ШАЙТОН ТУЗОГИДАГИ АЁЛ ёхуд хиёнатдан котилликкача булган йул...
1- КИСМ
- Икки жагингиз ва икки оёгингиз уртасидаги аъзоларингизни тийинг. - Зинокорлик факирлик келтиради. - Яширин шахват ва риёкорлик -ширк, гунохи азимдир. - Гунохлар ичидан Тангри ширкидан кейин турадиган катта гунох узининг жуфти халолидан бошка аёлга шахват сувини сарф килишликдир. - Кимки эри бир ёкка кетган аёл билан зино килса, киёматда унга бир илон оркали азоб берилади. - Макру хийла ва хиёнатнинг жойи дузахдир. - Кимки хиёнат килувчи булса, у ахли исломдан эмас. (Ахлок-одобга оид ХАДИС намуналари китобидан.)
Комилжоннинг бир ойдан бери кайфияти йук. Кун буйи шифтга тикилиб ётгани ётган. На юришида, на еб-ичишида ором бор. Уй-хаёллар гирдобидан чиколмайди... ...Комилжоннинг савдо ва ишлаб чикариш корхонаси бор эди. Ёш боши билан корхона ишини яхши йулга куйди, нуфузини кутарди. Энг якин дусти ва курсдоши Элдорни бош хисобчи килиб ишга олди. Икки дуст маслахат билан иш тутишар, фикрдошу сирдош эдилар. Комилжон онаси куз остига олиб юрган узок бир кариндошларининг кизи - Сарвинозга уйланди. Сарвиноз кайнона кайнотасининг хизматларини килиб, дуоларини олар, эрига хам парвона эди. Комилжоннинг иши яна юришиб кетди. Ер участкаси олиб, иморат куриш учун пойдевор ташлади. Аллох уларга угил фарзанд бергач, кувончидан ресторанда зиёфатлар берди. Углининг бир ёшга тулиши муносабати билан элга яна дастурхон ёзди. Ота-онасини Хажга олиб боришни хам дилига тугиб куйди. Бирданига унинг хаёт осмонида кора булутлар пайдо булди. Ишонган дусти Элдор корхонанинг бутун даромадини узлаштириб, бир кечада гойиб булди. Осмонга чикдими, ерга кирдими, ном-нишонсиз йуколди. Комилжон ишонган дустидан бунчалик разилликни, хиёнатни кутмаганди. Бошини кай деворга уришни, нима килишни билмай колди. Мана энди куксини ерга бериб ётибди... - Углим, бунча куюнма, узингни кулга ол, хали яна ишларинг унгланиб кетади, - тасалли беришарди ота-онаси. - Дадаси, хадеб ётаверасизми? Бунакада узингизни олдириб куясиз, - эрининг кунглини олишга харакат киларди Сарвиноз. - Туринг, углингиз билан уйнанг, гамларингиз арийди. "Дадажон, туринг де", -Сарвиноз угилчаси Комронбекни эрининг ёнига утказди. Шунда Комилжон урнидан туриб, ширингина угилчасини багрига босди. Ота-угил роса уйнашди. Комронбекнинг кикирлаб кулишлари, шодон кийкириги, шух киликларидан Комилжоннинг дил губорлари бироз таркагандай булди. Бир куни эса кучадан шодон кириб келди. Ота-онаси, хотини билан дилдан сухбатлашди. - Ойижон, дадажон, мен хадемай Кореяга жунаб кетаман. Машинамни сотаман, яна оз-моз карз кутариб, рузгорни бутлаб, сизлардан узоклашишимга тугри келади. Бу ерда ишим юришмаяпти. Насиб килса хаммаси яхши булади. Иморатниям битказамиз. Комронбекнинг туйини утказамиз. Сизларни Хажга олиб бораман. Факат озгина сабр-токат киламиз. - Углим, майлику-я, - суз бошлади она. - Ёш болали хотинингни кандай ташлаб кетасан? Хадемай иккинчи фарзандинг тугилади. Бизлар хам кексайиб колдик. Опа-акаларинг хам узокда... сенга суяниб колган эдик. - Онажон, келинингиз сизлардан бохабар булади. Асло кайгурманг. Комилжонга омад кулиб бокди. Ишлари осонгина битгач, ота-онасининг розилиги, дуоларини олиб Корея давлатига жунаб кетди. Орадан бир неча ойлар утгач, Комилжон хотини номига пул юбора бошлади. Карзларлардан кутулишгач, чала колган иморатнинг курилишини бошлаб юборишди. Ота усталарга бош булди. Кайнона-келин уй ишларида бир-бирларига кумакдош булишди. Кайнона огироёк келинини аяр, набирамни сог саломат кулингизга олинг деб, дуо киларди. Комилжон вакт-вакти билан телефон килар, скайпда гаплашишар, хотинининг кунглини кутарар, узингни, углимизни эхтиёт кил, ота-онамдан бохабар бул, деб тайинларди. Ой куни етиб Сарвиноз яна угил курди. Бу хушхабарни эшитиб Комилжон дунёларга сигмай кетди. Яна бешик туйлар, зиёфатлар... У ёкда янги иморат хам битай деб коляпти...
Ибн Абдул Барр раҳимаҳуллоҳ дедилар:
“Олти ўринда беписандлик кўриб, таҳқирланадиган бўлсангиз, фақат ўзларингизни маломат қилаверинглар:
1. Чақирилмаган зиёфатга борган киши. (Яъни, у ерда беписандлик кўрса ўзидан кўрсин, чунки чақирилмаган меҳмон).
2. Бахил, хасисдан фазлу марҳамат кутувчи киши.
3. Икки кишининг суҳбатига уларнинг рухсатисиз кирувчи, аралашувчи киши.
4. Қадрланмаган, ҳурматланмаган раҳбар киши.
5. Унинг аҳли бўлмаган, ўзининг ўрни бўлмаган мажлисда ўтирган киши.
6. Унга қулоқ осмайдиган, унга рағбат қилмайдиган кишига сўзловчи киши.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@ibratli_sozlar
Жавлоннинг уйига йўл олди.
Дарвозани тақиллатган эди, хотини очди.
— Ҳозиргина бир жойга чиқиб кетдилар, — деди.
— Балки бизникига кетгандир?
— Билмадим.
Махмуд индамай орқасига қайтди.
Кунлар кетидан кунлар ўтаверди. Жавлонни қидириб борган Маҳмуднинг укаси уни яна тополмай келди. Шундан сўнг Маҳмуд ҳам сўрамади. Бироқ raп нимада эканлигини, Жавлон нега бундай қилаётганини у сира тушунолмасди.
Бир кун оқшом Маҳмуд газета ўқиб ўтирганди, кўчадан келган отаси:
— Жавлон келдими? — деб сўради.
— Йўқ, — деди Маҳмуд ажабланиб, — нима эди?
— Ҳалигина кўчамиздан ўтиб кетди-ку!
— Билмадим, келмади.
Бу гапдан сўнг Маҳмуднинг ҳайрати янада ошди.
«Наҳотки, Жавлон шу кўчадан ўтса-ю, бирров кирмаса».
Отаси Маҳмуднинг фикрини англагандек гап қотди:
— Тўғрисини айтсам, шу жўранг менга унча ёқмайди. Илгари ҳам бир-икки гапирганимда хафа бўлувдинг. Мана кўрдингми, иши битди — эшаги лойдан
ўтди. Энди сенинг керагинг йўқ. Илгари шаҳарга тез тез бориб турарди — сен яхши эдинг, қадрдон эдиларинг. Қани энди ўша пайтдаги жўрачиликларинг...
Отасининг гаплари Маҳмудни ўйлантириб қўйди.
Бирон нарса дейишга тили бормасди. «Рост-да, бўлмаса нега бирон марта келмади? Унинг ўзи неча бор дўстлигимиз абадий бўлади деганди-я».
Лекин кўнгли ишонмасди. «Йўқ, Жавлон унақа пасткаш эмас, бу қадар тубанликка бормайди у». Маҳмуднинг отпускаси ҳам тугади.
У эрта шаҳарга жўнайман деган куни Жавлоннинг уйига борди.
Дарвозани унинг ўзи очди.
— Э, салом, шаҳарликларга! Қани, марҳамат, — деди Жавлон.
Унинг гаплари, таклифи Маҳмудга ясама, сохта бўлиб кўринди.
— Рахмат Жавлон. Эртага қайтаётган эдим, бир кўриб кетай, дедим.
Бир неча марта қидириб тополмадим сени.
— Шу десанг, жуда иш кўпайиб кетди. Бораман деб ҳеч қўлим тегмади.
— Ҳозир каникул эмасми?
— Мактабда каникул бўлгани билан уйнинг ишларини айтмайсанми. Диплом ёзамиз, деб шаҳарда санғиб юраверган эканмиз, ишлар йиғилиб қопти. Бош қашишга қўл тегмайди. Ҳозир ҳам бир жойга бормоқчи бўлиб турувдим.
Илгари бирон марта Жавлондан ишим кўп, деган гапни эшитмаган эди. Икки-уч куплаб дўсти билан юрар, бақор кезлари тоғларга олиб чиқарди. Шунда Маҳмуд хижолат бўлиб, «Сени ишдан қолдираяпманку», деса «Эй, жўра, иш топилади, аммо дўст топилмайди, одам топилмайди. Унинг устига сенинг бақонангда ўзим ҳам бироз дам оламан», деб Маҳмудни хижолатдан чиқарар эди.
Маҳмуд ўйланиб қолди: «Наҳотки, отамнинг гаплари рост бўлса?
Одам одамга иши тушгани учун дўст тутинадими?»
Бу фикрларни сиртига чиқармади.
— Шаҳарга борганингда албатта киргин.
— Шаҳарда нима қиламан энди? — деди Жавлон тиржайиб.
— Ўқиш бўлса битди. Тушиб қолган ишим борми...
Маҳмуд индамади. У хайрлашиш учун қўл узатди.
— Кирсанг бўларди, — деди Жавлон хайрлашар экан.
— Раҳмат, бир жойга бормоқчи экансан. Йўлдан қолма.
Мен ҳам шошиб турибман.
— Шундайми?! Майли, яхши бор. Оқ йўл.
Маҳмуд индамай йўлга тунтди.
...Шундай қилиб, Махмуд қадрдон дўсти Жавлон ҳақидаги турли хаёллари билан шаҳарга келди. У бу гапларнинг сабабини тушунгандай бўлар, аммо кўнглида ҳамон «наҳотки» деб иккиланарди. Иккиланган кезларида отасининг гаплари ёдига тушар, шу заҳоти фикрлари тингандай, тарозининг отаси томондаги палласи босиб кетгандай туюлар эди...
Ўша воқеадан кейин бугун улар тасодифан учрашиб қолдилар. Бу учрашувдан сўнг Маҳмуд Жавлон ҳақидаги фикрларига нуқта қўйди.
Сўнгра кундалигига бугунги числони ва шоирнинг қуйидаги икки мисрасини ёзиб қўйди:
Мен дўстимдан айрилдим бугун,
Тирик туриб айрилиб колдим.
Ҳазратқулов Маматқул.
@ibratli_sozlar
ҳикоя
КЎНГИЛ.
У қаноти синган қушдек пирпираб тушаётган баргларни босиб, секин борарди.
Касалдан тургани учун руҳсиз.
Автобус бекатида Жавлонни учратди.
— Жавлон! — У дўстини учратганидан севиниб кетди. Гўё танасидаги оғриқлар бирдан тарқаб кетгандай туюлди.
— Салом, Маҳмуд, — қўл узатди Жавлон.
— Қандай шамол учирди? Қачон келдинг?
— Малака ошириш курсига келгандим, йигирма кун бўлди.
— Нега уйга бормадинг?
— Бир марта ишхонангга телефон қилувдим, касал дейишди.
Уйингга боришга, тўғриси, вақт тополмадим.
— Ҳа, анчадан бери ётувдим, бугун ишга чикдим...
Қани кетдик, бир отамлашамиз. Уйда ётавериб жуда зерикканман.
— Раҳмат, мен бугун кечки поезд билан кетяпман.
— Ҳали вақт бор-ку, бир оз ўтирайлик.
— Йўқ, Маҳмуд, ҳали бошқа ишларим бор, бир кишининг олдига боришим керак... Хайр, яна келганимда гурунглашамиз. Жавлон шундай дедию жойидан кўзғалаёттан автобусга лип этиб чиқиб олди.
Маҳмуд ҳайрон бўлганча унинг орқасидан қараб қолди. Бу учрашув тушида содир бўлдими, унгидами — билолмади. Дилида ҳалиги қувончидан асар ҳам қолмади, аксинча, танаси баттар оғирлашиб, дили хуфтон бўлди-қолди...
У уйига қандай етиб келганини билмади. Ўзини каравотга ташлади. Кичкина хона янада тор, совуқ туюлди. Истар-истамас Жавлон билан кечган дамларини эслаб кетди...
Жавлон иккаласи синфдош. Бирга дарс тайёрлар, бирга ўйнашарди.
Сира сан-манга боришмаган. Дарвоқе, бир марта сал қизаришиб қолишганди.
Мактаб ҳовлисида Маҳмудни биров туртиб қочди.
Нарирокда қиқирлаганича Ж авлон чопиб боряпти, Орқасидан югурди.
У мактабнинг ёзлик спорт майдончаси томонга қочди. Маҳмуд етиб олди-да, уни уриб ортига югурди, сўнг синфга кириб кетди. Бироздан сўнг шоп мўйловли, жуссадор бир киши югуриб кирди-да, кўзларини бежо ўйнатиб сўради:
— Ж авлонни уриб қочган ким?!
Болалар жим, Махмуд қўрққанидан дағ-дағ титрайди.
Синфга Жавлон кириб келди. Ҳалиги киши ундан сўради:
— Қани, сени урган бола?
— Ана, — деди у Маҳмудни кўрсатиб.
Маҳмуд ўзини батамом йўқотиб қўйди.
Мўйловли киши унинг юзига тарсаки тортди.
Маҳмуднинг кўзидан олов чиқиб кетгандай бўлди.
Бу — Жавлоннинг отаси эди...
Ўшанда Жавлондан Маҳмуднинг кўнгли қолди.
«Отасига нега чакди? Ўйинни ўзи бошлади-ку!» Анча пайтгача у билан гаплашмай аразлаб юрди. Болалик-да, яна ярашиб кетишди. Жавлоннинг ўзи яқинлашди. Аразлаб юрса баҳолари тушиб кетиши аниқ. Уй вазифаларини ҳам бош қотириб, ўзи ишлаши керак...
Орадан йиллар ўтди. Улар мактабни тугатгач, пединститутга ўқишга отланишди.
Уларни шаҳарга кузатгани Жавлоннинг отаси ҳам чикди.
У кишини кўриши билан Маҳмуднинг хаёлига болаликдаги ўша воқеа келди.
Энди, Маҳмуджон, Жавлон билан бирга шаҳарга кетяпсанлар. Эҳтиёт бўлиб юринглар. Бир-бирингга ҳушёр бўлинглар. Бегона жой, шаҳарда юриш осон
иш эмас.
Маҳмуд индамади.
Бир-биридан кўмак олиб имтиҳонларни топширди.
Иккови ҳам ҳамма имтиҳонлардан ўтди. Бироқ Жавлоннинг бали бироз кам бўлиб қолди. Бундан у хафа. «Мен мандатдан ўтолмасам керак».
Маҳмуд дўстига далда берди: «Нимага ундай дейсан, ўтасан, жўра...»
У шундай дейди-ю, ўзи ичида иккиланди: «Ўтармикин?
Ишқилиб ўтсин-да. Бир-биримизга ҳамроҳ бўлиб ўқир эдик...»
Орзиқиб кутилган кун ҳам келди. Ҳавонинг иссиғи, ҳаяжон қўшилиб, ҳамманинг юзлари қизариб кетган. Барчанинг нигоҳи икки тавақали залворли эшикда.
Бир маҳал бино пештоқидаги катта радиокарнай тилга кирди: «Ҳурматли абитуриентлар! Ҳозир мен кимнинг фамилиясини ўқисам, ичкарига киради».
Сув сепилгандан сўнг чанг босилгандай ҳамма жим.
Тўпланганлар бутун вужудини қулоққа айлантириб тинглайди. Баъзилар қулоғи эшитмай қоладигандек, оғзини ҳам очиб карнайга термилади.
Ярим соатлардан кейин Маҳмуднинг фамилиясини ўқиди. У Жавлонни ҳам эсидан чиқаргандек эшикка ўзини урди...
Бали камлиги учун Жавлон сиртқи бўлимга қабул қилинди. Маҳмуднинг севинчи ичига сиғмайди. Жавлоннинг қовоғи солиқ. Маҳмуд дўстининг кўнглини кўтарди:
📖 Бир донишманддан сўрашибди:
- Одамларни қандай фарқлаш мумкин?...
Кимдан эхтиёт бўлиш керак... кимга ишониш керак?
Донишманд айтибди:
- Сенга биринчи айтар сўзим,
Омадли кунингда хаммадан кўп олқиш айтган хамма дустларингдан яқинроқ бўлишга интилган одамдан қўрқ!
-Нега устоз?... Сабаб?...
- Чунки У ҳаммадан олдин сени сотади...
- Иккинчиси эса...
Сени ҳамма қатори кўрган, фақат тўғри сўзлаган одамга ишон. Оғир кунингда ўша биринчи ёрдамга келади.
Ҳақиқий инсон дустлигини намойиш қилмайди...
шунинг учун ҳам ҳақиқий дўстни топиш қийин...
Агар топсанг У сени сотмайди.
Бир куни бир инсон смс ўқиб туриб беихтиёр "СУБХАНАЛЛОХ" дебди, пастроққа қараб "АЛХАМДУЛИЛЛОХ" деб ўқишни давом эттирибди, ўқиётиб "ЛА ИЛАХА ИЛЛАЛЛОХ"сўзларини ўқибди. У ўзини жуда яхши хис қилибдида "АЛЛОХУ АКБАР"дебди. У қалби янада хузур топишини истаб Аллохга истихфор айтиб "АСТАГФУРИЛЛОХ, АСТАГФУРИЛЛОХ, АСТАГФУРИЛЛОХ" дея уч марта қайтарибди Аллох ва унинг расулига чексиз мухаббати ва хурмати ила "САЛЛАЛЛОХУ АЛАЙХИ ВАСАЛЛАМ" дебди. Шу сўзларни қайтариб айтиб у Аллохнинг савобидан бебахра қолмабди... Сиз бу инсон кимлигини биласизми! БУ СИЗ !
Хозир шу сўзларни Сиз қайтардингиз. Доимо Аллохни зикрини қайтариб юринг ва буни яқинларингизга хам эслатиб туринг.
✔️Достларингизга Улашинг
#улашинлар
#Жума_муборак
🌙 Август ойининг учинчи Жумаси муборак бўлсин!
Бугун шундай Жума бўлсинки:
Афв этилмаган БАНДА;
Қабул бўлмаган ДУО;
Даф бўлмаган БАЛО;
Шифо топмаган ХАСТА;
Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
АЛЛОҲ демаган ТИЛ қолмасин!
Ҳамиша сизни соғлиқ ва омад тарк этмасин🤲
❗️ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ
Роналду иқрори: дўстимдан умрбод қарздорман
- Муваффақиятларим учун дўстим Альберт Фантраудан миннатдорман. Биз болаликда бирга ўйнаганмиз.
Спортингдан келишди. Ким кўп гол урса, ўшани Академияга қабул қилишларини айтишди. Биз 3:0га ютдик. 1-голни мен, кейин Альберт урди. 3-гол ҳаммани ҳайратга солди. Альберт дарвозабон билан бирга бир чиқди. Ёнида чопиб борардим. У алдаб ўтди ва фақатгина бўш дарвозага тўпни тепиш қолганди. У тўпни менга узатди.
Мени қабул қилишди. Ўйиндан кейин:
- Нега? - деб сўрадим.
У: - Сен мендан яхшироқсан!!! - деб жавоб қайтарди.
Орадан йиллар ўтиб журналистлар Альбертдан шу воқеа ҳақида сўрашди ва у буни тасдиқлади.
Шунингдек, у ўша ўйиндан кейин футболчилик фаолиятини якунлаганлигини ва ҳозир ҳам ишсиз эканлигини айтди.
- Ундай бўлса, бу қиммат машина ва уйларни қаердан олдингиз?
Сиз бойсиз. Яна оилангизга ҳам ёрдам берасиз. Буларнинг ҳаммаси қаердан?
- Криштианудан!!!
Хулоса: Ҳаётда сизга ишонч билдирган ва ёрдам қўлини чўзган одамни ҳеч қачон унутманг!
@ibratli_sozlar
Alloh sizni juda katta musibatlardan himoya qildi.... Sizning esa xabaringiz yo'q...!
@ibratli_sozlar
Qadrligim Bir o‘yin o‘ynasak, nima deysiz? 😊
Quyida 1 dan 50 gacha bo‘lgan raqamlarning har biri ostiga, har birimizning qo‘limizdan keladigan bittadan solih amal yashirilgan. Siz bu raqamlardan xohlaganingizni tanlaysiz, ustiga bosasiz, va qaysi amal chiqsa, uni bajarasiz, savoblar olasiz....😊
🍃
Tayyor bo‘lsangiz, boshladik:
👇👇👇👇👇👇👇
• 01 • 02 • 03 • 04 • 05 • 06 • 07 • 08 • 09 • 10 • 11 • 12 • 13 • 14 • 15 • 16 • 17 • 18 • 19 • 20 • 21 • 22 • 23 • 24 • 25 • 26 • 27 • 28 • 29 • 30 • 31 • 32 • 33 • 34 • 35 • 36 • 37 • 38 • 39 • 40 • 41 • 42 • 43 • 44 • 45 • 46 • 47 • 48 • 49 • 50 •
Javoblar👇
(@online_halol_bozor - eng zo‘r va arzon mahsulotlar)
"Yaxshi ko'raman seni!" – jumlasining ma'nosi: Yer yuzi senga tor bo'lganda,
men senga qanot bo'laman,
yuklaring og'ir bo'lganda,
men senga yelkadosh bo'laman,
o'zligingni yo'qotib qo'ysang,
inkor qila olmaydigan vataning bo'laman,
seni mahzunlik quyoshi kuydirganda,
senga soya soladigan bulut bo'laman, gapirmasang-da qalbing ovozi
menga yetib keladi,
qo'llarim yiqilayotganingda doimo
seni tutishga urinadi,
yiqilib tushsang mening qo'llarim senga
birinchi uzatiladigan qo'llar bo'ladi,
sening saodating mening maqsadim,
sening kulgularing menga mukofot,
sening xafaligingda sherik bo'lganimdek xursandliginga ham sherik bo'laman,
sherik bo'lsak, xursandchiligimiz yanada ortadi, mahzunligingni bo'lishsak u kichrayadi,
dunyodagi barcha narsa ikkiga bo'linadi,
ammo biz emas.
Biz "biz" – deb ataluvchi bitta shaxsmiz!" – deganidir!
Tungi suhbatlar
@IBRATLI_SOZLAR
Нега шундай хокисор хотиннинг қадрига етмадим? Нимага аҳмоқлик қилиб жавобини бердим? Энди ўша қатиқ ҳиди уфурган сочларига зор бўламан-ку! Энди нима қиламан? Худойим, бир мўъжиза кўрсатсайдинг, мен бир марта бўлсин Фарзимнинг ғўзапоя тимдалаган қўлларини ўпиб тавба қилсам! Тавба қилдим, худойим, тавба қилдим!!!
@ibratli_sozlar
Ўзимнинг беқардгинам…
Тошқўзи пахта пунктидаги сменасини топширгач, ҳар галгидек эрталабки соат ўн бирга яқин уйига қайтди. Хотини Фарзиниса қовоғини уйганча ток остидаги сўрида ўтирар, қур-қур хўрсиниб оларди. Тошқўзи аста юриб келиб сўрининг бир четига чўкди-ю, дастурхондаги ноз-неъматлар устига ёпилган матони олди ва яна Фарзинисага ер остидан боқди. У эса совуққина саломлашиш билан чекланиб, қайтадан кўкка тикила бошлаганди.
“Шунақа жонимга тегдики, — ўйларди Тошқўзи асабий лаб тишлаб косадаги қаймоқни ўзига яқинроқ суриб. — На ўзига қарашни билади, на гапида маза бор… Туришини қаранглар! Рўпарамда ўтирибди-ю, ундан анқиётган қатиқ ҳиди менгача келиб уриляпти. Хотин киши деган сал ўзига оро бермайдими? Ҳе сендақа фаросатсизни хотин қилганниям…”
— Ўв, намунча томоғига нон тиқилган аҳмоққа ўхшаб инқиллайсан-а? — гапни дўқлашдан бошлади Тошқўзи. — Чойинг совиб қопти-ку! Ўласанми мундай қарасанг?..
— Вой, кечиринг, хўжайин, — Фарзиниса беихтиёр ўрнидан сапчиб турди-да, дастурхон четидаги чойнакни қўлига олди — Хаёл қурсин! Опкетиб қопти аллақаёқларга. Чарчамай ишлаб келдингизми?
— Тағин сендан қатиқ иси келяпти, — бурнини жийириб юзини терс бурди Тошқўзи. — Ўлиб қоласанми шу патак сочингни шампунга ювсанг? Ўзи сенда фаросат деган нарса борми? Туғмаганингни-ку, айтмасам ҳам бўлади. Неча йилдан бери шу аҳвол. Вей, ғалча, синфдошларимнинг болалари мактабга чиқди! Эшитяпсанми?
— Мен нима қилай? — Фарзиниса эрининг сўнгги гапидан ранжиб лаблари пулкиллаган кўйи ер чизди. — Худо бермаса мен қайга борай?
— Худо бермасаймиш… Ишонасанми, гузарга борсанг, кўрасан. Аёллар уёқ-буёғини бўяб, ёқимтойгина бўлиб юришади. Нонни қара! Шуям нонми? Эссиз ун! Умуман, қачон одам бўласан ўзи? Умримни хазон қилдинг-ку, ит эмган!..
— Мени ҳақорат қилаверманг, — Фарзиниса дафъатан чойнакни жойига қўйди-да, нари кетиб Тошқўзига терс ўгирилди. — Жа кўнглингиз бўлмаётган бўлса, талоқ қилинг! Қутуласиз-қўясиз. Ҳа, мен шунақа “полпис”ман. Чунки куним оғилхона, томорқа, ошхона, тандирхонада ўтади. Бўянишга вақтим йўқ. Майли, ўзим ҳам сиздан худонинг берган куни танбеҳ эшитавериб чарчадим. Жавобимни бериб қўя қолинг!..
— Ие, шунақами ҳали? — Тошқўзи даст ўрнидан туриб хотинига яқин борди. — Тилинг бир қари-ич! Тўғри-да, сен манжалақини ўзим бошимга ўтқазиб қўйганман. Ҳамма айб ўзимда!
— Хўп дедим-ку, — дея йиғлаб Тошқўзига жавдиради Фарзиниса. — Нима десангиз денг”! Аммо жавобимни беринг! Онамнинг тор қорнига сиғган, кенг уйигаям сиғиб қоларман.
— Шунақами? Сенга жавоб керак бўлдими? Бўпти, жуда яхши бўлди! Баҳонада сен исқиртдан қутуламан.
Фарзиниса индамай ичкари хонага кириб кетди-ю, чамаси беш-ўн дақиқадан сўнг қўлида каттакон тугун билан қайтиб чиқди.
— Ана, энди айтинг айтадиганингизни, — деди у тугунни қаттиқроқ кўксига босиб. — Мана, лаш-лушларимни олдим. Катта кўчга энам билан бирга келамиз.
Азбаройи жаҳл отига минган Тошқўзи бир муддат сўри четини муштлаб тургач, хотинига юзланди.
— Қарорлари қатъийми шунчалик? — истеҳзо аралаш сўради у Фарзинисадан. — Жавоб олгилари келдими?
— Ҳа, мендақанги исқирт, манжалақи сизга муносиб эмаскан. Тенгингизни топарсиз. Ўша сочини шампунларга ювиб, юзига алламбалоларни чаплаб кўнглингизни олсин! Мен розиман. Фақат жавобимни берсангиз, мени тинч қўйсангиз бас.
— Ростданам жавоб керакми сенга? Охирги марта сўраяпман. Вей, кейин афсусланасан барибир. Шунинг учун яхшилаб ўйла!
— Афсусланишдан худо асрасин, — деди Фарзиниса. — Бўла қолинг!
— Уч талоқсан! — деб юборди Тошқўзи беихтиёр. — Эшитдингми, менга ҳаромсан энди! Йўқол менинг уйимдан!..
Нима бўлганда ҳам Фарзиниса учун бу гапни эшитиш жуда оғир эди.
Додлаганча жонҳолатда кўчага чопди.
Бошқа биров бўлса, жаҳлдан тушгач, тутиб қўйган нотўғри иши учун пушаймонлар қиларди. Аммо Тошқўзи кейин ҳам қилмишидан афсус чекмади. Аксинча, ўзини худди онадан қайта туғилгандек енгил ҳис эта бошлади. Азбаройи мамнунликдан гўё еттинчи осмонда парвоз қилаверди.
ТУРМУШГА ЧИҚМАГАН ҚИЗ
(Ҳаётий воқеа)
Касалхонада бир шифокор қиз бор. Кўриниши, чиройи, қадду қомати ҳар қандай эркакнинг ҳавасини келтирадиган даражада. Одобу ахлоқи ҳам таҳсинларга сазовор. Бироқ ёши қирқдан ўтган бўлса ҳам турмушга чиқмаган. Вақти-вақти билан бунинг сабабини сўрашиб туради. Шунда бу қиз ўзига ярашган табассум ила:
- Кўнглимга муносиби топилмаяпти, - деб қўя қолади. Аммо бир кун кўнглига ўтирган инсондан шу саволни эшитганидан кейин сабабини батафсил айтиб бермоқчи бўлди. Қиз шундай деди:
“Шунча ёшга етсам ҳам турмушга чиқмаганимнинг сабаби – мен бир инсонни биламан. У бешта қиз фарзанд кўрган. Хотини олтинчисига ҳомиладор бўлганида буниси ҳам қиз туғилса, болани кўчага ташлаб келаман, деб қасам ичиб юборган. Лекин афсуски, олтинчиси ҳам қиз туғилди.
Ота ўз қасамида қолиб кечқурун чақалоқни олиб чиқиб кетиб одамлар гавжум бўлиб ўтадиган йўллардан бирининг бўйига қўйиб келган. Эрталаб бориб қараса, қизчани ҳеч ким олиб кетмаган, ўша жойда йиғлаб ётибди. Уйига қайтариб олиб келган.
Шу зайлда уч кунгача ҳар кеча кўчага ташлаб келган, эрталаб қайтариб олиб келган. Ниҳоят ҳеч ким олиб кетмагач, тақдирга тан бериб қизчани олиб қолишга мажбур бўлган.
Шундан сўнг аёл яна ҳомиладор бўлди. Бу сафаргиси ўғил туғилди. Бироқ дунёнинг бир камлигини қарангки, ўғил туғилиши билан биринчи туғилган тўнғич қиз оламдан ўтди. Орадан маълум вақт ўтиб аёл иккинчи ўғилини туғди. Иккинчи қиз вафот этди. Шу равишда бешта ўғил кўрди. Аммо ҳар бирига биттадан қиз қурбон бўлди. Фақат ўша охирги туғилган қизгина қолди.
Йиллар ўтди. Фарзандлар катта бўлишди. Она оламдан ўтди. Ота бетоб бўлиб қолди. Уни парвариш қиламан деб қиз ўзи турмушга чиқмасдан укасини уйлади. Шоядки келин эсли-одобли бўлса отамга қарар деди. Айтганидек келин кўнгилдагидек ширинсухан, эпчил ва қўлигул эди. Бироқ ўғил вафо қилмади. Яхши лавозимга ўтиши муносабати билан шаҳарга кўчиб кетди.
Кейин иккинчи укани уйлаб-жойлашди. Ундан кейин учинчи, тўртинчи, бешинчиси ҳам уйланди. Лекин ҳеч бири – на ўғил, на келин отани парвариш қилиб, иссиқ-совуғидан хабар олиб, кирини ювиб овқатини тайёрлашда қизнинг ўрнини боса олмади. Айниқса қизнинг меҳри ҳеч кимда топилмас эди.
Шундай қилиб ота тилаб-тилаб топган ўғилларидан вафо кўрмади. Ташлаб юбормоқчи бўлган қизининг ўрнини ҳеч ким боса олмади.
Биласизми ўша қиз ким?
Ўша қиз – менман! Мен фақат отамнинг хизмати учунгина турмушга чиқмай қолиб кетдим. Отам ҳар куни йиғлаб ҳақимга дуо қилади. Ҳаётда қаттиқ адашганидан афсусланади. Ҳатто мендан кечирим сўраб йиғлайди”
@ibratli_sozlar
23 ЙИЛ ПИНҲОН ТУТИЛГАН ОИЛА
Таьсирли хикоя
Мен яқин-яқингача шаръий хотин бўлган аёллар ҳақида ёмон фикрда эдим. Назаримда, улар тинч оилаларни бузган, енгилтак аёллар эди. Икки йил аввал отам бандалик қилдилар. Умрларининг сўнгги кунлари мени чақириб “Ўғлим, сенга омонат гапим бор. Фалон жойда, писмадон маҳаллада сенинг уканг, икки синглинг бор. Уканг уйланган, сингилларинг ҳам бирин-кетин бўйга етиб келяпти. Ўғлим, уларни ёлғизлатма, ҳолидан хабар олиб тур. Ўзимдан кейин сенга уларни омонат қолдириб кетяпман. Таъзияга ҳам уларни олиб кел”, дедилар. Бошимдан муздай сув қуйилгандек бўлди. Бу гапни онамга қандай айтишни билмасдим. Сингилларим билан бир амаллаб тушунтирдик, онам хабардормикинлар ёки шундай қийин пайтда ўксиниш, жанжал қилиш ақлсиз одамнинг ишилигини билганлари учунми, менга кундошлари ва болаларини олиб келишни айтдилар. Айтилган манзил бўйича хонадонга кириб борсам, онамга ўхшаган мунисгина бир аёл қарши олди. Отамнинг беморлигини эшитиб, ҳаммаси йиғлаганча уйимизга келишди. Хуллас, отамни сўнгги йўлга кузатдик. Отамнинг иккинчи оиласидан ҳам хабар олиб турибман, ука-сингилларимиз билан борди-келди қиламиз. Мен отамнинг хотинига қойил қоламан, ҳаётда шундай аёллар ҳам бор экан. Билишимча, олдинги турмушидан фарзанди бўлмагани учун ажрашган аёл экан. Йигирма уч йил отамнинг иккинчи оиласи борлигини ҳеч ким сезмаган, ҳатто, онам ҳам. Бу аёл кишининг фидоийлигидан, деб ўйлайман. Агар унинг мақсади, оиламизни бузиш бўлганида, бир-икки ойдаёқ онам хабар топардилар. Иккинчи хотин бўлган аёлларнинг ҳаммаси ҳам ёмон хотин бўлавермас экан. Бу ишни қоралаш ёки оқлаш учун айтмаяпман, отамга иккинчи хотин бўлган аёлнинг итоаткорлиги, мулоҳазалилиги фикримни ўзгартирди…
@ibratli_sozlar 🕊
Аспирант ва талаба қиз ўғилли бўлишди.
"Ўзимиз зўрға яшаяпмиз, боқолмаймиз"...
Бир тўхтамга келишиб, болани "васийлик" идорасига бериб келишди.
Гўдакни эса тезда бошқа оила асраб олди.
Жуфтликнинг иккинчи фарзандлари- қизи туғилганда моддий танглик бирмунча йўқолган эди, лекин бирга яшай олишмади.
Эр хотини ва қизини қолдириб, уйдан чиқиб кетди.
Шу бўйи университетдан ҳам кетиб, ўзини пул топишга урди. Мўмай даромад илинжида ҳар қандай ишни қилди.
Аёл эса қизи билан қийналиб бўлсада яшай бошлади, баҳти очилиб қайтадан бошқа одамга турмушга чиқди, яхши одам экан- қизчани ҳам ўз фамилиясига олди.
Асранди бола ҳам, қизча ҳам улғайишди.
Айниқса ўзга оилада, мутлақо бошқа одамларни "ота-онам" деб улғайган боланинг ҳам ҳаёти теккис кетмади, тиришди- тирмашди, бизнесда ваниҳоят омадга эришди.
Шундай кунларнинг бирида асраб олган онаси вафот этиш олдидан унга энг катта сирни "асл ота-онаси бошқа одамлар" эканлигини айтди.
Мотамдан сўнг йигитча анча ўйланди, ваниҳоят асл ота-онасини топиши кераклигини тушунди.
Қидирув билан шуғулланадиган агентларга мурожаат қиларкан, уларнинг "нима учун уларни топмоқчисиз?" деб берган жўяли саволига шундай деб жавоб берди:
-Мени аборт қилиб юбормаганликлари учун уларга раҳмат айтмоқчиман!!!
Қидирувлар натижасида аввал онасини ва синглисини топди.
Ўттиз бир йилдан сўнг учратган онасига ўз "раҳмат" ини айтганда, она ўзини тутиб тура олмади, ўғлини бағрига босишга журъати етмай, ўксиниб узоқ йиғлади...
Синглиси билан ҳам анча тил топишиб олди.
-Отамни ҳам қидириб топмоқчимисиз?- деб савол берди синглиси...
-Кейинроқ, ҳали бунга тайёр эмасман- деб жавоб берди акаси.
Қиз бола-да, отасини ўзи қидириб топмоқчи бўлди, узоқ қийинчиликдан сўнг у ҳақидаги маълумотларни қўлга киритди: отаси ҳозирда- кичкинагина тамаддихонанинг хўжайини экан.
Қиз чиройли кийиниб, кўрсатилган тамаддихонага кириб борди.
Тамаддихона хўжайини-яъни отаси унга пешвоз чиқди, қизни кибор хонимлардан деб билиб мулозамат қилган бўлди:
-Оҳирги пайтлар, тамаддихонам нозик меҳмонлар тез-тез ташриф буюрадиган гўшага айланиб боряпти, бундан камина жуда ҳурсандман, ким ўйлабди дейсиз, бу емакхонага шунақа машҳур одамлар ташриф буюради деб...
Қиз ажабланиб савол берди:
-Масалан кимлар ташриф буюриб туради бу ерга?!
- Машҳур миллиардер Стив Жобс кунда- кунора шу ерга келиб кофе ичиб кетади- деб мақтанди емакхона хўжайини...
Қиз шу ерда ортиқ жим тура олмади:
-Биласизми аслида Стив Жобс ким?! У сизнинг ўғлингиз бўлади, мен эса қизингиз...
Бир умр пул дардида ўзини ўтдан-чўққа урган, болаларини "боқолмаслиги" сабабли ташлаб кетган отанинг оғзи ланг очилиб қолди.
Ҳа... Бу ўша машҳур Apple компаниясининг асосчиси, суриялик аспирант Абдулфаттоҳ Жандали ва немис миллатига мансуб талаба қиз Жоан Шибленинг фарзанди, Пол Жобснинг асранди ўғли, дунёни ўзгартириб юборган учинчи олманинг эгаси- Стив Жобснинг аччиқ ҳаётидан бир лавҳалар эди.
Бежизга Қуръони Каримда "очликдан қўрқиб, болаларингизни ўлдирманг, биз сизларни ҳам уларни ҳам ризқлантирурмиз" деб ёзилмаган...
Жуда кўп қуръоний ҳақиқатларни ҳаётда кўриб ҳайратимизни яширолмаймиз...
@ibratli_sozlar
Har kuni qanaqa ovqat qilsamikan deb charchadingizmi? 🥲
Men sizga pazandalar yig’ilgan kanalni tavsiya qilaman 😍👩🏻🍳
•SHIRINLIKLAR 🍩🧁
•KUNDALIK OVQATLAR VA NOODATIY RETSEPTLAR 🥘
•MAZALI SALATLAT 🥗
•ICHIMLIKLAR 🍹
🥐Siz bu yerda bittada o’xshab chiqadigan retseptlarni topasiz
— Ҳечқиси йўқ, Жавлон. Сиртқига бўлса ҳам кирдинг-ку!
Келаси йили кундузгига ўтказиб оларсан.
— Холамнинг эри ректормидики кундузгига ўтказиб қўйса мени, — зарда қилди Жавлон.
— Хафа бўлма, жўра, — деди Маҳмуд яна, — шунга ҳам шукур қилсанг-чи.
Уни овутарди-ю, ўзи Жавлонга ич-ичидан ачинарди.
... Махмуднинг ўқишлари бошланиб кетди.
Жавлон ҳар сессияга келганда дўстининг олдига боради.
Йўқ, Маҳмуднинг ўзи уни хонасига бошлаб келади. Яна биргалашиб дарс тайёрлашар, суҳбатлашарди. У Жавлонга қўлидан келганча ёрдам берди.
Ўқишни битиргандан сўнг Маҳмудни институтда ишга олиб қолишди. Жавлон ундан бир йил кейин тугатди. Шу сўнгги йил давомида уларнинг дўстлиги яна ҳам мустаҳкамланди. Жавлон диплом ёзиш учун отпуска олиб шаҳарга келди. Маҳмуднинг ётоқхонасида туриб диплом ишини ёзди.
Жавлон давлат имтиҳонини ҳам, диплом ишини ҳам аълога топширди. Маҳмуд доим унинг ёнида бўлди. Кечқурун ётоқхонага қайтгач, иккови икки каравотга оғир чўкди. Униси ҳам, буниси ҳам жим. «Яхши бўлди, Жавлон ҳам битириб олди. Кўп қийналди бечора», деб ўйлади Махмуд.
У дўстига ҳазил қилди:
— Мана Жавлон, институтниям битирдинг. Диплом киссада: энди бир ювсанг бўлармиди.
У ётган жойидан аста Жавлонга кўз қирини ташлади. Жавлон икки кўлини боши остига қўйганча шифтга термилиб ётаркан аста деди:
— Қўйсанг-чи, сиртқи дипломини ҳам ювадими?
Маҳмуд ёстиққа тирсаклади.
— Энди шундай дейсан-да. Шу вақтгача битирармиканман-йўқми, деб ташвишда эдинг.
— Шу заочниниям битиролмасам тоза саводсиз эканман-да, — деди Жавлон ўша ёттанича қимирламай. — Кундузгида ўқиганларнинг ҳам ҳаммаси бир
хилда билимлими?! Ана, мактабимизда кундузгида ўқиб борган саводсизлар қанча...
Жавлоннинг бу гапи Маҳмудни ҳайратга солди.
«Нега бундай деяпти? Гапимни бошқача тушунди чоғи...»
— Гап сиртқию кундузгида эмас-ку, — деди Маҳмуд.
— Ҳаммаси одамнинг ўзига боғлиқ...
Маҳмуднинг гапи чала қолди. Жавлон жойидан ирғиб турди.
— Ичасанми? Нима олиб берай?
Маҳмуд кўзларига, қулоқларига ишонмасди.
— Тинчликми, Жавлон?
Жавлон индамай ташқарига чиқиб кетди.
Эртасига Жавлон қишлоққа жўнаб кетди.
Маҳмуд автобус бекатигача кузатиб қўйди.
— Бирор ҳафталардан кейин бориб қоламан, — деди Маҳмуд.
— Отпуска оламан.
Жавлон индамай қўл узатди.
Маҳмуднинг қишлоққа келганига уч кун бўлди, аммо Жавлондан дарак йўқ. Илгарилари Маҳмуднинг келганини эшитган заҳоти дарров етиб келарди. Ҳоли жонига қўймай уйига олиб кетарди. Ҳамма ўртоқларини уйига тўплаб, Маҳмуднинг «шарафига зиёфат» берар эди.
Маҳмуднинг: «Бунча тарадду-ташвишнинг нима кераги бор, Жавлон. Ундан кўра, бироз гаплашиб ўтирайлик», деган гапига «Қўйсанг-чи, энди.
Бир кеп қопсан-да. Суҳбатам, улфатчиликам — ҳаммаси бўлади», деб уни ўз ҳолига қўймас эди. Ўртоқларига Маҳмудни мақташдан бўшамасди. Бундан Маҳмуд қанчалар хижолат чекмасин, у сира тинмас эди.
Ҳозир эса ундан хабар йўқ. «Ёки эшитмадимикан?» Рости, Маҳмуд ҳам унга ўрганиб қолган, қишлоққа келиб уни учратмаса, озгина бўлса-да, гурунглашмаса кўнгли жойига тушмайди.
Ётоқхонадаги raп, автостанциядаги хайрлашув Маҳмуднинг ёдига тушди.
«Нега ундай деди? Жуда совуқ хайрлашди. Нима учун? Уни хафа қиладиган raп бўлгани йўқ-ку. Аксинча, қўлимдан келгунча диплом ишига ёрдамлашдим, имтиҳонда домлаларга тайинладим...»
Жавлоннинг диплом ишини машинкалатишни, муқовалатишни Маҳмуд зиммасига олганди. «Нега келмаяпти экан?» Охири сабри чидамади, укасини
Жавлонни чақириб келгани юборди. «Аканг келганини эшитдим. Ишим кўп. Вақт топсам бирор кун борарман», депти.
Махмуд бу жавобни эшитиб, жуда ажабланди. «Нега унақа қилади? Наҳотки, кечқурун ҳам вақти бўлмаса? Ёки мендан хафамикан? Нима учун? Уни ранжитадиган бирон иш қилмагандим шекилли! Балки чиндан ҳам иши кўпдир. Қишлоқчилик ахир...» Ана шу фикрлар билан Маҳмуд ўзига-ўзи таскин берди.
Аммо эртасига ҳам, индинига ҳам Жавлондан дарак бўлмади. «Мен бекорчиман-ку, Жавлонни ўзим йўклаб боришим керак».
Солиҳа аёлнинг қизига айтганлари:
➀ Қизим, Аллоҳ сенга муносиб кўрганни севиб, қадрига ет. Аёл кишининг энг катта хатоси – эри билан бошқанинг эрини солиштирмоғидир.
➁ Қизим, шуни билгинки, кимларнидир сенинг эрингга ҳам ҳаваси келади. Эрингнинг бошқаларда йўқ яхши сифатлари ҳам борлигини унутма!
➂ Қизим, саҳобия аёллардан ўрнак ол. Улар "Биз эрларимизга сизлар амирларингга муомала қилганингиздек муомала қиламиз", дер эдилар.
➃ Қизим, рашк бобида ҳаддан ошмагин! Ноўрин рашк – оила бахтига рахна солувчи ва ортиқча рашк талоқнинг калитидир.
➄ Қизим, ақлли аёл эрининг қалбидаги муҳаббатни уйғота олади ва эри нималардан рози бўлиши ва нималардан ғазабланишини яхши билади.
➅ Қизим, эрингни хобхонада ўн йиллик турмуш ўртоғим, деб бил. Ҳаётда эса унга ўн кунлик куёвга муомала қилгандек муносабатда бўл.
➆ Қизим, эринг учун зийнатланишни зинҳор тарк қилмагин! Энг яхши зийнат – сурма ва энг яхши атир сувдир.
➇ Қизим, мана бу ҳадисни доим ёдингда тут: «Қайси аёл эри ундан рози бўлган ҳолда вафот топса, жаннатга киради». (Термизий ривояти)
@Ibratli_Sozlar
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Квас ичимлиги ҳалолми? Уни намозхон одам ичиши жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида ҳалол нарсалар "мусулмонман" деган инсоннинг барчасига баробар ҳалол, ҳаром нарсалар ҳам худди шундай барча мусулмонга баробар ҳаром бўлади. Мусулмонларни намоз ўқийдиганига ҳаром, қолганларга ҳалол, дейиш мутлақо нотўғри фикр. Ҳатто шундай деб ўйлаш инсонни имонига путр етказади (Аллоҳ асрасин).
Квасга келсак, Квас ва Морс ичимлигининг икки хили бор. Шундан, умуман алкоголи йўғини ичса бўлади. Алкоголи борини ичиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
#YANGILIK
Куришни 7 кун ичида тикланг! Буни қул-лаган инсон очки тақмайди...😍
"Зрение" си паст дўстларга юборамиз
🔔БАТАФСИЛ
http://dexpress24.tilda.ws/kristall/6html
http://dexpress24.tilda.ws/kristall/6html
(Батафсил малумот олиш учун юкоридаги хавола устига босинг)
▫️Aдминлар ўчириб ташламасидан олдин ёзиб олинг😏
И Б Р А Т
Бугун бир араб қўшним таъсирли воқеани айтиб берди:
Яқинда бир киши вафот этибди. Банкдаги пуллари 300 млн риёл (80 млн доллар) экан. Қарашса, яқин меросхўрларидан ҳеч ким йўқ экан. Маҳкама ходимлари изланиб, унинг уч узоқ жияни (амакиваччасининг ўғиллари) борлигини қолганини аниқлашиипти.
Уларни чақиришипти.
- Фалончини танир эдингизми?, - дейишипти.
- Ҳа, ора-сира кўришиб турардик, кейинги йилларда биз билан алоқа қилмай қўйган - депти меросхўрлар.
- Амакингиз вафот этди. Сизларга банкдаги пулларлан фалонча пул қолди, ҳар бирингизга 100 млн риёлдан, - депти қози.
Пулларни ҳамда қолдириб кетган кўчмас мулкларини ҳам уларга хатлаб бергач, қози уларга депти:
- Кўриб турибсиз, амакингиз охиратга сафар қилди. Ҳозир унинг савобга энг муҳтож пайти. Маслаҳатим шуки, сизга қолдириб кетган миллионлардан ҳар бирингиз 1 млндан ажратиб, 3 млнга яхшигина мўжаз бир масжид қуриб, амакингизга атасангиз, савоби сизга ҳам, унга ҳам бориб турар эди, - депти қози.
Шунда ҳар бири юз млн ҳамда кўчмас мулкка эга бўлган меросхўрдарнинг иккиси шу 1 млнгина пулни беришдан бош тортган экан!
========
Хулоса, пул ўзингизники экан вақтда эҳсон ва садақани қилиб олинг. Зеро, сизга фойда берадигани ҳам шу бўлади.
@ibratli_sozlar
🔮Психологик тест🔮
Суратдаги оилалардан қайси бири сохталигини топинг!
Жавобингиз сиз хақингиздаги сирларни сўзлаб беради!
Вариантлардан бирини танланг👇
СУВ БИЛАН ДАВОЛАНИШ
Динимиздан сўнг энг муҳим ва энг қимматли ҳамда қийматли нарса бу тана аъзоларининг соғлиғидир.
Юрак табибларидан бири (кардиолог) шундай деди:
Бу маълумот кимга етиб келса иложи борича бошқаларга ҳам тарқатсин. Эҳтимол, инсон ҳаётини сақлаб қолишида сабабчи бўлиб қолар.
Илиқ сувнинг жуда ҳам кўп ва оғир касалларга давоси борлигига ишонмайсиз а? Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога беҳисоб шукрлар бўлсин, У Зот оғир касалларга шифо берувчи Ягона ва Қодир Зотдир.
Япония давлати табиблари, сув билан даволаш тажрибалари туфайли 100% яхши натижаларга эришиб, қуйидагиларни элга нашр қилдилар.
Сув билан даволанадиган қуйидаги касалликлар:
- Бош оғриғи;
- Қон босим;
- Кам қонлик (анимия);
- Ревматизм;
- Фалаж;
- Юрак тез уруши;
- Эпилепсия (тутқаноқ касаллиги);
- Семизлик;
- Йўтал;
- Тамоқ оғриғи;
- Астма;
- Теберкулёз (сил касаллиги);
- Менингит (бош мия (қобиқ) шамоллаши);
- Сийдик йўлига боғлиқ бўлган бошқа касалликлар;
- Кислоталиликнинг ошиқчаси;
- Ошқозон шамоллаши;
- Ич кетиш;
- Қулоқ, тамоқ, бурунга боғлиқ бўлган ҳар қандай касалликлар.
Сув билан даволаниш усули:
Ҳар куни эрта тонгда уйғониш билан 4 ст (800 мл) илиқдан сал иссиқроқ сувни оч қоринга ичилади.
Сув ичилгандан сўнг то 45 дақиқа ўтмагунча ҳеч қандай суюқлик ичилмасин ва ҳеч қандай таом истеъмол этилмасин.
Нонуштадан кейинги ҳар бир истеъмол қилинадиган таомлардан 2 соат аввал ҳудди шундай 4 ст илиқ сув ичилсин.
Сув ичгач 2 соат кутишга қийналган оғир беморлар бошланишига то тана аъзоларини мослаштириб олгунлари қадар вақтни бироз камайтириб (масалан 1 соатдан сўнг) танаввул этишлари мумкин.
Қуйида номлари келтирилган беморларга сув билан даволаниш муҳлати натижалари исботланди.
- Қанд касаллиги давоси 30 кун;
- Қон босими кўтарилган беморлар учун 30 кун;
- Ошқозон касалликлари 10 кун;
- Турли саратон касаллиги давоси 9 ой;
- Теберкулёз, менингит 6 ой;
- Ич қотиш, қорин оғриш касаллиги 10 кун;
- Сийдик йўлига боғлиқ бўлган бошқа турли касалликлар, буйрак 10 кун;
- Қулоқ, тамоқ, бурун касалликлари 20 кун;
- Турли хил юрак касаллиги 30 кун;
- Бош оғриғи 3 кун;
- Анимия 30 кун;
- Семизлик 4 ой;
- Фалаж, эпилепсия 9 ой;
- Астма 4 ой;
"Касал бўлган вақтимда Унинг Ўзи менга шифо беради"
(Шуаро сураси, 80-оят).
@IBRATLI_SOZLAR
#ФОКУС #ТEСТ
Қайси санада туғилганизни танланг!
Натижасини ўзиз кўрасиз 😄
Яқинларга ҳам улашиб уларни ҳам хурсанд қилинг😉
— Ана энди қариндош-уруғлар ҳам эшитишади, — деди ўзига ўзи. — Ишонаман, улар ҳам Фарзи билан ажрашганимдан хабар топишса, елкамга қоқиб алқашади. Мен бўлсам, ростакам аёлни топаман… Ҳа, шаҳарликка уйланаман. Улар ўзига қарашниям, эрни парвариш қилишниям қотириб қўйишади. Фарзи эса билганини қилсин. Менга деса энди эрталаблари юзиниям ювмасин, сочини бир тоғора қатиқда ювсаям, этим жунжикмайди. Чунки у бундан буён менга бегона. Ўшанақанги бефаросатдан қутулганим рост бўлсин! Э, ҳали қараб турсин, Тошқўзи қандай аёл билан яшаши кераклигини кўрсатаман. Янги, нозанин, соҳибжамол, кетворган хотинимни қўлтиқлаб шундоқ уйининг ёнидан ўтиб кетмасам, отимни бошқа қўяман!..
Ҳар ниятга фаришталар омин деркан. Тошқўзи бир ой ўтиб-ўтмай, катта шаҳарда Майсара деган аёлга уйланди. Тайёр уй-жой, бир-биридан мазали таомлар, ёнида айни ўзи орзу қилган фариштасимон хотини нозланиб, эркаланиб ўтирса, бошқача бўларкан. Тошқўзи Майсара билан гаплашиб ҳам роҳатланарди. Шундай турмуш ўртоғига рўбарў қилгани учун худога шукр қиларди. Бағрига ҳадеганда шамол тегиб, кўнгли баҳордек ёшариб, Майсаранинг дийдорига сира тўймай, ишга қатнайверди. Тунларни эса мисоли жаннат гулзори янглиғ яйраб ўтказаверди…
Афсуски…
Тошқўзи илк маошини киссага уриб, йўл-йўлакай дўкондан майда-чуйда қилди-ю, уйга чопди. Майсара кечки овқат пишириш илинжида ошхонада куймаланаётган экан. Тошқўзи салом-аликдан сўнг уни залга етаклаб кирди-да, киссасидаги пулларни стол устига ташлади.
— Мана, жоним, бугун илк маошимни олдим, — деди меҳри товланиб, Майсаранинг елкасидан қучаркан. — Айт, гўзалим, нима олиб берай?
Майсара стол устида сочилиб ётган пулларга истамайгина назар ташлади-ю, негадир энсаси қотиб, аста ортга қайтди.
— Сенга нима бўлди? — Тошқўзи ҳеч нарсага тушунмай, унинг ортидан чиқди. — Бирор гап бўлдими? Нега қовоғинг осилиб кетди?
— Бор маошингиз шуми? — лаб буриб Тошқўзига луқма ташлади Майсара. — Ё яна борми?
— Ш-шу, — деди дудуқланиб Тошқўзи. — Нимайди?
— Биласизми, ҳали менга манави савил шохонакдан бўлак арзирли тилла тақинчоқ оберганингиз йўқ, — Майсара зарда билан курсилардан бирига ўтирди-да, гапни гина-кудурат, миннатдан бошлади. — Уйни таъмирлашни-ку айтмай қўя қолай. Эр бўлиб ярақлаган кўйлаклар обермагансиз. Маошингиз эса стол устида сочилиб ётган майда-чуйда пуллар экан. Уялмаяпсизми?
— Нега уялишим керак? — Тошқўзи жаҳли бўғзига тиқила бошлаган бўлса-да, аранг ўзини босиб савол ташлади. — Нима гуноҳ қилдим?
— Вой, бу кишимни қаранглар-а, — янада жонланиб даст ўрнидан турди-ю, икки қўлини белига тиради Майсара. — Ичкуёв бўлиб меникига кирволганингизнинг ўзи уят эмасми? Тайёр уйнинг тўрига чиқволиб, тағин тилингизни узайтирасизми менга?
— Ахир… Ўзинг…
— Бас қилинг, сизнинг гапиргилигингиз йўқ, — Тошқўзининг гапини кесди Майсара. — Қоп-қоп ун, гуруч, жарақ-жарақ пул опкелиб қўйган одамдай чиранманг! Ҳозир бу уйда хотин менмас, сиз! Чунки сизни уйимга опкириб қўйибман! Тавба-а, тағин уялмай гапиргани-чи!..
Шундай деб Майсара балконга чиқиб кетди. Тошқўзи эса ҳақиқатан нима дейишни, ўзини қандай оқлашни билмасди. Айтишга сўз йўқ эди. Шайтон қалбига ўрлаб, Майсарани айтган ҳақоратли сўзлари учун аямай калтаклашга ундарди. Аммо Тошқўзига оёқлари сира бўйсуна қолмасди. У энди-энди қандай кечирилмас, қўпол хатога йўл қўйганини англай бошлаганди.
Шунга қарамай, ошхонадан туриб қичқирди:
— Вей, қарагин лекин, ҳозир кетиб қолишим мумкин! Охирги марта айтяпман!
— Қанийди тезроқ кетсанг! — унга жавобан Майсара саннаб берди. — Битта қишлоқи, пандавақи камроқ! Ана, катта кўча!...
Шу гапнинг ўзи Тошқўзи учун етарли эди. Бўшашган кўйи кийимларини шкафдан чиқариб олиб сумкага жойларкан, хаёлан сўзланарди.
— Фарзи ҳеч қачон бетимга қараб жаврамасди. Кўчадан келсам, дарров қўлимга қайноқ сув қуярди, икки кўзи билдирмасдан менинг қош-қабоғимга қарарди. Феълимга, кайфиятимга қараб сўз бошларди Фарзи! У мени ҳеч қачон пандавақи деб сўкмасди.
📝Тақдир бурилиши
Ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган Умид шиддат билан баланд иморат олдига борар экан, кўзи бир четда йўлдан ўтолмай турган қизга тушди. Қизнинг қўлида ҳасса, кўзи ожизлигини шундан пайқади.
-Э менга нима- деди ўзига ўзи. Бироқ, фикридан қайтиб, қизни йўлнинг нариги томонига ўтқазиш учун ёнига борди.
-Кечирасиз, ёрдамим керак эмасми-сўради у.
Қиз индамади.-юринг йўлдан ўтқазиб қўяман- деди йигит. Қиз-қўлимдан тутманг, ёнимда юриб мошиналардан ўтқазиб қўйсангиз бўлди-деди қиз. Йигит шундай қилди. Йўлнинг нариги томонига ўтгач қиз минатдорчилигини билдирди.
-рахмат, хар бир ишингиз ўнгидан келсин, ниманики орзу қилсангиз ижобат бўлсин.
-энди буни хожати йўқ, барибир менга
-нега ундай дейсиз тинчликми?-деди қиз. Йигит қизга қаради қиз қора мағздан келган жуда ҳам гўзал эди саволига жавоб бермади индамай ортга бурилди. Буни сезган қиз,
-яҳшиликни оҳиргача қиладилар йигит-деди-дўконга кетаётгандим нонга уйда бир ўзим қолгандим қарасам тушликка нон қолмабди, иложи бўлса сизни шу ерда кутиб турсам нон олиб келсангиз. Йигит дўконга бориб нонни олиб келдида қизни яна йўлдан ўтқазиб қўйди.
-қаерда яшайсиз? сўради йигит.
Рўпарадаги уйда жавоб берди қиз ва сўради-хали саволимга жввоб бермаган эдингиз нега ундай деганингизни.
-сиз сўраманг мен айтмай-дедида индамай кета бошлади. Бир пайт қизнинг оғриқли инграганини эшитди. Ортга қаради. Қиз ерга йиқилган эди бориб уни кўтарди. Қиз оёғида туролмас, нуқул оёғим дер эди. Йигит уни даст кўтардида уй томон кета бошлади
-қайси қавтда турасиз-дея сўради.
-иккинчи подезднинг бринчи қаватида деди қиз инграб. Йигит қизни уйга яқинлашган эдиямки ортидан кимдир бақирди.
ХОЙ кимсан нега қизимни кўтариб олгансан қўй уни ерга беномус.
Йигит ортга қаради қизнинг отаси эканлигини англади. Бўлган воқеани айтиб қизни отага топширди. Ота миннатдорчилигини айтиб уйга таклиф қилди, йигит унамади. Хайрлашиб ортга кетди. Юз қадам юрмай яна чақириқ овозини эшитди. Ортидан қизнинг дадаси келаётган эди, олдига борди.
-кечирасиз, ўғлим сал вақтнингизни оламан уйимда бир нимани нариги хонага олиб ўтишга кўмаклашиб юборсангиз-дея илтимос қилди қизнинг отаси. Йигит розилигини билдирди. Уйга бринчи бўлиб киргизган ота йигитни ортидан чунонам урдики, Умид хушдан кетди.
Хушига келганда оёқ қўли боғланган ҳолда ётарди. Қизнинг отаси ёнида ўтирарди.
-исминг нима?
-умид
-қаерда яшайсан манзилингни айт? Йигит айтмай нега бундай қилаётганини сўради. Қизнинг отаси унга тарсаки тушириб юбордида жавоб беришини сўради. Манзилини оиласини сўраб билдида, Умидни шу аҳволда қолдириб чиқиб кетди. Орадан чамаси икки соат вақт ўтиб йигит олдига келди.
-Гап бундай, сен қўлингни қизимга теккиздинг энди хунини тўлайсан?
Умид оёқ қўллари боғлиқ ётгани учун ҳолдан тойган эди-розиман деди бу машмашадан қутилиш учун.
-унга уйланасан.-деди қизнинг отаси.
-жин урсин бу нимаси айбим ёрдам берганимми?
Қизнинг отаси йигитни буғиб рози бўлишини сўради анча қийноқлардан сўнг рози бўлди.
Воқеа бундай бўлганди: йигитнинг қўлидан қизини олган ота қизидан бир нохушликни сезганини йигит ўзини ғалати тутганини, қиз атайлаб ўзини йиқилганга солганини эштгач, йигитнинг ортидан бориб баҳона билан уйига олиб келиб боғлаб, манзилини билгач, манзилга боради. Йигитнинг уйидагилари билан гаплашади. Йигит бизнеси ўхшамай банкрот бўлгани, одамлар пул ини сўраб келаётганиги ва шунга ўхшаш сабабларни билгач, уйига қайтади. Қизидан шу йигитга турмушга бермоқчилигини айтади. Қиз индамайди. Ота яна йигитнинг уйига бориб уйдагиларни бошлаб келади.
Қизнинг отаси йигит олдига келиб, қўл оёқларини бўшатиб қўйдида,-йигит қасам ичмайди йигитнинг сўзи қасам деди. Бу орада эшик очилиб Умиднинг уйчилари кириб келишди. Орадан бир ой ўтиб қиздан бўлган воқеани эшитди. Эртасига Умиднинг ҳовлисига ёр ёр садолари ила келинчак кириб келди.
Ўксик қалб.
@Ibratli_Sozlar
Биз кемада эдик. Шамол бизни бир оролга олиб бориб қўйди. Тушдик. Унда бутга сиғинадиган бир киши бор экан.
Унга юзланиб:
- Кимга ибодат қиляпсиз? - дедик.
Санамга ишора қилди.
Биз:
- Кемамизда шунақа нарсалар ясайдиган киши бор. Бу сиғиниладиган илоҳ эмас, - дедик.
- Унда сизлар кимга сиғинасизлар? - деди.
- Аллоҳга ибодат қиламиз! - дедик.
- Аллоҳ ким? - деди.
- Самода Арши, ерда салтанати бўлган Зот. Тирилиш ҳам, ўлиш ҳам Унинг тақазоси, - дедик.
- Унинг борлигини қандай ўргандинглар? - деди.
- У Буюк Подшоҳ, Холиқ - Яратувчи, Азийм Зот бизга Пайғамбарни юзлантирди. У бизга Уни танитди.
- У Пайғамбар нима қилди?
- Бизга Рисолатни олиб келди. Сўнг, Аллоҳ унинг жонини қабз қилди.
- У сизларга қандай нишон қолдирди?
- Ҳа, у Буюк Подшоҳ - Аллоҳнинг китобини қолдирди!
- Менга кўрсатингчи! Подшоҳларнинг китоблари савияси баланд бўлса керак!
Мусҳафни унга бердик.
- Мен буни ўқишни билмайманку?! - деди.
Унга Қуръондан бир сура ўқиб бердик. Сурани сўнгига қадар биз ўқир, у тинмай йиғлар эди.
- Бу гапларнинг Эгасига осий бўлмаслик керак, - деди.
Ва исломни қабул қилди.
Биз унга ислом шариатини, Қуръондан суралар ўргатдик. Уни кемада ўзимиз билан олиб кетдик.
Биз сузарканмиз, қоронғу чўкди.. Ҳаммамиз ухлаш учун ўрнимизни эгалладик.
У:
- Эй қавм, сизлар айтаётган бу илоҳ кечаси ухлайдими? - деди.
- Эй Аллоҳнинг бандаси, У Тирикдир, Қойюмдир. Буюкдир. Ҳаргиз ухламайди, - дедик.
- Сиз қандайин ёмон бандасизлар, сизлар ухласангизда, Роббингиз ухламаса, - деди.
Сўнг у ибодатга киришди. Бизни тарк этди.
Шаҳримизга етиб келгагимизда дўстларимга:
- Бу эндигина исломга кирди, юртимизда мусофир, бегона, - дедим. Ва ҳаммамиз пул ташашдик. Унга бердик.
У:
- Бу нима? - деди.
- Эҳтиёжларингизга ишлатинг! - дедик.
У:
- Лаа илаҳа иллалоҳ, мен оролда Аллоҳни қўйиб, буд - санамга сиғинганимдан ҳам У мени ташлаб қўймади. Энди Уни таниганимда мени ташлаб қўярмиди? - деди.
Ва ўз тирикчилиги учун пул топишга киришди. Орадан вақтлар ўтиб буюк солиҳлардан, диндор обидлардан бўлди. Чиройли яшаб вафот этди.
@ibratli_sozlar🕊
Koʻp gaplar yozmoqchi boʻlar ekanmiz-u , qiyomatda zararimizga ishlab qolmasin deya sukutda qolarkanmiz...
@ibratli_sozlar 🕊