ДИККАТ ДИККАТ ФАСОН КИДИРИБ У КАНАЛДАН БУ КАНАЛГА УТИШНИ БАС КИЛИБ
👗Окшом либослари
👗Уйга кийишга
👗Кучага кийишга
👗Офисга кийишга
👗Келинчакларимиз учун
👗Муслималаримиз учун
👗Кизалокларимиз учун
👗Барча ёшга мос либослар жамланган
КАНАЛГА ТЕЗ КИРИНГ👇👇
/channel/+oYVVBWqj2eViY2Zi
/channel/+oYVVBWqj2eViY2Zi
/channel/+oYVVBWqj2eViY2Zi
ТЕЗКОР ХАБАР❗️
РАЙХОН ВА ЙИГИТАЛИНИНГ АЖРАШИШ САБАБИ СИР ТУТИЛГАН ЭДИ 😱
ЙИГИТАЛИ ОШКОР КИЛДИ ЧИДОЛМАДИ ДАХШАТ
ХАММА ХАЙРОН КОЛМОКДА
КУРИШ УЧУН👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEO94qJGebRzPuTIXA
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠
🔠🔠🔠🔠🔠🔠
🦶 KANALIMIZ SIZGA ANIQ YOQADI ❣️
🩵 ENG ORIGINAL VA TAKRORLANMAS OILAVIY RASMLAR 👀
👅FARZANDINGIZGA ISMLI RASMLAR🩵
💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕
💕 KIRISH KIRISH 💕
💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕
/channel/+ct94KAhLdkYzZmU5
/channel/+ct94KAhLdkYzZmU5
🌟🌟🌟 🌟🌟🌟 🌟🌟🌟
🌟🌟🌟 🌟🌟🌟 🌟🌟🌟
🌟🌟🌟 🌟🌟🌟 🌟🌟🌟
🌟
𝗥𝗮𝘀𝗺𝗹𝗮𝗿𝗱𝗮𝗻 𝗯𝗶𝗿𝗶𝗻𝗶 𝘁𝗮𝗻𝗹𝗮𝗻𝗴!✓
Ajoyib test🌷ayol-qizlarimiz uchun🙈
• Barchamiz stressli asrda yashayabmiz uy turmush va hokazo. • Bizga oz bolsada psixologik testlar❤️ bulsa ziyon qilmaydi shu sababli sizlar uchun ajoyib testimizni tuzib chiqdik 😍uzingizni sinab koring javobi judayam qiziq🙊 kopchilikga mos ekan
✓ 𝗧𝗔𝗡𝗟𝗔𝗡𝗚 ✓
1️⃣🟢 2️⃣🟣
3️⃣🔵 4️⃣🔴
Эрининг иккинчи аёли борлигини билиб қолди ва сабр қилди.
Ибн Жавзий рохимахуллох ўзларининг "Сифатус софва" деган китобларида қуйидаги қиссани келтирадилар.
Бағдодда кийимлар билан савдо қиладиган бой бир савдогар бор эди. Бир куни дўконига ёшроқ аёл келди, савдогар билан савдолашиб турганда юзи очилиб қолди. Савдогар кўрган захоти хайратга тушди: “Валлохи, лол қолдим!” - деди.
Ёш аёл айтди:
“Ўзи мен бирор нарса харид қилмоқчи эмасдим. Анчадан бери бир киши қалбимни ўртайди, унга хотин бўлишни хоҳлайман. Лекин айтишга хаё қилиб юрибман”.
“Мен айтишим мумкин унга, ким экан у?” - деди савдогар.
Ёш аёл: “У - сизсиз!” - деди.
Савдогар:
“Мен уйланганман, хотиним амакимнинг қизи бўлади. Бир фарзандим хам бор”.
Ёш аёл айтди:
“Менинг уйим ва молу мулким бор, хафтада икки бор келиб турсангиз, етади”.
Савдогар рози бўлиб, унга уйланди. Хафтада икки кун унинг уйида қоладиган бўлди.
Хотинига: “Баъзи дўстларим илтимос қилди, ўшанинг уйида тонг оттирдик”, деб юрди.
Савдогар хотини сиқилмасин, деб яна бир аёлга уйланганини айтмаган эди. Ойлар ўтиб савдогарнинг хотини эридан шубхалана бошлади. Жорияни ишга солди. Эри дўконга кетар экан, ортидан яширинча эрини кузатишни, қаерга борса, изидан боришга буюрди. Жория бекаси айтгандек қилди. Савдогар кун қайтгач, ёш аёлининг уйига борди. Жория уни кузатиб келди ва савдогар кириб кетган уйни кўрди.
Ўша уйнинг қўшнисидан “Бу уй кимнинг уйи?” - деб сўради. Ёш бир аёлнинг уйи, у яқин ойлар ичида бир савдогарга турмушга чиққани хақидаги жавобни олди. Жория келиб, барча кўрган ва эшитганини бекаси айтиб берди. Бекаси жориядан буларни хеч кимга айтмаслигини тайинлади. Ўзи ҳам ўзини хеч нарсадан хабари йўқдек тутди. Шу холда бир йил ўтиб савдогар вафот этиб қолди ва ўзидан саккиз минг динор мерос қолдирди.
Савдогарнинг хотини илмли аёл эди. Мерос тақсимини биларди, шунга кўра еттиминг динорни ўғлига, минг динорни эса иккига бўлди ва бир қисмини ўзига олди. Иккинчи қисмини халтага солиб жорияга берди ва айтдики: “Буни ўша уйга олиб бор ва унга: “Хожам вафот этди, қолдирган меросидан сизнинг улушингизни бекам бериб юборди деб буни ташлаб кел!”
Жория борди ва ёш аёлнинг уйига кириб, бекаси айтгандек қилди. Ёш аёл йиғлади... Ва айтдики: “Бекангизга мендан салом айтинг ва яна шуни айтингки савдогар мени талоқ қилиб кетганди. Бу меросни олишга менинг хаққим йўқ, буни бекангизга қайтариб беринг” - деди. Жория беш юз динор солинган халта билан бекасининг уйига қайтди.
Азиз ўқувчи!
Билмадим бу икки аёлнинг қай бирининг иши ажиброқ. Биринчининг зукколиги, эрига бўлган хурмати, тақвоси, мусибатда турганда хам адолатга кўра иш қилишими ёки иккинчисининг мероснинг саккиздан бирига хақли бўла туриб, уни олмаганими? Чунки савдогар уни талоқ қилмаган эди. У халтадаги динор уники эди. Аммо у хам биринчининг олийжаноблигидан қолишмайдиган бир жўмардлик қилган эди.
Араб тилидан Абдулатиф қори Атаханов таржимаси
Ибрат учун яқинларга юборинг!
@ibratli_sozlar
МУАЛЛИМА
Кеч тушиб қолди. Рустам йўловчи машиналарга қўл кўтара бошлади. Ғиз-ғиз ўтиб-қайтаётган машиналарнинг бири тўхтай демасди. Олдига сўнгги русумдаги қоп-қора машина келиб тўхтаганида кўзларига ишонмади. Шу машинада ҳам одамлар кира қиладими, деган ўй ўтди. Машина ойнаси силлиқ туширилди-да салобатли эркакнинг ним табассумли юзи кўринди ва боши билан "чиқ" дея ишора қилди.
Рустам иккиланиброқ машинага ўтирар экан, манзилни айтди.
– Қаерга боришингни айтмасанг ҳам биламан.
Йигит ажабланди. Ҳарчанд ўйламасин эркакнинг ким эканлигини эслай олмади.
– Пешонангни тириштириб ўйлайверма, мени барибир танимайсан, – деди эркак кулимсираб унинг кўнглидагини уққандек. – Мен эса сени танийман. Сен Маъмура маалимнинг кенжа ўғли Рустамсан.
Ҳа-аа, онам ўқитган ўқувчилардан экан, деб енгил тин олди йигит.
Сен онангга жуда ўхшар экансан, – деди эркак анча жиддий тортиб. – Мен маалимимизни онамдек яхши кўрардим. Умрлари қисқа экан. Оламдан ўтганларида онам иккинчи бор вафот этгандек қайғу чекканман. Ўша кезлар мендан нима ўтгани ёлғиз Аллоҳга аён... Биз жуда қашшоқ яшар эдик. Онамни элас-элас эслайман. Отам биз уч ака-укани аранг эплардилар. Фақат қорнимиз наридан-бери тўярди. Эгнимиз ҳамиша йиртиқ-ямоқ, тўзган... Биласанми, кўп нарсаларга эришдим. Ҳозир уй-жойларим, фирмам, машиналарим бор. Бироқ ўша болаликдаги бир жуфт этикчанинг қувончидай қувончни қайта туймадим. Тонггача бағримга босиб ётганман. Қиш-қировли кунда ялангоёқ қолгандим, акаларимнинг эскиси ҳам аллақачон тўзиб бўлган, мактабга кийиб боришга ҳеч нарсам йўқ. Шундай бир чорасиз қиш кечаси маалим фариштадай уйимизга кириб келганлар. Бир тоғора ош, акаларимга, менга бир сидра иссиқ кийим, айниқса, менга аталган этик... Шундай севиндим, шундай севиндим. Ўн ёшимда биринчи марта янги оёқ кийим кийгандим. Ўз-ўзимники...
Рустам энди аниқ-тиниқ эслади. Онаси оламдан ўтган куни дарвоза ёнида ўксиб-ўксиб йиғлаётган бола... Яна ўша қиш оқшомини ҳам эслади. Отаси ишдан кеч қайтган эди. Онаси айланиб-ўргилиб, отасини кўндирган эди:
– Дадаси, жон дадаси, Салимжон ўқувчимнинг оёғига пойафзали йўқ. Ўқишга келмаяпти. Этикча олдим, шуни бериб келайлик. Аёли йўқ хонадон, ўзим кириб боришга ноқулай, юринг, бирга бориб келайлик, а.
– Яхши, яхши, юринг, бормасам барибир ўз ҳолимга қўймайсиз.
Онаси бир тоғора ош, катта тугун билан чиққанини кўриб, отаси ҳайрон бўлган эди:
Онаси, этикча деган эдингиз-ку?! Телевизорни янгилаймиз десам, ортиқча харажатларни қўйиб туринг, деган сиз эдингизми?
Аёл майин жилмайиб, нарсаларни тутқазар экан, деди:
– Майли, эски бўлса ҳам телевизоримиз бор-ку. Шу бола, Салимжон жуда юпун-да, отаси ҳам касалманд экан. Келинг, сизни сояйи давлатингизда бир эркалик қилсам қилибман-да.
Отаси нега онасининг раъйини қайтара олмаслигини Рустам кейинроқ тушунди. Онаси бедаво дардга йўлиққан экан. Ўша қиш ўтиб, баҳорнинг сўнгги кунларида онаси ҳам бу дунёни тарк этди.
– Мен сизни эсладим, – деди Рустам жонланиб, – онам сизни Салимжон ундоқ, Салимжон бундоқ. деб кўп ташвишингизни қилар эдилар.
Машина ғийқиллаб, четга ўтиб тўхтади. Эркак орқада ўтирган йигитга ўгирилиб, бўғиқ овозда деди:
– Маъмура маалим менинг онам эди...
АНДИЖОНЛИК БОШЛАРИ ЭГИК ЎҚИТУВЧИЛАРНИ КЎРИБ, КЎНГЛИМ ВАЙРОН БЎЛИБ ТУРГАН ЛАҲЗАЛАРДА ФБ МЕНГА ШУ ЁЗУВЛАРИМНИ ЭСЛАТДИ. БУ ТЎҚИМА ЭМАС, ЖОМБОЙЛИК ШАҲИДИМИЗНИНГ ОНАСИ ҲАЁТИДАН ОЛИНГАН ЭДИ...
Инобат Иброҳимова
Журналист
@ibratli_sozlar
Har narsaga joningni siqma, ey ko'ngil
Na bu dardlar mangudir, na bu umr...!
- Rumiy
@Ibratli_Sozlar
https://t.me/joinchat/AAAAAEAtKkkw_aCnGcRNdw
Бўлган воқеа
🍃
Ўтган асрда яшаб ўтган улуғ олим, тўра буваларимиздан бирининг аёли хунукроқ экан.
Бир куни тўра бува пошша аяга: «Аллоҳ таоло ҳусну жамолни тақсимлаётганида бироз кеч қолган эканларда а, пошша?» деб киноя қилибдилар.
Шунда зийрак аёл: «Ҳа, шундай, бегим.
Қарасам, нарёқда бахт улашилаётган экан, ўшани оламан деб, ҳуснга кеч қолганман», деб жавоб берган экан...🌹
🍃
Олим аёлининг жавобидан мамнун бўлиб, завқланган экан.
Бу сатрларда буюк маданиятимизнинг намунаси, зарофатли кишиларга лутф, ақлли кишиларга ибрат бор.
ИЖОБАТ БЎЛГАН ДУО
Умар розияллоҳу анҳу ҳар доим “Эй Аллоҳ, менга Сенинг йўлингда шаҳодат топишимни насиб этгин ва ўлимимни Расулингнинг шаҳрида қилгин!” деб дуо қилардилар.
Қизлари Ҳафса розияллоҳу анҳо “Бу қандай бўлади?” дердилар. Чунки Мадина тинч, омон шаҳар бўлиб, у ерда ҳеч қандай уруш, қон тўкилиш содир бўлмас эди.
Бу саволга жавобан ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу “Агар Аллоҳ таоло хоҳласа, бу иш бўлади” деб жавоб берардилар.
Аллоҳ таоло Умар розияллоҳу анҳунинг бу дуоларини ижобат қилди ва у киши Мадинада шаҳид этилдилар.
Шайх Муҳаммад Хайр Шаъъол
📝 НОВВОЙ АЁЛ ВА ГАДОЙ
Ҳикоя қилишларича, бир аёл ҳар куни оиласига деб ва яна битта ошиқчаси билан йўлдан ўтган кетган гадойга деб, нон ёпар экан. Оч-наҳор олар деган мақсад билан нонни деразасидан чиқариб, осиб қўяр экан. Букри одам ҳар куни шу дераза ёнидан ўтиб, нонни оларкану, уй эгаларига миннатдорчилик билдириш эвазига минғирлаб, "ёмонликни улашсанг ўзинг билан қолажак, яхшиликни илинсанг, ўзингга қайтажак!" деб кетар экан. Ҳар куни шу аҳвол, букри одам келиб нонни оларкану, шу сўзларни айтиб йўлида давом этар экан. Аёл, букри одамни нон учун миннатдорчилик билдирмаганига тоза жахли чиқа бошлабди.Аёл ўзига ўзи шундай деди: Бу букри деганлари ҳар куни тушунарсиз гапларини қайтаргани қайтарган, нимани назарда тутаётган экан, деб ҳайрон бўлибди. Кунлардан бир куни, аёл букрига қарши бир нарсаларни ҳаёл суриб, қарор қилибди. "Шундай қилсам, бу букридан қутиламан", дебди. Ўрнидан дарров туриб, букрига деб алоҳида нон қориб, хамирга озгина захар ҳам қўшиб юбориб пиширибди. Тайёр бўлган нонни тезгина шошиб деразага осиб қўйибди-ю, лекин қилган ишидан қўллари дир-дир қалтирай бошлабди. Дарров ўзига ўзи , "Бу нима қилганим" деб, нонни олиб оловга улоқтириб юборди. Сўнг бошидан хамир қориб, яна ўша-ўша жойга нонни осиб қўйибди. Одатдагидек букри келиб нонни олиб "ёмонликни улашсанг ўзинг билан қолажак, яхшиликни илинсанг, ўзингга қайтажак!" деб, аёлни дилидаги фикрларидан бехабар букри минғирлаб, йўлида давом этиб кетаверибди. Аёл ҳар куни нонини ёпар экан, узоқ узоқларга келажагини ўзгартираман деб кетиб қолган ўғлининг хаққига дуо қилар экан. Мана орадан ойлар ўтибдики, ўғлидан ҳеч бир дарак йўқ экан. Доим, "эсон омон уйга қайтсин" деб, дуолар қилар экан. Захарли нондан қутилган кун, кимдир аёлнинг эшигини ярим тунда тақиллатибди. Очиб қараши билан аёл даҳшатга тушади. Чунки унинг қаршисида ўғли турган эди. Ранглари ўчган, кўринишидан жудаям нимжон ва заиф эди. Кийимлари эса йиртилиб кетган, деярли гадойдан фарқи йўқ эди. Кўринишидан жудам оч ва толиққан. Бола уйга кириб, нафасларини ростлаб олиб онасига: "менинг бу ердаги вужудим, мўъжизанинг ўзи онажон, бу ердан бир неча миллиард узоқликдаги масофада эдим. Мазам йўқ, жуда ночор аҳволда эдим. Йўллар шу даражада оғир эдики, жудаям қаттиқ толиққан эдим. Агар букри одам бўлмаганида, мени ўлишим аниқ эди. У менга ўзида бор таомини мени қутқариб қолиш учун, умид билан берди. Тақдиримга битилган бу яхши инсон мени ейишимга бир бутун нон берди. Нонидан бераётганида эса, бу унинг ҳар кундаги озуқаси эканлигини айтди. Менинг хожатим унинг хожатидан катта бўлгани учун, бугунги насибасини менга берди". Она шўрлик бу сўзларни эшитиши биланоқ юзидан даҳшатга тушгани билиниб турар эди. Кўзлари эшикка қадалиб, эрта тонгда туриб тайёрлаган заҳарли нонини ҳаёлидан ўтказди! Агар заҳарли нонни оловга улоқтириб юбормаганида, айланиб келиб ўғлига насиб қилган бўлиб, ҳозир ёнида ўтирмаган бўлар эди. Ўша лаҳзада, букрини айтган маъноли гапларига тушуниб етди. "ёмонликни улашсанг ўзинг билан қолажак, яхшиликни илинсанг, ўзингга қайтажак!"
#Жума_Муборак
Ассалому алайкум
• "Ж" онингиз соғ,
• "У" мрингиз узоқ
• "М" артабангиз улуғ
• "А" йёмингиз қутлуғ бўлсин
🌙 Жума айёмингиз муборак бўлсин!
🕘Вақт кескин қиличдир.🗡
У ҳеч нарсага қарамай
шартта ўтади-кетади.
СЕН эса вой-войлаганча
қолаверасан.
(Қози Аҳмад Ғаффорий)
🌙Тунингиз хайрли ўтсин!
☝️🍀ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!
👉 @ibratli_sozlar
Ba'zan choyning totli bo‘lishi shakar bilan bo‘lmaydi, yaxshi suhbatdosh sababli bo‘ladi...
@ibratli_sozlar ✍
болохонага ўхшаган айвон қуринг, уста. Панжарасининг орасини кенгроқ қўйинг, ёғоч панжарага нақшлар солинг. Зинапоянинг тутқичига ҳам нақшлар туширинг, худди қадимий саройлардаги нақшлардай бўлсин”. Мақсудни ишдан кўра ҳар куни такрорланганидан ёд бўлиб кетган гапларни эшитиш чарчатди. Бир томондан иш аввалида Толиб бойвачча берган пул ҳам алалқачон тугаган, Латофатнинг юз-кўзидан “Рўзғорда ҳеч вақо қолмади, нима қилай?” деган маъно сезиларди. Бунинг устига Мақсуд билан шерикликдан ишлаётганларнинг ҳам оиласи, бола-чақа рўзғори бор. Мақсуд устабоши сифатида бир неча марта Толиббойваччага пулга ишора қилиб гап очди, аммо ҳар гал ниманидир баҳона қилиб иш эгаси пулдан қочарди. Ишни тугатиш арафасида Мақсуд Толиббойваччага иш ҳақидан гап очишга тарадудланди:
Бой ака, айтганингиздек уй тикланди, томи ёпилиб, поли қоқилди. Бўёқчиларимиз ҳам эрта кечгача ишни тугатамиз, дейишяпти. Ишимиз сизга маъқулми?
Толиббойваччанинг авал пешонаси тиришди, сўнг энсасини қашлаб:
Бўлади, ука, бўлади. Ишқилиб, иморатни пишиқ- пухта тикладиларингми? Эрта бир кун кўчиб ўтгандан кейин бирор гап чиқмайдими?
Ака, бу нима деганингиз?! Тушунмадим?..- Толиб бойваччанинг саволидан ажабланди Мақсуд.
Зарур ашёларни ўғирламадиларингизми, дейман-да, уста Мақсуд!
Устанинг аъзойи баданига титроқ югурди. Ўзини аранг қўлга олиб:
Толиб ака, сизни тушунмадим, қачон бировнинг ҳақига кўз тикканимни кўргандингиз? Сиз озмунча гуноҳда айбламаяпсиз бизни?..
Янги ҳовлининг калити сиздан бошқа кимда бор яна?
Сизда...Мақсуд ҳайрон бўлди.
Унда мен ўзимнинг молимга ўғри бўларканманда а?
Тушунмадим, нима, қачон ўғирланибди? Бундоқ тушинтириброқ гапиринг-чи?
Сизлар қурилиш ашёларини ўғирлагансизлар! Энди тап тортмай баралла гапира бошлади Толиб бойвачча. Унинг овозини эшитиб бошқа усталар ҳам айвонга келишди.- Ҳар куни уч- тўрт марта қўнғироқ қиласиз: “Толиб ака, цемент етмай қолди”, “Толиб ака, усталар бекор ўтирибди ғишт керапк”, “Толиб ака, мих керак”, “Толиб ака, ёғоч етмаяпти”, “Толиб ака, бўёқ”, “Толиб ака, тунука”... Битта уйга учта иморатга кетадиган ашёни етказдим. Ўзи йўқнинг кўзи йўқ дейдилар, мен йўғимда қурилиш молларини уй-уйингизга ташигансиз-да. Мени билмайди деб ўйламанг, сизларга ўхшаган ўғриларнинг кўпини кўрганман. Ҳозир шаҳардан уста олиб келаман, шу уйга қанча цемент, қанча ғишт, ёғоч, мих, бўёқ кетганини аниқ айтиб беради. Ўғрилигингиз ошкор бўлса бу маҳаллада қандай бош кўтариб юрасиз, кейин?!
Бундай туҳматга умрида биринчи бор дуч келган Мақсуднинг оёғидан мадор қочиб, ерга ўтириб қолди. Қолган усталар бир Мақсудга, бир Толибга қарар, ҳаммалари қўшни қишлоқ маҳаллалардан бўлгани учун бири устабошининг ўғрилигига ишонса, бири ишонмай ҳайрон қараб туришарди.
Умримда бировнинг ҳақига хиёнат қилмаганман. Ўғрилик нари турсин, ҳатто бирор бегона одамдан совға ҳам олмаганман. Ота-онам бизни пешона тери тўкиб ишлаб топган ҳалол луқма билан боқиб, ўстирганлар. Мен ҳам болаларимни шундай тарбиялаяпман. Бировнинг норози ҳақи кишининг хонумонига ўт қўяди, икки дунёсини куйдиради. Ҳали ўғрилик нарса бировга буюрганини дунё кўрмаган. Сиз шундай ўйласангиз, ўзингизга ва Худога ҳавола. Мен эса сизни меҳнатимга, пешона теримга ҳавола қиламан. Ким ноҳақ бўлса, Ўзи жазоласин, Омин!
Мақсуд шундай деб иш ҳақини ҳам олмай ўзи тиклаган иморатдан чиқиб кетди. Толиб бойвачча цемент қуйган, ғишт терган, бўёқчи усталарга келишилган пулдан ҳам ярмини бериб жўнатиб юборди. Мақсуднинг дурадгор шогирдлари эса ўша пулни ҳам олмай устозларининг ортидан чиқиб кетдилар.
Эрининг абгор- афтода ҳолда кириб келганини кўриб, Латофат ҳаммасини тахминан тушунди. Лекин бошқа хотинлардай “Айтувдим-а!, Сизга неча марта айтди-и-им деган сўзлар билан бошланадиган маломат “қўшиғи”ни айтмади. Жим турди-да, бироздан кейин секин аммо қатъий оҳангда.
Илоҳим, ўша уйга кирган одам рўшнолик кўрмасин! Ўша уйга оёқ чўзиш насиб этмасин! Бировларнинг меҳнатини хор қиладиганларни Аллоҳимнинг ўзи хор қилсин! …деди.
Қарғама, бировларни қарғама, деяпман сенга!- Хотинига бақирди, Мақсуд.- Ким ҳақ, ким ноҳақ халқ ҳам билади, ҳақ ҳам билади!
Қарғамадим, дадаси. Сиз ўйламанг, бироз дам олинг,
тинчланинг. Ширгуруч
#Дуо
«Дуодаги илтижога қарамай, бериш муддатининг кечга сурилиши умидсизлигингга сабаб бўлмасин. У Зот сенга Ўзи ихтиёр қилган нарсани Ўзи ирода қилган вақтда ижобат қилиш кафолатини берган. Сен ихтиёр қилган нарсани сен ирода қилган вақтда эмас».
Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳ ушбу ҳикматда дуо қилган банда риоя қилиши лозим бўлган буюк одобни эслатмоқда. Гоҳида баъзи бандалар қанчалик ёлвориб дуо қилса ҳам ижобат бўлмаганидан умидсизикка тушиб қоладилар. Бу эса тўғри эмас. Дуо бобида ҳам руҳий тарбия устозлари ояти карима ва ҳадиси шарифларни юқори мақомлардан англаб етиб, иймон ва эҳсон даражаларида муолажа қилиш тажрибаларини ҳаётга татбиқ қилганлар. Ушбу ҳикмат ўша тажрибаларга йўғрилган ҳикматлардан биридир. Биз ҳам уларнинг тажриба ва шарҳларидан фойдаланишга ҳаракат қиламиз.
Аввало дуонинг маъносини билиб олайлик. «Дуо» сўзи араб тилида чақириш, сўраш маъноларини англатади. Кўпинча дуо қилиш ҳамда бирон нарсани талаб қилиш маънолари бир-бирига аралашиб кетади. Шунинг учун талаб нима-ю, дуо нима эканини аниқ билиб олиш алоҳида маъно касб этади.
Талаб – сўровчи нутқ қиладиган лафзнинг васфидир. «Менга тилаган нарсамни бергин» каби.
Дуо эса сўровчида пайдо бўладиган нафсий ҳолатдир. Мазкур нафсий ҳолат икки нарса билан: қалб ва ҳисларнинг уйғоқлиги ҳамда уларнинг ҳар бирининг синиқлик ва ҳокисорлик ила Аллоҳ таолога юзланиши билан ва яна дуо қилувчининг ўзи қилган гуноҳлар учун Аллоҳ таолога сидқидилдан тавба қила бошлаши билан бўлади.
Ҳа, дуо қилинаётган пайтда қалб ва ҳисларнинг уйғоқлиги ҳамда уларнинг ҳар бирининг синиқлик ва хокисорлик ила Аллоҳ таолога юзланиши бўлмаса, одатга кўра, икки қўлни кўтариб, тилга келган талаб сўзларини такрорлаётган бўлади.
Бундай вақтларда қалб ғофил бўлиши, тилда бир гап, хаёлда эса бошқа гап бўлиши ҳам мумкин. Албатта, бу ҳолатни дуо деб бўлмайди.
Бас, шундай экан, бу ишни қилаётган одамни «Фалончи Аллоҳ таолодан сўрамоқда», дейишимиз мумкин. Аммо «Фалончи Аллоҳ таолога дуо қилмоқда», дея олмаймиз.
Кўпчилик бирор нарсага эришмоқчи бўлса, турли дуоларни ўрганиб, ёд олади. Уларни такрор-такрор ўқиб, Аллоҳ таолодан ўз тилагини сўрайди. Аммо сўраган нарсасига етиша олмай юраверади, чунки у ҳақиқий дуо қилгани йўқ, шунчаки сўраш билан банд. Дуо деб аталадиган нафсий ҳолатга эришгани йўқ.
Шу билан бирга, у ўзи қилган гуноҳлар учун Аллоҳ таолога сидқидилдан тавба қилишни бошлагани ҳам йўқ. Балки гуноҳ қилишда давом этаётган бўлиши ҳам мумкин.
Ахир бирор одамдан бир нарсани сўрайдиган одам ўша берувчига нисбатан беодоблик содир этган бўлса, аввал мазкур беодоблик учун узр айтиб туриб, кейин сўровини сўрайди-ку!? Нима учун Аллоҳ таолога гуноҳ қилган банда У Зотдан узр сўрамай туриб, яна сўровини сўраши керак? Аллоҳ таолога осий бўлиб туриб, яна қандай қилиб У Зотдан «Менга фалон нарсани бер», дея талаб қила олади?!
Шунинг учун ҳам баъзан ўзи ҳақида қилган дуоси қабул бўлган кишиларнинг кўпчилик учун қилган дуолари қабул бўлмайди. Чунки бу кишининг ўзи тавбани яхши қилиб, дуони ихлос билан қилган бўлади. Аммо кўпчилик ичида гуноҳга ботиб, бунга парво ҳам қилмай юрган кимсалар бўлиши мумкин.
📚 «Хислатли ҳикматлар шарҳи», Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.
Бир дўстим билан супермаркетга кирдик. Ҳожатимизни битириб, бекат томон ошиқдик. Дўстим тўлов паттасидан кўзини узмас, камина эса унга бир нималарни вайсаб борардим.
Ногаҳон у тўхтади.
— Кассир қиз нотўғри ҳисоблабди, — деди.
— Пулингдан уриб қолибдими? — дедим шошиб. — Шундай бўлса онасининг учқўрғонидан кўрсатамиз!
— Йўқ,— деди дўстим ҳотиржам. — атирга пул олмабди. Кўрмаган шекили.
У матоқнинг нарҳи қиммат эди. Лофи билан айтсам, беш улфатнинг битта шохона чойхонасига етарди.
🍂🍂🍂
— Хатони қилган у, биз эмас. — дедим. — Шундай экан ўзига зарар! Ундан кўра шу пулга битта отамлашсак зўр бўларди.
— Э, калланг борми ўзи?!.. — деди дўстим ҳуноби чиқиб. — Бировнинг ҳақи бўйнимда қолиб кетса қандай яшайман?!.. Кечаси ухлолмайман-ку!
Бу гапдан кейин дўсдимни замонадан ортда қолган ахмоқ, ўз фойдасини билмайдиган тентак деб ҳисобладим. Маишатнинг ҳумори тутиб роса сўкдим, ичимда.
🍂🍂🍂
— Ким билиб ўтирибди?! — дедим қоним қайнаб.
— Яратган ҳамма нарсани билиб туради-ку! — деди дўстим.
Шу пайт юрагимнинг бир томири узулгандек бўлди. Вужудим қалтираб, пешонамдан совуқ тер чиқди. Кўзларимга ёш келди. У нималарни ўйлаяпти?!.. Менинг дардим эса нимада?!..
Шаксиз Яратган ҳар бир ишимизни, ҳатто қалбимиздаги ўйларимизни кўриб туради. Икки дунёда бу учун ҳисоб бор. Қайтар дунё.
Ҳар биримиз шуни билсак-да, негадир харомни ямламай ютадиган бўлиб бормоқдамиз. Икки дунёда бу учун ҳисоб бериш вақти келганда ҳолимиз нима бўлиши бизни қизиқтирмай қўйди. Эҳ бандаи ожиз...
🍂🍂🍂
Қолган ҳақни тўлар эканмиз, кассада ўтирган аёллардан бири:
— Инсофли одамлар ҳам бор экан-а?!.. — деди ажабланиб.
Олдимизга башанг кийинган бир киши келди. Билсак бу ернинг хўжайини экан. Бу воқеа супермаркет тарихида биринчи марта бўлаётгани айтиб, қилган ишимиш учун иккимизга ўралган совғаси берди.
Раҳмат айтиб чиқдик. Йўлимизга равона бўлдик. Автобусда борарканман бояги хаёллар яна такрорланди. Ич-ичимдан қийналдим. Бироқ нафс ёмон экан. Совғага кўзим тушди-ю, ҳаммаси унут бўлди. Унинг нима эканига қизиқиб очдим. Қарасам қимматбаҳо атир ва битта пластик карта. Унга кўра мен йил бўйи бу ердан ўттиз фоиз чегирма билан савдо қиламан.
Дўстимнинг ҳалоллигини, қилган иши учун Яратган олдида ажр, бандаси олдида мукофот борлигини кўриб боя ўйлаган фикрга яна юрагим эзилди.
Дўстимнинг ортидан камина ходимингиз ҳам қуруқ қолмади. Аммо менинг ниятим нима эди?!.. У ҳалоллиги учун шу илтифотга эришди. Менчи?!
@Ibratli_sozlar
🍃ҒАРОЙИБ МАЪЛУМОТЛАР
💠 - Энг аввал, биринчи бўлиб иғво, ҳасад қилган Иблисдир. У ОДАМ алайҳис саломни ёмонлаб, иғво қилиб: «Уни лойдан яратдинг» деган.
💠 - Онадан туғилмаган Аллоҳнинг тўрт махлуқи:
- Одам алайҳис салом
- Момо Ҳавво
- Исмоил алайҳис саломнинг ўрниларига қурбонлик қилинган қўчқор
- Солиҳ алайҳис саломнинг туялари. Аллоҳ уни тошдан чиқарган.
💠 - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шоирлари, муборак саҳоба Ҳассон ибн Собит 120 йил умр кўрганлар. Оталарининг бобоси ҳам 120 йил умр кўрган экан.
💠 - Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан олдин саккизта "Муҳаммад" исмли шахс бўлган. Улардан бир кишигина Исломга кириш бахтига муяссар бўлган. Бу Муҳаммад ибн Саламадир.
💠 - Буюк саҳоба Жундуб ибн Жанода розияллоҳу анҳу «Абу Зарр» тахаллусини олдилар. Сабаби, у зот ҳамиша йўлда учраган азият етказувчи заррадек нарсани бўлса ҳам, олиб ташлаган эканлар.
💠 - Жума куни бу исм билан номланишининг сабаби, шу кунда одамлар намозда йиғиладилар ва айнан шу кунда Аллоҳ таоло аввалги - ю охиргиларни ҳисоб-китоб учун жамлайди.
💠 - Пашша 40 кун, чивин 3 кун, бурга эса 5 кун яшар экан. Бу ҳам Аллоҳнинг бандаларига марҳаматидир.
Умму Амина тайёрлади
Каналимизга обуна бўлинг
Умид
Мактабга олти ёшимда чиққанман. Маҳалладаги ўртоғимдан қолиб кетмаслик учун йиғлайверганман, ноилож адам раҳматлик гаплашиб, мактабга жойлаб келгандилар. Энди-энди биламанки, орадаги бир ёш ҳам муҳим экан. Дарсларни ўзлаштиришда қийналмаган бўлсамда, дугоналарим билан бўладиган мулоқотларда қийналганман, улар гаплашадиган мавзуларга унчалик тушунмасдим. Барибир, кичиклигим панд берар эди. Бунинг устига жудаям эркатой бўлганман. Кўп касал бўлардим, шунданми, ота-онам бошқа фарзандларига нисбатан кўпроқ авайлар эдилар. Отам раҳматлик уришиш у ёқда турсин, овозини баланд кўтариб гапирган одам эмасди. Ҳамиша эркалаб, (кап-катта бўлганимдаям) меҳр билан парваришлаб, жудаям хушмуомилалик билан, оғзимдан чиққанини муҳайё қилиб катта қилгандилар.
Уйда умуман оғир гап эшитмаганим учунми бегоналарнинг бир оғиз ёмон гапига мазам бўлмай қоларди. Аниқ эсимда. Қўлларимдан етаклаб Низомий номидаги педагогика институтига олиб келганлари. Талаба бўлганман, аммо институт остонасида туриб қалтиряпман. "Ўқишга кирмайман, Турбатга қайтиб кетаман",—дейман.
Дилфуза опам ҳам шу институтда 3-курсда ўқир эдилар. Танаффус бўлиб талабалар орасида опам кўриндилар. Биз билан саломлашиб бўлгач, ўртоқлари билан ҳазиллашиб, битта дугоналарини қувлаб, хуш-хандон зинадан юқорига кўтарилиб кетдилар.
—Ана, опангни кўрдингми? Эртага сен ҳам ўрганиб кетасан! Овутадилар отам бечора. Машинада йиғлаб ўтирганман "Кетиб қоласиз", —деб
Нимага одамлардан бунчалик қўрққанман, ҳалиям тушунмайман. Доим ёмон гап эшитиб қолишдан қўрқиб яшадим. Мана энди-энди танқидларга чидамли бўлдим, ҳаётда ҳамма ҳам хато қилишини , кейин қилган хатосини тузатиб яшашини ўргандим. Кўп нарсалар армон энди. Мен ҳар доим отамни соғиниб яшаганман (ёнларида туриб ҳам соғинаверардим). Отамнинг вафотидан кейин олтита фарзанд ҳаммамиз касал бўлиб қолдик.
Ўшанда илк бор институт остонасидан кириб кетаётанимда ўгирилиб қарасам, отам кулиб қараб турган эканлар.
Бугун қўрқсам, қийналиб қолиб ортимга қарасам, ҳеч ким йўқ...
Аллоҳнинг буюк инояти билан Жаннатга кирсам, иншааллоҳ, биринчи бўлиб отамни кўргани бораман. Кейин ҳечам ёнларидан кетмайман. Энди шу умид билан яшаяпман.
Соғинч
Катта ўғлимнинг тўйида отам бош бўлгандилар.Хаммага шундоқ отам борлигини кўрсатишни хоҳлаганман.Оҳ, қандоқ отам бор эди-я.Кичик ўғлимни қуда қилдим.Тўй куни яқинлашгани сайин отамниниг қадри ,ў рни шу қадар билиняптики...
,,Нимага хомушсан, очилиб юр,ахир ўғил уйлантиряпсан,“деган гаплар ҳам кор қилмай қўйди.Соғинч,алам қалбимни ўртаб юборай дейди.
Бугун энди ишдан келган эдим,эшик тақиллаб қолди Остонада укам турарди.
-Тўйлар муборак ,Феруза опа!-қучоқ очди у.Димоғимга отажонимнинг ҳиди урилгандек бўлди.Дастурхонга фотиҳа ўқилди.Овози,ҳаракатлари худди отамнинг ўзи!Гапираяптию отам билан дийдорлашаётгандекман.У худди отамга ўхшаб атиги 10минут ўтирди.Тўёна ташлаб кетаркан,
-Бу пуллар отамдан-деди,сизни йўқласам отам шод бўладилар...
Кўз ёшларим юзимни ювди.
Феруза Салходжаева
@ibratli_sozlar
Ba'zi tabassumlarning ortida minglab dardlar bo'ladi... Siz sezmaysiz, biz sezdirmaymiz...
@ibratli_sozlar
-eng qiyini: Barchasi yodingda boʻla turib, oʻzingni goʻyo unutgandek tutishing...
@ibratli_sozlar
😱КАЛТА КЕСАК ҚИЗ НОМУССИЗ БЎЛИШИГА САБАБЧИ БЎЛДИ😳
(барча қизлар ўқисин бу қўрқитиш эмас)
Тунда келган тез ёрдам уй эгаларини вахимага куйди. Балогат ёшига етмаган ун беш ёшли Дилфузанинг корнида бир нима кимирлаб хушидан кетти.
Ота Онаси номусдан уятда колди.
Опаси акаси буйни эгилди.
Нега ?
Нима учун ?
Қачон. Сабаби нима ?
Халол едириб халол кийдириб оқни оқ- қорани қора танитган.
Фарзанд нахотки номусга куйса.
Докторлар қизчани корнини кесамиз дейишгани. Ота Онани саросимага солди...
ДАВОМИ👇👇👇👇👇😰
#ҲАДИС
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бир қавм ўтириб, Аллоҳ азза ва жаллани зикр қилсалар, албатта, уларни фаришталар қуршаб олур, раҳмат ўраб олур, устиларидан сакийна нозил бўлур ва Аллоҳ уларни Ўз ҳузуридагилар ичида зикр қилур», дедилар».
Муслим ва Термизий ривоят қилишган
😱 ОДАМ САВДОСИ..
( Хаётий воқеа асосида ёзилган.)
✍ Гўзал исми жисмига хос бўйлари баланд, қош кўзлари қоп қора киприклари узун, кулса икки юзида кулгчлари ўзига ярашган қиз эди. Гўзални, юқори курсда ўқийдиган келишган чиройли ўзга юртлик Мухаммадалидан бошқаси қизиқтирмас, фақат кўзлари ўша йигитдан бошқани кўрмас, юраги уни деб урарди. Гўзал учунчи курсда ўқиётганида уларни тўйлари бўлиб ўтди. Гўзал бахтларидан сармаст эди. У эрини Дубайда бошқа хотини борлигини умуман билмасди. Мухаммадали хотини ва қизини олиб Дубайга олиб кетади...😰😱👇
👇👇АЯНЧЛИ ТАҚДИРЛАР👇👇
«24 соат ичида Ўзбекистондан йўқолсин» - Юлдуз Усмонова нега Ўзбекистондан ҳайдалган 😳
Ҳатто ўзбекча қўшиқлар ҳам айтишга рухсат берилмай қўйилган Юлдуз Усмонова нега Ўзбекистонни ташлаб Туркияга кетишга мажбур бўлади. Айб қайси томонда бўлган. Унинг санъатига чеклов қўйилишига бир воқеа сабаб бўлган экан. Ушбу воқеа..😨👇
https://telegram.me/joinchat/ooe96oGZ7adlOTVi
Фарзандлар беш хил бўлади:
1. Ота-онаси айтганидек иш тутмайди. Бундайлар ота-онага оқ бўлганлардир.
2. Ота-онаси айтганидек иш тутса ҳам, ўзи уни чин дилдан истаб қилмайди. Бундайлар савобдан маҳрумдирлар.
3. Ота-она айтганидек иш тутади, уларга нисбатан номаъқул муомала ҳам қилади. Масалан хўрсинади, «уф» дейди, миннат қилади. Булар гуноҳкорлардир.
4. Ота-онаси айтганларини чин дилдан бажаради. Бундайлар савоб ҳам олади. Аммо булар кам.
5. Ота-оналари истаётган нарсани ҳали айтиб улгурмасиданоқ сезиб бажарадилар. Булар ота-онага яхшилик қилувчилардир. Аммо бунақалар анқонинг уруғидек ниҳоятда ноёб.
Роббим, бизларни солиҳ фарзанд бўлишга муваффақ қил! Амийн
ҚУРЪОНИ КАРИМ ФАЗИЛАТЛАРИ
– Қуръон аҳли - Аллоҳга аҳлдир.
– Қуръон тиловатининг савоби дунёдаги энг нафис мол-мулкдан ҳам улкандир.
– Ҳар-бир ҳарф учун ўнта ҳасанот берилади.
– У инсонга осмонда ва ерда роҳат-фароғат ҳамда гўзал хотирани улашади.
– Мусулмон кишини ҳар-бир ёдлаган оятига Аллоҳ жаннатда даражасини кўтаради.
– Қуръонга моҳир бўлган кишиларни Аллоҳ энг афзал фаришталарга яқин қилади.
– Одамларнинг энг афзали Қуръонни таълим олиб, бошқаларга ҳам ўргатган кишидир.
– Қуръонни ёд олиб унга амал қилган кишини Аллоҳ таоло азобламайди.
– Дунёда Қуръонга амал қилган кишиларни Қуръон шафоат қилади.
– Қуръон соҳибини Пайғамбар алайҳиссалом уламолар мартабасига кўтарадилар.
– Қуръон аҳлининг ота-онасини Қиёмат куни Аллоҳ таоло энг улкан мукофот билан сийлайди.
– Қуръон Аллоҳ таолога яқин қилиб, Унинг муҳаббатига сазовор этувчи энг улкан амаллардандир.
– Қуръон ўқувчилардан бошқа ҳаммани ҳар кеча ғофиллар деб ёзилади.
– Қуръон ўқиладиган хонадонга хайр ва барака туширилади ҳамда Аллоҳ таоло у хонадон аҳлини барча ёмонликлардан сақлайди.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@ibratli_sozlar
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠
🔠🔠🔠🔠🔠🔠
🦶 KANALIMIZ SIZGA ANIQ YOQADI ❣️
🩵 ENG ORIGINAL VA TAKRORLANMAS OILAVIY RASMLAR 👀
👅FARZANDINGIZGA ISMLI RASMLAR🩵
💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕
💕 KIRISH KIRISH 💕
💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕
/channel/+ct94KAhLdkYzZmU5
/channel/+ct94KAhLdkYzZmU5
🌟🌟🌟 🌟🌟🌟 🌟🌟🌟
🌟🌟🌟 🌟🌟🌟 🌟🌟🌟
🌟🌟🌟 🌟🌟🌟 🌟🌟🌟
🌟
қилгандим, серёғ қилиб сузиб бераман. Жон дадаси, болалар билмасин-а, кўнгли ўксийди...
Мақсуд индамай бошини эгди. “Шундай солиҳа, фаросатли, файзиёб аёлни тақдиримга битганинг учун Ўзингга шукур, Эгам!” деган шукроналик кўнглидан кечиб, кўзларини енги билан артиб қўйди...
Шу воқеаларга ҳам уч йил бўлибди. Толиб бойвачнинг кенжа ўғли янги қурилган ҳовли-уйга кўчиб ўтган йили машинасида пойга ўйнаётиб бир йўла икки инсоннинг умрига зомин бўлиб қамалиб кетди. Энди тўрт яшар невараси ўша бобоси атай баланд қурдирган айвон болохонасидан йиқилиб тушиб вафот этибди. Мақсуд айбдорлик ҳисси исканжасида қолди. Ўшанда уриб-енгиб пулини олганида, дилида норозилик қолиб кетмаганида балким, шу норасида бегуноҳ гўдак бунчалик аянчли ўлим топмасмиди...
Сиз куйинманг, дадаси,- Латофат худди эрининг қалбидан кечаётган оғриқларни ўқигандек гап бошлади.- Толиб бойвачча бир сизни эмас, жуда кўпчиликни норози қилган. Ҳали бирор кишини кўрмадимки, ундан рози бўлган бўлса. Ҳатто бир даврада онаси ҳам шу ўғлидан норози бўлиб гапирган экан. Марҳум отаси ҳам ўғлига “бу ишларинг яхши эмас, тижоратда ҳалол бўл, ҳаромдан ҳазар қил” дегани учун Толиб бойваччангиз отаси билан юз кўрмас бўлиб кетган экан. Афсус, унинг қилмишлари жабрини бегуноҳ фарзандлари, неваралари тўлаяпти...
Мақсуд ўйга ботганча хотинининг гапини боши билан тасдиқлаб қўйди.
ТАМОМ!!!
@ibratli_sozlar ✍
АЁЛ ҚАРҒИШИ
“Толиб бойваччанинг 4 яшар невараси болохонадан йиқилиб тушиб нобуд бўлибди. Шом намозидан олдин жанозага ўтинглар!”...
Мақсуд бу хабарни эшитиб, худди норасида гўдакни ўзи ўлдириб қўйгандек саросима ва ваҳимага тушди. Аъзойи баданини даҳшатли титроқ чулғаб, қора терга ботди. Қўлидаги юмушини ташлаб ичкари уйга овоз берди:
Онаси, буёққа қараб юбор!..
Лаббай, дадаси, тинчликми?- Латофатхон ҳаялламай эрининг ҳузурига чиқдию, унинг ранг-рўйига қараб капалаги учиб кетди:- Вой, ўлмасам, сизга нима бўлди?! Дадаси, мазангиз бўлмаяптими? Рангингизда ранг қолмабди-ку?..
Тинчлан, тузукман... Онаси...- Мақсуд айбдорона қиёфада хотинига термулди.- Толиб бойваччанинг 4 яшар невараси... болохонадан йиқилиб тушиб нобуд бўлибди...
Вой, тавба! Худойим-ей, йиқилиб тушгунича қараб тураверишибдими?! Онасининг кўзи қаёқда экан?!..- Латофат ерга ўтириб қолди. Дам ёш болани ўз ҳолига ташлаб қўйган бепарво онадан ёзғирса, дам “бегуноҳ болада нима айб, Худойим” деб ёқасини тишларди. Бироздан кейин секин эрига қаради:
Дадаси, ўшанда Толиб бойваччадан ранжиб уни қарғагандим, лекин норасида гўдак неварасини қарғамагандим. Худонинг ишлари ғалат-да, дадаси, гуноҳнинг касри бегуноҳга уради...
Мақсуднинг боши баттароқ қуйи солинди...
Эрта баҳор, иликузди палласи, ингичка узилиб, йўғон чўзиладиган пайт. Устачилик билан рўзғор тебратадиган Мақсуд таги кўриниб қолган рўзғорини нима билан тўлдиришни билмай боши қотиб юрган кезлар эди. Қишдан ортиб қолган уч-тўрт банка консерваланган помидор-бодринг, мураббо ва туршак билан тўрт болани алдаб-авраб ўтирган Латофат ҳам эрининг оғзига илтижоли қарайди. Мақсуд бир-икки марта асбоб-ускуналари солинган халтасини елкасига осиб шаҳарга, мардикор бозорига ҳам чиқиб келди. Тайинли иш чиқмади. Қўлидаги уч-тўрт сўм пулни йўл кирага сарфлагани қолди. Шундай музтар кунларининг бирида Толиб бойвачча виқор билан дарвозадан кириб келди. Такаббурона қиёфада қўл учида Мақсуд билан салом-алик қилган бойвачча кенжа ўғлига уй тикламоқчилигини, қишлоқ четидан уй қуриш учун ер олганини айтди.
Ишни эртадан бошласангиз ҳам бўлади,- деди Толиб бойвачча салмоқ билан.- Эшитишимча, бригадангиз бор экан?
Жуда унчалик бригада десак ҳам бўлмас,- хижолатли кулимсиради Мақсуд.- Уй тикламоқчи бўлганларга осонроқ бўлсин, иш тезроқ унсин деган мақсадда, уч-тўрт дурадгор шогирдимиз, бетон қуювчи, ғишт терувчи ва бўёқчи укаларимизни йиққанмиз. Хўп десангиз эртага уй тикламоқчи бўлган ерингизга биргалашиб борамиз. Қанақа уй қуриш керак, нима қилиш керак ҳаммасини гаплашиб келишиб оламиз.
Яхши бўларди.
Толиб бойваччани кузатиб қайтган Мақсуднинг қувончи ичига сиғмасди. Остонада юзида хавотир акс этган Латофатга кўзи тушиб, хурсандчилигини хотини билан бўлишгиси келди:
Хамманинг ризқини Ўзи етказади, онаси. Толиббойни Худонинг ўзи етказди, бизга. Эртаданоқ иш бошлайсизлар деяпти. Иш ҳақимиздан бироз миқдорда оламан, рўзғорга ишлатасан...
Дадаси... Латофат ерга кўз тиккан кўйи мулоҳаза билан гап бошлади. Бу.… Толиб бойвачча ҳақида ҳар хил гаплар эшитганман. Кўпчиликни норози қилган экан. Тағин ўзингиз биласизу, ишқилиб охири бохайр бўлсин-да.
Яхши ният қил, онаси. Мақсуд гарчи хотинининг гапидан сўнг ичидан қиринди ўтган бўлса-да, сездирмасликка уринди.- Одамларга қўйиб берсанг, тили билан қандай балоларни бошламайди? Ундан кўра дуо қил, ишимиз ўнгидан келсин...
Иш бошлаган кунлари Мақсуд севинганидан еру кўкка сиғмай уйига келди.
Онаси, айтдим-ку, одамлар билиб-билмай ҳар гапни гапираверишади, деб. Мана, иш бошлашимиздан аввал Толиб бойвачча иш ҳақимиз учидан улуш берди. Ишчиларга ҳам тарқатдим. Мана буни олгин-да, эртага ўғлинг билан рўзғор қилиб кел. Нима кам-кўстинг бўлса, ҳозирча шуни етказиб тур, буёғига ишни тезлаштирсак, яна қўлга пул тушади. Энди мен эрта кетиб кеч қайтаман, болаларга яхши қара. Қўйларни ем-хашагини вақтида беринглар, сигиринг эрта индин кўзи ёрийдиган, сувидан хабардор бўлинглар. Кечқурунлари албатта сигирни оғилга киргизиш эсингдан чиқмасин-а?
Мақсуд шогирдлари ва ёнига кирган бошқа усталар билан ишга киришди. Ҳар куни эрталабда Толиб бойвачча янги тикланаётган иморатни текшириб кетади. “Учинчи
қаватга