ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

34448

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

САБРНИ ОИША ОНАМИЗДАН ЎРГАНАЙЛИК!

Оиша онамиз фарзанд кўрмаганлар. Лекин бирорта ҳадисда:

Эй Аллоҳнинг Росули, менга зурриёт тилаб дуо қилинг, деганларини кўрмаймиз.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида Оиша онамиз 18 ёшда бўлганлар. У зот алайҳиссалом Оиша онамизни қаттиқ севар ва рашк қилардилар.

Оиша розияллоҳу анҳо Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин 47 йил яшаганлар, лекин бирор марта ёлғизликларига қайғурмаганлар. Чунки батамом илм ва ибодат билан машғул бўлганлар.

Оиша онамиз маърифатли аёл эдилар, кўпчиликка муаллима эдилар, буюк саҳобаларга фатво берувчи муфтия ҳам эдилар.

Эсда тутинг!

Инсоннинг ҳаёти фарзанд, эр, уй, кундош, мол дунё, ота онанинг ўлими ёки фарзанднинг нобуд бўлиши билан тўхтаб қолмайди. Аллоҳ сиздан бир нарсани олиб қўйса, эвазига ундан яхши нарсани албатта беради.

Бу дунё имтиҳон диёридир, у ҳеч бир кишининг қўлида мукаммал бўлмайди...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Қиш_келди
Қиш фасли муборак! 🌧❄️☃️

Бугундан қиш келди, барчамизга хайрли ва барокатли бўлсин
🤲🏻


@ibratli_Sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Одил хар сафар фарзанлари билан гаплашгандан сунг Дурдонага этибори камаяр. Купол батфел одамга айланиб коларди.
Дурдона сезар, иш билан узини овутарди.
Мен хомиладорман
Нима даровми.
Кузларига ёш олиб караб турарди Дурдона
Мени муаммоларим куп. Болани кераги йук хозирча.
Ачик устига каттик сигилган Дурдона уч хафталик хомиласи тушиб колди. Эри кузига ёмон куриниб. Урталарида совук муносабат пайдо булди. Бир томондан тинмай Матлуба Одилга смс ёзар. Дурдона уришганига хам карамасди. Одил улфатларидан ортмай колди. Дурдона сахаргача уйда ёлгиз колиб кетарди. Уйга кетай деса камчилиги бор. Юртида ишлай олганида юрармиди шу ерларда. Ойилада барака учди. Эри Одил узгариб колди. Яна эски жанжаллар бошланди.
Дурдона Матлубага кунгирок килди эримни Тинч куй. Ажрашдингми булди энди.
Канака сени эринг боларимни отаси. Истаган жойинга бор. Судга бор утга бор болларимни отаси. Биздан кечиб кетолмайди эсингдан чикмасин. Иккиси уриш жанжалига Одил келиб колди.
Булди бас килинглар. Бу нимаси.
Менга нимага бакирасиз. Боламни улдирдингиз. Гаплашиб юрар экансиз нима килардингиз менга уйланиб. Болларим дейсиз факат. Фарзандларингиз учун ярашиб олинг унда.. Нима кераги бор мени уртада сарсон килиб. Кайси аёл кунади айтинг. Кайси аёл эрини олдинги хотини яни хиёнат килган хотини билан гаплаштиради. Розимасман.
Бу жанжалардан сунг Одил Матлуба билан хатто фарзандлари билан гаплашмай куйди.

Давоми бор.

@ibratli_sozlae

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Сенга ортикча харажатинга пул тахлаб утирганим йук.
-Истима килиб ётим. Уйнаб утирганим йук. Булди тушиндим сизди. Мени ичим кора эмас. Хатто гапирдингиз. Аслида сизни уйлаб мен хатто килдим. Ортикчалигим билинди.
-Ана курдинг узингникини макуллайсан. Иссигинг булмаса мен айибдорми. Мени хам маззам йук.
Дурдона куз ёшларини артиб индамай кучага чикиб кетди. Кийимлари турган чемадан уйда колди. Ортидан Одил боди
-Кайт уйга. Сенга айтяпман кайт
-Керакмас менга бундай хаёт. Нимагаям сизга эрга текдим. Ёлгизлигим минг мартта яхши эди. Аллох гувох сиз хам уша аёлингиз каби хиёнаткорсиз. Матлуба сизга хиёнат килган булса, сиз менга хиёнат киляпсиз. Ахир нега тушинмайсиз. Сиз унга уч талок куйганингиздан сунг уни кучада куришни узи харом. Сиз тинмай ёзишяпсиз. Углингиз 15 ёшда. Углингиз билан хал килинг муаммонгизни.
-Мени кечир. Худди сен айтгандек булади. Углимни кулида телифони йук. Телфони булганда уша канжикга ёзиб хам утирмасдим.
-Углингизга телефон олиб беринг. Ким олиб берманг дейди .
-Булди хуп аяси юр уйга. Аразлама. Мени кечир. Боламни касалигига кузимга хеч нарса куринмади.
Дурдона эри билан уйга кирди. Эртаси куни Одил Матлубага пул юборди. Дурдона Матлубага узи кунгирок килди
-Аллоо ким бу
-Мен Дурдонаман.
-хииммм нега кунгирок киляпсан.
- Дадаси пул юборди углига. . Кодини ёзиб ол. Камронбекга телефон олиб бер. Дадаси билан узи гаплашсин. Эримга ёзиб юрма.
-Сени эринг булиб колдими?Боларимни отаси эсингда булсин. Бировникини узингники килмокчимисан. Ха. Эримга осилиб текиб олдинг. Уйимни буздинг.
-Калланг жойдами. Сен кай ахволда ажрашганингни бутун кишлок биладику.
-Ээээ мараз. Одил мени кандай уйнатиб кетган булса алдаб. Сени хам шундай алдаб кетади. Аллох шохид.
Шу вакт Одил хамма гапни эшитиб турганди. Дурдонани кулидан телифонди олиб Матлубага нима деса деди. Асабий холда телефонни учирди. Акаси Собирга кунгирок килиб пул юборишини, уша пулни олиб угли Камронга телфон олиб беришни тайинлади. Матлубага юборилган пулни кайтариб олиб беш кундан сунг акасига юборди. Угли Камрон телефонли булгандан сунг дадаси Одил билан тез тез гаплашиб турарди. Укалари хам бирга гаплашар. Одил фарзандларини куриб гаплашганидан хурсант эди. Дурдона эрини хурсантлигини куриб узи янаям шодланарди.
Бу хурсантчилик купга чузилмади орадан бир ой утар утмас угли дадасидан беш юз доллор пул суради. Укалари билан Тошкентга айланиб келиш учун.
-Беш юз доллор беринг
-Углим салом беришни сенга ургатмаганмидим
-Салом
-Ассалому алейкум булади болам
-Нима булибди шунга
-Гап кайтаряпсанми
-Ассалому алейкум
-Ваалекум ассалом болажоним . Энди гапирчи. Нима бунча пул керак булиб колди углим. Ахир якинда уч юз доллор юбордим. Хали ойлик олганим йук.
-Хар доим шу ахвол. Ота булиб нима килиб бердингиз. Уйимизди ёкиб бизди уйдан хайдаб чикгансиз. Бизди бокиш сизди вазифангиз.
-Оталик вазифамни бажариб куйганман. У томонлама катта булсанг тушинасан.
-Нима килиб бокиб куйдинг.
-Сенлашга утингми
-Нима дей. Ота урнини босолмайдиган, Вазифасини бажармайдиган отани сизлайми. Бизни шундай хор булиб юрганимизга сиз айибдорсиз.
-Аклингни йиг. Камрон сенга ким акил ургатяпти. Булди бас кил.
Дурдона эри угли билан гаплашган смсларни ортидан укиб кузларига ёш олди. Эрига караса Одилни кузлари жикка ёшга тулган эди. Дурдона эрини бошига кулини куйиб
-Бегим узингизни кийнаманг. Кора руйхатга солинг. Качон хурматингизни билса ёнингизга келса гаплашасиз.
-Сен билмисан эшитмадингми онаси шивирлаб акил ургатяпти.
-Акил ургатсада. Узини акли йукми Бегим. Сиз отасиз ахир. Узингиз биласиз..
Дурдона жим хонасига кириб кетди.
Орадан бир ой утиб Дурдона Узбекистонга уйга кетди. Одил иши куплиги учун яна Рассияда колди. Дурдона кизини олиб кайнона кайнотасини уйда бир оз вакт булиб сунг Тошкентга уйларига кетишди. Бахора кизи онаси Дурдонани кишлокда яшаб колишини истамади.
-Она шахарда дадам билан бирга яшангизлар. Кишлокда нима бор унинг устига дадамни уша ажрашган аёли бир кишлокда яшар экан. Жудам ёмон аёл деб эшитим. Аннам билан мен хавотир оламиз. (Бахорани Аннаси Дурдонани онаси булади. )

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

"ОПА - УКА"

— Укажон... ёрдаминг жуда зарур бўлиб қолди. Жиянларинг бетоб, поччанг эса борини ичиб тугатди... Озроқ қарз бериб тур, -гўшакнинг нарёғидан мунгли товуш эшитилди.
— Опажон, ўзи ойликни аранг етказиб яшасам... Мени ҳам тушунинг-да, пулим йўқ, -ух тортди ука. Сўнг жуда бандлигини айтиб алоқани ўчирди.
— Манави тилла занжирга нима дейсиз? -ёнидаги жонон унга суйкалди. -Олиб берасизми?
— Истаганингни ол! Бугун сахийман, жоним!


@Ibratli_Sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ГЎЗАЛЛАРИМ ПАЗАНДАЛАРИМ

🥹Ишончли рецепт қидириб чарчадингизми?🥹
🥰Шошманг сизга энг ишончи рецептлар каналини айтаман🥰
👇Пастдаги тугмаларда ўзизга керагини босинг ва қўшилиб олинг
🤗Шунчаки раҳмат айтсангиз кифоя


👉 /channel/+D9RxF05D5Ls0NjQy
👉
/channel/+D9RxF05D5Ls0NjQy

Айтгандай
тикувчиликка қизиқувчилар учун зўр канал бор мана👇👇👇
👉Тикувчилик сирлари👈

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҒАЗЗОЛИЙ НАСИҲАТЛАРИДАН

-  Йўл ва кўчаларда тўпланишиб турманг;
-  Суҳбатлашиш учун дўконларни танламанг;
-  Одобсиз, тарбиясиз ва бадхулқ кишилар билан тортишманг;
-  Фикр билдирганда: «Бу менинг қарашим» деб айтинг;
-  Бирор нарсани ёки бирор кишини мақтаганда ошириб юборманг;
-  Йиғинларда ўзингизгагина алоқадор ишлар билан машғул бўлманг;
-  Яхши гапга диққат билан қулоқ солинг;
-  Хушбўй ҳидли нарсалардан фойдаланганда меъёрни билинг;
-  Айрим орзулар рўёби учун ўзингизни ўтга-чўққа ураверманг;
-  Сизга нисбатан муомала меъёрини бузганларга ҳам вазмин бўлинг;
-  Бойлар саховати қошида ўзингизни зинҳор камситилгандек ҳис қилманг;
-  Сўз бердингизми, бажаришга қатъийлик билан киришинг;
-  Фақат ва фақат рост гапиринг;
-  Ҳар ерда мақбул сўз айтинг, чиройли гапиришга ҳаракат қилинг;
-  Вужудингиз роҳатини истасангиз, оз енг ва оз ичинг!
-  Тингловчингиз бўлгандагина гапиринг;
-  Битта сўзни қайтараверишдан сақланинг;
-  Сотган нарсангизни ёқтирмай қайтариб олиб келишса, дарров қабул қилинг;
-  Ёлғон сўзлашни тажриба қилманг ва бунга одатланманг;
-  Чанқаганда сув ичишдан олдин оғзингизни чайқанг;
-  Бозорларда юрганда ҳеч кимга озор берманг;
-  Эгасининг рухсатини олмасдан бировнинг нарсасига тегманг;
-  Оғзингизда луқма билан гапирманг;
-  Гапирганда қўл, бармоқлар билан ортиқча ишоралар қилманг.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#TEZKOR

Сизи тиззалариз огрийдими? Мана сиз-
га мендан соглом бугимлар сири
👇
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html
Бу усулдан сўнг бўғимдаги оғриқлар безовта қилмас экан😍

🔔БАТАФСИЛ👇
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html

👆👆АЛОҚА 24/7 👆👆

(Батафсил маьлумот олиш учун юкоридаги хавола устига босинг)
⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️

▫️Aдминлар ўчириб ташламасидан олдин ёзиб олинг😏

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ярим тунда онаси ўлим олдидан унинг қўлларини маҳкам ушлаб айтган сўзлари эса бутун қарашлари, ҳаёти давомида англаганлари, билган ва ишонган ҳақиқатларини чилпарчин қилиб ташлаган эди... Отасиз ўтган йиллар Сардорни қанчалик тез улғайтириб, ўзгалар назарида қанчалик юксакликларга кўтарган бўлса, кечаги биргина сўз уни шунчалар ерга тиқиб юборган эди.
У тракторчи Пардабой амакисини ота ўрнидаги ғамхўри, деб биларди. Исмга жон қўшиб гапирадиган, «жон-жон» деб ҳамманинг кўнглини топа оладиган бу инсон Сардор эсини таниганидан бери уларнинг хонадонида неки оғир иш бўлса бажариб, тегирмонларини тортиб бериб, юкини енгил қилиб келган. Уй қуришми, оғил деворларини кўтаришми, сувоқми, ғалла ўриш, пахта теримидан кейин даладан ғўзапояни йиғиштириб келишми, барчасига оғринмасдан ёрдам берган. Ҳатто Севинч билан Сардорни ҳам Тошкентга ўқишга шу Пардабой амакиси олиб борган. Севинч-ку грант асосида ўқиди, уй ишларига кўп андармон бўладиган Сардор эса шартнома асосида ўқийдиган бўлди. Шунда ҳам Пардабой амакиси қараб турмади, икки йил унинг шартнома пулини тўлаб берди. Севинч узатилганда ота ўрнида унга оқ фотиҳа берди. Сардорни уйлантиришмоқчи бўлганида эса ўзи совчиликка борди, тўйнинг кам-кўстини кўтарди, ўзи бош бўлиб турди. Сардорнинг онаси бирор иш айтса, икки қўли кўксида бўлди, «Хўп, янгажон. Сиз айтгандай қиламан, янгажон», деб ёлғиз аёлнинг кўнглини чўктирмади. Аммо аёл эри вафотидан кейин тош кўчанинг нариги бетида яшовчи бу қайнуканинг остонасига бирор марта қадам босмади… Буни сезган Сардор бир марта «Эна, Пардабой амаким бизга шунча ёрдам беради, керак бўлса, пулини ҳам аямайди, лекин нега сиз ҳеч уларникига бормайсиз?» деб сўраганди. Шунда онаси унинг бошини силаб, «Болам, эри ўлган хотин ҳамма жойга боравермайди… Мана, ҳамсояларникигаям кўп чиқмайман-ку», деганди. Буларнинг ҳаммаси бекорга эмас экан-да…
... Онасини ёғоч отга миндириб, сўнгги манзилига кузатаётган Сардор шулар ҳақида ўйлади.
«Йигирма тўрт йил сирини бировга айтмаган, шунча йил дардини ичига ютган энам-а… Юрагидан чаққан илонни уй тўрига чиқариб ўтирган энам-а…»
То қабристонга етгунча Сардор икки ўт орасида ёнди. Бир кўнгли «Боришинг билан белкурак билан амакингнинг бошига сол!» деди, бир кўнгли «Оғир бўл, ҳозир мавриди эмас…» деди. Аммо янги қазилган қабр бошида Пардабой йўқ эди. Сардор билди – унинг кўзига қарашга юзи бўлмаган. Хизматни қилган-у, бирор кор-ҳол бўлмасин, деб уйига кетган… «Барибир олдимга келади-ку! – деди у ўзига-ўзи. – Келмаса, кечқурун уйига бораман!»
Сардор бу ёруғ дунёда ёруғ кун кўрмасдан жудоликдан, ёлғизликдан бели букилган, отасиз улғайган фарзандларининг эртасини ўйлаб, сочларига эрта оқ тушган, ҳаётида янги киймаган, даврон кўрмаган, икки инсон армонларини бир умр фарзандларига орзу қилиб яшаб келган онасини тупроққа қўйди. Волидасига қўшиб, ўғиллик армонларини, укаларининг ҳасратларини, ушалмаган орзуларини, опасининг аччиқ кўз ёшларини, нолаларини ҳам қора тупроққа кўмгандек бўлди. Шу лаҳзадан юраги ҳувиллаб, дунё кўзига қоронғи бўлиб кетди. У қандай қилиб уйга келди, бу жудоликдан абгор бир ҳолатда ўтирган икки укасини қандай овутди, нима далда берди, жанозага улгурмаган одамларнинг таъзиясини қандай қабул қилди, уларга нима деди, билмайди. Билгани – онаси яшаган ва бир неча соат муқаддам тобут чиққан уйга кириб, елкасини онасининг бармоқ излари қолган, хотиралари тумандай муаллақ турган деворга тираб, ёлғиз ўтирди. Шифтга боқди, деразага, эшикка қаради. Худди ҳозир эшик очилиб, кичиккина жуссали онаси кириб келадигандек эди.
Шу пайт эшик очилиб, остонадан аввал Севинч, изидан икки укаси, уларнинг кетидан ғамгин Пардабой ака кириб келди. Севинч билан укалари Сардорнинг ёнига ўтиб, нимадир демоққа оғиз жуфтлашди, аммо Сардор амакисига ташланиб қолди.
– Нега келдинг? Йўқол!
– Ака?! – икки ука Сардорнинг билагидан ушлади. – Сизга нима бўлди? Амакимда нима айб? У киши сизга нимадир айтмоқчи эди…
– Айтмаса ҳам биламан! – ўшқирди Сардор – У қотил! У ифлос одам! Ундан нафратланаман! Ҳозироқ уйдан чиқиб кет! Қайтиб бу ерга қадам босма!
– Сардор?! – Пардабой ака шундай деди-ю, сўзини йўқотди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
😵‍💫😵‍💫😵‍💫😵‍💫😵‍💫😵‍💫😵‍💫😵‍💫😵‍💫
ENG SIFATLI VA ARZON
NARXDA VAZN TASHLAYSIZ
HAR 5 KUNDA YANGI MENYU
HAR 5 KUNDA YANGI NATIJA
💥💥💥💥💥💥💥💥💥
DAVLAT STANDARTIDAN OʻTGAN DIPLOM VA SERTIFIKAT
DIEOLOG NAZORATI
📣📣📣📣📣📣📣
1️⃣OY 50 MING
2️⃣ OY 100 MING
3️⃣ OY 150 MING
TEZ GURUHGA ULANIG
📤📤📤📤📤📤📤📤📤
30- NOYABR
30 - NOYABR
💬💬💬💬💬💬💬💬💬
https//
t.me/soglom_ozish123
https//
t.me/soglom_ozish123
https//
t.me/soglom_ozish123
GURUHNI KORISH
✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Йиллар ўтди аммо тўрттани партиллатиб туғиб берган бўлсада бирни икки қилишга шошмасди.
- Йўқот,башарасини кўрмай! Шолчани ҳам кирмошинага соладими? Мошина бечора ку устахонадан бери келмайди. Пулинг кўпайиб қолган бўлса, менга бер! Онаси ўпмаганини олиб бераман!
Собиржон онасини тўғри тушунарди. Болаликларидан ёғ тушса ялагудек тоза тургувчи уйларидаги тартибсизликдан Саври холанинг фиғони фалак. Хотинига яхши гапириб ҳам, уришиб ҳам ўргатиб бўлмаса. Хайдай деса севади, ўртада болалар ҳам бор. Агар ўшанда Иноят хола орага тушмаганида борми?!.
Бояқиш эринмади. Жанжал товушини эшитган захоти “ Хадислар” китоби билан кириб келарди. Баъзан қўшнисини инсофга чақирса, баъзида сабр билан бегона келинга рўзғор тутишни ўргата бошлади. Шундагина Собиржон онасининг хатосини тушунгандай бўларди. Саври хола бир нарсани ўргатмоқчи бўлса келинининг олдинги хатоларини ҳам юзига соларди. Қолаверса “ ҳаммасига тарбиялай олмаган ота- онанг айбдор” деб чақиб ҳам оларди. Иноят холанинг “тактикаси” бошқача. Аввал ўзининг ёшлигидаги хатоларини айтиб обдон кулдиради.
“ Сендан ҳам баттар нўноқ эдим” деб айбларини ошириб иш ўргатарди. Эх-хе, агар ўртадаги даричали деворнинг тили бўлсайди. Хотини дафтарча тутиб, Иноят холанинг рецептлари бўйича ош дамлаб, чучвара тугишни ўрганди. Юз хунарнинг устаси бўлган кампиршодан чеварликни ҳам ўрганиб, ахийри инжиқ қайнонанинг меҳрини қозонди.
Угина эмас, Иноят хола барча келинларга , меҳр билан билмаганини ўргатиб кетаверарди.
Узоқ умр сири харакат ва ғайратда экан. Мана Иноят хола ўн кам юзда. Тўй-тўйчиқнинг қулочга сиғмас патирлари ва мазаси оғизда қоладиган пармуда сомсаларнинг муаллифлик хуқуқини икки келинга бергачгина ўзини четга олди. Энди бутун қишлоғ Иноят холанинг шогирдларининг вақтига қараб унаштирув, тўй ва бошқа маросимларни режалаштиришарди.
Бир йили мутлако ақлга сиғмас воқеа содир бўлди.
Тўсатдан Собиржонни Москвага ишга чақириб қолишди.
Аттанг, якшанба куни молбозоридан соғин сигир олиб келмоқчи эди. Наилож, харидни Бакир акага тайинлаб хизмат сафарига жўнаб кетди. Чамаланган пулга сигирмисан сигир олиндида ўзиям. Бўйлари баланд. Лакаби Олахон. Худди Иноятхолаларнинг сигирига ўхшаб бўлагина. Ялтираб туради. . Эгаси уч ойлик бузоқчасини олиб қолибди. Оз ейдию, танлайди ўлмагур! Икки ярим челак сут беради. Сигир соғишни Иноят холадан аранг ўрганиб олган Санобарнинг оғзи қулоғида. Болалар сут- қатиққа тўйиб, ортгани бозорга чиқди, қувида қувилган сарёғлар қишга ҳам эритиб қўйила бошланди. Бироқ, камбағални туянинг устида ҳам ит қопади деганлари рост экан. Эри эрта-индин қайтади деган кунларнинг бирида ховлида тўполон кўпди. Қозиғидан ечилиб кетган сигир, оғил бурчагида қишга ғамлаб қўйилган кунжарани еб бўкиб қолибди. Ҳамма югурди. Қилинмаган амал қолмади. Аммо жонивор бечора қорни ноғора бўлиб хириллай бошлади. Ахийри, бўғзига пичоқ тортиб халоллаб олишдан бошқа чора қолмади.
Санобар изиллаб йиғлаб юборди.
- Келган бало шунга урибди. Йиғламанг!
- Вой айланай, бу бор йўғи мол. Одамлар ўлиб кетяптику! Худога шукур, халоллаб олишга улгурибсизлар. Харом ўлмабдику.
Бироқ , айни дамда Санобарга бу тасаллилар мутлақо таъсир қилмасди. Сигир нархидан анча арзон сотилган гўшт пули келганида ҳам қўлида мол арқонини ушлаб ўтирган жувонни овутиб бўлмади.
Энди нима қилади? Эртага эри қайтади. “Телефонда роса мақтаган сигиринг қани?” деса нима дейди. Манави пулга сигир тугул ғунажин ҳам келмас. Қолаверса эртагача сотиб олишга улгуришмайди. Эрига нима дейди?
...Саҳарда кириб келган Собиржон салом- аликдан сўнг ховли этагидаги ола сигирга кўзи тушиб қувониб кетди. Хотини мақтаганича бор экан. Суту , қаймоғидан тотиб, молдан кўнгли тўлди. Аммо хотини негадир бироз безовта эди. Нимадир демоқчи бўладику, айтолмаяпти. “Тинчликми онаси ?” деган саволига эса илжайиб қўяди холос. Хотини авввалги нўноқ эмас. Рўзғони тиниб-тинчитишга харакат қилади. Сигирнику еру-кўкка ишонмайди. Ювиб- тараб эси кетади. Оғил ҳам саришта.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Аммо у қароғидан томган бир томчи ёшни тезгина артиб, қитмирлиги тутди. Шу тобда баҳорда Ёдгор кенжатойлик қилиб тортиб олган варраги ёдига тушиб, уни бир туртиб кулиб юборди;
- Вах-ха- ха! Вах- ха....Вой, ўлиб қоламан. Даладан тилимиз осилиб югуриб кепмиз-а?! Даданг топилмайдиганга ўхшайди укажон. Урушда йўқолганларни ҳаммаси топилорганда етимчаларнинг егани зоғора, чалгани ноғора бўларди...
Бурнини тортиб- тортиб йиғлаётган Ёдгорку индамади. Бир чекккадаги тўнкада телбавор ўтирган “она”си урушмади. Аммо катта акаси Зокирнинг тарсакиси ва ўқдек қадалган нигоҳлар бир умр ёдида қолди.
Эх, у Ёдгорни яна қанча ранжитди экана?! Бола бечоранинг айби унинг онаси борлиги эди. Гарчи ойиси ҳеч қайсинисига ўгайлик қилмаган бўлсада Бакир ўзидан икки ёш кичик “укача”сини ҳеч ўзига яқинлаштирмасди. Онаизор бўлса сабр билан меҳрни тенг улашар, лозим бўлса ўзиникидан кўра ўзганикини кўпроқ суярди.
Тиришиб, тирмашиб болаларини ҳаммасини ўқитди. Бакиржон нақ Московнинг ўзида ўқийман деганида ҳам миқ этмай, беш йил ҳеч кимга зориқтирмади. Диплом билан бирга мовий кўз Иринани ҳам бирга олиб келганида данғиллама тўй қилиб бериб, ёшларга оқ фотиха берди.
Шарқона удумларидан буткул беҳабар рус қизига қайноналик қилмади. Оналик меҳри билан аста-секин билмаганини ўргатиб, йўлга солди. Бакиржон билан урушиб, юртига кетиб қолганида ўғлининг сиқилиб юрганини кўтара олмай Новосибирск деган жойга бориб келинини олиб келди. Бирин- кетин туғилган набираларни ҳам ўзи катта қилди. Ишлайман деган ёшлар гох Тошкент, гох Москов, гох Киевдан туриб хат ёзишар, йилда икки бор совға саломлар билан кириб келишарди.

Йиллар шу тахлит ўтаверди . Кўз очиб юмгунча қоп- қора сочлар пахтадек оқариб, кечаги келинлар кампирга айлана бошлади. Энди Иноят хола ҳам иззатда. Ҳар бир фарзандининг кўнглига йўл топиб, набиралари билан андармон бўлиб қолган хола қисматидан мамнун эди. Аммо тақдир унга яна бир синовни раво кўрди. Хизмат сафарига кетган Ёдгорбеги бедарак йўқолди.
Ака- опаларига эргашиб, олий маълумот олган кенжаси Хуқуқшунослик олийгоҳини битириб, шу соҳада ишлаётганди. Қайсидир шаҳарга прокурор ёрдамчиси этиб сайланган ўғли ўша жойда илдиз отган каттагина жиноий гуруҳнинг илдизига болта урди. Анчагина шов- шувга сабаб бўлган бу иш очилгач шаҳар ахолиси енгил нафас ола бошлади-ю, ёшгина боши балога қолди. Шаҳардаги жиноятчиларнинг тўдаси сув юзасида кўриниб турган муз тоғининг учигина экан. Уларни қўллаб турганлар шаҳри аъзимда юмшоққина курсиларга жойлашиб айшини суриб юришарди. Бир неча бор таклиф қилинган амал ва пораларни рад этган Ёдгорбек ишни охиригача етказиб, ҳаммани дахшатга солган қотиллик, босқинчилик ва бошқа жиноятларга хомийлик қилганларни топиб панжара ортига юбормоқчи эди. Бироқ, онадан дуо олиб чиқиб кетган ўғил уйга қайтмади. Пойтахтга кетган ўғил йўқолди. Изсиз йўқолди...Замона зўрники, томоша кўрники! Онанинг юрагини юлиб кетган пахлавони замона қурбони бўлди. ...
Уловини дарвоза олдига тўхтатиб, ичкарига кирган Собираканинг ҳам ранги оппоқ. Бир пиёла чой ҳам рад этилди. Дуо ўқилгач, йўлга тушишди.
Янги йўл, довон ҳам тез босилдию, Охангарон- Тошкент ўртасидаги узундан- узоқ масофа тугай демаса. Хаёлларини жамлашга ҳаракат қилиб, газни босаётган хайдовчи биринчи марта бу йўлни ёмон кўрди.
- Анув куни телефонда гаплашовдим,- газни босиб кетаётган Собиржон ака хаёлларини жамлашга ҳаракат қилиб гап бошлади,- Рўза тутаётган эканлар. Тутманг дедим. Қулоқ солмаганлар шекилли.
- Ойим эсинини танигандан буён, тўққиз ёшидан тўлиқ тутардилар рўзани. Тутибгина қолмасдан. Бу муқаддас ойда ғаройиб ишлар қиладиларда! Ёдингизда борми, халиги сум купон вақтлари эди. Шакар, совун шунга ўхшаган нарсалар рўйхат билан сотиларди. Бир куни дўконга шакар келибди деб эшитдик. Ишга шошаётган эдим, хотинни мазаси йўқ эди. Рўза оғиз ойим шакарга навбатга турибдилар. Ўша пайтда акамнинг оиласи ҳам бизникида туришарди. Жаъми йигирма жонмиз. Кўпга келган тўй, баъзан болалар фақат шакар чой билан нонушта қилишади.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ҳаётий ҳикоя

ОЛТИ БОЛАЛИК КЕЛИНЧАК


Иноят хола оғирмиш....
Қишлоқда бу хабар яшин тезлигида тарқалди.
Кимдир ичаётган чойини, кимдир чопиқ қилаётган даласини ташлаб йўлга тушди. Тошкентга.
- Дадам ҳам Тошкентга борадиларми? Шунча йўлга- я?!
Ира опа беш кун аввал туширган келининг пайдар- пай берган саволларидан оғриниб, қувидан чиқарилган бир банка сарёғни авайлаб сочиққа ўради. Олма, нон, қатиқ қуйилган елим идишни ҳам йўл халтага жойлар экан пойтахтга отланаётган эрига юзланди:
- Ойим сигиримизнинг қатиғини яхши яхши кўрадилар.Олиб боринг. Музлаткичдан хозиргина олдим. Собираканинг мошинасида кетаркансизлар. Тез етасизлар Худо хохласа, ачиб қолмайди. Ёғлиққина мазза қилиб ичиб оладилар.
Қўшнисини кутиб дарвозадан кўз узмай турган Бакир тоға хотинига қараб маъюс кулимсиради:
- Қизиқсан-а хотин, ойим ҳеч нарса емаётган эканлар ку...Ичсалар қани, қатиқ эмас, сигирингни ўзини ҳам кўтариб борардим.
Бостирма тагида сокин кавш қайтараётган сигирга қараган Бакир тоғанинг ўйлари яна олис болаликка кетди.
Отасидан келган қора хат хомиладор онани тўққизинчи ойда ер тишлатди. Қорнидаги гўдаги билан қаро ерга қўйилган жувоннинг беш норасидаси чирқираб қолаверди. Агар ўшанда Иноят хола йўқ эри урушга кетган ойдек келинчакнинг тоғдек меҳри бўлмаганида беш боланинг тақдири қандай кечиши фақат Аллохга аён эди.
Қариндош – уруққа етимчалар оғирлик қилди. Тупроғи совумаган онаизорнинг руҳини чирқиратиб, осонгина уй- уйларига тарқалишни маъқул кўришди. Каттаси ўн, кичиги иккига кирган болаларнинг холига кўзини юмган жигарлар ўз фарзандларининг тўймаётган қорнини ўйлаб, уч кунлик аъзада зўрға ўтиришди. Қишлоқдошлар ҳам бошларини сарак-сарак қимирлатганича ачинишдан бошқа нарса қўлларидан келмай йўрғалаб қолишди.
Фақатгина қўшни келинчак, эрини фронтга юбориб қапайган қорни билан ёлғиз қолган Иноятхон ховлини тарк этолмади. Ана туғади, мана туғади бўлиб юрган жувон болалар билан бирга қолди. Аслида ўзининг дарди ҳам етарли эди. Турмуш ўртоғидан на хат, на бирор хабар бор. Болаларнинг қариндоши қилмаган ишни, қорнидаги гумонаси билан қолган аёл зиммасига олди.
Аслида у аввалдан бировга нолимас, мактаб учун ажратилган кулбачада болаларни ўқитиб юрарди. Беш боланинг онасига айлангач ҳам миқ этмади. Бировларнинг етимхона ҳақидаги маслаҳатларини чўрт кесиб, мархуманинг руҳини чирқиратмади. Етимхонада катта бўлиш қанақалигини булар билармиди? .
Хакимжон акаси ҳам, ўзи ҳам ғирт етим. Шаҳардаги болалар уйида бирга катта бўлишган. Мўлтираб йўл қарашлар, “эртага ойим келиб олиб кетади” деб ўзини алдашлар, дарвозадан кирган бегона одамнинг олдига чопиб боравериб умидсиз ўтган йиллар.
Хакимжон ҳар дойим қуралайкўз, ориқққина Иноятни ҳимоя қиларди. Нима топса ярмини қизчага илинар, «Бироз чида, кўрасан хали ҳаммаси яхши бўлиб кетади» деб уни овутарди. Саккизни битиришгач иккаласини ўқтувчилар тайёрлайдиган даргоҳга юборишди. Йигит қиз бир-бирига меҳр қўйиб, бир- бирига суянишди. Қишлоққа ўқтувчилик қилиш учун юборишганида улардан баҳтиёр одам йўқ эди. Шу ерда турмуш қуришди. Яхши муаллимларга зор қишлоқ одамлари ёрдамида қурилган чоғроққина уй, улар учун дунёдаги барча қасрлардан ҳашаматли эди. Ўз уйларида одамлардай яшаймиз деб туришганида эса уруш бошланди. ...
Бироқ , дойимгидек “Хали ҳаммаси яхши бўлиб кетади” деб уйдан чиқиб кетган Ҳакимжон акаси ҳеч қачон ёлғизлатмаган суйганининг дийдори охиратга қолаётганини билмасди. Ундан келган қора хат аёлнинг сабрини яна бир бор синади. Сочларини юлиб-юлиб, айтиб- айтиб йиғлагиси келди. Телбавор додлаб дунёдан узилгиси келдию, кўзига мўлтираб турган гўдакларнинг нигоҳи жувонни жони яна олти жонга керак эканлигини эслатди. ..
Йиллар ўтар, олти болалик онага оғиз солганлар ҳам топилиб турарди. Лекин эшикдан кириб келган совчилар совчи юборган эркакни “тўғри йўлга солиб” унга бошқасини топиб беришарди. Аёл ҳам эр хақида ўйламас, баҳти ҳам , тахти ҳам қоракўзлари эди. Битта бефарзанд муаллимдан ҳам чиқди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бир пасда телиграмдан хабар келди .
-Мен хам сизди согиндим.
Дурдона буни куриб ичи бир титраб кетди.
-Ёзинг деди эрига кулиб
-Ээээ куйсангчи.
-Фарзандларингиз учун ёзинг. Ахир согингансиз. Бир йил булди гаплашмаганингизга ахир.
-Ха майли (Болларим яхшими Камронбек, Тохир, Имронним яхшими аяси)
-Энди эсингизга тушдикми бир хабар олмайсиз хам. Уйланибсиз.
-Ха уйландим.
-Хотинчангиз билиб жанжал килмасин яна.
Одил бир хотинига караганди аёли кулини бурнига босиб жим ифодасини килдида ёзинг деди
-Аёлим нарги хонада.
-Ха. Камрон даданг сизларни чакиряпти
-Нима дадаммммм?Ким у бизга. Уйимизди ёкиб бизди уйдан хайдаб яна бизни излаяптими? Катта булиб колдикда.
-Углим ундай дема болам сени укаларингни жудаям согиндим. Хали вактлар келади мени тушиниб оласизлар. Углим нечи ёшга тулдинг.????
-Товба уз боласини нечи ёшга тулганини билмаган ота. Топингчи нечига тулибман?
-Углим мен курганимда 13 ёшда эдинг
-Ун беш ёшга киряпман. Тугилган куним хам ёдингиздан чикгандир ааааа хали.
-Йук болажоним тугилган кунинг ёдимда шу хафтани ун бешинчи числосида сени тугилган кунинг сунги ой укангники.
-Тугилган кунимга велик, канки олиб беринг. Пулни юборинг аям олиб беради.
-Хуп болажоним олиб бераман.
-Учаламизга хам олиб беринг бирдай
-Углим бирданига учаланга олиб беролмиман. Ахир велосепед киммат. Мени хам уз ойилам рузгорим бор.
-Тушинарли. Биз ойила рузгор эмасми. Бупти гапим йук. Телифон учди. Одил хомуш тортиб колди. Фарзандлари онаси каби мехирсиз совук эди. Дурдона Одилга далда берди.
- Кечримлик булинг. Онаси ёмонлагандир. Аста секин мехри тушиб колар.
-Йук. Булар узгармайди. Сен яхши билмайсан.
-Аста секин узгаради. Аллох насиб этса сизди тушинади.
Дурдона турмуш уртогига далда буларди. Лекин ичидаги рашк кемирарди.
Ярим кечаси уйгониб кетган Дурдона эри телефонда ким биландир ёзишарди.

Давоми бор.....

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ЯХШИЛИКНИ БИЛМАГАН КУНДОШ

2 кисим
Личкага келган мактуб


Одил суд хона ёнига келиб булиб утган вокелардан хабар топди. Матлуба энди найранг килишга утганди. Уйнаши Алишерданми, кимданми, булган боласини Одилни буйнига куйиб алимент ундирмокчи. Бу Матлуба деганлари жудаям аёр чикди. Бутун эл билган шармандаликни Одилга тункаб, уни жарга итармокчи булди. Афсуски адашди. Одил днк килиш учун Матлубани судга берди. Текширов жараёни бошланди. Болани днк килиш учун Тошкентга олиб бориш керак . Эртаси бола хаётдан куз юмибди. Кандай килиб? Хамма хайрон. Бу жудаям сирли холат эди. Текшир текшир бошланди. Матлубани милицияга олиб кетишди. Тогаси бир катта лавозимда ишлар эканми ишлар тез орада бости бости булди. Днк килиш учун гудакни хали совуб улгурмаган кабри очилди. Днк олинди.. Бола Одилдан эмас. Одил фарзандларини олиб, Матлубани уйдан хайдаб солди.
-Йукол фохиша. Сендай ифлосга фарзандлариимни бермиман.
-Узинг ифлос мен боларимни олиб кетаман.
Яна тортишув суд жараёнида фарзандлар онасини танлашди.
Одил бир оз вакт ишлари билан чалгиб юрди. Акасини уйида юриш нокулай булиб якка колган уйга йул олди.
. Не куз билан курсинки Матлуба бемалол уйда юрибди.
-Чикиб кет уйдан.... сенга айтяпман чикиб кет уйдан.
-Кетмиман уй меники. Узинг кет латта. Сен эркак эмассан. Эркак булганингда мени эплаб хотин килардинг. Зур килдими. Бу кунингдан улганинг яхши.
-Нима сен нима деяпсан.... манжалаки..
Одил Матлубани бир муштлаб туширганди отилиб кетиб боши Пирмизга текди. Ёниб турган пирмиз кулади, олов пардага туташди сунг уй ёна бошлади. Одил Матлубани кайта кайта судраб урар. Дод солиб хиёнаткор аёл бакирарди, уйни ярми оловда колди. Одил болларини уйдан олиб чикиш учун бошка хонага югурди. Фарзандларини бирма кетин олиб чикди. Кушнилар йигилишиб оловни учира бошлашди.Ут учурувчиларни чакиришди. Матлуба шу орада кочиб колибди. Эссиз уй. Ярмигача ёниб кетибди. Одил уй ёнида дод солиб, Фарзандларини багрига босиб йигларди.
Сен аёлмас Матлуба сен шайтонсан, шайтон. Сени Аллохга кифоя килдим. Аллохга кифоя килдим. Болаларимни хаёти нима булади. Мен боларимни бермиман сенга. Уй касирлаб ёнарди. Яшашга яроксиз холатга тушди. Одил фарзандларини олиб акасини уйига борди. Янга билан акаси далда булишди. Одил уйланиш учун фарзандларига она кидирди.

Янгаси бир икки утириб колган кизларга, эрдан ажрашган аёлларга совчи куйди. Одил учрашувга чикганида шарт куйди
-Фарзандларимга она керак. Уларни йиглатмай мехир берадиган она.
. Турмуш курсак узим тугиб бераман. Угай болани нима киламан. Онасига топширинг деди. Одил бу сузларни эшитиб шашти тушиб кайтиб кетди. Хар бирини, узини орзуси бор эди. Биронтаси фарзандларингизни багримга босаман, уз фарзандимдек кураман демади.

Эх хаёт бу менга синовми ёки жазо. Хотиним нима деса олиб бердим эркаладим. Фарзандлар тугиб берди. Качон мендан кунгли совуб улгурди экан. Мусофирда юрдим Ойлаб йиллаб уйга келмай. Хар кунгирок килганимда согиндим сизди деб йигларди. Овутардим. Нима килай юртимизда ишлаб пул тополмасам. Бирга еткизсам бирга етмайди. Узокларда ишламаганимда балки аёлим хиёнат килмасмиди. Ёнида булмаганим, тергамаганим учун юриб кетими.
Тонг отди эртаси ховлида яна жанжал бошланди. Матлуба махалаком билан келиб фарзандларини жанжал оркали олиб кетди. Одил болларини олиб колишга хаксиз экан. Уй жойи ёниб кетгани учун. Отада болани колдирмади . Агар уйланганида факат угай булсада онаси билан тулик ойилада колишга хакли экан

Ёниб кетган уйни бузишди. Урнига уй солиш учун. Одил яна Рассияга кайтиб кетди. Матлуба уй жойни талаб килиб махалага хокимятгача борди. Одилни кайтадан юритага чакириб олишди. Яна жанжал яна судма суд юрган Одил охири ер жойини сотиб юборди. Пулига ота онасини кишлогидан ер олди

Бу аёлни дастидан уйлансам кутилсам керак деди Одил Маруф уртогига.
-Ха Жура сен бундай юрма мен опамга айтаман сенга муносиб аёл топиб беради. Кийинчиликни курган, ойилани кадрига етадиган аёлга уйлан. Хаёт курмаган кизларга учма. Утган сафар купрок кизлар билан гаплашиб курдинг. Улар хаётга енгил карашади.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Oʻqituvchi:⠀
— Abdulla, senga savol! “Qavat-qavat toʻni bor, chiroyligina yuzi bor»?⠀
Abdulla:⠀
— Atirgul!⠀
Oʻqituvchi:⠀
— Yoʻq, bu - karom. ⠀
Abdulla:⠀
— Maylimi, endi man topishmoq bersam? U besh harfdan iborat, bosh harfiyam oxirgisiyam ”Q"…⠀
Oʻqituvchi:⠀
— Voy, quloqsiz bola! Nimalar deyapsan!?⠀
Desa 😂😂
Abdulla:⠀👇davomi🫣🫣

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Қиш фасли муборак! 🌧❄️☃️


@Ibratli_Sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

-Билмадим кизим. Даданг каерда булса мен хам уша ерда булишим керак.
-Менчи она?
-Сен хам биз билан болажоним.
Орадан беш ой утиб Одил уйга кайтиб келди. Тугри Тошкентга тушди. Дурдона кизи Бахора билан кутиб олишди. Бир икки кундан сунг кишлокга кетишди... Шу орада Одил угиларини согиниб совга салом билан фарзандларини уйига излаб борди. Фарзандлари яхши кутиб олишмади. Хафсаласи пир булиб уйга кайтди. Тошкентга бориб уч ой ишлари тугагунча яшаб турди. Дурдонани кизи Бахора дадасига мехрибон. Дадажоним нима егингиз келаяпти. Дадажоним чой ичасизми. Сизга китоб олиб келдим дея отасига парвона. Дурдона бахтдан сармаст.
-Онажоним бахтимизга куз текмасин илохим амин. Дадажоним мехрибон. Сизни бахтли куриш мен учун бу бахт онажоним.... Мен сизларни жудаям яхши кураман. Аллохга шкур бизга бахт берганига шкур.
Мен хам сени жудаям жудаям яхши кураман болажоним..
Одил хам хаётидан мамнун. Аллохга саловатлар айтар. Мехрибон киз берганига шкур килар. Уз фарзандларига имон тофик тиларди.
Орадан бир ой утиб яна Рассияга кайтиб кетишди. Одил топганини ойиласига яни Дурдонага берар кизи Бахорани укишига пул юборарди. Нима камчилиги булса барчасини мухаё киларди. Алиментни уз вактида тулаб ундан ташкари фарзандларига пул юбориб турарди.
Дурдона кундан кунга чирой очиб тулишиб борарди. Уз хаётига караб куз текмасин Бахтимга дерди. Одил кунгидагидек умир йулдош эди.
Дурдона сенга рахмат. Сен жудаям яхши окила аёлсан. Мени куп ёмон фелимга куникиб яшаб келганинг учун рахмад. Сендан розиман. Бахорадай мехрибон кизим бор. Мени угай демайди. Дадажоним дейди. Хар тонг, хар кеч хол ахволимни сурайди. Мен учун кайгуради. Сен хам мени хурмат киласан, суйиб эркалисан. Лекин нега уз фарзандларимдан мехир курмадим. Каерда хатто килдим.
Бегим бу сизга синов. Аллох насиб этса мукофоти бор. Мен сизди фарзандларингизни кайтаришга ёрдам бераман. Сиз эзилманг.
Эрини елкаларидан кучиб олди Дурдона.
Эшитяпсизми Сиз яхши инсонсиз. Мехрибон ота, мехрибон умир йулдош. Хар томонлама сиздан кунглим тук. Ёмонлардан Аллох асрасин. Сиздек отага зор булади. Сизди менсимаса охири хор булади. Кизимни угай демай бошини силадингиз. Мени ногиронсан демай яшаяпсиз. Шуни узи сизди яхшилигингиздан далолат. Топганингизни уйга ташийсиз. Кучада бегона аёлга карамайсиз. Бундан ортик кандай яхши булишингиз керак Бегим. Мен сиздан розиман.
-Мен хам сендан розиман Дурдона. Сени жудаям яхши кураман дея Дурдонани кучиб олиб кузлари ёшга тулди. Иккиси бир бирини кучиб йигларди.
Дурдош нега сени эртарок учратмадим. Уша фарзандларим онаси сен булардинг.
Такдирда Бегим.

Орадан етти ой утиб Дурдона хайитга уйга пул таксимлади. Эрини фарзандларига хам пул ажратди. Одил иккиси маслахатлашиб яна Матлубага боллари учун пул юборишди. Кунгирокга жавоб берган Матлуба бирдан норози охангда жаврай бошлади.
-Ха уша мегажингиз туфайли боларимдан хабар олмай куйдингиз канака отасиз ахир. Бир узим уч боламни кандай бокаман. Бундай уйлайсизми.
Дурдона шартта телефонни эрини кулидан олди....
-Синглим яхшимас. Товба килинг. Но шкур булманг
-Сен колувдинг акил ургатмаган.
Одил телифонди олди
Учир овозингни. Бу аёл мени хотиним булади. Муроса киласан ёрдам киламан. Айтганимни килмасанг болларни боколмасанг отамни уйига юбор. Хотиним боради фарзандларимга карайди. Узим бокаман. Тушиндингми
Матлуба индамай колди.
Гапинг булса аёлимга гапир. Сени жавобингни берганман. Узингни айбинг билан кетгансан.
Жимлик. Телифонди учирди. Одил углига пулни юборгани хакида хабар колдирди. Шу кундан бошлаб Матлуба нима камчилик булса Дурдонага айтар. Угилари отаси билан узок гаплашарди. Бир кун Одил углидан
-Камрон углим Имроним болажоним мени яхши курасизларми деди.
-Бупти биз ухлаймиз деди угилари
-Тохир сенчи углим. Агар синглинг Зухра тирик булганида сизди яхши кураман дадажоним дерди.
-ээээ, бупти биз учирдик дея телифонди учиришди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ЯХШИЛИКНИ БИЛМАГАН КУНДОШ
3 кисим..
ЛИЧКАГА КЕЛГАН МАКТУБ
Булган вокеa


Ким билан ёзишяпсиз?
-Ха , боларимни согиниб ёзгандим. Кичкина углим шифо хонага тушиб колибди. Дориларини олишга пул керак экан.
-Аллох шифо берсин илохим амин. Юбордингизми пул
-Рахмат. Ха юбордим.
-Унда яхши. Ха деб у аёл билан ёзишаверманг. Сизга хиёнат килган. Тугри болларингиз учун, мен бошладим бу уйинди. Сиз чукурлашиб кетаяпсиз.
-Сенга нима килдим. Тушинмадим .....
-Хеч нима.
Дурдона пушаймон еди. Эрига рахми келиб Матлубага ёзгани учун. Тонггача уйкуси келмай тулгониб чикди.
-Ё Раббий гунохимни кечир. Рахим килиб гунохга ботдим. Узинг хар нарсага кодирсан. Шу килган ишим учун мени азоблама.
Кузларидан шашкатор ёш кела бошлади. Соатга караса тонги 6 ти. Одилни телефонига хабар келди.
-((Юборган пулингиз кам. Мен кай бирига етказаман. Ота булиб нима килиб беряпсиз. Бегонани боласини бокиб ётибсиз. Узингизни боларингиз нонга зор. Худодан курмайсизми. Халиям товбангизга таянмабсиз афсус))
Дурдона хабарни укиб индамай телифонди учириб жойга куйди . Нонушта таёрлаб . Ишга кетишга чогланди.
-Нонушта килмайсанми Дурдон
- Иштаха йук
-Тушунарли. Бупти яхши бор.
Дурдона эрини бирдан узгариб колганига хафа булди. Кузларига ёш олиб ишга кетди.
Узига узи гапирар. Дардини Аллохга айтар. Куз ёшларини артарди. Куни билан иш хам татимади. Шифохонада ёрдамчи хамшира булиб ишларди. Эртарок жавоб олиб уйга кайтди. Одил ишдан келган экан. Чека бир кишлокда яшаганлари учун иккиси бир хоналик уйни ижарага арзон нархига олишган. Одилни топиш тутиши яхши эди. Курулишда прараб булиб ишлар. Унинг устига кишлок жой булгани учун майда ишларга хам чикиб турарди. Одил хар доим кулиб самий кайфиятда юрарди. Хозирда узгариб колган. Дурдона овкатга унади. Индамай ишларини тугатиб уз ишлари билан бант булди. Одил хам жим.
Хафта кунлар, ой утяптики. Одил телифондан бошини кутармас узи билан узи овора. Дурдона кизи Бахора билан гаплашиб узини овутарди. Охири чидай олмаган Дурдона..
Шунчалик хам узгардими одам..... эрини ёнига борди
-Сизди тушунмаяпман. Нима булди сизга. Хаётимиз яхши эди. Хар доим хуш чак чак юрардингиз. Ёки мен сизди ранжитимми?Ёки ишингизда муаммо борми? Гапиринг?
-Асабимга уйнамачи. Хаммаси яхши. Чарчадим ухлашим керак.
Кузига ёш олган Дурдона ошхонага утиб утирди. Утган бир йиллик умрини чиройли яшаган кунларни ёд олиб йигларди.
Бахтли эдим. Бахтимга куз текдими. Эрим гулим, фариштам деб суярди. Еру кукга ишонмасди. Кайнона кайнотам кизим дея мендан кунгли тук эди. Хар ишга кетишим олдидан умир йулдошим дея , пешонамдан упиб, Сени Аллохга омонат топширдим дерди. Бир биримиз билан аразлашмасдик. Нима булди. Уша хиёнаткор Матлубани каттик севганми. Нима учун у билан ёзишиб эрим бирдан узгариб колди. Шу куни тонгача ухламаган Дурдона эртаси ишга чикмади. Исиги 39гр ошибди. Мазаси булмай узини ёмон хис килди. Бир хафтадан сунг узига келиб уйга кетишга чогланди. Нарсаларини йигиштира бошлади. Одил бу холатни куриб ажабланди.
-Нима киляпсан?
-Нима килардим уйга кетмокчиман. Орамизда фарзанд йук, мехир йук, окибат кутарилган. Мени сиз билан хеч нарса боглаб тургани йук. Одамлар яна ажрашибди деса гапираверсин. Улар мен чекётган азобимни билишмайдику. Уч ойдирки халоватим йук. Ишга хам тайинли чиколмай колдим.
-Товба килдим сен жиннимисан?Мен сенга нима килдим.
-Нима килдим дейсмзми. Узингиз билмайсизми. Мени индамай эзиб келяпсиз. Уйимиз хувиллаб колган. Сиздан саддо чикмайди. Олдинлари бахтли эдик. Уйимизда кувонч бор эди. Хозир ишдан келамиз. Овкатланамиз. Сиз телифондан бошингизни кутармайсиз. Телвизор курасиз. Мен билан ишингиз йук.
-Нима килай? Ёш болага ухшатиб уйнатиб утирайми сени. Мендан нима хохлисан. Тупирдим сени ишинга ва сени хаётинга. Нима килишим керак. Фарзандимни мазаси йук. Мендан нима хохлисан. Узинг соатлаб кизимиз билан гаплашасан. Сени боланг болаю, меники боламасми. Сен мени фарзандларимни куролмисан. Мана хакикат. Бирон марта мендан хол ахвол сурадингми?Йук. Факат узингникини тикиштирасан. Энди эр к,уришга утингми. Кунин уйдасан. Бор ишла менга курикчи булмай. Мени узимни мумомоларим етади.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚУРЪОН ВА АСАЛ – ҲАР ҚАНДАЙ ДАРДНИНГ ДАВОСИ

Аллоҳ таоло бандаларига жуда кўп неъматлар берган. Ана шундай неъматлардан бири асалдир.
Қуръони каримда шундай дейилган: “(Эй Муҳаммад,) Парвардигорингиз асаларига ваҳий (амр ёки илҳом) қилди: “Тоғларга, дарахтларга, (одамлар) қурадиган инларга уя сол. Сўнгра турли мевалардан еб, Парвардигоринг (сен учун) осон-қулай қилиб қўйган йўллардан юр!” Унинг қорнидан алвон рангли ичимлик-асал чиқади. Унда одамлар учун шифо  бор. Албатта бу ишда (яъни, митти жониворнинг одамлар учун хизматкор қилиб қўйилишида) тафаккур қиладиганлар учун оят-ибрат бордир” (Наҳл сураси, 68-69-оятлар).
Асаларининг ҳаёт тарзи инсонлар учун беқиёс ибрат намунасидир. Асаларининг тириклиги чаманзорлар, яйловлар ичида ўтади. Гул ширалари бу мўъжаз жониворнинг таомидир. Маълум бўлишича, асалари камида 3000 хил ўсимлик гулидан шира (нектар) йиғади. Бир килограмм асал йиғиш учун 10 миллион дона гулга қўнади. Бу вақт ичида ҳар бир асалари уясига 120-150 марта қатнайди, 450 минг чақирим йўлни босиб ўтади.
Яна бир ҳайратланарли жиҳати шунда, асалари ўз жуссасидан 20 баравар оғирликдаги юкни ерда судраб юра олади.
Асаларининг бешта кўзи бўлади. Ҳид билиш, сезиш туйғуси одамникига қараганда 25 марта кучлироқ. Шунинг учун асалари бир неча чақирим масофадан ҳидни сеза олади.
Асаларилар ўз уясидан 14 километргача масофага учиб боради. Учиш тезлиги соатига 65 километргача етади. Шира олиб қайтишида бу тезлик 35 километрни ташкил этади. Энг қизиғи, асалари ўзи йиққан асалнинг юздан бир қисминигина истеъмол қилади, қолгани инсонларга туҳфа этилади. Асалари буни, шубҳасиз, Аллоҳнинг илҳоми билан қилади.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қуръонда икки шифо бор: Қуръон ва асал. Қуръон қалблардаги касалликларга шифо, асал ҳар бир дардга даводир ”.
Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ширинлик билан асални яхши кўрардилар .
Пайғамбаримиз асални яхши кўрар, бошқаларни ҳам бу тотли неъматдан ейишга, у билан даволанишга чақирардилар.
Бир киши Набий алайҳиссалом ҳузурларига келиб:
– Биродарим қорни оғрияпти, – деди.
Расулуллоҳ унга:
– Биродарингга асал ичир, – деб тавсия қилдилар.
Ҳалиги одам унга асал ичирди. Кейин келиб айтди:
– Мен унга асал ичирдим. Аммо баттар ичини кеткизиб юборди.
Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Аллоҳнинг гапи рост, биродаринг қорни алдаган! – дедилар .
Мутахассислар илиқ сувда эритилган асалга Қуръон оятларини ўқиб дам солиб ичишни тавсия этишган. Айниқса, эрта тонгда ичилса, натижаси яхши бўлади.
Пайғамбар алайҳиссалом шундай деганлар: “Кимда-ким ҳар ойда уч марта, наҳорда (оч қоринга) асал яласа, касалликнинг каттаси унга яқин йўламайди ”.
Халқ табобатида асалнинг қуйидаги фойдалари зикр этилган:
– Асал турли касалликларни даволайди, одамни бардам-бақувват қилади;
– мижозни тозалайди, қоннинг томирларда юришини равонлаштиради, гўштни бузилишдан сақлайди;
– кўз хиралигидан халос этади;
– навқиронликни сақлаб қолиш, узоқ умр кўриш учун муттасил асал истеъмол қилиш тавсия этилади;
– қонга жуда тез сўрилади, уни тозалайди;
– микробларни ўлдиради;
– асал суви меъдани кучли қилади, иштаҳани очади, овқат ҳазмини яхшилайди;
– шамоллаш, ҳолсизлик, асаб тўқималари касалликларини даволайди;
– танасида модда алмашинуви бузилган кишиларга асал жуда фойдали;
– ошқозон-ичак яралари касалликларини даволайди, мияни озиқлантиради;
– юқори нафас йўллари, ўпка касалликлари, юрак, жигар, буйрак, асаб тўқималари, тери, кўз касалликлари ҳам асал ёрдамида муолажа қилинади;
– камқонликда асални малина билан бирга истеъмол қилиш тавсия этилади;
– ошқозон-ичак фаолиятини яхшилайди;
– ревматизмга қарши энг яхши дори;
– қон босимини туширади;
– терига суртилса, терининг ҳолатини яхшилайди;
– хотирани, ақлий қобилиятни кучайтиради;
– юракка қувват беради;
– овқат ҳазм бўлишини яхшилайди;
– грипп касаллиги олдини олишда, уни даволашда ҳам асал тенги йўқ малҳамдир;
– асал шарбати кишини тетик қилади, мия фаолиятини яхшилайди...

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Қуйидагилар қўшнилик бурчлари жумласига киради:

1. Қўшни билан учрашганда салом билан сўз бошламоқ;
2. Гаплашганда гапни чўзмаслик;
3. Кўп савол бермаслик;
4. Касал бўлганда кўргани бориш;
5. Бошига мусибат тушганда таъзиясида қатнашиш, унга нисбатан бирга сабрли бўлиш;
6. Севинчли онларида қутлаш унинг севинчи билан севиниш;
7. Хатоларини кўрмасликка олиш;
8. Уйини жосусларча кузатмаслик;
9. Деворига бир нарсалар қўйиб ёки осиб ғашини келтирмаслик;
10. Унга тегишли жойдан сув олмаслик;
11. Уйининг олдига ахлат ва супиринди тўкмаслик;
12. Ўтиш йўлларини торайтирмаслик;
13. Бирон баҳона билан уйига қарамаслик;
14. Қулоққа чалинган оилавий сирларини ёймаслик;
15. Керагида шаънига ёмон сўз айтаётганларнинг гапини бўлиш;
16. Ўзи йўқлигида уйини қўриқлаш;
17. Унга қарши айтилган сўзларга қулоқ солмаслик;
18. Маҳрамига оид хусусларда кўз юммоқ;
19. Хизматчисига қарамаслик;
20. Боласига ширин сўзлар айтиш;
21. Диний ва дунёвий масалаларда билмаганларини билдириш...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ЯХШИЛИК

Бир киши дўконга кириб, бананнинг нархини сўради:
— Банан қанча туради? - Ўн икки динор.
— Олма-чи? - Ўн динор.
Шу пайт дўконга шу маҳаллада яшайдиган бир кампир кирди ва банан ва олманинг нархини сўради.
Сотувчи унга банан уч динорлигини, олма эса икки динорлигини айтди.

Кампир "Алҳамдулиллаҳ, болаларим маза қиладиган бўлишди", деди.
  Олдин кирган киши сотувчининг бу ишидан ғазабланиб, кўзлари қизарди.
Сотувчи унга қизишмай туришини ишора билан англатди.
Кампир оладиганини олиб дўкондан чиққач, у кишига деди:

"Аллоҳга қасамки, мен сизни алдамадим, сизга хиёнат қилмадим.
Бу кампирнинг тўртта етими бор. Ҳеч кимдан ёрдам олишни хоҳламайди, ғурури баланд. Неча бор ёрдам бермоқчи бўлдим, кўнмади. Кейин унга қандай ёрдам қилишимни ўйлаб, шу йўлни топдим. Яъни унга нархни арзон айтаман. У ҳеч кимга муҳтож эмасман, деб ўйлайди. Мен ҳам яхшилик килишни хоҳлайман. Аллоҳнинг изни – менга ўргатган йўли билан ушбу тижоратни йўлга қўйдим.
Бу кампир хафтада бир келади.
У келган куни жуда кўп фойда кўраман. Унинг дардига малҳам бўлишни хоҳлайман."

  Халиги киши айтади: "Мен дўкондорнинг бу қилмишидан хурсанд бўлиб, унинг пешонасидан ўпдим".
Инсонларнинг ҳожатини чиқаришда шундай бир лаззат борки, уни фақат тажриба қилган – бошидан кечирганлар билади.

Зеро, заррача қилинган яхшиликка ҳам мукофот ваъда қилинган!
Шуни доим ёдингда тут азиз биродар!

📚"Ғам-қайғусиз яшай десангиз, III" китобидан.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Аввал Сардорга, сўнгра қолганларга қаради. Аммо «…укажон, отангнинг ўлими бир фалокат эди. Ўшанда тракторимнинг катта баллони йиртилди. Уни ямадик. Кейин дискка жойлаштирдим-да, тракторнинг моторини юрғиздим. Баллонга компрессор билан дам сола бошладик. Бирдан фалокат юз берди. Диск баллонга яхши жойлашмаган экан, бир маҳал отилиб чиқиб кетди ва компрессорни ушлаб турган отангни деворга ёпиштириб ташлади… Отанг шу ернинг ўзида жон берди. Мен эса айбдор бўлиб қолдим. Шундан бери ўзимнинг болаларимга қарамасам ҳам қўлимдан келганча сизларга қарашай дейман. Шулар ўкинмасин дейман. Бир умр аросатда яшаб келяпман. Буни биров билмаслигини энангдан илтимос қилган эдим. Эвазига сизларни оёққа қўйишга Аллоҳнинг номини ўртага қўйиб, қасам ичганман. Энанг раҳматли барибир айтиб қўйибди-да… Майли, бўлар иш бўпти. Лекин мени кечиринглар! Олдиларингда, Яратганнинг олдида ҳам гуноҳкорман!» дея олмади. Бир лаҳза жим қолди-да, индамай орқасига бурилиб, чиқиб кетди.
– Сардор, нега амакимни сўкдинг? – деди Севинч.
Сардор опасига қаради, укаларининг жовдираб турган кўзларига боқди. Сўнгра қароқларини эзиб турган кўз ёшларини енги билан артди-да, деди:
– Агар мени ука, ака десанглар, бу саволни бош­қа берманглар! Энамнинг руҳи чирқирайди. Ўзи икки ўт орасида ўтирибман!
Севинч ҳам, укалар ҳам ҳеч нарсага тушунмай бирин-кетин ташқарига чиқишди. Аллақачон қуёш ботиб, атрофни зулмат қоплаган эди.
…Эртаси азонда «Жон-жон» амакининг уйидан «отам»лаган овоз эшитилди. Туни билан ухлолмай, юриб чиққан Пардабой ака тонгга яқин ота-онаси ва акаси билан тушган суратни кўксига босиб, оламдан ўтибди…

Холиёр САФАРОВ

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ЖОН-ЖОН” АМАКИ. Ҳикоя

Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар🔥


Сардорнинг онаси оламдан ўтди. Қир этагида жойлашган ҳовли атрофида тумонат одам. Мар­ҳу­ма­нинг яқинлари қўлларига таёқ ушлаб, чопон устидан белларини чорси билан боғлаган ҳолда овоз бериб-овоз бериб йиғлашяпти, дардларини айтиб-айтиб нола қилишяпти. Марҳуманинг ёлғиз қизи Севинч на тасаллига кўнади, на тақдирга тан беради.
– Бизни кимларга ташлаб кетдингиз, энажон?! Шунча йил отамсиз хўрланганимиз етмасмиди, энажон?!
– Бўлди, Севинч, сал ўзингни қўлга ол, қизим, – кекса кампир – марҳуманинг опаси Бибинор хола уни овутмоқчи бўлади. – Ота-онанинг ўлмоғи мерос. Энди тақдирга тан бергин, қизим. Сенинг ҳам уч боланг бор, шуларни ҳам ўйласанг-чи?
Севинч бир зум жим қолади-да, нафасини ростлаб олгач, энди бориб, укаси Сардорнинг елкасига осилади.
– Шу кунлар ҳам бормиди, Сардор? Шунча йил отамсиз яшаганимиз етмасмиди? Эндигина кун кўраётган эдиг-а? Яхши кунларимизда энажоним бизга бош бўлиб юрса бўлмасмиди? Невараларини ўйнатиб юрса бўлмасмиди-и?
Сардор – отаси вафотидан кейин оиланинг дастёри бўлиб, ҳамманинг оғирини енгил қилган, муаммоларини ҳал қилиб, уларга далда бўлиб келаётган йигит – бугун опасига, укаларига нима дейишни билмас, тилига бир жўяли сўз келмасди. У ҳозир ҳам елкасига бош қўйган, кўз ёшлари қалбини куйдираётган опага нима дейишни билмади. Худди «Мен борман-ку» дегандек унинг елкасига қўлини қўйди, аммо ўзи ҳам пиқиллаб йиғлади. Кутилмаганда:
– Дунё бесўров бўлганда эди, амакимни ўлдирардим! – деди.
Севинч бирдан бошини укасининг елкасидан кўтарди.
– Нималар деяпсан? Қайси амакимни айтаяпсан?
– Анув… «Жон-жон»ни-да!
– У нима қилди? – Севинч укасининг кўзларига тикилди. – Бирор гап бўлдими?
– Сардоржон, ойналай сендан…– шу чоқ уларнинг олдига келган Бибинор хола унинг елкасидан тутди. Отанг ўлгандан бери укаларингга бош бўлиб келдинг. Сен оғир бўл, Сардоржон. Энди келин икковинг уларга онаси йўқлигини ҳам билдирманглар.
Сардор бошига оқ рўмол ёпиниб ўтирган холасининг маъюс кўзларига қаради. Назарида холасининг кўзларида ўз онасининг меҳригиёси акс этиб тургандек эди. У холасини қучоқлаб олди.
– Чидолмаяпман-да, холажон! Юрагим куйиб кетяпти…
– Ҳаммасидан хабарим бор… – деди Бибинор хола паст овозда. – Бошқаларнинг ҳасрати бир бўлса, сеники минг бўлиб ётибди. Биламан, лекин оғир бўл, Сардоржон. Энанг у гапни сенга умуман айтмаслиги керак эди… Айтибдими, энди сен ҳам буни ичингда сақлагин. Опанг, укаларинг эшитса, ёмон бўлади… Мени тушуняпсанми?
Балки бошқа кун бўлганида Сардор ҳозироқ бориб, ўша «Жон-жон» амакисини тилиб ташлаган бўларди. Аммо бугун мавриди эмас. Балки шунинг учун ҳам онаси бу сирни ўлими олдидан айтгандир… Балки шунинг учун ҳам онаси худди Бибинор опасидек буни бошқалар билмаслигини сўрагандир, амакисига ҳеч нарса демасликни васият қилгандир…
Сардорнинг боши қизиб, мияси ғовлаб кетди. Ташқарига чиқди. Остона ҳатлаб, беихтиёр кўкка боқди,уҳ тортди, қуёш кўзини қамаштирди, пешонасини куйдирди. У нигоҳлари билан одамлар орасидан амакисини қидирди, аммо тополмади. Кейин саҳарда у уч кишини машинасига миндириб, қабрис­тонга кетгани ёдига келди.
– Ҳаммамизни жон-жонлаб, Севинчжон, Сардоржон, Ёдгоржон деб юргани билан аслида аллақачон жонимизни суғуриб олган экан-ку! – деди ўзига-ўзи. – Шунча ишни қилиб, энди қабр кавлашга кетганини қара... – Кейин ўйлади: «Балки бугун менинг кўзимга кўринмаслик учун ҳам шундай қилгандир. Балки одамлардан ўзини тортгандир. Шу йўл билан бир фалокатнинг олдини олгандир. Балки ўз айбларини ювиш учундир…»
Сардорнинг ўйлари остин-устин эди. У бугун беқарор, карахт, баъзан нима қилаётганини ҳам билмасди. Ювувчига, тобут олиб келганга, йиртиш бераётганларга, хайрия тарқатаётганларга нима керак бўлса, топиб бериб турди, аммо хаёли ўзида бўлмади. У отасининг қачон вафот этганини билмайди, эслолмайди. Гўдак эди. Аммо раҳматли онаси уни уйнинг каттаси, эркаги деб эъзозлаб, укаларига бош қилиб тарбиялаган. Институтда ўқитди, уйлантирди, ҳамма ишни унга ишонарди. «Суянган тоғим» дерди. Аммо бугун тоғ ерга қулаб, Сардорнинг ўзи бепоён чўлда қолгандек эди. «Суянган тоғ» у эмас, онаси эканлигига иқрор бўлаётган эди. Кеча

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Деворига осилган“Сигирнинг овқатлантириш меъёрини” укиб, Собиржон кулгидан ўзини тия олмади. Боплабдию, оширворибди! Ахир бу мол бўлса! Овқатланиш тартибини ўқиб ўтирармиди...
Бу жонсараклик ва безовталикнинг сири нақд икки йилдан сўнг очилди. Аниқроғи сигир сотилиши лозим бўлиб қолгач хотини ёрилди. У бўкиб қолган сигир воқеасини йиғлаб айтиб бергач, Олахонлари Иноят холаларники эканини тан олди.
Хола бечора иззиллаб қолган келинни юпата олмай, унинг қўлидаги арзимас пулга ўз молини олиб чиқиб берган экан. Фақат бир шарт билан. Олахони ғунажин туғса ёки молни сотмоқчи бўлишса бегона қилишмайди...
Воқеани эшитгач Собиржон нима дейишни билмай қолганди. Одам ҳам шунчалик танти бўладими? Оғзини оқартириб турган сигирини бировларга жони ачиганидан арзимаган пулга бериб юбораверса. Яна ҳеч нарса бўлмагандек миқ этмаса!
Сигирини қайтиб сотиб олаётганида ҳам хола сир бермади. Мол нархини анча паст айтган Собиржонни уришиб “говмишингни бозор баҳосида оламан деб туриб олди. Собиржон ўжаргина қўшни билан тортишиш бефойдалигини билиб , ҳаммасидан хабари борлигини айтганида эса мазза қилиб гап эшитиб олди.
- Сигирни пул кераклиги учун ўзим сотганман. Яхшигина нархга! Уни роса боқиб чиройли семиртирибсизлар. Энди баҳосини ерга урма!
Собиржон ака холанинг феълини билгани учун ҳеч нарса дея олмади. Махсус рецепт билан боқилган Олахон эса кимнинг маслаҳати билан бунчалик иззатда бўлганини сезиб аввалги уйига солланиб кириб кетди. ..
Мана шунақа, Иноят хола ана шундай ишлари билан меҳрни мисқоллаб қозонди. Пахтадек бўлиб қолса ҳам пойтахтга олиб кетишларининг сабаби шу. Ҳамма онахонга “ уйимнинг тўри сизники” деб хол-жонига қўймайди. Самарқанд, Буҳоро, Хоразмнику бир неча маротаба айланиб келди. Бормай деса, хафа бўлишади. Кўзлари хиралашиб қолгани сабабли “ сани танимайроқ турибман” деса борми, келган одам холанинг қачонлардир қилган яхшиликларини эслатиб ўзини таништиради. Шундай вақтда хола ўнғайсизланади, келган одамни енгил койийди:
-Анавинда мана бундай қилгансиз дейишни бас қилинглар! Қолаверса барибир эсимда йўқ. Инсон яхши ишни холис Аллох йўлида қилади болаларим.
-Шунақаю холажон, агар ўшанда сиз бўлмаганингизда билмадим нима бўларди?
-Нима бўларди ? Менга ўхшаган яна бир бандаси қўлини чўзарди. Худонинг назарида бўлсанг хор бўлиб қолиб кетмайсан. Кимдир албатта сенга мададкор бўларди.
Бакир тоғанинг нигоҳида ойисининг умри кино тасмасидек ўтарди...
Опа-акалари ҳам Тошкентга етиб боришибди. Бироқ ойиси бир неча маротаба Бакиржонини сўратибди. Қўнғироқ қилишганида анча қувноқ гаплашишган бўлсада, ундан ниманидир яширишяпти.
- Эртага Хайит. Ойим ҳар дойим “ Яхши кунларингда яқинлаштир” деб илтижо қилардилар. Аввал тушунмасдик. Кейин ,Рамазон, Хайит ва Жумаларда қўрқадиган бўлиб қолдик. Ишқилиб, бахтимизга омон бўлсинлар! Улар бўлмагида биз омон қолмасдик. Ёхуд болалар уйида сочилиб кетармидик...
Мошина шомга яқин Тошкентга кириб келди. Иноят хола дархақиқат оғир экан. Аммо улар келганини сезиб кўзини очди. Болагинасининг хидидан тўйиб нафас олиб , бошини силаб жилмайди. Бакир тоғанинг мижжаларига ёш қалқиди. Шу тобда ўзини етмишга етиб қолган кап-катта одам эмас, онаси бағрида ётган боладек хис қилиб кўзларини юмди. Ориқ, бемажол қўлларни кафтлари орасига олиб, болалигида қўлчасидан меҳр билан тутгувчи нозиккина бармоқлар тафтини туйди. Бир сонияга вақт ортга дўниб, қаршисида гўзал, лобар аёл гавдаланди. Олти болалик келинчакнинг чеҳрасидан нур ёғилиб турарди. ...

Муаззам ИБРОХИМОВА

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Жон бошига ярим килодан хисобласак ўн кило шакар олишимиз керак. Кичигим кўтариб келаман деб ойим билан бирга чиқибди...
Кечга яқин уйга келсам Баҳром енгимдан тортиб, қулоғимга шивирлади;
- Дада биз шакар олиб келмадик.
- Нега,- дедим ошхонада куймаланаётган ойим томон қараб,- қолмабдими?
- Қолмагани йўқ! Олдик. Аммо Зоҳидларнинг уйига ташлаб келдик.
- Қайси Зоҳид?
- Ану уйлари ёниб кетиб, дадаси билан ойиси куйиб ўлган синфдошим борку! Опаси магазинга чиққан экан, Назар ака шакар бермади.
- Нега?
- Шакар оладиган пуллари ҳам, хужжатлари ҳам ўша ёнғинда ёниб кетган экан. Роса йиғлади. “ Шакаримизни бера қолинг, албатта пулини топиб бераман. Хужжатларни ҳам тўғирлаяпмиз ” деб ялинди. Назар ака бермади. Лобар опага ён босганларларни “Хозир ўзларингникини бериб юбораман!” деб бир қўрқитганди ҳамма ўчиб қолди. Бувимлар индамади. Аммо олган шакаримизни кўтартириб “тўғри Зоҳидларникига бошла “деди. Мен ҳеч нарса қила олмадим. “ Бизникида қопда шакар турибди, буниси сизларга” деб халтаси билан ташлаб чиқдилар...Магазиндан олган совун, макарон, унни ҳам уларга бердик.
Ўшанда ойимлардан яхшигина ранжибман. Невараларини ўйламабдиларда деб аразлаб юрганим ҳам эсимда. Тепа маҳаллада яшаб хотини билан куйтиб ўлган Қаҳрамоннинг саккиз норасидасинининг аҳволини хаёлимга ҳам келтирмай онамга оғриндим:
- Шакарнинг ярмини ташлаб келсангиз ҳам бўларди, набираларингиз ҳам ширинхўрак бўлса уларни ўйламабсизда, - деб эрталабки нонуштада шакар чой сўраган қизимга ишора қилдим, - Қолаверса ўзингиз ҳам рўза тутяпсиз. Саҳарликда бир пиёла ширин чой ичиб олсангиз тетикроқ юрасиз.
Ойим бечоранинг кўзларига ёш қалқди. Аммо беозор жавоб қайтарди;
- Набираларимни бошида ота-онаси бор. Худога шукур! Улар бир ой шакар ичмасалар ҳеч нарса қилмайди. Менга келсак хавотир олма . Шира чойни кўпам ёқтиравермайман. Кун бўйи чанқатиб ўлдиради одамни..Қолаверса... Бакиржон ёдингда борми, урушдан сўнг Ёдгорбек иккаланг шакар қамишни қайнатиб ичиб, мазаси ёқмаганидан роса йиғлагандиларинг... Уларга ҳам осон эмас хозир. Қаҳрамоннинг болалари хурсанд бўлиб қолди.
- Шунақа , ойим топилмас инсонлар. Хозир Қаҳрамоннинг каттаси шаҳарда дўхтир. Ойимни ўзи қарайди. Тўнғичим “ Бувим бизникида бироз туриб келсинлар” деб холи- жонига қўймай олиб кетганди. Қишлағимиздан кетганлар тинч қўйишмасмиш. Хали униси, хали буниси уйига олиб кетар экан. Менга қолса, тўқсонга яқинлашиб қолган одамни уринтириб қўйишларини хохламайман. Иранинг ҳам икки хуши Тошкентда.
Гап шу ерга етганда Собир ака кулиб юборди:
- Бутун қишлоқққа Ираопа Ирода хола бўлиб кетган. Сиз ҳамон уларни ўз исми билан чақирасиз.
Бакир тоға ҳам кулиб юборди:
- Ойимда! Аслида Ирага энди Ирода бўласан деб ўзим шарт қўйганман. Ойим бўлсалар, мени койиб, “ Ўзинг яхши кўриб оққулоқлар ичидан танлаб келдинг. Энди Ирами, Юрами чидайсан! Қулоғи ўрганган исми билан севдингми, ўшандай чақир! Ўзи бечора яқинларидан узилиб, шунча жойдан эргашиб келибди. Энди шарт қўйишингга бало борми?! Яначи, хадеб дўқ қилаверма , Ирага ўзим ўргатиб оламан. Сен яхши кўришда давом этаверсанг бўлди!-
дегандилар.
Мийиғида кулиб кетаётган Собиржоннинг ҳам узоғ йилги воқеалар ёдига тушди.
Ираку майли, бегона юртдан келган. Икки қишлағ наридан тушган хотиничи? “Хайф бўпти Собиржон! Уй тутишни ҳам кийинишни ҳам билмас экан. Афтини қаранглар, ясаниши ҳам алламбало” . Бундай гаплар асал ойи тугамасиданоқ урчиб кетган бўлсада еттинчи осмонда учиб юрган куёв болага етиб келмасди.Қулоғига чалиниб қолсада “ Хотинимни мени кўзим билан кўришмайдида! Майли билмаганини ўрганиб кетади” деб бепарво бўлди. Хотини қурмағур эса гоҳ қозондаги ёғни ёқиб юборса, гоҳ овқатни таг олдириб эридан бошқа ҳамммадан гап эшитарди. Дазмолни ўчирмай уйни ёқиб юборганику алоҳида воқеа. Ўшанда бир Худо асраган. Ўзларику меҳмонга кетганлари туфайли , жонлари омон қолган. Бироқ, қишлоқ аҳли ёрдамга келмаганида ҳеч вақосиз қолишлари тайин эди. Гилам-полос, кўрпа-тўшак, мебел-себел дегандек.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Хакимжон акасининг ёди билан яшаётган жувон илк бор “болаларимга ҳам ота керак” деган иддаода қалбига қарши чиқди... Кичигини катталарга қолдириб, “ Ойижон” деб ортидан қолмайдиган Бакирни қўлидан тутиб куёв бўлмиш билан кўришди. Бироқ унин икки оғиз муддаосини эшитиб, истак нафратга айланди.

- Энди, Иноятхон айни гуллаган вақтингиз. Бундоқ қилсак. Эртага шаҳарга тушиб анави етимчаларни болалар уйига топширсак. Сизнинг болангизга эса қаршилигим йўқ. Оталик қиламан. Замон оғир, кўриб турибсиз. Улардан қутулсангиз бас, шанба куни никох. Бировники бағрингни бутлармиди...
Олти яшар Бакирнинг олдида беандишарча айтилган совуқ гаплар охирига етмади:
-Кетинг!
- Нима?
–Кет!
Авзойи ўзгарган аёлнинг важохатидан чўчиб орқага тисланган номзоднинг тили танглайига ёпишди.
- Мен бефарзанд, тирноққа зор дейишса учрашишга рози бўлгандим. Тўғри айтдингиз, бировники бағрингизни бутламайди Менга эр керак эмас!
Иноят шу-шу ҳеч кимга турмушга чиқмади. “Қийналиб қолдим, ёрдам беринглар” деб бировга ялинмади. Эр топиб келганларни яхши гап билан қайтариб, умрини шу болаларга бахш этди. Мактабдан ташқари далага ҳам чиқа бошлаган жувонниг қўллари қавариб, товони тарс-тарс ёрилди. Сочларининг бир чеккасидан туша бошлаган оқ, рўмол остидан аста ёшлигини ўғирлай бошлади. Аммо рўзғорнинг ғори тўлиб, қорнилари тўйиб пишиллаб ухлаётган олти қора кўзига қараб танасидаги чарчоқлар роҳатга айланиб тонглар отарди...
Эх ёшлик- бебошлик! Онасидан икки ёш қолган Бакиржон кимларнингдир гапига кириб неча бор дилозорлик қилди. Илк бора ичиб келганида хафа бўлиб енгил койиган ойисини “ Сиз бизни туққанингиз йўқ! Сизнинг болангиз фақат Ёдгорбек. Ўшани урушинг! Бугундан бошлаб сизни ойи демайман! “ деб йиғлатганлари. Ўшанда ҳам ойиси кўнглига олмади.
(ДАВОМИ БОР)
Яна бир воқеани эсласа Бакрнинг виждони қийналиб кетади. Эллигинчи йиллар боши. Эндигина саккизга кирган Ёдгорбек ака- опалари билан теппа- тенг ишларди. Мактабда муаллимларнинг моянаси ҳаминқадар, якшанба куни колхозчилар билан бирга боғ-дала ишларига чиқишмаса бўлмайди.
Ўша куни ҳам ҳамма колхоз боғида кечки шафтоли терилаётганди.. Шу вақт қишлоқ тарафдаги илонизи тупроқ йўлдан чанг кўтарилди.
-От!
- Каллаварам , эшак! ”
Қўлидаги шафтолиси билан баҳслашиб кетган теримчилар Мамат почталеннинг К енжавойи шалоғ валасапидида закан бошида пайдо бўлгандагина танишди.. Халлослаб, тили осилиб қолган йигитча, муҳим хабар келтиргани аниқ эди. Шундоғ бўлди. У одамлар орасидан Иноятхонни топиб, болаларга бир-бир кўз ташлагач Ёдгорга қараб иржайди:
- Даданг тирик экан полвон! Даданг тирик!!!
Дадасини умуман кўрмаган ва аксари уруш йиллларида туғилган ярим етимлар каби отасизликка кўниккан норасида хабардан эсанкирамай онасига тикилди. Она бўлса осмондан тушган тараша каби пайдо бўлган хабарнинг ярмидаёқ икки хатлаб,Кенжавойнинг олдида пайдо бўлди.
-Нима? Нима дедингиз иним?
- Хаяжонланманг янга, Хакимжонакам тирик экан. Нариги қишлоғдан Ахмат миробнинг бедарак йўқолган ўғли келибди. Бошидан ўқ еб, хотирасини йўқотиб, Минеск деган жойда қолиб кетган экан. Хотираси тиклангач қишлағимизни эслабди. Йўлга тушиб келаверибди. Хакимжон акани кўрган экан. Тирикмиш. Эрта- индин келиб қолади.
Иноятнинг нафаси тиқилиб қолаёзди. Нахотки! Шунча йил ўтиба? Ахмат мироб қатта яшарди?
... Тупроқ кўчада учиб кетаётган аёлнинг оёқлари ўзига бўйсунмасди. Орқасидан талпинган олти полапоннинг ҳаммаси отага зор. Болаларнинг каттаси бу Ёдгорбекнинг дадаси эканини билар, Ёдгорбекнинг ўзи эса опа-акаларигина кўрган “ота” аталмиш инсонни ҳамма соғинганини , ҳаммма кутганини хис қилиб кучи борича чопиб борарди. ..
Аммо қувонч узоққа чўзилмади. Ахмат миробнинг ўғли хотирасини 1943 йилда йўқотган экан. Ўшандан аввал учратган хамқишлоғи хақида узун-юлуғ гапириб бераётган аскар унинг кейинги тақдиридан бехабар эди. Иноятнинг юрагида милт этган чироғ бир “пуф” билан ўчди. Гўдаклар юзидаги қувонч , нур инган нигоҳлар сўнди.... Бакирнинг ҳам.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Mening Senga boʻlgan chiroyli gumonlarimdan boshqa, hech vaqoim yoʻq...!

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

-Тугри айтасан. Сен айтган ойилани кадрига етадиган аёл бормикан.
-Бор, мени опамни дугонаси бор. Ушани синглиси турмушидан кайтиб келганига узок йиллар булиб кетди. Гап сузи чикмаган яхши аёл. Бир дона кизи бор. Уй жойи магазини бор....
-Уй жойи магазини менга нима керак. Турмуш курсак мени уйимда яшайди.
-Ха майли, айтим куйдим. Вактни утказма. Хозир опамни ёнига бориб уша аёл билан учрашув кунини белгилаймиз
-Кунадими бирдан
-Сени расмингни утган сафар опам курсатган. Хаётинг хакида айтган экан.
-химмм
Одил Дурдона билан учрашди. Дурдона куринишидан махсума аёллиги куриниб турибди. Устидаги узун либоси, бошидаги харир румоли. Хуснига хусин кушарди. Одил хаёти хакида гапирмади. Дурдона хам ортикча гап гапирмади. Жимлик.
-Юринг бир жойга бориб танавул килайлик.
-Хуп майли.
Дурдона менга сизди утмишингиз кизик эмас. Мени ва мени ойилам яни ота онам, якинларим фарзандларимни хурмат килсангиз булди. Сиз хакингизда сураб суриштирдим.
-Аёл киши умир йулдошини ойиласини хурматини жойига куйиши шарт ва карз деди Дурдона.
Шу орада Дурдонани дугонаси Анора
Одилни олдинги хотинини ракамини топиб келди.
-Гаплашиб кур. Балки яхши аёлдир. Тухмат килиб хайдаган булиши мумкун.
-Йуге. Одил ака алдайдиган одамга ухшамайди.
Дурдона Матлубага кунгирок килди.
-Алооо Ким бу?
-Дурдонаман. Мени танимайсиз.
-Нега кунгирок килгандингиз.
- Кечирасиз. Сиздан бирон нима сурасам хафа булмайсизми?
-Хуш нима?
- Биз Одил ака билан турмуш курмокчимиз. Умир савдоси биласиз. Яна адашиб колишни истамиман. Нима сабаб ажрашгансиз?
-Ойиласини бокмаган. Кучани одами. Топганини ичади. Болларим касал булганда бир сум бермади. Болларимни уйини ёкиб юборди. Бизди кучага хайдади. Уз боласига мехир бермаган сизни бахтли килармиди. Ота онасини жигарларини хам тайни йук. Яна адашиб колманг. Ундайларни гур тугирлайди.
-Мен умуман бошкача эшитгандим. Кунглингизга олманг ууу. Сизди хиёнат килган деб эшитгандим.
-Тухмат. Аллох куриб турибди. Ким хаклигини. Бупти номоз вакти булди. Хайир.
Дурдона жойида котиб колди. Одил акани бир курганда ёктириб колганди. Куринишидан мехрибон инсонга ухшайди. Куз карашлари маюс. Ичида бир дарт яширинган, хаёт азоблари юзига эрта ажин ташлаган. Уйчан карашлари. Ахир инсонни юзи хам алдаши мумкунми. Беш маротаба учрашган булсада бирон мартта шилкимлик килмади. Хатто кулидан хам ушлаб куйгани йук. Кийимлари тоза юриш туриши бамани инсон. Булиши мумкунмас....
Дугон нима булди сенга уйланиб колдинг.
-Эшитмадингми?
-Эшитдим. Сен Одил ака билан яхшилаб гаплашиб олгин. Балки барчаси ростдир. Текмасангчи шу одамга. Мен хам ёлгизман эрсиз юрибманку деди Анора
Ха майли. Мен уйга борай...
Булиб утган гапларни Дурдона Одилга айтди. Одил жахли чикди
-Сиз уша манжалакини гапига ишоняпсизми. Мени хаётимни остин устун килди. Мен буни шундай колдирмайман. Майли менга турмушга чикманг. Ишонманг. Бошка кайтиб мени безовта килманг.
Одил шахт билан оркасига карамай кета бошлади. Куллар муштга тугилди. Ортидан Дурдона
Одил ака тухтанг....илтимос тухтанг. Кузларига ёш олди.
Одил тухтади. Ортига карамади. Дурдона ёнигача юриб келди.
-Мен сизди йукотишни истамиман........ дея ортига кайтиб кетди.
Беш ойдан сунг турмуш куришди. Биргаликда Рассияга кетишди. Уй куришни бошлаган Одил фарзандларини согиниб гохида юраги огрирди.
-Дадаси нима булди сизга. Хомушсиз?
-Йук хаммаси жойда
-Бирон жойингиз огрияптими?
-Юрагим.
-Сигиляпсизми?
-Фарзандларимни согиндим. Сенга хавасим келади Кизимиз Бахора билан соатлаб гаплашасан. Болларим мен билан гаплашмайди. Анави канжик бунга йул куймайди.
-Диккат булманг. Йули бор телифонингизни менга беринг. Номери борми?
-Ха бор.. нима киласан
-Хозир смс ёзаман. ( Гулим яхшимисан сени ва фарзандларимни согиндим)......
Бекор ёздинг. Бирнимани бошламаса булди..

-Хавотир олманг. Илонга илон булинг тилини топасиз.
-Илондан баттар у Дурдона. Сен узгача аёлсан, мехрибонсан.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​​ЯХШИЛИКНИ БИЛМАГАН КУНДОШ
1 КИСИМ..
Личкага келган мактуб

Маслахатингиз керак..


Ассалому аликум. . Сизга уз хаётимни кисганина ёзай. Менга маслахатингиз керак . Хатто ёзсам узур кузларим хиралашган. Ачки олишга имконим йук. 18 ёшимдан Отамни кистови билан кишлокга турмушга чикдим. Кайнонамга сепсиз келганим ёкмади. Тинч ва бахтли хаётимга куз текди. Кайнонам кайин опалар билан маслахатлашиб ота уйимга турт ой деганда ташлаб кетишди. Бизга сизларни сепи йук кули ногирон кизларинг керакмас дея. Корнимда гумонам билан келган эканман. Не азобларда фарзандимни дунёга келтириб
Хаётни огир кунларини халоллик билан енгиб, тухматларга курашиб яшадим. Кизим 18 ёшга тулганда менга совчилар кела бошлаганди. Кизим она ойила куринг. Уй жой хамма нарсамиз бор. Сиз хам хаклисиз турмуш куришга деди. Мен хар томонлама уйлаб, курдим. Кунглимга ёкадиган инсонга турмушга чикишни истадим. Одил акадан келган совчига рози булдик
.Албатта сураб суриштирдик . Олдинги ойиласи хиёнати сабаб ажрашган экан..

Одил ака Рассияга ишга кетганидан сунг. Матлубани кадам ташлашлари узгаради. Уч углини онаси, 14 йиллик рузгорига хиёнат килишни бошлайди. Яна каерда кишлокда. Икки овсин юриш туриши узгаради. Бу гап сузлар бутун кишлокга овоза булиб кетади деб ким уйлабди. Матлуба эри юборган пулларни алла качон уйнаши Алишерга бериб айиш ишратда юради. Кайнона кайнота кайин укалар хабар топиб .. Уйга одам куйиб бегона эркак билан ушлаган.., Рассиядан Одил ака хам етиб кклган.. Хотинини хиёнатини курган эр узини куярга жой тополмаган.
Сени урсам нима узгарарди. Аллох жазойингни берсин уч талок, уч талок дея уйдан чикиб кетган. Эртаси бориб судга ариза ташлади... Суд ажримни куриб чикган. Телифонда Матлубани уйнашлари билан гаплашган барча сухбатлар очикланган ва судга узатишган. Гувохлар иштирокида ажрим булиб утди. Одил фарзандлари учун уйини колдирган Факат шарти билан. Матлуба Одилни шартларига куниб кечирим сураган. Кайтиб бу йулда юрмасликни айтиб болларини уртага куйиб касам ичган..
Одил ака Рассияга ишга кетган. Орадан бир йилдан зиёт вакт утиб яна уйга кайтди.. Фарзандларидан хабар олгишга борган Одил Матлубани куриб котиб колган. У хомиладор . Заб билан Матлубани буйнидан олган.
-Айт хороми боланг кимдан?
-Сиздан....нннкуйвор.. каматаман бола сендан
.Боши кузи аралаш шапалок еган Матлуба уй турига учиб тушган. Фарзандлар йигиси уйни тутган. Одил бошини чангалаганча уйдан чикиб кетган. Бор дунёси кузига коронгу куриниб эркак холида йигларди...
- Аллох гунохим борлирки азоб бераяпсан, синаяпсан. Лекин нима учун аёл хиёнати билан? Яна икки маротаба. Оз эмас ун турт йиллик турмушим. Бир ёстикга бош куйган аёлим. Уч угилни , тугиб берган аёл. Каерда хатто килдим. Топганимни едирдим, ичирдим. Хеч кимдан кам булмасин дедим. Кузда ёшларини тутолмай, эркак елкалари силкиниб силкиниб йигларди.
Бир хафта утиб аёл тугди. Киз. Бир ойликдан сунг Матлуба Одилни алиментга топшиди. Суддан когоз келибди....

Читать полностью…
Подписаться на канал