huquqiyaxborot | Неотсортированное

Telegram-канал huquqiyaxborot - Huquqiy axborot

284731

Янги қонунчилик ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

Подписаться на канал

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши янада оширилади


Фармон (ПФ-159-сон, 16.10.2024 й) билан Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

📝 Унга кўра, қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

🔸давлат акция пакетларини хорижий инвесторларга “Тошкент” РФБ савдолари орқали хорижий валютада сотиш ва улар бўйича тўловларни шартномада белгиланган валютада амалга ошириш;

🔸махсус иқтисодий, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарининг бош режасига мувофиқ, саноат зоналари инфратузилма билан таъминлангандан ва давлат қабул комиссияси томонидан қабул қилингандан сўнг улар ҳудудидаги ер участкаларини аукцион савдоларига чиқариш.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Рақамлаштириш соҳасидаги экспортчи корхоналар қўллаб-қувватланади


“Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-157-сон, 14.10.2024 й.) қабул қилинди

🔰 Фармонга кўра, IT-парк резидентларига қуйидаги қўшимча фаолият турлари бўйича хизмат кўрсатишга рухсат берилади:

🔹ахборот технологиялари соҳасида ташкил этиладиган таълим хизмати доирасида, инглиз тили билан бир қаторда бошқа хорижий тилларни ҳам ўқитиш;

🔹интернет орқали ахборот хизматларини экспорт қилиш фаолияти доирасида, бизнес-жараёнлар аутсорсинги йўналиши бўйича таълим фаолиятини амалга ошириш;

🔹интернет орқали билим жараёнлари аутсорсинги (Knowledge Process Outsourcing) хизматларини хорижий давлатларга экспорт қилиш.

🗓 2025 йил 1 февралдан 2030 йил 1 январгача экспорт хизматлари ҳажми календарь йил давомида 10 миллион АҚШ долларидан ошган IT-парк резидентларига ахборот технологиялари соҳасидаги хизматларини кўрсатган, Ўзбекистон билан иккиёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисида битим тузилмаган давлатларнинг юридик шахслари ушбу календарь йил якунигача фойда солиғидан озод этилади.

✔️ 2025 йил 1 февралдан 2040 йил 1 январгача жами даромади таркибида экспорти ҳажми 50 фоиздан ортиқ бўлган IT-парк резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари) – Ўзбекистон норезидентлари бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг дивидендлар тарзидаги даромадларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда фойда солиғининг 5 фоиз ставкаси татбиқ этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Адлия_хабари

❗️Адлия вазирлиги томонидан озодликдан маҳрум қилиш жойларидан озод қилинган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган «Ҳуқуқий кўмак» акцияси ўтказилмоқда.


🗓 Акция 2024 йилнинг 14 октябридан 28 октябргача давом этади.

🔍 Акция доирасида қуйидагилар ташкил этилади:

➖сайёр қабуллар, «Адлия куни» ва «Ҳуқуқий тарғибот куни» тадбирлари;
➖меҳнат ярмаркалари;
➖бепул юридик ёрдам;
➖ҳуқуқий маслаҳатлар;
➖озодликдан маҳрум қилиш жойларидан озод қилинган шахсларнинг ҳуқуқларига риоя этилиши юзасидан ўрганишлар ўтказиш.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Рақамли стартаплар дастури иштирокчиларининг айрим харажатлари қоплаб берилади


⚡️ Қарорга кўра, дастур иштирокчиларига қуйидаги қўллаб-қувватлаш механизмлари қўлланади:

🔹қиймати 50 миллион АҚШ долларидан кўп бўлган хорижий венчур жамғармалардан инвестиция жалб қилган стартап лойиҳаларга мазкур инвестицияга тенг миқдоргача бўлган, бироқ 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда инвестиция маблағларини ажратиш;

🔹қуйидаги харажатларни қоплаб бериш:

➖5 йилдан ортиқ муддат давомида фаолият юритаётган ҳамда камида 100 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб қилган етакчи халқаро акселерация дастурларида иштирок этиш;

➖инкубация ва акселерация дастурларини амалга оширувчи тадбиркорларга менторлар ва тренерларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизигача бўлган, бироқ 50 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда;

➖патентлаш ҳамда интеллектуал фаолият натижалари ва савдо белгиларини рўйхатдан ўтказиш харажатлари;

🔹венчур жамғарма томонидан гаров таъминотисиз, асосий ставкадан 4 фоизлик пункт юқори ставкада 300 миллион сўмгача миқдорда стартап лойиҳаларга қарз маблағларини ажратиш;

🔹IT-Visa бериш амалиётини стартап лойиҳаларнинг таъсисчилари ва мутахассисларига ҳам татбиқ этиш.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Креатив иқтисодиёт тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди


Манба: ЎРҚ-970-сон, 03.10.2024 й.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Камбағалликни қисқартириш ва бандлик соҳасида давлат сиёсати такомиллаштирилади


Манба: ПҚ-347-сон, 30.09.2024 й.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

❗️Мажбурий тўловларни ўзи вақтида тўлаш лозим


Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Иқтисодиёт тармоқларида аэрокосмик технологиялар жорий этилади


“2024–2026 йилларда иқтисодиёт тармоқларида аэрокосмик технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-155-сон, 14.10.2024 й.) қабул қилинди

⚡️ Фармонга кўра, 2024–2026 йилларда иқтисодиёт тармоқларидаги муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича самарадорликни ошириш учун қуйидагилар давлат космик мониторингининг устувор йўналишлари этиб белгиланди:

🔹ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши ва бундай ер участкаларида бино ва иншоотлар қурилиши ҳолатларини аниқлаш;

🔹ўрмон билан қопланган майдонларнинг чегараларини белгилаш ва уларнинг ҳолатини мониторинг қилиш;

🔹геология соҳасида ер қаъридан ўзбошимчалик билан фойдаланиш, фойдали қазилмалар жойлашган майдонлардан асоссиз равишда ва бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш;

🔹мавжуд чиқиндиларни сақлаш жойларида белгиланган ҳудуддан ташқарига чиқиш ҳолатларини, янги пайдо бўлган ноқонуний чиқинди зоналарини аниқлаш;

🔹сув омборларининг лойқа оқизиқлар билан тўлиб боришини, сув сатҳи режимини мониторинг қилиш;

🔹қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланилишини ўрганиш, экинларнинг турлари ҳамда сув истеъмоли ҳажмларини аниқлаш.

🔍 2025 йил 1 мартдан ер қаъридан фойдаланиш бўйича масофавий мониторинг ва риск-таҳлил “Геомониторинг” ахборот тизими ҳамда SGM платформаси орқали амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:


🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 155 000 сўм;

🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм;

🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 000 сўм;

🔹ёшга доир энг кам пенсия – 834 000 сўм;

🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 000 сўм;

🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 920 000 сўм;

🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 000 сўм;

🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 000 сўм.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳалари янада такомиллаштирилади


Манба: ПФ-149-сон, 26.09.2024 й.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Давлат_хизматлари

✔️ Қонунчиликка кўра, давлат хизматлари марказлари, "Лицензия" ахборот тизими (license.gov.uz) ҳамда ЯИДХП (my.gov.uz) орқали кўрсатилаётган давлат хизматлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатидан 3 иш кунидан ортиқ вақтга кечиктирилганда, ариза берувчиларнинг мурожаатларига асосан, хизматдан фойдаланиш учун тўланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловларнинг 50 фоизи уларга 1 иш кунида қайтарилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Фан олимпиадалари маркази ташкил этилади


“Иқтидорли ёшлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-346-сон) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Фан олимпиадалари маркази (Марказ) ташкил этилади.

✔️ Қобилиятли ҳамда фанларни чуқур ўрганишга қизиқадиган ёшларни аниқлаш ва селекция қилиш, улардаги иқтидорни янада ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш Марказнинг асосий фаолият йўналишларидан бири этиб белгиланди.

🗓 2025 йилдан Марказ томонидан:

🔹5–8-синф ўқувчилари ўртасида олимпиадаларда юқори натижаларни қайд этган иқтидорли ўқувчилар базаси шакллантирилади ва уларни халқаро олимпиадаларга мақсадли тайёрлаш йўлга қўйилади;

🔹ҳар бир фан йўналиши бўйича ўқув дастурлари, адабиётлар, методик тавсиялар, қўлланмалар ва журналлар яратилиб борилади;

🔹ўқувчиларни фан олимпиадаларига тайёрловчи тренер-ўқитувчиларнинг узлуксиз касбий ривожланиши учун зарур шароитлар яратилади, уларга янги методикалар ўргатиб борилади;

🔹фан олимпиадалари бўйича миллий терма жамоаларнинг хорижий давлатлар терма жамоалари билан қўшма йиғинлар ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади;

🔹ўқувчилар учун халқаро олимпиадаларда руҳий босимни енгиш бўйича семинарлар ҳамда мотивацион тренинглар ташкил қилинади;

🔹иқтидорли ёшлар учун “интеллектуал оромгоҳлар” ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Адлия_хабари

❗️Ҳуқуқ мактаби — юридик билимларни эгаллаш учун замонавий ва қулай мобил илова


🔰Мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқий билимларини турли интерактив усулларда эгаллашини таъминлаш мақсадида "Ҳуқуқ мактаби" онлайн инновацион таълим платформаси яратилди.

🗂 Платформа орқали юқори малакали устоз ва экспертлар томонидан тайёрланган ўқув материалларидан фойдаланиш мумкин.

✔️ Эндиликда ушбу платформа орқали ҳуқуқий саводхонлигингизни доимий равишда ошириш имконига эга бўласиз.

Ҳуқуқий саводхонлик — муваффақиятингиз калитидир!

Иловани юклаб олиш:
App Store | Play Market

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

❗️“Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш масалалари” мавзусида аудиоподкаст ташкил этилади


🎙Суҳбат спикерлари:

➖Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги мутахассислари.

⏰ Овозли чат 11 октябрь куни соат 16:00 да @huquqiy_gap каналида бошланади.

📥 Саволларингизни @huquqiy_gap каналида изоҳларда қолдиринг!

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат йўналишидаги субсидиялар мақбуллаштирилади


Манба: ПҚ-344-сон, 30.09.2024 й.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Айрим IT-парк резидентлари учун солиқ ва божхона имтиёзлари узайтирилади


⚡️ Фармонга кўра, 2028 йил 1 январдан 2040 йил 1 январгача қуйидаги мезонлардан бирига тўғри келадиган IT-парк резидентлари учун Президент Фармонида белгиланган солиқ ва божхона имтиёзлари узайтирилади (ҚҚС бундан мустасно):

🔹календарь йил давомида жами даромади таркибида IT-парк резидентлари томонидан амалга оширишга рухсат этилган фаолият турлари бўйича экспорти ҳажми 50 фоиздан ортиқ бўлган юридик шахслар;

🔹календарь йил давомида 18 ёшдан ошган битирувчиларининг 50 фоиздан ортиқ қисми IT-парк резиденти бўлган экспортчи корхоналарга ишга жойлашган IT-таълим хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар.

🎓2025 йил 1 апрелдан ОТМларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига эга бўлган хорижлик профессор-ўқитувчиларига ҳам “IT-visa” берилади.

📆 2028 йил 1 январгача Рақамли технологиялар соҳасида ўзини ўзи банд қилган шахсларни қўллаб-қувватлаш дастури амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Реимбурсация дастури асосида берилган дориларнинг қиймати бюджетдан қоплаб берилади


Манба: 619-сонли Ҳукумат қарори, 02.10.2024 й.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Кучли таъсир қилувчи моддаларни интернетда тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш учун жавобгарлик белгиланди


Манба: ЎРҚ-971-сон, 03.10.2024 й.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Стартап лойиҳалар экотизими янада ривожлантирилади


“Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-357-сон, 14.10.2024 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, рақамли технологиялар соҳасидаги стартап лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган Рақамли стартаплар дастури амалга оширилади.

🗂 Дастурда қуйидаги резидент юридик шахслар иштирок этиши мумкин:

🔘қуйидаги талабларга мос келувчи стартап лойиҳалар:

➖фаолият давомийлиги – 6 ойдан 7 йилгача;

➖календарь йилида жами даромади – 10 миллиард сўмдан ошмаган;

инкубация ёки акселерация дастурини муваффақиятли якунлаганлигини тасдиқловчи ҳужжатга эга;

рақамли технологияларга асосланган, юқори ўсиш ва хорижий бозорларга чиқиш салоҳияти бўлган бизнес моделга эга;

стартап лойиҳалар экотизими платформасида рўйхатдан ўтган;

🔘стартап экотизими иштирокчилари – венчур жамғармалар ва хусусий инвесторлар ҳамда стартап лойиҳалар учун акселерация ва инкубация дастурларини ташкиллаштириш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлар.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Давлат_хизматлари

🔰 Қонунчиликка кўра, қуйидаги янги хизматлар Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портал (my.gov.uz) орқали кўрсатилиши белгиланган:

➖доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари ҳисобини рўйхатдан ўтказиш ҳамда муваққат ҳакамлик судларини ҳисобга олиш;

хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларни ҳисоб рўйхатига олиш;

➖нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек, уларнинг оила аъзоларини аккредитация қилиш;

➖нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзий белгиларини давлат рўйхатидан ўтказиш.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ташқи савдо операциялари бўйича валюта назорати янада такомиллаштирилади


Фармон (ПФ-156-сон, 14.10.2024 й) билан Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

⚡️ Унга кўра, айрим ҳужжатларга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

🔹божхона тўловларини кечиктириб тўлаш муддатларини бирхиллаштириш ва уларнинг 120 кундан ошмаслигини белгилаш;

🔹ташқи савдо операцияларида муддати ўтган дебитор ва кредитор қарздорликларни ҳисоблаш ҳамда активларни репатриация қилиш тартибини такомиллаштириш.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Миллий малака тизимини ривожлантириш институти ташкил этилади


Манба: ПҚ-345-сон, 30.09.2024 й.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:


🔹Қонун билан Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди ➖ Манба: (ЎРҚ-972-сон, 07.10.2024 й.);

🔹Ер муносабатларида тенглик ва шаффофлик таъминланади ➖ Манба: (ЎРҚ-973-сон, 09.10.2024 й.);

🔹Президент томонидан имзоланган Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди ➖ Манба: (ЎРҚ-974-сон, 10.10.2024 й.);

🔹Фан олимпиадалари маркази ташкил этилади ➖ Манба: (ПҚ-346-сон, 30.09.2024 й);

🔹Фан олимпиадалари ғолибларига тўланадиган пул мукофотлари ва бериладиган совғалар даромад солиғидан озод этилади ➖ Манба: (ПҚ-346-сон, 30.09.2024 й).

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Мактабгача таълим сифати ва самарадорлиги янада оширилади


Манба: ПФ-152-сон, 30.09.2024 й.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Биласизми

❗️Мол-мулк ва ер солиғи ўз вақтида тўланиши лозим


Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Фан олимпиадалари ғолибларига тўланадиган пул мукофотлари ва бериладиган совғалар даромад солиғидан озод этилади


Қарорга кўра, 2025 йил 1 январдан:

➖нуфузли халқаро олимпиадаларда иштирок этадиган терма жамоалар раҳбарларини жамоанинг натижасига қараб рағбатлантириш тартиби жорий этилади;

➖асосий фан олимпиадаларининг ҳудудий ва республика босқичларида ҳамда халқаро олимпиадаларда ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар, уларнинг ўқитувчилари ва терма жамоалар раҳбарларига тўланадиган пул мукофотлари ва бериладиган совғалар даромад солиғидан озод этилади.

🗓 2025 йил 1 декабргача:

🔸халқаро ва маҳаллий фан олимпиадалари натижаларининг доимий статистикасини юритиш, онлайн фан олимпиадаларини ташкил қилиш ва ўтказиш ҳамда олимпиадалар иштирокчиларининг маълумотлар базасини шакллантириш имконини берувчи электрон платформа яратилади;

🔸Ўзбекистонда ўтказиладиган буюк алломалар номи билан аталадиган халқаро фан олимпиадалари тўғрисидаги маълумотлар жойлаштириладиган, маҳаллий ва хорижий ўқувчиларнинг ушбу олимпиадаларда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтишларини таъминлайдиган махсус сайт ишга туширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-974-сон, 10.10.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди


⚡️Қонун билан айрим қонун ҳужжатларининг баъзи нормаларини “Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида”ги Қонунига мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Совринли_викторина

❗️Бўлиб ўтган “Совринли викторина”да 2193 иштирокчи фаол қатнашиб, улар орасидан 181 нафари барча саволга тўғри жавоб берди.

⏩ Ғолиб ушбу иштирокчилар орасидан бугун соат 17:00 да Youtube каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида топилади.

📌 Тасодифий ғолибни аниқлашда иштирок этадиганлар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишинг.

Викторинада фаол иштирок этган барчага ўз миннатдорлигимизни билдирамиз!

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ер муносабатларида тенглик ва шаффофлик таъминланади


Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-973-сон, 09.10.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

🔰 Қонунга кўра, Ер кодексига ва бошқа қонунларга ижарага олувчи томонидан ижарага олинган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига бўлган ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ер участкасидан фойдаланиш мақсадлари ўзгартирилмаган ҳолда бошқа шахсга ўтказилиши (қайта ижарага берилиши) мумкинлигини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

🔍 Шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага беришда очиқ электрон танлов ўрнига электрон онлайн-аукционлар жорий этилиши белгиланмоқда.

📜 Бундан ташқари, энг яхши таклифни танлаб олиш йўли билан аниқланадиган йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширувчи жисмоний ва юридик шахсларга ер участкаларини тўғридан-тўғри ижарага беришда ижарага олувчи томонидан Давлат бюджетига маблағлар тўланиши назарда тутилмоқда.

📌 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Huquqiy axborot

#Совринли_викторина

❗️“Совринли викторина” бошланди


▶️ Аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган “Совринли викторина” бошланди.

📝 Викторинада ушбу ҳавола орқали қатнашишингиз мумкин: t.me/QuizBot?start=m5zOa7oU

⏳ Викторина 13:00 гача давом этади!

🖥 Иштирокчилар ҳуқуқ соҳасига оид жами 10 та тест саволига (ҳар бир саволга 15 сония) тўғри жавоб топиши керак.

✅ Белгиланган муддатда тест саволларининг барчасига тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан ғолиб Youtube-каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида аниқланади.

🎁 Ғолиб иштирокчи китоблар жамланмаси билан тақдирланади.

Барча саволларга тўғри жавоб беринг ва ғолиб бўлиш имкониятини қўлга киритинг!

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…
Подписаться на канал