қутини аста очди. Ҳафсала билан тахланган бир даста қоғоз бор эди қутида. Энг устдаги қоғозда: «Барча хатларни бирма-бир, тартиб билан ўқи, ягонам», деган ёзув бор эди.
Аёл бир чеккадан қоғозларни олиб, ўқий бошлади:
«Сени жуда севдим. Сени севишдан ҳеч қачон воз кечмадим. Сен доимо: «Сен учун ўламан» дердинг. Рост айтаётганингни билар эдим. Фақат мен, мен учун ўлишингни истамадим. Ҳозир менга сўз беришингни истайман. Мен учун яшайсан! Келишдикми?»
Сўнгги қоғозни қўлига олар экан, аёл қутининг тагида бир калит борлигини кўрди... Охирги қоғозда эса, шу сўзлар ёзилган эди:
«Соҳилдаги уйимизни сен чизган лойиҳага кўра қурдирдим. Каттакон айвонида денгиз қушлари билан нонушта қилаётганингда, балки мен сени тамоша этаётган бўламан... Мен учун яша, ягонам!...»
(Т у р к ч а д а н т а р ж и м а)
Шоолим Шомансуров таржимаси.
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
СЕН УЧУН ЎЛАМАН.
(Ҳ и к о я)
Улар бир автобус бекатида учрашган эдилар илк бор... Бири «Тиббиёт»да ўқирди, иккинчиси «Меъморлик»да...
Ўша илк учрашувдан сўнг, бир марта, яна бир марта кўриш учун, айни соатда, айни бекатдан, айни автобусга ўтирдилар. Ёш эдилар, жуда ёш... Бир-бирлари билан сўзлашишга жасорат топгунларича анча вақт кетди... Аммо охири бир куни журъат қилиб, сўз очдилар. Икковлари ҳам, ҳар тонгда автобусга бир бекатдан ўтиришар эди. Аммо, икковлари ҳам, аслида у маҳаллада яшамас эдилар. Ўша биринчи куни учрашганларида, йигит ўртоғиникида тунаб қолгани учун автобусга ўша бекатдан ўтирган эди. Қиз эса, ўша кеча опасиникида қолган эди.
Фақатгина бир-бирларини кўра олишлик учун, ҳар тонгда уйларидан эртароқ чиқиб, шаҳарнинг нариги четидаги бекатга, уларнинг бекатига келар эдилар. Буни кейинроқ, кула-кула эътироф этдилар...
Ўқишларини битиришлари билан урф-одатларга кўра, турмуш қурдилар. Бир-бирларига аҳд ва вафодан сўз бердилар...
Улар бахтли эдилар, шундай бахтли эдиларки... Баъзан ишсиз, баъзан пулсиз қолдилар. Лекин, юрак ва қўллари бир-бирларига шундай қаттиқ чирмашган эдики, ҳеч бир нарсани аҳамиятсиз қолдирмадилар. Ойнинг охирига аранг етиб олган пайтларида ҳам, эътиборли доктор ва эътиборли меъмор даражасига етганларида ҳам, бирдек бахтиёр эдилар.. Замонамизда кўп учрайдиган, яъни, тўкис ҳаётга ўрганиб қолиб, банк ҳисобида пули қолмаганидан кейиноқ, ёки аксинча, у ҳисоблари саноқсиз даражада шишиб кетганидан сўнг битиб тугайдиган севгилардан эмасди уларники...
Кунлар кунларни, йиллар йилларни қувиб ўтгани сари, севгилари ҳам катталашди, катталашаверди...
Биргина камчиликлари, фарзанд кўролмаганлари эди. Бир қанча даволаниш ҳаракатларига қарамай, фарзанд соҳиби бўлолмаганларидан кейин, «бахтиёрликнинг ҳаммаси бизники бўлсин, дейишлик, менлик бўлади» деб, умид билан турмушларини давом эттирдилар. Фарзанд ўрнига, муҳаббатларини парвариш қилдилар, севгиларини катта қилдилар...
«Сен учун ўламан» дерди аёл, эрга тикилганча... Эр эса, «йўқ, мен сен учун ўламан» дея, гапни бўларди доим...
Баъзан уйга келганида, ойнанинг устида бир ёзув кўрарди аёл:
«Ягонам менинг, кутубхонанинг иккинчи қаватига қара...»
Кутубхонанинг иккинчи қатида бошқа бир битик бўларди:
«Ошхонадаги столни устига қара, сени жуда яхши кўришимни унутма!»
Ошхонадаги столдан, меҳмонхонадаги шкафгача муҳаббат тўла хатларни ўқиб ўқиб югурган аёл, охирида баъзан бир боғлам гул, баъзан энг яхши кўргани шоколадлар, баъзида эса қимматбаҳо армуғонлар билан тўқнашар эди... Зотан, олган ҳадясининг нима экани, унинг учун муҳим эмасди...
Ҳаёт қанчалик тез оқса ҳам, ишлари қанчалик кўп бўлса ҳам, бир-бирлари учун ажратишга вақтлари топилар эди. Шундай бўлса-да, қирқ ёшдан ўтганларида, ишларини камайтиришга қарор қилдилар. Эр, ҳастахонадан бўшади ва шахсий қабулхонасида ҳаста қабул қила бошлади. Аёл ҳам меъморлик офисини ёпди. Фақатгина хусусий лойиҳа буюртмаларнигина қабул қила бошлади...
Улар энди янада кўпроқ бирга бўла олар эдилар.
Бир куни, соҳилда сайр этар эканлар, аёлнинг ҳароб ҳолдаги бир уйга кўзи тушди. Уйнинг деворида «сотилади» деб ёзилган лавҳа осилган эди.
-- Шу уйни оламизми, нима дейсан? -- деди аёл эрига. -- Бу вайронани буздирамиз. Ажойиб бир уй қурамиз. Лойиҳасини миямда чизиб ҳам бўлдим. Каттакон терассаси бўлади. Денгиз қушларини нонуштага чақирадиган бир денгиз уйи қилайлик бу ерни...
-- Сен истайсан-ку, мен йўқ дейманми? -- жавоб берди эр, шавққа тўлиб. -- Америкадаги тиб конферансидан қайтар-қайтмас, бу уйнинг сотувчиларини топамиз... Қанча пул бўлса бўлсин, бу ер энди бизники...
Бор-йўғи бир ҳафтагина айро бўлишларини билсалар ҳам, Америкага эрнинг кетиши қийин бўлди. Ҳар куни, ҳар соатда сўзлашар эдилар телефонда....”
Қайтганида кўз ёшлари билан бир-бирлари билан кўришдилар аэропортда..
Аммо.. орадан кўп ўтмай, аёл эрида бир ғалати ҳолат борлигини сезиб қолди.
У аввалгидек бахтиёр кўринмас, негадир, гаплашишдан қочадиган бўлиб қолди. Аёл унинг кайфиятини кўтариш учун, соҳилдаги уйни эсига солди. Чизган лойиҳасини кўрсатди унга. Аммо, ундан ҳеч кутмаган жавобни олди:
-- Жоним, ўша уй бизга ортиқчалик
11 ёшли қиз никоҳ кечасидан кейин вафот этди😭
Афғонистонда ўсмир қизларни етук эркакларга турмушга беришлари азалдан маълум. Тўй кечасидан сўнг қариндошлар яланғоч қизни ҳушсиз ҳолатда топишди.
👉Маълум бўлишича қизда...😳👇
#Диққат
БЎҒИМДАГИ ОҒРИҚЛАРДАН БУТКУЛ ХАЛОС БЎЛАСИЗ🤯
ХАР КУНИ ШУ ИШНИ КИЛСАНГИЗ БЎҒИМДАГИ БАРЧА ОҒРИҚЛАР 7 КУН ИЧИДА ЙУ́Қ БЎЛАР ЭКАН⭕️
Ҳатто энг аянчли бўғим туқималарини ҳам 7 кун ичида тиклаш мумкин! Бунинг учун бу оддий усулни қулланг...👇
Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босинг👇
р 36 ёшда, илгари ҳам 3 маротаба судланган, 2002 йилдан буён ҳибсда. Аҳмедов Абдураҳим 58 ёшда яқинда қамоқ муддати тугаб, озодликка чиққан.
Ҳў-ўш, Аҳмедов Салим тўгри келмайди. Ёш, бунинг устига 2 йил илгари қамалган. Аҳмедов Жаббор ёш жиҳатдан тўгри келсада, уйланган, икки фарзанднинг отаси. 3 йил илгари қамалган. Раъно Шукурова эса Ҳусниддин билан 4 йилдан буён турмуш қурган. Балки Жаббор билан ноқонуний яшагандир? Йўқ, тўгри келмайди. Жаббор Раънони қамалишидан олдин излаб келган бўларди, бундан ташқарии Раъно шукуровга турмушга чиқаётганида Эри қамалганига бир йил бўлгани ва ажралишганини айтган экан. Унинг гапларига асосан Аҳмедов Абдураҳим тўгри келади. Аммо унинг ёши… Шундай гўзал, ёш аёл ўзидан салкам 30 ёш катта одам билан яшамагандир. Лекин Раъно гирт етим бўлган. Самарқанддаги «Меҳрибонлик уйлари»га сўровнома жўнатиш зарур.
Эрталаб Валиев шошганича Жияновнинг хонасига йўл олар экан, у билан йўлакда учрашганидан қувониб кетди.
— Менда иккита янгилик бор. Бири яхши, иккинчиси ундан ҳам яхши. Қайсидан бошлай?
-Иккаласи ҳам яхши бўлса, ҳоҳлаганингдан.
Жиянов кулиб, дўстига қаради.
Бошлиқ кеча роса пўстагингни қоққан кўринади.
-Ҳўш, Шукурованинг иши бўйича бирор янгилик топдингми?
Кеча подполковник Исоқовнинг тергов натижалари ҳақида суриштириб, қилинаётган ишлардан қониқмагач, Жиянов роса гап эшитган эди. Шуни эслаб, унинг пешонаси тиришди.
— Қўй шуни эслатма, янгилик менда нима қилсин. Одамни қон қилмай гапирсангчи? Жудаям одамни интиқ қилишни яхши кўрасанда? Гапирасанми ёки йўқми?
— Менимча Шукурова 30 ёшда бўлмаган. Бошида айтганимдек у 50 ёшлар атрофида. Ёш кўринишига сабаб эса, бир неча бор пластик операция қилиб, юзи, қўли, баданининг айрим жойларининг терисини торттирган. Бундан ташқари фитнес билан ҳам шугулланиб турган.
— Қизиқ, демак Аҳмедов Абдураҳимни четга суриб бўлмайди Ҳўш, иккинчи янгиликчи?
— Аҳмедов? Қанақа Аҳмедов? Ҳа, майли. Мановини бир қарагин.
Валиев тантановор равишда Жияновнинг қўлига 3-4 та фотосурат тутқазди.
— Бу нима?
Суратларда Шукурованинг юзи, унинг тиг тегмаган кўзи, катталаштирилган кўз қорачиги акс этган эди.
— Ҳўш?
— Яхшилаб мана бу суратга қара, — Валиев капитаннинг қўлидан суратларни олиб, кўз қорачиги катталаштирилган суратни қайта қўлига тутқазди.
— Қорачиқда одам тасвирининг акси қотиб қолган. Бу қотил бўлиши мумкин Агар вақт топиб, бизнинг бўлимга ўтсанг, компьютерда Аниқроқ кўрардинг.
Жиянов фотосуратга тикилар экан, қорачиқда қотиб қолган қандайдир одам шарпасини сезгандай бўлди.
— Майли, ҳозир юборган сўровномаларимнинг жавобларини кўрай, кейин ўтаман.
Жиянов ахборот бўлимидан олиб кирилган маълумотларни кўздан кечирар экан, Самарқанд шаҳридан жўнатилгани унинг диққат –эътиборини тортди. Унда айтилишича, Раъно Музаффаровна Солиева исмли тарбияланувчи 1953 йилда туғилган ва 1961 йили «Меҳрибонлик уйи»га олиб келинган.
— Бўлиши мумкин эмас. Раънонинг отасини исми ҳам Музаффар бўлган, қизлик фамилиясини Шукуров Солиева деганди. Демак… Содиқ тўгри айтган эканда. Пластик операция, фитнес…
Жиянов калаванинг учини топгандай бўлди. Аммо энди ана шу калавани тарқатиш керак. Судмедэкспертиза бўлимига ўтар экан, Соддиқ Валиев компьютерда қорачиқдаги суратни катталаштирганда, унда акс этган одамнинг юзи Аҳмедов Абдураҳимга ухшашини эслади.
— Қотил Аҳмедов Абдураҳим. Шукурованинг биологик ёши 52 да бўлса, ҳаммаси ойдинлашади. Лекин паспорти. Паспортини алмаштирган. Қаллоблик йўли билан. Зудлик билан Аҳмедов Абдураҳимни ҳибсга олиш ҳақида буйруқ тайёрлаш лозим.
Жиянов компьютердан нигоҳини олиб, Валиевга қаради.
-Менга қара, қорачиқни текшириш қандай эсингга келиб қолди?
— Саргузатга ишқибозлигимни биласанку. Кеча углим Жюл Верннинг «Кип ака-укалар» китобини ўқияётган экан. Ухлаб қолганда варақлаб кўрсам оптография — қотилнинг сиймоси сўнгги лаҳзаларда қурбоннинг кўзида акс этиши ёзилган экан. Бирдан миямга Раъно Шукурованинг кўзини текшириб кўриш фикри келди. Ахир у сўнгги дамигача қотил билан олишган. Азонда интернетни титиб, ҳақиқатда ҳам оптография мавжудлигини топдим. Х1Х асрда профессор Кюне Гейдельберг лабораториясида қуёнлар ва сичқонлар ус
КЎЗ ҚОРАЧИҒИДАГИ ЖАВОБ
— Бўлиши мумкин эмас, берилган қидирув эълонида Раъно Шукурова 30 ёшда эканлиги кўрсатилган.
— Эри келиб мурдани танидими?
Валиев саволомуз капитанга қаради.
— Ҳали келгани йўқ, аммо чақиртирганмиз. Лекин жасад ёнидаги сумкачадан топилган паспорт бу ҳақиқатдан ҳам Раъно Шукурова эканлигини тасдиқлаб турибди. У 1975 йили тугилган. Демак, ҳаммаси тўгри.
— Қизиқ, Валиев кўзойнагини олиб, пешонаси, бурни устида пайдо бўлган майда терларни артди. – Ҳеч, нарсага тушунмаяпман, қизиқ.
Ҳусниддин туман ички ишлар бўлимига етиб келганида соат 11 ларга яқинлашиб қолган эди.
— Келинг ўтиринг.
Жиянов Ҳуснидинга зимдан разм солар экан, келишган бу эркак билан Раъно Шукурова бахтли ҳаёт кечирган бўлиши керак, деган хулосага келди. Хусниддин Шукуров енги калта, оқ кўйлакда, тўқ кулранг шимда бўлиб, ёш бўлишига қарамай, бошининг тепа қисмидаги сочлари анча тўкилиб, сийраклашиб қолган эди. Кам ухлаганиданми кўзлари ичига ботган, кўз ости қорайганди. Бундан уч кун аввал унинг кўриниши бутунлай бошқача эди. Ҳа, гам одамни эзиб қўяди.
— Хотинимни топдингларми, ўртоқ капитан. У ҳозир қаерда?
— Ҳа, топдик.
Жиянов столи устида турган минерал сувдан пиёлага қўйиб, Ҳусниддинга узатди.
— Ҳозир биргаликда бир ерга борамиз. Сизнинг ёрдамингиз керак.
— Раънога ним бўлди, гапирсангизчи?
— Тинчланинг, кеча кечқурун темир йўл ёнида аёл кишининг жасади топилган. Аммо аёл у ерда ўлдирилмаган. Уни олиб келиб ташлашган. Юзида ўткир тиг билан етказилган жароҳат бор. Балки у сизнинг хотинингиз эмасдир. Аммо…
Шукуров инграб юборди, наафаси бугилиб куйлаги ёқасининг иккита тугмасимни ечди.
Ўликхона сув қўйгандек жим-жит. Шукуров капитан орқасидан этни жунжуктирадиган сукунатга қадам қўяр экан, формальдегиднинг ўткир ҳидидан кўнгли айниди. Кичикроқ хонада темир столлар устига уч киши ётқизилган. Ҳаммасининг усти оқ чойшаб билан ёпиқ.
— Марҳамат
Ўликхона эшиги олдида уларни кутиб олган ва кузатаётган барваста киши ўртада турган стол устидаги чойшабнинг бош қисмини қайириб қўйди.
— Раъ- н- о –о.
Ҳусниддин уч кун аввал уйдан уни жилмайганча кузатиб қўйган, ҳозир эса чиройли юзида даҳшат акс этган, бир кўзи очиқ бир кўзи устидан юзи бўйлаб чуқУр қонли из қолдирган чандиги билан унга тикилиб турган хотинини кўриб, ўзини орқага ташлади.
— Бу Раъно Шукурова,Сизнинг рафииқангиз, тўгрими?
Шукуров жимгина бошини қимирлатди. Бир сонияда у 10 йилга қариб, мунгайиб қолган эди.
— Кетдик.
Жиянов ҳамон оқ чойшаб остидаги жасаддан кўзини уза олмаётган Ҳусниддининг елкасига қўлини қўйди.
— Ҳа, ҳа, албатта.
Ички ишлар бўлимида Жиянов Ҳусниддинга Яна сув қўйиб бергач, судмедэксперт хулосасини унга ўқиб берди. Унда айтилишича, Раъно аввал зўрланган, сўнг эса баданинг юзи, қорни, елкасига пичоқ урилган. Шунда ҳам у улмаган. Охири уни бўгиб ўлдиришган.
— Даҳшат, э, Худо. Қотилни топасизлар, тўгрими? Топасизлар-а?
— Албатта, қўлимиздан келганича харакат қиламиз. Яқин ойлар ичида шаҳарни тарк этмаслик ҳақида тилхат ёзиб беринг. Асосий гувоҳ сифатида жиноий ишда қатнашишингиз лозим.
— Ҳўп.
Камди-ча, нима?
Судмедэксперт Содиқ Валиев жасадни ёриб кўргач, Раъно Шукурова кўп қон юқотиш ва ҳаво етишмаслигидан ҳаётдан кўз юмгганлигини Яна бир бор тасдиқлади. Аёлнинг зўрланганлиги баданидаги жароҳат изларидан ташқарии, унинг танасида топилган қон гуруҳи учинчи бўлган эркак спермалари ҳам далолат бериб турарди.
-Ишни тезлаштирадиган Яна бирор далил борми?
Содиқ Валиев Жияновнинг хонасида сигарет чекиб ўтирар экан дўстининг саволига дарҳол жавоб бермади.
— Ўлимидан сал олдин у камди-ча еган.
— У нима?
— Корейс салати.
— Нима бўпти, шаҳарнинг ҳар бир бурчагида корейсча салатлар сотилади.
— Лекин бунақасит эмас. Камди-ча фақатгина икки жойда тайёрланади. Бири «Сеул Тонги»да, иккинчиси «Оқшом гуллари»да.
— Тонг билан оқшомда дегин, қизиқ.
— Раъно Шукурова юқолган куни ана шу икки ресторанлардан бирида бўлган бўлса, ажаб эмас.
Жиянов жилмайиб турган Валиевнинг қўлини маҳкам қисди.
— Қойил, даҳосанда?!
Олиб боилган суруштирув ишлари натижасида ҳам Раъно Шукурова сешанба куни соат 16, 3 да «Сеул тонги»да тушлик қилганлигини тас
✍ЭНГ ЯХШИ AKA .
Банкнинг ёнида катта қоп қора ўта ҳашамдор Ламборджини машинаси турарди. Унинг ёнида эса кичикина етти–саккиз ёшар болакай унга тикилиб қолганди.
Кўзларини катта катта очиб ҳажон ва ҳавас билан атрофида айланиб томоша қиларди,
У хайратдан кўзлар чақнаб тикилиб қолганидан ортидан келган қоп қора анча қимматбаҳо элегант кастю шим кийган йигитни пайқамай қолди.
— Ҳа болакай машинам сенга ёқиб қолдими? —, ўта замонавий кийинган соч соқоли ўзига юрашган бойвучча йигит бўлса керак юпунгина кийинган озғингина бу болакайга менсимай қаради,
У банкдан катта пул олиб чиқаётган бўлса керак қўлида қора кейс уни бир қўлида айлантириб машинанинг орқа ўриндиғига қўйди. Сўнг эса қўлида иккита буханка нон ушлаб олган болакайга қараб қўйди,
— Бу менинг акамнинг совғаси, у сеҳргар эмас , шунчаки энг кучли банкир – битта–ю битта , укасига энг зўр машинани совға қилади–да».
— Машинангиз жуда хам чиройли ва зўр экан . хам жуда бой экан, оҳ, қанийди мен хам ……. Болакай гапини тугата олмади
— Шунақа аканг бўлишини хоҳладингми ? — сўради бойвучча йигит ,
— Йўқ, мен худди сизнинг акангиздек ака бўлишни истайман,..
Бу жавобдан йигитнинг юраги увишиб жуда хам ғариб бўлиб кетди, бироз ўйланиб қолди.
— Хохлайсанми сени айлантириб келаман?
Болакай шу қадар севиниб кетдики бахтдан сакрарди,
Машина йўлга тушди ,
Қимматбаҳо чарм қопланган ўриндиқларда икки хил дунё — бирининг онги шурида ғиж ғиж бойу давлат иккинчисининг қалбида меҳр дарё муҳаббат лиммо лим тўла икки инсон кетиб борарди.
Болакай шунақа қимматбаҳо машинада миниб кетаётганидан мағрурланганича кўчадагиларга ғурур билан қўл силкирган сал нарида кўринган кўп қаватли уйларни кўриб қўл силкиди
— Ака майлими мана шу домнинг падезди ёнигача мени олиб бориб қўйинг сиздан илтимос , у қўшниларига хам мақтанмоқчи шекилли деб йигит мийиғида кулиб бош ирғиди, ва машинани бола айтган падезд ёнигача олиб келиб тўхтатди.
Шундай қимматбаҳо машина падезд ёнига келиб тўхтаганини кўриб хамма қўшнилар деразаларидан мўралай бошлашди. Болакай ғайрат билан эшикдан тушиб йигитга ўгирилиб қаради
– Ака беш дақиқа мени шу ерда кутиб туринг илтимос сиздан.
Ўзи эса шамолдек падездга кириб кетди ва иккинчи қаватга уйига кирди.
Хонада эса беш яшар укачаси қанақадир расмли китобчани варақлаб ўтирарди,
Укаси туғма оёқ фалажлиги билан туғилганди. У хеч қачон юра олмасди, фақат ногиронлар аравачачига боғланиб қолганди
Акаси укасини бир амаллаб кўтариб ташқарига олиб тушди.
«Қара кўрябсанми Санжар, қара қанақа дахшат зўр машина , мана бу аканинг акаси укасига совға қилибди! Сўнг эса гўёки қасамёд этаётгандек ишонч билан укасига қаради — Мен катта бўлсам бой бўламан , кейин сенга хам худди шундай зўр машина совға қиламан Кейин уйдан магазинга магазиндан уйга бемалол бориб келаверамиз! Сенга кўп ўйинчоқлар сотиб оламиз,
Кейин эса машинангда Худони уйига бориб сеннинг оёқларингни тузалиб кетишин сўраймиз”,
Йигит ҳўнграб йиғлаб юборди ва машина эшигини очди
— Кутиб нима қилдик? Мана менинг машинам борку, сизларни магазинга хам элтиб қўяди.. Агар сўраб суриштирсак Худонинг олдига хам йўлни топамиз ….
~ ~ ~ ~ ~ ~ ~
►Узатилган қўл – асло бўш қолмайди. Тақилатилган эшик бир кунмас бир кун очилади.◄
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮
Нилуфарнинг чехрасидаги гузалликни яшириш учун етмасди.
Носирни куриб врач секин четга утиб йул бериди.
Бу сафар кайнатасихам куёвига бир мамнун караб куйдида узини
девор томонга олди. Носир Нилуфарнинг ёнидаги курсига секин утирди. Нилуфарнинг кузлари юмук, юзида хали шишлар бор эди.
Устига ташланган курпадан гавдаси куринмас факат гипс килинган кули ва оёги курпани кутариб турарди. Ётокнинг икки томонида икката осма дори чик-чик томар, боши томонида хамшира юрак уришини ва нафас циклини курсатиб турадиган ускуналарни кузатиб турарди.
Носир кулини Нилуфарнинг чап кули устига охиста куйди:
"Нелу... Нилуфар..." эгилиб Нилуфарнинг консиз лабидан секин упди. "Нелу, мени эшитаяпсанми?"
Нилуфар секин кимирлади.
"Нелу муборак булсин, хомиладор экансан"-уни багирлади Носир. "Болангга зарар етмаган, Худо хохласа она буласан"..
Беморнинг юзларида узгариш сезилди.
Унинг кузлари олдин пирпираб кейин секин кия очилди.
Хонадагиларнинг хаммаси бир калкди.
Нилуфарнинг кузларига караб Носирнинг юраги таг тортиб кетди. Бехосдан узини оркага тортди, кулини Нилуфарнинг кулидан кутарди. Нилуфар хам кийналиб очилган кузларини Носирга тушунарсиз, бегона одамга карагандай кададию, яна кузларини юмди.
Икки томчи ёш кузларидан сиргиб кулоклари томонга йул олди.
У йигларди...
Носир котиб колганди.
"Нилуфар..?"
Бир неча дакикадан кейин бемор яна кузларини очди.
Унинг лаблари бехол сузламокка чогланар, атрофга бокиб кимнидир изларди. Унинг чала-чулпа сузларини тушуниш кийин эди, аммо бир жуфт сузни хамма аник-тиник эшитди."..мен.......Ни-лу-фар э-мас" Нилуфарнинг онаси румоли билан огзини юпиб йиглаб юборди. Келиб кизининг оёгини кучоклади:
"Бу нима деганинг кизим, Нелужон... Мени танимаяпсанми?
Мен ойингманку" Муштипар она шу лахзада шу киз ким булса хам, мен сенинг кизингман дейишини истарди. Хамшира безовта була бошлади. "Беморнинг юрак уриши тезлашаяпти" - деди у врачга караб.
"Илтимос хаммаларинг чикинглар, беморнинг мазаси кочаяпти"
Хеч ким кузгалай демади. Шу махал беморнинг кузлари яна секин очилди. Аммо улар аввалгидай кучсиз ва маъносиз эмас эди.
Киз кийналиб аммо тушунарли килиб гапирди:
"...Зебо...Зебо Турд..ва...ман"
Хамма котиб колди.
Шифокорнинг ранги окариб кетди.
Бу такдирнинг яна бир уйиними?
Аммо бу хазил уйин эмас эди.
Врач ойнагини кузига махкамрок итардида, хаммага бир-бир куз югуртирди. Хамма дахшатда котган, факатгина хамширагина унга савол назари билан бокарди.
У бир лахза нима килишни билмагандай каловланиб турдию, бир
нима эсига тушгандай хонадан югуриб чикиб кетди.....
.Зебо уз оиласига кайтади..
Уни улди деб.. дафн этиб келган якинлари аклдан озай дейишади.. Нулуфарнинг ота-онаси,хамма якинлари хам бошидан сув куйилгандек булиб.. узларига келишолмай анча вакт шок холатда булишади..
Лекин хамма нарсани давоси вакт.. бориб-бориб инсон зоти хаммасига куникади.. айриликга хам.. хижронга хам..
Зебо угил куради ва уз оиласи билан тинч-тотув хаёт нашидасини
суриб яшайди..
Тамом..
Дилсора Фозилова.
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮
Эртаси куни кечга якин мурдалар якинларига бериб юборилди.
Огир ахволдаги аёллардан бири кечкурун вафот этди.
Шифохона ховлиси якинини йукотганларнинг нолишидан мотам
тусини олганди.
Тушдан кейин шифокорнинг хонасига кора чарм куртка кийган, келишган йигит кириб келдию, врач билан кул бериб саломлашди.
Узини таништириб гаплашмокчи эканини билдирди.
"Утиринг" деган ишора олгач врачнинг кузига тик каради:
"Духтир хотинимни курсам буладими?
Балки улган аёл менинг хотиним эмасдир.
Нега рухсат бермаяпсизлар кириб кургани?
" Йигитнинг кузларида ёши котиб колган, лаблари секин титрарди.
Гуё у бахтсизликни тан олмаслик учун курашаётгандай эди.
Шифокор унга ахволни тушунтиришга харакат килди.
Кейин бир лахза ёзаётган когозига караб турдида урнидан турди:
"Мен билан юринг".
У йулда аёлни таниш кийин эканлигини кайта уктирар экан, тухтаб
"Куз олдингизга келтириб курингчи, хотинингизни шу ахволда куришга тайёрмисиз? - деб суради. Катта ялангоч залга киришгач кок тапчанда ёткизиб, устига ок мато ёпиб куйилган гавданинг якинига келиб тухташди. Шифокор йигитга каради "Тайёрмисиз, мен сизга уни таниб булмаслигини айтдим..!?"
Йигит холсиз якинлашди. Шифокор уликнинг бош томонини кия очди. Жамшид бир дакика дахшат билан термулиб турдию, овозини ичига тортиб йиглаб юборди. Мурданинг боши эзилиб кетган факат Зебонинг корамтир жигарранг сочлари конга буялиб ётар, Жамшидга зорланиб "бу мен Жамшид ака" деб нажот сураётганга ухшарди.
Уликнинг бир кули мажакланиб кетганлигини айтишганди, аммо иккинчиси... Зебонинг оппок, нозик кули... Жамшид кулни кафтлари орасига олиб сикдию, бехол чуккалади.
Куз олдида юраги чавокланиб кетганга, багрида авайлаб асраб юрган гунчасини кимдир оёклари остига олиб эзиб ташлаганга ухшарди. Жамшиднинг нафас олиши кийинлашди, хонадан келаётган кон аралаш алламбало хид кунглини айнита бошлади.
Олаётган нафаси хам хаёлида кукрак кафасига етиб бормаётганга ухшарди. Унинг овози хириллаб ранги кукариб кетди.
"Ука..
. Узингизни кулга олинг" - врач кулини йигитнинг елкасига куйди. Жамшиднинг азойи баданидан тер чика бошлади, куллари калтирар, боши айланиб, мадори куриб борарди.
Кулогига врачнинг гапи узокдан эшитилди.
Кузлари тиниб, томорлари буртиб чикди.
Бир лахза кейин томогидан бир нарса отилиб кетгандай хунграб йиглаб юборди. Унинг тогдай гавдаси бир ховуч эт булиб ётган калбдошининг улиги олдида уз кийматини йукотган, муштидеккина юраги тирик эди холос. Жамшид ок мато юпилган уриндикка бошини тираб йиглади.
Бир муддат уни уз холига куйган доктор якин келиб секин, сузсиз тирсагидан тортди.
"Узингизни кулга олинг..."
Жамшид урнидан туриб яна тушакка куз кадади.
Унинг юраги Зебонинг бу дунёда йуклигини тан олмас... хатто шундай аянчли далил хам бу гамга ишонмок учун етмасди.
(туртинчи боб)
Тонгни бокира дейдилар.
Уни сутдек ок, шабнамдек шаффоф дейдилар.
Бугуннинг тонги эса бу таърифларнинг бирортасига хам сигмасди. Эринчоклик билан окариб келаётган тонгнинг сукунатини эркак кишининг "... Балам-а..." деган бугик, аянчли овози бузди.
Кеча шом тушганда кишлок оралаган шивир-шивир, сахарда ростлигини исботлаб билиб янгради. "Балаа-маа" - гурс этиб оёклари остига йикилди соч-соколи ок муйсафед. Кишлокнинг одатими, эшитганлар эгнига топганини илиб тинчликми, омончиликми деб катта чуп дарвозадан кириб келаверишди. Бир пастда ховли куни-кушнига тулди.
"Уйим куйди уйим... гулдай баламдан айрилдим-ей" угиллари култигидан кутараётган Зебонинг кекса отаси дод солди.
"Кариганимда бу кун хам бормиди художон, хар балони куриб келган ёшимни битта фарзанд догидан узок килсанг булмасмиди ..." умр сунгининг гамидан букилиб йигларди у.
Кетидан ака укаларининг кишлокка аён килиб дод солгани эшитилди. "Опажоним-ей" "Сингилжоним-ей" гамнинг захри эскирмаган ака-укалар куйиниб йиглар, уйдан хотинларнинг уввос солиб йиглагани эшитиларди.
Тушдан кейин бир ховли хотин-халаж, кизил духоба уралган тобутнинг ортидан ув солиб йиглаб колишди. Эркаклар тобутни кутариб йулга тушганда оксокол Жамшиднинг кулидан ушлади "Куёв, сиз борманг болам,айб булади.
Эркаклар аёлининг ерга куйилишини курмаслиги керак".
Келининг супадан секин кадам босиб келишига караб кузи ёшланди. Паридай келин. Канча орзу умид билан уни уйига олиб келганди.
Унинг келишган кадди коматига, хусни жамолига караб лол булганларни куриб боши осмонга етган, ширин тилидан узини осмонда сезганди бечора. Балки айб узидан утгандир.
Туйдан кейин Нилуфарнинг кулини совук сувга урдирмади.
Нима булса кизларини югуртирди.
Доим келининг тарафида турди...
Носирнинг онаси огир хурсинди.
Бир неча дакикадан кейин янгигина кори куралган дарвоза олдига кушнининг яшил жигулиси келиб тухтади. Носир халталарни орка эшикдан жойлаштириб, мошинага утирган Нилуфарнинг оркасидан эшикни каттик ёпдида хатто хайрлашмай дарвозадан ичкарига кириб кетди...
Жамшид уйкудан уйгониб деразадан тушиб турган ёругликка кулини тутиб соатига каради. Ишга кетадиган вактига якинлашган булса хам Зебонинг кимир килмай ётишининг сабабини билганидан, секин эгилиб Зебонинг чакагидан уптида, урнидан турди.
Йулакнинг чирогини ёкиб сикин атрофга назар солди.
Эътибор бермаган экан Зебо эшикларга янги тиккан пардасини осибди. "Уйга жуда ярашибди" - хаёлидан утказди Жамшид. Зебо жуда ораста аёл.
Уй эшикни чиннидай тутади. Пазанда, чевар, ширинтил.
Биттагина гудакдан кисдида Худо. Ширин хаёлини булган совук фикрдан "Ух" деб куйди Жамшид. Узидан утди.
Зебо биринчи курс эди ушанда.
Камтаргина соддагина, истараси иссик киз эди.
Кишлокдош деб бошкалардан химоя килиб юрди-ю, узи ёктироб колди. Зебо хам уни акасидай хурмат килар, хеч шубха-гумонга бормасди. Пахта мавсуми тугагунча бир -бир ларига жуда якинлашиб кетишди. Ораларида кайнок мехр пайдо булди.
Бир кун...
Соддагина кишлок кизи хомиласи борлигини сезгач узини куярга жой тополмай колди.
У исноддан кура улимига хам рози эди.
Отаси "Кизим эндигина укишга кирди, укиши тугамаса турмушга чикармайман" - деб Жамшиднинг ота-онасини кайтаравергач, куркиб кетган Зебо йиглаб-йиглаб хомиласини олдириб ташлади.
Такдирни каранг хомилани олдириб ташлаганларидан кейин икки ой утиб отаси розилик берди. Куп утмай туйлари хам булди.
"Эссиз...
У ёш булса мен аклимни таниган эдимку..?!
Шунча кийнадим бечора кизни.."
- Жамшиднинг юраги эзилди.
Хисир-хисир нонушта килиб кейинди.
Секин когозларин папкасига жойлаб эшикни авайлаб ёпганча ишга чикиб кетди. Ярим тунда уйкуси кочиб, кайта ухлай олмаган Зебо, эрининг турганини сезиб ётса хам одатидан ташкари урнидан турмади.
Боши гувлаб огрир, бир ойдан бири миясига келиб тинчлик бермаётган фикр борган сари кучайиб борарди.
Яна бирор соат уз хаёллари билан корилиб ётган Зебо ниманидир эслаб колгандай шошилиб урнидан турди. Ювиниб чикиб икки учта кийимини йигиб кора чарм сумкага солдида, ошхонага утди.
Чой куйди.
Кайнаганда кунгли бехузур булиб, чойни дамлаш урнига учириб куя колди. Ухламай чикканига йуйди. Ошхонадаги Жамшид билан тушган расмига тикилиб колди. Худди бир-бири учун тугулганга ухшарди. Томогига бир нима тикилиб йиглаб юборди.
Узок йиглади.
Уксиниб-уксиниб йиглади. Кейин урнидан туриб кул бетини совук сувда ювдиди, Жамшиднинг иш столи ёнига келиб секин курсига утирди.
Когоз калам олиб ёзишга тушди. "Жамшид ака, мен кетаяпман.
Илтимос мени изламанг. Хатони узим килдим, ун йил сизни хам узимга кушиб азобладим. Окибатини билардим, ушанда.
Сиз хам кайта - кайта айтдингиз.
Кулок солмадим.
Одамларнинг гапидан куркдим.
Отамни, акаларимни эл уртасида юзи кора килгим келмади.
Келинг хаммасини унутайлик. Бу азоб билан яшагунча...
Хеч булмаса биттамиз бахтли булишимиз керак.
Уйланиб, фарзандлик булмагунингизча Хоразмга кайтмайман. Онамларга хам узим хабар етказаман. Мен сиздан ёмонлик курмадим, сиз хам рози булинг. Угил курсангиз исмини Шохижахон куйинг - иккаламиз доим орзу килганимиздек...Гамгусорингиз Зебо"
Хатга кайта куз югуртириб хунграб йиглаб юборди.
Урнидан туриб тортмадан чарм халта олдида ичидан пул олиб санай бошлади. Бир дастани санаб олгач, бироз уйланиб колди.
Санамасдан яна бир даста олиб пулига кушдида, колганини яна жойига солиб куйди. Кийиниб, чарм сумкани кутариб кучага чикди.
Зебо бир неча йилки елкасида огир юки бордек сезарди, бугун шу юкдан фориг булиш учун уйидан,
Учта жуда қалин дўстлар бор эди. Уларнинг бири ўта бой, қолган иккиси фақир эдилар. Кунларнинг бирида бой:
- Келинглар, ҳар куни ифторни навбат билан бир - биримизнинг уйимизда қиламиз. Бугун менинг галим - деди.
Бой хизматкорларига уйларни тозалатди. Ошпазларига энг тансиқ таомлар тайёрлатди. Муҳташам дастурхон тузди. Икки дўсти келиб ифтор қилишди.
Иккинчи куни иккинчи дўстлариника борадиган бўлишди. У онасига бойнинг дастурхондан кам бўлмаган зиёфат тайёрлашини буюрди. Онаси:
- Болам, пулимиз йўқ - ку? Қандай қилиб сен айтган нарсаларни ҳозирлай? - деди.
Ўғли онасининг юзига қараб бақирди:
- Нима қилсангиз, қилинг! Мен камбағал, ундан кам бўлишни хоҳламайман! - деди.
Она шўрлик қўн - қўшниларидан қарз олиб ўғли айтганидек дастурхон тузади.
Учинчи куни учинчи дўстлариникига боришадиган бўлишди. Онасига шундай - шундай деб ҳолатни айтди. Онаси:
- Болам, сен бундай ишга қўшилмаслигинг, уларникига бормаслигинг керак эди. Улар шундай зиёфат беришибди, бориб еб келибсан, энди сен қаердан улардек меҳмон қиласан, ақлинг борми ўғлим, аҳволимизни билмасанг ҳам майли эди!? - деб ўғлидан хафа бўлди.
Ўғли онасининг пешонасидан ўпиб:
-Онажон, хафа қилдим, сизни. Кечиринг! Тўғри айтдингиз, қўшилмаслигим керак эди. Лекин фурсат ўтди. Улар келишади. Майли, биз улардек дастурхон тайёрламаймиз. Нимамиз бўлса, шуни қўямиз, - деди.
Шом намозига азон айтилди. Улар шомни ўқиб, ифтор қилиш учун ўтишди. Улар дастурхонни кўриб ҳайратланишди.
Дастурхонда бир идишда хурмо, учта косада сут, сув, бир неча бўлак нон, қайнатилган тухум бор эди.
Иккинчи дўстлари ўтирмади. Ғазабланиб:
- Ҳимматинг шуми ҳали? Агар сени бунақа қилишингни билганимизда келмасдик, -деди, бойга қараб. Бой индамасдан дастурхонга ўтди. Ва:
- Ишонасанми, дўстим, тухум емаганимга йиллар бўлди. Уни шунчалар мазали эканлигини унутибман ҳатто, - деди.
Иккинчи дўст бойга қараб энса қотирди.
- Энг яқин ошхонага бориб овқатланаман мен. Шуям меҳмондорчилик бўлди - ю?! - деди. Зарда билан чиқиб кетди.
Бой билан мезбон ифтор қилиб бўлишгач:
- Дўстим, нимага сен қолдинг! Сен ахир бундай тарзда таомланмайсан - ку? Индамасдан қолинг! Сенинг бу ишингдан ҳайратдаман, - деди, мезбон. Бой:
- Эй дўстим! Мол - мулк, таомлар шахснинг қийматини белгиламайди. Бу дунёда ҳамма нарса ўткинчи. Кун келиб эҳтимол сен мендан ҳам бойиб кетарсан! Мен сиз иккингизни моддий аҳволингизни яхши билардим. Билсам ҳам, сизларни синамоқчи бўлдим. Ва иккингизни аслингизни билдим. У дўстимиз оддий бир егулик, таомни деб сендан кечди. У уйида зўр зиёфат берди. Бойлардек кўриниш учун қиммат кийимлар кияди. Ваҳоланки унинг отаси, акаси бизнинг заводимизда ишлашади. Уларнинг ойлиги, харажатини биламан. Сен эса борингча бизни кутиб олдинг. Хижолат бўлмадинг. Айнан сен менга кераксан. Янги ширкатимизга сени раҳбар этиб тайинлайман. Қай бирингизни танлашни билмай юриб, шу нарсани ўйлаб топгандим, - деди.
Моддий аҳволингиз қандай бўлишидан қатъий назар, ҳаётингиздан уялманг. Ўзлигингизча бўлинг! Маънавий қашшоқлик уялишга арзигули.
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
#ҳаётий
Бугун тонгда сафардан келарканмиз, бозор ёнидан ўтаётиб бир мазлум қизчанинг "Қора рангли кийимлар ҳам кўнглимга урди" деган гапини баногоҳ хотирладим ва машинадан тушиб анча йўл пиёда ўша қиз учун ёрқин рангли кийим олай деган ниятда ортимга қайтдим. Йўлда бир аёл сариёғ кўтариб турган экан, нархини сўрасам 24минг деди. Олай дедиму, аммо бошқа ниятда бозорга кирганим ёдимга тушди, хайит арафаси бўлаяпти, аввал ўша қизнинг истагига васила бўл, деб нафсимга ўгит айтган киши бўлиб, гарчи жуда истасамда, эгасининг қўлига сариёғни қайтариб бериб йўлимда кетдим. Бордим, ёрқин пушти рангли кўйлак харид қилдим, қайтсам, ҳалиги аёл сариёғини сотиб қўйибди. "Сотиб қўйдингизми, опа?", десам, "Индамай кетдингиз, хозиргина битта қизга сотвордим" дедилар. Ҳа, майли, нима бўлсаям, куйлак олдим, бир кўнгли ўксик хурсанд бўладиган бўлди, муҳими шу, деб уйга келавердим. Уйга келиб бироз дам олиб, сўнг музхонани очсам, юмалоқ бўлак худди ўша хонаки сариёғ турибди, кўзларимга ишонмадим, айнан ўша бозорда кўриб, нафсим майл қилган сариёғ турибди, рўза ҳолимда иссиқ тандир нонга суркаб ейишга ҳавасим кетган сариёғ турибди, бир мазлумнинг ҳожатини чиқарай, деб ўз нафсимга раво кўрмаган сариёғ мендан олдин етиб келиб, музхонамдан жой олиб турибди...Ҳайрат билан сўрайман: "Дурдон, мана бу сариёғ қаердан келди, сиз олиб келдингизми?", қизчамиз бепарво жавоб беради: "Йўқ, мен олиб келмадим, Мадина опа ташлаб кетдилар, сиздан олдинроқ келиб кетувдилар"...Ё, Аллоҳ, буюксан, девордим...
........................................................................................
У куни бир нарсага ҳамма пулимни сарф этдим, ишонсангиз, чўнтагимда юз сўм ҳам пулим қолмади. Аммо эртасига бир ғарибимни йўқлашим лозим эди, бу учун менга анча бунча пул керак бўларди. Қўшнимдан қарз олиб тураман, дедим-у, сал олдин мендан қарз олиб, қайтаришни унутганлари бехос ёдимга тушди. Қарз сўрашим ўша пулни сўраб боришимга далолат қиларди, демак, бу илинжам узилди, аммо Аллоҳдан умид қилиб Ўзига ташлаб қўявердим. Вақт ифторга яқин қолганда ҳовлига чиқиб баланд гилосимизга ҳавас ила термулиб "Сал пастроқ бўлсанг экан, мевангдан териб есам" дедим, шу пайт дарвозадан Абдусаттор исмли йигитча кириб келиб қолди, қўлида бир идиш катта катта гилос, сизга олиб келдим, дея узатаркан унга, хозир гилосимизга бўйим етмай, қандай олсам, экан деб турувдим деб кулдим. Йигит бироз каловланиб турдида, сиздан ...юзминг қарзимам, бор эди, деб қўлимга пул узатди, субҳаноллоҳ, ахир менга эртага ...юз минг пул керак эди, ўшанчасини бер, қолганидан кечдим, деб керагини олдиму, қолганини йигитнинг қўлига қайтариб бердим, эртанги эҳтиёжимга етарлисини олдим, индинга Худо кафилку, бу қарз эса ўзимнинг ҳам эсимдан чиққан эди, ҳожатманд пайтимда йўқ жойдан мушкулим ечилди, шубҳасизки, бу Худонинг ихтиёридаги иш, буни Худо бермай ким берди ахир ...
Хуллас, бунақа ҳолатлар кўп бўлади, ўшанда Аллоҳнинг дарҳақиқат жон томиримданам яқинроқ туришини сезаман, мен Уни яхши кўришимдан зиёда, У менга муҳаббатли эканини сезаман, Аллоҳим Ўзингга беҳисоб ҳамд бўлсин!
Суйганимни мендан ортиқ суйгин, Раббим!
Шундай қилки, тўкилмасин кўздан ёши,
Шундай қилки, эгилмасин азиз боши.
Отилмасин қисматларнинг аччиқ тоши,
Суйганимни мендан ортиқ суйгин, Раббим!
Юрагидан қайғу-дардни олиб қўйгин,
Ғамнинг гарди қолмасин ҳеч, олиб қўйгин.
Юрагига бир олам бахт солиб қўйгин,
Суйганимни мендан ортиқ суйгин, Раббим!
Унга оғир синов берма йиғламасин,
Озорлардан ўксиб ўзин тиғламасин,
Қийналмасин! Унинг жони қийналмасин,
Суйганимни мендан ортиқ суйгин, Раббим!
Менинг севгим ҳеч нарсамас унинг учун,
Сенинг севгинг унга ҳамма ишқдан устун,
Уни севгин ҳар доимгидан ҳам бугун,
Суйганимни мендан ортиқ суйгин, Раббим!
Севгин-севгинг қалбига тин олиб кирсин,
Йўлин ёрит зулматлари қочиб кетсин.
Душманлари аламларда ёниб кетсин,
Суйганимни мендан ортиқ суйгин, Раббим!
Менинг севгим ҳеч нарсага қодир эмас,
Ва ҳеч нарса беролмайди унга меҳрим.
Сен суймасанг, унинг гулгун юзи кулмас,
Суйганимни мендан ортиқ суйгин, Раббим!
Кўнглин кўтар, қаддин кўтар эгилмасин,
Ўзин қийнаб, азобларда эзилмасин.
Дунёларнинг бир камлиги сезилмасин,
Суйганимни мендан ортиқ суйгин, Раббим!
Ҳар қадамда ёри бўлгин, ҳам паноҳи,
Соғинч билан ўтиб кетсин майли умрим.
Ситамлардан фориғ этгин, кетсин оҳи,
Суйганимни мендан ортиқ суйгин, Раббим!
Кўнгли сира оғримасин ёлвораман,
Жони зинҳор дард чекмасин ёлвораман,
Эрта-ю кеч йиғлаб-йиғлаб дод соламан,
Суйганимни мендан ортиқ суйгин, Раббим!
Шундай қилки, у ҳамиша кулиб юрсин,
Шундай севгин - шодликларга тўлиб юрсин,
Умр бергин - у юзларга кириб юрсин,
Суйганимни мендан ортиқ суйгин, Раббим!
Якинларингизга улашинг
👉 @ibratli_sozlar
#ШОВШУВ
Ортиқча вазндан азият чекаётганлар учун Россиядаги биринчи рақамли диетологдан текин маслаҳатлар
БАТАФСИЛ:
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
http://dexpress24.tilda.ws/nesslim/5-html
http://dexpress24.tilda.ws/nesslim/5-html
http://dexpress24.tilda.ws/nesslim/5-html
📝ЎЗ ЖУФТИ ҲАЛОЛИНИ ПУЛЛАГАН БЕНОМУС!!!
Умида боласини ухлатиб бўлганди ҳамки, ҳовлидан овоз келди.
– Уч кундан буён қаёқларда санғиб юрибсан, ?– дерди қайнатаси жиғибийрон бўлиб. Унинг гапидан эри қайтиб келганини англади.
– Эй, шу пайт бошламанг энди, ҳозир вақтим зиқ, – деди Умид ётоқхона деразаси ёнига келиб, – Умида чиқ бу ёққа. Умида ўзини минг хил ўй- хаёллар билан эшикка урди.
Ҳовлида қайнана-қайнатаси эри билан тортишаётган эди. Сўнгги дақиқада чиқарилган қарордан ҳамманинг дами ичига тушиб кетди. Умида нажот кутгандай атрофига олазарак бўлиб тикилди. Қайнанаси ҳўнграб юборди. Қайнатаси эса эрининг юзига тарсаки тушириб: – Ифлос, бундан кўра ўлганинг яхши эди. Ўзинг ўлганингда ҳам бунчалик куймасдим, эркак киши ўз хотинини ҳам пул ўрнига тикадими, – деди кўзига ёш олиб.
– Дада, вақт кетяпти, вақт, ҳозир ярим соатда улар келишади, – деди Умид олазарак атрофга караб, сўнг хотинига ўшқирди, – тез-тез бўл имилламай. – Бошқа йўли йўқми, болам, нега бундай қилдинг, – деди қайнанаси илк бора Умидага раҳми келаётганини билдириб.
– Йўқ, ойи, йўқ. Шундай қилсам, Умидага тегмасликлари мумкин. Умида айни дамда номуси олдида ҳамма нарсадан воз кечишга тайёр эди. Ўзи шоша- пиша қайчи билан эри айтганидек узун сочларини кесди. Эрининг қўлига устарани тутқазди. Умид қўллари қалтираганича хотинининг сочини қиртишлай бошлади. У ҳам ўз номуси учун курашаётгандай, гўё. Аммо қилар ишни қилиб бўлган эди. Бундан кейин нима бўлиши ёлғиз Яратганга боғлиқ. Шу пайт дарвоза ёнида машиналар келиб тўхтагани эшитилди. Ярим тун бўлгани учун жимжитликдан ҳар қандай тиқ этган товуш жаранглаб эшитиларди. Дарвоза очилиб, эркаклар кўринди. Улар орасидан Умиданинг кўзи акасига тушиб «ака», дея йиғлаб юборди. Қоп-қора узун сочлари ўрнига тақир бошли синглисини кўрган ака бир сония иккиланиб турди-да, ғазаб билан куёвига тикилди. Умид эса қўрқув билан бошини эгди... .Умида ўн ёшга кирганида онаси оғир бетоб бўлиб қолганди. Умрининг сўнгги дақиқасигача уни акаларига қайта-қайта тайинлаб вафот этганди. Ота-онасидан эрта айрилган қиз бечора акаларининг қўлида қолди. У ҳусн жамолда тенги йўқ қиз бўлиб улғайди. Совчилар эшик қоқа бошлашганди. Унинг узун сочларига харидорлар кўпайганди. Умида катта янгасига акамлар нима деса, шу деди. Уни Умид исмли йигитга унаштиришди. Умида билан Умид биринчи учрашувдаёқ бир- бирини ёқтириб қолишганди. Умиданинг қоп-қора узун сочлари йигитни мафтун этганди ўшанда. Исмлари ҳам бир хил эканлигидан ҳамма таажжубланганди. Умид хонадоннинг ёлғиз ўғли бўлгани учун тўй жуда дабдаба билан ўтди. Умиданинг бахтига дугоналари ҳавас билан қарашди. Аммо биринчи кечанинг ўзидаёқ тезда келаман, деганича Умид қаёққадир ғойиб бўлди. Унинг келишини кутиб Умида тонггача мижжа қоқмади. Аммо у тушга яқин кириб келди. – Яна шу одатингни бошладингми, кир ичкарига, отанг сезиб қолмасин, уйланган одам ҳам шунақанги юрадими, – деди қайнанаси эрига. Умиданинг эса кўнглига хавотир ўрмалади. Уч ойдан сўнг эса эри гиёҳванд эканини билиб қолди. Ювиниш хонасида уни ўзига ўзи укол қилаётганини кўриши билан югуриб қайнанасига хабар берди. Қайнанаси кира солиб ўғлининг юзига тарсаки тушириб: – Ношукр бола-я, сен одам бўлмадинг, бошга битган бало бўлдинг. Нега анграйиб турибсиз, ёрдамлашинг, уни жойига ётқизиб қўяйлик, – деди Умидага қараб. Умида шоша-пиша қайнанасига ёрдамлашди.
– Ойижон, ўғлингизни дўхтирга кўрсатиш керак. Ахир... ?
– Эй, ўчир овозингни, ўзим биламан, – деди қайнанаси важоҳат билан, – биласанми, нега сени келин қилганман, ота-онаси йўқз, ҳамма нарсага кўнади, кўникади деб. Тушундингми, энди тилингни тий. Акаларингга бориб айтганингни эшитмай. Умиданинг қалби музлаб кетди. Демак, у алданган. Унинг тақдирини ўйинчоққа айлантиришган. Орадан бир ҳафта ўтгач, у ҳомиладор эканлигини билди. Бундан хурсанд бўлишини ҳам, хафа бўлишини ҳам билмасди. Ўша куни иштаҳаси бўлмай, куни билан уйнинг ишлари билан ўралашиб юраверди. Умид кайфиятсиз келган ҳолда унга чой тайёрлаб беришни сўради. – Нега бунча имиллайсан, акангга телефон қилдингми? – деди эри.
қиляпти. Сен яхшиси у уйни эсингдан чиқар.
Бахтсизлик келса, бахтиёрлик таъмига ўрганиб қолган инсонлар учун, янада аччиқроқ, янада чидаб бўлмас бўлар экан. Аёл, бу кутилмаган «меҳмон»ни ҳеч хушламади. Эрига, дардини айтиш учун ёлборди:
-- Биласан, сен учун ўламан, илтимос, тушунтир менга, -- дея ялинди. Бироқ, ёлборишларининг ҳеч фойдаси бўлмади...
Неча йиллар муҳаббат қўйган, севган одами, туйғусиз ва муҳаббатсиз бир одамга алмашиб қолган эди, гўё... Унга етишга ҳаракат қилгани сари, бетон деворга урилгандек, янада кўпроқ қонар эди юраги...
Бир куни, болалигидан қадрдон бўлган, бутун ҳаётидан воқиф бўлган дугонасига дардини тўкар экан, дугонаси:
-- Энди ортиқ чидолмайман. Сенга айтишга мажбурман, -- дея, унинг сўзини кесди.
-- Эрингнинг сенга бўлган муносабати ўзгарган. У сени алдаб юрибди. Ишхонамнинг рўбарўсидаги локантада ёш бир қиз билан ҳар куни бирга тушлик қилади. Кейин бир-бирлари билан қўлтиқлашганча машинага ўтириб кетишади...
-- Ўчир, ҳозироқ ўчир овозингни. Бу ёлғонларни эшитишни истамайман, -- дея бақирди аёл... Шунча йиллик дугонасини, унинг ҳаётини кўролмасликда айблади...
Эртаси куни, пешинда ўша локантанинг том қаршисидаги бир бурчакда яшириниб кузатиб турди. Ва... афсуслар бўлсинки, кечаги эшитган «туҳмат»ларининг хато эмаслигини ўз кўзи билан кўрди... Анчадан бери ҳастахонада эри билан бирга ишлайдиган ёш ҳамширани дарров таниди. Баъзан уйларида меҳмон бўлган у қизга эри қандай мулозамат қилаётганининг гувоҳи бўлди...
Аламга тўлган эди аёл...
Кечки пайт эри уйга келар-келмас, баъзан бақириб, баъзан йиғлаб, баъзан унга қаттиқ ёпишиб, баъзан эса, қўлларини мушт қилганча ҳайқириб, аламларини тўкиб солди... Эр жим туриб, ўзига қўйилаётган айбларнинг ҳеч биридан тонмади. Уни инкор этмади. «Замон ўтгани сайин инсоннинг туйғулари ўзгариши мумкинлиги, одам ўрта ёшга етганда ҳаётида бир ўзгаришлар излаб қолиши», ҳақидаги сўзлар билан ўзини оқламоқчи бўлди... Кейин костюмини елкасига олди-ю, уйдан чиқиб кетди. Эшикдан чиқар экан, «кел сўнгги бор бир қучай сени», демоқчи бўлди. Аммо, хотин: «Даф бўл» деди нафрат билан...
Биринчи аризанинг ўзи билан ажрашдилар... Замонавий бир ишқ ҳикоясининг бундай тугаганига ҳеч ким ишона олмасди...
Дўстларининг кўмаклари билан йиқилиб қолмасликка ҳаракат қилди аёл. Кейинроқ, эри севгилиси билан бирга Америкага кўчиб кетишганининг хабарини эшитди...
Баъзан ёлғиз қолганида, уни ҳамон севишини ҳис қилиб, тинмай йиғлар эди у. Қалбидаги муҳаббат туйғусининг ўрнини, энг камида ўшанча қувватга эга бўлган нафрат эгаллаши учун дуолар қиларди.
Орадан бир йил ўтди... Ҳар нарсанинг дориси деб аталадиган вақт, бу сафар аёлнинг дардига чора бўла олмаган эди... У эрини заррача бўлсин, унутолмади... Ундан воз кечолмас эди...
Бир тонг, эшикнинг қаттиқ чалинган қўнғироғидан уйғонди. Эшикни очиб, рўпарасида ўша ҳамширани кўрди.
«Сен меникига қай юзинг билан келдинг» дея бақирмоқчи бўлди, аммо унинг овози чиқмади.
-- Илтимос, ичкари киришга изн беринг, гаплашишимиз шарт, -- деди ёш хотин.
У ичкари кириб, деворга суянди ва базўр эшитиладиган овоз билан сўзлай бошлади:
-- Аслида, ҳеч бир нарса сиз билгандек эмас. Кўп афсусдаман, у яъни, бир вақтлар сизнинг эрингиз бўлган инсон, бир соат аввал ўлди...
-- Ўтган йил Америкага конферансга борганида ҳасталигини билган эди. Докторлар, унинг бир йилга яқин умри қолганини айтишган эди. Сиз бунга бардош беролмаслигингизни, доимо ўзингиз такрорлаганингиздек, у билан бирга ўлишни хоҳлашингизни билар эди.
Сизни ўзидан узоқлаштириш учун, мендан севгилиси ролини ўйнаб беришимни илтимос қилди...
Оиласига ҳам хабар бермади. Бирга Америкага кўчиб кетганимиз ҳақидаги ёлғон хабарни ёйди...
У илк марта учрашган бекатингизнинг қаршисида бир уй олган эди. Ўша ерда даволанаётган эди. Шифо топишига ишонар эди.
Аммо бўлмади. Кеча кечқурун аҳволи оғирлашибди. Қаровчиси менга қўнғироқ қилди. Сўнгги онларида етиб бордим. Сизга мана бу қутини беришимни васият қилди.
Аёл бутунлай бўшашиб қолди. Кўзларидан қуйилиб келаётган ёшларини тўхтата олмас эди. У ҳозир, шу ернинг ўзида ўлишни истарди. Қўлига тутқазилган қутини очиши кераклигини тушунди. Титраганча
🌸Турсуной СОДИҚОВАдан сизга илиндим
✨Қайнона-келин можаролари ҳақида кўп ёзилади. Кимгадир раҳматли Турсной опанинг ўгитлари ёрдам берар деган умидда сизга улашгим келди.
КЕЛИНИМ ҚИЗИМ, АТИРГУЛДАЙ СЎЛИМ ҚИЗИМ...
🌸Аввало яхши келин сўра. Кейингина ўғил сўра. Келининг ёмон бўлса. ўғилсиз қолаверасан.
🌸Қайнона одил бўлмаса уйда ҳар куни қиёмат.
🌸Келин олиб, Гапини ташқарига чиқармаган аёлга қиз беринг.
🌸Келинингиз қовоғи уюлиб, очилмай қолса, энг яқинда турган сиз айбдорсиз – совуқ ҳаво тегаверса, тегаверса, шиғил мева қилган дарахт ҳам косовга айланади-да!
🌸Айтганингни қиладиган келинга раҳмат! Аммо айтмаганингни ҳам қиладиган келин роҳатдир!
🌸Яхши келин мусаввирдир – рўзғорингни бадиий асарга айлантиради.
🌸Болалигингда онанг ардоғида қандай яйраган бўлсанг, келинли бўлгач, унинг бағрида яна онасини топган боладай маза қиласан.
🌸Ўғлимдан ҳам, қизимдан ҳам келинларимни ортиқ кўришим рост. Чунки, оғзимдан чиққанини дарҳол ижро қиладиган беминнатларим-улар!
🌸Қўли очиқ келиннинг йўли очиқ бўлади.
🌸Яхши келин “меники” деган сўзни ишлатмайди.
🌸Аввал ўғлини ҳумат қилиб, кейин онасини эъзозланг. Бола онанинг жонидир.
🌸Келинимнинг ўғлимга дашном бераётганини эшитиш ўзимнинг бадном бўлишимдир.
🌸Ўғлимга қўлини қилич қилиб гапираётган келин-меники эмас!
🌸Ака-укалар орасидан оқибат қочса, келиларни жазоланг.
🌸Овсинларнинг тили бир бўлса, эрларнинг дили бир бўлади.
🌸Яхши келини бор хонадон бош тараган қиздай ярақлаб туради.
🌸Кир тўпламаган келиннинг уйида дур тўпланади.
🌸Гап қайтармаган келин – болангдан азиз.
🌸Болаларини оғритмай катта қилган келин – доно келин, уйидан шиптир ҳиди келмаган келин эса ундан ҳам аъло келиндир.
🌸Бола гул-ундан гулнинг ҳиди келиб туриши керак.
🌸Доимо ниманидир ўрганатган келин – бўладиган келин.
🌸Келиннинг савол берадигани эмас, тинглайдигани – яхшиси.
🌸Агар ўғиллар ота ҳовлисини сотсалар, ё ер талашиб жанжалхонага айлантирсалар, руҳларнинг қўли келинларнинг ёқасидадир.
🌸Бутун бошли авлод шажарасини тузадиган ҳам, бузадиган ҳам келинлардир. Чунки занжир улар, кўприк улардир!
🌸Онам раҳматли дангал аёл эди. Ўзи билган айрим хондонларнинг тўйигa ҳам кирмасди. “Уй тутмай ўлсин шу аёл, умр бўйи тўшаги оқармай ўтди-я”, дер эди астойдил куйиниб. Келиннинг чатоғи кўрпачасидан маълум бўлади.
Уйимизда каму кўст кўп эди, аммо ҳеч қачон кир тўшак бўлган эмас.
🌸Tўй кечаси чимилдиққа кириб кетаётган ўғлини бир бор чақириб ўзига қаратиш удум эмиш. Токи онасининг чорлаб турган овози қулоғига, нигоҳи нигоҳига ёзилиб қолмасин учун, токи аёлининг пойига мук тушмасдан, ортига бот-бот қараб, онасининг кўзини излаб туриши учун...
Келин ойим, яхши келин аталай десангиз, жуфтингизга ортда қолган онасии тез-тез эслатиб туринг...
🌸Ҳаргиз пичинг, кесатиқ ишлатманг, у душманнинг усулидир.
🌸Келиннинг ота-онаси ҳақида салбий гапларни келинга эшиттириб айтманг, сиз билан уни боғлаб турган нозик ип узилади.
🌸Қизидан кўнглингиз тўлмаса ҳам, қудаларга марҳаматли бўлинг – сиздан қувонса, қизини сизга эгиб беради.
Келинни ўғлингизга ёмонламанг, сочингизнинг оқи билан унга сиз чора тополмайсизу, ғўр йигит нима қилолади?
🌸Ўғлингизни келинга мақтанг, уни эшитиб ўғлингиз сизга янада яқинлашса, иккинчи томондан, жуфтининг олдида боши баланд бўлади.
🌸Ўзимдан кейин қизларим хор бўлмасин десангиз, келиннинг кўнглини овланг. Эшигингизни очиб, чироғингизни ёқиб қоладиган, қизларингиз келса, кўрпача солиб, сизнинг ўрнингизга қозон осадиганлар шулар!
🌸Ўзингиз тўнғлаб турсангиз ҳам, қизларингизни келинларга ҳиммат ва меҳр кўрсатмоққа чорланг, ҳатто мажбур қилинг. Биздан кейин жигарларни бир-биридан жудо қиладиган ҳам, бирлаштирадиган ҳам шу келинлар.
❗️"Саҳобалар ким?" деган саволни бот-бот эшитамиз.
Сахобаларни кимлигига қизиқябсизми?
Унда диққат қилинг, гапим якунида ушбу саволни яна такрор бераман.
Сиз дунё хаётини қанчалар севган бўлсангиз, улар охират хаётини шунчалар севган инсонлардир.
Сиз молингизни қанчалар махкам тутсангиз, улар тавхидни шунчалар махкам тутган инсонлардир.
Сиз қанчалар телефонга кўп термулсангиз, улар Аллохнинг Китобига шунчалар кўп термулган инсонлардир.
Сиз қилган оз амалингизга хотиржам суянсангиз, улар қилган амалларига суяниб қолишдан қўрқадиган инсонлардир.
Сиз Аллохдан сўрашга қанчалар ошиқсангиз, улар Аллох йўлида эхсон қилишга шунчалар ошиққан инсонлардир.
Сиз ёш, муаммосиз, ва хуснли аёлни никохлашга уринсангиз, улар тул аёлларни бева қолиб кетмаслиги, болаларни Ислом таълимотисиз ўсмаслиги учун никохлашга уринган инсонлардир.
Сиз Суннатларга танлаб амал қилсангиз, улар хеч бир Суннат амал қилинмай қолиб кетишидан чўчиган инсонлардир.
Сиз тоғутнинг зулмидан қўрқиб яшасангиз, улар Аллохнинг йўлида минг маротаба ўлишга хам шай бўлган инсонлардир.
Сизнинг намозингиз касбингиз вақтида бўлса, улар намозни касб қилган инсонлардир.
Сиз бутун бошли Қуръонни ёд билиб, унинг мазмунини англамаган бўлсангиз, улар биргина билган оятларига оғишмай амал қилган инсонлардир.
Сиз ўзингизни кўз-кўз қилишни қанчалар севган бўлсангиз, сахобиялар авратларини тўсишни шунчалар севган инсонлардир.
Сиз инсонлар орасида ажралиб туриш учун илм олсангиз, улар олган илмларини ўзгаларга етказишга уринган инсонлардир.
Сиз бир-бирингизни турли хил фирқа ва табақаларда айбласангиз, улар бир-бириларини севиб, бирликни махкам тутган инсонлардир.
Сиз тўйган қорнингиздан шод бўлсангиз, улар оч холида хурмони бахам кўрган инсонлардир.
Сиз танангизни зебу-зийнат ва либослар билан безаган бўлсангиз, улар очликдан таналарига тош боғлаб юрган инсонлардир.
Сиз озиш учун рўза тутсангиз, улар очликдан ифторни сахарга улаган инсонлардир.
Сиз Аллохга рўбарў келишдан қўрқиб яшасангиз, улар Аллохни хузурига ошуфта яшаб, ўлимдан шодланган инсонлардир.
Сизнинг мажлисингиз мол, аёллар ва мутойиба мавзулари билан ўтса, улар мажлисни Аллох эслатиш билан ўтказган инсонлардир.
Сиз мусибатдан чўчиб яшасангиз, улар Аллохга кучли таваккул қилган инсонлардир.
Сиз аёлингизни ота-онангиздан хам кўпроқ севсангиз, улар Аллохнинг пайғамбари Мухаммад
саллоллоху алайхи ва салламни ота-онаси, аҳли ва молидан ҳам кўпроқ севган инсонлардир.
Сиз гунохларни тўплаб, бир тавбани кўзласангиз, улар гунохидан тавбаси бисёр бўлган инсонлардир...
Сахобаларни кимлини билдингизми?
Энди ўзингизни ким эканлигингизни билдингизми?
тидан тажриба ўтказиб, бунга ишонч ҳосил қилган. 1924 йили Олмонияда содир этилган қотиллик айнан ўлдирилган 8 та одамлардан бири кўз қорачигида муҳрланиб қолган болта кўтарган қотил сурати орқали фош этилган. 1932 йилда Франциядаги даҳшатли қотиллик сирини айнан ўлдирилган қурбоннинг кўз қорачигидаги қотил сиймоси орқали очишган. Негадир сўнгги йилларда фан-техника ривожланиб, оптографияга эътибор бермай қўйишди.
Жиянов «қойил» дегандек дўстига тикилди.
ИҚРОР
Абдураҳим Аҳмедов тезда ўз айбини бўйнига олди. Бунга Раъно Шукурованинг тиноқлари остида топилган тери қолдиқлари, Аҳмедов Абдураҳимнинг қон гуруҳи ҳам асос бўлди.
— Мен уни севардим. Қамоқда ҳам у сабабли ўтирганман. Уни таъминлаш, доимо яхши яшаши учун ҳеч нарсани аямадим. Уни деб жиноятга қўл урдим. Лекин у доим ўзидан ёшларга интиларди. Меҳнат таътилига чиқмасдан олдин ишига қўнгироқ қилиб гаплашгандим, кейин у юқолиб қолди. Билсам таътилга чиққан экан. Уйини қидириб топдим. Телефон орқали «Сеул Тонги»да учрашишга келишдик. Келмаса, бирга яшаган пайти тушган суратларимизни эрига кўрсатиб, ҳамма гапни айтиб беришимни айтгач, у рози бўлди. Чунки Раъно сирининг фош бўлишидан ўлгудек қўрқарди. Ресторанга кирмай уни ташқарида кутиб турдим. Ёшариб кетибди. Худди илк бор учрашганимиздек. У ўша гўзаллиги билан меники эди. Яна ёшлигига эса у қамалганимдан сўнг мол-мулкимни сотиб эришди.
Раъно ресторандан чиққач темир йўл олдида яшашимни айтдим. Йўлда истироҳат богида ўтириб, анча гаплашдик. Қоронги туша бошлагач, у безовталана бошланди. Уйимга бормаслигини айтиб, суратларни сотиб олишини айтди. Уни кузатиб қўймоқчи эдим, аммо Раъно танишлари кўриб қолишидан қўрқиб рад этди. Бироз Яна мен билан ўтиришини илтимос қилсам ҳам кўнмади. Тортишиб қолдик. Мени қарии чол, исқирт дегач ўзимни тутиб тура олмадим. Истироҳат богининг анчагина хилват жойига жанжаллашиб келиб қолгандик. Агарда ўшанда мени ҳақорат қилмаган, қаршилик кўрсатмаганда эди… мен уни ўлдирмоқчи эмасдим. Аммо у учун қамоқда чекан азобларим. Раънони бошқАси билан айш-ишрат қилиб юрганини эсла ўзимни юқотиб қўйдим. Шунча йилдан сўнг у Яна меники бўлиҳи керак эди. Аммо у ҳоҳламади . Шу билан ўзини тақдирини ўзи белгилади. Мени йўлидан ўзи олиб ташлаганлигини, ҳоҳласа Яна қамоққа тиқишини айтганида, қандай қилиб этигим қунжидаги пичоқни олганимни билмайман…
Суд залидан чиқиш чогида Жиянов Ҳусниддин билан гаплашиб кетар экан, шукуров бир неча бор рафииқаси ундан анча катталигини олдиндан ҳам сезганлигини айтиб қолди.
— Биласизми, у баъзи-баъзида Хрушчев даврида бўлган воқеаларни эслаб, гапириб қолар, ҳайрон бўлсам телевизорда кўрганлигини айтарди. Бир куни эса у болалигида кометани кўрганлигини, раҳматли бувиси ўшанда «бундай юлдузнинг думи қаёққа қараган бўлса ер куррасининг ўша жойида уруш бўлиши»ни айтганлигини гапириб берувди. Кейинчалик қизиқиб китоб титиб кўрсам, бизнинг осмонимизда комета сўнгги бор 1957 йили пайдо бўлган экан.
— Ўзига гумонларингизни айтмадингизми?
— Йўқ, чунки у менга севишни ўргатди… Сизга эса катта раҳмат.
Ҳусниддин Жиянов билан хайрлашиб, бинонинг тор йўлагидан тез-тез юриб кетди.
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
диқлади. Ресторан эшикбони ва официантлардан бири Раънони суратини кўришлари билан, дарҳол танишди. Бундай келишган, чиройли аёллар ёлгиз ресторанга келаверишмайди-да.
— У ёлгиз эдими?
Жиянов савол назари билан официантга қаради.
— Ҳа, ёлги эди. Аммо кимдир келишини айтган эди. Шунинг учун иссиқ овқат буюрмай, фақат салат билан чегараланди. Бир соатлар чамаси ўтиргач, хоним чиқиб кетдилар.
— Ҳм-м, деб қўйди Жиянов.
Раъно Шукурова ишига секинлик билан бўлсада, ойдинлик киритилмоқда эди.
— Кимни кутган экан, эриними?
Ҳусниддин Жиянов берган саволига елка қисди.
-Ишга кетаётганимда у бирор жойга боришини айтмаган эди. У билан учрашишга ҳам келишмаганмиз. Тўгри, фарзандимиз йўқлиги сабабли Раъно кўнглини ёзиш учун тез-тез дугоналари билан бирор ресторан ёки кафеда учрашиб турарди. Аммо ҳозир меҳнат таътилида бўлганлиги сабабли, уйда дам олмоқчи эканлигини бир неча маротаба айтганди.
— Хотинингизни эркак танишлари борми
-Ҳа, ҳамкасблари. Яна билмадим.
На дугоналари, на ҳамкасблари бир ҳафта давомида Раъно шукуровани кўрмаганликларини айтишди. Жияновнинг боши қотди. Раъно Шукурова ўша машъум куни ким билан учрашиши керак эди?
СОБИҚ ЭР
Жиянов билан такрор учрашувдан Ҳусниддин хурсанд бўлмади. Ҳовлида мотамсаро аёллар йигилиб ўтиришар, кираверишдаги кичик уйга келиб-кетувчилар учун дастурхон тузилган эди. Уй эгаси ҳануз чопон белбогда, дарвозахона соясида икки-уч киши билан гаплашиб ўтирарди. Жиянов дўпписини ўзи билан олволмаганидан ҳзижолат чекди. Энди орқага қайтишнинг иложи йўқ. Олдинга юрар экан Ҳусниддин капитанни таниб, ўрнидан қўзголди.
— Ассалому –алайкум. Илоҳим, жойи жаннатда бўлсин. Бандалик. Бу савдо ҳамманинг бошида бор. На илож.
Жиянов қуръон тиловатидан сўнг асосий мақсадга кўчди.
— Сиз билан гаплашиб олишим керак, Иложи бўлса бугун…
— Бугун еттисини ўтказдик. Идорага боришим керакми?
Ҳусниддин терговчининг гапини шартта бўла қолди.
— Ҳа, ишга баъзи бир ойдинликлар киритиш лозим.
… Ҳусниддин диққат билан Жияновни тинглар экан сўнгги кунлари жуда ҳам чарчаганини ҳис этди. Биринчи хотини саратон касаллигидан ўн гулидан бир гули очилмай вафот этган эди. Хатто фарзанд кўришга ҳам улгуришмади. Тақдир уни Раъно билан учрашганида боши осмонга етувди. Тўрт йил давомида унга шу қадар қаттиқ богланиб қолган эканки, ҳозир ўзини қўярга жой топа олмаяпти. Топиш-тутиши яхши. Дангиллама ҳовлиси, машинаси, уч-тўртта дўкони бор. Бир кам Дуне дегани шу бўлса керак, фарзанди йўқ. Раъно турмуш қўрганларидан сўнг фарзанд кўролмаслигини айтганида ундан ажралмаслик учун тақдирга тан берувди. Энди нима қилади?
— Сиз аёлингизни неча йилдан бери танирдингиз?
Ҳусниддин берилган саволдан ўзига келиб, ҳайрон бўлиб Жияновга қаради.
— Тўрт йил бўлди.
-Сизга турмушга чиқмасдан илгари ҳам танирдингизми?
— Тўгриси, биз илк бор «Сеул Тонги» ресторанида учрашган эдик. Ўша пайтлари
Ўша пайтлари хотинимнинг қазо қилганига 2 йил бўлганди. Кейин Раъно билан бир муддат ҳам ажралишганимиз йўқ.
— Хотинингиз асли қаердан? Қариндошлари борми? Назаримда жанозасига ҳам у томондан ҳеч Ким келмади, шекилли.
— Танишганимизда Раъно менга етимлигини айтган эди. Самарқандда, болалар уйида катта бўлган. Тўгриси унинг кўнглини огритмаслик учун ўтмиши ҳақида кўп ҳам сўрамаганман. Бундан ташқарии турмуш қуришимиздан олдин ҳам эр қилганлигини, эри гиёҳванд моддалар савдоси учун қамалгач, ажрашганини айтганди.
Жиянов Ҳуснидиннинг охирги гапларидан сўнг ҳушёр тортди.
— Илгари ҳам турмуш қурган дедингизми? Эрини танийсизми?
— Йўқ, лекин фамиляси Аҳмедов бўлган. Раъно менинг фамилиямга ўтишдан олдин унинг фамилиясида эди.
— Аҳмедов… Аҳмедов… Раҳмат.
Жиянов Ҳусниддин билан хайрлашиб, аввало барча ҳибсҳоналарга Аҳмедовлар ҳақида тўлиқ маълумот жўнатишларини сўраб мурожаат этди. Орадан бир ҳафта ўтгач, келган жавоблар уни янада ўйланишга мажбур этди. Айни пайтда Ховос ҳибсҳонасининг ўзида тўртта, Қорақалпогистонда иккита, Қаршида ҳам иккита, Навоийда битта Аҳмедовлар рўйхатга олинган. Шулардан 3 нафари гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ва ноқонуний савдоси учун жазога тортилган. Аҳмедов Салим 20 ёшда, 2003 йил қамалган, Аҳмедов Жаббо
«24 соат ичида Ўзбекистондан йўқолсин» - Юлдуз Усмонова нега Ўзбекистондан ҳайдалган 😳
Ҳатто ўзбекча қўшиқлар ҳам айтишга рухсат берилмай қўйилган Юлдуз Усмонова нега Ўзбекистонни ташлаб Туркияга кетишга мажбур бўлади. Айб қайси томонда бўлган. Унинг санъатига чеклов қўйилишига бир воқеа сабаб бўлган экан. Ушбу воқеа..😨👇
https://telegram.me/joinchat/ooe96oGZ7adlOTVi
✍ТАРОЗИ (ўқинг,фақат йиғламанг)
Бир куни фақирона кийинган, маъюс бир аёл сабзавот дўконига кирди. Дўкон сохибига тортинибгина яқин борди ва эри оғир хасталик туфайли бирор ишга ярамай, тўшакка ётиб қолгани, етти боласи борлиги, уларнинг очлик азобидан қийналаётганини айтди.
Сотувчи унга терс қараб:
- Эй, тиланчи хотин, дархол дўконни тарк эт! - деди.
Аёл эса болаларининг емак ейишга эхтиёжи борлигини айтиб ёлворганча:
- Илтимос, жаноб, болаларимни қорнини тўйдириб, одамларнинг эшигига ишлагани жўнатаман.
Улар пул олиб келган захоти қарзингизни қайтараман, - деди.
Дўкондор аёлнинг илтижоларига парво қилмай, уни танимаслиги, доимий харидорларидан эмаслигини айтиб илтимосини рад этди.
Шу пайт дўкон ташқарисида турган бир мижоз сотувчи билан аёл ўртасида бўлаётган сухбатни эшитиб қолди ва ичкарига кириб дўкондорга:
- Бу аёлга сўраган нарсаларини бер, мен кафил бўламан, қарзини қайтаради, - деди.
Унинг гапига кўра сотувчи аёлга қаради-да, истамайгина:
- Оладиган нарсаларингни рўйхат қилганмисан? - дея сўради.
Аёл тасдиқ маъносини бериб бош ирғади.
- Ундай бўлса уни тарозининг бир палласига қўй-да, иккинчи палласига ўзинг оладиган нарсаларни қўй. Рўйхат қоғозингни вазнига тенг нарсаларни бераман, - деди.
Аёл бир муддат турди-да, бошини қуйи эгиб чопонининг чўнтагидан бир қоғоз парчаси олиб тарозининг бир палласига қўйди.
Шу пайт дўкондор ва кафил мижознинг кўзлари хайратдан катта-катта очилди.
Тарозининг тош қўйиладиган палласи қоғоз парчасининг оғирлигидан чўкиб кетганди.
Дўкондор кафил мижозга қараб эзғин товушда:
- Ишонмайман...
Ишониладиган холат эмас... - деди.
Тарозининг махсулот қўйиладиган палласи керагидан ортиқ нарсалар билан тўлди.
Дўкондор ваъдага биноан аёл олган хамма егуликларни халтага жойлаб, қўлига туқазди.
Зудлик билан нималардир ёзилган қоғозни қўлига олди-да, ўқиди.
Унда харид қилинадиган махсулотлар рўйхати эмас, қуйидаги сўзлар ёзилганди:
“Аллоҳим! Нимага эхтиёжим борлигини ёлғиз Ўзинг биласан.
Шунинг учун ўзимни Сенга таслим этаман.
Ўзингга таваккал, Ўзинг омонат берган болаларимнинг ризқини етказ!”.
Дўкондор тош каби қотди-қолди.
Аёл унга ташаккур айтиб, дўкондан чиқди.
Аёлнинг харидига кафиллик қилган мижоз бир даста пулни дўкондорга берди ва “Қайтими керак эмас” деди. Мижоз дўкондан чиқиб кетаётиб тарози паллаларининг синганига кўзи тушди.
Нима сабабдан тарози палласи сингани ва дуонинг кучи неқадар залворли экани ёлғиз Аллоҳгагина маълум эди...
Турк тилидан Умида Адизова таржимаси.
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮
Жамшиднинг кунглига шу пайтда урф-одат сигадими?
Бир силтаниб тобут кутарганларга кушилди.
Турт кадам юрмасдан Жамшиднинг отаси ва катта икки акаси унинг кулидан тутди
. "Сен борма Жамшид" - рахми келгандай секин гапирди акаси.
"Ака..""Сен бормайсан" - отаси хукм укиди.
Кейин Жамшиднинг кузларида жовдираган ёшга караб чехраси юмшади. Углини четга тортиб бир лахза нималардир дедию, дарвоза томонга йуналтириб узи тобут кутарган одамларга эргашди.
Жамшид йулдошини сунгги йулга кузатолмаганидан дунё кузига корунгилашган эди.
У инсон боласининг шунчалар иложсиз эканлигидан газабга келарди. Жамшид умрида биринчи марта бу кадар умидсиз ва йулсиз сезди узини. Кулоклари битиб колган, куз олдига кабр ва нариги дунё билан богланаётган жуфтининг сиймоси келар, кузларидан тинмай ёш куйиларди.
Аммо калбининг каеридадир буларнинг хаммаси дахшатли тушдай булиб куринар, уйгониб кетишига ишонарди. Кунгилнинг туб-тубида нимадир ёруг эди. Аммо бу йулга кетганлар кайтмайдилар...
Бу абадият йулидир. Кошкийди шунга унинг акли етмаса.
Жамшид бекасам чопонига уралганча кун буйи кимир этмай утирди, азойи бадани совук ва кимир этмай утиришдан увишиб колганди. Олдиларига келтириб куйилган челак тула олов хам учиб колар, оёгига уриб турган иликлик хавога таркаб кетарди.
Тун чукиб хамма таркаганда хам якин кариндош уруглар кетмади.
Бир махалларга бориб Жамшидни уч-турт соат дам олишга уннаб уйга олиб кетишди.
У анча ухлаёлмади.
Бир махал кузи илиниб туш курди. "Зебо келаётганмиш, узокдан... Эгнида оппок куйлак, юзи куёшдай ёруг эмиш. "Зебо... Тирикмисан?
Нега бундай килдинг..?.
Зебо кават кават харир либосининг чунтагидан кинли пичок олиб Жамшида берибди. Сизга совга олгани кетгандим..." Жамшид уйгониб кетди.
Пичок... эркак кишига угил фарзанд берилгани угил фарзандга ишораку. Демак у энди оила куриб угил курарканда...
Жамшид узича тушни таъбирлаган булиб кузига ёш айланди.
Менга пичок бергунча олдимда узинг колсанг буларди Зебо...
(бешинчи боб)
Орадан уч кун утиб Нилуфарда хаёт учкунлари пайдо булди.
Ота-онаси уша куни касалхонага етиб келгунча, куну-тун баробар
турт ёкка югуришарди.
Пул деганини аямай сочишар, шифокорларнинг огзидан чиккан дорини каердан булмасин топиб келишарди. Нилуфарнинг отаси каттагина корхонанинг бошлиги эди.
Шифокорларнинг бири куйиб бири билан гаплашар, кетидан сураб келадиганларининг хисоби йук эди.
Врач Нилуфарнинг отасини чакириб кон сураганда, кечга бориб ун
бир киши кон топширгани келди.
Нилуфарнинг хонаси "Ухлаётган Малика" деган эртакни ёдга соларди.
Носир эса шифохона ховлисида куйилган курсиларга соатлаб кимир этмай утирар, талабалик йилларини, Нилуфар билан утганказган кезларини бир-бир эсларди.
Нилуфарнинг онаси Насиба опа мулойим, мехрибон, камтарин ва инсонпарвар аёл. Кайнатаси куёвининг саломига хам алик олмай, иткараш килиб турган бир пайтда аёл Носирнинг олдига келиб насихат килиб гаплашиб утирар, Оллох Носирнинг бахтига Нилуфарни узи асрашини сураб дуо киларди.
Нилуфар Насиба опанинг якка-ю ягона фарзанди эди.
Аммо Насиба опани фарзанд севгиси кур килмаган, Носирни хам уз фарзандидек курарди. Носир уша куни эрталаб Нилуфар билан булиб утган нохуш вокеани имкони борича юмшатиб гапириб берганда Насиба опанинг кузига ёш айланди.
"Эрка усди Носиржон, хали ёш.
Эси кириб оилага киришиб кетар.
Бир-бирларингга кунгил куйдинглар.
У кишлок шароитига куникарми деб узимнинг хам ичимни ит тирнади. Хай, такдири экан. Энди сиз сабрли булинг болам.
Мен насихат килсам, сиз ургатсангиз куникиб кетар.
Эсон омон кузини очса булди. Улмаса булди" - йиглади Насиба опа. Носирнинг хаёлидан "Нилуфар онасига ухшамайди" деган фикр лип этиб утди. Бешинчи эрталаб Нилуфарнинг кузини очгани, тушга якин сув сурагани тугрисидаги хушхабар хаммани хушнуд килди.
Носирнинг хаёлидан кунгилсизликлар кутарилиб кетган, факатгина унинг тирик колишини истарди. Майли Тошкентга келиб яшасам хам, Нилуфар тирик колса булгани - хамма нарсага тайёр эди Носир.
Кеч тушганда Нилуфарнинг онаси Носир билан биргалашиб Нилуфарнинг хонасига киришди.
Беморнинг юзидаги докалар камайган, колганлари хам
суюкли жуфтидан кечиб узи билмаган томонга кетаётганди. Автовокзалга етганда ола-говурдан кулоклари битаёзди
. Бир томонда кассета сотаётганлар варанглатиб куйган мусика, мошиналарнинг шовкини, бошка томонда одамларнинг бакир-чакири. Одамларга совук хам таъсир килмайди-я хаёлидан утказди Зебо.
У атрофга куз югуртирдию, бири-бирига гал бермай, Тошкентга кетадиган йуловчиларни излаётган хайдовчиларга якинлашди. "Тошкентга икки киши булса кетамиз" - чиййилларди турт кадам наридаги семиз шафёр. Савол назари билан караётган Зебога кузи тушган бакалок амаки,
шоша-пиша, "Кани синглим кетасизми?
Яна бир киши булса юрамиз" деди Зебога караб.
Шу дакикада, новча муйловли йигит хам Зебонинг оркасидан Дамасга караб юрди.
Зебо мошинанинг эшигига борганда шафёрнинг оркасидаги икки кишилик уриндикда утирган кизга караб галати булиб кетди.
Куйиб куйгандай Зебога ухшарди у. "Товба..." деб куйди Зебо узига узи. Сочининг ранги хам, узунлиги хам, кадди комати хам бир хил.
Факат юзига караб туриб сал фарк сезилмаса жуда ухшаш эди.
Факат киз жуда буяниб олган, кугирчокка ухшарди.
Зебо эса йиглагани учун ковоклари шишган, буянмаганидан касалмандга ухшаб турарди. Зебо халиги кизнинг ёнида жой бушлигини куриб утирмокчи булди-ю, аммо оркасидан келаётган йигитга кулай булсин деб, кейинги уриндикдаги элликларга кирган онахоннинг ёнига утирди. Халиги киз хам икки-уч марта угирилиб Зебога караб куйди.
Зум утмай мошинанинг эшиклари ёпилиб, катта йулда гиззиллаб юриб кетди. Хаво булут, юракни сикадиган даражада юмрилган эди.
Йулнинг биринчи кисми осон утди.
Хамма хамрохи билан ниманидир гаплашиб борар, дам-бадам орка уриндикда ота-онаси билан кетаётган уч яшар бола хархаша килиб коларди. Атроф гира-шира булганда йул устидаги бир ошхонага тушиб тамадди килишди. Овкат пайтида Зебо халиги узига ухшаган киз билан танишди. Уларнинг гаплашиб утирганини курган бир неча йуловчилар "Эгизакмисизлар?" деб сурарди.
Улар кулиб "Ха Фотима Зухра" деб куйишарди.
Бирор соатлардан кейин мошина яна кор босган кенгликларни кок ёриб гиззиллаб юриб кетди. Коронги тушган сари яна кор учкунлай бошлади. Йуловчилар мудраб колишди. Зебо хам уз хаёллари билан узи оввора булиб, кора пальтосига бошини куйгунча мудраб борарди.
Чарчаган йуловчиларга, Нилуфар билан куринишидан Хоразмлик булган йигитнинг хиринглашиб бораётгани малол келаётгандай эди гуё.
Карама-карши томондан келаётган мошиналар Дамас ичини бир дакика ёритиб гиззиллаб утиб кетар, кетидан яна сон саноксиз чироклар эргашиб келарди. Бир махал Зебонинг кузи илиниб колдими, каттик тараклагандай, гумбурлагандай овоз кулогига кирди.
Танасида каттик огрик сезиб додлаб юборди.
Хаёлида ер чархпалакдай айланиб кетди.
Кул оёги синиб кетгандай булди. Кейин... кейин сезгилари узилиб кетдими рангсиз овозсиз, огриксиз дунёда муаллак колди.
(учинчи боб)
Ярим тунда Шахар Марказий касалхонасини кутилмаган автомобил халокати хакидаги янгилик чайкатиб юборди. Урганчдан чиккан "Дамас" автомошинаси Навоий шахри якинида бахайбат "Зил" юк машинасига катта тезликда келиб урилганди.
Милиция ходимларининг айтишича шафёр ва ёнидаги уттиз беш ёшлардаги йигит мажакланиб кетган, яна бир аёл билан эркак касалхонага келтиришда йулда жон берганди.
Яна икки аёл билан бир боланинг юраги ураётган булсада, ута огир ахволда, яшаб колишига умид йук эди.
Мошинанинг ахволига караб ундан бирор киши сог чикиши мумкинлигига ишониб булмасди.
Тошкентдан чакирилган профессор ва шифокорлардан иборат тезкор гурух зур бериб колганларнинг хаётини саклаш учун курашарди. Шахар милицияси халокатга учраганларнинг шахсини аниклашга харакат килар, аммо бу жуда огир эди. Чунки сочилиб, конга коришиб кетган хужжатлар кимга тегишлилигини билиб булмасди.
Айникса улган аёл билан огир ахволда ётган аёл бир-бирига жуда ухшар, уларни кимлигини яккол курсатадиган бирор далил йук эди.
Профессор умид булмасада, хозирча тирик колган аёлнинг бир ярим ойлик хомиласи борлигини айтгач, масала бир кадар ойдинлашди
. Чунки Нилуфар Авазова деган аёлнинг эри унинг хомиладор эканлигини, Зебо Турдиеванинг эри эса аёли фарзандсизлик туфайли оилани тарк этганини айтган эди.
✍Бегонага очилган аза...
Туни билан кор буралиб ёгиб чикди.
Носир кор ёгса кувонадиган дехконнинг боласи булса хам, бугун нимагадир бало казо ёгаётгандай юраги сикилди.
Эрта туриб супа юзидаги корни куради-ю, нонуштага кирган хонадонга келиб кушилди. "Келинни чакирмадингми Носиржон?" задагина суради Носирнинг онаси. "Узини уйи булса, оч колса чикиб ер" - бепарво жавоб беришга харакат килди у.
Аммо чайнаган нони томогидан зурга утди.Нонуштадан кейин у ёк, бу ёкка уринган булиб уйга кирган Носир, Нилуфарни сафарга тайёргарлик кураётган холда топди.
Унинг кошлари чимирилган, ковоги солик, узокрок сафарга борганда олиб чикиладиган сумкага майда-чуйдасини тез-тез жойларди.
"Йул булсин" - кулимсиради Носир.
"Адамникига кетаман. Бир ойдан ошиб кетди курганимга" - Носирга карамай жавоб берди Нилуфар. Носир чукур нафас олиб купачага утирди. "Нелу, качонгача ёш болани ишини киласан.
Энди оилалисан, эринг бор. Ахир шунака оила курмокчи эдикми? Нахотки хаммасини бир пастда ёдингдан чикардинг."
Нилуфар силтаниб йиглашга тушди.
"Ха хамма айб менда, сиз оппоксиз.
Сизни онангиз хам оппок, синглингиз хам оппок, битта мен коп-кораман. Жонимга тегди учок ёкиб, курим булиб юриш. Мен бунака яшаёлмайман. Ейдиган нарса йук уйингизда. Корним туйиб овкат емасам, ичимдаги бола хам увол булиб кетди..
." Носирнинг сабри тугади:
"Нелу, каёкка келин булаётганингни билардингку. Биз хам бошкалардан кам яшамаймиз, кулинг пулсиз колгани хам йук. Ношукур булма.
Хали боланг бор-йуклиги хам аникмас, нега увол булади.
Биз хам шу шароитда тугулиб катта булганмиз.
Хеч биримиз увол булганимиз йук." Нилуфарнинг жахли чикди.
"Бор дедимку, мен биламанми сизми?"
"Уч ой олдин хам шуннака дегандинг, булса янаям яхши, узингни эхтиёт килишинг керак. Озрок сабр килсанг ойлигимни оламан.
Узингни юборгунча узим олиб бориб келаман.
Кейин бугун кунни кара, хамма ёк кор, сирпанчик." - онасининг гапига кириб хотинни муроса билан йулга солишга уринди Носир.
"Менга пулиз керакмас, дадам кетишларида ташлаб кетганлар.
Сиз пулингизга онангизга ун олиб беринг."
Бу уйламай айтилган гап Носирнинг суягигача зиркиратиб юборди.
"Нелу, кетсанг кайтиб келма!" Носирнинг овози калтирар, Нилуфарга укдай термулиб, гезариб кетаётганди. Нилуфар юраги шув этиб кетди. Куркдими ёки... ёки Носирга булган мехри калбини тирнаб утдими?
Ахир уни жонидан ортик севардику..!
Севги бошка хаёт бошка!" - юрагини музлатиб утди аллакаердан келган фикр - севдим деб ит кунида уламанми?"
Киз узини кулга олди. Кулини белига куйиб гердайиб каради эрига. "...Халиям кайтиб келгани кетаётганим йук. Керак булсам,- ургу берди Нилуфар - узиз бориб Тошкетда яшайсиз. Булмаса ихтиёрингиз.
Адам уй олиб бераман десалар ноз килдингиз, керакмас дедингиз, нимангизга гордыйлик киласиз-а, нимангизга."
Носирнинг бардоши етмади.
Уйлангандан бери шу маш-маша. Хар куни дилхиралик. Ота-онаси хам углимиз сикилмасин деб индамай куйишди. Нилуфар борган сари кеккайиб борар, Носирнинг оиласини оёги билан курсатмасди. Уларнинг козонида пишган овкатни руй-рост нари суриб куярди.
Хохласа уйидан чикиб ул-булга карашган булар, хохламаса уйидан хам чикмасди. Унинг хусни жамолидан хушини йукотган Носирнинг хам куксидаги алангалар бир йил утмай сусайиб колганди.
Сахарда чикиб кетиб кечда оёги тортмай уйига кайтарди.
"Унда хомиланг нима булади, ахир болам бор деяпсанку, ёки ёлгонми?!" - деди Носир Нилуфарга тик караб. "Харкалай сизнинг бир пар нонингизга зор булмайди!" - бармогидаги Носир туйида таккан никох узугини олиб отиб юборди Нилуфар.
"Нилуфар кайтиб келма!" - сумкасин кутариб уйдан чикаётган хотинининг оркасидан алам ва газаб билан суз котди Носир.
Шу махал Носирнинг калбининг кайсидир четида, нимадир, Нилуфарнинг ростдан хеч качон кайтиб курмасликни истаётганди
. Бу алданган мухаббатдан кайтган садо эдими...?
Аммо яна нимадир куксини гижимлар, иложсизлик кийнарди уни. Носирнинг онаси чикиб углини койиб келинини уйга овраб олиб киргиси келиб турсада, эрининг "Узларига куй, шунча кушилиб нима килдинг. Иккаласи хам энди бола эмас" - деган сузидан кейин иложсиз уйдан чикмай ич-этини еб утирарди.
Эшитдингизми, қўшни фалончини қизи ажраб келибди я....
Ха эшитдим, тавба бинойидек қиз деб юрардим.
Бинойидек қиз бўлса ажрашиб келармиди...
Ҳаётимизни ёзилмаган қонунларидан бири :
Яхши бўлса ажрашиб келармиди...!!!!
Азизлар аввало хеч қайси қиз (севиб турмушга чиқадими, севмайдими буни ахамияти йўқ ) турмуши бузилишини, фарзанди етим бўлишини, қолаверса ота уйига бошини эгиб қайтиб боришни хохламайди...!!!!!!!
Нима қизларга эридан ажраб келибди деган ғийбатларни эшитиш, ака укалари, отасини бошини хам қилиш, келинойиларини кўзига балодек кўриниб ўз ота уйида бегонадек қимтиниб яшаш ёқади деб ўйлайсизми....
У турмуш ўртоғидан ширин сўз эшитишни, қайнонасини чиройли мақтовларини эшитиш, болалари отасини бағрида мазза қилиб яйраётганини кўришни истамайди дейсизми....
Манимча оила бу ҳар бир қиз аёлни бахти !!!
Лекин ҳар доим ҳам ҳаммаси биз ўйлагандек бўлавермайди....
Оилани бузилишига эса, икки томон ҳам бирдек айбдор !!!!!!
Чунки, аёлни уйни ташлаб кетишга нимадир мажбур қилганки, нимадир жонидан ўтганки, у ажрашган...
Бунда Эрни ҳам, қайнона - қайнотани ҳам, ҳатто қайинопа қайнисингилларни ҳам ҳиссаси бўлиши мумкин..
Бу билан аёллар айбсиз демоқчи эмасман, юқорида айтганимдек уларда ҳам хато камчиликлар бор. Лекин агар уни атрофида оқил инсонлар бўлганида эди. Оиласи бузилиб кетишига йўл қўйишмасди.
Биламан ҳозир шунака фикрлар хам бошланади :
Аёл сабрли бўлиши керак !!!!
Қачонгача Азизлар ?????
Бир танишимни укасини уйлантиришди. Туйгача яхши кўраман, шундан бошкасига уйланмайман деб юрган бола тўйдан кейин " у манга ёқмайди, ман гаров ўйнаб уйланганман " дебди.
Тўйдан кейин бир ой ўтиб бошка аёл билан кўчада "яшай " бошлади.
Бечора келин индамай келинлик вазифасини бажариб юраверди.
Куёв уйга ярим тунда келар, келинга " сан манга ёқмайсан " деб ошкора айтаркан.
Орадан олти ой ўтиб куев Россияга ишлагани кетди.
Келин уни 3 йил кутди.
Шу уч йил мобайнида бирор марта келинга қўнғирок ҳам қилмаганидан кейин, келинни ота онаси келиб қизини олиб кетишибди.
Келин яна турмуш қурди. Ҳозир фарзандлари бор.
Бахтли оилани бахтли бекаси бўлиб юрибди...!!!
Энди танишимни гапини эшитинг :
Ўзи айбдор, оиласи бузилишига.... Сабр қилиши керак эди, сабр қилса ҳаммаси ўрнига тушиб кетарди...!!!!!!!!
Қачонгача сабр қилсин у бечора.... нима у умрини шамолга совириши керакмиди, ёки севмаган эркакни пойида хор бўлиб юравериши керакмиди....
Аввало қушни ҳам уяси бузилмасин, аммо кимнидир оиласи бузилса ҳеч качон бир томон айбдор бўлмайди.
Оиласи бузилган аёлларни хўрлашни бас қилинг, аҳир улар хам Аллоҳни бандалари.
Одамлар яхши ёмон деб ажратади, аммо Яратган хамма бандаларини бирдек яхши кўради
Аллоҳдан қўркинг
Шу ўринда баъзи Бекларга ҳам икки оғиз гап :
Эри йўқ аёлларни ҳаммаси ҳам бузуқ эмас...!!!
Бева аёллар учун энг огрикли нукта бу: Хатто вакти келса уз синглиси, узи ишонган энг якин дугонаси ундан хар доим гумонда яшашидир.
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
✍БАРДОШ
Қариндошлар ҳам ҳар кўрганда “Қачон турмушга чиқасан, энди. Ҳалиям ўз шаҳзодангни кутаяпсанми?”, деяверишларидан безор бўлиб анчадан бери холам айтаётган йигит билан учрашувга чиқишга розилик билдирдим. Холам айтганидек “у ўқиган, кейин карьера қилган, уй олиб, машиналик бўлгачгина оилалик бўлишни режалаштирган ҳисоб-китобли йигит” экан. Худди менга ўхшаган. Ундан олдин ҳеч бўлмаса бир суратини кўрай, дедим. Менга суратдан истарали, юзларида чуқур кулгичлари кўриниб турган, хушбичим бир йигит қараб турарди. Айниқса унинг кўзлари жуда чиройли эди. Мен уни кўришим билан ҳушдан кетиб қолай дедим. Оҳ, йигит кишиям шунақа дилбар бўладими? Лекин у ҳам мени ёқтирармикан? Хуллас учрашув куни белгиланди. Биз шаҳар марказидаги хиёбонлардан бирида учрашиб, кейин бирон ерда овқатланиб олишга келишдик.
Мен бир неча кун халоватимни йўқотдим, турсам ҳам, ўтирсам ҳам ўша нотаниш йигит ҳақида ўйлайман, у ҳақида хаёл сураман, ақли, фикрлари ҳам ўзидек чиройли бўлса, уни ўлақолсам ҳам қўлдан чиқармайман. Ишқилиб, мени ҳам ёқтирсинда.
Ишдан келаётиб, баланд пошнам йўлдаги чуқурликка кириб, оёғим қайилиб, йиқилиб тушдим. Одамлар келиб, туришимга ёрдам беришди. Оёғимни ерга қўёлмасдим, шифохонага кетдим. Рентген текширувидан кейин доктор тўпиғим дарз кетгани ҳақида менга хабар берди, “гипс қилиш керак, ҳозироқ”. Кўз олдим қоронғулашиб кетди. Гипс билан қанақа учрашув бўлади? То мен тузалиб, оёққа туриб кетгунимча у кутиб турармиди? Йўқ, мен нима бўлса ҳам учрашувга боришим керак. Докторга оёғимни қаттиқ қилиб боғлаб қўйишларини сўрадим, гипсга эса эртага келишимни айтдим.
Кечаси билан онам оёғимга тухум боғлаб, шўр пахта қилиб чиқдилар. Мен эса оғриқ қолдирадиган дорилардан бир дунёсини сумкамга солиб олганча, учрашувга отландим. Оқсоқланиб юрган одам, уни кўришим билан оёғим дарди ҳам эсимдан чиқиб, текис юриб кетдим. Биз хиёбонни бироз айландик, кейин шаҳримиздаги энг яхши ресторанлардан бирига йўл олдик. У хиёбондан унча узоқ бўлмагани учун, Анвар пиёда боришни сўради. Мен қанақа қилиб йўқ дея олардим. Сув келтириб беришини сўраб, беркитиб, оғриқ қолдирувчи доридан иккитасини ичиб олганча, йўлга тушдик. Кейин ресторандаги кечки овқат, мен дам-бадан шишиб, бутун танамга оғриқ бераётган оғриқни енгиш учун дорини паққос тушираману, яна жилмайишга тушаман. Хуллас, учрашувимиз кўнгилдагидек ўтди, назаримда. У менга ростанам ёқди, у мен шунча узоқ вақт кутган одамнинг ўзи бўлиб чиқди. Назаримда мен ҳам унга ёқдим. Учрашувдан у мени машинасида уйимизгача ташлаб кетди. Яхшиям, подъезд олдигача олиб келди, акс ҳолда кўча бошида йиқилиб қолишим ҳеч гап эмасди. Мен уйга келганимда рангим оқариб, ҳушдан кетиб қолгудек аҳволда эдим. Онам мени кўриб, қўрқиб кетдилар. Эртаси куни касалхонага бориб, оёғимга гипс қўйдирди. Яна орадан икки ой ўтиб тўйимиз бўлиб ўтди. Мен Анвар акамни ўша суратларидан кўриб севиб қолганман ва улар учун қаттиқ оғриқни ҳам енгганман. Кейинроқ бу воқеани уларга айтиб берганимда, роса кулганлар. “Ўшанда, нега бу қиз бунча рангпар, ранги ўчиб кетгандек экан деб роса ўйлаганман. Бунинг сабаби шунда эканда. Тоқатингизга қойил, мен бунақа қилолмаган бўлардим”, дедилар. “Мен бу оғриқларга чидамаганимда, бугун бирга бўлармидик-йўқми, буни худо билади”, дедим мен ҳам эримга энг гўзал табассумимни бахш этиб…
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
РАНГЛАРИНГИЗ НЕГА ЎЗГАРДИ?
Қурайш улуғларидан бир жамоа Умар (розияллоҳу анҳу)нинг эшиги олдига келиб, киришга изн сўрашди. Уларнинг орасида Қурайш хатиби Суҳайл ибн Амр ибн Абдушамс ва Абу Суфён ибн Ҳарб ҳам бор эди. Айнан шу дамда Бадрда қатнашган бир неча қул ва озод қилинганлари ҳам келиб изн сўрашиб турган эди. Шунда ичкаридан ходим чиқиб Қурайш улуғлари қолиб, аввал Билол, кейин Суҳайб, Аммор ва Салмон Форсийларга (розияллоҳу анҳум) киришга изн берилганини айтди. Буни эшитган Абу Суфённинг жаҳли чиқиб кетди:
– Бугунги кундаги каби таҳқирлашни кўрмаганман! Биздек улуғлар қолиб, булардек қулларга изн берадими?
Шунда Суҳайб:
– Эй одамлар, нега рангларингиз ўзгаради? Улар ҳам чақирилди, биз ҳам чақирилдик. Фақат улар биздан аввал кирди, биз улардан кейин кирамиз.
Сизлар уларга бор-йўғи Умарнинг олдига аввал кирганларига ҳасад қиляпсиз, бироқ Аллоҳ таоло уларга жаннатда тайёрлаб қўйган неъматлари ҳаммасидан ҳам улуғроқ-ку!
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Ibratli_Sozlar
Эрталаб акангдан пул бериб туришини сўра, деб тайинлаб кетгани ёдига тушиб:
– Йўқ, – дея олди зўрға Умида. – Нима, ҳали менинг гапим сенга гап эмасми, – дея унга қўлидаги пиёласини ирғитди. Яхшиям, чап бериб қолди, бўлмаса, юзини кўкартириши аниқ эди. Аммо шу заҳоти ҳушидан кетди. Кўзини очганида тепасида шифокор билан қайнанаси турар эди.
– Яхшимисиз, – деди шифокор, – қўрқманг, бундай ҳолат бўлиб туради. Умида бошини ирғаб қўя қолди.
Эшикдан эри кўринди.
– Табриклайман болам, яқинда фарзандли бўласан. Мен ҳам невара суядиган бўлдим, – деди қайнанаси. Умид ялт этиб хотинига қаради. Умида эса ундан юзини ўгирди. Унинг хаёлида фарзанди қандай ҳолатда туғилиши эди. Умид ўзини меҳрибондай қилиб кўрсатарди. Аммо хумори тутган пайтда Умида унинг кўзига кўринмасликка ҳаракат қиларди. Тўққиз ой юрагида ҳадик билан ҳомиласини кўтариб юрди. Худога қилган нолалари бесамар кетмади. Соғлом ўғил туғди. Фарзанди орқали эрига инсоф кириб қолар, деб умид қилди. Аммо Умид ўзгармади. У гиёҳвандлик ботқоғига тобора ботиб бораётган эди. Бора-бора уйдаги буюмларни олиб чиқиб кетадиган бўлди. Шундай кунларнинг бирида қайнатаси Умиданинг тилла тақинчокларини ечиб олиб кетаётганининг устига келиб қолди. – Сен одам бўлмадинг, онанг уйланиб яхши бўлиб қолди, деганига ишонибман-а. Маҳалла -кўй олдида бошимни кўтара олмай қолдим. Энди хотинингнинг тиллаларини олиб кетяпсанми, кўрнамак...
– Дадаси асабийлашманг, қон босимингиз кўтарилиб кетади, – дея орага тушди қайнанаси.
– Ҳаммасига сен айбдорсан. Вақтида ўзинг ҳам тарбияламадинг, ёлғизгина болам деб менга ҳам гапиртирмадинг. Энди қариганимизда кафангадо қилади бунинг.
– Яхши ният қилинг, нега қараб турибсиз, битта эрни эпласангиз бўлмайдими? – дея Умидага заҳрини сочди.
– Келинга гапирма, ҳалиям у чидаб келяпти миқ этмай, – деб қайнатаси унинг ёнини олди.
– Вой, энди бу уйга мен сиғмайман, шекилли, шу етимча келинингизни деб.
– Эй, сенга гапирган мен ахмоқ, – дея қайнатаси ҳовлидан чиқиб кетди. Умид ҳам қўлидаги бир сиқим тилла билан онасининг ҳай-ҳайлашига ҳам қарамай кетди. Ҳар доимгидек қайнанаси бор аламини Умидадан олди. Эри уч кун дом-дараксиз кетиб, бугун Умидани гиёҳванд моддасига алмаштирганини айтиб келиб ўтирибди. Умиданинг аҳволини кўриб, акаси ҳам йиғлаб юборди. – Кечир мени, акангни кечир. Сени бахтли қиламан, деб дўзахга ташлаган эканман, – деди куёвига нафрат билан қараб.
Иккинчи акаси чидаб туролмади, Умидни дўппослаб кетди. – Вой-дод, боламни ўлдириб қўяди булар, ўз эрини акаларига урдиртириб ўтирган келиннинг менга кераги йўқ, – дея қайнанаси айюҳаннос сола бошлади.
– Бўлди қилинг, – деди катта акаси, – эркатой ўғлингиз нима қилиқ қилганини биласизми, биласиз. Сизлар олдиндан ҳаммасини билиб, синглимга шу ҳаётни раво кўргансизлар. Энди сочини олиб ташлаш билан қутулмоқчи бўлганда бу нонкўр. Ҳой куёв, мана қарз бўлган кишиларинг, уларга Умиданинг ўрнига машинамни бердим. Эшитдингми, агар яна шунақанги ишларга аралашсанг, ўзим сени ўлдираман. Бояги одамлар машинанинг калитини олиб, ҳовлидан чиқиб кетишди. Бир чеккада мункайиб олган қайнатаси кўзига ёш олиб:
– Бизни кечиринглар, келин, мени кечир, – деди.
Умид ҳам энди бу йўлдан қайтишга қайта-қайта ваъда берди.
– Эшитиб қўй куёв, хотининг сен учун ҳеч ким бўлиши мумкин. Лекин у бизнинг жигаримиз, номусимиз. Унинг бир томчи кўз ёши учун сени тинч қўймайман, – деди ҳамон ўзини босолмай хуноб бўлаётган иккинчи акаси.
Шундан сўнг Умидни даволаниш учун шифохонага ётқизишди. Ҳозир ҳам ҳар олти ойда даволаниб туради...
@ibratli_sozlar
😰15 ЁШЛИ КЕЛИНЧАКНИНГ ДАХШАТЛИ ҚИСМАТИ...
Мен 16 ёшимда фарзандлик бу́лдим. Мактабда ўқиб юрган пайтдарим эди ота онам мени мажбуран турмушга бериб юборди. Турмушимга ҳеч ҳам ку́ника олмасдим. Орадан 1йил у́тиб мен 16 ёшимда Она бу́лдим. У́зим бола бу́лсам хам боламни яхши парвариш қилишга уринар эдим. Болам 10кунлик эди, ҳали чилламиз чиққан йуқ эди. Кунлардан бир кун Эрим ӯртоқлари билан кӯлга балиқ тутишга кетди. Ӯша куни кучли шамол бӯлиб турганди. Эримни кутиб ухлаб қолибман, Кучли шамол бӯлганига эшик очилиб кетиб уйғониб кетдим. Ҳаво совуқ эди, ӯрним туриб эшикни ёпдим, салдан кейин Эшикдан кимдир Исмимни айтиб чақирганини эшитдим, ҳаёлимда бўлса керак деб ўйладим. Шу пайт эшик қаттиқ тақиллади дахшатга тушдим.
Қўрқиб Эшикни очиб не кўз билан қарасим😭
ДАВОМИ ЎҚИШ...😱👇
https://telegram.me/joinchat/xxlefX8enONiODgy