ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

34448

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌿🌸АЁЛ БЎЛМАСА🌸🌿

Баҳра олмас эдик санъатдан,
Зўр ғоя-ю, хаёл бўлмаса.
Қувилмасдик балки жаннатдан?
Бу дунёда аёл бўлмаса

Бу-ку хазил, лаъин қи(ли)б хасад
Одам Ато чекдилар хасрат
Бўлармиди у буюк хазрат
Бу дунёда аёл бўлмаса

Оқшомдами пешин ё сахар
Баданиндан анқиб мушк анбар
Туғилмасди бирор Пайғамбар
Бу дунёда аёл бўлмаса

Ким туғарди хазрат Исони?
Иброхимни ёки Мусони?
Мухаммадни ёхуд Яхёни?
Бу дунёда аёл бўлмаса

Фарход бўлмай севишга мохир
Қолар эди Зухросиз тохир
Шеър битарди ким учун шоир
Бу дунёда аёл бўлмаса

Келганида фасли навбахор
Йигит зоти такрор ва такрор
Кимга севги қилардик изхор
Бу дунёда аёл бўлмаса

Эркак бағри бўларди яро
Яшар эди хам мотамсаро
Бу учинчи сайёра аро
Биро битта аёл бўлмаса

Эркак кимга берарди юрак?
Бўлмасмиди махшардан дарак
Ким гўдакка тутарди кўкрак?
Бу дунёда аёл бўлмаса

Висол деган неъматдан тота
Ололмаса ишқин уйғота
Эркак зоти бўлмасди ота
Бу дунёда аёл бўлмаса

Эй дўстларим хаёлга чўминг
Абдураҳмон айтганга кўнинг
Мени майли тириклай кўминг
Бу дунёда аёл бўлмаса

Юраверсам ошимни ошаб,
Ўз ўзимга тўшаклар тўшаб
Нетадирман жуфтсиз тоқ яшаб
Бу дунёда аёл бўлмаса

Куйдирмаса кафтнинг иссиғи,
Ейилмаса ошнинг тансиғи
Пайшанбанинг йўқдир қизиғи
Бу дунёда аёл бўлмаса

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Опа-укаларнинг неваралари бир-бирига маҳрам бўладиларми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мазкур набиралар агар эмикдош бўлмаган бўлсалар, бир-бирларига номаҳрам бўладилар. Нафақат набиралар балки опа-укаларнинг фарзандлари бир-бирларига агар эмикдош бўлмасалар, номаҳрам бўладилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ВИТРДА ҚУНУТ ДУОСИНИ УНУТИБ ҚОЛДИРИШ
#намоз

❓30-CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Витр намозида қунут дуоси ёдимдан чиқиб, саждага кетибман. Намозим бузиладими ёки саждаи саҳв қилсам намозим комил бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Намозингиз бузилмайди, намознинг охирида саждаи саҳв қилиш билан дуруст бўлиб кетади. Бу ҳақда “Фатавои Ҳиндия” китобида шундай дейилади:

وَمِنْهَا الْقُنُوتُ ، فَإِذَا تَرَكَهُ يَجِبُ عَلَيْهِ السَّهْوُ ، وَتَرْكُهُ يَتَحَقَّقُ بِرَفْعِ رَأْسِهِ مِنْ الرُّكُوعِ

“Витрда қунут дуосини ўқиш намознинг вожибларидан бири. Уни тарк қилиш саждаи саҳвни вожиб қилади. Рукудан бош кўтариши билан қунутни тарк қилган ҳисобланади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Хулқларнинг  яхшиси...

Шифокор қабулига тезроқ ёзилай деб, шифохонага соат саккиз бўлмай етиб келдим.

Қарасам, навбат қоғозимга
14 деб ёзилибди. Шунча эрта келсам ҳам, олган навбатим шу бўлди. Эндигина биринчи одам кириб кетди. Юрагим сиқилди. Беихтиёр ёнимдаги ёши улуғ аёлни суҳбатга тортдим. У ёғини қандай эшитсам, шундай ҳикоя қиламан.

—Невара қизим ўқишни битирди-ю,  уйимга совчи ёғилиб кетди.
Қизим ҳуснда ҳам одобда ҳам тенгсиз, худога шукур. Мана, энди дипломли ҳам бўлди. Бир марта келган совчи зоти борки, ёпишиб олади. Келиним билан ўғлим танлов ҳукмини менга топширдилар. Тўғрида, бу бош неварам. Уни ўзим танлаган жойимга узатаман. Қизим эсликкина. Ёшлигидан қулоғига қуйганман "Йигитлар гапирса, тескари қараб кет, гаплашма, бўлмаса, юзингдан фаришта қочиб кетади!"
Хўш, биринчи  келган совчи ҳақида гапириб берсам.
Бу хотин майда гап. Арзимаган нарсага ҳам асаби бузилади. Нон ушатсам, емаса ҳам ушлаб кўряпди, суви қочмаганми деб. Икки кўзи уйнинг ҳар тамонини кезиб чиқди. Бу хонадонга тушган келин сил бўлади.
Хуллас, бўлмайди, дедим!

Кейингиси кирмасидан гапни уйи икки қават эканини айтишдан бошлади. Бирам мақтанчоқ эканки. Уй-жой нима? Ҳамманинг пешонасига битсин,-дедим.
Анчагача умидини узмади бояқиш. Ҳар куни қўнғироқ қилди.

Учинчиси эшикдан кириши билан маҳкам қучиб, юзларимдан ўпиб қўйди. Нон, мева-чева қилиб келган экан, олмайман десам, ҳам ташлаб кетди,  "Сизга ўхшаб юрай!" —деб. Бир ярашиқли кийинган, гаплари бирам чиройли.
—Холажон, ҳали уйларимиззи чаласи бор, тўйгача битириб оламиз, худо хоҳласа, - дейди.
Ўғли хунарманд экан.
Қизи—шуники, дедим, суриштириб ҳам ўтирма!
Ўғлим хайрон, келиним хайрон.-

—Шундоқ бой-бадавлат жойлардан келди, бермадингиз, қандоқ ўқимишли йигитлардан келди, бермадингиз, энди  шу оддий оилага берасизми? —деб хафа бўлди. Ёнидаги озғин жувон холанинг келини бўлса керак, кулиб ўтирибди.
—Бу аёл таги кўрган, кўзи тўқ! Ҳаммасидан яхшиси-шу!- дедим
—Хуллас, қизингизни ўша оилага бердингизми, холажон? —сўрайман суҳбатдошимдан сабрим чидамай.

—Албатта! Бир чиройли яшаб юрибди. Куёвим невара қизимга машина олиб берди. Аёл қудам иккаласи катайса  қиб юришибди. Ҳали водий, ҳали Самарқанду Бухоро қилиб.
Тўйнинг ҳамма ҳаражатини қуда томон кўтарди. Нина олдирмади бизга. Шундоқ бўлсаям, сарпо-суруқ қилдик, қараб ўтирмадик бизам болам. Туз эмас, қиз узатдик деб.
—Вой, холажоним, сиз шундоқ қизингизни беряпсиз, ҳеч нима олиб келманг, деб роса хафа бўлди. Ўғлим билан келиним хурсанд. Неварамнинг бахтини кўриб.
—Холажон, барибир, тушунмадим, дейман аёлнинг гапини бўлиб. У аёлнинг яхшилигини қаердан билдингиз? Қандай ажратдингиз?
—Самимий экан қудам, жудаям самимий... Болам, самимият—Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фазилатларидир.

Мен бошқа савол бермадим.

Феруза Салходжаева

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ЭСКИРГАН ҚЎШИҚ

ГР:🔥Ҳикоя ва қиссалар🔥

- Нега хотинингни олиб келмаяпсан ?!- Жиддий қараб туриб берган
онасининг саволи Мансурнинг елкасига оғир тошни бостириб қўйгандек туюлдек гўё.
- Олиб келмайман ойи, Сафура мени хотиним эмас энди .
У билан ажрашаман !
Ўғлининг бу гапи онасининг эсхонасини чиқариб юборди .
- Нима , ажрашаман . Ҳов бола буни отини ҳаёт деб қўйиптилар .
Кўрпангга қараб оёқ узат . Сафурадеклар бир марта туғилади онасидан . Нимаси ёқмади уни сенга ?!
Онасининг таҳдидли гаплари яна Мансур жаҳлини чиқарди .
- Унингизни яхши кўргани бор экан . Нима қилай , ялиниб яшайми унингизга ?!
- Битта болали бўлдинглар , яхши кўриш ҳам ўлсин кўчада қолмай .
Бир тирноқнинг уволидан қўрқсанглар бўларди !
- Буни менгамас анави алвастига айтсангиз яхши бўлар эди ойи !
- Астағфуруллоҳ , қайси гуноҳим учун бунчалар азоб эй Худойим .
Ҳов бола ўзинг қадамингни тўғри боссанг хотин зоти соянгга салом беради !
- Ойи нималар деяпсиз , мени қадамим қийшиқ ёки эгримас .
Ахир топганим шуники , рўзғоримникию !
- Фақат шугина ўзи етарлимас ўғлим . Сафуранинг диди ҳам дили ҳам менга
аён . Кўзлари кўрмаску ҳар қалай . Айбниинг бошқаларга ағдариш осон , тан олиш қийин бу дунёда . Лекин у томонга борганингда барча аъзоларинг ўзингга қарши хисоб беришини биласанми ?!
- Аввал борай кейин ўзим биламан .
Бошқага кўз сузган ,қийшанглаган хотин билан қандоқ яшайман ойи ?!
- Демак , айб ўзингда .Қайтар дунё эканини унутганингдан бу ҳам .
Гап шу мени она десанг Сафуранинг олиб келасан , тамом вассалом !
Мансур ўрнидан оғир қўзғалиб дарвоза томон юрди .
- Нега келдингиз ? Боринг ўша хушторларингиз олдига . Аёл кишида дил йўқ, кўнгил йўқ, уйдами сеники ўша , бор хунарингни кўтараолади деб ўйлайсизлар сиз эркаклар . Ўшалардан мени қаерим кам Мансур ака айтинг ? Ахир мен ҳам одамманку , қўзиқорин эмас ердан чиққан !- Қорасочини икки ўрим қилиб ўриб олган , қўҳлик Сафура нимжон гавдаси йиғидан силкинар , ички аламлари кўз -ёшила сизиб чиқиб , юзига тўкилар эди .
- Йиғидан куч олиб мени эритмоқчи бўляпсанми ҳали .
Агар онам олиб кел демаганларида келмас эдим олдингга .
Юр , кетамиз
.Муроджоннинг онам соғинибди !
- Нега борай , нима учун , қайси хурмату -иззат учун борай уйингизга.?
Яна кўйлагингиз ёқасида қолган бегоналар лаб бўёғини ювиш учунми ёки тиш изларини кўриш учунми ? Майли , ўшалар олдида мен йўқ бўлай , сиз айшингизни суринг .Бизнинг қўшиқ эскирган Мансур ака !
-- Сафура бу сафар ўрнидан шаҳд билан турдию ,бошқа хонага чиқиб кетди .
-Қизим эр дегани ярим пир бўлади . Уларнинг бошини силаб , сал тергаб турмасанг қўлингдан чиқиб кетишади .
Ана даданг ҳам. Авваллари қанча ситам зуғум қилди . Қараса давлати кетяпти , сакраб -сакраб хумори чиқди , мўмин -қобил бўлиб қолди . Куёвинг ҳам дадангга ўхшайди худди .Бир сафар ...!- дедию Холида опа нима деярини билмай қолди қизига.
Бир сафар куёвини бегона аёл билан кўрган Холида
- Ҳа укам , уйдаги камлик қилибдида сизга а , шўрлиқ хотинчайзи ўлса ўлиги ортиқку шундан ! -дея кесатиб ўтганини ҳозир айтса эҳтимол Сафуранинг кўнгли эридан буткул қолиб кетармиди . Аммо айтмади .
- Нима қил дейсиз ойи ? Бориб яна пой патак бўлайми куёвингизга .
Ғурурим , орим йўқми мени ойи ?!- қаради Сафура онасига .
- Ҳа, боргинда унга меҳринг бер , қули бўл керак бўлса токи остонамдан кулиб кириб кел . Ҳаёт сен ўйлаганчалик машаққат эмас , сен ўйлаганчалик мураккаб эмас , ўйинчоқ ҳам эмас. Ўйинчоқ деб ўйлаганларнинг шунақа ўйнатадики на олдинга на орқасига йўл топсин улар Гўё аросатда қолгандек бўладилар . Сенлар ҳали ўйнаб - куладиган пайтларинг , қани нарсаларингни
йиғиштир бўлди , меҳмон иззати ҳам уч кун !- деди ўрнидан туриб Холида
қизига қараб .
- Ҳа , сизми эшигим чертган бойвачча . Нима яна хотинчайз билан уришиб қолдингизми ёки ...а ? Менга қаранг , сиз пул билан мени сотиб ололмайсиз Агар мени эркалагандек унинг ҳам эркаласангиз жонини фидо қилмаса туфланг юзимга ғинг дега н номард Мен аёлман . Мен каби у ҳам аёл .
Қаерим ортиқ ундан .
Бир гап айтайми сизга , менга оила қуришни таклиф қилди биров
.Бир-биримизнинг топдик ниҳоят .Орамизда эса бегона одам бўлишини истамайман . Оғзим ошга етгани

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​КИЧКИНА ИШОНЧНИНГ КАТТА БАҲОСИ


Психолог қабулидан лавҳа
Хотин: Мен эримга ишонмайман. Кутиб-кутиб чарчаганман. Болаларим учун яшайман. Бошқа нимаям қўлимдан келади. Ажраб кетмайман-ку, тўғрими? Шу яшаш яхшими энди? Бу ҳаёт эмас, бу нафас олиш фақат!
Эр: Эрталабдан кечгача ишлайман. Ишдан келсам, қовоғидан қор ёғиб хотиним кутиб олади. Қўлининг учида овқат иситиб беради. Тонгда бақир-чақир билан чой тайёрлайди. Шу орада болаларга бақирганини эшитиб, ишга кетаман. Болаларим ҳам аёлимнинг овозидан безор бўлиб кетишган.
Ўғил: Ээээ, уришаверишади. Кўпинча онамдан чиқади урушиш. Дадам эса, бирор идишни синдириш билан эшикни тепиб, ойнасини синдириш билан ишга чиқиб кетадилар. Мен “каааатттта” одам бўлишим керак. Чунки мен уларга ишонмайман!
Қиз: Мактабдан уйга қайтгим келмайди, мени тушунган ўртоғим бор. У билан кўп орзулар қиламиз. Мен унга суянаман, айтганини ҳам қиламан. Фақат, ота-онамга айтманг, у ахир ўғил бола…
Ота: Мен хотинимга, хотиним менга ва иккаламиз фарзандларимизга ишонмаймиз экан-да! Демак, фарзандларимиз ҳам бизга ишонишмайди! Оиламда ҳеч ким бир-бирига ишонмайди деб ўйлайман.
Психолог: Одамлар бир-бировига ишонмаганида нима бўлади, биласизми? Улар бир-бирлари билан суҳбатлашмай қўйишади. Бир-бирига ишончи йўқолган оилаларда ҳар-бири ўзича мақсад қўйишни бошлашади. Ишон йўқолган оилаларда оила аъзоларининг бир-бирига раҳми йўқолади. Улар бирга овқатланмай қўйишади.
Ота: Оиланинг ҳар бир аъзоси ўзича алоҳида мақсад қўйишни бошласа нима бўлади?
Психолог: Бундай ҳолатда хотин эрнинг айтганини қилмай қўяди. Фарзандлар ота-онага қарши чиқишни бошлашади.
©Зебинисо Аҳмедова

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

«ҚАЙНОНА» МУАММОСИ
(Таъби нозиклар ўқимасин)


Жума намозига йиғилган жамоатнинг
дуосини олиш илинжида айрим
намозхонлар ўз ўтинчларини бир
парча қоғозга ёзиб, имомга
узатишади. Бунда кимдир масжид
қавмидан яқин кишисининг дардига
шифо сўраб Оллоҳга илтижо қилишни,
бошқа биров янги бошлаган ишига
ривож ёки ўқишга кираётган
фарзандига омад тилаб беришини
илтимос қилади ва ҳоказо. Бироз
вақт бўлса, имом бундай илтимослар
мазмуни ва эгаларини бирма-бир
санаб ўтганча, Оллоҳдан ушбу
бандаларига нажот сўраб, дуога қўл
очади

Кечаги жума намозида узатилган
бундай илтимослардан бирини
жамоатга ўқиб эшиттираётган
имомнинг ўзи ҳам кўпчиликка жўр
бўлиб: «Астағфируллоҳ» - деб юборди.
«Хотинимни севаман, у билан бир
умр яшашни, оилавий ҳаётимиз
бахтли кечишини истайман. Бироқ
қайнонам бизга кун бермаяпти.
Илтимос домла, жамоатнинг дуосини
сўраб беринг – Оллоҳ қайнонамга
инсоф берсин», - деган маънода
ўтиниб ёзибди бир намозхон йигит.
Ёш оиланинг мустаҳкамлиги ҳақида
гап кетганда, унинг ҳаёт йўлига
тўғоноқ бўлган, ниҳоятда жиддий,
«қайнона» дея ном олган муаммо,
кузатишимча, жума намози
мавзулари давомида тез-тез тилга
олиб борилади ва қайноналик
мавқеига эришган айрим аёллар
намозхонларнинг кўз ўнгида ҳар хил,
баъзан ниҳоятда хунук қиёфаларда
гавдаланади. Қуйида жума
намозларидан бирида жамоатга
сўзлаб берилган ҳаётий мисоллардан
бирини келтириб ўтмоқчиман.
Маҳалла қўмитасининг яраштириш
комиссияси фаолиятида бевосита
иштирок этаётган имом кунлардан
бир кун яқинда турмушга чиққан
келинчакдан нима учун эри билан
ажрашишга қарор қилганининг
сабабини сўрабди. Ёш қиз ҳўнграб
йиғлаганча, эрини жуда яхши
кўришини, лекин уни ҳар қадамда
камситиб, хизматкор чўридай
кўрадиган қайнонасининг зулмидан
ниҳоятда чарчагани, пичоқ суякка
қадалиб, охири кўчини кўтарганча
уйдан чиқиб кетишга мажбур
бўлганини айтибди. Аниқланишича,
бир умр эри-ю, ўғилларига ҳукм
ўтказиб яшашга одатланган, ҳар
қадамда қаҳр-заҳрини сочиб
юрадиган, афтидан, келинли эмас,
том маънода чўрили бўлишни орзу
қилган, ҳали анча ёш, тўрт мучаси
бутун қайнонанинг соғлом ақлга
сиғмайдиган ғайриоддий талаб-
истаклари ҳаддан ортиқ кўп экан.
Масалан, ваннахонада ювинаётганда
икки оёғини кенг очиб ётганча,
орасини қириб тозалашни келиндан
талаб қилар, бундай ишда тажрибаси
бўлмаган бечора келин бехосдан
тилиб қўйса, қўлига кирган нарсани
улоқтириб, тўполон кўтарар экан...

Шундай одамлар бўладики, улар
ўлгандан сўнггина, бошқа
одамларнинг елкасига офтоб тегиб,
ҳаёти бахтли тус олади. Ҳеч шубҳа
йўқ-ки, ундай одамлар жумласига
қайноналарнинг юқорида тилга
олинган тоифаси ҳам киради.
Ижозатингиз билан ўзим танийдиган
қайноналардан бири ҳақида сўзлаб
бермоқчиман.

Ер бориб етказмасин-у, ўша қайнона
на эрига, на ўғил-қизларига, на келин-
у ва на куёвига кун берар эди. У
аёлнинг мақсади нима бўлган
билмадим-у, лекин ўз онасининг
зулмига дош бермаган ўғил хотини-ю
қизчаларини ташлаб, Россияга йўл
олганча, дом-дараксиз кетиб
қутулди. Камбағал оиладан тушган
келин эса кўп қийналди, бошига не-не
маломат тошлари ёғилмади, кўп оғир
кунларни бошдан ўтказди,
болаларининг еган нони кўп
миннатли бўлди.

Иш нима билан якун топишини
фаҳмлаган куёви эса қайнонадан
дастлаб оилавий ҳаётига
аралашавермай, тинч қўйишини
ўтиниб сўради. Бундай илтимослар
кор бермагач, қайнотасидан заҳар
тилли хотинини йиғиштириб олишини
кескин оҳангда талаб қилди. Иккала
эр-хотинни кўп огоҳлантирди-ю, ҳеч
нафи бўлмади. Қайнонанинг қизи
ота-онанинг раъйига қарши бора
олмади. Охири куёв «қайнона» деб
номланадиган бундай балои-азимдан
қутулиш мақсадида ажратиб
юборишини сўраб, судга ариза билан
мурожаат қилишга мажбур бўлди.
Суд томонидан белгиланган муддат
ўтгач эса обдон ўйлаб кўрган куёв,
фарзандлари тирик етим ўсишини
истамай бошқача йўл тутди.

Халқимизда қабул қилинган азалий
усулни қўллади: аёлни аёл билан
жазолаб, қизини кундошли қилганча,
қайнонасидан анча узоқлашди...
Шу тариқа, табиати бадҳазм, тилидан
заҳар томадиган, фарзандлари,
келини-ю, куёвига кун бермаган,
набираларининг нонини яримта
қилган қайнонанинг уйидан бахт-
саодат, қувонч, файз-барака ариди.
Хотинига сўзини ўтказа билмаган
жонивор қайнота эса хасталик ва

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Энди у киши ўзларини қўйишга жой тополмас, ваъда бериб қўйган жо­йи­дагиларнинг олдида уятга қолмаслик учун Сунбулани уйдан ҳайдашга минг бир баҳона қидирарди... Хотинимнинг ҳомиладорлигига икки ойдан ошган дамлар эди. Онам кун сайин Сунбулага тазйиқларини ошириб борарди. Гарчи ўғиллик вазифамни тўлиқ адо этолмаётган бўлсамда, энди вужудимни ота бўлиш ҳисси эгаллаб олган. Хотинимга қўлимдан келганча ёрдам бериб юрардим... Тасодифан мени ишхона томонидан хизмат сафарига юборишди. Кузата туриб Сунбуланинг эзилганини кўрсангиз эди. Гўё шу билан қайта учрашмайдигандек. Онамнинг гап-сўзларию, ғаразларидан қутқариш учун уни онасиникига қўйиб кетадиган бўлдим. Онамга:
Ҳозир мазаси йўқ экан. Бирор жойи оғриб ётиб олса, сизга нафи тегмайди. Устига-устак, дўхтирма-дўхтир олиб юришга вақтингиз бўлмайди. Ундан кўра онаси қарасин, дедим бироз хотинимни ёмонлаб... Икки ҳафта давом этган хизмат сафари тугаши билан оилам бағрига ошиқдим. Сунбула ҳам мени интизор кутаётгандир деган ўйда дарвозани очиб, уйга кирдим. Ҳовлида на хотиним, на онам кўриниш берди. Тинчликмикан деган ўйда қайнонамникига йўл олдим. Аксига олгандек, қуда томондагилар мени совуқ қарши олишди. Айниқса, қайнонам қўпол гаплар билан кутиб олди. Ҳеч нарсага тушунмай ҳайрон қолгандим... Ичкари уйга киринг. Сунбулани не кўйларга солганингизни кў­ринг, деди у киши жаҳл билан... Хотиним бир аҳволда ётган экан... Сенга нима бўлди? Нега бу аҳволда ётибсан, тинчликми? дедим Сунбуланинг маҳзун қиёфасига боқиб. Шунда хотиним йиғлаган кўйи мен йўқлигимда чеккан азобларини айтиб берди. Кетганимдан уч-тўрт кун ўтиб, онам Ўғлим эрта-индин келаркан. Келин уй-жойларни тозалаб қўйсин, деб уни олиб кетибди. Кейин Ўғлимни ортидан меҳмонлар келади. Ҳовли ивирсиб ётмасин, дея унга ҳовлидаги ишларни қилдирибди. Дарвозахонадаги оғир юклар борми, дарахт шох-шаббаларими ҳаммасини Сунбуланинг ўзи ўтинхонага ташиб киргизибди. Бечора танасида оғриқ сезса ҳам, онам ёмон кўрмасин, дея тишини-тишига қў­йибди. Бу ишларни қилиб бўлиши билан, онам унга пастдаги анҳордан челаклаб сув ташитиб, ҳовлига септирибди. Нон ёпиш, кир ювиш каби бошқа ишларни ҳам Сунбуланинг зиммасига юклаб, ўзи қаёққадир кетибди. Кечгача тиним билмай ҳамма ишларни саранжомлаган Сунбулага бу ишлар оғирлик қилган чоғи, ҳушидан кетиб қолибди. Шу аҳволда қанча ётганини билмабди. Агар қайнукам келиб қолмаганида, Сунбуланинг ҳаёти хавф остида қолар экан. Дўхтирлар операция йўли билан ҳомилани олиб ташлашибди. Врачнинг айтишича, Сунбула уч-тўрт йил фарзанд кўриши мумкин эмасмиш... Бу гапларни эшитиб карахт бўлиб қолдим. Сунбулани қайтариб борганим билан онам хотинимга бундан ҳам баттар азоблар берарди. Нима қилишни билмай бошим қотиб тургандим, хотиним:
Нодир ака, сиздан илтимос. Онангиз айтган аёлга уйланинг… Фақат бир илтимосим, мен билан ажрашманг. Мен беш эмас, йигирма йилдан кейин фарзанд кўрсам ҳам болаларимнинг отаси фақат сиз бўлишингизни истайман, деди йиғлаб. Ўша оқшом эр-хотин иккаламиз минг изтироб ичида бир-биримиздан айрилдик. Мен уйга қайтгач, бўлиб ўтган гапларни онамга айтдим. Онамни рози қилиш учун у киши айтган қизга уйландим ҳам... Ҳозир икки нафар қизим бор. Аммо мен ҳали-ҳамон янги оиламга кўникиб кетолганимча йўқ. Сизга ёлғон, кўрганларга рост – Сунбулани кўргани ҳар куни бораман. У билан ажрашмоқчи ҳам эмасман. Аммо орадан врач айтган муддат ўтди ҳамки, ҳали-ҳамон фарзандимиз йўқ. Баъзи-баъзида онамни деб икки аёлни, икки норасида болани ва ўзимни бахтсиз қилаётганимдан уксинаман холос...
Тамом...

МЎМИННИНГ ҚАЛБИ.


@Ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​📝САДОКАТЛИЙ КЕЛИН КИСМАТИ.

Кушни кишлокда катта бир ойила Козокистонда савдо- сотик 
билан шугилланади. Асосан улар коки, майиз ва яна чакилган ёнгок магзи билан савдо килишади. Ота- она турт угилдан ташкари келинлар хам шу 
ишга жалб килинган. Хамма ишни она яни кайнона назорат килади.
    Хаммаси хамжихатликда харакат килишгани учунми даромад хам  шунга яраша жуда катта. Угилларни хаммаларида куша-куша машиналар, Уйларини -ку айтмаса хам булаверади накд касирни узгинаси.
Ойлаб базан хатто йиллаб уша ёкда юришади. Уйга эса вакти вакти билан навбатма-навбат келиб кетиб туришади холос.Угиллар асосан товарни бу ёкдан етказиб туриш билан шугилланишади. Ота - она тугрироги она юкларни кабул килиб олиб келинларни бозорда савдо килдиради.
Бундан ташкари точкаларга юк таркатиш хам келинларни буйнида.
Каттик кул кайнона кул остида келинлар тинимсиз савдо килишади
     Келинлар бу ишни фойдасини куриб билиб турганлари учун борини бериб ишлашади. Келинлар ичида иккинчиси булган Наргиза ёш булишига карамай кайнонани юз фоиз ишончини козонган. Уз ишига жуда талабчан булиш билан бирга бошка овсинларини хам хамиша куярда-куймай яхширок ишлашга мажбур килади. Лекин куйикиб уларга каттикрок гапирса хам аслида узи жуда ок кунгил самимий аёл. Кайнона хам шу келинини жуда ёктиради. Эпчил чаккон булиши билан биргаликда келинлар ичда энг чиройлиси шу эди.
    Кунлардан бир кун шу Наргиза келин точкага яни бошка бозордаги аёл сотувчиларга юк таркатиш учун  ёлланган юк машинасида кетаётганда машина бетон блокка урилади. Яхшиямки тезлик унча юкори булмаганлиги учун хечкимга зарар етмайди. Лекин машина каттик чайкалади. Келин дарров бошка машина чакириб юкларни манзилга эсон омон етказади. Хаммаси яна аввалгидек давом этади. Аммо эрталаб одатдагидек  ишга чикишдан олдин келин боши бироз огриб турганлигини бугунча ишга чиколмаслигини айтди.
- Чикаверсангиз булар эди тушликка якин ёзилиб колар эди - деди коши чимирилиб кайнона.Кейин яна:
- Бупти ётаверинг"дея узи йулга отланди. Кечга якин келса келин сал узига келиб колибди. Хол сураганда булиб:- Бошингиз тузикми?" деди.
- Ха анчагина яхши"дея жавоб берди   келин
Иккита дори ичкандим дарров огриги колди деб куйди.
   Шу- шу келин бош тез тез огриганда шунака дори ичиб турадиган булди. Лекин бориб бориб огрик зурайиб дорилар таъсир килмайдиган булиб колди. Эрига айтиб бошка дорилар олиб келтириб ичиб юрди. Докторга куринишга кайнонаси рухсат бермас сабаби  бу ерда медидцина хизмати фалон пул туради.Кайнонани эса ортикча чикимга токати йук эди. Огрик колдирувчи кучли дорилар таъсирида келин яна бироз ишлади. Аммо барибир булмади огрик кучайгандан кучаяверди. Охири кайнонани, келинини бу инжикликлардан сабри тулиб угли билан келинга уйга кайтишга рухсат берди.
Лекин кетаётганда углига келинни бирор арзонрок хусусий шифохонага ёткизишни тайинлаб куп пул ишлатмасликни уктирди. Келин шунисига хам суюниб тезрок бу дарддан кутилиш пайига тушди. У кундан кунга сулиб борар эди. Юртга келишгач дарров хусусий шифохонага ётди. Хар хил уколлар олиб бироз жонлангандай булди. Бир хафта даволаниб чикди.
Аммо бир икки кун утгач огрик яна зурайди. Шундан кейингина вилоят тиббий марказида курикдан утди. Курик натижасига кура уша чайкалиш эвазига бош мияда сув, йиринг тупланган экан. Зудлик билан операция килиш кераклигини айтишди. Операцияни эшитиб кайнона хам етиб келди.
Тошкентга олиб бориб операция  килишга кунмай шу ерда даволатамиз деб туриб олди. Шифокорлар бош миядаги сувни шипирец билан тортиб олишга уриниб куришди лекин бу билан келинни хаётини саклаб кола олишмади.
Келин уша ерда вафот этди.Унинг икита ёш-ёш болалари етим булиб колди. Хар дойимгидек эрталаб бомдод намозини масжидда укиб энди уйга кайтамиз деб турганимизда кимдир кеча кушни кишлокда бир ёш келин утганлигини бугун фотихага утишлигимизни айтиб колди.
Бордик. Хакикатда уйлар жуда дахшат солинган экан. Куриб хаммани огзи очилиб колди. Мен шу уйларда унинг мармар пиланпояларда уша келинни кургандек булдим

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

PIYOZ O'G'RISI.🧅🧅
Bir oilada har kuni piyozlar yo'qola boshlabdi...
Keyin er hotin uyga komera o'rnatishibdi va o'g'rini topishibdi.
O'g'ri o'zlarining qizalog'i ekan.
Qizaloq piyozlarni yig'ib axlat qutisiga olib borib tashlar ekan.
Qizaloqdan buni sababini so'rashibdi ammo qizaloq hech narsa aytmabdi. Ertalab..... 😱😱😱

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​​​​📝 МЕНИ ДУО КИЛИНГ...
(вокейлик асосида ёзилди)


Бисмиллахир Рохманир Рохийм...
Ассалому алейкум азизларим...
Сог саломатмисизлар...
Келинг янги хикоямни сизларга такдим этаман...мархамат!

Куп йиллар олдин, туккиз ёшли етим бола хакида эшитгандим. У хакда бир таниш врач акамиз гапириб берганди. Ота онаси хаётлигида унга Аллохга сажда килиб укийдиган сураларни ургатиб дуо килишни ургатишганди. Ота онаси бир йил олдин автохалокат сабабли бу оламни тарк этишган булиб, уни мехрибонлик уйига топширишди. Кутилмаганда уша боланинг соглиги ёмонлашиб, уни тезлик билан касалхонага олиб келишади. Врачларнинг текшируви натижасида аник булдики, зудлик билан уни операция килишлари керак эди. Уша туккиз ёшли болача Аллох ёрдам беришини жуда хохлар ва ишонарди.
Болани жаррохлик хонасига олиб киришиб операцияга тайёрлашни бошлашди. Шунда бола атрофга караб врач ва хамшираларга кузи тушди. Улар булажак операция хакида маслахатлашарди. Бола ахвол жуда жиддий, операция мураккаб эканлигини сезиб турарди. Ва у кутилмаганда операциядан бошланиш арафасида наркоз беришга чогланган врачлардан бирига:
-- Духтир амаки, операцияни бошлашдан олдин мен учун дуо килмайсизми?- дея суради.
Шунда врач туккиз ёшли болакайнинг бу гапларидан ажабланиб :
-- Углим, кечирасан мен сен учун дуо килишга вактим йук, операцияга бор диккатимни каратганман!- деди.
Шунда болача саволини шу ердаги барча врач ва хамшираларга берди. Улар эса бор диккатини операцияга каратиб болани саволига эътиборсиз булиб жавобсиз колдиришди. Шундан сунг кутилмаган холат руй берди. Бола уларга караб:
-- Мен учун кул очиб дуо килолмас экансизлар, майлими мен узим операциядан олдин узим учун дуо килиб Аллохга сажда килсам?- деди.
Шунда врачлар болани устидаги чойшабни олишиб розилик билдиришди. Болача урнидан турдида, тизанлаб кулчасини очиб бир нечта сураларни укий бошлади. Осмонга бокиб : ※ Эй Худо, мен бир оддий етим боламан. Мен огир касалман. Илтимос мени тузалиб кетишимга ёрдам бер. Мени операция киладиган духтир амакиларга уз ишларини тугри бажаришга узинг мадад бер. Агар сен мени тузалиб кетишимга ёрдам берсанг, мен яхши бола булиб усиб улгайишга харакат киламан. Мени тузалишимга ёрдам беришингга умид килиб коламан!※ дея кулчаларини юзига тортди.
Узининг дуосини якунлагач операция столига ётиб олди. Шу пайт боланинг Аллохга килган ноласидан сунг нафакат мени хаттоки ёнимдаги хамкасбларимни хам кузига ёш тулди. Кейин болача :
-- Мен тайёрман!- деганча гапини тугатди.
Операция жуда муваффакиятли утди. Болачани палатасига олиб боришди. Бир неча кундан сунг касалхонадан жавоб беришди. Ва мехрибонлик уйидан келишиб олиб кетишди. У тулик согая бошлади.
Орадан бир неча кун утгач нотаниш бир киши мени офисимга келди. Шу вокеа хакида мен билан гаплашмокчи эканлигини баён килди.
-- Бир неча кун олдин ёш болачани операция килганингиз хакида гапириб беринг!- дея суради.
Кейин билсам уша нотаниш киши журналист экан.
-- Мен куп болаларни операция килганман. Кайси бирини суряпсиз?
-- Ёш болачани...мен учун дуо килмайсизми деган болачани!- деди.
Шунда врач жиддий тарзда:
-- Шундай холат хакикатдан руй берганди лекин бундай холатдаги болачани биринчи марта курдим. У шунаканги сураларни укиб Худога нола килардики буни тасвирлаб беришим жуда кийин. Мени операциям хам мувоффакиятли чикишига унинг дуоси ёрдам берди деб уйлайман.!- дея гапини тугатди акамиз.
Аллох узи кечиргувчи ва мехрибондир. Аллох хар бир бандасини доим уз панохида асрасин..


@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Бомдод намозининг қазосини чошгоҳгача ўқиса бўладими ёки чошгоҳдан кейин ўқиш керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бомдод ва ундан бошқа намозларнинг қазоларини куннинг уч маҳалида ўқиш мумкин эмас. Улар: қуёш чиқаётганда тахминан ўн дақиқа, тиккага келганда тахминан ўн дақиқа ва ботаётганда тахминан ўн дақиқа. Бошқа барча вақтларда ўқиса бўлади.

Бугунги бомдод намозининг қазосини қиём вақтигача яъни, қуёш тиккага келгунгача ўқилса, суннатини ҳам бирга қазо қилиб ўқилади, аммо бепарволик қилиб, қиём вақтигача Бомдоднинг қазоси ўқилмаса, Бомдодни ҳам фақат фарзи қазо қилинади, суннати ўқилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Nahotki haliyam to’g’ri makiyaj qilishni bilmasangiz? 👀

Hozirda yuzingizni chaplab tashlash modada emas 🥲

Keling men sizga bo’yanishni 0dan o’rgatadigan kanalni linkini beraman axir SIZ HAM CHIROYLI BO’LIB YURISHINGIZ KERAK 🙈❤️

Salonga borishga ham hojat qolmaydi ishoning 🤫💄

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Олисдаги согинчим..(хикоя)
...(Энг огрикли ва соф туйгу севгига багишлайман.)

...Кишнинг карсиллаган пайти . .Тирикчилик сабаб 25-30гр совукда хам бозорда савдо киламиз. Асосан киргизлар азорбайжонлар руслар ва циганлар. 2003 йил ..Кунларнинг бирида бозорда 6- 7ёшлардаги боласи билан бир аёл пайдо булди. Кулидаги молини бозорком курсатган пештахтага жойлар экан хаммамиз кизикиб караб турибмиз у бизларга кулибгина салом берди ва савдосини бошлади. Она бола кечга колмай юкларини йигиштириб жунашди яхши савдо килишганга ухшайди. Киргиз аёллари кечгача оз оз ичиб кайф булиб колишади, янги хамкасбимиз уларга эътибор бермади хамма узи билан узи оввора. Кунлар утиб якиндан танишиб олдик Гузалхоним узбек аёли экан савдо расталаримиз ёнма ён сабабли баъзан менга хам ёрдам бера бошлади. Биз деярли тенгдош дунёкарашимиз бир биримизга тугри келиб сухбатлардан зерикмас эдик. Камгап камтарин аёл Чакконгина савдога уста рус тилида равон гапиради табиий гузаллик самимийлик чиройига чирой кушади .Мен сал кизларга якинрокман уларни кузатиб кетиб колсам хам молимга куз кулок булиб сотиб туради. Ишларим юришиб бозорни олди булиб колдим. Буни дадам хам сезиб юрган экан бир куни сайрга кетган куним келиб Гузални кузатган харидор булиб мол сотиб олган пулларни мани кассамга куйиб хиёнат килмай ишлашини бир неча бор кузатгач:
-Углим шу аёл билан гаплаш магазин очамиз бизга сотувчи булиб ишласин дедилар.
Эртаси куни Гузалга бу гапни айтиб совукда ишлаш жонга тегди уз молингни хам сотар эдинг дея таклиф килдим.
-Майли углим хам совукда кийналди дея рози булди.
Хамма шароитлари бор уртача магазин олдик.Ишларимиз юришиб кетди Онам Отам Гузални жуда хурмат килишар эди. Орадан олти ой утиб Гузал уйига кетишга рухсат суради Отам яна келишини илтимос килиб кулига иш хаккини берди. Мен уларни вокзалга кузатиб чикдим.
...Кунлар утгани сайин йул караб негадир Гузални согина бошладим рус кизлари мени кизиктирмай куйди савдо хам юришмай колди..Отам барака шу кизда экан узи юлдузи иссик эди дея билиб билмай ярамга туз сепади ёшим хам уттизга бориб колди уйлансам хаммаси ортда колар десам кани бирорта киз ёкса..
Нихоят Гузални олдига келиб кетиб юрадиган аёлни куриб колдиму тилло топгандек севиниб кетдим.
Салом аликдан сунг Гузални сурадим у якинда уйига кетишини айтганида кетиш вактини хабар килишини илтимос килиб адресини олиб колдим. Отам хам Гузалга йулга пул жунатиб бу ёкга чакириб олишга рози булди.
..Гузал илтимосимизга йук демай келиб уз ишини давом этказди.
У менга жуда мехрибон укасидек куради аммо мен уни севиб колган эдим.Узокрокда булай деб вахтага ишга кетдим аммо юрагимдаги олов сунай демасди. Йил утиб Гузал яна уйига кетди шунда Онамдан билдимки унинг эри улган икки боласини Онасига куйиб келган экан. Энди келмасам берган тузунгизга рози булинг деб хайрлашиб кетди..Ота Онамнинг кистови билан уйландим..Кизим дунёга келди..Унга кечиккан ва илк мухаббатимнинг исмини куйдим..Бу дунёда сени борлигинг кандай яхши исми калбидек гузал севгилим ..Онам ва Гузал доим алокада телефон оркали сузлашиб турадилар..Унинг хаётида булган шодликлардан мен хам кувонаман.
Якинда углининг туйига таклифнома жунатди Ота Онам мени туйга оиламиз номидан жунатишди. Аэропортда кадди комати келишган баланд буйли Имронни йиллар киёфасини узгартирмаган хамон малохатли ёш чиройли Гузални куриб кузларимга ёш келди..
-Укам мени сен курар кун бор эканку..
Уччаламиз бир биримизни истикболимизга шошилдик..
Узбек туйлари бунчалар чиройли..Йигирма кун бир пасда утиб кетди Самарканду Бухоро Тошкенту Кукон жуда чиройли шахарлар экан.
Гузал бошка оила курмай узини болаларига багишлабди..
-Сизга рахмат мени сизга учратган Худога шукур ишлаб келган пулларимга дукон курдим яшашимизга бемолол етиб турибди..дейди ийманибгина..
-Сизга хам рахмат сизни менга учратган Оллохга хамду саноларим исмингизни кизимга куйдим рози булинг каршисида бош эгаман фариштамнинг..
-Оллох рози булсин..
..Сафарим кариб уйимга кайтар эканман мени кузатиб чикган якинларим Имрон ва Гузалга узок термулдим дилимда чидаб булмас огрик билан:
-Гузал кел шу эшикни ёпмаймиз качонлардир биримиз таккиллатсак иккинчи

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ШАЙТОН ТУЗОГИДАГИ АЁЛ.. ехуд хиёнатдан котилликкача булган йул.


3-КИСМ


Менда унака хаёл йук. - Ха, энди айтаман-да, тирик организм булсак, - Кахрамон олдида кимтиниб утирган ёш жувонга сукланиб каради. Тиш докторига катнаётган Сарвиноз аста-секин узига оро бериб, атир-упалар сепадиган булди. Эри кетганидан бери узига дуруст карамаган эди. Озгина пардоз килиб, очилиб-сочилиб кетди. Сезгир кайнона бу узгаришни назардан четда колдирмади. Лекин хаёлига келган ножуя фикр, гумондан узини тезда тийди. - Астагфуриллох... гумон иймондан айиради. Йук, йук... менинг келиним углимга бевафолик килмайди. Аллох сакласин-а. Эри хадемай кайтаман дегани учун узига караётгандир-да... Энди баъзи кунлари Сарвиноз поликлиникадан кеч кайтадиган одат чикарди. Кайнона-кайнотаси сураса, хар хил бахоналарни рукач киларди. Бир неча йиллардан бери аёллик ор-номусини саклаб, эрига вафодор булиб юрган келинчак бу сафар шайтон тузогига илиниб колганди. Уни стоматолог йигитнинг уткир нигохи, ширин сузлари, ичаккузди латифалари батамом узига ром килганди. Хар сония у хакда уйлайдиган, уни согинадиган булди. Даволаниш ва тиш куйдириш бир ой деганда нихоясига етди. - Бу дурдек тишлар гузаллигингизга яна гузаллик кушди, - Кахрамон Сарвинозга кузгуни берди. - Мана, каранг, факат узингизга кузингиз тегмасин-а... Энди буни нишонламасак булмайди. Сарвиноз уз хуснига узи туймай, каршисидаги комати келишган ок халатли шифокор йигитга ширингина табассум хадя этди. Бу табассум, илтифотлар ресторанда ажойиб стол атрофидаги учрашувга сабаб булди. Аёлнинг хиёнат эшиги очилмасин, кейин ёпилиши кийин, - деб ёзганди бир ёзувчи. Сарвиноз бутун эрк-ихтиёрини Кахрамонга топширди. У бахтли оиласини, иккита ширингина угилчасини, уз аёллик ор номусию кадру кимматини оёкости килиб, номахрам эркакнинг кучогида "уз бахти"дан масрур эди. Кунларнинг бирида эса у уйига жуда кеч кайтди. Кайнона кайнотаси келинни уртага олишди. - Кизим, сиз кейинги вактларда анча узгариб колдингиз. Дуконга чикиб келай деб, беш-олти соат йуколиб кетасиз. Бугун кеч кайтяпсиз. Нима буляпти сизга? Яна бирор ножуя кадам босиб, оиламизни иснодга куйманг, кизим.. Эрингиз оилам, хотин, бола-чакам деб юрибди-я мусофир юртда, яна углимизни шарманда килманг, - бирин-кетин гапиришди кайнона кайнотаси. - Хар хил хаёлларга борманглар. Холамнинг уйида эдим. Утириб колдик. Шунга ота гури, козихонами? Сарвиноз кечаси билан икки ут орасида тулгониб, ухламай чикди. - Нима килиб куйдинг, Сарвиноз? Нега эрингга хиёнат килдинг, -ичидан бир нидо эшитилди. - У сени жону дилидан севади-ку! Огзингдан чикканини мухайё килади-ку! Эрта-индин уйга кайтса, кай куз билан эрингга карайсан? Виждонинг кийналмайдими? Нега уткинчи хис-туйгуларга берилдинг? Киркига чидадинг,кирк бирига хам чидаганингда бахтли хаётинг давом этарди. Энди нима килмокчисан? - Э, нима килибман? - ичидан яна шайтон нидоси келди. - Севишнинг айби йуг-у. Нима килай? Кахрамонни севиб колдим. У хаётим мазмунига айланди. Нима, эрим карийб олти йилдан бери узга юртда, мендан олисда покиза юрибдими? У хам хиёнат килиб юрибди. Мен хам одамман, кунглим истаган ишни килишга хаклиман... Вакт окар дарё экан. Комилжон хеч вакт утмай, сог саломат уйига кайтди. Бугун унинг мехнати эвазига бунёд булган янги ховлида мехмонлар жамулжам. Нозу неъматга тула дастурхонлар ёзилган. Комилжон кунгил сураб келган кариндошлар, ёру биродарларига уз таассуротларини айтиб берар, икки углини тиззасига утказиб олиб, уларга мехр билан карарди. Мехмонларга елиб югуриб хизмат килаётган хотини хам унинг эътиборида. Хар замонда кулиб, кузини кисиб куяди хотинига. Олти йиллик айрилик, хижрон, висол... якинлар дийдори... етказганига шукурлар. Хаёт яна уз маромида давом этарди. Комилжон бир ой дам олгач, угилчаларининг суннат туйини хам дабдабали утказиб олди. Кейин эса "ётиб еганга тог чидамайди", деб узининг "Нексия" сида киракашлик кила бошлади. Рузгори бут, оиласи тинч. Лекин негадир хотини аввалгидек мехрибон, дилкаш, хушчакчак эмас. Хаёли паришон, узи билан узи. Комилжон буни узок йиллик айриликка йуйди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🦄Bitta kapalakni tanlang!🦄
Va qanaqa inson ekanligingizni bilib oling.👇🏻👇🏻

1⃣ 🦋 4⃣🦋
2⃣ 🦋 5⃣🦋
3⃣ 🦋 6⃣🦋

100% javoblar tugri👆🏻👆🏻❤️‍🔥🙈

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Араб харфларини кийимларга ёзиш урф бўлган. Шу кийимларни кийиб хожатхонага кириш тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кийимда Оят, Ҳадис, Аллоҳ таолонинг исм сифатларидан бири ёзилган бўлса бу кийимлар билан ҳаммом ҳожатхонга кириб бўлмайди. Аммо шунчаки исмлар, сўзлар, харфлар ёзилган бўлса бу кийимлар билан ҳожатхона, ҳаммомга кириш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

💵💵Bir boyvachcha honim hizmatkoriga men o'lsam boyligimni senga xatlab beraman deb aytibdi. Honim xizmatkoriga yana bir gap aytadi, xizmatkor esa uni yanada uzoqroq vaqt yashashini hohlab qoladi.

SAVOL: mantiqiy fikrlab ko'ring, xizmatkor nega honimni uzoq yashashini istagan?😨

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​да бурним қонатманг , илтимос !
Аёлнинг гапи Мансурга эриш туюлдими кулиб юборди.
- Кечагина ўлдим -куйдим қилган , акажонлаган сенмасмидинг ? Одам шунчалар тез ўзгарадими , артист бўлиб кетай .
Тўй қачон ? Балки кўйлак сотиб оларсан , Лимузинга миниб олиб ёнма -ён шаҳар айланарсан . Тўйингга айтасанми , хар қалай бегонамасмизку !
-- Энди бегонасиз менга .Чиқиб кетинг уйимдан !
Аёл йиғлаб бошқа хонага кириб кетди .
- Сен ҳақсан . Хотиним ҳам аёл .
У ҳам меҳр излайди мендан . Бу ўрганиш , қўмсашлар вақтинча .
Хотиним сочларини ўрмасам ҳам қўлидан сув ичсам арзир экан . Эскирса ҳам одамнинг ўз қўшиғи бўлсин экан .Унинг қандай айтиш ўзига боғлиқ экан . Эскирган бўлса ҳам ўз қўшғинг бори қандай яхши .
Яхши қол , бахт тилайман сенга , омон бўл ! -дея аёл уйини тарк этди у
Шом чўккан , кўкда бир парча ой кулча бўлиб тунги юлдузларнинг меҳмонга чорлагандек кўкдан ёғду сочар , майин сабо бахт қўшиғини куйлагандек жонларга роҳат бағишлаб эсаётган пайтда ошхонада Сафура ош дамлаётган эди.
Мансур оҳиста унга омон юриб келдию яширган гулдастанинг хотинига тутди
- Айбингизни ювясизми ?!
- Жиддий қараб деди Сафура эрига
- Йўқ , эскирган қўшиғимни янгитдан эшитмоқчиман онаси !
Болаларининг бирга турганини кўрган она
- -Илоё қўша қарисинлар иккиси !-дея ўзини ичкарига олди

тамом.

ИБРОХИМ РИЗО


📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​ХАСТА БОЛАНИНГ ОРЗУСИ

Она лейкоз (оқ қон) билан оғриган олти ёшдаги ўғлига қараб, юрак бағри ўртанарди. Қалби изтироб ичида бўлишига қарамай, нимадир қилиб ўғлини севинтиришн ўйларди. Барча ота-оналар каби у ҳам фарзандининг улғайишини, орзуларининг рўёбга чиқишини истарди. Аммо бундай бўлмаслиги аниқ, хасталик чангалида боласи эзғиланаётгани ҳаммага аён эди. Шунинг ҳам она ўғлининг орзуларини рўёбга чиқаришга уринарди.
– Меҳмет, катта бўлганингда қайси касб эгаси бўлишинг ҳақида ҳеч ўйладингми? Катта бўлганингда қандай яшашингни орзу қилдингми?
Меҳмет узоқ куттирмай жавоб берди:
– Ойижон, мен катта бўлсам ёнғин ўчирувчи бўламан!
Она кулимсиради ва:
– Орзуингни рўёбга чиқаришга ҳаракат қилиб кўрамизми?- деди.
Кейин шаҳардаги ёнғин ўчириш мудирлигига борди ва ёнғин ўчириш хизмати ходимлари билан танишди. Уларга ўғлининг сўнги истагини етказди. Боласини ўт ўчириш машинасига миндириб, шаҳар айлантиришга имкон бор-йўқлигини сўради.
– Бундан ҳам кўпроғини қила оламиз,- деди ёнғин ўчириш хизмати ходимларидан бири. – Агар ўғлингизни чоршанба куни эрталабда уйғотиб, кийинтириб турсангиз у бизнинг шарафли меҳмонимиз бўлади. Ўғлингизга ўт ўчирувчилар кимлигини кўрсатамиз. Биз билан бирга ёнғин ўчириш маҳкамасига келади, бирга овқатланамиз. Ёнғин ўчириш амалий машғулотларида қатнашади. Бизга унинг ўлчовларини берсангиз, унг лойиқ хизмат кийимлари тиктириб кийдирамиз.
Уч кундан сўнг ёнғин ўчириш хизмати ходими Меҳметнинг олдига борди. Унга аталган махсус кийимчаларни кийдирди ва ётоғидан ўт ўчириш машинасигача кўтариб олиб бориб, машинага ўтқизди. Меҳмет ёнғин ўчириш хизматчиси ҳамроҳлигида ўт ўчириш машинасида маҳкамага борар экан, ўзини ниҳоятда бахтли ҳис қиларди.
Ўша куни шаҳарда учта ёнғин фалокат рўй берди. Меҳмет ҳар хил ўт ўчириш машиналарига минди, ҳатто маҳкама мудирининг хос машинасига ҳам ўтириб шаҳар айланди. Телевизорда одамлар жажжи ёнғин ўчирувчи- Меҳметнинг жасоратини тоомша қилдилар. Орзусининг рўёбга чиқиши, унга кўрсатилган муҳаббат ва эътибор Меҳметни шунчалик севинтиргандики, у докторлар айтган муддатдан яна уч ой кўп яшади.
Бир кечаси Меҳметнинг аҳволи оғирлашиб, сўнги дақиқаларини яшаётганида, умрининг охирида болакай ўзини ёлғиз ҳис этмаслиги учун бош ҳамшира оиласини касалхонага чақиртирди. Кейин Меҳметнинг ёнғин ўчириш хизмати ходимлари билан ўтказган кунини эслади ва ёнғинга қарши курашиш маҳкамасига қўнғироқ қилиб, Меҳмет ёруғ дунё билан видолашаётганида унинг олдида ёнғинга қарши кураш маҳкамасининг бирор хизматчиси, хизмат кийимида туришини илтимос қилди.
– Буни аъло даражада бажарамиз,- деди ёнғинга қарши кураш маҳкамаси мудири.- Беш дақиқада ўша ерда бўламиз. Сиз бизга бу борада ёрдам бера оласизми? Яъни машиналаримиз сиреналарини чалиб касалхона атрофида айланганида, раҳбариятингизга ҳеч қандай ёнғин рўй бермагани, шунчаки бир болани хурсанд қилиш учун унинг зиёратига келганимизни хабар бериб, Меҳметжон ётган хонанинг деразасини очиб бера оласизми?
Беш дақиқалардан сўнгра ўт ўчирувчи машиналар сиреналарини чалганча касалхонага етиб келишди. Ўн тўртта ёнғин ўчириш хизмати ходимлари Меҳмет ётган учинчи қаватдаги хона деразасига тирмашиб чиқишди ва онасининг изни билан болакайни бағирларига босдилар. Улар Меҳметжонни жуда яхши кўришларини айтиб, болакайни эркаладилар. Ўлим билан юзма-юз турган Меҳмет ёнғин ўчириш хизмати мудирига қаради ва:
– Жаноб, мен энди чиндан ҳам ёнғин ўчирувчиманми?- дея сўради.
– Албатта! Ё бунга шубҳанг борми, Меҳметжон?- жавоб берди мудир.
Шу сўзлардан сўнг Меҳмет кулимсиради ва кўзларини бир умрга юмди…
Турк тилидан Умида АДИЗОВА таржимаси


⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​диққатпазликдан озиб-тўзиб кетди.
Орадан кўп йиллар ўтиб, ризқи битган
қайнона ниҳоят ўлди. Ҳеч қанча вақт
ўтмай унинг Россиядан топилиб
келган ўғли ўз хотини-ю,
фарзандларини йиғиб олганча, тинч-
тотув ҳаёт кечира бошлади. Этига-эт
қўшилиб, юзига табассум югурган эри
эса ниҳоят кекса дўстлари даврасига
қўшиладиган, кўчада бош кўтариб,
сал бемалолроқ юрадиган бўлиб
қолди, келини ва куёви билан
самимий муносабат ўрнатди. Шайтон
унинг хонадонини тарк этиб, ризқ-
барака кириб келди.

Қадрли қайноналар, имкон қадар
қисқа баён этилган бўлишига
қарамай, ушбу ҳикоя қалбингизга
ниҳоятда оғир ботишини биламан.
Лекин тўғри тушунинг, бундай аччиқ
сатрларни ёзиш ҳам осон кечмайди.
Эркакка итоат қилмаган аёл
шайтонга шерик бўлиб, кўриб
турганингиздай, қилмишлари
раҳмоний кечмайди. Шундай экан,
ўзингизни эҳтиёт қилиб, феъл-
атворингизни идора этиб,
охиратингизни обод қилишга,
хунукдан хунук қилиқлардан йироқ
бўлишга, жума намозларида,
маҳалла қўмитасининг
йиғилишларида бемаъни-бетаъсир
қилиқларингиз муҳокама қилиниб, эл
олдида шармандали ҳолатга
тушмасликка урининг. Қилиқларингиз
кўчада достон бўлгач, эрингиз,
ўғилларингиз, ака-укаларингиз
маҳаллада бош кўтариб юришини
ўйланг.

Эркаклар эса «қайнона» дея ном
олган муаммо ечимига оид хулосани
ўзлари чиқариб олишар...


📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ОРАГА ДЕВОР ТУШМАСИН

Ака-ука оталаридан қолган ҳовлида кун кечиришарди. Бир тушунмовчилик сабаб ораларига совуқчилик тушди, гаплашмай қўйишди. Кунлар ўтгани сари ўртадаги жарлик катталашиб борарди. Охир-оқибат ҳовлининг қарама-қарши томонларига уй солиб яшай бошлашди.
Бир куни аканинг эшиги тақиллади. Остонада катта ёшлардаги одам турарди:
– Мен устаман, иш қидириб юрибман. Балки, ҳовлингизда менбоп юмуш топилиб қолар, –деди.
– Ҳа, албатта! Ҳовлини кесиб ўтган ариқни кўряпсизми? Ўтган ҳафтада укам кавлатди, ўзича ҳовлини ажратиб, ерни чегаралаб қўйди. Бу ерда етарлича тахта бор, – деди омборхонасига ишора қилиб. – Сиз ҳовлини буткул ажратиш учун ўша ариқ бўйлаб тўсиқ қуриб беринг.
Уста дарҳол ишга киришди. Тахталарни олиб чиқди, ўлчаб кесди, рандалади. Бу орада оҳорли кийимларини кийиб олган ака уйидан чиқиб келиб сўради:
– Мен бозорга кетяпман. Тўсиқ учун яна бирор нарса керак эмасми?
– Раҳмат, ҳамма нарса етарли, – жавоб берди уста.
Кечга яқин шаҳардан қайтган аканинг жаҳли чиқди. Чунки уста ариқ устига кўприк қуриб қўйганди.
– Мен сизга тўсиқ қуринг, дегандим-ку! – деди ғазаб билан устага қараб.
Уста жавоб бериб улгурмасидан, уйидан чиқиб кўприкни кўрган ука улар томонга юра бошлади. Акасининг хоҳиши билан қурилди деб ўйлаб, хурсанд бўлди. Шошиб кўприкдан ўтди ва акасини қучоқлади. Ариқ қаздиргани, қўпол муомаласи учун узр сўради. Бирпасда икковлари суҳбатга киришиб кетишди. Бу орада анжомларини йиғиштириб, кетишга ҳозирланаётган устага "Шошилманг, меҳмонимиз бўлинг", деб таклиф қилди ака. У эса:
– Раҳмат, қололмайман. Мен ҳали жуда кўп кўприклар қуришим керак, – деди табассум билан ва йўлида давом этди…

Нигора НЕЪМАТ қизи.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Иккиаёлимниям🥀 бахтсиз қилдим...

Ишонсангиз, бу дунёда армондан оғирроқ юракни эзувчи туйғу йўқ экан. Мен ҳам тақдир чархи бошимга туширган кўпгина аянчли воқеаларни ўйлаганим сари, юрагим эзилиб кетади. Ҳаётда нимагадир эришишим, кимларнингдир розилигини олишим учун умримдаги азиз неъматларимни бой беришимга тўғри келишини тасаввур қилолмасдим... Онамнинг қаршиликларига қарамай, ўзим кўнгил берган Сунбула исмли қизга уйландим. Онам у билан турмуш қуришимга шу қадар қарши эдиларки, ҳатто тўйнинг эртаси куни бўладиган Келин кўрди маросимида ҳам хотиним билан юзлашишни ўзига эп кўрмади. Катта опам қайнона сифатида хотинимнинг оёғи остига онам берган бир метр матони ташлаб кетди. Ўша дамларда, Сунбулага уйланиб, унга жабр қилганлигимни англадим. Чунки бир ота-онанинг кўзига суртиб, асраб-авайлаб катта қилган боласини уни ёмон кўрадиган кишилар орасига олиб келгандимда. Аммо онам учун муҳими, ўзларига муносиб, бой-бадавлат, кунига битта куйлак ки­йиб, иккинчисини ечадиган хонадон қизини келин қилиш эди... Бой оиладан чиққан қизларнинг кўзи тўқ бўлади. Нон кўрмай ўсган қизлар кун келиб Кўрмаганнинг кўргани қурсин қабилида иш тутиб қолишади. Уларни жиловини қўлга ололмай қоласан. Бунинг устига, бойнинг қизи сени катта мартабаларга эришишингда бир кўприк бўлади. Камбағалнинг қизи сени орқангдан кун кўрмаган ака-укасини боқаман деб, бор-будингни, топган-тутганингни совуради.Онамнинг гапларида жиндеккина бўлсада, ҳақиқат борлигини билардим. Аммо қалб амрига қарши бориш, ўзингни севган инсондан айри тасаввур қилиш мумкинмикан?! Мен бундай қилолмадим. Отаси оддий деҳқон, онаси уй бекаси, топиш-тутишлари ҳаминқадар бўл­ган бу оила қизини онам айтган мартабаю, шон-шуҳрат, бойликдан устун билдим.Фақатгина ўша қиз билан бахтли бўла олишим мумкинлигига ишончим комил эди. Бироқ онам шунча асъасаю-дабдаба билан эл-юртга ош берганига қарамай, ҳали-ҳамон Сунбула билан яшашга қўймаслигини бот-бот такрорлаб турарди. Шу боис, хотинимнинг ҳар бир ишидан ишкал қидирарди. Тўйимиздан уч ой ўтиб, хотинимнинг бўйида бўлмаётгани онам учун айни муддао бўлди... Менга туғмас келин керак эмас! деди бир куни эрталаб дастурхон атрофида жамулжам ўтирганимизда... Фарзанд билан давлатнинг эрта-кечи йўқ, хотин, деди дадам вазиятни юмшатиш учун.Аммо онамнинг ранги оқариб кетди.Қадами қутлуғ келин келганидан ой ошади. Паст табақадан чиққан қиз қанақасига нас­ли тоза бола туғиб бериши мумкин. Ўзи бизникига келганидан буён тузук-қуруқ овқат еяётган бўлса керак. Онамнинг бу тазйиқи Сунбулага оғир ботиб, йиғлаганча уйга кириб кетди. У кетиши билан дадам иккаламиз онам билан тортишиб қолдик. Онам эса: Кўчадан келган келгинди мендан азиз бў­либ қолдими? дея уввос солиб йиғлашга тушди. Уларни овутолмадик.Мен ҳам жаҳл қилганча ишга отландим. Дадам ҳам тезда чиқиб кетди.Кечга томон уйга келсам,кўп йиғлаганидан Сунбуланинг кўзлари қизариб, шишиб кетган экан. Кийимларимни алмаштириш баҳонасида уни уйга чақириб,эрталабки гап-сўзлардан хафа бўлмаслигини айтдим... Негаям мени севиб қолдингиз? Нега менга уйландингиз?! Онангиз иккаламизни барибир бирга яшатмайдилар. Бугун менга бир ой муҳлат бердилар. Агар бўйимда бўл­маса,ўз хоҳишим билан уйдан чиқиб кетишим керак эмиш... Хотинимга онам бунақа шартни бекорга қўймаганлигини англаб турардим.Бироқ онам ўнг қўлим бўлса, хотиним чап қўлим. Қайси бирини кессам ҳам вужудим оғ­рийди.Ноилож Сунбулага сабр-тоқат тилаб, ҳаммаси яхши бўлишига умид бердимда, ишларимга овуниб кетдим.Онам шарт қилиб қўйган бир ой қандай ўтди, билмайман.Хотинимнинг бўйида бўлмади.Онам эса яна эски дийдиёсини бошлади... Қаёқдан ҳам бошимга шу туғмас хотинни етаклаб келдинг.Энди шуни деб эл-юрт олдида юзим қо­ра бўладими?деди асабийлашиб. Орага дадам тушди. Онамни тинчлантирди.Ўртадаги жанжал хотинимга яна бир ой муҳлат бериш билан тугалланди.Энди Сунбула иккимиз кечаю-кундуз Худодан фарзанд беришини сўрардик. Оҳларимиз кўкка етди чоғи, бир ой ичида хотинимнинг ҳомиладорлиги маълум бўлди. Бу янгилик ўз ўғлига зимдан бойвучча келин қидириб юрган онамга қаттиқ таъсир қилди......

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

МАТЛУБА ЮСУФ ОХУНдан олинди.

Автобус

Бир неча йил илгари, мусулмонлардан бири Лондон шаҳрига кўчиб келади. Ҳар куни бир вақтда ишга кетаётганида, ҳар сафар ўша ҳайдовчи ва ҳудди ўша автобусга минар экан. Бир куни афтобус хаққини тўлаб, бориб ўтиради. Қараса, ҳайдовчи қайтимига 20 пенс, яъни қайтимини зиёдаси билан бериб  юборибди. Мусулмон одам эса ошиғини қайтариб беришни ўйлабди. Чунки бу унинг хаққи эмасди. Сўнгра яна ўзига-ўзи дебди:
«эээ, эсингдан чиқар, арзимаган чақалар бўлса, ҳеч кимга кераги ҳам йўқ. Шундоғам автобуслар ширкати автобуслардан яхшигина даромад топишади. Бу чақаларни бермасам камайиб қолишмайди. Буларни ўзимга олиб қўяман. Аллоҳнинг менга илинган ҳадяси дейману, яхшиси жим кетаман», деб шундай ҳаёллар билан мусулмон одам бекатига ҳам етиб олибди. Автобус тўхтади. Аммо тушишдан аввал мусулмон одам ҳайдовчига қўлини чўзиб, 20 пенсни қайтариб берди ва деди:
- Марҳамат олинг, оладиган хаққимни зиёдаси билан бериб юборган экансиз!!!
Ҳайдовчи чақаларни олар экан табассум қилиб сўради:
- Сиз шу туманга янги келган мусулмонмисиз?
Мен анчадан бери масжидингизга бориб, ислом дини билан танишмоқчи эдим. Мен сизни ҳатти-харакатингизни кўришим учун бу чақаларни сизга атайин берган эдим!!!
Мусулмон одам автобусдан тушар экан ич-ичидан қалтироқ босиб, оёқлари зир-зир титраганидан зўрға турар эди. Ўзининг қанчалар заиф эканлигини хис этди. Оёқлари чалкашиб, ҳудди йиқилиб кетадигандек эди. Бориб биринчи дуч келган устунга суйкалиб олди, сўнгра осмонларга қараб йиғлаб дуо қилди:
- Эй Аллоҳ, яна озгина қолса исломни 20 пенсга сотиб юборар эканман, деб кўзларидан дув-дув ёш сизилиб тушар эди.

Ўқиб,мен ҳам титрадим,
нафсимиз кўйига кириб,Аллоҳга вақтида қайтолмаган дамларим учун Ўзи кечирсин!!

Матлуба Юсуф Охун саҳифасидан олинди

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✒️Адолат...

Судья бир сафар ўн беш ёшли бир бола устидан ҳукм қилди. Бола дўкондан нон ва пишлоқ ўғирлаган экан. Бола қочиш асносида токчалардан бирини ҳам синдирган. Ҳодиса тафсилотини эшитган судья боладан сўради:
- Сен ҳақиқатдан ҳам ўғирлик қилдингми? Нон ўғирлаб токчани ҳам синдирдингми?
Бола хижолатдан ерга қараб жавоб берди:
- Ҳа!
- Нега ўғирлик қилдинг?
- Муҳтожликдан!
- Ўғирлагандан кўра сотиб олсанг бўлмасмиди?!
- Пулим йўқ!
- Отанг ёки онангдан пул олсанг бўлар эди-ку!
- Отам йўқ. Онам борлар. У киши бемор. Ишлай олмайдилар. У киши учун нон ва пишлоқ ўғирладим!
- Сен ишламайсанми?
- Машиналарни ювар эдим. Онамга ёрдамлашиш учун хўжайиндан бир кун жавоб сўрадим. Шунинг учун мени ишдан ҳайдашди!
Савол-жавоб тугагандан сўнг судья ҳукмни эълон қилди:
Ўғирлик, хусусан нон ўғирлаш жуда ҳам уятли иш. Бу ўғирликда ҳаммамиз шерикмиз. Мана шу залда ўтирганларнинг бари бу жиноятда шерик. Улар ичида мен ҳам борман. Бундан барчамиз масъулмиз! Бу ерда ўтирганларнинг барига ўн доллардан жарима соламан. Ўн доллар бермасдан ҳеч ким залдан чиқмасин!.
Биринчи бўлиб судьянинг ўзи чўнтагидан ўн доллар чиқариб столга қўйди ва деди:
Оч қолган болани полицияга топширган дўкон эгасига минг доллар жарима соламан. Агар дўкондор пулни бермаса дўкони ёпилади. Модомики, кимдир нон ўғирлар экан, бундан барча фуқаролар уялиши лозим. Бу иш давлатимиздаги жамият аъзолари учун шармандалик!.
Залдаги барча иштирокчилар боладан кечирим сўрашди. Ҳамма йиғлади. Судья ҳам залдан кўзларида ёш билан чиқди. У раҳмат ва инсонийлик асарини кўрсатди!


@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ТЕЗКОР #ШОК

Тиззамдаги оғриқлардан 3 кундаёқ халос бўлдим!

2 йилдан бери Артрит касаллиги азоблаб келар эди. Бормаган докторим қолмади, беҳуда кўп пул сарфладим. Лекин...

Қўшним тавсия қилган шу гиёҳ орқали касалликдан уй шароитида бутунлай халос бўлдим.

Бу гиёҳдан одамлар қандай
даво топаётганини ўзингиз кўринг👇👇👇
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil-u
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil-u
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil-u


(Хозироқ кўк ёзув устига босинг ва бепул китобга эга бўлинг)

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Ҳозирда кўплар намозини ўқиб бўлгач жойнамозни четини қайилтириб қўйишади. Сабабини сўрасам "Жойнамозда шайтон намоз ўқийди" ва шунга ўхшаш гап айтишади. Бу қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жойнамозда шайтон намоз ўқийди деган гап йўқ. Шайтон аслида намоз ўқимагани яъни сажда қилмагани учун Аллоҳни хузуридан қувилгани ва шайтон номини олгани маълум ва машҳур. Демак, шайтон жойнамозни қайирмаса намоз ўқиб қўйишидан қўрқиш бу мантиқсизликдир. Жойнамозни қайириб қўйишдан мақсад уни эҳтиётлаш маъносида бўлса керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​миз пешвоз чикайлик..Хайрлашмаймиз..
Сени Оллох йулида яхши кураман..дедим.
..Кадрини каддидан баланд куйган фариштамнинг кузлари ёшга тулди.
-Биз хам сизни яхши курамиз..
..Гузал ва Имронни мехмонга таклиф килиб хайрлашдим..Узим уйимга келдиму юрагим олис Узбекистонда колиб кетди дунё Гузал бир пайтлар яшаган уйнинг деразасига жойлашгандек соатлаб караб утирадиган худди хозир у мени кутуб оладигандек магазинимга тез тез борадиган излаган нарсамни тополмай аламимдан урмонга бориб бор овозимда бакириб йиглайдиган одат чикардим..
Кейин узимга келиб "Гузал менга умид бергани йукку биз икки хил дунё одамларимиз узингни кулга ол Рамиз,-Дея уз ишларимга кайтар эдим.
..Бу холатим оиламга таъсир этмай колмади хотиним болаларимни олиб юртимизга кетиб колди ота онам хайрон мени дардим ичимда...
Бир пайтлар Гузал юрган йулларни девонадек кезар булдим. Отам онам мени бу холатимни сезишиб хамма дардга вакт даволиги хакида сузлашадиган булдилар .Нихоят юрак ютиб Отамга калбим тубидаги энг огрикли дардимни айтдим...Отам энди кечлигини Гузалда кунглим борлигини уша пайтларда айтганимда хаммасига рози булишлиги мумкинлигини айтиб оиламни хароб килиб фарзандларим. уволига колмаслигимни суради Оила мукаддас дунёда Мухаббатдан хам буюк нарсалар бор болам дея Отам болаларимни олиб келди оилам тикланди..Гузал мен сенинг олисдаги кузатувчингман хаётингда булган булаётган хар бир вокеадан хабардорман лекин юрак ютиб дилимдаги дардларимни сенга айтолмайман телефонда овозингни эшитиб туришни узи бир бахт менга. Мухтарам шу хикояни укувчи мени холатимдан кулманг бу махзун ишк киссамни бир буюк калб эгаси Гузал га багишладим четда юрган шундай пок соф аёлларимизга офаринларим. Гузалим мендан ранжима сени хамон Оллох йулида севаман. Муаллиф.Z.Abdulloeva.

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Cарвинознинг кул телефонини доим узи билан олиб юриши, овозини учириб куйиши эса унинг диккатини тортди. Гумонлар ичида колди. Нахотки хотини унга хиёнат килаётган булса?!! Комилжон гумонлардан халос булиш учун хотинини зимдан кузата бошлади. Бир кечаси телефон вибрациясидан уйгониб кетди. Хотинининг ёстиги тагидан аста телефонни олди. СМС келибди. Очиб укиб, эс хушидан айрилаёзди. - Жоним, сени жуда согиндим. Эртага бир илож килиб, квартирамга кел. Бошка чидолмайман, - деб ёзилганди унда. Комилжон узини кулга олди. Ахир биров адашиб кунгирок килиши, смс ёзиши хам мумкин-ку! Хотинининг телефонини аста жойига куйди. Лекин чидолмади. Хотинини уйготиб, смсни курсатди ва уни саволга тутди. - Мен хеч нарса билмайман, адашиб юборгандир бирор киши, нега мендан гумонсирайсиз, нахот шунака аёл деб уйласангиз, - титраб какшаб, йиглади Сарвиноз. -Телефон килинг шу ракамга, аникланг. Менинг куркадиган жойим йук. - Сарвиноз, карийб олти йил айриликда яшадик. Бу орада хар нарса булиши мумкин. Мабодо бошкасини топиб, мендан совиган булсанг, жавобингни бераман. Эртанинг узи кийимларингни йигиштириб, тинчгина чикиб кет. Менинг кузимга чуп сукма. Угилларимни узим катта киламан. Хиёнат килди деб, сени улдиришим, уриб, калтаклаб, хайдаб юборишим мумкин. Лекин умримни камокхонада утказиб, кариган чогларида ота-онамнинг азобланишини, пешонамга "котил" деган кора тамга босилишини, угилларимнинг боши эгилишини истамайман. Тинчгина ажрашамиз. Сарвиноз эрига лом-мим демади. Комилжон эрталабгача йиглаб чикди. Эрталаб эса хеч кимга хеч нарса демай машинасини хайдаб чикиб кетди. - Нима булди Комилжонга? Саломлашмай, дуомизни хам олмай чикиб кетди, - ота она хайрон булишди. Сарвиноз эса эри кетгач, Кахрамонга кунгирок килди. - Нега смс юбордингиз? Эрим укиди, кулга тушдим, шарманда булдим. У сизниям кидириб топади телефон ракамингиздан. Эрим менга чикиб кет, деди. Мен бир пасда угилларимдан, шундай дангиллама уйдан, бойлигимдан ажраб колишни истамайман. Уни йукотишимиз керак. Одам топинг, пулини бераман. Кечкурунгача хал килинг... Бир хафтадан кейин Комилжоннинг улиги топилди. Уни вахшиёна пичоклаб улдириб, каналга ташлаб юборишган. Машинаси эса йук. Ички ишлар ходимларининг тезкор харакатлари туфайли мархумнинг машинаси ва котилликни содир этган икки нафар ёшгина йигит кулга олинди. Котил ёллаган Кахрамон, уни бу ёвузликка ундаган Сарвиноз хам камокка олинди. Тергов ишлари якунлангач, суд бу жиноят ишини хар томонлама синчиклаб урганиб чикди. Судланувчилар килмишларига яраша жазо олишди. Килмиш-кидирмиш. Лекин фарзанд догида куйиб ёниб адо булаётган ота она, етим колган фарзандлар дардига хеч ким даво тополмайди.

Tamom
📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

2-КИСМ


Узимнинг Сарвинозим, тила тилагингни, - кунгирок килиб хотинини кутлади Комилжон. -Скайп оркали янги мехмонни куриб кузлари ёшланди. - Нима олиб берай фариштамга, шундай тойчок угилчаларни тугиб берган аёлимга? - Узингиз бошимизга омон кайтсангиз булди, дадажониси, -Сарвиноз бу гапни чин дилдан айтди. Комилжон хотинининг бу гапидан хурсанд булди. - Ана шу гапинг учун хам битта тилла занжир нозик буйгинангга мендан, иккинчи угилни тугиб берганинг учун битта тилла узук хам совга киламан, - Комилжон суюниб кетди. У чиндан хотинини яхши курарди ва хамиша унга эътиборли эди. Доимо кутилмаган совгалар билан хотинини хурсанд киларди. Орадан беш йил утди. Комилжон орзу килганидай дангиллама иморат битди, хавас килгулик. Лекин узок йиллик айрилик, согинч куз ёшлари... Она телефонда углини бироз койиди. - Жон, углим, энди кайтгин, бу дунёнинг кам тулмайди. Иморатинг битди, машина олдинг, угилларингнинг туйига хамма нарса тайёр. Борига шукур килиб, энди кайт уйга. Хотинингни хам уйласанг-чи. Угилларингни, ота-онангни согинмадингми? Ота хам анча панду насихат килди. Угил тез орада кайтадиган булди. - Дадаси, менга озгина пул керак, -телефонда эрига эркалик килди Сарвиноз. - Тишларимни даволатишим, курт еганини тозалаб, садаф тиш куйдирмокчиман, лекин тилламас. Майлими? - Хуп-да, Сарвинозим, - сен албатта тиш духтирига мурожаат килгин. Тишларингни даволатиб, мен боргунча янада гузал санам булиб тургин, сени согиндим... Сарвиноз угилчаларини кайнонасига колдириб, поликлиникага борди. Стоматолог жуда хушмуомала, чиройли ва куркам йигит эди. Сарвинознинг тишларини текшириб, керакли маслахатларини берди. - Камида бир ой муолажага катнайсиз. Ахир гузаллик курбонликни талаб килади, - хазил аралаш гап килди стоматолог йигит. Эри телефон килгач, Сарвиноз хаммасини тушунтирдирди. Канча вакт, канча пул кетишини...Комилжон рози булди. Сарвиноз хар куни болаларини кайнонасига колдириб, поликлиникага катнай бошлади. Стоматолог йигитнинг исми Кахрамон экан. Оилали, икки фарзанднинг отаси. Жуда гапдон, хушчакчак, хазилкаш экан. У хар хил латифалар айтиб, мижозларни кулдириб турарди. Гап орасида Сарвинознинг эри Кореяда эканлигини хам билиб олди. - Шундай гузал аёлни эри узокда юрса-я? Бирортаси сизни илиб кетса, эрингиз нима килади, кулогини ушлаб колади. - Худо асрасин-а, - Сарвинознинг юзлари дув кизарди. - Эрим рузгорни бутлай деб мусофирликда азоб чекиб, мехнат киляптилар.

(давоми бор)

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…
Подписаться на канал