#Ҳаё_ҳақида_ўйларим
Ҳижоб бу...
Оятдир;
Ҳадисдир;
Беркитишдир;
Назардан қочишдир;
Ўзини фақат жуфтига сақлашдир;
Бандаликдир;
Жаннат калитидир...
▪️Субҳаналлоҳ! Эй Аёллар жамоаси! Сизларни тушуниб бўлмаяпти.
Нимага ўзингизга зулм қиляпсиз?
Нима учун инсонларга ўзингизни кўрсатишга ҳаракат қиляпсиз?
Профилингизга расмингизни қўйсангиз, сизга маҳрам бўлмаган қанча кишилар сизни расмингизни телефонига сақлаб олади;
Расмингизни сақлаб олган номаҳрам ўз ҳаёлида сиз ҳақингизда ҳар-хил ўйлар қуради;
Ким сизга қайси кўз билан қараяпти билмайсиз;
Ижтимоий тармоқлардаги эркаклар сизни маҳрамингиз эмас!
▪️ Астағфируллоҳ!
Эй Муслима аёллар жамоаси! Буларни нега тушунмайсиз!
Ҳаттоки, тирноғингизни инсонларга кўрсатишга ҳаё қилишингиз лозим эмасми?!
Ахир сиз мўминасиз!
Сиз, Исломда ниҳоятда қадрлисиз!
Аллоҳни оятини бошида сақлаган аёлга, ўз расмини кўз-кўз қилиш асло ярашмайди!
©️ Аллоҳ ризоси учун бир тафаккур қилинг...
🌸•☘️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!☘️•🌸
— С-салом, бераҳм… Нега шу пайтгача бирор марта қўнғироқ қилмадингиз?
Бир зумлик сукунатдан кейин жавоб келди:
— Сиз барибир муҳаббатга ишонмайсиз-ку!
— Ишонмайман! — яна қайсарлигим тутди.
— Лекин менга тегсангиз, кунингизни кўрсатаман, биласиз-а!
— Биламан!..
Ўзимтаъмирлатган тўйхонада тўйимиз бўлиб ўтди.
Биз-бир-биримиз учун яратилганимизни вақтида ҳис қилдик.
Бошқа севишганларга ҳам шуни маслаҳат берамиз, ҳаётингизнинг ҳар лаҳзасида ҳушёр туринг, бахтингизни бой бериб қўйманг..
✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
ин гапиришлари жуда ёқарди…
У қанчалик мени ўзига яқин олиб гапирса, шунчалик жоним азобланарди.
Ишхонадаги йигит-қизлар йиғилса, албатта гап муҳаббат мавзусига буриларди. Ҳар гал «мен муҳаббатга ишонмайман», — дердим қайсарлик билан.
— «Қизларга умуман ишонмаслик керак, муҳаббат тўйдан кейин келади».
У эса катта-катта кўзларида ҳайрат билан менга қараб қоларди.
— Ҳали севиб қолмагансиз-да… Бўлмаса унақа демаган бўлардингиз, — дерди. Қайсарлик билан гапимда туриб олсам-да, ичимда «кошки эди севиб қолмаганимда», деб эзилардим.
Унинг бошқа қизларга ўхшамаган майинлиги мени кун сайин ўзига жалб этаверарди. Охири унга ҳазил аралаш «Агар фотиҳаланган бўлмаганингизда сизни севиб қолардим» дейдиган бўлдим.
У эса одатдагидек жилмайиб қўя қоларди. «Нега тақдир уни менга асрамаган, нега мендан олдин фотиҳаланиб қўйишган», деган саволлар билан ўзимни қийнардим. У эса тўйи яқинлашгани сайин ўз ташвишлари билан овора эди. Лекин бошқа қизларга ўхшаб қувониб эмас, балки, шундай қилиш керак бўлгани учун қилаётгандек туйиларди назаримда.
Бу қиздаги мени ўзига маҳлиё қилган сири нимадалигини билолмай бошим қотарди.
Тўйи яқинлашгани сайин азобим ортиб бораверди.
Энди уни ёмон кўриб борардим. «Нега учради, ёмон гапириб уришиб берса-чи», деб ўйлардим. Баъзан гап орасида уни жеркиб берардим, гоҳ қўполлик қилардим…
У эса қўполлигимдан кўзи ёшга тўлса-да, индамай қўя қоларди.
Бир куни 8-март байрамида ишхона яқинидаги кафеда хотин-қизларга байрам қилиб бердик. Раҳбардан яшириб йигитлар оз-оздан ичиб олдик. Беихтиёр унга тикилиб қолдим. Бунинг нотўғрилигини билардим, лекин ихтиёримга қарши чиққим келмасди. «Бугун бир кўнглимнинг амрига бўйсунсам бўйсунибман-да. Ахир ҳар куни бечорани қафасга соламан», хаёлимдан ўтди.
Тушлик пайтига мўлжалланган байрам анчага чўзилди, кейин ишхонага қайтдик. Шунда биринчи марта унга тик қараб:
— Нега мени кутмай турмушга чиқиб қўйдингиз-а? — дедим.
Гапларимни ҳар доимга ҳазилларимга йўйиб, кулиб қўя қолди.
— Кулманг, рост айтяпман… Мен сизни яхши кўриб қолганман. Ўша биринчи учратган кунимдан буён яхши кўраман…
У менга ҳайрат билан тикилиб қолди, кейин секингина:
— Биламан, — деди.
— Нимани биласиз?… — энди мен ҳайратландим.
— Яна ҳазилкашлик қилаётганингизни, — кулди у.
— Ҳозир муҳаббатга ишонмайман, севги йўқ нарса, дейсиз…
— Қайлиғингиздан тортиб олсам, менга тегасизми?
— Йўқ, — кулиб юборди у.
— Сизга тексам, рашк қилавериб кунимни кўрсатасиз…
Тилим айланмай қолди.
Аҳмоқона ҳазилкашлигим бошимга бало бўлди.
Шу куни ишдан чиқиб, байрам баҳона роса ичдим. Юрагим шунақа сиқилдики, дунё кўзимга қоронғу эди. «Нега ҳам учратдим? Тинчгина яшаб юрувдим…
Энди ҳаммани унга таққослайман, ҳаммадан унинг хислатларини ахтараман! Энди қандай яшайман!»
Энди ҳар куни унга яхши кўришимни айтадиган бўлдим.
У эса кулиб қўйишдан нарига ўтмасди.
Бир куни ўзимни тута олмадим.
— Бирор марта бўлса-да, гапимни жиддий оласизми? Ахир мен ишқингизда жинни бўляпман-ку! Қанақа бераҳм қизсиз!
У анчагача жавоб бермади, кейин секингина:
— Аксинча… мен жу
фарзанд, болам. Илон ҳам боласини яхши кўради. Сенга бир нима бўлса, онанг, отанг, менинг қанчалик куйинишимни биласан-а?!
Мен «Ҳа», дегандек бош силкидим.
— Илонлар ҳам шундай. У ҳам боласи учун қайғуради. Ёшсан-да, болам, кўп нарсага ақлинг етмайди.
Ўша пайтда ростдан ҳам бувимнинг гапларига унчалик тушунмасдим, аниқроғи, бу гаплар менга таъсир қилмасди.
Орадан уч кун ўтди. Ҳар доим ҳовлида ўйнаётиб, жар лабига қараб-қараб қўяман илон келмаяптимикин, деб. Бувим ҳам хавотир олаверади. Лекин бора-бора мен ўлдирган илоннинг онаси келавермагач, ўша воқеа ва бувимнинг гапларини унутиб ҳам юбордим. Би-роқ…
Ота-онам бувим билан бирга қариндошимизникига кетадиган бўлишди.
— Уйда ўтириб тур, эҳтиёт бўл, ҳеч қаерга кетиб қолма, — деб тайинлади ойим.
Бувим эса ойимнинг гапига қўшиб қўйди:
— Жарликка яқин борма, уйдан чиқмагин.
Катталар кетгач, ичкари уйга кирдим-да, телевизорни ёқдим. Бироз мультфильм кўрдим. Лекин, барибир, зерикдим. Ҳар куни кўчада ўйнаб юрганим учун уйда ўтиришга сабрим чидамасди. «Ҳеч нарса қилмайди. Бувим айтган илон ҳам келмаса керак энди, бизни эсидан ҳам чиқариб юборгандир», дея ўзимни овутиб, энди эшикни очмоқчи бўлгандим, кўзим ҳовлида кулча бўлиб ётган илонга тушди. Бу илон аввалгисидан анча катта эди. Бунчалик катта илонни кўрмаганим учун қўрқиб кетдим. «Ҳозир уйга кириб, мендан қасос олса-я», деган фикр миямга келди-ю, эшикни қаттиқ ёпдим. Қўрқувдан йиғлаб юбордим. Деразадан илонга қарадим, у ҳам менга тикилиб турарди. Ичимда «Илтимос, менга тегма, бошқа бундай қилмайман, энди ҳеч қачон илон ўлдирмайман», деб ялина бошладим. Бувимнинг гапига кирмаганимдан, бебошлик қилганимдан афсусландим. «Ишқилиб, ойим, дадам, бувим тезроқ келсинлар-да», дея ўйладим. Афтидан, қасос олиш учун келган илоннинг менга раҳми келди, шекилли, судралганча пастга тушиб кетди. Қўрқа-писа эшикни очдим. Йўқ, илон ҳовлида кўринмасди. Ҳовлига тушганимда эса у жарликка тушиб кетиб бўлганди.
Бу воқеани бувимга айтиб бергандим, чуқур хўрсинди-да:
— Сенга раҳми келибди, — деди маъюс тортиб, — барибир, она-да у ҳам! Ўз бошига тушган азобларни онанг ҳам тортишини истамаган! Раҳмат сенга, минг марта раҳмат!
Бувимнинг илонга раҳмат айтаётгани бу сафар менга ғалати туйилмади. Чунки бўлиб ўтган воқеалардан кейин бувим ҳеч қачон нотўғри гапирмаслигини тушуниб етгандим.
ҲАМДАМ отанинг ҳикоясини
АФСОНА ёзиб олди.
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
МАРХУМА ТЕПАСИДАГИ САВДО ЁХУД ҒАССОЛНИНГ ОЧКУЗЛИГИ
(бўлган воқеа)...
Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва баракатуху...
Бугунги хикоямиз очкузлик хакида... яна канака очкузлик денг.. яхшиси укиб билиб олинг.
Бир жойга аел мархуманинг жанозасига уни чиройли килиб Аллох хузурига кузатиш учун бордим.
Гассол уз вазифасига киришишни оркага суриб хаммани куттирмокда.
Эркакларимиз жума кунига тугри келгани сабаб хар бир вакт ганиматлиги учун тезлатишни айтишди.
Ахир жума намозга чикарилса савоби улканлиги ва купчилик дуо килишини хамма истарди.
Сунг мархуманинг кизларини секин ёнлариларига бордим:
- Кизим нима булди тинчлими? - деб кизикдим
- Онажонимни бир кузлари юмилмай колибди - деб жавоб килди, - шунга гассол аел бир кузли тилла узук сураяптилар...
Ман жудаям хайратда колдим.
Шунда киз бечора кулидаги кизил кузли узукни олиб ечиб берди.
- Мана холажон, олаколинг, энди юмиладими онажонимми кузлари? - деб суради.
Шу пайт муьжиза юз булиб мархуманинг икки кузи очилиб кетди.
Назаримда гуе онаизор "Кизим ахир сенга аталган едгорим эдику нега унга бердинг? Узинг бева бечора булсанг, 3 фарзандинг булса ... " деган маъноларни мархуманинг безовта кузларида курдим.
Аммо гассол аел:
- Вой каранг, иккинчи кузлари хам очилиб кетдику, яна узук сураяптила - деди уялмай.
Бир ичимдан гап келдику-я лекин узимни босдим. Агар шу ерга гапирсам "Феруза отин Гассол билан узук талашди" деган гап чикиши аник эди.
Окибатда яна аразлаб кетиб колса, яна гассол кидир топ булиб янаям ишимиз ва вактимиз кечикишини уйлаб жим туришни маъкул топдим.
Шунда яна киз бечора 100$ каердандир кимдандир олиб чикиб :
- Опажон узук урнига шу пулни олаколинг - деди мултираб.
- Ие, кизпошша бу пулга узук берадими? Камку.. - деди очопат ва безбетларча.
Киз югура акасини топиб амаллаб яна 100$ олиб келди.
Шунда гассолнинг чехраси очилди. Кунгли жойига тушиб:
- ха ана энди кузлари юмилади ана энди ювишни бошлаймиз -деб ювишни бошлади
Аллохимга шукрлар булсинки, уз вактида улгурилди ва эркакларимиз аел мархумани охирги йулга чиройли килиб кузатишди.
Мен аник манзилини, хаттоки борган кунимни санасини хам яхши эслайман. Чунки калбимда чукур из колдирди уша кундаги холат
Мархуманинг исмларини хам эслайман.
Бу ёзган вокеам билан кимнидир хафа килиш учун эмас балки менда каттик из колдиргани учундир.
Бундай таьмагирлик бошка гассол халол оналаримиз шаьнига хам огир булиб ботмасин.
Биргина илтимосим бор эди холос.
Мана шундай кунда Онасини йукотган фарзанддан бир нарса таьма килиш манимча гунох булса керак.
Виждон деган нарса бор имон деган нарса бор.
Билмадим гохида шундай вазиятларда айнан шу нарсалар куринмай коляпти
Нафс балоси шу даражагача эгаллаволдими?
Нахотки уй эгаси узи катта йукотиш бу онаизорини йукотсада.. бу ергаям $$$ аралашса?
(Феруза о..... ижодларидан)
Жавоби бор сўроғи бор кундан, қўрқин одамлар!!!
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
Эркак тан олган ҳақиқат
🌺
Бир куни навбатдаги сафарга тайёрлана бошладик. Нарсаларни жойлаштириб юбориши учун аёлимни чақирмоқчи бўлдим. Лекин аҳамият берсам, бир вақтнинг ўзида уч ўғлим бараварига уни чақиришяпти.
Ҳолатни беш дақиқа кузатдим.
– Она, кийимлари қани?
– Она, сочимни тараб қўйинг!
– Ойи, сумкам қани?
– О-о-йи, кийимларимни дазмоллаб беринг!
– Она, қорним очди.
– Ойи, дориларимни оволинг!
– Ойи, она, она…
Бир вақтнинг ўзида ўн бештаси чақираётгандек. Ҳар бирининг талаби ҳар хил. Уларнинг орасини «Она» деган сўз ажратиб турибди, холос. Унинг ўрнига ўзимни қўйиб кўрдим. Осон эмас. Мен беш дақиқадаёқ жинни бўлиб қолишим ҳеч гапмас, бунақада. Лекин аёлим, чурқ этмайди-я? Улгуришга ҳаракат қилиб, яна орада уларни эркалатиб ҳам қўяди!
Қизиғи унинг бундай хизматига ҳеч ким бир оғиз «РАҲМАТ» ҳам демайди. Кутубхонага кириб, аёлим ишларини тугатиб олишини кутдим. Ўзим нималар қилишим кераклигини унутдим. Лекин, Пайғамбар алайҳиссалом «Онангни лозим тут! Зеро жаннат, унинг оёқлари остида» (Насаий ривояти 3104) деган ҳадислари ҳақида тафаккур қилдим.
@ibratli_sozlar
👄 Qizlarning lab Shakliga qarab ularning ichki dunyosini, nimani xohlashini, qanday yigitlar yoqishini bilib oling!
Lablardan birini tanlang 😳👇
«Менинг уйимда ҳамма болдек ширин. Шунинг учун тўймайман!» — бу у кишининг ҳар доимги гапи эди.
Ростдан ҳам тўймади у. Тўёлмай бизни тарк этди. Кутилмаган автоҳалокат у киши айтгандек болдек ширин оиламизни аччиқ фироққа тўлдириб кетди. Ҳадемай етти йил бўлади, усиз яшаётганимга етти йил. «Сизларни ҳеч қачон ёлғиз, қаровсиз қолдирмайман», деганига ҳам етти йил… Дод солиб йиғлагим келди. Хаёлимда бақирсам, юрагимдаги йиғилган бор аламлар чиқиб кетадигандек эди. Яна юзимни ёстиққа босдим.
— Тур, аза ҳам узоғи билан бир йил тутилади. Сен эса ҳалиям йиғлаб қон қиласан. Анув таксичининг ҳам юрагини ёрибсан. Энди кетди, бечора, — деди доимгидек жаҳл қилгандек, аммо меҳр тўла овоз билан. — Қизингизни хафа қилмоқчи эмасдим. Билмасдан сўраб қўйдим, деб қайта-қайта узр сўради. Сенам худди эринг ҳозир ўлгандек югуриб кирдинг уйга.
— Шу пайтгача шу ердамиди? — ҳайрон бўлдим.
— Ҳа, дафтарларни уйга киргизди. Бир пиёла чой ичиб кетди.
Ўша куни тақдирим шу киракаш билан боғланади, деб сира ўйламагандим. Бир ҳафта ўтиб «одам» қўйганида, рости, жаҳлим чиққанди. Аммо онам негадир унинг ёнини олди.
— Сизларга юк бўлдим-да, шунинг учун мендан қутулсангиз бас, тўғрими? — хафа бўлдим онамдан ҳам.
— Унақа дема. Ҳали ёшсан. Эндигина йигирма саккиз ёшга кирдинг. Оила қуришинг керак. Бугун мен борман, бу уйга сиғиб ўтирибсан, эртага ўтиб кетсам… — онамнинг кўзлари ёшга тўлди. — У бефарзандликдан ажрашган экан. Ўн уч йил кутиб яшабди. Сабрли, иймон-эътиқодлига ўхшаяпти. Ёши ҳам жуда катта эмас, қирққа ҳам кирмаган ҳали. Ўттиз саккиз ёш экан.
— Мендан ўн ёш катта-ку! Шу катта дегани эмасми?
— Нега тушунмайсан? Битта фарзандинг бор. У қизингни ҳам олиб кетишингга рози. Кўпчилик эркак бунга рози бўлмайди. Ўша куни ўзим гаплашиб кўрдим, ёмонга ўхшамайди.
Хуллас, онам ўзининг насиҳатлари ва кўз ёшлари билан мени турмушга чиқишга кўндирди. Аммо қизимга нима дейишни билмасдим. Уни бирдан ўзим билан олиб кетиш ниятидаман. Онамдан қизимга ўзи тушунтиришини сўрадим. Аммо у киши рад этди. Ноилож, ўзим бўлсам, ўзим-да. Кечқурун ухлашимиз олдидан уни бағримга босиб гап бошладим:
— Гулруҳ, мен… мен… яна оила қуряпман. Энди биз бошқа жойда, ўша мен турмуш қурган инсоннинг уйида яшаймиз. У сенга ота ўрнида ота бўлади. Уни «дада» дейишинг керак. Айта оласанми?
— Аслида у менинг дадам эмас-а?
— Йўқ, сенинг даданг кичкиналигингда вафот этган.
— Уни «дада» десам, ўзимнинг дадам хафа бўлмайдими? Ўлганлар бизни кўриб туради-ку! — ўзимнинг гапларимни ўзимга қайтарди қизим.
— Йўқ. Хафа бўлмайди. Сен яхши қиз бўлсанг, айтганимни қилсанг, асло хафа бўлмайди.
— Унда айтаман. «Дада» дейман. Ойи, ўзи «дада» дейишни жуда яхши кўраман. Жаҳонгир билан Ойдин тоғамни «дада» деса, менам ичимда айтиб кўрардим, — қизимнинг бу гаплари кўзларимни ёшлади. Унинг тили «дада» деб чиққанди. Аммо мана етти йил шу сўзни айтишга зор бўлди. Энди бир бегонани… У қизимни ҳеч қачон ўз боласидек кўрмайди…
Шуларни ўйлаб йиғлаб-йиғлаб ухлаб қолдим. Бир ҳафтадан сўнг эса биз иккинчи турмушимникида эдик. Рости ўзим ҳам, қизим ҳам дарров киришиб кета олмадик. Эримнинг уй-жойи, машинаси, ҳамма-ҳамма нарсаси бор эди. Аммо биз… ўзимизни эркин ҳис қила олмасдик. Эрталаб у киши киракашлик қилгани чиқиб кетади. Шундан сўнггина қизим иккимиз катта ҳовлида бахтиёр ва енгил ҳис қилардик. Бу ётсираш камлик қилгандек овсиним буткул совутди:
🍀 Mehr...
- “Kun boʻyi roʻzador holida qurilishda, oftob tigʻida ishladi, juda ochiqqandir”, oʻyladi ayol eriga zimdan qarab. “Yaxshisi, boya yeb olgandim, qornim toʻq deb aytaman”.
- “Homilador ahvolida tuzuk-quruq yedira olmayapman”, oʻyladi erkak ayoliga gunohkorona boqib. “Ikki kishi uchun yeyishi kerak. Yaxshisi... doʻstimnikida iftorlik qilib keldim, deyman”.
Doʻppidekkina palov eru xotin oʻrtasida xokisor turardi...
@Ibratli_Sozlar🕊
БЕҒУБОР, БЕГУНОҲ, БЕЧОРА ҚИЗАЛОҚ
(Ўзингизни йиғидан тўхтата олмайсиз)
Қизча ширингина уйқудан бақир-чақир овози сабабли уйғониб кетди. Кўзларини ишқалаб кроватидан тушди ва овоз келаётган томонга юра бошлади. Унинг ота-онаси ҳар кунгидек ўзаро жанжаллашишарди. Улар қизчанинг уйғонганлигига ҳам эътибор беришмасди. Ота-онасининг жанжалидан қўрқиб, бир четда уларни кузатиб турган тўрт ёшли қизча йиғлаб юборди. Бир-бирларини турли одоб доирасидан ташқарида бўлган сўзлар билан ҳақорат қилаётган эр-хотин болага эътибор беришмасди:
- Сиз мен учун нима қилиб қўйибсизки, менга бақирасиз?
- Ўчир овозингни шаллақи, ифлос, болангни олиб йўқол бу уйдан. Менга сен ҳам, боланг ҳам керакмас.
- Нима дедиз? Ҳали боламни олиб йўқолайми? Майли, кетсам, ўзим кетаман! Бу уйга ёлғиз келганманми, ёлғиз кетаман! Бола битта меники эмас, туғдириб қўйдизми, так што эплаб боқинг энди! Аёл шундай дедида жаҳл билан хонасига кириб кетди. Худди шу тахлит ота ҳам ташқарига чиқиб кетди. Қизча эса ҳамон йиғларди. У эндигина тўрт ёш бўлсада, ота-онасига керак эмаслигини, уларга ортиқчалик қилаётганлигини тушуниб турарди. Чунки деярли кун ора шундай жанжаллар юз берарди. Қизалоқ нима қилишни билмас, у ҳам кўчага чиқиб кетишни ва уйга ҳеч қачон қайтмасликни истарди. Онасининг ёнига кирмоқчи эди, йўқол кўзимдан деган жавобни олгач ниҳоят кўчага чиқди. Қизалоқ қаерга боришни билмас, ягона биладиган жой нариги маҳалладаги бувисининг уйи эди. Қизча бувисининг уйи томон кетаркан ўйларди: “Бувим мени яхши кўради, мени ҳайдамайди, агар уйдан кетиб бувимни ёнида яшасам, адам ойимни урмайди, ойим ҳам бошқа йиғламайди. Мен уларга яхши қиз бўлолмадим...“ Шу хаёллар ичида кетаётган қизалоқ ёнидан чиқиб қолган машинани сезмай қолди. Қизча йўл четида ҳолсиз ётар, кичкина юзларига ёш аралаш бошидан қон сизарди. Оғриқ кучли, қиз ҳатто овозини чиқариб йиғлай олмасди. Ҳайдовчи машинага қаттиқ урилган қизалоқни қўлига кўтариб оларкан, қизча унга қараб аччиқ жилмайди, қон сизиб чиқаётган кичкина лаблари билан сўнгги марта пичирлади:
“Раҳмат амаки... Энди адам билан ойим ҳеч қачон урушишмайди...“
@Ibratli_Sozlar🕊
🍃 Agar ertaning rizqi sizni o‘ylantirayotgan bo‘lsa, ayting, kim ertaning kelishiga kafillik bera olardi?
🌱 Agar o‘tgan kunda sodir bo‘lgan narsa sizni qayg‘uga solsa, ayting, kechani kim sizga qaytara olardi?
🍃 Ertaning g‘ami yoki o‘tgan kunning qayg‘usini o‘ylab kuningizni mahzun o‘tishiga yo‘l qo‘ymang. Muammolaringizni Allohga qo‘yib tavakkul qiling. Yangi berilgan kuningizni zavq olib o‘tkazing.
📿«Allohga tavakkal qil. Vakillikka Allohning O‘zi kifoya qilur». (Niso: 82 oyat).
🍁 Alloh yuzingizni nurli, so‘zingizni huzurli, rizqingizni keng va kuningizni barokatli qilsin!
@Ibratli_Sozlar 🕊️
🟣✈️BO'YANISHNI BILMAYDIGAN QIZLAR UCHUN 💅🧖♀💆♀ MAKEAJ DARSLARI. ONSON O'RGANASLAR XAMMASI VIDEO DARSLILARDA ORGATILGAN 💋LAB SHISHIRISH, 💄TOGRI BOYANISH, 👁TOG'RI STRELKA CHIZISHNI, 🦷TISHLARNI OQARTIRISHNI 🦋YUZNI TOG'RI TOZALAB UHOD QILISHNI🔴
KUZ : QISH: BAHOR: YOZ : FASLI UCHUN ZOR MASKALAR TAYORLASHNI❤️
‼️TEZ OZISH SEMIRISH VA 90/60/90 QOMATGA EGA BO'LISHNI 100% ⭕️ ~ DAN O'RGATAMAN😘😘😘
✌️TEKINGA O'RGATAMAN DARSLIKLAR KANALDA👇👇👇
/channel/+JGT9HoM30I9lMGUy
ҚАРЗГА БОТГАН ОДАМ ЎҚИЙДИГАН ДУОЛАР
Қуйида қарздорликдан қийналаётган кишилар ўқийдиган дуоларни келтирамиз. Бу дуолар ихлос билан ўқилса, Аллоҳ банда мушкулини осон қилади.
اللَّهُمَّ اكْفِنِي بِحَلاَلِكَ عَنْ حَرَامِكَ وَأَغْنِنِي بِفَضْلِكَ عَمَّنْ سِوَاكَ.
Дуо ўқилиши: “Аллоҳуммакфиний биҳалаалика ъан ҳаромик, ва ағниний бифазлика ъамман сиваак”.
Дуо маъноси: “Ё Аллоҳ, мени ҳалол (ризқ)инг билан ҳаромдан сақла, фазлинг ила Ўзингдан ўзгага муҳтож қилма!”
Муаллиф Зиёвуддин Раҳим
Ўлимга тайёрмисан?!
Ҳой, етимнинг молини еяётган! Ўлимга тайёрмисан?!
Ҳой, акасидан қолган мулкни унинг фарзандларига бермай, уларни авраб, ўз молига қўшиб олган! Ўлимга тайёрмисан?!
Ҳой, кўчаларда улфатлари билан турли анвойи таомларни еб, уйига, оиласига шўрва, қаттиқ нон едираётган! Ўлимга тайёрмисан?!
Ҳой, хотинини кунора дўппослаб, майиб қилиб, кучини ожизага ишлатаётган! Ўлимга тайёрмисан?!
Ҳой, хотинининг кўнглига қараб, айтган нарсасини олиб бериб, ота-онаси ҳаёт бўлса-да, уларни жеркиб, олдиларида маҳмадоналик қилиб, уларни рози қилиш кераклигини унутиб юборган! Ўлимга тайёрмисан?!
Ҳой, маҳаллада кам таъминланган оилаларга, вояга етмаган болаларга бериладиган пулларни турли найранглар билан бермаётган, берса ҳам маълум қисмини олиб қолиб бераётганлар! Ўлимга тайёрмисанлар?!
Ҳой, беморларга аталган пулларни ўзлаштираётган каслар! Ўлимга тайёргарлигинг қандай?!
Ҳой, Сардобада талофат кўрганларга уй қуриш, таъмирлаш ва бошқа жойлардаги қурилишларга берилган пулларни жиғилдонига ураётганлар! Ўлимга тайёрмисанлар?!
Ҳой, коронавирусни бартараф қилишга тақдим этилган маблағларни ўзига олаётганлар! Ўлимга тайёрмисанлар?!
Ҳой, турли ҳудудларда ишчиларнинг маошларига берилган иш ҳақларини ишчиларга бермай, ўзаро бўлишиб олаётганлар! Ўлимга тайёрмисанлар?!
Ҳой, университет, институт, академия ва ҳоказо ўқув юртларига киритиб қўйиш учун абитуриентлардан пора олаётганлар! Ўлимга тайёрмисанлар?!
Ҳой, ўқишга кириш учун пора бераётганлар! Ўлимга тайёрмисанлар?!
Ҳой, халқни шилиш, пулини олиш учун турли бачкана жарима қонунлари ишлаб чиқаётган депутатлар, айрим қонуншунослар! Ўлимга тайёрмисанлар?!
Ҳой, ўзбек қизларини хорижга олиб бориб пуллаётганлар! Ўлимга тайёрмисанлар?!
Ҳой, йигитларни хорижга олиб бориб, паспортларини олиб қўйиб, ўзларини сотиб юбориб, одам савдосига қўл ураётганлар! Ўлимга тайёрмисанлар?!
Ҳой, халқнинг эҳтиёжи тушиб турган дориларни қиммат нархда сотаётганлар! Ўлимга тайёрмисанлар?!
Ҳой, қўшнисига озор бераётганлар, кун бермаётганлар, уйига балкон қуриб олиб, ўша ердан қўшнининг аёли, келини, қизларига бақрайиб қараётганлар! Ўлимга тайёрмисанлар?!
Ҳой, бозорга борган диндошини алдаб, маҳсулотнинг айби борини, сифати ёмонини, муддати ўтганини сотаётганлар! Ўлимга тайёрмисанлар?!
Ҳой, фарзандларининг тарбиясига эътибор бериш ўрнига уларга ахлоқсизликда ибрат бўлаётганлар! Ўлимга тайёрмисан?!
Ўлим ҳаммамизнинг бошимизда бор. Ўлимдан сўнг барчамиз Аллоҳ таолонинг ҳузурида бу дунёда қилиб юрган ишларимизга жавоб берамиз.
Аллоҳ таоло золимларга инсоф берсин! Мазлумлардан узр сўраб, охиратни ўйлаб, бировнинг ҳаққидан қўрқадиган бўлишимизни насиб этсин!
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!
🦄Bitta gulni tanlang!🦄
Va qanaqa inson ekanligingizni bilib oling.👇🏻👇🏻
1⃣ 🌻 4⃣🌻
2⃣ 🌻 5⃣🌻
3⃣ 🌻 6⃣🌻
100% javoblar tugri👆🏻👆🏻❤️🔥🙈
rasmiy kanaldan olingan🥰sinab kuring sizda qanday javob chiqar ekan ✅🤔
Sevgan🐳🕊 insoningiz nima haqida oylashi qiziqmiت︎☘︎🫵🥹
Unda ozingizga yoqqan sonlardan birini tanlang 🥰🫡va nima haqida🫣 oylashini bilib🏰 oling🫶🙌😼🍀🪷
да раҳмдилман. Севиб қолиб, қийналишингизни хоҳламайман! Буни қанчалик азоблигини билмайсиз…
— Худди бировни севадигандек гапирасиз-а?! Сиз тошюраксиз, ҳеч кимни севмайсиз… Сиз ҳатто ўша… қайлиғингизни ҳам севмайсиз!
Бу гапимдан кейин у йиғлаб юборди ва югуриб хонадан чиқиб кетди. Шу билан эртаси куниям ишга келмади. Жинни бўлиб қолай дедим. Ўзимни ўзим ёмон кўриб кетдим. Энди бу ерда қололмасдим.
Ариза ёзиб раҳбаримнинг ҳай-ҳайлашига қарамай ишдан бўшаб кетдим. Тезроқ уни унутмасам жинни бўлишим аниқ. Одамнинг яхши хислати ҳам бировга озор бериши мумкин экан. Мен унинг яхшилигидан куйгандим. Лекин ундан узоқда ҳам унинг хаёли билан яшардим. Азобимда, фироғимда ҳам у.
Ўзимча ундан воз кечмоқчи эдим, лекин бу мен ўйлаганчалик осон эмас экан. Ҳар куни телефонимга жиринглаб қолармикан, деб тикиламан. Бу дунёда ҳеч ким мени унчалик тушунмайди. Фотиҳалангани сабаб менга барча гапларини айтган, мен уни жуда яхши билардим…
Ишдан кетиб дадам билан савдода ишлай бошладим. Уни унутиш учун кўпроқ ишлашим керак эди. Бир томондан унинг қайлиғи бойвачча йигитлиги аламимни келтирарди. Соғинч азобини енгиш учун ҳар уни эслаганимда телефонимга «Соғиндим» деб ёзиб қўядиган одат чиқардим. Бир кунда эллик марта ёзибман! Кейин бу эрмакка айланди. Соғинчларимни санаб қалбим тафтини босардим. Дадамда тижоратда, янги иш жойлари очишда туғма қобилият бор эди. Қайси ишга қўл урмасинлар, албата ўнгидан келарди… Мен ҳам шу йўлдан кетдим. Дадамнинг ишини анча енгиллатдим.
Орадан уч ойлар ўтди.
Дадам касодга учраган бир тадбиркорнинг тўйхонасини сотиб олиб, уни юритишни менга топширди…
Тўйлар мавсуми яқин бўлгани учун тезда таъмирдан чиқариб, мижозларга тақдим этишимиз керак эди. Туну кун шу иш бўйича югурдим, айтилган муддатда ишларни тугатдим. Кўп ўтмай тўй ўтказадиган талабгорлар ҳам чиқди. Ўз ишимдан фахрланиб тўйхона эшигида турибман. Карнай-сурнайлар садоси остида оппоқ лимузиндан новвотранг костюм-шим кийган куёв бола тушди… Уни кўриб юрагим тўхтаб қолай деди…
Демак, тўйхонамдаги биринчи тўй севгилимники экан! Эй, Худо, қайси гуноҳларим учун?..
Оёғим остидаги ер йўқолгандек бошим айланиб кетди…
Куёв қўлини узатганда машинадан оққушдек бўлиб келин ҳам тушди. Кўзимни юмиб олдим, унинг бахтиёр чеҳрасини кўришга тоқатим йўқ!
Шартта тескари ўгирилиб кета бошлагандим, нимадир қаттиқ гумбирлаб, атроф қийқириқларга тўлиб кетди. Шошиб ўгирилдим… куёв жўралар келин-куёв шарафига салют отишган экан… Лекин мен салют эмас, бошқа нарса ҳайратга солди. Куёвнинг ёнидаги қиз Мадина эмас, бошқа эди! Ишонмай унга тикилиб қарадим. Йўқ, кўзларим алдамаяпти. У бошқа!
Югуриб биринчи қаватдаги хонамга югурдим. Эшикни маҳкам ёпиб, таниш рақамларни тердим… «Алло» деган майин овоздан томоғимга нимадир тиқилгандек бўлди.
...............Севгилимнинг тўйи куни…........
(ҳикоя)
Мен бахтнинг бошқа томонини топдим… Худди танганинг икки томони бўлганидек бахтнинг ҳам икки томони бор, ишонинг, ўз тажрибамдан гапиряпман.
Мен уни шунчалик севардимки, ҳеч қачон бирга бўла олмаслигимизни билиб ҳам севардим…
Унга унсиз термулиб, гўзаллиги ва ширин сўзларига маҳлиё бўлиб ўтирардим. Шундай дамларда агар жонингни бер деса, ҳеч иккиланмай берворардим… Лекин у ҳеч нима сўрамасди…
Мен эса уни қийнардим…
Қайлиғидан воз кечишини, менга турмушга чиқишини жуда-жуда хоҳлардим.
У эса синиқ жилмайиб қўйишдан нарига ўтмасди. Аввалига уни айблардим.
— Қандай қилиб ўзинг севмаган одамга турмушга чиқасан… Сенда юрак йўқ, тошсан, — деган пайтларим ҳам бўлган. Ўшанда унга қаттиқ озор бераётганимни билмасдим… Худбинлигимни бошқаролмай ундан кўп нарса талаб қилганман. Аслида, у менга ҳеч нима ваъда қилмаганди.
Фақат сизга озор беришни истамайман, дерди. Лекин бу билан жонимга янада қаттиқроқ озор бераётганини тушунмасди. Муҳаббатдан қийналишга жон деб рози бўлардим. Лекин у рози эмасди.
Бир бошидан гапириб берадиган бўлсам, у билан институтни тугатиб, ишга кирганимда танишганман. Директор аризангизни ёзаверинг, деб чиқариб юборганда, котибанинг хонасида бир муддат каловланиб турдим-да, компьютердан бош кўтармай нималарнидир чиқиллатаётган қизга нажот кутгандек қарадим.
— Қоғозингиз йўқми?
— Қоғоз керакми?
Бу гапни иккаламиз бир пайтда айтиб, кейин кулиб юбордик. Тезда ариза ёзиб, эртаси куни ишга чиқадиган бўлиб уйга қайтдим. Йўл бўйи ўша қиз хаёлимдан кетмади. Нимадан хурсандлигимни ўзим ҳам билмасдим, ишга кирганимданми ёки шундай чиройли қизни учратганимданми?..
Лекин биринчи иш кунданоқ хаёлларим тумандек тарқади. У ҳақида ҳали ҳеч бир маълумот йиғиб ҳам, ҳуснига тўйиб термилиб ҳам улгурмагандим… Қоп-қора «иномарка» автомобилда келган йигит уни машинасига ўтқизди-ю, олиб кетди… Кўнглим вайрон бўлганча қолавердим…
Мен билан бирга сигарет чекиб турган ҳамкасбим ҳолатимни сезди, шекилли:
— У фотиҳаланган… — деди сигаретни чуқур-чуқур тортиб.
— Уйдагилари қариндошига мажбурлаб фотиҳалаб қўйишган…
Хаёлларимни сездириб қуйганимдан хижолат бўлдим.
У эса фикрларимни ўқиётгандек яна давом этди:
— Ишга келган борки, уни севиб қолади…
Мадина ҳақида эшитганларим шу бўлди.
Негадир ишлашга иштиёқим ҳам қолмади. Ҳар куни уни кузатаман…
Нафис, чиройли, баъзан маҳзун, баъзан қувноқ… Туйғуларимни тизгинлаб олган бўлсам-да, юрагимдаги умид ўчмасди. Ахир ҳали тўйи бўлмаган-ку! Тўғриси, унинг қайлиғи билан рақобатлашишга мендек оддий йигитга йўл бўлсин эди. Лекин кўнгил ўлгур, кўнмаса қийин экан… Хаёлимда уни бойвачча йигитидан тортиб олардим, кейин бир умр бахтли яшардик… Секин-секин у ҳам мен билан бемалол гаплашадиган бўлди. Иккаламиз битта хонада ўтирамиз, унинг саришта ва озодалига жуда ҳавасим келарди. Уйимни яшнатиб юришини хоҳлардим.
Уйда тўртта ўғилдан кейин туғилган ягона қиз бўлгани билан эрка-тантиқ эмасди. Аксинча, баъзан хомуш тортиб қоладигандек туйиларди…
Унинг эркаланиб, эрк
✍Ғузордаги қасоскор илон
Шу пайтгача икки марта жуда қаттиқ қўрққанман. Бунга қизиққонлигим сабаб бўлган. Биринчи марта кечқурун ғалати эшак мени чўчитган.
Кунларнинг бирида ярим кечаси уйга қайтаётганимда жарлик ёнида турганча сув ичаётган эшакка кўзим тушди. Аввал кўзларимга ишонмадим, чунки эшакнинг олдинги ва орқадаги биттадан оёғи ҳавода муаллақ турарди. Аниқроғи, эшак сувга кириб туриши керак бўлган оёқларини кўтариб олганди. Аввал эшакка яқинроқ бормоқчи бўлдим, лекин қўрқиб, уйга кета бошладим. Аммо қизиққонлигим устун келди. Ортимга қайтиб, эшакни аниқроқ кўришга қарор қилдим. Лекин жарлик ёнига келганимда эшакдан асар ҳам йўқ эди. «Балки, бирор ёққа кетгандир», дея ён-атрофга алангладим. Бироқ ғаройиб эшак ҳеч қаерда кўринмасди. Шунда хаёлимга «қоронғида ажиналар юради», деган гаплар тушди-ю, қўрққанимдан уйга югурдим.
Иккинчи сафарги кўнгилсизликка эса ўзим сабабчи бўлдим. Уйимиз ёнида дарахтзор бўларди. Кичкина ўрмон деб атаса ҳам бўларди уни. Баҳорда ҳамма ёқ гулларга тўлиб кетар, ён-атроф ажиб тароват касб этарди. Аммо бу ҳолатнинг бир ёмон томони ҳам бор эди, яъни дарахтзорлар, одатда, илонлардан холи бўлмасди. Ўзим илонлардан унча қўрқмасдим, чунки бувим ёшлигимдан «Илонлар ювош бўлади, уларга тегмасанг, улар ҳам сенга зарар етказмайди», деб уқтирарди. Шунинг учун ҳам хаёлимда «Илонлар безарар» деган тасаввур муҳр-ланиб қолганди. Лекин қизиқишим устунлик қилди-ю, илонларнинг ашаддий душманига айланиб қолдим.
Одатдагидек ўқишдан қайтиб, ҳовлида ўйнаб ўтиргандим, ҳовлимизнинг билан жарлик туташган жойида бир кичикроқ илон ўрмалаб юрганига кўзим тушди. Индамай, ўйинимни давом эттиравердим. Аммо қувлигим тутди. Илонни ушлаб кўрмоқчи бўлдим. Қизиқишим шунчалик устун келдики, «Илон чақиб олиши мумкин», деб ўйлаб ҳам кўрмадим. Бостирмадан узунроқ чўп олдим-да, илонни илиб олиш учун унга секин яқинлаша бошладим. Илон эса мени дарров сезди. Судралганча узоқлаша бошлади. Кичикроқ эканлигини кўр-ганимдан кейин кўнглимдаги қўрқув ҳам босилди. Ўрнини қизиққонлик эгаллади.
— Ҳозир сени тутиб, таъзирингни бераман, — дея илоннинг ортидан қувлашга тушдим.
У эса ўт-ўланлар орасида кўринмай кетди. Жаҳлим чиқди. Бир-икки марта илон кетган тарафга қараб таваккал тош отиб кўрдим. Илонга тегмади, шекилли. Шундан кейин уйга қайтдим.
Илон билан боғлиқ бўлган нохушлик пешонамга ёзилган бўлса керак. Акс ҳолда, худди ўша илон яна ҳовлимизга қайтиб келмаган бўларди. Афтидан, у ниманидир изларди. Ўзи илонлар нимани қидириши мумкин, бу ҳақда тасаввурга ҳам эга эмасман. Хуллас, эртаси куни тушга яқин яна ўша илонни кўрдим. Бу сафар уни қўлга туширишга қатъий аҳд қилгандим. Кечагидан ҳам каттароқ чўпни олиб, илонга сездирмай яқинлаша бошладим. Би-роқ бу сафар ҳам у мени сезиб қолди. Фақат бу пайтда унга анчагина яқинлашиб олгандим. Илон қоча бошлаганида эса четроқда турган тошни олдим-да, бошини мўлжаллаб отдим. Бу гал адашмадим. Тош илоннинг нақ бошига тегди. Ке-йин думини мўлжалладим. Чунки илоннинг жони думида бўлади, деган гапларни эшитгандим. Бироздан кейин илоннинг жони узилди. Уни чўпимга кўтариб олдим-да, қаҳрамонлик қилган одамдек ғўддайиб айлантириб юрдим. Буни кўрган бувим эса:
— Илонни ўлдирдингми? — деди мени койиб. — Сенга айтгандим-ку унга озор берма деб. Бу ишингнинг охири бахайр бўлмайди, болам!
— Э, буви, яна бошладингизми? Бу оддий илон бўлса. Нима, у учун бошқа илонлар ўч олишадими?!
— Эҳ, болам, болам, — бошини сарак-сарак қилди бувим. — Ҳеч ақлинг кирмади-кирмади-да. Бор, ошхонадаги қопдан озроқ ун олиб чиқ.
— Унни нима қиласиз, буви? — дедим ҳайратимни яширмай.
— Илон келган йўлга сепсак, бу йўлга бошқа илон яқинлашмайди, болам.
— Шу ирим-сиримларга ишонасизми?
— Нима, сенингча иримлар ўйлаб топиладими? Кўп гапирма-да, айтганимни қил.
Бувим мен олиб чиққан унни жарлик ёни билан ҳовлимиз четига сепиб чиқди. Сўнг:
— Ишқилиб, охири бахайр бўлсин-да, — деди.
Мен эса бувимнинг беҳудага хавотир олаётганидан ажабланардим.
— Бўлди-да энди, буви, — дедим бувим яна «охири бахайр бўлсин», деганидан кейин. — Ҳеч нарса қилмайди. Бор-йўғи битта илон-ку!
— Бу сен учун илон, лекин онаси учун
😱ОЁК ШАКЛИ СИЗНИ ФЕЪЛ-АТВОРИНГИЗНИ, ХАРАКТЕРИНГИЗНИ АЙТИБ БЕРАДИ😳БУ ЖУДА КИЗИК🦶
Батафсил видеода🎥👇👇
Xammasi yaxshi... Bu ba’zida qaxrning, ba’zida sabrning, ba’zida murosaning, ba’zida bahonaning ifodasi..!
@ibratli_sozlar
— Қизингиз тўққиз ёшга ўхшамайди. Анча бўйчан экан. Яна жуда ёқимтой. Кўз-қулоқ бўлинг. Ўгай барибир ўгай-да! Эрингиз ола қараб юрмасин!
Бу гапни эшитиб музлаб кетдим. Шу ондаёқ бу уйни тарк этгим келди. Лекин ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ… Эримнинг феъли бузуқмикан? Овсиним ҳарқалай уни аввалдан билади. Жинни бўлаёздим. Ўша куни эрим қизим учун уйга киядиган халат кўтариб келибди:
— Менинг чиройли қизимга шунақа ярашадики бу!
Унинг сўзлари ҳам юрагимга титроқ олиб кирди. Ҳадик билан яшай бошладим. Бир куни эса… Ярим кечаси қизимнинг овозидан уйғониб кетдим. У ингранар, йиғламоқчидек эди. Ўрнимдан сакраб турдим. Эрим ёнимда йўқлигини кўриб оёқ-қўлимдан жон чиқиб кетгандек бўлди. Аммо қаердан куч топдим, билмайман, ўқдек отилиб қизимнинг хонасига югурдим. Эшик олдида эса таққа тўхтадим.
— Қизим, Гулруҳ кўзингни оч, болам, — эрим унинг тепасида қўлида пиёла ушлаб турарди. — Уйғондингми? Иссиғинг чиқибди-ку, болам! Томоғинг оғридими? Ма, манови дорини ичиб юбор. Роса инградинг. Келиб қарасам, иссиғинг чиқибди.
Гулруҳ ўрнидан туриб ўтирган бўлса-да, кўзлари юмуқ эди. Шу ҳолда дорини ичди. Мен эса хотиржам ўрнимга қайтдим. Бу аҳволда уларга кўрина олмасдим. Чунки вужудимда турган титроқ ҳали кетмаганди. Шу пайт қизимнинг овози эшитилди:
— Дада, яна сув ичаман…
Бу қизимнинг илк бор «дада» дейиши эди. Ҳаяжонданми, улар ёнига қандай борганимни билмай қолдим.
— Болам, «дада» деган тилингдан айланай. Ўзимнинг қизим… — кўзларига ёш тўлган эрим қизимни бағрига босаркан, менга деди: — Онаси, қизимга сув олиб келинг.
Мен ҳам йиғлаб юбордим. Учаламиз ҳам унсиз кўз ёш тўкдик ўша кеча. Аммо бу кўз ёшлар бир ой ўтиб яна такрорланди. Менинг ҳомиладор эканлигим турмуш ўртоғимни йиғлатмасдан қўймади.
— Ўзингга шукр! «Биринчи бахтинг — ой бахтинг», дейишарди. Шунинг учун иккинчи бор оила қураётганимда ҳадиксирагандим. Аммо бахт яратиш ўзимизга ҳам боғлиқ. Биз энг бахтли оиламиз, тўғрими? — деди у киши менга.
Рост, биз энг бахтли оиламиз. Бу бахтни қўлдан чиқармаслик учун ҳамма нарсага тайёрман!
@Ibratli_Sozlar 🕊
📝«ДАДА» дейсанми, қизим?
Нега ҳар доим қоқиламан? Нега доим омадим чопмайди? Нима учун ўзимни ўзим эплай олмайман?» Шу саволлар хаёлимда айланиб, кўзларимга ёш келди. «Турмушнинг зарбалари каммиди менга? Одамлар ҳам алдашга уринади. Бу ноҳақликларга чидаб бўладими?..»
Қадам товушларимни эшитиши билан дарвоза олдида кутиб ўтирган тўққиз ёшли қизим югуриб чиқди. Ҳатто шу мурғак қалбнинг кўзларига қарашга ҳам уялдим. «Нега менинг онам бу қадар ношуд?» демасмикан?
— Яхши ишладингизми? — у мени ишлаб келаяпти деб ўйлаб, атрофимда хурсанд ирғишлай бошлади. — Ойи, мактабимга кийимни ўзингиз олиб берасиз, а? Унгача ойлик оласизми?
— Ҳа, — дедим ёлғонимнинг умри қанчалигини чамалаб.
У хурсанд бўлганча акамнинг болалари ўйнаётган ҳовли этагига қараб югуриб кетди.
— Нима дейишди? — деди онам вақтли қайтганимга нима бўлганини сезгандек.
— Менимча, у ердагилар ёлғончи. Пул ишлашнинг яхши йўлини топиб олишган. Ўзи эълонга «даромадли иш», деб фалон сўмни ёзиб қўйишганидан қўрққандим. Ҳар кун борсангиз, ҳар кун бирорта қоғоз беради, тўлдиринг, деб. Кейин «бу «лист»имиз уч юз сўм, икки юз сўм», деб пул олади. Ўзингиз ўйланг, иш излаб юрган нечта одам боради у ерга. «Хабар олиб туринг, одам кўп излаганда тополмай қолмайлик», дея умид беришади. Кейин менга ўхшаб ишонганлар бораверади-бораверади. Ҳар борганда уч юз-беш юз сўм ташлаб келади, тўлдирган қоғози учун. Бир кунда йигирма-ўттизта одам келиб кетаяпти. Ҳеч қанақа иш йўқ у ерда, — гапларимни тез-тез айтдим-да, оғир тин олдим. — Энди бормайман.
Онам секингина уҳ тортди. Кейин эса мени овутган бўлди:
— Сиқилма, ишламасанг ҳам кунинг ўтиб турибди-ку!
Куним ўтаяпти. Қандай ўтаётгани эса иккаламизга ҳам маълум. Кечагина янгам онам билан айтишиб қолди.
— Етти йилдирки, боқаман. Бу эшитган раҳматимми? — дея бақирди у киши. Бу уйда ишламайдиган, пул топмайдиган одам фақат мен. Онам ҳам нафақа олади. Уни албатта менга ва қизимга сарфлайди. Рўзғорнинг каму-кўсти акамнинг бўйнида. Янгам эса тикувчи. Ўйда ўтириб пул топади. Сал жанжал чиқса, «биз ҳам фақат болаларимизни ўйлаб яшармиканмиз? Ё бировлардан ортмай ўлиб кетамизми?» деган гап оғзидан тушмайди. Шу гаплардан бездим. Ўзим униб-ўсган, катта бўлган уйда ортиқчаман. Ўзимни сиғиндидек ҳис қилганим учун уй юмушларининг ҳаммасини бўйнимга олганман. Барибир «чиққан қиз чиғириқдан нари» экан.
Иш излашга киришдим. Ҳеч қаерда ўқимаган бўлсам, қаердан ҳам ишлай? Икки ой аввал ҳам бир иш топгандим. Дафтар чиқарадиган цех.
— Ҳадемай «сезон» бошланади, тезроқ ишланглар, — деб шошириб ишлатган одамлар маошимни ҳалиям бермади. Бошқа иш ахтариб, мана, нима кўйга тушиб ўтирибман.
— Эртага анув «дафтаринг»га бориб қаттиқ туриб ол. Пул беролмасангиз, дафтар беринг ўрнига де. Мана, мактаб бошланаяпти. Сотсанг, пул. Қолганини жиянларинг, қизинг ишлатади, — онам ҳамон мени ўйлаб куюнарди. «Ҳаммага ташвишман» — яна ўзимдан хафа бўлдим.
— Хўп, жанжал қилиб бўлсаям, олиб келаман.
Эртасига эса онамнинг айтгани бўлди.
— Ҳали, дафтарлар сотилгани йўқ. Пул беролмаймиз. Майли, дафтар олиб кета қолинг.
Бир дунё дафтар билан мени кўчага чиқариб қўйишди. Тўхтатган киракашим инсофли экан. Дафтарларни ўзи машинага жойлади.
— Савдогармисиз? — деди у йўлга тушганимизда.
— Йўқ. Икки ой деганда олган иш ҳақим.
— Дафтар беришини билган бўлсангиз, эрингизни жўнатмабсиз-да, анча оғир экан.
— Эрим вафот этган, — кўнглим бўшаб кетди. Кўзларимни олиб қочдим.
— Узр, синглим, мен билмадим. Билмасдан сўравордим. Хафа бўлманг. Умрини фарзандларингизга қўшиб берган бўлсин.
Индамадим. Хотираларим жонланиб кетгани учун уйга қандай келганим, нима қилганимни эслай ҳам олмайман. Ўзимга келганимда ёстиққа юзимни босганча йиғлаб ётардим. Қизим ҳар доимгидек бошимда менга термулганча жим ўтирарди. Қизим, отасининг бир оғиз сўзини эслай олмайдиган, қанақалигини ҳам билмайдиган менинг етимгина, ширин қизим. Қайдан ҳам эсласин? Ўшанда энди икки ёшдан ошганди… Бизнинг овунчоғимиз, қувончимиз эди у. «Ширин аясининг асал қизи», дерди эрим бирданига иккаламизни ҳам эркалаб.
ОИЛАВИЙ БАХТЛИ ҲАЁТНИНГ СИРЛАРИ
Турмуш ўртоғи билан 50 йил яшаб, бахтли ҳаёт кечирган онахон билан суҳбат.
50 йил давомида, доимо бахтли яшаганини сирини диктор (радио орқали) сўради:
- Онахон, айтингчи, сирингиз нимада? Таом тайёрлашга усталик ё чиройда ёки фарзандларни дунёга келтиришдами? Ё бошқасидами? - деди.
Онахон:
- Оиладаги саодат, Аллоҳнинг тавфиқидан сўнг аёлнинг ўз қўлларида. Аёл, уйини жаннатга айлантириши ё аксини қилиши мумкин. Гап бойликда, деб ўйламанг. Қанча давлатманд, аммо бахтсиз аёллар бор. Улардан эрлари безиганидан ташлаб кетади.
Баъзи аёллар эрига ўнталаб ўғилларни туғиб беради, лекин уларни эрлари севмайди, ажрашишади.
Яна жуда кўплари пишир - куйдирга ўта моҳир, баъзилари кун бўйи ширин таомлар тайёрлайди, аммо эрини унга қилган муомаласидан доим нолиди.
- Унда сизнинг сирингиз нимада? - деб сўради.
Онахон:
- Ҳожамнинг ғазаблари келса, чуқур ҳурмат билан сукутга шўнғардим. Бошимни эгиб, хоксорлик билан гапларини тасдиқлардим. Аёл киши асло, эри унга ғазабланган ҳолда гапирса, жим, мазахомуз қарашда қарамаслиги керак. Эркак киши закий бўлиб, бу қилиғини тушунади.
Журналист сўради:
- Уруш - жанжални бошласалар бошқа хонага чиқиб кетса бўладими? Сиз олдилардан чиқиб кетмасмидингиз?
- Асло... агар эрнинг олдиндан чиқиб кетсангиз, унга нисбатан ҳурматсизлик, уни эшитишни истамаган бўласиз. То хотиржам бўлмагунларича, уларни эшитиб, барча гапларига «Ҳўп» деб турардим. Гапларини гапириб бўлгандан кейин, «Гапларингизни айтиб бўлдингизми?» дердим ва чиқиб кетардим. Чунки шунча бақиришдан кейин чарчардилар - да?! :) дам олишлари керак бўларди. Мен эса, хонадан чиқиб, уй юмушларига киришардим.
- Шунча гапдан кейин нима қилардингиз? Аразлаб, бир - икки ҳафта гаплашмай, кескин услубларни қўлламасмидингиз?
- Йўқ, икки томони ҳам кескир силоҳдек бўлган бу ёмон одатдан эҳтиёт булиш керак. Агар эрингиздан бир ҳафта аразлаб юрсангиз, у сизнинг кўмакларингизга эҳтиёжи тушса ҳам, сизсиз ўзи бажариб шу ҳолатга ўрганиб қолади. Яъни, унга сизнинг аҳамиятингиз қолмайди. Ҳожамнинг баъзан талаблари шу даражада юқори бўлиб кетганидан ўта қайсар, инжиқ бўлиб қолардилар.
- Шундай ҳолатда нима қилардингиз?
- Бир - икки соатдан сўнг, у кишига бир қадаҳ шарбат ёки бир финжон қаҳва келтириб, «Марҳамат, ичиб олинг», дердим. Албатта шунга эҳтиёжлари тушиб турган бўларди. Мен ҳам одатдагидай гаплашаверардим. «Мендан хафамисан» десалар, «Йўқ» дердим. Ўзларининг қаттиқ гапларига узр сўраб, чиройли гапларни айтардилар.
- Сиз ўша гапларга ишонармидингиз?
- Ҳа, албатта. Мен ўзимга ишонаман, ахмоқ эмасман - ку!? Эрим ғазабда айтган гапларига ишониб, ҳотиржам бўлганда айтганларига ишонмаслигимни хоҳлайсизми?
- Сизни уришиб, бақириб, сўнг яхши муомала қилиб кетса, сизнинг ҳурматингиз, ғурурингиз қаерда қолади?
- Менинг ғурурим, ҳурматим, эримнинг ризолиги, ўзаро муносабатимизда хотиржам бўлишимиздадир. Эр - хотин ўртасида ғурур бўлмайди. Қанақасига ғурур бўлсин? У сиз билан бирга яшаса, айбу нуқсонларингизни билса, ҳеч кимнинг олдида кўрсатилмаган сифатларингизга шоҳид бўлса, ғурур қоладими?
Агар аёл киши қуш қилиб яратилганида, "Товус"...
Ҳайвон қилиб яратилганда, "Кийик"...
Ҳашарот бўлганда, "Капалак" бўларди.
Лекин у инсон қилиб яратилди. Натижада, суюкли маҳбуба, меҳрибон она, эр киши учун ер юзидаги энг гўзал неъматга айланди. Агар аёл кишини шаъни жудаям олий, юксак бўлмаганда эди, Аллоҳ таоло уни жаннатда муъмин эрларга бериладиган мукофот бўлмиш "ҲУР" ларни яратмасди. Бир ҳақиқат мени шу даражада ажаблантирадики, биргина гул аёлни рози қилади. Биргина сўз уни ҳалок қилади.
Аёл зоти ажиб-да?!!
Гўдаклик чоғида отасига жаннатдан бир эшик очади.
Улғайганда, эрининг иймонини тўлдиради.
Она бўлганида эса, ЖАННАТ унинг оёқлари остида бўлади.
©Умму Абдуллоҳ таржимаси
Каналга уланиш учун линк👇
👉 @ibratli_sozlar
АСЛ САРПО
Тўй тараддудида юрган холам бу галги ташрифида тўйни бир ҳафта кечиктиришга қуда тарафни аранг рози қилганини айтиб қолди:
– Бир ҳафта олдин ё кейин, нима фарқи бор, ҳайронман. Кўндиргунимча она сутим оғзимга келди. Биз буюртма қилган мебел беш кун кечикаркан. Куёвникига олиб бориб ўрнатишга эса бир кун вақт кетади.
– Мебелни деб қудаларинг билан орангга совуқчилик тушмасин-да, – деди онам.
– Қўяверинг, мебелларни кўргандан кейин ҳаммасини унутишади.
– Бошқа ҳамма нарса тахтми?
Холам ҳамма сарполар тайёрлигини айтиб, бирма-бир мақтай кетди. Рости гап, холам йиққан сарполарга жуда ҳавасим келди. Аммо онамнинг юзларидаги норозилик ифодасини кўриб, мен ҳам, холам ҳам ажабландик.
– Сингилжон, сен тўйни яна бир ойга кечиктирсанг арзийди, – деб қолди онам.
– Вой, опа, мен қанча пул сарфлаб қилган сарполарни назарга илмаяпсизми?
– Куйиб-пишганларингни кўриб, қиз бола учун, ҳар бир инсон учун энг муҳим нарсаларни биласан деб ўйлагандим. Сарпо йиғишни эзгу ниятлар билан сандиққа жойнамоз солишдан, Қуръони карим олишдан бошлаш керак.
– Ҳа, опа-я, шу ҳам муаммо эканми? Топамиз, оламиз, сандиққа ҳам соламиз, – бепарво кулди холам.
– Топиш, олиш муаммо эмасдир, лекин қизинг Қуръон ўқишни билмаса...
Холам бир пас жим ўтирдилар-да, индамай туриб кетиб қолдилар. Ўзимча оғриндим. Онам холамни беҳуда ранжитди деган ўйда эдим.
Эртаси кун тушга яқин холамнинг узатилаётган қизи уйимизга қўлида Қуръон билан кириб келди.
– Холажон, тўйгача сизларникида турсам майлими?
– Ие, келинпошша, – кулдилар ойим. – Тўйга ким тараддуд кўради?
– Емай, ичмай, ухламай бўлса ҳам, тўйгача Қуръон ўқишни ўрганишим керак.
– Баракалла, – дея онам жиянини бағрига босди.
Кечаги ўринсиз ўйимдан уялиб кетдим...
Онам келин бўлажак жиянига ҳадя қилиш учун сандиқни очди. Хола-жиян рўмол танлашаётганида аста сандиққа мўраладим. Тугунларнинг устида иккита жойнамоз, бирининг устида оқ, яна бирида яшил муқовали Қуръони карим турарди. Эътибор бериб қарасам, бирига менинг, иккинчисига укамнинг исми ёзилган қоғоз қистирилган экан...
Ўшанда мен эндигина еттига киргандим. Онамнинг холамга берган танбеҳлари моҳиятини эса кундан-кун, йилдан-йилга теранроқ англаб боряпман.
@Ibratli_Sozlar
#Bismillah
Bir ajib jumla o'qib qoldim.
" Yo'qotganingda emas, voz kechganingda yengilasan "
Assalomu Alaykum bizni vaqti kelganida yo'qotsa xam hech voz kechmaganlarimiz. Allohning salomi sizga bo'lsin safosi-da
Qisqa umrimizning musofirlik yo'llarida birga odimlar ekanmiz, sizga aytar tashakkurlarim bisyor. Guldek qalbingizga jonim qurbon bo'lsin.
Ketdik, zero tark etmoq har ko'ngilda bor. Ammo qaytmoqdamiz nafis ko'nglingizga moychechaklar taqmoq uchun. Alloh izni ila qalbingizni o'z satrlarimiz ila farahlantirmoq uchun.
Hamd bo'lsin, Eng so'nggi umid poyida sadoqat ila turaolgan yaxshilarim boringizga shukr.
O'qiganim kabi...
" Ichimni bir zamonlar ne qadar o'lik bo'lganini aslo bilmadilar! Endi qanday chechak ochayotganimizni ham aslo anglay olmaydilar...)))
Ha, biz sokinlikda ketamiz, ammo har qadamlarimiz kimlarningdir qalbini jumbushga keltirsa aybga buyurmang...)))
Ne demishlar...
Yonmagan, yoqolmas. Lekin yonmoq uchun bir yurak lozim. Nima qilamiz? Ehtiyotkorlik ila yo'lga boqamiz. Dedimki:
" Bundan buyon hech bir otash ho'rlamas bizni! " ( NUQTA )
Bizga, chechaklarini go'zalligidan bahs etib, tikonlarini qalbimizga botirgan insonlarga yuzimiz yo'q ortiq.
Ortiq dedik-da shu paytgacha bo'lganlariga rozimiz. Allohda rozi bo'lsin.
Yo Allohim qalblarimizga toshni yorib chiqqan gulning sabr matonati, umidini ber.
Yo'llarimizni, hayrsiz maskanlardan kesib, O'zing tomon elituvchi yo'llardan qil.
Qalbimizni asra, ozor beruvchilardan qilma. Ozor ko'ruvchilardanda.
Sadoqat haqida gapirganimizda, tilimizu dilimizni sobit qil.
Vafoni yo'llarimizga yo'ldosh qil.
Shukrni tillarimizu dillarimizga bog'lab qo'y.
Shunday umr berginki, na og'irchilikda, na yengilchilikda Seni bir laxza unutadiganlardan bo'lmaylik. Ramazon oyini bizga fayzli barokatli qil. Mukofotini go'zal ayla
Suyanch Senga, qolgan devorlarimiz qulab bo'ldi! Zero Sendan o'zgasiga suyanganimiz bizni qusrimiz edi. Qusrlarimizni avf et.
#ДолзарбПайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларидан сўрадилар:
أَتَدْرُونَ مَا الْمُفْلِسُ قَالُوا : الْمُفْلِسُ فِينَا مَنْ لا دِرْهَمَ لَهُ وَلا مَتَاعَ ، فَقَالَ : إِنَّ الْمُفْلِسَ مِنْ أُمَّتِي يَأْتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ بِصَلاةٍ وَصِيَامٍ وَزَكَاةٍ وَيَأْتِي قَدْ شَتَمَ هَذَا وَقَذَفَ هَذَا وَأَكَلَ مَالَ هَذَا وَسَفَكَ دَمَ هَذَا وَضَرَبَ هَذَا فَيُعْطَى هَذَا مِنْ حَسَنَاتِهِ وَهَذَا مِنْ حَسَنَاتِهِ فَإِنْ فَنِيَتْ حَسَنَاتُهُ قَبْلَ أَنْ يُقْضَى مَا عَلَيْهِ أُخِذَ مِنْ خَطَايَاهُمْ فَطُرِحَتْ عَلَيْهِ ثُمَّ طُرِحَ فِي النَّار
— Қашшоқ ким, биласизларми? Саҳобалар:
— Пули ҳам моли ҳам йўқ одам қашшоқ бўлади—деб жавоб бердилар. Шунда Расулуллоҳ:
— Умматим орасидаги қашшоқлар шуки, қиёмат куни ҳисоб майдонига намоз, рўза, закотлари билан келади. Лекин кимнидир сўкинган, кимнидир ҳақоратлаган, яна кимнингдир молини еган, кимнидир қонини тўккан, кимнидир урган бўлади. Унинг ҳасанотларидан унга-бунга олиб берилади. Агар ораларида ҳукм тугагунча унинг ҳасанотлари тамом бўлиб қолса, мазлумнинг гуноҳларидан бунга олиб берилади ва кейин ўзини дўзаҳга улоқтирилади! — деб ўзлари баён қилиб бердилар.
(Имом Муслим).
НИЛУФАР УСМОНОВАНИ ТУРМУШ УРТОГИ КИМЛИГИНИ БИЛАСИЗМИ ???
НИЛУФАР ЭРИ БИЗ БИЛГАН АКТЁРМИ ?
КУРГАН ОДАМ ХАЙРОН 😱
АЛДОВ ЙУК 100%👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEO94qJGebRzPuTIXA
🦄Bitta kapalakni tanlang!🦄
Va qanaqa inson ekanligingizni bilib oling.👇🏻👇🏻
1⃣ 🦋 4⃣🦋
2⃣ 🦋 5⃣🦋
3⃣ 🦋 6⃣🦋
100% javoblar tugri👆🏻👆🏻❤️🔥🙈
Агар бир кишини ўз айбини унутиб, одамларнинг айби билан машғуллигини кўрсангиз, билингки унга макр қилинибди.
Бакр ибн Абдуллоҳ роҳимаҳуллоҳ
Изоҳ: Макр қилинибди, яъни Аллоҳ таоло томонидан шундай адаштирилибдики, адашганини ўзи сезмаяпти.