳовучлаб ичкарига нигоҳ ташлаганимда, чиндан ҳам бирор тирик жон йўқлигига амин бўлдим ва бўйнимдан совуқ тер оқаётганини ҳис қилдим. Мени кузатиб турган қиз томон буриларканман, нигоҳи саволга тўла туюлди. Ўзим эса эсдан оғаётганга ўхшардим. Бошимни эгган кўйи индамай яқинлашдим ёнига.
– Асабингиз чарчаган кўринади, – деди ҳамдардона оҳангда. – Кўнгилсиз воқеалар таъсири.
Ҳануз жим эдим мен. Миямга урилган фикрдан бутун вужудим титрар, томоғимга бир нима тиқилиб қолгандек эди.
– Биласанми, – дедим кейин унга қаролмай, –мен бир қора махлуқни эмас, гўзал ва меҳрибон қизни севишни хоҳлайман.
– Тушунмадим?
– Нимасини тушунмайсан? – бақириб юбордим. – Нега қутурган ит сен билан бир синфда ўқиган болаларга ҳужум қилади? Уларнинг ҳаммаси сен билан жанжаллашгани учунми? Нега биз кўрган итни сен кўрмайсан? Нима учун у кирган хонадан чиқасан-у, ҳеч нима билмайсан?
– Бас қилинг! – деди у баланд овозда.
Сўнг юзини четга бурди-да… ғириллаб қўйди. Ана шунда юрагим уришдан тўхтагандек туюлди ўзимга. Нафасим қисилаётганини сездим. Жон ҳолатда югуриб, кўчага чиқдим. Бўм-бўш эди кўча. Чўпоннинг уйига кирдим-да, ўзимни ерга отиб, қоронғу ўрмонда ёлғиз қолган бўри боласидек увиллаб йиғлай бошладим. Бу кўргулик нима учун айнан менга аталиши керак?..
Чўпон қош қорайганда қайтди. Тунд қиёфамни кўриб, ҳеч нарса сўрашга ботинмади. Жим овқатландик. Бир соатча кейин эса ўқ овозидан бирдан сергакланиб, кўча томон отилдик.
– Мен уни ўлдирдим! – деди бизга кўзи тушган мўйловли одам қўшоғиз милтиғини баланд кўтариб. – Аниқ кўрдим йиқилганини.
Юрагим даҳшатдан така-пука бўлиб кетди. Қаршимдаги одам эса балодай кўринди кўзимга. Кейин учовлашиб кимсасиз ҳовлини кўздан кечирдик. Ҳеч қаерда йўқ эди итнинг жасади. Ҳанг-манг бўлганича асабийлашаётган эркак эса ер тепиб бақирарди:
– Падарига лаънат! Худди мана шу ерда йиқилган эди. Лекин қани?
Биздан жавоб йўқ эди, албатта. Чўпон иккимиз жим, шеригимиз эса сўкинганча қайтарканмиз тўсатдан қўшни уйда дод фарёд кўтарилди. Учаламиз бир-биримизга тартибсиз қарадик
шлоқда айланиб туринг.
Хуллас, яна уйда қолдим. Туш маҳали чўпоннинг хотини дастурхон ёзиши билан ташқаридан таниш садо чалинди қулоғимга. Сакраб ўрниимдан тургим, ҳайқириб эшикка отилгим келди. Жимгина ҳаяжонимни ичимга ютарканман, оқсоқланиб Садоқат кириб келди.
– Энди қутулдик, келмайди деб ўйлаганмидиларинг? – деди салом-аликдан сўнг.
– Эмаклаб келишдан ҳам тоймайсан-ку, – ҳазил қилган бўлди жувон.
– Сизга нима, акамни кўргани келдим.
Бу гапдан сўнг у шундай қарадики… мана шу нигоҳда дунёнинг бор гўзалликлари, Тангри инсонга ато этиши мумкин бўлган жами нафосат мужассам эди гўё. Аслида унинг чўпонними, меними назарда тутганини аниқ билмасдим, бироқ иккинчи тўхтамимга кўпроқ ишонар эдим.
– Лайлакка ўхшаб қолибсиз-ку, – дедим мен ҳам ўз навбатида ҳазил билан.
Унинг ўнг оёғи тўпиғигача чандиб боғлаб ташланган, оқ латтанинг айрим жойларида қон юқи қотиб қолганди. Шу пайт бирдан зеҳним ўз-ўзидан ишлаб кетди.
– Кечаги гапингиз эсимда, – дедим қизга қараб. – Синфдошингиз оёғингизга тепганида ёлғондан йиқилдим дегансиз. Лекин бу сафар дурустроқ баҳона изласангиз бўларди.
– Бу билан томдан йиқилганинг ҳам ёлғон демоқчимисиз?
Шунда қўшни хонадан бола овози эшитилди-ю, чўпоннинг хотини шошиб чиқиб кетди.
– Биласизми, Садоқат, – давом этдим мен, – томдан йиқилганда оёқ синиши, бўғимидан чиқиши ёки лат ейиши мумкин. Сиз ё оёғингиз билан бирон ўткир нарсага келиб тушдингизми?
У жим қолди. Бир муддат сукунат чўкди ўртамизга. Кейин чала табассум билан мен томон боқиб, гап бошлади:
– Ёмонсиз. Алдар Кўса ҳам алдолмаса керак сизни. Ростини гапирай сизга, лекин ҳеч кимга айтманг, хўпми? Кеча оқшом ҳовлимизда ўз-ўзидан оёғимда оғриқ сездим. Ёруққа ўтиб қарасам, бир томони кесилиб, қон оқаяпти, суяги эса зирқираб оғрийди…
– Тўхтанг, тўхтанг! – дедим шошиб. – Бундан кўра биринчи баҳонангизга ишонсам яхши эмасми?
– Ихтиёрингиз. Сиз ёлғон билан ҳақиқатни ажратолмас экансиз.
– Мен теорема билан яшайман, – дедим кулиб, – аксиома билан эмас.
– Математикани ёмон кўраман. Умуман, биронта фан ёқмасди менга. Лекин китоб ўқиб турардим.
Нимагадир бу галги суҳбатимиз унчалик қовушмаётганди. Дарҳол мавзуни ўзгартириш мақсадида гап излай бошладим. Бироқ бунга улгурмасимдан Садоқатнинг ўзи сўраб қолди:
– Қачон қайтасиз?
– Билмасам, – дедим елка қисиб. – Сизнингча, мен учун ҳам қишлоқ хавфлими?
– Нимага энди? Менга деса, бутунлай шу ерда қолсангиз қани эди! Ишонсангиз, бу қишлоқда бирон киши тушунмайди мени.
Шу гапни айтаркан, ярадор оёғи толиб қолди шекилли, олдинга қараб чўзди-ю, мен томон уялинқираб қаради:
– Кечирасиз.
– Йўқ, йўқ, хижолат бўлманг, – дедим ўнғайсизланиб.
Хонага жувон кирди-да, эмизикли боласини Садоқатнинг ёнига ётқизиб, чиқиб кетди.
– Фақат оёғимга эҳтиёт бўласан, кичкинтой, – деди у болани қўйнига олиб. Кейин менга юзланди. – Муродни ҳам қутурган ит ғажибди-я?
– Ҳа, кечаги болами?
– У ҳам синфдошим.
– Қаранг-а! – дедим ясама ҳайрат билан. – Қишлоқнинг ҳамма одами билан бир синфда ўқиганмисиз дейман.
Садоқат илк бор яйраб кулди. Ва бу кулгуга берилиб кетиб, «вой» деганча оёғини ушлаб қўйди. Мен эса унга кечаги фожиани миридан сиригача айтиб бердим. Албатта, қон изларининг ғойиб бўлиши ҳақида нима фикр билдироларди у. Аммо диққатимни тортган жавоби шу бўлди:
– Менимча, қутурган ит деб атаётганларинг ё сирли, ё онгли нарса.
…Бакир чўпон пешиндан ўтиб келди. Топган гапига қараганда, кечаги иккинчи болани ҳам эшон бува қайтарган, ноилож шаҳар шифохонасига олиб кетибдилар. Биз эса бундай кўнгилсизлик навбатдаги ойдин оқшомда ҳам юз беришини ҳали билмасдик.
Бу сафар эс йўқотар даражада чўпондан олдин ўзимни кўчага урдим. Чиқдим-у… кўзлари ёниб турган қора махлуқ билан юзма-юз келдим. Ўшанда ўлим ҳисси кечгани йўқ танамда. Аксинча, ўзи баҳайбат итнинг сарғиш кўзлари алланечук мунгли туюлди менга. Ана шу маъюс кўзларини узмай тикиларкан, ортимдан таёқ кўтариб чиққан чўпонни кўриб, шаҳдам бурилди. Шунда мен ерда қонга ботиб ётган болага ҳам, ҳуркиганча анча узоққа кетиб қолган эшакка ҳам эътибор қилмадим. Ҳаётим хавф остида қолиши мумкинлигини ўйлаб ўтирмай, бира-тўла ҳамма жумбоққа нуқта қўйиш ниятида итнинг ортидан югурдим. У оқсоқланиб чопа
ин Чорибойнинг ўғлини қопганидан кейин ҳеч ким кўрмаган. Бу оқшом қайси гўрдан пайдо бўлди. Биласизми, ўн минутча олдин шу ердан ўша боланинг сингилчаси ўтган. Яхшиям унга тегмаган ит.
– Бехабар қолгандир-да.
– Ким билади. Лекин қизча худди шу ерда катта қора итни кўрдим деяпти. Бола-да, унинг айтишича, ўша ит ортидан кузатиб қолганмиш.
– Соддасиз-а, сиз қишлоқ одамлари, – қўл силтаб қўйдим.
– Илгарилари ҳам битта-ярим ит қутуриб турарди, – деди чўпон энди ёнбошлаб. – Қишлоқ четида яшайдиган эшон бува қирқ кун ичида дам-дуосини қилгандан кейин қутурган ит ҳамла қилган одамлар ҳам, моллар ҳам ҳеч нарса кўрмагандай бўлиб кетарди. Лекин Чорибойнинг ўғлини кўриб, энди менга ҳожат қолмаган, дебди.
Биринчи кун саргузаштларидан толганим сабабми, кўзларим уйқуга мойил бўла бошлади.
– Ухлаяпсизми? – деди чўпон. – Майли. Айтгандай, кечаси ташқари чиқмоқчи бўлсангиз, мени уйғотинг.
Назаримда, қишлоқ хавфли ҳудудга айланган эди. Ҳар нима бўлганда ҳам ҳали ўлим ҳолатлари юз бергани йўқ. Бироқ тушунишимча, қутурган ит ғажиган биринчи боланинг тирик қолишига ҳеч кимнинг ишончи комил эмас. Иккинчисини ҳам Худо билади.
Эртаси нонуштадан сўнг чўпоннинг хотини янги гап топиб келди:
– Кеча оқшом Садоқат томдан йиқилибди. Ўнг оёғи эзилган экан.
– Бемаҳалда пишириб қўйган эканми томда? – деди Бакир чўпон.
Кейин менга қаради. Бу хабардан вужудимда титроқ уйғониб, бошимни қуйи солганча ўтирардим.
– Яхши қиз у, – деди чўпон оддий оҳангда. – Кунора бизникига келиб туради.
– Кеча кўргандим, – дастурхонга қараб гапирдим.
– Кеча шу ердамиди? Айтганча, у сизни яхши эслаб қолган. Неча бор сўради мендан, қачон келадилар деб. Эрга тегсанг, тўйингга келади, дедим.
Зўраки жилмайдим. Айни дамги кечинмаларим эса ёлғиз ўзимга аён. Мен уни бугун кўролмаслик даҳшатидан эзилардим. Нима учун унда бир неча кун қолишга қарор қилдим бу ерда? Эҳтимол эртага ҳам кўрмасман уни. Нега энди ҳамма қолиб, Садоқат томдан йиқилиши керак?
– Кечаги жойни бир кўздан кечирмаймизми? – деб қолди чўпон тўсатдан.
Айни муддао бўлди мен учун. Баҳонада Садоқатга бир-икки қадам яқинроқ бўламан. Жувоннинг айтишича, у уйида экан. Умуман, бу оила камдан кам ҳоллардагина дўхтирга мурожаат этар, бошқа жароҳатларни гиёҳлар ёрдамида ўзлари даволармиш.
Хароба уй остонасида чўпон иккаламиз бир-биримизга қараганча қотиб қолдик. Чунки тупроқ юзида биз кеча тунда яққол кўрган қон излари йўқ эди! Шеригим ўзича ер бўйлаб аланглар, ҳассасини йўқотган кўр каби айрим жойларни пайпаслаб ҳам кўрарди. Ниҳоят бошини кўтариб, тағин мен томон ҳафсаласиз нигоҳ ташлади. Менинг эса нимагадир ўз-ўзидан асабларим таранглаша бошлаган эди.
– Бу қанақаси? – деди чўпон. – Сизнингча, буни қандай изоҳлаш керак?
– Айтингчи, мен Шерлок Холмсга ўхшайманми? – дедим ярим жаҳл билан.
– Тушунмадим, – ҳайрон қолди. – Ким у Холмсингиз?
– Нега ҳамма нарсани мендан сўрайверасиз? Нима, Афлотунманми сизга?
– Кечиринг, – деди нигоҳини мендан узиб.
Аминманки, айни дамги муомалам у учун кутилмаган, аммо асабийлашганимни шундоқ кўриб турарди. Бошқа гапирмай, суяк сочилиб ётган хона томон юрди. Мен жойимда қотиб туравердим, чунки у ердан ҳам ҳеч қанақа қонли из топилмаслигига шубҳа қилмасдим. Беихтиёр нигоҳим қўшни ҳовли тараф оқди. У томонда эса ҳеч ким кўринмасди. Телба кўнгил измига бўйсуниб, кеча Садоқат сакраган тупроқ уюми устидан менинг ҳам бир ҳатлаб ўтиб кетгим келарди…
– Кетдик, – деди қайтиб келган Бакир чўпон.
Бу қишлоқда қиладиган ишим қолмаган. Лекин шаҳарда нима бор менга? Яна ўша муҳаррирнинг кўзойнак остидаги совуқ кўзлари, алифни калтак деб юрганларнинг ўнлаб қоғоз қоралаб ялтоқланиши, шаънимга сохта мақтовлар… Бари Садоқатнинг бир табассумига арзимайди, билсангиз.
Уйга етгунимизча чўпон бир оғиз ҳам сўз қотгани йўқ. Шу маҳал бу уйда ўзимни ортиқча сездим. Ахир, мени деб у бугун молни яйловга ҳайдамади. Дастёр бўладиган боласи ҳам йўқ ҳали. Менда эса кўнгил истагидан орият устун келди.
– Энди қайтсам, – дедим секин товушда. – Йўл-йўлакай ветеринарларга учрашиб, қолган гапни билиб оламан. Раҳмат сизга!
– Бу гапингизни қўйинг. Кетиш меҳмондан эмас. Зериксангиз, мен билан юринг, молларни суғориб келаман. Бўлмаса, уйда ё қи