"Yaxshi ko'raman seni!" – jumlasining ma'nosi: Yer yuzi senga tor bo'lganda,
men senga qanot bo'laman,
yuklaring og'ir bo'lganda,
men senga yelkadosh bo'laman,
o'zligingni yo'qotib qo'ysang,
inkor qila olmaydigan vataning bo'laman,
seni mahzunlik quyoshi kuydirganda,
senga soya soladigan bulut bo'laman, gapirmasang-da qalbing ovozi
menga yetib keladi,
qo'llarim yiqilayotganingda doimo
seni tutishga urinadi,
yiqilib tushsang mening qo'llarim senga
birinchi uzatiladigan qo'llar bo'ladi,
sening saodating mening maqsadim,
sening kulgularing menga mukofot,
sening xafaligingda sherik bo'lganimdek xursandliginga ham sherik bo'laman,
sherik bo'lsak, xursandchiligimiz yanada ortadi, mahzunligingni bo'lishsak u kichrayadi,
dunyodagi barcha narsa ikkiga bo'linadi,
ammo biz emas.
Biz "biz" – deb ataluvchi bitta shaxsmiz!" – deganidir!
Tungi suhbatlar
@IBRATLI_SOZLAR
Нега шундай хокисор хотиннинг қадрига етмадим? Нимага аҳмоқлик қилиб жавобини бердим? Энди ўша қатиқ ҳиди уфурган сочларига зор бўламан-ку! Энди нима қиламан? Худойим, бир мўъжиза кўрсатсайдинг, мен бир марта бўлсин Фарзимнинг ғўзапоя тимдалаган қўлларини ўпиб тавба қилсам! Тавба қилдим, худойим, тавба қилдим!!!
@ibratli_sozlar
Ўзимнинг беқардгинам…
Тошқўзи пахта пунктидаги сменасини топширгач, ҳар галгидек эрталабки соат ўн бирга яқин уйига қайтди. Хотини Фарзиниса қовоғини уйганча ток остидаги сўрида ўтирар, қур-қур хўрсиниб оларди. Тошқўзи аста юриб келиб сўрининг бир четига чўкди-ю, дастурхондаги ноз-неъматлар устига ёпилган матони олди ва яна Фарзинисага ер остидан боқди. У эса совуққина саломлашиш билан чекланиб, қайтадан кўкка тикила бошлаганди.
“Шунақа жонимга тегдики, — ўйларди Тошқўзи асабий лаб тишлаб косадаги қаймоқни ўзига яқинроқ суриб. — На ўзига қарашни билади, на гапида маза бор… Туришини қаранглар! Рўпарамда ўтирибди-ю, ундан анқиётган қатиқ ҳиди менгача келиб уриляпти. Хотин киши деган сал ўзига оро бермайдими? Ҳе сендақа фаросатсизни хотин қилганниям…”
— Ўв, намунча томоғига нон тиқилган аҳмоққа ўхшаб инқиллайсан-а? — гапни дўқлашдан бошлади Тошқўзи. — Чойинг совиб қопти-ку! Ўласанми мундай қарасанг?..
— Вой, кечиринг, хўжайин, — Фарзиниса беихтиёр ўрнидан сапчиб турди-да, дастурхон четидаги чойнакни қўлига олди — Хаёл қурсин! Опкетиб қопти аллақаёқларга. Чарчамай ишлаб келдингизми?
— Тағин сендан қатиқ иси келяпти, — бурнини жийириб юзини терс бурди Тошқўзи. — Ўлиб қоласанми шу патак сочингни шампунга ювсанг? Ўзи сенда фаросат деган нарса борми? Туғмаганингни-ку, айтмасам ҳам бўлади. Неча йилдан бери шу аҳвол. Вей, ғалча, синфдошларимнинг болалари мактабга чиқди! Эшитяпсанми?
— Мен нима қилай? — Фарзиниса эрининг сўнгги гапидан ранжиб лаблари пулкиллаган кўйи ер чизди. — Худо бермаса мен қайга борай?
— Худо бермасаймиш… Ишонасанми, гузарга борсанг, кўрасан. Аёллар уёқ-буёғини бўяб, ёқимтойгина бўлиб юришади. Нонни қара! Шуям нонми? Эссиз ун! Умуман, қачон одам бўласан ўзи? Умримни хазон қилдинг-ку, ит эмган!..
— Мени ҳақорат қилаверманг, — Фарзиниса дафъатан чойнакни жойига қўйди-да, нари кетиб Тошқўзига терс ўгирилди. — Жа кўнглингиз бўлмаётган бўлса, талоқ қилинг! Қутуласиз-қўясиз. Ҳа, мен шунақа “полпис”ман. Чунки куним оғилхона, томорқа, ошхона, тандирхонада ўтади. Бўянишга вақтим йўқ. Майли, ўзим ҳам сиздан худонинг берган куни танбеҳ эшитавериб чарчадим. Жавобимни бериб қўя қолинг!..
— Ие, шунақами ҳали? — Тошқўзи даст ўрнидан туриб хотинига яқин борди. — Тилинг бир қари-ич! Тўғри-да, сен манжалақини ўзим бошимга ўтқазиб қўйганман. Ҳамма айб ўзимда!
— Хўп дедим-ку, — дея йиғлаб Тошқўзига жавдиради Фарзиниса. — Нима десангиз денг”! Аммо жавобимни беринг! Онамнинг тор қорнига сиғган, кенг уйигаям сиғиб қоларман.
— Шунақами? Сенга жавоб керак бўлдими? Бўпти, жуда яхши бўлди! Баҳонада сен исқиртдан қутуламан.
Фарзиниса индамай ичкари хонага кириб кетди-ю, чамаси беш-ўн дақиқадан сўнг қўлида каттакон тугун билан қайтиб чиқди.
— Ана, энди айтинг айтадиганингизни, — деди у тугунни қаттиқроқ кўксига босиб. — Мана, лаш-лушларимни олдим. Катта кўчга энам билан бирга келамиз.
Азбаройи жаҳл отига минган Тошқўзи бир муддат сўри четини муштлаб тургач, хотинига юзланди.
— Қарорлари қатъийми шунчалик? — истеҳзо аралаш сўради у Фарзинисадан. — Жавоб олгилари келдими?
— Ҳа, мендақанги исқирт, манжалақи сизга муносиб эмаскан. Тенгингизни топарсиз. Ўша сочини шампунларга ювиб, юзига алламбалоларни чаплаб кўнглингизни олсин! Мен розиман. Фақат жавобимни берсангиз, мени тинч қўйсангиз бас.
— Ростданам жавоб керакми сенга? Охирги марта сўраяпман. Вей, кейин афсусланасан барибир. Шунинг учун яхшилаб ўйла!
— Афсусланишдан худо асрасин, — деди Фарзиниса. — Бўла қолинг!
— Уч талоқсан! — деб юборди Тошқўзи беихтиёр. — Эшитдингми, менга ҳаромсан энди! Йўқол менинг уйимдан!..
Нима бўлганда ҳам Фарзиниса учун бу гапни эшитиш жуда оғир эди.
Додлаганча жонҳолатда кўчага чопди.
Бошқа биров бўлса, жаҳлдан тушгач, тутиб қўйган нотўғри иши учун пушаймонлар қиларди. Аммо Тошқўзи кейин ҳам қилмишидан афсус чекмади. Аксинча, ўзини худди онадан қайта туғилгандек енгил ҳис эта бошлади. Азбаройи мамнунликдан гўё еттинчи осмонда парвоз қилаверди.
ТУРМУШГА ЧИҚМАГАН ҚИЗ
(Ҳаётий воқеа)
Касалхонада бир шифокор қиз бор. Кўриниши, чиройи, қадду қомати ҳар қандай эркакнинг ҳавасини келтирадиган даражада. Одобу ахлоқи ҳам таҳсинларга сазовор. Бироқ ёши қирқдан ўтган бўлса ҳам турмушга чиқмаган. Вақти-вақти билан бунинг сабабини сўрашиб туради. Шунда бу қиз ўзига ярашган табассум ила:
- Кўнглимга муносиби топилмаяпти, - деб қўя қолади. Аммо бир кун кўнглига ўтирган инсондан шу саволни эшитганидан кейин сабабини батафсил айтиб бермоқчи бўлди. Қиз шундай деди:
“Шунча ёшга етсам ҳам турмушга чиқмаганимнинг сабаби – мен бир инсонни биламан. У бешта қиз фарзанд кўрган. Хотини олтинчисига ҳомиладор бўлганида буниси ҳам қиз туғилса, болани кўчага ташлаб келаман, деб қасам ичиб юборган. Лекин афсуски, олтинчиси ҳам қиз туғилди.
Ота ўз қасамида қолиб кечқурун чақалоқни олиб чиқиб кетиб одамлар гавжум бўлиб ўтадиган йўллардан бирининг бўйига қўйиб келган. Эрталаб бориб қараса, қизчани ҳеч ким олиб кетмаган, ўша жойда йиғлаб ётибди. Уйига қайтариб олиб келган.
Шу зайлда уч кунгача ҳар кеча кўчага ташлаб келган, эрталаб қайтариб олиб келган. Ниҳоят ҳеч ким олиб кетмагач, тақдирга тан бериб қизчани олиб қолишга мажбур бўлган.
Шундан сўнг аёл яна ҳомиладор бўлди. Бу сафаргиси ўғил туғилди. Бироқ дунёнинг бир камлигини қарангки, ўғил туғилиши билан биринчи туғилган тўнғич қиз оламдан ўтди. Орадан маълум вақт ўтиб аёл иккинчи ўғилини туғди. Иккинчи қиз вафот этди. Шу равишда бешта ўғил кўрди. Аммо ҳар бирига биттадан қиз қурбон бўлди. Фақат ўша охирги туғилган қизгина қолди.
Йиллар ўтди. Фарзандлар катта бўлишди. Она оламдан ўтди. Ота бетоб бўлиб қолди. Уни парвариш қиламан деб қиз ўзи турмушга чиқмасдан укасини уйлади. Шоядки келин эсли-одобли бўлса отамга қарар деди. Айтганидек келин кўнгилдагидек ширинсухан, эпчил ва қўлигул эди. Бироқ ўғил вафо қилмади. Яхши лавозимга ўтиши муносабати билан шаҳарга кўчиб кетди.
Кейин иккинчи укани уйлаб-жойлашди. Ундан кейин учинчи, тўртинчи, бешинчиси ҳам уйланди. Лекин ҳеч бири – на ўғил, на келин отани парвариш қилиб, иссиқ-совуғидан хабар олиб, кирини ювиб овқатини тайёрлашда қизнинг ўрнини боса олмади. Айниқса қизнинг меҳри ҳеч кимда топилмас эди.
Шундай қилиб ота тилаб-тилаб топган ўғилларидан вафо кўрмади. Ташлаб юбормоқчи бўлган қизининг ўрнини ҳеч ким боса олмади.
Биласизми ўша қиз ким?
Ўша қиз – менман! Мен фақат отамнинг хизмати учунгина турмушга чиқмай қолиб кетдим. Отам ҳар куни йиғлаб ҳақимга дуо қилади. Ҳаётда қаттиқ адашганидан афсусланади. Ҳатто мендан кечирим сўраб йиғлайди”
@ibratli_sozlar
23 ЙИЛ ПИНҲОН ТУТИЛГАН ОИЛА
Таьсирли хикоя
Мен яқин-яқингача шаръий хотин бўлган аёллар ҳақида ёмон фикрда эдим. Назаримда, улар тинч оилаларни бузган, енгилтак аёллар эди. Икки йил аввал отам бандалик қилдилар. Умрларининг сўнгги кунлари мени чақириб “Ўғлим, сенга омонат гапим бор. Фалон жойда, писмадон маҳаллада сенинг уканг, икки синглинг бор. Уканг уйланган, сингилларинг ҳам бирин-кетин бўйга етиб келяпти. Ўғлим, уларни ёлғизлатма, ҳолидан хабар олиб тур. Ўзимдан кейин сенга уларни омонат қолдириб кетяпман. Таъзияга ҳам уларни олиб кел”, дедилар. Бошимдан муздай сув қуйилгандек бўлди. Бу гапни онамга қандай айтишни билмасдим. Сингилларим билан бир амаллаб тушунтирдик, онам хабардормикинлар ёки шундай қийин пайтда ўксиниш, жанжал қилиш ақлсиз одамнинг ишилигини билганлари учунми, менга кундошлари ва болаларини олиб келишни айтдилар. Айтилган манзил бўйича хонадонга кириб борсам, онамга ўхшаган мунисгина бир аёл қарши олди. Отамнинг беморлигини эшитиб, ҳаммаси йиғлаганча уйимизга келишди. Хуллас, отамни сўнгги йўлга кузатдик. Отамнинг иккинчи оиласидан ҳам хабар олиб турибман, ука-сингилларимиз билан борди-келди қиламиз. Мен отамнинг хотинига қойил қоламан, ҳаётда шундай аёллар ҳам бор экан. Билишимча, олдинги турмушидан фарзанди бўлмагани учун ажрашган аёл экан. Йигирма уч йил отамнинг иккинчи оиласи борлигини ҳеч ким сезмаган, ҳатто, онам ҳам. Бу аёл кишининг фидоийлигидан, деб ўйлайман. Агар унинг мақсади, оиламизни бузиш бўлганида, бир-икки ойдаёқ онам хабар топардилар. Иккинчи хотин бўлган аёлларнинг ҳаммаси ҳам ёмон хотин бўлавермас экан. Бу ишни қоралаш ёки оқлаш учун айтмаяпман, отамга иккинчи хотин бўлган аёлнинг итоаткорлиги, мулоҳазалилиги фикримни ўзгартирди…
@ibratli_sozlar 🕊
😱ГЎРКОВ ҚЎЛИДА ҲЎРЛАНГАН ҚИЗ НОЛАСИ....
.......Шундай бўлиши мумкинми? — деб сўради у қоровулдан. Гўрковни топиб келишди. Қабрни қазишса… қиз йўқ эди. Жиноят қидирув бўлими ходимлари етиб келганидан сўнг эса ҳаммаси ойдинлашди. Марҳуманинг танаси гўрковнинг омборхонасидан, эски ваннанинг ичидан топилди. На одам ва на ҳайвон бўлмиш гўрков марҳума тупроққа қўйилган куниёқ қазиб олиб, иссиқ сувга солиб қўйган ва ҳар тун…....😱😳
ДАВОМИ УЧУН👇🏼БОСИНГ
/channel/Solixa_Ayol/23482
#Ҳадис
Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, бир жамолли ва ҳасабли аѐл топдим. Аммо туғмас экан. Унга уйланаверайми?» деди. «Йўқ», дедилар. Кейин у Зотга иккинчи марта келди. Яна қайтардилар. Сўнгра учинчи марта келганида: «Эрига муҳаббат қиладиган ва кўп туғадиган аѐлга уйланинглар. Мен бошқа умматларга сизларнинг кўплигингизни кўз-кўз қилувчиман», дедилар».
✍(Абу Довуд, Насаий ва Ҳоким ривоят қилишган)
Шарҳ:
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Уйланишдан олдин аҳли фазл, илмли кишилардан маслаҳат сўраш яхшилиги.
2. Туғмас аѐлга, агар у гўзал ва аслзода бўлса ҳам уйланмаган маъқул экани.
3. Эрига муҳаббат қиладиган ва кўп туғадиган аѐлга уйланиш кераклиги. Бу сифатлар унга яқин аѐлларнинг ҳолини ўрганиш билан билинади. Унга яқин, қариндош аѐллар одатда эрига муҳаббат қиладиган, кўп туғадиган бўлсалар, кўпинча уларнинг уруғида бўлган ѐшлар ҳам ўша сифатларга эга бўладилар.
@ibratli_sozlar
😱ФАҚАТ ЭР ХОТИН КЎРСИН‼️
1). Эр хотин ётоқхонада намоз ўқиса бўладими?
2). Қуръон китобни ётоқонага қуйса бўладими?
Жавоб:👇
😰 ДАХШАТ КАЛТАКЕСАК, НОМУССИЗ ҚИЗ БЎЛИШГА САБАБ БЎЛСА 😱😱
(барча қизлар ўқисин бу қўрқитиш эмас)
Тунда келган тез ёрдам уй эгаларини вахимага куйди. Балогат ёшига етмаган ун беш ёшли Дилфузанинг корнида бир нима кимирлаб хушидан кетти.
Ота Онаси номусдан уятда колди.
Опаси акаси буйни эгилди.
Нега ? Нима учун ?
Қачон. Сабаби нима ?
Халол едириб халол кийдириб оқни оқ- қорани қора танитган.
Фарзанд нахотки номусга куйса.
Докторлар қизчани корнини кесамиз дейишгани. Ота Онани саросимага солди...
👉 ДАВОМИ😰😳😱😪😢 👈
😍IYEEEE Shoshmang shoshmang, oʻgirilingchi😍
Vaauuu koʻylagiz buncha chiroyli fasonini qayerdan topdiz🤗
Voy ovsin sizga aytgandimu telegramdan bir kanal topdim deb, oʻsha kanalda fasonlarni eng bizboplari bordaa ovsinjon
Yanachi bu kanaldan, tikuvchilikni ham bepul oʻrganasizda mazzami!
Qarang shu koʻylakni oʻzim tikdi oʻsha kanaldan oʻrganib🥰
Tezroq ulanib oling ovsinjon mana ssilkasi👇👇👇
/channel/+OWC1QCHtfiphN2Yy
/channel/+OWC1QCHtfiphN2Yy
💛ЭРИ БЕФАРК ВА ХИЁНАТ КИЛАДИГАН АЁЛЛАР УЧУН КАНАЛИМИЗДА КЕРАКЛИ НАРСАЛАР БОР.
👄 БУНИ ИШЛАТГАНДАН СУ́НГ ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН КЕТОЛМАЙ КОЛАДИ👇👇
ФАКАТ АËЛЛАР УЧУН👇
НАДОМАТ ....
13 - кисм ...
— Сабина сӯрини бир четгинасида омонатгина ӯтираркан гапни нимадан бошлашини билмай узоқ жим тургач Назира опа ӯзи гап бошлади— Ӯргилай сизни танимадим? кӯзларимам хиралашиб қолган ӯғлим неча марта апраста қилдирайлик дейди қӯрқаман, энди қанча умрим қолди? худо билади? Шуяғигам шукур барака топгур келин неваралар галма галига қараб ӯтиришипти.— Ойижон ундай деманг! Хали кӯп яшайсиз!— Назира опа Сабинани ойи, деганига бир қалқиб саросимага тушди.Ӯзини қӯлга олиб яна қайта сӯради— овозингиз танишда— ю, барибир танимаяпманда! Танимасни сийламас деганлар айланай!— Мен Бахтиёрни ойиси Сабинаман ойижон!— Сабина кӯзига ёш олди.— Яхшиям бу пайтда Мубина меҳмонга олдига дастурхон ёзиш учун ошхонага кириб кетган экан акс холда ,,,
—Сабинани аввалги жиззакилигидан асар ҳам қолмаган,демак 21 йил ӯтиб ӯғлини кӯргиси келиб қолиптида ёки уни Боходирни хаёти қизиқтириб бу уйга етаклаб келдимикан? — Назира опани хиралашган кӯзлари бадтар тиниб боши ғувиллаб кетди.— Мубина меҳмонни олдига дастурхон ёзиб, дастурхонни турли ноз неъматла билан безаб чой олиб келди.— Сен кир ичкарига қизим!— Мубина аввал бувисига кейин меҳмонга чой узатдида иссиқ чойнакни меҳмонга яқинроқ суриб хӯп бувижон, сизлар яхши ӯтирингизлар! Керак бӯлсам чақирарсиз— а, бувижон, деб нари кетди.
— Назира опа билан ёлғиз қолгани Сабинага қӯл келди.— у худди биров келиб қолишидан чӯчигандек дилидагиларни атрофдан хадиксираганча Назира опага очиб солди.— Ойижон мени кечиринг! мен бу ерга келиб сизларни тинчингизни бузмоқчи эмасдим,лекин виждон азоби кундан кунга ичимга олов ёқиб ичимни куйдирияпти. Ӯғлингизни оиласини бузиб путир етказмоқчи ҳам эмасман фақат, фақат Бахтиёрни кӯриб унга онаси мен бир вақтлар уни, сизларни бойлик орттириш, енгил хаёт да яшашни орзу қилиб, ниятига етиб ташлаб кетган эндиликда минг пушаймон еяётган кӯзи эмас қалби кӯр онаси эканлигимни айтмоқчиман,зора шу билан мажруҳ кӯнглим таскин топса— Сабинани астойидил йиғлаётганидан, уни хаёти бир текис оиласи бутун эмсалиги шундоқкина билиниб турарди.
— Нега шу пайтгача бирор мартта бӯлса ҳам хатто орқаваротдан ҳам хабар олмадингиз? — Назира опа кузлари кӯрмаса ҳам келинини оғзига қаради.— Ойижон шундай дейишингизни билардим! Бу ҳақда ӯзим ҳам кӯп ӯйладим,кӯп кемоқчи бӯлдим, лекин ғурур ӯлгур йул қӯймадида Шунақа денг она болани ӯртасида ғурур бӯларканми? — Назира опани сал жаҳли чиқиб қошлари чимирилди.— Энди келиб келиб шу бугун ғурурингиз йул қӯйиптида— а,—ойижон мени қийнаманг, ғуруримдан оналик меҳрим устун келди ахир мен хам одамманку! — Назира опа Сабинани кӯз ёшларига раҳми келди.Ӯзини қӯлга олиб жаҳлидан тушди— хаммамизам хато қиламиз, қилган хатонгизни кеч бӯлсада тушиниб етибсиз шуни ӯзи кифоя,—деди.
— Мен ӯшанда чиқиб кетиб тӯғри Санжар акани квартирасига бордим.— Санжар ака билмадим қайси йул билан бӯлсада мени ӯзига ром қилиб олди кӯзимга на Боходир акам ва на Бахтиёр кӯринди, хотини ӯлгач мен билан қонуний никоҳдан ӯтиб яшадик.Биринчи оиласидан бир ӯғли икки қизи бор экан улар мени ёмон кӯришарди. Қизлари эрмакка келиб ойимни хаётдан эрта кетишига сен айбдорсан, деб жанжал қилиб кетган кунлари ҳам бӯларди.Шундай кунларда Санжар ака кӯпроқ мен томон бӯларди.Кейинчалик ховли уйига болларини олдига онда сонда борадиган асосан вақтини мен билан ӯтказадиган бӯлди. Биз икки нафар қиз фарзанд кӯрдик, қизларни мен туғганим билан уларга энага қаради.Мен эса шахарма шахар,зиёфатма зиёфат юрдим. Қизларга на кӯкрак сути бериб қарадим на бошқа қилиб Қизларимиз бир биридан эрка бӯлиб ӯсди.Дадаси уларни нихоятда эркалатиб юбордилар айтгани айтган дегани деган эди.— Сабина чуқур уф тортиб бошидан ӯтказганларини айтиб беришни давом этди.
Катта қизимиз, дадасини хайдовчиси билан юриб хомиладор бӯлганидан кейин билиб қолдик у эса уйланган оилали эркак эди. Қизимизга уйланмай қаергадир қочиб кетди . Шундан кейин Санжар акани қон босимлари ошиб кетиб,,, худо раҳмат қилсин!— Назира опа фотиҳа ӯқиб омин қилдилар.Иккинчи қизимиз ҳам яхши кӯрганим Америкага кетияпти ЗАКСдан ӯтсак мен ҳам бирга кетаман,деб мажбурлаб ӯша уч хонали квартирамизни соттирди—
ртиб юпатди.
— Сабина энди бизни тинч қӯй қайтиб бу ерларга келиб юрма хӯпми! Боходир Санжарни четлаб ӯтиб эшикни бориб очди.— Агар сенга бола керак бӯлса туғиб оларсан,лекин Бахтиёрни сенга бериб қӯядиган ахмоқ йӯқ.— Хали шунақами? Кӯрамиз! — Сабина жаҳл билан уни орқасидан Санжар эшикни қарсиллатиб ёпганча чиқиб кетишди.
—Сабина илон ёғини ялаган ёлғон гаплари билан хаммани ишончига осонгина кириб ӯрганганлиги боиси Бахтиёрни унга унчалик кераги йӯқлигини билсада шу орқали Боходирдан ӯч олиш илинжида адвакат сақлаб турли туҳмат бӯхтонлар билан ӯғлини олиш учун Боходир ва қайнанасини устидан судга шикоят аризасини ёзиб уларни судга берди.
Судда гувоҳ сифатида қатнашган қӯшнилар, Бахтиёрни тарбиячи опаларидан тортиб то Сабинани дадасигача Бахтиёрни тарбияси дадаси билан бувисини ӯрни муҳим рол уйнашини айтиб ӯтишди. Хатто болалар психолог доктори Бахтиёр фақат бувиси билан дадасини яхши кӯришини агар уни улардан тортиб олиб ойисига беришса болани рухиятига қаттиқ таъсир қилишини айтиб ӯтди. Барча гувоҳларни фикридан тӯғри хулоса чиқарган суд Бахтиёрни бувиси хамда дадасини қарамоғида қолиши агар ойиси хохласа фақат дам олиш кунлари уларни ижозати билан ӯғлини ӯзи билан олиб кетишига рухсат бериб ӯз хукмини чиқарди....
***
— Шу кунларда нимагадир ёмон тушлар кӯрияпман ишқилиб яхшиликка бӯлсинда болам! — Ӯзингни эхтиёт қилгин!— Назира опа ишга шошаётган Боходирни дуо қилди.— Ойижоним,эй нега доим хавотирдсиз а? — Билмасам болам қариб инжиқ бӯлиб колдимми? — Сиз инжиқ эмассиз,лекин мени хали хам ёш бола,деб ӯйласангиз керакда? Боходир ойисини ажин босган ,тер хиди анқиб турган юзларидан ӯпаркан— биласизми ойижон сиз дунёдаги энг бардошли меҳрибон онасиз,—деди пичирлаб.— Энди Бахтиёримни ҳам уйлантирсам кейин майли эди,,, ойижон фақат шундай деманг! Хали кӯп яшайсиз аввал Бахтиёр кейин Мухлиса билан Мубинани эрга берамиз ӯзингиз невараларни тӯйида бош бӯласиз! Сизсиз мен ким бӯлардим ойижон? Майли болам айтганинг келсин тур энди ишингга бориб кел! Назира опа Боходирни бошларидан силаб дуо қилди.
Боходир эшикдан чиқар экан ,уни кузатиб чиққан хотинига қараб ойимга яхши қаранглар яна бирор нарсадан хафа бӯлиб сахрлари ошиб кетмасин,деб тайинлаб чиқиб кетди.
— Боходир Сабина билан конуний ажрашгандан сӯнг икки йил уйланмай юрди. Ӯзи хохлагандай қилиб шахар марказидан ховли жой сотиб олиб замонавий услубда қуриб кӯчиб ӯтди.— Назира опани қистови билан етти йил яшаб фарзанд кӯрмаганлиги сабабли онасинига қайтиб келган дугонаси Гулнора опани қизи Муслимага уйланди.
—Боходир Муслимага гарчи кӯнгилсиз онасини қистови билан уйланган бӯлсада секин аста унга бӯлган муҳаббати ортиб бораверди Бунда Муслимани оқила ,одоб аҳлоқ бобида бошқалардан фарқ қилиши муҳим рол ӯйнади.Айниқса Муслима Бахтиёрни ӯз боласидек кӯриб унга кӯрсатган меҳрибончиликларни кӯрган Боходир Муслимадек аёлга уйланганидан ич ичидан шодланиб шукурона айтишни канда қилмасди.Муслимани унсиз йиғлаб худодан фарзанд тилаб қилган дуолари карами кенг Оллоҳга етиб борди. Боходир билан турмуш қуришгач орадан хеч қанча вақт ӯтмай Муслима бирин кетин икки нафар бир биридан чиройли қизалоқларни дунёга келтирди. Унга туғмас хотин, деб таъна тошини отганлар ,биринчи турмуш ӯртоғи — ю, хар гапида уни камситиб гапирадиган тили узун қайнанаси бир пайлар Муслимани кӯч кӯлони билан онасиникига олиб келиб ташлаб кетишганига минг бир хижоат чекиб,қилган ишларига унга етказган озорларига пушаймон еб тилларини тишлаганчалик қолаверишди.
—Назира опага хозир анча қийин ӯзи бир озғингина эди, мана қаердандир ,,қанд " касаллигига дучор бӯлди ю, авваги туришидан ҳам анча озиб кетди .Яхшиям бахтига келини ва неваралари бир биридан меҳрибон Назира опани оғзидан чиққанни сӯзсиз бажаришади. Хурматини ӯз ӯрнига қӯйишади— Хар бирини ӯзига яраша ӯз ӯрни бор.Бахтиёрчи эрталаб ӯқишига кетишидан аввал бувисини одига кириб хол аҳвол сӯрашади кунда бувисини соғлиғини обдон текшириб керакли муолажаларини қилгач бувисидан дуо олади— ю кейин ӯқишига кетади келгач ҳам шу хол. Аввал бувисини одига киради ӯқишдаги практикадаги хар бир кӯрган билганларини бувисига айтиб беради.Хар бир бошлаган ишини бувисини
РАҲМАТ ФАРИШТАЛАРИ КИРМАЙДИГАН УЙЛАР
Силайи раҳмни узган, қариндошлари билан алоқаларни тарк қилган кишининг уйи.
(Тавба, 71; Имом Бухорий)
Ота-онасига итоат этмаган кимсанинг уйи.
(Нисо, 36; Луқмон, 14)
Етимнинг молини еган кимсанинг уйи.
(Нисо, 10; Имом Бухорий ва Имом Муслим)
Ичида фоиз ейиладиган уй.
(Бақара, 275-276; Имом Бухорий)
Сабабсиз ит сақланаётган уй.
(Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Ибн Можа)
Аллоҳ зикр этилмаган мажлислар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавоту саломлар айтилмайдиган йиғинлар, нафс устунликка чиқиб олиб, шайтон ҳозир бўлган уйлар.
(Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Аҳмад).
Ичида ўликларга, даҳрга, шамолга, хўрозга, касалликларга ва шуларга ўхшаш нарсаларга сиғиниладиган уйлар.
(Имом Абу Довуд, Имом Аҳмад, Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Ичида сурат, расм ва ҳайкал бўлган уйлар.
(Анбиё, 52; Соффат, 95-96; Имом Бухорий)
Аллоҳнинг зикри бир четда қолиб ўйин-кулгуга ружу қўйилган ва мусиқа оҳанглари тараладиган уй.
(Имом Аҳмад)
Ичида қотиллик юз берган уй.
(Имом Муслим, Имом Абду Довуд ва Имом Термизий)
Ичида бақир-чақир кўп бўладиган, аёл киши устунни йиқитадиган даражада баланд овозда гапирадиган уй.
(Имом Муслим)
Ичида спиртли ичиладиган ва қимор ўйналадиган уй. (Моида, 90-92; Имом Табароний).
Ичида Аллоҳга шерик қўшилган, сеҳр-жоду қилинадиган уйлар.
(Нисо сураси,48)
Ичида нарда ва қимор ўйналадиган уй.
(Мунофиқун, 9; Имом Муслим ва Абду Довуд).
Ҳаром бўлган кийимлар кийиладиган ва ҳаром бўлган ашёлар ҳамда олтин-кумуш идишлар қўлланиладиган уй. (Имом Термизий, Имом Муслим ва Имом Табароний).
Лаънатланган кимсаларнинг уйлари. Масалан: ичкилик ичадиган, Аллоҳнинг амрларига итоат этмайдиган, эрининг истагини қабул этмайдиган хотин, намозни тарк этган кишилар яшайдиган уй.
(Имом Табароний, Ибн Можа)
Ичида ёмон ҳидлар бўладиган уй. Масалан, пиёз, саримсоқ ва шуларга ўхшаш ўсимликлар, тамаки, чилим, нос каби бадбўй нарсалар бўлган уй.
(Имом Муслим, Имом Термизий)
Жунуб бўлиб ғусл обдасти олинмаган уй.
(Имом Абу Довуд, Имом Табароний)
Эркак аёлларнинг атир-упаларидан фойдаланувчи уй. (Имом Абу Довуд).
Исрофгарнинг уйи.
(Имом Насаий, Имом Муслим)
Уй эгалари ва ўша уйда яшовчилар гуноҳ ишлардан тийилмайдиган уй.
(Имом Насаий, Имом Аҳмад)
Ичида зино қилинган уй.
(Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Насаий)
(“Кутуби ситта”даги саҳиҳ ҳадислар асосида)
✔️Яқинларга хам улашинг❗️
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
@ibratli_sozlar
🌿 Олимлар тажриба синови ўтказишибди.🤗
Аёлларни қачон гапи тугар экан деб, икки аёлни бир хонали квартирага жойлаштиришибди. Барча керакли озиқ–овқат билан таъминлаб кузатишибди.
1 ой ўтибди, 2 ой ўтибди, 3 ой ўтса ҳамки аёлларни гапи тугамасмиш. Олимлар 5 ойдан сўнг эшикни очиб чиқинглар, деса, ҳалиги аёллар:
— Майли қолганини кейин гаплашармиз, - деб чиқиб кетишибди...🤣🤣
#ФОКУС #ТEСТ
Қайси санада туғилганизни танланг!
Натижасини ўзиз кўрасиз 😄
Яқинларга ҳам улашиб уларни ҳам хурсанд қилинг😉
— Ана энди қариндош-уруғлар ҳам эшитишади, — деди ўзига ўзи. — Ишонаман, улар ҳам Фарзи билан ажрашганимдан хабар топишса, елкамга қоқиб алқашади. Мен бўлсам, ростакам аёлни топаман… Ҳа, шаҳарликка уйланаман. Улар ўзига қарашниям, эрни парвариш қилишниям қотириб қўйишади. Фарзи эса билганини қилсин. Менга деса энди эрталаблари юзиниям ювмасин, сочини бир тоғора қатиқда ювсаям, этим жунжикмайди. Чунки у бундан буён менга бегона. Ўшанақанги бефаросатдан қутулганим рост бўлсин! Э, ҳали қараб турсин, Тошқўзи қандай аёл билан яшаши кераклигини кўрсатаман. Янги, нозанин, соҳибжамол, кетворган хотинимни қўлтиқлаб шундоқ уйининг ёнидан ўтиб кетмасам, отимни бошқа қўяман!..
Ҳар ниятга фаришталар омин деркан. Тошқўзи бир ой ўтиб-ўтмай, катта шаҳарда Майсара деган аёлга уйланди. Тайёр уй-жой, бир-биридан мазали таомлар, ёнида айни ўзи орзу қилган фариштасимон хотини нозланиб, эркаланиб ўтирса, бошқача бўларкан. Тошқўзи Майсара билан гаплашиб ҳам роҳатланарди. Шундай турмуш ўртоғига рўбарў қилгани учун худога шукр қиларди. Бағрига ҳадеганда шамол тегиб, кўнгли баҳордек ёшариб, Майсаранинг дийдорига сира тўймай, ишга қатнайверди. Тунларни эса мисоли жаннат гулзори янглиғ яйраб ўтказаверди…
Афсуски…
Тошқўзи илк маошини киссага уриб, йўл-йўлакай дўкондан майда-чуйда қилди-ю, уйга чопди. Майсара кечки овқат пишириш илинжида ошхонада куймаланаётган экан. Тошқўзи салом-аликдан сўнг уни залга етаклаб кирди-да, киссасидаги пулларни стол устига ташлади.
— Мана, жоним, бугун илк маошимни олдим, — деди меҳри товланиб, Майсаранинг елкасидан қучаркан. — Айт, гўзалим, нима олиб берай?
Майсара стол устида сочилиб ётган пулларга истамайгина назар ташлади-ю, негадир энсаси қотиб, аста ортга қайтди.
— Сенга нима бўлди? — Тошқўзи ҳеч нарсага тушунмай, унинг ортидан чиқди. — Бирор гап бўлдими? Нега қовоғинг осилиб кетди?
— Бор маошингиз шуми? — лаб буриб Тошқўзига луқма ташлади Майсара. — Ё яна борми?
— Ш-шу, — деди дудуқланиб Тошқўзи. — Нимайди?
— Биласизми, ҳали менга манави савил шохонакдан бўлак арзирли тилла тақинчоқ оберганингиз йўқ, — Майсара зарда билан курсилардан бирига ўтирди-да, гапни гина-кудурат, миннатдан бошлади. — Уйни таъмирлашни-ку айтмай қўя қолай. Эр бўлиб ярақлаган кўйлаклар обермагансиз. Маошингиз эса стол устида сочилиб ётган майда-чуйда пуллар экан. Уялмаяпсизми?
— Нега уялишим керак? — Тошқўзи жаҳли бўғзига тиқила бошлаган бўлса-да, аранг ўзини босиб савол ташлади. — Нима гуноҳ қилдим?
— Вой, бу кишимни қаранглар-а, — янада жонланиб даст ўрнидан турди-ю, икки қўлини белига тиради Майсара. — Ичкуёв бўлиб меникига кирволганингизнинг ўзи уят эмасми? Тайёр уйнинг тўрига чиқволиб, тағин тилингизни узайтирасизми менга?
— Ахир… Ўзинг…
— Бас қилинг, сизнинг гапиргилигингиз йўқ, — Тошқўзининг гапини кесди Майсара. — Қоп-қоп ун, гуруч, жарақ-жарақ пул опкелиб қўйган одамдай чиранманг! Ҳозир бу уйда хотин менмас, сиз! Чунки сизни уйимга опкириб қўйибман! Тавба-а, тағин уялмай гапиргани-чи!..
Шундай деб Майсара балконга чиқиб кетди. Тошқўзи эса ҳақиқатан нима дейишни, ўзини қандай оқлашни билмасди. Айтишга сўз йўқ эди. Шайтон қалбига ўрлаб, Майсарани айтган ҳақоратли сўзлари учун аямай калтаклашга ундарди. Аммо Тошқўзига оёқлари сира бўйсуна қолмасди. У энди-энди қандай кечирилмас, қўпол хатога йўл қўйганини англай бошлаганди.
Шунга қарамай, ошхонадан туриб қичқирди:
— Вей, қарагин лекин, ҳозир кетиб қолишим мумкин! Охирги марта айтяпман!
— Қанийди тезроқ кетсанг! — унга жавобан Майсара саннаб берди. — Битта қишлоқи, пандавақи камроқ! Ана, катта кўча!...
Шу гапнинг ўзи Тошқўзи учун етарли эди. Бўшашган кўйи кийимларини шкафдан чиқариб олиб сумкага жойларкан, хаёлан сўзланарди.
— Фарзи ҳеч қачон бетимга қараб жаврамасди. Кўчадан келсам, дарров қўлимга қайноқ сув қуярди, икки кўзи билдирмасдан менинг қош-қабоғимга қарарди. Феълимга, кайфиятимга қараб сўз бошларди Фарзи! У мени ҳеч қачон пандавақи деб сўкмасди.
📝Тақдир бурилиши
Ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган Умид шиддат билан баланд иморат олдига борар экан, кўзи бир четда йўлдан ўтолмай турган қизга тушди. Қизнинг қўлида ҳасса, кўзи ожизлигини шундан пайқади.
-Э менга нима- деди ўзига ўзи. Бироқ, фикридан қайтиб, қизни йўлнинг нариги томонига ўтқазиш учун ёнига борди.
-Кечирасиз, ёрдамим керак эмасми-сўради у.
Қиз индамади.-юринг йўлдан ўтқазиб қўяман- деди йигит. Қиз-қўлимдан тутманг, ёнимда юриб мошиналардан ўтқазиб қўйсангиз бўлди-деди қиз. Йигит шундай қилди. Йўлнинг нариги томонига ўтгач қиз минатдорчилигини билдирди.
-рахмат, хар бир ишингиз ўнгидан келсин, ниманики орзу қилсангиз ижобат бўлсин.
-энди буни хожати йўқ, барибир менга
-нега ундай дейсиз тинчликми?-деди қиз. Йигит қизга қаради қиз қора мағздан келган жуда ҳам гўзал эди саволига жавоб бермади индамай ортга бурилди. Буни сезган қиз,
-яҳшиликни оҳиргача қиладилар йигит-деди-дўконга кетаётгандим нонга уйда бир ўзим қолгандим қарасам тушликка нон қолмабди, иложи бўлса сизни шу ерда кутиб турсам нон олиб келсангиз. Йигит дўконга бориб нонни олиб келдида қизни яна йўлдан ўтқазиб қўйди.
-қаерда яшайсиз? сўради йигит.
Рўпарадаги уйда жавоб берди қиз ва сўради-хали саволимга жввоб бермаган эдингиз нега ундай деганингизни.
-сиз сўраманг мен айтмай-дедида индамай кета бошлади. Бир пайт қизнинг оғриқли инграганини эшитди. Ортга қаради. Қиз ерга йиқилган эди бориб уни кўтарди. Қиз оёғида туролмас, нуқул оёғим дер эди. Йигит уни даст кўтардида уй томон кета бошлади
-қайси қавтда турасиз-дея сўради.
-иккинчи подезднинг бринчи қаватида деди қиз инграб. Йигит қизни уйга яқинлашган эдиямки ортидан кимдир бақирди.
ХОЙ кимсан нега қизимни кўтариб олгансан қўй уни ерга беномус.
Йигит ортга қаради қизнинг отаси эканлигини англади. Бўлган воқеани айтиб қизни отага топширди. Ота миннатдорчилигини айтиб уйга таклиф қилди, йигит унамади. Хайрлашиб ортга кетди. Юз қадам юрмай яна чақириқ овозини эшитди. Ортидан қизнинг дадаси келаётган эди, олдига борди.
-кечирасиз, ўғлим сал вақтнингизни оламан уйимда бир нимани нариги хонага олиб ўтишга кўмаклашиб юборсангиз-дея илтимос қилди қизнинг отаси. Йигит розилигини билдирди. Уйга бринчи бўлиб киргизган ота йигитни ортидан чунонам урдики, Умид хушдан кетди.
Хушига келганда оёқ қўли боғланган ҳолда ётарди. Қизнинг отаси ёнида ўтирарди.
-исминг нима?
-умид
-қаерда яшайсан манзилингни айт? Йигит айтмай нега бундай қилаётганини сўради. Қизнинг отаси унга тарсаки тушириб юбордида жавоб беришини сўради. Манзилини оиласини сўраб билдида, Умидни шу аҳволда қолдириб чиқиб кетди. Орадан чамаси икки соат вақт ўтиб йигит олдига келди.
-Гап бундай, сен қўлингни қизимга теккиздинг энди хунини тўлайсан?
Умид оёқ қўллари боғлиқ ётгани учун ҳолдан тойган эди-розиман деди бу машмашадан қутилиш учун.
-унга уйланасан.-деди қизнинг отаси.
-жин урсин бу нимаси айбим ёрдам берганимми?
Қизнинг отаси йигитни буғиб рози бўлишини сўради анча қийноқлардан сўнг рози бўлди.
Воқеа бундай бўлганди: йигитнинг қўлидан қизини олган ота қизидан бир нохушликни сезганини йигит ўзини ғалати тутганини, қиз атайлаб ўзини йиқилганга солганини эштгач, йигитнинг ортидан бориб баҳона билан уйига олиб келиб боғлаб, манзилини билгач, манзилга боради. Йигитнинг уйидагилари билан гаплашади. Йигит бизнеси ўхшамай банкрот бўлгани, одамлар пул ини сўраб келаётганиги ва шунга ўхшаш сабабларни билгач, уйига қайтади. Қизидан шу йигитга турмушга бермоқчилигини айтади. Қиз индамайди. Ота яна йигитнинг уйига бориб уйдагиларни бошлаб келади.
Қизнинг отаси йигит олдига келиб, қўл оёқларини бўшатиб қўйдида,-йигит қасам ичмайди йигитнинг сўзи қасам деди. Бу орада эшик очилиб Умиднинг уйчилари кириб келишди. Орадан бир ой ўтиб қиздан бўлган воқеани эшитди. Эртасига Умиднинг ҳовлисига ёр ёр садолари ила келинчак кириб келди.
Ўксик қалб.
@Ibratli_Sozlar
Биз кемада эдик. Шамол бизни бир оролга олиб бориб қўйди. Тушдик. Унда бутга сиғинадиган бир киши бор экан.
Унга юзланиб:
- Кимга ибодат қиляпсиз? - дедик.
Санамга ишора қилди.
Биз:
- Кемамизда шунақа нарсалар ясайдиган киши бор. Бу сиғиниладиган илоҳ эмас, - дедик.
- Унда сизлар кимга сиғинасизлар? - деди.
- Аллоҳга ибодат қиламиз! - дедик.
- Аллоҳ ким? - деди.
- Самода Арши, ерда салтанати бўлган Зот. Тирилиш ҳам, ўлиш ҳам Унинг тақазоси, - дедик.
- Унинг борлигини қандай ўргандинглар? - деди.
- У Буюк Подшоҳ, Холиқ - Яратувчи, Азийм Зот бизга Пайғамбарни юзлантирди. У бизга Уни танитди.
- У Пайғамбар нима қилди?
- Бизга Рисолатни олиб келди. Сўнг, Аллоҳ унинг жонини қабз қилди.
- У сизларга қандай нишон қолдирди?
- Ҳа, у Буюк Подшоҳ - Аллоҳнинг китобини қолдирди!
- Менга кўрсатингчи! Подшоҳларнинг китоблари савияси баланд бўлса керак!
Мусҳафни унга бердик.
- Мен буни ўқишни билмайманку?! - деди.
Унга Қуръондан бир сура ўқиб бердик. Сурани сўнгига қадар биз ўқир, у тинмай йиғлар эди.
- Бу гапларнинг Эгасига осий бўлмаслик керак, - деди.
Ва исломни қабул қилди.
Биз унга ислом шариатини, Қуръондан суралар ўргатдик. Уни кемада ўзимиз билан олиб кетдик.
Биз сузарканмиз, қоронғу чўкди.. Ҳаммамиз ухлаш учун ўрнимизни эгалладик.
У:
- Эй қавм, сизлар айтаётган бу илоҳ кечаси ухлайдими? - деди.
- Эй Аллоҳнинг бандаси, У Тирикдир, Қойюмдир. Буюкдир. Ҳаргиз ухламайди, - дедик.
- Сиз қандайин ёмон бандасизлар, сизлар ухласангизда, Роббингиз ухламаса, - деди.
Сўнг у ибодатга киришди. Бизни тарк этди.
Шаҳримизга етиб келгагимизда дўстларимга:
- Бу эндигина исломга кирди, юртимизда мусофир, бегона, - дедим. Ва ҳаммамиз пул ташашдик. Унга бердик.
У:
- Бу нима? - деди.
- Эҳтиёжларингизга ишлатинг! - дедик.
У:
- Лаа илаҳа иллалоҳ, мен оролда Аллоҳни қўйиб, буд - санамга сиғинганимдан ҳам У мени ташлаб қўймади. Энди Уни таниганимда мени ташлаб қўярмиди? - деди.
Ва ўз тирикчилиги учун пул топишга киришди. Орадан вақтлар ўтиб буюк солиҳлардан, диндор обидлардан бўлди. Чиройли яшаб вафот этди.
@ibratli_sozlar🕊
Koʻp gaplar yozmoqchi boʻlar ekanmiz-u , qiyomatda zararimizga ishlab qolmasin deya sukutda qolarkanmiz...
@ibratli_sozlar 🕊
ЖАННАТГА КИРИШНИНГ ГАРОВИ - ҲАСАД ҚИЛМАСЛИКДИР!
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал (р.а) Улуғ саҳобий Анас ибн Молик (р.а)дан ривоят қилади: Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўтирган эдик. У Зот: «Ҳозир ҳузурингизга жаннатий киши келади» дедилар. Соқолларидан таҳорат суви оқиб турган бир ансорий киши кириб келди. Кавушларини чап қўлига ушлаб олган экан. Эртасига Набий Саллоллоҳу алайҳи васаллам худди шу гапни яна қайтардилар. Яна кечаги киши ўша ҳолатида кириб келди. Учинчи куни яна худди шу ҳолат такрорланди. (Мажлис тугаб) Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам туриб кетганларидан сўнг, Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс ҳалиги Ансорийга эргашди ва: «Отам билан айтишиб қолиб, уч кун уйга кирмасликка қасам ичган эдим, уч кун сизникида турсам майлими?» деди. Ҳалиги киши розилик билдирди. Кейинчалик Абдуллоҳ ўша уч кун қандай кечганини бундай ҳикоя қилиб берган:
«Уникида уч кун ётдим. Кечаси ҳеч ортиқча ибодат қилганини кўрмадим. Фақат у ёнбошидан бу ёнбошига ағдарилганида Аллоҳни зикр қилар ва такбир айтар эди. Сўнг бомдод намозига турарди. Уч кун давомида ундан фақат яхши сўз эшитдим. Лекин ҳайрон бўлдим, «Наҳотки, жаннатий бўлиш учун шу амалларнинг ўзи етса» деб юборишимга оз қолди. Унга қараб:
"Эй Аллоҳнинг бандаси! Отам иккимизнинг ўртамизда ҳеч қандай гап ўтгани йўқ. Лекин Росулуллоҳнинг уч маротаба ”Ҳозир, ҳузурингизга жаннатий киши келади” деганларини эшитдим. Уч марта ҳам сен кириб келдинг. Сен билан яшаб, амалингни ўрганиб, сенга эргашмоқчи эдим. Ҳеч бир катта амал қилганингни кўрмадим. Сени қайси амалинг Росулуллоҳ айтган мартабага эриштирди?» дедим. У:«Ўзинг кўргандан бошқа ҳеч бир амалим йўқ! - деди. Жўнаб кетаётганимда, мени ёнига чорлаб, яна такрорлади: - Ўзинг кўргандан бошқа ҳеч бир амалим йўқ. Лекин менинг қалбимда бирорта мусулмонга нисбатан сохталик йўқ. Бирор кишига Аллоҳ неъмат берса, ҳасад қилмайман» деди. Мен: "Сени олий мартабага эриштирган нарса шу экан, унга тоқат ила амал қилиш ҳам қийин" дедим» дейди.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@ibratli_sozlar
Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Тоатнинг машаққати ўтиб, мукофоти қолади, маъсиятларнинг лаззати кетиб, гуноҳи қолади”.
@ibratli_sozlar
🍃Тушуниб бўлмас мўъжиза!
🍃Эр уйга кеч қайтса: "Қайси жононингизнинг олдидан келяпсиз?"
Эр уйга эрта қайтса: "Одамларнинг эри кечаю кундуз тиним билмайди, бу кишим эса..."
Эр иш билан жуда банд бўлса: "Ижарачидан фарқингиз қолмади!"
Эр кам пул топса: "Бу пулга мушук офтобга чиқмайди-ку!"
Эр кўп пул топса: "Босар- тусарингизни билмай қолиб, а!"
Эр кам ишлаб, кўп пул топса: "Нима, қароқчига эрга текканманми?"
Эр кўп ишлаб, кам пул топса: "Шунчалик ҳам аҳмоқ бўладими одам?"
Эр уй ишларига ёрдамлашмаса: "Мен бу уйда чўриманми?"
Эр уй ишларига ёрдамлашса: "Тинчгина телевизорингизни томоша қилинг, ишимга аралашмай".
Эр гул совға қилишини билмаса: "Маданиятсиз, ўқимаган!"
Эр гул совға қилса: "Шунинг пулига бир кило гўшт олсангиз, бир ҳафта ердик".
Эр ширин гаплар билан эркаламаса: "Дугоналарим айтганди-я, ҳаммаси тўйгача деб..."
Эр ширин сўзлар билан эркаласа: "Тинчликми, бунақа гапларни кимдан ўргандингиз?"
Аёллар, шунақа тушуниб етиб бўлмайдиган бир мўъжиза...
АЁЛ...
• Аёл қизлигида ота-онасига жаннат учун эшик бўлади
• Далил:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
- Кимнинг учта қизи ёки опа-синглиси бўлса, уларга яхшилик қилса албатта жаннатга киради!
Термизий ривояти.
• Аёл турмушга чиққанида эрининг динини комил қилади.
• Далил:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
- Банда уйланса динининг ярмини комил қилибди. Қолган ярмида Аллоҳдан тақвода бўлсин!
Байҳақий ривояти.
• Аёл она бўлганида жаннат унинг оёғи остида бўлади.
• Далил:
Муовия ибн Жаммоаҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ғазотга чиқиш учун изн сўради. Шунда у зот:
- Онанг борми?- дедилар. У:
- Ҳа,- деган эди:
- Бориб онанга қара, жаннат унинг оёғи остида!- дедилар.
Насоий ривояти.
• Илмни тарқатишни унитманг!)
ДЎСТ
Бир киши газдан катта қарз бўлиб қолди. Текширувчилар келиб “уч кун ичида тўламасангиз ўчириб кетамиз, ҳам жарима тўлайсиз” деб таҳдид қилиб, билдиришнома ташлаб кетишди. Чуқур ўйга ботди, қўлида пул йўқ. Аксига олиб мижозлардан ҳам эшик-ромга буюртма тушмаяпти. Ҳаво совуқ. Газ ўчирилса уй совиб кетади. Ўзи билан аёли-ку майли, чидашар, лекин икки норасида фарзанди нима қилади!? Яқиндагина бирининг шамоллашини тузатиш учун дориларга анча пули кетганди. Пулдан ҳам аввал игна таъсирида чирқираб йиғлайдиган боласига ачинди. Шуларни ўйлаб, боши қотганча синфдош дўстининг олдига боришга қарор қилди. Ўртоғи анча ўзини тутиб олган, топарман йигитлардан эди. “Ҳали ҳеч сўрамаганман-у, йўқ демас” деган умидда эшигини қоқди.
- Ие, ўзингмисан ўртоқ!? Саломатмисан? Қандай шамол учирди!? Бир йўқлаб келибсан-да, раҳмат. Қани юр уйга, бир отамлашамиз-деди.
-Йўқ, раҳмат дўстим, бошқа сафар. Олдингга бир юмуш билан келдим.
- Ҳа, ҳа, майли. Нима гап?
Дўстининг сўзларидан қувониб, бор дардини айтди. У эса бунга бир оз тикилиб турди-да:-Пулим йўқ, хафа бўлмайсан-деди қисқа қилиб.
Устидан муздек сув қўйиб юборилгандек бўлди, хайр-маъзурни ҳам насия қилиб ортга қайтди. Ўртоғининг ҳай-ҳайлашига ҳам қулоқ солмади. Қаттиқ дили оғриди. Кечгача томоғидан ҳеч нарса ўтмади. Ахир кечагина шу дўсти билан мактабдан қочиб канал бўйида чўмилишган, тўп тепиб катта бўлишганди. Бегона болалар билан жанжаллашиб қолишса жуссаси кичиклигига қарамасдан, мағрурлигидан тилини бермасди. Қорни оч қолса ҳам шу ғурури туфайли мактаб ошхонасида биров унга егулик олиб беришларига йўл қўймасди. Айни пайтда эса, ўша энг яқин ўртоғи томонидан қадри топталгандек ҳис этди ўзини.
Эртасига синиқ кайфиятда “газ идораси”га йўл олди. Бор топгани бир ярим миллион сўм катта пул бўлса-да, қарзига етмасди. “Газдагилар ҳам одам-ку ахир, тўғрисини айтиб илтимос қилсам, тушуниб, бирор ой муҳлат беришар, қочиб кетмаяпман-ку” деб ўзини овутса-да, гўдакларининг қиш қаҳратонидан соғ-омон олиб чиқишни ўйлаб, эзиларди. Идорага бориб ҳисоб-китоб бўлимига кирди. Ходимларга қарзи борлигини, уни тўлагани келганини айтди. Дастурдан текшириб “Сизни қарзингиз йўқ” деган жавобни эшитиб, “яхшилаб текширсангиз, узсак жарима ҳам тўлайсиз дейишган” деди. “Ака, қарзингиз йўқ” деган қатъий гапни эшитгач, музлаб қолай деди. Бу англашилмовчиликка ақли етмайин идорадан ичига сиғмай, бениҳоя ҳурсанд ҳолда пулни қучоқлаб ташқарига чиқди. Йўл-йўлакай Аллоҳ мушкулини дафъ қилгани учун шукрлар айтиб борди. “Эҳтимол дуоларимнинг натижасидир” деб қувониб борарди. Маҳалласига етиб, хасис синфдошининг уйи олдидан ўтаётганда уни кўриб қолди. Сўрашиш учун чўзган қўлини ҳам ғазабдан жавобсиз қолдирди. Кўчага қарата мағрур ҳайқирди: -“Бошингга мушкул иш тушганда дўст кимлигини биларкансан! Мана, газдан қарзим йўқ! Англашилмовчилик сабаб бўлиб, атрофимдагиларнинг ким эканлигини билиб олдим! Лекин, шундай пайтда ишонган дўстим синовдан ўта олмагани алам қиларкан! Яратганга шукр, мени ёлғиз қолдирмади! Баҳонада кимнинг ким эканлигини билиб олдим!” деб қичқирди. Бунинг шовқинидан бир неча қўшнилар кўчага чиқишди. Ичидаги бор аламларини нафрат билан баралла бақириб айтгач, енгил тортиб йўлида давом этди. Хасис дўсти эса... Хасис дўсти эса унинг ортидан бироз тикилиб турди-да, уйига кирди. Йўлакда кўзлари ёшланган аёли: -“Дадаси, тўғрисини айтсангиз нима бўларди? Қаранг, шунча маломат остида қолдингиз! Нега бундай қилдингиз ахир!?” деб йиғларди.
-“Қўявер, мен атайин шундай қилдим. Дўстимга пул берганимда у бечора менга қарзини қайтариш учун чираниб меҳнат қилиб, қийналган бўларди. Шу сабаб унга билдирмай, қарзини тўлаб келдим. Унга пулни бериб, шундай ҳадя ҳам қилолмасдим. Олмасди! Унинг ғурурини-мен биламан!”- деб, ярим маюс, ярим жилмайди...
Салим АЙЮБИЙ.
мана ойижон бошимдан ӯтказганларимни хаммасини сизга айтиб бердим.
Мен Бахтиёрдан хеч нарса талаб қилмайман фақат биргина кӯрсам уни оёқларига йиқилиб кечирим сӯрасам бӯлди, жон ойижон шунга имкон беринг?—сиз неварамни туққан онасисиз, мен бирор нарса,деб қаршилик қилолмайман,лекин уни ӯзичи ? У сизни онам,деб тан олармикан? Майли ойижон тан олмасаям фақат бир мартагина курсам бӯлди. Йуқ деманг,Сабина Назира опани оёқларига йиқилиб йиғлади.
— Туринг ӯрнингиздан уят бӯлади! Бугун эмас мен вақтини топиб болар билан маслаҳатлашай кейин, шунга қараб иш тутамиз
—Хозир қаерда яшаяпсиз уйни сотган бӯлсангиз тирикчилик қандай ӯтияпти? Тирикчилигим ёмон эмас магазинда савдо қилияпман ижара уйим бор. Тирикчилик ӯтгани билан ижара уйда қолганингиз яхши бӯлмаптида. — хӯп бӯпти телефон рақамингизни ёзиб бериб кетинг ! Қани маслаҳатлашайликчи!— раҳмат ойижон! Сизни шундай дейишингизни,олдингизга солиб қувмаслигингизни билардим Сабина сумкасидан қоғоз қалам чиқариб телефон рақамини ёздида Назира опага узатди.— Ҳа айтгандай дадангизни биламан, Боходир жанозага борганди ойингиз,,, аям ҳам дадамдан кейин кӯп турмадилар,Сабина ерга қаради. Ҳа умр дегани оқар дарё эканда! .Сабина кетгандан кейин Назира опа у ҳақида хеч кимга гапирмай қӯяверди сӯраганларга эски уйимиздаги қӯшниларимиздан
бири, деб қӯя қолди,лекин бу кутилмаган холат Назира опага тинчлик бермади.Фурсатини топиб Боходир билан Бахтиёрга айтди Боходир— ойи мен хаммасидан хабарим бор эшитганман— деди Бахтёр эса индамай бошини хам қилганча кӯзлари намланиб чикиб кетди. — Боходир онасини қистови билан гина кудратларни унутиб Сабинага навбатда туриб давлат томонидан икки хонали уй олишида ёрдам берди. Бахтиёр ҳам гарчи ӯз онасини,, она " демасада,худди бегоналарга кӯрсатаётган мехрибончиликларни бувисини хохиши билан кӯрсатди...
Тамом...
МУАЛЛИФ : РУХСОРА РАХИМОВА ....
.
Ростов на Дону
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
маслаҳати асосида қилади. Сингилларига ҳам меҳрибон ака .Бирор мартта бӯлса ҳам уларни кӯнглини ранжитмайди улар ҳам акаларини хурматини қилишади.Бир сӯз билан айтганда хаммаси рисоладагидек, лекин нимагадир Назира опани кӯнглига чироқ ёқса ёришмайди ишқилиб ёмон кӯздан асрасинда!
—Назира опа кӯзларини бир нуқтага тикканча хаёл гирдобида ғар бӯлиб ӯтираркан,уни хаёлларини келинини овози бузиб юборди.
— Ойижон Бахтиёрингиз диплом ишини муваффақиятли топширибти хозиргина қӯңғироқ қилди бир иккита ӯртоғлари билан келармиш шунга биров бозорга чиқиб келсамми? дегандим? Уйда хамма нарса бор— у яна баъзи бир,,,—вой ӯзим ӯргилай боламдан, мана топшираркакку қӯрқиб ётганди,— бувижон топширолмасамчи, деб — Назира опани хира тортган кӯзларидан қувонч ёшлари юзларига оқиб тушди.— Ойижон шунгаям йиғлайсизми? Муслима кулди. Ҳа энди бу ёшлар севинч ёшлари мен бӯлсам эрталабдан кӯрган тушимни эслаб кӯнглимни ғашлаб ӯтирипман— а хаммаси яхшиликка экану
Назира опа кӯйлагини енглари билан кула кула кӯз ёшларини артди.— Ойижон хали замон кизларам келишиб қолишади мен дарров келаман зерикмай ӯтириб туринг— а.— Майли келин бора қолинг ! ,аслида Боходирга айтганингизда бӯларди— ю,— қӯяверинг ойижон шу майда чуйда ишларни ҳам дадасига айтиб у кишини ҳам ишларидан қолдириб оввора қилиб ӯтирамизми? Шу билганингиз хам тӯғри майли ӯзингиз биласиз! Сиз келгунча балки бирор чимдим ухлаб оларман Назира опа ёнида турган ёстиққа қӯлини чӯзаркан келини бир зумда қайнонаси суяниб турган ёстиғини тӯғирлаб қӯйди.
— Бу ӯлгур касаллик одамни хеч бир иш қилмасада холсизлантираркан Назира опа ӯтирган еридан оёқларини чӯзиб ёнбошлаб пинакка кетди.
—Ойииии ойижон қаердасиз? Ӯкишдан қайтган Мубина ойиси кӯринмаётганига хавотирланиб ойисини излаб қолди,чунки хар доим ойиси бу пайтда болаларини ӯқишдан қайтишига тайёрланиб кутиб ӯтирардида.Назира опа неварасини хавотирли овозидан чӯчиб кӯзларини очди. — Ҳа она қизим келдингми? Ассалому алейкум бувижон ойим қанила ? Мубина бувисига яқинлашди вой бӯй мунча терлаб кетибсиз? бувижон? — ойинг хали бозорга чиқиб кетганди энди келиб қолар вақли кепсанми? она қизим Назира опа неварасини эркалади ҳа бугун икки парагина дарс ӯтдик! — хозир бувижон мен ховлига суп сепай муздеккина бӯлади. Мубина бир пастда бувиси ӯтирган сурини атрофига челаклаб сув қӯйди.— Буви бозорда ойимни нима ишлари бор экан? Акангни ӯртоқлари келаркан шунга ,,, ҳа тушундим ,—деди Мубина демак бугун акам диплом ишларини ёқлаганлари учун зиёфат эканда буви? Ҳа бор сенам чой пойингни ичиб олда дарсингни тайёрла ! Хӯп бувижон Мубина ӯрнидан туриши билан кӯча эшиги билинар билинмас таққилади. Ойим келдилар шекилли сумкалари оғир ми? эшикни очолмаяптилар Мубина эшикка қараб югурди.
—Эшикни орқасида эса сочларини сариққа бӯяган ёшига нисбатан анча ӯзига ярашмаган калта кӯйлак кийган бир аёл кӯзлари жовдираганча эшикни очилишини кутиб турарди. Мубина бегона аёлга одоб юзасидан салом берди ва алейкум ассалом қизим халиги Сабина бироз гапни нимадан бошлашини билмай чайналди ӯзини қӯлга олдида халиги Боходир акани уйлари шуми,— деди секингина гунохкорона— ҳа шу дадам уйда йӯқлар Мубина бегона аёлни кийинишидан ижирғиланиб кетди.— сиз қизларими?— ха қизлари нима ишингиз бор дадамда? Дадам ишдан кеч қайтадилар ишингиз бӯлса ишхоналарига боринг! Йӯқ мен бувингизда ишим бор эди агар мумкин бӯлса?— Киринг! бувим касаллар юролмайдила хайла сӯрида ӯтириптила Мубина аёлни ичкарига таклиф қилди.— Сабина ичкарига бир қадам ташлаши билан атрофга аланглаб қаради. Ховлини жим житлигидан кӯнгли таскин топди шекилли катта катта қадам ташлаб Назира опа ӯтирган сӯрига яқинлашди.— Назира опа билан худди бегоналардек салом алек қилди...
Давоми бор...
НАДОМАТ ...
11- 12 кисмлар ...
—Келинини алам устида чиқиб кетганидан чӯчиган Назира опа Боходирга ялинди— бор ӯғлим аччиқ устида ӯзини бирор нарса қилиб нетиб қӯймасин орқасидан чиқ яхши гап билан қайтар! Худо кӯрсатмасин тағин ,,,Назира опа қолганини гапиролмади. — Ойи мунча содда бӯлмасангиз чи бунақалар ӯзини бирор нарса қилиб жинни бӯлгани йӯқ .— Унда мен бориб Малохат холангникидан ойисига телефон қилиб қӯйсаммикан? — нима дейсан? бир оғиз айтиб хабардор қилиб қӯйсак яхши бӯлардида ота онасини .Э билганингизни қилинг! лекин мени кӯзим энди очилди, мен энди у билан яшамайман! Боходир онасига бошқа гапирмадида хонасига кириб кетди.
Назира опа қудаларига телефон қилмоқчи бӯлиб энди қӯшнисини эшигига яқинлашганди Малоҳат опа зинадан юқорига чиқиб келаётганига кӯриб шошиб қолди. — Опа сизникига чиқаётгандим малол келмаса бир қудаларга телефон қилсам,—дегандим?— вой Назираой бемалол!— нима хали сизарникига телефон ӯтказишмадими? — Боходир усталар келишади телефон ӯтказгани деяётгандек бӯлганди шекилли? — Келишарда униям иши қийинроқ микан? Киринг Назираой киринг! Вой бу зинадан чиққунча ӯпкам оғзимга келадией Малоҳат опа қинидан чиққудек бӯлиб ураётган юрагини ховучлаб хансираб нафас олганча гапирарди.
—Хали Сабинани кӯргандим икки сумка юк билан чиқиб кетаётганди— нима аразлаб кетдими дейман? Бир нимани ипидан игинасигача билмаса қӯймайдиган қӯшнисини саволларига эринибгина бош қимиллатиб қӯйган Назира опа қудаларини телефон рақамларини тераркан ишқилиб бошқа савол бермаса бӯларди, деб кӯнглидан ӯтказди.
Телефон гӯшагини кӯтарган қудаси худди телефон бӯлишини кутиб тургандек Назира опани саломига алек олмаям шанғиллаб кетди хали у ношуд ӯғлингиз мени қизимга кӯл кӯтарадиган бӯлдими? мен буни шундайлигича қӯйиб қӯймасам керак индамасдан қӯрқ деганлари шу бӯлса керакда? — Назира опани қулоғи шанғиллаб боши ғувиллаб кетди. Қудажон аввал гапни эшитинг! Боходир қӯл кӯтарган эмас хеч гапдан хеч гап қизингиз хатто боласигаям қарамай чиқиб кетди.— Бӯлди энди қӯл кӯтарадиган зӯравон билан телефонда эмас судда гаплашамиз!— Назира опани кӯлидаги гӯшакдан энди фақат ту тулаганча овоздан бошқа овоз келмасди.
— Сабинани бу галги Боходирга қарата уюштирган туҳматлари ӯз исботини топмади. Медицина эксперт комиссияси Сабинани кӯкарган шикастланган тана аъзолар йӯқ,— деган хулоса беришди.
—Боходирни оилавий тинчлигини хисобга олмаса ишлари юришиб ,мавқеи ошди.—Санжар акаси билан яшаётган Сабина кунига хар хил кийиниб, шу билан ӯзини бахтли эканлигини кӯрсатиш учун тез— тез атайлаб Боходирни кӯзига кӯринишни яхши кӯрарди.Боходир эса уни кӯрганда худди бегоналардек индамай кӯрмасликка олиб ӯтиб кетайверарди.Бу хол Сабинага алам қилар қандай қилиб ундан ӯч олиш йӯлларини ӯйлаб топарди.— Аввалига Бахтиёрни ӯзи билан олиб келишга кӯнмаган Санжар Сабинани ёлғондакам ӯғлини соғиниб касал бӯлишига унга аввалгидек мехрибонлик қилмаётганига чидолмай ӯғлини олиб келишига рухсат берди.
— Аслида Бахтиёрни қайнанаси хамда эрини бағридан юлиб олиб кетиши уларга қанчалик оғир бӯлишини билган Сабина ӯзини режаларидан хурсанд Санжар акаси билан тӯппа тӯғри. Боходирникига кириб борди.Тусатдан таклиф қилинмаган меҳмонларни ташрифидан қотиб қолган Назира опа мулойимлик билан уларни ичкарига таклиф қилди.
— Дадаси билан ӯйнаб ӯтирган Батиёр ойисига бурилиб ҳам қарамади.—Сабина бориб ӯғлини қучоқлаб ӯпганди.Бахтиёр ойисидан юзини олиб қочди.Ӯтирган ӯрнидан югуриб кетганча ӯзини бувисини қучоғига отди.— Бахтиёр кел ӯғлим, кетамиз! —Йӯқ мен бормайман бувим билан қоламан,Бахтиёр буви мен сиз билан қоламан мен кетмайман ойим мени урадила, деб йиғлаб бувисини маҳкам қучоқлаб олганди. Хамон ичкарига кирмай эшикни олдида қоқкайиб турган Санжар кел той уғил биз билан кетасан,сенга катта машина олиб қӯйдик яна автомат мазза қилиб ӯйнайсан,—деди бе ӯхшов ишшайганча Бахтиёрни юпатмокчи бӯлиб. Йӯқ мен бормайман энди Бахтиёр дадасини қӯлларига ёпишди дадажон мени ойимга бериб юборман мен кечаси бир ӯзим қӯрқаман,деб йиғлади. Ойиси бир ӯзини ухлатиб кечаси ташлаб кетган кунни эслаб.— Йӯқ ӯғлим сени ҳеч кимга бермайман фақат йиғламагин хӯпми! Боходир ӯғлини кӯз ёшларини а
КИЗЛАЖОНЛАРУУУУУ БОМБА ЯНГИЛИК🔥
БЕЖИРИМ ЛИБОСИ БИЛАН БОШҚАЛАРДАН АЖРАЛИБ ТУРИШНИ ХОХЛОВЧИЛАР УЧУН ЗЎР КАНАЛ ТОПДИМ!
😍 КЕЛИНЧАКЛИКДА КИЙИШГА
🤗 КЎЧАГА КИЙИШГА
🥰 УЙГА КИЙИШГА
🤩 ИШГА КИЙИШГА
🫠 ОҚШОМГА КИЙИШГА
ҲАММА ЭНГ ЗЎРЛАРИ ШУ КАНАЛДА ЭКАН!
ҚАНИ КЕТТИКМИ?
👇👇👇👇👇👇👇
👉 /channel/+4nhdPquWs9hjMWVi
👉 /channel/+4nhdPquWs9hjMWVi
ҲАМКОРИМИЗ БЕПУЛ ТИКУВЧИЛИК КАНАЛИ!
👉 /channel/+J2nL3uh60dFiZjli
👉 /channel/+J2nL3uh60dFiZjli
👑 Султонимга...
💞 Эй қалбимнинг султони 👑
Мени, хато қилсам ҳадеб уларни юзимга солиб, мазлум қилаверманг, хатоларимни унутинг, ўзимни эмас...
Оила аъзоларингизга ёмонламанг, уларни мендан кўнглиларини қолдирманг...
👑 Эй умримнинг подшоҳи,.
Менга қўл остингиздаги қулингиздек, чўрингиздек қараманг, маликангиздек қаранг... Бошқа аёлларни менга мақтаманг, фазилатларини айтманг, мени бошқаларга қиёсламанг.
💔
👑 Ишга кетаётганингизда, кўчага шошаётганингизда, мен билан қуюқ хайрлашинг. Бақириб-чақириб уйни тарк этманг. Чунки сиз кун давомидаги кайфиятимнинг омилисиз. Сиз кўчада инсонлар билан овора бўлиб, мени унутишингиз мумкин, аммо менинг сиздан бошқа кўнглимни ҳушлагувчи йўқ...
👑 Эй жаннатимнинг раҳбари...
Менга сўкинишлар билан, ҳақоратлар билан, ёмон ҳулқли аёлларга ишлатиладиган сўзлар билан танбеҳ берманг, чунки мен муслимаман, фарзандларингизни онасиман, қалбим сўкишларга ўрганиб қолмасин 👨👩👦👦