ОНАНИ РОЗИ ҚИЛМОҚ КEРАК!
☝️ Инсонлар олдида онангизнинг фикрларини паст санаманг. Нафақат одамлар, балки ака-ука, опа-сингиллар олдида ҳам онангиз хоҳ ёнингизда бўлсинлар, хоҳ бўлмасинлар, ундай қилманг. Бу мункар сўз, ёқтирмагани билан уни эслашдир. Хоҳ борликларида, хоҳ
йўқликларида бўлсин, уларга одобсизлик билан муомала қилишдир.
❗️ Уларни ҳаётдаги баъзи ишларни билмаслиги билан ҳақир, ноқис санаманг, қийматларини туширманг. Балки уларга ўзингизни билмагандек қилиб кўрсатиб, шу ҳақдаги маълумотларни билдиринг.
❌ Уларнинг ҳузурида қаҳқаҳа отиб кулишдан ва баланд овозда гапиришдан сақланинг. Улар ўтирган жойда нафрат назари билан, ғазаб қилган ҳолда юзни буриштирган ҳолда бўлманг. Онангиз ёқтирган ишдан норозилингизни ошкор қилманг. Буларнинг барчаси уларнинг руҳиятларига қаттиқ таъсир қилади.
🌺 Ҳаётингизнинг қувончли хабарларини аввало онангиз билан бўлишинг ва сирларингизга шерик қилинг. Бу билан сиз мислсиз қувонч бағшида қилган ва кўнгилларига яқин йўл топган бўласиз. Қолаверса, катта бўлишингизга қарамасдан ҳамон онангизга муҳтож эканлигингизни кўриб хурсанд ҳам бўладилар.
🍀 Сиҳатларига катта эътибор беринг. Агар ёшлари ўтиб қолган бўлса, ҳарорат ўлчагич, қанд миқдорини ўлчагич, уйғотиш, турғазиш учун хос бўлган воситалар ва бошқа шу каби воситаларни ўз вақтида етказиб туринг.
✔️ Сиҳатларидан хотиржам бўлиб туришлари учун ойлик текширувни йўлга қўйиб боринг.
✔️ Ёшларига муносиб бўлган эҳтиёжларини қондиринг. Ўсмирлик даврида муайян зарурий нарсаларга эҳтиёжлар бўлади, балоғатга етганлик даврида бошқа нарсаларга эҳтиёж сезилади. Улар сизга эрта болалик даврларидан буён қандай ёрдам берган бўлса, сиз ҳам уларга шундай ёрдам қўлингизни узатинг.
🌷 Хасталикларида сиз ҳам улардек хаста бўлинг. Тузалганларида эса бундан жуда ҳам бахтиёр бўлганингизни изҳор қилинг. Уларнинг ҳақларида доимо дуода бўлинг. Касал жойларига қўлингизни қўйиб, Қуръон оятларини, саҳиҳ руқя ҳадисларини ўқиб дам солинг ва бу билан сиз ҳам яхшилик, ҳам Аллоҳнинг инояти ила саломатликларига сабаб бўласиз.
«Онага яхшилик қилишнинг 150 йўли» китобидан.
@IBRATLI_SOZLAR
✒️САДАҚА.
Бир аёл ҳар сафар ўғилларидан биронтасини хулқида ёмон ўзгаришни кўрса, дарров садақа қилиб, таом тарқатар ва ушбу:
Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил... Тавба сураси, 103-оятни ўқиб дуо қиларкан:
Аллоҳим, ушбу садақам фарзандимнинг ахлоқи покланиши учундир, чунки унинг бу ҳоли менга у касал бўлиб, хасталанганидан кўпроқ таъсир қилади, безовта қилади дер экан.
Яна бир аёл бўлса, камбағал эди, кунлик топганларига кифоя қиларли кун кечиришарди. Шу сабаб садақа қилишга ҳеч нарса тополмасди. Эри ёки ўғли бирон айб, гуноҳ содир қилишса, кечаси туриб Бақара сурасини зам қилиб намоз ўқир ва: Аллоҳим, бу менинг садақамдир, уни мендан қабул эт. Уни менга ислоҳ қилиб бергин, дея дуо қиларди.
Нима учун вафот этган инсон дунёга қайтиш имкони берилса, садақани танлайди? Бу ҳақда Қуръони каримда:
Ва бирингизга ўлим келиб: Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам, демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг (Мунофиқун сураси, 10-оят), деб айтилган.
Нима учун Умра қиламан демайди, Намоз ўқийман демайди, Рўза тутаман демайди, балки Садақа қиламан дейди.
Илм аҳли дейишди: Вафот этган киши ўлимидан кейин садақани қай даражада фойдаси, асари улкан бўлишини кўргани учун ҳам шундай дейди.
Садақани кўпайтиринглар, албатта мўмин қиёмат кунида садақасининг сояси остида бўлади. Айни дамда сиз қилишингиз мумкин бўлган энг афзал садақа ушбу ўқиганингизни садақа ниятида бошқага улашишингиздир.
Анвар Аҳмад таржимаси.
Аёллар учун ҳомиладорлик даврида ўқиладиган дуолар
🍂🌹
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Бизларни Одам зурриётидан қилиб яратган ва Ўзига қиладиган дуоларимизни Ўзининг буюк каломида очиқ ойдин баёнини қилиб берган Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз бўлсин.
Болаларга бўлган гўзал муомалалари билан бутун умматга ўрнак бўлган Сарвари олам Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломларимиз бўлсин.
🍂🌹
Ҳар бир мусулмон йигит ва муслима қиз турмуш қуриш ёшига етганда, албатта, гўзал оила ҳақида орзу-умидлар билан яшайди. Ана шундай орзу-умидларнинг ажралмас қисмини эса солиҳ ва солиҳа фарзандлар ташкил этади. Қуйида сизларга Қуръони Каримда келган ана шундай солиҳ ва солиҳа фарзандлар сўраб қилинадиган дуоларни келтириб ўтамиз.
1. Яхши зурриёт(Оли Имрон сураси 38 – оят) :
**
رَبِّ هَبْ لِي مِن لَّدُنْكَ ذُرِّيَّةً طَيِّبَةً إِنَّكَ سَمِيعُ الدُّعَاء
<<Эй Роббим, менга Ўз ҳузурингдан яхши зурриёт бергин. Албатта, Сен дуони эшитувчисан>>.
2. Bорис(Анбиё сураси 89 – оят)
رَبِّ لَا تَذَرْنِي فَرْدًا وَأَنتَ خَيْرُ الْوَارِثِينَ
<<Эй Роббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма, Сен Ўзинг ворисларнинг энг яхшисисан>>.
3. Кўз қувончи (Фурқон сураси 74 – оят):
رَبَّنَا هَبْ لَنَا مِنْ أَزْوَاجِنَا وَذُرِّيَّاتِنَا قُرَّةَ أَعْيُنٍ وَاجْعَلْنَا لِلْمُتَّقِينَ إِمَاماً
<<Эй Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга йўлбошчи қил>>.
🍂🌹
4. Мусулмон фарзанд (Бақара сураси 128 – оят):
رَبَّنَا وَاجْعَلْنَا مُسْلِمَيْنِ لَكَ وَمِن ذُرِّيَّتِنَا أُمَّةً مُّسْلِمَةً لَّكَ وَأَرِنَا مَنَاسِكَنَا وَتُبْ عَلَيْنَآ إِنَّكَ أَنتَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ
<<Роббимиз, иккимизни Ўзингга мусулмон бўлганлардан қил ва зурриётимиздан ҳам Ўзингга мусулмон уммат қил, бизга ибодатларимизни кўрсат, тавбамизни қабул эт. Албатта, Сенинг Ўзинг тавбаларни кўплаб қабул этувчи, раҳимли Зотсан >>.
🍂🌹
5. Солиҳ ва солиҳа зурриёт :
رَبِّ هَبْ لِي مِنَ الصَّالِحِينَ
<<Роббим, менга солиҳлардан ато эт>> (Соффаат сураси 100 – оят)
Ислом тарихидан сабоқлар
🕋🕌
Савол: Ким биринчи бўлиб ўлимни орзу қилган?
Жавоб: Юсуф (алайҳиссалом).
Савол: Умматнинг биринчи бўлиб қайси амаллари кўтарилади?
Жавоб: Беш вақт намоз.
Савол: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг биринчи бўлиб ўқиган намозлари қайси?
Жавоб: Пешин намози.
Савол: Қиёматда биринчи бўлиб кимнинг устидан ер очилади?
Жавоб: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам
Савол: Ким биринчи бўлиб жаннат эшигини тақиллатган?
Жавоб: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.
Савол: Ким биринчи бўлиб шафоат қилади?
Жавоб: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам).
Савол: Қайси уммат биринчи бўлиб жаннатга киради?
Жавоб: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг уммати.
Савол: Ким биринчи бўлиб осмонда азон айтганини биласизми?
Жавоб: Жаброил (алайҳиссалом).
Савол: Ким соатни 12 соатлилигини биринчи бўлиб аниқлаган?
Жавоб: Нуҳ (алайҳиссалом) кемаларида аниқлаганлар.
Савол: Ким биринчи бўлиб отга минган?
Жавоб: Исмоил (алайҳиссалом).
Савол: Ким жума кунини “жума” деб ном берган?
Жавоб: Каъб ибн Луай.
Савол: Ким бириничи бўлиб “Субҳана Раббиял аъла” деб айтган?
Жавоб: Исрофил (алайҳиссалом).
Савол: Қайси оят Қуръони каримдан биринчи бўлиб тушган?
Жавоб: Алақ сурасининг “Яратган Раббинг номи билан ўқи” ояти.
Савол: Ким биринчи бўлиб қаламда ёзган?
Жавоб: Идрис (алайҳиссалом).
Савол: Тавротдан биринчи бўлиб нима тушган?
Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Савол: Ким биринчи бўлиб Аллоҳ йўлида жиҳод қилган?
Жавоб: Идрис (алайҳиссалом).
Савол: Қуръони каримдаги энг буюк оят қайси?
Жавоб: Оятал Курсий ("Бақара" сураси, 255)Идрис (алайҳиссалом).
"Фотиха" сураси -> АЛЛОҲнинг қаҳридан сақлайди ...
"Ясин" сураси -> Охиратда чанқоғингизни қондиради ...
"Воқеа" сураси -> Камбағалликдан, очликдан сақлайди ...
"Мулк" сураси -> Қабр азобидан сақлайди ...
"Кафирун" сураси -> Жон таслим қилаётганда куфрдан сақлайди ...
"Ихлос" сураси -> Иккиюзламачи, ёмонлардан сақлайди ...
"Фалақ" сураси -> Кулфатдан сақлайди ...
"Нас" сураси -> Ёмон ҳаёллардан сақлайди ...
"Юсуф" сураси -> Юрак сиқилиши, мазлумлик, ғам қайғуда фойда ...
Манбалар асосида Исомиддин Аҳроров тайёрлади
@IBRATLI_SOZLAR
🔴#PSIXOLOGIK_TEST
👩❤️👨RASMDAGI QAYSI JUFTLIKNING BIR-BIRIGA BO'LGAN ILIQ MUNOSABATI SIZNING JUFTLIGINGIZGA O'XSHAYDI❓
(Iloji boricha uzoq o'ylamasdan 5 soniya ichida tanlang)👇
🤦♀ Farzandlarim katta bo'lguncha kasaldan boshimiz chiqmasdi. O'ziyam topganimizni yarmi doriga ketib qolardi.
👩⚕ Yaqinda Moskvada o'qib kelgan Pediatr dugonam bolalaringni tabiiy yo'l bilan davolash kerak, immunitetini tushirib tashlabsan deb PEDIATRIYA | BOLALAR SALOMATLIGI degan kanaliga qo'shib qo'ydi.
Qarangki bu kanalga qo'shilib hech qayerda topilmaydigan ma'lumotlarga ega bo'ldim.
💁♀ Bu kanalni o'ziyam hamma tanish guruhlarimga tashlab chiqimman. Albatta sizga ham kerak bo'ladi 👇
Эрига азият берадиган аёлларни жаннатдаги ҳурлар баддуо қилади
Эй аёллар! Огоҳ бўлинглар!
📍Эрингизга озор беришдан эҳтиёт бўлинг. Аёлнинг вазифаси сўзи ёки иши билан эрига азият бермаслик, унинг обрўси, моли ва фарзандига зарар келтирмасликдир.
📍Эрни паст санаманг, ғийбат қилманг, айбламанг, мазах қилманг, ёмон лақаблар билан атаманг. Унга ёқмайдиган муомала қилманг. Эрига азият берадиган аёлларни жаннатдаги ҳурлар баддуо қилиши ҳам етарли огоҳлантириш аслида.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Бирон аёл дунёда эрига азият берар экан, эрнинг жаннатдаги оҳу кўз ҳурлари: "Унга озор берма, Аллоҳ сенга қарши уруш очгур! У сенинг ёнингда вақтинчалик қолувчи, холос. Тезда сендан қутилиб, бизни олдимизга келади", демасдан қўймайди.
©️Шайх Юсуф Хаттор Муҳаммадн «Оила — бахт-саодат маскани»
Аёллар учун тест: Характерингиздаги энг бирламчи хислатни аниқловчи тест!
Тест ечишнинг шарти:
Расмдаги 4 та суратдан бирини танлайсиз.
Ушбу тестда бир бирига мос тушувчи хислатлар жуфтлиги бор!
а ишлар экан! Салима хола роса галати булиб кетди,нима килиб куйганини уйлаб,уз узидан уялиб кетди,Уларни нима деса деб ташлаганини уйлаб йиглаб юборди.
Ботиржон эса Онасига киз ёкканидан хурсанд эди.
Ботиржон йиглаётган Ойисига караб,Ойижон Маликани сиз хали яхши билмайсиз, жудаям Аклли киз деди.
Ойиси ичида "Ростдан хам Аклли одобли киз экан,шунча ёмон сузларни эшитиб хам кулиб турибдия,афсус кеч колибмиз " деб хурсиниб куйди.
~ Ойижон уйдагилари нима деди?Сиздан сурашга хам улгурмадим!
~Боламээ "Кизи борни Нози бор"деганлар,
Бир борганда ким рози булар эди!
Ботиржон палатадан чикиб Маликани ахтарди.Иш вакти тугаб уйига кетганини айтишди.
Салима хола кечаси билан Углига ёлгон гапирганини,яна шундай яхши киздан кеч колишганини , энди нима килишини уйлаб хали у томонга ,хали бу томонга агдарилиб
Ухлай олмади..
Эрталаб Ботиржон Ойисини кургани келса,
Ойиси палатада йук. Ёнидаги шериги "Ойингиз кийиниб бир жойга бориб келаман деб чикиб кетдилар " деди.
Ботиржон хайрон булиб уйдан бирор нарса керак булса уйга кетгандирлар деб,Ойим келгунича Малика билан гаплашаман деб Палатадан чикди.Маликани ахтариб Кабулхонадаги Хамширадан суради.
~Ха Куёвтура Курмона Кани? Олдин Курмона беринг,кейин айтаман.Маликани каёкка кетганини.
Ботиржон хижолат булиб
~ Хоп бераман, Опа айтинг Малика кани?
~Куёвтура, Малика сизга тегмаслигини,
Ота онасига карши чиколмаганини айтди.
~ Тушунмадим Опа нимага ундай деяпсиз?
~ Куёвтура Маликани тинч куйинг,У Синфдошини ёктиради,Сизга кунгли йук!
~ Опа тушунтириб гапиринг!Мен Маликани синфдоши Ботиржон буламан!
~ Вой улмасам,Ука мен сизи Куёвтура деб уйлабман! Маликани бермокчи булишган йигит бугун биринчи марта Шифохонага учрашувга келмокчи эди.Мен сизи уша йигит дебман Ука!
~ Канака Куёвтура ....Нахотки? ....Нимага? ...Устидан муздек сув куйиб ташлагандек туюлиб, галати булиб кетди!..
Салима хола Эрталабда Маликаларни уйига кириб келди.Маликани Ойиси,Бувиси хайрон булишди.Салима хола ялиниб ёлворди.Маликани Шу ёлгиз угли Ботиржонга беришларини, Ботиржон Маликани ёктиришини айтди.
Салима хола " Маликани унаштирилган жойдан Фотихасини бузинглар илтимос" деб канча ялиниб ёлвормасин, уни сузларини рад этишди.Салима холани тушунишни хохлашмас эди....
Салима хола уларни кундира олмаслигини тушуниб етди...Кул оёги шалвираб,
йигламсираб кучага чикдида ,эшик тагидаги скамейкага утириб олди.
Уйланиб туриб Маликаларни ён Кушнисиникига кирди.Улардан Маликани каерга , кимга , канака оилага унаштирилганини сураб суриштирди.
Кушнилардан манзилни билиб олиб,Малика унаштирилган хонадонни топиб борди.
~ Куда аяююю,Куда аяяя! Хой ким бор?..
~ Ассалому алайкум деб Бир аёл чикди.
~ Ваалайкум ассалом! Мен Маликани севадиган Ботиржонни Ойиси буламан деди томдан тараша тушгандай.
У Аёл хайрон булиб уй ичига таклиф килди.
Салима хола у аёлга хамма булган вокеани айтиб берди.У Аёл кулимсираб Салима холани Фарзанди учун хамма нарса тайёр Аёл эканлигидан койил колди.
Куда ая:
~Мени Углим билан Малика бир бирини танимайди ,Бугун учрашишади
Маликани аклу фаросатли киз эканлигини эшитиб ,сураб суриштириб, Углимга Маликани мен топганман. Углимни ёктирган кизига карши булган эдим.
~ Куда ая эсингизни йигинг, минг Аклли киз булгани билан углингиз ёктирмаса,Юраги жиз этмаса, уртада "МУХАББАТ " болмаса, икки ёшни бебахт килиб нима киласиз?
~ Никох иссик,Кейин Углим ёктириб колади.
~ Куда ая демак сиз Севмагансиз хам Севилмагансиз хам , деди Салима хола чурт кесиб.
~ Сиз каердан биласиз?
~ ХА Биламан бундай сузларни,Севмаган Севилмаганлар, Севги Мухаббатни хис килмаганлар гапиради.
~Фотихани бузмайман ,Маликани келин киламан ,тамом кетинг Опа!
~ Опа деган тиллариздан узим ургилай,
энди хеч каёкка кетмайман,утираман шу ерда,Маликага бирга Кайноналик киламиз..
~ Вой Опажон аклу хушингиз жойидами?
~ Аклу хушимни эрим улганда йукотганман,
Отам улганда кушиб кумганман,Жигарим укажоним улганда жинни булганман,
Севимли Опам касал булиб 4та фарзанди етим булганда Яшашимдан маьно колмай аклу хушимдан айрилганман деб йиглаб юборди.
~ Опажон йигламанг жон Опа кечиринг,
йигламанг,билмай ярангизга туз со
чибман. ~
КОСАДАГИ ҚАЙРОҚ ТОШ.
Гр🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥
Мақол, нақл, матал, ҳикматлар асосан элнинг ижоди. Уларни ё суюнган, ё куюнган халқ айтган.
Эринг йўқ – қадринг йўқ, эримникида ҳокимман, ўғлимникида боқимман, эринг берса – ўйнаб ол, ўғлинг берса – ўйлаб ол, ўғлимнинг оши – косада қайроқ тоши...
Қачонлардир кўзлари ожиз бева кампир ёлғиз ўғли билан яшар экан. Келиннинг кўнгли қора бўлиб, ногирон қайнонасини кўп хўрларкан. Маккора овқат сузар бўлса, чегаланган косага сувининг ўзинигина қуйиб, эрининг кўзига тўлиқ кўрсатиш учун ичига қайроқ тош солиб қўярди. Ожиза она чидайди, золим келиннинг баттарроқ зулм қилишидан қўрқиб, тишини-тишига қўяди, аммо қуруққина сувга қорни тўймаган шўрлик косани ҳам, ҳалиги тошни ҳам ялаб қўярди. Бунга кўзи тушган ўғил сўрайдики:
– Тўймадингизми, ойи?
– Йў-ў, болам, – ийманган кампир шоша-пиша қайроқтошни дастурхонга қўяди.
– Тур ўрнингдан, – буюради ўғил хотинига. – Ойимга овқатингдан яна қуйиб бер.
Келин ҳийласи қирқ эшакка юк бўладиган доғули эди. У қайнонасининг олдига бориб, қулоғига шивирлайди:
– Ўсма қўясизми?
– Йўғ-е.
– Бўлмаса, сурма қўярсиз?
– Қўйинг-е, болам.
– Ана, кўрдингизми дадажониси? – келин эрига қараб қарсак уради. – Қайта-қайта “йўқ” деганларини эшитдингизми?
Ғариб кўнгли кул парча бўлган онанинг сўқир кўзларига ёш келиб, деган эканки:
– Ўғлимнинг оши, косада қайроқ тоши, отасига ҳоким эдим, боласига боқим бўлдим...
Унақа келинлар ўтмишда қолиб кетган, албатта. Мабодо битта-яримта сингилжонларимизнинг киссасига янглишиб қайроқтош тушиб қолган бўлса эҳтимол. Тош ҳам майлига, башарти кўнглига шайтон алайҳиллаъна оралаган бўлса, буниси – чатоқ. Аммо ўғилчангиз улғаяди, сиз ҳам келин оласиз, ҳам қайнона бўласиз. Алқасос дунё деб қўйибдилар, бундан ҳаммамизни Худо сақласин, келинжонлар.
Рустамжон УММАТОВ.
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮
Фарзанд доги.
Биз оилада 8 фарзанд 4 киз 4 угил эдик. Дадам мен 16 ешлигимда оламдан утгандилар.Шу пайтда Онам 50 ешларида эдилар. Дадам хаетликларида факатгина икки опамларни турмушга узатишганди холос. Колган 6 болани Онам узлари аел бошлари билан угилларни уйлаб мени ва синглимни турмушга чикардилар .
Шундай килиб вактлар бир бирини кувалаб хар биримиз икки учтадан фарзандли булдик.Хамма уз оиласи билан уралашиб колдик Лекин Аллохнинг иродаси билан энг кенжатой угил укамга фарзанд куриш насиб килмади.Биз узимиз Водийда яшаганимиз сабабли укам хамда келинимиз тинмай фарзанд куриш максадида Тошкентга даволанишга катнашарди. Аммо текширувлар натижасидан шу маьлум булдики ..укамнинг пушти куйган яьни бир умр фарзанд куроомаслиги аник булди....Келинимиз оиласида бир дона киз булганлиги сабабли онаси 10 йиллик турмушини бузиб укам билан яшатмади. Келинимиз жуда хам чиройли ва аклли .фаросатли эди аммо у хам онасига карши боролмади укам билан ажрашиб кетишди. . 3 ойда идда саклатиб онаси бошкага бериб юборди .6 ойдан кейин укам хам бошка бир угли бор аелга уйланди .Укамни кейинги хотини биз уйлагандан хам яхширок чикди .Иккинчи келин укамни нихоятда авайлаб жонига оро кирди. шу холатга бордики укам унинг углини угай эмас... худди узини боласидек ортикрок яхши куриб колди.....
Аммо хает биз уйдагандек бир текисда кетмас экан.
Укам оиласи билан Россияга ишлашга келди.Хар йилда бир марта уйга бориб Онамни куриб яна кайтарди. Бу орада 5 йил вакт утди Бир сафар укам Узбекистонга борганда негадир хеч кимни хушламас .хеч ким билан гаплашиб утиришни хам хохламасди.Шунда келиндан нима булганини секин сурадим
-Тинчликми .
-Ха тинчлик .деб жавоб берди
Нега эризи кайфияти йук .урушиб колдиларингми.
Шунда келин даб дурустдан мени кучоклаб йиглаб юборди......
Хеч нимага тушунмайман нима деб юпатишни билмайман .Бир дам йиглаб булиб узини босиб олгандан кейин яна саволга тутдим .Тинчликми. ...
Опажоним укангиз касаллар
Нима .яна канака касал.?
-Укангизни бошларидан усимта чиккан.....колган гапни гапиришга куймадим.
.....Рак ...
Юрагим оркамга тортиб .куз олдим коронгулашиб кетдим .Аммо бу хакикат эди .
Ховлида утиролмай уйимга кетишга шошилдим .Негаки узим елгиз колгим келганди.Агар уйда яна бир оз утирсам украб дод солишим аник эди.
Эртаси куни опаларим акаларимни уйимга йигиб укамни касалини айтдим Лекин Онамга индамадик
Бир хафтадан кейин укам оиласи бн Москвага кетишди ва шу ерда Клиникага етказдик
Хуллас 8 йил рак билан олишиб охири бу ердаги бир профессор укамга энди бошка хеч нарса кулидан келмаслигини айтиб гапини охирида Онанг борми деб сурабди .
Шунда укам- Ха.. деса
-Унда колган умрингни Онанг билан утказгин деб укамни Узбекистонга жунатишга когозларини тайерлаб берди .
Укам уйга келганда хеч ким уни касал одам демасди .Чунки буйлари басавлат келишган .хамда икки бетлари нимкизилгина .умуман касалга ухшамасди.Узи угилларни ичида энг чиройлиси шу укам эди ..
Аллохнинг иродасини карангки уйга келиши бн бошидаги шиш уз узидан йуколиб .бир хафтада буйнидан усиб чикди .
Зудлик билан больницага етказиб операция килдирдик. Операциядан чиккач узбек докторлари бизга
-Харакатларини килиб куйинглар .бир ойга е боради е бормайди дейишди.
Хамма опа укалар маслахатлашиб укамни улимтигини тайерлаб куйишимиз керак эди .
Бу нарсани Онамга айтишга хеч кимнинг хадди сигмади.Хеч кимда юрак йук эди хам айтгани.
Хуллас операциядан кейин роса 10 кундан кейин укам бандаликни бажо келтирди......
Колган 7 та фарзанд Онамни юпатоомасдик. Чунки энг кичик кенжатойимиз .эркатойимиз .басавлат чиройлгимиз эди шу укам..
Таьзия утди .Марака хам утгач Онамга синчиклаб караб юрагим эзилиб кетдим .Онам энди хеч ким билан гаплашмасдилар. узларича юрган йулларида тинмай гапириб пичиллаб йиглардилар.
40 кунгача Онамни олдиларида колишга карор килдим. Маьракадан кейин хаммани кузатдик .хамма ишларимизни тугатиб Онамни олдиларига жой солиб етдим .
Кузим кетиб ухлаб колибман .бир пайт йиги овози эшитилади. Кузимни очсам Онам жойнамоз устида утириб йиглаб утирибдилар .Урнимдан туриб Онамни юпатишга тушдим
-Жон Онажоним. Бу хам Аллохнинг хукми.бир синови экан Са
Қора чаён. (100% Бўлган воқеа)
Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥
Бомдодни ўқиб бўлгач, бирпас ётиб ухлайман. Ўша куни ҳеч ухлолмадим. Тасбеҳни айлантириб, уёққа ўгирилиб ётдим, буёққа ўгирилиб ётдим. Қани уйқу келса. Кўзим чарчаб ухлагим келяпти, лекин ухлолмаяпман.
Шу пайт ерда бир нарса юриб ўтди. Қоп-қора. Қарадим яхши тушунмадим. Ўрнимдан туриб кўзойнагимни тақдим. Эгилиб қарадим-у биттада ётоққа сакраб чиқдим.
"Я Роббим", деб бақирдим.
Чаён бамайлиҳотир эди. Беркинишни дилига тугмай, қаққайиб тураверарди. Бақириб қизимни чақирдим. Қизим: "Лаббай она", деб келди.
"Қара чаён", дедим. Қизим бақириб сакрашга, кийимини қоқишга тушди.
"Ҳай, устингдамас ана ерда", дедим кўрсатиб. Қизим ҳам югуриб, мени ёнимдан жой олди.
"Она ўлдирмайсизми?", сўради қизим.
"Ҳа, ҳозир ўлдираман. Роса ўлдиролсам керак", дедим чаёндан кўзимни узмай.
Чаён туриб қолган жойидан юришни бошлади. Қизимга шошиб дедим: "Тез ўлдирмасанг у-бу нарсани тагига кириб кетади. Ўламиз кейин тополмай".
"Вой мен қанақа қилиб ўлдираман?", сўради қизим чўчиб.
"Ҳавотир олма! Ўзим ўргатиб тураман", дедим қизимга куч бериб.
Уй ичида кийиб юрадиганимиз шиппакни кўрсатиб дедим: "Ўшани оласан ва чаённи устига пойлаб ташлайсан".
Чаён биз маслаҳат қилгунимизча ётоқнинг тагига кириб кетиб бўлган эди.
Қизим шиппакни кўтарганча ётоқ тагидан душманни чиқишини пойлаб ўтирди. Чаён чиқиб келди. Қизим бор кучи билан шиппакни чаённинг устига ташлади. Жон ширин-да... Югуриб бориб акасининг кўтарадиган тошини устига бостириб қўйди. Буёғини мен ўргатмадим.
"Ана бўлди алҳамдулиллаҳ", дедим. Қайтиб ухламадик. Интернет титиб, чаён ҳақида маълумот ўрганишни бошладим. Ўрганган маълумотларимни кейинги қисмларда ёзаман иншааллоҳ...
Ўша куни аксига олиб уйда эркакларимиз йўқ эди.
Ўғлим асрда келди. Келиши билан шиппак устига бостирилган тошни кўрсатиб дедим: "Биз қўлимиздан келганини қилдик. Қолгани сенга", дедим. Ўғлим ҳеч нарсани тушунмай тошни кўтарди.
"Энди шиппакни кўтар", дедим ўғлимга.
Чаён аллақачон ўлиб бўлган деб ўйлаган эдим. Лекин у тирик эди. Ўғлим шиппакни кўтариши билан чаён бор кучини ишга солганча юриб кетишни бошлади. 8-9 соат ичида ҳам чаён ўлмаган эди. Ўғлим қайта-қайта шиппак билан урса ҳам ўлай демайди-я жонивор. Яна югуришга тушади.
"Тошни бос", дедим юрагим ўйнаб. Тошни чаённи устига босиб, эзғилади. Ҳавотир ортда қолган эди.
Қўшниларга воқеани айтиб бердим. "Чаён кўпайиб кетди. Бизларни уйдан ҳам чиқяпти", дейишди улар ҳам бирма-бир.
Орадан икки кун ўтди. Шомни ўқиб бўлиб, чойга ўтирдик. Чой ичиб бўлиб, турмоқчи бўлиб ўрнимдан қўзғалдим. Не кўз билан қарай-ки, оёғим ёнида яна бир қора чаён турибди. Додлаб устидан сакраб диванга чиқиб олдим.
Қизим устига шиппак ташлади. Эски услубини қўллаб тош бостириб қўйди.
Мен одекалон олиб келиб шиппак тагига сепдим. Балким чаённи бурни ачишиб ўлиб қолар деб ўйладим. Ростан ўлиб қолибди. Одекалон иш берган эди.
Интернетни очдим. Чаён долчин ҳидидан қочишини ўқидим. Қизим хонанинг бурчакларига долчин сепиб чиқди.
Интернетдан ўқиган маълумотларим ичида энг қизиқарлиси чаённи турлари кўп экан. Энг камёб тури қизил чаён экан.
Чаённинг заҳари жуда қимматбаҳо дори экан. Бир литр чаён заҳари 10 миллион доллар турар экан. Чаённи заҳарини фақатгина қўл билан сиқиб олинар экан.
Қизим: "Энди чаён чиқса ўлдирмайман. Тутиб бонкага йиғаман", деди. Қизим бир сонияда улкан ҳаёллар оғушида қолди. Чаёнларни кўпайтириб, заҳарини литрлаб сотиб, миллиардер бўлиб кетди. Ўлдирган иккита чаёнига ачинишни бошлади.
Эртаси куни қўшнилар боғчага чойга чақиришди. Ҳамма йиғилди. Қўшним мени чўчитиб юбормаслик учун ўрнидан секин турди
✅IQ darajasi 120 dan yuqori bo‘lganlar uchun boshqotirma.
😯99% odam xato javob berisharkan.
😉Siz-chi? Siz to'g'ri javob bera olasizmi?
Rasmga diqqat bilan qarang ‼️
🤯 Suratda 4-ta odamdan qaysi biri ahmoq ?
❓Toping-chi qaysi biri ahmoq 👇🏻
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
Уч нарса жисмни касал қилади:
1. Кўп гапириш.
2. Кўп ухлаш.
3. Кўп ейиш.
Тўрт нарса баданни бузади:
1. Ғам.
2. Хафалик.
3. Очлик.
4. Бедорлик.
Тўрт нарса юзни қуритиб, суви ва яшнашини қочиради:
1. Ёлғон.
2. Беҳаёлик.
3. Илмсизлик билан кўп савол бериш.
4. Кўп гуноҳ қилиш.
Тўрт нарса юз суви ва яшнашини зиёда қилади:
1. Тақво.
2. Вафодорлик.
3. Саховат.
4. Мурувват.
Тўрт нарса ризқни жалб этади:
1. Тунги намоз.
2. Саҳар вакти кўп истиғфор айтиш.
3. Садақа беришга одатланиш.
4. Кун боши ва охирида зикр қилиш.
Тўрт нарса ризқни тўсади:
1. Тонгги уйқу.
2. Камнамозлик.
3. Дангасалик.
4. Хиёнат.
Гуноҳ қилишни қасд этганингизда уч оятни ёдга олинг:
1. "Аллоҳ кўришини билмасмидингиз?". (Иқро)
2. "Раббисининг мақомидан қўрққанга икки жаннат бордир". (Раҳмон)
3. "Ким Аллоҳдан тақво қилса, унга (муаммосидан) чиқадиган йўл қилур". (Талоқ)
© Мубашшир Аҳмад
Туғганимдан кейин. Эртаси куни мен палатага ётқизишди...
Ожиз кичкина оқ халатда бир эркак кириб келди.
Кўринишидан қандайдир шифокорга ўхшади... Эркак палатани бир кўздан кечириб, туғруқдаги аёллардан сўради:
- Сизнинг палатангиздан, кеча 21.30 да ким туғди?
Унинг сўзларидан мен боламга нимадур бўлдими деб юраким оғзимга келганди, тер босди қўрқиб кеттим! Чунки у пайти палатадан фақат мен туғган эдим
- Кейин хаяжон билан сўрадим доктор, нимадир бўлдими?
- Эркакнинг жавоби палатадаги хаммани шўкга солди... Давомини ўқиш 🙈
Бу тест сизнинг характерингизни 92% аниқлик билан айтиб беради❕
Расмда биринчи нимани кўрдингиз❔
Meni izlama.
Ortga qaytsang ham
meni topasan.
Oldinga borsang ham
men borman.
Muhabbat
tashlab ketilgan joyda qoladi.
Faqat uni tanimay,
oʻtib ketganing - ketgandir...
@IBRATLI_SOZLAR
15 ёшимда мен ўзимдан 10 ёш катта боладан хомиладор бўлиб қолдим,у буни эшитиши билан мени ташаб кетди.
Менинг ёнимда фақат онам қолганди у ногирон эди дадам бизни 2 ёшлигимда ташлаб кетганди.
Мен фарзандимни дунёга келтирдим шундан кейин менда муаоммалар юзага кела бошлади пулим йўқ ҳаттоки овқатга сариқ чақа ҳам қолмади.
Охири чидай олмадим бола ухлаёткан пайтда мен кечқурундан ишлашга қарор қилдим
Мен беҳаё аёллар сайтига кириб расмларим ва номеримни қолдирдим орадан 15 дақиқа вақт ўтмай менга қўнгироқ келди овозидан у эркак жуда катта гавда эгаси эканлигини билдим ва бугун тунни мен билан ўтказишни сўради мен хурсанд бўлдим чунки у таклиф қилган пулга мен 2 ҳафта бемалол қийналмай яшашим мумкин эдида
Мен айтилган манзил бўйича уйга келдим эшикни очдим ва қўрқув билан жойимда қотиб қолдим чунки...🚷
👉ДАВОМИНИ ЎҚИНГ👈
МУҲАББАТ.
Ўшанда унинг ёши қирқда, эрининг ёши эса йигирма бешда эди.
У эрига жуда меҳрибон, уни бутун қалби ила яхши кўрар эди.
Ёши катта бўлсада эрини яхши ҳис қилар эди.
У турмуш ўртоғига ёши катталигини ҳис қилдирмаган. У жуда бой аёл эди. Аммо у эрига энг катта бойлиги у, яъни эри эканлигини сингдира олган эди.
Агар сенга биров севги ажиб ишлар қила олади деса ишон.
Ваҳий тушиши бошланди суюкли Набиййимизга.
Илк бор фариштани кўриш. Бу жуда қўрқинчли эди.
Бу даҳшатдан ва титроқлардан сўнг албатта кимнингдир юпанчи лозим эди.
Аммо Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам шижоатли амакилари Ҳамза розиёллоҳу анҳунинг ҳузурига бормадилар.
Меҳрибон амакилари Абу Толибнинг ҳузурига бормадилар.
Вафодор дўстлари Абу Бакр розиёллоҳу анҳунинг ҳузурига бормадилар.
Тўғри суюкли рафиқалари Ҳадича розиёллоҳу анҳонинг олдига бордилар.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни бутун бир қўшинга тенг куч эканини билар эдилар.
Ўйлаганларидек бўлди. Ҳадича розиёллоҳу анҳо у кишини ўраб қўйиб, фазилатларини эслатиб юпатиб сўнгра Варақа ибн Навфалнинг ҳузурига олиб борди.
У зотнинг пайғамбар бўлганларини билгач биринчи бўлиб иймон келтирди. Бутун молини Аллоҳ ва Расули йўлида фидо қилди.
Ҳадича розиёллоҳу анҳо вафот қилди.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга дунё қоронғу бўлди.
Аллоҳ таоло у зотни самога кўтарди гўё юпанч учун.
Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳижрат қилдилар, яна уйландилар. Аммо ҳеч ким Ҳадича розиёллоҳу анҳонинг ўрнини боса олмади, тўлдира олмади.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам олтмишга яқинлашиб қолганларида саксон ёшли кампирларга чопонларини ечиб, ерга тўшаб унга онахонларни ўтиришга таклиф қилганлари мушоҳада қилинган эди.
Атрофдаги ажабланган кишиларга "булар Ҳадичанинг дугоналари" дея изоҳ берган эдилар.
Бир куни уйларига бир кампир келди. Бундан Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ниҳоятда шод бўлдилар, марҳаболар айтдилар.
Бундан Оиша розиёллоҳу анҳо таажжубландилар. Бунга Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам :
"Бу Ҳадичанинг вақтида келиб турар эди", дея изоҳ берган эдилар.
"Ҳадичанинг вақти".
Эътибор бердингизми? Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам замонни "Ҳадичанинг вақти" ила ўлчаяпдилар.
Баъзан қўй сўйсалар уни бўлаклаб "Ҳадичанинг дугоналарига ҳам беринглар" дер эдилар.
Анас розиёллоҳу анҳу айтадилар:
"Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга бирор нарса келса "буни фалончи аёлга беринглар. У Ҳадичани яхши кўрар эди" дер эдилар.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам фақатгина Ҳадичани эмас, Ҳадичани яхши кўрганларни ҳам яхши кўрар эдилар.
Муҳаббат эркакликка нуқсондир дейдиганлар ва муҳаббатни, вафони ва эътиборни изҳор қилиш шахсиятни заифлаштиради деганлар хато қилишади.
Мана, инсонларнинг саййиди Ҳадича онамизни яхши кўраяпдилар.
Ҳиссиётларингиздан хижолат бўлманг.
Умрингиз охиригача муҳаббат билан яшанг. Дунёда ҳалол муҳаббатдан гўзалроқ ҳеч нарса йўқ.
Қалби қаттиқликни эркаклик дейдиганлар хато қилишади. Эркаклик аёлга бўлган меҳр, муҳаббат, эҳтиром ва чиройли муомала билан бўлади.
Аёлларга нисбатан қамчингдан қон томсин деганлар хато қилишади. Аёлга муҳаббат билангина эга чиқиш мумкин холос!
Адҳам Шарқовий.
Kuring faqat yiģlamang
biz oyoq qulimiz soģ bulib turib Alloh buyurgan Namozni uqiyapmizmi???
ВАХШИЙ УЙ ҲИЗМАТЧИСИНИНГ КИЧКИНА ЧАҚАЛОҚГА ҚИЛГАН ИШЛАРИ УЙ КАМEРАСИДА ОШКОР БЎЛДИ...😰
❗️47 ёшли Адамнинг 2 та фарзанди бор, Адам аёли билан хиёнат сабабли ажрашган, Адам кун бўйи ишда ва фарзандлари учун уйига энага олиб келди. Бир куни Адам ишдан келганда унинг катта фарзанди ҳизматчи синглисига ғалати ишлар қилаётганини айтди. Адам уйига бир нечта яширин камералар ўрнатип бир нечта дахшатли ҳодисаларни гувоҳи бўлди! Бир куни ҳизматчига қўнғироқ қилиб кичкина фарзандимни тайёрланг мен уни шифокор кўригига обораман деп телефонди қўйди ва камерани кузатиб жараёнди томоша қилаётган вақтида ҲИЗМАТЧИ унинг қизига қилган ишини кўриб дахшатда тушди, Ҳизматчи қизини...ДАВОМИ 😱👇
Намунали оила
Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо ҳижратдан беш ой кейин Ҳазрат Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга никоҳландилар.
Ҳижратнинг иккинчи йилида Бадр жангидан кейин тўй бўлди. Уҳуддан кейин бўлди деган ҳам ривоятлар бор.
Ҳазрати Фотиманинг сепи ва уй ашёлари:
1. Умайс қизи Асмо тайёрлаган уч кўрпача.
2. Попукли бир гилам.
3. Ичига хурмо пўстлоғи тўлдирилган ёстиқ.
4. Иккита қўл тегирмони.
5. Бир дона меш.
6. Битта кўза.
7. Теридан қилинган битта пиёла.
8. Бир дона элак.
9. Бир дона сочиқ.
10. Ошланган қўчқор териси.
11. Бир бўйра.
12. Хурмо япроғидан тўқилган бўйра.
13. Икки кўйлак.
14. Бир жун ёпинчиқ.
Ошланган қўчқор терисини тўшак қилиб ишлатишар, ёпинчиқ эса икки кишининг устини тамоман ёпмас эди.
"Жаннат василаси" китобидан.
Ёлгиз болам учун яшадим.Шу болам учун хамма нарсага тайёрман,Агар шу боламни кузида хурсандчилик,кувонч курмасам нима киламан яшаб,Углимни Севганига етишиб, кузларида Бахт кувончи ялтираса мен энг Бахтли Онаман.
Мен шундай Онаман Углим учун ялинишга, жинни булишга,хеч ким килмаган ишга кодирман.Агар Углим Менга эртарок айтганда Маликани аллакачон эгаллаган булар эдим.
Мени Уятчан,Ор номусли,Мард Углимни Бахти учун тиш тирногим билан курашаман.
Мени хайдаб бу ердан чикара олмайсизлар.
Куда ая эса Умрида Бундай шижоатли,
Фарзандини мухаббати учун курашиб,
хеч нарсадан кайтмайдиган Онани курганидан огзи очилиб колди...
Кечгача Салима холани ахтаришди.
Ботиржон хамма кариндошлариникига бориб келди.Салима хола эса Куда ая билан Маликаларникида утиришар эди.Икковлари Маликани Ота Онасини кундиришди.
Салима хола Куда аяга урнак булди.Куда ая Фотихани бузишга карор килди.Углига ёктирган кизини олиб беришга ахд килди.
Салима хола билан Опа сингил тутинди.
Бир ой ичида Салима хола Етти махаллани чакириб Углига катта Туй килди.
Махаллаларда дув дув гап.
Салима холани килган ишига хамма хайрон колиб туйга тумонат одам келди.Салима хола эса Угли Ботиржонни кузларидаги хурсандчиликни хис килар,узини энг БАХТЛИ ОНА хисоблар эди.
Куёвлик либослари ярашган Ботиржонга караб ""ОНАНГИНАНГ ургилсин Болам,Буйларингга Буйтумор,Кузларингга Кузтумор,Бахтли Булиб Куша Каринглар
Сен учун Жоним Фидо Болам""деб пешонасидан упиб куйди..
Келин Салом бериб ховлига чикканда сурида Онаси билан Утирган Салима холани кузларида КУВОНЧ ЁШлари калкиди...
Она Фарзанди учун Хамма нарсага тайёр,Уз жонини беришга хам!
Илохим Барча Оналаримиз Согу Саломат юришсин,Уларни мустажоб дуоларини олиб Солих Фарзанд булишлик хаммамизга насиб этсин!
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮
СОВЧИ
Салима холанинг угли Ботиржон армиядан келганига бир ойдан ошди. Шу вакт ичида уйларидан мехмон узилмади.Кариндош уруглар,Ботиржоннинг дустлари,Таниган билганлар,йуклаб келишарди.
Салима холанинг хаёлида эса тезрок туй харакатини бошлаш,ёлгиз углининг туйини 90 ёшдан ошган Онасини куришини истар эди.Кечки таомдан кейин олдиларига чакириб,Углим энди сенга лойик киз болса,сени уйлантирсак, Бувижоннинг кариб колдилар,сени туйингни куриб колсинлар деди
" Ойижон хозир уйланмайман, Укишга кирмокчиман" деди.Салима хола кузига ёш олиб,куз остига олиб куйган бир киз борлигини,Ботиржон рози болса,шу кизга уйлантирмокчилигини айтди.
Ботиржон бир оз жим турдида кейин:
"Ойижон кушни кишлокда бир синфдошим бор,у киз жудаям Одобли,Ота Онаси муаллим,танисангиз керак,хозир Отаси Мактабимизга Директор булибди" деди.
Эрталаб Салима хола уйланиб хам утирмай,шу кизларникига Овсини билан совчиликка боришди.Кизни Ота Онасидан бошка йигитга унаштирилганлигини,Кузда туй килишликларини эшитиб,Уйга хомуш холда кайтди.
Салима хола шу ёлгиз углини ёктирган кизини олиб бера олмас эканман,
Ботиржонга нима деб айтаман ,кеч колибмиз деб сик,илиб,кон босими кутарилиб кетди.Ботиржон тез тиббий ёрдамни чакирди.
Ойисини Шифохонага олиб боришди,
Ботиржон уйдан Ойисига керакли нарсаларни олиб келиш учун Шифохонадан чикиб бораётган йулакда Маликани куриб колди.
Малика ок халатда, кулида бир даста когоз билан Ботиржон томонга караб юрди.
~ Салом Малика яхшимисиз?, Шифохонада нима киляпсиз?
~Вой Салом Ботиржон! Качон келдиз
Армиядан? Узиз нима киляпсиз бу ерда?
~ Яхши рахмат,Утган хафта келдим,
Ойижоним огриб колдилар.
~ Аллох сакласин, мен шу ерда ишлайман.
~Хамшираликка укиганизи эшитган эдим,
Синфдошлардан, ишлашингизни эшитмаган эканман.
~ Ха,якинда ишга жойлашдим.
~Малика хозир шошяпман,Ойижонимни кон босимлари ошиб тушмаяпти,Малика илтимос келгунимча сиз хабар олиб туринг,6-палатага жойлаштирдик,Мен
Уйдан керакли нарсаларни олиб келаман.
Кейин гаплашамиз.Тез бориб келаман.
~Хавотир олманг,бемалол бориб келинг,
хозир кираман олдиларига.Майли кейин гаплашамиз.
Шу 2 дакикалик мулокотни 2 йил кутганини, Маликани бир марта болса хам куришни хохлаганини уйлаб,Ботиржон чукур энтикиб йулида давом этди.Жудаям Чиройли,Ок халатлари ярашган,доим кулиб турувчи Малика куз олдидан кетмас эди.
Малика буни билмас эди.Хаёлида Ботиржон узгаргандек туюлди.Малика тугри Салима хола ётган палатага кирди.
~Ассалому алайкум! Ким Ботиржонни Ойиси булади?
Унг томонда ётган Аёл секингина "Мен" деб хайрон болди.
~ Яхшимисиз?Нима булди?
~Яхши рахмат! Кизим сиз ким буласиз?
Малика кулимсираб Ботиржоннинг синфдоши эканлигини айтди.
Салима хола дардини бировга айта олмай, тулиб турган экан,йиглаб юборди.
~Кизим Синфдошингиз ёлгиз углим.
Отаси ёшлигида утиб кетган,шу боламни Угай отани кулига каратмай деб эр килмадим.Кузимни оку кароси.Эрталаб бир жойга совчиликка борган эдим,рад этишди,
шунга каттик сикилиб,кон босимим ошиб кетди.
~Холажон сикилманг,Худо хохласа аклли келин оласиз,Яхши кизлар куп!
~Айнаниб кетай кизим,рахмат, мана сиз хам бир чиройли киз экансиз,Ботиржон уша киздан бошкасини олмайман деб туриб олган,Нимасини ёктирди экан у Алвастини хайронман. Отаси хам купол экан.
Директор булмай улсин,Бизни куриб аччиги чиккандай булди,Кизинг бошингдан колгур!
~ Кими кизи экан? деб колди чап томондаги кроватда ётган аёл.
~Муаллим Тухтамуродда.Хамма танийдию,
Хозир 23-мактабга директор булибди.
Керилмай улгур! деди Салима хола.
Бу гапни эшитган Малика нима дейишини билмай колди. Салима хола Каргишдан тухтамас эди.
Малика секин Салима холага" Сизга хаяжонланиш мумкин эмас,сикилманг "деб
Бир оз туриб яна хабар олишини айтиб, Палатадан отилиб чикди. Хали хам узига кела олмасди.
Орадан ярим соат утиб Ботиржон Ойисини ёнига кириб келди.
~Ойижон яхшимисиз?
~ Яхшиман Болам.Хамшира киз тинмай хабар олиб турибди,яхши киз экан.
Ботиржон кулиб
~Ойижон сизга ёкдими?
~Ха болам,Бу киз Синфдошинг экан-а?
~Ойижон шу кизни айтгандимда!
~Тушунмадим Болам!
~Ойижон эрталаб шу кизга совчиликка бордингизда!
~ВОЙ БОЛАМ шу кизми Тухтамуродни кизи?
~Ха Ойижо
н шу ерд
брли булинг жон Онам .Аллох кимни фарзандини олса Жаннатни ваьда киларкан Енизда 7 та болангиз борку .агар хаммамизни олиб куйса нима киласиз жон Она .Уни урнига Курьон тиловат килинг дуо и фотиха килинг .хадеб йигласангиз рухи безовта буладику .десам шунда Онам укий олмаяпман Ихлосга келганда чидамаяпман дегандилар узим дод девордим .
Чунки укамни исми АХАДЖОН эди .......
🍃❈┈•🌿🌹🌿•┈❈

✒️ Унутилган кун
Назира буви ошхонанинг айвон қисмида китоб ўқиб ўтирарди. Келини уй юмушлари билан овора. Ўғли Ғолибжон эса идишга солинган сархил меваларни жўмрак остига қўйиб, сувни шалдиратиб очган, шу йўл билан меваларни ўзича музлатмоқчи эди.
— Болам, боядан бери сувни шалдиратиб намунча очиб қўймасанг-а?! Бир марта чайсанг ҳам бўлади-ку, болажоним?! — деди буви бир муддат китоб ўқишдан тўхтаб.
— Ҳа, онажоним-а! Сувнинг пулини ортиғи билан тўлаб қўйган бўлсам, эрталабгача шалдираб ётса ётавермайдими?! Шу ҳам эътиборингизни тортди-я! — деди Ғолибжон сувни шахт билан ўчирар экан.
— Барибир, сувнинг уволи ёмон болам, уволи ёмон! Сувсизликдан ўзи асрасин, илоё!
— Э, она! Ундан кўра набирангизнинг туғилган кунини қандай нишонлашимиздан гапирмайсизми? Бир дабдабали қилиб ўтказайлик ҳали! Нима дедингиз?
— Болам, шуни ихчамгина, соддароқ қилиб ўтказсак бўлмайдими? Худо хохласа, набирагинам бунақанги ёшлардан кўпини кўради! Ортиқча дабдабанинг нима кераги бор?!
Ғолибжон индамади. Шу пайт телефони жиринглаб, нариги хонага кириб кетди.
Орадан икки кун ўтиб, ушбу хонадонда дабдабали бир зиёфат бошланди. Туғилган кунга ҳамма йиғилди: Ғолибжоннинг дўстларидан тортиб, аёлининг дугоналаригача. Бир зумда боланинг туғилган куни катта бир «гап»га айланиб кетди. Эркаклар ўзи билан, аёллар ўзи билан овора.
Шу пайт туғилган кун эгаси — саккиз яшар Баҳромжон бирдан хархаша қила бошлади. Меҳмонлар олиб келган совғаларга қиё ҳам боқмай, кўнгли бир даста атиргул хоҳлаб қолди.
— Ўғлим, сен нима, қиз боламисан? Нега ҳадеб атиргул деб ғингшийверасан-а?! — деди Ғолибжон асабийлашиб.
Ўтирганлардан кимдир Баҳромжонни тантиқликда айблади. Аммо инжиқ болакай ўз ҳунарини қўймай, баттар йиғлайверди.
Охири, Ғолибжон кимгадир қўнғироқ қилиб, бир даста атиргул топдириб келди. Отасининг қўлларидан гулдастани олар экан, Баҳромжон югуриб бориб, нариги хонада ёлғиз ўтирган Назира бувига гулдастани тутқазди ва бувисининг юзларидан ўпар экан, ҳаммага эшитиладиган қилиб деди:
— Ўтиб кетган туғилган кунингиз билан, бувижон! Кечиринг, кеча совғам бўлмагани учун сизни табриклай олмадим! Бувижоним ўзимни!
Набирасининг жажжи қўлларидан атиргулларни олар экан, Назира бувининг кўзларида ёш пайдо бўлди...
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮
ва деворда юриб кетаётган чаённи ўлдирди. Жойимда ўтиролмай қолдим. Кўзим тўрт томонда. Бир қўшним менга қараб: "Опа қўрқманг! Қора чаён чақса ёмон чақмайди. Оғриғи кучли бўлмайди. Кунига 4-5 талаб чаён ўлдиряпман", деди.
"Билмадим чаён билан калтакесакни кўрсам ёмон бўлиб кетаман. Этларим сесканиб кетади", дедим.
Кейин чаённи қиммат нарса эканлигини, донасини 20-30$ га сотиб олишлари мумкинлигини, заҳари нодир дори эканлигини айтдим. Содда қўшниларим менга бақадек қараб қолишди.
Ҳаммаси бирдан: "Вой нега шуни эртароқ айтмадингиз? Эссизгина шунча пул", дейишди.
"Мен ҳам энди ўқиб билдим", дедим.
Жуда содда қўшним сўради: "Опа уни қандай тутамиз?"
Доим чаён тутиб, сотиб юрган одамдек дедим: "Оташкурак билан секин қисиб ушлайсиз ва оғзи маҳкам ёпиладиган идишга соласиз. Ора-орада ўргимчак тутиб солиб турасиз. Чаён ўргимчакни яхши кўриб ер экан. Интернетда ўқидим", деб қўйдим.
Орадан ой ўтди. Ҳеч ким чаёнларни бошқа кўрмади. Қўшниларим мени кўрса сўрашади: "Опа уйингиздан бошқа чаён чиқмадими?"
"Йўқ алҳамдулиллаҳ чиқмаяпти", дейман.
"Аксига олиб бизда ҳам чиқмаяпти. Агар чаён кўрсангиз ўлдирманг илтимос. Мени чақиринг! Йиғиб сотмоқчиман", дейишади. Ҳаммасини гапи бир хил. Лекин ўшандан кейин ҳақиқатда ҳеч ким бошқа чаён кўрмади. Алҳамдулиллаҳ...
(тугади)
Зулфия Махмуд
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮
Дилдаги дард ёхуд фарзанд изтироблари...
(укинг.. факат йигламанг...)
Дадамни ёмон кураман. Балки
гапларимни укиб мендан
нафратланарсиз лекин фарзанд
хам отадан мехр кутиб
яшайдику... Дунёга келтириб
куйиб мехр бермаса бу кандай
ота булсин...?
Дадам онам билан
севишиб турмуш куришган. Мен тугилганимда
жуда хурсанд булишган
экан. Мен тугулгач дадам
бирданига узгариб ичкиликка
берилиб кетибтилар мендан
кейин бир укам ва синглим
тугилди. Дадам уша уша
ичкиликдан кайтмадилар. Хар
куни ичиб келиб онам билан
жанжал килар бечора онамни
уриб огзига келган гап билан
хакоратлар эдилар.
Онам каттик сикилиб
диккатчиликдан анкалогик
касалга чалиниб колдилар...
Куз
унгимизда онам сулиб
борардилар. Дадам эса
ичкиликдан кайтмас бизни
олдимизда онамни касал
ахволида хам урар "качон
уласан мен кутуламан, жонимга
тегиб кетдинг"деб хакоратлар
эди.
Эртаси куни эса хеч нима
булмагандек "качон шунака
дедим" деб айтган гапларини
тан олмасдан тураверардилар.
Онам бизни вояга етказиб
хузур халоватимизни хам
курмадилар.
Касаллик онажонимни
енгди. Онам тортган азобларни
душманимга хам раво
курмайман. Химия нур
терапиялардан кейин уйга
келган онамни ахволидан юрак
багрим эзилиб кетарди. Онам
тинмай кайд килар сочлари хам
тукилиб кетганидан олиб
ташлаган эдилар...
Онажонимни
бу азобларини нихояси
бормикан деб ваннага кириб
олиб сувни очиб куйиб
йиглардим. Дадам хар кунгидек
ичиб келиб тушакда ётган
онамни уролмасдан тинмай
сукарди. Биз хонани бурчагида
даг даг титраб баъзида ухламай
хам тонг оттирар эдик...
Онажоним уч йил шу
азобда яшаб ахийри бу дунёни
азобларидан кутулиб чин
дунёга кетдилар.... Хаммадан
алам килгани уша куни
ёнларида булолмадим... укишдан келгунимча жонлари узулиб булганди... дадам
эса шу куни хам ичиб олган
эдилар...
"Онамни сиз
улдирдингиз дада" деб дод
солиб йигладим ичимдаги дард
аламларни дадамга тукиб
солдим. Аламдан нима десам
дедим. Майли дадам мени
кечирмаса хам лекин онамга
берган азоблари куз олдимдан
кетмайди...
Орадан йил утиб мен
уйландим. Онамсиз туйим хам
татимади. Бувим, холаларим,
хаммамиз йиги билан туйни
утказдик. Орзу хавасларим хам
онажоним билан кетиб
булганди. Дадам эса бир бева
аёлга яширинча никох укитиб 6
ой утмасдан уйланиб олган
эканлар...
Синглим 17 ёшга тулди
уни такдиридан хавотирдаман,
бувим синглимни ховлиларига
олиб кетиб колдилар...
Укам эса
хеч каерда ишга киролмасдан
бу йил кушни йигитлар билан
мусофир юртларга ишлагани
кетиб колди...
Онажонимсиз бир бутун
оиламиз хар ёкка таркалиб
кетди...
Болаликдаги вокеалар
инсонни хотирасида умрбод
мухрланиб колар экан. Дадамни
онамга берган азоблари хеч
хам куз олдимдан кетмайди.
Узим хам якинда ота буламан
балки ота булгач калбимдаги
изтиробли хотиралар анча
учар, билмадим...
Бу гаплардан
максадим аёлингизга,
фарзандингизга мехр бериб
яшанглар азиз Оталар токи
фарзандингизни мургак калби
меники каби дарз кетмасин,
музга тулмасин....😔
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮