Huquqiy axborot
14 июля 2025 14:02
#Солиқ_имтиёзлари #Биласизми
✔️ Қонунчиликка кўра, тадбиркорлик субъектларига миқдори 10 миллион сўмдан юқори бўлган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун, агар тадбиркорлик субъекти ҳуқуқбузарликни инкор этса, молиявий санкцияларни фақатгина суд тартибида қўллаш белгиланган.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
14 июля 2025 09:37
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Лифтларни техник кўрикдан ўтказиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (431-сон, 12.07.2025 й.) билан “Лифтларни техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.🔰 Низомга кўра, бино ва иншоотларда ўрнатилган, доимий равишда фойдаланишда бўлган лифтлар
12 ойдан ошмаган ҳолда камида
1 марта мажбурий даврий техник кўрикдан ўтказилади.
✔️ Фойдаланишга топширилган ва янги ўрнатилган ҳар қандай лифт
махсус электрон ахборот тизимида рўйхатга олинишидан аввал дастлабки техник кўрикдан ўтказилиши шарт.
🏛 Дастлабки техник кўрик лифт пудратчисининг мурожаатига биноан
10 иш кунидан кечиктирмай ихтисослашган ташкилот томонидан амалга оширилади.
📜 Бунда техник кўрик натижаларининг тоифасига қараб қуйидаги рангларда
маълумот ёрлиғи лифтга ёпиштирилади:
🟢 фойдаланишга яроқли лифтга
“яшил”;
🔵 қисман носоз лифтга
“мовий”;
🟡 носоз лифтга
“сариқ”;
🔴 фойдаланиш учун хавфли лифтга
“қизил”.
🚫 Техник кўрик натижасида фойдаланиш учун хавфли ва қизил рангли маълумот ёрлиғи билан белгиланган лифтдан фойдаланиш
тақиқланиши лозим.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
14 июля 2025 06:11
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Солиққа оид низолар бўйича эксперт кенгаши ташкил этилади
“Солиққа оид низоларни судгача ҳал қилиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–223-сон, 11.07.2025 й.) қабул қилинди.🔰 Қарорни қабул қилишдан кўзланган
мақсад этиб тадбиркорлар ва солиқ органлари ўртасидаги низоларни ҳал қилиш учун сарфланадиган
вақт ва
харажатларни камайтириш белгиланди.
📘 Қарорга кўра, Савдо-саноат палатаси ҳузурида солиқ, иқтисодиёт, молия ва ҳуқуқ масалалари бўйича экспертлардан иборат
Солиққа оид низолар бўйича эксперт кенгаши ташкил этилади.
⌛️ Эксперт кенгашининг мажлислари
1 ойда камида
2 марта ўтказилади.
📝 Эксперт кенгашига солиққа оид низоларни кўриб чиқишда қуйидаги
ваколатлар берилади:
🔹 солиқ органларининг қарорларидан норози бўлган тадбиркорларнинг
мурожаатларини кўриб чиқиш, бундан жиноят иши доирасида ёки суд тартибида кўриб чиқилаётган солиққа оид низолар мустасно;
🔹 мурожаатларни кўриб чиқиш натижаси юзасидан
хулоса қабул қилиш;
🔹 қабул қилинган хулосаларни
мажбурий тартибда кўриб чиқиш учун
солиқ, божхона ва тегишли давлат органларига юбориш ҳамда бу ҳақда тадбиркорни хабардор қилиш.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
12 июля 2025 10:01
#Биласизми
⚠️ Қонунчиликка кўра, Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги 6 ой давомида мунтазам спорт ва санъат тўгаракларига қатнашаётган ёшлар учун БҲМнинг 10 бараваридан ошмайдиган махсус спорт форма, инвентарь, мусиқа ва чолғу асбобларини харид қилиш харажатлари қоплаб берилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
11 июля 2025 12:11
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишда хусусий айблов институти жорий этилади
Қонун (ЎРҚ–1075-сон, 10.07.2025 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
🔰 Қонун билан Кодексга айрим ҳуқуқбузарликлар учун
маъмурий жавобгарликни бекор қилишга қаратилган ўзгартиришлар киритилди, жумладан:
🔹
автомат телефонларни шикастлантирганлик;
🔹 рухсатсиз
радиоузаткич шохобчаси ўрнатиш ва (ёки) ундан фойдаланганлик.
✍️ Шунингдек, айрим
белгиланган маъмурий ҳуқуқбузарликлар
(хусусан, туҳмат, ҳақорат қилиш ва бошқалар) жабрланувчининг ҳуқуқбузарни жавобгарликка тортиш ҳақидаги
аризасига кўра жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланди.
📜 Бироқ, жабрланувчи ночор аҳволда бўлганлиги, вояга етмаганлиги ёки бошқа сабабларга кўра
ўз ҳуқуқларини ҳимоя қила олмаса, ваколатли органнинг мансабдор шахси жабрланувчининг
аризасисиз иш юритишни бошлаши шарт.
📍 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
11 июля 2025 08:31
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолияти янада ривожлантирилади
Манба:
ПФ-98-сон, 23.06.2025 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
10 июля 2025 14:16
#Биласизми
🔖 Қонунчиликка мувофиқ ер эгаси қўшни ер эгасининг еридан фойдаланишни талаб қилиши мумкин (сервитут ҳуқуқи).
✔️ Сервитут қуйидаги мақсадлар учун белгиланади:
▪️ ердан пиёда ва транспортда ўтиш;
▪️ электр, алоқа, қувур линияларини ўтказиш;
▪️ сув билан таъминлаш ва бошқа шу каби ҳолатлар.
⛔️ Ерга сервитут белгиланиши ер эгасининг ушбу участкага эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқларидан маҳрум этмайди.
📜 Сервитут уни талаб қилган шахс ва ер эгаси ўртасидаги битимга асосан белгиланади.
🔗 Агар икки тараф келиша олмаса, ушбу масала фуқаролик судида кўриб чиқилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
10 июля 2025 10:16
#Биласизми
❗️ Қамоққа олинганлар мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади
Батафсил инфографикада👆Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
09 июля 2025 14:16
#Биласизми
⚠️Қонунчиликка кўра, ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга уй-жойларини тиклаш ва таъмирлаш харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 150 бараваригача бўлган миқдорда ёрдам кўрсатиш белгиланган.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
09 июля 2025 07:28
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази фаолияти ривожлантирилади
🔰
Қарорга кўра, 2025/2026 ўқув йилидан Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ўқиш жараёни
2 та босқичда амалга оширилади.
🏛
1-босқичда 8–11-синфлар учун Олимпия ва Паралимпия мактаби,
2-босқичда 1–2-курслар учун Олимпия ва Паралимпия коллежи фаолият кўрсатади.
✔️
2026 йилдан:🔹 Марказ ўқувчи-спортчилари контингенти
800 нафарга етказилади;
🔹 Марказнинг Олимпия ва Паралимпия коллежи ўқувчи-спортчиларига Спорт вазирлигининг стипендияси учун назарда тутилган маблағлар доирасида
ойлик стипендия таъсис этилади.
📍 Олимпия ўйинлари ва ушбу мусобақа дастурига киритилган спорт турлари бўйича
жаҳон чемпионатлари ғолиб ва совриндорлари
олий ҳарбий (ихтисослаштирилган) таълим муассасаларига
тўғридан-тўғри қабул қилинади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
09 июля 2025 07:01
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Ўзбекистон спортчилари Олимпия ва Паралимпия ўйинларига комплекс тайёрланади
“2028 йил Лос-Анжелес шаҳрида (АҚШ) бўлиб ўтадиган XXXIV ёзги Олимпия ва XVIII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–221-сон, 08.07.2025 й.) қабул қилинди. 🔰 Қуйидагилар Ўзбекистон спортчиларини
Олимпия ва
Паралимпия ўйинларига тайёрлашнинг
асосий мақсадлари этиб белгиланди, жумладан:
🔹 спортнинг устувор тоифадаги бокс, дзюдо, таэквондо, эркин кураш, оғир атлетика турлари бўйича
медаллар сонини ошириш;🔹 спортнинг ривожланаётган тоифадаги триатлон, волейбол, стол тенниси, баскетбол, замонавий беш кураш каби
21 та тури бўйича лицензияларни қўлга киритиш;
🔹
халқаро спорт ташкилотлари билан ҳамкорликни ривожлантириш.
✔️ Шунингдек, Олимпия ва Паралимпия ўйинларида эришган натижалардан келиб чиқиб, спорт турлари
устувор, истиқболли ва
ривожланаётган тоифаларга ажратилади.
📜 Устувор, истиқболли ва ривожланаётган тоифалардаги спорт турлари рўйхати
ҳар 4 йилда Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ўтказилган
календарь йилнинг якунига қадар қайта кўриб чиқилади ва тасдиқланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
09 июля 2025 06:17
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-219-сон, 07.07.2025 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра,
2010 йил 10 декабрдаги Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг Шахсларни давлатлараро қидириш тўғрисидаги шартномасига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги баённома тасдиқланди.
🗓 Баённома
2024 йил 18 октябрда Москва шаҳрида имзоланган.
🏢
Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва
Бош прокуратура ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгиланди.
📝
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга киргандан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
08 июля 2025 12:00
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Иссиқхона газларининг чиқарилиши чекланади
“Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–1073-сон, 07.07.2025 й.) қабул қилинди.🔰 Қонунга кўра, иссиқхона газларининг чиқарилишини
чеклаш чоралари қуйидагиларни ўз ичига олади:
🔹 давлат
ҳисобини юритиш;
🔹 мақсадли кўрсаткичларни белгилаш;
🔹 иссиқхона газларининг чиқарилишини
қисқартириш ва уларнинг
тутиб қолинишини ошириш бўйича фаолиятни қўллаб-қувватлаш.
📝 Шунингдек, юридик шахслар, ЯТТ ва жисмоний шахслар
“яшил” лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқига эга.
✔️ Ўзбекистон ҳудудида амалга ошириладиган “яшил” лойиҳалар натижасида қисқартирилган иссиқхона газлари
давлат томонидан тўлиқ тасарруф этилади.🔗 "Яшил" лойиҳалар тўғрисидаги маълумотлар
углерод бирликлари реестрига киритилади.
📃 Бундан ташқари, Қонунда “яшил” лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатилган “яшил” лойиҳани бажариш натижасида ҳосил бўлган углерод бирликлари
верификация қилиниши кўзда тутилган.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
08 июля 2025 08:16
#Амал_қилинг
⚠️ Қонунчиликка кўра, умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш, —
➖ фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (3 млн 750 минг сўмдан 5 625 000 сўмгача);
➖ мансабдор шахсларга — БҲМнинг 20 бараваридан 25 бараваригача (7 500 000 сўмдан 9 375 000 сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
07 июля 2025 13:01
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Солиқ маъмуриятчилиги янада такомиллаштирилади
Манба:
ЎРҚ-1071-сон, 26.06.2025 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
14 июля 2025 12:01
#Биласизми
❗️ Меҳнат мигрантларига компенсация тўланади
Батафсил инфографикада👆Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
14 июля 2025 08:16
#Биласизми
🪙 Қонунчиликка кўра, хорижий тиллар бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатни олганига 2 йилдан ошмаган ёшларга олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда чет тилларига ихтисослашган ўқув марказларини очиш учун фоизсиз ссуда берилади.
✔️ Бунда фоизсиз ссуда 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йил муддатга БҲМнинг 320 бараваригача миқдорда ажратилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
12 июля 2025 13:31
#Биласизми
📙 Конституцияга кўра, озодликдан маҳрум этилган шахслар ўзига нисбатан инсоний муомалада бўлиниши ҳамда инсон шахсига хос бўлган шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилиниши ҳуқуқига эга.
⛔️ Шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмас.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
11 июля 2025 15:00
#Биласизми
❗️ Пиёдалар ўтиш жойларида ҳаракатланаётганда нималар тақиқланади?
Батафсил инфографикада👆Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
11 июля 2025 10:23
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди
“Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқароларини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–1074-сон, 10.07.2025 й.) қабул қилинди. 🔰 Қонунга кўра, шахсларнинг яшаши учун уй-жой майдонини берувчи
турар жой мулкдори ёки уни
тасарруф этиш ҳуқуқига эга шахс ушбу шахсларни яшаш жойи ёки турган жойи бўйича
ўз вақтида рўйхатдан ўтказиши керак.
📋 Жойлаштириш воситаларида турган шахсларни турган жойи бўйича
хабардор қилиш тартибида рўйхатдан ўтказиш масъул ходимлар томонидан
“E-mehmon” тизими орқали амалга оширилади.
📝 Ўзбекистоннинг хорижда доимий яшовчи фуқаролари Ўзбекистонга кирган кундан
10 иш кунидан кечиктирмай яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтиши шарт.
✔️ Ўзбекистон фуқароларини
яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш қуйидагиларда амалга оширилади:
▪️ ички ишлар органларининг
миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларида;
▪️
давлат хизматлари марказларида;
▪️
ЯИДХП (my.gov.uz) орқали.
🔗 Яшаш жойи ва турган жой бўйича рўйхатдан ўтказишда уй-жой майдонининг
ижтимоий нормасига риоя этиш талаб қилинади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
11 июля 2025 06:31
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги юксак савияда нишонланади
“Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–222-сон, 10.07.2025 й.) қабул қилинди. 🔰 Қарорга кўра, миллий истиқлолимизнинг
34 йиллик шонли санаси
Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт даражаси, жаҳон майдонидаги обрў-эътиборига ҳар томонлама муносиб тарзда,
юксак савияда нишонланади.
📙 Мустақилликнинг 34 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари
“Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган ҳолда ўтказилади.
✔️ Мустақиллик байрами Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида, шунингдек, барча шаҳар ҳамда туманлар, қишлоқ ва овулларда
муносиб нишонланиши таъминланади.📜
“Она диёр – ранглар жилосида”, “Ватан учун яшайлик!”, “Энг улуғ, энг азиз” каби анъанавий кўрик-танловлар юқори даражада ўтказилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
10 июля 2025 12:16
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ “Энг намунали яшил туризм объекти” танлови ўтказилади
Манба:
ВМҚ-385-сон, 24.06.2025 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
10 июля 2025 08:09
#Адлия_хабари
❗️ Ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштирилган "Huquqiy axborot|Plus" телеграм канали ишга туширилди.
✔️ Телеграм каналда
қуйидагилар тақдим этиб борилади:
🔹 қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида
аудио форматдаги тушунтиришлар;
🔹
имо-ишора мулоқоти шаклидаги ҳуқуқий видео материаллар;
🔹 ногиронлиги бўлган шахслар учун
фойдали ахборотлар.🔗 Каналга ушбу манзил орқали обуна бўлиш мумкин: /channel/huquqiyaxborot_plus
Читать полностью…
Huquqiy axborot
09 июля 2025 11:54
#Биласизми
❗️ Солиқ маъмуриятчилиги янада такомиллаштирилади
Батафсил инфографикада👆Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
09 июля 2025 07:15
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” спорт мусобақалари ўтказилади
🔰
Қарорга кўра, 2025 йилдан ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатларини уч босқичли
“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” спорт мусобақалари шаклида ўтказиб бориш тизими йўлга қўйилади.
🔗 Ушбу спорт мусобақаларда ёшларни спорт билан доимий шуғуллантириш хизматини кўрсатадиган жисмоний ва юридик шахсларнинг
спорт тайёргарлигига эга бўлган спортчилари иштирок этишади.
🖼 Мусобақаларнинг
республика финал босқичи ҳар йили Олимпия шаҳарчасида
“Президент Олимпиадаси” сифатида ўтказилади.
✔️ Мусобақаларнинг
республика босқичида сараланган спортчилар қуйидаги спорт-таълим ташкилотларига миллий терма жамоаларга
захира сифатида тайёрлаш учун йўналтириб борилади:
🔹
1- ва 2-ўринларни қўлга киритган спортчилар –
Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига;
🔹
3-ўринни қўлга киритган спортчилар –
ҳудудий олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларига.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
09 июля 2025 06:41
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-220-сон, 08.07.2025 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, Ўзбекистон Ҳукумати ва Франция Ҳукумати ўртасидаги реадмиссия тўғрисидаги битим тасдиқланди.
🗓 Мазкур битим
2025 йил 12 мартда Париж шаҳрида имзоланган.
🏢 Ички ишлар вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
📝
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга киргандан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
08 июля 2025 14:16
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Қамоққа олинган шахсларга нисбатан қийноққа солиш ҳолларининг олди олинади
Манба:
ЎРҚ–1072-сон, 26.06.2025 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
08 июля 2025 10:21
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларининг сифатини баҳолаш тизими тубдан ислоҳ қилинади
“Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларининг сифатини баҳолаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-109-сон, 07.07.2025 й) қабул қилинди. 🔰 Фармонга кўра, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларининг сифатини баҳолашда рақамли
QR кодли ёрлиқлаш, шунингдек, уруғликларни етиштириш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи
тадбиркорлар реестрини юритишга асосланган янги тизим жорий этилади.
🏛
“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасаси қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларининг сифатини баҳоловчи
ягона ваколатли ташкилот сифатида белгиланди.
🚫
2026 йил 1 январдан Божхона қўмитаси томонидан рақамли QR кодли ёрлиқланмаган ва ижобий экинбоплик хулосаси олинмаган импорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғликларини
“эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштириш тақиқланади.
✔️
2026 йилдан QR кодли ёрлиқланмаган ва ижобий экинбоплик хулосаси олинмаган қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғликларини реализация қилган тадбиркорларга
БҲМнинг 150 бараваригача маъмурий жарима қўлланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
07 июля 2025 14:31
#Биласизми
🗓 Қонунчиликка кўра, меценатлик маданият, санъат, шунингдек илм-фан, таълим, маърифат ҳамда маданият ва санъатни ривожлантириш билан боғлиқ бошқа фаолият соҳасида жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган ҳомийлик фаолияти ҳисобланади.
📝 Меценатлик фаолияти меценат ва меценатлик кўмагини олувчи ўртасида тузиладиган меценатлик кўмагини бериш тўғрисидаги шартнома асосида амалга оширилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
07 июля 2025 10:56
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (413-сон, 07.07.2025 й.) билан “Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди🔰 Низом чақирилувчиларни
ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликка жалб этиш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафидаги
муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун танлаб олиш тартибини белгилайди.
✔️ Чақирилувчилар танловда
1 йилда фақат
1 марта иштирок этиши мумкин.
⌛️ Танлов чақирув йилидан аввалги йилнинг
10 августидан чақирув йилининг
10 февралига қадар ўтказилади.
📝 Чақирилувчи билан
суҳбат ўтказиш орқали унинг қуйидаги маълумотларига аниқлик киритилади:
➖ ҳарбий хизматга бўлган
қизиқиши ва иштиёқи;
➖
ҳуқуқбузарликлар содир этгани, жавобгарликка тортилгани ва
судлангани билан боғлиқ ҳолатлар;
➖
соғлиғининг ҳолати;
➖
билим даражаси;
➖
оилавий шароити ва бошқалар.
📋 Чақирилувчиларнинг
умумжисмоний тайёргарлик даражаси қуйидаги умумжисмоний нормативларни қабул қилиш орқали баҳоланади:
▪️ турникда тортилиш;
▪️
100 метрга югуриш;
▪️
3000 метрга югуриш.
📃 Танлов якунлари бўйича чақирилувчини
тавсия этиш ёки
тавсия этмаслик бўйича тегишли
хулоса қабул қилинади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…