huquqiyaxborot | Неотсортированное

Telegram-канал huquqiyaxborot - Huquqiy axborot

284731

Янги қонунчилик ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

Подписаться на канал

Huquqiy axborot

❗️Яроқлилик муддати ўтган товарларни сотиш тақиқланади


Манба: ЎРҚ-221-I-сон, 26.04.1996 й.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Адлия_хабари

❗️Face ID ёрдамида онлайн хизматларни кўрсатиш имконияти янада кенгайтирилди


🔰Президент Фармонига (ПФ-37-сон, 21.02.2024 й.) мувофиқ, Адлия вазирлиги томонидан Персоналлаштириш агентлигининг маълумотлар базасида жисмоний шахсни унинг юз қиёфасидан (Face ID) идентификация қилиш тизими жорий этилди.

✔️Эндиликда, жисмоний шахсларни масофадан туриб Face ID ёрдамида идентификация қилиш орқали онлайн хизматларни кўрсатиш имконияти янада кенгайди.

✅ Хусусан, нотариал ҳаракатларни онлайн шаклда амалга ошириш, электрон рақамли имзо калитларини тақдим этиш каби аҳамияти юқори бўлган хизматларда фойдаланиб келинмоқда.

🏢 Адлия вазирлиги томонидан бошқа турдаги давлат хизматлари ва ижтимоий хизматларни кўрсатишда ҳам мазкур технологиядан босқичма-босқич фойдаланиш, шунингдек барча вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларига бепул асосда интеграция қилиш режалаштирилган.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, тадбиркорларга қуйидаги субсидиялар ажратилиши белгиланган:

🔹2025 йил 1 январгача касаначилик билан шуғулланаётган ишсиз ва иш қидираётган, шунингдек, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ёки "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган фуқароларга асбоб-ускуналар ва хомашё харид қилиш бўйича харажатларини қоплаш учун, бироқ ҳар бир касаначи учун БҲМнинг 30 бараваригача (10 млн 200 минг сўм) миқдорда бир марталик;

🔹касаначилик асосида уй шароитида ишлаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойини мослаштириш учун ҳар бир мослаштирилаётган иш жойи бўйича БҲМнинг 40 бараваригача (13 млн 600 минг сўм) миқдорда;

🔹касаначиларни касб-ҳунарга ўқитишга сарфланадиган харажатларини 3 ойгача бўлган муддатда қоплаш учун, бироқ ҳар бир касаначи учун ҳар ойда БҲМнинг 2 бараваригача (680 минг сўм) миқдорда.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

“Маъмурий-тартиб таомиллар соҳасидаги ҳуқуқий масалалар” мавзусида аудио-подкаст ташкил этилади


🎙Суҳбат спикерлари:

➖Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;

➖Тошкент давлат юридик университети мутахассислари.

⏰Овозли чат 17 май куни соат 16:30да @huquqiy_gap каналида бошланади.

📥 Саволларингизни @huquqiy_gap телеграм каналида изоҳларда қолдиринг.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, педагогларнинг соғлиқни сақлашга доир ҳуқуқлари давлат томонидан кафолатланади.

✔️ Давлат мактабгача, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг бевосита болаларга таълим ва тарбия бериш билан банд бўлган педагоглари давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида мажбурий тиббий кўрикдан бепул ўтказилади.

🏢 Давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида давлат таълим ташкилотларининг педагогларини мажбурий бепул тиббий кўрикдан ўтказиш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

❗️Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олиш учун аризалар жорий йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади


Батафсил инфографикада


Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Адлия_хабари

❗️Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олиш учун аризалар жорий йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади


📝Аризаларни шахсий компьютер ёки уяли алоқа воситасидан фойдаланиб ЯИДХП (my.gov.uz) орқали юбориш мумкин.

Аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш бепул.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

✅ Бола 3 ёшга тўлгунча болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 6 йил ишланган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

📝 Қарз бераётганда уни оддий ёзма шартнома билан расмийлаштириш керак.

🧾Қарзнинг миқдори БҲМнинг 10 бараваридан (3 млн 400 минг сўмдан) кўп бўлса, ёзма шартнома тузилиши шарт.

❕Қарз олувчи ёки берувчининг бири юридик шахс бўлганида эса қарз миқдоридан қатъи назар ёзма шартнома тузилиши керак.

📌 Қарз олувчидан тилхат олиш ёки қарз берилганлигини тасдиқлайдиган ҳар қандай ҳужжат ҳам ёзма шартноманинг ўрнини босади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Заргарлик учун қимматбаҳо тошларни олиб кириш солиқдан озод қилинди


Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-926-сон, 13.05.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди

🔘Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришга кўра:

🔹Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган қимматбаҳо тошларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан 2024 йил 1 январдан 2027 йил 1 январгача озод қилинади.

🔹Касаба уюшмалари тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида болаларнинг дам олиш мавсумидан ташқари даврда ташкил этиладиган дам олиш уйларининг ва дам олиш зоналарининг мазкур йўналишдаги хизматларни кўрсатишдан олган фойдаси 2026 йил 1 январгача фойда солиғидан озод қилинади.

🔘 “Туризм тўғрисида”ги Қонунига киритилган ўзгартиришга кўра:

✔️ Касаба уюшмалари тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида болаларнинг дам олиш мавсумидан ташқари даврда ташкил этиладиган дам олиш уйлари ва дам олиш зоналари жойлаштириш воситалари сифатида мажбурий сертификатлаштиришдан озод этилади.

📌 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Сўровнома

Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базасининг функционал имкониятларини, шунингдек, қидирув тизими имкониятларини такомиллаштириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Шунга кўра, ушбу йўналишда аноним сўровнома ўтказилмоқда.

Сўровномада иштирок этиш учун ҳавола: bit.ly/3xIApVM

Сўровнома натижалари Қонунчилик маълумотлари миллий базаси Lex.uz тизимини қулайлаштириш юзасидан таклифлар олишга хизмат қилади.

Сўровномада фаол иштирок этишингизни сўраймиз.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

🚫 Қонунчиликка кўра, ҳайдовчига йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш зарурати бўлмаганда, кескин тормоз бериш тақиқланади.

✅ Йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини тезликни, ҳаракат йўналишини кескин ўзгартиришга ёки ўз хавфсизлигини ёхуд бошқа фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ўзга чораларни кўришга мажбур қилувчи ҳуқуқбузарликни содир этиш 3 млн 400 минг сўм жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

❗️Гўштни енгил транспорт воситаларида ташиш мумкин эмас

Манба: ВМҚ-386-сон, 08.05.2019 й.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Вазирлар Маҳкамасининг (226-сон, 06.05.2024 й.) қарори билан қонунчилик ҳужжатлари қисқартирилмоқда

✔️Қарорни қабул қилиш зарурати:

1️⃣ Қонунчилик маълумотлари миллий базаси Lex.uz да 14 мингдан ортиқ амалдаги қонунчилик ҳужжатлари мавжуд бўлиб, уларнинг деярли 93 фоизини қонуности ҳужжатлари ташкил этади;

Маълумот учун: Европа давлатларида қонунларнинг салмоғи ўртача 25-30 фоизни, шу жумладан, Германияда 30 фоизни, Францияда 26 фоизни, Австралияда 26 фоизни Буюк Британияда 23 фоизни ташкил этади.


2️⃣ ҳар йили ўртача 1,5 мингта қонунчилик ҳужжатлари қабул қилиниб, уларнинг аксарият қисмини қонуности ҳужжатлари ташкил этади. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаги уларда, айниқса Ҳукумат қарорларида, норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлмаган вақтинчалик (бир марталик) ташкилий чора-тадбирлар назарда тутилади;

Маълумот учун: 2017-2022 йилларда қабул қилинган 6 мингта яхлит қонунчилик ҳужжатларида белгиланган масалалар ўрганилганида, уларнинг 45 фоизини ҳуқуқий нормалар, қолган 55 фоизини эса топшириқлар, тавсия ва маълумот кўринишидаги бошқа масалалар ташкил этиши аниқланган.


3️⃣ шу боис норма ижодкорлиги соҳасида ўз аҳамиятини йўқотган қонуности ҳужжатларини бекор қилиш доирасида “Тартибга солиш гильотинаси” усули қўлланилиб келмоқда ва ушбу йўналишда сўнгги 5 йилда 8 848 та қонуности ҳужжатлари бекор қилинди.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ–6075-сон Фармони билан 498 та ҳамда 2021 йил 30 апрелдаги ПФ–6218-сон Фармони билан 380 та, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сон қарори билан 1 887 та, 2022 йил 21 июлдаги 396-сон қарори билан 422 та, шунингдек, вазирлик ва идораларнинг буйруқлари билан 1 322 та, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ–6155-сон Фармони ижроси доирасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 4 339 та эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган ҳужжатлар бекор қилинди.


✅Қарорда қуйидагилар назарда тутилмоқда:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 493 та (шундан 362 таси яхлит, 131 таси ўзгартириш ва қўшимчалар) ўз аҳамиятини йўқотган қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш.

Маълумот учун: ушбу қарорлар вақтинчалик (бир марталик) ҳамда ташкилий чора-тадбирларни (йиллик режалар, байрам кунлари ва юбилейларни нишонлаш) амалга ошириш билан боғлиқ ҳужжатлар ҳисобланади.


Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш такомиллаштирилади


“Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-175-сон, 10.05.2024 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга “оила – маҳалла – туман ва ҳудуд” тамойили асосида комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими жорий этилади.

🗓 2024 йил 1 июндан:

🔹тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган ёки жабрланиш хавфи остида бўлган хотин-қизларга ҳимоя ордери талаб этмаган ҳолда ижтимоий, психологик ва юридик хизматлар кўрсатиш тартиби жорий этилади;

🔹хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ички ишлар органлари навбатчилик қисмининг “102” телефон рақамларига келиб тушган мурожаатлар асосида рўйхатга олинади;

🔹тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ёки уларни содир этиш хавфи аниқланган пайтдан эътиборан 24 соат ичида қуйидагилар амалга оширилади:

➖хотин-қизлар фаоли ва маҳалладаги профилактика инспектори иштирокида тазйиқ ва зўравонликни содир этган шахс билан суҳбат ўтказилади;

➖профилактика инспектори томонидан ҳимоя ордери расмийлаштирилади;

➖тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари марказий туман (шаҳар) шифохоналарининг шошилинч қабул бўлимларига жойлаштирилади;

➖расмийлаштирилган ҳимоя ордерлари ва жабрланган шахсларга доир маълумотлар “Инсон” марказларига “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали юборилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

✅ Қонунчиликка кўра, давлат илмий ташкилотларида илмий фаолият юритувчи шахсларга 48 иш кунидан иборат йиллик ҳақ тўланадиган ҳамда моддий ёрдамни кўзда тутадиган меҳнат таътили берилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра:

🔹 жисмоний шахсларга тегишли ишлаб чиқарилганига 10 йилгача бўлган енгил автомототранспортлар техник кўрикдан ихтиёрий равишда ўтказилади;

🔹 енгил автомототранспортлар қуйидаги муддатларда мажбурий техник кўрикдан ўтказилади:

▫️ишлаб чиқарилганига 11 йилдан 14 йилгача бўлган енгил автомототранспортлар – 2 йилда бир марта;

▫️ишлаб чиқарилганига 15 йил ва ундан ортиқ бўлган енгил автомототранспортлар – 1 йилда бир марта.

⚠️ Бунда мазкур муддатлар тижорат асосида йўловчилар ташиш фаолиятида фойдаланиладиган енгил автомототранспортлар учун татбиқ этилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

❗️Гендер тенглиги ва хотин-қизларнинг ҳуқуқий ҳимояси масалалари бўйича юридик ёрдам керакми?


🔰 Унда Gendermadad.uz платформасининг онлайн-маслаҳатчи хизматидан фойдаланишингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

ДНК. “Экспертизада ҳеч кимга раҳм қилиш керак эмас”

Hudud24.uz Давлат суд эксперти Баҳодир Аҳмедов билан суҳбатда ДНК текшируви қандай ва қачон ўтказилиши, экспертиза учун олинадиган намуналар, аноним сўровлар қай тартибда ўтказилиши, нима учун оталикни белгилаш экспертизаси сўнгги пайтларда кўпайганига изоҳ бериб, фаолияти давомида ўзи дуч келган жиддий ва мураккаб текширувлар ҳақида гапирди.

Тўлиқ видео: 👉 https://youtu.be/dQPMiZt6tqw

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ҳудудларда “IT-шаҳарча”лар ташкил этилади


“Ҳудудларда ёшларга рақамли технологиялар ва хорижий тилларни ўрганиш учун қўшимча шароитлар яратишга қаратилган “IТ-шаҳарча”лар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-178-сон, 15.05.2024 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, ҳудудларда ёшларни рақамли технологиялар ва хорижий тилларга ўқитишга йўналтирилган
“IT-шаҳарча”лар ташкил этилади.

📁Қуйидагилар “IT-шаҳарча”ларнинг асосий фаолият йўналишлари этиб белгиланди:

🔹ёшларни рақамли технологиялар соҳасига йўналтириш, уларнинг мазкур соҳада билим эгаллаш бўйича интилишларини рағбатлантириш;

🔹семинарлар, менторлик дастурлари ва онлайн таълим ресурслари орқали ёшларда уларнинг меҳнат бозорида муваффақиятга эришишига ёрдам берувчи рақамли технологиялар соҳасидаги кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантириш;

🔹дастурлаш ва рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатиш йўналишларида таълим бериш, хорижий тиллар, шу жумладан инглиз тилига ўқитиш орқали ёшларнинг билим ва салоҳиятини ошириш;

🔹ёш авлодни замонавий касбларга ўқитиш, шунингдек, уларда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш кўникмаларини ошириш.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, 2025 йил 1 январгача айрим товарларни, жумладан, қуйидагиларни Ўзбекистонга олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади:

▫️йогурт;
▫️пахта, ивиган сут ёки қаймоқ, қатиқ;
▫️пишлоқ ва твороглар;
▫️янги ёки қуритилган хурмо (финик), анжир, ананас, авокадо, гуава, манго ва мангостин ёки гарсиния;
▫️янги олма, нок ва беҳи;
▫️буғдой ёки жавдардан ташқари ғалла донидан ун;
▫️какао таркибли шоколад ва бошқа тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Адлия_ҳисобот

2024 йил I чоракда
:

🏢Қайси ташкилот билан иш битиши қийин: давлат хизматлари коʻрсатиш соҳасида ижро интизоми ва қонун бузилишлар.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

❗️Ёмғир ёғаётганда ойна тозалагичи ишламайдиган транспортни бошқариш тақиқланади


Манба: Йўл ҳаракати қоидалари

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

"Официант, менюни келтиринг!". Таом сифатсиз бўлса нима қилиш керак?

Кафе, ресторанларда таом буюртма қилдингиз ва у сиз ўйлагандай чиқмади ёки сифатсиз. Нима қилиш керак? "Нимаям қилардик, инсоф берсин!"

Тўхтанг! Сиз истеъмолчисиз, ҳуқуқларингиз бор. Видеода бундай вазиятда қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида батафсил маълумот берилган.

Агар сиз ҳам шундай вазиятга дуч келган бўлсангиз, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган "Истеъмолчи адвокати" лойиҳаси орқали муаммога ечим топинг.

Бизни кузатинг: 👉 https://www.instagram.com/hudud24uz/

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt

Читать полностью…

Huquqiy axborot

❗️Айрим томорқа ер эгаларига микрокредит берилади

Манба: ВМҚ-373-сон, 08.07.2022 й.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

"Эски дўстлар", мерос, рухсатсиз ижро: Жўраевлар иши нима билан тугайди?

Қўшиқлар ҳам мерос бўлиб ўтадими? Кафе, ресторанларда қўйилган ва ижро этиладиган қўшиқлар учун ҳам жарима ундириладими? Асар учун рухсат олиш тартиби қандай?

"Ҳуқуқшунос ошхонаси"нинг навбатдаги сони интеллектуал мулк мавзусига бағишланди. Бунда сиз ижодкорнинг асари қачон халқ мулкига айланиши, қўшиқларни эгасидан рухсат олиб куйлашнинг қонуний тартиблари, отанинг ижодий мулкига фарзандлари қанчалик ҳақли бўлиши, умуман, интернет оламида "тренд"да бўлган Жўраевлар ишининг ҳуқуқий томонлари ҳақида муҳим маълумотларга эга бўласиз.

Тўлиқ видео: 👉 https://youtu.be/_8tPKFvEFrY

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Адлия_хабари #Ижтимоий_акция

🔰Адлия вазирлиги томонидан “Болалар ва ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” ҳуқуқий акцияси ўтказилади.

🗓 Акция 2024 йил 13 майдан 13 июнгача давом этади.

✔️ Акция доирасида қуйидагилар ташкил этилади:

🔹сайёр қабуллар;

🔹меҳнат ярмаркалари;

🔹ёшлар билан учрашувлар;

🔹“Ёшлар сайили”;

🔹“Тарғибот поезди” лойиҳаси.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

✅ Қуйидаги сабаблар билан боланинг боғчага кетма-кет 3 кундан ортиқ келмаган даври учун тўланган тўловлар кейинги тўловларни амалга оширишда ҳисобга олинади:

▫️боланинг ёки оила аъзоларининг касаллиги сабабли;
▫️карантин ҳолатида бўлганлиги туфайли;
▫️ота-оналардан бирининг ишдан (ўқишдан) бўш вақти даврида ёки бошқа сабабларга кўра.

Бунда боланинг келмаган кунлари сони бир кунлик тўлов миқдорига кўпайтирилиб, кейинги тўлов суммаси чиққан суммага камайтирилади.

❗️Агар боланинг келмаган кунлари учун тўлов ҳали амалга оширилмаган бўлса, тўланиши лозим бўлган тўлов миқдори у келмаган кунлари учун ҳисобланган тўлов суммасига камайтирилади.

☑️ Шунингдек, ота-онанинг олдиндан берган ёзма аризасига асосан, боланинг боғчага қатнаши бутунлай тўхтатилган тақдирда, тўлов тўлиқ бўлмаган ой учун, яъни бола амалда боғчага қатнаган кунлар учун тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахсларнинг реестри юритилади


Қарор билан, тазйиқдан жабрланган шахсларга руҳий инқироз ҳолатида бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш мақсадида, шошилинч қабул бўлимларида туну кун ишлайдиган бирламчи кўмак хоналари ташкил этилади:

2024 йил 1 июндан Жиззах, Навоий ва Хоразм вилоятларида;

2024 йил 1 октябрдан республиканинг қолган барча ҳудудларида.

📁 Бирламчи кўмак хоналарида:

🔸жисмоний ва руҳий ҳолатини яхшилаш учун тазйиқ ва зўравонликка учраган, ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизлар ҳамда уларнинг вояга етмаган фарзандлари уч суткадан кўп бўлмаган муддатга жойлаштирилади;

🔸шошилинч биринчи ёрдам, шу жумладан руҳий, психотерапевтик ёрдам кўрсатилади, шунингдек, юқумли касалликлар мавжудлиги тўғрисида таҳлиллар ўтказилади.

🗓 2024 йил 1 октябрдан ҳимоя ордери берилган ҳар бир ҳолатда тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахснинг зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастури “Инсон” марказлари билан келишилган ҳолда тасдиқланади;

📝 2025 йил 1 январдан ички ишлар органлари томонидан тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларнинг реестри юритилади;

🔍 2024 йил 1 декабрдан бир календарь йил давомида икки ва ундан ортиқ марта тазйиқ ва зўравонлик ҳолати бўйича мурожаат қилинганда ички ишлар органлари томонидан ҳимоя ордери ташаббус тартибида берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

🔰Фуқаролар умумий фойдаланишдаги сув ҳавзаларида 5 кг гача балиқларни овлашларига рухсат берилган.

🚫 Қуйидаги усулларда балиқ овлаш тақиқланади:

▫️барча турдаги тўрлар билан;

▫️тешувчи балиқ овлаш асбоблари (найза ва бошқалар) билан;

▫️электр токи, кимёвий, гиёҳвандлик ва биологик препаратлар, портловчи моддалар;

▫️ўқотар қуроллар;

▫️уйда ишлаб чиқарилган электр тутқичли қурилмалар.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…
Подписаться на канал