Деворига осилган“Сигирнинг овқатлантириш меъёрини” укиб, Собиржон кулгидан ўзини тия олмади. Боплабдию, оширворибди! Ахир бу мол бўлса! Овқатланиш тартибини ўқиб ўтирармиди...
Бу жонсараклик ва безовталикнинг сири нақд икки йилдан сўнг очилди. Аниқроғи сигир сотилиши лозим бўлиб қолгач хотини ёрилди. У бўкиб қолган сигир воқеасини йиғлаб айтиб бергач, Олахонлари Иноят холаларники эканини тан олди.
Хола бечора иззиллаб қолган келинни юпата олмай, унинг қўлидаги арзимас пулга ўз молини олиб чиқиб берган экан. Фақат бир шарт билан. Олахони ғунажин туғса ёки молни сотмоқчи бўлишса бегона қилишмайди...
Воқеани эшитгач Собиржон нима дейишни билмай қолганди. Одам ҳам шунчалик танти бўладими? Оғзини оқартириб турган сигирини бировларга жони ачиганидан арзимаган пулга бериб юбораверса. Яна ҳеч нарса бўлмагандек миқ этмаса!
Сигирини қайтиб сотиб олаётганида ҳам хола сир бермади. Мол нархини анча паст айтган Собиржонни уришиб “говмишингни бозор баҳосида оламан деб туриб олди. Собиржон ўжаргина қўшни билан тортишиш бефойдалигини билиб , ҳаммасидан хабари борлигини айтганида эса мазза қилиб гап эшитиб олди.
- Сигирни пул кераклиги учун ўзим сотганман. Яхшигина нархга! Уни роса боқиб чиройли семиртирибсизлар. Энди баҳосини ерга урма!
Собиржон ака холанинг феълини билгани учун ҳеч нарса дея олмади. Махсус рецепт билан боқилган Олахон эса кимнинг маслаҳати билан бунчалик иззатда бўлганини сезиб аввалги уйига солланиб кириб кетди. ..
Мана шунақа, Иноят хола ана шундай ишлари билан меҳрни мисқоллаб қозонди. Пахтадек бўлиб қолса ҳам пойтахтга олиб кетишларининг сабаби шу. Ҳамма онахонга “ уйимнинг тўри сизники” деб хол-жонига қўймайди. Самарқанд, Буҳоро, Хоразмнику бир неча маротаба айланиб келди. Бормай деса, хафа бўлишади. Кўзлари хиралашиб қолгани сабабли “ сани танимайроқ турибман” деса борми, келган одам холанинг қачонлардир қилган яхшиликларини эслатиб ўзини таништиради. Шундай вақтда хола ўнғайсизланади, келган одамни енгил койийди:
-Анавинда мана бундай қилгансиз дейишни бас қилинглар! Қолаверса барибир эсимда йўқ. Инсон яхши ишни холис Аллох йўлида қилади болаларим.
-Шунақаю холажон, агар ўшанда сиз бўлмаганингизда билмадим нима бўларди?
-Нима бўларди ? Менга ўхшаган яна бир бандаси қўлини чўзарди. Худонинг назарида бўлсанг хор бўлиб қолиб кетмайсан. Кимдир албатта сенга мададкор бўларди.
Бакир тоғанинг нигоҳида ойисининг умри кино тасмасидек ўтарди...
Опа-акалари ҳам Тошкентга етиб боришибди. Бироқ ойиси бир неча маротаба Бакиржонини сўратибди. Қўнғироқ қилишганида анча қувноқ гаплашишган бўлсада, ундан ниманидир яширишяпти.
- Эртага Хайит. Ойим ҳар дойим “ Яхши кунларингда яқинлаштир” деб илтижо қилардилар. Аввал тушунмасдик. Кейин ,Рамазон, Хайит ва Жумаларда қўрқадиган бўлиб қолдик. Ишқилиб, бахтимизга омон бўлсинлар! Улар бўлмагида биз омон қолмасдик. Ёхуд болалар уйида сочилиб кетармидик...
Мошина шомга яқин Тошкентга кириб келди. Иноят хола дархақиқат оғир экан. Аммо улар келганини сезиб кўзини очди. Болагинасининг хидидан тўйиб нафас олиб , бошини силаб жилмайди. Бакир тоғанинг мижжаларига ёш қалқиди. Шу тобда ўзини етмишга етиб қолган кап-катта одам эмас, онаси бағрида ётган боладек хис қилиб кўзларини юмди. Ориқ, бемажол қўлларни кафтлари орасига олиб, болалигида қўлчасидан меҳр билан тутгувчи нозиккина бармоқлар тафтини туйди. Бир сонияга вақт ортга дўниб, қаршисида гўзал, лобар аёл гавдаланди. Олти болалик келинчакнинг чеҳрасидан нур ёғилиб турарди. ...
Муаззам ИБРОХИМОВА
@ibratli_sozlar
Жон бошига ярим килодан хисобласак ўн кило шакар олишимиз керак. Кичигим кўтариб келаман деб ойим билан бирга чиқибди...
Кечга яқин уйга келсам Баҳром енгимдан тортиб, қулоғимга шивирлади;
- Дада биз шакар олиб келмадик.
- Нега,- дедим ошхонада куймаланаётган ойим томон қараб,- қолмабдими?
- Қолмагани йўқ! Олдик. Аммо Зоҳидларнинг уйига ташлаб келдик.
- Қайси Зоҳид?
- Ану уйлари ёниб кетиб, дадаси билан ойиси куйиб ўлган синфдошим борку! Опаси магазинга чиққан экан, Назар ака шакар бермади.
- Нега?
- Шакар оладиган пуллари ҳам, хужжатлари ҳам ўша ёнғинда ёниб кетган экан. Роса йиғлади. “ Шакаримизни бера қолинг, албатта пулини топиб бераман. Хужжатларни ҳам тўғирлаяпмиз ” деб ялинди. Назар ака бермади. Лобар опага ён босганларларни “Хозир ўзларингникини бериб юбораман!” деб бир қўрқитганди ҳамма ўчиб қолди. Бувимлар индамади. Аммо олган шакаримизни кўтартириб “тўғри Зоҳидларникига бошла “деди. Мен ҳеч нарса қила олмадим. “ Бизникида қопда шакар турибди, буниси сизларга” деб халтаси билан ташлаб чиқдилар...Магазиндан олган совун, макарон, унни ҳам уларга бердик.
Ўшанда ойимлардан яхшигина ранжибман. Невараларини ўйламабдиларда деб аразлаб юрганим ҳам эсимда. Тепа маҳаллада яшаб хотини билан куйтиб ўлган Қаҳрамоннинг саккиз норасидасинининг аҳволини хаёлимга ҳам келтирмай онамга оғриндим:
- Шакарнинг ярмини ташлаб келсангиз ҳам бўларди, набираларингиз ҳам ширинхўрак бўлса уларни ўйламабсизда, - деб эрталабки нонуштада шакар чой сўраган қизимга ишора қилдим, - Қолаверса ўзингиз ҳам рўза тутяпсиз. Саҳарликда бир пиёла ширин чой ичиб олсангиз тетикроқ юрасиз.
Ойим бечоранинг кўзларига ёш қалқди. Аммо беозор жавоб қайтарди;
- Набираларимни бошида ота-онаси бор. Худога шукур! Улар бир ой шакар ичмасалар ҳеч нарса қилмайди. Менга келсак хавотир олма . Шира чойни кўпам ёқтиравермайман. Кун бўйи чанқатиб ўлдиради одамни..Қолаверса... Бакиржон ёдингда борми, урушдан сўнг Ёдгорбек иккаланг шакар қамишни қайнатиб ичиб, мазаси ёқмаганидан роса йиғлагандиларинг... Уларга ҳам осон эмас хозир. Қаҳрамоннинг болалари хурсанд бўлиб қолди.
- Шунақа , ойим топилмас инсонлар. Хозир Қаҳрамоннинг каттаси шаҳарда дўхтир. Ойимни ўзи қарайди. Тўнғичим “ Бувим бизникида бироз туриб келсинлар” деб холи- жонига қўймай олиб кетганди. Қишлағимиздан кетганлар тинч қўйишмасмиш. Хали униси, хали буниси уйига олиб кетар экан. Менга қолса, тўқсонга яқинлашиб қолган одамни уринтириб қўйишларини хохламайман. Иранинг ҳам икки хуши Тошкентда.
Гап шу ерга етганда Собир ака кулиб юборди:
- Бутун қишлоқққа Ираопа Ирода хола бўлиб кетган. Сиз ҳамон уларни ўз исми билан чақирасиз.
Бакир тоға ҳам кулиб юборди:
- Ойимда! Аслида Ирага энди Ирода бўласан деб ўзим шарт қўйганман. Ойим бўлсалар, мени койиб, “ Ўзинг яхши кўриб оққулоқлар ичидан танлаб келдинг. Энди Ирами, Юрами чидайсан! Қулоғи ўрганган исми билан севдингми, ўшандай чақир! Ўзи бечора яқинларидан узилиб, шунча жойдан эргашиб келибди. Энди шарт қўйишингга бало борми?! Яначи, хадеб дўқ қилаверма , Ирага ўзим ўргатиб оламан. Сен яхши кўришда давом этаверсанг бўлди!-
дегандилар.
Мийиғида кулиб кетаётган Собиржоннинг ҳам узоғ йилги воқеалар ёдига тушди.
Ираку майли, бегона юртдан келган. Икки қишлағ наридан тушган хотиничи? “Хайф бўпти Собиржон! Уй тутишни ҳам кийинишни ҳам билмас экан. Афтини қаранглар, ясаниши ҳам алламбало” . Бундай гаплар асал ойи тугамасиданоқ урчиб кетган бўлсада еттинчи осмонда учиб юрган куёв болага етиб келмасди.Қулоғига чалиниб қолсада “ Хотинимни мени кўзим билан кўришмайдида! Майли билмаганини ўрганиб кетади” деб бепарво бўлди. Хотини қурмағур эса гоҳ қозондаги ёғни ёқиб юборса, гоҳ овқатни таг олдириб эридан бошқа ҳамммадан гап эшитарди. Дазмолни ўчирмай уйни ёқиб юборганику алоҳида воқеа. Ўшанда бир Худо асраган. Ўзларику меҳмонга кетганлари туфайли , жонлари омон қолган. Бироқ, қишлоқ аҳли ёрдамга келмаганида ҳеч вақосиз қолишлари тайин эди. Гилам-полос, кўрпа-тўшак, мебел-себел дегандек.
Хакимжон акасининг ёди билан яшаётган жувон илк бор “болаларимга ҳам ота керак” деган иддаода қалбига қарши чиқди... Кичигини катталарга қолдириб, “ Ойижон” деб ортидан қолмайдиган Бакирни қўлидан тутиб куёв бўлмиш билан кўришди. Бироқ унин икки оғиз муддаосини эшитиб, истак нафратга айланди.
- Энди, Иноятхон айни гуллаган вақтингиз. Бундоқ қилсак. Эртага шаҳарга тушиб анави етимчаларни болалар уйига топширсак. Сизнинг болангизга эса қаршилигим йўқ. Оталик қиламан. Замон оғир, кўриб турибсиз. Улардан қутулсангиз бас, шанба куни никох. Бировники бағрингни бутлармиди...
Олти яшар Бакирнинг олдида беандишарча айтилган совуқ гаплар охирига етмади:
-Кетинг!
- Нима?
–Кет!
Авзойи ўзгарган аёлнинг важохатидан чўчиб орқага тисланган номзоднинг тили танглайига ёпишди.
- Мен бефарзанд, тирноққа зор дейишса учрашишга рози бўлгандим. Тўғри айтдингиз, бировники бағрингизни бутламайди Менга эр керак эмас!
Иноят шу-шу ҳеч кимга турмушга чиқмади. “Қийналиб қолдим, ёрдам беринглар” деб бировга ялинмади. Эр топиб келганларни яхши гап билан қайтариб, умрини шу болаларга бахш этди. Мактабдан ташқари далага ҳам чиқа бошлаган жувонниг қўллари қавариб, товони тарс-тарс ёрилди. Сочларининг бир чеккасидан туша бошлаган оқ, рўмол остидан аста ёшлигини ўғирлай бошлади. Аммо рўзғорнинг ғори тўлиб, қорнилари тўйиб пишиллаб ухлаётган олти қора кўзига қараб танасидаги чарчоқлар роҳатга айланиб тонглар отарди...
Эх ёшлик- бебошлик! Онасидан икки ёш қолган Бакиржон кимларнингдир гапига кириб неча бор дилозорлик қилди. Илк бора ичиб келганида хафа бўлиб енгил койиган ойисини “ Сиз бизни туққанингиз йўқ! Сизнинг болангиз фақат Ёдгорбек. Ўшани урушинг! Бугундан бошлаб сизни ойи демайман! “ деб йиғлатганлари. Ўшанда ҳам ойиси кўнглига олмади.
(ДАВОМИ БОР)
Яна бир воқеани эсласа Бакрнинг виждони қийналиб кетади. Эллигинчи йиллар боши. Эндигина саккизга кирган Ёдгорбек ака- опалари билан теппа- тенг ишларди. Мактабда муаллимларнинг моянаси ҳаминқадар, якшанба куни колхозчилар билан бирга боғ-дала ишларига чиқишмаса бўлмайди.
Ўша куни ҳам ҳамма колхоз боғида кечки шафтоли терилаётганди.. Шу вақт қишлоқ тарафдаги илонизи тупроқ йўлдан чанг кўтарилди.
-От!
- Каллаварам , эшак! ”
Қўлидаги шафтолиси билан баҳслашиб кетган теримчилар Мамат почталеннинг К енжавойи шалоғ валасапидида закан бошида пайдо бўлгандагина танишди.. Халлослаб, тили осилиб қолган йигитча, муҳим хабар келтиргани аниқ эди. Шундоғ бўлди. У одамлар орасидан Иноятхонни топиб, болаларга бир-бир кўз ташлагач Ёдгорга қараб иржайди:
- Даданг тирик экан полвон! Даданг тирик!!!
Дадасини умуман кўрмаган ва аксари уруш йиллларида туғилган ярим етимлар каби отасизликка кўниккан норасида хабардан эсанкирамай онасига тикилди. Она бўлса осмондан тушган тараша каби пайдо бўлган хабарнинг ярмидаёқ икки хатлаб,Кенжавойнинг олдида пайдо бўлди.
-Нима? Нима дедингиз иним?
- Хаяжонланманг янга, Хакимжонакам тирик экан. Нариги қишлоғдан Ахмат миробнинг бедарак йўқолган ўғли келибди. Бошидан ўқ еб, хотирасини йўқотиб, Минеск деган жойда қолиб кетган экан. Хотираси тиклангач қишлағимизни эслабди. Йўлга тушиб келаверибди. Хакимжон акани кўрган экан. Тирикмиш. Эрта- индин келиб қолади.
Иноятнинг нафаси тиқилиб қолаёзди. Нахотки! Шунча йил ўтиба? Ахмат мироб қатта яшарди?
... Тупроқ кўчада учиб кетаётган аёлнинг оёқлари ўзига бўйсунмасди. Орқасидан талпинган олти полапоннинг ҳаммаси отага зор. Болаларнинг каттаси бу Ёдгорбекнинг дадаси эканини билар, Ёдгорбекнинг ўзи эса опа-акаларигина кўрган “ота” аталмиш инсонни ҳамма соғинганини , ҳаммма кутганини хис қилиб кучи борича чопиб борарди. ..
Аммо қувонч узоққа чўзилмади. Ахмат миробнинг ўғли хотирасини 1943 йилда йўқотган экан. Ўшандан аввал учратган хамқишлоғи хақида узун-юлуғ гапириб бераётган аскар унинг кейинги тақдиридан бехабар эди. Иноятнинг юрагида милт этган чироғ бир “пуф” билан ўчди. Гўдаклар юзидаги қувонч , нур инган нигоҳлар сўнди.... Бакирнинг ҳам.
Mening Senga boʻlgan chiroyli gumonlarimdan boshqa, hech vaqoim yoʻq...!
@ibratli_sozlar
-Тугри айтасан. Сен айтган ойилани кадрига етадиган аёл бормикан.
-Бор, мени опамни дугонаси бор. Ушани синглиси турмушидан кайтиб келганига узок йиллар булиб кетди. Гап сузи чикмаган яхши аёл. Бир дона кизи бор. Уй жойи магазини бор....
-Уй жойи магазини менга нима керак. Турмуш курсак мени уйимда яшайди.
-Ха майли, айтим куйдим. Вактни утказма. Хозир опамни ёнига бориб уша аёл билан учрашув кунини белгилаймиз
-Кунадими бирдан
-Сени расмингни утган сафар опам курсатган. Хаётинг хакида айтган экан.
-химмм
Одил Дурдона билан учрашди. Дурдона куринишидан махсума аёллиги куриниб турибди. Устидаги узун либоси, бошидаги харир румоли. Хуснига хусин кушарди. Одил хаёти хакида гапирмади. Дурдона хам ортикча гап гапирмади. Жимлик.
-Юринг бир жойга бориб танавул килайлик.
-Хуп майли.
Дурдона менга сизди утмишингиз кизик эмас. Мени ва мени ойилам яни ота онам, якинларим фарзандларимни хурмат килсангиз булди. Сиз хакингизда сураб суриштирдим.
-Аёл киши умир йулдошини ойиласини хурматини жойига куйиши шарт ва карз деди Дурдона.
Шу орада Дурдонани дугонаси Анора
Одилни олдинги хотинини ракамини топиб келди.
-Гаплашиб кур. Балки яхши аёлдир. Тухмат килиб хайдаган булиши мумкун.
-Йуге. Одил ака алдайдиган одамга ухшамайди.
Дурдона Матлубага кунгирок килди.
-Алооо Ким бу?
-Дурдонаман. Мени танимайсиз.
-Нега кунгирок килгандингиз.
- Кечирасиз. Сиздан бирон нима сурасам хафа булмайсизми?
-Хуш нима?
- Биз Одил ака билан турмуш курмокчимиз. Умир савдоси биласиз. Яна адашиб колишни истамиман. Нима сабаб ажрашгансиз?
-Ойиласини бокмаган. Кучани одами. Топганини ичади. Болларим касал булганда бир сум бермади. Болларимни уйини ёкиб юборди. Бизди кучага хайдади. Уз боласига мехир бермаган сизни бахтли килармиди. Ота онасини жигарларини хам тайни йук. Яна адашиб колманг. Ундайларни гур тугирлайди.
-Мен умуман бошкача эшитгандим. Кунглингизга олманг ууу. Сизди хиёнат килган деб эшитгандим.
-Тухмат. Аллох куриб турибди. Ким хаклигини. Бупти номоз вакти булди. Хайир.
Дурдона жойида котиб колди. Одил акани бир курганда ёктириб колганди. Куринишидан мехрибон инсонга ухшайди. Куз карашлари маюс. Ичида бир дарт яширинган, хаёт азоблари юзига эрта ажин ташлаган. Уйчан карашлари. Ахир инсонни юзи хам алдаши мумкунми. Беш маротаба учрашган булсада бирон мартта шилкимлик килмади. Хатто кулидан хам ушлаб куйгани йук. Кийимлари тоза юриш туриши бамани инсон. Булиши мумкунмас....
Дугон нима булди сенга уйланиб колдинг.
-Эшитмадингми?
-Эшитдим. Сен Одил ака билан яхшилаб гаплашиб олгин. Балки барчаси ростдир. Текмасангчи шу одамга. Мен хам ёлгизман эрсиз юрибманку деди Анора
Ха майли. Мен уйга борай...
Булиб утган гапларни Дурдона Одилга айтди. Одил жахли чикди
-Сиз уша манжалакини гапига ишоняпсизми. Мени хаётимни остин устун килди. Мен буни шундай колдирмайман. Майли менга турмушга чикманг. Ишонманг. Бошка кайтиб мени безовта килманг.
Одил шахт билан оркасига карамай кета бошлади. Куллар муштга тугилди. Ортидан Дурдона
Одил ака тухтанг....илтимос тухтанг. Кузларига ёш олди.
Одил тухтади. Ортига карамади. Дурдона ёнигача юриб келди.
-Мен сизди йукотишни истамиман........ дея ортига кайтиб кетди.
Беш ойдан сунг турмуш куришди. Биргаликда Рассияга кетишди. Уй куришни бошлаган Одил фарзандларини согиниб гохида юраги огрирди.
-Дадаси нима булди сизга. Хомушсиз?
-Йук хаммаси жойда
-Бирон жойингиз огрияптими?
-Юрагим.
-Сигиляпсизми?
-Фарзандларимни согиндим. Сенга хавасим келади Кизимиз Бахора билан соатлаб гаплашасан. Болларим мен билан гаплашмайди. Анави канжик бунга йул куймайди.
-Диккат булманг. Йули бор телифонингизни менга беринг. Номери борми?
-Ха бор.. нима киласан
-Хозир смс ёзаман. ( Гулим яхшимисан сени ва фарзандларимни согиндим)......
Бекор ёздинг. Бирнимани бошламаса булди..
-Хавотир олманг. Илонга илон булинг тилини топасиз.
-Илондан баттар у Дурдона. Сен узгача аёлсан, мехрибонсан.
ЯХШИЛИКНИ БИЛМАГАН КУНДОШ
1 КИСИМ..
Личкага келган мактуб
Маслахатингиз керак..
Ассалому аликум. . Сизга уз хаётимни кисганина ёзай. Менга маслахатингиз керак . Хатто ёзсам узур кузларим хиралашган. Ачки олишга имконим йук. 18 ёшимдан Отамни кистови билан кишлокга турмушга чикдим. Кайнонамга сепсиз келганим ёкмади. Тинч ва бахтли хаётимга куз текди. Кайнонам кайин опалар билан маслахатлашиб ота уйимга турт ой деганда ташлаб кетишди. Бизга сизларни сепи йук кули ногирон кизларинг керакмас дея. Корнимда гумонам билан келган эканман. Не азобларда фарзандимни дунёга келтириб
Хаётни огир кунларини халоллик билан енгиб, тухматларга курашиб яшадим. Кизим 18 ёшга тулганда менга совчилар кела бошлаганди. Кизим она ойила куринг. Уй жой хамма нарсамиз бор. Сиз хам хаклисиз турмуш куришга деди. Мен хар томонлама уйлаб, курдим. Кунглимга ёкадиган инсонга турмушга чикишни истадим. Одил акадан келган совчига рози булдик
.Албатта сураб суриштирдик . Олдинги ойиласи хиёнати сабаб ажрашган экан..
Одил ака Рассияга ишга кетганидан сунг. Матлубани кадам ташлашлари узгаради. Уч углини онаси, 14 йиллик рузгорига хиёнат килишни бошлайди. Яна каерда кишлокда. Икки овсин юриш туриши узгаради. Бу гап сузлар бутун кишлокга овоза булиб кетади деб ким уйлабди. Матлуба эри юборган пулларни алла качон уйнаши Алишерга бериб айиш ишратда юради. Кайнона кайнота кайин укалар хабар топиб .. Уйга одам куйиб бегона эркак билан ушлаган.., Рассиядан Одил ака хам етиб кклган.. Хотинини хиёнатини курган эр узини куярга жой тополмаган.
Сени урсам нима узгарарди. Аллох жазойингни берсин уч талок, уч талок дея уйдан чикиб кетган. Эртаси бориб судга ариза ташлади... Суд ажримни куриб чикган. Телифонда Матлубани уйнашлари билан гаплашган барча сухбатлар очикланган ва судга узатишган. Гувохлар иштирокида ажрим булиб утди. Одил фарзандлари учун уйини колдирган Факат шарти билан. Матлуба Одилни шартларига куниб кечирим сураган. Кайтиб бу йулда юрмасликни айтиб болларини уртага куйиб касам ичган..
Одил ака Рассияга ишга кетган. Орадан бир йилдан зиёт вакт утиб яна уйга кайтди.. Фарзандларидан хабар олгишга борган Одил Матлубани куриб котиб колган. У хомиладор . Заб билан Матлубани буйнидан олган.
-Айт хороми боланг кимдан?
-Сиздан....нннкуйвор.. каматаман бола сендан
.Боши кузи аралаш шапалок еган Матлуба уй турига учиб тушган. Фарзандлар йигиси уйни тутган. Одил бошини чангалаганча уйдан чикиб кетган. Бор дунёси кузига коронгу куриниб эркак холида йигларди...
- Аллох гунохим борлирки азоб бераяпсан, синаяпсан. Лекин нима учун аёл хиёнати билан? Яна икки маротаба. Оз эмас ун турт йиллик турмушим. Бир ёстикга бош куйган аёлим. Уч угилни , тугиб берган аёл. Каерда хатто килдим. Топганимни едирдим, ичирдим. Хеч кимдан кам булмасин дедим. Кузда ёшларини тутолмай, эркак елкалари силкиниб силкиниб йигларди.
Бир хафта утиб аёл тугди. Киз. Бир ойликдан сунг Матлуба Одилни алиментга топшиди. Суддан когоз келибди....
#ДИҚҚАТ_ДОЛЗАРБ
😱 Эркак киши аёлини олдида ухламаса гуноҳми?
⁉️ ЭРКАК КИШИ АЁЛИНИ ОЛДИДА УХЛАМАСА, ЯЪНИ АЁЛИ БИР ЎЗИ ХАР ДОИМ УХЛАСА ЭРКАК КИШИГА ГУНОХМИ⁉️
ЖАВОБНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ:👇🏼
Йўқ, шу тобда фақат жисмигина қимирлашдан, ҳаракатланишдан мосуво эди. Қалби эса юм-юм йиғларди. Кўз ўнгида собиқ хотини, у айттириб келган қариндошларнинг ҳақоратга қоришиқ гаплари, беўхшов қилиқлари, камситилишлар, бош эгишлар, яккаю-ёлғиз синглим деб юрган жигари Турсунойнинг ер чизганча тилга кўчирган сўзлари маржондек тизилгани сайин хўрлиги келар, дунёни бошига кўтариб дод солишдан базўр тийиларди…
Нормат беихтиёр кўзлари жиққа ёшга тўлган кўйи Манзурага яқинлашди-ю, аста елкасидан қучди ва титроқ аралаш шивирлади:
— Жиннивой, сен менга ўгай эмассан! Бизларнинг орамизда ўгай йўқ. Ўгайликнинг оти ўчсин, жон синглим! Мен ҳаммаларингизни яхши кўраман. Сизларнинг борлигингизга шукр қиламан! Илойим ўзимнинг Манзура синглимга кўз тегмасин!
Хулоса ўрнида:Азиз акажонлар сиз учун нафақат уйи тўридан, балки жонидан кечишга тайёр сингил-опалар бор шуни унутманг!
Olimjon Xayit
@ibratli_sozlar
📝ЎГАЙ СИНГИЛ…
Нормат хотини Хайри билан ажрашди-ю, балога қолди. Хайри қасдма-қасдига ишхонасига бориб арз қилди, ишдан ҳайдаттирди. Тоға-ю, ака-укаларини чақириб, минг бир туҳматлар билан киссасидаги охирги чақасигача олиб қўйди. Ўз уйидан шармандаларча қувиб чиқарди. Нормат худди боши берк кўчада қолган бандадек боши ғовлаганча бегона шаҳар кўчаларини кезишга, бирор бошпана қидиришга, ижара ҳақини тўлаш учун пул ишлаб топишга мажбур эди.Бир ойча шу тахлит кун кечирди. Мардикор бозорда иш ҳам ҳадеганда топилавермас,баъзида қуруқ қўл билан қолиб кетишига тўғри келарди. Охири ҳаммаси жонига тегди. Кутилмаганда қищлоқдаги ёлғиз синглиси Турсуной тушиб қолди.«Ота-она ўтиб кетган бўлса, ўйлади Нормат киссасидаги пулларни хомчўт қиларкан. Қариндош-уруғлар ҳам ҳалигидай йўқ ҳисоб.Бориям мана шу аҳволимда юзини терс буриши тайин.Яхшиям синглим боракан. Ҳарқалай, жигар, куяди,қайғуради, ташвишимни қилади.Агар манавинақанги ҳолатда қолганимни эшитса, йиғлайвериб пишиб қолса керак.Ҳа, синглимникига бораман,уч-тўрт кун бўлсаям кўнгил ёзаман, дам оламан, зора бошимга тушган балолар бироз унут бўлса.Акс ҳолда жинни бўлиб қолиш ҳеч гапмас…»Шу куниёқ Нормат шаҳардаги катта бозорга кириб, майда-чуйдалар харид қилди. Мозорбосди ҳарқалай,кўнглидан ўтказди у.Жиянларнинг қўлига тутқазсам хурсанд бўлишади
Пули бориб-келишдан ортиб яна ижара ҳақига ҳам етарди.У таваккал автобусга ўтирди-ю, таксилар турадиган ёққа жўнади.
Вақт шомга яқинлашганда,Нормат синглисининг ҳовлисига кириб борди. Атрофдаги мирзатераклар, беҳи, олма дарахтлари кўзни яшнатарди.У синглиси,куёви билан сўрашгач, ўша дарахтларга бир муддат тикилиб турди.Бошқа пайт бўлса, дилдан яйраб,ҳайратини синглиси Турсуной билан албатта баҳам кўрган бўларди.Афсуски, ташвиш,армон ҳайратга йўл бермади. Яшиллик Норматнинг кўнглини баттар ғашлантирди. Бу ҳам етмагандек,куёви Соливой сира ўзгармабди. Ёв қараши, гумонли саволлар бериши қолмабди.Бу ҳам Норматнинг дардига дард қўшиб оғир хўрсинди-ю,дарвозахонадаги темир каравотга чўкди.Шу тобда синглиси ичкарига жой тўшаётганми, аҳён-аҳёнда эри билан пичирлашгани қулоғига чалиниб қоларди.
«Синглимнинг омади бор экан, кўнглидан ўтказди Нормат бош қашиб. Совуққон бўлсаям куёв уйим-жойим дейди. Асосийси ҳам шу-да! Қанийди мениям шундай ҳовлим, ҳурматимни жойига қўядиган оилам бўлса.Дўппини осмонга отиб яшардим, албатта. Афсус…
Ака, ичкарига кира қолайлик, синглиси ичкаридан чиқиб келиб хаёлини бўлди. Нормат худди аскар каби даст ўрнидан турди-ю, аста ичкари уй томон одимлади. Соливой аллақачон дастурхон қаршисида ўтирар, икки фарзандини навбатма-навбат эркалатарди.Шундагина Норматнинг ёдига шаҳарда олган майда-чуйдалар тушди.
Синглим,жиянларга бояги қанд-қурсларни берсанг-чи, деди аста куёвининг рўпарасига чўкаркан. Хурсанд бўлишади-да! Атайин олувдим.
Кейин ейишар, деди эрига ўғринча қараб олиб Турсуной. Сиз… Ҳалигида Тўрга ўтмадингиз-да!
Тўрда нима қиламан? деди Нормат Соливойнинг қилиғи асабига тега бошлаганидан қовоқ уйиб.Мана шу ер ҳам тешиб чиқмайди.
Ака, ниҳоят қизчасини бир четга ётқазиб тилга кирди Соливой. Кўпга келдингизми?Нимайди? сўради Нормат куёвга жаҳд аралаш тик боқиб. Тинчликми?
Й-йўқ Тинчлик. деди Соливой каловланиб.Шунчаки Ҳалиги… Кеннойим билан ажрашибсиз, уй-жойни бой берибсиз деб эшитиб… С-сиз кўнглингизга олманг! Ҳа энди… Сўраганнинг айби йўқ-да, ака!..
Нормат индамади.Шундоқ ҳам куёвининг муддаосини тушунганди. Иложи борича сир бой бермасликка уриниб мажбуран жилмайди ва дастурхондаги ноннинг бир бўлагини қўлига олди.
Буниси ҳолва экан.Куёв ниманидир баҳона қилиб болаларини етаклаганча кўчага чиқиб кетгач, Турсунойнинг гапи ўтиб тушди.
Ака, мени ёмон кўрманг-у, ҳар галгидек кўзида ёш ғилтиллаб гап бошлади синглиси.Эримнинг феълини биласиз.Уйингиз бузилганини эшитганданоқ мени сиздан қизғона бошлади. Бу ерда кўп қоласиз деб ўйлаб жони чиққудай бўляпти.Нима қилай? Мен аёл
бўлсам! Унга бас келиб нима топаман?Икки болам бўлса
Сен сира сиқилма,деди Нормат бу гаплар кўксини нақ тешиб ўтаёзган бўлса-да, яна ўзини босиб.
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم🍃
НОУМИД ШAЙТОН
Табаронийдан ривоят қилинади:
“Aбу Фарва исмли бир одам келиб Жаноби Пайғамбаримиздан:
— Бошдан-оёқ гуноҳга ботган, қилмаган номаъқулчилиги қолмаган бир кимса тавба қилса бўладими? — деб сўради..
Расули акрам, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, унга: — Сен мусулмон бўлганмисан? — дедилар..— Ҳа..
— Ундай бўлса, бундан кейин ёмонликларни ташлагин-да, ҳамиша яхшилик қил..Aллоҳ таоло сенинг аввал қилган гуноҳларингни яхшиликларга айлантиради.. — Барча хиёнату сохтакорликларимни ҳамми? — Ҳа..
У одам такбир айта бошлади ва чиқиб кетди.. Кета-кетгунича (бизга кўринмай қолгунича) такбир айтди»..
Бировни юраги оғритиб қўйманг, уни гуноҳларини юзига айтиб..унутмангки Оллоҳ раҳимлиларнинг,раҳимлиси..ва Меҳрибонларнинг,меҳрибони кечиримлиларнинг,кечиримлиси.. бу ишда унга тенг келадигани йўқ..
Мусулмон киши но умид бўлишга ҳаққи йўқ.. чунки унинг буюк бир роббиси бор..
@ibratli_sozlar
ҲАЗРАТИ ХАДИЧА БИНТИ ХУВАЙЛИД
Бутун оламларнинг Рабби бўлган Аллоҳ бандалари ичра Ўзига энг суюклиси бўлган Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга дунё ва охиратда энг хайрли бўлган неъматларни насиб этган. Улардан бири – у зотнинг аҳли байтларидир. Аҳли байт ҳақида сўз кетаркан, кўз олдимизга биринчилардан бўлиб Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг илк аёли ҳазрати Хадича бинти Хувайлид келади.
Қуръони каримда бундай Марҳамат қилинади: «Сизни камбағал ҳолда топиб, (Хадичага уйланишингиз туфайли) бой қилиб қўймадими?!» (Зуҳо сураси, 8-оят).
У ҳақда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: «Аллоҳга қасамки, Аллоҳ менга Хадичадан кўра хайрлисини бермади. Одамлар куфр келтирганларида у менга ишонди. Одамлар мени ёлғончига чиқарган дамларда у мени тасдиқлади. Одамлар мени маҳрум қилганларида у менга бор давлатини фидо қилиб, дастак берди. Аллоҳ мени унинг севгиси билан ризқлантирди» (Имом Термизий ривояти).
Дарҳақиқат, ҳазрати Хадича инсониятга ҳаёт сабоғини беради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ғамини арита олган бу аёлдан ўрганиладиган жуда кўп жиҳатлар бор.
Жаброил алайҳиссаломдан ваҳийни қабул қилиб олган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аршдан келган илоҳий Каломни унга айтиб бераркан, унинг тутган тутуми улуғвор эди. Оламлар сарварини қучиб, қўриб, ўраб, тасалли ва мужда берадиган сўзларни айта олди. У зотга борини, ҳаётини бағишлади. Оқибатда У Аллоҳ ва фаришталарининг саломига, жаннатда эса алоҳида кўшкка сазовор бўлди:
«Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга деди:
– Ё Расулуллоҳ, анави узоқдан кўринган Хадича. Сизнинг олдингизга келаётир. Ёнидаги халтачасида егулик бор...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у томонга муҳаббат билан боқдилар. Жаброил алайҳиссалом сўзида давом этди:
– Хадича ёнингизга келганида Раббингиздан ва мендан унга салом айтинг! Унга жаннатда инжудан қилинган бетакрор саройнинг муждасини беринг. У сарой ичида на шовқин, на иш ва на ҳаракат бордир» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
«Бир куни Оиша розияллоҳу анҳо:
– Ё Расулуллоҳ, Хадичани нега бу қадар яхши кўрасиз, нега жуда кўп эслайсиз? – деб сўради.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
– Ҳаётимда Хадичадек бошқа бири бўлиши мушкул. Унинг қалбида ҳеч кимда бўлмаган бир фазилат мужассам эди. У кўнгилдаги маҳзунликни бир пасда аритиш хусусиятига эга эди, – деб жавоб бердилар» (Имом Бухорий ривояти).
Ана шундай бетакрор, тенгсиз аёл эди севимли Хадича онамиз!..
“Мўъжаз ҳикоялар” китобидан.
Зайнаб эрини қайтаётганини эшитиб уни кутгани йўлига чиқди. Абул Ос хотинини кўргач, унга: мен кетяпман, деди. Хотини: қаерга?-деб сўради. Абул Ос: аниқроғи мен эмас, сен кетасан, отангни олдига бор, деди. Зайнаб: нега?-деб сўради. Эри: чунки, у сен билан мени бир-биримиздан ажратди, энди отангни олдига қайтасан, деди. Шунда Зайнаб: балки СИЗ мен билан бирга кетарсиз, мусулмон бўлиб?!-деди. У: йўқ, деб жавоб берди. Шундан сўнг Зайнаб иккала фарзандини олиб Мадинаи Мунавварага қараб кетди.
Олти йил давомида Зайнабга кетма-кет совчилар келиши давом этди. Ҳар гал Зайнаб эрининг исломни қабул қилиб қайтиб келишидан умидвор бўлиб совчиларга рад жавобини бераверди.
Шу орада Абул Ос Маккадан Шомга кетаётган карвонга қўшилиб сафарга чиқди. Сафар асносида карвон бир гуруҳ саҳобаларга тўқнаш келди. Мусулмонлар карвонни асир олдилар. Абул Ос қочиб Зайнабнинг уйига келди. Бомдод намозига азон айтилаётган вақт эди. Зайнаб Абул Осни кўргач: мусулмон бўлиб келдингизми?-деб сўради. У: йўқ, қочиб келдим, деди. Зайнаб: балки исломни қабул қиларсиз?-деди. У: йўқ, деб жавоб берди. Зайнаб: қўрқманг, хуш келибсиз, холамнинг ўғли, Али ва Умоманинг отаси хуш келдингиз, деди.
Расулуллоҳ масжидда жамоатга имомлик қилиб бомдод намозини тугатар эканлар, масжиднинг орқа томонидан: мен Абул Осни ўз ҳимоямга олдим, деган овоз эшитилди. Расулуллоҳ одамларга қараб: менга эшитилган овозни сизлар ҳам эшитдингизми? - дедилар. Улар: ҳа эшитдик, ё расулуллоҳ, дейишди. Шунда Зайнаб: ё расулуллоҳ, Абул Ос менинг холамни ўғли, балаларимнинг отаси.
Шунинг учун мен уни ўз ҳимоямга олдим, деди. Расулуллоҳ одамларга қараб: Эй инсонлар, мен бу кишидан куёв сифатида ёмонлик кўрмаганман. У менга гапирганда рост гапирган, берган ваъдасига ҳам вафо қилди. Агар рози бўлсангиз, молини ўзига қайтариб, юртига кетишга ижозат беринглар. Агар йўқ десангиз ҳам ўзингиз биласизлар, ҳақ сизларники, бунинг учун мен сизларни маломат қилмайман, дедилар. Шунда одамларнинг ҳаммаси бир овоздан: молини қайтариб берамиз ё расулуллоҳ, дейишди. Шундан кейин расулуллоҳ: ҳимоянга олган кишингни биз ҳам ҳимоямизга олдик, Эй Зайнаб, дедилар ва Зайнаб билан унинг уйига бордилар. Уйига етганларида расулуллоҳ: Эй Зайнаб, уни ҳурматини жойига қўй. Чунки, у сенинг холангни ўғли, болаларингни отаси. Лекин, у сенга яқинлашмасин, чунки сенга ҳалол эмас, дедилар. Зайнаб: хўп бўлади ё расулуллоҳ, деди ва уйига кириб: Эй Абул Ос, исломга кириб биз билан қоласизми?-деди. У: йўқ, деди ва молларини олиб Маккага қайтиб кетди.
Макка етиб боргач, одамларни олдига чиқиб: Эй одамлар, мана молларингизни олинглар. Менда яна нимадир нарсаларингиз қолмадими?-деди. Одамлар: йўқ, ҳамма молимизни қайтардинг, сендан миннатдормиз, дейишди. Шунда Абул Ос: ундай бўлса эшитинглар, ашҳаду ан ла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан расулуллох, деди.
Тонг саҳарда Абул Ос Мадинага кириб келди ва тўғри Расулуллоҳнинг ҳузурларига бориб: ё расулуллоҳ, кеча мени ҳимоянгизга олган эдингиз. Бугун эса, мен сизнинг олдингизга чин дилдан имон келтириш учун келдим. Ашҳаду ан ла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду аннака расулуллоҳ. Ё расулуллоҳ, мени Зайнабнинг олдига қайтишимга изн берасизми?-деб сўради. Расулуллоҳ унинг қўлидан етаклаб Зайнабнинг уйига олиб бордилар ва эшикни тақиллатиб: Эй Зайнаб, холангни ўғли бугун мени ҳузуримга келиб исломни қабул қилди. Мендан сени унга қайтишингга изн беришимни сўраяпди. Қабул қиласанми?-деб сўрадилар. Зайнабнинг юзи қизариб кетди ва мийиғида табассум қилди.
Ушбу воқеадан сўнг бир йил ўтгач Зайнаб вафот этди. Бунга чидай олмай Абул Ос жуда қаттиқ йиғлади. Ҳатто одамлар Расулуллоҳ унинг бошини силаб, юпатишга урунганларини ҳам кўрдилар. Абул Ос: ё расулуллоҳ, мен бу дунёга Зайнабсиз тоқат қила олмайман, деди.
Абул Ос ҳам Зайнабдан кейин бир йилдан сўнг вафот этди.
Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
Ҳикоя қилинишича, бир олим шайх шогирди билан боғ ичра сайр қилиб юришганди. Сайр асносида эски пойафзалга дуч келишибди. Икковлари бу пойабзал шу боғда ишлаётган бир камбағал фақирга тегишли эканини ва у шу пайтда ишини якунлаб пойафзалини олишга келишини тушунишди.
Шунда шогирд устозга дебди:
Устоз, ҳазил қилиб бу ишчини пойафзалини яшириб қўймаймизми, уни олишга келганида йўқолиб қолганини кўрганда нима иш қилишини томоша қиламиз.
Улуғ устоз унга шундай жавоб берди:
"Бошқаларни ғамга тушуриш ила кўнглимизни кўтармаслик лозимдир. Болам, сен бойроқсан. Сен ўзинга ҳам шу камбағалга ҳам бахт-саодатни жалб қилишинг имконига эгасан-ку. Унинг пойафзали ичига нақд пул солиб қўй-да, биз яширинамиз. Буни унга қандай таъсир қилишини кўрамиз".
Бу таклифдан шогирд хурсанд бўлиб, ичига пул солиб қўйибди. Икковлари ишчининг бунга муносабатини кўришлик учун дарахт ортига яширинишди.
Бироздан кейин ишини тугатиб жулдур кийимда ишчи пойафзалини олиш учун келди. Оёғини суққан ҳам эдики, ичида нимадир борлигини билди. Уни чиқариб олиб қарасаки, нақд пуллар. Иккинчи пойини олиб қараса, унда ҳам нақд пул топди.
У бироз пулларга тикилиб турди. Туш кўрмаётганини англаш учун пулга қайта-қайта назар солар эди. Кейин бирор кимсани топармикинман деган ўй билан ҳар томонга аланглаб қаради.
Пулларни чўнтакка солиб тиззасига йиқилди-да, йиғлаган ҳолида осмонга назар солиб баланд овоз ила Роббига муножот қила кетди:
"Эй Роббим! Сенга шукрларим бўлсин. Эй, хотинимнинг бетоблигини ва фарзандларим нон топа олмаётганидан оч қолганини билган Зот! Мени ҳам фарзандларимни ҳам ҳалокатдан қутқардинг..."
У узоқ вақт осмонга тикилганича мана шу Раббоний туҳфага шукр ўлароқ йиғлади.
Шогирд бундан қаттиқ таъсирланиб икки кўзи ёшга тўлди.
Шунда улуғ устоз деди:
Ана энди сен айтган унинг пойафзалини яшириб қўйиш таклифингдан кўра ўзингни кўпроқ бахтиёр сезмаяпсан-ми?!
Шогирд жавоб берди:
"Тирик эканман, ҳеч ҳам унутмайдиган дарс олдим. Ана энди, ҳаётимда мен фаҳмламаётган баъзи сўзларнинг маъносини англаб етдим; сен ато берганингда олганингдан кўра кўпроқ бахтли бўласан".
Шунда устози деди:
"Билки, ато беришнинг турлари бор;
Жазолашга қодир бўла туриб, кечиб юборишинг, атодир.
Биродаринга ғоибона дуо қилишинг, атодир.
Унинг учун узр талаб қилиб, ёмон гумондан четта бўлишинг, атодир.
Биродаринг ғоиблигида унинг обрўсини ҳимоя қилишинг, атодир".
Шуни билингки, азиз ўқувчи, нубувват йўли ато бериш устига қурилгандир. Зўравонларнинг йўли эса тортиб олиш устига қурилгандир.
Ҳаётингизга назар солинг, сиз ато бериш билан яшаяпсизми ё тортиб олиш билан-ми?
Бошқаларнинг ҳаёти сиз туфайли енгиллашяпти-ми, ё қийинлашяпти-ми?
Доктор Муҳаммад Ротиб Нобулсий ҳафизаҳуллоҳ.
Eng yaxshi sovgʻa bolajonlarimiz uchun. Farzandingizni quvonchiga xech narsa teng kelmasa kerak. Bu kanal siz izlagan hamyon bop va sifatli oyinchoqlar makoni!!!
Yetkazib berish xizmati mavjud 🤗
Buyurtma berilgandan keyin 1-2 kun ichidan yetkazib beriladi.
O'zbekiston bo'ylab, Qoraqalpog'iston va barcha viloyatlarga
BTS pochta
EMU pochta
UZPOST pochta
filiallaridan yuboriladi ✉️📬
Xorazm va Qoraqalpog'istonga 2 kunda boradi. Qolgan barcha viloyatlarga 1 ish kunida yetib boradi. Pochta narxi kg ga qarab 25 mingdan boshlanadi
XA AYTGANDAY KONKURS HAM BOʻLYAPTI!!! QATNASHIB FARZANDINGIZ UCHUN OYINCHOQ YUTIB OLING!!!
👇👇👇👇👇👇
/channel/+sDXvFVnhZEBmMzcy
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
/channel/+sDXvFVnhZEBmMzcy
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️
RASMDAGI QIZCHALARDAN BIRINI TANLANG VA ONA SIFATIDA SIZ QANDAY HISLATLARGA EGA EKANLIGINGIZNI BILIB OLING
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️
Йиллар ўтди аммо тўрттани партиллатиб туғиб берган бўлсада бирни икки қилишга шошмасди.
- Йўқот,башарасини кўрмай! Шолчани ҳам кирмошинага соладими? Мошина бечора ку устахонадан бери келмайди. Пулинг кўпайиб қолган бўлса, менга бер! Онаси ўпмаганини олиб бераман!
Собиржон онасини тўғри тушунарди. Болаликларидан ёғ тушса ялагудек тоза тургувчи уйларидаги тартибсизликдан Саври холанинг фиғони фалак. Хотинига яхши гапириб ҳам, уришиб ҳам ўргатиб бўлмаса. Хайдай деса севади, ўртада болалар ҳам бор. Агар ўшанда Иноят хола орага тушмаганида борми?!.
Бояқиш эринмади. Жанжал товушини эшитган захоти “ Хадислар” китоби билан кириб келарди. Баъзан қўшнисини инсофга чақирса, баъзида сабр билан бегона келинга рўзғор тутишни ўргата бошлади. Шундагина Собиржон онасининг хатосини тушунгандай бўларди. Саври хола бир нарсани ўргатмоқчи бўлса келинининг олдинги хатоларини ҳам юзига соларди. Қолаверса “ ҳаммасига тарбиялай олмаган ота- онанг айбдор” деб чақиб ҳам оларди. Иноят холанинг “тактикаси” бошқача. Аввал ўзининг ёшлигидаги хатоларини айтиб обдон кулдиради.
“ Сендан ҳам баттар нўноқ эдим” деб айбларини ошириб иш ўргатарди. Эх-хе, агар ўртадаги даричали деворнинг тили бўлсайди. Хотини дафтарча тутиб, Иноят холанинг рецептлари бўйича ош дамлаб, чучвара тугишни ўрганди. Юз хунарнинг устаси бўлган кампиршодан чеварликни ҳам ўрганиб, ахийри инжиқ қайнонанинг меҳрини қозонди.
Угина эмас, Иноят хола барча келинларга , меҳр билан билмаганини ўргатиб кетаверарди.
Узоқ умр сири харакат ва ғайратда экан. Мана Иноят хола ўн кам юзда. Тўй-тўйчиқнинг қулочга сиғмас патирлари ва мазаси оғизда қоладиган пармуда сомсаларнинг муаллифлик хуқуқини икки келинга бергачгина ўзини четга олди. Энди бутун қишлоғ Иноят холанинг шогирдларининг вақтига қараб унаштирув, тўй ва бошқа маросимларни режалаштиришарди.
Бир йили мутлако ақлга сиғмас воқеа содир бўлди.
Тўсатдан Собиржонни Москвага ишга чақириб қолишди.
Аттанг, якшанба куни молбозоридан соғин сигир олиб келмоқчи эди. Наилож, харидни Бакир акага тайинлаб хизмат сафарига жўнаб кетди. Чамаланган пулга сигирмисан сигир олиндида ўзиям. Бўйлари баланд. Лакаби Олахон. Худди Иноятхолаларнинг сигирига ўхшаб бўлагина. Ялтираб туради. . Эгаси уч ойлик бузоқчасини олиб қолибди. Оз ейдию, танлайди ўлмагур! Икки ярим челак сут беради. Сигир соғишни Иноят холадан аранг ўрганиб олган Санобарнинг оғзи қулоғида. Болалар сут- қатиққа тўйиб, ортгани бозорга чиқди, қувида қувилган сарёғлар қишга ҳам эритиб қўйила бошланди. Бироқ, камбағални туянинг устида ҳам ит қопади деганлари рост экан. Эри эрта-индин қайтади деган кунларнинг бирида ховлида тўполон кўпди. Қозиғидан ечилиб кетган сигир, оғил бурчагида қишга ғамлаб қўйилган кунжарани еб бўкиб қолибди. Ҳамма югурди. Қилинмаган амал қолмади. Аммо жонивор бечора қорни ноғора бўлиб хириллай бошлади. Ахийри, бўғзига пичоқ тортиб халоллаб олишдан бошқа чора қолмади.
Санобар изиллаб йиғлаб юборди.
- Келган бало шунга урибди. Йиғламанг!
- Вой айланай, бу бор йўғи мол. Одамлар ўлиб кетяптику! Худога шукур, халоллаб олишга улгурибсизлар. Харом ўлмабдику.
Бироқ , айни дамда Санобарга бу тасаллилар мутлақо таъсир қилмасди. Сигир нархидан анча арзон сотилган гўшт пули келганида ҳам қўлида мол арқонини ушлаб ўтирган жувонни овутиб бўлмади.
Энди нима қилади? Эртага эри қайтади. “Телефонда роса мақтаган сигиринг қани?” деса нима дейди. Манави пулга сигир тугул ғунажин ҳам келмас. Қолаверса эртагача сотиб олишга улгуришмайди. Эрига нима дейди?
...Саҳарда кириб келган Собиржон салом- аликдан сўнг ховли этагидаги ола сигирга кўзи тушиб қувониб кетди. Хотини мақтаганича бор экан. Суту , қаймоғидан тотиб, молдан кўнгли тўлди. Аммо хотини негадир бироз безовта эди. Нимадир демоқчи бўладику, айтолмаяпти. “Тинчликми онаси ?” деган саволига эса илжайиб қўяди холос. Хотини авввалги нўноқ эмас. Рўзғони тиниб-тинчитишга харакат қилади. Сигирнику еру-кўкка ишонмайди. Ювиб- тараб эси кетади. Оғил ҳам саришта.
Аммо у қароғидан томган бир томчи ёшни тезгина артиб, қитмирлиги тутди. Шу тобда баҳорда Ёдгор кенжатойлик қилиб тортиб олган варраги ёдига тушиб, уни бир туртиб кулиб юборди;
- Вах-ха- ха! Вах- ха....Вой, ўлиб қоламан. Даладан тилимиз осилиб югуриб кепмиз-а?! Даданг топилмайдиганга ўхшайди укажон. Урушда йўқолганларни ҳаммаси топилорганда етимчаларнинг егани зоғора, чалгани ноғора бўларди...
Бурнини тортиб- тортиб йиғлаётган Ёдгорку индамади. Бир чекккадаги тўнкада телбавор ўтирган “она”си урушмади. Аммо катта акаси Зокирнинг тарсакиси ва ўқдек қадалган нигоҳлар бир умр ёдида қолди.
Эх, у Ёдгорни яна қанча ранжитди экана?! Бола бечоранинг айби унинг онаси борлиги эди. Гарчи ойиси ҳеч қайсинисига ўгайлик қилмаган бўлсада Бакир ўзидан икки ёш кичик “укача”сини ҳеч ўзига яқинлаштирмасди. Онаизор бўлса сабр билан меҳрни тенг улашар, лозим бўлса ўзиникидан кўра ўзганикини кўпроқ суярди.
Тиришиб, тирмашиб болаларини ҳаммасини ўқитди. Бакиржон нақ Московнинг ўзида ўқийман деганида ҳам миқ этмай, беш йил ҳеч кимга зориқтирмади. Диплом билан бирга мовий кўз Иринани ҳам бирга олиб келганида данғиллама тўй қилиб бериб, ёшларга оқ фотиха берди.
Шарқона удумларидан буткул беҳабар рус қизига қайноналик қилмади. Оналик меҳри билан аста-секин билмаганини ўргатиб, йўлга солди. Бакиржон билан урушиб, юртига кетиб қолганида ўғлининг сиқилиб юрганини кўтара олмай Новосибирск деган жойга бориб келинини олиб келди. Бирин- кетин туғилган набираларни ҳам ўзи катта қилди. Ишлайман деган ёшлар гох Тошкент, гох Москов, гох Киевдан туриб хат ёзишар, йилда икки бор совға саломлар билан кириб келишарди.
Йиллар шу тахлит ўтаверди . Кўз очиб юмгунча қоп- қора сочлар пахтадек оқариб, кечаги келинлар кампирга айлана бошлади. Энди Иноят хола ҳам иззатда. Ҳар бир фарзандининг кўнглига йўл топиб, набиралари билан андармон бўлиб қолган хола қисматидан мамнун эди. Аммо тақдир унга яна бир синовни раво кўрди. Хизмат сафарига кетган Ёдгорбеги бедарак йўқолди.
Ака- опаларига эргашиб, олий маълумот олган кенжаси Хуқуқшунослик олийгоҳини битириб, шу соҳада ишлаётганди. Қайсидир шаҳарга прокурор ёрдамчиси этиб сайланган ўғли ўша жойда илдиз отган каттагина жиноий гуруҳнинг илдизига болта урди. Анчагина шов- шувга сабаб бўлган бу иш очилгач шаҳар ахолиси енгил нафас ола бошлади-ю, ёшгина боши балога қолди. Шаҳардаги жиноятчиларнинг тўдаси сув юзасида кўриниб турган муз тоғининг учигина экан. Уларни қўллаб турганлар шаҳри аъзимда юмшоққина курсиларга жойлашиб айшини суриб юришарди. Бир неча бор таклиф қилинган амал ва пораларни рад этган Ёдгорбек ишни охиригача етказиб, ҳаммани дахшатга солган қотиллик, босқинчилик ва бошқа жиноятларга хомийлик қилганларни топиб панжара ортига юбормоқчи эди. Бироқ, онадан дуо олиб чиқиб кетган ўғил уйга қайтмади. Пойтахтга кетган ўғил йўқолди. Изсиз йўқолди...Замона зўрники, томоша кўрники! Онанинг юрагини юлиб кетган пахлавони замона қурбони бўлди. ...
Уловини дарвоза олдига тўхтатиб, ичкарига кирган Собираканинг ҳам ранги оппоқ. Бир пиёла чой ҳам рад этилди. Дуо ўқилгач, йўлга тушишди.
Янги йўл, довон ҳам тез босилдию, Охангарон- Тошкент ўртасидаги узундан- узоқ масофа тугай демаса. Хаёлларини жамлашга ҳаракат қилиб, газни босаётган хайдовчи биринчи марта бу йўлни ёмон кўрди.
- Анув куни телефонда гаплашовдим,- газни босиб кетаётган Собиржон ака хаёлларини жамлашга ҳаракат қилиб гап бошлади,- Рўза тутаётган эканлар. Тутманг дедим. Қулоқ солмаганлар шекилли.
- Ойим эсинини танигандан буён, тўққиз ёшидан тўлиқ тутардилар рўзани. Тутибгина қолмасдан. Бу муқаддас ойда ғаройиб ишлар қиладиларда! Ёдингизда борми, халиги сум купон вақтлари эди. Шакар, совун шунга ўхшаган нарсалар рўйхат билан сотиларди. Бир куни дўконга шакар келибди деб эшитдик. Ишга шошаётган эдим, хотинни мазаси йўқ эди. Рўза оғиз ойим шакарга навбатга турибдилар. Ўша пайтда акамнинг оиласи ҳам бизникида туришарди. Жаъми йигирма жонмиз. Кўпга келган тўй, баъзан болалар фақат шакар чой билан нонушта қилишади.
Ҳаётий ҳикоя
ОЛТИ БОЛАЛИК КЕЛИНЧАК
Иноят хола оғирмиш....
Қишлоқда бу хабар яшин тезлигида тарқалди.
Кимдир ичаётган чойини, кимдир чопиқ қилаётган даласини ташлаб йўлга тушди. Тошкентга.
- Дадам ҳам Тошкентга борадиларми? Шунча йўлга- я?!
Ира опа беш кун аввал туширган келининг пайдар- пай берган саволларидан оғриниб, қувидан чиқарилган бир банка сарёғни авайлаб сочиққа ўради. Олма, нон, қатиқ қуйилган елим идишни ҳам йўл халтага жойлар экан пойтахтга отланаётган эрига юзланди:
- Ойим сигиримизнинг қатиғини яхши яхши кўрадилар.Олиб боринг. Музлаткичдан хозиргина олдим. Собираканинг мошинасида кетаркансизлар. Тез етасизлар Худо хохласа, ачиб қолмайди. Ёғлиққина мазза қилиб ичиб оладилар.
Қўшнисини кутиб дарвозадан кўз узмай турган Бакир тоға хотинига қараб маъюс кулимсиради:
- Қизиқсан-а хотин, ойим ҳеч нарса емаётган эканлар ку...Ичсалар қани, қатиқ эмас, сигирингни ўзини ҳам кўтариб борардим.
Бостирма тагида сокин кавш қайтараётган сигирга қараган Бакир тоғанинг ўйлари яна олис болаликка кетди.
Отасидан келган қора хат хомиладор онани тўққизинчи ойда ер тишлатди. Қорнидаги гўдаги билан қаро ерга қўйилган жувоннинг беш норасидаси чирқираб қолаверди. Агар ўшанда Иноят хола йўқ эри урушга кетган ойдек келинчакнинг тоғдек меҳри бўлмаганида беш боланинг тақдири қандай кечиши фақат Аллохга аён эди.
Қариндош – уруққа етимчалар оғирлик қилди. Тупроғи совумаган онаизорнинг руҳини чирқиратиб, осонгина уй- уйларига тарқалишни маъқул кўришди. Каттаси ўн, кичиги иккига кирган болаларнинг холига кўзини юмган жигарлар ўз фарзандларининг тўймаётган қорнини ўйлаб, уч кунлик аъзада зўрға ўтиришди. Қишлоқдошлар ҳам бошларини сарак-сарак қимирлатганича ачинишдан бошқа нарса қўлларидан келмай йўрғалаб қолишди.
Фақатгина қўшни келинчак, эрини фронтга юбориб қапайган қорни билан ёлғиз қолган Иноятхон ховлини тарк этолмади. Ана туғади, мана туғади бўлиб юрган жувон болалар билан бирга қолди. Аслида ўзининг дарди ҳам етарли эди. Турмуш ўртоғидан на хат, на бирор хабар бор. Болаларнинг қариндоши қилмаган ишни, қорнидаги гумонаси билан қолган аёл зиммасига олди.
Аслида у аввалдан бировга нолимас, мактаб учун ажратилган кулбачада болаларни ўқитиб юрарди. Беш боланинг онасига айлангач ҳам миқ этмади. Бировларнинг етимхона ҳақидаги маслаҳатларини чўрт кесиб, мархуманинг руҳини чирқиратмади. Етимхонада катта бўлиш қанақалигини булар билармиди? .
Хакимжон акаси ҳам, ўзи ҳам ғирт етим. Шаҳардаги болалар уйида бирга катта бўлишган. Мўлтираб йўл қарашлар, “эртага ойим келиб олиб кетади” деб ўзини алдашлар, дарвозадан кирган бегона одамнинг олдига чопиб боравериб умидсиз ўтган йиллар.
Хакимжон ҳар дойим қуралайкўз, ориқққина Иноятни ҳимоя қиларди. Нима топса ярмини қизчага илинар, «Бироз чида, кўрасан хали ҳаммаси яхши бўлиб кетади» деб уни овутарди. Саккизни битиришгач иккаласини ўқтувчилар тайёрлайдиган даргоҳга юборишди. Йигит қиз бир-бирига меҳр қўйиб, бир- бирига суянишди. Қишлоққа ўқтувчилик қилиш учун юборишганида улардан баҳтиёр одам йўқ эди. Шу ерда турмуш қуришди. Яхши муаллимларга зор қишлоқ одамлари ёрдамида қурилган чоғроққина уй, улар учун дунёдаги барча қасрлардан ҳашаматли эди. Ўз уйларида одамлардай яшаймиз деб туришганида эса уруш бошланди. ...
Бироқ , дойимгидек “Хали ҳаммаси яхши бўлиб кетади” деб уйдан чиқиб кетган Ҳакимжон акаси ҳеч қачон ёлғизлатмаган суйганининг дийдори охиратга қолаётганини билмасди. Ундан келган қора хат аёлнинг сабрини яна бир бор синади. Сочларини юлиб-юлиб, айтиб- айтиб йиғлагиси келди. Телбавор додлаб дунёдан узилгиси келдию, кўзига мўлтираб турган гўдакларнинг нигоҳи жувонни жони яна олти жонга керак эканлигини эслатди. ..
Йиллар ўтар, олти болалик онага оғиз солганлар ҳам топилиб турарди. Лекин эшикдан кириб келган совчилар совчи юборган эркакни “тўғри йўлга солиб” унга бошқасини топиб беришарди. Аёл ҳам эр хақида ўйламас, баҳти ҳам , тахти ҳам қоракўзлари эди. Битта бефарзанд муаллимдан ҳам чиқди.
Бир пасда телиграмдан хабар келди .
-Мен хам сизди согиндим.
Дурдона буни куриб ичи бир титраб кетди.
-Ёзинг деди эрига кулиб
-Ээээ куйсангчи.
-Фарзандларингиз учун ёзинг. Ахир согингансиз. Бир йил булди гаплашмаганингизга ахир.
-Ха майли (Болларим яхшими Камронбек, Тохир, Имронним яхшими аяси)
-Энди эсингизга тушдикми бир хабар олмайсиз хам. Уйланибсиз.
-Ха уйландим.
-Хотинчангиз билиб жанжал килмасин яна.
Одил бир хотинига караганди аёли кулини бурнига босиб жим ифодасини килдида ёзинг деди
-Аёлим нарги хонада.
-Ха. Камрон даданг сизларни чакиряпти
-Нима дадаммммм?Ким у бизга. Уйимизди ёкиб бизди уйдан хайдаб яна бизни излаяптими? Катта булиб колдикда.
-Углим ундай дема болам сени укаларингни жудаям согиндим. Хали вактлар келади мени тушиниб оласизлар. Углим нечи ёшга тулдинг.????
-Товба уз боласини нечи ёшга тулганини билмаган ота. Топингчи нечига тулибман?
-Углим мен курганимда 13 ёшда эдинг
-Ун беш ёшга киряпман. Тугилган куним хам ёдингиздан чикгандир ааааа хали.
-Йук болажоним тугилган кунинг ёдимда шу хафтани ун бешинчи числосида сени тугилган кунинг сунги ой укангники.
-Тугилган кунимга велик, канки олиб беринг. Пулни юборинг аям олиб беради.
-Хуп болажоним олиб бераман.
-Учаламизга хам олиб беринг бирдай
-Углим бирданига учаланга олиб беролмиман. Ахир велосепед киммат. Мени хам уз ойилам рузгорим бор.
-Тушинарли. Биз ойила рузгор эмасми. Бупти гапим йук. Телифон учди. Одил хомуш тортиб колди. Фарзандлари онаси каби мехирсиз совук эди. Дурдона Одилга далда берди.
- Кечримлик булинг. Онаси ёмонлагандир. Аста секин мехри тушиб колар.
-Йук. Булар узгармайди. Сен яхши билмайсан.
-Аста секин узгаради. Аллох насиб этса сизди тушинади.
Дурдона турмуш уртогига далда буларди. Лекин ичидаги рашк кемирарди.
Ярим кечаси уйгониб кетган Дурдона эри телефонда ким биландир ёзишарди.
Давоми бор.....
@ibratli_sozlar
ЯХШИЛИКНИ БИЛМАГАН КУНДОШ
2 кисим
Личкага келган мактуб
Одил суд хона ёнига келиб булиб утган вокелардан хабар топди. Матлуба энди найранг килишга утганди. Уйнаши Алишерданми, кимданми, булган боласини Одилни буйнига куйиб алимент ундирмокчи. Бу Матлуба деганлари жудаям аёр чикди. Бутун эл билган шармандаликни Одилга тункаб, уни жарга итармокчи булди. Афсуски адашди. Одил днк килиш учун Матлубани судга берди. Текширов жараёни бошланди. Болани днк килиш учун Тошкентга олиб бориш керак . Эртаси бола хаётдан куз юмибди. Кандай килиб? Хамма хайрон. Бу жудаям сирли холат эди. Текшир текшир бошланди. Матлубани милицияга олиб кетишди. Тогаси бир катта лавозимда ишлар эканми ишлар тез орада бости бости булди. Днк килиш учун гудакни хали совуб улгурмаган кабри очилди. Днк олинди.. Бола Одилдан эмас. Одил фарзандларини олиб, Матлубани уйдан хайдаб солди.
-Йукол фохиша. Сендай ифлосга фарзандлариимни бермиман.
-Узинг ифлос мен боларимни олиб кетаман.
Яна тортишув суд жараёнида фарзандлар онасини танлашди.
Одил бир оз вакт ишлари билан чалгиб юрди. Акасини уйида юриш нокулай булиб якка колган уйга йул олди.
. Не куз билан курсинки Матлуба бемалол уйда юрибди.
-Чикиб кет уйдан.... сенга айтяпман чикиб кет уйдан.
-Кетмиман уй меники. Узинг кет латта. Сен эркак эмассан. Эркак булганингда мени эплаб хотин килардинг. Зур килдими. Бу кунингдан улганинг яхши.
-Нима сен нима деяпсан.... манжалаки..
Одил Матлубани бир муштлаб туширганди отилиб кетиб боши Пирмизга текди. Ёниб турган пирмиз кулади, олов пардага туташди сунг уй ёна бошлади. Одил Матлубани кайта кайта судраб урар. Дод солиб хиёнаткор аёл бакирарди, уйни ярми оловда колди. Одил болларини уйдан олиб чикиш учун бошка хонага югурди. Фарзандларини бирма кетин олиб чикди. Кушнилар йигилишиб оловни учира бошлашди.Ут учурувчиларни чакиришди. Матлуба шу орада кочиб колибди. Эссиз уй. Ярмигача ёниб кетибди. Одил уй ёнида дод солиб, Фарзандларини багрига босиб йигларди.
Сен аёлмас Матлуба сен шайтонсан, шайтон. Сени Аллохга кифоя килдим. Аллохга кифоя килдим. Болаларимни хаёти нима булади. Мен боларимни бермиман сенга. Уй касирлаб ёнарди. Яшашга яроксиз холатга тушди. Одил фарзандларини олиб акасини уйига борди. Янга билан акаси далда булишди. Одил уйланиш учун фарзандларига она кидирди.
Янгаси бир икки утириб колган кизларга, эрдан ажрашган аёлларга совчи куйди. Одил учрашувга чикганида шарт куйди
-Фарзандларимга она керак. Уларни йиглатмай мехир берадиган она.
. Турмуш курсак узим тугиб бераман. Угай болани нима киламан. Онасига топширинг деди. Одил бу сузларни эшитиб шашти тушиб кайтиб кетди. Хар бирини, узини орзуси бор эди. Биронтаси фарзандларингизни багримга босаман, уз фарзандимдек кураман демади.
Эх хаёт бу менга синовми ёки жазо. Хотиним нима деса олиб бердим эркаладим. Фарзандлар тугиб берди. Качон мендан кунгли совуб улгурди экан. Мусофирда юрдим Ойлаб йиллаб уйга келмай. Хар кунгирок килганимда согиндим сизди деб йигларди. Овутардим. Нима килай юртимизда ишлаб пул тополмасам. Бирга еткизсам бирга етмайди. Узокларда ишламаганимда балки аёлим хиёнат килмасмиди. Ёнида булмаганим, тергамаганим учун юриб кетими.
Тонг отди эртаси ховлида яна жанжал бошланди. Матлуба махалаком билан келиб фарзандларини жанжал оркали олиб кетди. Одил болларини олиб колишга хаксиз экан. Уй жойи ёниб кетгани учун. Отада болани колдирмади . Агар уйланганида факат угай булсада онаси билан тулик ойилада колишга хакли экан
Ёниб кетган уйни бузишди. Урнига уй солиш учун. Одил яна Рассияга кайтиб кетди. Матлуба уй жойни талаб килиб махалага хокимятгача борди. Одилни кайтадан юритага чакириб олишди. Яна жанжал яна судма суд юрган Одил охири ер жойини сотиб юборди. Пулига ота онасини кишлогидан ер олди
Бу аёлни дастидан уйлансам кутилсам керак деди Одил Маруф уртогига.
-Ха Жура сен бундай юрма мен опамга айтаман сенга муносиб аёл топиб беради. Кийинчиликни курган, ойилани кадрига етадиган аёлга уйлан. Хаёт курмаган кизларга учма. Утган сафар купрок кизлар билан гаплашиб курдинг. Улар хаётга енгил карашади.
Кийими билан мақтаниш оқибати
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир киши ўзининг соч шокиласига ва кийимига маҳлиё бўлиб юриб бораётганида, бирдан уни ер ютиб юборди. Энди у қиёмат қоим бўлгунча ерга ботиб бораверади”, дедилар”.
Икки шайх ривоят қилган.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтган умматлардан бир киши ўзининг чиройига, кийимига зеб бериб, мутакаббирлик қилгани қандай оқибат билан тугаганини ажойиб васф қилиб, сиз билан биз мусулмонларни ўша шахсга ўхшашдан қайтармоқдалар.
Мазкур бадбахтликка гирифтор бўлган одам сочини ҳавас билан ўстирган экан. Унинг сочи елкасига тушиб турар экан. Кийимни ҳам бошқаларга кўз-кўз қилиш учун танлаб кийган экан. Бир куни
“...киши ўзининг соч шокиласига ва кийимига маҳлиё бўлиб юриб бораётганида, бирдан уни ер ютиб юборди”.
Бунга ўхшаш нобакорларни, арзимаган нарса ила ўзини ўзгалардан устун қўядиганларни, кийими ила манманлик ва мутакаббирлик қиладиганларни ер ҳам ўз устида олиб турмай, ютиб юболишга тайёр экан. Аммо ер уни ютиши билан иш битиб қолмайди. Балки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадисни айтганларидек:
“Энди у қиёмат қоим бўлгунча ерга ботиб бораверади”.
Яъни у қиёматгача ер ютиш азобини чекиб, қийналиб туради. Қиёмат куни эса унинг абадий ҳоли қандай бўлишини Аллоҳ таолонинг Ўзи белгилайди.
Ким ана шундай ҳолга учрамай деса, зинҳор-базинҳор кийими билан манманлик қилмасин.
“Ихтилофлар сабаблар ечимлар” китобидан.
#ДИҚҚАТ_ДОЛЗАРБ
😱 Эркак киши аёлини олдида ухламаса гуноҳми?
⁉️ ЭРКАК КИШИ АЁЛИНИ ОЛДИДА УХЛАМАСА, ЯЪНИ АЁЛИ БИР ЎЗИ ХАР ДОИМ УХЛАСА ЭРКАК КИШИГА ГУНОХМИ⁉️
ЖАВОБНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ:👇🏼
Мен ҳаммасини тушунаман. Сеникида бир минут ҳам қолмайман.Жинни бўлганим йўқ жигаримнинг оиласига совуқчилик тушириб.Ана,туман марказига борсам, ҳайҳотдай меҳмонхона бор. Шунчаки Сизларни соғиниб келувдим-да, синглим!Сен сира кўз ёш қилиб ўзингни қийнама! Бўпти, яхши ўтиринглар!Яхши кунларда кўришайлик илойим
Турсуной ортиқ бир сўз демади. Норматни ташқаригача кузатди-ю, дарҳол ўзини ичкарига олди.
Нормат катта йўл бўйлаб кетиб борарди-ю, деярли ҳеч нарсани идрок эта олмасди. Қулоқлари остида фақат бир сўз. Синглисининг «Эрим мени сиздан қизғона бошлади», деган биргина гапи жарангларди. Шу ёқимсиз, ҳақоратга йўғрилган жумлалар миясида айлангани сайин ғазаби қўзғар, қўйиб беришса, Соливойни хумордан чиққунча дўппослар шашти бор эди.
«Энди нима бўлади? ўйларди у теваракка ҳиссиз назар ташлаб. Туғишган синглимникига сиғмадим. Сиғмаганим ҳам уёқда қолиб, очиқчасига ҳайдалдим. Бало келса ботмонлаб келиши шу бўлса керак. Бунданам баттари бўлмайди. Шу мараз ўтган йили ҳам оёқларимни ўпиб, изимни кўзга суришга ҳозир-у нозир эди. Мана, ишсиз, оиласиз, ватансиз қолганимни эшитибоқ, тўнини тескари кийибди. Нима бўлгандаям куёв ёв экан-да! Дўстлик қилмас экан-да! Бу-ку майли.Буёғига нима қиламан энди. Шаҳарга жўнавориш ҳам кўнгилга сиғмайди.То бобом,бувижонимнинг қабрини зиёрат қилмагунча, кўзимга ҳеч нарса кўринмайди. Демак, туман марказидаги меҳмонхонага боришим керак. Ўша ерда бир-икки кун яшаб, болалигим ўтган кўчаларда тўйиб айлансам, бас. Кейин ими-жимида жўнасам ярашади. Бироқ меҳмонхонада, ўша атрофда танишлар кўриб қолса-чи? Нима дейман? Қанақа баҳона тўқийман? Тўхта, Манзураникига борсам-чи? Уям эрининг гапига кириб ҳайдаб солармикан ё? Йўқ, ундай қилиши… Дарвоқе, Манзура ўгай сингил-ку менга! Отаси бошқа бўлса… Туғишганим нима қилди-ю, ўгай нима қиларди?!Ачинармиди? Ҳечам-да! Бўлиб ўтган гапларни эшитса, устимдан кулар боплаб!.. Тўғри, шу кунгача Манзурадан ёмонлик кўрмаганман. Кўришиб қолса, атрофимда пойи-патак бўларди. Ёмонимни яшириб, яхшимни оширарди.Аммо… Отаси ўз таъсирига тушириб олган бўлса-чи? Худди ўгай отам каби менга ўқрайса-чи? Тўнғиллаб берса-чи?.. Йўқ, нима бўлгандаям бир бош суқиб ўта қоламан. Вазиятга қарайман. Сал қалтислигини сезсам, яхшиликчасига, обрўйим борида жўнаб қоламан. Ана унда меҳмонхонадан бўлак илинж қолмайди…»
Нормат таниш кўча рўпарасига етганда, таваккал ўша тарафга бурилди…
Янглишибди, Манзура Норматнинг маҳзун ҳикоясини эшитиб, бир муддат унсиз йиғлади. Ора-сирада Норматга ер остидан ачиниш, меҳр аралаш қараб олди. Лекин қараганини сездирмади. Орага жимлик чўккачгина шоша-пиша кўз ёшларини енгига артди-да, Норматга қайноқ чой узатди.
— Хафа бўлманг-у, аммо бекор борибсиз опамникига,деди у ер чизиб Ўша ярамас эрининг қанақалигини билардингиз-ку! Нега тўғри меникига келавермадингиз?..
Бу саволга жавоб қайтариш Нормат учун жуда мушкул эди. Ўртага «туғишган», ўгай деган сўзни аралаштиришдан, билиб-билмай хато қилишдан жуда чўчиётганди. Олдинига нима дейишни, ўзини қандай оқлашни билмай гарангсиди. Лекин… Бўлмади. Охири ёрилди.
Қара, Манзура, деди томорқа тарафга бош буриб, жўхоризорни ўйчан кузатаркан. Турсуной… Ҳалигидай… Туғишган, жигар бўла туриб шундай деди. Бу, ахир…
Мен ўгайманми?..
Нормат Манзуранинг қўққисдан берган саволини эшитди-ю, аъзойи бадани увишган каби бир неча ўн сония тош қотди.Манзура эса ҳануз ундан жавоб кутиб жавдирарди.
Бу нима деганинг, аҳмоққинам? деди Нормат ниҳоят сал ўзини ўнглаб. Ким сени ўгай деди?
Деб ҳам кўринг-чи, деди Манзура Норматнинг кўзларига тик боқиб. Ўша кунданоқ қайтиб бетингизга қарамайман.
Қўй, ундай дема! Сен билан биз бир қориндан талашиб тушган ака-сингилмиз. Зинҳор бу сўзни оғзингга олма, синглим!..
Ака, бошингизга шунча ташвиш тушибди. Энди ҳеч бўлмаса бир ҳафта дам олинг, асабларингизгаям дам беринг! Оти ўчсин унақаларнинг! Мана,
уйимнинг тўри сизники. Кетгунингизча ўзингиз ёқтирган овқатларни пишириб бераман. Сиздай акамни меҳмон қила олмасам, нима қилиб юрибман бу дунёда яшаб? Хўш, қоласизми?
Нормат ўгай синглисининг сўнгги сўзларини эшитиб, худди жонсиз мурда каби қотиб қолганди.
ИБРАТЛИ ВОҚЕА.«БИЗГА СИЗ КЕРАКСИЗ!»
Қаҳрамонимиз ҳикоя қилади...
Мен шаҳарда дўконда ишлайман. Бир куни ишдалик пайтимда онам телефон қилдилар.
---Ассалому алайкум ОНАЖОН...!
---Во алайкум ассалом, Иқболжон яхшимисан болам? Болаларим ҳам яхшими, келиним ҳам ишига бориб келяптими?
---Ҳа, рахмат онажон. Дадам яхшимилар, укам, келин ҳаммалари яхши юришибдими?
---Тузук ҳаммаси яхши, ўзим ҳам яхшиман болам.
---Ҳа онажон, тинчликми, телефон қилибсиз?!
---Тинчлик болам, эртага шанба келасизларми, деб телефон қилгандим.
---Эртага бўлаверсин-чи ойижон, вазиятга қараб айтаман-да, ишим чиқиб қолмаса албатта борамиз.
---Ҳа ишқилиб, ишинг чиқиб қолмасинда болам, биласан-ку СОҒИНИБ қоламан.
---Хўп ойижон, Худо хоҳласа борарман. Майли ҳайр, ёнимда одам бор эди..Кейинроқ ўзим телефон қиламан...
Телефонни столга қўйишим билан, дўконимга харидор бўлиб кирган, нотаниш киши кўзимга қаради.
Юзлари қандайдир маъюс, ҳиёл кулганча:
---Онангизмилар?~деб сўради.
---Ҳа онам...
---Улар бошқа жойда яшайдиларми?~яна саволга тутди бояги киши.
---Ҳа улар мендан анча олисда, масофа билан хисоблаганда ЮЗ КМ дан ошиқроқ узоқликда яшайдилар..
---Ҳа-а, шунақами? Демак, ЮЗ КМ денг...Бир гап айтсам хафа бўлмайсизми?
---Йўқ хафа бўлмайман, ака бемалол, ~ дедим ҳайрон бўлиб.
---Агар менда шундай ИМКОН бўлганида ука, ЮЗ КМ экан-ку, МИНГ КМ бўлса ҳам, ҳар кун бориб қайтишга тайёр эдим...Қани мени ҳам ОНАМ ҳаёт бўлсалар, қани энди улар ҳам сизни ОНАНГИЗ каби қўнғироқ қилиб, ёнларига чақириб, КЕЛ БОЛАМ десалар, қани энди уларнинг ТИЗЗАларига БОШИМни қўйиб ухлай ололсам, қани энди ОНАМ бошимни силаб ДУОлар қилсалар ука. Афсуски, буни ИЛОЖИ йўқ..! Ҳеч қандай йўл билан уларни қайтара олмайман ука.. ОНАМ энди йўқ..!
Сизда эса ҲАЁТ эканлар. Ука БОРИНГ олдиларига, КЎНГИЛларини олинг, ХИЗМАТларини қилинг, кейин мен каби АФСУС қилмайсиз..Ота-Онангизни ҳаёт эканликлари сиз учун~ БАХТ..!
Нотаниш киши онаси ҳақидаги армонларини гапирар экан ичимдан бир нарса узилгандек бўлди...
Боягина онамга бориш бормаслигим эҳтимол деганим ёдимга тушиб, уялиб кетдим.. Беихтиёр яна телефонимни қўлимга олиб, онамни телефон рақамларини тердим...
---Ҳа болам, бирор гапинг эсингдан чиқиб қолибдими?! ~ дея, қайта қўнғироқ қилганимга ажабланиб сўрадилар онам.
---Ҳа онажон, эртага Худо хоҳласа албатта борарканмиз, шуни айтиб қўймоқчи эдим.
---Вой Худога шукр..!
--- Ҳа айтганча, яна ҳар сафаргидек болаларим келаркан деб, эрталабдан бир нарсаларга уннаб юрманг, ҳеч нарса керак эмас, бизга СИЗ КЕРАКСИЗ..!
Онам билан суҳбатлашарканман, бояги нотаниш кишининг кўзларида икки дона ёш томчилаганини кўрдим...
Ота-Оналаримизга бизлардан кераги бир озгина МЕҲР ва ЭЪТИБОР. Шундай экан, улардан энг арзон турадиган МЕҲР ва ЭЪТИБОРимизни аямайлик азизлар!
Аллоҳ таоло барчамизни Отажон ва Онажонларимизни соғ-саломат қилсин ва умрларини зиёда этсин!
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮
Allaqachon to'zib ketardim, balki,
Va yo g'amlar meni etardi ado...
Kimningdir ko'nglini olgandirmanki,
Yuragimni asrab kelyapdi Xudo..!
@ibratli_sozlar
🔴 𝗤𝗢𝗡 𝗚𝗨𝗥𝗨𝗛𝗜𝗡𝗚𝗜𝗭𝗡𝗜 𝗧𝗔𝗡𝗟𝗔𝗡𝗚 𝗩𝗔 𝗦𝗜𝗭𝗚𝗔 𝗙𝗢𝗬𝗗𝗔𝗟𝗜 𝗕𝗢‘𝗟𝗚𝗔𝗡 𝗠𝗔𝗦𝗟𝗔𝗫𝗔𝗧𝗡𝗜 𝗢‘𝗤𝗜𝗡𝗚.😳😱
⁉️ 𝗦𝗜𝗭𝗡𝗜𝗡𝗚 𝗤𝗢𝗡 𝗚𝗨𝗥𝗨𝗛𝗜𝗡𝗚𝗜𝗭 𝗤𝗔𝗬𝗦𝗜❓❓
🔻 𝗧𝗘𝗞𝗦𝗛𝗜𝗥𝗜𝗕 𝗧𝗔𝗡𝗟𝗔𝗡𝗚 🔻
#Юраги_Бўшлар_Ўқимасин😭💔
АЁЛИМГА ХИЁНАТ ҚИЛДИМ... Буни билиб қолди. Ҳеч нима демади, фақат кўзларимга кўзлари тўла ёш билан 5 дақиқа термулиб турдида, ичкарига кириб кетди...
Тунда унинг йиғиси овозини эшитдим... Тонг саҳаргача йиғлаб чиқди. Ёнига бориб юпатолмадим... Тонг сахар йиғи овози тўхтагани учун, мен ҳам ухладим...
Эрталаб уйғондим. Қуёш анча кўтарилиб қолибди... Аёлим мени уйғотмабди-да, деган хаёл билан ўрнимдан турдим... Негадир атроф жим жит эди ичкарига кириб қарасам Аёлим😳
ДАВОМИ 👇
⭕️⭕️⭕️Bir boyvachcha honim xizmatkoriga men o'lsam boyligimni senga xatlab beraman deb aytadi.
Honim xizmatkoriga yana bir gap aytadiki xizmatkor uni uzoq vaqt yashashini xohlaydi.
Savol: mantiqiy fikirlab ko'ring, xizmatkor nega honimni uzoq yashashini istagan? Honim Nima degan?
Javob ushbu foydali kanalimizda👇
/channel/tvorim_chudo/18455
┏━━━━━━━━━━━━━━┓
彡👉🏻JAVOBNI KO'RISH👈🏻 彡
┗━━━━━━━━━━━━━━┛
Homiy: @CHUDAFETR
ИЛМ ОЛИНГ, АЁЛЛАР
Ҳали турмушга чиқмадингизми?
- Унда турмушга чиққунингизга қадар илм олинг.
Турмушга чиқдингизми? Ҳали фарзанд йўқми?
- То фарзандли бўлгунингизга қадар илм олинг.
Фарзандли бўлдингизми?
- Ҳозирча фарзандингиз битта экан, илм олинг.
Улар иккита бўлдими? Ҳозирча иккита экан илм олинг.
Учтами...?
Бештами...?
Ҳали улар бешталигида илм олиб қолинг.
Ҳали соғлом экансиз - илм олинг.
Ҳозирча вақтингиз ва кучингиз бор экан - илм олинг.
Ҳозирча китоблар, интернет ва барча имкониятлар бор экан - илм олинг.
Ҳозирча уйингизни томи бор экан, ейишга овқатингиз, ичишга сувингиз борлигида - илм олинг.
Ҳамиша илм олинг. Бу дунёда илм олувчи ёки илм тарқатувчи бўлинг.
Китоблар, интернет ва барча имкониятлар борми, илм олинг.
Сизга насиҳат қилсам, мени ўзингиз учун намуна қилиб олманг. Чунки мен сиз мендан кўра афзал бўлишингиз учун насиҳат қиламан. Шоядки Аллоҳ таоло сизга унинг сабабидан ирода ва қувват берса-да, Ўзининг ҳузуридан мен топмаган бир мартабага мушарраф қилса.
Насиҳат бу сиздан афзаллигимни англатмайди, насиҳат бу яхшилик илиниш ва маҳаббат изҳоридир.
СИЗ КИМСИЗ?
Эътибор бериш ва олиш жиҳатдан одамлар турлича бўлади.
1. Бошқаларга эътиборли ва ўзи ҳам эътибор кутади. Булар нормал инсонлар, табиий ҳолат.
2. Бошқаларга эътиборли аммо ўзи эътиборталаб эмас. У Аллоҳ учун яхшилик қилиб кетаверади, ҳол-аҳвол сўрайверади. Аммо ўзи кутмайди. Бу ўз қадрини билмасликдан эмас, балки ўзига ишонч кучлилигидан, ихлосининг қувватидан. Бундайлар ўта нодир. Булар яхши дўст, яхши умр йўлдош бўлади. Чунки бировга юк эмас улар балки юк кўтаради.
3. Эътибор кўрсатмайди ва ўзи ҳам талаб қилмайди, ўз ҳаддини билади,ўзим кимман дейди. Булар ғалатироқ кўринади, одамовироқдек туюлади. Улар ўзига эътибор кўрсатилишни ҳам ёқтирмайди чунки олмоқнинг бермоғи бор. Шунинг учун улар борди-келди, oлди-бердиларни минимум ушлайди. Улфатчилик қилмайди, янги танишлар орттиришга ўчмас. Улар танилишни ёқтирмайди.
4. Ўзи бировга эътибор бермайди-ю, аммо ҳаммадан эътибор талаб қилади. Булар ниҳоятда худбин одамлар. Энг ёмон одамлар шулар дейиш мумкин. Одатда катта мансабдорлар, диктаторлар шунақа одамлардан чиқади. У аслида майда шахс бўлиши мумкин аммо нафси девдек. Бундай шахс билан муомала қилишдан қочиш керак. У раҳбарингиз ёки турмуш ўртоғингиз бўлиб қолса урди Худо.
©️Faiziddin Mu'min