Сиёсатга қизиқмайдиган халқни, халққа қизиқмайдиган сиёсатчилар бошқаради. Мурожаат учун: @Uylashimcha_pochtabot
Массанинг қўшиғидан кўра изоҳлари маьноли.
@o'ylashimcha
Биринчиси оригинал, қолганлари плагиат.
@o'ylashimcha
Франция сентябрь ойида Фаластин давлатини тан олишини эълон қилибди.
Франция президенти Эммануэль Макрон Фаластин маъмурияти президенти Маҳмуд Аббосга расмий мактуб йўллаб, жорий йилнинг сентябрь ойида Фаластин давлатини тан олиш қарори ҳақида хабар берди.
@o'ylashimcha
Ҳар бир ота учун энг яхши совғалардан бири бу - фарзандлари ва уларнинг ёшлигини эслатувчи суратлари бўлса керак.
@o'ylashimcha
Ҳақиқий эркаклар 40 ёшида қандай бўлиши керак:
@o'ylashimcha
ChatGPT тахминий Учинчи жаҳон урушидан кейин дунё харитаси қандай кўринишини моделлаштирди.
Сценарийлар:
▪️Шимолий Америкада қизил байроқ ва коммунизм хаёлоти бор;
▪️Хитой империяни тиклайди ва Жанубий Америкадаги энг йирик хориждаги мустамлакага эга бўлади;
▪️Ҳиндистон миллатчиликка ўтади, Европа Иттифоқи эса Африканинг "собиқ провинциялари"га парчаланади;
▪️Яқин Шарқ яна нотинчлик алангасида;
▪️Австралия ва окенаияда хаос
Шарқда эса алоҳида монархияга эга Янги СССР мавжуд.
Бу ҳақиқий эмас, лекин қизиқарли.
@o'ylashimcha
АИ-80 бензини ишлаб чиқариш тўхтатиларкан.
“Ўзбекнефтгаз” 2025 йил сентябрдан АИ-80 бензини ишлаб чиқаришни тўлиқ тўхтатишни режалаштирмоқда.
Жорий йилнинг ўзида АИ-80 захиралари тизим корхоналари омборларида тугатилади.
2026 йилдан фақат юқори октанли автобензинлар (масалан, АИ-91, АИ-95) сотилиши режалаштирилган.
Бу қарор “Ўзбекистон–2030” стратегияси доирасидаги атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт мақсадларига мувофиқ қабул қилинмоқда. Президент фармонига биноан, 2025 йил якунига қадар АИ-80дан фойдаланиш ва сотишни чеклаш учун барча ресурслар сафарбар этилади.
@o'ylashimcha
Нақд пул шуларда қолди ҳозир.
Биз кредитга оламиз.
@o'ylashimcha
Қозоғистон мактабларида янги тарбия дастури жорий этиларкан.
1 сентябрдан бошлаб барча мактабларда “ҳалол ва меҳнаткаш фуқаро” тарбиясига алоҳида эътибор қаратилади. Қозоғистон Таълим вазирлиги 1 сентябрдан бошлаб мамлакатдаги барча таълим муассасаларида ягона тарбия дастурини жорий этишини маълум қилди. Дастур “ҳалол ва меҳнаткаш фуқаро”ни тарбиялашга қаратилган.
Вазирликнинг билдиришича, янги дастур доирасида мактаб биноларининг дизайни ҳам миллий қадриятлар ва маданиятни акс эттирадиган кўринишда бўлади. Тарбия ишлари фақат ўқитувчилар билан чекланмайди — бу жараёнга полиция, шифокорлар, давлат идоралари ва бошқа ижтимоий ташкилотлар ҳам жалб этилади.
Ҳар ойда алоҳида мавзулар бўйича дарслар ўтказилиши режалаштирилган. Булар орасида адолат, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик каби қадриятлар асосий ўринни эгаллайди. Таълим вазирлиги бу ташаббус ёш авлоднинг маънавий ва ахлоқий тарбиясини мустаҳкамлашга қаратилганини таъкидлади.
@o'ylashimcha
Японияда ўқитувчи дўконда савдо қилгани учун ишдан бўшатилибди.
60 ёшли педагог кўпроқ пул топиш мақсадида бўш вақтида уйи яқинидаги маркетда қўшимча даромад қилиб келган. Бироқ харидорлардан бири унинг устидан таълим департаментига шикоят қилган, буни эшитган мактаб директори бунга шахсан гувоҳ бўлиш учун етиб келган. Шўрлик ўқитувчи дарс қолдирмаган ва ўз мажбуриятларини виждонан бажариб келган бўилишга қарамай, уни ишдан бўшатишган.
Директор дўкондаги иш ўқув жараёнига салбий таъсир кўрсатади, деган қарорга келган ва ҳатто педагогни ота-оналар ва ўқувчилар олдида узр сўраттирган.
Экспертларнинг таъкидлашича, Японияда қўшимча иш жуда негатив қабул қилинади. Уларнинг фикрича бу ходимнинг кўпроқ чарчаши ва асосий ишига масъулиятсиз ёндаша бошлашига сабаб бўлади.
@o'ylashimcha
Соғлиғидаги муаммолар туфайли қамоқдан муддатидан аввал озодликка чиққан Салим Абдувалиев.
@o'ylashimcha
Лифтдаги Путиннинг расмига одамларнинг реакциясини тасвирга олишибди.
@o'ylashimcha
Айтилиши қирғизча, эшитилиши ўзбекча латифа
@o'ylashimcha
Қўрқинчли хабар!
Ҳиндистон ўз талабаларини Ўзбекистондаги тиббий олийгоҳларида ўқимасликка чақирибди. Университетда зарур академик ва клиник стандартлар йўқлиги таъкидланган. Тавсияларга риоя қилмаганлар Ҳиндистонда тиббиёт соҳасида фаолият юрита олмаслиги мумкин.
@o'ylashimcha
Миллий тикланиш партияси дарахт кесишга қарши эмас, лекин пиво ичишга қарши.
“Миллий тикланиш” демократик партияси раиси ўринбосари Феруза Муҳаммеджонова жорий йилнинг 27-29 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган пиво фестивали ҳақида танқидий фикр билдирибди:
“Жорий йилнинг 27-29 июнь кунлари Тошкент шаҳрида пиво фестивали бўлиб ўтди. Майдон одамлар билан гавжум бўлди. Иштирокчиларнинг аксарияти ёшлар. Русийзабон ОАВда бу мавзу зўр ёритилди. Ўзбекзабон ОАВ, зиёлилар билан бирга жим. Тошкентнинг нариги томонида эса Ислом цивилизация маркази қад ростлаяпти...”, дея ёзган Миллий тикланиш демократик партияси раиси ўринбосари.
Женнефер Лопеснинг концертига ҳам муносабат кутиб қоламиз.
@o'ylashimcha
Аппеляция суди Анорани ёқлади, блогер Мирсаид Ҳайдаров 25 миллион маънавий зарар тўлайди
Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди Анора Содиқова даъвоси юзасидан Шайхонтоҳур тумани суди чиқарган қарорни бекор қилди.
Постларида журнажалап сўзини ишлатгпни ва бу Анора Содиқовага қаратилгани боис блогер Муфаса 25 миллион сўм маънавий зарар ва 5 миллион сўм бошқа зарарларни қоплайди. У Анорадан узр сўраб, постларини ўчиради.
Адолат қарор топади ва унга эришиш учун курашмоқ керак. Анора курашчи аёл, ундан ўрнак олайлик!
Абдураҳмон Ташанов©️
@o'ylashimcha
Туркманистонда монархия жорий этиладими?
Қўшни Туркманистонда мамлакатни расман монархияга айлантириш чақириқлари тобора баландроқ янграмоқда. Мамлакат халқ артисти Жемал Сапарова амалдаги президент Сердар Бердимуҳамедовни тож кийишга ва барча Бердимуҳаммедовлар оиласига “абадий шоҳлар” унвонини беришга чақирди. Бу ғоя собиқ президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг туғилган куни муносабати билан янги Арқадағ шаҳрида янгради ва тез орада расмий нарративга айлантирилди.
Аслида Туркманистон гарчи расмий жиҳатдан республика бўлиб қолаётган бўлса-да, аллақачон сулола тамойилига кўра бошқарилади. 2022-йилда Гурбангули ҳокимиятни ўғли Сердарга топширганидан кейин сулолавийлик аниқ кўрина бошлади. Собиқ президент эса сиёсий саҳнадан кетмади: у ҳанузгача стратегик қарорлар, айниқса ташқи сиёсатда муҳим роль ўйнамоқда.
Амалдаги президент С.Бердимуҳамедов ҳозирча жиддий ютуқларга эриша олмади — унинг бошқаруви отасининг сиёсатини давом эттириш сифатида қабул қилинмоқда. Айнан шунинг учун унга “шоҳ” ёки “султон” деган унвон бериш ғояси — Сердарни оддий президент эмас, балки уни худди Аллоҳ томонидан “танланган” сифатида кўрсатишга уриниш бўлиб туюлмоқда. Бу орқали Бердимуҳаммедовлар оиласи ҳокимиятни фақат улар бошқариши керак деган фикрни халқ онгига сингдиришга ҳаракат қилмоқдалар.
Айни вақтда сиёсий майдонга Сердарнинг синглиси ва Гурбангулининг қизи — Огулжаҳан Атабаева ҳам чиқмоқда. У давлат ишларига фаол киришмоқда: хорижий делегациялар билан учрашмоқда, хайрия лойиҳаларини бошламоқда ва хорижий ОАВга интервьюлар бермоқда. 2025 йил 24 апрель ойида у Самарқандга ташриф буюриб, Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева билан учрашди. 2025 йил 16 июль ойида эса Бокуда президент Алиевнинг қизи Лейла Алиева билан учрашди. Бу ерда биз минтақадаги сиёсий сулолалар ўртасидаги норасмий алоқалар шаклланаётганини гувоҳи бўляпмиз.
Атабаева кўп йиллар хорижда яшаган, Буюк Британияда таълим олган ва инглиз тилида эркин сўзлаша олади. У Евроиттифоқ ва Британия парламенти вакиллари билан алоқаларга эга. Ҳозирги пайтда у отаси номидаги хайрия фондининг вице-президенти сифатида ишламоқда ва амалда режимнинг “эзгулик элчиси” сифатида хорижда фаолият юритмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, Туркманистонда монархияни расман жорий этиш бўйича фаол ишлар кетмоқда. Агар Сердар “шоҳ”га айланса, бу шунчаки рамзий ҳаракат эмас, балки мамлакатда монархияни ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштириш бўлади.
@o'ylashimcha
Дарахтларимиз кимларгадир ҳалал беряпти.
@o'ylashimcha
Эрон президент кортежи бензин тугаши оқибатида йўлда қолиб кетибди
Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён Табризга норасмий ташрифи чоғида ноодатий ҳолатга дуч келган. Унинг кортежидаги учта машина ҳам Газвин вилоятига кетаётган йўлда бузилиб қолган.
Автомобильлар карвони Рашт магистрал йўли чиқишидаги ёқилғи қуйиш шохобчасида тўхтаб, бензин тўлдирган, бироқ кейинроқ маълум бўлишича, ёнилғи сув билан аралашган бўлган.
Ҳодисага қарамай, Президент вилоят раҳбариятига мурожаат қилмаган ва расмий тергов очмаган. Бунинг ўрнига у Табризга йўлини таксида давом эттирган.
Аввал айтганимдек, Эрон бизга қалбан яқин давлат.
@o'ylashimcha