!
💥МЕН ГУВОХ БУЛГАН ВОКЕА....
(вокейлик асосида ёзилди)
ГР:🔥Ҳикоя ва қиссалар🔥
Мактабда туккизинчи синфда укирдим. Мана бугун охирги имтихон. Эртадан яна далага уч ой таътилда бекор юрмаслик ва кейинги укув йили учун мактабга уст бош олиш максадида ишлаш учун чикаман. Уйда отам хужаликда машина хайдаб рузгор учун тиним билмасди. Онам эса уй бекаси ва уйда биз йуклигимизда уйимиздаги мол холларга караб турарди. Оилада купчилик булганлигимиз учун рузгоримиздаги харажатлар хам катта буларди.
Далада пахта чопик килардик. Баьзи пайти эса сувчиларга ёрдам берардим. Кундуз куни иссик, нафас олиб булмайди. Тонгдан то соат унларгача ишласак, туртдан кейин соат саккизгача ишлардик. Пахтага сув олаётган вактда, сув кечкурун банддан уриб кетмаслик учун тунда навбатчилик килиб икки кишидан шийпонда колиб карардик.
Бир куни бизни навбатимиз эди. Катта сувчи Норпулат ака мени шеригим эди. У киши уттиз ёшларда булиб, уйланганига бир йил хам булмаганди. Уйига чакириб бордим. Келинойим чикди, турмуш уртоги Норпулат акани сурадим. Бир пайт шеригим уйдан чикиб:
— Ука зурмисан, сен боравер мен кечрок бораман. Ха тухта, мана бу авдио магнитафонни хам олиб кет, мусика эшитиб ётавер.!- деди.
Хуп дея бир кулимда битта нон, иккинчисида магнитафонни кутариб далага шийпон томонга йул олдим. Кулимдаги соатимга карасам хали энди кечки ун булибди. Даламизга якин жойда катта бетон арик бор булиб, доим сув тулиб окади. Факат кишда деярли окмайди. Кишлогимизга пахта майдонимиз якин булганлиги сабаб сал узокрокда куприк буларди. Мен утадиган якин жойда эни уттиз смли текис ёгоч куприк килиб куйилганди. Уша ердан утдим. Сув шаркираб окарди. Бетон арикни эни ун метрлар чикарди. Куприкдан утаверишда окаётган сувга карасангиз дахшатли шовкин солиб, худди нималардандир огохлантиргандек товуш чикарарди.
Юлдузлар чикмаган, коп коронгу зимистон. Факат чигирткаларнинг чириллашию, курбакаларнинг ваккиллашларидан бошка товуш эшитилмасди. Бетон арикдан утгандан сунг, бизнинг дала майдонимиз бошланарди. То шийпонимизгача беш юз метрча масофа булиб, йул четида катта арик, арикнинг икки томонида пиллага озука учун тут дарахтлари экилганди. Шамолга тут шохлари ва барглари тебраниб куркинчли манзара хосил киларди.
Ёшман, уйку хадеганда келмасди. Буни устига уртокларим хар кечда клубга кинога боришарди. Мени эса ота онам кечкурун кучага чикишимга деярли рухсат беришмасди. Хозирги вазият эса мен учун кинога боришга имконият пайдо булган эди. Румолга уралган нонни ва магнитафонни тутларнинг орасига берикит куйдимда, узим ортимга кайтиб кишлок марказида жойлашган клубга кино куриш учун жунадим.
Келганимда кино аллокачон бошланиб кетганди. Чиптахона ёпик экан, эшик олдида турган клуб ходимига чиптанинг ярим пулини бериб ичкарига кирдим. Ёзги клуб булганлиги учун бинонинг устки кисми очик эди. Пули йук болалар узокрокдаги дарахт устига чирмашиб чикиб, уша ердан кино томоша килишарди. Уша куни куркинчли , рухлар ва шарпалар хакида кино куйилаётган экан. Ичкарида иккита синфдош уртокларимни хам излаб топиб олдим. Улар билан куркинчли кинони томоша килдик. Кино тугагач клубдан чикдик.
— Сен хали далага ётгани кетасанми? Йулда рухлар, шарпалардан курмайсанми?- дея уртокларим кулишди.
Хозиргина куркинчли кино куриб чикканлигимдан узи куркув бор эди. Лекин уларни кулгани учун сир бой бермасдан:
— Йукейй, ахир мен сизларга ёш боламанми? Хеч канака рух шарпалардан куркмайман. Булар факат киноларда булади. Хаётда булмаган нарсаку!- дедим.
Улар билан то уйигача кулишиб гаплашиб кетдик. Улар олдин биринчиси уйига кириб колди. Кейин иккинчиси. Кишлок чеккасига келиб колганимни сезмай хам колибман. Бетон арикдан чунтагимдаги кичкина фонарчамни олиб, ёгоч куприкдан ута бошладим. Сув атайлаб мени куркиб бораётганимни билгандай, шаркираб овоз чикариб окарди. Тезгина бир амаллаб утиб олдим.
Коп коронгу тун, ишонасизми бирорта юлдуз куринмайди. Соатимга карасам ярим тундан ошган. Куркув билан ён атрофга аланглаб карардим. Куркканни кузига куш куринади дегандек, хамма нарса, тут дарахтининг шохларини кимирлашлари, кулогимга аллакандай овозлар эшитиларди. Бу хам камлик килганидек худди мени
📝ИККИНЧИ ХОТИНГА ОШИҚМАНГ...
Ўзингизни олдингиздаги кўзмунчоқни эхтиёт қилинг...
Унинг қайсидир характери ёқмаса балки ўзингизни ўзгартирарсиз
Дўстим ёш бўлишига қарамасдан уйланди.. Табиийки жуда ёш қизга уйланди. Қизнинг оила тутимида тажрибасизлиги бу аниқ холат менимча. Лекин бу холатга қайнота қайнонаси дакки орқали жавоб берарди. Онасига ёқмаган келиндан ёш дўстимнинг хам кўнгли совиб борди. Бир куни хотинининг номерига уни аввал яхши кўрган йигитдан "СМС" келди.
Сени соғиндим. Эринг билан ажрашгин. Сени ўз никохимга оламан.
Қалтираб қолган келин нима қилишни билмай "Смс"ни эрига кўрсатади. Ёш куёв буни ёмон тарафига олиб келинни хиёнатда айблади, хайдаб юборди. Бу ходиса куёвнинг онасига қул келиб ўғлини ўзи тенги қизга уйлантирди. Янги келин жуда тажрибали чиқди. Хамма юмушларни бажариб хиёнатга хам улгирди. Айёр. Эри йўқ пайтида телефонда сухбатлашар ва келган смсларни ўчиришни қойиллатарди. Бу холни ўзи ва ўйнашидан бошқа хечким билмасди. Онамникига кетяпман деб жазмани билан учрашиб келарди. "Қингир ишнинг қийиғи, қирқ йилда хам чиқади" деганларидек одамлар буни пайқашиб қолди. Дўстларини гапига ишонмаган куёв, қўшнилари гапига ишонмаган қайнона одамларни "кўролмасликда" айбладилар.
Охири дўстларини маслахати билан куёв билдирмасдан келиннинг телефонига "Запись вызовов" программасини ўрнаштириб, программани "Скрыт" қилиб қўйди. Келин узоқ куттирмади. Эртаси куни синовдан ўтолмади. Аллох хиёнат деб тухмат қилган инсонга хақиқий хиёнатни рўбаро қилди. Ўз қилмишидан пушаймон бўлган куёв ўзининг биринчи хотинидан тиз чўкиб кечирим сўраб, ялиниб ёлворди. Ота онаси бошида роса қаршилик қилишди келин тараф. Лекин махалла оқсоқоллари аралашгач юзи ёруғ бўлганидан кейин рози бўлишди. Хозир бир ширинтойни тарбия қилишмоқда. Азизларим олдингиздаги Аёлни қадрланг. Қолгани сиздан фақат фойдаланишни кўзлайди.
@Ibratli_sozlar
😱 ОДАМ САВДОСИ..
( Хаётий воқеа асосида ёзилган.)
✍ Гўзал исми жисмига хос бўйлари баланд, қош кўзлари қоп қора киприклари узун, кулса икки юзида кулгчлари ўзига ярашган қиз эди. Гўзални, юқори курсда ўқийдиган келишган чиройли ўзга юртлик Мухаммадалидан бошқаси қизиқтирмас, фақат кўзлари ўша йигитдан бошқани кўрмас, юраги уни деб урарди. Гўзал учунчи курсда ўқиётганида уларни тўйлари бўлиб ўтди. Гўзал бахтларидан сармаст эди. У эрини Дубайда бошқа хотини борлигини умуман билмасди. Мухаммадали хотини ва қизини олиб Дубайга олиб кетади...😰😱👇
👇👇АЯНЧЛИ ТАҚДИРЛАР👇👇
🦄Bitta gulni tanlang!🦄
Va qanaqa inson ekanligingizni bilib oling.👇🏻👇🏻
1⃣ 🌻 4⃣🌻
2⃣ 🌻 5⃣🌻
3⃣ 🌻 6⃣🌻
100% javoblar tugri👆🏻👆🏻❤️🔥🙈
rasmiy kanaldan olingan🥰sinab kuring sizda qanday javob chiqar ekan ✅🤔
Ba'zan tuyg'ular oshkor etilib xazon kabi oyoqosti bo'lgandan ko'ra, pinxonligicha yurakda gul kabi ochilib turgani afzal...!
@ibratli_sozlar
😱😞𝗣𝗮𝗺𝗽𝗲𝗿𝘀 𝗯𝗼𝗹𝗮𝗹𝗮𝗿𝗻𝗶 𝗯𝗲𝗽𝘂𝘀𝗵𝘁 𝗾𝗶𝗹𝗮𝗱𝗶, 𝗔𝗺𝗺𝗼 𝗯𝘂 𝘀𝗶𝗿𝗻𝗶 𝘀𝗵𝗶𝗳𝗼𝗸𝗼𝗿𝗹𝗮𝗿 𝘀𝗶𝘇𝗴𝗮 𝗮𝘆𝘁𝗶𝘀𝗵𝗺𝗮𝘆𝗱𝗶.
𝗣𝗔𝗠𝗣𝗘𝗥𝗦 𝗼𝗻𝗮𝗹𝗮𝗿𝗻𝗶 𝗼𝗴‘𝗶𝗿𝗶𝗻𝗶 𝗲𝗻𝗴𝗶𝗹 𝗾𝗶𝗹𝗶𝘀𝗵𝗶 𝗺𝘂𝗺𝗸𝘂𝗻, 𝗹𝗲𝗸𝗶𝗻 95% 𝗼𝗱𝗮𝗺𝗹𝗮𝗿 𝗼𝗱𝗮𝘁𝗱𝗮 𝘇𝗶𝘆𝗼𝗻 𝘁𝗼𝗺𝗼𝗻𝗶𝗻𝗶 𝗲’𝘁𝗶𝗯𝗼𝗿𝘀𝗶𝘇 𝗾𝗼𝗹𝗱𝗶𝗿𝗮𝗱𝗶𝗹𝗮𝗿.
𝗘𝗻𝗴 𝗯𝗶𝗿𝗶𝗻𝗰𝗵𝗶 𝘃𝗮 𝗲𝗻𝗴 𝗸𝗲𝗻𝗴 𝘁𝗮𝗿𝗾𝗮𝗹𝗴𝗮𝗻 𝗺𝘀𝘀𝗵𝗵𝘂𝗿 𝗣𝗮𝗺𝗽𝗲𝗿𝘀𝗱𝗮 𝗵𝗮𝗺 𝗵𝗮𝘁𝘁𝗼𝗸𝗶.... 😱😱😱😱😭😭
👇👇𝐁𝐀𝐓𝐀𝐅𝐒𝐈𝐋 𝐃𝐀𝐕𝐎𝐌𝐈👇👇
🦄Bitta kapalakni tanlang!🦄
Va qanaqa inson ekanligingizni bilib oling.👇🏻👇🏻
1⃣ 🦋 4⃣🦋
2⃣ 🦋 5⃣🦋
3⃣ 🦋 6⃣🦋
100% javoblar tugri👆🏻👆🏻❤️🔥🙈
Солиҳа бўлиб уйини ҳам солиҳларга тўлдирувчи аёл....
Бир кун ёнимга Қуръондан таҳсил истаб бир болакай келди. Болакайга бир разм солгач, мен ундан сўрадим:
– Қуръондан бирор сурани ёддан биласанми?
– Ҳа.
– Аммадан Қуръонни 30 охирги қисмидан биласанми?
У ўқиб берди.
– Таборак сурасини биласанми? Уни тиловатига лол қолган эдим. Яна бир тиловат эшитиш истагида ундан наҳл сурасини сўрадим. Ва қарангки уни ҳам ёддан билар эди. Энди яна бир имтиҳон учун болакайдан узун суралардан бўлмиш бақара сурасини сўрадим. У Бақара сурасини ўқий бошлади. Болакай сураларни шундай гўзал ва тиниқлик билан ўқиб бердики ман лол қолган эдим.
– Ўғлим Қуръонни тўлиқ биласанми?
– Ҳа.
Эртага отаси билан келишини сўрадим. Шундай оқил ва илмли фарзандга ким ота эканлигини кўргим келди. Аммо уни падарини кўргач яна ҳам ҳайрон бўлиб қолдим.
У суннатга эргашган одамга ўхшамас эди.
У мени ҳайронлигимни кўриб:
Мани шундай фарзандни отаси эканлигимга ишонмаётганингиз кўриниб турибди. Ҳозир сизга ҳаммасини тушунтириб бераман.
– Бу болани орқасида 1000 нафар эркак ўрнини боса оладиган одам турибди. Мани 3 нафар ўғлим бор. Ҳар бири Қуръонни ёддан билади. 4 ёшли қизалоғим ҳам бор. Қизалоғим «Амма» қисмини ёдлаган.
– Қандай қилиб?
– Аёлим фарзандларимиз гапиришни бошлашганида уларга Қуръон ёдлатишни бошлайди ва албатта фарзандларимизга мақтовлар ва самимий сўзлар билан далда бўлади. Болаларимиздан қайси бири биринчи бўлиб ёдласа, ўша фарзандимиз кечки таомдан нима ейишини ўзи танлайди.
Ким биринчи бўлиб қайтариб берса, дам олиш кунлари қаерга боришимизни танлайди. Биринчи бўлиб Қуръонни битирган эса, таътилни қаерда ўтказишимизни танлайди.
Аёлим Қуръон ёдлашда улар орасида рақобат руҳини тарбиялайди...
Мана солиҳа бўлиб уйини ҳам солиҳларга тўлдирувчи аёл шудир!
Эй Роббим... Бизга ҳам шундай солиҳа жуфт насиб қилгин. (Амийн)
Овозинг емас, су́зинг кучли бу́лсин.
Гулу гиёхларни момақалдироқ емас, ёмғир у́стиради...
ТУҲМАТГА ҚОЛГАНЛАРГА БАҒИШЛАНАДИ.
Азизларим...Бу мавзуда жуда кўўўўп ёзилган.Мен ҳам қайта қайта яна шу мавзуда ёзгим келаверадида...Бу мавзу-аёллар мавзуси.Ҳаётимда ўзим гувоҳи бўлган ,аёллар тақдири билан боғлиқ,алданган,адашган аёллар ҳаққида бир туркум ҳикоялар ёзишга қарор қилдим.Қаҳрамонларимнинг барчаси синиққина кўнглини,кемтиккина бахтини фарзандлари тўлдириб ,ҳаётда ўз ўринларини топиб кетишган.Лекин шу ўринни топгунча....
Шунақа қилиб...
«БООБРЎ СИНГЛИМ КЕЛДИ,ОДАМЛАР!»
Августнинг салқин тонгида уфқдан кўтарилаётган қуёш заррин нурларини аяётгандекаста секин ,сиқимлаб сиқимлаб соча бошлаган маҳалда тонг сукунатини аёлнинг ёлвориб йиғлаган овозию,эркакнинг дарғазаб ўшқириғи бузди.Бу овозларга ўрта ёшлардаги аёлнинг уввос солиб йиғлаганча «Овозингни ўчир жувонмарг,ўчир!!!»дегани қўшилди.
Кечагина уч уй наридан келин туширган хонадондан эшитилаётган шовқин суронни эшитиб дарвозасидан чиқиб боришини ҳам бормаслигини ҳам билмай турган қўшнилар жанжал бўлаётган ҳовлидан чиқиб келаётган одамлару манзарани кўриб тошдай қотиб қолишди.Наҳотки?!Йўғ еее?!
Қўшнилар ваъда воҳид қилиб ,яхши ниятларини неча йиллар юракларининг тўрида сақлаб қуда киришувди..Шаҳноз...Ахир Шаҳноз....
Кечагина иззат икром билан келин қилиб олиб кетилган Шаҳнозни куёв бўлмиш Раҳмонжон ерга судраганча тортиб келар,Шаҳноз бош яланг,оқ сурп кўйлакда зор зор йиғлар,афтидан сўз демоққа на ҳоли,на шижоати бор эди.Уларнинг ортидан эса Раҳмоннинг онаси,Рафоат хола,отаси Рашид ака ва яна бир неча хотин халаж ким Раҳмонни шаштидан қайтишга ундаб,ким томошабин қўшниларни койиганча эргашишди.Шовқинни эшитиб,кечагина келин чиққан дарвоза ҳам очилиб,дарвозадан Шаҳнознинг акаси Носир ва отаси Аҳмад ака чиқишди.Носир синглисини судраб келаётган Раҳмон ва унга эргашиб келаётганларни кўриб ранги қув ўчди.Аҳмад ака ҳам қалтироқ тутиб ўтириб қолди.Уларнинг ҳам кўзида қўшниларнинг кўзидаги ўша савол.«Наҳотки?!».Фақат қўшниларнинг кўзида ҳайронлик ва тушунарсиз бир ифода.Шўрлик ака ва отанинг кўзларида эса даҳшат,уят ва қўрқув....
Раҳмон Носирнинг нақ оёғи остига олиб келиб ташлади Шаҳнозни.
-Жўражон!Ол синглингни!!!Синглинг номуссиз чиқди!
Раҳмон Носирнинг кўзига истеҳзо ва нафрат билан ҳансираганча қараб айтди бу сўзларни.
Рафоат хола ўғлининг юзига шапалоқлаб урганча йиғламсираган кўйи деди:
-Вой жувонмаргггг....ахир дўхтирга об борайлик!Бақирма жувон ўлгур,бақирма!
Сўнг Рашид акага юзланди:
-Қўшни...бу ер ютгурни ушлаб қололмадим....Ҳали ҳеч гап аниқмас...
Дарвозадан чиқиб келган Шаҳнознинг онаси Ражабхон опа бир эрига ,бир қудасига ,бир ерда тупроққа қоришганча ётган қизига қарадию,ҳушини йўқотди...
Раҳмонжонга сўз кор қилмади.Шаҳнозни тупроққа қоришган кўйи ташлаб,бу дарвозадан узоқлашаркан Носирга деди:
-Агар озгина ғуруринг бўлса тўй харажатларини қайтар!Қайтармасанг ҳам ўзинг биласан!
Тўпланган қўни қўшни,ҳали тўйнинг ортини йиғиштириб улгурмагани сабаб тўйхонада қолган қариндош уруғ,барча сўзсиз ерга боққанча жим туришар,ўлик сукунатни фақатгина Шаҳнознинг хўрсиниб хўрсиниб йиғлашигина бузарди.
Йўқ,сутнинг қоралигига ишониш қанчалик мушкул бўлса,Шаҳнознинг номусини асролмаган енгилтаклигига ишониш шунчалик мушкул эди.Қорамағизгина,дилбаргина бу қиз болалигидан аъло ўқишию,хулқи одоби билан ажралиб турарди.Биров Шаҳнознинг баланд кулгани тугул,баланд овозда гапирганини эшитмаган,маҳалла куй,ўқитувчилар бу қизни барча қизларга намуна қилиб кўрсатишарди.Мактабни битириб,Медицина билим юртига ўқишга кириб биринчи курсни битирганидан эшикдан совчи аригани йўқ.«Яхши қиз маҳалласидан ортмас» деган гапи бор момо боболаримизнинг.Бўйи етган йигит борки,келин қилиш тараддудига тушган борки,барчанинг орзуси эди Шаҳноз.Шунча харидор ичидан уч эшиккина нарида турадиган Раҳмонни маъқул кўришди Аҳмад ака ва Ражабхон опа.
«Кўздек қўшни бўлсак...Болалигидан келин қиламан дерди Рафоатхон»дея Рафоат опа олиб келган дастурхонни олиб қолган эди Ражаб опа.Аҳмад ака ҳайдовчи бўлиб ишлар,оғир юк машинаси КАМАЗ рефрежераторда бутун собиқ Иттифоқ бўйлаб юк таширди.Ойнинг ўн беш куни уйда бўлса,ўн беш куни йўлда,хизмат сафарида ўтарди.Табиатан оғир-босиқ,жой жойи билан
🙋♀️ Қизлажонла!
🤦♀️ Силаниям ҳар куни нима овқат пиширсам экан? деган савол қийнаб юбордими?
🤷♂️ Уйдаги эркаклар бўлса доим "Билмиман"" деб жавоб беришади.
👩🍳 Яқинда дугонам тавсияси билан Осон Рецептлар каналига қўшилиб олиб муаммодан қутилдим.
💁♀️ Айниқса кундалик учун осон рецептлар жуда кўп экан. Сизга ҳам илиндим. 👇🏻/channel/+sfdDWRpqG28yMDNi
Ҳадис шарҳи
ТАВАККАЛ ҚИЛИШДАН НЕГА ҚЎРҚАМИЗ?
عَنْ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ، قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: « لَوْ أَنَّكُمْ كُنْتُمْ تَوَكَّلُونَ عَلَى اللَّهِ حَقَّ تَوَكُّلِهِ لَرُزِقْتُمْ كَمَا تُرْزَقُ الطَّيْرُ تَغْدُو خِمَاصًا وَتَرُوحُ بِطَانًا » (رواه الترمذي)
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилади: “Агар сиз Аллоҳга чинакам таваккал қила олганингизда эди, худди эрталаб инидан бўм-бўш чиқиб кетган қуш кечки пайт тўлиб-тошиб қайтиб келиши каби ризқлантирилар эдингиз”» (Имом Термизий ривояти).
Ҳадиси шарифда Аллоҳга чинакам таваккал қила олсак, худди қушлардек ризқимиз оёғимиз остига сочиб қўйилиши чиройли услубда англатилмоқда.
Ҳеч эътибор берганмисиз, тонг отиши билан қушлар чуғурлашиб инларидан чиқади. Ейишга ҳеч вақоси йўқ бўлса-да, хотиржамлик билан уча бошлайди. Чунки бу жониворлар ризқ Аллоҳдан эканини билади.
Биз-чи? Шу қушларчалик Раббимизга таваккал қила оляпмизми?
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Ерда ўрмаловчи бирор нарса (жонзот) йўқки, унинг ризқи (таъминоти) Аллоҳнинг зиммасида бўлмаса! (У) унинг қароргоҳини ҳам, оромгоҳини ҳам билур. Ҳаммаси аниқ Китоб (Лавҳул маҳфуз)да (ёзилган)дир» (Ҳуд сураси, 6-оят).
Ояти каримадаги “дааббатун” сўзи “ўрмалаб юрувчи нарса” деган маънони англатади. Ушбу сўз барча тирик мавжудотни ўз ичига олади.
Айрим уламолар: “Ризқ фақат ҳалолдан бўлиши керак. Ҳаром нарсалар бандага ризқ эмас”, дейишган. Аммо Аҳли сунна вал жамоа уламолари ушбу оятни далил қилиб: “Ҳаром нарсалар ҳам бандага ризқдир. Акс ҳолда, бир умр ҳаромдан касб қилганлар (масалан, ўғри, рибохўрлар) ризқдан бенасиб бўлар эдилар”, дейишган.
Ибн Уйайна: “Инсон, чумоли ва сичқондан бошқа бирор жонзот ўз ризқини захира қилиб сақлаб қўймайди”, дейди.
Ҳадиси шарифларда ҳам ризқ Аллоҳдан экани очиқ-ойдин баён этилган. Хусусан, Абу Дардо розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Албатта, ризқ бандани худди ажали қидирганидек қидиради”, дедилар» (Ибн Ҳиббон ривояти).
Абдуллоҳ ибн Ҳасан ибн Али отасидан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Табук ғазоти куни минбарга кўтарилиб, Аллоҳга ҳамду сано айтдилар ва: “Эй одамлар, Аллоҳга қасамки, мен сизларни фақат Аллоҳ буюрган нарсагагина буюриб, Аллоҳ қайтарган нарсадан қайтараман. (Ризқларингизни) чиройли суратда талаб қилинглар! Абулқосимнинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, ҳар бирингизнинг ризқи ажали уни қидирганидек қидиради. Агар ундан бирон нарса сизларга кечикса, уни Аллоҳ азза ва жалланинг тоати билан талаб қилинглар!” дедилар» (Имом Табароний ривояти).
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Агар биронтангиз ризқидан қочмоқчи бўлса ҳам, албатта (ризқи) уни худди ўлими таъқиб этганидек қувиб етади” (Имом Табароний ривояти).
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта, банданинг ўз ризқи бор. Агар жин ва инсонлар у (ризқ)дан бирон нарсани ун(га келиши)дан тўсиш учун йиғилсалар, бунга қодир бўлмайдилар» (Имом Табароний ривояти).
Мазкур ҳадис бугунги кун учун ҳам жуда долзарб. Негаки, маъмурчилик даврида кўпимиз Аллоҳга таваккал қилишни унутиб қўйдик. Бунинг оқибатида юртимизда имконият, шароит бўла туриб, ризқимизни чет эллардан қидира бошладик. Қонуний йўллар бўла туриб, бошқа чоралар ахтариш сабабли айрим кишилар ғаламисларнинг тузоғига илиниб қолаётгани ҳам сир эмас.
Ҳадиси шарифда Аллоҳга чинакам таваккал қила олсак, худди қушлардек ризқимиз оёғимиз остига сочиб қўйилиши чиройли услубда англатилмоқда. Бунинг учун фақат ихлос керак.
Манбалар асосида Т. НИЗОМ тайёрлади.
@IBRATLI_SOZLAR
Доктор Солиҳ Салмон айтиб беради:
23 ёшли, оёқлари туғма шал, 23 йил ногиронлар аравачасида юрган бир бола қабулимга келди.
Орқасига йирингли яра тошган экан.
Яраларига игна ёрдамида дори қўйдим, бир тарафдан эса кесиб. Йирингини тозалаяпман.
Ўзимча бу ёш йигитни даъват қилгим келди.
Жуда ҳам ҳушчақчақ йигит эди.
Ҳеч сиқилиш, аламзадалик, ҳолидан шикоят йўқ.
-Сен туғма шалмисан?-дедим.
-Ҳа- деди.
-Демак ҳечюрмадинг, югурмадинг,
ўйнай олмадинг шундайми?-дедим.
Йигит саволимни эшитмаганга олди.
Мен ҳам паст келмадим.
Бу сафар мўлжални аниқ олдим.
-Ҳамма арзимаган нарсаларда ҳам қаттиқ асабийлашади, масалан телефоним эски, бузиқ дейди.
Эрим билан тортиштик дейди.
Хотиним аразлайверади дейди.
Нархлар қиммат дейди.
Болам йиғлоқ дейди.Пулим йўқ дейди. Ишларим юришмаяпти дейди.
Бўлар-бўлмас нарсаларни дард ҳисоблайди.
Сен эса шунча дардинг билан ҳеч нарса демаяпсан,- деб гапимни тугатмасимдан йигит
“Мен кетишни хоҳлайман, дори қўйишни тўхтатинг”, дея хонамдан чиқиб кета бошлади.
Мен яна бўш келмадим.
Сабабини сўрадим.
Шунда йигит мени йиқитган жавобни берди:
-Сен Роббим билан орамни бузишга ҳаракат қиляпсан.
Мени бутун неъматларга кўмган Роббим фақатгина оёқлар бермади.
Ва бу билан мени имтиҳон қиляпти.Мен ақлимни таниган куним Роббимга сўз берганман.
Роббимдан ҳеч кимга шикоят қилмайман.
Уни тақдирини айбламайман деб.
Сабрим эвазига жаннатини берадиган Зотдан сенга шикоят қилмайман-деди
Беш мингта жарроҳлик амалёти ўтгаздим.
Бирор марта пичоқ ёки қайчим қўлимдан тушиб кетмади.
Аммо бу йигитни гапидан сўнг қўлимдаги асбоблар ер билан бир бўлди.
Биринчи марта касал эмас, ҳаяжондан мен титраётган эдим.
Бу сафар ёрдамга муҳтож касал мен эдим.
Шундан кейин қачон дунё ташвишлари маҳзун қилса, сиқилсам, асабларим ўзимга бўйсунмаса унга шундай дейман
“Туғма шал , ўша ҳолида ҳам Роббдан шикоят қилгани ҳаё қиладиган йигит эсингдами, ана унда сен ҳам дардлар, синовлар эвазига жаннатни берадиган, Жаннат эгасидан шикоятчи бўлма!”
Мени кўзимга бечора кўринган, насиҳат қиламан, Аллоҳни эслатаман деб бел боғлаган касалимдан бир умрлик насиҳатни, унутилмас дарсни олганман.
Асл бечора ўзим эканман…
Хулоса сиздан...😢
No_140
Машинани орқа эшиги очилиб Гавҳар ва Омина тушди.Нариги машинадан эса кишанланган жиноятчилар.Гавҳар дадасини яқин одами Ғолиб акани кўрди.Сухроб Гавҳарни кўриб қувонч ва хавотир билан юриб келди.Омина яна уларни ошиқ маъшуқлигига гувоҳ бўлгиси келмади.Узоқлашиб юраркан рўмолни ўраб оддийгина кийиниб олган онасига кўзи тушди..азалдан онаси билан юришга уяларди...синфдошлари ҳам юришибди ҳозир кўрса онаси шу аёл экан деб кулишмасмикин..бирон марта ота оналар мажлисига ҳам чақирмаган...
-ота онангиз билан гаплашиб кейин кўрсатма бергани кирасизми?-деди ниқобли йигит у томон келиб.Омина у йигит ёнида ҳам онам ўша дегиси келмади..қанийди уни онаси ҳам замонавий ўқиган аёл бўлса...бир пайт Раъно қизини кўриб қолди..Омина буни сезиб четроқ юра бошлади...
-Омина..қизим!
Омина атрофга бир қур қараб
-ойи бу ерда нима қилаябсиз?-деди ҳеч ким кўрмаяптими деб безовта бўла бошлади...
-сендан хавотир олдик! Яхшимисан ҳеч ким ҳеч нарса қилмадими?
Раъно Оминани бошдан оёқ текширишга урунди.
-ойииии...
Омина норози бўлиб қўлини тортди.
-нима бўлди?
Раъно атрофга қараб қизи ўзидан уялаётганини сезиб қалби вайрон бўлди..
-мендан уялаяпсанми?-деди овози титраб.
-ундай демадимку!
-кўриб турибманку! Бозорчи хотин шуни онаси деб биров устингдан кулмасин унда!
Раъно кийимларига бир қараб кўзи ёшланди..шунча йил камситилгану каммиди? Қизи ҳам ундан уялса...
-Омина Элнуровна!
Омина ялт этиб боқди..Терговчи Фозил қўлида ҳужжатлари билан унга яқин келди
-сиз бор жойда доим ишкал! Шундайми?
-ўғлим қизимни олиб кетсам бўладими?-деди Раъно қизидан узоқроқ туриб.
-ҳозир кўрсатма берсин албатта олиб кетасиз!
Омина кўзлари билан ниқобли йигитни қидирди..афсус одам кўплигидан уни топишни иложи бўлмади..
-қизим мен шу ерда бўламан қўрқма!-деди Раъно жовдираб.
ДАВОМИ ЭРТАГА ОКШОМДА ✍
@IBRATLI_SOZLAR
онамга ҳам ёқиб тушди. Шаҳар марказига ҳафтада икки бор қатнаб тикувчилик ва компьютердан дарс ола бошладим. Компьютер ўргатадиган ўқитувчимиз ёш ва жуда шўх эди. Биринчи дарсданоқ менга лақаб қўйди:
— Дарсимда Қовоқарилар бўлса, ўтолмайман.
— Қанақа қовоқари?
— Қани? — чуғурлашди ўқувчилар.
Фақат мен жим ўтирардим. У эса ҳеч ўйлаб ўтирмай менга имо қилди. Ҳамма менга ялт этиб қарагани учун қизариб кетдим.
— Қовоқарилар Асаларига айланса, дарс бошлаймиз.
У шундай дея стулини доскага буриб, тескари ўтириб олди. Яна ҳамма менга қаради. Нима қилишни билмасдим. Охири ноилож дедим:
— Менга парво қилмай дарс ўтаверинг. Асли шунақаман!
У терс ўтирган кўйи деди:
— Қовоқари ғўнғиллаяптими?
— Ҳаммани ўзига қаратишни яхши кўрадиганларни жиним суймайди, — деди мендан олдинда ўтирган қиз эшиттириб.
Асабларим чарчаган эмасми, бақириб юбордим:
— Сен мени ўзига қаратиш учун шунақа ўтирибди, деб ўйлаяпсанми? Мен ҳақимда яна нима биласан? Мен кўрганларимни сен кўрсанг, ўзингни ўлдирган бўлардинг!
Ортиқ чидолмадим. Йиғлаб дарсдан чиқиб кетдим. Шундан сўнг бу дарсга кирмайдиган бўлдим. Фақат тикувчиликни ўрганардим. Сезардимки, ҳалиги ўқитувчи йигит мени кузатарди. Бир куни уйимизгача кузатиб келганини сездим. Одамлар олдида гап-сўзга қолмай дея, эртасигаёқ ёнига бордим:
— Мени кузатишни бас қилинг. Гап-сўзга қолишни истамайман.
— Нега дарсга кирмаяпсиз?
— Керак эмас!
— Аммо дадангиз уч ойлик пулини тўлаган.
— Ҳечқиси йўқ.
— Нега бунча ғамгинсиз?
— Сизга нима? Бошқа мен билан ишингиз бўлмасин!
— Бўлади! То сиз дарсга келмагунингизгача, дарсимда кулиб ўтирмагунингизгача бўлади!
Ортиқ уни эшитмадим. Аммо тинч қўядиганга ўхшамасди. Ўқув маркази директорига айтибди, шекилли мени чақиртирди:
— Нега компьютер дарсига кирмаяпсиз? Пулини тўлаган бўлсангиз. Бугундан киринг. Ё ўқитувчимиз ёқмадими?
— Йўқ. Вақтим бўлмаганди. Бугундан кираман.
Ҳамманинг диққатини тортмай, дея дарсга қатнай бошладим. У ҳар бир дарсни қизиқарли ўтар, кулдиришга, кайфиятимизни кўтаришга ҳаракат қиларди. Менинг кўнглимга қил сиғмагани учун ҳам бепарво эдим. Кейин эса унинг дарсида ўтирган чоғимда қўл телефонимга латифалар келадиган бўлди. Рақам чиқмас, «internet» деган ёзув билан келарди. Телефон компаниясидан келаётгандир, деб уйладим. Бир куни жуда қизиқ латифа келди:
«Оловуддин сеҳрли чироқни бир ишқалабди, икки ишқалабди: жин чиқмабди. Учинчи марта ишқалаган экан ёзув чиқибди:
— Made in China.»
Буни ўқиб кулиб юбордим. Сал ўтмай яна хабар келди:
«Чиройли жилмаяр экансиз. Доим кулиб юринг, сизга ярашаркан…»
Қўрқиб кетдим. Бу қанақаси бўлди. Кимдир мени кузатиб турибдими? Атрофга алангладим. Унинг нигоҳлари менда эди. Нима қилишни билмай қовоғимни осиб, экранга термулдим. Яна хабар келди: «Қовоқари!»
У юборяпти! Лекин қандай қилиб? Рақамимни қаердан олган? Шундан сўнг телефонимни ўчириб қўядиган бўлдим. Аммо барибир у мени кулдириш йўлини топди. Компьютеримга сет орқли латифа юбора бошлади. Чидолмадим. Дарсдан сўнг ҳамма кетса ҳам ўтиравердим.
— Тинчликми? — деди у жилмайиб.
— Мен сиздан сўрамоқчи эдим?
— Нимани?
— Асабимга тегманг! Нега бунақа қиляпсиз?
— Бировни хурсанд қилишга уриниш асабга тегишини энди кўряпман!
— Мен хурсандман! Ғам чекмай қўя қолинг! Жимгина дарсингизни ўтинг, шунда хурсанд бўламан.
— Сиз хафа ўтирсангиз мен дарс ўтолмайман.
— Бўлмаса, бошқа ўқитувчидан дарс оламан.
— Йўқ, фақат мен ўқитаман, сизни!
— Мен билан ўйин ўйнаманг! Тоқатим йўқ.
— Сиз ҳақингизда ҳамма нарсани биламан.
— Билган бўлсангиз бўлди, тинч қўйинг!
— Қўлимдан келмайди.
Амаллаб унга парво қилмасликка уриниб ўқишни битирдим. Хабар жўнатаверганидан сўнг, телефон рақамимни ҳам ўзгартирдим. Уйда тикувчилик қилдим. Мактабда компьтер тўгараги очиб анча овундим. Бу орада уйга совчилар кела бошлади. Биз яхши танимайдиган жойдан. — Бир оғзим куйди. Энди куйишни истамайман, — дедим онамга.
Келган аёл эса «ёшлар учрашиб кўрсин», деб қўймади.
— Бир кўр. Булар ҳам умид билан келган, — онам ҳам улар томон.
Кайфиятсиз йўлга тушдим. Тайинланган жойда бир йигит тескари қараб турарди. Шарпамни сези шекилли, деди:
— Қовоқари бўлиб келдингизми, Асалари?
Қотиб қолдим. У ҳамон мени ҳолу жонимга қўймай
#кичик_ҳикоя
ОҚИБАТ
Аёл асабий бўлиб қолди. Базм бошланди дегунча ўғли аллақаерга ғойиб бўлди. Шошиб чиқиб кетган эканми, телефонини ҳам қолдириб кетибди. У ўғлини кўз остига олган бир дугонасининг қизи билан таништиришни мўлжаллаганди. Бугунга насиб қилмаган экан. Мана меҳмонлар ҳам кетиб бўлишди. Дугонасию унинг қизи ҳам.
Соат кечки саккиздан ошганда аёлнинг ўғли манун кайфиятда кириб келди. Тинчи йўқолган аёл ўғли эшик олдида пайдо бўлиши билан унинг олдига югуриб келди.
-Қаерга гумдон бўлдинг бир пасда? Меҳмонларга ҳам ҳурматинг шуми?
Йигит онасига узрхоҳ оҳангда деди:
-Ахир сизни табриклаб, кейин кетдимку? Бугун...
-Мен буни айтмаяпман. Меҳмонларни ташлаб кетганингга айтяпман.
-Ойи, улар сизнинг туғилган кунингизга келишган. Сизнинг дўст-дугоналарингиз. Бугун...
-Бугун ана шу дўст-дугоналарим одамёқтирмас ўғлим борлигига шоҳид бўлишди. Хўш, қаёқларда сандироқлаб юрибсан? Қаерда эдинг?-овози хиёл кўтарилди аёлнинг. Йигит онасининг ўктам нигоҳига дош беролмай кўзларини қуйига тикди ва деди:
-Ҳалима опаникига боргандим. Бугун...
-Ким у Ҳалима опанг?-ўғлининг гапини бўлиб ўшқирди аёл.
-Менга ўн йил энагалик қилган аёл.
Энагани унутиб юборганига йиллар бўлган аёл илкис юмшади. Бир нима демоқчи бўлиб энди оғиз жуфтламоқчи эди, ўғли кейинги сўзини айтди:
-Бугун у кишининг ҳам туғилган куни эди.
@ibratli_sozlar
Yomonga qaramay yaxshilik, xatoga qaramay toʻgʻrilik, mushkulga qaramay jasorat va masofaga qaramasdan vafo asl insonlarning xususiyatidir..!
@ibratli_sozlar
Психолог ким?
Психолог замонавий овчи.
Йўлини йўқотган, аламзада, эридан куйган, хаёт йўлларида йиқилиб, қайта оёққа тура олмаётган, бўшашиб исломни аслини топа олмаётганларга, бўш қармоқ ташлаб, эътиқоди заифларни ўлжа қилаётган ОВЧИ!
Ҳа, ҳа ишонаверинг сиз уларнинг
лаққа балиғи ёки ёғли эшигисиз.
Сизга атаб ҳатто қармоққа чувалчанг ҳам илгани йўқ.
Бўш, қуриқ қармоққа илиниб, алданиб юрибсиз.
Муслимага алдовлар керак эмас, токи унинг ислом деган ҳақиқати бор экан.
Муслимага психолог умуман керак эмас, токи унинг бош қўйганда далда оладиган саждаси, зикр қилганда ором топадиган Роббиси, ўқиганида қалбини эритиб, дардларини унуттирадиган қуръони, ҳар эслаганида ибратланадиган, таъсирланадиган ислом тарихи, доим очиқ турадиган тавба эшиги, қачон сўрайман деса дуоси бор экан.
Қуръон ўқишни билмасангиз саҳиҳ қиссалар ўқинг. Сийратни ўқинг. Абул Қосим Жунайд айтганларидек
“Қиссалар Аллоҳнинг қўшинларидандир, у қиссалар билан Аллоҳ Ўз дўстларининг қалбини мустаҳкамлайди”.
Аллоҳнинг Ўз, хос дўстларидан бўлишни хоҳласангиз бўшашманг, синов келганда қанақадир психологга эмас, Роббингизга сиғининг, чиқиш йўлларини фақат исломдан қидиринг!
Шунда Аллоҳ қалбингизни арзимаган синовда ҳам тўкилиб қолмайдиган қилиб мустаҳкамлайди.
Имтихонларда собит туриб бериш илми билан ризқлантиради.
Муслималар психологга пул сарфлаб, семинарма семинар кезиш ўрнига Аллоҳдан қўрқадиган дўстлар орттиринг. Ўзингиз ҳам шундайлардан бўлишга интилинг.
Ахир исломда мўминнинг мўминга тасалли, далда бермоғи, яхши маслаҳатлар бериб унга тўғри йўлни кўрсатмоғи ҳам катта ажр, пул эмас.
(Пулни садақа ёки эҳсон қилиб руҳи, қалби таскин топсин.)
Энг асосийси уларнинг фани ислом устига қурилмаган.
Албатта эътиқодингизга катта зарар беради.
Чунки эътиқод қалбни йўналтирадиган навигатор ёки иймонни ўз ичида яшатадиган уйдир.
Агар унинг биргина ғишти жойидан силжиб қолса, Аллоҳ кўрсатмасин иймон парчаланиб кетади…
Улар сизга психология фани қуръон билан ҳамоханг десалар ишонманг!
Чунки қуръон яхшиликни фақат ҳолис Аллоҳ учун қилишга буюради, пул эвазига эмас.
Далда, юпанч қидириб, аравани қуриқ олиб қочадиган олиб қочарларга, қармоғи бўш пул овчиларига иймонингизни топшириб қўйманг!
Далда, юпанч фақат исломдадир. Бошқаси чўпчак, бошқаси ғафлат..!
Зеро Қуръони каримда марҳамат қилинганидек: “Улар иймон келтирган ва қалблари Аллоҳнинг зикри билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур .” (Раъд сураси 28-ояти).
Эй, Аллоҳнинг синовидан фожиа ясаб оладиган, эй, ҳаммага хаётидан шикоят қилиб, зорланадиган, эй, мусибат вақтида тўғри келганга эргашиб, нафсига ёқса авестодан ҳам юпанч излаб кетаверадиган банда, яраларинга малҳам ўлароқ Аллоҳ етмайдими, сенга вакийл ўлароқ Аллоҳнинг Ўзигина кифоя эмасми?
Оятда айтилганидек огоҳ бўлмайсанми?
Психология фани катта бир тузоқ.
Исломдан бехабарлар, эътиқодда ортта қолганлар, эътиқоди заифлар тушадиган миссионерларнинг тузоғига ўхшаш чуқур тузоқ.
Интернет саҳифаларидан
#Биласизми?
Ота-онага яхшилик қилиш фарзанд учун саодатдир
1. Ота-онасига яхшилик қилиш туфайли фарзанднинг бошига тушган кулфатлари аритилади.
2. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг гуноҳи кабираларига каффорот бўлади.
3. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг ризқи кенг ва умри узун бўлишига сабаб бўлади.
4. Ота-онанинг дуосини олиш фарзанднинг дунё ва охирати обод бўлишига сабаб бўлади.
5. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг қилган амаллари қабул бўлишига ва гуноҳлари кечирилиб жаннатга киришига сабаб бўлади.
Ота-онага яхшилик қилиш асосан қуйидаги ишларни адо этиш билан бўлади:
1.Ота-онага холис ният билан яхшилик қилиш; Яъни улар дунёга келишларига сабаб бўлганлари учунгина эмас, балки Аллоҳ таоло буюргани учун яхшилик қилиш.
2.Ота-онани яхши кўриб улуғлаш;
3. Аллоҳга маъсият бўлмайдиган ўринларда уларга итоат этиш;
4.Ота-онага тавозеъли бўлиш;
5. Ота-она хурсанд бўладиган ишларни қилиш;
6. Ота-онадан олдин овқатланмаслик;
7. Ота-онанинг ҳузурига киришда ҳам, чиқишда ҳам салом бериш;
8. Ота-онанинг олдида овозини баландлатмаслик;
9. Ота-она учун молини сарфлаш;
10. Ота-она яхши кўрадиган кишиларга ҳам яхшилик қилиш;
11. Сафарга ота-онанинг дуоларини олиб чиқиш;
12. Ота-она шариатга мувофиқ қасам ичган бўлсалар уни адо этиш учун ҳаракат қилиш;
13. Ота-онанинг жаҳллари чиқадиган ишларни қилмаслик;
14. Ота-онани исмлари билан чақирмаслик;
15. Ота-онани камситадиган ишлардан сақланиш;
16. Ота-она вафот этганларидан сўнг ҳам уларнинг ҳақларини сақлаш.
Каналга уланиш!👇👇👇👇
@ibratli_sozlar
🌿 Қалб сирига эришганлар нима қилади, биласизми..?
Ғазабланмайдилар...
Аразламайдилар...
Ранжимайдилар...
Ҳамма нарсадан яхшилик излайдилар...
Ҳеч нарсани одам боласидан билмайдилар...
Ҳамма нарсани Роббидан биладилар ва ҳаммасини Ундан умид қилиб, кутадилар...
Ва сукут қиладилар...
Сукутда сўзлайдилар...
— Умида Азиз
@ibratli_sozlar
Ҳасан Басрийдан қирқ насиҳат
1. Аллоҳ бандадан воз кечганининг аломати, банда бефойда нарса билан машғул бўлишидир.
2. Хулқини ёмон қилган жонини қийнабди.
3. Олимлар бўлмаса инсонлар ҳайвонлар каби бўладилар.
4. Бандани орзу ҳаваси узайгани сари иши ёмонлашаверади.
5. Дунёга зоҳидлик қалб ва баданга роҳат беради.
6. Динда сен билан мусобақалашадиган киши билан мусобақалаш. Дунёингда сен билан мусобақалашса уни тарк қил.
7. Ҳар бир умматни сиғинадиган бут‑санами бўлади. Бу умматнинг санами динор ва дирҳамдир.
8. Ўлим дунёни фош қилади ва ақл эгасини ақли тарк қилмайди.
9. Неъматга зикрни кўпайтиринглар. Албатта унинг зикри шукрдир.
10. Эй Одам боласи! Албатта иймон, безаниш ва орзу билан эмас. Лекин у қалбдаги виқор ва амалдаги содиқликдадир.
11. Илм толиби хушуъси, зуҳди ва тавозуъсида кўринишни сусайтирмайди.
12. Эй одамлар! Ортга суришдан эҳтиёт бўлинглар! Мен баъзи солиҳ инсонларни тавба қилмагунча ўлишни хоҳламаймиз, деганларини эшитганман. Кейин улар тавба қилишга улгурмай вафот топдилар.
13. Ахлоқи мақталадиган инсонларни дўст тут. Албатта одамлар орасида бунақалари кам бўлади.
14. Икки нарса ҳеч ҳамроҳ бўлмайди: қаноат ва ҳасад. Икки нарса ҳеч ажралмайди: ҳирс ва ҳасад.
15. Тун қоронғусидаги намоздан кўра кучлироқ ибодатни кўрмадим.
16. Агар тунлари бедор бўлиб кундузи рўза тутолмасанг билгинки, сен маҳрум бўлибсан. Сени ҳақиқатда гуноҳларинг занжирбанд қилибди.
17. Киши гуноҳ қилар экан тунги намоздан маҳрум бўлади.
18. Албатта ҳавои нафс ёмонликларга бошлиқдир. Тоатда у сенга бўйсунмаса гуноҳ ишларда сен ҳам унга бўйсунма.
19. Албатта ҳақиқий фақиҳ дунёда зоҳид ва охиратга рағбат қилувчидир.
20. Банда жаҳаннамни тасдиқловчи амалларни қилса, дўзах ери кенг бўлишига қарамасдан тораяди.
21. Эй одам боласи, кунинг сени меҳмонингдир. Унда яхшилик қил. Кунингда яхшилик қила олсанг Аллоҳга ҳамд айт. Агар кунингда ёмонлик қилсанг ўзингни айбла.
22. Мусулмон биродарингни ҳожатини чиқаришлик бир ойлик эътикофдан суюклидир.
23. Биродари устидан фойда кўриш мурувватдан эмас.
24. Сенга бировни сўзини айтган кишидан эҳтиёт бўл, чунки у сени гапингни ҳам бошқага етказади.
25. Сабр жаннат хазинасидандир. Чунки инсон бир соатлик сабри билан барча яхшиликларга эришади.
26. Мусулмонни динидаги ҳасад уни жасадини тезда ейдиган нарсадир.
27. Фаросатли оқил мўминга Аллоҳ яхшиликни зиёда қилгани сари Аллоҳдан қўрқуви зиёда бўлаверади.
28. Минг мисқол нафл рўза ва нафл намоздан зарра мисқолидаги тақво яхшидир.
29. Динор ва дирҳам улардан ажралмагунингча сенга фойда бермайдиган қандай ҳам ёмон ҳамроҳ.
30. Албатта сен жамланган кунлардасан. Кунларинг ўтгани сайин умринг ҳам ўтиб боради.
31. Мўмин дунёда асир кабидир. Асирлик бўйинбоғидан озод бўлишга ҳаракат қилади.
32. Тақводорлар тақвода давомли бўлар эканлар, ҳаромдан қўрқиб, кўп ҳалол нарсаларни ҳам тарк қиладилар.
33. Қўл бериб кўришиш меҳрни зиёда қилади.
34. Мўминни фақат нима қилишни хоҳлайсан? Нима ейишни хоҳлайсан? каби ўзини сўроқ қилаётган ҳолатда топасан. Фожир ўзини сўроқ қилмай қадам ташлайди.
35. Тун қоронғусидаги инфоқдан кучлироқ амални билмаймиз.
36. Мўмин иймон ва қўрқувни жамлайди. Мунофиқ бузғунчилик ва хотиржамликни жамлайди.
37. Банда яхшиликдадир агар амалини бузаётган нарсани билса.
38. Илм икки турлидир: Тилдаги илм, бу одам боласининг зарарига Аллоҳнинг ҳужжатидир. Қалбдаги илм, бу фойдали илмдир.
39. Одамларни олдларидаги нарсаларни сўрамасанг сенга ҳурматли бўладилар. Агар сўрасанг сендан қочиб беркинадилар.
40. Кўзим билан бирор нарсага қарасам, тилим билан бирор нарса гапирсам, қўлим билан бирор нарсани ушласам ва оёғим билан бирор жойга юрсам у тоатдами ёки маъсиятдами эканига қарайман. Агар тоатда бўлса, олдинга юраман. Агар маъсиятда бўлса ортда қоламан.
Эр-хотинлар учун 10 та маслаҳат
1. Ҳеч қачон бир-бирингизни алдаманг. Оила бузилишига олиб келиши мумкин.
2. Кучли эр бўлинг ва кучли эрга нозик аёл бўлинг.
3. Бўш вақтингизни кўпроқ ижтимоий тармоқ ва интернетдан кўра бир-бирингизга сарфланг. Бунда албатта сифат керак миқдор эмас.
4. Арзимаган нарсага урушаверманг. Бу оилада доимо муросасизликка сабаб бўлади.
5. Оилада эр бошлиқ, аёл эса вазир бўлишини ўзаро таъминланг. Акс ҳолда, бахтиёр оила барпо бўлмайди.
6. Фарзандлар олдида бир-бирингизни ҳақорат қилманг.
7. Фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор беринг, ота онасини мақтасин, она эса отасини мақтасин. Шундагина фарзандингиз сизларни ҳурмат қилади.
8. Аёлингиз ҳақида яқинларингизга кўп ҳам гапирманг. Зеро аёл сиру-асрор бўлиши мувофиқроқ.
9. Аёлингизни пул топиб келишига мажбурламанг. Аллоҳ оилани моддий таъминотини сизга вазифа қилган.
10. Эрингиз топиб келганига қаноат қилинг, кам санаманг.
“Соғлом ақл”
كان هنآك راعي قائد في جيش الملك وكان القاضي يبغض الراعي فدبَّر لهُ مكيدة جعلت الملك يحكم على الراعي بالإعدام بالسيف !!!!
Подшоҳнинг қўшинига бошчилик қиладиган саркарда бор эди. Қози ушбу саркардани ёмон кўрарди. Оқибатда макр қилиб подшоҳнинг номидан уни йўқотиш учун ҳукм чиқарди.
ذهبت أم الفقير إلى الملك تلتمس عفوَه فاستحيى الملك منها لأنّ عمرها جاوز المئة عام !!!!
Бечора саркарданинг онаси подшоҳнинг олдига боласини авф этишини илтимос қилиб борди. Подшоҳ унинг кексалигини инобатга олди. Чунки, унинг ёши юздан ошган эди.
قال لها الملك :سأجعل القاضي يكتب في ورقتين الأولى يُعدم وفي الورقه الثانيه لايُعدم !!!!
Подшоҳ унга: мен қозига иккита варақнинг биттасига “йўқ қилинсин”, иккинчисига “йўқ қилинмасин” деб ёзиб, қуръа ташлашга буюраман.
ونجعل إبنكِ يختار ورقة قبل تنفيذ الحكم فإن كان إبنُكِ مظلوماً نجّاه الله!!!!
Ўғлинг ҳукм ўқилишидан олдин иккисидан бирини танлайди. Агар ўғлингга ҳақиқатан зулм қилинаётган бўлса, Аллоҳ таоло унга нажот беради, деди.
خَرجَت المرأةُ والحزنُ يعتريها؛ فهي تعلم بأنّ القاضي يكره إبنها وعلى الأرجح أنّه سيكتب في الورقتين يُعدم !!!!
Она подшоҳнинг ҳузуридан ғамга ботиб чиқди. Чунки у биларди, қози уни ёмон кўргани учун иккала вараққа ҳам “йўқ қилинсин” деб ёзиб қўйиши аниқ эди.
قال لها إبنُها:لا تقلقي يا أُمّاه!!!ودعي الأمرَ لله الكريم...
Ўғил онага тасалли бериб: Эй онажон кўпам куюнманг. Ишимни Аллоҳ таолонинг амрига ҳавола қилинг, деди.
وفعلا قام القاضي بكتابة كلمة يُعدم في الورقتين!!!
Ҳақиқатан, қози иккала вараққа “йўқ қилинсин” деган жумлани ёзиб қўйди.
وتجمّع الملأُ في اليوم الموعود ليَرَوْا ماذا سَيُفعَل بالراعي ؟؟؟
Қуръа ташлаш учун ваъдалашилган кун келди. Саркарданинг ҳоли нима билан тугашини кўриш учун жамоат жам бўлди.
ولما جاء الراعي في ساحة القصاص قال له القاضي وهو يبتسم بخبث: إختر واحدة!!!
Саркарда жазо ижро этиладиган майдонга келганда, қози унга совуқ табассум қилиб: биттасини танла, деди.
إبتسمَ الراعي وإختار ورقة؛ وقال:إخترتُ هذه !!!!ثم قام بِبلعِها دون أن يقرأها!!!
Саркарда табассум қилиб битта варақни танлади ва мана буни танладим, деди. Сўнгра уни ўқимай туриб оғзига солиб ютиб юборди.
إندهشَ الوالي وقال ماصَنَعت يا راعي!!!؟؟ لقد أكلتَ الورقة دونَ أن نعلمَ مابها!!!!
Подшоҳ ҳайратланиб: Эй саркарда, нима қилдинг!? Аҳир варақда нима ёзилганини билмай уни еб қўйдингку, деди.
قال الراعي: يامولاي إخترتُ ورقةً وأكلتُها دون أن أعلمَ مابها ولكي نعلم مابها ، أنظُر للورقه الأخرى فهي عكسها!!!
Саркарда: Эй ҳожам. Мен варақнинг биттасини танладим. Унда нима ёзилганини билмай туриб еб қўйдим. Лекин, ундаги нарсани нима бўлганини билишимиз мумкин. Бошқа вараққа қаранг, унда акси ёзилган бўлади, деди.
نظرَ الملكُ للورقةِ الباقية فكانت يُعدم
Подшоҳ қолган вараққа қараса унда “йўқ қилинсин” дейилган экан.
قال الحاضرون لقد إختارَ الراعي أن لا يُعدم!!!!
Йиғилганлар: саркарда “йўқ қилинмасин” деган варақни танлабди, дейишди.
بقليل من التفكير نستطيع صُنع أشياء عظيمة لكن قبل التفكير يجب أن تعلم أنَّ لكُلّ داء دواء
Алқисса, озгина тафаккур қилиш билан буюк нарсаларга қодир бўламиз. Тафаккур қилиш билан бирга албатта ҳар бир дарднинг давоси бор эканлигига ҳам ишонмоқ лозим бўлади.
نشكر الله على النعمة التي وهبها لنا الله و هي العقل السليم
Аллоҳ таоло бизга соғлом ақлдек неъмат ато этганига шукр қиламиз.
🕊🌸 ЯНГИ ХАФТА ДУШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН🌷🌸🍃
Аллоҳим бу дунёда юрган йулимиз хидоят дунёда
Эса сирот бўлсин🤲🏻
🌼Бу дунёда кирган еримиз Маккаю Мадина, у дунёда эса
Жаннату аьло бўлсин .
🌸Бу дунёда назаримиз каломинг, у дунёда эса Жамолинг бўлсин.
🌺Икки дунёда тақво, солиҳ амал ва гўзал ахлоқ ҳамроҳимиз бўлсин.
🌤Яна сизлар билан ғойибона дийдор насиб бўлганига!
Аллоҳ берган яна бир кун Муборак!
“Sukut saqlab biror marta nadomat qilmadim, lekin gapirib qoʻyib koʻp marta afsus qilganman”
- Umar Ibn Hattob
@ibratli_sozlar
Насиб қилмаган буюм
—Чиройли идишлар экан. иккитасини ол, иккаламиз чой ичамиз, фарзандларимиз туғилса, қолганларини ҳам ишлатамиз, -деди куёв бежирим идишларни олмоқчи бўлиб.
— Тегманг, уни онам фалон пулга олганлар, чойни пиёлада ҳам ичаверамиз.
Янги келинчакнинг гапидан кўра оҳанги қаттиқ ботган куёв бошқа бу мавзуга қайтмай қўя қолди...
Тўнғич фарзанди биринчисини синдирганида бир шапалоқ туширди. Идишлар тўплами бузилган эди-да. Кейин яна биттасини чанг артаман деб, ўзи синдириб қўйди, алам билан ахлат идишига улоқтирди. Олис қишлоқдан қайнонаси келганда иккинчи фарзанди жавондаги чиройли финжонда бувисига чой қуйиб бераман деб бир эмас, иккитасини уриштириб четини учириб ўтирипти.
—Нима қилдинг? Ғазаб билан болага яқинлашаётган келинини кўриб қайнонаси ҳай-ҳайлаб кетди:
—Келган бало-қазо шунга урсин. Идиш ўлсин, синса асло ачинманг. Идиш синдирадиган фарзанд берганига шукур қилмайсизми?
Келин бир оз ҳовуридан тушди.
Унда жуда ёш эди. Мана ўзи ҳам ўша пайтдаги қайнонасининг ёшига етиб қолди. Бугун ертўлага тушди-ю кераксиз идишлар қаторида турган икки дона финжонни таниб қолди. Бирор марта ҳам ишлатилмаган буюмларни олмоқчи бўлди, аммо қалтироқ қўллари билан тушириб юборишидан қўрқиб, тегмай қўя қолди...
Салходжаева Феруза
@ibratli_sozlar
Яхшилик қилиш учун қўлингиздан келган барча имконингиздан фойдаланинг. Эвазига ҳаёт ҳам ҳамиша сизга кутилмаган совғаларни ҳозирлаб қўяди...
Калбга хуш ёкувчи дил изхорлари ,хикоялар ва куй тароналарни четлаб утманг азизлар.💝💝💝💝💝💝💝
Гинекологлар сири очилди.
Нега шуни гинекологлар,
биз аёллардан, яшириб келган экан-а?
Аптекаларда бир тийинга сотиладиган ушбу дорилар, аёлларда энг кўп учрайдиган гинекологик касалликларга шифо экан. Қўллашни бошлаганимга 1 ҳафта бўлди. Уни тўғри ишлатиб 10 йилга ёшардим, гинеколог ва косметологлар ишим тушмай қўйди😉
Қўллаш оддий, кечкипайт ухлашдан олдин суртинг ва...
Батафсил👇🏻👇🏻
ди. Мен ҳам борган сари унга боғланиб қоляпман. Аммо, қўрқув мени тахликага солади. Эх-х, нима килсам экан... Менга маслаҳат беринг.
༺༻✦༺༻✦༺༻
@IBRATLI_SOZLAR
✒️ ТАКДИРМИКАН...
Бошимдан оғир кунларни ўтказдим. Ўшанда кимдир «ҳаммаси ўткинчи, ўтиб кетади», деса ишонмасдим. Шукрки, ўтиб кетар экан…
Турмуш ўртоғим билан қўшнимиз орқали танишгандик. Тўғрироғи, қўшним уларга мени тавсия қилишган. Ўз навбатида бизга ҳам куёв томонни мақтади. Учрашдик, бир-биримизга маъқул бўлдик ва тўйимиз ўтди. Тўйдан сўнг бир ой ўтар-ўтмас, эримга қизлар қўнғироқ қилишини сезиб қолдим.
— Уйланмасимдан олдин гаплашган қизларим, — дея пинагини бузмай изоҳ берди эрим. — Нега менга уйланмадингиз, дейишяпти…
Бу гапдан сўнг нима дейиш мумкин. Индамадим. Дардим ичимда қолди. У эса аввал бекитиб гаплашган бўлса, энди ёнимда ҳам бемалол ҳиринглашиб ўтирарди. Ўзимни ҳўрланган, ҳақоратланган ҳис қилсам ҳам жанжал қилишга ғурурим йўл қўймасди. Ўзимни бепарво тутишга ҳаракат қиламан. Барибир жаҳлим чиқаётгани, рашк қилаётганим сезилади, шекилли. Эрим асабимга ўйнайди:
— Жаҳл қилманг, яхши қиз. Булар шунчаки телефондаги ўйин.
— Бу ўйин сизга завқ беради. Менга-чи? — чидолмайман охири.
— Сенга дарс беради. Эрингни ҳалиям қизлар севишини биласан…
Бунақа гаплар ва ғиди-биди айтишувлар ўртамизда тез-тез такрорланадиган бўлди. Уйга кетишга, ажрашишга неча бор чоғландим. Аммо бунга кеч эди. Ҳомидорман. Боламни тирик етим қилгим келмас, ҳаммасига чидашга қарор қилгандим. Шунинг учун дардимни қайнонамга айтдим:
— Ўғлингизни уришиб қўйинг. Менинг кўз олдимда қизлар билан гаплашади.
— Ҳеч нарса қилмайди. Эртага болали бўлсин қолиб кетади. Шукр қилинг, сиздан ҳеч нарсани яширмайди. Одамларнинг эрига ўхшаб ортингиздан ҳиёнат қилиб юрмайди. Уники ҳаммаси тилида. Бу гап аввалига жаҳлимни чиқарди. Кейин ўйлаб кўриб, ростдан шукр қилдим: «хотинининг кўзини ўйиб, бошқалар билан юрадиганлар қанча? Менинг эрим фақат телефонда гаплашиб ўтиради. Ҳиёнат қилмайди-ку! Хиёнат қиладиган бўлса, бунақа очиқча гаплашмасди…» Ўзимга берган овунчим узоққа чўзилмади. Ичимда яна гумон бош кўтарди: «Балки, ҳиёнат ҳам қилар. Менинг олдимда шунча, кўздан пана пайтда эса…»
Аммо қўлимдан нима келарди. Сиқила-сиқила, ўғлимни дунёга келтирдим. У соғлом эди. Фақат кўп ўйланиб, яхши емаганим учунми, жуда кичкина ва инжиқ. Тинимсиз йиғларди. Туни билан уни кўндиришга ҳаракат қиламан. Кўтариб силкилайвергандан қўлларим оғриб кетарди. Эримга ялинаман:
— Сиз ҳам озроқ қарашинг.
— Ухлагани қўясанми, йўқми? Ишдан чарчаб келганман, ўзи?
Шу билан тилимни ютаман. Бола билан овора бўлиб унга эътибор қилмас эканман. Қарасам, кўрпанинг тагида телефонда гаплашиб ётади. Ўзимни тутиб туролмадим:
— Мен ҳеч ким эмасдирман! Аммо манов гўдак ўз болангиз-ку! Ё ўша телефондаги одам шунчалик азизми? Инсофингиз борми?
— Инсофим борлиги учун ҳам шу уйда хотиним бўлиб юрибсан! Бўлмаса, аллақачон шу телефондагини олиб келиб олардим…
Бу гап жон-жонимдан ўтиб кетди. Битта болам бўлса катта қилиб оларман, дея тонг отиши билан ота уйимга келдим. Ҳамма гапни онамга айтдим. У киши ҳам ҳеч нарса дея олмади. Қайнонам бизни олиб кетишга икки марта келди. Билдимки, эримнинг биз билан иши йўқ. Хаёлига ҳам келтирмаган. Шунинг учун ажрашишга қатъи қарор қилдим. Албатта, бунинг учун кўпчиликдан гап эшитдим, насиҳатлар қилишди. Гапуқмас, ўжарга ҳам чиқдим. Аммо қароримни ўзгартирмадим. Ўйлаганим, қилаётган ишим тўғри эди, назаримда. Шу билан биз ажрашдик. Икки ой ўтмай, эрим уйланганини эшитиб, нотўғри иш қилмаганимга яна бир карра амин бўлдим. Менга бир нарса алам қиларди: нега у мени бахтсиз қилди? Нима учун болам ҳали отасини яхши танимай туриб, тирик етимга айланди? Бундай қилгунча, бошданоқ ўшанга уйланса бўларди-ку! Менга уйланиш нима учун керак бўлди, унга?
Бу саволларни ҳар куни ўзимга берардим. Албатта, жавоби йўқ, саволлар эди, булар. Болам бир ёшдан ошгунча ўзимни ўзим еб битирдим. Ахир мен турмушга чиқиб бир йил ҳам яшамадим. Йигирмага кирмай эридан ажрашган аёлга айландим. Энди тақдирим нима бўлади? Кўп ўйланганимдан паришон, одамови бўлиб қолганим учун уйдагилар хавотирга туша бошлашди.
— Болангга онанг қарайди. Сен бирорта ўқишга кир, овунасан, — деди бир куни дадам.
— Шу пайтда қандай ўқиш бор экан? — ажабланди онам.
— Курслар бор-ку! Ҳунар ўргангани яхши эмасми?
Бу фикр