Huquqiy axborot
07 ноября 2024 12:33
#Диққат_танлов
⚡️ Совринларнинг умумий қиймати 40 млн сўмлик танлов❗️
🇺🇿 "Ҳуқуқ билимдонлари - Умуммиллий Конституция имтиҳони" ўтказилади
📝 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлиги ва ТДЮУнинг Мақсадли капитал (Endowment fund) жамоат фонди ҳамкорлигида Ҳуқуқ билимдонлари - Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади.
📌 Танлов шартлари билан батафсил бу ерда танишинг.
❗️Танловда иштирок этиш учун @ телеграм ботини ишга туширишингиз лозим.
🔰 Ғолиблар қуйидаги миқдорда рағбатлантирилади:
3️⃣-ўрин 8 млн сўм;
2️⃣-ўрин 12 млн сўм;
1️⃣-ўрин 20 млн сўм.
Имтиҳонда қатнашиб билимингизни синовдан ўтказинг ва ғолиб бўлинг!
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
07 ноября 2024 09:48
#Адлия_хабари
❗️Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун 8 ноябрдан кучга киради
🔰Унга кўра, фуқаролар қуйидаги
кўчмас мулкларни ўз номига (ижара ва мулк ҳуқуқи асосида) қонуний ўтказиб олиши
мумкин:
➖
2018 йил 1 май кунигача якка тартибдаги уй-жой қуриб ўзбошимчалик билан эгаллаган
ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;➖
2018 йил 1 май кунигача фуқаролар ва ташкилотлар томонидан ҳужжатда кўрсатилган
майдондан ортиқча эгалланган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;
➖
“бир марталик акция” доирасида ҳуқуқларни эътироф этиш охирига етмаган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;
➖
2021 йил 8 июнга (ҳокимларнинг ваколати бекор қилингунига) қадар туман
(шаҳар) ҳокимлари қарори билан ажратилган, лекин вилоят ҳокими ёки халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланмаган ер;
➖
боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги турар жойлар ҳамда улар эгаллаган ер;
➖кичик саноат зоналари ҳудудига
2020 йил 9 мартгача жойлаштирилган тадбиркорларнинг ери;
➖
давлат ордери билан хусусийлаштирилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер;
➖
ҳоким қарори билан мулк ҳуқуқи эътироф этилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер участкаси.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
07 ноября 2024 07:31
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Давлат мулкини бошқариш соҳаси такомиллаштирилади
Манба:
ЎРҚ-980-сон, 22.10.2024 й.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
06 ноября 2024 11:08
#Давлат_хизматлари
✅Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш (new.birdarcha.uz) тизимида янги “Менинг бизнесим” модули жорий этилди.
🔰Ушбу модул орқали тадбиркорлар ўз бизнесларига доир бир қатор муҳим маълумотларни бир жойда олишлари мумкин:
➖тадбиркорлик субъектларининг умумий маълумотлари;
➖солиқ ҳисоботлари ва маълумотлари;
➖лицензия ва интеллектуал мулк маълумотлари;
➖кўчмас мулк маълумотлари;
➖бандлик ва ЙҲХХ маълумотлари;
➖тақиқлар ва IT park маълумотлари;
➖Давлат активларини бошқариш агентлиги маълумотлари;
➖қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси маълумотлари.
❗️Янги имкониятлар ёрдамида бизнесингизни ривожлантириш учун зарур бўлган барча маълумотларга тезда эга бўлинг!
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
06 ноября 2024 07:11
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Айрим шахсларга темир йўл транспорти ва автобус учун бепул чипталар берилади
Ҳукумат Қарори
(733-сон, 04.11.2024 й.) билан
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестрига киритилган шахсларга темир йўл транспортида ёки шаҳарлараро автобус учун бепул чипталар бериш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланди⚡️Унга кўра, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар танловига кўра темир йўл ёки шаҳарлараро автобус учун
бепул чипталардан бир йилда фақат бир марта берилади.
➡️Бориш ва қайтиш учун бепул чипта олишда
исталган транспорт (темир йўл ёки автобус) туридан фойдаланилиши мумкин.
✅Шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни
кузатиб бораётган бир нафар шахс ҳам бориш ҳамда қайтиш учун бепул чипта олиш ҳуқуқига эгалиги белгиланди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
05 ноября 2024 15:40
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларда даволаш хизматларини реклама қилиш тақиқланди
Президент томонидан имзоланган Қонун
(ЎРҚ-991-сон, 05.11.2024 й.) билан
айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди🔰 Унга кўра, фуқароларга тиббий ташхис қўйиш ва уларни
даволаш хизматларини халқ табобати соҳасидаги фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан кўрсатганлик, шунингдек, хизматларни халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда моддий қимматликлар олиш ёки мулкий манфаатдор бўлиш эвазига кўрсатганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
❗️Мазкур хизматларни
омма олдида тарғиб қилганлик учун ҳам маъмурий жавобгарлик ўрнатилмоқда.
✅Шунингдек, халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда фуқароларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини
реклама қилиш тақиқланмоқда.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
05 ноября 2024 12:55
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Хорижга чиқиш биометрик паспортини почта хизмати орқали етказиб бериш хизмати йўлга қўйилади
Қарор
(ПҚ-380-сон, 04.11.2024 й.) билан Президентнинг
айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди📝 Унга кўра, қуйидагиларни назарда тутувчи
ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:
🔸хорижга чиқиш биометрик паспортини берганлик учун ундириладиган
давлат божи суммасини қайта тақсимлаш;
🔸хорижга чиқиш биометрик паспортини
почта хизмати орқали етказиб бериш;🔸вояга етмаган шахсларга хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилганда унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи ёхуд ҳамроҳлик қилувчи шахсларни
болани чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдирганлик учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантириш.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
05 ноября 2024 07:41
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Болаларга нисбатан оилавий (маиший) зўравонлик содир этганлик учун жавобгарлик белгиланди
Манба:
ЎРҚ-978-сон, 21.10.2024 й.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
04 ноября 2024 13:25
#Биласизми
✅ 2 ёшга тўлмаган боланинг ота-онасидан бирига (васийсига) болани овқатлантириш учун (ўзига берилган дам олиш ва овқатланиш учун бериладиган танаффусдан ташқари) камида ҳар 3 соатда бир марта ҳар бири 30 минутдан кам бўлмаган танаффус берилади.
🕑 2 ёшга тўлмаган икки ва ундан кўп болалиларга танаффуснинг муддати камида 1 соат қилиб белгиланади.
❗️Мазкур танаффуслар иш вақтига киритилади ва ўртача иш ҳақи бўйича ҳақ тўланади.
➡️ Болали аёлнинг хоҳишига кўра танаффуслар дам олиш ва овқатланиш учун белгиланган танаффусга қўшиб берилиши ёки умумлаштирилиб, иш кунининг бошига ёки охирига кўчирилиб, иш куни шунга яраша қисқартирилиши мумкин.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
04 ноября 2024 07:08
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:
🔹Президент томонидан
Қонун имзоланди ➖ Манба:
(ЎРҚ-983-сон, 25.10.2024 й);🔹
“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори
қабул қилинди ➖ Манба:
(ПҚ-371-сон, 25.10.2024 й.);🔹
Фойдали қазилмаларни рухсатномасиз қазиб олганлик учун жиноий жавобгарлик
белгиланди ➖ Манба:
(ЎРҚ-984-сон, 28.10.2024 й.);🔹
Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш янада
кучайтирилади➖ Манба:
(ЎРҚ-985-сон, 28.10.2024 й.);🔹
Навоий давлат университети ташкил этилади ➖ Манба:
(ПҚ-378-сон, 31.10.2024 й.);🔹
“Ер қаъри тўғрисида”ги Қонун
қабул қилинди ➖ Манба:
(ЎРҚ-987-сон, 31.10.2024 й.).Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
02 ноября 2024 11:14
#Амал_қилинг
🔰Қонунчиликка кўра, энергетик ичимликларни 18 ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилиш қуйидаги миқдорда жарима солишга сабаб бўлади:
🔹фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 875 минг сўмдан 3 млн 750 минг сўмгача);
🔹мансабдор шахсларга БҲМнинг 7 бараваридан 15 бараваригача (2 млн 625 минг сўмдан 5 млн 625 минг сўмгача).
‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
01 ноября 2024 13:44
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Сунъий интеллект технологиялари ривожлантирилади
Манба:
ПҚ-358-сон, 14.10.2024 й.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
01 ноября 2024 08:32
#2024_йил_1_ноябрдан
🗓 Қонунчиликда 1 ноябрдан нималар ўзгаради?
🔹Хорижий иш берувчилар томонидан таклиф қилинаётган
иш ўринлари очиқ эълон қилиб борилади ➖
БАТАФСИЛ; 🔹Автобусларни
ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжларига мослаштириш харажатлари қоплаб берилади ➖
БАТАФСИЛ; 🔹Тайёр
заргарлик буюмларига нисбатан импорт божхона божи камайтирилади ➖
БАТАФСИЛ;🔹
“Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” дастури доирасида тадбиркорларга бериладиган кредит 300 миллион сўмгача оширилади ➖
БАТАФСИЛ;🔹
Инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омиллар реестри юритилади ➖
БАТАФСИЛ;🔹Айрим
гаровсиз микрокредитлар қайта молиялаштирилади ➖
БАТАФСИЛ;🔹Аҳоли
турмуш фаровонлиги оширилади ➖
БАТАФСИЛ.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
01 ноября 2024 06:03
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Навоий давлат университети ташкил этилади
“Навоий давлат университетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори
(ПҚ-378-сон, 31.10.2024) қабул қилинди
🏢 Қарорга кўра, Навоий давлат педагогика институти негизида
Навоий давлат университети ташкил этилади.
✅ Ҳудудда соҳа ва тармоқларнинг ривожланиш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда замонавий билим ва малакага эга бўлган
илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича узлуксиз таълим тизимини яратиш Университетнинг
асосий вазифалари ва фаолият йўналишларидан бири этиб белгиланди.
🎓 Навоий давлат педагогика институтида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишларини Университетда давом эттиради ҳамда
2024/2025 ўқув йилидан битирувчи курс талабаларига
Университет дипломи берилади.
🗂 Университетда
2025/2026 ўқув йилидан эҳтиёж юқори бўлган қуйидаги йўналишлар бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади:
➖аниқ ва табиий фанлар;
➖ахборот технологиялари;
➖
сунъий интеллект;➖иқтисодиёт;
➖бизнес ва туризм;
➖инвестицияларни бошқариш;➖қишлоқ хўжалиги;
➖экология ва атроф-муҳит муҳофазаси;
➖логистика.📕 Янги ташкил этилган таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича хорижий давлатлар ва республикадаги етакчи олий таълим ташкилотлари билан
иккита диплом беришга асосланган
қўшма таълим дастурлари йўлга қўйилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
31 октября 2024 10:33
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши янада оширилади
Манба:
ПФ-159-сон, 16.10.2024 й.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
07 ноября 2024 12:03
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Сузиш спорт тури бўйича “Silk Water” халқаро турнири ўтказилади
“Сув спорти турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори
(ПҚ-382-сон, 04.11.2024) қабул қилинди
🏢 Қарорга кўра, зарур спорт инфратузилмаси мавжуд бўлган олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида
сув полоси ва синхрон сузиш гуруҳлари ташкил этилади
🔰
Андижон ҳамда Қарши олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида
сувга сакраш спорт турини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.
🎓Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети
“Сув спорти турлари назарияси ва услубиёти” ҳамда “Эшкак эшиш спорт турлари назарияси ва услубиёти” кафедралари ташкил этилади.
❗️
2025 йилдан бошлаб ҳар йили қуйидаги спорт мусобақалари ўтказиб борилади:
➖синхрон сузиш спорт тури бўйича
Тошкент шаҳрида “Сув париси” халқаро турнири;
➖сузиш спорт тури бўйича
Самарқанд вилоятида “Silk Water” халқаро турнири;➖республиканинг
барча ҳудудларида ёз мавсумида ўтказиладиган
“World Aquatics Day” оммавий спорт фестивали;
➖сув спорти турлари бўйича
Ўзбекистон чемпионатлари.📎
2025 йил 1 июнга қадар давлат-хусусий шериклик шартлари асосида
хусусий инвесторга бериладиган сув ҳавзалари рўйхати шакллантирилади.
♻️
2026 йил 1 январдан бошлаб ўзини
ўзи молиялаштиришга ўтказиладиган сув ҳавзалари фаолияти мазкур қарор асосида ташкил этилади.
✅
2026 йилдан бошлаб тажриба тариқасида
Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятидаги маҳаллаларда
6х15 метр ўлчамли сузиш ҳавзалари барпо этилади.
📃Қарор билан
2025–2027 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида сув спорти турлари инфратузилмасини яхшилаш бўйича
манзилли дастур тасдиқланди.
⚡️Шунингдек, 2025–2027 йилларда миллий терма жамоалар тренерлари, шунингдек, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида сув спорти турлари бўйича фаолият юритаётган тренерлар
хорижий давлатларга қисқа муддатли стажировкага юборилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
07 ноября 2024 08:41
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ўқ отиш спорт турлари бўйича спорт мусобақалари тизимли ташкил этиб борилади
“Ўқ отиш спорт турларини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори
(ПҚ-381-сон, 04.11.2024) қабул қилинди
🏢 Қарорга кўра, Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида босқичма-босқич
10 м масофага ўқ отиш спорт базаларини ташкил этилади ҳамда уларни замонавий спорт анжомлари ва инвентарлари билан жиҳозланади.
🎓 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида
“Спорт фаолияти: ўқ отиш ва стенддан ўқ отиш” бакалавриат таълим йўналиши очилади.
➡️Шунингдек, ўқ отиш спорт турлари бўйича миллий терма жамоаларнинг тренерлари, селекционерлари, ҳакамлари ва бошқа мутахассислари касбий маҳоратини ошириб бориш мақсадида
маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирокида семинар, тренинг ва маҳорат дарслари ўтказиб борилади.
🔰
2025 йилдан бошлаб ҳар йили::
➖ҳарбийлаштирилган ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида ўқ отиш спорт турлари бўйича
“Мерган” кубоги;➖ўқ отиш спорт турлари бўйича белгиланган ёш тоифалари ўртасида
Ўзбекистон чемпионатлари ўтказилади.
❗️Туман (шаҳар)лардаги спорт мактабларида босқичма-босқич ўқ отиш спорт турлари бўйича
спорт гуруҳлари ташкил этилади.
📚
2025/2026 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларида:
🔹чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқув дастурлари доирасида
“Ўқотар ва пневматик спорт қуролларининг тактик-техник тавсифлари” амалий машғулотлари киритилади;
🔹амалий машғулотларни ташкил этишда
ҳарбий қисм, муассасалар, ҳарбий полигонларнинг ўқув-моддий базасидан фойдаланилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
06 ноября 2024 13:30
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Айрим техник воситалар солиқ ва бождан озод қилинади
Президент томонидан имзоланган Қонун
(ЎРҚ-992-сон, 05.11.2024 й.) билан
Солиқ ҳамда Божхона кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди⚡️Қонун билан
Солиқ кодексига махсус ваколатли давлат органи томонидан олинадиган тезкор қидирув тадбирлари тизими техник воситаларининг республика ҳудудига олиб кирилишини
солиқ солишдан озод қилишни назарда тутувчи қўшимчалар, шунингдек, мазкур техник воситалар
акциз солиғи солинадиган объект ҳисобланмаслигига доир қўшимча киритилмоқда.
✅
Божхона кодексига юқорида кўрсатилган техник воситаларни
бож тўлашдан озод қилиш тарзида тариф имтиёзлари берилишини назарда тутувчи қўшимча киритилмоқда.
🔰Шунингдек, ҳарбий хизмат назарда тутилган бошқа идоралар ҳарбий юкларининг божхона расмийлаштируви учун
божхона йиғимини тўлашдан озод қилинади.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
06 ноября 2024 09:08
#Амал_қилинг
✅Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўловчиларга лойқа сачратиши БҲМнинг иккидан бир қисми миқдорида (187 минг 500 сўм) жарима солишга сабаб бўлади.
‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
06 ноября 2024 06:03
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️“Аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-989-сон, 05.11.2024 й.) қабул қилинди
🔰Қонун аҳолига
психологик ёрдам кўрсатиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
🗒Қонунга кўра,
психологик ёрдам – танг (кризисли) вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этишга, шахслараро муносабатларни ҳамда руҳий саломатликни яхшилашга,
шахсиятни ривожлантиришга ёки инсоннинг ижтимоий мослашувини яхшилаш учун психологик таъсир кўрсатишга қаратилган, психологик ёрдам кўрсатиш стандартларига мувофиқ амалга ошириладиган чора-тадбирлар мажмуи ҳисобланади.
✅Психологик ёрдам давлат органларида ёки бошқа ташкилотларда
ишловчи психологлар ёхуд ушбу соҳада хусусий тартибда фаолият олиб борувчи юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан
бепул ёки пуллик асосда кўрсатилади.
📃
Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида таълим олувчиларнинг
психологик саломатлигини сақлаш, соғлом психологик муҳит яратиш ва уларнинг шахсий ривожланишига кўмаклашиш мақсадида психологик ёрдам кўрсатиш ташкил этилади.
📝Шахс психологик ёрдам кўрсатиш соҳасидаги тадқиқотларга ёки илмий тажрибаларга фақат ихтиёрий равишдаги
ёзма розилиги ёки ўз қонуний вакилларининг ёзма розилиги олинганидан кейин жалб этилиши мумкинлиги белгиланди.
📖Психология йўналиши бўйича олий маълумотга эга бўлган шахслар психологик ёрдам кўрсатиш бўйича фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.
❗️Шахснинг психологик ёрдам кўрсатилишини сўраб мурожаат қилганлиги факти, психологик ёрдам натижалари тўғрисидаги маълумотлар ва
психологик ёрдам кўрсатиш чоғида олинган бошқа маълумотлар психологнинг касбий сирини ташкил этади ҳамда шифокор сирига тенглаштирилади.
⚖️Шунингдек, психологик ёрдамни бундай ҳуқуққа эга бўлмаган шахс томонидан кўрсатиш ёхуд аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги
қонунчиликда белгиланган чекловларга риоя этмаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.
📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
05 ноября 2024 14:47
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Маърифий фаолиятни амалга ошириш тартиби белгиланди
Президент томонидан имзоланган Қонун
(ЎРҚ-990-сон, 05.11.2024 й.) билан
айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди🔰Қонун билан
"Таълим тўғрисида"ги Қонунга маърифий фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилашга қаратилган қўшимчалар киритилмоқда.
❗️Унга кўра,
маърифий фаолият шахснинг шахсий, интеллектуал ва маънавий жиҳатдан камол топиши, ижтимоий ва иқтисодий фаоллигини ошириш, интеллектуал ва ижодий фаолиятини намоён этиш, индивидуал салоҳиятини, имкониятларини, мулоқот қилиш қобилиятларини яхшилаш учун зарур кўникмалар ва малакаларни шакллантиришга қаратилган,
давлат таълим стандартлари билан қамраб олинмайдиган фаолият тури ҳисобланади.
📃Маърифий фаолият
вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар, маҳаллалар, жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин.
✅Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда маърифий фаолиятни бундай фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан амалга ошириш ёхуд
маърифий фаолиятни амалга ошириш бўйича қонунчиликда белгиланган чекловларга риоя этмаганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.
📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
05 ноября 2024 10:28
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Зулфия номидаги Давлат мукофоти талабгорларини танлаш тартиби белгиланди
Ҳукумат Қарори (731-сон, 01.11.2024 й.) билан
Зулфия номидаги Давлат мукофотига талабгорларни танлаш ва уларнинг ҳужжатларини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди⚡️Унга кўра,
Зулфия номидаги Давлат мукофоти талабгорларини танлаш, уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш ва тақдим этиш тартиби ҳамда йўналишлар бўйича талабгорларнинг ютуқлари, илмий-ижодий ва амалий ишларини
баҳолаш мезонлари белгиланди.
➡️Талабгорлар
8 та йўналиш —
фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва жамоатчилик фаолияти бўйича танловлар орқали сараланади.
✅Мукофот ижтимоий фаоллиги ва истеъдоди билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган
14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган иқтидорли хотин-қизларга ўқиш ва меҳнат фаолиятидаги ютуқлари учун берилади.
🔰Йўналишлар бўйича ҳар бир ўринга
муносиб талабгорларни танлаш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
➖
туман (шаҳар) босқичи —
2 сентябрдан 20 октябрга қадар;➖
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи —
21 октябрдан 30 ноябрга қадар;➖
республика босқичи —
1 декабрдан 31 декабрга қадар ўтказилади.
🥇Мукофот ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 2 нафардан вакилларига —
жами 28 нафар талабгорга берилади.
📃Совриндорларга мукофотланганлик ҳақидаги
диплом, кўкрак нишони ҳамда БҲМнинг 50 баравари миқдоридаги пул мукофоти ҳар йили
8 март — Халқаро хотин-қизлар куни арафасида тантанали вазиятда топширилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
04 ноября 2024 15:58
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Спорт соҳасида коррупциянинг олдини олиш чоралари янада кучайтирилади
Президент томонидан имзоланган Қонун
(ЎРҚ-988-сон, 04.11.2024 й.) билан
Жиноят кодексига қўшимчалар киритилди🔰 Унга кўра, спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларининг
қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олганлиги ёки мулкий манфаатдор бўлганлиги, шунингдек, спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларини
пора эвазига оғдириб олганлик учун
жавобгарликни назарда тутувчи қўшимчалар киритилмоқда.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
04 ноября 2024 10:27
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламининг манзилли ва самарали ижтимоий ҳимоя қилиниши кучайтирилади
Манба:
ЎРҚ-977-сон, 18.10.2024 й.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
02 ноября 2024 13:48
#Биласизми
🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:
🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори –
1 155 000 сўм;
🔹базавий ҳисоблаш миқдори –
375 000 сўм;
🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори –
428 000 сўм;
🔹ёшга доир энг кам пенсия –
834 000 сўм;
🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори –
920 000 сўм;
🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа –
920 000 сўм;
🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан
(834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари –
920 000 сўм;
🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа –
745 000 сўм;
🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда –
745 000 сўм.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
02 ноября 2024 08:36
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти такомиллаштирилади
Манба:
ЎРҚ-976-сон, 17.10.2024 й.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
01 ноября 2024 10:34
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️“Ер қаъри тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-987-сон, 31.10.2024 й.) қабул қилинди
⚡️ Қонун
ер ости бойликларига эгалик қилиш ва уларни тасарруф этиш, шунингдек ер қаъридан фойдаланиш ҳамда
уни муҳофаза қилиш чоғида юзага келадиган муносабатларни тартибга солади.
✅ Ер қаъри ва ер қаърида табиий йўл билан жойлашган барча фойдали қазилмалар
Ўзбекистоннинг давлат мулки бўлиб, ундан оқилона фойдаланиш лозим ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади. Ушбу мулк ҳуқуқи ҳар қандай шахснинг ерга ва сувга бўлган
бирор-бир ҳуқуқига ёки мулкчилигига қарамай қўлланилади.
📝 Давлат
ер қаърини Қонунда назарда тутилган асослар, шартлар ва чегараларда
фойдаланишга беради.
🚫
Ер қаъри участкалари олди-сотди, ҳадя, мерос қилиб қолдириш, омонат, гаров предмети бўлиши ёки ҳар қандай бошқача шаклда
ўзга шахсга ўтказилиши мумкин эмас.🏢 Ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасидаги
давлат сиёсатини амалга оширувчи органлар қуйидагилардан иборат:
▫️Вазирлар Маҳкамаси;
▫️Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги;
▫️Энергетика вазирлиги;
▫️Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги;
▫️Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси;
▫️“Ер қаъридан фойдаланиш маркази” давлат муассасаси;
▫️маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари.
📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
01 ноября 2024 06:17
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Университетда антиплагиат механизми жорий этилади
🔰
Қарорга мувофиқ, Университетда
Трансформация маркази ташкил этилади ва у қуйидаги масалалар юзасидан
масъул этиб белгиланди:
🔹Университетнинг таълим дастурларини
халқаро таълим стандартларига мувофиқлаштириш;
🔹Университетни дунёнинг
энг нуфузли олий таълим ташкилотлари рейтингига киритиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва ижросини ташкил этиш;
🔹Университет таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш ҳамда Университет дипломларининг
хорижда тан олинишига эришиш;
🔹
Регистратор офиси фаолиятини йўлга қўйиш;
🔹Университетнинг таълим, тадқиқот ва ахборот-кутубхона фаолиятларини ҳамда бошқарув жараёнларини
тўлиқ рақамлаштириш.🗓
2025 йил 1 июнгача Университетда талабаларнинг битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертацияларини
кўчирмачиликка қарши текшириш (антиплагиат) механизми жорий этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
31 октября 2024 14:41
#Амал_қилинг
🔰 Қонунчиликка кўра, техник регламентларга жавоб бермайдиган ва кўплаб заҳарли моддалар чиқишига олиб келадиган ёнилғи-мойлаш материалларини реализация қилиш мансабдор шахсларга БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача (1 млн 875 минг сўмдан 2 млн 625 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
🛢Шунингдек, ёнилғи-мойлаш материаллари билан, қўлда савдо қилиш ёхуд шаҳарларда белгиланмаган жойларда қўлда савдо қилиш учун ҳам жавобгарлик белгиланган.
‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
31 октября 2024 08:32
#2024_йил_1_ноябрдан
🔰 Қонунчиликка кўра, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури қуйидагиларни назарда тутувчи “Камбағал оилалар учун еттита имконият ва масъулият” тамойили асосида амалга оширилади:
🔹барқарор бандлик ва юқори даромад топишга эришиш;
🔹таълим олиш ва касб-ҳунар ўрганиш;
🔹кафолатланган давлат тиббий хизматидан фойдаланиш;
🔹ижтимоий хизматлардан фойдаланиш;
🔹яшаш шароитларини яхшилаш;
🔹давлат томонидан маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш;
🔹давлат органлари ходимлари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…