huquqiyaxborot | Unsorted

Telegram-канал huquqiyaxborot - Huquqiy axborot

284731

Янги қонунчилик ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

Subscribe to a channel

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Мол‑мулк ва ер солиқлари бўйича солиқ имтиёзларидан фойдаланиш бўйича мурожаат бериш тартиби белгиланди

 
Ҳукумат қарори (389-сон, 16.07.2026 й.) билан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 150‑сон қарорига қўшимча киритилди.
 
✅ Киритилган қўшимчаларга кўра, “Жисмоний шахслар томонидан мол-мулк ва ер солиқлари бўйича солиқ имтиёзларидан фойдаланиш учун электрон мурожаат юбориш бўйича давлат хизматини кўрсатиш”нинг маъмурий рeгламeнти тасдиқланди.
 
📝 Регламентга кўра, жисмоний шахслар томонидан мол‑мулк ва ер солиқлари бўйича солиқ имтиёзларидан фойдаланиш учун қуйидагилардан бири орқали электрон мурожаат юборилади:
 
▫️ электрон солиқ хизматлари портали
▫️ ЯИДХП (my.gov.uz)
 
✍️ Юборилган маълумотларни солиқ органининг масъул ходими 2 иш кунида солиқ органларида мавжуд маълумотлар асосида ўрганади ва солиқ имтиёзини қўллаш ёки уни рад этиш тўғрисида хулоса расмийлаштиради.
 
⏭️ Солиқ органининг тегишли хулосаси 1 иш куни ичида Электрон солиқ хизматлари портали орқали жисмоний шахснинг шахсий кабинети ёхуд ЯИДХПга юборилади.
 
⌛️ Мурожаат қайтарилган тақдирда, жисмоний шахс рад этиш учун асос бўлган камчиликларни бартараф этган ҳолда, қайта мурожаат қилишга ҳақли.
 
▶️ Бунда мурожаат мазкур Регламент талаблари асосида такроран кўриб чиқилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми #Экологик_ҳуқуқлар

🔰Чиқинди қутилари, жумладан, қуйидаги жойларда мажбурий тартибда ўрнатилади:

▫️ кўп квартирали уйларнинг подъездига кириш йўлида – 1 та;

▫️ ташкилотлар, шунингдек, савдо объектларининг биносига кириш (чиқиш) йўлида – 1-2 та;

▫️ метро, ер ости ва ер усти ўтиш жойларининг ҳар бир кириш (чиқиш) йўлида – 2 та;

▫️ жамоат йўловчи транспорт бекатларида – 1-2 та;

▫️ автотураргоҳлар ва автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш майдончаларига кириш (чиқиш) йўлида – 1-2 та.

➡️ Чиқинди қутилари мажбурий тартибда ўрнатилиши лозим бўлган жойлар билан батафсил бу ерда танишинг.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми #Меҳнат_ҳуқуқлари

💸 Қонунчиликка кўра, иш берувчининг айби билан бекор туриб қолинган вақт учун (иқтисодий, технологик, техник ёки ташкилий сабабларга кўра ишни вақтинча тўхтатиб туриш) ходимнинг ўртача иш ҳақи миқдорида ҳақ тўланади.

📔 Иш берувчи ва ходимга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бекор туриб қолинган вақт учун мутаносиб равишда ҳисобланган тариф ставкасининг (маошининг) камида 2/3 қисми миқдорида ҳақ тўланади.

🔴 Ходимнинг айби билан бекор туриб қолинган вақт учун ҳақ тўланмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш киритилди

 
Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларининг 28-бандига ўзгартиришни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3281-6, 16.07.2026 й.).
 
✅ Ўзбекистон Республикаси "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги Қонунининг 15-моддасига кўра, жорий халқаро операциялар билан боғлиқ ҳолда чет эл валютасини сотиб олиш ёки сотиш чекловларсиз амалга оширилади.
 
💸 Бунда, махсус валюта ҳисобварақларига киритилган маблағлар қатъий равишда буюртмаларда кўрсатилган мақсадлар учун сарфланади.
 
🔎 Бугунги кунда бир шартнома доирасида сотиб олинган валюта маблағларидан бошқа шартнома учун фойдаланиш зарурати туғилганда, мижозлар томонидан ушбу валюталар банкка сотилиши ва янги мақсад учун қайта сотиб олиниши талаб этилади.
 
📙 Мазкур идоравий ҳужжат билан тадбиркорлик субъектларига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида ички валюта бозоридан сотиб олинган валюта маблағларидан фойдаланиш мақсадларини ўзгартириш имконияти яратилмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Адлия_хабари

❗️ Адлия вазирлиги креатив ижодкорларни ишга таклиф этади

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

❗️Тошкент халқаро молия марказининг фаолияти тартибга солинди


Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш тартиби такомиллаштирилади

 
“Урбанизация ва уй-жой қурилиши соҳасида ислоҳотларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–252-сон, 07.07.2026 й.) қабул қилинди.
 
📑 Қарорга кўра, 2026 йил 1 ноябрдан Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси (Миллий қўмита) томонидан мастер режаларнинг ягона электрон реестри юритилади ва уларнинг рақамлаштирилган нусхалари Миллий қўмитада сақланади.
 
⛔️ Бунда рўйхатдан ўтказилмаган мастер режаларни амалга оширишга, шунингдек, улар асосида шаҳарсозлик, қурилиш, инвестиция ва бошқа фаолиятни амалга оширишга йўл қўйилмайди.
 
Аҳоли пунктининг бош режаси тасдиқланган кундан бошлаб 3 ой муддатда бош режани рўёбга чиқариш бўйича комплекс дастур (Комплекс дастур) ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда тасдиқланади. Бунда:
 
🔹 Комплекс дастур 3 йилдан 5 йилгача бўлган муддатга мўлжалланган ҳолда ишлаб чиқилади;
 
🔹 Комплекс дастурда белгиланган тадбирларни молиялаштириш манбалари ва муддатлари аниқ кўрсатиб ўтилади;
 
🔹 Комплекс дастурнинг бажарилиши Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, Халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар кенгашларининг мажлисларида кўриб чиқилиши ҳамда оммавий ахборот воситаларида ёритилиши лозим;
 
🔹 Бош режалари мавжуд бўлмаган ёки ишлаб чиқилганига 10 йил ва ундан ортиқ муддат бўлган аҳоли пунктларининг бош режалари ва батафсил режалаштириш лойиҳалари ишлаб чиқилиши республика бюджети ҳисобидан амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ My.gov.uz орқали кўрсатиладиган хизматлар сони кенгайтирилади


✔️ Қарорга кўра, 2026 йил 1 октябрдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (Ягона портал) қуйидаги хизматлар жорий этилади:

🔹 жисмоний ва юридик шахсларга ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулк объектлари ва автомототранспортларни гаровга ёки ипотекага қўйишга, шунингдек, уларни бегоналаштиришга тақиқ қўйиш ёки уни бекор қилиш;

🔹 фуқароларнинг ўз номига расмийлаштирилган ва фойдаланилаётган телефон рақамлари ва банк карталари тўғрисида маълумот олиш
ва ушбу жараённи бошқаришнинг қуйидаги имкониятларини яратиш:

▪️ телефон рақамини муайян муддатга нофаол ҳолатга ўтказиш (фаоллаштириш) ва ўзи фойдаланмаётган телефон рақамларига хизмат кўрсатишни тўхтатиш ҳақида аризалар киритиш;

▪️ телефон рақами уланган пулли хизматлар ҳақида маълумот олиш;

▪️ банк карталарини блоклаш (ёпиш) ҳақида эмитентга аризалар юбориш;

▪️ фуқаронинг номига янги нотариал ҳаракат расмийлаштирилганда автоматик тарзда уни Ягона портал орқали хабардор қилиш ва улар ҳисобини юритиш.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ “Агропортал”дан фойдаланиш тартиби белгиланди


Ҳукумат қарори (381-сон, 13.07.2026 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “Рақамли қишлоқ хўжалиги” ягона интеграцион платформасидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

📜 Ушбу Низом қишлоқ хўжалиги субъектларига агросаноат йўналишида электрон хизматларни “ягона нуқта” орқали кўрсатишга мўлжалланган Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “Рақамли қишлоқ хўжалиги” ягона интеграцион платформасидан (Агропортал) фойдаланиш тартибини белгилайди.

📙 Низомга кўра, қуйидагилар Агропортал операторининг асосий вазифалари ҳисобланади:

🔹 Агропорталга техник хизмат кўрсатиш ҳамда тизимнинг самарали ва узлуксиз ишлашини таъминлаш;

🔹 идоравий ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари орқали электрон маълумотлар алмашинувини ташкил этиш;

🔹 Агропортални такомиллаштириб бориш ва бошқалар.

🖇 Фойдаланувчи Агропортал имкониятларидан фойдаланиш учун agro.gov.uz манзилига Ягона идентификация тизими (OneID) орқали киради.

🗒 Фойдаланувчиларнинг аризаларини қабул қилиш, кўриб чиқиш ва уларга жавоб юбориш тартиби Агропортал ёки электрон хизматлар кўрсатишга масъул бўлган давлат органлари ва хусусий секторнинг ахборот тизимлари орқали амалга оширилиши мумкин.

📁 Бунда электрон хизмат кўрсатиш натижаси тўғрисида QR-код қўйилган хабарнома Агропортал орқали фойдаланувчиларнинг шахсий кабинетига юборилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Адлия вазирлиги Диний таълим муассасалари ҳамда “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш, диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш фаолияти устидан назоратни амалга оширишда “Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни (рўйхат рақами 3899, 15.07.2026 й.) давлат рўйхатидан ўтказди.

 
🔰 Унга кўра:
 
🔹 тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини автоматлаштирилган тарзда баҳолаш механизми жорий этилади;
 
🔹 хавф даражасини аниқлашда давлат органлари ахборот тизимлари, статистик маълумотлар, мурожаатлар, ОАВ ва бошқа қонуний манбалардан олинган маълумотлардан фойдаланилади;
 
🔹 хавф таҳлили жараёнида тадбиркорлик субъектларидан қўшимча ҳужжат ва маълумотлар талаб қилишга йўл қўйилмайди;
 
🔹 хавф даражасини диний таълим муассасалари ҳамда «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш, диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш соҳалари бўйича алоҳида мезонлар асосида амалга оширилади;
 
🔹 ҳуқуқбузарлик хавфи даражаси юқори, ўрта ва паст тоифаларга ажратилади;
 
🔹 юқори ва ўрта хавф тоифасига кирувчи субъектларда профилактика тадбирлари ҳамда текширувлар қонунчилик асосида ташкил этилади;
 
🔹 паст хавф тоифасига кирувчи тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказилмайди;
 
🔹 электрон тизимда аниқланган хавф даражаси тадбиркорлик субъектига нисбатан тўғридан-тўғри таъсир чоралари қўллаш учун асос ҳисобланмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Адлия_хабари

❗️ Адлия вазирлиги ташаббуси билан шахсни тасдиқловчи ҳужжатларнинг рақамли шаклидан фойдаланиш амалиёти кенгайтирилмоқда

 
✅ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПФ-161-сон Фармони билан Адлия вазирлигига идоравий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва давлат рўйхатидан ўтказишда уларни қайта ишлаш (таҳрирлаш) орқали давлат рўйхатидан ўтказиш ваколати берилган.
 
📑 Мазкур Фармон ижроси юзасидан Адлия вазирлиги ташаббуси билан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш жараёнида идоравий ҳужжатларга фуқароларнинг кундалик ҳаётида аниқланадиган муаммоларни бартараф этиш ва уларга енгиллик яратиш бўйича таклифлар киритиб борилмоқда.
 
▶️ Хусусан, қуйидаги идоравий ҳужжатларга фуқароларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни my.gov.uz ва “Ижтимоий карта” мобил иловасида орқали электрон шаклда тақдим этиш имкониятини назарда тутувчи нормалар киритилди:
 
🔹 Овчилик гувоҳномасини олиш учун талабгорларни ўқув курсларида ўқитиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3887, 2026 йил 3 июль);
 
🔹 Хизмат қуроли ва унинг ўқ дориларини сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахсларнинг қўриқлаш (ҳарбийлаштирилган, қоровуллик) бўлинмалари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3896, 2026 йил 10 июль);
 
🔹 “Янги Ўзбекистон” университетида давлат олий таълим ташкилотлари ректори (директори) лавозимига номзодларни тайёрлаш бўйича “Ректорлар мактаби” дастури доирасида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3897, 2026 йил 13 июль);
 
🔹 Суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) ва суғурта воситачилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари (рўйхат рақами 3898, 2026 йил 13 июль).
 
🔎 Эндиликда фуқаролар овчилик гувоҳномасини олиш, хизмат қуроли билан ишлаш ҳуқуқига эга ходимларни ўқитиш ва “Ректорлар мактаби” дастури бўйича тест синовларида иштирок этиш ҳамда суғурта хизматларидан фойдаланишда шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси билан бир қаторда унинг my.gov.uz ёки “Ижтимоий карта” мобил иловасидаги электрон шаклидан ҳам фойдаланишлари мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш тартиби белгиланди

 
Ҳукумат қарори (380-сон, 13.07.2026 й.) билан “Вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш (эмансипация) бўйича давлат хизматини кўрсатиш”нинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
 
🔰 Ушбу Маъмурий регламент (Регламент) вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш ( эмансипация) бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.
 
✅ Регламентга кўра, ариза берувчи қуйидагилардан бири орқали давлат хизматидан фойдаланиши мумкин:
 
🔹 Давлат хизматлари марказига бевосита бориб;
🔹 “Инсон” марказлари (ваколатли орган) ёки ижтимоий ходим орқали;
🔹 ЯИДХП (my.gov.uz) орқали.
 
📑 Ваколатли орган ариза берувчини қуйидаги шартлар мавжуд бўлганда, тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш тўғрисидаги қарорни расмийлаштиради:
 
🔸 ариза берувчи психологик жиҳатдан етук бўлганда ва ўз хатти-ҳаракатларининг оқибатини англаганда;
 
🔸 тадбиркорлик ёки меҳнат фаолияти билан камида 3 ойдан буён узлуксиз шуғулланиб келаётганда;
 
🔸 ариза берувчининг ўқув фанларини ўзлаштириши ва давомати бўйича ижобий маълумот мавжуд бўлганда.
 
🔗 Ариза берувчини тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, ушбу маълумотлар автоматик равишда Эмансипация қилинган шахслар реестрига киритилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Тошкент халқаро молия марказининг фаолият кўрсатиш тартиби белгиланди

 
“Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида”ги Конституциявий Қонун (ЎРҚ–1158-сон, 13.07.2026 й.) қабул қилинди.
 
🔰 Ушбу Конституциявий Қонуннинг мақсади:
 
🔹 Тошкент халқаро молия марказининг белгиланган алоҳида ҳудуд сифатидаги мақоми ва унинг ҳудудида амал қиладиган махсус ҳуқуқий режимни белгилаш;
 
🔹 Молия марказининг фаолият кўрсатиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
 
🏛 Қонунга кўра, Молия маркази махсус ҳуқуқий режим амал қиладиган, дастлабки чегаралари Молия маркази ташкил этилиши муносабати билан қабул қилинадиган Президент фармони билан белгиланадиган ҳудуддир.
 
✅ Молия марказининг ҳар бир қарори кучга киргунига қадар Молия маркази қарорларининг расмий реестрида эълон қилиниши шарт.
 
💰 Ушбу Қонун ёки Молия маркази қарорларининг қоидаларига зид равишда тижорат фаолияти ёки молиявий фаолиятни амалга оширган Молия марказининг ҳар қандай иштирокчиси қуйидагилардан ошмайдиган миқдорда жаримага тортилади:
 
🔸 10 млн АҚШ долларидан ошмайдиган миқдорда;
 
🔸 қоидабузарликка сабаб бўлган тегишли битим, ўзаро боғлиқ битимлар йиғиндиси ёки фаолият қийматининг 10 фоизидан ошмайдиган миқдорда.
 
📁 Қуйидагилар Молия марказининг органлари ҳисобланади:
 
▫️ Молия марказининг кенгаши;
▫️ Молия марказининг маъмурияти;
▫️ Молиявий хизматлар бошқармаси;
▫️ Тошкент халқаро тижорат суди.
 
📝 Молия марказининг ҳар бир органи молия йили тугаганидан кейин 4 ой ичида йиллик шаффофлик ҳисоботини эълон қилиши шарт.
 
🔎 Инглиз тили Молия марказининг расмий тили ҳисобланади.

📌 Конституциявий Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 10 кун ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

❗️Йўловчи чиптасида кўрсатилган йўналишдан бошқа нотўғри йўналиш поездига адашиб чиққанда поездни энг яқин станцияда тарк этиши керак.

📋 Бу ҳолатда, йўловчи ташиш поезди бригадири ўтқазиш асосий станциясига йўловчини бепул қайтиш ҳуқуқини берувчи далолатнома тузади.

❌ Бунда бошқа нотўғри йўналиш поездига адашиб чиққан йўловчидан жарима ундирилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Гиёҳвандлик воситалари устидан давлат назорати чоралари кучайтирилади

 
Ҳукумат қарори (359-сон, 02.07.2026 й.) билан “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни олиб кириш, олиб чиқиш учун сертификат бериш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
 
🔰 Низом гиёҳвандлик воситалари ва психотроп устидан давлат назорати чораларини кучайтириш мақсадида уларни Ўзбекистонга олиб кириш ва Ўзбекистондан олиб чиқишда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни (сертификат) бериш тартибини белгилайди.
 
🔎 Низомга кўра, сертификатдан фақат 1 марта фойдаланилади ва унинг амал қилиш муддати 1 йилни ташкил қилади.
 
📑 Гиёҳвандлик воситаларини олиб кириш, олиб чиқишга рухсат бериш учун сертификат олиш талаблари ва шартларига қуйидагилар киради:
 
🔹 ариза берувчида гиёҳвандлик воситалари муомаласи билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг мавжудлиги;
 
🔹 гиёҳвандлик воситаларини олиб кириш ва олиб чиқишда қонунчиликка мажбурий риоя қилиниши;
 
🔹 сертификатни олиш учун тақдим этиладиган маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш ва бошқалар.
 
💸 Аризани кўриб чиқиш ва сертификатни расмийлаштириш учун БҲМнинг 8 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
 
✅ Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази аризани қабул қилинган кундан бошлаб 30 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқиб, сертификат беради ёки сертификат беришни рад этади.
 
✍️ Сертификатлар реестри “Лицензия” ахборот тизимида электрон шаклда ҳар бир сертификат бўйича алоҳида юритилади ва ундаги маълумот барча учун очиқ ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Бонд омбори фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди

 
Ҳукумат қарори (388-сон, 16.07.2026 й.) билан “Бонд омбори фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
 
🔰Низом бонд омбори фаолиятини ташкил этиш, унга қўйиладиган талаблар ҳамда бонд омборига товарларни жойлаштиришда божхона назорати ва расмийлаштирувини ташкил этиш тартибини белгилайди.
 
🟢 Низомга кўра, бонд омбори фаолиятини амалга оширишга эркин омбор фаолиятини лицензиялаш тартиби асосида ҳамда бонд омборлари реестрига киритилган тақдирда рухсат этилади.
 
🔘 Бонд омборига жойлаштирилган товарлар билан қуйидаги операциялар бажарилиши мумкин:
 
🔹 махсус электрон савдо платформалари орқали жисмоний шахсларга сотиладиган чет эл товарларини сақлаш;

🔹 товарнинг ўзгармас ҳолатда бут сақланишини таъминлаш операциялари;

🔹 оддий йиғиш операциялари ва бошқалар.
 
✅ Бонд омборлари реестрига киритиш талаблари:
 
🔸 бонд омбори жойлашган ҳудудда амалдаги лицензияга эга эркин омбор мавжудлиги;

🔸 махсус электрон савдо платформаси билан ўзаро ҳамкорлик ёки шериклик тўғрисида шартнома мавжудлиги;

🔸 умумий майдони камида 15 000 кв.м бўлган яхлит эркин омборга эга бўлиш ва бошқалар.
 
🕘 Божхона қўмитаси ариза келиб тушган кундан бошлаб 10 иш кунида аризани ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади.
 
🗒 Шундан сўнг, ариза берувчига уни бонд омборлари реестрига киритиш ёки киритишни рад этиш тўғрисида жавоб хатини юборади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Адлиятв #Эслатма

❗️ Тадбиркорлар қандай имтиёзларга эга?


🔴 Жонли эфирни ушбу ҳавола орқали кузатиш мумкин: https://www.youtube.com/live/Q0FGcu7u97E?si=vQP1BXXoj-HaCWen

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Адлия вазирлиги Ер усти сувидан оқилона фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда “Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни (рўйхат рақами 3900, 2026 йил 17 июль) давлат рўйхатидан ўтказди.

 
🔰 Унга кўра:
 
🔹 тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини автоматлаштирилган тарзда баҳолаш механизми жорий этилади;
 
🔹 хавф даражасини аниқлашда давлат органлари ахборот тизимлари, статистик маълумотлар, мурожаатлар, ОАВ ва бошқа қонуний манбалардан олинган маълумотлардан фойдаланилади;
 
🔹 хавф таҳлили жараёнида тадбиркорлик субъектларидан қўшимча ҳужжат ва маълумотлар талаб қилишга йўл қўйилмайди;
 
🔹 хавф даражасини Ер усти сувидан оқилона фойдаланиш ва сув истеъмоли соҳаси бўйича мезонлар асосида амалга оширилади;
 
🔹 ҳуқуқбузарлик хавфи даражаси юқори, ўрта ва паст тоифаларга ажратилади;
 
🔹 юқори ва ўрта хавф тоифасига кирувчи субъектларда профилактика тадбирлари ҳамда текширувлар қонунчилик асосида ташкил этилади;
 
🔹 паст хавф тоифасига кирувчи тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказилмайди;
 
🔹 электрон тизимда аниқланган хавф даражаси тадбиркорлик субъектига нисбатан тўғридан-тўғри таъсир чоралари қўллаш учун асос ҳисобланмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Адлиятв #Жонлиэфир

❗️ Тадбиркорлар қандай имтиёзларга эга?


🔎 Тадбиркорлар учун қандай имтиёзлар бор? Балки сиз ҳали улардан тўлиқ фойдаланмаётгандирсиз...

❓Кўпчилик тадбиркорлар ўз фаолияти учун турли имтиёзлар мавжудлигини билади. Аммо қайси имтиёз айнан сизга тегишли? Ундан қандай фойдаланиш мумкин? Буни ҳамма ҳам билмайди.

adliyatv">"Адлия ТВ"нинг навбатдаги жонли эфирида айнан шу саволларга жавоб берамиз.

Жонли эфирда қуйидаги мавзуларни муҳокама қиламиз:

🔹 Тадбиркорлар учун бугунги кунда қандай имтиёз ва преференциялар мавжуд?
🔹 Оилавий, якка тартибдаги тадбиркор ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун белгиланган имтиёзлар нимаси билан фарқ қилади?
🔹 Солиқ имтиёзларидан кимлар ва қандай тартибда фойдаланиши мумкин?
🔹 Лизинг, субсидия ва давлатнинг бошқа қўллаб-қувватлаш механизмларида қандай енгилликлар мавжуд?
🔹 Бугунги кунда тадбиркорлар қайси имтиёзлардан фойдаланишда энг кўп муаммоларга дуч келмоқда?

📌 Шунингдек, сиз юборган саволларга ҳам жонли эфир давомида жавоб берилади.

📅 Сана: 17.07.2026
🕒 Вақт: 15:00

✍️ Саволларингизни олдиндан @mehnatpodkast_bot орқали юборинг. Шунингдек, эфир давомида ҳам ўзингизни қизиқтирган саволларни йўллашингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми #Оила_ҳуқуқи

📝 Никоҳ шартномаси эр ва хотиннинг никоҳда бўлган даврида ва никоҳдан ажратилган тақдирда уларнинг мулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини белгиловчи келишуви ҳисобланади.

✅ Никоҳ шартномаси никоҳ давлат рўйхатига олингунига қадар ҳам, шунингдек никоҳ даврида ҳам тузилиши мумкин.

⌛️ Никоҳ давлат рўйхатига олингунга қадар тузилган никоҳ шартномаси никоҳ давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб кучга киради.

✍️ Никоҳ шартномаси ёзма шаклда тузилади ва нотариал тартибда тасдиқланиши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Урбанистика, архитектура ва лойиҳалаштириш креатив парки ташкил этилади

 
📝 Қарорга кўра, қурилиш босқичларини кузатиб бориш мақсадида “Uy-joy” ягона рақамли урбанизация платформасида (“Uy-joy” ААТ) шаклланадиган ва “Шаффоф қурилиш” тизими билан интеграция қилинадиган Истиқболли қурилиш ҳудудининг ягона идентификатори, Лойиҳанинг рақамли паспорти ва Капитал қурилиш объекти рақамли паспорти жорий этилади.
 
⛔️ 2026 йил 1 октябрдан Ягона идентификаторда идентификация рақами олмасдан қурилишни бошлаш учун рухсатнома бериш тақиқланади.
 
🏛 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб Тошкент архитектура-қурилиш университети таркибида Замонавий урбанистика ва агломерацияларни бошқариш факультети ташкил этилади.
 
🔎 Миллий қўмита ҳузурида Урбанистика, архитектура ва лойиҳалаштириш креатив парки ташкил этилади.
 
🔗 Миллий қўмитанинг шаҳарларни барқарор ривожлантириш, аҳолини замонавий ва арзон уй-жой билан таъминлаш, шаҳар муҳити сифатини ошириш, иқлим барқарорлигини мустаҳкамлаш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Аҳоли пунктлари бўйича дастури – “UN-Habitat” ( “UN-Habitat” дастури) билан яқин ҳамкорлик ўрнатилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Реклама қўнғироқлари ва хабарномаларига оид ҳуқуқлар ҳимояси кучайтирилади


Қарорга кўра, вояга етмаган шахслар ўз ҳуқуқларини мустақил равишда амалга ошириш юзасидан судларга мурожаат қилишда давлат божидан озод қилиниши белгиланди.

🖼 2026 йил 1 октябрдан жисмоний шахснинг фамилияси, исми
ва отасининг исми,
туғилган санаси каби бирламчи маълумотлари ўзгарганда ўзида ушбу маълумотларни акс эттирувчи давлат органларига тегишли ахборот тизимларидаги маълумотларга автоматик тарзда идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан ўзгартиришлар киритиш амалиёти йўлга қўйилади.

📃 2026 йил 1 ноябрдан бошлаб:

🔹 мобиль алоқа воситалари орқали SMS-хабарномалар йўли билан товар (иш, хизмат)ларни таклиф (реклама) қилувчи ҳар қандай юридик ва жисмоний шахслар фақат шахснинг ёзма ёки электрон розилигини олгандан сўнг ушбу ҳаракатларни (рекламани) амалга оширади;

🔹 мобиль алоқа воситаларига реклама қўнғироқлари ва SMS-хабарномаларни жўнатиш хизматини кўрсатувчи юридик шахслар ўзларининг ахборот тизимларини Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказгандан кейин тегишли хизматларни кўрсатишига йўл қўйилади;

🔹 реклама қўнғироқлари ва хабарномаларини телекоммуникация тармоқлари (мобиль алоқа) орқали соат 18.00 дан 09.00 гача тарқатиш тақиқланади;

🔹 мобиль алоқа операторларига ўзлари томонидан тарқатиладиган реклама қўнғироқлари ва хабарномаларини абонент сўровига кўра тўлиқ ёки қисман блоклаш мажбурияти юклатилади;

🔹 мазкур белгиланган талабларга риоя этмаслик реклама ҳамда шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади ва тегишли чоралар кўриш учун асос бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Мулкий хуқуқларни расмийлаштириш жараёнлари такомиллаштирилади

"Аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматларини такомиллаштириш
ҳамда фуқаролар учун қўшимча қулайликлар яратиш
чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори (ПҚ-265-сон, 15.07.2026 й.) қабул қилинди.


✅ Қарорга кўра, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш пайтида ҳуқуқ эгаси ўз вақтида рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат этмаганлиги аниқланганда:

➖ маъмурий жавобгарлик чораси қўлламасдан кечиктириш муддатидан келиб чиқиб рўйхатдан ўтказиш учун оширилган ставкаларда тўлов ундириш тизими жорий этилади.

🕐 Солиқ тўловчига хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жой мерос тартибида ёки яқин қариндошидан ҳадя сифатида олинган бўлса:

➖ ушбу турар жойни сотишдан олинган даромадга солиқ солинмаслиги учун белгиланган муддатни васият қилувчи ёки ҳадя қилувчининг мазкур турар жойга бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб ҳисобланади.

🔵 Шунингдек, тақиқ ёки хатлов қўйилган турар жойга гаровга олувчининг розилигисиз яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказишга рухсат берилиши белгиланди.

📖 Бунда рўйхатдан ўтказилаётган шахс мулкдорнинг (гаровга олувчининг, тақиқни қўйишга ёки ечишга масъул органнинг) ички ишлар органларига қилган мурожаати асосида унинг рўйхатдан ўтказилганлиги бекор қилинишига аввалдан розилик бериши зарур.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Сув фонди ер участкаларини тадбиркорларга ижарага бериш тартиби белгиланди

 
Ҳукумат қарори (362-сон, 02.07.2026 й.) билан “Очиқ турдаги коллектор-дренаж тармоқларини ёпиқ-ётиқ дренажларга айлантириш ва сув фонди ер участкаларини тадбиркорлик субъектларига ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
 
🔰 Низомга кўра, туман (шаҳар) ҳокимликлари сув объектини балансда сақловчи ташкилотлар билан биргаликда очиқ турдаги коллектор-дренаж тармоқларини ёпиқ-ётиқ дренажларга айлантириш орқали пайдо бўлган сув фонди ер участкаларини тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун:
 
➖ электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ижарага бериш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига мурожаат қилади.
 
✅ Очиқ турдаги коллектор-дренаж тармоқларини ёпиқ-ётиқ дренажларга айлантириш бўйича қурилиш-монтаж ишлари электрон онлайн-аукцион савдолари ғолиби томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган параметрларда амалга оширилади.
 
⛔️ Очиқ турдаги коллектор-дренаж тармоқларини ёпиқ-ётиқ дренажларга айлантириш орқали пайдо бўлган сув фонди ер участкаларининг ер тоифасини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
 
📝 Ижарага берилган сув фонди ер участкаси ҳудудида ёпиқ-ётиқ дренажларни соз ҳолатда сақлаш ва жорий таъмирлаш ишлари электрон онлайн-аукцион савдолари ғолиби томонидан амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

✅ Қонунчиликка кўра, яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг ажралмас ҳуқуқидир ва у қонун билан муҳофаза қилинади.

❗️ Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир.

🚫 Ўзбекистон Республикасида ўлим жазоси тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

❗️Ихтирога патент бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартиби белгиланди


Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ “Ректорлар мактаби” дастури доирасида ўқишга қабул қилиш тартиби белгиланди

 
Адлия вазирлиги “Янги Ўзбекистон” университетида давлат олий таълим ташкилотлари ректори (директори) лавозимига номзодларни тайёрлаш бўйича “Ректорлар мактаби” дастури доирасида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3897, 13.07.2026 й.).
 
✔️ Мазкур ҳужжатга кўра, Дастур доирасида 30 ёшга тўлган, камида магистр академик даражасига ва олий таълим соҳасида камида 5 йиллик иш тажрибасига эга бўлган, шу жумладан, 2 йил раҳбарлик лавозимларида ишлаган номзодлар очиқ танлов асосида ўқишга қабул қилинади.
 
📌 Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг «Янги Ўзбекистон» университетида «Ректорлар мактаби» дастурини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2026 йил 16 апрелдаги 177-сон қарорининг 3-банди «в» кичик бандига асосан давлат олий таълим ташкилотлари ректори (директори) лавозимига номзодлар фақат Дастурни муваффақиятли тамомлаган ва олий таълим ташкилотлари ректори (директори) захирасига киритилган шахслар орасидан танлаб олинади.
 
🖼 Қабул жараёни қуйидаги 4 та босқичда ташкил этилади:
 
1) ҳужжатларни қабул қилиш ва ўрганиш;
2) тест синовлари;
3) психологик баҳолаш;
4) суҳбат.
 
📘 Номзодлар тест, психологик баҳолаш ва суҳбат натижалари бўйича тўплаган умумий баллари асосида рейтинг шакллантирилади ҳамда қабул квотаси доирасида ўқишга тавсия этилади.
 
🔖 Шунингдек, Низом билан ҳужжатларни топшириш, баҳолаш мезонлари, натижаларни эълон қилиш, апелляция тартиби ҳамда қабул жараёнининг шаффофлигини таъминлаш механизмлари белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

✅ Қонунчиликка кўра, кучли иссиқ май ойидан август ойигача бўлган даврда 43° ва ундан юқори бўлган максимал ҳаво ҳарорати, жанубий ҳудудлар ва чўл ҳудудлар учун 46° ва ундан юқори бўлган максимал ҳаво ҳарорати ҳисобланади.

⏰ Қуйидаги шахсларга йилнинг иссиқ ёки совуқ мавсумида иш куни давомида қўшимча танаффуслар берилиши мумкин:

🔹 очиқ ҳаво ёхуд совитилмайдиган ёки иситилмайдиган ёпиқ хоналарда ишлайдиган;
🔹 юк ортиш-тушириш ишларида банд бўлган.

❗️ Иш берувчи иситиш, совитиш учун асбоб-ускуналар билан жиҳозланган ва ходимларнинг дам олиши учун яроқли бўлган хоналарни таъминлаши шарт.

🔘 Шунингдек, мазкур ҳолатда иш берувчи ходимларни Меҳнат кодексида белгиланган тартибда масофадан ишлашга ўтказиши мумкин.

📌 Мутахассислар мазкур ҳолатда зарурат бўлмаса, куннинг энг иссиқ вақтларида ташқарига чиқмаслик, очиқ ҳавода узоқ юрмаслик ҳамда кўпроқ сув ичишни тавсия этади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

❌ Оилавий қадриятларни инкор этадиган, ота-онасига ва оиланинг бошқа аъзоларига нисбатан ҳурматсиз муносабатни шакллантирадиган ахборот маҳсулотини болалар ўртасида тарқатилиши тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми #Меҳнат_ҳуқуқлари

✅ Ишидан ажралган ҳолда тиббиёт ходимлари малакасини ошириш курсларига юборилган тингловчиларнинг бутун ўқиш даврида асосий иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолинади.

➡️ Малака ошириш курсига бошқа шаҳарга юборилган тингловчиларга ўқиш жойига бир марта келиш ва кетиш, шунингдек, яшаш харажатлари қоплаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…
Subscribe to a channel