Huquqiy axborot
26 сентября 2024 13:17
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Кредит ташкилотлари ва нобанк кредит ташкилотлари фаолиятида ахборот хавфсизлиги кучайтирилади
Манба:
ЎРҚ-964-сон, 20.09.2024 й.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
26 сентября 2024 09:11
❗️Сиз малакали иқтисодчи ёки ҳуқуқшуносмисиз?
🔰Унда Сизни Адлия вазирлиги ҳузуридаги
Қонунчиликни таҳлил қилиш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш институтига ишга таклиф қиламиз.
🏢
Институт лойиҳа қабул қилинганда юзага келиши мумкин бўлган эҳтимолий оқибатларни ҳамда қабул қилинган ҳужжатнинг тегишли мақсадга эришилганлигини, самарадорлигини ва вужудга келган оқибатларни аниқлаш йўналишида ва бошқа
тадқиқодлар олиб боради.
🔍Вакансиялар билан танишиш ва ҳужжат топшириш учун
ҳавола.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
25 сентября 2024 15:22
#2024_йил_1_октябрдан
🔰Қонунчиликка кўра:
🔸Ёшлар ишлари агентлиги ҳар йили хусусий ўқув марказларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимидаги рейтингини тузади ҳамда расмий веб-сайтида эълон қилиб боради;
🔸рейтинг натижаларига кўра олис ва чекка ҳудудларда фаолият кўрсатувчи энг юқори кўрсаткичга эга 100 та хусусий ўқув марказининг таълим жараёнида фойдаланадиган бино ва иншоотлар учун ижара тўлови харажатларининг бир қисми компенсация қилинади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
25 сентября 2024 13:54
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Чанг бўронларига қарши курашиш бўйича миллий дастур тасдиқланди
“Чанг бўронларига қарши курашиш ва атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори
(ПҚ-338-сон, 24.09.2024 й.) қабул қилинди
🔰 Унга кўра, Ўзбекистон Республикасида
чанг бўронларига қарши курашиш ва уларнинг оқибатларини юмшатиш бўйича 2024–2030 йилларга мўлжалланган
миллий дастур тасдиқланди.
📁 Қуйидагилар Миллий дастурнинг
асосий йўналишлари этиб белгиланди, жумладан:
🔹чанг ва қум бўронлари олдини олиш ва оқибатларини юмшатишда илғор технологияларни жорий этиш ҳамда ҳудудларда
яшил қопламаларни кенгайтириш;🔹2028 йилгача кучли чанг бўронлари ҳосил бўлиш суръатларини ҳозирги ҳолатига нисбатан
50 фоизга қисқартириш.🗓
2025 йил 1 январдан Тошкент шаҳрининг 12 та туманида фон мониторингини амалга ошириш учун автоматлаштирилган
кичик станцияларни ўрнатиш ишлари бошланади.
🖥
2026 йил 1 январдан Тошкентда ўрнатилган махсус монитор ва таблоларда мажбурий равишда
атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси ҳамда гидрометеорологик маълумотлар эълон қилиб борилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
25 сентября 2024 10:02
#2024_йил_1_октябрдан
▶️ Қонунчиликка кўра, янги сўйилган, совутилган ёки музлатилган уй паррандаси гўшти ва қўшимча озуқабоп маҳсулотлари (бутун гўшт, қанот, бел, бўйин, окорочок, голен, сон, қийма ва тери) Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда белгиланган божхона божи бўйича берилган имтиёз бекор қилинади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
25 сентября 2024 07:27
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Туризм қўмитасига қўшимча вазифалар юклатилди
✅
Қарорга кўра,
Халқаро қўшма комиссиядан (Joint Commission International) аккредитациядан ўтган дастлабки
30 та хусусий тиббиёт муассасасининг аккредитациядан ўтиш харажатларининг
50 фоизи қоплаб берилади.
🏢 Туризм қўмитасига қуйидаги
қўшимча вазифалар юклатилди:
🔹Ўзбекистоннинг
чегара божхона постлари ҳудудида хорижий фуқаролар учун республикадаги тиббиёт, соғломлаштириш муассасалари имкониятлари тўғрисида
тарғибот кампанияларини ташкил қилиш;
🔹давлат тили ва хорижий тилларда тиббиёт ҳамда соғломлаштириш муассасаларининг
ягона реестрини шакллантириш ва уни доимий равишда янгилаб бориш;
🔹
тоифали (юлдузли) меҳмонхоналар типидаги санаторийларни сертификатлаштирилишини ташкил қилиш;
🔹махсус тиббий ва соғломлаштириш
туризми йўналишлари (маршрутлари)ни ишлаб чиқиш.
🗓
2025 йил 1 мартгача қуйидагилар ишга туширилади:
🔸
тиббиёт муассасалари, санаторийлар ва тиббий туризм йўналишида хизмат кўрсатувчи туроператорларнинг хизматлари сифати баҳолаб борилишини назарда тутувчи рейтингни шакллантириш учун
электрон платформа;🔸 давлат тили ва хорижий тилларда тиббиёт ҳамда соғломлаштириш муассасаларининг
ягона реестри.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
25 сентября 2024 06:47
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Туркия билан мудофаа саноати соҳасида ҳамкорлик қилинади
🔰 Президент томонидан имзоланган Қонунга
(ЎРҚ-966-сон, 24.09.2024 й.) кўра, Ўзбекистон ва Туркия Республикаси Ҳукуматлари ўртасида
мудофаа саноати соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим
(Тошкент, 2021 йил 2 март ва Анқара, 2021 йил 23 март) ратификация килинди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
24 сентября 2024 16:17
Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб
Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.
Батафсил 👉 Ўқиш
Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Читать полностью…
Huquqiy axborot
24 сентября 2024 14:02
#2024_йил_1_октябрдан
✔️ Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қуйидаги қўшимча лицензия талаблари жорий этилади:
🔹йиллик лицензия тўловларини, шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш бўйича қонунчиликда белгиланган талабларга риоя қилиш;
🔹алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ва уларнинг савдосида сифат талабларига, шунингдек, акциз маркаларини қўллаш ҳамда идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тартибларига риоя этиш;
🔹алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнларини мониторинг ва назорат қилиш имконини берувчи видеокузатув воситаларини ўрнатиш.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
24 сентября 2024 11:32
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Хоккей спорти янада ривожлантирилади
“Хоккей спорт турини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-334-сон, 23.09.2024 й.) қабул қилинди
🔰 Унга кўра, хоккей спорт тури бўйича терма жамоалар ва спорт клублари учун
спорт захирасини яратиш, иқтидорли спортчиларни саралаш
(селекция)нинг
рақамлаштирилган тизимини жорий қилиш хоккей спорт турини ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди.
🗓2025 йилдан бошлаб ҳар йили: 🔹хоккей спорт тури бўйича халқаро ташкилотлар ва чет эллик мутахассислар иштирокида
семинар-тренинглар, шунингдек, илмий-амалий анжуманлар ўтказиб борилади;
🔹
“Спорт фаолияти” (хоккей)” бакалавриат таълим йўналиши талабаларининг хоккей клублари спорт базаларида амалиётини ташкил этиш чоралари кўрилади.
📝 Ўзбекистон хоккей федерацияси, хоккей спорт тури бўйича спорт клублари ва нодавлат спорт таълим ташкилотлари учун фойда солиғи
3 йил муддатга 50 фоизга камайтирилади.🖥 Ўзбекистон хоккей федерацияси, хоккей спорт тури бўйича спорт клублари ва нодавлат спорт таълим ташкилотлари фаолиятини молиялаштириш учун
юридик шахслар томонидан йўналтириладиган ҳомийлик хайриялари суммаси фойда солиғини ҳисоблашда солиқ солинадиган
базадан чегириб ташланади.Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
24 сентября 2024 07:33
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарларига оғир аҳволдаги камбағал оилалар бириктирилади
🏢
Қарорга мувофиқ, Жамоат ишлари жамғармаси, Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси негизида
Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилади.✅
2025 йил учун уй-жой ва ипотека бозорини ривожлантириш дастури доирасида ажратиладиган субсидиялар сонини
1,2 бараварга ошириш назарда тутилади.
🔍
2024–2025 йилларда тажриба тариқасида оғир аҳволдаги оилаларни камбағалликдан чиқариш мақсадида жойлардаги ташкилотларининг
14 мингта раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларининг
ҳар бирига ҳар 6 ойда 5 тадан энг оғир аҳволдаги камбағал оилалар бириктирилади.
🗓 2025 йил 1 апрелдан:🔹
Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида эксперимент тариқасида аутсорсинг асосида Камбағал оилалар реестрига киритилган боқувчисини йўқотган тўлиқ бўлмаган оилалар, меҳнатга лаёқатли аъзоси бўлмаган оилалар, икки ва ундан ортиқ ногирон аъзолари мавжуд оилалардаги ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга кундузги
қатнов асосида қараб туриш хизмати кўрсатилади;
🔹
ижтимоий етимликнинг олдини олиш, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга индивидуал ёндашув асосида оилага яқин муҳитда ғамхўрлик кўрсатиш ҳамда тарбиялаш хизматини кўрсатиш мақсадида маҳаллаларда оила шаклидаги
кичик ҳажмли болалар уйлари ташкил этилади;
🔹ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтган жисмоний шахсларга алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг кундузги парвариш хизматларини ҳамда юридик шахсларга ногиронлиги бўлган болалар, шу жумладан, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун кундузги парвариш хизматларини
давлат-хусусий шериклик шартлари асосида кўрсатишга рухсат берилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
24 сентября 2024 07:04
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Энг оғир аҳволдаги 1000 та маҳалла инфратузилмаси яхшиланади
“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори
(ПҚ-330-сон, 23.09.2024 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:
🔹
“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар режаси;
🔹
2024–2025 йилларда аҳолини камбағалликдан чиқаришнинг йўналишлар ва ҳудудлар кесимидаги мақсадли кўрсаткичлари.
🏢 Шунингдек,
энг оғир аҳволдаги 1000 та маҳалла танланиб, рўйхати шакллантирилади ҳамда уларнинг инфратузилмасини
яхшилаш дастури 1 ноябргача тасдиқланади.
🗂
2024 йил 1 декабргача тадбиркорлик фаолияти ҳамда аҳолининг барча қатламларига яшаш ва дам олиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида 2024–2025 йилларда туман ва шаҳарларни жадал комплекс ривожлантириш, шу жумладан, уларда камида биттадан маҳаллада
“яшил маҳалла” лойиҳаларини амалга оширишни назарда тутувчи дастурлар тасдиқланади.
✔️
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, “Бизнесга биринчи қадам” дастурлари ҳамда микромолия ташкилотлари орқали жорий йил якунигача 4 триллион сўм, 2025 йилда 15 триллион сўм кредитлар ажратилиши таъминланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
24 сентября 2024 06:22
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Аҳоли турмуш фаровонлиги янада оширилади
“Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги Президент Фармони
(ПФ-143-сон, 23.09.2024 й.) қабул қилинди
🔰 Фармонга кўра, 2024 йилнинг қолган даврида
500 минг, 2025 йилда
1 миллион нафар аҳолини камбағалликдан чиқариш давлат ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг ҳамда барча даражадаги давлат органлари ва ташкилотларининг
биринчи даражали вазифаси этиб белгиланди.
📁 Камбағалликни қисқартириш соҳасида эришилган ижобий натижалар ва тўпланган миллий тажриба ҳамда илғор халқаро амалиёт асосида
ҳар бир фуқарони ўзи ва фарзандлари келажаги учун масъулият билан ёндашишга ундайдиган ва салоҳиятини рўёбга чиқариш учун имконият яратишга қаратилган
“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури амалга оширилади ҳамда дастурини амалга ошириш бўйича
республика комиссияси ташкил этилади.
📜 Дастур
2024 йил 1 ноябрдан қуйидагиларни назарда тутувчи
“Камбағал оилалар учун еттита имконият ва масъулият” тамойили асосида амалга оширилади:
🔹барқарор бандлик ва
юқори даромад топишга эришиш;
🔹
таълим олиш ва касб-ҳунар ўрганиш;
🔹кафолатланган давлат
тиббий хизматидан фойдаланиш;
🔹
ижтимоий хизматлардан фойдаланиш;
🔹
яшаш шароитларини яхшилаш;
🔹давлат томонидан
маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш;
🔹давлат органлари ходимлари билан
тўғридан-тўғри мулоқот қилиш.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
23 сентября 2024 12:04
#Таълим
✅ Қонунчиликка кўра, иш берувчи умумий ўрта таълим ташкилотларининг, мактабгача таълим ташкилотларининг ва бошқа ташкилотларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан банд бўлган педагог ходимларини ва бошқа ходимларини дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиши шарт.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
23 сентября 2024 08:55
#2024_йил_1_октябрдан
✅ Қонунчиликка кўра, ишлаб чиқарилган ва четдан олиб кириладиган хавфлилик даражаси юқори бўлган маҳсулотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби жорий этилади.
📜 Бунда, республика ҳудудига олиб кирилаётган маҳсулотлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома божхона ҳудудига келишидан аввал “Ягона дарча” божхона ахборот тизимига ва Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига импорт қилувчи томонидан жойлаштирилиши шарт.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
26 сентября 2024 11:05
#2024_йил_1_октябрдан
🔍 Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва ушбу тизимда жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар улар тузилишидан олдин камида 1 иш куни, шунингдек, тендер савдолари натижаларига кўра расмийлаштирилган баённомалар давлат харидлари махсус ахборот порталига жойлаштириш орқали камида 2 иш куни давомида жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
26 сентября 2024 07:35
#Адлия_табриги
Ҳурматли Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари!
Сизларни 26 сентябрь – Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни муносабати билан самимий муборакбод этамиз.
Мамлакатимизнинг конституциявий тузумини, суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини ҳамда ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилишдаги, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликлари рўёбга чиқарилишидаги, қонунийликни мустаҳкамлаш ва қонун устуворлигини таъминлашдаги масъулиятли ва шарафли хизматларингизда улкан зафарлар ёр бўлсин.
Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
25 сентября 2024 14:07
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланиш тақиқланади
⚡️
Қарорга кўра, Марказий Осиё давлатлари билан муҳокама қилган ҳолда
Яшил Марказий Осиё фонди ва Марказий Осиё иқлим масалалари марказини ташкил этишнинг концептуал асослари ишлаб чиқилади.
🚫
2030 йилдан Тошкент шаҳар ва унга туташ Тошкент вилоятининг ҳудудларида жойлашган иситиш ва электр энергия ишлаб чиқариш корхоналарига
ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланиш тақиқланади.
⚠️ Тошкент шаҳрига туташ туманлардаги 1,2 мингдан ортиқ иссиқхоналарда фойдаланилаётган кўмир ёқилғисининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш мақсадида чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатилади ҳамда бундай ускуналарни ўрнатиш учун иссиқхона хўжаликларига субсидия ажратиш механизми жорий қилинади.
🌿 2025–2030 йилларда Тошкент шаҳар ва унга туташ Тошкент вилоятининг ҳудудларидаги жами
441 гектар ер майдонларида “яшил белбоғ” ва “яшил боғлар” ташкил қилинади.
🛢2028 йилдан “
Евро – 4” стандартидан паст экологик тоифадаги
мотор ёқилғисидан фойдаланиш ва сотиш босқичма-босқич чекланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
25 сентября 2024 12:22
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Фуқаролар ҳимоясининг ҳуқуқий кафолатлари янада мустаҳкамланади
Манба:
ЎРҚ-963-сон, 20.09.2024 й.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
25 сентября 2024 08:04
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Хитой билан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик қилинади
“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент Қарори
(ПҚ-336-сон, 23.09.2024 й.) қабул қилинди
✅ Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим тасдиқланди.
📝 Битим
2024 йил 24 январда Пекин шаҳрида имзоланган.
🏢
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
⚠️
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
25 сентября 2024 07:11
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Тиббий ва соғломлаштириш туризми янада ривожлантирилади
“Ўзбекистон Республикасида тиббий ва соғломлаштириш туризмини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори
(ПҚ-335-сон, 23.09.2024 й.) қабул қилинди
🔰Қарорга кўра, қуйидагилар белгиланди:
➖
“Тиббий хизматлар меҳмондўстлиги” (“Medical service hospitality”) дастури амалга оширилади;
➖давлат ва хусусий тиббиёт муассасалари ҳамда санаторий ва пансионатлар томонидан кўрсатилаётган
хизматлар сифатини мониторинг қилиш тизими жорий қилинади;
➖
консалтинг – диагностика – даволаш – туроператор – транспорт – тиббий таржимон хизматларини биргаликда кўрсатадиган тиббий туризм кластерлари фаолияти йўлга қўйилади;
➖
“Авиценна” номи остида Ўзбекистоннинг тиббий ва соғломлаштириш туризми бренди ишлаб чиқилади;
➖тоифали
(юлдузли) меҳмонхоналар типидаги санаторийлар фаолияти йўлга қўйилади;
➖тоғли, шифобахш балчиқ қатламлари бор ҳамда
шифобахш сувлар қаторига киритилган ва санитария-соғломлаштириш аҳамиятига молик сув
(термал сув) объектлари мавжуд бўлган ҳудудларда санаторий-курорт зоналари ташкил қилинади;
➖
2025 йил 1 апрелгача интернет тармоғи орқали яшовчиларни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган махсус электрон дастури
(E-mehmon)га уланган хусусий тиббиёт ва соғломлаштириш муассасалари
дастлабки 6 ойлик абонент тўлови тўлашдан озод қилинади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
25 сентября 2024 06:31
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Туркманистон билан мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилинади
⚡️ Президент томонидан имзоланган Қонунга
(ЎРҚ-965-сон, 24.09.2024 й.) кўра, Ўзбекистон ва Туркманистон Мудофаа вазирликлари ўртасида
мудофаа соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим (Ашхобод, 2023 йил 4 октябрь ва Тошкент, 2023 йил 30 октябрь) ратификация қилинди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
24 сентября 2024 15:06
#Адлия_хабари
✳️ Тошкент шаҳрида ҳар ой бир кун давомида "Автомобилсиз кун" жамоатчилик лойиҳаси ўтказилади.
📌 Бунда шахсий автомобиллар ҳаракатланиши чекланиб жамоат транспортидан фойдаланиш тарғиб қилинади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
24 сентября 2024 12:42
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларидан фойдаланилади
Манба:
ВМҚ-588-сон, 18.09.2024 й.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
24 сентября 2024 09:49
#2024_йил_1_октябрдан
🔰 Қонунчиликка кўра, республиканинг барча ҳудудларида тазйиқдан жабрланган шахсларга руҳий инқироз ҳолатида бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш мақсадида, шошилинч қабул бўлимларида туну кун ишлайдиган бирламчи кўмак хоналари ташкил этилади.
📁 Шунингдек, ҳимоя ордери берилган ҳар бир ҳолатда тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахснинг зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастури “Инсон” марказлари билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
24 сентября 2024 07:20
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Камбағал оилалар фарзандлари давлат боғчаларига имтиёзли асосда қабул қилинади
✅
Қарорга кўра, қуйидагилар амалга оширилади:
🔸
2025 йил 1 январдан камбағал оилалар фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига
имтиёзли асосда қабул қилинади;
🔸
2025/2026 ўқув йилидан, камбағал оилалар фарзандларининг давлат ОТМ талабалар турар жойларидаги яшаш харажатлари
Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади;
🔸2025 йилдан
“Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан камбағал оилаларнинг фарзандлари учун алоҳида квоталар ажратилади.
🏢 Шунингдек,
АТ “Халқ банки”, “Микрокредитбанк” АТБ бириктирилган раҳбарларнинг хулосаси асосида:
➖камбағал оилаларга ноутбук сотиб олиш учун
5 йил муддатга 2 йил имтиёзли давр билан
гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратилади;
➖тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун қиймати
30 млн сўмгача бўлган кичик ишлаб чиқариш ускуналари, кўчма дўконлар
(food truck), мотороллер, скутер ва шу каби бошқа асосий воситаларни сотиб олиш учун
5 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан
гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
24 сентября 2024 06:33
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Камбағал оилалар реестри шакллантирилади
✅
Фармонга мувофиқ,
2024 йил 1 декабрдан “маҳалла еттилиги” томонидан камбағал оилаларнинг ижтимоий шароити ва камбағалликка тушиш сабабларини ўрганиш натижасида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан
Камбағал оилалар реестри шакллантирилади.
🗓
2025 йил 1 январдан:🔸кам таъминланган оилалар
болалари учун нафақа ва моддий ёрдам олаётган оилаларнинг расмий банд бўлмаган аъзолари ишга жойлашганда, ўзини ўзи банд қилганда ёки тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйганда ушбу нафақа ва моддий ёрдамни уларнинг муддати тугагунга қадар,
бироқ 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга тўлаш давом эттирилади;
🔸меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг
1,5 бараваридан кам бўлмаган ойлик иш ҳақи тўланган ҳолда ишга жойлашган Камбағал оилалар реестрига киритилган оила аъзоси учун ижтимоий солиқ
уч йил давомида 1 фоиз ставкада тўланади;
🔸
камбағал оилаларга кўмак чоралари ижтимоий шартнома асосида меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш, ўз томорқасидан самарали фойдаланиш
(экин экиш), оила аъзолари, шу жумладан, фарзандларининг билим олиши, касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўрганиши ҳамда соғлиғини назоратга олиши,
уй-жойини озода тутиши каби шартлар инобатга олинган ҳолда кўрсатилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
23 сентября 2024 14:42
#2024_йил_1_октябрдан
🏢 Қонунчиликка кўра, қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш жараёни рақамлаштирилган ҳолда, “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимининг “Қурилишда давлат назорати” электрон платформаси орқали расмийлаштирилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
23 сентября 2024 10:26
#Адлия_хабари
Ҳурматли фуқаролар!
📌 Хабарингиз бор, 2024 йил 23 сентябрдан бошлаб Давлат хизматлари марказлари ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) портали орқали ипотека кредитига давлат субсидиясини ажратиш бўйича аризалар қабули бошланди.
⚠️ Кўпгина фуқаролар томонидан бир вақтда мурожаат қилиниши сабабли Рақамли технологиялар вазирлигининг my.gov.uz порталида юклама ортиб кетиши оқибатида аризаларни қабул қилиш фаолиятида узилишлар ва вақтинчалик кечикишлар вужудга келди.
✅ Ҳозирда Давлат хизматлари марказлари ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) портали орқали ариза қолдиришда тизим фаолияти тикланганлиги ҳамда аризаларни қабул қилиш қайта йўлга қўйилганлиги маълум қилинади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…
Huquqiy axborot
23 сентября 2024 06:42
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:
🔹Айрим товарлар ва хизматлар бўйича
ҚҚС имтиёзлари бекор қилинади ➖ Манба:
(ПФ-140-сон, 18.09.2024 й.);🔹
Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларидан
фойдаланилади ➖ Манба:
(588-сон, 18.09.2024 й.);🔹Фуқаролар ҳимоясининг
ҳуқуқий кафолатлари янада
мустаҳкамланади ➖ Манба:
(ЎРҚ-963-сон, 20.09.2024 й.);🔹Кредит ташкилотлари ва нобанк кредит ташкилотлари фаолиятида
ахборот хавфсизлиги кучайтирилади ➖ Манба:
(ЎРҚ-964-сон, 20.09.2024 й.).
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Читать полностью…