ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

34448

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Кийими билан мақтаниш оқибати

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир киши ўзининг соч шокиласига ва кийимига маҳлиё бўлиб юриб бораётганида, бирдан уни ер ютиб юборди. Энди у қиёмат қоим бўлгунча ерга ботиб бораверади”, дедилар”.

Икки шайх ривоят қилган.
     Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтган умматлардан бир киши ўзининг чиройига, кийимига зеб бериб, мутакаббирлик қилгани қандай оқибат билан тугаганини ажойиб васф қилиб, сиз билан биз мусулмонларни ўша шахсга ўхшашдан қайтармоқдалар.
     Мазкур бадбахтликка гирифтор бўлган одам сочини ҳавас билан ўстирган экан. Унинг сочи елкасига тушиб турар экан. Кийимни ҳам бошқаларга кўз-кўз қилиш учун танлаб кийган экан. Бир куни
   
  “...киши ўзининг соч шокиласига ва кийимига маҳлиё бўлиб юриб бораётганида, бирдан уни ер ютиб юборди”.

     Бунга ўхшаш нобакорларни, арзимаган нарса ила ўзини ўзгалардан устун қўядиганларни, кийими ила манманлик ва мутакаббирлик қиладиганларни ер ҳам ўз устида олиб турмай, ютиб юболишга тайёр экан. Аммо ер уни ютиши билан иш битиб қолмайди. Балки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадисни айтганларидек:

     “Энди у қиёмат қоим бўлгунча ерга ботиб бораверади”.

     Яъни у қиёматгача ер ютиш азобини чекиб, қийналиб туради. Қиёмат куни эса унинг абадий ҳоли қандай бўлишини Аллоҳ таолонинг Ўзи белгилайди.
     Ким ана шундай ҳолга учрамай деса, зинҳор-базинҳор  кийими билан манманлик қилмасин.

“Ихтилофлар сабаблар ечимлар” китобидан.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ДИҚҚАТ_ДОЛЗАРБ

😱 Эркак киши аёлини олдида ухламаса гуноҳми?

⁉️ ЭРКАК КИШИ АЁЛИНИ ОЛДИДА УХЛАМАСА, ЯЪНИ АЁЛИ БИР ЎЗИ ХАР ДОИМ УХЛАСА ЭРКАК КИШИГА ГУНОХМИ⁉️



ЖАВОБНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ:👇🏼

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Мен ҳаммасини тушунаман. Сеникида бир минут ҳам қолмайман.Жинни бўлганим йўқ жигаримнинг оиласига совуқчилик тушириб.Ана,туман марказига борсам, ҳайҳотдай меҳмонхона бор. Шунчаки Сизларни соғиниб келувдим-да, синглим!Сен сира кўз ёш қилиб ўзингни қийнама! Бўпти, яхши ўтиринглар!Яхши кунларда кўришайлик илойим
Турсуной ортиқ бир сўз демади. Норматни ташқаригача кузатди-ю, дарҳол ўзини ичкарига олди.
Нормат катта йўл бўйлаб кетиб борарди-ю, деярли ҳеч нарсани идрок эта олмасди. Қулоқлари остида фақат бир сўз. Синглисининг «Эрим мени сиздан қизғона бошлади», деган биргина гапи жарангларди. Шу ёқимсиз, ҳақоратга йўғрилган жумлалар миясида айлангани сайин ғазаби қўзғар, қўйиб беришса, Соливойни хумордан чиққунча дўппослар шашти бор эди.
«Энди нима бўлади? ўйларди у теваракка ҳиссиз назар ташлаб. Туғишган синглимникига сиғмадим. Сиғмаганим ҳам уёқда қолиб, очиқчасига ҳайдалдим. Бало келса ботмонлаб келиши шу бўлса керак. Бунданам баттари бўлмайди. Шу мараз ўтган йили ҳам оёқларимни ўпиб, изимни кўзга суришга ҳозир-у нозир эди. Мана, ишсиз, оиласиз, ватансиз қолганимни эшитибоқ, тўнини тескари кийибди. Нима бўлгандаям куёв ёв экан-да! Дўстлик қилмас экан-да! Бу-ку майли.Буёғига нима қиламан энди. Шаҳарга жўнавориш ҳам кўнгилга сиғмайди.То бобом,бувижонимнинг қабрини зиёрат қилмагунча, кўзимга ҳеч нарса кўринмайди. Демак, туман марказидаги меҳмонхонага боришим керак. Ўша ерда бир-икки кун яшаб, болалигим ўтган кўчаларда тўйиб айлансам, бас. Кейин ими-жимида жўнасам ярашади. Бироқ меҳмонхонада, ўша атрофда танишлар кўриб қолса-чи? Нима дейман? Қанақа баҳона тўқийман? Тўхта, Манзураникига борсам-чи? Уям эрининг гапига кириб ҳайдаб солармикан ё? Йўқ, ундай қилиши… Дарвоқе, Манзура ўгай сингил-ку менга! Отаси бошқа бўлса… Туғишганим нима қилди-ю, ўгай нима қиларди?!Ачинармиди? Ҳечам-да! Бўлиб ўтган гапларни эшитса, устимдан кулар боплаб!.. Тўғри, шу кунгача Манзурадан ёмонлик кўрмаганман. Кўришиб қолса, атрофимда пойи-патак бўларди. Ёмонимни яшириб, яхшимни оширарди.Аммо… Отаси ўз таъсирига тушириб олган бўлса-чи? Худди ўгай отам каби менга ўқрайса-чи? Тўнғиллаб берса-чи?.. Йўқ, нима бўлгандаям бир бош суқиб ўта қоламан. Вазиятга қарайман. Сал қалтислигини сезсам, яхшиликчасига, обрўйим борида жўнаб қоламан. Ана унда меҳмонхонадан бўлак илинж қолмайди…»
Нормат таниш кўча рўпарасига етганда, таваккал ўша тарафга бурилди…
Янглишибди, Манзура Норматнинг маҳзун ҳикоясини эшитиб, бир муддат унсиз йиғлади. Ора-сирада Норматга ер остидан ачиниш, меҳр аралаш қараб олди. Лекин қараганини сездирмади. Орага жимлик чўккачгина шоша-пиша кўз ёшларини енгига артди-да, Норматга қайноқ чой узатди.
— Хафа бўлманг-у, аммо бекор борибсиз опамникига,деди у ер чизиб Ўша ярамас эрининг қанақалигини билардингиз-ку! Нега тўғри меникига келавермадингиз?..
Бу саволга жавоб қайтариш Нормат учун жуда мушкул эди. Ўртага «туғишган», ўгай деган сўзни аралаштиришдан, билиб-билмай хато қилишдан жуда чўчиётганди. Олдинига нима дейишни, ўзини қандай оқлашни билмай гарангсиди. Лекин… Бўлмади. Охири ёрилди.
Қара, Манзура, деди томорқа тарафга бош буриб, жўхоризорни ўйчан кузатаркан. Турсуной… Ҳалигидай… Туғишган, жигар бўла туриб шундай деди. Бу, ахир…
Мен ўгайманми?..
Нормат Манзуранинг қўққисдан берган саволини эшитди-ю, аъзойи бадани увишган каби бир неча ўн сония тош қотди.Манзура эса ҳануз ундан жавоб кутиб жавдирарди.
Бу нима деганинг, аҳмоққинам? деди Нормат ниҳоят сал ўзини ўнглаб. Ким сени ўгай деди?
Деб ҳам кўринг-чи, деди Манзура Норматнинг кўзларига тик боқиб. Ўша кунданоқ қайтиб бетингизга қарамайман.
Қўй, ундай дема! Сен билан биз бир қориндан талашиб тушган ака-сингилмиз. Зинҳор бу сўзни оғзингга олма, синглим!..
Ака, бошингизга шунча ташвиш тушибди. Энди ҳеч бўлмаса бир ҳафта дам олинг, асабларингизгаям дам беринг! Оти ўчсин унақаларнинг! Мана,

​​уйимнинг тўри сизники. Кетгунингизча ўзингиз ёқтирган овқатларни пишириб бераман. Сиздай акамни меҳмон қила олмасам, нима қилиб юрибман бу дунёда яшаб? Хўш, қоласизми?
Нормат ўгай синглисининг сўнгги сўзларини эшитиб, худди жонсиз мурда каби қотиб қолганди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​ИБРАТЛИ ВОҚЕА.«БИЗГА СИЗ КЕРАКСИЗ!»

Қаҳрамонимиз ҳикоя қилади...

Мен шаҳарда дўконда ишлайман. Бир куни ишдалик пайтимда онам телефон қилдилар.
---Ассалому алайкум ОНАЖОН...!
---Во алайкум ассалом, Иқболжон яхшимисан болам? Болаларим ҳам яхшими, келиним ҳам ишига бориб келяптими?
---Ҳа, рахмат онажон. Дадам яхшимилар, укам, келин ҳаммалари яхши юришибдими?
---Тузук ҳаммаси яхши, ўзим ҳам яхшиман болам.
---Ҳа онажон, тинчликми, телефон қилибсиз?!
---Тинчлик болам, эртага шанба келасизларми, деб телефон қилгандим.
---Эртага бўлаверсин-чи ойижон, вазиятга қараб айтаман-да, ишим чиқиб қолмаса албатта борамиз.
---Ҳа ишқилиб, ишинг чиқиб қолмасинда болам, биласан-ку СОҒИНИБ қоламан.
---Хўп ойижон, Худо хоҳласа борарман. Майли ҳайр, ёнимда одам бор эди..Кейинроқ ўзим телефон қиламан...

Телефонни столга қўйишим билан, дўконимга харидор бўлиб кирган, нотаниш киши кўзимга қаради.
Юзлари қандайдир маъюс, ҳиёл кулганча:

---Онангизмилар?~деб сўради.
---Ҳа онам...
---Улар бошқа жойда яшайдиларми?~яна саволга тутди бояги киши.
---Ҳа улар мендан анча олисда, масофа билан хисоблаганда ЮЗ КМ
дан ошиқроқ узоқликда яшайдилар..
---Ҳа-а, шунақами? Демак, ЮЗ КМ денг...Бир гап айтсам хафа бўлмайсизми?
---Йўқ хафа бўлмайман, ака бемалол, ~ дедим ҳайрон бўлиб.

---Агар менда шундай ИМКОН
бўлганида ука, ЮЗ КМ экан-ку, МИНГ КМ бўлса ҳам, ҳар кун бориб қайтишга тайёр эдим...Қани мени ҳам ОНАМ ҳаёт бўлсалар, қани энди улар ҳам сизни ОНАНГИЗ каби қўнғироқ қилиб, ёнларига чақириб, КЕЛ БОЛАМ десалар, қани энди уларнинг ТИЗЗАларига БОШИМни қўйиб ухлай ололсам, қани энди ОНАМ бошимни силаб ДУОлар қилсалар ука. Афсуски, буни ИЛОЖИ йўқ..! Ҳеч қандай йўл билан уларни қайтара олмайман ука.. ОНАМ энди йўқ..!

Сизда эса ҲАЁТ
эканлар. Ука БОРИНГ олдиларига, КЎНГИЛларини олинг, ХИЗМАТларини қилинг, кейин мен каби АФСУС қилмайсиз..Ота-Онангизни ҳаёт эканликлари сиз учун~ БАХТ..!

Нотаниш киши онаси ҳақидаги армонларини гапирар экан ичимдан бир нарса узилгандек бўлди...
Боягина онамга бориш бормаслигим эҳтимол деганим ёдимга тушиб, уялиб кетдим.. Беихтиёр яна телефонимни қўлимга олиб, онамни телефон рақамларини тердим...

---Ҳа болам, бирор гапинг эсингдан чиқиб қолибдими?! ~ дея, қайта қўнғироқ қилганимга ажабланиб сўрадилар онам.
---Ҳа онажон, эртага Худо хоҳласа албатта борарканмиз, шуни айтиб қўймоқчи эдим.
---Вой Худога шукр..!
--- Ҳа айтганча, яна ҳар сафаргидек болаларим келаркан деб, эрталабдан бир нарсаларга уннаб юрманг, ҳеч нарса керак эмас, бизга СИЗ КЕРАКСИЗ
..!

Онам билан суҳбатлашарканман, бояги нотаниш кишининг кўзларида икки дона ёш томчилаганини кўрдим...

Ота-Оналаримизга бизлардан кераги бир озгина МЕҲР ва ЭЪТИБОР. Шундай экан, улардан энг арзон турадиган МЕҲР ва ЭЪТИБОРимизни аямайлик азизлар!

Аллоҳ таоло барчамизни Отажон ва Онажонларимизни соғ-саломат қилсин ва умрларини зиёда этсин!


📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Allaqachon to'zib ketardim, balki,
Va yo g'amlar meni etardi ado...
Kimningdir ko'nglini olgandirmanki,
Yuragimni asrab kelyapdi Xudo..!


@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🔴  𝗤𝗢𝗡  𝗚𝗨𝗥𝗨𝗛𝗜𝗡𝗚𝗜𝗭𝗡𝗜  𝗧𝗔𝗡𝗟𝗔𝗡𝗚  𝗩𝗔  𝗦𝗜𝗭𝗚𝗔  𝗙𝗢𝗬𝗗𝗔𝗟𝗜  𝗕𝗢‘𝗟𝗚𝗔𝗡  𝗠𝗔𝗦𝗟𝗔𝗫𝗔𝗧𝗡𝗜  𝗢‘𝗤𝗜𝗡𝗚.😳😱


⁉️ 𝗦𝗜𝗭𝗡𝗜𝗡𝗚  𝗤𝗢𝗡  𝗚𝗨𝗥𝗨𝗛𝗜𝗡𝗚𝗜𝗭  𝗤𝗔𝗬𝗦𝗜❓❓


🔻 𝗧𝗘𝗞𝗦𝗛𝗜𝗥𝗜𝗕  𝗧𝗔𝗡𝗟𝗔𝗡𝗚  🔻

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Юраги_Бўшлар_Ўқимасин😭💔

АЁЛИМГА ХИЁНАТ ҚИЛДИМ... Буни билиб қолди. Ҳеч нима демади, фақат кўзларимга кўзлари тўла ёш билан 5 дақиқа термулиб турдида, ичкарига кириб кетди...
Тунда унинг йиғиси овозини эшитдим... Тонг саҳаргача йиғлаб чиқди. Ёнига бориб юпатолмадим... Тонг сахар йиғи овози тўхтагани учун, мен ҳам ухладим...

Эрталаб уйғондим. Қуёш анча кўтарилиб қолибди... Аёлим мени уйғотмабди-да, деган хаёл билан ўрнимдан турдим... Негадир атроф жим жит эди ичкарига кириб қарасам Аёлим😳


ДАВОМИ 👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

⭕️⭕️⭕️Bir boyvachcha honim xizmatkoriga men o'lsam boyligimni senga xatlab beraman deb aytadi.
Honim xizmatkoriga yana bir gap aytadiki xizmatkor uni uzoq vaqt yashashini xohlaydi.

Savol: mantiqiy fikirlab ko'ring, xizmatkor nega honimni uzoq yashashini istagan? Honim Nima degan?

Javob ushbu foydali kanalimizda👇
/channel/tvorim_chudo/18455

     ┏━━━━━━━━━━━━━━┓
    彡👉🏻JAVOBNI KO'RISH👈🏻  彡
     ┗━━━━━━━━━━━━━━┛


Homiy: @CHUDAFETR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ИЛМ ОЛИНГ, АЁЛЛАР

Ҳали турмушга чиқмадингизми?
- Унда турмушга чиққунингизга қадар илм олинг.

Турмушга чиқдингизми? Ҳали фарзанд йўқми?
- То фарзандли бўлгунингизга қадар илм олинг.

Фарзандли бўлдингизми?
- Ҳозирча фарзандингиз битта экан, илм олинг.

Улар иккита бўлдими? Ҳозирча иккита экан илм олинг.
Учтами...?
Бештами...?
Ҳали улар бешталигида илм олиб қолинг.

Ҳали соғлом экансиз - илм олинг.
Ҳозирча вақтингиз ва кучингиз бор экан - илм олинг.

Ҳозирча китоблар, интернет ва барча имкониятлар бор экан - илм олинг.

Ҳозирча уйингизни томи бор экан, ейишга овқатингиз, ичишга сувингиз борлигида - илм олинг.

Ҳамиша илм олинг. Бу дунёда илм олувчи ёки илм тарқатувчи бўлинг.

Китоблар, интернет ва барча имкониятлар борми, илм олинг.

Сизга насиҳат қилсам, мени ўзингиз учун намуна қилиб олманг. Чунки мен сиз мендан кўра афзал бўлишингиз учун насиҳат қиламан. Шоядки Аллоҳ таоло сизга унинг сабабидан ирода ва қувват берса-да, Ўзининг ҳузуридан мен топмаган бир мартабага мушарраф қилса.
Насиҳат бу сиздан афзаллигимни англатмайди, насиҳат бу яхшилик илиниш ва маҳаббат изҳоридир.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

СИЗ КИМСИЗ?

Эътибор бериш ва олиш жиҳатдан одамлар турлича бўлади.
1. Бошқаларга эътиборли ва ўзи ҳам эътибор кутади. Булар нормал инсонлар, табиий ҳолат.

2. Бошқаларга эътиборли аммо ўзи эътиборталаб эмас. У Аллоҳ учун яхшилик қилиб кетаверади, ҳол-аҳвол сўрайверади. Аммо ўзи кутмайди. Бу ўз қадрини билмасликдан эмас, балки ўзига ишонч кучлилигидан, ихлосининг қувватидан. Бундайлар ўта нодир. Булар яхши дўст, яхши умр йўлдош бўлади. Чунки бировга юк эмас улар балки юк кўтаради.

3. Эътибор кўрсатмайди ва ўзи ҳам талаб қилмайди, ўз ҳаддини билади,ўзим кимман дейди. Булар ғалатироқ кўринади, одамовироқдек туюлади. Улар ўзига эътибор кўрсатилишни ҳам ёқтирмайди чунки олмоқнинг бермоғи бор. Шунинг учун улар борди-келди, oлди-бердиларни минимум ушлайди. Улфатчилик қилмайди, янги танишлар орттиришга ўчмас. Улар танилишни ёқтирмайди.

4. Ўзи бировга эътибор бермайди-ю, аммо ҳаммадан эътибор талаб қилади. Булар ниҳоятда худбин одамлар. Энг ёмон одамлар шулар дейиш мумкин. Одатда катта мансабдорлар, диктаторлар шунақа одамлардан чиқади. У аслида майда шахс бўлиши мумкин аммо нафси девдек. Бундай шахс билан муомала қилишдан қочиш керак. У раҳбарингиз ёки турмуш ўртоғингиз бўлиб қолса урди Худо.

©️Faiziddin Mu'min

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Севги_тести❤️

Жуфтингиз сизга қанчалик мехр кўрсатиб этибор қилади ва сизга қай даражада ошиқлигини билишни истайсизми?😍🫀

Унда расмдаги жуфтликдан бирини танланг👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

дейишингизни йиллар давомида кутиб яшадим. Тўғри, ҳеч нарсадан камчилигим йўқ эди. Либос-у тақинчоқлар бисёр, уйимдаги ҳашаматга ҳамманинг ҳаваси келади. Лекин кўнглим бўшаб қолаётган эди-да...
Қизалоғимиз туғилганидан кейин сиз билан умр йўлимни боғлаганимга афсусландим. Менинг ой-куним яқинлигини билиб, чет элга дам олишга кетдингиз. Менга далда бўлиб ёнимда туриш ўрнига, маишат изидан қувдингиз. Аёл туғаётганида жони икки дунё орасида туришини билмасмидингиз? Мабодо жоним узилгудек бўлса, сизни кўрмай, армонда мангуга кўз юмишим мумкинлиги хаёлингизга ҳам келмаган. Чунки сиз меҳрдан йироқ инсонсиз. Қизимни қўлимга олганимда хўрлигим келиб йиғлаб юбордим. Ота-онам, яқинларим, қайнота-қайнонам мендан хабар олиб туришди. Лекин сизнинг ўрнингиз бошқа. Менга сиз керак эдингиз, СИЗ!
Сизни ўзгартиролмаслигимни англадим. Кеч тушундим. Яратган берган феъл-атворни бандаси ўзгартиришга ожиз бўларкан...

Сизни қанчалар тез ёқтириб қолган бўлсам, шунчалар тез совидим. Фақат болаларим, уларнинг келажаги учунгина сиз билан яшардим. Баъзида сизда меҳр туйғулари уйғониб қоларди. Болаларни эркалатиб мен билан ҳам илиқ муносабатда бўлиб қолардингиз. Бироқ бундай фурсат жуда кам, оний лаҳзадек ўтиб кетарди. Сиз ишдан ортмасдингиз. Асосий мақсадингиз пул топиш. Бошқаси сизни қизиқтирмасди.
Сиз билан умримнниг охирига қадар шу алфозда яшашга тайёр эдим. Бироқ тақдирнинг мен кутмаган синовлари бисёр экан.
Аслида ўшанда ресторанга бормаганим маъқулмиди. Афсуски энди ўтиб кетган вақтни ортга қайтариб бўлмайди.
Дугоналарим билан билан суҳбатлашиб ўтирарканмиз, тўсатдан кўзим таниш машина рақамларига тушди. Бу сизнинг машинангиз эди. Ҳайратландим. “Эрим бу ерда нима қиляпти?” деган ўйда атрофга олазарак боқдим. Балки тушлик қилгани келгандир, деб ўйладим. Афсуски...
Сиз биздан бир неча стол нарида бир ёшгина қиз билан кулишиб ўтирардингиз. Ичимдан нимадир узилгандек бўлди. Юрагим беихтиёр тез-тез ура бошлади. Ишонасизми, мен ўша лаҳзаларда кўзларимга ишонмасдим. Сиз томонга қаттиқроқ тикилдим. Йўқ, кўзларим адашмаганди. Бу сиз эдингиз. Менинг бепарво, бедил, бемеҳр ёрим. Олисдан сизни кузатган одам ҳам мақтаниб гапираётганингизни сезиши қийин эмасди. Кўзим сизга тушди-ю, вужудимни титроқ босди. Хушчақчақ ўтирган аёл бир зумда ер билан тенг бўлгандим.
- Сенга нима бўлди? – рангим оқаринқираган чоғи, дугонам мендан ташвишланиб сўради.
- Нимадир ёқмади шекилли, - дедим ёлғондан табассум қилиб.
Шу тобда дугоналарим сиз томонга қарашларидан чўчирдим. Имкон қадар бу ердан тезроқ кетишга ҳаракат қилардим. “Қизим йиғлаб қолади”, деб баҳона қилдим дугоналаримга. Сизчи, сиз мени кўрмасдингиз ҳам. Яна бир ёшгина қизни алдовларга кўмиб, ўзингизга маҳлиё қилиб ўтирардингиз. Мансаингиз-у, бойлигингизни мақтардингиз, назаримда.
Уйга қай ҳолатда етиб келганимни билмайман. Хонамга кирдиму, ўзимни тўшакка отдим. Қанча уринмай кўнглимдаги фарёдни тутиб туролмадим. Фарёдим вулқон каби бўғзимдан отилди. Менинг айбим нима эди? Сизни яхши кўриб қолганимми? Яхши инсонга айлантираман, деб ўйлаганимми? Бепарволикка, бемеҳрликка чидашим мумкин эди. Аммо хиёнатга... ҳеч қачон чидолмайман. Агар ўзга одам эрингни бир қиз билан кўрдим деса гапига ишонмай, уни юмма талаган бўлардим. Афсуски, ўзим ўз кўзим билан сизни кўргандим. Ўзимни ҳақоратлангандек, хўрланган, камситилгандек сездим. Энди сиз билан ортиқ бирга яшолмасдим. Мен ҳам аёлман, ахир. Менинг ҳам кўнглим бор, меҳр муҳаббатни туйгим келади. Ширин сўзларингиздан баҳраманд бўлишни истайман. Сиз буни ўйламасдингиз.
Ўзга қиз билан кўрганим ҳақидаги хабарни эшитиб, аввалига тондингиз. “Бўлмаган гап, ҳеч қанақа қиз билан юрганим йўқ”, дедингиз кўзларимга тик боқиб. Тик боқишга уялмадингиз ҳам. Бироқ рестаран номини эшитиб рангингиз оқаринқиради. “Ҳали менинг ортимдан кузатиб юрибсанми?” деб ўшқирдингиз. “Кузатганим йўқ, Лобарнинг туғилган куни эди. Ўша ерда қизлар билан ўтиргандик. Эрталаб айтгандимку, эсингизда йўқми? Сиз...” гапимни туготолмай йиғлаб юбордим. Алам жонимдан ўтиб кетганди. Юрагимдаги севги нафратга айланганди. “Нима қилибди, мен эркакман! Ҳохласам мингтаси билан юраман. Сен менга

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Нотаниш_аёл
изтироби

Муаллифдан: Нотаниш аёл ҳаётини сўзларкан, ўз тилидан эрига нисбатан туйғуларини ёзиб беришимни илтимос қилди. Ёздим ва ҳавола қилдим...


“Ниҳоят бугун ёнимга келдингиз.

“Илтимос, мени кечир, ҳаммасини энди тушундим”, деганча кўзларимга мунгли термулдингиз. Имкон қадар нигоҳингиз билан тўқнашмасликка ҳаракат қилдим. Чунки кўзларим кўзларингиз билан учрашишса мени ўзлигимдан чиқариб ташлаши аниқ эди. Кўзларингиздан қўрқардим. Ўзимни бошқаролмай сўзларингизга чиппа-чин ишониб қолишим мумкин эди. Шу боис ердан кўз узмадим. “ Йўқ, энди бирга яшолмаймиз”, дедим оҳиста. Сиз эса ён беришни истамадингиз. Қўлларимдан тутдингиз. Мен эса қўлларимни дарҳол тортиб олганча: “Илтимос кетинг, мени ўз ҳолимга қўйинг”, дея олдим холос. Бир хўрсиниб: “Яна бир ўйлаб кўр”, деганча хонадан чиқиб кетдингиз. Кетишингиз билан юрагим тубида чўкиб ётган аламу изтироб бутун вужудимни қуршаб олди.

***

Аслида тақдиримизнинг бундай бўлишига кўпроқ ўзим сабабчиман.

Сизга бўлган муҳаббатим ва яна осмон қадар ғурурим айбдор.
Ўшанда битирув оқшомида менга майин жилмаймаганингизда кўнглим асирангиз бўлмасмиди, балки. Юрагимни, кейинроқ эса ҳаётимни азобларга ташламаган бўлармидим. Болаларим тирик етим каби бўлиб қолишмасмиди...
Сиз ўта мағрур эдингиз. Мени бойлигингиз ҳам, оилангизнинг обрў-эътибори ҳам заррача қизиқтирмаган. Сизнинг нимангизни ёқтирганимни ўйлаб ўйимга етолмасдим. Тўғри, сиз жуда хушсурат йигит эдингиз. Ҳар қандай қиз пойингизга жонини нисор этишга тайёр эди. Лекин мен ундайлардан эмасдим. Мени ҳусни жамолингиз ҳам ром этмаган. Мени мағрурлигингиз (кейинроқ манманлик эканлигини англадим) ҳа, ўша ҳеч кимга бўйсунмаслигингиз мафтун этганди. Чунки мен ҳам мағрур эдим. Лекин мағрурлигим сизнинг кибру ҳавоингиз олдида денгиздан бир томчи эди, холос.
Сизни ёқтириб қолганимни эшитган дугонам менга танбеҳ берди: “Эсингни йиғ. Ортингдан манаман, деган йигитлар югуриб юрган бўлса-ю.. келиб- келиб шуни ёқтирасанми? У сени ҳам бошқалар каби доғда қолдириб кетади. Бир марта жилмайган бўлса нима қилибди. Шунга шунчами? У одам эмас. У темир. Темирнинг ўзгинаси!”
Дугонамнинг сўзлари қанчалик аччиқ бўлмасин, менинг олов кўнглимни сўндиролмади. Қайтанга оловни янада алангалатди. Сизга бўлган қизиқишим ортса ортдики, асло камаймади. “ Мана кўрасан, унга севишни ўргатаман. Севгини ўргатаман”, дедим дугонамга. Сизни манманлик чўққисидан тушириб, муҳаббат водийсига етаклашга кўзим етарди. Уддалай оламан, деб ўйлардим.
Сиз билан яқиндан танишдик. Сиз менга айтганларидан ҳам юз чандон калондимоғ эдингиз. Рости, биринчи суҳбатимиздаёқ кўнглимда олов пасайгандек бўлди. Аммо сиз билан танишишдан олдин дугоналаримга сизни ўзимга қаратиб олишга ва ўзгартиришга ваъда бергандим. Ҳатто гаров ҳам ўйнагандик. Мен ўзимга ишонарди, меҳр-муҳаббат билан ҳар қандай одамни ўзгартиртирса бўлади деб ўйлардим. Сиз билан ҳар гал учрашганимизда ҳамиша баландпарвоз гапларни гапирардингиз. Кўнглимдаги оловни сўндирмасликка, сизнинг фақат яхши томонларингизни қидиришга, ўйлашга ҳаракат қилардим. Аммо яхши томонлар оз эди... “Нима қилибди, ёлғиз ўғил бўлганидан кейин шунақа бўладида”, деб ўзимча сизни оқлардим ҳам
Дугоналарим орасида уялиб қолишдан чўчиб меҳрингизни (муҳаббатингизни эмас) қозонишга уринардим. Ҳаётда ютиб ўргангандим.
Тақдир бу сафар ҳам мендан омадини дариғ тутмади.
- Азиза, сенга уйланмоқчиман - дедингиз бир куни Қувончдан бошим осмонга етаёзди. Бу пайтга келиб мен ҳам сизга ўрганиб қолгандим. Совчиларингиз келган куни онам
- Шу йигитга кўнглинг борми? Деб сўраганида нима деб жавоб беришни билмай қолгандим. Ҳа, дейишга ҳам, йўқ, дейишга ҳам тилим бормасди. Рози бўлиш учун негадир кўнглим тинч эмасди. Қолаверса, ўзим ҳам сизни яхши кўрардим. Сизни ўта манман, керагидан ортиқ мағрурлигингиз учун ҳам севардим. Сизга турмушга чиқсам ҳамма нарсам етарли бўлишини, аммо севгидан мосуво яшашимни ҳам англаб турардим. Мени ташвишга солаётган барча ўйларимни бир четга сурдим-у, тўйга розилик бердим.
Тўйдан олдин мени баъзилар қароримдан қайтармоқчи бўлишди.
- Эсинг борида этагингни ёп. Бойлигига учма, у отасининг арзандаси
дейишганди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

💙💙💙💚💚💚💃

💔GO'ZAL OPA SINGILLARIM MATO OLIB QANAQA FASONDA TIKTIRSAM EKAN DEB O'YLANAYOTGAN BO'LSANGIZ,

💔KO'NGLINGIZDEGIDEK CHIROYLI, BARCHA YOSHGA MOS KELUVCHI MAVSUMIY FASONLAR JAMLANGAN KANAL TOPDIM,

SIZGA SHU KANALNI TAVSIYA QILAMAN
💖💖💖💛💛💛

BIR KIRIB KO'RING AFSUSLANMAYSIZ

⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
/channel/+diLtRRbBFxJkM2Y6
/channel/+diLtRRbBFxJkM2Y6

Homiy kanalimiz: MATOLAR OLAMI

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

«Фалокат қўшалоқ бўлиб келади», деганларидай буниси ҳам ҳолва экан. Бир куни дугонаси эрини бошқа ёш жувон билан бир неча бор кўрганини айтганида, унчалик аҳамият бермаганди. «Балки ишхонасидаги бирорта аёлдир», деб ўзини овутди. Кейин акаси гап топиб келди: «Эринг бир суюқоёқ аёлга уйланиб олибди, кичик тумандан «дом» ҳам олиб берганмиш. Уйини шунақа ҳашаматли қилиб қўйибдики...». У шундай дедию, «ўз уйида сичқон қўлтиқтаёқда юрибди, агар мард бўлсанг, аввал бола-чақангни таъминлаб қўймайсанми, номард?!», деб орқаваротдан бўралаб сўкди. Қайнонаси «Қизим, эрингизни сал жиловлаб олинг, оғзингиздаги ошни олдириб, яна аттанг, деб қолманг!», дея ярасига туз сепди. Шундан кейин эрига бу тўғрида оғиз очди. Очдию балога қолди. Эртаси куни ичиб келиб, роса жанжални қизитди: «Нимага дадамга шикоят қилдинг? Умрим ўғил кўрмай ўтиб кетсинми? Агар шу кунингни ҳам кўп кўраётган бўлсанг, тамом, бугундан бошлаб, уйингга қадам босмайман, ўша шалоқ аканг билан насиҳатгўй даданг боқиб олсин!» Қўни-қўшнидан хижолат бўлган Нодира шундан кейин эрига оғиз очмай қўйди. Аламини ичига ютди. Ўша воқеа сабаб бўлдими ёки эри ўзи баҳона қидириб юрганмиди, ҳар қалай, шундан кейин у уйга онда-сонда келадиган, асосий вақтини кундошиникида ўтказадиган бўлиб қолди.

Нодира бир томондан кундоши борлигидан эзилса, иккинчи томондан бутун умрини, меҳрини, муҳаббатини, садоқатини шу эрига, рўзғорига сарфлаб, яхшироқ ҳаёт кечириш орзусида яшаб, энди оғзи ошга етганда бунинг ҳузурини «ўроқда йўқ, машоқда йўқ» бегона аёл кўраётгани ичини кемирарди. Ўзини қўйгани жой тополмасди. Нима, тақдири, қисмати шуми? Ёки донолар айтганидай, «пахмоқ сочлининг бахти бекамми?» Ёки эрига кўрсатган садоқати, меҳрибончилиги, рўзғорим, оилам деб куйиб-ёнгани, ўзини минг томонга ургани учун худо уни шу тариқа жазоладими? У ярим тунгача ўй сурар, ҳаётини кино лентасидай бирма-бир ўтказиб, таҳлил қилар, қизларининг «дада»лаб хархаша қилишларидан юраги зардобга тўлар, минг хил саволлар миясини чирмар, аммо уларга жавоб тополмай қийналарди. Лекин асло эрини айбламас, гўё ўзи ҳаммасига айбдордай, унинг олдидан ҳам, орқасидан ҳам соясига кўрпача солар, гоҳо катта «марҳамат» кўрсатиб, арзимас бозор билан кириб келганида, қувончдан ял-ял ёниб кетарди. Бу аёлларча мутеликми ёки бемисл вафодорликми – нима эканлигини ҳам тушунмасди. Назарида, унинг бу қилиқлари эрини жонидан ҳам яхши кўрадиган аёлларга хос телба муҳаббатнинг бир кўриниши эди...

... Шу йўсинда орадан тўрт йил ўтди. Икромжон иккинчи аёлидан ўғилли ҳам бўлди. Нодира ҳамон ҳамширалик қилар, кечалари дўппи тикар, икки қизалоғини ўкситмаслик учун оғзидагини уларга илинар, ўзи киймаса ҳам қизларини чақмоқдек кийинтирарди. Гоҳо дугоналари унинг кўнгли учун эрини ёмонлашса, у оғиз очмас, «бир куни инсофга келиб, бирибир уйимизга қайтадилар», дея ўзига тасалли берарди. Эри бўлса, борган сайин омади юришиб, қутуриб борар, энди онда-сонда Нодира билан кўришганда, гўё эски хизматкордай у билан совуқ, тўнг муомала қиларди. Айтишларича, у ҳозир нафақага чиқиб кетган бошлиғи ўрнига ўша омборга раҳбар этиб тайинланганмиш. Янги оқ «Волга»да юришини Нодира ҳам бир неча бор кўрди, ичида жиндай фахрланиб ҳам қўйди...

Бордию эри оғир дардга чалиниб қолмаганида, Икромжоннинг ҳам, Нодиранинг ҳам ҳаётлари шу алпозда қанча давом этиши номаълум эди. Суюкли кенжа хотини учун касалининг тайини, тузалишининг муҳлати мавҳум эр уч ойдаёқ ортиқча бўлиб қолди. Сабаби – бебилиска пулларнинг сувдай оқиб келиши тўхтаган, анча-мунча жамғариб қўйганлари ҳам тугаб борарди. Аранг тўпланган мол-мулкнинг бу қадар тез тугаб бораётганидан ваҳимага тушган жувон охири чидолмай, жанжал кўтарди: «Кўзингизни ёғини еган, йигитлик қувватингизни олган хотинингиз ҳам қарасин, мен қийналиб, жонимдан тўйиб кетдим!», деб аюҳаннос солди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ДИҚҚАТ_ДОЛЗАРБ

😱 Эркак киши аёлини олдида ухламаса гуноҳми?

⁉️ ЭРКАК КИШИ АЁЛИНИ ОЛДИДА УХЛАМАСА, ЯЪНИ АЁЛИ БИР ЎЗИ ХАР ДОИМ УХЛАСА ЭРКАК КИШИГА ГУНОХМИ⁉️



ЖАВОБНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ:👇🏼

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​​Йўқ, шу тобда фақат жисмигина қимирлашдан, ҳаракатланишдан мосуво эди. Қалби эса юм-юм йиғларди. Кўз ўнгида собиқ хотини, у айттириб келган қариндошларнинг ҳақоратга қоришиқ гаплари, беўхшов қилиқлари, камситилишлар, бош эгишлар, яккаю-ёлғиз синглим деб юрган жигари Турсунойнинг ер чизганча тилга кўчирган сўзлари маржондек тизилгани сайин хўрлиги келар, дунёни бошига кўтариб дод солишдан базўр тийиларди…
Нормат беихтиёр кўзлари жиққа ёшга тўлган кўйи Манзурага яқинлашди-ю, аста елкасидан қучди ва титроқ аралаш шивирлади:
— Жиннивой, сен менга ўгай эмассан! Бизларнинг орамизда ўгай йўқ. Ўгайликнинг оти ўчсин, жон синглим! Мен ҳаммаларингизни яхши кўраман. Сизларнинг борлигингизга шукр қиламан! Илойим ўзимнинг Манзура синглимга кўз тегмасин!

Хулоса ўрнида:Азиз акажонлар сиз учун нафақат уйи тўридан, балки жонидан кечишга тайёр сингил-опалар бор шуни унутманг!

Olimjon Xayit

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝ЎГАЙ СИНГИЛ…

Нормат хотини Хайри билан ажрашди-ю, балога қолди. Хайри қасдма-қасдига ишхонасига бориб арз қилди, ишдан ҳайдаттирди. Тоға-ю, ака-укаларини чақириб, минг бир туҳматлар билан киссасидаги охирги чақасигача олиб қўйди. Ўз уйидан шармандаларча қувиб чиқарди. Нормат худди боши берк кўчада қолган бандадек боши ғовлаганча бегона шаҳар кўчаларини кезишга, бирор бошпана қидиришга, ижара ҳақини тўлаш учун пул ишлаб топишга мажбур эди.Бир ойча шу тахлит кун кечирди. Мардикор бозорда иш ҳам ҳадеганда топилавермас,баъзида қуруқ қўл билан қолиб кетишига тўғри келарди. Охири ҳаммаси жонига тегди. Кутилмаганда қищлоқдаги ёлғиз синглиси Турсуной тушиб қолди.«Ота-она ўтиб кетган бўлса, ўйлади Нормат киссасидаги пулларни хомчўт қиларкан. Қариндош-уруғлар ҳам ҳалигидай йўқ ҳисоб.Бориям мана шу аҳволимда юзини терс буриши тайин.Яхшиям синглим боракан. Ҳарқалай, жигар, куяди,қайғуради, ташвишимни қилади.Агар манавинақанги ҳолатда қолганимни эшитса, йиғлайвериб пишиб қолса керак.Ҳа, синглимникига бораман,уч-тўрт кун бўлсаям кўнгил ёзаман, дам оламан, зора бошимга тушган балолар бироз унут бўлса.Акс ҳолда жинни бўлиб қолиш ҳеч гапмас…»Шу куниёқ Нормат шаҳардаги катта бозорга кириб, майда-чуйдалар харид қилди. Мозорбосди ҳарқалай,кўнглидан ўтказди у.Жиянларнинг қўлига тутқазсам хурсанд бўлишади
Пули бориб-келишдан ортиб яна ижара ҳақига ҳам етарди.У таваккал автобусга ўтирди-ю, таксилар турадиган ёққа жўнади.
Вақт шомга яқинлашганда,Нормат синглисининг ҳовлисига кириб борди. Атрофдаги мирзатераклар, беҳи, олма дарахтлари кўзни яшнатарди.У синглиси,куёви билан сўрашгач, ўша дарахтларга бир муддат тикилиб турди.Бошқа пайт бўлса, дилдан яйраб,ҳайратини синглиси Турсуной билан албатта баҳам кўрган бўларди.Афсуски, ташвиш,армон ҳайратга йўл бермади. Яшиллик Норматнинг кўнглини баттар ғашлантирди. Бу ҳам етмагандек,куёви Соливой сира ўзгармабди. Ёв қараши, гумонли саволлар бериши қолмабди.Бу ҳам Норматнинг дардига дард қўшиб оғир хўрсинди-ю,дарвозахонадаги темир каравотга чўкди.Шу тобда синглиси ичкарига жой тўшаётганми, аҳён-аҳёнда эри билан пичирлашгани қулоғига чалиниб қоларди.
«Синглимнинг омади бор экан, кўнглидан ўтказди Нормат бош қашиб. Совуққон бўлсаям куёв уйим-жойим дейди. Асосийси ҳам шу-да! Қанийди мениям шундай ҳовлим, ҳурматимни жойига қўядиган оилам бўлса.Дўппини осмонга отиб яшардим, албатта. Афсус…
Ака, ичкарига кира қолайлик, синглиси ичкаридан чиқиб келиб хаёлини бўлди. Нормат худди аскар каби даст ўрнидан турди-ю, аста ичкари уй томон одимлади. Соливой аллақачон дастурхон қаршисида ўтирар, икки фарзандини навбатма-навбат эркалатарди.Шундагина Норматнинг ёдига шаҳарда олган майда-чуйдалар тушди.
Синглим,жиянларга бояги қанд-қурсларни берсанг-чи, деди аста куёвининг рўпарасига чўкаркан. Хурсанд бўлишади-да! Атайин олувдим.
Кейин ейишар, деди эрига ўғринча қараб олиб Турсуной. Сиз… Ҳалигида Тўрга ўтмадингиз-да!
Тўрда нима қиламан? деди Нормат Соливойнинг қилиғи асабига тега бошлаганидан қовоқ уйиб.Мана шу ер ҳам тешиб чиқмайди.
Ака, ниҳоят қизчасини бир четга ётқазиб тилга кирди Соливой. Кўпга келдингизми?Нимайди? сўради Нормат куёвга жаҳд аралаш тик боқиб. Тинчликми?
Й-йўқ Тинчлик. деди Соливой каловланиб.Шунчаки Ҳалиги… Кеннойим билан ажрашибсиз, уй-жойни бой берибсиз деб эшитиб… С-сиз кўнглингизга олманг! Ҳа энди… Сўраганнинг айби йўқ-да, ака!..
Нормат индамади.Шундоқ ҳам куёвининг муддаосини тушунганди. Иложи борича сир бой бермасликка уриниб мажбуран жилмайди ва дастурхондаги ноннинг бир бўлагини қўлига олди.
Буниси ҳолва экан.Куёв ниманидир баҳона қилиб болаларини етаклаганча кўчага чиқиб кетгач, Турсунойнинг гапи ўтиб тушди.
Ака, мени ёмон кўрманг-у, ҳар галгидек кўзида ёш ғилтиллаб гап бошлади синглиси.Эримнинг феълини биласиз.Уйингиз бузилганини эшитганданоқ мени сиздан қизғона бошлади. Бу ерда кўп қоласиз деб ўйлаб жони чиққудай бўляпти.Нима қилай? Мен аёл
бўлсам! Унга бас келиб нима топаман?Икки болам бўлса
Сен сира сиқилма,деди Нормат бу гаплар кўксини нақ тешиб ўтаёзган бўлса-да, яна ўзини босиб.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم🍃

НОУМИД ШAЙТОН

Табаронийдан ривоят қилинади:
“Aбу Фарва исмли бир одам келиб Жаноби Пайғамбаримиздан:
— Бошдан-оёқ гуноҳга ботган, қилмаган номаъқулчилиги қолмаган бир кимса тавба қилса бўладими? — деб сўради..
Расули акрам, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, унга: — Сен мусулмон бўлганмисан? — дедилар..— Ҳа..
— Ундай бўлса, бундан кейин ёмонликларни ташлагин-да, ҳамиша яхшилик қил..Aллоҳ таоло сенинг аввал қилган гуноҳларингни яхшиликларга айлантиради.. — Барча хиёнату сохтакорликларимни ҳамми? — Ҳа..
У одам такбир айта бошлади ва чиқиб кетди.. Кета-кетгунича (бизга кўринмай қолгунича) такбир айтди»..

Бировни юраги оғритиб қўйманг, уни гуноҳларини юзига айтиб..унутмангки Оллоҳ раҳимлиларнинг,раҳимлиси..ва Меҳрибонларнинг,меҳрибони кечиримлиларнинг,кечиримлиси.. бу ишда унга тенг келадигани йўқ..
Мусулмон киши но умид бўлишга ҳаққи йўқ.. чунки унинг буюк бир роббиси бор..


@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҲАЗРАТИ ХАДИЧА БИНТИ ХУВАЙЛИД

Бутун оламларнинг Рабби бўлган Аллоҳ бандалари ичра Ўзига энг суюклиси бўлган Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга дунё ва охиратда энг хайрли бўлган неъматларни насиб этган. Улардан бири – у зотнинг аҳли байтларидир. Аҳли байт ҳақида сўз кетаркан, кўз олдимизга биринчилардан бўлиб Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг илк аёли ҳазрати Хадича бинти Хувайлид келади.

Қуръони каримда бундай Марҳамат қилинади: «Сизни камбағал ҳолда топиб, (Хадичага уйланишингиз туфайли) бой қилиб қўймадими?!» (Зуҳо сураси, 8-оят).
У ҳақда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: «Аллоҳга қасамки, Аллоҳ менга Хадичадан кўра хайрлисини бермади. Одамлар куфр келтирганларида у менга ишонди. Одамлар мени ёлғончига чиқарган дамларда у мени тасдиқлади. Одамлар мени маҳрум қилганларида у менга бор давлатини фидо қилиб, дастак берди. Аллоҳ мени унинг севгиси билан ризқлантирди» (Имом Термизий ривояти).

Дарҳақиқат, ҳазрати Хадича инсониятга ҳаёт сабоғини беради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ғамини арита олган бу аёлдан ўрганиладиган жуда кўп жиҳатлар бор.
Жаброил алайҳиссаломдан ваҳийни қабул қилиб олган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аршдан келган илоҳий Каломни унга айтиб бераркан, унинг тутган тутуми улуғвор эди. Оламлар сарварини қучиб, қўриб, ўраб, тасалли ва мужда берадиган сўзларни айта олди. У зотга борини, ҳаётини бағишлади. Оқибатда У Аллоҳ ва фаришталарининг саломига, жаннатда эса алоҳида кўшкка сазовор бўлди:

«Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга деди:
–  Ё Расулуллоҳ, анави узоқдан кўринган Хадича. Сизнинг олдингизга келаётир. Ёнидаги халтачасида егулик бор...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у томонга муҳаббат билан боқдилар. Жаброил алайҳиссалом сўзида давом этди:
– Хадича ёнингизга келганида Раббингиздан ва мендан унга салом айтинг! Унга жаннатда инжудан қилинган бетакрор саройнинг муждасини беринг. У сарой ичида на шовқин, на иш ва на ҳаракат бордир» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

«Бир куни Оиша розияллоҳу анҳо:
– Ё Расулуллоҳ, Хадичани нега бу қадар яхши кўрасиз, нега жуда кўп эслайсиз? – деб сўради.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
– Ҳаётимда Хадичадек бошқа бири бўлиши мушкул. Унинг қалбида ҳеч кимда бўлмаган бир фазилат мужассам эди. У кўнгилдаги маҳзунликни бир пасда аритиш хусусиятига эга эди, – деб жавоб бердилар» (Имом Бухорий ривояти).

Ана шундай бетакрор, тенгсиз аёл эди севимли Хадича онамиз!..

“Мўъжаз ҳикоялар” китобидан.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Зайнаб эрини қайтаётганини эшитиб уни кутгани йўлига чиқди. Абул Ос хотинини кўргач, унга: мен кетяпман, деди. Хотини: қаерга?-деб сўради. Абул Ос: аниқроғи мен эмас, сен кетасан, отангни олдига бор, деди. Зайнаб: нега?-деб сўради. Эри: чунки, у сен билан мени бир-биримиздан ажратди, энди отангни олдига қайтасан, деди. Шунда Зайнаб: балки СИЗ мен билан бирга кетарсиз, мусулмон бўлиб?!-деди. У: йўқ, деб жавоб берди. Шундан сўнг Зайнаб иккала фарзандини олиб Мадинаи Мунавварага қараб кетди.

Олти йил давомида Зайнабга кетма-кет совчилар келиши давом этди. Ҳар гал Зайнаб эрининг исломни қабул қилиб қайтиб келишидан умидвор бўлиб совчиларга рад жавобини бераверди.
Шу орада Абул Ос Маккадан Шомга кетаётган карвонга қўшилиб сафарга чиқди. Сафар асносида карвон бир гуруҳ саҳобаларга тўқнаш келди. Мусулмонлар карвонни асир олдилар. Абул Ос қочиб Зайнабнинг уйига келди. Бомдод намозига азон айтилаётган вақт эди. Зайнаб Абул Осни кўргач: мусулмон бўлиб келдингизми?-деб сўради. У: йўқ, қочиб келдим, деди. Зайнаб: балки исломни қабул қиларсиз?-деди. У: йўқ, деб жавоб берди. Зайнаб: қўрқманг, хуш келибсиз, холамнинг ўғли, Али ва Умоманинг отаси хуш келдингиз, деди.

Расулуллоҳ масжидда жамоатга имомлик қилиб бомдод намозини тугатар эканлар, масжиднинг орқа томонидан: мен Абул Осни ўз ҳимоямга олдим, деган овоз эшитилди. Расулуллоҳ одамларга қараб: менга эшитилган овозни сизлар ҳам эшитдингизми? - дедилар. Улар: ҳа эшитдик, ё расулуллоҳ, дейишди. Шунда Зайнаб: ё расулуллоҳ, Абул Ос менинг холамни ўғли, балаларимнинг отаси.

Шунинг учун мен уни ўз ҳимоямга олдим, деди. Расулуллоҳ одамларга қараб: Эй инсонлар, мен бу кишидан куёв сифатида ёмонлик кўрмаганман. У менга гапирганда рост гапирган, берган ваъдасига ҳам вафо қилди. Агар рози бўлсангиз, молини ўзига қайтариб, юртига кетишга ижозат беринглар. Агар йўқ десангиз ҳам ўзингиз биласизлар, ҳақ сизларники, бунинг учун мен сизларни маломат қилмайман, дедилар. Шунда одамларнинг ҳаммаси бир овоздан: молини қайтариб берамиз ё расулуллоҳ, дейишди. Шундан кейин расулуллоҳ: ҳимоянга олган кишингни биз ҳам ҳимоямизга олдик, Эй Зайнаб, дедилар ва Зайнаб билан унинг уйига бордилар. Уйига етганларида расулуллоҳ: Эй Зайнаб, уни ҳурматини жойига қўй. Чунки, у сенинг холангни ўғли, болаларингни отаси. Лекин, у сенга яқинлашмасин, чунки сенга ҳалол эмас, дедилар. Зайнаб: хўп бўлади ё расулуллоҳ, деди ва уйига кириб: Эй Абул Ос, исломга кириб биз билан қоласизми?-деди. У: йўқ, деди ва молларини олиб Маккага қайтиб кетди.

Макка етиб боргач, одамларни олдига чиқиб: Эй одамлар, мана молларингизни олинглар. Менда яна нимадир нарсаларингиз қолмадими?-деди. Одамлар: йўқ, ҳамма молимизни қайтардинг, сендан миннатдормиз, дейишди. Шунда Абул Ос: ундай бўлса эшитинглар, ашҳаду ан ла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан расулуллох, деди.

Тонг саҳарда Абул Ос Мадинага кириб келди ва тўғри Расулуллоҳнинг ҳузурларига бориб: ё расулуллоҳ, кеча мени ҳимоянгизга олган эдингиз. Бугун эса, мен сизнинг олдингизга чин дилдан имон келтириш учун келдим. Ашҳаду ан ла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду аннака расулуллоҳ. Ё расулуллоҳ, мени Зайнабнинг олдига қайтишимга изн берасизми?-деб сўради. Расулуллоҳ унинг қўлидан етаклаб Зайнабнинг уйига олиб бордилар ва эшикни тақиллатиб: Эй Зайнаб, холангни ўғли бугун мени ҳузуримга келиб исломни қабул қилди. Мендан сени унга қайтишингга изн беришимни сўраяпди. Қабул қиласанми?-деб сўрадилар. Зайнабнинг юзи қизариб кетди ва мийиғида табассум қилди.

Ушбу воқеадан сўнг бир йил ўтгач Зайнаб вафот этди. Бунга чидай олмай Абул Ос жуда қаттиқ йиғлади. Ҳатто одамлар Расулуллоҳ унинг бошини силаб, юпатишга урунганларини ҳам кўрдилар. Абул Ос: ё расулуллоҳ, мен бу дунёга Зайнабсиз тоқат қила олмайман, деди.
Абул Ос ҳам Зайнабдан кейин бир йилдан сўнг вафот этди.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ҳикоя қилинишича, бир олим шайх шогирди билан боғ ичра сайр қилиб юришганди. Сайр асносида эски пойафзалга дуч келишибди. Икковлари бу пойабзал шу боғда ишлаётган бир камбағал фақирга тегишли эканини ва у шу пайтда ишини якунлаб пойафзалини олишга келишини тушунишди.

Шунда шогирд устозга дебди:

Устоз, ҳазил қилиб бу ишчини пойафзалини яшириб қўймаймизми, уни олишга келганида йўқолиб қолганини кўрганда нима иш қилишини томоша қиламиз.

Улуғ устоз унга шундай жавоб берди:

"Бошқаларни ғамга тушуриш ила кўнглимизни кўтармаслик лозимдир. Болам, сен бойроқсан. Сен ўзинга ҳам шу камбағалга ҳам бахт-саодатни жалб қилишинг имконига эгасан-ку. Унинг пойафзали ичига нақд пул солиб қўй-да, биз яширинамиз. Буни унга қандай таъсир қилишини кўрамиз".

Бу таклифдан шогирд хурсанд бўлиб, ичига пул солиб қўйибди. Икковлари ишчининг бунга муносабатини кўришлик учун дарахт ортига яширинишди.

Бироздан кейин ишини тугатиб жулдур кийимда ишчи пойафзалини олиш учун келди. Оёғини суққан ҳам эдики, ичида нимадир борлигини билди. Уни чиқариб олиб қарасаки, нақд пуллар. Иккинчи пойини олиб қараса, унда ҳам нақд пул топди.

У бироз пулларга тикилиб турди. Туш кўрмаётганини англаш учун пулга қайта-қайта назар солар эди. Кейин бирор кимсани топармикинман деган ўй билан ҳар томонга аланглаб қаради.

Пулларни чўнтакка солиб тиззасига йиқилди-да, йиғлаган ҳолида осмонга назар солиб баланд овоз ила Роббига муножот қила кетди:

"Эй Роббим! Сенга шукрларим бўлсин. Эй, хотинимнинг бетоблигини ва фарзандларим нон топа олмаётганидан оч қолганини билган Зот! Мени ҳам фарзандларимни ҳам ҳалокатдан қутқардинг..."

У узоқ вақт осмонга тикилганича мана шу Раббоний туҳфага шукр ўлароқ йиғлади.

Шогирд бундан қаттиқ таъсирланиб икки кўзи ёшга тўлди.

Шунда улуғ устоз деди:

Ана энди сен айтган унинг пойафзалини яшириб қўйиш таклифингдан кўра ўзингни кўпроқ бахтиёр сезмаяпсан-ми?!

Шогирд жавоб берди:

"Тирик эканман, ҳеч ҳам унутмайдиган дарс олдим. Ана энди, ҳаётимда мен фаҳмламаётган баъзи сўзларнинг маъносини англаб етдим; сен ато берганингда олганингдан кўра кўпроқ бахтли бўласан".

Шунда устози деди:

"Билки, ато беришнинг турлари бор;

Жазолашга қодир бўла туриб, кечиб юборишинг, атодир.

Биродаринга ғоибона дуо қилишинг, атодир.

Унинг учун узр талаб қилиб, ёмон гумондан четта бўлишинг, атодир.

Биродаринг ғоиблигида унинг обрўсини ҳимоя қилишинг, атодир".

Шуни билингки, азиз ўқувчи, нубувват йўли ато бериш устига қурилгандир. Зўравонларнинг йўли эса тортиб олиш устига қурилгандир.

Ҳаётингизга назар солинг, сиз ато бериш билан яшаяпсизми ё тортиб олиш билан-ми?

Бошқаларнинг ҳаёти сиз туфайли енгиллашяпти-ми, ё қийинлашяпти-ми?

Доктор Муҳаммад Ротиб Нобулсий ҳафизаҳуллоҳ.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Eng yaxshi sovgʻa bolajonlarimiz uchun. Farzandingizni quvonchiga xech narsa teng kelmasa kerak. Bu kanal siz izlagan hamyon bop va sifatli oyinchoqlar makoni!!!

Yetkazib berish xizmati mavjud 🤗
Buyurtma berilgandan keyin 1-2 kun ichidan yetkazib beriladi.

O'zbekiston bo'ylab, Qoraqalpog'iston va barcha viloyatlarga

BTS pochta
EMU pochta
UZPOST pochta
filiallaridan yuboriladi ✉️📬

Xorazm va Qoraqalpog'istonga 2 kunda boradi. Qolgan barcha viloyatlarga 1 ish kunida yetib boradi. Pochta narxi kg ga qarab 25 mingdan boshlanadi

XA AYTGANDAY KONKURS HAM BOʻLYAPTI!!! QATNASHIB FARZANDINGIZ UCHUN OYINCHOQ YUTIB OLING!!!

👇👇👇👇👇👇
/channel/+sDXvFVnhZEBmMzcy
👇👇👇👇👇👇👇👇👇

/channel/+sDXvFVnhZEBmMzcy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️

RASMDAGI QIZCHALARDAN BIRINI TANLANG VA ONA SIFATIDA SIZ QANDAY HISLATLARGA EGA EKANLIGINGIZNI BILIB OLING

❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Унутилган ваъда

Подшоҳ кечқурун қаҳратон совуқда қасрга қайтди. Эшик олдида юпқа кийим кийган кекса қўриқчини кўриб қолди. Подшоҳ унга яқинлашиб сўради: «Совуқ қотмаяпсизми?»
Қўриқчи: «Ҳа совуқ қотяпман, лекин иссиқ кийимим йўқ. Шунинг учун совуққа чидашдан ўзга иложим йўқ», деб жавоб берди.
Подшоҳ унга: «Ҳозир қасрга кириб, бирор ходимимдан сизга иссиқ кийим олиб келишини буюраман», деб ваъда берди.
Кекса қўриқчи подшоҳнинг ваъдасидан хурсанд бўлди. Лекин подшоҳ қарсга киргач, берган ваъдасини унутди.
Эртаси куни тонгда, кекса қўриқчи қаттиқ совуқ туфайли ҳаёт билан видолашди. Унинг ёнида совуқдан титраган қўллар билан ёзилган мактуб турар эди. Унда шундай деб ёзилган эди: «Эй подшоҳ, ҳар кеча бирор инсондан ҳеч нарса умид қилмай совуққа бардош берар эдим. Лекин сизнинг иссиқ кийим ҳақида берган ваъдангиз менинг қувватимни суғуриб олди ва ҳалок қилди».
Хулоса
Бошқаларга ваъда бераётганингизда аслида уларга тасаввур қилганингиздан-да кўпроқ нарса бераётган бўласиз. Шундай экан, берган ваъдангизга хилоф қилманг! Агар ваъдангизни бажармасангиз, бу билан қанча нарсани вайрон қилаётганингизни билмайсиз.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
وَلاَ تَقْرَبُواْ مَالَ الْيَتِيمِ إِلاَّ بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ حَتَّى يَبْلُغَ أَشُدَّهُ وَأَوْفُواْ بِالْعَهْدِ إِنَّ الْعَهْدَ كَانَ مَسْؤُولاً

... Аҳдга вафо қилинглар. Албатта, аҳд сўралажак нарсадир» (Исро сураси, 34-оят).

Аҳдга вафо қилиш якка шахслар ва жамоалар орасидаги ўзаро ишонч, ўзаро тушуниш ва ҳамкорликнинг асосидир. Исломда якка шахслар, жамоалар, халқлар ва давлатлар орасида аҳдга вафо қилишга алоҳида эътибор берилади. Аҳдга вафоли бўлишда инсоният тарихида ҳеч ким мусулмонларга тенг келган эмас.
Аллоҳ таоло барчамизни берган аҳдига ва ваъдасига вафо қиладиган бандалардан айлаб, ваъдага хилоф қилишдан асрасин!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Кимсан. Сен уйдаги чўрисан, холос”. Гапларингизга чидолмадим. Беихтиёр тарсаки тортиб юбордим. Олти йиллик умрим ҳайф кетганди. Йиғлаганча уйдан чиқиб кетдим.
Орамиздаги жанжални эшитиб, онангиз югуриб чиқдилар.
- Қизим, - қайнонамни гапиришларига йўл қўймадим.
- Ойижон, мени кечиринг. Аммо мен кетаман. Ортиқ чидолмайман, чидолмайман.. - дея ўзимни онангизнинг бағрига отдим.
- Ойи, қўяверинг, кетса кетаверсин. Барибир мендан яхшисини тополмайди. Ўзи қайтиб келади, -  Яна кибру ҳаво билан гапирдингиз. Айбни яна ўзимга тўнкадингиз. Шунча йил сизни ўзгартиролмаган эканман, афсус.
Ота уйимга қайтиб келганимдан сўнг ортимдан келмадингиз ҳам. Мен-ку майли, ҳатто болаларни соғиниб ҳам бир марта хабар олмадингиз-а. Фақат ота-онангизни жўнатдингиз.

Мана орадан беш ой ўтиб, ёнимга келдингиз. Бугун нима сизни ёнимга етаклаганини билмайман. Илк бора кечирим сўрадингиз. Аммо менинг қалбим музлаб бўлган. Беш ой олдин келиб, узр сўраганингизда, балки қайтиб борган бўлармидим. Беш ойлик болаларим соғинчи, ўзимнинг тўккан кўз ёшларим, изтиробларим сизни кечиришга йўл қўймаяпти. Лекин энг катта гуноҳ ўзимда, катта гапириб юборганимда. Дугоналаримдан қайси бири устимдан кулаётгандир, яна бирови менга ачинаётгандир. Шунинг учун мен сизни эмас, кўпроқ ўзимни кечиролмайман, ўзимни.... “

Саида_Азиз
оққа кўчирди


          @IBRATLI_SOZLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Мен нодон ақл ўргатишларини ёқтирмаслигингизни билсамда, ортга қайтишни истамадим. Ўзингиз айтгандек, ҳамма нарсани пул ҳал қилмаслигига сизни ишонтирмоқчи эдим. Қанчалар қийин бўлмасин, мудраб ётган юрагингизда муҳаббатни уйғотмоқчи бўлдим.
Ҳаммаси тўйдан кейин бошланди. Мен сизни яхши биламан деб, адашган эканман. Инсон яшамагунча иккинчи одамни яқиндан била олмас экан. Тўйдан уч кун ўтибоқ ярим кечаси маст-аласт бўлиб кириб келишингиз мени эсанкиратиб қўйди. Эзгу ниятлар билан бир ёстиққа бош қўйганига уч кун бўлган келинчакнинг аҳволини бир тасаввур қилинг. Ким нима деб ўйлайди? Ота-онангиз-ку майли, сизни яхши билишар, аммо бегоналар-чи? Келинчакда кўнгли йўқ экан, деб ўйлашмайдими? Ота-онам, яқинларим қулоғига етиб борса мен қандай одам бўламан? Сиз шулар ҳақида ўйламадингиз. “Ази”, деб бақирдингиз машинадан тушар-тушмай. Қайнота-қайнонамдан уялиб кетдим. Қанийди, ўша пайтда ер ёрилса-ю кириб кетсам...

Ўшанда қанчалар хатога йўл қўйганимни англаб етдим. Ўзимга ишончим сўна бошлади. Аммо ортга қайтишга йўл йўқ эди. Кўникишга ҳаракат қилдим. Сиз билан сизга кўникиб яшай бошладим.
Она бўлишимни билган куним қувончдан бошим кўкка етганди. Қанчалар шодланганимни сўз билан таърифлолмайман. Фарзанд сизда ҳам меҳр уйғотишини ўйлаб қувондим. “Биз фарзандли бўламиз”, деб шивирлаганимда мийиғингизда кулганча: “Жуда яхши”, дедингиз совуқ оҳангда. Турган жойимда тош қотдим. Янгиликни эшитиб, мени бағрингизга босишингизни истагандим. “Табриклайман”, деб шодланишингизни кутгандим. Мен сизни ҳақиқатан ҳам тош эканлигингизни унутган эканман. Аламимни ичга ютдим. Сиз билан танишган ўша кунни қарғадим. Ўша тун худодан кўнглингизга инсоф ва заррача меҳр беришини ўтиниб сўрадим.
Ҳамма менга ҳавас қиларди. Шаҳардаги манаман деган оиланинг эркатой келини эдим, ахир. Барча нарсаси бисёр бахтли келин санашарди мени. Аслида-чи? Қалбим унсиз кўз ёш тўкарди. Ҳеч кимга дардимни айтолмайман. Фақат онангизгина менинг аҳволимни бироз бўлсада тушунарди. Гоҳ-гоҳида: “Қизим, сабр қилинг, ўғлим ҳали ёш, кўнгил олишни билмайди-да”, дея айбдор оҳангда гапириб мени юпатарди. Она-да фарзандини ёмон деёлмайди. Лекин шу муниса аёлнинг сўзлари менга таскин-тасалли бағишларди.
Ёдингиздами? Шифокор аёл менга “Камқон экансиз. Даволанишга ётмасангиз, болага зарар бўлади”, деганида сизга жавдираб тикилдим.
“Касалхонада ётиши шартми?” Беписанд оҳангда сўрадингиз шифокордан. Бу сўзларингизни эшитиб, ичимдан қиринди ўтди. Ахир, гап фақат менинг тўғримда эмас, балки сизнинг пушти камарингиздан туғилажак фарзанд устида кетаётганди-ку. “Дод”, деб юбормаслик учун лабимни қаттиқ тишладим.
- Ука, мен сиз билан ҳазиллашаётганим йўқ, - деди шифокор бехавотир гапиришингиздан ранжиб. - Хотинингизнинг аҳволи чиндан жиддий!
- Йўқ, менинг хотиним касалхонада ётмайди. Керак бўлса, докторларнинг ўзи уйимга бориб даволашади. - Мағрурона айтган гапингиздан кўнглим оғриди. Яна манмансираш... яна бойликни, мансабни пеш қилдингиз. Мен эса ҳар галгидек индамадим. Бирор сўз айтишга ожиз эдим. Сизнинг феъл-атворингиз ҳеч нарсадан тап тортмайдиган, шўх-шаддод қизни бир неча ой ичида маъсума аёлга айлантириб қўйганди.
Ўғлимиз туғилганида севинганимдан барча араз-гиналарни унутдим. Бир қучоқ алвон атиргуллар билан кириб келганингизни кўриб бошим кўкка етди. Гулдастани қўлимга оларканман, “энди албатта ўзгаради”, деб ўйладим. Лекин...
- Агар қиз туққанингда кўргани ҳам келмасдим. Омадинг бор экан, - дедингиз. Мана шу жумла мени ерга тушириб қўйди. Ҳайрат ва ҳадик ила кўзларингизга термилдим. Ҳамиша мағрур, ўктам, аммо совуқ нигоҳлар. Мен бу нигоҳлардан меҳрни, муҳаббатни излабман-а...
Кунлар ўтиб борарди. Мендаги шижоат аллақачон сўниши керак эди. Аммо умидимни йўқотмасдим. Болам менга далда бўлди.
Мени лоақал туғилганим кунимда (байрамлар у ёқда турсин) табриклаб қўймасдингиз. Дастурхон ёзиб, меҳмон кутардик. Дастурхонни ноз-у неъматларга тўлдириб ташлардингиз-у (балки менинг қариндошларимга ёки дўстларингизга ўзингизни кўрсатмоқчи бўлармидингиз), бироқ менга бир калима ширин сўзни улашмасдингиз. “Азиза, бахтимга соғ бўл. Туғилган кунинг муборак”,

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ота ховлида қолган ЭРКАКлар ва уларнинг турмуш ўртоғи КЕЛИНлар диққатига!

Турмуши ўхшамай қайтиб келган опангиз, синглингиз ёки қизингиз ноиложликдан ўзининг ота уйига қайтиб кирди... Негаки бу ховлида унинг хам меросдан ўз улиши бор.

Уларга нисбатан хушмуомалалик билан муносабатда бўлинг.
Бераётган таомингиз эса эхсонларнинг энг буюкларидан бўлишини билиб олинг. Уларни ўз химоянгизга олинг.  Ана шундай қилишингиз хақиқий ЭРКАКнинг иши бўлади. Сизлардан Аллоҳ  рози бўлади,  ота- оналарингизнинг рухи шод бўлади. Албатта ана  шундай яхши муомалангиз ва муносабатингизга улкан ажрлар оласиз. Иншааллоҳ!

Ўша аёлга ва унинг боласига солган қовоғингиз,  қилган димоғ-фироғингиз вақти келиб ўзингизнинг фарзандларингизга ва авлодларингизга 70 марта ортиғи билан қайтиши мумкин. Аллоҳ сақласин!

Ризқ Аллоҳдандир!!!

Сиз хақиқий мўъмин бўлиб, қариндошлик риштасини маҳкам тутсангиз, сийлаи раҳмни узмасангиз - Аллоҳ сиз кутмаган тарафдан хожатларингизни равон, мушкулларингизни осон қилиб, барака бераверади. Иншааллоҳ!

Хар бир инсон хонадонига қайтиб келган муниса аёлнинг ўрнига ўзини бир оз қўйиб кўрсин...
Уларга ҳам осон эмас...
Уларга ҳам хавас эмас...

Хеч кимни шундай сарсон ва ноилож қилиб қўймасин...

Хамма ўзини яқинларига назар солсин. Имкони борлар биринчи ўринда ана шундай холатдаги қариндошларига ёрдам берсин. Ана шу ўксик кўнгилларга мурувват қилиб, уларни қалбини шод қилсин. Ана шунда хикмат бор. Ана шунда кўплаб ажрлар бор
...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Охири жони кўзига кўриниб турган Икромжон укасини чақиртириб, эски уйига кўчди. Нодира эрининг аҳволидан чексиз изтиробга тушган, овқат ва уйқуни эсдан чиқарган ҳолда ҳали у шифохонага югурар, ҳали бу шифокорга ёлворарди. Унинг касалини аниқлата олмай, боши қотар, қаерда биронта зўрроқ дўхтир бор, дейишса, эрининг ёнига икки қизини пойлоқчи қилиб, ўша ёққа жўнарди. Икромжон эса, ҳамон ўша-ўша, тузалиш ўрнига тобора силласи қуриб, ҳаёт шами сўниб борарди. Гоҳо ётавериб, эзилган пайтларида кўз ёши ҳам қилиб оларди. Шунда хотини: «Қўйсангиз-чи, дадаси, дард ҳам бир меҳмон, ҳали отдек бўлиб кетасиз. Қизларингизнинг тўйида бел боғлаб турасиз!», деб овутади, тасалли беради, янги-янги дориларни топиб келиб ичиради. Аммо ўзи хўрликданми, эрининг азоб чекаётганига ичи ачишибми, ҳар қалай, қўшни хонага чиқиб, тўйиб-тўйиб йиғлаб оларди...
Кунлар шу тариқа ўтар, эри шифохонадан-шифохонага кўчар, ташхислар алмашар, аммо ўзгариш бўлмасди. Баъзан кундоши қўнғироқ қилиб, «тузукмилар?», деб кўнгил сўраган бўлади, аммо гапининг оҳангидан Икромжоннинг тузалишидан умидини узиб, янги ёр илинжида юрганини сезиб олиш қийин эмасди. Икки қизи дадаларининг атрофидан бир қадам силжимас, оналари ишга кетса, катталардай хизмат қилишарди. Икромжон оғирлашиб қолса, Нодира эрини шифохонага ётқизар, бутун оғирлик яна ўзи ва қизлари зиммасига тушарди. Аммо Нодира ҳеч қачон зорланмас, буни Аллоҳнинг бир синови тарзида қабул қилиб, эри учун жонини ҳам фидо қилишга тайёр эди. Унинг жони эса, акасининг айтишича, филникидан ҳам қаттиқроқ экан...

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Аёл бардоши.

Нодирани тиббиёт билим юртини битириши билан турмушга узатишди. Эри Икромжон ўшанда Тошкентда Техника университетининг тўртинчи курсида ўқирди. Нодира туғруқхонада ҳамшира бўлиб ишлар, топганини уйга харжлар, кечалари алламаҳалгача дўппи тикиб, рўзғоридан ортиғини «мусофир» эрига жўнатарди.
Икромжон деярли ҳар ойда уйга келар, у келган кун Нодира учун чинакам бахтли ва мазмундор бўларди. Икромжон ўқишни тугатиб, заводга муҳандис бўлиб жойлашган бўлса-да, унинг топгани тушлиг-у йўл кирага, сигарету улфатчилигига етмасди. Гоҳида Нодиранинг музхона ёки жавонга, деб йиғаётган пулини ҳам сўраб олар, «ўзим обераман», деб улфатчиликка харжлаб юборарди. Нодира «Кел, йигит киши ўксимасин, кўчада юрганда, улфатлари олдида тили қисилмасин», деб ўзига тасалли берар, кечалари кўзларидан уйқуни ҳайдаб, тиккан дўппиларининг пулини қандоқ қилиб, эрига тутқазиб қўйганини билмасди.
Бу орада Икромжоннинг укасини уйлайдиган бўлишиб, аканинг оиласини «дом»га чиқириш масаласи кўндаланг бўлиб қолди. Қайнота заводда оддий ишчи, дасти қисқароқ. Икромжоннинг топгани маълум. Яна бутун оғирлик Нодиранинг зиммасига тушди. Барча тилла тақинчоқларини, тўйига ота-онаси қилган гилам ва жавонларни сотишди. Камига Нодиранинг пальто, этик оламан, деб йиғиб юрган пулларини қўшишди. Икромжоннинг «Ўзим ҳаммасини обераман», деган ваъдасига ишонди.

Икки хонали хонадонга кўчиб олишди. Нодира яна янги рўзғорни бутлаш учун битталаб жиҳоз тўплашга тушди. Унинг уйим, деб елиб-югуришини, чумоли каби топганини уйга ташишини, ўртоқлари ҳар ойда янги урф бўлган кўйлак кийганида бу кўйлакка атаган пулини қўш қўллаб эрига тутқазарди. Орада икки қизли ҳам бўлишди.

Бир куни Икромжон туманлараро савдо омборида бошлиқ бўлиб ишлаётган баобрў бир одам билан танишиб қолди. Унга Икромжондай олий маълумотли, оёқ-қўли енгил ёрдамчи керак эди, шунинг учун уни ишга таклиф қилди. Бу янги ишга қайнотадан бошқа ҳамма рози бўлди. Айниқса, Нодира қувонди: «Ниҳоят, эри даромадли иш топди, энди одамларга ўхшаб яшашади. Ҳувиллаган уйларига палослару юмшоқ мебеллар, музхона ва рангли телевизор сотиб олишади. Балки эри пулдор бўлиб қолса, сотилиб кетган тақинчоқлари ўрнига узук-балдоқлар олиб берар!» У шуларни ўйларкан, тинмай жилмаяр, ҳар куни янги ишга қатнаётган эрининг атрофида гир айланиб, минг ўргуларди. Аммо янги иш бошига қандай кулфатлар солишини билганида...
Икромжон омборга ўтганига ярим йиллар бўлганида чўнтагида пул кўпайиб қолди. Ичиб келиб, Нодирани хўрлайдиган, камбағал оиладан чиққанини таъна қилиб, кўз очирмайдиган одат чиқарди. Баъзиларнинг қайнотасига ўхшаб, дадаси участка қуриб бермаганини рўкач қилиб, дилини хуфтон қиларди. Гоҳида «нега қиз туғаверасан?», деб зуғум қилишга ўтди. Бунга гўё хотини айбдордай, минг бир баҳона топиб, уни камситишга зўр берарди.

Нодира бўлса, бу хўрликларнинг ҳаммасига индамай чидар, «бир куни ақллари кириб қолар!», деб ўзини овутарди. Эри кўп пул топгани билан рўзғорга деярли қарамас, яна унинг бутун машаққати ва кам-кўсти Нодиранинг зиммасида эди.

Читать полностью…
Подписаться на канал