утга кира олардими? Эртаю кеч қўйнинг ортидан таёқ кўтариб юрган бўлса, қанақа билим бўлсин унда? Ойда бир-икки марта мактабга бориб қўйса, ҳисобга ўтарканми? Ёки мактабни тамомлагани ҳақидаги гувоҳнома нима учун ёзиб берилганини билмайманми? Эҳ, Эргашали-я, Эргашали, гапимга қулоқ тутмади. Ана, ўтган йили нима бўлди? Йиқилган курашга тўймаслигини биламан. Нега сал кунда қайтиб кетаман, деб гапирдийкин? Бу эси паст даданг нимага бунақа дедийкин? Ё мени синаш учун атай айтдимикин? Гапир, гапирсанг-чи, миттивой! Ғала-ғовур шаҳарга кетасанми ёки мана шу тинч, осуда адирда мен билан қоласанми? Мана бу боғни кўряпсанми? Ҳов, анави баланд тоғларни-чи? Ҳа, баракалла. Энди буларнинг ҳаммаси ўзимизники, болам. Уларга кўз-қулоқ бўлмасак, асраб-авайламасак, нима бўлади? Ие, Бургутвой ҳавога кўтарилибдими? Қара, кўряпсанми? Ана, ҳув, ана. Лекин… сал безовтами, дейман. И-и, шеригиям чиқиб олибди-ку. Нега боласини ёлғиз қолдирди экан? Ё сенга ўхшаб уларнинг ҳам қорни очдимикин? Онангни чидолмай олдимизга келаётганига қараганда уям сенинг очиққанингни сезганга ўхшайди. Бўпти, қани, юр-чи, бўлмаса”.
Райҳон ўғлини олиб ўзларига ажратилган чайлага кириб кетди. Қурбон ака дастурхон ёзилган супага келиб ўтирди. Иштаҳаси йўқлигидан, биқинига ёстиқ тиради. Кейин неча йиллардан буён Боботоғни макон қилган Бургутойга термилди. Унинг гоҳ пастлаб, гоҳ баландлаб учишини, баъзида таниш овоз чиқариб қўйишини сал хавотирланиб кузата бошлади. Бояқиш ўтган йили боласидан айрилиб, аламзада бўлиб анча учиб юрди. Бир жойда қўним тополмай ўзини тоғдан тоққа ургани-чи? Тинчлангунча атрофдаги жонзотларни анча ҳалак қилди. Ҳартугул бу йил полапон очиб, яна хотиржам парвоз қила бошлади. Нечта очдийкин? Боласи қанот чиқариб қолгандир?
Дастурхонга нигоҳи тушиб, бир пиёла чой қуйди. Бироқ хаёли ўғлига кўчиб, иштаҳаси йўқолди. “Бу ерда кўп қолмасмиш. Шаҳарда яшаса, худди ўқишга кириб кетадигандай гапирди-я. Нимасига ишоняпти бу бола? Ишлаб қорнига, ижарасига пул топадими ёки ўқишга тайёргарлик кўрадими? Ростданам тушунолмай қолдим. Ҳали келса, жиддийроқ гаплашаман шекилли”.
* * *
Кечқурун суҳбат учун умуман имкон бўлмади. Кийимларини апил-тапил алмаштирган Эргашали қишлоққа тушиб кетди. Синфдоши уйланаётган экан, бормаса бўлмасмиш. Ўғлининг ортидан қараб қолган Қурбон ака балки тўй учун қайтиб келгандир деган ўйга борди. Ижара бандлигини баҳона фаҳмлаб, бошини сарак-сарак қилганича телевизор кўриш учун ёнбошлади.
Эрталаб ўғлини эгарланган от устида кўриб гапиришга яна ботинолмади. Эркаклик туси ураётган Эргашалига от жуда ярашиб турарди. Уларга қараган одам “От – йигитнинг қаноти” деган мақол нақадар тўғри айтилганига яна бир бор амин бўлиши аниқ. Шундоқ ўктам йигитнинг раъйига қарши боргинг ҳам келмайди. Бунинг устига адирма-адир қўй боқиш узоқ сафарга чиқиш билан баробар. Йўлга отланган одамнинг дилини билиб-билмай оғритиб қўйсанг, иши юришмаслиги мумкин. Худо кўрсатмасину мабодо бирор хатарга йўлиқса, бир умр афсус-надоматдан қутулолмайсан. “Кейинги пушаймон – ўзингга душман”, деб бекорга айтилмаган ахир. Марҳум дадасидан эшитган панд-насиҳатлар хаёлидан ўтиб, ортиқча гап қилиб ўтирмади: “Бўпти, яхши бориб ке. Омадингни берсин”.
Тушдан кейин осмонда яна таниш қушлар пайдо бўлди. Диққати бўлинган Қурбон аканинг қўли ишга бормай қолди. Бургутларнинг шиддатли парвози кўнглини хижил қилди. Нима бўлдийкин уларга? Кечаям бунчалик безовта эмасди-ку? Ёки инига бирортаси таҳдид солдимикин-а? Бироқ қояга чиқиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келадиган иш эмас. Балки илондир дейишга одамнинг тили бормайди. Чунки бургут тоғу тошдаги ҳар қандай тажовузкор илондан қўрқмайди. Унда бургутларнинг тинчини бузишга ким журъат қилдийкин? Бу қадрдон қўшнисининг ҳаловати йўқолиб, нега чир айланиб учяпти?
Қурбон ака отга миниб Боботоғ томон борсаммикин, деб тараддудга тушиб қолди. Эгар-жабдуқни энди қўлига олганди, бирдан хотини юз очдига кетгани миясига урилди: аттанг! Чор-атрофга нажот билан термилди. Анчагача ҳам ҳеч кимдан дарак бўлмади. Шундай пайтда Олапари ёнида бўлмаганига афсусланди. Уни бемалол қоровул қилиб ташлаб кетиши мумкин эди. Тарвузи қўлтиғидан тушган одамдай ҳафсаласи п
Қоядаги чақалоқ .
(ҳикоя)
Қуёш тоғ ортига ўтди. Қурбон ака отнинг белига ташланган хуржундан қалин латтага ўралган қўнғироқ олиб, боши баробар кўтарганича қаттиқ чалди. Адирни бирдан қўй-қўзиларнинг баъраган овози тутди. Қўзичоқлар диконглаб чопишдан тўхтаб, оналарини қидириб қолишди.
– Қани, ўтовга, қайту қайт!
Қурбон аканинг ҳайқириғидан сўнг адирни яна жимлик қоплади. Серка буйруқни тушунгандай йўл бошлади, пода аста адир ёқалаб пастга йўрғалади.
Тоғнинг сояси чор-атрофни қоплай бошлади. Узоқдаги қорамтир булутларга кўзи тушган Қурбон ота тоғ ҳавосига ишониб бўлмаслигини яхши билади, кўнглига келган хавотир ичида: “Олапар!” – деди қўнғироқни жигарранг хуржунга жойларкан. Олапар эгасига бир қараб қўйди-да, лапанглаб подани бироз тезлатди. Сурув қоронғи тушмасдан ўтовга етиб келди. Қурбон ака қўра олдида пешвоз чиққан ўғлини кўриб ҳайрон бўлди. Йўлда Олапар бежиз ҳуримаганини, ўтовга етар-етмас чопиб кетганининг боисини энди англади.
– Тинчликми, Эргашали, эрта қайтибсан? – Хавотирини яширолмай сўради Қурбон ака Олапарни силаб эркалаётган ўғлига тикиларкан.
– Тинчлик, дада, тинчлик, – деди Эргашали қаддини тутиб, дадасига салом бергач.
– Биратўла имтиҳонларни топшириб келаман, дегандинг-ку? – отдан тушишга шошилмаган ота ҳамон ўғлига синчков назар ташлаб турарди.
– Ўтган йили ижара турган уйимизда одам бор экан. Яна ўн кунларда бўшармиш. Шаҳарда тентираб юраманми, деб келавердим. Унгача сизга қарашиб турарман, дада, – деди Эргашали энди отнинг жиловини қўлга олиб, унинг кенг пешонасини силаркан.
– Шунақа дегин? – Қурбон ака бу ғамхўрликнинг боисини тушунолмай яна ажабланди. Эргашали эртароқ бормасам бўлмайди, деб туриб олганди-да. Ахир имтиҳонга яқин кетарсан, унгача яхшилаб тайёргарлигингни кўр, яна ўтган йилга ўхшаб киролмай қайтиб келмагин, демаганмиди? Хўш, ким ҳақ бўлиб чиқди? Наҳот бу қайсар бола хато иш қилганини энди тушунган бўлса? Балки шунинг учун отанинг кўзларига тик қарай олмаяптимикан? Ҳа, пушаймон бўлганга ўхшайди. Бўлмаса бунчалар меҳрибончилик қаёқда эди. Қурбон ака ҳамон виқор билан ўтираркан, бошини тебратиб қўйди. Эргашали дадасига қаради: “Тушасизми?” Буни ўзича тушунган ота, ниҳоят, узангига оёғини тиради, пастга тушгач, отининг кетига аста-аста уриб, бугунги хизматига миннатдорчилик билдирди. Толмас бунга жавобан бўйнидаги узун ёлларини силкитди.
Ота-бола қучоқлашиб кўришишди. Эргашали дадасининг соғинганини сезди. “Ота барибир ота-да”, – деди ичида, сўнг чаққонлик билан ишга киришди: отни боғлаб, қўранинг оғзини беркитди. Қурбон ака ўтов четидаги ўчоқ бошида куймаланиб юрган келинига, тарвақайлаб кетган қари тутнинг тагидаги супачада қўлларини йўргакдан чиқариб олганча оғзидаги сўрғични тинимсиз сўраётган неварасига бир-бир қараб чиқди. Тийрак нигоҳлари яна кимнидир қидирди. Ўтов ичидан қўлида дастурхон билан чиқиб келган хотинига кўзи тушгач, вужудини хотиржамлик эгаллади.
Ишини тамомлаган Эргашали супа томон юрди. Тут шохига илинган чироқни бураб ёқди. Кейин бугун роса уч ойлик бўлган фарзандининг устига энгашди. Гўдак дадасини танигандай митти қўлчаларини ўйнатиб талпинди, оғзидан сўрғични чиқариб юборди.
– Сени соғинибди, – деди хонтахта устига дастурхон ёзаётган Тошхон ая жилмайиб. Аммо кейин бирдан ўзгарди: йиғлаб юборишдан ўзини зўрға тийди, дилини ўртаган гапни эса пичирлабгина айтди: – Буларни опкетиб қолсанг… қандай чидарканман?
– Ҳали кетаётганим йўқ-ку. Аввал ўқишга кирай-чи.
– Барибирам-да, – деди Тошхон ая неварасини қўлга олиб, жажжи бармоқчаларидан кетма-кет ўпаркан.
– Бўлди, она, – Эргашали дадаси томон кўз қири ташлади. – Илтимос, бошламай туринг. Дадам эшитса…
Итининг феъли эгасига маълум, дейдилар. Тошхон ая дарров ўзини қўлга олди: ҳеч нарсадан хабари йўқдай, эрига: “Келдингизми, чарчамай”, – дедию келини томон юриб намиққан кўзларини яширган бўлди.
Оила дастурхон атрофида тўпланганда адир тагидаги ўтовга яна файз кирди. Қурбон аканинг наздида ўғли бироз сермулозамат эди, ўзини анча эркин тутиши, ўқишга киришига ишонч билан гапириши ҳам эътиборини тортган, ҳатто таажжубланишига сабаб бўлаётганди. “Қизиқ, – хаёлидан кечиради ота ошни иштаҳа билан паққос тушираётган фарзанд
ангиз бӯларди! Нима кераги бор эди хар қандай гап билан уни дилини ранжитиб мен йӯғимда доим зуғум ӯтказаркансиз, энди нима қилишга хайронман! Сиз онам у хотиним қайси бармоғимни тишласам шуниси оғрийди,—деди Боходир хомуш.
—Назира опа ӯғлини гапидан хангу ман бӯлиб қолди.—Агар индамай юрганим зуғум ӯткизиш бӯлса,бирор оғиз ортиқча гапирсам ушлаб урди деярканда хотининг а ӯғлим?
—Майли ӯғлим мен бугун чиқиб кетаман фақат хафа бӯлма, мен кетганимдан кейин хотинингни ҳам мободо хафа қилиб ӯтирма балки шундай бӯлгани маъқулдир ӯзи билгандек иш қилар! Рӯзғор бошига тушгандан кейин, кӯзи очилар. Бор хонангга кир мен секин чиқиб кетаман,—деди Назира опа йиғлашдан ӯзини зӯрға тийиб. Ойи қаерга бормоқчисиз? балки келинингиз билан муроса қиларсиз! Мен боши берк кӯчада қолдим ойижон Боходирни охирги гаплари титраб чиқди Назира опа ӯғлини пешонасидан ӯптида хаммаси яхши бӯлади сен куйинма болам,деб ӯзини хонасига кириб кийим кечакларини йиғиштира бошлади.
Сабина бу орада Бахтиёрни ухлатияпти шекилли у ухламай бувимга борам бувим ухлатсинлар деб йиғлаётганини эшитган Назира опани неварасига раҳми келиб кетди .— Менга ӯрганиб қолганди ишқилиб мен кечгач ичикмаса бӯларди кӯнглидан ӯтказди Назира опа . Сабина алланималар, деб Бахтиёрни уришиб силтаётгани шундоккина эшитилиб турарди.— Бахтиёр ётоғидан отилиб чиқиб бувижон ,деб бирма бир хоналарни эшигини очиб бувисини излаётганнини кӯрган Боходир ӯғлига ана бувинг хонасида, секинрок йиғлама,деб ӯғлини қӯлидан ушлаб бувисини хонасига киргизиб юборди. — Бахтиёрни орқасидан шанғиллаб чиққан Сабина яна эрига арзу хол қилди
Сизга айтдимку бу ӯғлингизни ойингиз кечаю кундуз бирга олиб юриб ӯзларига ӯргатиб олганлар ,хали шошмай турсин !
—Сабина бӯлди қил илтимос, бошим ёрилиб кетияпти. Боходир бошини қӯлларини орасига олиб хонасига кириб кетди.Бахтиёр югуриб бориб ӯзини бӯвисини қучоғига отди.— Бувижон қаранг ойим мени уради.Худди ойиси хозир кириб келиб Бахтиёрни бувисини қучоғидан юлиб олиб чиқиб кетаётгандек у дағ дағ қалтирарди.
— Назира опа неварасини қучоқлаганча,уни эркалаб болажоним одам ойисини гапига қулоқ солади ухлайдида, аққилли бола ойиси нима деса айтганини қилиш керак сен қулоқ солмаган бӯлсанг ойинг уришганда бор асалим энди ухлагин хӯпми?—деди Йӯқ мен сиз билан ухлайман сиз эртак айтиб берасиз,ойим айтмасканлар Бахтиёр бувисини пинжига кириб пиққилаб йиғларди.— Назира опа Бахтиёрни қӯйнига олиб эркалаб у ёқтиргн эртагини айтиб берди. Бахтиёр эртак тугамасдан пишиллаб ухлаётганини қӯриб Назира опа неварасини ӯрнига ёткиздида хеч кимга билдирмай секин эшикни орқасидан ёпиб чиқиб кетди...
Давоми бор...
МУАЛЛИФ : РУХСОРА РАХИМОВА...
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
НАДОМАТ ...
5 - 6 кисмлар ...
—Бӯлиб ӯтган воқеадан кейин Назира опа янада камгап ӯйчанг бӯлиб қолди.— Нахотки келини Сабина шунчалик пасткашликка борган бӯлса? Нахотки аксарият қизларни орзуси бӯлган Боходир ёлғон севги қурбони бӯлган бӯлса ?— Назира опа ӯйлаб ӯйлаб уйини охирига етолмай хуноб бӯларди.Шундан кейин келини билан гаплашмай қӯйди.Сабина ҳам хеч нарса бӯлмагандек бемалол юраверди.
—Назира опа отпускаси тугаб ишга кетаётганини кӯрган Сабина— ойи сиз ишга кетсангиз Бахтиёрга ким қарайди? боғчага бормаса,—деди .— Назира опа Сабинага бир қараб қӯйдида индамай чиқиб кетди.Аслида у ишхонасига бориб яна бирор хафттага отпускасини узайтириш мақсадида бораётганди.
Отпускага чиққан одамни дам олганлиги билиниб туради,—сени эса ранги рӯйинг бир хол,тинчликми? ,ё касал пасал бӯлдингми? деди ишхонадаги яқин дугонаси Гулнора опа Назира опа билан қучоқлашиб кӯришаркан уни сӯлғин юзига қараб.Э қӯявер! сӯрама,—деди Назира опа дугонасига, қӯлини силтаб кулишга харакат қилган бӯлиб, тӯғрисини айтавер яширмай — нима яна ӯша олифта келининг хафа қилдими? йуғ— э,неварам қӯлини синдириб қӯйди шунга сал кайфиятим йӯқроқ— ҳа неварам дегин! Тушунарли гапирчи нималар қилдинг нега неваранг қӯлини сидирди? Бошлиқ ӯзидами? Назира опа дугонасини гапини бӯлди.Ӯзида эди нима қиласан? негадир безовтасан дугон бундай ӯтирсангчи бир пастгина ! Ишларинг қалашиб ётипти сени кутиб! захарханда қилди Гулнора опа— Сен бошлиқни сӯраяпсан Гулнора опа дугонасига зарда қилиб бориб ӯзини ӯрнига ӯтирди.Айтдимку неварам қӯлини синдирди,деб шунга яна бирор хафта отпускамни чӯзиб берармикин? дегандим.Хеч кимга рухсат бермаса ҳам сенга сӯзсиз рухсат беради биласанку, лекин яна сени ҳам ишингни олиб бориш менга қоладида.
—Саид Ахмедович Назирани аризасига қаршилик қилмай имзо чекди— Майли Назирахон биз болаларимиз учун яшаймиз, сизга ишонамиз неварангиз яхши бӯлгандан ишга чиқарсиз,—деди
Назира опа яна бир хафтага ӯз хисобидан отпуска олиб Бахтиёрга қаради.Сабина худди боласини қайнанаси учун туғиб бергандек,бепарво эрталаб ишга чиқиб кетар худди эркаклардек кеч қайтарди.
—Бахтиёр боғчага бормаётганидан хурсанд, эртадан кечгача бувисини олдидан жилмай юради.
—Боходир камандировкадан уйқисизликдан кӯзлари киртайиб бир ахволда уйга кириб келди.Ойиси билан кӯришиб, Бахтиёрни қучоқлаб юз кӯзларидан ӯпиб эркалади.Бахтиёр бир пастда бидирлаб қишлоқда велесопед минаман,деб йиқилиб қӯлини синдирганлигини, шунга боғчага бормаётганини гапириб берди.
— Ойи Сабина ишдами? Боходир хотинини сӯраб,қӯлидаги соатига қаради.— Ишда болам бор,кириб ювиниб чиққунингча мен овқатингни иситиб тураман унгача хотининг ҳам ишдан келиб қолар,—деди Назира опа ӯғлидан кӯзини олиб қочиб,лекин келини билан ӯрталарида бӯлиб ӯтган воқеа ҳақида ӯғлига оғиз очмади.
Сабина алламаҳалда бир даста гул билан кириб келди.У келгунга қадар Боходир кӯзини қанча уйқу босгани билан ухлолмай хотинини кутиб ӯтирарди.Эрини келишидан бехабар Сабина хонасига кириши билан уни ётганини кӯриб саросимадан қӯлидаги гулни бир четга улоқтирди— ю ӯзини эрини қучоғига отди.
— Сабина бунча кеч қолдинг,ундан кейин ичгансанми? Боходир атир хамда ичимлик хиди аралашган бадбӯй хиддан кӯнгли айниб хотинини қучоғидан бӯшатди.— Ҳа ичдим,аламимдан ичдим, дугонамни туғилган куни эди шунга боргандим хамма эри билан борди мен бечора сӯппайиб ӯзим бордим буям майли Сабина пиққилаб йиғлашга тушди.Нима бӯлди яна? нимага йиғлаяпсан? очиқроқ гапирсангчи Боходир хамон йиғлаётган хотинини елкасидан тутиб ӯзига қаратди.
— Сабинани тинимсиз оқаётган кӯз ёшлари уни янада гӯзаллаштириб юборганди.Уни шу гӯзаллиги эвазига Боходир хамма нарсага тайёр эди. У чидолмади Сабинани бағрига босиб сочларини силаб эркалади.Бундан фойдаланган хотини, ӯлжасини тӯғри нишонга олган овчидек ичидагиларни тӯкиб сочди.
— Сиз камандировкага кетгандан буён ойингиз мен билан гаплашмай қӯйганлар,сабаби улар қишлокқа кетишганда мен ваннахонадаги кран бузилиб қолганлиги учун сантехник чақириб тузаттирганим,ундан кейин Бахтиёр ҳам мен билан иши йӯқ умуман мени гапимга кирмайди хатто ойингиз бӯлмаса овқат хам емайдиган бӯлган бу туришда яшаб бӯладими? Сабина ӯзини
Умр ўткинчи, вақт бешафқат.
🥀
(Таъсирли воқеа)
Улар турмуш қурганларига ўн йил булди. 10йил яшаб, аёлини сева олмади. Аёли билан бирга яшасада, уни кўргани кўзи йўқдек эди гўё. Буни ҳаммасини аёли билар эди, аммо сабр билан эрини севишда давом этар эди..
Айниқса аёлини сўнгги йилдаги одати ёмон ғашига тегар эди. Ҳар кун тонг отса уйғонибоқ юзида табассум билан:
- Аллоҳга шукр, яна бир янги кун келди. Мен бу кунни бахтиёр яшаб ўтказаман,- дер эди.
Аёлни барча нарсадан ҳабари бор эди. Эрини ўзга ёш аёл билан яшашини ҳам билар эди, аммо билмасликка оларди. Барчасига сабр қилиб эрига югуриб елиб хизмат қилар эди. Аммо у эр....
"Энди бас! Мен ортиқ чидай олмайман, ажрашаман. Нимага керак уч инсон қийналиши?!" деди эркак ўз-ўзига..
Бир кун ишдан вақтли уйга қайтган эр ажралиш учун ариза бермоқ ниятида ҳужжатлар турадиган қутини титкилай бошлади. Бироқ аввал ҳеч кўрмаган бир папкага кўзи тушди. Қизиқиши ортиб папкани олиб титкилаб ўқий бошлади..
Аёлини номига ёзилган шифокорлар ташхиси, ҳар хил анализ қоғозлари қалашиб ётарди. Энг қўрқинчлиси энг сўнгги касаллик варақасига "6ойдан... 18 ойгача" деган ташхис ёзилган эди...
Ҳозиргина аёли билан ажрашмоқчи бўлиб турган эркакни бадани музлаб қолди. У бир нарсани ўйлар эди холос...
"Аёлимни қандай сақлаб қолиш чораси бор? Керак бўлса ҳаётимни бераман! Керак бўлса жонимни тикаман, фақат уни йўқотишдан қўрқаман. Эй Аллоҳим уни мендан олиб қўйма!"
Эркак аёлини жонидан ортиқ севишини айнан ўша чоғда англади. Энди унга ҳаёт бошқача эди. Аёлига ғамхўрлик қила бошлади. Ҳар кун ҳар дақиқа аёлини ёнида бўлди, аммо жуда кеч эди..
Атига икки ойгина аёлига бахтиёрлик онларини ҳадя эта олди холос.
Ўзи ҳам ҳақиқий бахтни икки ой ҳис қилиб яшади..
Аёли ҳаётдан кўз юмди.. Эркак аёли тобутини елкасида кўтариб, шунчалар қадди букилдики, гўёки 100 йилга қаригандек. Энди унга ҳам ҳаёт керак эмасдек.
Уйига келиб, тўйларини ўн йиллик кунида аёлини илтимоси билан ҳар иккиси ўз ниятини ёзиб қоғозларни яширгани ёдига тушди. Шошилиб аёлини ёстиқларини остини тита бошлади ва у қоғозни топди
Аёлини қоғозига:
"Аллоҳим! Умримни сўнгги дақиқаларини улар билан бахтиёрликда ўтказсам"- деб ёзилган экан..
Эркакни қоғозига эса:
"Аллоҳим! Қачон бу аёлдан қутулиб озод бўламан?"- деб ёзилганди..
Ҳар иккисиниям орзуси ушалди. Аммо эркак энди бошқа инсонга айланган эди.
Қоғозларни парчалаб кўзида ёши билан ҳавога учирар экан ўзига ўзи дер эди:
"Эй вох! Кеч қолдим. Ўз бахтимни ўз қўлларим билан кўмдим. Мен нодон вақтни бой бердим!"...
Қадрлайдиган инсонингизни вақт ўтмасидан қадрига етинг. Зеро умр ўткинчи, вақт бешафқат...
@ibratli_sozlar
ЗАМОН БИЛАН ХАМНАФАС ЮРИШНИ ХОХЛАГАН ГУЗАЛЛАРИМ
ДИККАТИГА 🤩🤩
ХОХЛАЙСИЗМИ
ОХИРГИ УРФДАГИ ФАСОНЛАРНИ КУЗАТИШНИ
МОДА ОЛАМИНИНГ ЯНГИЛИКЛАРИДАН ХАТБАРДОР БУЛИБ БОРИШНИ 😍😍
💥окшом
💥уйга
💥кучага
💥ишга
💥барча ёшга мос
ШУНДАЙ ЗУР ФАСОНЛАР БЕРИБ БОРИЛАДИГАНИ КАНАЛНИ
ЛИНКИНИ КОЛДИРАМАН
БОСИБ ОБУНА БУЛИНГ АФСУСЛАНМАЙСИЗ👇👇
/channel/+tkN5w9DzxTU1ODEy
/channel/+tkN5w9DzxTU1ODEy
/channel/+tkN5w9DzxTU1ODEy
бошлаймиз”, дедим. У таклифимга кўнмади, уйни бўшатишни ҳам истамади. Яхши гаплар билан авраб-алдаб, “Омадинг келади, кетавер. Менинг у ерда танишларим бор, ёрдам беради”, деб жўнатиб юборди. Ўшанда Зулфия орқамдан зор-зор йиғлаб қолди. “Болаларим учун кечирдим сизни”, деди. Лекин уй-жойсиз қолганимиз учун биримиз икки бўлишига ишониб, оқ йўл тилади. Шундай қилиб, мен Россияда 8 йил қолиб кетдим.
Эшшакдек ишлаб, кечқурун ароққа тўйиб, маишат қилиб яшашга ўргандим. Нега қайтмадим ёки болаларим учун ҳеч бўлмаса, пул жўнатиб турмадим? Чунки у ерда ҳам бошқа хотин ва битта ўғил орттиргандим... Йўғимда бу ердагилар нима қилишди? Билганим: хотиним уч боласи билан акасининг 1 хонали уйига кўчиб бориб, минг азобда қийналиб рўзғор тебратган. Марям бўлса, ҳеч ким билмайдиган уйимда тараллабедод қилиб яшайверган. Менга қўнғироқ қилиб, қўрқитгани-қўрқитган эди:
“...Ишхонада бошлиқнинг кетидан кўпчилик қамалиб кетди, сохта ҳужжатларда иштирокинг борлигини айтишибди, келсанг, муаммо кўпаяди”, деб. Орадан 8 йил ўтиб, биринчи марта қайтганимда болаларим кап-катта бўлиб қолишганди. Кичкина қизим мени суратларда кўргани учун “Адажоним, адажон!” деб дарров ёпишди. Зулфия ва ўғлим билан катта қизим ётсираб, чеккада туришарди. Совға-саломлар, бозор айлантиришлар, ресторанга олиб боришлар орқасидан уларнинг ишончига киргандек бўлдим. Хотинимнинг яхши жойда ишлаб, танишлари кўпайгани ғашимга тега бошлади. Мен уйда ўтираман, у бўлса ҳар куни ишга кетади. Бир куни таксидан тушиб келаётганини билсам ҳам, атай жанжал кўтардим.
— Ўйнаш орттирдингми? Намунча кеч келяпсан?!
— Мен сизга ўхшаган эмасман, иккита паспортим ва уч хотиним йўқ менинг!
“Нарсаларимни кавлаган ҳали сенми?” деб аламимдан чиққунимча дўппослаб урдим уни. Уй менга тегишли бўлмаса ҳам, мастликда нима қилаётганимни билмай, совуқ кунда болаларимни ҳам қўшиб кўчага ҳайдадим.
Эртаси куни Зулфиянинг қўли сингани, у мени милицияга бермоқчилиги маълум бўлди. Марямникига қочдим. Шундай бўлиши аниқ эди: у бошқа эркак билан яшаётган экан! Иккаласини ҳам уйдан ҳайдаб чиқардим. Сўнг уйимни ижарачиларга бериб, яна Россияга кетдим. Мақсадим, бир-икки йилдан кейин уйни сотиб, бутунлай бу ерлардан бош олиб кетиш, Тимур деб исм қўйган хориждаги ўғлим ва бошқа миллатгша мансуб хотиним билан тинч яшаш эди. Ҳаётнинг қасдини қарангки, у ердаги хотинимни хиёнат қилаётгани устига кириб бордим. Сўнгги сўз ўрнида айтгани шу бўлди: “Ажаб бўпти, 8 йилдан бери боқаётган боланг, сеники эмас, у мана шу эркакдан бўлган!”
Шундай қилиб, мен яна ўн йил ташимда бўйдоқдек эркин-у, ичимда ҳаммасини бой берган ва шунга муносиб бўлган аблаҳлигимни тушуниб яшадим. Энди куч-қувватим ҳам аввалгидек эмас, кун кечириш учунгина ишлар эдим. Ичкилик ичимни ўйиб битирган, ҳеч нарсага қизиқишим ҳам йўқ.
Ўтган йили укам қўнғироқ қилди: “Ака, онамизда саратон касаллиги бор экан, дўхтирлар умри оз қолган, дейишяпти. Сизни кўраман, деб йиғлаяпти”. Борганимдан кейин 1 ҳафта ўтиб онамнинг жони узилди.
Жаноза, фотиҳа маросимларига Зулфия ва болаларим ҳам келишди. Мени биринчи ва охирги марта 8 ёшида кўрган кенжа қизим билан ҳовлининг ортига ўтиб йиғлаб кўришдик... У менга кўп гапларни айтиб берди. Онаси жуда қийналганини, ишга ва ўқишга пиёда бориб, тушликсиз қайтишганини, ўртоқлари “Адангнинг уч хотини бор, сенларни ташлаб кетган”, деб калака қилганини, хуллас, барча аламларини тўкиб солди.
Шунақа гаплар. Мени бу шифохонага Зулфия олиб келиб ётқизди. У билан учрашиб, 1 хонали уйим борлиги, катта ўғлим номига ўтказиб бермоқчи эканим ва яна ортимга қайтиб кетишимни айтдим. Кетаётганимда мазам йўқлигини билиб, қорним шишиб, сарғайганимни кўриб, аҳволимни суриштирди. Қон туфлаётганимни эшитиб, шифокорларга текширтирди. Менга жигар циррози ташхисини қўйишди!
Зулфия нега менга меҳрибонлик қиляпти? Фақат уй дардидами? Йўқ, назаримда ундай эмас, ҳатто шундай бўлган тақдирда ҳам ундан миннатдорман. Ҳозир иссиқ-совуғимдан хабардор бўлиб турибди, шукр. Агар ўлиб-нетиб қолсам, ерга қўядиган, тепкилаб кўмадиган ўғлим бор, гарчи унга эплаб оталик қилмаган бўлсам ҳам. Ортимдан йиғлайдиган қизларим бор.
Тухум + Кофе ичсангиз борми ана сизга мўжиза❗️
Корея аёлларининг нафислиги сири очилди. Бу рецепт мўжизани ўзгинаси экан. 60 ёшли бувидан 18 ёшли қизга айландим. 7 кунда 10кг озидим. Юзим қолиб сочларимни ҳам нафис қилиб ташлади. Бу унверсал рецепт сирини ортиқ ичимда сақлай олмайман…
Капека турадиган бу рецептни 9 кечадан кўп қўллаш мумкин эмас: Буни қўллаган аёл хинд гўзалларини синдириши аниқ☺️
Мана ўша рецептни ёзиб олинг:
• 1 дона тухум
• Бир чой қошиқ кофе
• Бир ош қошиқ… Батафсил👇
Тикувчиликни тез ва осон у́рганмок,чимисиз...
Манашундай ку́йлакларни у́зингиз тикиб олмок,чимисиз...
Унда каналимиз сиз учун...
🔸Энг сўнги бежирим фасонлар,
🔸Энг зўр видеодарслар,
🔸Энг чиройли андозалар,
🔸 Прафессионал тикувчилар
дарсларидан жамланмалар,
ХАММАСИ МУТЛОКО ТЕКИН!!!
❣️👉❣️Каналга қўшилиб олинг❣️👈❣️
КИЗЛАЖОНЛАРУУУУУУУ
ШУНДАЙ БИР ТИКУВЧИЛИК КАНАЛИНИ ТОПДИМ УНДА НОЛДАН БОШЛАБ ЧЕВАРЧИЛИК СИРЛАРИНИ УРГАТИШАР ЭКАН У УЧУН КАНАЛНИ КУЗАТИШИНГИЗ ЕТАДИ
МЕНИ ХАМ ТИКУВЧИ КИЛГАН КАНАЛ
/channel/+wtMlQF9PfLo4Y2My
/channel/+wtMlQF9PfLo4Y2My
/channel/+wtMlQF9PfLo4Y2My
ТЕЛЕФОН ЭКРАНИГА РАСМЛАР👇
/channel/+xMsWOC55n3I0ZTUy
/channel/+xMsWOC55n3I0ZTUy
опа гапиравериб кулок миясини қоқиб бериши тайин ӯзи яхши кӯнгли очиқ аёлу сал шунақа феъли борда. — Назира опа қӯшнисини хай хайлаганигаям қарамай ,Малоҳат опани келини ёзган дастурхонга қарамай чиқиб кетди.Қӯлидаги бир таҳлам пулни столни бир четига қӯйиб,эрталабги нонуштага уринди.Невараси сал инжиқроқ агар ӯзи алдаб бирор нарса егисмаса емайди.
—Ойи эрталаб кӯринмаганингизга бирор ерга кетганмикансиз,деб уйлагандим шу ерда экансиз— ку,—деди Боходир қӯлидаги сочиқни стулни суянчиғига иларкан омонатгина ӯтириб,— ҳа қӯшниникига пулга чиқкандим Назира опа кузи билан столни четига турган пулга имо килди.
— Бахтиёрни ҳам бирга олиб кетасизларми? ёки,,, Назира опани гапи тугамай туриб уйқисираб хонасидан чикиб келган Сабина гапга қӯшилди
—Ойи биласизку Бахтиёрингиз узоқ йӯлга машинага бӯлмайди,ундан кейин биз куп қолиб кетмаймиз,индингга қайтамиз ӯғлингиз камандировкага кетишлари керак!
—Унда сизлар бемалол бориб келаверирглар биз неварам билан кишлоққа ойимларникига борамиз, тозза хаво ундан кейин қишлоқни сут қатиқлариям бошқача Бахтиёр бир мазза қилиб ӯйнаб келсин унга кишлоқ ёқади.
Ҳа албатта !Боходир ӯрнидан турди .
— Биз бир ӯн кун қишлоқда бӯламиз,шу билан отпускам ҳам тугайди,—деди Назира опа.
— Сиз хавотир олманг ойижон мен ӯзим, сизлар қишлоқдан қайтгунча ишдан эртарок кайтиб уйдаги у бу ишларни килиб тураман
—Назира опа келинини гапидан мийиғида кулиб,ичида бу уйда сен киладиган нима ҳам иш бор? Битта боланни эплаб қаролмайсану, деб қӯйди.
Қишлоқни хавоси шаҳарни хавосидан фарқ қилганидек ,одамлари ҳам шаҳарликларга нисбатан бошқачада Назира опа кеганидан буён онасиникидан келди кетди аригани йӯқ Бахтиёр ҳам тезда бир нечта қӯшни болалари билан тил топишиб дустлашиб кетди.Эртадан кечгача уларга қӯшилишиб ӯйнар ,хатто овқатни ҳам уйдагидек инжиқланиб танламас ӯйинга қизиқиб шошиб шошиб ерди.Кейин болалар билан велосепед хайдаб ,қӯй қӯзиларни орқасидан юришни яхши кӯрарди.Назира опани ҳам тундлашган кайфияти кӯтарилди.Бир неча кун бемор ётган онасига қарашди онасини уйларини йиғиштириб тозалади қишлоққа эрга теккан синфдош дугоналари билан учрашди
Назира опа ӯзи қишоқдагиларни гап сӯзидан безиб онасиникига онда сонда бир келиб кетарди Хар сафар келганида онаси йиғлар,уни бахтсизлигида турмуши бутун бӯлмаганида ӯзини айбдор хисобларди .Назира опа ӯзини канчалар хаётидан кунгли туқдек курсатишга урингани билан, уни юраги кемтиклигини кӯзларидан билиш қийин эмасди.Бу гал ундай бӯлмади.Бор меҳрини Бахтиёрга берганлиги уни бахтиёрлигидан далолат эди гуё .
Афсус бу гал қишлоқда кӯпроқ қолиб у ёґ,бу ёғга айланиб дам олмоқчи бӯлган Назира опани невараси йиқилиб қӯлини синдириб қӯйгандан кейин ноилож у яна шаҳарга кайтишига йӯлга тараддудланаётгани курган онаси Назира опадан ранжиди.— Бечора қизим а умрингни шу хиёнаткор эрингни боласига бағишладин, то ӯлгунимга қадар сени ҳам бирор мартагина бӯлса ҳам узинг учун яйраб яшаганингни курарканми— а кизим? — Назира опа кулиб онасини титраб йиғлаётган елкасидан қучиб,юзларидан ӯпди.Ойижон хаммаси яхши!
Ӯзимам шу сафар ӯн кун қолиб, бир дам олмоқчи эдим, фалокатни қаранг!
Музаффар дӯхтир қишлоғимизни энг яхши дӯхтири кӯрди, хеч нарса қилмайди,деб гипс боғлаб қӯйган бӯлса яна бир икки кун қолганингда яхши бӯлармиди?
—Ойижон нимагадир кӯнглим ғаш тинчгина уйимга борайяна келарман вақтимни топиб!— Назира опани онаси қизини сумкасини ӯрик қоқи— ю сут қаттиқ билан тӯлдириб кузатиб қолди.
НАДОМАТ ...
3 - 4
—Назирани синфдошлари турли ӯқув масканларига ӯқишни давом эттириш ӯрта махсус, олий маъумот олиш учун хужжат топшириб кириш имтиҳонларига юрак ховучлаб юрган кезлари у келин бӯлишликка туйга тайёргарлик кӯриб юрарди. Узи буни хохламасада ота— онасини хохишини бажаришга мажбур эди.Ёр ёр садолари остида маҳаллада дув дув гап бӯлиб Назира қишлоқдан шаҳарга ким сан Зебо опадек донғи оламга кетган савдогарга келин бӯлди.
— Тӯйгача эри билан бор йӯғи икки маратоба учрашган ӯшанда ҳам дурусли гаплашмаган Назира учун келин булиб тушган хонадони бошқа бир оламдек эди гуё. Рӯзғорни тутими ҳам оила аъзолари ҳам Назираларни оиласидан анча фарқ киларди. Тӯйни эртасигаёқ эри Ботирбек унга шарт қӯйди, онамни хамма айтганларига итоат киласан,мени каерга кетияпсиз? ,каердан келияпсиз?,—деган саволлар билан тергамайсан!— Мен оилани эркагиман нима иш қилаётганим туғрисида хотин зотига хисобот беришим шарт эмас,деб уйлайман— келишдик— а! эрини ишга кузатаётган Назирани бурнини чимдилаб қӯйди Ботирбек.
— Назира бошида бу оилага унча ӯргана олмаётган булсада оила аъзоларини меҳрибонлиги— ю,ширинсӯзлиги туфайли тезда мостлашиб хаммага бирдек ёқадиган келин бӯлди.—Қайнанаси эрта тонгдан сумкасини кӯтариб чикиб кетар,кечгача эшикма эшик юриб нарса сотар,баъзан жуда кеч кайтарди. Назира куни билан уй ишларини килар,буш колдим деганча эрини китоб жавонидан бирорта китоб олиб титкилаб ӯтиришни яхши кӯрарди.
—Мен бугун эртароқ келаман кечга қайни опангизникига тӯйга борамиз,қудам қизига фотиҳа туй килаётган экан сиз ҳам ишларингизни эртароқ тугатиб,қушнини қизи билан ,, гӯзаллик салони "га бориб сочларингизни турмаклатиб чиройли булиб келинг! бирга борамиз,—деди Зебо опа келинига— ойи бугун ӯғлингизни камандировкадан қайтадиган кунлари биз уйда бӯлмасак қандок бӯларкан? ,мен бормасамчи? хеч қаерга боргим келмаяпти,—деди Назира нимагадир оёғим уша тӯйга боришга тортмаяпти. Тортмаяпти деманг бир паст утириб келамиз сизни атайлаб чақиртиришган сизни олиб бормасам уят булади бӯлинг тезроқ ишларингизни қилингда салонга боринг!
—Қӯшни қиз Фарида Назирани олдига тез— тез чикар жуда чаккон озода чиройи ҳам узига яраша куз кошлари коп кора лекин бир айби ёшлигида кӯп шамоллаб кӯп даволангани сабабли бора бора эшитиш қобилияти пасайиб колган шунинг учунми 23 ёшга кирса ҳам бирор яхши ердан совчи чиқмаган.
Фарида унча унча мунча қизларга қӯшилмас, лекин Назира билан худди дугона опа сингиллардек калинлашиб кетганди.
—Назира нозиккина эмасми салондан чиқиб бирам гӯзаллашиб кетгандики хатто ойнага караб нахотки шу мен булсам деб кулиб кӯнглидан утказди. Йул йӯлакай Фарида Назирага музкаймок еяйлик,деб таклиф киритди. Хаво анча салқин бӯлишига қарамай музқаймоқ хона ёшлар билан гавжум ёқимли мусиқалар остида музқаймоқ ейишни гашти бошкачада. Назирани туйдан кейин бир мартагина эри шу ерга олиб келганди.Ӯшанда музқаймоқни тӯйиб емаганди яна ейишга эридан уялганди,бугун Фарида билан хохлаганча музкаймок ейди.— Фарида музқаймоқдан ики уч қошиқ еган бӯлди— ю,нимагадир Назирани қулидан тортиб кетишга имлади Назира эса унга эътибор бермай иштаҳа билан музқаймоқни ейишни давом эттирарди.—Назирани музқаймоқ ейишга таклиф килган Фаридани ӯзи— ю нега энди кетамиз деяпти? Назира Фаридани безовталарча бир нуқтага кӯз тикиб ӯтирганини кӯрдию у ҳам уша ёкка каради. Кӯзлари тиниб, қӯлидаги кошикча тушиб кетиб музкаймокни нозик идишини синдирди. У хамон кузларига ишонмасди эри Ботирбекни қӯлида бир ярим икки ёшлар чамасидаги ӯғил бола уни бӯйнига ёпишиб инжиклик қилар ёнида сочларини кесиб ,пардозни жойига қӯйган хушбичимгина бир аёл ӯтирарди Назира кӯзларига ишонмади наҳотки бу эркак уни эри булса ? Йук булиши мумкин эмас— нега булиши мумкин эмас ахир улар худди эри хотиндек ӯтиришипти— ку Назира бу болачани аввал хам кӯрган ӯзини эмас расмини кӯрган. Ботирбекни китобларини орасида курган,шунда бу болача кимни расми,— деганида эри бепарволарча, ҳа бир куршдошимни ӯғлини расми деганди.Демак уша курсдошини ӯғли уни ӯғли.
— Фарида Назирани музқаймок ейишга атайлаб бошлаб боргандек Назирани олдида ӯзини айбдордек тутар, уни овутишга харак қиларди.
Назира энди
Она ҳизмати
Бир доктор аёл шундай ҳикоя қилади:
- “Хонамга ташхис учун олтмиш ёшлардаги кампир билан ўттиз ёшлардаги эркак кириб келишди. Эркакнинг кампирга бўлган ўта илиқ муносабати диққатимни тортди. Чунки у, кампирнинг қўлини ушлар ва устидаги ёпинчиғини тузатиб, қўли билан овқат ва сув берар эди. Кампирнинг соғлиғи ҳақида сўраб, таҳлилларни олиб келишни айтганимдан кейин, эркакдан кампирнинг ақлий ҳолати ҳақида сўрадим. Чунки кампирнинг ҳаракатлари мутаносиб эмас, берган жавоблари эса ғалатироқ эди. Эркак шундай жавоб берди:
─ У туғилганидан бери ақлий ногирондир.
Ҳайрат ичида:
─ Унга ким боқади?─ деб сўрадим. У:
─ Мен, деб жавоб берди.
Мен:
─ Шундайми? Унинг кийимлари ва танасини ким ораста тутади?,─ дедим.
─ Уни ҳаммомга мен олиб кириб, кийимларини жавонга қўяман ва ювиниб бўлгунича кутиб тураман. Кир бўлган кийимларини кир ювиш машинасига соламан ва эҳтиёжи бўлган кийимларини харид қиламан─ деб жавоб берди эркак.
─ Нега унга қарайдиган хизматкор аёлни ишга олмайсиз?,─ деб сўрадим.
У жавоб берди:
─ Чунки бечора онам болаларга ўхшаб шикоят қила олмайди. Шунинг учун хизматкорнинг онамга озор бериб, кўнглини оғритишидан қўрқаман!
─ Сиз уйланганмисиз.
─ Ҳа, алҳамдулиллаҳ. Фарзандларим ҳам бор.
─ Ундай бўлса, онангизга рафиқангиз қарар экан–да?
─ У ҳам қўлидан келганича ғамхўрлик кўрсатади: овқатларини пишириб, едиради. Онамга ёрдам бериши учун хотинимга хизматкор аёл тайинлаганман. Бироқ, мен ўзим онам билан бирга овқатланишни яхши кўраман. Чунки унинг қанд касали бор!
Унинг сўзларини эшитар эканман ҳайратланар ва кўзимнинг ёшларини аранг тутиб турар эдим. Ўша онда кампирнинг қўлидаги тирноқларнинг олинганигани ўғринча нигоҳ ташлаб билиб олдим ва:
─ Унинг тирноқларини ким олади?,─ дедим.
─ Доктор хоним, унинг тирноқларини мен оламан. Бечора ўзининг тирноқларини ола олмайди,─ деб жавоб берди ўғил.
Кампир ўғлига қараб:
─ Менга қачон картошка сотиб оласан?,─ деб қолди.
─ Ҳозир, онажон! Ўзингизни дўконга олиб бораман!,─ деди ўғил.
Она болалардек бирам қувониб:
─ Ҳозир борамиз! Ҳозир борамиз!,─ деб юборди.
Ўғил менга қараб:
─ Онамнинг бундай қувонишини кичик фарзандларимнинг қувончидан афзал кўраман!,─ деди.
Мен ҳолатдан таъсирланганимни сездирмаслик учун унинг ҳужжатини варақлай бошладим. Сўнгра:
─ Унинг сиздан бошқа бирон яқини йўқми?,─ деб сўрадим.
─ Мен унинг ягона фарзандиман. Чунки отам уйланганидан бир ой сўнгра онам билан ажрашган экан,─ деб жавоб берди.
─ Ундай бўлса сизни отангиз тарбиялаган бўлса керак?
─ Йўқ, менга ва онамга бувим ғамхўрлик қилганлар ва мен ўн ёшга кирганимда бувим вафот этганлар! Аллоҳ уни раҳмат қилсин!
─ Сиз бетоб бўлсангиз онангиз қараганми? Унинг сизга бирон марта эътибор берганини биласизми? Бошқача айтсак: Қувончу қайғуингизга ўртоқ бўлганми?
─ Йўқ, доктор хоним. Ўша ўн ёшимдан буён биламанки, онам шундай ногирон. Ўша ёшдан буён унинг қўлу оёғиман ва бошига бирон нарса келмасин деб қўрқаман.
Дорилавҳа (рецептни) ёзиб, дорилардан қандай фойдаланиш кераклигини уқтирдим. Ўғил онасининг қўлидан ушлади ва:
─ Ана энди дўконга борамиз!,─ деди.
Кампир:
─ Маккага бормаймиз–ми?!,─ деди.
Ҳайратландим ва:
─ Уни Маккага қандай олиб борасиз?,─ дедим.
─ Учоқда,─ деди ўғил.
─ Уни Макка олиб борасизми?
─ Ҳа.
─ Онангиз умра қилмаса ҳам бўлади–ку? Нега уни умрага олиб бориб, ўзингизни қийнайсиз?
─ Балки умрага олиб борсам онам севинар. Бу эса барча оламлар Робби бўлган Аллоҳнинг даргоҳида усиз қилган умрамдан кўра савоблироқ!
Улар ҳузуримдан чиқдилар. Эшикни ёпдим ва ҳамширага олдимга бировни қўймаслигини тайинладим...
Ичимдан келган йиғи портлади...
Ўзимга ўзим шундай деб пичирладим:
─ Бу кампир ўғлига ҳомиладор бўлиб, туғишдан бошқа оналик хизматини қилмабди: на тарбия берибди, на кечалари бедор бўлибди. Қайғу изтироблари ва йиғиларига ўртоқ бўлмабди...Унинг ҳаётидан хавотирга тушиб, уйқудан кўзларини очмабди. Лекин шундай бўлишига қарамай ўғилдаги меҳр ва ғамхўрликни қара!
Холисанлиллоҳ айтчи, ақли ҳуши жойида бўлган оналаримизга мана шу ўғилнинг ақлий ногирон онасига қилган муомаласини қилаяпмизми?
@ibratli_sozlar
📝Aлам
Яқиндагина онасидан айрилган йигит тушкун кайфиятда дўстига қўнғироқ қилди. Гўшакни чиройли овозли қиз кўтарди. Йигит адашиб тушганини пайқаб, гўшакни қўймоқчи бўлди. Лекин нимадир бундай қилишга йўл қўймас, қиз билан дардлашгиси келарди. Йигит гап бошлади: -Алло... -Эшитяпман, гапираверинг,- жавоб берди қиз. -Айтингчи, сизнинг онангиз борми? -Нимаа?! -Онангиз ҳаётмилар?-сўради йигит. Нариги томондан эса қизнинг билинар-билинмас йиғлагани эшитиларди. Йигитнинг қўққисидан бундай савол беришининг сабаби бир ой олдин онаси вафот этгани, айрилиқ юрак бағрини ўртаётгани эди. Агарда қиздан онаси борлигини эшитса бахтли инсон эканлигини, онасини янада асраб-авайлашини айтмоқчи эди. Қизнинг йиғлаб юборганидан билдики иккисининг ҳам дарди бир экан. Юракларидаги ана шу дард иккисини ҳамсуҳбат бўлишга ундади. Бир-бирларига тасалли беришди. Йигит қиздан яна қўнғироқ қилишга руҳсат олгач хайрлашишди Энди улар тез-тез қўнғироқлашиб туришар, қизнинг қўллаб- қувватлашлари, маслаҳатлари билан йигит оёққа тура бошлади. Янги иш топди, ғайрат билан, ҳаётга бўлган қизиқиши ортиб борарди. Бунинг учун уни ҳаётга қайтарган фариштаси Мафтунадан миннатдор бўларди. Улар бошқа бошқа шаҳарда яшардилар. Бир куни йигит ҳаммаданда гўзал қиёфада тасаввур қилувчи фариштаси билан учрашмоқчи бўлди. Учрашгач унга бўлган пинҳона севгисини изҳор етишни ният қилди. Учрашув куни белгиланди ва улар бир-бирини қуйидагича таниб олишни режалаштиришди: Йигит ҳарбий кийимда, қўлида Мафтуна ёқтирган атиргул ғунчасини ушлаганча поезддан тушиб келади. Мафтуна эса вокзалда, қўлида ўзи севиб ўқийдигани Булгаковнинг "Уста ва Маргарита" китоби бўлади.... Ниҳоят учрашув санаси етиб келди. Йигит ҳаяжон билан поезддан тушди. Вокзалда одам сийрак эди. Йигит китоб ушлаб олган қизни қидирди ва топди... Топди-ю фикрлари алғов- далғов бўлиб кетти. "Уста ва.......... Уста ва Маргарита"ни ушлаб олган қиз ногиронлик аравачасида ўтирарди..... Йигитнинг ҳаёллари чалкашиб кетди. Ўзига келиб қараганда эса қизнинг ёнига келиб қолган, қиз ҳам унга тикилиб турарди. "Аҳир нима бўлганда ҳам бу ўша менинг фариштамку, менга унинг қандайлигини аҳамияти йўқ" ўйлади йигит. Аммо сониялар ичида фикридан қайтди, ичида нимадир "аҳир у ногирон эканку, кет бу ердан кет, кет!" деган овоз исён кўтарарди. Йигит иккинчи овозга қулоқ тутди. -Мени кечиринг, мен... мен бундай бўлишини ҳатто ҳаёлимга ҳам келтирмагандим. Сиз кутган йигит мен эмасман,- дедию ортига ўгирилди. Ногирон қиз ёнидаги ўриндиқда ўтирган қизга гап бошлади: -Мафтуна, сен кутаётган йигит шумиди? Йигит суҳбатдан таққа тўхтадию ортига ўгирилди. Ҳатто тасаввурларидан ҳам гўзал, ҳақиқаттанда фариштамонанд қиз унга алам ва нафрат билан тикилиб турарди. "А!.. Шу эканда Мафтуна, Эҳҳҳҳ... Нималар қилиб қўйдим" ўйларди йигит. -Йўқ опа, биз кутаётган йигит бу эмас, тасаввуримдаги олийжаноб йигит асли бўлмаган экан ҳам, ҳаммаси сароб! Мафтуна шундай дедию аравачадаги опасини судраб кета бошлади. Йигит ҳаммасини тушуниб етганди. Бир лаҳзалик тубанлик, худбинлик кўзларини кўр қилиб қўйганини, энди Мафтунани бир умрга йўқотиб қўйганини тушуниб етганди. Йигит фариштасининг ортидан чексиз пушаймонлик, айбдорлик ҳисси билан термулиб турар, Мафтуна эса ногиронлик аравачасидаги опаси билан тобора ундан узоқлашиб борарди... Йигит бир лахзага шайтоннинг гапига киргани учун, энди бир умр ўзидан нафратланиб ўтади!
@Ibratli_sozlar
ака тонгда келиб эшикни очмокчи булган. Ичкаридан илинганлигини куриб аёлларни хонасидан битта кетмонни олиб сувга караш учун кетибди. Сувларни бир хил таксимлаб чой ичиш максадида ошхонада газга чой куйиб кейин мени уйготаётган экан.
Эшикни очдим. Норпулат ака :
— Нега ичкарида димда ётдинг, ташкарида шабадада мусикани эшитиб мазза килиб ётмадингми?- деди.
Мени сал жахлим чикди уни бу гапларига ва:
— Кечаси совук булди, шу учун ичкарига кириб ухладим.- дедим сир бой бермасдан.
Орадан бир кун утгач юрагим санчиб узимни нокулай сеза бошладим. Онам менга нима булаётганлигидан хайрон эди. Мен онамга уша тундаги вокеани гапириб бердим. Онам мени ахволимни тушуниб, дархол кушни бувига эргаштириб олиб борди.
Уша бувининг айтишича куркувдан юрагим тушган экан. Калималарни, сураларни укиб юрагимни кутарди. Уйга келиб ётдим. Эртаси куни хам ишга бормадим. Мендан хавотирланиб учинчи куни эрталаб бригадиримиз уйга келибди. Отам хам уйда эди. Бригадиримиз хамма вокеадан хабар топгач гап бошлади.
— Бир узинг ётганинг ёмон булибди. Лекин овозларга чалгиб чикмаганинг яхши булибди. Бир пайтлар мен ёш эдим. Отам бригадир эди. Бир шийпонни коровули бобо буларди. Хеч кими йук каердандир келиб колганди. Молларимизни хам уша ерда колдириб келардик. Нима булдию бир куни кеч кузнинг тунида молларимизга угрилар келишган. Молларни олиб чикишаётганда коровул бобо сезиб колган. Олдига чикгач уни курган угрилар гувох колдирмаслик учун улдиришиб, шийпоннинг оркасидаги ахлат тукиладиган чукурга кумишиб кетган экан. Бир хафта деганда уша коровул бобонинг кумилган жойи топилди. Моллар топилмади, угриларни хам дараги чикмади. Шу шу шийпонда уша коровул бобонинг безовта рухи кезиб юради. Хар йили кузга якин шу ахвол руй берарди. Бу йил эртачирок руй берибди. Эртага Худо йулига деб бир куйни суйиб худойи килиб юборамиз!- деди.
Мен яхши булиб кетдим. Лекин уша вокеадан сунг онам хеч хам сувга бир узим ётишимга куймайди. Факат шеригимиз билан хар навбатда ётаман. Нима булганда хам Аллох хар бир бандасини узи асрасин. Аллох мехрибон ва кечиримли.....сизлар билан янги хикояларимда учрашгунча деб
КРИК ДУШИ/ШУХРАТ.
#ГувохБўлганВоқеа
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮
ига зимдан назар ташлаб. – Нега бунчалар ичи қизияптийкин?”
Дастурхонга дуо қилингач, Қурбон ака неварасини бағрига олди. “Данагидан мағзи ширин-да”, – деди негадир мўлтираб турган хотинига кўз қирини ташлаб. Кейин болакайни эркалай бошлади. Эргашали бу ҳолни узоқ кузатиб ўтиролмади, ниманидир баҳона қилиб ўрнидан турди. Мазали палов учун раҳмат эшитган келин аввал идиш-товоқларни, кейин дастурхонни йиғиштирди. Каттагина суяк билан сийланган Олапар қўра томон кетди.
* * *
Эргашали барвақт туриб, сурувни олдига солди. Отаси ҳамроҳ бўлай деганди, унамади.
– Чарчагансиз, дам олинг.
Бу ғамхўрликни ўзича тушунган Қурбон ака ноилож ўтовда қолди. “Мендан кейин боқаверасиз, подайизни, дегани-да бу”, – дея хаёлидан ўтказди қўлига кетмон оларкан.
Ўғли шаҳарга кетгандан буён экин-тикинга қарай олгани йўқ эди. Ишлашга фурсат топилгани учун бошқа гапларга қўл силтади. Тепадан сизиб келаётган сув йўлини тўсиб, помидор экилган эгатларга тўғрилади. Кейин сал пастроқдаги теракзор томон юрди. Анча кўзга кўриниб қолган дарахтлар унинг кўзини қувонтирди. Энди уларнинг ёнидан чиққан майда шохларни кесиб, шакл бериш кераклигини ўйлаб ўтовда анча ишлар йиғилиб қолганини пайқади. Эргашалига рухсат берганига ачинди. Шу ишларни у бажарганда яхши эди-да. Олтмишга кирганда дарахтма-дарахт чиқиб юрмайди-ку ахир. Яхшиси, эртага ўғлини ўтовда қолдиради. Ростдан ҳам кетиб қоладиган бўлса, барча қийин ишларни тугатиб кетсин. Қишдан бир амаллаб чиқиб олишса, у ёғи бир гап бўлар.
Гўдак йиғиси эшитилди. Қурбон ака невараси уйғонганини англаб, чайлага қайтди. Қуёшнинг тафти танга ёқа бошлади. Тут соясига келиб ўтиргач, келинига: “Қани, полвонни опчиқинг-чи!” – деди меҳри товланиб.
Зурриёд! Қурбон ака гўдакни қўлга олиб пешонасидан ўпганда юрагида қандайдир ўзи дарров англаб етмаган ҳислар жўш урганини сезди. Насл давомчиси туғилганида бир қувонган бўлса, ҳозир у қучоғини тўлдириб турганидан, бобосига қараб жилмайиб қўяётганидан минг қувонди. Қани эди, Йўлдошали юриб қолган бўлсаю, қадами етган бутун ерларни кўрсатиб чиқса! От миндириб, атрофдаги борлиқ жониворларни бир-бир таништирса, уларга ошно қилиб, меҳр уйғотса… балки шаҳарга кетишни истамаган бўлармиди?
Хотинининг кечаси алламаҳалда айтган гапи эсига тушиб, кўнгли ғашланди. Нима эмиш, агар ўқишга кирса, бола-чақасини олиб кетармиш. Ёпирай, бу нарса унинг хаёлига қаердан келди? Ёки келин шунақа шарт қўйдимикин? Тавба, бу бола шаҳарга ўқиш учун кетяптими ёки оиласини боқишгами?
Уйқуси қочган Қурбон ака кечки овқат устидаги гап-сўзларнинг моҳиятини эндигина англагандай бўлди. Ҳм, ўзини сал баланд тутиши бекорга эмас экан-да. Ҳали институтга кира оладими, йўқми? Яна ўтган йилга ўхшаб… лекин имтиҳонлардан ўтса-чи? Унда нима бўлади?
Қурбон ака беихтиёр қўлидаги гўдакка термилди. Яна бир неча кундан кейин невараси кетиб қоладигандай уни маҳкамроқ қучди. Дадасига йўлдош бўлсин деб, исмини Йўлдошали қўйгани-чи? Энди афсус чекишга ҳожат йўқ: чақалоққа исм қўйилган, қулоғига азон айтилган. Балки ақлини танигач, бобосининг олдига қайтар? Қариган чоғида белига қувват, кўзига нур бўлар. Яна ким билади? Ахир ўғлига ҳам не умидлар билан Эргашали деб исм қўйганди менга эргашсин, ўрнимни боссин деб. Аммо оқибати нима бўлди? Беш-олти кун шаҳарда юриб: “Бирор ҳафтада кетаман”, – деб ўтирибдию, бу гўдак у ернинг нонини еб, ҳавосидан нафас олса, қайтиб келармиди?
Қурбон ака биринчи марта ўзини ожиз сезди. Бироқ тезда фикрини жамлади: ҳозирданоқ умидсизликка тушишни эп кўрмади. Чақалоқни кўтариб ўтов атрофини айлантирди. Келинининг иссиққа олиб чиқманг, деб куйинганига эътибор қилиб ўтирмади. Тоғнинг тоза ҳавосидан тўйиб-тўйиб нафас олсин, дея соя-салқин жойларда анча юрди. Ҳатто қорни очқаб йиғига тушганда ҳам онасининг қўлига тутқазишга шошилмади.
“Даданг менданам қайсар чиқибди. Эсини таниганда “Сени ўқитаман”, деган битта гапимни маҳкам ушлаб олганини қара. Ростдан ҳам чин кўнгилдан айтганманми ёки отдан қулаб касал ётганимда жаҳл устида гапириб юборганманми, билмадиму аммо оғзимдан чиққани ҳақиқат. Шунинг учун лафзимдан қайтолмай, ўқишига қаршилик қилмадим. Негаки, киролмаслигига кўзим етади-да. Чўпоннинг ўғли инстит
❤️❤️❤️ Аёл нафақат гӯзал бўлиши балки Ёрини кӯзига яхши кӯриниши керак❤️❤️❤️
✔️ Эрингиз бошқага қараб кетмаслиги учун.
✔️Эр ӯз Аёлини Телбаларча севиш учун
✔️Эрини Ипсиз боғлаш Сирлари
✔️Биз сизга Энг Сирли нарсалар берамиз🤗
✔️Туғриқдан кейинги муаммолар ✔️Ҳеч кимга айтолмаган оғриқли нуқтангиз...😍 Фойдали нарсалар сиз учун
❤️Эрни Ипсиз боғлаб ӯзига қаратиш❤️
❤️Мен Сизни Ӯз Каналимда кутаман
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
/channel/+BqgICANvPg83Njky
/channel/+BqgICANvPg83Njky
бечора кӯрсатиб яна йиғлади.
— Бӯпти мен ойим билан ӯзим гаплашаман, сен хозир ётиб ухла хӯпми!
—Йӯқ менга гаплашганингиз керак эмас бу уйдан ё биз чиқиб кетамиз ё ойингиз икковидан бирини танланг!
—Боходир ётган еридан туриб кетди Сабина сени калланг ишлайдими? Нималар деяётганингни биласанми ӯзи?— биламан кӯнсангиз шу бӯлмаса ӯзингиз биласиз!— мен чарчадим, Сабина эрига орқасини ӯгириб ётиб олди. Йӯқ ухлайман дема! Бу гапингни бир гапирдинг иккинчи қайтарма мен ойимни қаерга чиқараман? Ӯзим ҳам чиқиб кетолмайман бунга мен тайёр эмасман бу гапингни эсингдан чиқар бошқа гапирма!— деди.
— Сабина ҳам ӯрнидан туриб олиб унда мен, ӯзим чиқиб кетаман,сиз билмайсиз— да Боходир ака онангиз кундан кунга ӯзгараётганларини,агар ӯзингизни туққан онангиз бӯлганида эди, биз бошқача яшардик. Ӯгай барибир ӯгайда индамасдан қӯрқ деганлар ойингиз индамай юриб хали бизни ажратиб юборадилар ана кӯрасизда!
Майли онангизни борадиган ери йӯқ бӯлса унда уйни сотинг ӯзимизга икки хонали ойингизга бир хонали уй оласиз пул етмаса дадамларга бир оғиз айтсам бӯлди ёрдам беришади.
— Йӯқ дадангга айта кӯрма мен қайнатани олдида тилим қисиқ бӯлишини хохламайман,ӯзи машина олиб беришгани ҳам етади,— деди Боходир .
— Сабинани Боходирни олдига қӯйган шарти у учун жуда оғир эди, лекин нима қилсин у хотинини ӯғлини жонидан ортиқ яхши кӯрса.
— Боходир бу уйда онанг билан дадангни энг бахтли кунлари ӯтган ӯғлим уйларни хар бурчагида руҳлари айланиб учиб юрипти болам,уйни сотаман демагин! сен оиланг билан тинч яшасанг бӯлгани, мени ӯйламай қӯявер дугонамни ӯғли келини билан иш юзасидан. бошқа шаҳарга кӯчиб кетган мен хозирча ӯшаникида туриб тураман,—деди Назира опа ӯғлини уйни сотиб иккита уй олиш таклифини эшитгач...
— Назира опа кӯз ёшларини дугонасига кӯрсатмасликка қанча харакат қилмасин тинимсиз оқаётган шашқатор ёшлар унга итоат қилмасди.— Мени кечирасан— у, дугон бекорга умрингни ёлғизликда ӯткиздинг,сенга умуман бегона бир болани оёққа турғиздинг ӯқитдинг уйладинг бутун меҳрингни, ёшлигингни ӯшанга бағишладинг,энди кераксиз бир буюмга ӯхшатиб сени чиқариб ташлашмоқчими?— сен ҳам ҳақ хуқуқингни талаб қил лалайиб ӯтирмай!—деди Гулнора опа унга ачинган бӯлиб.— Йӯқ дугон мен ундай қилолмайман,чунки у уй уни ота— онасидан қолган .Мен фақат марҳум эримга ваъда берганлигим учун уни ӯғлини ӯз боламдек катта қилдим Боходирим сен ӯйлаганчалик тубан,худбин эмас нима қилсин хотинини жонидан ортиқ кӯрса? мен севиш нима севилиш нима ,деган тушунчани билмай ӯтдим ,ӯғлимни эса бу бахтдан махрум қилмоқчи эмасман— Мен сенга махрум қил демоқчи эмасман,ӯзингни ҳам ӯйла демоқчиман дугона
нима қил дейсан?Назира аччиқланиб хамда унга ичи ачиб гапираётган дугонасига юзланди.— Агар мени гапимга кирсанг эрга тег! халиям кеч эмас! деди Гулнора қатиян.Йуғ— е нималар деяпсан? ӯйлаб гапирияпсанми ӯзи?,энди мени кимам оларди? Назира опа кузини ёшларини бармокларини учи билан сидириб ташлаб кулиб юборди—Кулма мен сенга жиддий гапирияпман— деди дугонасига чой узатаркан .— Ана сен тегаман десанг бошлиқ жон, деб олади ӯзинг яхши биласан у сени хурмат қилади, ундан кейин сенга бефарқ эмас.
— Бу гапни бошқа гапирма! Мени иш юзасидан хурмат қилгани бу менга уйланаман дегани эмас,ундан кейин Саид Ахмедович қизларига бошқа уйланмайман, деб ваъда берганини ӯз оғзи билан гапириб берганди ӯзинг ҳам эшитгандинг! Гулнора опа яна бир нима, деб оғиз очмоқчи эди Назира опа уни оғзини ёпти
— Менга эрга тегишни маслаҳат бергунингча ундан кӯра айт, ӯғлингни уйига ижара қӯяман деяётгандек бӯлгандинг агар хӯп десанг хозирча мен шу ерга бориб турсам кейинчалик бир аммалаб бирор хонали уй олармидим? — Жоним билан дугон хохлаганингча туравер ! дугонасини илтифотидан хурсанд бӯлган Назира опани чиройи сал очилди яна дугонаси билан кечгача хасратлашиб ӯтирди— ю,уйига қайтди.
—Боходир ойисини кӯриши билан салом берди— ю, балконга чиқиб кетди Уни халқумига бир нарса тиқилгану нафас олиши қийинлашаётгандек тозза хаводан чуқур чуқур нафас оларди Орқасидан Назира опа ҳам чиқди. — Ойи нега келинингизни ёқтирмайсиз? тӯғри у хали ёш ундан кейин уйида бирор иш қилиб ӯрганмаган, секин асталик билан ӯргатс
Болажонларимиз Аллоҳ Субханоҳу Таолонинг 99 гўзал исмини ёд олиши учун видеоролик.
🕊
Аъроф сурасининг 180-оятида: «Аллоҳнинг гўзал исмлари бор, улар билан дуо қилинглар», дейилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таолонинг тўқсон тўққизта – бир кам юзта исми бор. Ким уларни санаса, жаннатга киради. Аллоҳ тоқдир ва тоқни яхши кўрур», дедилар.
@ibratli_sozlar
КЎЗИНГНИ ЮМ ВА ЎЙЛА!
Кўзингни юм ва бу дунёнинг фонийлигини ўйла! Дунё кимга қолди? Неча-неча султонлар, олимлар, ҳатто пайғамбарлар ҳам дунёга келдилар-у, оқибат яна охиратга кетдилар. Сен ҳам бир кун келиб кетасан. Сен ҳам марҳумлар каби қора тупроққа айланасан. Жон бераётганингни кўз олдингга келтир, вафот этганингдан кейин ювиб тараб, кафанга ўрашларини ўйла, жанозангни ўқилишинию қора тупроққа кўмилишингни ўйла! Ер остига, яъни қабрга амалларингдан бошқа бирор-нарса олиб кетолмаслигингни, Мункар ва Накир сени сўроққа тутишларини, қабр баъзилар учун жаҳаннам қаърига, баъзилар учун жаннат боғчасига айланганини, кейин қиёматни, қабрдан қайта тирилишингни ўйла! Маҳшар майдонида инсонлар титраб-қақшаб навбат кутаётганларини, эллик минг йил тик туриб, қуёшнинг жазирама ҳарорати остида қаро терга ботиб турганликларини ўйла! Кейин Аллоҳ таоло азамати ва жалоли ила Маҳкамаи Кубросини қуриб бандаларини ҳисоб-китоб қилишини ўйла! Сен ҳам ўша ҳисоб-китоб қилинганлар орасида дунёда қилган ишларинг учун жавоб берасан! Амал дафтаринг очилади. Савоблар, гуноҳлар — бари тарозуга қўйилади: ғийбатлар, туҳматлар, ёлғону найранглар бир томонда; тоату ибодатлар, ниёзу тазаррулар, эҳсон ва эзгу амаллар бир томонда. «Ўша кун ҳамма бир-биридан қочади: ака-укадан, отасидан, хотин эридан қочади. Ҳамманинг иши бошидан ошиб-тошади». (Абаса — 34-37).
Нима учун қочади? Ҳаққини талаб қилиб қолади, деб қочади, унга зулм қилгандир, ҳақсизлик қилиб қўйгандир?! Ана шу ҳаққини сўрайди, дея қўрқувдан қочади. Ушбу ҳисоб-китоб майдони бўлмиш Маҳкамаи Куброни унутма! Ўша кун инсонлар икки тоифага бўлинади: юзидан нур порлаб турган жаннат аҳли севинчидан сирот узра жаннатга учиб ўтади ва абадий саодатга эришади. Кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган, хаёлга келмаган чексиз неъматларга эришганларини ўйла! Ўша ондаги севинч-сурурни чин кўнгилдан ҳис этишга ҳаракат қил! Аҳли жаҳаннамнинг аламли аҳволини ҳам унутма! Азоб фаришталари инсоннинг сочу оёқларидан тортиб дўзахга улоқтиришларини, абадий оловда ёнаётганларни, терилар шилинганини, қатрондек қорайиб кетганини, аммо шунда ҳам одамнинг ўлмаганини, яна қайтадан унга янги тери кийдирилишини ўйла! Ўлсалар қутулган бўлардилар бу азоб-уқубатдан, аммо ўлим қайда, боз устига азоб енгилламайди, балки янада шиддатланаверади. Ана шунда: «Парвардигоро, бизни бу ердан чиқар, дунёга қайтар, ўзимизни тузатамиз, яхши ишлар қиламиз. Агар ундай қилмасак зулм қилгувчилардан бўламиз! Нима қилсанг ўзинг биласан», дейдилар. Шунда Аллоҳ: «Жиминг, сўзламанг», деб уларни бошқа гапиролмайдиган ҳолга келтиради. Ана шу ҳолатни ўйла!
"Тасаввуф ва нафс тарбияси" китобидан.
@Ibratli_sozlar
Ҳаётга келиб, бирдан-бир қилган яхши ишим шу оқила аёлга уйланганим экан, у менга сабрли, ақлли, кечиримли фарзандларни туғиб, тарбиялаб берди. Фақат шугина юрагимга таскин беради...
@ibratli_sozlar
✒️Сабринг олдида бош эгаман, жуфти ҳалолим!
Ҳозиргина шифокорлар менга қўйган ташхисни ўқиб чиқдим ва умрим қанча қолганини тахмин қилдим. Шифохонада ёзяпман ушбу хатимни. Аниқ биламан, худди мендек тўғри йўлдан адашиб, ўзини ҳамиша ҳокими мутлақ санайдиган, сўнг боши деворга урилиб, пушаймон ейдиган эркаклар жуда кўп.
— Иссиқ чой ичиб оласизми? — Зулфия палатага чойнак кўтариб кириб келди. Мен хатимни кўрпа остига беркитдим. Бечоранинг кўзлари шишиб, қизариб кетибди. Шифокорлар билан гаплашган бўлса, ачиниб йиғлаганми?..
— Раҳмат. Уйга кетавер, бугун анча яхшиман-ку!
— Ҳа, бормасам бўлмайди, келин ҳам ёш болалари билан қийналаётгандир. Эртага келаман. Кечқурун Сарварни юбораман.
— Зулфия... Эртага бирорта нотариусни шу ерга чақириб кела оласанми?
У индамади. Гап нима ҳақда кетаётганини билди, шекилли. Индамай, бошини силкиб, чиқиб кетди. Тўғриси, эркак бўлсам ҳам уввос солиб йиғлагим келди. Нима учун? Чунки мен Зулфияни “онаси” деб айтолмайман, у менга “дадаси” деб мурожаат қилолмайди. Сарвар ёки келинни “ўғлингиз, келинингиз” деёлмайди. Яна, энг ёмони, бир оғиз “Нотариусни нима қиласиз, ёмон хаёлларга борманг?!” дегиси келмади. Чунки ўртада алоқалар узилган 18 йил бор! 18 йил-а! Мен бу ердан кетганимга 18 йил бўлди, қайтиб келганимга эса 1 йилдан ошди. Кетаётган пайтимда энг кичик қизим бешикда ётадиган чақалоқ эди, энди ҳар куни унга совчи келаяпти. Ўтган умримга ачинаман, уч боламнинг улғайиш йилларини кўрмадим, Зулфияни неча марта алдадим, “Ана қайтаман, мана, пул жўнатаман”, деб қўйнини пуч ёнғоққа тўлдирдим.
Туппа-тузук жойда ишлардим. Топиш-тутишим бошқаларникидан яхши, чунки катта бир бошлиқнинг ёрдамчиси эдим. Унинг кирдикорлари фош этила бошлагач, бир чеккасига мени ҳам улаб кетмасин, деб ишдан бўшаб олдим. Биринчи бўлиб хорижий русумдаги машина ҳайдаган, номида иккита уйи, шаҳарнинг икки бурчагида икки хотини бор, ўзидан ҳам овози баланд мендек эркак учун ишсиз ўтириш жуда алам қилди. Оддий ишларга тоқат қилолмасдим. Хорижга кетиш мақсадига ёпишиб олдим. Ўша пайтларда бу тарзда “бахт қидириб кетиш” жуда урф бўлганди. “Голландия ёки Германияга ишга жўнатамиз”, деб ваъда берувчилар ҳам кўпайиб кетганди. Бир дўстим билан келишдик, тирикчилигимни юритиб турган машинамни сотиб, пулини бизга “Ишчи визасини олиб бераман, иш билан таъминлайман”, деб ваъда берган фирибгарга олиб бориб бердим. Ўртоғим у ерга боргандан кейин ишлаб, қарзини қайтармоқчи бўлди. Орадан 2 ой ўтиб, на фирибгарни ва на дўстимни топа олдим.
Кейинчалик менинг пулимга иккаласи ҳам ўзи учун виза олиб, кетиб қолгани маълум бўлди. Уларни қидириб топиш, аламимни олиш ва Европада ишлаш мақсадида танишимдан қарз кўтардим. Бу сафар ҳам энг яқин дўстимнинг опасидан алдандим. Қарз ботқоғи ёмон домига торта бошлади. Зулфия ўқишни битириши билан кетма-кет уч бола туғиб, ҳеч қаерда ишламасди. У шўрлик собиқ ишхонамдан топган маъшуқам ҳақида умуман билмасди. Униси, яъни Марям эса ўзини-ўзи боқа олгани, етмаганига бекитиқча сотиб олган 1 хонали уйимни унга топшириб қўйганим учун кўп нарса талаб қилмасди.
Охири 3 хонали уйни кичигига алмаштириш пайига тушиб қолдим. Уйни сотдик ҳам, икки хонали уй топиб, сотиб олгунча ўтган вақт ичида бирданига шаҳарда уйлар нархи уч бараварига кўтарилиб кетди. Энди қўлимдаги пул билан фақат бир хонали уй олишга қурбим етарди. Кетма-кет омадсизликлардан сиқилиб, ичкиликка ружу қўйдим. Ижара уйда яшаб турганимиз, ётиб еганга тоғ чидамагани учун қўлимдаги пулнинг ҳам чўғи камая бошлади. Отам вақтли ўтиб кетган, онам яшаётган ҳовлида шундоқ ҳам икки укам бола-чақаси билан турар, у ерга кўчиб боришнинг имкони йўқ эди. Шунда қайнонам, яъни Зулфиянинг онаси “Бизнинг ҳовлимиз катта, ижарада яшаб, хор-зор бўлгунча шу ерда туринглар”, деб ўз уйига кўчириб олиб келди. Мен оилани боқиш учун қўлимдаги охирги пулга машина сотиб олдим. Озгина вақт киракашлик қилиб юрдим. Ичкуёвлик, болаларнинг ташвиши, бунинг устига, хотинимнинг маъшуқам борлигидан хабар топиши — ҳаммаси мени муаммолардан қочишга ундарди.
Нима қилдим денг? Марямга нарсаларни йиғиштиришни буюриб, “Россияга кетамиз, ўша ерда янги ҳаёт
❗️Соат нечада ухлайсиз?
Соат нечада ухлашингиз танангизга қандай таъсир қилишини билиб олинг.
21:00 - Соғлом бўласиз,
22:00 - Ақлингиз тиниқлашади,
23:00 - Вазн йиғасиз,
00:00 - Тана дам ололмайди,
01:00 - Ўз ўзингизни заҳарлайсиз!
Шу хабарни ўқиб, ухлашга ётинг!
Оналар_учун | Танқид | Танбеҳ
Лоқайд она ! (Инша Аллоҳ бизни обуначиларимиз орасида бундай лоқайд оналар йўқ деган яхши умиддамиз)
▪️Онанинг фикри-ҳаёли уй, таом ва интернет бўлса - фарзанд қандай қилиб солиҳ бўлсин ⁉️
▪️Она соатлаб ижтимоий тармоқларда ўтириб, боласининг тарбияси учун бир соат ҳам ажратмаса - фарзанд қандай қилиб мўмин бўлсин ⁉️
▪️Она ўз фарзандига ярим бет ҳам Қуръон ёдлатиш салоҳиятига эга бўлмаса - фарзанд қандай қилиб қори(я) бўлсин ⁉️
▪️Она эртаю-кеч янги либос ва тилла-буюм дардида бўлса - фарзанд қандай қилиб фақиҳ бўлсин ⁉️
▪️Она ўз жуфти ҳалолининг ризқига ношукур бўлса - фарзанд қандай қилиб сабрли бўлсин?
▪️Она фарзандига саҳобалар ва уларнинг ҳаёси, тақвоси ҳақида айтиб бермаса - фарзанд қандай қилиб тақволи бўлсин ⁉️
▪️Она ўз фарзандига отани қандай ҳурмат қилишни ўргатмаса - фарзанд қандай қилиб мужоҳид бўлсин ⁉️
▪️Яна “Фарзандим тарбиясини телефон бузди“ дейишлари қандоқ бўлди ⁉️
Тарихнинг машҳур мужоҳид, имому фақиҳларининг барини етук инсоний тарбия кўришида уларнинг оналари асосий роль ўйнаган эди. ✅
Оналар фарзандларини кейинчалик улғайганида кўп пул топадиган қилиб эмас, инсонларга манфаати тегадиган қилиб тарбия қилишар эди. ✅
🔹 Имом Моликнинг онаси
Алия бинт Шориқ ибн Абдураҳмон Асадий фарзандини ёшлигидан устозлар тарбиясига берганди. Кичкина Моликка энг покиза либослар кийдириб, уни олимларнинг ҳузурига олиб борарди.
У фарзандини нафақат ташқи кўринишини, балки тарбияси устида ҳам қаттиқ ҳаракат қиларди. Келажакда Имом Молик Мадинанинг энг катта олими, мазхаб асосчиси бўлиб етишди.
🔹 Имом Шофеъининг онаси
Унинг отаси у чақалоқлигида вафот этади. Унинг тарбияси билан тўлиқ онаси шуғулланади.
Боласи ўқиган ва олган илмини онаси уйда сарҳисоб қилар ва ундан нималарни ўрганганини сўраб, хатоларини тўғирлаб, уйда унга қўшимча таълим берарди.
Келажакда Имом Шофеъи буюк фақиҳ ва катта олим бўлиб етишди.
🔹 Имом Бухорийнинг онаси
Бухорийнинг отаси вафот этгач, отасидан қолган барча мол-мулкни онаси фарзандининг таълим-тарбияси учун сарфлади.
У боласини ёшлигиданоқ ўзи қўлидан етаклаб масжидларга олиб борар, уламоларнинг дарсларига етакларди.
Кундузи унинг тарбияси билан, кечаси эса у учун дуо қилиш билан машғул бўларди.
Бухорийнинг кўзлари ожиз бўлганида онасининг илтижоси сабаб Аллоҳ шифо бергани оламга машҳур воқеа.
Натижада Бухорий уммат учун Қуръондан кейинги энг саҳиҳ китоб - “Саҳиҳул Бухорий“ни қолдирди.
Агар аёллар фарзанд тарбиясига совуққон бўлсалар, уларни умматга хизмат қиладиган қилиб эмас, мол-давлат топишга ўч қилиб тарбиялар экан - уларнинг ҳам, умматнинг ҳам хорлиги якун топмайди!
Зеро,
“Токи улар ўзларини ислоҳ қилмагунларича, Аллоҳ ҳам уларнинг ҳолатини ислоҳ қилмас!“
—Бир қӯлида оғир сумка бир қӯли билан неварасини етаклаб олган Назира опа зӯрға учинчи қаватга чиқиб олди. Эшикни очиб ичкарига кирар экан Сабина ички кийимда хонасидан югуриб чиқди. Сочлари тӯзғиган ранги оқариб бир ахволда ойи халиги,,,эрта кайтибсизларми?Уни лаблари титраб гапи бир бирига қовушмасди.— Ойи мен қӯлимни синдириб қӯйдим,деди Бахтиёр гиписланган қӯлини ойисига кӯрсатиб.Ичкаридан Сабина, Сабина нима бир стакан сув олиб келиш шунча қийинми?,—деган бегона эркакни овози эшитилди.— Ойи сантехник чақиртиргандим халиги,ванна хонадаги кранни,,,Сабинани гапи оғзида қолди Назира опа қӯлидаги сумкани шундайгина эшикни ёнига қӯйдида неварасини етаклаб ӯқдек отилиб пастка қараб тушди зинада учратган қӯшниси билан кӯришдими йӯқми кӯз ӯнги қоронғилашиб кетди...
Давоми бор...
МУАЛЛИФ : РУХСОРА РАХИМОВА ..
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
хаммасига тушунгандек бӯлди эрини ишдан кеч қайтишлари,тез— тез камандировкага кетишлари, эрини бошқа хотини хам бор экан нега буни у аввалроқ билмади
—Назира эрини ёнига бормади,бошқа хотинлардек у билан шанғиллаб жанжал килмади тӯғри уйига келди— ю, ичини муш таталаётган бӯлсада хеч кимга билдирмай кеч бӯлишини кутди.Туйга боришга борди— ю худди игинани устида ӯтиргандек утириб келди. Йуқ эри бугун ҳам келмапти. Эртасига кечга кириб келган эрини Назира совуқконлик билан кутиб олди.
— Ишим кӯпайиб кетиб ушланиб қолдим шунга шунча қовоғингни солияпсанми? деган ёлғонидан кейин— агар ӯз кӯзим билан камандировкада музқаймоқ еяётганингизни кӯрмаганимда балки ишониб юраверардим,энди ёлғон гапириб рисқингизни қийгунча ростини гапиринг ким эди у аёл? Назира эрини кӯзига тик бокиб дадил гапиргани Ботирбекни чӯчитиб юборди. У ёлғон гапиришни фойдаси бӯлмаслигини билиб, студентлик пайтлари бир қизни яхши кӯргани у болалар уйида катта булганлиги сабабли насл насаби кимлиги номаълум деб онаси унга уйлантирмаганлиги болали бӯлишса онаси ӯша қизга уйлантиришга мажбур булиши ҳақида ӯйламай хатога йул қӯйганлигини гапириб берди.—Назира Ботирбекни ялиниб ёлворишига қарамай онасиникига қайтиб келди.Хаттоки қайнанаси совға қилган бирорта тилла тақинчоқларни ҳам олмади фақат эри кӯлига такқан никох, узугини ечмади
—Зебо опа бир неча мартта Назирани олиб кетиш учун келди. Хотин қизлар кӯмитасини раиси маҳалла қӯмитасини кучи ҳам Назирага етмади Назира қайтиб у оилага қадамини босмади.Хисобчилик техникумига ӯқишга кириб битказди шаҳарга Хим заводга хисобчи булиб ишлади қанча ердан совчи чиқди Назира келган совчиларни онасига айтиб қайтартираверди.
— Орадан уч йил ӯтиб дадаси кӯчадан ёмон хабар билан ховлиққанича кириб келди.
Ботирбек хотини боласи билан тоққа дам олгани чиққан экан қайтишда машина тормози ишламай қолиб юқоридан пастга тушаётган машина қулаб кетиб хотини воқеа жойида жон берипти. Ботирбек оғир ахволда ӯғлини эса қӯли синипти холос хозир у шаҳар клиникасида жонлантириш бӯлимида ётганмиш— Назирани кӯзлари ёшланди, чин юракдан дуо қилиб эри ва уни ӯғлига худодан соғлик сӯради.Охирги маратоба қайнанасини дадаси бошқа келманг! деб олдига қувиб солганди.Шундан кейин Зебо опа қайтиб буларникига келмай қӯйганди. Орага Фаридани қӯйиб қайнанаси Назирани чақиртирди.Ботирбекни бориб кӯришлигини илтимос килиб йиғлади.— Қайнанаси, эридан бирор оғиз ёмон гап эшитмаган Назира эрини кӯриш учун касалхонага борди.Салом бериб эри ётган краватга яқинлашиб,эрига раҳми келиб йиғлаб юборди.Эри кӯпдан буён Назирани кутиб интик бӯлаётган экан шекилли кӯзларини зӯр базӯр очиб унга ӯтир,— дегандек ёнидаги стулга кӯзи билан имо қилди. — Назира нима дейишини,нима килишини билмай уни ёнига ӯтирди.Ботирбек зӯрға нафас олганча бор кучини тӯплаб Назирага Боходирни болалар уйига топшириб юборишмасин ӯзинг олиб катта қил уни онасига совға қилган уч хонали квартирани номимдан сенга хатлаб бераман,— деди Назира ундай деманг,хали яхши бӯлиб оёққа туриб кетасизменга сизни квартирангиз ӯғлингиз ҳам керак эмас ӯз болангизга ӯзингиз оталик қилинг,деб йиғлади.Гоҳ гапиришга холи етиб гоҳ холдан тояётган Ботирбекка қараб Назира розиман фақат ӯлмаман деманг,деб қандоқ килиб розичилик бериб юборганини ӯзи ҳам билмай қолди.
— Шу Боходирни, деб марҳум эрига берган ваъдасига содиқ қолиб Назира бошқа турмуш қилмади бутун ёшлигини умрини шу ӯғлига бағишлади.
Боходирни бировдан кам қилмади етимлигини билдирмади худди ӯз боласидек тарбия қилди ӯқитди ӯзини топгани яхши кӯрганига уйлантирди Боходирни тушунса бӯлади у ҳақиқатдан хотинини жуда яхши кӯради,лекин Сабиначи у ҳам эрини у яхши кӯрганчалик яхши кӯрармикин? Назира опа шуларни ӯйлаб ӯйлаб кӯзи уйқуга кетди...
— Назира опа эрталаб минг бир истихола билан қӯшнисиникига қарз сӯраб чиқди.
— Вой,Назира ӯргилай бор йуғи уч юз минггина экан—ку хижоат бӯлманг ургилай ҳа энди осилсанг баланд дорга осил,деб Боходиржонам бойни эрка қизга уйланиб олди унга яраша йӯл ҳам узоқ Маҳалламизда унингизга тегарман қизларам йук эмасди,мана хаммаси эрга тегиб қайнанасини хизматини қилиб юришипти.Назира опа яна бир паст ӯтирса, Малоҳат
Тухум + Кофе ичсангиз борми ана сизга мўжиза❗️
Корея аёлларининг нафислиги сири очилди. Бу рецепт мўжизани ўзгинаси экан. 60 ёшли бувидан 18 ёшли қизга айландим. 7 кунда 10кг озидим. Юзим қолиб сочларимни ҳам нафис қилиб ташлади. Бу унверсал рецепт сирини ортиқ ичимда сақлай олмайман…
Капека турадиган бу рецептни 9 кечадан кўп қўллаш мумкин эмас: Буни қўллаган аёл хинд гўзалларини синдириши аниқ☺️
Мана ўша рецептни ёзиб олинг:
• 1 дона тухум
• Бир чой қошиқ кофе
• Бир ош қошиқ… Батафсил👇
Ba’zi insonlar xato qilganingiz uchun sizni tark etishmaydi.. , ketish uchun xato qilishingizni kutib turishadi..!
@ibratli_sozlar 🕊️
тутлар орасидан кимдир кузатиб келаётгандек эди.
Бобом айтганидек калимамни кайтариб кулимда нон ва магнитафонни кучоклаган холда тутлардан узокрок яъни йулнинг четидан факат дарахтлар томонга караганча борардим. Юрагим куркувдан тез тез уришда давом этарди. Шийпонга борсам балки шеригим Норпулат ака аллакачон келиб булгандир деган умид билан борардим. Шийпонга якинлашдим.....бир пайт шийпон ичкарисида кандайдир шарпа эшитилди. Норпулат ака келгандир дея хотиржам булдим. Лекин хона ичкарисида чирок ёнмаганди. Яна кунглимга куркув гул гула сола бошлади. Бир пайт кутилмаганда ичкаридан отилиб чиккан нарсадан куркиб кетиб кузларимни юмиб чеккага утириб колибман. Товба килдиммм....астохфурулло.....Хали бу ярим тун, тонггача яна канака саргузаштлар мени кутиб турибди экан дея секин кузларимни очдим. Курган нарсамдан хайратда колдим.....
Кузларимни очганимни биламан олдимдан бир каттакон дайди ит югурганча чикиб кетди. Товбаа...ит мендан, мен итдан куркиб колибмиз. Шийпонимиз турт хонадан, яъни икки томонга икки хонадан булинган булиб, уртаси хам орка томони билан ёпилган айвондан иборат эди. Турдан унгдаги битта хонаси ошхона, чап томондагиси кундуз куни хотин кизлар тушликда овкатланиб дам оладиган хонадан иборат эди. Олди томондан унг томон бригадирни хонаси булиб доим кулфланган буларди. Чап томондаги туртинчи хона биз яьни сувчилар, чопикчи эркаклар овкатланиб дам оладиган хона эди.
Ён атрофга аланглаб караганча узимизни хонани эшигини очдим. Хона ичкарисидаги чирокни ёкдим. Айвондаги чирок куйган экан. Курпачаларни олиб узимга жой тушадим. Ёзнинг жазирама кунлари эмасми, ичкари дим эди. Шундай булса хам ичкарида тунни утказишга карор килдим. Чунки бир узим ташкарида ётишга куркдим. Соатга карасам энди бирдан ун минут утибди. Тонггача хали яна турт соатдан купрок вакт бор эди.
Матнитафонга касетани тикиб, мусикани паст овозда куйдим. Шийпонимизга якин бир кмча жойда инсон зоти йук эди. Эшикни ичкаридан кулфлаб олганман. Бир пайт кушни ошхонадан кандайдир овоз кела бошлади. Кулогимга чакалокнинг инграган овозига ухшаш овоз келарди. Иложи борича бу овозга эьтибор бермасликка, фикримни бошка нарсалар билан чалгитишга уринардим. Бир пайт хонанинг ён томондаги деразаси бирдан шитирлаб кимнидир шарпаси утиб кетгандек туюлди. Хавотир холда карадим. Дераза ойнаси йуклиги сабаб, клёнка кокилган эди. Шамол булаётган булса шунга шитирлагандир дея узимни узим тинчлантирдим.
Ошхонадан келаётган овоз кучайгандан кучаяверарди. Секин бир кулимга фонарчамни, иккинчи кулимга кетмончани олдимда секин хонадан чикдим. Ошхонага якинлашяпману, шундайгина хона эшиги оркасида яккол овоз эшитилиб турарди. Узим куркканимдан куркиб боряпман, лекин бу овоз кимники ёки каердан келаётганига кизикардим.
Узи сувга карашим керак эди. Кундуз кундан кура кечаси пахта ва экинлар яхши сув ичади. Чунки кундуз куни куёшни нурига сувнинг куп микдори бугланиб кетади. Шу учун кечаси эътиборли булинглар,бригадирнинг айтган гаплари ёдимда эди. Лекин узим кузга куринмас шарпалардан куркиб утирибману, пахтани сувига бало борми. Буни устига шеригимиз Норпулат ака хам келавермасди.
Фонарчани огзимга тишлаб, бир кулимда кетмонни кутариб, иккинчи кулим билан эшикни очдим. Бир пайт ошхонада каттакон коп кора ёввойи мушук турарди инграб. Мени куриб дераза тиркишидан тапирчиланганча кочиб кетди. Юракларим тез тез уришида давом этарди. Кечаги тушликдан озрок овкат колган экан, уша ёввойи мушук овкатни паккос тушураётган экан. Корни туйганидан худди бури увиллаган сингари мушук хам инграб чакалокни овози каби овоз чикарган экан.
Секин ошхонадан чикиб эшикни ёпдим. Ташкарида мени кимдир кузатиб юргандек эди. Ким экан дея, фонарчамни ёкиб, кулимда кетмон билан ташкариларга карадим. Хеч ким куринмасди. Соатга карасам энди икки булибди. Товба....вактни утиши хам жуда секин утарди. Хонага кирдим, эшикни ичкаридан кулфлаб мусика эшитиб ётдим. Аёлларнинг хонасидан яна кандайдир овозлар, шовкинлар эшитила бошлади. Бошимни чопонга урадимда анча вактгача ухлолмасдан ётдим.
Тонгга якин ухлаб колибман. Бир пайт эшикни таккиллашидан уйгониб кетибман. Турсам терлаб ётган эканман. Норпулат